Мева-сабзавотчиликда ишлаб чиқаришни модернизациялаш бўйича хориж тажрибаси

Annotasiya

Мақолада ривожланган АҚШ, Нидерландия, Исроил ва Корея ҳамда қўшни Қозоғистон ва Россия давлатларининг мева-сабзавотчилик тармоғида ишлаб чиқаришни модернизациялаш тажрибалари, қишлоқ хўжалик корхоналарини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича олиб бораётган чора-тадбирлари ўрганилган. Хориж мамлакатларнинг мевасабзавотчиликда ишлаб чиқаришни модернизациялаш бўйича илғор тажрибаларини умумлаштирган ҳолда улардан республикамиз шароитига мос бўлган айрим йўналишларини жорий қилиш бўйича тавсиялар тайёрланган.

Manba turi: Jurnallar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2020
inLibrary
Google Scholar
ВАК
Chiqarish:
CC BY f
348-354
75

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Achilov, M. (2021). Мева-сабзавотчиликда ишлаб чиқаришни модернизациялаш бўйича хориж тажрибаси . Иқтисодиёт ва таълим, (4), 348–354. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/economy_education/article/view/7641
Mashrab Achilov, Toshkent davlat agrar universiteti

Agrobiznes va investitsiya faoliyati kafedrasi assistenti

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Мақолада ривожланган АҚШ, Нидерландия, Исроил ва Корея ҳамда қўшни Қозоғистон ва Россия давлатларининг мева-сабзавотчилик тармоғида ишлаб чиқаришни модернизациялаш тажрибалари, қишлоқ хўжалик корхоналарини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича олиб бораётган чора-тадбирлари ўрганилган. Хориж мамлакатларнинг мевасабзавотчиликда ишлаб чиқаришни модернизациялаш бўйича илғор тажрибаларини умумлаштирган ҳолда улардан республикамиз шароитига мос бўлган айрим йўналишларини жорий қилиш бўйича тавсиялар тайёрланган.


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

348

МЕВА-САБЗАВОТЧИЛИКДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ

БЎЙИЧА ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ

Ачилов Машраб Улуғбекович,

Тошкент давлат аграр университети

Агробизнес ва инвестицион фаолият кафедраси ассистенти,

Аннотация:

Мақолада ривожланган АҚШ, Нидерландия, Исроил ва Корея ҳамда қўшни Қозоғистон ва Россия

давлатларининг мева-сабзавотчилик тармоғида ишлаб чиқаришни модернизациялаш тажрибалари, қишлоқ
хўжалик корхоналарини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича олиб бораётган чора-тадбирлари ўрганилган.
Хориж мамлакатларнинг мева-сабзавотчиликда ишлаб чиқаришни модернизациялаш бўйича илғор тажрибаларини

умумлаштирган ҳолда улардан республикамиз шароитига мос бўлган айрим йўналишларини жорий қилиш бўйича
тавсиялар тайёрланган.

Асосий тушунчалар:

модернизация, инновация, механизм, илғор технологиялар, “ақлли” қишлоқ хўжалиги,

органик маҳсулот.

ЗАРУБЕЖНЫЙ ОПЫТ ПО МОДЕРНИЗАЦИИ ПРОИЗВОДСТВА

В ПЛОДООВОЩЕВОДСТВЕ

Ачилов Машраб Улугбекович -

Ташкентского государственного аграрного университета

Ассистент кафедры агробизнеса и инвестиционого деятельности,

Аннотация:

В статье

изучен опыт и мероприятия по государственной поддержки сельхозпредприятий

развитых стран как США, Нидерландии, Израиля и Кореи, а также соседних государств Казахстана и России.
Обобщая передовых опытов зарубежных стран по модернизации производства в плодоовощеводстве, подготовлены
рекомендации по внедрению некоторых аспектов приемлемых к условиям нашей республики.

Основные понятия.

модернизация, инновация, механизм, передовые технологии, “умное” сельское хозяйство,

органическая продукция.

FOREIGN EXPERIENCE IN MODERNIZATION OF PRODUCTION IN HORTICULTURE

Achilov Mashrab Ulugbekovich -

Tashkent State agrarian university

Assistant of the Department of Agribusiness and Investment activities,

Abstract:

The article examines the experience and measures of state support for agricultural enterprises in developed

countries such as the United States, the Netherlands, Israel and Korea, as well as neighboring states of Kazakhstan and Russia.
Summarizing the best practices of foreign countries to modernize production in fruit and vegetable production,
recommendations have been prepared for the implementation of some aspects acceptable to the conditions of our republic.

Basic concepts.

modernization, innovation, mechanism, advanced technologies, smart agriculture, organic products.

Кириш.

Республикамизнинг инновацион

иқтисодиётга ўтиши шароитида мева-сабзавот-

чилик тармоғини ва унинг қиймат занжири бў-

йича ҳар бир бўғинини ривожлантириш бўйича

дунё миқёсида тўпланган тажриба, амалга оши-

рилаётган чора-тадбирлар, ишлаб чиқилган

турли дастурларнинг амалиётда жорий қилиш

натижаларини ўрганиш муҳим аҳамият касб

этади. Чунки, ривожланган мамлакатлар жумла-

дан, ислоҳотлар йўли ҳамда ҳудудий жиҳатдан

яқин бўлган давлатлар тажрибаларидан кенг

фойданмасдан туриб мева-сабзавотчилик тар-

моғини ривожлантириб бўлмайди [1].

