Семейный бизнес: его роль в народном хозяйстве, значение и факторы развития

Аннотация

В работе рассматривается важность семейного предпринимательства в условиях современных рыночных отношений и пути повешения доходов семьи путём инвестирирования сбережений в предпринимательстве. Обосновано место в национальной экономике семейных хозяйств, даны предложения по повышению эффективности взаимоотношений между семьями и финансовыми институтами. Определены основные факторы, влияющие на развитие семейного предпринимательства и предложены научно-обоснованные рекомендации по дальнейшему развитию семейного предпринимательства.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2011
inLibrary
Google Scholar
ВАК
Выпуск:
CC BY f
45-51
72

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Кувандиков S. (2014). Семейный бизнес: его роль в народном хозяйстве, значение и факторы развития. Экономика и инновационные технологии, (1), 45–51. извлечено от https://www.inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/8105
Ш Кувандиков, Самаркандский государственный университет

к.ф.н., доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В работе рассматривается важность семейного предпринимательства в условиях современных рыночных отношений и пути повешения доходов семьи путём инвестирирования сбережений в предпринимательстве. Обосновано место в национальной экономике семейных хозяйств, даны предложения по повышению эффективности взаимоотношений между семьями и финансовыми институтами. Определены основные факторы, влияющие на развитие семейного предпринимательства и предложены научно-обоснованные рекомендации по дальнейшему развитию семейного предпринимательства.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

1

www.iqtisodiyot.uz

Ш.О. Қувандиков, и.ф.н., доц.,

СамДУ

ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК: МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТДА ТУТГАН

ЎРНИ, АҲАМИЯТИ ВА РИВОЖЛАНИШ ОМИЛЛАРИ

В работе рассматривается важность семейного предпринимательства

в условиях современных рыночных отношений и пути повешения доходов семьи
путём инвестирирования сбережений в предпринимательстве. Обосновано
место в национальной экономике семейных хозяйств, даны предложения по
повышению эффективности взаимоотношений между семьями и финансовыми
институтами. Определены основные факторы, влияющие на развитие
семейного предпринимательства и предложены научно-обоснованные
рекомендации по дальнейшему развитию семейного предпринимательства.

In work we consider importance of a family business in conditions of modern

market retations, as well as a way of raising the family income by investment of
savings in business. The place of a family entrepreneurship of the market economy
was substantiated, proposals on uplifting the effectiveness of the interrelations
between the family entrepreneurship and financial institutions were given. Principal
factors that provide influence on development of family entrepreneurship were
determined. Scientifically proven recommendations on further development of the
family entrepreneurship were proposed.

Калитли сўзлар:

оила хўжалиги, оилавий тадбиркорлик, касаначилик,

оила хўжалиги фаровонлиги, оила хўжалиги мулки, оила хўжалиги
жамғармалари, инвестициялар.

Ривожланаётган бозор муносабатлари шароитида аҳоли бандлиги ва

фаровонлигини оширишнинг энг муҳим йўналиши сифатида кичик бизнес ва
оилавий тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш ва касаначилик соҳаларини қўллаб-
қувватлаш ва ривожлантиришни рағбатлантириш устувор йўналишларда
белгилаб қўйилган. Шу боис, ушбу соҳани тараққий эттириш республика
ҳукуматининг доимий диққат-эътиборида бўлиб келмоқда.

Оилавий бизнесни ривожлантириш, мамлакатимиз учун ҳаётий заруратга

айланиб бормоқда. Бу борада, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом
Каримовнинг

“Мамлакатимизда

демократик

ислоҳотларни

янада

чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”
мавзуидаги маърузасида “Кичик бизнес ва тадбиркорликни кенгайтириш
учун бизнеснинг янги ташкилий-ҳуқуқий шакли сифатида оилавий
бизнесни қонуний белгилаб қўйиш вақти келди”[1],

деб таъкидланди.

Шунингдек, 2012 йилни мамлакатимизда “Mустаҳкам оила йили” деб эълон
қилинганлиги оилаларни ҳар жиҳатдан ўрганиш, уларнинг миллий иқтисодиёт
ўсишига қўшаётган ҳиссасини тадқиқ қилиб бориш айни зарурат эканлигидан
далолат беради.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

2

www.iqtisodiyot.uz

Ушбу концепцияда белгилаб берилган устувор йўналишлардан келиб

чиқиб ҳамда “Мустаҳкам оила йили” давлат дастури асосида ишлаб чиқилган

“Оилавий

тадбиркорлик

тўғрисида”

