Совершенствование организационно-методических аспектов учета и аудита сельскохозяйственных животных

Аннотация

В статье освещены организационно-методические вопросы аудита животных на выращивания. Сформированы выводы и разработаны рекомендации по организацию и проведению учета и аудита животных на выращивание.

Тип источника: Журналы
Годы охвата с 2011
inLibrary
Google Scholar
ВАК
Выпуск:
CC BY f
162-172
36

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Менгликулов B. (2018). Совершенствование организационно-методических аспектов учета и аудита сельскохозяйственных животных. Экономика и инновационные технологии, (4), 162–172. извлечено от https://www.inlibrary.uz/index.php/economics_and_innovative/article/view/10576
Бахтиёр Менгликулов, Ташкентский государственный аграрный университет

доцент, к.э.н.

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье освещены организационно-методические вопросы аудита животных на выращивания. Сформированы выводы и разработаны рекомендации по организацию и проведению учета и аудита животных на выращивание.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

1

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

ЎСТИРИШДАГИ ҲАЙВОНЛАР ҲИСОБИ ВА АУДИТИНИНГ ТАШКИЛИЙ-

УСЛУБИЙ ЖИҲАТЛАРИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Менгликулов Бахтиёр Юсупович,

ТДАУ доценти, и.ф.н.

E-mail:

mbaxtiyor@mail.ru

Аннотация:

Мақолада ўстиришдаги

ҳайвонлар

ҳисоби

ва

аудитининг

ташкилий

-

услубий

жиҳатлари

ёритилган.

Ўстиришдаги

ҳайвонлар

ҳисоби

ва

аудитини

ташкил

этиш

ва

ўтказиш

бўйича

хулосалар

шакллантирилган

ҳамда

таклифлар

ишлаб

чиқилган.

Аннотация:

В статье освещены организационно

-

методические вопросы аудита

животных на выращивания. Сформированы выводы и разработаны рекомендации по
организацию и проведению учета и аудита животных на выращивание.

Abstract:

The article covered organizational and methodological issues of auditing of

animals on the growing. Formed conclusions and prepared the organization and recommendation
on the accounting and auditing of the animals on the growing.

Калит сўзлар

:

ўстиришдаги ҳайвонлар, бухгалтерия ҳисоби, аудит, ички назорат

тизими, баҳолаш

.

Кириш

Озиқ

-

овқат хавфсизлигини таъминлашда қишлоқ хўжалиги, жумладан

чорвачилик соҳаси муҳим роль ўйнайди. Республикамиз аҳолисининг чорвачилик
маҳсулотларига

бўлган

эҳтиёжини

қондириш

ва

соҳани

ривожлантириш

масалаларига Президентимиз ва ҳукуматимиз томонидан ҳам катта эътибор
қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти Ш.Мирзиёев Олий Мажлисга

Мурожаатномасида чорвачиликни ривожлантиришга етарлича шароит яратиш
масаласига тўхталиб «Чорвачилик соҳасига тўхталадиган бўлсак, қорамол ва
парранда сонини кўпайтириш, бу борада сифат ва маҳсулдорликка эришиш учун
етарли шароит яратишимиз зарур»[1]

деб таъкидлаб ўтдилар.

Чорвачиликда ишчи ва маҳсулдор ҳайвонлар асосий восита сифатида узоқ

муддатли активлар таркибида, ўстиришдаги ҳайвонлар эса жорий активлар
таркибида ҳисобга олиб борилади. Ўстиришдаги ҳайвонлар ҳисоби ҳамда аудитини
тўғри ташкил этиш эса долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили

Иқтисодчи олимлар Р.А.Алборов ва С.М.Концевая томонидан ёзилган «Бизнес

аудити»[2] ўқув қўлланмасининг 1

-

ўқув модули «Оборотдан ташқари активлар ва

моддий ишлаб чиқариш захиралари аудити» деб номланиб, 4

-

модул бирлиги

«Ўстиришдаги ва боқувдаги чорва моллари аудити» деб аталган. Мазкур модулда
ўстиришдаги ҳайвонлар мавжудлиги, ҳисоби ва ички хўжалик назорати ҳолати аудити
ҳамда ўстирувдаги молларини ҳисобдан чиқарилиши ҳисоби ва аудити каби
масалалар ёритилган.

Соҳа мутахассиси Р.А.Алборов «Саноат, савдо ва АСМ корхоналарида аудит»[3]

номли ўқув қўлланмасининг, «Товар

-

моддий захиралар аудити» номли 9

-

боби 9.1

-

параграфи «Ўстиришдаги ва боқувдаги чорва моллари мавжудлиги ва ҳаракати
ҳисобининг аудити»деб номланиб, унда ўстиришдаги ҳайвонлар кирими ва чиқими


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

2

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

масалаларини, шунингдек аналитик ва синтетик ҳисобининг тўғри юритилганлигини
аудиторлик текширувидан ўтказишнинг хусусиятлари баён қилинган.

Иқтисодчи олим Ю.И.Зюзин

[4]

ўстиришдаги ҳайвонларнинг биологик активлар

таркибида эканлигига эътибор қаратади ва уларни аудиторлик текширувдан ўтказиш
мақсадига тўхталиб: «Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказишда биологик
активлар билан боғлиқ муомалалар аудитининг мақсади биологик активлар билан
боғлиқ муомалаларнинг бухгалтерия ҳисоботлари ва унинг тушунтириш қисмида
ишончли акс эттирилишига нисбатан фикр шакллантиришдан иборат»

.

