Форс тили публицистик услубида от ва сифат сўз туркумларининг услубий ва функционал хусусиятлари

Dilfuza Axmedova

Мақола форс тили газета матнлари таҳлили асосида уларда қўлланган от ва сифат сшў  туркумларининг  ўзига  хос  услубий  хусусиятларини  ёритишга  қаратилган.  Таҳлил  давомида аввало газета матнларида қўлланган отва сифат сўз туркамларининг грамматик категориялари тадқиқ этилиб, энг фаол ва нофаол граммтик категориялар аниқланган, уларнинг фаоллик сабаблари очиб  берилган.  Шу  билан  бирга  мақолада  айнан  газета  матнларида  қўлланувчи  от  ва  сифатлар таҳлилга тортилиб, уларнинг қўлланишидаги услубий ўзига хослик очиб берилган.  Публицистик  матнлар,  хусусан,  газета  матнини  лингвистик  таҳлил  қилишга  функционал ёндашувда тил бирликларининг семантикаси ва шакли, уларнинг матн ҳосил қилишдаги вазифасидан келиб чиқиб ўрганилади. Ушбу функцияни бажаришда тил бирлигининг семантикаси ва шакли уни газета матнини вужудга келтирувчи воситага айланади. Эроншуносликда ҳам сўз туркумлари ва уларнинг маъновий гуруҳларини функционал услублар доирасида қўлланиши таҳлили алоҳида аҳамият касб  этса-да,  бу  борада  махсус  тадқиқотлар  амалга  ошириш  долзарб  ҳисобланади.  Форс  тили газета-публицистик  услубини  тадқиқ  этиш  замонавий  эроншуносликнинг  муҳим  йўналишларидан саналади.  Шундан  келиб  чиқиб,  от  ва  сифат  сўз  туркумларининг  услубий-функционал  аспектда ёритишда мазкур мақола долзарблик касб этади.

48

Koʻrishlar

31

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos