“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil
147
3/2021
(№
00053)
ИҚТИСОДИЙ САЛОҲИЯТ ВА МИНТАҚАДА ИҚТИСОДИЙ
ЎСИШНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ
Норова Саломат Юсуповна
Бухоро муҳандислик-технология институти таянч докторанти,
Ўзбекистон, 200100, Бухоро шаҳри, Қ. Муртазоев кўчаси, 15- уй
E-mail:
Аннотация.
Мазкур
мақолада
“иқтисодий
ўсиш”,“иқтисодий
салоҳият”
тушунчаларига иқтисодчи олимлар томонидан берилган илмий назарий таърифлар ва
уларнинг қиёсий таҳлили келтирилган, шунингдек, иқтисодиётнинг барқарор
ривожланиши ва иқтисодий ўсишни таъминлашда минтақа салоҳиятининг аҳамияти
,
унинг асосий элементлари
ёритилиб, иқтисодий салоҳиятнинг туркумланиши ҳамда
ундан
фойдаланиш имкониятларини стратегик бошқариш йўналишлари
берилган.
Калит сўзлар:
иқтисодий ўсиш, иқтисодий салоҳият, иқтисодий ривожланиш,
салоҳият элементлари
.
Abstract:
The article presents the scientific and theoretical definitions of the categories
"economic growth" and "economic potential", their comparative analysis, as well as the
importance of the economic potential of the region in ensuring sustainable development and
economic growth, the main elements, the classification of economic potential and the directions of
strategic management of the possibilities of its use.
Key words:
economic growth, economic potential, economic development, potential
elements.
Кириш
Мамлакатимизда
иқтисодий
ислоҳотларни
амалга
ошириш
жараёнида
ҳудудларда
мавжуд
салоҳиятдан
самарали
фойдаланиш
ҳисобига
мамлакат
иқтисодий
ўсишини
таъминлашга
кенг
эътибор
қаратилмоқда.
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2017
йил
7
февралдаги
“Ўзбекистон
Республикасини
янада
ривожлантириш
бўйича
Ҳаракатлар
стратегияси”нинг
иқтисодиётни
ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишларида айнан
макроиқтисодий барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш
суръатларини сақлаб қолиш ҳамда вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ва
мутаносиб ижтимоий
-
иқтисодий ривожлантириш, уларнинг мавжуд салоҳиятидан
самарали
фойдаланиш,
бевосита
ижтимоий
-
иқтисодий
ривожланишни
жадаллаштириш, халқнинг турмуш даражаси ва даромадларини ошириш учун ҳар
бир ҳудуднинг табиий, минерал
-
хомашё, саноат, қишлоқ хўжалиги, туристик ва
меҳнат салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланиш
йўналишлари
алоҳида
кўрсатиб
берилган
[1].
Ҳар
қандай мамлакатнинг асосий иқтисодий муаммоси барқарор иқтисодий
ўсишни ва унинг юқори суръатларини таъминлаш
ҳисобланади. Барқарор иқтисодий
ўсиш узоқ вақт давомида иқтисодиётни юқори суръатлар билан ўсиб боришини
таъминлаш
бўлиб,
юқори
иқтисодий
ўсиш
суръатлари
мувозанатлашган
макроиқтисодий сиёсатни
амалга ошириш, иқтисодиётни эркинлаштириш, ишлаб
чиқаришни
модернизациялаш
ва
диверсификациялаш,
техник
қайта
қуроллантиришга
қаратилган
таркибий
ўзгаришларни
жадаллаштириш
ва
чуқурлаштириш натижасида эришилади.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil
148
3/2021
(№
00053)
Мамлакатимиз
ҳудудларини
комплекс ва мутаносиб ижтимоий
-
иқтисодий
ривожланишини, табиий хом
-
ашё ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини,
иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятини
ҳамда бошқа қиёсий устунликларини
баҳолашнинг ягона
тизимини жорий этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2020 йил 1 майда ПҚ
-4702-
сон “Ҳудудларни ижтимоий
-
иқтисодий
ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори
[2]
қабул
қилиниб, унинг ижроси ҳудудларда мавжуд салоҳиятдан фойдаланган ҳолда
юқори суръатлардаги иқтисодий ўсишни таъминлайди
.
Юқоридагилардан
келиб
чиққан
ҳолда
ҳозирги
кунда
мазкур
ишнинг
долзарблиги
юқори
ҳисобланади.
Мавзуга оид адабиётлар шарҳи
Иқтисодий ўсиш муаммолари ҳозирги кунда иқтисодий мунозараларда, турли
сиёсатчилар, ҳукумат аъзолари, турли миллат вакиллари мулоқотларида марказий
ўрин тутади. Чунки, реал ишлаб чиқаришнинг ўсиши ҳар қандай хўжалик тизимига хос
чекланган ресурслар шароитида чексиз эҳтиёжларни қондириш муаммосини маълум
даражада ҳал қилиш имконини беради.
А.Смит
ва
Т.Мальтуснинг
номи
билан
боғлиқ
бўлган
иқтисодий
ривожланишнинг
дастлабки
концепцияларидан
бири
унинг
ўсиши
ёки
секинлашувининг бирламчи
омиллари меҳнат, капитал ва аҳоли эканлиги
тўғрисидаги
тахминларга асосланган эди. Аммо улар, классик сиёсий иқтисоднинг
кўплаб тарафдорлари сингари, инсон билимларини ривожлантириш, илм
-
фан
тараққиёти ва унинг ютуқларини технология ва ишлаб чиқаришни ташкил қилишни
такомиллаштириш учун қўллаш каби муҳим омилнинг аҳамиятини ҳисобга
олишмаган
[3].
Классик мактабнинг яна бир ёрқин вакили Давид Рикардо иқтисодий
ўсишни
асбоб
-
ускуналарни технологик такомиллаштириш ва савдога ихтисослашиш
ҳисобидан назорат қилиш мумкинлигини таъкидлаган бўлсада, бироқ у ҳам мутлақо
барқарор ҳолатни назарда тутган
.
Иқтисодий ўсишнинг кейинги
концепцияларида ривожланишнинг тўртта
детерминантини:
ишчи
кучи,
капитал,
ресурслар
ва
технологияларни
бирлаштиришнинг турли хил вариантларига эътибор қаратилган
.
Жумладан,
иқтисодий
ўсиш назарияларига У.Ростоунинг босқичлар назарияси алоҳида қизиқиш
уйғотади, унга кўра
,
маълум бир вақтдан кейин барқарор иқтисодий ўсиш мамлакат
иқтисодий тузилишида юз берадиган муҳим сифат ўзгаришларига олиб келади ва
табиий равишда иқтисодиёт "бир босқичдан иккинчисига", ёки бир ҳолатдан
иккинчисига
ўтади
[4].
Самарали талаб кейнсиан моделининг асосий омили ҳисобланади ва айнан
умумий самарали талабнинг кенгайиши иқтисодий ўсишга ёрдам бериши керак.
Амалда Кейнс талаб омилларига эмас, балки классик ёндашувга хос бўлган таклиф
омилларига урғу беради
.
Кейнснинг фикрига кўра иқтисодий ўсиш масаласини
ўрганишда инвестицияларнинг мультипликацион самараси муҳим ҳисобланади.
Мамлакат қанчалик бой бўлса, ортиб бораётган миллий даромаднинг шунчалик катта
қисми жамғарилиб, инвестицияларга йўналтирилади.
Ўсиш назариясига Йозеф Алоиз Шумпетер
ҳам 193
4
йилда чоп этган
“Иқтисодий ривожланиш назарияси” иши билан катта ҳисса қўшди. Айнан Шумпетер
иқтисодий фанга «инновация» тушунчасини киритиб, тадбиркорнинг моҳиятинии
иқтисодий ўсиш нуқтаи назаридан мутлақо янгича кўриб чиқди.
Шумпетер
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil
149
3/2021
(№
00053)
назариясида ривожланишнинг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида тадбиркор, боз
устига тадбиркор
-
новатор, ижодий шахс иштирок этади
[5].
Иқтисодий ўсишнинг замонавий тушунчаси илмий муомалага америкалик
иқтисодчи Саймон Кузнец томонидан киритилган. Унинг фикрича, иқтисодий ўсиш
-
бу узоқ муддатдаги ишлаб чиқариш ўсиш суръатларининг аҳоли ўсиш суръатларидан
юқори
бўлган иқтисодий ривожланишдир
[6].
Иқтисодий ўсишнинг асосий омиллари, П.Самуэльсон
ва
В.Нордхауснинг
фикрига кўра, капитал, технология, табиий ва инсон ресурслари. Юқорида тилга
олинган олимлар иқтисодий ўсишни "мамлакатнинг потенциал ЯИМ ёки ишлаб
чиқариш ҳажмининг ўсиши" деб тушунадилар, бу эса ишлаб чиқариш имкониятлари
чегаралари кенгайганда пайдо бўлади
[7].
К. Р. Макконнелл ва
С. Л. Брю ҳам
ўзларининг классик асарларида иқтисодий
ўсишни қуйидаги омиллар орқали аниқланилиши хусусида тўхталиб ўтишган: а)
табиий ресурсларнинг миқдори ва сифати; б) меҳнат ресурслари
миқдори ва
сифати; в) капитал ресурслар; г) технологиялар
[8].
Иқтисодий ўсиш ва иқтисодий салоҳият билан боғлиқ бўлган илмий назарий
тадқиқот ва иқтисодчи олимларнинг фикр мулоҳазалари ўрганилган ҳолда ушбу
тушунчаларни очиб беришга ўзига хос ёндашилган. Муаллиф минтақа иқтисодий
ўсиши ва унинг иқтисодий салоҳияти хусусида ўз хулосасини
шакллантириб, салоҳият
элементлари ва улардан самарали фойдаланиш масалалари бўйича ўз таклифини
киритган.
Тадқиқот методологияси
Илмий мақолани тайёрлашда илмий абстракция, индукция ва дедукция,
ижтимоий
-
иқтисодий ҳодисаларни тизимли таҳлил қилиш, қиёсий таҳлил сингари
усуллардан кенг фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар
Иқтисодий ўсиш турли нуқтаи
-
назарлар орқали ўрганилиши сабабли, унинг
интенсив ва экстенсив турларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Экстенсив иқтисодий
ўсиш табиий ресурслар, ишчи кучи ва капитал каби ишлаб чиқариш омилларини
қўшимча жалб қилиш ва фақат уларнинг миқдорий ошиши ҳисобига рўй беради.
Бунда уларнинг сифат ва техникавий даражаси ўзгармасдан қолади.
Интенсив
иқтисодий ўсиш
илмий
-
техникавий базани такомиллаштириш ва барча ишлаб
чиқариш омилларидан самарали фойдаланиб, меҳнат унумдорлигини ошириш
орқали таъминланади. Интенсив йўл ишлаб чиқаришга жалб этилган ресурсларнинг
ҳар бир бирлигидан олинадиган самаранинг, пировард маҳсулот миқдорининг
ўсишида, маҳсулот сифатининг ошишида ўз ифодасини топади
[9].
Назариялар ва уларда
ҳаракатлантирувчи кучларнинг хилма
-
хиллиги
минтақанинг
иқтисодий
тизимлари
ривожланишининг
мақсади,
манбаи,
ҳаракатлантирувчи кучи ва бошқариладиган омилини тавсифловчи ягона умумий
бутунликни аниқлаш вазифасининг мураккаблиги билан изоҳланади. Бироқ,
мақсадлар, ўсиш омиллари, бошқариладиган категориялар ва ҳаракатлантирувчи
кучлар диққат билан ўрганилганда, кўриш
мумкинки, уларнинг барчаси умумий бирта
иқтисодий тизимнинг “салоҳияти”
деган тушунчага бирлашган бўлиб, ҳар бири унинг
бир бўлаги
ҳисобланади
.
Минтақавий
ижтимоий
-
иқтисодий
тизимнинг
асоси
сифатида
унинг
салоҳиятини
қабул қилиш мумкин. Салоҳият (потенциал
) -
(лот. рotentia
-
куч), ҳар
қандай вазифани амалга ошириш, аниқ мақсадга эришиш учун ишлатилиши мумкин
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil
150
3/2021
(№
00053)
бўлган манбалар, имкониятлар, воситалар, захиралар; шахс, жамият, давлатнинг
маълум бир соҳадаги имкониятлари
[10].
“Салоҳият” атамаси бирор субъектда яширин, ўзини ҳали тўлиқ намоён
килмаган имкониятлар мавжудлигини билдиради, бу имкониятлар объектив ёки
субъектив шарт
-
шароитларга мувофиқ уларнинг фаолият соҳасида ўзини намоён
этмаган бўлади
[11].
Иқтисодий назарияда ҳам салоҳият
ҳар қандай соҳадаги мавжуд
воситалар, имкониятлар тўплами сифатида таърифланади, аммо шу билан бирга
“салоҳиятли” атамаси “амалга ошириш қобилиятига эга”
деган маънони англатади,
унинг мавжудлиги ва фойдаланилиши
эҳтимолий омил ҳисобланади
[12].
Иқтисодий
адабиётларда
ижтимоий
-
иқтисодий
тизимнинг, жумладан
минтақа
иқтисодиётининг
салоҳияти
деганда нима тушунилиши борасида
келишмовчиликлар
мавжуд
.
Масалан,
Оксфорд луғатида иқтисодий салоҳият бу –
рақобатбардошликни
таъминлайдиган қувват ва имконият даражаси деб таъриф берилган
[13]
бўлса,
бошқа
манбада
иқтисодий салоҳият “халқ хўжалиги тармоқларининг маълум давр
мобайнида капитал қурилишни амалга ошириш, юк ташиш ва
аҳолига хизмат
кўрсатиш қобилиятлари тўплами”
деб таъриф келтирилган. Бир қатор илмий
нашрларда ҳам муаллифларнинг иқтисодий салоҳият бўйича ягона фикрлари
кузатилмайди. Жумладан, А.Ю.Чаленко иқтисодий салоҳиятни мавжуд бўлган
ресурслар тўплами, шунингдек,
хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш ва
иқтисодий муносабатлари натижаси деб тавсифлаган
[14].
Яна бир манбада
“иқтисодий салоҳиятнинг ҳажми ишлаб чиқариш кучларининг ривожланганлигини,
мамлакатнинг рақобатбардошлигини, корхоналарнинг капиталлашув даражасини
кўрсатади”
[15]
деб таъкидланган.
Ф.М.Русиновнинг фикрига кўра, салоҳият кенг маънода мавжуд бўлган ва
маълум мақсадга эришиш учун ишлатилиши мумкин бўлган воситалар, захиралар,
манбаларни англатади
[19].
Ушбу тушунчада иқтисодий салоҳият тўпланган
буюмлаштирилган олдинги меҳнатга тенглаштирилади. Фикримизча, иқтисодий
салоҳиятнинг мазмунини бу қадар торайтириш мумкин эмас, чунки одамларнинг
жонли фаолияти, жонли меҳнатисиз ўтмишдаги меҳнат шунчаки захирадир, уни
фақат шартли равишда салоҳият деб аташ мумкин.
Айрим иқтисодчи олимлар
иқтисодий салоҳиятни миллий бойликка тенглаштирадилар
[17].
Аммо миллий
бойлик иқтисодий салоҳиятдан кенгроқ тушунчадир. Иқтисодий салоҳият меҳнат
билан яратилган моддий неъматларнинг жамғарилишини таъминлайди, аммо табиий
ресурсларни яратмайди, балки уларни неъматлар яратиш учун ишлатади ва
шу
тариқа
миллий бойликнинг бир қисми ҳисобланади.
Иқтисодчи олимларнинг
ишларида акс эттирилган салоҳиятни таснифлашнинг бошқа усуллари ҳам амалиёт
учун аҳамиятлидир. Масалан, бир қатор муаллифлар салоҳиятни блоклар бўйича,
табиий ва ишлаб чиқариш ресурсларини, аҳоли, ташкилот ва бошқарувни ажратган
ҳолда
таркибий унсурлар бўйича кўриб чиқишни таклиф қилишади
[18].
Шу билан
бирга, ҳудуд
ва минтақанинг ҳудудлараро, давлатлараро ва жаҳон алоқалари ва
коммуникация тизимларидаги мавқеини акс эттирувчи геосиёсий салоҳият алоҳида
ажратиб кўрсатилади.
Ижтимоий
-
иқтисодий фаолият турларини ҳисобга олган ҳолда салоҳиятни
таснифлаш қизиқарли
ҳисобланади. Бунда салоҳият уч жиҳатдан кўриб чиқилади.
Биринчи жиҳат
-
ҳудудий. У аҳоли сони ва тузилиши ҳамда
ҳудуднинг геосиёсий
мавқеи бўйича меҳнат салоҳиятини ўз ичига олади. Иккинчи жиҳат
-
ишлаб чиқариш.
Одатда, у ўз таркибига саноат, аграр, ишлаб чиқариш ва инфратузилма, инновациялар
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil
151
3/2021
(№
00053)
ва бошқаларни ўз ичига олган ишлаб чиқариш салоҳиятини янада тўлиқ тавсифлайди.
Учинчи
жиҳат
ҳудуднини
ижтимоий
-
маънавий,
интеллектуал
салоҳиятини
ифодалайди
[19].
Хулоса
ва таклифлар
Иқтисодий салоҳиятнинг бир қатор таърифларида фақат иқтисодий соҳа
назарда тутилган, яъни ресурслар биринчи ўринга олиб чиқилиб, иқтисодиётнинг
асосий мақсади
-
инсонларнинг эҳтиёжларини қондириш акс эттирилмаган. Шунинг
учун “иқтисодий салоҳият деганда иқтисодиётнинг белгиланган муддатда маълум
ҳажмда ҳамда сифатда товар ва хизматлар ишлаб чиқариш ва уларни
истеъмолчиларга етказиш қобилияти тушунилиши керак”
[20].
Аммо, ушбу таърифда
ҳам иқтисодий фаолият натижасида яратилган, лекин товар ва хизмат бўлмаган
неъматлар, ҳисобга олинмайди, масалан, оилада ишлаб чиқарилган неъматлар. Шуни
инобатга олиб, биз иқтисодий салоҳиятга иқтисодиётнинг белгиланган муддатда
маълум ҳажмда ҳамда сифатда неъматларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга
етказиш қобилияти
[21]
деб тушунча беришимиз мумкин.
Кўриб ўтилган ёндашувларнинг аҳамиятли хусусияти шундаки, уларда асосан
ресурслардан иқтисодий фойдаланишни ифодалайдиган фақат ижтимоий –
иқтисодий тизимнинг иқтисодий салоҳияти ўрганилган. Аммо, ижтимоий иқтисодий
тизим субъектлари ҳам иқтисодий ҳам ноиқтисодий манфаатлар билан
бирлаштирилган. Бундай ҳолатда иқтисодий салоҳият иқтисодий жараёнга жалб
қилинган ижтимоий иқтисодий тизим салоҳиятининг маълум бир қисминигина
ташкил этади. Минтақа
умумий салоҳиятини ижтимоий ва иқтисодий таркибий
қисмларга ажратиш мумкин.
Иқтисодий салоҳият бу молиявий, ташкилий
-
техник, ҳудудий ва тармоқ
хусусиятидаги мавжуд ёки эҳтимолдаги шароитлар ва чекланмалар доирасида
иқтисодий фаолиятни ташкил этиш имкониятлари ва ҳудуд иқтисодий фаолиятининг
чегаравий кўрсаткичлари йиғиндисидир.
Ижтимоий салоҳият
-
сиёсий, маънавий, фалсафий
-
ахлоқий, маданий
-
этник
хусусиятидаги мавжуд ёки эҳтимолдаги турмуш даражаси мезонлари ва
чекланмалари доирасида ҳаёт фаолиятини ташкил этиш бўйича имкониятлар ва
мазкур шароитда ҳаёт даражаси сифат кўрсаткичларидир.
Юқоридаги
назарий
таҳлиллар
минтақа салоҳиятини аҳоли, давлат ва атроф
-
муҳит манфаатларини инобатга олган ҳолда мавжуд ресурслардан фойдаланиш
асосида узоқ муддатли фаолиятни таъминлаш қобилияти сифатида аниқлашга имкон
беради. Шунга асосланиб, ҳудуднинг салоҳиятини табиий салоҳият, ишлаб чиқариш
салоҳияти, илмий
-
техник салоҳият, бошқарув салоҳияти, меҳнат салоҳияти каби
таркибий унсурлардан иборат тизим сифатида кўриб чиқиш мумкин.
Минтақанинг
салоҳияти белгиланган мақсадга эришиш учун мавжуд бўлган ва ишлатилиши
мумкин бўлган воситалар, захиралар, ресурслар ҳисобланади
.
Салоҳият
,
моҳиятига
кўра, минтақани
ҳаракатга келтирилиши мумкин бўлган имкониятдир, демак, агар
ресурслар ва захиралар кўпаймаса, фақат улардан интенсив фойдаланиш уларнинг
камайишига олиб келади. Агар минтақа ресурсларни кўпайтирса, захираларни
кенгайтирса, инновацион захираларни, инвестицияларни кўпайтирса, у ҳолда
минтақанинг салоҳияти ўсишига интилади.
Юқорида айтиб ўтилганларга асосланиб, минтақанинг иқтисодий салоҳияти,
бизнинг фикримизча, фойдаланиш имкониятларини бошқариш нуқтаи назаридан ҳам
қуйидаги таркибий қисмларнинг мажмуаси сифатида ифодаланиши
мумкин: ресурс
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil
152
3/2021
(№
00053)
салоҳияти
(
базавий
),
функционал
салоҳият
(
фойдаланиш
),
резерв
салоҳият (ўсиш),
уларнинг йиғиндиси
минтақа салоҳиятини
стратегик бошқариш
(ривожланиш)ни
беради
.
Минтақа салоҳияти ўзининг муайян ички тузилишига эга бўлган мураккаб
тизим ҳисобланади
ва бир қатор хусусиятларга кўра туркумланади
(1-
жадвал).
1-
жадвал
Минтақа салоҳиятининг туркумланиши
”
[21].
Туркумлаш белгиси
Салоҳият кўриниши
Намоён бўлишига кўра
Иқтисодий
Ижтимоий
Фойдаланиш истиқболлари бўйича
Ишлатилаётган
Инвестицион
Резерв (захира)
Мазмунига кўра
Ресурсли
Жараёнли
Фойдаланиш имкониятлари бўйича
Базавий
Функционал
Резерв
Юқоридагиларга асосланиб, минтақа салоҳиятига қуйидагича таъриф
беришимиз
мумкин: минтақа субъектлари ўртасидаги ресурслар ва жараёнларни
баҳолаш, фойдаланиш ва ривожлантириш имкониятлари бўйича иқтисодий
муносабатлар тўплами.
Иқтисодий салоҳиятдан
фойдаланиш имкониятларини бошқариш нуқтаи
-
назаридан унинг таркибий тузилмасини
кўриниши
1-
расмда келтирилган
.
1-
расм. Минтақа иқтисодий салоҳиятидан фойдаланиш имкониятларини стратегик
бошқариш
”
[21]
Биз таклиф этаётган минтақа салоҳиятидан
фойдаланиш имкониятларини
бошқариш нуқтаи
-
назаридан туркумларнинг ҳар бири ўзига хос ҳам иқтисодий, ҳам
ноиқтисодий таркибий қисмларга эга. Базавий
ресурслар салоҳияти таркибига
табиий ресурс, табиий
-
иқлим, иқтисодий
-
географик, демографик салоҳият киради.
МИНТАҚАНИНГ ИҚТИСОДИЙ САЛОҲИЯТИ
БАЗАВИЙ
:
табиий ресурс
табиий
-
иқлим
иқтисодий
-
географик
демографик
ФУНКЦИОНАЛ
САЛОҲИЯТ:
меҳнат
ишлаб чиқариш
молиявий
инфратузилмавий
тадбиркорлик
ташқи иқтисодий
меъёрий
-
ҳуқуқий ва услубий
ЗАХИРА
:
илмий
-
техникавий
интеллектуал
салоҳият
ижтимоий
инвестицион
инновацион
рақамли салоҳият
ташкилий ва бошқарув
норасмий
МИНТАҚА ИҚТИСОДИЙ САЛОҲИЯТИНИ СТРАТЕГИК БОШҚАРИШ
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 3, may-iyun, 2021 yil
153
3/2021
(№
00053)
Функционал салоҳиятга меҳнат, ишлаб чиқариш, молиявий, инфратузилмавий,
тадбиркорлик,
ташқи
иқтисодий,
меъёрий
-
ҳуқуқий
ва
услубий
салоҳият
мужассамланган.
Резерв салоҳияти илмий
-
техникавий, интеллектуал салоҳият,
ижтимоий,
инвестицион, инновацион, рақамли салоҳият, ташкилий ва бошқарув
салоҳиятни ҳамда норасмий иқтисодиётни ўз ичига олади.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ
-4947-
сон
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси
тўғрисида”ги Фармони.
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майда ПҚ
-4702-
сон
“Ҳудудларни ижтимоий
-
иқтисодий ривожлантиришни рейтинг баҳолаш тизимини жорий
этиш тўғрисида”ги қарори.
3.
Мальтус Т.Р. Опыт закона о народонаселении. Перевод И.А. Вернера.М.,
2005
4. Rostow W.W. Why the Poor Get Richer and the Rich Slow Down? L.: Macmillan, 1980.
5. Schumpeter J.A. The Theory of Economic Development. Harvard: Harvard University
Press, 1934.
6. Kurnets S. Economic Growth of Nations: Total Output and Production Structure /
S.Kurnets. - Cambridge, 1971 - P.73
7.
Самуэльсон П. Экономика: учебник / П. Самуэльсон, У. Нордхаус
- [18
–
изд.] –
М.,
Вильямс, 2007–
1360 с.
8.
Макконнелл К.Р., Брю С.Л. Экономикс
.
Учебник
. -
М:ИНФРА
-
М, 2003
-
983 с.
9.
Б. Валиев “Иқтисодий ўсиш назариясининг концептуал ёндашувлари”. Biznes
-
Эксперт, 2014 йил № 1
-
сон, 18 б.
10.
Белоусов
Р
.
А
.
Рост
экономического
потенциала
.
–
М
.:
Экономика
, 1971.
11.
Низомов А.Б., Намозова Н.Дж., Амонов У.Н. Микроиқтисодиёт.
-
Т.: Абу Али ибн
Сино номидаги тиббиёт нашриёти, 2000 й. –
21 б.
12.
Большой энциклопедический словарь. В
2-
х
т
. /
Гл
.
ред
.
А
.
М.Прохоров. –М.:
Советская энциклопедия, 1991. Т.2.
13.
Оксфордский толковый словарь. Англ.
-
русс.
-
М.:
«Прогресс
-
академия». 1995.
-
С.
318
14.
Чаленко А.Ю. О понятии потенциала в экономических исследованиях / М.: Капитал
страны, 2011
15.
Батирова
Н.
Тошкент вилояти саноатини ривожлантиришнинг ўзига хос
хусусиятлари //Thе Light of Islam, 4
-
сон 2019 йил
.
16.
Русинов Ф. М. Территориально
-
отраслевой принцип планирования: теория и
практика. М., 1980.
17.
Казачонок А. Г. Экономическая статистика. Минск, 1979.
18.
Суслов К.В. Повышение конкурентоспособности региона. М:
Финансы и
статистика
.
2011.
С.211.
19.
Мамаева З.М. Оценка инвестиционной привлекательности предприятий.
//
Резервы роста промышленного производства. Сб. статей Нижний Новгород
:
изд
-
во ННГУ.
2002. С. 55
-63.
20.
Голиков А. А. Введение в прикладную экономику:
-
Челябинск, 1999.
21. Муаллиф ишланмалари.