Иқтисодчи олим Р.Д.Дусмуратовнинг «Аудит асослари» [5] дарслигида

чорвачилик тармоғини текширишда ўстиришдаги ҳайвонлар аудитига ҳам алоҳида
эътибор қаратилиши кераклиги таъкидлаб ўтилган. «Олинган наслни кирим қилишни
текширишда: бузоқлар, қўзилар ва чўчқачалар туғилган куни; тойлар, бўталоқлар бир
суткалик бўлганида; қуёнчалар туғилганидан сўнг иккинчи куни; корхонанинг ўзида
инкубациядан чиқарилган жўжалар бир суткалик бўлганида, сотиб олинганлари эса
келтирилган куни

кирим қилинишини назарда тутмоқ керак» деб айтиб ўтилган.

Тадқиқот методологияси

Тадқиқот давомида ўстиришдаги

ҳайвонлар

ҳисоби

ва

аудитининг

ташкилий

-

услубий

жиҳатларини ўрганиш мақсадида илмий

-

тадқиқот фаолияти олиб боришнинг

иқтисодий

-

статистик, монографик тадқиқ этиш, таққослаш ва бошқа усуллардан

фойдаланилди.

Таҳлил ва натижалар

Ўстиришдаги ҳайвонлар биологик активларнинг турларидан бири бўлиб, ўзига

хос ҳисоб ва аудит объектидир. Шу боис, ўстиришдаги ҳайвонларнинг мавжудлиги ва
ҳисобини аудиторлик текширувидан ўтказиш ҳам ўзига хос ташкилий

-

услубий

ёндашувларни талаб қилади. Ўстиришдаги ҳайвонларнинг мавжудлиги ва ҳаракати
ҳақидаги маълумотларни акс эттирувчи бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот
маълумотларини текшириш корхона балансида ушбу активлар сезиларли улушни
ташкил этган, ихтисослашган чорвачилик корхоналари аудитининг ажралмас
қисмидир.

Ўстиришдаги ҳайвонлар аудитининг мақсади корхона бухгалтерия ҳисоботи

маълумотларининг ишончлилиги ва текширилаётган операцияларнинг амалдаги
бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги меъёрий ҳужжатларга
мувофиқлиги бўйича хулоса тақдим этишдан иборат. Шундай экан, 50

-

сон

«Аудиторлик далиллари» номли АФМСга [6] мувофиқ молиявий ҳисоботни тузишдаги
барча асосларни тасдиқлаш учун зарур

бўлган аудиторлик далилларини тўплашни ўз

ичига оладиган, текширувнинг махсус вазифаларини шакллантириш зарур.

Фикримизча, аудитнинг ушбу вазифалари қуйидагилардан иборат:

аниқ санадаги ҳисоб ва ҳисоботларда акс эттирилган ўстиришдаги

ҳайвонларнинг ҳақиқатда мавжудлиги ва уларга нисбатан ҳуқуқларнинг ҳужжатлар
билан тасдиқланганлигини текшириш;

текширилаётган даврдаги ўстиришдаги ҳайвонларнинг ҳаракати бўйича

операцияларнинг ҳақиқатда содир бўлганлигини аниқлаш;

ушбу турдаги активларнинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботлардаги

қийматини баҳолашнинг меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ тўғрилигини
текшириш;


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

3

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

ўстиришдаги ҳайвонлар билан боғлиқ операцияларнинг ҳисоб регистрлари

ва ҳисоботларда аниқ акс эттирилишини назорат қилиш;

ўрганилаётган операцияларнинг бухгалтерия ҳисоботларида туркумланиши,

тақдим этилиши ва баён қилиниши тўғрилигини тасдиқлаш.

Ўстиришдаги ҳайвонлар бўйича операцияларни аудиторлик текширувидан

ўтказиш

бошқа

активлар

аудитидан,

унда

моҳиятига

кўра

текширувда

қўлланиладиган аудиторлик

амалларининг таркиби ва мазмуни билан фарқ қилади.

Ўстиришдаги ҳайвонлар ҳаракати бўйича операциялар, қоидага кўра, мунтазам
равишда амалга оширилади ва биологик активларнинг биотрансформацияланиш
жараёнларига хос бўлган қуйидаги хилма

-

хил ва ўзига хос хусусиятлари билан

фарқланади:

олинган насл ва қўшилган вазннинг кирим қилиниши;

ўстиришдаги ҳайвонларни ёш

-

жинси бўйича гуруҳдан

-

гуруҳга ўтказилиши;

ўстиришдаги ҳайвонларнинг сотилиши, сўйилиши ва ҳаром ўлиши;

ўстиришдаги ҳайвонларни аҳолидан харид қилиш.

Ҳисобнинг ушбу объектини текшираётган аудитор маълум даражада зоотехния

соҳасида ҳам билимларга эга бўлиши зарур. Жумладан, ўстиришдаги ҳайвонлар
турлари бўйича олинган бир бош наслнинг суткалик ўртача ўсиш ва

ўртача вазни,

ўстиришдаги ҳайвоннинг ўртача тирик вазни ва шу кабиларни билиши. Айрим
ҳолларда норматив маълумотномалар ва зоотехник маслаҳатлари талаб қилиниши
мумкин.

Ўстиришдаги

ҳайвонлар

ҳисоби

бўйича

операцияларни

аудиторлик

текширувидан

ўтказиш

методикаси

ҳам

аудиторлик

фаолияти

миллий

стандартларида белгиланган аудитнинг умумий принципларига асосланади ҳамда
учта босқични ўз ичига олади: режалаштириш, аудиторлик далилларини тўплаш,
текширув натижаларини умумлаштириш ва расмийлаштириш.

3-

сон «Аудитни режалаштириш» [7], 9

-

сон «Муҳимлик ва аудиторлик

таваккалчилиги» [8] ва 31

-

сон «Хўжалик юритувчи субъект фаолияти билан

танишув»[9] номли стандартларига мувофиқ ўстиришдаги ҳайвонлар аудитига
самарали ёндашувни ишлаб чиқиши учун аудитор режалаштириш босқичида мижоз
корхонадаги ички назорат тизимининг самарадорлигини ўрганиши ва унинг
ишончлилигини баҳолаши лозим. Ушбу баҳолаш текширув жараёнида тасдиқланиши
ёки тузатишлар киритилиши мумкин. Ички назорат тизимини баҳолаш учун аудитор
олдиндан анкета

-

саволнома тайёрлаб кузатиш, ходимлардан сўров ўтказиш,

аудиторлик текшируви ўтказилаётган корхонада тизимли, дастлабки ҳисоб ва бошқа
ҳужжатларидаги маълумотларни кўриши, тестлар ўтказиши мақсадга мувофиқ.
Фикримизча, ички назорат тизими самарадорлигини

ва аудиторлик рискини баҳолаш

учун ушбу объект бўйича саволномага қуйидагиларни киритиш мумкин (1

-

жадвал).


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

4

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

1-

жадвал

Ўстиришдаги ҳайвонлар аудити бўйича ички назорат тизимини баҳолаш услуби

Ўрганиладиган масалалар

Ишончли

Қониқарли

Шубҳали

Қониқарсиз

Изоҳ

1

Корхонадаги

ўстиришдаги

ҳайвонлар турлари ва гуруҳлари;
уларнинг бош сони ҳамда ферма
бўйича

жойлаштирилганлигини

текшириш

2

Ўстиришдаги

ҳайвонларнинг

сақланишини

таъминлайдиган

шароитларнинг

мавжудлигини

текшириш

3

Ўстиришдаги

ҳайвонларни

инвентаризация қилиш тартиби ва
даврийлиги,

инвентаризация

натижаларини

ҳисобда

акс

эттирилишини текшириш

4

Ўстиришдаги

ҳайвонларнинг

ҳаракати бўйича операцияларнинг
назоратини текшириш

5

Ўстиришдаги ҳайвонлар бўйича
йиғма ва аналитик ҳисобнинг
ташкил этилишини текшириш

6

Ўстиришдаги

ҳайвонлар

ҳаракатига доир операцияларга
рухсат берилишини текшириш

7

Олинган

наслнинг

таннархини

калькуляциялаш

бўйича

методикалар

мавжудлиги

ва

уларга

риоя

қилинишини

текшириш

8

8

Ўстиришдаги

ҳайвонлар

ҳисоб

объекти

бўйича

ҳужжатлар

айланиш

режа

-

графигининг

мавжудлиги

ва

унга

амал

қилинишини текшириш

1. Корхонада ўстиришдаги ҳайвонлар турлари ва гуруҳлари; уларнинг бош сони

ҳамда жойлаштирилганлигини текшириш. Аудитор корхонада ўстиришдаги
ҳайвонларнинг турлари ва гуруҳлари (ўстиришдаги ҳайвонларнинг турли ёш

-

жинси

бўйича гуруҳлари, бузоқлар, қўзилар, улоқлар қанча кўп бўлса, ушбу ҳисоб
объектлари бўйича операциялар турли туман ва кўп сонли бўлади, шу сабабли
чалкашликлар эҳтимоли шунчалик юқори деган фараздан келиб чиқилиши зарур.
Чорвачилик иншоотларининг ҳудудий жиҳатдан узоқда жойлашганлиги (масалан

,

бошқа аҳоли пунктида жойлашган) маълумотларни ўз вақтида ва тўлиқ тақдим
этилмаслигига олиб келиши мумкинлиги бухгалтерия ҳисобида ишончсиз бўлмаган
маълумотлар шаклланишига шароит яратиши мумкин.

2. Ўстиришдаги ҳайвонларнинг сақланишини таъминлайдиган шароитларнинг

мавжудлигини текшириш. Аудиторлик текширувидан ўтказилаётган корхонанинг
шундай назорат воситалари самарадорлигини, яъни ўстиришдаги ҳайвонларнинг
сақланиши учун жавобгар бўлган моддий жавобгар шахсларнинг мавжудлиги ва улар
билан тўлиқ моддий жавобгарлик тўғрисида шартномалар тузилганлиги, ўстиришдаги
ҳайвонларни сақлаш жойларида қўриқлашнинг таъминланганлигини (қоровул,


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

5

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

қўриқлаш

-

ёнғин

сигнализация

тизими,

яйлов

майдонларида

тўсиқларнинг

мавжудлиги) идентификациялаш ва баҳолаш лозим. Кўрсатилган назорат
воситаларининг мавжуд эмаслиги ўстиришдаги ҳайвонларнинг ўғирланиши ва бошқа
салбий ҳаракатларга олиб келиши мумкин.

3. Ўстиришдаги ҳайвонларни инвентаризация қилиш тартиби ва даврийлиги,

инвентаризация

натижаларини

ҳисобда

акс

эттирилишини

текшириш.

Инвентаризация

маълумотларини

қалбакилаштиришга

имкон

бермайдиган

қоидаларга амал қилган ҳолда, белгиланган муддатларда ўтказилганлигини аниқлаш
зарур. Бу мақсадда аудитор ўстиришдаги ҳайвонлар

инвентаризациясида иштирок

этиши зарур. Аудиторнинг ҳаракатига қўйилган талаблар 19

-

сон «Инвентаризацияни

ташкил этиш ва ўтказиш» номли бухгалтерия ҳисоби миллий стандарти (БҲМС) [10] да
баён қилинган. Аудитор инвентаризация натижалари бухгалтерия ҳисобида тўғри ва
тўлиқ акс эттирилишини назорат қилиши, шунингдек улар корхона раҳбарияти
томонидан таҳлил қилиниши, камомад аниқланган ҳолатларда тегишли чоралар
кўрилишини аниқлаштирилиши зарур. Олинган далиллар аудиторга активларнинг
ҳақиқатда мавжудлиги ва уларнинг ҳисоб ва ҳисоботда тўлиқ акс эттирилишини
тасдиқлаш учун моҳияти бўйича аудиторлик текшируви ўтказишда зарур бўлади.

4. Ўстиришдаги ҳайвонларнинг ҳаракати (гуруҳдан

-

гуруҳга ўтказиш, сотилиши,

мажбуран сўйилиши, ҳаром ўлиши ва б.) бўйича операцияларнинг назоратини
текшириш. Аудитор қўшилган вазн, ҳаром ўлган ўстиришдаги ҳайвонларнинг
ҳисобдан чиқарилиши ва ҳоказоларнинг тўғрилигини назорат қилиш функцияси
корхона ходимларидан қайси бирига –

зоотехния хизмати, бухгалтерия ходимлари

ёки

ферма

мудирларига

юклатилганлигини

аниқлаштиради.

Ўстиришдаги

ҳайвонларни тортиш ва сўйиш, аҳолидан қабул қилиш, ҳаром ўлган ҳайвонларни
ҳисобдан чиқаришда бухгалтерия ходимларининг иштироки ҳамда ушбу
операцияларни тегишли бошланғич ҳужжатлар билан ўз вақтида ва тўғри
расмийлаштиришни назорат қилиш ўстиришдаги ҳайвонлар сони ва массасини
қасддан сохталаштиришнинг олдини олишга имкон беради. Шунингдек, аудитор 1 ц
тирик вазн, 1 ц қўшилган вазн, 1 бош насл таннархи ҳисоб

-

китобларининг методикага

мувофиқлигини ҳам текшириши тавсия этилади.

5. Ўстиришдаги ҳайвонлар бўйича йиғма ва аналитик ҳисобнинг ташкил

этилишини текшириш. Фермаларда «Чорва моллари ва паррандаларнинг ҳаракатини
ҳисобга олиш дафтари» юритилишини аниқлаш, уларнинг расмийлаштирилиш
тартиби ва ўз вақтидалигини баҳолаш, шунингдек, ўстиришдаги ҳайвонлар аналитик
ҳисоби қандай ташкил қилинган, у чорва молларининг турлари, гуруҳлари, сақлаш
жойлари ва моддий жавобгар шахслар бўйича маълумотлар олишга имкон
берадими?, шуларни аниқлаш зарур. Йиғма ва аналитик ҳисобнинг мавжуд эмаслиги,
албатта бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотларида чалкашликларга олиб
келади.

6. Ўстиришдаги ҳайвонлар ҳаракатига доир операцияларга рухсат берилишини

текшириш. Қоидага кўра, ўстиришдаги ҳайвонлар ҳаракатига корхона раҳбарияти ёки

бошқа ваколатли мансабдор шахс томонидан рухсат берилади. Агар операцияларга
рухсат берилмаса ёки бунга ваколатли бўлмаган шахслар томонидан рухсат берилган
бўлса, аудиторлик текширувидан ўтаётган корхонанинг ички назорат тизими қоидага
мувофиқ бўлмаган ҳаракатларга йўл қўйган ҳисобланади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

6

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

7. Олинган наслнинг таннархини калькуляциялаш бўйича методикалар

мавжудлиги ва уларга риоя қилинишини текшириш. Ўстиришдаги ҳайвонлар
таннархини

калькуляциялаш

масалаларини

текширишда

иқтисодчи

олим

Р.Д.Дусмуратов томонидан берилган услубий тавсиялар эътиборга лойиқ [11].

Професор

Р.Д.Дусмуратов

томонидан

ўстиришдаги

ҳайвонлар

бўйича

қўшилган

тирик

вазн

ва

ҳайвоннинг

умумий

тирик

вазни

таннарх

ҳисоблаш

объекти

бўлиши

келтирилган

ва

қуйидагича

ёндашув

берилган.

«Қўшилган

тирик

вазннинг

таннархи

ушбу

ҳисоб

гуруҳидаги

ҳайвонни

сақлаш

харажатлари

умумий

суммасини

қўшилган

тирик

массага

бўлиш

йўли

билан

аниқланади.

Ўстиришдаги

ҳайвонлар

бўйича

қўшилган

вазн

қуйидаги

формула

ёрдамида

аниқланади:

Вқ=Во+Вч+Вк

-

Вб

бунда,

Вқ

-

қўшилган

вазн;

Во

-

йил

охирига

қолган

вазн;

Вч

-

йил

давомида

хўжаликдан

чиқарилган

ҳайвонлар

вазни;

Вк

-

йил

давомида

хўжаликка

кирим

қилинган

ҳайвонлар

вазни;

Вб

-

йил

бошига

бўлган

вазн»

[11].

Ўстиришдаги ҳайвонлар бўйича қўшилган вазн таннархини ҳисоблашдан

ташқари бир центнер тирик массанинг таннархи ҳам ҳисобланади (2

-

жадвал).

Тирик

вазн

таннархини

ҳисоблаш

шунинг

учун

ҳам

зарурки,

ўстиришдаги

ҳайвонлар

ҳар

бир

тури

бўйича

1110-

«Ўстиришдаги

ҳайвонлар»

счёти

бўйича

ҳисоб

юритишда

ҳар

хил

баҳолар

қўлланилади.

Масалан,

олинган

бузоқ,

унинг

олинган

бош

сонидан

қатъи

назар

сут

йўналишидаги

асосий

подага

қилинган

харажатнинг

10

фоизи

бўйича

таннархи

аниқланади.

Бузоқнинг

қўшилган

вазни

режадаги

қўшилган

вазн

таннархи

бўйича

баҳоланади.

Сотиб

олинган

бузоқлар

эса

ҳақиқатда

сотиб

олинган

баҳоларда

кирим

қилинади.

Аудитор

қўшилган

вазнни

тўғри

шакллантирилганлигини

текширишда

юқоридагиларни

эътиборга

олиши

лозим.

2-

жадвал

Ўстиришдаги ҳайвонлар 1 центнер тирик вазнининг таннархини ҳисоблаш

Кўрсаткичлар

Бош

сони

Тирик

вазни,

ц.

Қиймати,

минг

сўм

Йил

бошига

қолдиғи

452

1243

192100

Йил

давомида

олинди:

-

бузоқ

-

қўшилган

вазн

-

асосий

подадан

ўтказилган

-

сотиб

олинган

17

-

6
2

5

19
23

5

321

1702
5193
2305

Жами

(қолдиқ

билан

бирга)

1

ц.

тирик

вазн

таннархи

(201621

ц

/ 1295 = 155,7

минг

сўм)

-

харидорларга

сотилган

-

ҳаром

ўлган

477

х

107

2

1295

х

466

4

201621

155,7

67369

364

Йил

охирига

қолдиқ

368

825

133888

Манба: Қибрай тумани «Азизжон» фермер хўжалиги маълумотлари асосида, 2017 йил

Шунингдек,

аудитор

счётларни

ёпиш

кетма

-

кетлиги

ва

таннархни

ҳисоблаш

методикасини

батафсиллаштирадиган

ҳисоб

сиёсати

қоидаларининг

мавжудлиги,

уларга

амал

қилиниши

устидан

назорат

қилиниши

бухгалтерия

ҳисоби

ва


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

7

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

ҳисоботларидаги

жиддий

чалкашликларга

олиб

келганми

ёки

йўқми

шуни

аниқлаши

зарур.

8. Ўстиришдаги ҳайвонлар ҳисоб объекти бўйича ҳужжатлар айланиш режа

-

графигининг мавжудлиги ва унга амал қилинишини текшириш. Аудитор ишлаб
чиқариш бўлинмаларидан бухгалтерияга маълумотларни тақдим этиш жараёнларини
ўрганиши зарур.

Ўстиришдаги ҳайвонларни текшириш ўтказиш бўйича аудиторлик амаллари

мажмуи ва уларнинг услубий аҳамиятини қуйидагича шакллантириш тавсия
қилинади (3

-

жадвал).

Маълумотларни ўз вақтида тақдим этмаслик жорий ҳисоб маълумотлари ва

ҳисоботнинг чалкашлигига олиб келиши мумкин. Текширувнинг ушбу босқичида
аудитор 1110

-

«Ўстиришдаги ҳайвонлар» счётининг ҳисобот даври бошига қолдиғи

олдинги ҳисобот даврининг молиявий ҳисоботда тасдиқланган охирги қолдиқларига
мувофиқлигига ишонч ҳосил қилиши зарур. Ички назорат тизимини тест синовидан
ўтказиш ва аудиторлик рискини баҳолаш натижалари бўйича аудитор моҳиятига кўра
аудиторлик амалларини ўтказиш тавсифи, кўлами ва муддатларини аниқлайди, яъни
аудиторлик текшируви дастурини тузади.

Тақдим қилинган ўстиришдаги ҳайвонларнинг мавжудлиги ва ҳисобда акс

эттирилганлиги аудити дастури молиявий ҳисоботни тайёрлаш асосларини
тасдиқлашга имкон берувчи тегишли аудиторлик далилларини тўплаш учун зарур
амалларни ўз ичига олади:

-

аудиторлик текширувидан ўтказилаётган корхонанинг бухгалтерия ҳисоби ва

ҳисоботида ҳисобот даври охирига кўрсатилган ўстиришдаги ҳайвонларнинг
ҳақиқатда мавжудлигини текшириш;

-

айланма активларнинг ушбу турига корхонанинг эгалик ҳуқуқларини

тасдиқловчи ҳужжатларни текшириш;

-

ўстиришдаги

ҳайвонларнинг

ҳаракати

бўйича

операцияларнинг

ҳақиқийлигини (ҳужжатлар билан расмийлаштирилганлигини) текшириш;

-

ўстиришдаги ҳайвонлар ҳаракати бўйича операцияларнинг бухгалтерия

ҳисобида тўғри баҳода ва тегишли ҳисобот даврида тўлиқ акс эттирилишини
текшириш;

-

қўшилган вазн, тирик вазн таннархининг ҳисоб сиёсатида қабул қилинган ва

амалдаги услубий тавсиялар асосида калькуляция қилинганлиги ҳамда ҳисоб

-

китоблар тўғрилигини аниқлаш;

-

ўстиришдаги ҳайвонларнинг кирими ва чиқими бўйича синтетик ҳисобни

юритишнинг тўғрилигини текшириш;

-

ўстиришдаги ҳайвонлар ҳақидаги барча муҳим маълумотларнинг молиявий

ҳисоботда тўлиқ ва тўғри очиб берилганлигини текшириш.

