“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил
1
№ 6, 2017
РИВОЖЛАНГАН АХБОРОТЛАШГАН ИҚТИСОДИЁТГА ЭГА
МАМЛАКАТЛАРДА БАНДЛИКНИНГ ЎЗГАРИШИ
Муяссар Мирзакаримова,
ТТЕСИ доценти, и.ф.н.
E-mail:
Аннотация:
Мақолада ривожланган ахборотлашган иқтисодиётга эга
мамлакатларда бандлик ва меҳнат бозоридаги ўзгаришлар тенденциялари
аниқланган. Ишчи кучи масофавий миграциясининг хусусиятлари аниқланган
ҳамда таърифи таклиф қилинган.
Аннотация:
В статье определены изменения тенденций занятости и
рынка труда в странах с развитой информационной экономикой. Проведен
анализ особенностей дистанционной миграции рабочей силы.
Abstract:
The article defines changes in employment and labor market trends
in countries with developed information economy. The analysis of the peculiarities of
the distance migration of the labor force has been carried out.
Калит сўзлар:
ахборотлашган иқтисодиёт, ностандарт бандлик
шакллари, инсон капиталининг инновацион шакллари, ишчи кучининг
масофавий миграцияси, масофавий меҳнат бозори.
Кириш
Иқтисодиётда туб таркибий ислоҳотларни амалга ошириш учун ҳозирги
пайтда корхоналарни техник қайта жиҳозлаш ва модернизациялаш, илғор, фан
сиғимли технологияларни жорий этиш ҳамда уларда ишлай оладиган
мутахассис кадрлар тайёрлаш масалаларига катта эътибор қаратишни тақозо
этади. Бу эса кадрлар тайёрлаш тизими олдига катта вазифалар қўяди.
Корхоналарнинг кадрлар тайёрлашдаги ишлаб чиқариш салоҳияти, ишлаб
чиқариш
эҳтиёжларини
ҳисобга
олиб,
техника
ва
технологияни
ривожлантиришнинг янги йўналишлари бўйича кадрларни тайёрлаш, қайта
тайёрлаш ва малакасини оширишни амалга ошириш, олий таълим муассасалари
ва илмий ташкилотларнинг илмий салоҳиятини ишлаб чиқаришнинг иқтисодий
ва технологик муаммоларини ҳал қилишга жалб қилиш, бевосита ишлаб
чиқаришдаги илғор технологиялар соҳасида педагогик кадрларнинг малакасини
мунтазам равишда ошириб бориш ҳамда юқори малакали ишлаб чиқариш
кадрларини таълим жараёнига ва педагогик фаолиятга жалб қилиш каби
йўналишларда таълим ва ишлаб чиқаришни интеграциялаш йўналишларидан
фойдаланилмади. Шундай қилиб, республикада кадрлар тайёрлашнинг ҳолати
шахс, жамият, давлат, илм-фан, ишлаб чиқариш ва мавжуд кадрлар тайёрлаш
тизими ўртасида муҳим зиддиятлар мавжудлигидан далолат беради ҳамда
ёшлар бандлиги билан боғлиқ ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаради.
Шу боис, таълим-тарбия ва илм-фан соҳаси 2017-2021 йилларда
Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳаракатлар
стратегиясининг устувор йўналишларидан бири этиб белгиланди[1]. Ушбу
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил
2
№ 6, 2017
стратегияда узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш йўлини давом
эттириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат
бозорининг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ, юқори малакали кадрлар
тайёрлаш, таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини
жорий этиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда
самарадорлигини ошириш, илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини
рағбатлантириш, илмий ва инновация ютуқларини амалиётга жорий этишнинг
самарали механизмларини яратиш, олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот
институтлари
ҳузурида
ихтисослаштирилган
илмий-экспериментал
лабораториялар, юқори технология марказлари ва технопаркларни ташкил этиш
каби вазифалар белгилаб олинди.
Шу
боис,
Ўзбекистон
Республикасининг
Президенти
Ш.М.Мирзиёев:”Навбатдаги муҳим вазифа – бу бандлик масаласини ҳал
қилишнинг бутун тизимини тубдан ўзгартириш бўйича комплекс раҳбарияти,
ҳокимлар ва уларнинг биринчи ўринбосарлари шахсий масъулиятини
оширишдан иборат”[2].
Ахборотлашган иқтисодиёт динамик ривожланиши билан тавсифланади,
тадбиркорлик субъектлари юқори ҳаракатчанлик даражасини таъминлайди,
бандликнинг янги таркибини яратади, меҳнатни ташкил қилишнинг янги
шакллари пайдо бўлишини таъминлайди, индивидуализм, креативлик,
инновациялар ва ижодий изланишнинг ривожланишини рағбатлантиради.
Бунинг натижасида бандликнинг ўзгариши юз беради, бу унинг шакллари ва
турлари, мазмуни ва тавсифининг ўзгаришида ҳамда самарадорлигининг
ошишида ифодаланади.
Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили
Кўплаб олимларнинг ишлари ахборотлашган жамиятда бандлик
таркибининг такомиллашиб бориши масалаларини ўрганишга бағишланди.
Янги вужудга келаётган ахборотлашган иқтисодиёт асослари М.Порат,
М.Рубин каби америкалик олимлар ва Р.И.Цвелев, И.А.Лазарев, И.С.Мелюхин
каби рус олимлари томонидан ўрганилган. Адабиётлар таҳлили кўрсатишича,
”Инновацион иқтисодиёт” (“янги иқтисодиёт”) тушунчаси икки томонлама
талқин қилинади.
Биринчидан, у ривожланишнинг юқори даражада индустрлашган, юқори
иқтисодий даражаси сифатида қўлланилиб, унда иқтисодиётнинг анъанавий
сектори бутун тизимга тубдан бошқача сифат бахш этадиган янги унсурлар
билан чирмашиб кетади.
Иккинчидан, тор маънода бу – ҳозирги замон иқтисодиётида юз бераётган
янги ўзгаришларни тавсифлайдиган иборадир.
Инновацион иқтисодиётнинг шаклланиши бандлик муносабатлари
тадқиқотини унинг мазмуни, таркиби, касб-малака тавсифи, меҳнатнинг
хусусияти ва мазмуни нуқтаи назаридан долзарб қилиб қўяди. Ривожланган ва
ривожланаётган
мамлакатларда
бандлик
тадқиқоти
унда
кечаётган
ўзгаришларнинг бир хилда бормаганлигини, уларнинг зиддиятли тавсифини
кўрсатади.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил
3
№ 6, 2017
Хусусан, Гришнова Е., Капелюшников Р., Кастельс М., Колот А. ва
бошқаларнинг номларини келтириш мумкин. Бандлик ва меҳнат бозорининг
назарий-услубий муаммолари тадқиқотига уларнинг катта ҳиссасини қайд этган
ҳолда бандликнинг шаклланиши, ривожланиши ва ўзгаришининг кўп сонли
масалалари янада ўрганишни тақозо этишини таъкидлаб ўтмоқчимиз. Бу
ахборотлашган иқтисодиётда кечаётган жараёнларнинг динамиклиги билан
белгиланади.
Ахборотлашган иқтисодиёт инсон билимидан самарали фойдаланишни
таъминлайди, унинг ўз-ўзини рўёбга чиқариши учун имкониятлар яратади,
бандликнинг янги шакл ва турларининг ривожланишини рағбатлантиради,
ижтимоий-меҳнат муносабатлари тизимига ўзгартиришлар киритади.
Ахборотлашган иқтисодиёт таълимоти янги эмас. Иқтисодиётда ахборотлар
ролининг биринчи тадқиқоти ўтган асрнинг 60-йилларида олиб борилди.
Ф. Махлуп “АҚШ да билимларни ишлаб чиқариш ва тақсимлаш” асарида
билимлар иқтисодиётининг АҚШ ЯММ даги ҳиссаси 1958 йилда тахминан 29%
ни ташкил қилганлигини асослади[7]. Д.Белл 1973 йилда “Юқори даражада
индустрлашган жамият” монографиясини чоп эттириб, унда билимлар
иқтисодиёти концепциясини тақдим қилди[8]. Э. Тоффлер “Учинчи тўлқин”
(1980 й.) асарида барча соҳаларда индустриал алоқалар ахборот алоқаларининг
ўрнини олади. “XXI аср бўсағасида ҳокимият метаморфозалари: билим, бойлик
ва зўравонлик” (1990 й.) асарида ўз тадқиқотларини давом эттирган ҳолда у
жамият ривожланишининг асосий омили билимлар эканлигини аниқлайди.
Билимлар соҳаси деганда у “таълим, фан, технология, миллий стратегик
концепцияларни, халқаро интеллектуал воситаларни, тил, бошқа маданиятлар
тўғрисида умумий билимлар, дунёни маданий ва ғоявий англаш, коммуникация
йўллари турли-туманлиги, янги ғоялар соҳаси, тасаввурлар”[9] ни тушунади.
Тоффлер Э.: “Саноат корхоналари ва идораларини бошқариш учун
Учинчи тўлқин бўлғуси компанияларига мустақил фаолият кўрсатишга
лаёқатли бўлган, сўзсиз кўрсатмаларни бажарадиган, ихтирочилик қила
оладиган ишчилар керак бўлади”[9], деб таъкидлайди.
М. Кастельснинг “Ахборот асри: иқтисодиёт, жамият ва маданият” номли
фундаментал асари ҳозирги замон ахборот технологиялари глобал дунёсида
кечаётган жараёнларнинг таҳлилига бағишланган. М.Кастельс ўз асарида
«informational»
ахборотлашган иқтисодиёт тушунчасини ишлатади, шу
орқали ахборотлашган ва глобал иқтисодиётларнинг узвий боғлиқлигини
қайд этади.Унинг нуқтаи назарига кўра, ахборот технологияларининг
ривожланиши иқтисодиёт глобаллашувининг моддий асосини яратган,
бунда глобал ахборот тизимига кирмайдиган миллий ва минтақавий
иқтисодиёт (масалан, Африка) амал қилади[5].
