ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ХИЗМАТЛАРИ СИФАТИНИ ОШИРИШДА КРАУДСОРСИНГ АМАЛИЁТИДАН ФОЙДАЛАНИШ

Аннотация

Ҳозирги иқтисодий вазиятда молиявий хизматлар бозорининг ривожланиш соҳаси иқтисодий фаолиятни қўллаб-қувватловчи банклар, ипотека банклари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ташкилотларини молиявий қўллаб-қувватловчи молия-кредит институтларининг мавжудлиги билан тавсифланади

Тип источника: Журналы
Годы охвата с
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Иброхимов, И. (2023). ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ХИЗМАТЛАРИ СИФАТИНИ ОШИРИШДА КРАУДСОРСИНГ АМАЛИЁТИДАН ФОЙДАЛАНИШ. Издания, 97–99. извлечено от https://www.inlibrary.uz/index.php/editions/article/view/92128
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Ҳозирги иқтисодий вазиятда молиявий хизматлар бозорининг ривожланиш соҳаси иқтисодий фаолиятни қўллаб-қувватловчи банклар, ипотека банклари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ташкилотларини молиявий қўллаб-қувватловчи молия-кредит институтларининг мавжудлиги билан тавсифланади


background image

97

4.

БҲМС 21 «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий хўжалик фаолияти

бухгалтерия ҳисоби

счетлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома». Ўз.Р АВ

томонидан 23.10.2002 йилда рўйхатга олинган, № 1181

5. МСФО № 41 «Сельское хозяйство»

6.

Проект ПБУ "Учет биологических активов и сельскохозяйственной продукции"

(Россия).

7.

Положение бухгалтерского учета(ПБУ) № 30 «Биологические активы» (Украина).

8.

НСБУ 6 «Особенности учета на сельскохозяйственных предприятиях» (Республика

Молдова)

9.

Палий

В.Ф.

Международные стандарты учета и финансовой отчетности:

Учебник. –

3-

е изд., испр. и доп

.

М.: ИНФРА

-

М, 2011. –

512 с.


ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ХИЗМАТЛАРИ СИФАТИНИ ОШИРИШДА

КРАУДСОРСИНГ АМАЛИЁТИДАН ФОЙДАЛАНИШ

Иброхимов Илхомжон Шавкатжон ўғли

Тошкент Кимё халқаро университети

“Кечки таълим” йўналишлари раҳбари

Ҳозирги

иқтисодий вазиятда молиявий хизматлар бозорининг

ривожланиш соҳаси иқтисодий фаолиятни қўллаб

-

қувватловчи банклар,

ипотека банклари, шунингдек, қишлоқ хўжалиги ташкилотларини

молиявий

қўллаб

-

қувватловчи

молия

-

кредит

институтларининг

мавжудлиги билан тавсифланади. Мазкур омиллар миллий банк

тизимининг рақобатбардош ҳолатига тўғридан

-

тўғри таъсир қилиши

билан бирга, республика банк тизимини мустаҳкамлаш шартларини

белгилаб беради. Бутун дунё молия бозорларидаги беқарор ривожланиш ва

банк

фаолиятининг

рискга

асосланганлиги

шароитида

унинг

рақобатбардошлигини

оширишга эришиш фақат янги, замонавий банк

технологияларини амалиётга жорий этиш орқали мумкин бўлади.

Бу

шароитда, тижорат

банклари

томонидан

краудсорсинг

амалиётидан фойдаланишнинг ташкил этилиши ҳамда доимий

такомиллаштирилиб

борилиши

келгусида

банклар

томонидан

фаолиятлари давомида юзага келадиган муаммоларни тез ва оқилона ҳал

этилишига замин яратади. Рақамли иқтисодиёт шароитида банклар

томонидан кўрсатиладиган хизматлари ҳам замон талаблари асосида

такомиллашган бўлиши лозим.

Шунингдек, банклар кўрсатаётган хизмат

турларининг кенгайиб, аҳоли ҳамда хўжалик юритувчи субъектларга

қулайлигини ошириш орқали мижозларнинг банк тизимига ишончини

мустаҳкамлашда банкларда “маркетингда краудсорсинг” амалиётидан
фойдаланиш бугунги куннинг

долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.

Краудсорсинг –

бу банк маҳсулотлари ва хизматларини

ривожлантириш, банк ходимлари, мижозлар ва жамият ҳаётини яхшилашга

қаратилган профессионал ҳамжамиятларнинг саъй

-

ҳаракатлари орқали

ғоялар яратиш ва ечимларни топишга қаратилган ёндашув ҳисобланади

.


background image

98

Шу ўринда қайд этиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2018 йил 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш

бўйича

қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ

-

3620 сонли Қарорида “чакана

банк хизматлари бозорининг паст даражада ривожланганлиги ва мижозлар

билан ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйишнинг замонавий

ёндашувлари мавжуд эмаслиги ортиқча бюрократия ва сансалорлик учун

замин яратмоқда” [1] деб таъкидланганлиги, бевосита банк хизматлари

сифатини оширишда

мижозларнинг фикрларини ҳам инобатга олиш

зарурлиги банк тизими олдидиги асосий вазифалардан эканлигидан

далолат беради.

Замонавий шароитда банкларнинг маркетинг сиёсатидаги

инновацион ёндашувга бўлган еҳтиёжни шакллантирадиган жиддий

ўзгаришлар,

биринчи

навбатда,

ахборот

технологияларининг

ривожланиши ва банк тизими ташкилотларининг ахборот муҳитини

шакллантириш билан боғлиқ.