Амалиётни ўрганиш шуни кўрсатадики, 1110

-

«Ўстиришдаги ҳайвонлар» счёти

бўйича операциялар, хилма

-

хил ва кўплаб содир бўлади. Аудитор мазкур

операцияларнинг тўғри амалга оширилганлиги ва ҳисобда акс эттирилганлигини
таҳлил қилиб ўрганиши лозим.



background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

8

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

3-

жадвал

Ўстиришдаги ҳайвонларни текшириш ўтказиш бўйича аудиторлик амаллари

мажмуи ва уларнинг услубий аҳамияти

Т

т/р

Аудиторлик амаллари

Услубий аҳамияти

1

1

Корхонадаги ўстиришдаги ҳайвонлар тури

ва гуруҳлари; уларнинг бош сони ҳамда
ферма

бўйича

жойлаштирилганлигини

текшириш

Ўстиришдаги ҳайвонлар тури ва гуруҳлари, бош сони

ва уларнинг ферма бўйича жойлаштирилганлиги

текширилиб,

уни

такомиллаштириш

бўйича

таклифлар тайёрланади

2

2

Ўстиришдаги ҳайвонларнинг сақланишини

таъминлайдиган

шароитларнинг

мавжудлигини текшириш

Ўстиришдаги

ҳайвонларнинг

сақланишини

таъминлайдиган шароитлар мавжудлиги ўрганилиб,
унга баҳо берилади ва яхшилаш бўйича тавсиялар
ишлаб чиқилади

3

3

Ўстиришдаги ҳайвонларни инвентаризация

қилиш

тартиби

ва

даврийлиги,

инвентаризация натижаларини ҳисобда акс
эттирилишини текшириш

Ўстиришдаги ҳайвонларни инвентаризация қилиш

тартиби

ва

даврийлиги,

инвентаризация

натижаларини ҳисобда акс эттирилиши ўрганилиб,
уни такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилади

4

4

Ўстиришдаги

ҳайвонларнинг

ҳаракати

(гуруҳдан

-

гуруҳга

ўтказиш,

сотилиши,

мажбуран сўйилиши, ҳаром ўлиши ва б.)
бўйича

операцияларнинг

назоратини

текшириш

Ўстиришдаги ҳайвонларнинг ҳаракати (гуруҳдан

-

гуруҳга ўтказиш, сотилиши, мажбуран сўйилиши,
ҳаром ўлиши ва б.) бўйича операцияларнинг
назоратини текширишга баҳо берилади ва назоратни
амалга оширишни яхшилаш юзасидан таклифлар
берилади

5

5

Ўстиришдаги ҳайвонлар бўйича йиғма ва

аналитик ҳисобнинг ташкил этилишини
текшириш

Ўстиришдаги ҳайвонлар бўйича йиғма ва аналитик

ҳисобнинг

ташкил

этилиши

такомиллаштириш

бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади

6

6

Ўстиришдаги ҳайвонлар ҳаракатига доир

операцияларга

рухсат

берилишини

текшириш

Ўстиришдаги

ҳайвонлар

ҳаракатига

доир

операцияларга рухсат берилиши ўрганилади ва
яхшилаш бўйича таклифлар берилади

7

7

Олинган

наслнинг

таннархини

калькуляциялаш

бўйича

методикалар

мавжудлиги ва уларга риоя қилинишини
текшириш

Олинган наслнинг таннархини калькуляциялаш

бўйича методикалар мавжудлиги ва уларга риоя
қилинишини

текшириш

натижасида

уни

такомиллаштириш

бўйича

тавсиялар

ишлаб

чиқилади

8

8

Ўстиришдаги ҳайвонлар ҳисоб объекти

бўйича

ҳужжатлар

айланиш

режа

-

графигининг мавжудлиги ва унга амал
қилинишини текшириш

Ўстиришдаги ҳайвонлар ҳисоб объекти бўйича

ҳужжатлар айланиш режа

-

графигининг мавжудлиги

ва унга амал қилиниши ўрганиб, уни ривожлантириш
юзасидан амалий тавсиялар берилади

Аудитор чорва молларининг таркиби, тузилиши ва динамикасини ўрганиши ва

унга баҳо бериши зарур. Монографик тадқиқот объектида бу ҳолат ўрганилганда
қуйидаги

маълумотларга

эга бўлинди (4

-

жадвал).

4-

жадвал

Қибрай

тумани «Azizjon» фермер хўжалигида чорва моллари таркиби, тузилиши ва

динамик ўзгаришларининг таҳлили

Кўрсаткичлар

Йиллар

Ўзгариши (+;

-)

2016

2017

бош сони,

бош

салмоғи,

%

бош сони,

бош

салмоғи,

%

мутлоқ,

бош

салмоқ

-

даги, %

1

Сигирлар

329

73

242

66

-87

-7

2

Ғунажинлар

(қочирилган таналар)

83

18

78

21

-5

+3

3

1 ёшдан катта қочирилмаган
бузоқлар

26

6

31

8

+5

+2

4

Бузоқлар

14

3

17

5

+3

+2

5

Жами чорва моллари

452

100

368

100

-84

-


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

9

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

Хўжаликнинг чорва моллари таркибига эътибор қаратиладиган бўлса

, 2017

йилда 2016 йилга нисбатан чорва моллари бош сони камайган, буни ижобий баҳолаб
бўлмайди. Камайиш сабаби, асосий подадан яроқсизга чиқарилган маҳсулдор
ҳайвонларнинг

сотилганлиги билан изоҳланади. Ўстиришдаги ҳайвонлар (1 ёшдан

катта қочирилмаган бузоқлар ва бузоқлар) бош сони 2016 йилда 40 бошни ёки 8,8 %
ни, 2017 йилда 48 бошни ёки 13,0 % ни ташкил этган. Бу олинган бузоқлар ва
маҳсулдор ҳайвонлар сонининг ошганлигини билдиради, ушбу кўрсаткични ижобий
баҳолаш мумкин. Фақат маҳсулдор ҳайвонлар сонининг ошишини хўжаликда
экстенсив усул билан маҳсулот (сут) ҳажмининг ошиши сифатида қараш мумкин.
Хўжаликда маҳсулот (сут) ҳажмининг кўпайиштиришда интенсив усулга, яъни
маҳсулдорликни ошириш ва уни ҳисобда ўз вақтида акс эттиришга катта эътибор
қаратиш

лозим. Аудиторлар ушбу масалани ҳам батафсил ўрганиб чиқиши талаб

этилади.