М.Кастельс хулосаларига кўра, “унумдорликнинг манбаи билимлар
генерацияси, ахборотларни қайта ишлаш ва белгили коммуникация
технологиясидан иборатдир”[5]. Ахборотлашган иқтисодиёт шароитида
ишчида малака, тажриба, АКТ дан фойдаланиш кўникмаларининг мавжудлиги
етарли ҳисобланмайди. Индивиднинг янги билимларни эгаллаш ва ўз касбий
сифатларини яхшилаш лаёқати, ўзининг инсон капиталини тўплаш белгиловчи
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил
4
№ 6, 2017
бўлиб қолади. Шундай қилиб, инсон ресурсларининг рақобатбардошлиги, энг
аввало, инновацияларни эгаллаш ва янги билимлар яратиш лаёқати билан
белгиланади, деб тахмин қилиш мумкин.
Умуман олганда, республикада инновацион тараққиёт йўлига ўтиш
даврида бандлик таркибида кечаётган ўзгаришларни тадқиқ этиш зарурати
юқори технологияли ишлаб чиқаришларда ишлай оладиган мутлақо янги
турдаги касблар ва лавозимларнинг вужудга келиши билан белгиланади.Шу
билан бир қаторда, бандликнинг эгилувчан, тўлиқсиз, масофавий
шакллари ҳам
вужудга келади.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4
октябрдаги 795-сонли “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар
касблари классификаторини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори
билан тасдиқланган Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар
касблари классификаторига қўшимча лавозим ва ишчи касбларини киритишда
малака талабларини ҳисобга олиш ишлари республикада маълум даражада олиб
борилмоқда.Лекин бу жараёнларнинг назарий-услубий асосларини ишлаб
чиқишга қаратилган чуқур илмий тадқиқотлар етарли эмас.
Тадқиқот методологияси
Тадқиқотда индукция ва дедукция, таҳлил ва синтез, иқтисодий ҳодиса ва
жараёнларга тизимли ёндашув, социологик сўров усулларидан фойдаланилди.
Таҳлил ва натижалар
Кўпроқ
ривожланган
ахборот
технологияларига
эга
бўлган
мамлакатларни аниқлаш учун Умумжаҳон иқтисодчилар форумининг “Глобал
ахборот компьютер технологиялари - 2014” ҳисоботи маълумотларидан
фойдаланилади. Ушбу ҳисоботда 148 та мамлакатни 54 кўрсаткич бўйича
баҳолаш натижалари келтирилган бўлиб, улар уч гуруҳга бирлаштирилган:
ахборот-компьютер технологиялари ривожланиши учун
шароитлар; фуқаролар,
ишбилармон доиралар ва давлат идораларининг АКТлардан фойдаланишга
тайёрлиги; ижтимоий, тижорат ва давлат секторида АКТ дан фойдаланиш
даражаси.
Ахборот-компьютер технологияларининг ривожланиш даражаси бўйича
иқтисодий ривожланган мамлакатлар етакчилик қиладилар, жумладан:
Финландия (1), Швеция (3), Нидерландия (4), Норвегия (5), Швейцария (6),
АҚШ (7), Буюкбритания (9) ва “Осиё йўлбарси”, деб аталган: Сингапур (2),
Гонконг (8), Жанубий Корея (10)[11].
Ахборот-компьютер технологияларининг фаол ривожланиши бизнес-
пасайишини, бозорда маҳсулот ёки хизматларни ишлаб чиқариш ва
ҳаракатлантириш муддатларини қисқартиришни таъминлайди. Шу билан бир
қаторда АКТ нинг фаол ривожланиши ва иқтисодиётнинг барча соҳаларига
кириб бориши аҳоли бандлик даражасининг ошишини белгиловчи омил
ҳисобланмайди. 2000-2013 йиллар давомида ривожланган мамлакатлардаги
аҳоли бандлик даражаси амалда ўзгармади. Шуни таъкидлаш жоизки, мазкур
кўрсаткичнинг, аниқроғи эса бандлик даражасининг пасайиши ёки мутлақ
ўсими 1-3 ф.п. оралиғида бўлди, бандлик даражасининг мутлақ пасайиши 6,7
ф.п.ни ташкил қилган АҚШ бундан мустасно[12].
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил
5
№ 6, 2017
Ахборот-компьютер технологиялари ривожланишининг юқори даражаси
ривожланган мамлакатлар аҳоли бандлигининг ошишига таъсир қилмайди. Шу
жумладан, меҳнат бозорининг ахборотлашган иқтисодиёт эҳтиёжларига ўз
вақтида бўлмаган, кечикадиган мослашувидан далолат бериб, у сифат жиҳатдан
янги тавсифларга эга бўлган ишчиларга муҳтожлик сезади. Шу билан бир
қаторда, ахборот-компьютер технологияларини товарлар ишлаб чиқариш ва
хизмат кўрсатишга жорий этиш меҳнат унумдорлигининг ўсишига ёрдам
беради. Ривожланган ахборот технологияларига эга бўлган мамлакатларда
меҳнат унумдорлигининг ўзгариши 1-жадвалда келтирилган.
1-жадвал
Ривожланган ахборот иқтисодиётига эга мамлакатларда меҳнат
унумдорлигининг ўсиши
Мамлакатлар
Йиллар бўйича аҳоли жон бошига
ЯИМ (ХҚП бўйича)
2000 йилга нисбатан
ЯИМ нинг ўсиш суръати
2000
2005
2010
2013
2005
2010
2013
Финландия
24505
30459
34168
35617
125,8
139,0
145,3
Сингапур
33195
45374
58019
64584
136,7
174,8
194,6
Швеция
32146
37107
37943
41188
115,4
118,0
128,1
Нидерландия
29792
35021
40490
41711
117,6
135,9
140,0
Норвегия
39152
47842
51758
54947
122,3
132,2
140,3
Швейцария
26581
33114
43207
46430
124,6
162,5
174,7
АҚШ
36450
44224
48294
53101
121,3
132,5
145,7
Гонконг
26778
36309
46945
52722
135,6
175,3
196,9
Буюкбритания
25722
32666
35349
37307
127,0
137,4
145,0
Корея
16528
22783
29458
33189
137,8
178,2
200,8
Манба:
Рейтинг стран по ВВП а душу населения. 1980 – 2013 гг., ППС, долл.
[Electronic resource]. – Access mode : http://svspb. net/danmark/vvp-stran-na-dushu-
naselenija.php
Келтирилган маълумотлар кўрсатишича, охирги ўн тўрт йил ичида
меҳнат унумдорлиги ўсишининг юқори суръатлари Осиё мамлакатларига хос
бўлди: Кореяда 200,8%; Гонконгда 196,9%, Сингапурда 194,6%. Бу мазкур
мамлакатларнинг ривожланиш хусусиятларига боғлиқ, аниқроғи эса учинчи
мамлакатларнинг иқтисодий ёрдамидан самарали фойдаланишга; арзон ишчи
кучига, ривожланган бизнес инфратузилмасига ва иқтисодиётни тартибга
солиш соҳасидаги самарали давлат сиёсатига.
Меҳнат унумдорлигининг 140,0% дан 145,7% гача пастроқ ўсиш
суръатлари Европа мамлакатлари ва АҚШ учун хос, Швейцария (174,7%) ва
Швеция (128,1%) бундан мустасно. Умуман, барча мамлакатлар учун аҳоли
бандлик даражасини оширмаган ҳолда меҳнат унумдорлигининг ўсиши хос
ҳисобланади. Ахборотлашган иқтисодиёт ижтимоий-меҳнат муносабатларига
ўзгартиришлар киритади. Меҳнатнинг интеллектуаллашиши оқибатида ишчи
энг муҳим ва бетакрор ишлаб чиқариш воситаси ҳисобланган инсон
капиталининг мулкдорига айланади. Бу ностандарт бандлик шаклларидан кенг
фойдаланишни рағбатлантиради. Чунки айнан улар, табиийки, ўз меҳнати
натижалари учун жавобгарлик юқорироқ даражаси шароитида эркинлик юқори
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил
6
№ 6, 2017
даражасини берадилар. Ривожланган мамлакатларда бандларнинг тахминан 1/3
қисми келтирилган бандлик шаклларидан фойдаланмоқдалар, улар орасида
кўпроқ тарқалганлари шартномалар бўйича вақтинчалик бандлар, мустақил
бандлар, тўлиқсиз бандлар ҳисобланади.Вақтинчалик бандлик – бу чекланган
амал қилиш муддатига ёки иш ҳажмига эга бўлган шартнома бўйича
ишлашдир. Вақтинчалик бандлик, энг аввало, иш берувчилар учун жозибадор
ҳисобланади.Чунки уларга ходимларни тутиб туриш харажатларини
пасайтириш, талаб тебранишларига тез мослашиш имкониятини беради.
Вақтинчалик бандликнинг энг тарқалган турлари лизинг аутсаффинг
ҳисобланади.
Мустақил бандлик, фикримизча, ностандарт бандликнинг энг илғор
шаклларидан биридир, шу сабабли индивид ўз-ўзини рўёбга чиқариш ва ўз
инсон капиталини жамғариш учун шарт-шароит яратади. Бандликнинг бундай
тури мотивлашганлик юқори даражасига эга, шу сабабли индивид ўзи учун ўзи
ишлайди. Шу билан бир қаторда, кам малака даражасига эга шахсларнинг ўз–
ўзича бандлигини иқтисодий мажбурлаш сифатида қарашга тўғри келади.
Чунки иқтисодиётда бундай тоифадаги шахслар учун ишчи ўринлари мавжуд
эмас. Тўлиқсиз бандлик – бу тўлиқсиз иш куни (ҳафтаси, ойи) давомида
ишлашдир. Улар икки турда бўлади: ихтиёрий – индивиднинг танловини
тавсифлайди ва унинг турмуш тарзи билан боғлиқ ҳамда мажбурий – яширин
ишсизлик белгиси ҳисобланади. Мажбурий тўлиқсиз бандлик, энг аввало, паст
иқтисодий тараққиёт даражасига эга бўлган қолоқ мамлакатлар учун хосдир.
Тадқиқотимиз жараёнида мамлакатларда ностандарт бандлик шаклларидан
фойдаланиш ҳолатини кўриб чиқамиз (2-жадвал).
2-жадвал
Ривожланган ахборот иқтисодиётига эга мамлакатларда ностандарт
бандлик шакллари
Мамлакатлар
Тўлиқсиз иш
кунида
бандларнинг
жами бандлар
сонидаги
салмоғи, %
Ўз-ўзича
бандликнинг
жами бандлар
сонидаги
салмоғи,%
Вақтинчалик
бандларнинг жами
бандлар сонидаги
салмоғи,%
2000й. 2012й. 2000й. 2011й.
2000й.
2013й.
Финландия
10,2
12,8
13,5
13,4
16,5
15,6
Сингапур
-
-
-
15,0
-
-
Швеция
13,8
14,2
11,1
10,5
15,2
16,9
Нидерландия
41,2
49,8
11,2
15,0
14,0
20,6
Норвегия
20,1
19,7
7,5
7,0
9,5
8,3
Швейцария
24,4
26,0
18,0
15,4
11,5
12,9
АҚШ
11,3
11,2
7,4
6,8
-
-
Гонконг
-
13,6
10,5
10,1
-
-
Буюкбритания
23,4
24,1
12,3
14,2
6,8
6,2
Корея
7,0
10,0
36,9
28,2
-
22,4
Манба: Explore databases: World Databank [Electronic resource]. – Access mode:
http://databank.worldbank.org/data/databases.aspx; Incidence of permanent employment:
OECD. StatExtracts [Electronic resource]. – Access mode.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил
7
№ 6, 2017
Келтирилган маълумотлар узоқ муддат давомида ностандарт бандлик
шаклларидан фойдаланишда катта ўзгаришлар мавжуд эмаслигидан далолат
беради. Бу кўрсатилган ностандарт бандлик шакллари узоқ вақт давомида
меҳнат бозорида амал қилди ва бир мунча илгарироқ, ўтган асрнинг 90-
йилларида хизмат кўрсатиш соҳаси улушининг анча ошишига олиб келган
иқтисодиётдаги таркибий силжишлар даврида кўпроқ тарқалди. Келтирилган
мамлакатларда хизмат кўрсатиш соҳасидаги бандлик Швейцариядаги 71,2% дан
АҚШ даги 81,2% гача тебраниб туришини қайд этамиз[14].
Ахборотлашган иқтисодиёт эса айнан хизмат кўрсатиш соҳасида янги
ишчи ўринларини яратмоқда. Шундай қилиб, ностандарт бандлик мавжуд
шаклларининг
янги
ахборотлашган
иқтисодиёт
эҳтиёжлари
остида
мослашувчанлиги юз бераётганлигини тахмин қилиш мумкин. Бу хусусан,
ишчилар таълим даражасига бўлган талабларнинг ошишида намоён бўлади.
Шунингдек, олий маълумотли ишчи кучининг салмоғи 2012 йилда
Гонконгдаги 25,5% дан Финландиядаги 38,2%, Буюк Британиядаги 38,1% гача
тебраниб туради. Тадқиқотимиз барча мамлакатлари учун бу кўрсаткичнинг
2000 йилга нисбатан 2012 йилдаги 1,2-1,4 бараварга ўсиши ҳисобланади[14].
Бандлик ва ишсизлик – бу ўзаро узвий боғланган ва бир-бирини
тўлдирадиган иқтисодий тушунчадир. Аҳоли бандлиги иш берувчиларнинг
ишчи кучига қондирилган талабидир. Ишсизлик иқтисодий фаол аҳоли маълум
тоифаларининг меҳнат бозори томонидан талаб қилинмаганлигидан далолат
беради. Шундай қилиб, ўрганилаётган мамлакатларда ишсиз аҳолининг
маълумот жиҳатдан таркибини ўрганиш мақсадга мувофиқ.
Ишсизларнинг
маълумот даражаси бўйича салмоғи 3-жадвалда келтирилган.
3-жадвал
Ривожланган ахборот иқтисодиётига эга бўлган мамлакатларда ишсиз
аҳолининг маълумот даражаси бўйича таркиби
Мамлакатлар
Ўрта маълумотли
ишсизларнинг жами ишсизлар
сонидаги улуши,%
Олий маълумотли
ишсизларнинг жами ишсизлар
сонидаги улуши,%
2000й.
