Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, iyun
www.sci-p.uz
171
САВДО ХИЗМАТЛАРИ ТИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ
МОҲИЯТИ ВА ЗАРУРИЯТИ
и
.
ф
.
д., проф
.
Иватов Ирисбек
Тошкент амалий
фанлар университети
ORCID: 0009-0007-5882-110
Аннотация.
Ушбу мақола
савдо хизматлари тизимини ривожлантиришнинг
моҳияти ва зарурияти,
савдо хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий
-
иқтисодий
механизмларини
такомиллаштириш,
савдо
корхоналарининг
стратегик
рақобатбардошлигини таъминлаш ва рақобат стратегияларини шакллантиришнинг
назарий ва услубий жиҳатларини ишлаб чиқиш, савдода хизмат кўрсатиш соҳасини
яхшилаш йўлларини таклиф қилиш ва савдода хизматлар соҳасининг хусусиятларини
ҳисобга олиш масалаларига бағишланган.
Калит
сўзлар
:
иқтисодиёт,
бозор
иқтисодиёти,
модернизациялаш,
рақобатбардошлик, хизмат кўрсатиш,
савдо хизматлари, савдо корхоналари,
эркин
савдо.
СУЩНОСТЬ
И НЕОБХОДИМОСТЬ
РАЗВИТИЯ СИСТЕМЫ
ТОРГОВЫХ УСЛУГ
д
.
э
.
н
.,
проф
.
Иватов Ирисбек
Ташкентский университет прикладных наук
Аннотация.
Статья посвящена
вопросам о
сущности и необходимости развития
системы
торговых
услуг,
совершенствованию
организационно
-
экономических
механизмов развития торговых услуг, разработке теоретико
-
методологических
аспектов обеспечения стратегической конкурентоспособности торговых предприятий
и формированию конкурентных стратегий, предложению путей совершенствования
сферы услуг в торговле, учету специфики сферы услуг
в торговле
.
Ключевые
слова:
экономика,
рыночная
экономика,
модернизация,
конкурентоспособность, сервис, торговые услуги, торговые предприятия, свободная
торговля.
THE ESSENCE AND NEED OF DEVELOPMENT TRADE SERVICES SYSTEM
DSc, prof.
Ivatov Irisbek
Tashkent University of Applied Sciences
Abstract.
This article is devoted to the essence and necessity of developing the system of
trade services, improving the organizational and economic mechanisms for the development of
trade services, developing theoretical and methodological aspects of ensuring the strategic
competitiveness of trade enterprises and forming competitive strategies, proposing ways to
improve the service sector in trade, and taking into account the specifics of the service sector.
Keywords:
economy, market economy, modernization, competitiveness, service, trade
services, trade enterprises, free trade.
UO‘K:
339.1-051
VI SON - IYUN, 2025
171-176
00
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, iyun
www.sci-p.uz
172
Кириш
.
Янги Ўзбекистон иқтисодиётини шакллантиришда унинг етакчи тармоқ ва
соҳаларини модернизациялаш ва рақобатбардошлигини ошириш чора
-
тадбирлари
қаторида
савдо
хизматларини
ривожлантиришнинг
ташкилий
-
иқтисодий
механизмларини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
2022-
2026 йилларга мўлжаланган Янги Ўзбекистонинг тараққиёт стратегиясида
“ҳудудларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантириш орқали кейинги 5
йилда хизмат кўрсатиш ҳажмини 3 баробарга ошириш ҳамда ушбу йўналишда жами 3,5
миллион янги иш ўринлари яратиш”
(
Фармонб 2022
)
вазифаси белгиланган.