«Azizjon» фермер хўжалигида 2017 йилда 2016 йилга нисбатан соғиб олинган

ялпи сут миқдори 1577 центнерга камайган (5

-

жадвал).

5-

жадвал

Қибрай

тумани «Azizjon» фермер хўжалигида соғиб олинган ялпи сут миқдорининг

омилли таҳлили

Кўрсаткичлар

2016

йил

2017 йилидаги

сигирлар бош

сони ва 2016

йилидаги

маҳсулдорлик

бўйича

2017

йил

Ўзгариши

(+;-)

шу жумладан

сигирлар

бош

сонининг

ўзгариши

ҳисобига

маҳсул

-

дорлик

-

нинг

ўзгариши

ҳисобига

1

Сигирлар бош сони,
бош

329

329

242

-87

х

х

2

Маҳсулдорлик, ц

30,7

35,3

35,3

+4,6

х

х

3

Соғиб олинган ялпи
сут, ц

10100

11614

8543

-1557

-3071

+1514

5-

жадвал маълумотларидан кўринадики, фермер хўжалигида соғиб олинган

ялпи сут миқдорининг 1577 центнерга камайишига иккита омил таъсир кўрсатган.
Биринчи омил, сигирлар бош сонининг 2016 йилга нисбатан 87 бошга камайиши, ялпи
сут миқдорининг 3071 центнерга камайишига сабаб бўлган. Иккинчи омил,
маҳсулдорлик кўрсаткичи бўлиб, унинг 2016 йилга нисбатан 4,6 центнерга кўпайиши,
ялпи маҳсулотнинг 1514 центнерга ошишига таъсир кўрсатган, буни ижобий баҳолаш
лозим.

Ўстиришдаги ҳайвонларни текширишда 14

-

сон «Аудиторлик танлаш» номли

аудиторлик фаолияти миллий стандарти (АФМС) [12] қоидаларига мувофиқ танлов

усулида ташкил этиш ва амалга ошириш мақсадга мувофиқ. Бунда ўрганилаётган
операциялар мажмуини маълум бир белгилар бўйича, мисол учун ўстиришдаги
ҳайвонлар турлари, гуруҳлари бўйича сақлаш жойлари (фермалар) бўйича, активлар
билан боғлиқ операциялар тавсифи (гуруҳдан

-

гуруҳга ўтказиш, корхона ва аҳолидан

харид қилиш, қўшилган вазн, сотиш, сўйиш, ҳаром ўлиш ва шу кабиларни акс
эттириш) бўйича бир неча текшириладиган қуйи мажмуаларга бўлаклаш
(стратификация қилиниши) тавсия этилади.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

10

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

Хулоса ва таклифлар

Хулоса қилиб айтганда, ўстиришдаги ҳайвонлар аудитида аудитор томонидан

қуйидаги объектлар ёппасига текширилиши лозим:

ўстиришдаги ҳайвонларни ҳисобга олиш бўйича сезиларли даражада катта

суммадаги амалга оширилган операциялар;

«риск», «таваккалчиликка мойил» операциялар (ўстиришдаги ҳайвонларни

лизинг бўйича, алмашиш шартномаси бўйича олиш);

бошқа ғайриодатий ёки шубҳали операциялар (масалан, ўстиришдаги

ҳайвонлар ҳаром ўлиши).

Ўстиришдаги

ҳайвонларнинг

мавжудлиги,

кирими,

гуруҳдан

-

гуруҳга

ўтказилганлиги, чиқими ҳисобда ўз вақтида акс эттирилганлиги аудитор томонидан
аудиторлик текшируви дастурига мувофиқ батафсил текширилиши зарур.
Текширилаётган давр охирига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида акс эттирилган
ўстиришдаги ҳайвонларнинг ҳақиқатда мавжудлигини бош сони, оғирлиги ва
қиймати бўйича тасдиқлаш мақсадида ўстиришдаги ҳайвонлар инвентаризация
қилиниши тавсия этилади. Инвентаризация ўстиришдаги ҳайвонларнинг алоҳида
турлари ва жинси ҳамда ёш гуруҳлари бўйича ёппасига ёки танлама усулда
ўтказилиши лозим. Аудиторлик текшируви пайтида инвентаризация ўтказиш вақти
ҳисобот санаси билан мос келмаслиги мумкин. Бу ҳолатда ҳисобот санасига (31
декабрга) 1110

-

«Ўстиришдаги ҳайвонлар» счёти бўйича қолдиқнинг мос келишини

тасдиқлаш учун инвентаризация ўтказилган даврдан ҳисобот санасигача бўлган
даврга айланма қайднома тузишни назарда тутувчи «тескари ҳисоб

-

китоб» усулини

амалга ошириш тавсия қилинади. Ўстиришдаги ҳайвонларнинг сони ва массасида
фарқлар мавжуд бўлган ҳолларда уларнинг сабаблари аниқланиши лозим. Шу билан
бирга, текширилаётган давр охирига корхонанинг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида
акс эттирилган ўстиришдаги ҳайвонларга нисбатан мулкий ҳуқуқларни текширишга
алоҳида эътибор қаратиш зарур. Бу мақсадда ушбу турдаги активларнинг келиб
чиқишини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги аниқлаштирилади:

корхонада чорвачиликдан олинган насл бўйича –

ўстиришдаги ҳайвонларни

гуруҳдан

-

гуруҳга ўтказиш далолатномалари;

харид қилинган ўстиришдаги ҳайвонлар бўйича –

олди

-

сотди, алмашиш ва

бошқа шартномалар.