ги

қонуннинг

асосий

мақсади

иқтисодиётнинг турли соҳаларида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш
учун ҳуқуқий кафолатларни кучайтириш, уй шароитида ишлаб чиқариш ва
хизматлар кўрсатишни ташкил этиш ва касаначиликнинг турли шаклларини
кенг ривожлантиришга имкониятлар яратиб беришдан иборатдир.
Оилавий тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамияти, аввало, оила
хўжалигининг иқтисодий вазифаларидан келиб чиқади. Бу борада иқтисодий
адабиётларда муҳим фикрлар айтилган[2]. Аммо бугунги кундаги иқтисодий
ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан келиб чиқадиган бўлсак, оила
хўжалиги функциялари қуйидаги ижтимоий-иқтисодий тадбирлардан таркиб
топмоқда:

ёш авлодни тарбиялаш ва ишчи кучини такрор ишлаб чиқариш;

оиланинг истеъмол талабини қондириш;

оилавий тадбиркорлик фаолиятини юритиш (деҳқон хўжалиги,

касаначилик саноати ва айниқса хизмат кўрсатиш соҳаларида);

оила жамғармаси ҳисобидан инвестицион имкониятларни вужудга

келтириш, мулкий даромадлардан самарали фойдаланиш;

давлат билан “ички” иқтисодий алоқалар (солиқларни тўлаш,

трансферт тўловларидан фойдаланиш), хорижий давлатлар билан иқтисодий
алоқалар, хусусан, турли хил пул ўтказмалар ва меҳнат шартномалари тузиш.

Булардан хулоса қилиш мумкинки, оила хўжалиги функциялари ўзаро

боғлиқ бўлиб, уларнинг ҳаммаси ҳам маълум даражада даромад ва
харажатларни кўзда тутади. Бу жараён фақат оила хўжалиги доирасида
чекланиб қолмайди, балки бутун иқтисодий муносабатлар тизимида содир
бўлувчи жараён сифатида ҳам намоён бўлади. Бу ҳам кўрсатадики, оила
хўжалиги мамлакат иқтисодиётида маълум ўринга эга экан.

Оилавий тадбиркорликнинг иқтисодиётдаги ўрни эса, қуйидагиларда

яққол намоён бўлади:

оила фаровонлигини таъминлашдаги ҳиссаси (2012 йилда оила умумий

даромадлари таркибида мулк ва тадбиркорлик даромадлари, махсулот сотиш ва
хизмат кўрсатишдан олинган даромадлари 47%ни ташкил этган);

оила аъзоларининг ўз-ўзини иш билан банд қила олишдаги ҳиссаси

(2012 йилда уй мехнати ва оилавий тадбиркорлик ҳисобига 218,3 мингта, 2013
йилда 210 мингта янги иш ўрни яратилган);

аҳоли жамғармаларининг (банклардаги омонатлари) ўсишидаги

ҳиссаси (2012 йилда аҳолининг банклардаги омонатлари ўсиши 34,6 фоизни
ташкил қилиб, ЯИМнинг 12,4 %ини ташкил этган);

умумий инвестициялардаги ҳиссаси (оила хўжаликларининг асосий

капиталга киритган инвестициялариларининг барча инвестициялар ҳажмидаги
улуши 2012 йилда 20 %ни ташкил этган);

ЯИМда, шу жумладан, касаначилик, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти

ҳажмида, қурилиш ишлари, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги ҳиссаси


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

3

www.iqtisodiyot.uz

(2011 йилда тадбиркорлик даромадлари, ЯИМга нисбатан 29,5 %ни ташкил
этган).

Ушбу кўрсаткичлар оилавий тадбиркорлик ривожланишининг асосий

макроиқтисодий кўрсаткичларини ҳам ифодалайди. Бу эса оила хўжалиги
тараққиётининг макроиқтисодий жиҳатларида яққол кўринади[3]. Бунда
оилаларнинг иқтисодий фаоллиги муҳим ўрин тутади.

Иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида оилалар ўз мулки, ишлаб

чиқариш ва хизмат кўрсатиш воситалари ҳисобидан даромадларини
кўпайтириш мақсадида фаол фойдаланишга интилиши ҳаётий заруратга
айланмоқда. Бу борада иқтисодий адабиётларда давлат ресурсларидан
фойдаланилмаган ҳолда иқтисодий ўсиш манбаларини аниқлашда турлича
ёндашувлар мавжуд[4]. Бу асосий ғоя даромад олиш ва сармоя йиғиш бўйича
оила хўжаликларининг ўз имкониятларини баҳолаш ва улардан фойдаланиш
йўлларидан иборат бўлиб, республикамиз учун ҳам жуда мос келади. Чунки бу
ғоя республикамиз оилаларининг фаровонлигини белгиловчи омилларини ўз-
ўзидан излаб топиш имконини беради.

Ўзбекистонда оила хўжаликларининг ўз имкониятларини баҳолаш ва

улардан самарали фойдаланишда улар ихтиёридаги мавжуд мулкларнинг
таркиби, хусусан, шахсий уй-жойлари салмоқли ўрин эгаллайди. Бу борада
республикамизда деярли барча оилалар шахсий уй-жойларига эга.

“...Айни

пайтда оилаларнинг 97 фоизи ўз уйига эга, аҳолининг 90 фоизи узоқ
муддат фойдаланиладиган барча асосий товарлар билан таъминланган,
ҳар уч оиладан бири шахсий енгил автомобилга эга, аҳоли истеъмол
маҳсулотлари билан етарли даражада таъминланмоқда. Ўтказилган
сўровларга кўра, айни пайтда мамлакатимиз аҳолисининг 50 фоизга яқини
ўзини ўрта тоифага мансуб деб билади. Ҳолбуки, 2000 йилда атиги 24 фоиз
аҳоли ўзини шу тоифага мансуб деб билар эди”

[5].

Ушбу маълумотларга кўра, оилавий хўжаликлар мамлакатимиз иқтисодий

таррақиётини таъминлашда ўзига хос пойдеворни яратмоқда. Статистик
маълумотларга кўра, ҳозирги кунда мамлакатимизда 5752,8 мингта оила
хўжаликлари мавжуд бўлиб, улар томонидан 22936,4 млрд. сўмга тенг
тадбиркорлик даромадлари яратилган. Ёки 2011 йилда 2005 йилга нисбатан
оила хўжаликларида ишлаб чиқариш ҳажми 5,1 мартага ошган. Оила
хўжаликларининг ЯИМдаги улуши эса 2005 йилдаги 28,1 фоиздан 2011 йилда
29,5 фоизгача ўсганлигини кўришимиз мумкин (1-расм). Бу кўрсаткични 2013
йилда ахолининг реал даромадлари 16 фоизга ошганлигини инобатга олсак, 34
фоизга тенг бўлади. Нисбатан камгина мулкка эга бўлиш билан бирга ушбу
соҳада ялпи ички маҳсулотнинг анчагина қисми яратилмоқда. Бунда хизматлар
соҳасидаги оилавий тадбиркорликнинг ўрни жуда катта.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

4

www.iqtisodiyot.uz

4476,4

5983,7

8123,1

9988,1

12316,9

17655,9

22936,4

0

5000

10000

15000

20000

25000

2005 й

2006 й

2007 й

2008 й

2009 й

2010 й

2011 й

1-расм. Ўзбекистонда оила хўжаликлари тадбиркорлик даромадларининг

ЯИМдаги улушининг ўзгариш динамикаси (млрд. сўм)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2005-2011

йиллардаги маълумотлари асосида тузилган.


Республикамизда оила хўжаликларининг хизмат кўрсатиш ва ишлаб

чиқариш воситалари шаклидаги мулкларининг йилдан-йилга ўсиши, улар
даромадларининг жамғарилишига асос яратмоқда. Оила хўжаликлари
жамғармалари миқдорининг кўпайиши эса, уларнинг асосий капиталга
киритаётган инвестициялар ҳажмини ошириш имконини бермоқда (2-расм).
Маълумотларга кўра, фақатгина 2011 йилдаги тадбиркорлик даромадларининг
12,4 фоизи (9641,1 млрд.сўм) жамғаришга ажратилган. Бу жамғарма миқдори
2005 йилга нисбатан 0,8 фоизга ўсган.

11,8

10,9

8,7

10,6

16

18,4

13,9

13,4

16,2

14,8

13,4

12,4

11,4

11,6

0

5

10

15

20

2005 й

2006 й

2007 й

2008 й

2009 й

2010 й

2011 й

оила хўжаликлари инвестицияларининг умумий инвестициялардаги улуши, %
оила хўжаликлари жамғармаларининг ЯИМга нисбатан улуши, %

2-расм. Ўзбекистонда оила хўжаликлари жамғармалари ва

инвестицияларининг ўзгариш динамикаси

Манба: Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2005-2011

йиллардаги маълумотлари асосида тузилган.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

5

www.iqtisodiyot.uz

Худди шундай ўсиш тенденциясини оила хўжаликларининг умумий

инвестициялар ҳажмида ҳам кузатиш мумкин (2-расм). Республикамиздаги
оила хўжаликларининг асосий капиталга киритган инвестицияларининг барча
инвестициялар ҳажмидаги улуши 2005 йилда 11,4 фоизни, 2011 йилда эса 18,4
фоизни ташкил этган. Бундай ўсиш тенденцияси 2012 йилда ҳам давом этиб, 20
фоизни ташкил этган. Шу даврда аҳолининг банклардаги омонатлари ўсиши
34,6 фоизни ташкил этиб, сўнгги ўн йилда эса 40 баробардан зиёд ошган[5].

Юқорида келтирилган таҳлил асосида оила хўжаликлари даромадлари,

жамғармалари ва инвестициялари ўсишини оилавий тадбиркорликнинг турли
хил шакллари ривожланиши ва бу давлат томонидан кенг қўллаб-қувватланиши
натижаси сифатида баҳолаш мумкин. Шунингдек, оилавий тадбиркорлик
субъектлари эришаётган ютуқлар уларнинг қатор устунликлари билан ҳам
изоҳланади:

хўжаликни ташкил этишнинг ихчамлиги ва уларнинг бозор мухитига

тезда мослашувчанлиги;

хўжалик аъзоларининг маълум бир оилага мансублиги;

оила мулки ва маблағлари ҳисобидан, ишлаб чиқаришни ташкил этиш

ва кенгайтириш имконияти мавжудлиги;

меҳнатни ташкил қилиш ва хўжаликни бошқаришдаги қулайликлар.

Оилавий тадбиркорликни ташкил қилишдаги бундай қулайлик ва

афзалликлардан келиб чиқиб, тадбиркорлик билан шуғулланаётган оилалар
кузатилди. Бунда Самарқанд вилоятининг турли ҳудудларидан 135 та оила
кузатилди. Оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга таъсир қилувчи
омиллар кузатилган оилаларнинг маълумотлари асосида кўп омилли
корреляция таҳлили усули билан тадқиқ қилинди.

Тадқиқотларга кўра, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга

қуйидаги омиллар таъсир этиши мумкин:

1

x

- ягона солиқ ставкаси;

2

x

- қўшимча қиймат солиғи;

3

x

- мол-мулк солиғи;

4

x

- ер солиғи;

5

x

- йиллик қайта молиялаштириш ставкаси;

6

x

- лицензия харажатлари;

7

x

- меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов;

y

- оилавий тадбиркорлик субъектлари сони.

Ушбу омилларнинг натижавий белгига таъсирини аниқлаш учун

корреляцион таҳлил усулидан фойдаланиш мумкин. Бунга кўра, натижавий
белгининг ўзгаришига

5

x

ва

7

x

омилларнинг таъсири катта ва қолган омиллар

эса унча катта аҳамиятга эга эмаслиги кўринди.

Регрессиянинг барча турдаги тенгламаларида оилавий тадбиркорликнинг

барча омилларга турли даражада боғлиқлиги аниқланди ва бу боғланишда

977

,

0

R

бўлган қуйидаги чизиқли регрессия тенгламаси танланди:

7

5

97

,

5

4

,

4

4

,

558

x

x

y

. (1)


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

6

www.iqtisodiyot.uz

Ушбу ҳосил қилинган тенгламанинг иқтисодий моҳиятини аниқлаш

мақсадида эластиклик коэффициенти ҳисобланди. Бу қуйидаги формула
ёрдамида ҳисобланди:

y

x

a

Э

l

l

l

.

(2)

Бунга кўра, йиллик қайта молиялаштириш ставкаси (

5

x

)нинг 1 %га

камайиши, оилавий бизнес субъектлари сонининг 0,5 %га ёки 1,2 мингтага
кўпайишига, шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов
(

7

x

)нинг 1 %га камайиши эса оилавий бизнес субъектлари сонини 2,04

мингтага кўпайишига олиб келди.

Кўриб турганимиздек ушбу омиллар оилавий бизнесни ривожлантиришда

муҳим омил сифатида намоён бўлмоқда. Олиб борилган сўровларга кўра,
оиладаги мулкидан даромад олишга уринган оилаларнинг аксарияти ўз
фаолиятларини муваффақиятли деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, ўз мулкини
капиталга айлантиришни истаган оилаларнинг 50 фоизи бунинг учун маблағга
муҳтож эмаслигини таъкидлайди. Шунга қарамай, кўпгина оилаларда ўз
шахсий мулкдан ҳалигача тўғри фойдаланилмаяпти. Сўралган оилалар орасида
оила ресурслари базасида оилавий тадбиркорликни ташкил қилиш истагида
бўлганлар буни амалга оширганларга нисбатан икки баравар кўпни ташкил
қилади. Бундан кўринадики, оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга
тўсқинлик қилаётган омиллардан энг асосийси молиявий омиллардир.