Шунингдек, республикада хизмат кўрсатишнинг асосий тури ҳисобланган савдо
хизматларини комплекс ривожлантиришда, айниқса, соҳада таркибий ўзгаришлар ва
диверсификатсияни амалга оширишда, истеъмолчиларнинг ўсиб бораётган эҳтиёжини
сифатли қондиришни таъминловчи “рақамли савдо”ни ташкил этиш ва минтақа
талаблари асосида савдо кластерини шакллантириш каби масалалар устувор
вазифалардан ҳисобланади. Буларнинг барчаси республика иқтисодиёти
асосий
тармоғи ҳисобланган савдо хизматларини ривожлантиришнинг ташкилий
-
иқтисодий
механизмлари, “рақамли савдо” хизматларини ривожлантиришнинг ўрта муддатли
прогноз параметрлари прогноз кўрсаткичлариyb ишлаб чиқиш масалалари бўйича
чуқур илмий
-
тадқиқотлар олиб боришни тақозо этади.
Адабиётлар шарҳи
.
Савдо хизматларининг ривожланиши уларнинг бозор иқтисодиётида тутган ўрни
жуда кўп турли тадқиқотчилар томонидан тадқиқ этилган. Жумладан, хориж
олимларидан
Самуэльсон
(1992)
,
Котлер
(1990)
савдо
хизматларини
ривожлантиришнинг назарий асосларини ўрганишган, МДҲ давлатлари иқтисодчи
олимларидан Панкратова
(2001)
, Раиский
(2003)
каби етакчи олимлар савдода
самарадорликни ошириш ва бунга эришишда турли хил моделларни таклиф этишган.
Ўзбекистонлик олимлардан Абдукаримов
(2007)
Ўзбекистонда савдо хизматларини
ривожлантиришнинг институтционал ва иқтисодий асосларини такомиллаштириш
,
Муҳаммедов
(1998)
савдо хизматлари ривожлантиришни ифодаловчи кўрсаткичлар
тизими ва уни баҳолашнинг методологик асосларини ишлаб чиқиш,
савдо хизматлари
бозорини шакллантириш ва уни диверсификасиялаш асосида соҳа даромадларини
оширишнинг имкониятларини ўрганишган. Шунингдек, яна қатор олимлар савдо
хизматларининг эволюцияси ҳамда замонавий бозор муносабатларида савдони
ривожлантириш муаммолари бўйича чуқур тадқиқотлар олиб боришган. Ҳозирги
вақтда савдо хизматлари соҳаси билан боғлиқ тадқиқотлар етарли даражада эмаслиги
ушбу мавзуда илмий мақола тайёрлаш заруратини келтириб чиқарди.
Тадқиқот методологияси.
Мақола тадқиқотининг назарий ва услубий асосини иқтисод фани
классикларининг фундаментал илмий ва амалий ишлари, ўрганилаётган муаммо
бўйича етакчи маҳаллий ва хорижий олимларнинг ишлари, фаолият кўрсатиш
муаммолари бўйича ихтисослаштирилган илмий
-
тадқиқот
ва савдо ташкилотларининг
ишланмалари ташкил этади ва савдони ривожлантиришни давлат томонидан тартибга
солиш тизими, халқаро, миллий ва минтақавий илмий
-
амалий конференциялар ва
семинарлар материаллари, даврий илмий журналларда нашрлар, савдони
ривожлантиришни давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатлар, Республика ва ижро ҳокимияти ва савдони бошқаришнинг ҳудудий
дастурлари ташкил этади.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, iyun
www.sci-p.uz
173
Таҳлил ва натижалар муҳокамаси
.
Савдо хизматларининг ривожланиши инсоният тараққиётида муҳим аҳамиятга эга
бўлиб, жаҳон цивилизацияси тараққиёти билан чамбарчас боғланган. “Буюк ипак
йўли” ўтган Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон ҳам жаҳон сивилизатсияси
марказларидан бири сифатида халқаро савдо
-
сотиқ муносабатлари ривожининг
тарихида салмоқли мавқени эгаллаган. Марказий Осиё ҳудудларида савдо
-
иқтисодий
алоқалар ва савдо хизматларининг ривожланишига тарихи ўзининг юксалиш
чўққиларини ҳамда инқирозга юз тутиши жараёнларини тавсифланувчи, инсоният
тараққиёти билан боғланган муайян босқичларга бўлинишини соҳа олимлари илмий
асослаган.