Шунингдек, аудитор ўстиришдаги ҳайвонларга нисбатан ҳуқуқларнинг муҳим

чекловлари (гаров шартномаси бўйича, кредиторлар бўйича мажбуриятлар ва шу
кабилар бўйича) мавжудлигини ҳам аниқлаши зарур. Агар кўрсатилган ҳолатлар
мавжуд бўлса, аудитор ушбу маълумотлар молиявий ҳисоботнинг тушунтириш
қисмида акс эттирилганлигини аниқлаши шарт. Бундай маълумотларни яшириш
ҳисобот маълумотларини жиддий равишда бузиб кўрсатиш деб тавсифланиши лозим.

Фойдаланилган адабиётлар

1.

Ш.Мирзиёев. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг

Олий Мажлисга Мурожаатномаси. –Тошкент, 22.12.2017.

2.

Алборов Р.А., Концевая С.М. Аудит бизнеса: учебное пособие. –Ижевск.

ФГБОУ ВО. Ижевская ГСХА, 2016. –С. 62

-72.


background image

“Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий электрон журнали. № 4, июль-август, 2018 йил

11

4/2018

(

00036)

www.iqtisodiyot.uz

3.

Алборов Р.А. Аудит в организациях промышленности, торговли и АПК:

учебное пособие. –Ижевск: ФГБОУ ВО. Ижевская ГСХА, 2016. –С. 141

-142.

4.

Зюзин Ю.И. Особенности методики аудита биологических активов в

сельскохозяйственных организациях. –М

.:

Финансы и статистика

, 2007.

–С. 38

-45.

5.

Дусмуратов Р.Д. Аудит асослари. –Т.: «Ўзбекистон

Миллий

энциклопедияси»,

2003. -

467 б.

6. 50-

сон “Аудиторлик далиллари” номли аудиторлик фаолиятининг миллий

стандарти.–Тошкент, 2002. (№48,

3.04.2002)

7. 3-

сон «Аудитни режалаштириш» номли аудиторлик фаолиятининг миллий

стандарти. –Тошкент, 1999. (№837, 10.11.1999)

8. 9-

сон «Муҳимлик ва аудиторлик таваккалчилиги» номли аудиторлик

фаолиятининг миллий стандарти. –Тошкент, 1999. (№813, 3.09.1999)

9. 31-

сон «Хўжалик юритувчи субъект фаолияти билан танишув»

номли

аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти. –Тошкент, 2001. (№1043, 21.06.2001)

10. 19-

сон «Инвентаризацияни ташкил этиш ва ўтказиш»

номли бухгалтерия

ҳисоби миллий стандарти. –Тошкент, 1999.

11.

Р.Д.Дусмуратов. Фермер хўжаликларида чорвачилик маҳсулотлари

таннархини ҳисоблаш бўйича тавсиянома.

-

Тошкент.

TURON-MATBAA

, 2015. 24 бет.

12. 14-

сон «Аудиторлик танлаш» номли аудиторлик фаолияти миллий

стандарти. –Тошкент, 1999. (№815, 3.09.1999)

Библиографические ссылки

Ш.Мирзиёев. Узбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. -Тошкент, 22.12.2017.

Алборов Р.А., Концевая С.М. Аудит бизнеса: учебное пособие. -Ижевск. ФГБОУ ВО. Ижевская ГСХА, 2016. -С. 62-72.

Алборов Р.А. Аудит в организациях промышленности, торговли и АПК: учебное пособие. -Ижевск: ФГБОУ ВО. Ижевская ГСХА, 2016. -С. 141-142.

Зюзин Ю.И. Особенности методики аудита биологических активов в сельскохозяйственных организациях. -М.:Финансы и статистика, 2007. -С. 38-45.

Дусмуратов Р.Д. Аудит асослари. -Т.: «Узбекистон Миллий энциклопедияси», 2003. - 467 б.

50-сон "Аудиторлик далиллари" номли аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти.-Тошкент, 2002. (№48, 3.04.2002)

3-сон «Аудитни режалаштириш» номли аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти. -Тошкент, 1999. (№837,10.11.1999)

9-сон «Му^имлик ва аудиторлик таваккалчилиги» номли аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти. -Тошкент, 1999. (№813, 3.09.1999)

31-сон «Хужалик юритувчи субъект фаолияти билан танишув» номли аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти. -Тошкент, 2001. (№1043, 21.06.2001)

19-сон «Инвентаризацияни ташкил этиш ва утказиш» номли бухгалтерия ^исоби миллий стандарти. -Тошкент, 1999.

Р.Д.Дусмуратов. Фермер хужаликларида чорвачилик ма^сулотлари таннархини ^исоблаш буйича тавсиянома. -Тошкент. TURON-MATBAA, 2015. 24 бет.

14-сон «Аудиторлик танлаш» номли аудиторлик фаолияти миллий стандарти.-Тошкент, 1999. (№815, 3.09.1999)