Краудсорсингни бизнес муаммоларини ҳал қилиш ва ижтимоий

муаммоларни ечиш воситаларидан бири деб ҳисоблаш мумкин. Бунинг

сабаби шундаки,

краудсорсерлар энг яхши ижтимоий

-

иқтисодий

ечимларни ишлаб чиқариш жараёнининг ижодий иштирокчилари

сифатида лойиҳанинг мақбул параметрларини таклиф қила оладилар.

Фикримизча, краудсорсингдан банк фаолиятини яхшилаш учун ижтимоий

ва иқтисодий муаммоларни ҳал

қилишда фойдаланиш ўзининг ижобий

натижаларини беради.

Эътиборли жиҳати шундаки, иқтисодиётнинг ҳозирги ҳолатида

банклар молиявий ресурслар танқислиги билан бир қаторда номолиявий

активларнинг етишмаслиги ва мижозлар базасининг инвестиция

фаоллигининг

пасайиши шароитида ўз фаолиятини амалга оширмоқдалар.

Бундан ташқари, банк хизматлари бозорида рақобат кучаймоқда. Банк

хизматлари ва бошқа банк операциялари замонавий технологиялар

асосида амалга оширилаётган бўлсада, уларни амалга ошириш доирасида

мижозларда ҳали ҳам хизматлардан қониқмаслик ҳолатлари учраб туради.


1-

расм. Краудсорсинг амалиётидан фойдаланиш шартлари

Изоҳ

:

Муаллиф ишланмаси

.

Кўп ҳолларда тижорат банклари тегишли даражадаги хавфсизлик

йўқлиги сабабли технологик янгиликларга қаршилик кўрсатадилар ёки бу

жараёнга қўрқув билан ёндашадилар. Шунинг учун банк операцияларининг

Краудсорсингни амалга

ошириш шартлари

Ноанъанавий ечимлар

Тезкор қидирув

Мижозлар эҳтиёжларини

тўғри ҳисобга олиш

Самарали ғояларни яратиш

жараёни


background image

99

замонавий усуллари улар учун хавфли бўлиб қолади. Мазкур

ҳолатда

тижорат банклари ҳисоб

-

китоб операциялари бўйича хизматлар

кўрсатадиган ташкилотлар каби жиддий рақобатчиларга эга бўладилар [2].

Шу ўринда айтишимиз лозимки, тижорат банклари

томонидан

краудсорсинг амалиётидан фойдаланишда бир қатор шартлар мавжуд.

Тижорат банклари томонидан краудсорсинг амалиётидан фойдаланиш

шартлари сифатида қуйидагиларни таъкидлаш мумкин: биринчидан,

юзага келган муаммоларга ноанъанавий ҳолда ечим топиш, иккинчидан,

тезкор қидирувни амалга ошириш, учинчидан, банк маҳсулотлари ёки

хизматларини танлашда мижозлар эҳтиёжларини тўғри ҳисобга олиш,

тўртинчидан, инноваторлар

ғояларини

яратиш ҳамда ечимларни излаш

самарадорлигига эришиш.

Эндиликда бизнесдаги краудсорсинг деганда меҳнат шартномасини

тузишни англатмайдиган оммавий таклиф

асосида маълум ишлаб

чиқариш функцияларини номаълум шахслар доирасига ўтказиш

тушунилади. [3

].

Тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларга кўрсатилаётган

хизматлар сифатини оширишга банкларда краудсорсинг амалиётидан

фойдаланган ҳолда эриш борасида амалга

оширилган тадқиқотларимиз

натижасида қуйидаги бир қатор хулосалар шакллантирилди:

1. Тижорат банкларида краудсорсингдан фойдаланиш амалиётини

жорий этиш банк хизматлари сифати янада ошишига замин яратади.

2. Тижорат банкларида краудсорсинг амалиётидан фойдаланиш

ҳисобига мавжуд муаммоларни кўпчиликнинг фикрларини ўрганган ҳолда,

оптимал ечим топиб ҳал қилишга эришилади.

3. Тижорат банкларида краудсорсинг лойиҳа мавзусини аниқлаш,

вазифани шакллантириш ва жамоа аъзоларига қўйиладиган талабларни

белгилаш, унинг бўлинмасидан масъул шахсни ёки ҳудудий банкдан

масъул шахсни тайинлаш тартибларига амал

қилган ҳолда бошлаш

келгусида ўзининг ижобий натижаларини беради.

4. Республикамизда фаолият олиб бораётган тижорат банклари

томонидан краудсорсинг амалиётидан фойдаланишда танлов бўйича

номланишни, таклиф бериш муддатини, таклифнинг ишлаш тартибини,

таклифни баҳолаш ва танлаш бораисда тўғри фаолиятнинг йўлга

қўйилиши самарали ҳамда

оқилона ечимларни аниқлаб, амалиётда қўллаш

орқали банк хизматлари сифатини ошишига

хизмат қилади

.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил

23 мартдаги «Банк

хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора

-

тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ

-

3620-

сон Қарори.

2.

Ревенков П.В., Бердюгин А.А. Безопасность электронного банкинга: услуга и

обязанность банка // Финансы и кредит. –

2015.

№ 8 (632). –

С

. 6.

3.

Поповичева Н.Е., Гончарова М.А. Краудсорсинг как инновационная технология

развития региона: практика применения // Региональная экономика: теория и практика.

2013.

№ 35 (314). –

С. 19

.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3620-сон Қарори.

Ревенков П.В., Бердюгин А.А. Безопасность электронного банкинга: услуга и обязанность банка // Финансы и кредит. – 2015. – № 8 (632). – С. 6.

Поповичева Н.Е., Гончарова М.А. Краудсорсинг как инновационная технология развития региона: практика применения // Региональная экономика: теория и практика. – 2013. – № 35 (314). – С. 19.