Шу нуқтаи назардан, мева-сабзавотчилик-

ни модернизациялашда, авваломбор, ривожлан-

ган давлатлар тажрибаларини ўрганиш, шу-

нингдек, бозор иқтисодиётига ўтаётган ва эн-

дигина ривожланаётган мамлакатларнинг мева-

сабзавотчиликда ишлаб чиқаришни модерниза-

циялашни давлат томонидан тартибга солиш ва

қўллаб-қувватлаш бўйича олиб борилаётган ис-

лоҳотларининг ижобий ва салбий томонларини,

бу борадаги муаммо ва камчиликларни аниқлаш

асосида мавжуд тажрибаларнинг мақбул жиҳат-

ларини республикамизнинг ўзига хос хусусият-

ларини ҳисобга олган ҳолда амалиётга тадбиқ

этиш муҳим аҳамият касб этади.

Асосий қисм.

Нидерландиянинг иқтисо-

диёти экспортга йўналтирилганлиги билан ало-

ҳида аҳамиятга эга, ишлаб чиқарилаётган қиш-

лоқ хўжалиги маҳсулотлари барчаси устувор

равишда ташқи бозорларда сотилади. Мамлакат

экспортидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари-

нинг улуши 24 фоизни ташкил этади. Нидерлан-

дия 2018 йилда 91,7 млрд. евро қийматга эга

бўлган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экс-

ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

349

порт килган. Айтиш жоизки, қишлоқ хўжалиги

ишлаб чиқаришининг механизациялашганлик

даражаси жуда юқоридир. Айнан замонавий

билим ва технологияларни кенг жорий этилиши

Нидерландиянинг озиқ-овқат маҳсулотларни

экспорт қилиш бўйича АҚШдан кейин иккинчи

ўринни эгаллашига сабаб бўлди. Айтиш жоизки,

Нидерландия дунёда ер майдони катталиги

бўйича 131-ўринда туради. Бундай улкан нати-

жаларга Нидерландия хукуматининг “икки мар-

та кам ресурс ва икки марта кўп озиқ–овқат”

тамойили асосида қишлоқ хўжалигини ривож-

лантириш бўйича амалга оширилган дастурлар,

шунингдек, ГАТ (географик ахборотлар тизими)

ҳамда учувчисиз аппаратлардан фойдаланган

ҳолда аниқ деҳқончилик юритиш тизимини

кенг жорий қилиши орқали эришган десак

муболаға бўлмайди. Мутлақ рақамларда айтади-
ган бўлсак, мамлакатнинг бутун дунёдаги жами

қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари

экспортидаги улуши 7,5 фоизни ташкил этади.

Сабзавот маҳсулотлари экспорти бўйича Хитой-

дан кейин иккинчи ўринда, мева маҳсулотлари

экспорти бўйича эса АҚШ, Испания ва Чилидан

кейин тўртинчи ўринни эгаллайди.

Таъкидлаш лозимки, Нидерландияда қиш-

лоқ хўжалиги учун яроқли ерларнинг нарҳи

нисбатан жуда юқоридир, тахминан 1 га ер

нарҳи 50-70 минг евро туради. Шунинг учун

фермерлар кўпроқ ундан ижара асосида фой-

даланишни маъкул кўрадилар. Ишлаб чиқарил-

ган маҳсулотларни сотиш тайёрлов кооператив-

лари билан олдиндан тузилган шартномалар

асосида амалга оширилади. Қишлоқ хўжалиги

кооперативларининг мамлакат бозоридаги улу-

ши 70 фоизни ташкил этади. Лекин, фермерлар
мажбурий равишда кооперативга аъзо бўлиши

керак эмас, балки улар ўз тадбиркорлик фао-

лиятларини мустақил равишда юритишлари

мумкин. Кичик фермер хўжаликлари учун за-

рарларни коплаб беришда солиқ имтиёзлари

кўзда тутилган. Миллий кооперативларнинг са-

марадорлигини ва натижадорлигини таъмин-

лаш учун трансмиллий кооперативлар тузилган

ва уларга бир нечта кооперативлар ихтиёрий

равишда бирлашганлар. Кооперативларни бун-

дай тузилмаларга бирлашуви хўжалик юритиш-

га оид бўлган кўпгина муаммоларни тезкор ра-

вишда ҳал қилишга ва маҳсулот ишлаб чиқа-

ришни жаҳон стандартларига мос равишда йў-

налтиришга имкон берди.

Ҳозирги вақтда Нидерландияда органик

қишлоқ хўжалигини кескин ривожланиш тен-

денцияси кузатилмоқда. Умумий қишлоқ хўжа-

лиги ерларидаги органик маҳсулот етиштириш

бўйича майдонлар улуши охирги беш йилда 10

фоизга ўсиб 52 минг гектарни ташкил этмоқда.

Хукумат томонидан боғдорчилик ва сабзавотчи-

лик йўналишида экологик тоза маҳсулот етиш-

тирувчи тадбиркорлар ҳар томонлама қўллаб-

қувватланмоқда. Хусусан, давлат томонидан аж-

ратилган субсидиялар ёрдамида чиқиндиларни

қайта ишловчи ва табиий ресурсларни қайта

тикловчи кўп тармоқли қишлоқ хўжалиги кор-

хоналари ривожланиб бормоқда.

Мамалакат агросаноат мажмуи ривожла-

нишининг устувор жиҳатларидан бири бу унинг

жадал суръатларда билим ва технологияларни

амалиётга жорий қилиб борилаётганидадир.

Нидерландия агросаноат мажмуи биринчи нав-

батда барча тармоқ субъектлари билан, жумла-

дан: ишлаб чиқарувчилар, қишлоқ хўжалиги

маҳсулотларини қайта ишловчи корхоналари,

техника ва асбоб-ускуна етказиб берувчилар,

илмий муассасалар ҳамда давлат тузилмалари

ўртасидаги узвий хамкорликка асосланади.
“Ишлаб чиқарувчи - давлат – фан” учбурчаги

мамлакат учун жахон майдонидаги рақобатда

етакчилардан бўлишида муҳим омил бўлди.

АСМга интелектуал мулкни экспорт қилишдан

даромад 2016 йилда 9 млрд. еврони ташкил

этди. Голландия олимлари хар йили ўзининг

юқори хосилдорлиги ва сифати билан ажралиб

турувчи ҳамда табиатнинг ноқулай шароитла-

рига чидамли бўлган 1,8 мингта янги навлар ва

қишлоқ хўжалиги экинлари дурагайларини ама-

лиётга тадбиқ этишади. Голланд навларининг

юқори генетик салоҳиятидан бутун дунё қиш-

лоқ хўжалиги фойдаланиб келинмоқда. Энг кўп

экспорт қилинувчи махсулот бу уруғлик мате-

риалларидир. Уруғликни экспорт қилишдан

олинган даромад эса 2016 йилда 1,7 млрд.ни

ташкил этган. Мисол учун, АҚШда экилаётган

барча сабзавот экинларининг 70 фоизини гол-
ландиядан келтирилган навлар ташкил этади.

Мутахассисларнинг фикрича, Нидерлан-

дия қишлоқ хўжалигини муваффаққиятли ри-

вожланишининг асосий омиллари булар: экс-

портёрларни рағбатлантириш ва компаниялар-

ни ташқи бозорларнинг янги соҳаларига кириб

боришларига яқиндан кўмак берилиши, мева-

сабзавотчиликда махсулот етиштиришдан то

истеъмолчига тайёр маҳсулотни етказиб бе-

ришгача бўлган барча жараёнларни ўз ичига ол-

ган вертикал тизимни йўлга қўйилганлиги,

қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш

даврийлигининг барқарорлиги ва аграр озиқ-

овқат секторининг илмий-тадқиқот муассасала-

ри балан узвий ҳамкорлигидадир [5].

АҚШ қишлоқ хўжалигида мева ва сабзавот

экинлари ўзининг турли туманлиги билан ажра-

либ туради. Кўпгина ҳолатларда мева ва сабза-

вот етиштириш табиий-иқлим шароитлари қу-

лай бўлган ҳудудларда мужассам бўлганлиги

билан алоҳида аҳамиятга эга. Мева ва сабзавот

экинлари асосан Калифорния ва Флорида штат-

ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

350

ларида етиштирилади. Бу ерда деярли 70 фоиз

меванинг (қиймати бўйича) ва деярли барча

цитрус меваларнинг (апельсин ва лимон) ҳо-

сили йиғиштириб олинади. Иккала штат ҳудуд-

лари эртаги ва қишги сабзавот экинларини ва

гуллар етиштириш бўйича ҳам энг салмоқли

ўринлардан бирини эгаллайди. Бундан ташқари

Буюк кўл қирғоқлари ҳудуди ҳам мева ва узум

етиштиришга жуда қулай ҳисобланади, чунки

ушбу кўллар боғ ва токзорларни музлаб қолиш

ҳавфини бирмунча юмшатишга ёрдам беради.

Умуман олганда АҚШ дунёда энг йирик

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишалб чиқарув-

чиси ҳисобланади. Бу ердп дунёда биринчилар-

дан бўлиб қишлоқ хўжалигида агротадбиркор-

лик фаолияти кенг йўлга қўйилган. Эътиборли-

си шуки, аграр соҳада унумдорликнинг ўсиш

суръатлари саноатга нисбатан ҳам тезроқ одим-
лаб бормоқда. Масалан, охирги 10 йилда қиш-

лоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги ўсиш

даражаси 81 фоизни ташкил этган. Қишлоқ хў-

жалигини нечоғлик интенсив равишда ривож-

ланаётганлигини қуйидаги кўрсаткичлардан

ҳам билиб олса бўлади, яъни 1 гектар ердан 580

доллардан 1100 долларгача қийматда маҳсулот

етиштирилаётганлиги, 1 нафар қишлоқ хўжали-

ги ходими 50-60 гектар майдонгача ишлов бера

олиши ва 80 кишигача ахолини боқа олиши ва

бошқалар. Қишлоқ хўжалигида ишчи кучнинг 2

фоизи банд бўлиб келмоқда. Бундай ютуқларга

эришилишининг асосий омилларини бири бу

замонавий техника ва технологияларни жорий

этилиши, юқори малакали кадрлар билан таъ-

минланганлик, илмий янгиликларни изчил ра-

вишда жорий этиб борилиши ҳамда фермер-

ларни давлат томонидан ҳар томонлама қўллаб-
қувватланиши билан изоҳлаш мумкин.

Бундан ташқари АҚШ қишлоқ хўжалиги

ўзининг ихтисослашганлик даражаси юқорили-

ги билан ажралиб туради. Масалан, Миссисипи

қуйи оқими бўйлаб пахтачилик ривожланган

бўлса, Гавай оролларида шақарқамиш етишти-

рилади, Виржиния ва Королина штатларида та-

маки ва Шимолий штатларда эса мева, сабзавот

ва картошка экинлари етиштирилади [6].

