Маҳмуд Замахшарийнинг “муфассал”асари кейинги грамматик назарияларнинг асоси сифатида

Sarvinoz Kosimova

Араб грамматикасига оид асарлар кўп ва улар мазмун-моҳиятига кўра мукаммал ва машҳур  бўлса-да,  Замахшарийнинг  “لصفملا”  асари  унинг  замондошлари  фикрича,  “араб  тили  грамматикаси бўйича яратилган энг яхши китобдир” 1 . Яна бир олим уни “нозик терилган дурга” 2 ўхшатади. Бу асар ўзининг лўнда ва тушунарли ёритилганлиги билан тарихий жиҳатдан ҳам ўта  муҳим аҳамият касб этади.  Замахшарийнинг  асарида  кўтарилган масалалар ўша  давр  араб  тилшунослигининг  ривожидан  дарак беради. Асарда грамматикага оид масалаларнинг ёритилиши мисолида XII асрда эришилган  ютуқларни  кўришимиз  мумкин.  “Муфассал”  бу  асаргача  амалга  оширилган  тадқиқотларнинг  мужассамланган ва мукаммаллаштирилган кўриниши ҳисобланади.  Замахшарий “Муфассал”ни яратишда нафақат илмий мақсадни, балки унинг қулай бўлишини ҳам  кўзла ан. Бу жиҳат унинг машҳур асарлардан бирига айланишига имкон берган. Замахшарий араб  тили грамматикаси назариясини мукаммал билган тилшунос сифатида китобни ўзига хос равишда  тузишга эришган.

40

Koʻrishlar

25

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos