“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil
63
6/2020
(№
00050)
ИСТЕЪМОЛ БОЗОРИНИНГ ИҚТИСОДИЙ-ЭКОЛОГИК
ХАВФСИЗЛИГИНИ БОШҚАРИШ МОДЕЛИ
Муратова Шохиста Ниматуллаевна,
Ўзбекистон Республикаси ДБҚнинг Божхона институти,
и.ф.ф.д.(PhD), доцент
Аннотация.
Бугунги кунда мамлакатимиз истеъмол товарлари бозорини
ривожлантириш ва баҳолашнинг ўзига хос хусусиятларини экологик омилларни ҳисобга
олган ҳолда кўриб чиқиш аҳамиятлидир. Мақолада мутахассислар
учун технологик
жараёнларнинг
самарадорлигини
тез
таҳлил
қилиш
ва
баҳолаш,
уларни
такомиллаштириш
,
маҳсулотларнинг юқори сифатлилигига эришиш, шу орқали
уларнинг рақобатбардошлигини ошириш учун чоралар кўриш имконини берувчи кузатув
тизими учун зарур маълумотларни тизимли тўплаш ва рўйхатга олиш амалиёти таҳлил
қилинган
.
Кузатув тизимининг жорий этилиши мавжуд муаммоларни бартараф этиш,
хавфларни камайтириш ва аҳоли истеъмол қилаётган истеъмол товарлари
хавфсизлигини оширишга ёрдам беради.
Калит сўзлар:
экологизациялаш, истеъмол бозори, бошқарув модели, иқтисодий ва
экологик хавфсизлик, кузатув
,
кузатув тизими.
Abstract.
На сегодняшний день существуют предпосылки к рассмотрению спе
-
цифики развитияи оценки рынка потребительских товаров с учетом экологических
факторов. В статье анализируется практика систематического сбора
и регистрации
необходимых данных для системы прослеживаемости
,
позволяющей специалистам
провести быстрый анализ и оценку эффективности технологических процессов, принять
меры к их совершенствованию, добиться стабильно высокого качества продуктов, тем
самым, повысить их конкурентоспособность.
Внедрение системы прослеживаемости
позволит в большей мере снять существующие проблемы, снизит риски и повысит
безопасность потребляемых населением потребительских товаров.
Keywords:
экологизация, потребительский рынок, модель управления, экономико
-
экологическая безопасность, прослеживаемость, система прослеживаемости.
Abstract.
Today, there are prerequisites for considering the specifics of the development
and evaluation of the consumer goods market, taking into account environmental factors. The
article analyzes the practice of systematic collection and registration of necessary data for the
traceability system, which allows specialists to quickly analyze and evaluate the effectiveness of
technological processes, take measures to improve them, achieve consistently high quality of
products, and thereby increase their competitiveness. The introduction of a traceability system will
help to eliminate existing problems, reduce risks and increase the safety of consumer goods
consumed by the population.
Keywords:
greening, consumer market, management model, economic and environmental
safety, traceability, traceability system.
Кириш
Бугунги кунда коронавирус пандемияси дунё бўйлаб тарқалиши давомида
истеъмол товарлари хавфсизлиги, айниқса озиқ
-
овқат хавфсизлиги муаммоси
долзарб бўлиб қолди. Озиқ
-
овқат хавфсизлиги муаммоси нафақат тор маънода
агросаноат сектори муаммоси сифатида, балки кенг маънода ижтимоий ишлаб
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil
64
6/2020
(№
00050)
чиқариш самарадорлиги, даромадлар даражаси ва дифференциацияси, ишсизлик,
молиявий инқироз ва бошқалар билан боғлиқ макроиқтисодий муаммо сифатида
қаралиши керак. Мамлакатнинг озиқ
-
овқат қарамлиги, биринчи навбатда, унинг
миллий агросаноат мажмусининг паст самарадорлиги натижасида пайдо бўлади,
лекин у мономаҳсулот экспорти, иқтисодий ўсишнинг пасайиши, ташқи қарз
муаммосининг кучайиши, миллий валютанинг беқарорлиги ва банк тизимидаги
инқироз билан ҳам содир бўлиши мумкин. Бундан ташқари, иқтисодий фаолиятни
экологизациялаш замонавий дунё
ҳамжамияти томонидан барқарор иқтисодий
ривожланишнинг глобал
муаммоси ҳамда аҳолини экологик
тоза, табиий ва хавфсиз
маҳсулотлар билан таъминлашнинг таркибий қисми сифатида қаралмоқда.
Экологик
маҳсулотлар
бозори
дунёнинг
кўплаб
мамлакатларида
иқтисодиётнинг жуда тор, аммо тез ривожланаётган соҳасидир. Органик Иттифоқ
маълумотларига кўра, органик озиқ
-
овқат бозорининг ҳажми 250
млн. АҚШ
долларини ташкил этади. Уларнинг экспортини ривожлантириш истиқболлари ҳам
мавжуд. Дунёда “яшил”
сегментга бўлган талаб мос ер майдонининг
ўсишига
нисбатан тезроқ ортиб бормоқда. Масалан, шу сабабли Европа Иттифоқи истеъмол
қилинадиган органик маҳсулотларни 50%гача импорт қилади, ушбу маҳсулотларнинг
қиймати 20 млрд
.
АҚШ
долларини ташкил этади
[1].
Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикасида экологик
тоза маҳсулотлар бозори
ҳали тўлиқ шаклланмаган. Шу билан бирга, маҳаллий ва хорижий ишлаб
чиқарувчилар ҳам унга қизиқиш билдирмоқда ва бу маҳсулотга истеъмол талаби ҳам
ортиб бормоқда. Ишлаб чиқарувчиларнинг истеъмол бозорининг ушбу сегментига
бўлган эътибор
унинг салмоқли салоҳиятидан келиб чиқади.
Истеъмол бозорининг экологик
ва иқтисодий хавфсизлигини бошқариш
масаласига ҳозирги замон ёндашувининг камчилиги шундаки, у мазкур бозор
тузилмасининг биргина элементига эътибор
қаратади ва бошқарув самарадорлигини
натижавий ва кўп омилларга боғлиқ деб ҳисобламайди.
Сўнгги йилларда истеъмол товарларининг сифати, хавфсизлиги ва экологик
жиҳати муҳокама мавзусига айланган, аммо бу масалага
тизимли
ёндашув мавжуд
эмас. Озиқ
-
овқат ва ноозиқ
-
овқат маҳсулотлари истеъмол бозорида юзага келаётган
салбий ҳолатларни бартараф этиш бўйича алоҳида чора
-
тадбирларгина
амалга
оширилмоқда. Аслида, ушбу бозорнинг барча унсурларини ҳисобга олувчи ва
сифатсиз, хавфли, экологик ифлосланган товарларнинг бозорга тушиши натижасида
юзага келадиган салбий оқибатларни бартараф этувчи
бошқариш механизми ва
модели
зарур.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
Иқтисодий,
миллий
ва
озиқ
-
овқат
хавфсизлиги
назариясини
ривожлантиришнинг турли аспектлари олимлар Л.И.Абалкин
,
Ю.И.Аболенцев,
Г.Л.Севрюкова ва бошқалар томонидан ўрганилган
[2,3,4].
Б.Беркинов, У.Ахмедов, Н.Зиявутдинова, О.Исмаилов, Н.Махмудов, Б.Носиров,
А.Абдуллаев [5,6,7,8,9,10] каби маҳаллий олимларнинг илмий тадқиқотларида
Ўзбекистон истеъмол бозорида иқтисодий хавфсизликни такомиллаштириш ва
бошқаришнинг умумий муаммолари
атрофлича кўриб чиқилган.
Хорижий адабиётларни ўрганиш шуни кўрсатдики, истеъмол бозорини
бошқариш ва такомиллаштириш соҳасида олиб борилган тадқиқотлар ўрганилаётган
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil
65
6/2020
(№
00050)
муаммога тизимли ёндашувни акс эттиради, аммо иқтисодий ва экологик
хавфсизлик
нуқтаи назаридан хавфсизлик ва истеъмол бозорини интеграциялаш етарли
даражада ўрганилмаган. Бу эса тадқиқот объектини танлаш, унинг мақсади ва аниқ
вазифаларини белгилайди.
Масалан, рус олимларининг фикрича,
“хавфсизлик –
ички ва ташқи таҳдидлар
шароитида омон қолиш қобилияти, шунингдек, олдиндан айтиб бўлмайдиган ва
омилларни олдиндан айтиш қийин ҳаракатлари нуқтаи назаридан, унинг
боғланишлар тизимидаги объектнинг ҳолати ҳисобланади”
[11]. Иқтисодий тизим
қанчалик барқарор бўлса, иқтисодиёт шунчалик яшовчан бўлади, яъни унинг
хавфсизлигини баҳолаш анча
юқори бўлади.
Н.Пахомова
ва К.Рихтернинг
таърифига
кўра, бизнес
фаолияти
давомида
юзага
келадиган
экологик
муаммолар
предмети табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий
механизми, экологик
маркетинг, экологик жиҳатларни эътиборга олган ҳолда
ходимларни
бошқариш
,
экологик ва
корпоратив
маданият, хулқ
-
атвор
мотивлари,
ташқи
муҳит
ва
жамоатчилик
билан
ўзаро
алоқалар, шунингдек, бошқарув
тизимининг
бошқа
таркибий
қисмлари
бўлган корпоратив
экологик
менежмент
томонидан
ҳал
қилиниши
керак
[12].
Хорижий
олимлар
асарларида
озиқ
-
овқат
хавфсизлигига
алоҳида
эътибор
қаратилган.
Шундай
қилиб, V.Prescott, P.Campbell, A.Moore, J.Mattes, M.Rothenberg,
P.Foster, T.Higgins, S.Hogan
ва
D.Wathey
фикрича, “трансген”
озиқ
-
овқат
истеъмоли
натижасида инсон
саломатлиги
учун
катта
хавф
юзага келиб, иммунитетнинг
сусайиши, ўлим
ҳолатигача олиб келадиган аллергик
реакциялар ва
саратон
каби
касалликларни ўз ичига олади
[13,14].
Муаммони
ўрганиш
бўйича
материални
умумлаштирган
ҳолда
шуни
таъкидлаш
лозимки,
бугунги
кунда
истеъмол
товарлари
бозорини
ривожлантириш
ва
баҳолашнинг
ўзига
хос
хусусиятларини
экологик
омилларни
ҳисобга
олган
ҳолда
кўриб
чиқиш
учун
сабаблар мавжуд.
Тадқиқот методологияси
Тадқиқотни амалга оширишда илмий мушоҳада, статистик кузатиш, қиёсий
таҳлил, маълумотларни гуруҳлаш, абстракт
-
мантиқий фикрлаш, индукция ва
дедукция усулларидан фойдаланилди. Ушбу тадқиқот усуллари истеъмол товарлари
бозорининг иқтисодий
-
экологик хавфсизлигини бошқаришда самарали кузатув
тизимини такомиллаштириш бўйича хулоса ва таклифларни шакллантиришга хизмат
қилади
.
Таҳлил ва натижалар
Истеъмол товарлари бозорини бошқариш модели унинг иқтисодий ва экологик
хавфсизлигини ҳисобга олган ҳолда кузатув асосида қурилиши мумкин.
“Кузатув”
атамаси нисбатан янги
тушунча
.
Сўнгги йилларда хорижда у озиқ
-
овқат ишлаб чиқариш жараёнининг зарур унсури ҳисобланиб келмоқда. Кузатув
талаби ҳозирги кунда саноат стандартлари ва бошқа норматив ҳужжатларга изчил
киритилган. Бироқ, ҳозирги вақтда истеъмол товарлари бозори даражасида
истеъмолчига маҳсулот ишлаб чиқаришнинг бутун занжирини кузатиш ва экологик
хавфсиз ҳамда юқори сифатли маҳсулотларни танлаш имконини берадиган
ягона
тизим мавжуд эмас
.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil
66
6/2020
(№
00050)
Бу
тушунчанинг
турли
талқинлари
мавжуд. Биз
бу борада В.В.Гущиннинг
“кузатув –
маҳсулот ҳаёт циклининг
бошланишидан то сўнггига қадар кузатиш
қобилияти, бир бирлик ёки маҳсулот партиясини уни
ишлаб
чиқариш, қайта
ишлаш,
сотиш
ва
истеъмолининг
барча
босқичларида
бир хил идентификациялаш
имконидир”
[15]
, деган фикрига қўшиламиз.
Ҳозирги
кунда
турли
мамлакатларда
озиқ
-
овқат
маҳсулотларини
ишлаб
чиқарувчи
ёки
қайта
ишловчи
барча
компанияларга
тааллуқли
бир
қанча
стандартлар
мавжуд.
Хавфсизликнинг
асосий
мезонлари
орасида
улар
маҳсулотнинг
кузатувчанлигини киритадилар. Ушбу стандартларга қуйидагилар киради
:
-
Немис чакана савдо иттифоқи доирасида ишлаб чиқилган (Hauptverbanddes
Deutschen Einzelhandels - HDE)
Халқаро озиқ
-
овқат стандарти (International Food
Standard - IPS 2004);
-
Британия чакана савдо консорциуми
(British Retail Consortium - BRC)
нинг
Глобал озиқ
-
овқат стандартида (BRC Global Food Standard 2004) кузатув асосий
талаблардан биридир.
Озиқ
-
овқат хавфсизлиги бўйича Глобал ташаббус
Йўриқномасининг сўнгги
нашрида
кузатув
озиқ
-
овқат хавфсизлигини бошқариш тизимларининг асосий
элементи сифатида кўрсатиб ўтилган
[16].
Масалан, Италияда
сўнгги
йилларда
бир
затор миллий
кузатув
стандарт лари
қабул
қилинди:
- UNI 10939:2001 Traceability system in agricultural food chain
–
General principles
for design and development
(қишлоқ
хўжалиги
озиқ
-
овқат
занжирида
кузатув
тизими –
Ишлаб
чиқиш ва ривожлантиришнинг
умумий
тамойиллари);
- UNI 11020:2002 Traceability system in agri-food industries
–
Principles and
requirements for development (
аграр
-
озиқ
-
овқат
саноатида
кузатув
тизими –
Ишлаб
чиқиш тамойиллари ва талаблари).
Бироқ, халқаро даражада
яқингача кузатув тизимини ривожлантириш учун
амалий кўрсатмалар тасдиқланмаган эди.
Халқаро стандартлаштириш ташкилоти
озиқ
-
овқат хавфсизлигини бошқариш тизимлари (Food Safety Management Systems
-
FSMS)га бағишланган янги ISO 22000 сериясини ишлаб чиқа бошлагач
,
вазият ўзгарди.
Мисол учун,
ISO 22000:2005
базавий стандартига кўра, ташкилот
маҳсулот
партиялари
ва хом ашё партияларига, қайта ишлаш ёзувларига ва етказиб бериш
ёзувларига бўлган муносабатларини аниқлайдиган кузатув тизимини ўрнатиши ва
қўллаши керак. Бу тизим бевосита етказиб берувчидан келаётган материални ва
якуний маҳсулотнинг манба тарқатиш маршрутини аниқлай олиши керак.
Бу стандартларга амал сифатида янги халқаро стандарт –
ISO 22005:2007
Traceability in the feed and food chain
–
General principles and basic requirements for
system design and implementation (
Озуқа ва озиқ
-
овқат занжирида кузатув
-
Лойиҳаниишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун умумий тамойиллар ва базавий
талаблар) нашр этилди
.
Мамлакат истеъмол бозорининг иқтисодий хавфсизлиги кўрсаткичларидан
бири ташқи савдо айланмасидир. Кўпгина мамлакатлар аҳолисининг эҳтиёжларини
яхшироқ қондиришда ташқи савдо муҳим роль
ўйнайди. Улардан етарли маҳсулот
ишлаб чиқармайдиган мамлакатларда айрим товар турларига бўлган талаб бундай
товарлар савдосининг ривожланишини рағбатлантиради ва натижада ишлаб
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil
67
6/2020
(№
00050)
чиқарувчи
мамлакатларни
такрор
ишлаб
чиқаришни
кенгайтириш
учун
рағбатлантиради. Бу эса
,
халқаро савдода иштирок этаётган мамлакатлар ички бозор
эҳтиёжларини янада самарали ва арзон нархларда қондириш имконини бермоқда.
Шу боис
,
давлатлар иқтисодий алоқалар ва ҳамкорликнинг ушбу соҳасини ўзаро
манфаатли асосда ривожлантиришдан манфаатдор.
Ўзбекистон Республикасида ўтган 5 йил мобайнида ички бозор талабининг
ўсиши истеъмол товарлари импортининг йиллик ўсишига туртки берди (1
-
жадвал).
1-
жадвал
Ўзбекистон Республикаси импорти динамикаси
[17]
минг АҚШ долл.
Номи
2015
й
.
2016
й
.
2017
й
.
2018
й.
2019
й
.
Импорт
11 462 540,0 11 328 407,0 12 035 209,3 17 312 259,0
21 866 454,7
Озиқ
-
овқат
маҳсулотлари
1 317 234,1
1 152 082,5
1 054 176,5
1 329 577,7
1 608 542,9
Ичимликлар
ва
тамаки
43 596,3
45 349,1
35 325,2
24 012,1
44 033,1
Ноистеъмол
хомашё, ёқилғидан
ташқари
379 778,2
519 654,0
616 580,0
804 033,3
1 026 642,4
Минерал ёқилғи, ёғлаш
мойлари
ва
шунга
ўхшаш
материаллар
724 983,0
589 026,6
742 064,8
879 508,0
940 592,0
Ҳайвон
ва
ўсимликлар
мойлари,
ёғлар
ва
мумлар
219 268,3
224 630,9
160 079,6
211 628,3
279 612,7
Кимёвий
воситалар
ва
маҳсулотлар
1 847 734,3
1 882 463,6
1 843 416,9
2 131 251,5
2 687 457,1
Материал
турига
қараб
классификацияланган
саноат
товарлари
1 993 311,6
1 862 442,9
2 392 479,1
3 465 210,0
4 147 942,5
Машиналар
ва
транспорт
асбоб
-
ускуналари
4 479 651,7
4 564 286,8
4 566 313,4
7 671 228,1
9 568 602,8
Турли хил тайёр
буюмлар
456 977,3
488 465,7
624 721,5
775 263,1
1 505 666,0
Бошқа
товарлар
5,3
4,8
52,3
20 546,9
57 363,3
Шундай қилиб, 2019
йилда истеъмол товарлари ва уларни ишлаб чиқариш учун
хом ашё
импорти ҳақиқий нархларда 21
866
,5 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, ушбу
кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 20,8%га
юқоридир. Ўзбекистон Республикаси
импортининг товар таркибида озиқ
-
овқат маҳсулотларининг улуши 7,6%ни ташкил
этди. 43,8% –
энг юқори улушни машина,ускуналар ва транспорт воситаларига тўғри
келган.
Истеъмол товарлари импорти
ҳажмининг ўсиши маълум даражада ўзини
оқлайди, чунки у ички истеъмол бозорининг тўйинганлигини оширади. Бироқ, бу
мамлакат истеъмол бозорининг четдан озиқ
-
овқат импортига қарамлик даражасини
оширади ва миллий иқтисодиёт ривожланган мамлакатлар бюджетларини билвосита
молиялаштиришга мажбур бўлади. Хорижий рақобатчилар томонидан эса
,
ўзларининг
миллий
манфаатларини
ҳимоя
қилишга
қаратилган
қатъий
протекционизм намоён бўлади.
Юқори потенциал имкониятларга эга бўлишига қарамай, мамлакатимизда
Ўзбекистон Республикаси истеъмол бозорининг иқтисодий
-
экологик
хавфсизлигини
таъминловчи ишлаб чиқариш ҳажми ва рақобатбардошлик даражасига эришилмаган
.
Истиқболда Ўзбекистон Республикасининг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши
натижасида бу масала сезиларли даражада мураккаблашиши мумкин.
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil
68
6/2020
(№
00050)
Тадқиқотимиз давомида истеъмол товарлари бозорининг
иқтисодий
-
экологик
хавфсизлигининг турли кўрсаткичларини таҳлил қилиш характерли тенденцияларни
аниқлаш ва муайян хулосалар чиқаришга имкон берди:
-
товар ишлаб чиқарувчи корхоналарда
ҳамон суст ва бир тизимга
туширилмаган назорат амалга оширилмоқда, шу сабабли маҳсулот сифати зарар
кўрмоқда;
-
маҳаллий озиқ
-
овқат маҳсулотларининг кўплаб турлари аналогик импорт
товарларига нисбатан
сифатсиз ва асоссиз юқори нархларга эга, шу сабабли
Ўзбекистон Республикасининг истеъмол товарлар импортига
бўлган эҳтиёжи ўсишда
давом этмоқда;
-
аҳолининг реал даромадлари ошиши озиқ
-
овқат маҳсулотларига бўлган ички
талабнинг тикланишига хизмат қилади. Бироқ, истеъмол товарлари импортининг бир
вақтнинг ўзида кенгайиши умуман иқтисодиётнинг ривожида омил сифатида
товарларга бўлган талабнинг ролини кескин камайтиради;
-
импорт
ва экспорт соҳасидаги давлатнинг
ташқи иқтисодий сиёсати, божхона
тўловлари, тарифлар, чекловлар янада мослашувчан бўлиши керак;
-
истеъмол бозорининг мустақиллигини, шунингдек хавфсизлигини таъминлаш
учун истеъмол товарларининг
импорт
ўрнини босувчанлигининг аниқ стратегияси ва
тактикасини амалга ошириш зарур.
Ўзбекистон Республикасининг маҳсулотлар бўйича стандартлари баъзан озиқ
-
овқат хавфсизлигининг айрим параметрлари учун бошқа мамлакатларга нисбатан
қатъийроқ талабларни ўз ичига олади, аммо уларни амалга оширишнинг ўзига хос
хусусияти мамлакатимизда тўлиқ кузатув
тизимининг йўқлиги туфайли ҳар доим ҳам
корхоналарнинг кундалик амалиётида учрамайди.
Шу билан бирга, сўнгги йилларда бир қатор мамлакатлар қонунчилик нуқтаи
назаридан тартибга солиш мақсадида кузатув тизимига озиқ
-
овқат хавфсизлигини
таъминлаш воситаси сифатида уни шаффоф ва ахборот берувчи тизимга айлантирган.
Умуман
,
тизим истеъмол товарлари истеъмолчиси учун хавфсизлик билан
боғлиқ муаммоларнинг юзага келишига имкон бериши керак:
-
маҳсулот ишлаб чиқаришда хавфни камайтириш, ғайриоддий ҳолатларга тез
жавоб бериш;
-
барча потенциал хавфли маҳсулотларни аниқлаш, ҳаёт циклининг ҳар қандай
босқичида уларни қайтариб олинишини соддалаштириш;
-
салбий оқибатларга олиб келадиган потенциал хавфли моддалар манбаига
тескари йўналишда маҳсулотнинг босқичма
-
босқич ҳаракатини тезда кузатиш
;
-
келажакда шу каби муаммоларнинг олдини олиш учун аниқланган юқори
хавфли ҳудудлар устидан назоратни мустаҳкамлаш;
-
товарларни қайтариб олишда молиявий йўқотишларни камайтириш, чунки
нафақат тайёр маҳсулотни, балки ишлаб чиқариш ва қайта ишлашнинг муайян
босқичида ҳар қандай партияни ҳам қайтариб олиш мумкин;
-
истеъмолчиларнинг салбий реакциясини камайтириш.
Кузатув тизими товар ҳақида
ахборот олиш имконини беради, “ишлаб чиқариш
майдончасидан истеъмолчига”
маълумотларни боғлаш ва осонлик билан маҳсулот
ёки унинг таркибининг келиб чиқишини аниқлаш, озиқ
-
овқат хавфсизлигига
таъсир
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil
69
6/2020
(№
00050)
қилиши мумкин хатарларни баҳолаш, маҳсулот ва унинг сифати барқарорлигига
истеъмолчилар ишончинининг
ошишини таъминлайди
.
Кузатув
тизимини жорий этиш маҳсулотни, биринчи навбатда, Европа
Иттифоқига аъзо давлатларга экспорт қилишнинг муҳим шартидир, чунки тизимнинг
мавжудлиги Европа Иттифоқи бозорларига маҳсулот қабул қилишнинг асосий
омилларидан биридир.
Кузатув тизимининг жорий этилиши мавжуд муаммоларни
бартараф этиш, хавфларни камайтириш ва аҳоли истеъмол қилаётган маҳсулотлар
хавфсизлигини оширишга ёрдам беради.
Тадқиқотлар натижасида кузатув тизими асосида мамлакат истеъмол
бозорининг иқтисодий
-
экологик
хавфсизлигини бошқариш моделини таклиф қилиш
мақсадга мувофиқ (
1-
чизма
).
1-
чизма. Мамлакат истеъмол бозорининг иқтисодий
-
экологик хавфсизлигини
бошқариш модели
1
1
Муаллиф
ишланмаси
Маҳаллий
IT
тармоқ
Иқтисодий
тараққиёт ва
камбағал
-
ликни қисқар
-
тириш
вазирлиги
Қишлоқ
хўжалиги
вазирлиги
Соғлиқни
сақлаш
вазирлиги
Экология
ва атроф
-
муҳитни
муҳофаза
қилиш
давлат
қўмитаси
Ветерина
-
рия
қўмитаси
Бошқа
вазирлик ва
қўмиталар
Истеъ
-
молчи
-
лар
Истеъ
-
молчи
-
лар
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
ҳузуридаги Санитария
-
эпидемиологик осойишталик
агентлиги
«Ўзстандарт»а
гентлиги
Мустақил
экспертлар
ахборот
тавсиялар
Озиқ
-
овқат
маҳсулотлари
-
ни
ишлаб
чиқарувчилар
Ноозиқ
-
овқат
маҳсулот
-
ларини ишлаб
чиқарувчилар
Чакана савдо
корхоналари
Хом ашё
ишлаб
чиқарувчи
-
лар
Транспортиров
-
калаш ва сақлаш
билан шуғулла
-
нувчи
ташкилотлар
Ускуналарни
ишлаб
чиқарувчилар
Улгуржи савдо
корхоналари
Чиқиндилар
утилизацияси билан
шуғулланувчи
корхоналар
Қадоқловчи
материалларни
ишлаб
чиқарувчилар
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil
70
6/2020
(№
00050)
Истеъмол бозорини бошқариш бўйича таклиф этилган моделга мувофиқ,
кузатув тизими ёрдамида маълум бир маҳсулот ҳақидаги маълумотлар
республиканинг маҳаллий компьютер тармоғида акс этиши лозим. Озиқ
-
овқат
маҳсулотларининг барча истеъмолчилари ушбу ахборот манбаидан фойдаланиш
имкониятига эга бўлишлари лозим.
Истеъмол бозорини ривожлантириш ва таҳдидларнинг
ошиши ҳолатида ҳамда
аниқланган тенденцияларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикасида
истеъмол бозорларининг иқтисодий
-
экологик
хавфсизлигини баҳолаш ва мониторинг
қилиш истеъмол бозорини бошқаришнинг устувор мақсадлари ва объектларини
аниқлаш асосида амалга оширилиши лозим
(2-
чизма
).
2-
чизма. Истеъмол бозорининг иқтисодий
-
экологик хавфсизлигини баҳолаш ва
мониторингининг кетма
-
кетлиги
2
Хулоса ва таклифлар
Шундай қилиб, кузатув
тизимига асосланган истеъмол бозорини бошқариш
моделини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мураккаб мажмуавий муаммодир. Уни
ҳал қилиш учун қуйидагиларни
яратиш тавсия этилади:
-
ҳуқуқий
асосларни
;
-
фаолиятнинг такрорланмаслиги учун тегишли давлат органлари
ўртасида аниқ
назорат ваколатларини белгилаб олиш
;
-
тўпланган
хорижий ва маҳаллий тажрибани
ўрганиш;
-
фаолият учун
зарурий ҳужжатларни, ташкилот
ичида
ва
маҳсулотнинг
бутун
ҳаёт
цикли занжирида
маълумот
алмашиш
тартибини
аниқлаш
;
-
маҳсулотларни кодлаштириш тартиби
ва автоматик идентификациялаш
технологиясини аниқлаш;
2
Муаллиф
ишланмаси
Хатарнинг
аниқланиши
Мақсаднинг
белгиланиши
Вазифаларнинг
аниқланиши
Истиқболли
объект
-
ларнинг
аниқланиши
Истеъмол бозорининг иқтисодий
-
экологик хавфсизлигини
мустаҳкамлаш концепциясининг шаклланиши
Истеъмол бозорининг иқтисодий
-
экологик
хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича режа ва
дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда
амалга
ошириш
Истеъмол бозорининг иқтисодий
-
экологик
хавфсизлигини мустаҳкамлашда давлат
органларининг вазифаларини аниқлаш
Истеъмол бозорининг иқтисодий
-
экологик хавфсизлигини мустаҳкамлаш йўналишлари
реализациясининг мониторинги
Истеъмол бозорининг иқтисодий
-
экологик хавфсизлигини мустаҳкамлаш
концепциясини
амалга ошириш натижаларини баҳолаш
“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 6, noyabr-dekabr, 2020 yil
71
6/2020
(№
00050)
-
маҳсулотларнинг
бутун
ҳаракат
занжирида махсус
техник воситалар
билан
товарлар
ҳақидаги маълумотни
кодлаш, олиш, узатиш
ва
тўплаш
орқали кузатув
тизимининг
самарали
ишлашини
таъминлаш.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
https:
//fishretail.ru
/news
/obem-vnutrennego-rinka-ekoproduktsii-
otsenivaetsya-v-406718.
2.
Абалкин Л.И. Экономическая безопасность России
/
Вестник РАН. –
М., 1997.
3.
Аболенцев Ю.И. и др. Экономическая безопасность России. Учеб.
пособие
.
под
ред. Ю.И.Аболенцева, В.И.Попова.
-
М.: Моск. ин
-
т МВД России, 2001
-
280 с.
4.
Севрюкова Г.Л. Проблемы национальной продовольственной безопасности
/
Севрюкова Г.Л.//Пищевая промышленность.
- 2005.-
№10.
5.
Беркинов Б.Б., Ахмедов У.А. Аҳолини
озиқ
-
овқат
маҳсулотларига
бўлган
истеъмол
талабларининг
таҳлили // Biznes
-
Эксперт. − Тошкент. 2014. − №8. Б.
47.
6.
Зиявутдинова Н., Ахмаджонова Г. Озиқ
-
овқат
саноати
иқтисодий
салоҳиятини
юксалтириш
йўналишлари. // Бозор, пул ва кредит. –
Тошкент, 2004. –
№7
-8.
–Б.
64-65.
7.
Исмаилов О.Ш. Развитие пищевой промышленности Узбекистана на
инновационной основе. // Экономика региона
.
–
2010,
№3. –
С. 245
-249.
8.
Махмудов Н. Иқтисодий
ўсишни
жадаллаштиришда
қайта
ишловчи
саноатнинг роли: эмпирик таҳлил // Илм
-
фан
ва
инновацион
ривожлантириш. –
Тошкент, 2018
. -
№3, Б.
30-36.
9.
Носиров Б.З. Минтақавий
озиқ
-
овқат
бозорини
шакллантириш
ва
ривожлантиришнинг
хусусиятлари (Андижон
вилояти
мисолида): иқт. фан. ном. дисс..
автореф. –
Т.: МУЎМУ, 2004.
–
26
б.
10.
Абдуллаев А.Г. Озиқ
-
овқат
саноати
ривожланиши
ва
жойланишининг
иқтисодий
-
географик
хусусиятлари (Хоразм
вилояти
мисолида): геог. фан. фал.док.
автореф. –
Т.: ЎзМУ, 2017, 44б.
11.
Убель
С.В.
Поддержание
конкурентных
преимуществ
отрасли
национальной экономики РФ (на примере электроэнергетики): Автореферат
диссертации канд.экон. наук. –
СПб.:1997.
-
С.17.
12.
Пахомова
Н.В. Экономика природопользования и охраны окружающей среды /
Н.В. Пахомова, К.К. Рихтер: учеб.
пособие
. -
СПб.: Питер, 2003.
-
544 с.
13.
Prescott, V.E., Campbell, P.M., Moore, A., Mattes, J., Rothenberg, M.E., Foster, P.S.,
Higgins, T.J.V. and Hogan, S.P. 2005. Transgenic expression of bean alpha-amylase inhibitor in peas
results in altered structure and immunogenicity. // Journal of Agricultural and Food Chemistry 53:
9023-9030.
14.
Wathey D. Environmental Supply Chain Management //14000 & ONE Solutions.
—
UK,
2000.
15.
Гущин В.В. Прослеживаемость при производстве птицепродуктов: для чего это
нужно? На примере производства продуктов из мяса птицы // Птица и птицепереработка.
-
2009.-
№3.
-
С.12
-15.
16.
Global Food Safety Initiative, GFSI Guidance Document, 4th Edition, July 2004.
17.
www.stat.uz, Official web site of The State Committee of The Republic of Uzbekistan
on Statistics.