2008й.
2000й.
2008й.
Финландия
46,5
45,3
15,7
17,4
Сингапур
-
50,1
-
22,7
Швеция
48,8
44,9
15,8
16,4
Нидерландия
33,7
36,6
16,7
18,7
Норвегия
53,1
49,3
21,0
17,9
Швейцария
57,5
53,7
12,3
17,7
АҚШ
36,3
35,5
41,9
46,5
Гонконг
49,1
43,8
8,4
17,1
Буюкбритания
43,6
46,5
11,2
14,3
Корея
62,5
63,7
12,6
21,1
Манба:
Explore databases: World Databank [Electronic resource]. – Access mode:
http://databank.worldbank.org/data/databases.aspx
Келтирилган маълумотлар айнан ўрта маълумотли аҳоли орасида
ишсизлик даражасининг юқорилигидан далолат беради.Бу ўрта ходимлар аста-
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил
8
№ 6, 2017
секин компьютер технологияларининг ўрнини олиши билан изоҳланади.
Хусусан, банк хизматчилари, туристик агент, билет сотиш бўйича кассир каби
воситачилик вазифаларининг бажарилишини кўзда тутадиган касблар йўқолиб
кетади.
Келтирилган
касбларнинг
ўрнини
замонавий
компьютер
технологиялари, аниқроғи, банк терминаллари, электрон банкинг, электрон
тўлов тизимлари, билетларни ва меҳмонхоналарни брон қилиш бўйича
платформалар олади. Яъни биз биринчи навбатда, тез-тез такрорланиб
турадиган операцияларнинг бажарилишини кўзда тутадиган, бунда юқори
малака даражасини талаб қилмайдиган фаолият турларининг йўқолиб
кетишини таъкидлаш мумкин. Шундай қилиб, ривожланган ахборот
технологияларига эга бўлган мамлакатлар миллий меҳнат бозори учун ўрта
маълумотли ишчи кучининг ювилиши характерли ҳисобланади.
Шу билан бир вақтда ахборотлашган иқтисодиёт янги бозорнинг –
ахборот-техник хизматлар бозорининг пайдо бўлиши билан тавсифланиб, у
анча кўп интеллектуал меҳнатни талаб қилмайди. АТ-хизматлари бозори
профессионалларга талабни шакллантириб, улар мутахассислиги бўйича чуқур
билим, чет тилларида гаплаша олишдан ташқари, масофавий ҳамкорлик,
креатив фикрлаш, касбий жавобгарлик, эгилувчанлик ва мослашувчанликка
ҳам эгадирлар.
Ахборотлашган иқтисодиётдаги бандлик янги мазмун ва хусусият касб
этади. Ахборотлашган иқтисодиётда меҳнатни тутиб туришнинг ўзига хослиги
қуйидагилардан иборат: меҳнатнинг интеллектуаллашиш даражаси ошади,
меҳнатнинг натижаси ижод қилиш, ностандарт қарорлар қабул қилиш, катта
ахборот оқимларига мослашиш лаёқатлари, инновациялардан фойдаланиш
имкониятларига кўпроқ боғлиқ бўлади. Меҳнатнинг мазмунидаги ўзгаришлар
меҳнатнинг янги тавсифини белгилайди. Ишчиларнинг билимлари янги ишлаб
чиқариш ресурси сифатида чиқади.
Билимлар, инновациялардан фойдаланиш лаёқати, бетакрор шахсий
касбий тажриба инсон капитали эгасининг иш берувчига боғлиқлигини
камайтиради ва унга катта ҳаракатчанлик беради. Масофавий муҳитда АКТ
ёрдамида ишчилар ўртасида ҳамкорлик ва меҳнат натижалари билан
айирбошлаш йўлга қўйилади, меҳнатнинг характери ўзгаради. Меҳнат
характери жиҳатидан якка бўлиб қолади.
Меҳнатнинг характери ва мазмунидаги ўзгаришлар, АКТнинг фаол
ривожланиши масофавий бандлик янги – электрон шаклининг пайдо бўлишини
белгилаб, у электрон фриланс ва масофавий тармоқ корхоналарида бандлик
кўринишида юзага чиқади. Бундай бандликнинг асосий фарқловчи жиҳати
глобаллашув ҳисобланади, шу сабабли АТ – хизматлари интернет туфайли
глобал миқёсда намоён бўлади. Бу мамлакатлар ўртасида меҳнат тақсимоти
тизимининг ўзгаришини, масофавий меҳнат бозорининг шаклланиши ва
ривожланиши, бандлик электрон шаклларининг пайдо бўлиши ва тарқалишини
белгилайди.