Айниқса, унинг сўнгги даврида, яъни 1991 йилдан ҳозирги кунгача,
Ўзбекистон Республикасининг мустақилликка эришгандан сўнг, савдо хизматлари
соҳасида мутлоқ янги давр бошланиб, мустақил давлат сифатида ўзига хос савдо
хизматларини шакллантириш заруриятидан келиб чиққан ҳолда эркин савдо тизимини
йўлга қўйиш билан ифодаланади.
Савдо соҳасининг ривожланиши ҳалқаро тажрибага кўра, савдо хусусий, жамоавий
тадбиркорлик, якка тадбиркорлик, давлат ва аралаш шаклларда олиб борилмоқда.
Савдо бу бозор иқтисодиётининг таркибий ажралмас қисми ҳисобланади ва бунда у
«Бозор»нинг муҳим соҳаси сифатида истеъмол товарларини ишлаб чиқаришдан
истеъмолчиларга олди
-
сотди жараёни орқали етказишдек мукаммал функцияни
бажаради. Савдо жараёнида бозорнинг барча элементлари яъни талаб ва таклиф, баҳо
иштирок этиб, рақобат орқали бу элементлар фаолияти мувофиқлаштирилади.
Шуни қайд қилиш лозимки, жаҳонда амалга оширилаётган глобаллашув
шароитида халқаро савдо ва капиталлар ҳаракати, савдога хос инвестициялар, ахборот
технологияларининг ривожланиши мамлакатларнинг иқтисодий ўсиш суръатларига
таъсир этади. Натижада савдо тармоқларини модернизация қилиш, техник ва
технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш имкониятларини юзага келади. Бу борада
Республикамизда ҳам иқтисодиёт тараққиёти билан бевосита боғланган савдо
хизматларини тизимини шакллантириш зарурияти мавжуд. Ушбу зарурият
қуйидагиларда
ўз аксини топади:
сифатли савдо хизматлари орқали аҳолини ижтимоий ҳимоялайди.
инсонларни юқори даромад олишга ундайди яъни “юқори даромад –
юқори савдо
кафолати” тамойили асосида ишлайди.
сифатли маҳсулотни савдога чиқариш инсонни узоқ умр кўришнинг гарови
эканлигини таъкидлайди;
юқори сифатли савдо хизматларни давлат бюджети тўлдирилиши муҳим асоси
эканлигини ифодалайди;
савдо хизматлари оқилона ташкил этиш республика аҳолисини иш билан
таъминланиши муҳим асос эканлигини белгилашдан иборат.
Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиши шароитида амалга
оширилаётган янги устивор иқтисодий ислоҳотлар савдо хизматлари самарадорлигини
оширишда янги иқтисодий муносабатлар ва унинг янги замонавий шакллари ва
усулларининг, яъни “интернет савдоси”, “онлайн савдо” вужудга келишига кенг
имкониятлар
очиб
беради.
Ижтимоий
-
иқтисодий
тараққиёт,
техника
ва
технологияларнинг ривожи, хусусан, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтириши
билан бирга аҳолининг моддий ва маънавий эҳтиёжларини ҳам юксалиб боришига
хизмат қилиши ҳам савдо хизматлари билан бевосита боғланган. Маълумки,
Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар миллий иқтисодиёт
самарадорлигини оширишга қаратилган. Республикамиз иқтисодиётининг таркибий
қисми бўлиб ҳисобланган савдо хизматлари соҳаси тизимли шакллантириш янги
иқтисодий имкониятларни вужудга келтиради.
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, iyun
www.sci-p.uz
174
Демак, юқоридагилардан келиб чиқиб иқтисодий ўзгаришларнинг ҳозирги
босқичидан асосий мақсад савдо корхоналарининг самарали фаолият кўрсатиши учун
қулай шарт
-
шароитларни яратиш ҳисобланади. Белгиланган мақсадларнинг
мураккаблиги мустақил хўжалик юритувчи субъект сифатида тармоқнинг бозор
механизмида асосий бўғинга айланиб бораётган савдо хизматлари тушунчанинг
моҳияти ва мазмунини ҳар томонилама чуқур ўрганиш заруратини келтириб чиқаради.
Маълумки, савдонинг келиб чиқиши ижтимоий меҳнат тақсимоти натижасида товар
ишлаб чиқаришни ва товар муомаласи, айрибошлашни вужудга келиши билан боғлиқ.
Савдо хизматлари –
истеъмол товарлари бозорининг асосий сегменти ҳисобланади. У
жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатади. Унинг воситасида аҳоли ҳамда
корхона, ташкилот ва муассасалар у ёки бу товарларга бўлган талаб
-
эҳтиёжларини
қондиради. Бу ерда сотувчилар билан истеъмолчилар ўртасида олди
-
сотди
муносабатлари юз беради: пул эгаси товар олса, товар эгаси пул олади.
Савдо хизмати инсонлар ҳаётини яхшилашга, аҳолининг бандлигини
таъминлашга,
даромадларини
ошириш
орқали
уларнинг
фаровонлигини
юксалтиришга қаратилганлиги билан изоҳланади. Шу сабабли аҳолининг турмуш
шароити сифатини оширишда иқтисодиётнинг муҳим тармоғи
ҳисобланган савдо
соҳасининг аҳамияти беқиёсдир. Энг муҳими унинг тараққиёти истеъмолчиларнинг
ҳам талаб ва эҳтиёжларига бевосита таъсир кўрсатади. Бундай шароит савдо
корхоналарининг хизматлари сифатини тобора ошириб боришда муҳим аҳамият касб
этади. Савдо хизматлари сифати, унинг моддий техника базасининг ҳолати ва
инфратузилмаси таркибига боғлиқ. Республикада савдо моддий техника базасининг
ҳолати ва инфратузилмасини янада такомиллаштириш учун етарлича салоҳият мавжуд.
Ҳар
бир савдо корхонасида хизматларнинг иқтисодий ҳолатини, у билан
таъминланганликни ва уларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш муҳим ижтимоий
иқтисодий аҳамиятга эга. Зеро, ҳар бир савдо корхонасининг бойлиги жамият
бойлигининг бир қисми сифатида унга ҳеч кимнинг бефарқ бўлишига ҳаққи йўқ. Шу
туфайли, мулк шаклидан қатъий назар, савдо корхонаси иқтисодий салоҳиятини
ифодаловчи кўрсаткичларнинг таҳлили савдонинг асосий қисмини ташкил қилмоғи
лозим.
Таҳлилар шуни кўрсатадики, савдо хизматларининг энг муҳим вазифалари
сифатида ишлаб чиқариш корхоналарини ҳаридорлар билан алоқа қилишини
таъминлаш, буюртмалар тизими асосида ишлаб чиқариш жараёнини молиялаштириш
ва режалаштиришни енгиллаштириш, оптимал товар заҳирасини шакллантириш,
истеъмолчилар эҳтиёжлари тўғрисида ишлаб чиқарувчига маълумот бериш ва ишлаб
чиқариш корхонасининг бир маромда ўсишини таъминлаш имконияти яралади ва
юқори иқтисодий натижадорликни таъминлайди.
Ўзбекистонда хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш, ялпи ички маҳсулотни
шакллантиришда хизматларнинг ўрни ва улушини ошириш, кўрсатилаётган хизматлар
таркибини, энг аввало, уларнинг замонавий юқори технологик турлари ҳисобига тубдан
ўзгартириш бўйича тегишли вазифалар 2022 йил 28 январ ПФ
-
60 сонли Ўзбекистон
Республикаси Президентининг фармони билан тасдиқланган Янги Ўзбекистонинг
тараққиёт стратегиясида алоҳида мақсад сифатида кўрсатиб қўйилган. Мазкур
“Тараққиёт стратегия”сида “Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш”
натижасида “кейинги 5 йилда хизмат кўрсатиш хажмини 3 бараварга ошириш” ва энг
муҳим вазифа сифатида “сервис соҳасида яширин иқтисодиёт улушини 3 бараварга
кисқартириш” зарурлиги қайд этилган.
Таъкидлаш зарурки илмий, ижтимоий –
иқтисодий нуқтаи назардан илмий
асарларда, ўқув ва оммабоп адабиётларда савдо жараёни, савдо хизматлари ва бозор ва
савдо тўғрисида ҳар хил илмий қарашлар мавжуд. Бу борада жахонинг йирик
маркетологи Котлер
(1990)
савдо амалга оширадиган маскан
-
бозорни «Мавжуд ва
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, iyun
www.sci-p.uz
175
потенсиал товар сотиб олувчилар мажмуаси», деб таърифлайди. Шунингдек дунёдаги
йирик иктисодчиларидан яна бир гурухи Макконелл ва Брюлар
(1992)
“бозор ва
савдони, бир
-
бирига боғланган компонент сифатида маҳсулот ва хизматни, сотувчи ва
сотиб олувчиларни қўшувчи механизм” деб аташади. Бу борада АҚШ лик олим
Самуэльсоннинг
(11992)
«Економика» асарида бозорни –
«… бозорлар жамиятни ва
савдо ишлаб чиқариш фаолиятини боғловчи механизм сифатида намоён бўлади», деб
таърифлайди.
Россиялик олимлардан Ушакова
ва Аванесовалар
(2009)
қуйидагича
савдо
хизматларига таъриф берадилар, уларнинг фикрича “Савдода хизмат кўрсатиш бу –
ҳаридорларга чакана савдо орқали товарлар сотиш ва хизматлар кўрсатишдан иборат
савдонинг якуний функсиясидир” .
Юқорида баён қилинган ҳалқаро савдо назариялар асосида Ўзбекистондаги соҳа
олимлари чуқур илмий изланишлар олиб борган ва улар ўзларининг бир қатор илмий
қарашларни баён қилган. Иқтисодчи олимлардан Тухлиевни
(1999)
фикрича, «Бозор
товар ишлаб чиқариш қонунлари асосида ташкил қилинган савдо
-
айрибошлаш, товар
ва пул муомаласи муносабатларининг йиғиндиси, ишлаб чиқариш ва истеъмол
ўртасидаги муҳим боғловчи бўғиндир» деб ҳисоблайди.
Шу соҳада қатор йиллар тадқиқотлар олиб борган Абдукаримов
(2007)
“Савдо –
хизматининг алоҳида тури бўлиб у бир томондан ишлаб чиқарувчиларга хизмат
қилади, иккинчи томондан истеъмолчиларга,учинчи томондан давлатга хизмат қилади
ва тўртинчидан у бошқа иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига ҳам хизмат кўрсатади
уларнинг хизматларидан истеъмолчи сифатида фойдаланади ва улар билан алоқада
бўлади.” деб ҳисоблайди. Профессор Мирзаев
(2020)
“Савдо фаолиятида шаклланадиган
иқтисодий жараёнлар (реал ходисалар), соҳада
қандай воситалар орқали вужудга
келишини аниқлаб олиши зарурлигида” деб ҳисоблайди. Бизнинг фикримизча
савдонинг моҳияти жамиятни ривожлантирувчи иқтисодий қонунлар кўриниши
шаклида ўз аксини топади. Шундай экан, савдони бошқариш асосида иқтисодий
қонунлар талабларини объектив ҳолда кўра билиш ва унга асосан қарорлар қабул
қилиш зарур бўлади.
Шунингдек бир қатор республикамиз иқтисодчилари савдо жараёнини бевосита
бозор билан боғлиқ ҳолда ифодалайди. Уларнинг таъкидлашича бозор
-
ишлаб
чиқарувчилар ва истеъмолчилар (сотувчилар ва ҳаридорлар) ўртасида пул орқали
айрибошлаш жараёнида вужудга келадиган муносабатлар мажмуаси бўлиб, айниқса
ушбу жараёнда “саноат товарлари дўкони, тижоратчиларнинг савдо шахобчалари, турли
хил супермаркетлар, йирик савдо марказлари ва савдо ярмаркалари, умумий
овқатланиш шахобчалари бозорнинг одатдаги кўринишлар ҳисобланади.
Хулоса
ва таклифлар
.