Шу мақсадда, мамлакатда иқтисодиётни эркинлаштириш шароитида

биринчи навбатда, солиқ юкини камайтириш ва унификация қилиш, ягона
ижтимоий тўлов ва қайта молиялаштириш ставкаларини мумкин қадар
камайтиришга алоҳида аҳамият берилмоқда. Бу борада, 2013 йилда солиқ юки
21,5 фоиздан 20,5 фоизга камайганлиги, 2014 йилнинг 1 январидан бошлаб эса,
Марказий банк қайта молиялаштириш ставкасининг 12 фоиздан 10 фоизга
туширилганлигини қайд этиш мумкин[6]. Бундай оқилона молиявий сиёсат,
оилаларнинг ишбилармонлик фаоллиги ва молиявий барқарорлигини
юксалтиришга хизмат қилади.

Фикримизча,

оила-молия

институтлари

ўртасидаги

ўзаро

муносабатларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида қуйидагиларни амалга
ошириш зарур:

оила хўжаликларининг ресурсларини уларнинг ўз тадбиркорлик

фаолиятларига жалб этишни кучайтиришга йўналтирилган сиёсатни амалга
ошириш билан бирга кредит тизимини ривожлантириш;

оилавий тадбиркорликнинг ривожланиши учун қулай имкониятлар

яратиш мақсадида тадбиркорлик ва мулкчилик хуқуқларига оид тўпламлар
яратиш ҳамда гаровга қўйилган мулк ёки оила активларини сотиб олиш
ҳуқуқига қатъий амал қилишни таъминлаш;

ёш оилаларнинг кредитлар олиш имкониятларини янада кенгайтиришга

кўмаклашиш зарур. Бу эса оиланинг мулкий таъминланганлик даражасини
оширишга хизмат қилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 1, январь-февраль, 2014 йил

7

www.iqtisodiyot.uz

Бундай

чора-тадбирларнинг

амалда

қўлланилиши,

оилавий

тадбиркорларга кредит берувчи микромолиявий тузилмалар, шунингдек,
тижорат банклари, улар билан ҳамкорлик қилувчи инфратузилма
ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати

1.

Кичик ва оилавий бизнесни ҳамда инновацияларни рағбатлантириш –

иқтисодий барқарорликнинг муҳим омили. //Ўзбекистон овози, 2011-йил, 20
январь.

2. Ўлмасов. А. Оила иқтисоди. – Т.: Меҳнат, 1998. - 7б.
3. Каримова Д. Домохозяств Узбекистана. //Экономический вестник

Узбекистана. 7/1999. июль. 17 б.

4. Эрнандо Де Сото. Капитал жумбоғи. Нега ғарбда ғалаба қозонган

капитализм дунёнинг бошқа жойларида мағлубиятга учраяпти? – М.: Бизнес –
Олимп, 2001.

5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2012 йилда

мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013
йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига
бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси. 18.01.2013 й.

6. Ўзбекистон

Республикаси

Президенти

Ислом

Каримовнинг

мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва
2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига

бағишланган

Вазирлар

Маҳкамасининг

мажлисидаги

маърузаси. Зарафшон газетаси 2014 йил 18 январь.

Библиографические ссылки

Кичик ва оилавий бизнесни хамда инновацияларни рагбатлантириш -иктисодий баркарорликнинг мухим омили. //Узбекистан овози, 2011-йил, 20 январь.

Улмасов. А. Оила иктисоди. -Т.: Мехнат, 1998. - 76.

Каримова Д. Домохозяств Узбекистана. //Экономический вестник Узбекистана. 7/1999. июль. 17 б.

Эрнандо Де Сото. Капитал жумбоги. Нега гарбда галаба козонган капитализм дунёнинг бошка жойларида маглубиятга учраяпти? - М.: Бизнес -Олимп, 2001.

Узбекистан Республикаси Президента Ислом Каримовнинг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари хамда 2013 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. 18.01.2013 й.

Узбекистан Республикаси Президента Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2013 йилда ижтимоий-иктисодий ривожлантириш якунлари ва 2014 йилга мулжалланган иктисодий дастурнинг энг мухим устувор йуналишларига багишланган Вазирлар Махкамасининг мажлисидаги маърузаси. Зарафшон газстаси 2014 йил 18 январь.