Мазкур мақола Ҳиндистон диаспоранинг Ҳиндистон ташқи сиёсатида бевосита тутган самарали ўрнини, мамлакатдаги юмшоқ куч омили сифатида умумий таҳлил қилади. Хусусан, дунё бўйлаб диаспорасининг Ҳиндистон нуфузи, обрў-эътиборини юксалтирувчи чинакам маънодаги кучи кўринишида тадқиқ этади. Мақола Ҳиндистон диаспорасининг қай тарзда юмшоқ кучлар пойгасида обрўли номга эришиши йўлидаги қилаётган сайъи-ҳаракатлари борасидаги баъзи вазиятларни ҳам тақдим этади. Йирик давлатлар сирасига кирувчи Ҳиндистон ўзининг юмшоқ куч стратегиясини муҳим маданий омилларига қаратганини мисоллар орқали кўриб чиқилади. Тадқиқот натижаларига кўра, жаҳонда Ҳиндистон диаспораси эътибор қозонган соҳа доираларида ўз салоҳиятларини кўрсатиб келмоқда, улар асосан аниқ фанларга оид, техник йўналишдаги, ҳамда сиёсат, ҳуқуқ ва бизнесда муваффақиятга эришган, мамлакатнинг юзига айланиб улгурган қатламдир. Шунингдек, Ҳиндистон диаспораси хорижда ўзининг, миллий байрамлари, санъати, таомлари, йога, аюрведа, кино саноати, мафкураси каби маданий омилларни, яъни Ҳиндистоннинг номоддий меросини тарғиб этувчи юмшоқ куч вазифасини ўтайдиган воситачи ҳамдир. Шунунгдек, Ҳиндистон диаспорасининг Ўзбекистондаги фаолиятига оид маълумотлар ҳам мақоладан жой олган. Хусусан, Ўзбекистон-Ҳиндистон алоқаларида фармацевтикага оид самарали ривожланиш кузатилади. Мазкур қатлам тадбиркорларининг Ўзбек заминидаги фармацевтика йўналишидаги ҳамкорлиги жадал суратларда равнақ топаётгани, икки давлатнинг баҳамжиҳат келишувчилигига асосланганлиги таъкидланган.
Koʻrishlar
Yuklashlar
hh-index
Iqtibos
inLibrary — ochiq fan (Open Science) paradigmasi asosida qurilgan ilmiy elektron kutubxona boʻlib, uning asosiy vazifalari ilm-fan va ilmiy faoliyatni ommalashtirish, ilmiy nashrlar sifatini jamoatchilik nazorati, fanlararo tadqiqotlarni rivojlantirish, zamonaviy ilmiy tadqiqot instituti hisoblanadi. qayta koʻrib chiqish, oʻzbek ilm-fanining iqtiboslarini oshirish va bilim infratuzilmasini shakllantirish.
Aloqalar:
O‘zbekiston Respublikasi, Toshkent sh., Parkent ko‘chasi 51-uy, 2-qavat