Йирик онлайн платформаларидан бири бўлган Elance маълумотларига
кўра, унда рўйхатга олинган фрилансерларнинг ялпи даромадлари 2008 йилдан
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил
9
№ 6, 2017
2013 йилгача деярли 1 млрд. АҚШ долл.ни, рўйхатга олинган фрилансерлар
умумий сони эса 3,5 млн. кишини ташкил этди[16].
Электрон фриланс юқори малака даражасига ва олий маълумотга эга,
инновациялардан фойдалана оладиган ходимлар билан таъминлайди. Elance
платформаси томонидан ўтказилган сўров натижалари фрилансерларнинг
юқори маълумот даражасидан далолат беради: 42% и бакалаврлик даражасига,
24% и магистрлик даражасига, 9% и илмий даражага эга[17].
Бундай бандлик тури инсон капиталининг инновацион шаклларини
таъминлашини таъкидлаймиз. Инсон капитали инновацион шаклларининг ўзига
хос хусусиятлари юқори касбкорлик даражаси, ўз фаолиятида ахборот-
компьютер технологияларидан фойдаланиш, масофавий ҳамкорлик, касбий
жавобгарлик ҳисобланади.
Инсон капитали инновацион шаклларининг шаклланиш омилларини
уларнинг юзага келиш муҳитидан келиб чиқиб, ички ва ташқига ажратиш
мақсадга мувофиқ. Қуйидагилар асосий ички омиллар ҳисобланади:
мотивлаштириш индивиднинг бундай эҳтиёжларини ўз касбий фаолиятида
қондириш, иш берувчининг танлаш эркинлиги, фаолият шароитлари ва бандлик
шакллари. Ташқи омилларга таълим соҳасининг очиқлиги ва қулайлиги,
ахборот-компьютер
технологияларининг
ривожланиши,
глобаллашув
даражасининг ўсиши кабиларни киритиш мумкин.
Интеллектуал, инновацион меҳнат глобал ресурс бўлиб қолади, бу эса
меҳнат бозори мазкур сегментининг миллий доиралардан ташқари чиқишини
белгилайди. Шу туфайли бизнес-тузилмалар ўз дунёсидан энг яхши
қобилиятларни жалб қилиш имкониятини олдилар. Йирик онлайн хизматлари
истеъмолчилари АҚШ, Австралия, Буюкбритания, Канада, Сингапур, Исроил,
Германия, Нидерландия, Янги Зеландия ҳисобланади. Elance
платформасидан
фойдаланиб, буюртма берилган онлайн хизматлар ҳажми фақат АҚШ да 2013
йилда 2,6 млн.АҚШ долл.ни ташкил қилди[16].
АҚШ, Ҳиндистон, Украина, Покистон, Буюкбритания, Россия,
Филиппин, Руминия, Хитой онлайн хизматлари донор мамлакатлари
ҳисобланадилар[16]. Шундай қилиб, АКТ туфайли меҳнат ресурсларини қайта
тақсимлаш юз беради. Бу бизга ишчи кучининг масофавий амал қилишини
аниқлаш имкониятини беради. Масофавий миграция – бу ахборот-компьютер
технологияларининг ривожланиши ва глобаллашув билан белгиланган
объектив жараёндир.
Қуйидагилар масофавий миграциянинг хусусияти ҳисобланади:
биринчидан, оддий бўлмаган ишчилар, одатда эса юқори интеллект эгалари
миграция субъекти ҳисобланадилар, чунки айнан улар ўз билимлари,
тажрибалари, касбкорлиги туфайли корхонага фойдани ҳосил қилишни ва
унинг рақобатбардошлигини таъминлашга лаёқатлидирлар.
Иккинчидан, масофавий миграция ўзаро узвий боғланган ва масофавий
меҳнат бозори билан ўзаро белгиланган. Масофавий меҳнат бозори –
интеллектуал капитални олиш ва сотиш юз берадиган электрон макондир.
Масофавий меҳнат бозори ривожланган ахборот-компьютер инфратузилмасига
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил
10
№ 6, 2017
эга бўлиб, у электрон меҳнат биржалари, хизматларни бажаришга
буюртмаларни излаш платформалари, тўлов тизимларида мужассамлашган.
Учинчидан, масофавий миграция доимий яшаш жойининг ўзгариши
билан боғлиқ эмас. Шу сабабли интеллектуал хизматларни тақдим қилиш
ахборот-компьютер технологиялари ёрдамида амалга оширилади.
Юқорида баён қилинганлар ишчи кучининг масофавий миграцияси
таърифини шакллантириш имкониятини беради. Масофавий ишчи кучи
миграцияси – бу инсон капиталини маҳаллий, минтақавий ёки миллий меҳнат
бозоридан ташқарида унга эга бўлганлар доимий яшаш жойларини мажбурий
ўзгартирмаган ҳолда жойлаштиришдир. Шартнома бўйича мигрантлар
масофавий мигрантларнинг асосий тоифалари ҳисобланадилар. Бу вақтинчалик
бандлик шаклларидан фойдаланишни кўзда тутади.
Масофавий миграция ички
–мамлакат ичкарисида ва ташқи миллий меҳнат бозоридан ташқарида бўлиши
мумкин.
Хулоса ва таклифлар
Хулоса қилиб айтганда, ахборот-компьютер технологиялари бандлик
соҳасига катта ўзгартиришлар киритмоқда.
Биринчидан, ахборот-компьютер технологиялари меҳнат унумдорлигини
анча оширади, бироқ бунда аҳоли бандлик даражасига таъсир кўрсатмайди.
Иккинчидан,
ахборотлашган
иқтисодиёт
талаблари
асосида
мослаштирилаётган ностандарт бандлик шаклларидан кенг фойдаланилмоқда.
Ахборот-компьютер технологиялари электрон бандлик шаклларининг пайдо
бўлиши ва кенг фойдаланилишини белгилайди.
Учинчидан, ахборотлашган иқтисодиётдаги меҳнат бозорига хос
тенденциялар мураккаб бўлмаган воситачилик вазифаларини бажарадиган ўрта
маълумотли ишчиларни компьютер технологиялари билан алмаштириш.
Тўртинчидан, меҳнатнинг характери ва мазмуни ҳам ўзгармоқда, бу эса
инсон капитали ахборотлашган шаклларининг пайдо бўлишига олиб келади.
Инновацион инсон капиталининг асосий характерли белгилари ўз касбий
фаолиятида АКТ дан фойдаланиш, касбкорлик юқори даражаси, масофавий
ҳаракатчанлик ҳисобланади.
Бешинчидан, ахборотлашган иқтисодиёт ишчи кучи масофавий
миграциясининг вужудга келишини белгилайди. Масофавий миграция инсон
капиталининг унга эга бўлганларнинг яшаш жойини ўзгартирмаган ҳолда
жойлаштирилишини кўзда тутади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
“Ўзбекистон
Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида” ги ПФ-4947 –сонли Фармони.
2. Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий
жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак.
Т.: “Ўзбекистон”, 2017. 103 бет.
“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 6, ноябрь-декабрь, 2017 йил
11
№ 6, 2017
3. Гришнова Е.А. Развитие человеческого капитала и трансформация
форм занятости: взаимовлияние и взаимообусловленность / Гришнова Е.А.,
Азьмук Н.А. // демография и социальная экономика. – 2014. – № 1 (21). – С. 85
– 94.
4.Капелюшников Р.И. Трансформация человеческого капитала в
Российском обществе / Капелюшников Р.И., Лукьянова А.Л. – М.: Фонд
«либеральная миссия», 2010 [электронный ресурс]. – режим доступа:
http://www.liberal.ru/upload/files/kapelushkin_Final_Web%20(2).pdf
5. Кастельс М. Информационная эпоха: экономика, общество и культура
[электронный ресурс]. – режим доступа:
http://www.gumer.info/bibliotek_Buks/Polit/kastel/index.php
6.Колота М. Трансформация института занятости как составляющая
глобальных изменений в социально-трудовой сфере: феномен прекаризации /
Колот А.М. // Уровень жизни аселения регионов России. – 2013. – № 11 (189). –
C. 93 – 108
.
7. Махлуп Ф. Производство и распространение знаний в США/
Махлуп Ф. – М.: Прогресс, 1966. – С. 35.
8. Белл Д. Грядущее постиндустриальное общество: опыт
социального
прогнозирования /Д. Белл. – М.: Академия, 1999. – 661 с.
9. Тоффлер Э. Третья волна // Центр гуманитарных технологий. – М.,
2004 [электронный ресурс]. – режим доступа:
http://gtmarket.ru/laboratory/basis/4821
10.Тоффлер Э. Метаморфозы власти: Знание, богатство и сила на
пороге XXI века / э. тоффлер; [пер. с англ., науч. ред., предисл. п. С. Гуревича].
– м. : аСт, 2002. – 670 с. (Серия «Philosophy»).
11. The Global Information Technology Report (GITR) 2014 [Electronic
resource]. – Access mode:
http://reports.weforum.org/global-information-technology-
12. LFS by sex and age – indicators: OECD. StatExtracts [Electronic resource].
– Access mode:
http://stats.oecd.org/Index.aspx?DatasetCode=LFS_SEXAGE_I_R
13. Рейтинг стран по ВВПна душу населения. 1980 – 2013 гг., ППС, долл.
[Electronic resource]. – Access mode:
http://svspb.net/danmark/vvp-stran-na-dushu-
14. Explore databases: World Databank [Electronic resource]. – Access
mode : http://databank.worldbank.org/data/databases.aspx
15. Incidence of permanent employment: OECD. StatExtracts [Electronic
resource]. – Access mode:
http://stats.oecd.org/Index.aspx?DatasetCode=LFS_SEXAGE_I_R
16. Global Online Employment Reportlance: Elance [Electronic resource]. –
17. The State of the Freelance Market – September 2012: Elance
[Electronic resource]. – Access mode : https://www.elance.com/q/freelance-talent-
report-2012.