Америка қўшма штатларида бундай сама-

рали аграр сиёсат биринчи навбатда 2008 йилда

қабул қилинган “Озиқ-овқат, табиатни муҳофа-

за қилиш ва энергетика тўғрисида”ги қонун-

нинг қабул қилиниши билан бошланди. Ушбу

қонун қабул қилиниши билан фермерларни

қўллаб-қувватловчи бир қатор давлат дастур-

лар ишлаб чиқилиб амалиётга жорий этилди.

Жумладан, уларнинг асосийлари қуйидагилар-

дан иборат:

Маҳсулотни сотиш учун қарз ёрдами бе-

риш дастури.

Ушбу дастурга кўра, қишлоқ хўжа-

лиги товар ишлаб чиқарувчилари ўзлари ишлаб

чиқарган маҳсулотни Товар-кредит корпора-

циялари (ТКК) орқали сотиш имкониятига эга

бўладилар. Ҳосил йиғиб олинганидан кейин

ишлаб чиқарувчи амалдаги ставкаларда сотиш

учун қарз олиши мумкин бўлади. Бундай қарз

фермер йиғиб олган хосилни сотиш учун так-

лиф килган қисми учун ёки тўлиғича олиниши

мумкин. Қарзларни қайтариш эса асосий сумма

ва унга нисбатан фоиз ҳисобида амалга оши-

рилади.

Кредитлаш дастури.

Мева-сабзавот етиш-

тирувчи фермерлар молиявий холати етарли

бўлмаганда ишлаб чиқаришни тубдан техник ва

технологик жиҳатдан янгилаш, ер сотиб олиш

ҳамда бошқа жорий ишларни амалга ошириш-

лари учун АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

хузуридаги Фермерларга хизмат кўрсатиш

агентлигидан кредит олишлари мумкин. Бундан
ташқари кредит қарзлари табиий офатлар рўй

берганда, фавқулодда вазиятларда ҳам келти-

рилган зарарларни қоплаш ва хўжаликни қайта

тиклаш учун ҳам берилади.

Илмий-тадқиқотлар учун молиявий кўмак

бериш дастури.

АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазир-

лиги хузуридаги Аграр тадқиқотлари хизмати

ва бошқа штатларда тузилган Агентликлар ва

университетлар орқали кенг қўламли фунда-

ментал ва амалий илмий изланишлар молия-

лаштирилади. Олиб борилаётган илмий-тадқи-

қотлар самарадорлигини ошириш мақсадида,

уни вазирлик томонидан мунтазам равишда

мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва монито-

ринг қилиш хизмати йўлга қўйилган.

Ҳосилни суғурталаш ва табиат ҳодисала-

ри юз берганда ёрдам бериш дастури.

Ҳосилни

суғурталаш хусусий компаниялар томонидан
амалга оширилади. Бунда ушбу компаниялар

ҳосил суғуртаси бўйича Федерал корпорация

томонидан белгиланган ставкаларда субсидия-

лар олишади. Бундаги барча жараёнлар АҚШ

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Хавф-

хатарларни бошқариш агентлиги томонидан

назоратга олинади.

Экспортга

кўмаклашиш

дастури.

АҚШнинг “Ташқи бозорга имконият” деб ном-

ланган дастури орқали ваколатли ташкилотлар-

га чет элда маҳсулот сотиш, реклама қилиш,

ярмаркалар ташкил қилиш, бозор конюктураси-

ни ўрганиш, чет эл истеъмолчиларнинг АҚШда

ишлаб чиқарилаётган товарлар бўйича бохабар-

лигини ошириш учун семинарлар ўтказиш ва

хакозолар учун молиявий кўмак берилади.

Бренд маҳсулотлар учун тақдим этиладиган мо-

лиявий ёрдамлар эса кичик хўжаликлар, коопе-

ративлар ва ишлаб чиқариш уюшмалари доира-

сида амалга оширилади.

Табиатни муҳофаза қилиш бўйича дастур.

Ушбу дастурларда иштирок этиш ихтиёрий

ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

351

бўлиб, у тупроқ эррозиясига қарши кураш, сув

билан таъминлаш тизимини яхшилаш ва сифа-

тини ошириш, атроф-муҳитни ҳимоялаш, та-

биат ходисалар туфайли зарарни камайтириш

каби чора-тадбирларни ўз ичига олади. Бу ерда

фермерлар ижара тўловларини тўлаш, ерларни

мелиоратив ҳолатини яхшилаш, ирригация тар-

моқларини қайта тиклаш каби тадбирларга кет-

ган харажатларини қоплаш каби қўллаб-қувват-

лашнинг дастакларидан фойдаланишлари мум-

кин бўлади. Дастур доирасида қишлоқ хўжали-

гига яроқсиз бўлган ерларни қайтариш, хайдов

ерларидан интенсив тарзда фойдаланиш каби

йўналишларга ҳам молиявий кўмак олиш мум-

кин [7].

Исроилда жами ерларнинг фақатгина 20

фоизигина қишлоқ хўжалиги учун яроқлидир.

Лекин шундай шароитда фермерлар томонидан
мамлакат аҳолисининг янги узилган мева-саб-

завот маҳсулотларига бўлган талаби 95 фоизга

қондирилмоқда. Суғориш сувининг сезиларли

даражада етишмаслиги шароитида томчилатиб

суғориш технологияси жуда ривожланган.

Исроил хукумати фермерлар томонидан сотиб

олинган ва жорий этилган технологиялар қий-

матининг 40 фоизигача субсидиялаш орқали

агар соҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди.

Айниқса “ақлли қишлоқ хўжалиги”ни ҳар то-

монлама жорий қилишга алоҳида эътибор бе-

рилиши натижасида суғориш тизимида, иссиқ-

хоналарда, ҳосил йиғиб олишда ва бошқа агро-

техник жараёнларни рақамли технологиялар

ёрдамида бажарилишига ёрдам берувчи техни-

ка ва жиҳозларни жорий қилиш учун фермер-

ларга давлат томонидан субсидиялар ажратили-

ши кенг йўлга қўйилган. Исроилда давлат,
хусусий сектор ва илмий муассасаларнинг ўзвий

ҳамкорлиги туфайли қишлоқ хўжалигини, ай-

ниқса мева-сабзавотчилик тармоғини юқори

технологик кўрсаткичларга эришишида муҳим

омил бўлиб хизмат қилмоқда. Исроил қишлоқ

хўжалигининг феномени шундан иборатки,

унумдорлиги паст бўлган табиий салоҳиятнинг

етишмаган қисми янги технологияларни жорий

қилиш асосида юқори интенсивлик ва самар-

дорлик билан ўрни тўлдирилади. Қишлоқ хў-

жалигини юритишда анъанавий агротехника-

лардан деярли фойдаланилмайди. Қишлоқ хў-

жалигининг барча тармоқлари каби мева-саб-

завотчиликда ҳам юқори даражадаги иннова-

цион ёндашувларни кенг тадбиқ этилиши, энг

кам харажат эвазига энг кўп ҳосилдорлик, энг

сифатли маҳсулот ва энг юқори даромад олишда

муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Корея Республикасининг қишлоқ хўжали-

ги юқори технологик тармоқ сифатида алоҳида

диққатга сазовордир. Кореяда нафақат қишлоқ

хўжалиги балки иқтисодиётнинг ва инсонлар

ҳаёт фаолиятининг барча жабҳаларида замона-

вий технологиялар ва инновацион янгиликлар-

ни жорий этилишида давлат томонидан ҳар то-

монлама кўмак берилади. Корея Республикаси

қишлоқ хўжалигининг инновацион ривожла-

ниш йўли ноёб бўлиб, мамлакатимиз учун озиқ-

овқат муамосини ҳал қилишда ва аграр соҳани

инновацион йўлга ўтказишда кенг фойдаланиш

мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз. 2018 йилда

Корея республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирли-

ги бутун мамлакат бўйлаб “ақлли” фермер хўжа-

ликларини ривожлантириш ва инвестициялаш-

га тайёр эканлигини ва унинг майдонини 7минг

гектаргача оширишни эълон қилди. Хусусан,

қишлоқ хўжалиги корхоналарида турли-туман

махсус ҳароратни бошқарувчи, тежамкор ва

аниқ томчилатиб суғориш ускуналари, дронлар,

датчиклар ва бошқа дастурий таъминот маҳсу-
лотларидан кенг фойдаланилади. Сабзавот маҳ-

сулотлари етиштирувчи иссиқхоналарда барча

агротехник жараёнлар компютер дастури ёрда-

мида бошқарилади, бу ерда автоматика экин-

ларни қулай ўсиши ва ривожланишини учун

керак бўладиган барча параметрларни тартибга

солиб туради, зарур бўлганда тегишли ўзгарти-

ришлар киритиб боради. Мутахассислар ўзлари-

нинг мобил телефонларидаги иловалар ёрдами-

да иссиқхона хўжалигида бўлаётган жараёнлар-

ни бевосита кузатиб туриш имкониятига эга-

дирлар. Шу билан биргаликда ўсимлик зарарку-

нандалари билан курашишда махсус туткичлар

орқали ҳашоротларини жалб қилиш тажрибаси

ҳам қизиқарлидир[8].

Россия иқтисодиётида хўжалик юритиш-

нинг кооператив шакли кенг ривожланган бў-

либ, биринчи кооператив тузилмалари Россия
империяси давридан шаклланиб келган бўлиб,

улар ўз фаолиятларини муваффақиятли тарзда

олиб боришган. Кооперативларнинг яшовчан-

лигининг асосий шартларидан бири бу коопера-

тив аъзолари ўртасидаги ишонч ва адолатнинг

мавжуд бўлишидир. Масалан, Россиянинг Ниж-

город ҳудудида ҳозирда 40 дан ортиқ турли

йўналишдаги коопертивлар фаолият юритаёт-

ган бўлиб, улардан 10 га яқини мевачилик ва

иссиқхона хўжалиги билан шуғулланади. Ушбу

кооперативларга йилиги 50-100 кг мева маҳсу-

лотлари етиштирадиган томорқа эгалари ҳам,

қатта миқдордаги махсулот етиштирувчи йирик

фермер хўжаликлари ҳам аъзо бўлишган бунда

худуддаги барча турдаги катта-кичик ишлаб

чиқарувчилар барчаси қамраб олинган.

Ушбу кооперативларни ва унга аъзо бўл-

ган хўжаликларни янада ривожлантириш учун

бир қатор мақсадли кредитлар жорий этилган.

Россия хукумати бундай қатламдаги субъектла-

рини қўллаб-қувватлаш ва мевачилик тармоғи

ва иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш

ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

352

учун паст фоизли, яъни 5 фоизли 2 йилдан 5

йилгача бўлган имтиёзли кредитлар бериш

дастурини ишга туширган. Бундай кредитлар

қуйидаги мақсадлар учун берилади: иссиқхона

қуриш ва ревонструкция қилиш учун керакли

материаллар сотиб олишга; навдор кўчатлар,

уруғликлар сотиб олиш учун; кимёвий препа-

ратлар, минерал ўғитар сотиб олишга; ресурс

тежамкор технологияларни жорий қилишга

имкон берувчи ускуна ва жихозларга (томчи-

латиб суғориш, намлик, сув сарфини назорат

қилувчи ускуналар ва бошқалар); бошқа мавсу-

мий тадбирлар ва айланма маблағлар учун ва

хакозо.

Кредитлаш Россия қишлоқ хўжалигини

ривожлантиришнинг мухим дастаклардан бири

бўлишига қарамасдан, банклар аграр соҳага

маблағ беришдан унча манфааатдор эмаслар.
Шу боисдан давлат кредит қайтарилишини ка-

фолашни ва кредит фоиз ставкаларини бир қис-

мини қоплаб беришни ўз зиммасига олади[9].

Ҳозирги вақтда Қозоғистон Республикаси-

да “ақлли қишлоқ хўжалиги”нинг элементлари-

ни жорий этиш ишлари бошлаб юборилган.

Жумладан, қишлоқ хўжалиги ерларининг дала

хариталарини рақамлаштириш жараёнлари

бошланган бўлиб, деярли яримдан кўпроқ май-

донларнинг электрон хариталари тузиб бўлин-

ган. Бундан ташқари далалар ва техника воси-

таларини ҳамда минерал ўғитлар ва кимёвий

препаратлар билан аниқ ишлов беришни спут-

ник орқали мониторинг қилиш тизимини жо-

рий этиш режалаштирилмоқда.

Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш

ва техник-технологик жиҳатдан қайта қурол-

лантириш вазифаси доирасида тадбиркорлик
субъектларини давлат ва хусусий шерикчилиги

асосида замонавий технологияларни, шу жумла-

дан аниқ қишлоқ хўжалиги юритиш техноло-

гияларини ва “ақлли” фермерларни яратишга

кенг жалб қилиш учун қулай ташкилий-иқти-

содий ва ҳуқуқий шарт-шароити яратилган.

Мутахассисларнинг фикрича, аниқ деҳ-

қончилик, далаларни электрон харитасини ту-

зиш, аниқ метео маълумотлар, сенсорлар, дат-

чиклар, космомониторинг каби тадбирларнинг

амалга оширилиши натижасида қишлоқ хўжа-

лиги ишлаб чиқарувчилар харажатларини ками-

да 25 фоизгача қисқартиришга имкония ярати-

лади.

Козоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

томонидан башорат қилинишича Агросанаоат

мажмуи соҳасини рақамлаштириш натижасида

иқтисодий самарадорлик 2025 йилга бориб 40

млрд. танга (105,5 млн. долл.) ни ташкил этади.

Козоғистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

томонидан 2019 йилдан бошлаб АСМ маҳсулот-

ларини, айниқса мева-сабзавотчилик маҳсулот-

ларини “даладан то дастурхонгача” кузатиб бо-

риш тизими ишга туширилган. Боғдорчилик,

узумчилик ва сабзавотчилик билан шуғулланув-

чи фермер хўжаликларини ҳар томонлама қўл-

лаб-қувватлаш мақсадида замонавий асбоб-

ускуна ва инновацион технологияларга асослан-

ган техника воситаларини сотиб олган фермер-

ларнинг 25 фоизгача бўлган ҳаражатлари дав-

лат томонидан қоплаб берилади.

Таъкидлаш жоизки, 2018 йилда аграр

фанини молиялаштириш учун бюджетдан 5,5

млрд. танга (14,54 млн. долл.) ажратилган бў-

либ, 22 та илмий тадқиқот муассасаларини таъ-

минлаш, олимларнинг иш ҳақи ва тадқиқотлар

олиб бориш учун учун йўналтирилган. Ушбу

сумма Қозоғистон қишлоқ хўжалиги ЯИМнинг

0,12 фоизини ташкил этади. АҚШ, Канада,

Франция ва Голландияда бунга ЯИМдан 1-3
фоизгача ажратилади. Ҳозирги вақтда Козоғис-

тон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан

олимларнинг илмий ишланмалари сотиб олин-

моқда ва буни “илмий жамоаларни давлат маб-

лағлари эвазига таъминлаш“ деса ҳам бўлади.

Бу борада фермерлар бюджет маблағларига

ҳисобига ўзлари учун долзарб бўлган илмий

ишланмаларни илмий-тадқиот институтлари-

дан сотиб олиш тизими ҳам йўлга қўйилган. Бу

фермер хўжаликларининг инновацион янгилик-

ларни қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришига

жорий этишларига бўлган интилишларини

янада рағбатлантирмоқда.

Қозоғистонда 2025 йилгача АСМда меҳнат

унумдорлигини кескин ошириш ва қайта иш-

ланган мева-сабзавот ва бошқа маҳсулотлар экс-

порти ҳажмини камида 2,5 баробарга ошириш

вазифаси давлат томонидан белгилаб қўйилган.

Хулоса.

Ривожланган ва ислоҳотлар йўли

ўхшаш бўлган МДҲ мамлакатларининг мева-

сабзавотчиликда ишлаб чиқаришни модерниза-

циялаш бўйича илғор тажрибаларини умумлаш-

тирган ҳолда улардан республикамиз шароити-

га мос бўлган айрим йўналишларини жорий қи-

лиш бўйича қуйидаги тавсияларни ишлаб чиқ-

дик, жумладан (1-жадвал):

- Нидерландия тажрибасига кўра Респуб-

ликамиз Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг ту-

ман бўлимлари томонидан илмий ечимини ку-

таётган долзарб мавзулар аниқланиб, Қишлоқ

хўжалигида билим ва инновациялар миллий

маркази учун буюртмалар портфелини шакл-

лантириш ва уни давлат томонидан мақсадли

молиялаштириш механизмини ишлаб чиқиш;

- Нидерландия тажрибасидан келиб чиқ-

қан ҳолда мамлакатимизда мева-сабзавотчилик

кооперативлари сони ортиб бораётгани боиси-

дан уларни фаолиятини мувофиқлаштириш ва

муаммоларини тезкор ҳал қилиш мақсадида

уларнинг вилоят уюшмаларини ташкил этиш

ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

353

лозим;

- Исроил ва Корея тажрибасидан келиб

чиқиб, фермерлар ишлаб чиқа ришга жорий эт-

ган янги технология ва техникалар учун кетган

харажатларни хеч бўлмаганда 25 фоизни давлат

томонидан тўлаб бериш механизмини жорий

этиш;

- АҚШ тажрибасидан ўрганган ҳодда қиш-

лоқ хўжалиги вазирлиги томонидан алоҳида

тор йўналишлар, яъни маҳсулотни сотиш, кре-

дитлаш, илмий-тадқиқотларни молиялашти-

риш, суғурталаш ва бошқалар бўйича мақсадли

дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалиётга жорий

этилиши тадбирлар самарадорлиги ва натижа-

дорлигини ошишига олиб келади;

Россия тажрибаси бўйича маҳсулотни қай-

та ишлаш ва сақлашни ташкил этиш, иссиқхо-

налар қуриш ва бошқа мақсадлар учун мақсадли

имтиёзли кредитлар бериш механизмини жо-

рий этиш;

1-жадвал

Мева-сабзавотчиликда ишлаб чиқаришни модернизациялашнинг бўйича хорижий

давлатлар тажрибасидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари

Мамлакат

номи

Республикамиз шароитига мос ва қўллаш

мумкин бўлган хорижий тажрибанинг мазмуни

Амалга ошириш механизми

Нидерландия

- “Ишлаб чиқарувчи - давлат – фан” учбурчагини

ташкил қилиш, яъни маҳсулот ишлаб чиқарувчи-
лар, қайта ишловчи корхоналари, техника ва
асбоб-ускуна

етказиб

берувчилар,

илмий

муассасалар ҳамда давлат тузилмалари ўртасидаги

узвий ҳамкорликни йўлга қўйиш:
- миллий кооперативларнинг самарадорлигини ва
натижадорлигини таъминлаш учун трансмиллий
кооперативлар тузиш ва уларга бир нечта

кооперативлар ихтиёрий равишда бирлашиш
тажрибаси.

- қишлоқ хўжалиги вазирлигининг туман

бўлимлари

томонидан

илмий

ечимини

кутаётган долзарб мавзулар аниқланиб,
Билим ва инновациялар миллий маркази учун
буюртмалар портфелини шакллантириш;

- мева-сабзавотчилик коо- перативлари сони
ортиб бориши боисидан уларни фаолиятини
мувофиқлаштириш ва муаммоларини ҳал
қилиш

мақсадида

уларнинг

вилоят

уюшмаларини ташкил этиш лозим

АҚШ

Маҳсулотни сотиш учун қарз ёрдами бериш
дастури, кредитлаш дастури, илмий-тадқиқотлар
учун молиявий кўмак бериш дастури, ҳосилни
суғурталаш ва табиат ҳодисалари юз берганда
ёрдам бериш дастури, экспортга кўмаклашиш

дастури, табиатни муҳофаза қилиш бўйича дастур.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан
алоҳида тор йўналишлар бўйича мақсадли

дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалиётга
жорий этилиши тадбирлар самарадорлиги ва
натижадорлигини ошишига олиб келади.

Исроил ва

Корея

- фермерлар томонидан сотиб олинган ва жорий

этилган

технологиялар

қийматининг

40

фоизигача субсидиялаш;

- қишлоқ хўжалиги вазирлиги бутун мамлакат

бўйлаб

“ақлли”

фермер

хўжаликларини

ривожлантириш учун инвестициялар жалб этиши,

- фермерлар ишлаб чиқаришга жорий этган

янги технология ва техникалар учун кетган
харажатларни хеч бўлмаганда 25 фоизни
давлат томонидан тўлаб бериш механизмини
жорий этиш;

- айнан “ақлли қишлоқ хўжалиги” элемент-
ларини жорий этиш бўйича мақсадли инвес-
тициялар ажратиш.

Россия

Мева-сабзавотчиликда

ишлаб

чиқаришни

модернизациялаш учун 5 фоизли 2 йилдан 5
йилгача бўлган имтиёзли кредитлар бериш

дастури.

Маҳсулотни қайта ишлаш ва сақлашни ташкил
этишни иқтисодий рағбатлантириш мақсадида
имтиёзли кредитлар ажратиш.

Қозоғистон

Қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва аграр

фанини ҳамда олимларни ҳар томонлама қўллаб-
қувватлаш тажрибаси

Илмий ишланмаларни амалиётга жорий

этишни давлат томонидан молиялаштириш.

Манба:

Муаллифнинг илмий- тадқиқотлари асосида тузилган.

- Қозоғистонда кенг жорий этилаётган

қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш, ерларни

электрон харитасини тузиш, маҳсулотни етиш-

тиришдан то истеъмолчигача бўлган жараён-

ларни кузатиб бориш тизимини яратиш, шу-

нингдек, олимлар томонидан ишлаб чиқилган

ва долзарб бўлган илмий ишланмаларни тижо-

ратлаштириш нуқтаи-назардан фермерлар то-

монидан сотиб олиш тизимини жорий этиш ва

бу жараёнларни давлат томонидан молиялаш-

тириш механизмини ишлаб чиқиш ва бошқалар.

Юқоридаги тавсияларни амалиётга жорий

этиш орқали мева-сабзавотчилик тармоғила

ҳам “ақлли қишлоқ хўжалиги” элементларини

жорий этиш, мева-сабзавотчиликка иҳтисос-

лашган фермер хўжаликлар замонавий техноло-

гияларга асосланган ҳолда моддий-техника ба-

засини янада мустаҳкамлаш, янги иш ўринлари-

ни яратиш ва қишлоқ аҳолисининг қўшимча

даромадини кўпайтиришга, пировард натижада

тармоқнинг модернизация даражасини янада

ортишига олиб келади.

ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 4-сон

354

Манба ва фойдаланилган адабиётлар:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси қишлоқ

хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги
ПФ-5853-сонли Фармони.

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 декабрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчилик

тармоғини янада ривожлантириш, соҳада қўшилган қиймат занжирини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар

тўғрисида”ги ПҚ-4549-сонли Қарори.

3.

Мева-сабзавотчилик кластерларини самарали ташкил қилиш бўйича вазифалар белгиланди. Электрон

режим. Сайт: https://uza.uz/uz/posts/meva-sabzavotchilik-klasterlarini-samarali-tashkil-ilish-b-y-14-02-2020

4.

Попова Е.В.Основные направления модернизации российской экономики// http://bujet.ru/article/98452.php

5.

Юсупов А., Рашидбеков А. Опыт Нидерландов в сфере развития сельского хозяйства. Сайт Института

Стратегических

и

межрегиональных

исследований

при

Президенте

Республики

Узбекистан

https://isrs.uz/ru/maqolalar/opyt-niderlandov-v-sfere-razvitia-selskogo-hozajstva

6.

Сельское хозяйства США. Сайт:CAWATER-info. http://www.cawater-info.net/review/agro_usa.htm

7.

Обзор

торговой

и

сельскохозяйственной

политики

Соединенные

Штаты

Америки.

http://www.fao.org/fileadmin/templates/est/meetings/wto_comm/RU/Trade_policy_brief_US_RUS_final.pdf

8.

Кутбитдинов Ю. Обзор инновационных технологий и зарубежного опыта «умного» сельского хозяйства.

Экономическое обозрение №3 (231) 2019 https://review.uz/post/umniye-instrumentiy-selskogo-xozyaystva

9.

Особенности и проблемы кредитования сельского хозяйства в России. Электронный научный журнал

«Аэкономика: экономика и сельское хозяйство» 2015 год. https://cyberleninka.ru/article/n/osobennosti-i-problemy-
kreditovaniya-selskogo-hozyaystva-v-rossii

10.

https://www.agro.uz

ХОРИЖ ТАЖРИБАСИ

Bibliografik manbalar

Узбекистан Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги "Узбекистан Республикаси к,ишло^ хужалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мулжалланган стратегиясини тасди^лаш тугрисида"ги ПФ-5853-сонли Фармони.

Узбекистан Республикаси Президентининг 2019 йил И декабрдаги "Мева-сабзавотчилик ва узумчилик тармогини янада ривожлантириш, сохдда ^ушилган циймат занжирини яратишга дойр цушимча чора-тадбирлар тугрисида"ги ПЦ-4549-сонли Kg pop и.

Мева-сабзавотчилик кластерларини самарали ташкил цилиш буйича вазифалар белгиланди. Электрон режим. Сайт: https;//uzaluz/uz/pQSts/mcYa-sabzavQtchilik-klastcrlarini-samarali-tashkil-ilish-b-y-14-02-2Q2Q

Попова Е.В.Основные направления модернизации российской экономики// http://bujet.ru/article/98452.php

Юсупов А., Рашидбеков А. Опыт Нидерландов в сфере развития сельского хозяйства. Сайт Института

Стратегических_______и____межрегиональных________исследований______при_____Президенте______Республики______Узбекистан

https://isrs.uz/ru/maqolalar/opyt-niderlandov-v-sfere-razvitia-selskogo-hozaistva

Сельское хозяйства США. Cadm:CAWATER-info. http://www.cawater-info.net/review/agro usa.htm

Обзор торговой и сельскохозяйственной политики Соединенные Штаты Америки. http://www.fao.org/fdeadmin/templates/est/meetings/wto comm/RU/Trade policy brief US RUS final.pdf

Кутбитдинов Ю. Обзор инновационных технологий и зарубежного опыта «умного» сельского хозяйства. Экономическое обозрение №3 (231) 2019 https://review.uz/post/umnive-instrumentiv-selskogo-xozyaystva

Особенности и проблемы кредитования сельского хозяйства в России. Электронный научный журнал «Аэкономика: экономика и сельское хозяйство» 2015 год. https://cyberleninka.ru/article/n/osobennosti-i-problemy-kreditovaniya-selskogo-hozyaystva-v-rossii

https://www.agro.uz