Юқорида баён қилинган ҳалқаро савдо назариялари соҳа олимларининг чуқур
илмий изланишлар натижалари ҳамда бу йўналишда бир қатор илмий қарашлар, илмий
фикрлардан келиб чиқиб, ўз илмий хулосаларимизни баён этдик. Бизнинг илмий
хулосамизга кўра, “савдо хизматлари”, “савдо хизматлари самарадорлиги” тушунчалар
бўйича муаллифлик таърифлари баён этилди.
Бугунги
янги Ўзбекистон иқтисодиётида туб таркибий ўзгаришларни амалга
ошириш шароитида савдо корхоналари фаолиятини ўрганиш, уларда савдо хизматлари
бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш, унинг муаммоларини аниқлаш, уларни ечимини
топиш каби ишлар мураккаб жараён бўлиб, уларни ҳал қилиш учун қуйидагилар зарур
деб ҳисоблаймиз:
савдонинг келиб чиқиши, моҳиятини илмий асосланган ҳолда ёритиш ва ундан
республикамиз савдо иқтисодиёти тараққиётида фойдаланиш;
Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil, 2025-yil, iyun
www.sci-p.uz
176
савдонинг жамиятдаги тутган ўрни, аҳамиятини аниқлаб олиш ҳамда уни янада
самарадорлигини ошириш йўналишларини ишлаб чиқиш;
савдода вужудга келадиган иқтисодий, ташкилий ва бошқариш муаммоларини
аниқлаб олиш ва уларнинг ечими бўйича илмий таклифлар бериш. Бу эса ўз вақтида
савдо жараёнидаги иқтисодий муносабатларини, унинг хўжалик механизмини чуқур
билишни тақозо этади ҳамда савдо хизматларида ички имкониятларни очиб беради;
сифатли савдони ташкил қилиш, савдони рақамлаштириш ҳамда савдо
корхоналари ва шахобчалари фаолиятини ривожлантириш тенденсияларни таҳлил
қилиш ва уни янада тараққиёти бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқиш;
савдо хизматлари ташкил қилишни чет эл илғор тажрибаларини таҳлил қилиш,
уларни ижобий ва республикамиз иқтисодиётига мос томонларидан фойдаланиш
механизмларини ишлаб чиқиш масалаларидан иборат.
Адабиётлар /Литература / References:
Абдукаримов Б.А. (2007) Ички савдо иқтисодиёти. Дарслик. 2 қисмда.
-
Т “Фан ва
технология”.
-
387 с.
Иватов И. (2004) Савдода маркетинг фаолияти. Монография.
-
Т.: ТГЕУ,
-
104с.
Котлер Ф. (1990) Основи маркетинга.
-
М.: Экономика.
-
645 с.
Макконелл К.Р. ва Брю С.Л. (1992) Экономикс: принсипи, проблеми и политика. М.:
Республика.
Мирзаев Қ. (2020) Инновацион иқтисодиёт. Ўқув қўлланма,
-
Т.: “Инновацион
ривожланиш матбаа уйи”.
Муҳаммедов М.М. и др. (1998) Экономика торговли. Самарқанд. 282.
Панкратова Ф.Г. Серегина Т.К. (2001) Коммерческая деятелност.
-
Москва,–
158 с.
Раиский К.А. (2003) Экономика организации(предприятия) Учеб / К.А. Раиский. 4
-
е
издание,
-
1012 с.
Самуэльсон П. (1992) Экономика. В 2
-
х томах
-
М.: НПО “АЛТОН” ВНИСИ. 747 с.
Тухлиев Н. (1999) Бозорга ўтишнинг машаққатли йўли.
-
Тошкент: «Ўзбекистон».
Ушакова Н., Белфи А.Б. (2009) Социално
-
экономическая эффективность торговли:
критерий и показателей.
-
М.:Высш. Школа,
-
125 с.
Фармон (2022) Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2022 йил 28
январда ПФ
-60-
сон Фармони билан тасдиқланган “2022
-
2026 йилларга мўлжалланган
Янги Ўзбекистоннинг Таррақиёт стратегияси”.
