Чиғатой улуси бошқарувида аёлларнинг ўрни

Sanjar Bekmurodov

Мўғул аёлларининг жамиятдаги сиёсат, иқтисодиёт ёки дин каби турли соҳаларида фаол иштирок этиши империянинг барча ҳудудларида ХII асрнинг охиридан тортиб ХIV асрга қадар кузатиш  мумкин.  Ушбу  ҳудудларнинг  аксариятида  аёлларнинг  жамият  учун  аҳамияти  регент сифатида намоён бўлган. Ҳудди шундай, Мўғуллар ҳукмронлиги ва унинг кенгайиши чўққисида Чиғатой улуси Ўргина Хотун исмли аёл томонидан  бошқарилган.  Шу  сабабдан,  XIII  асрда  бу  аёлнинг  ҳокимият  ва  бошқарувга кўтарилиши, хонликдаги аҳамияти хусусидаги таҳлиллар ушбу тадқиқотнинг асосий мақсади бўлиб, Ўргина хусусида маълумот берувчи ёзма манбалар, нашрлар ва тадқиқотлар асосидаги қарашлар билан хулосалар қилинади. Чиғатой  вафотидан  сўнг  улуснинг  тарихи  қироллик  оиласининг  турли  аъзолари  ўртасидаги тартибсизликлар  ва  қарама-қаршиликлар  билан  тавсифланган.  Тахт  учун  бўлган  курашлар аввалидан улус  тақдирига  таъсир  эта  бошлаган. Шундай  тиғиз  бир  вазиятда  улуснинг  ҳукмдори сифатида  Ўргина (1251-1260) сиёсий  бошқарувда пайдо  бўлган.  Манбаларнинг гувоҳлик  беришича улус  асосчиси  билан  Ўргина  ўртасида  жуда  яқин  алоқалар  бўлиб,  Чиғатой  уни  севимли  набираси Қора-Хулагу  билан  унаштириш  мақсадида  Марказий  Осиёга  олиб  келтирган.  Чиғатойнинг  ўз меросхўрини айнан Ўргинага уйлантиришга бўлган қизиқиши, унинг оилавий келиб чиқишига назар ташланганда  янада  равшан  бўлади.  Бинобарин,  уларнинг  ўзаро  никоҳлари,  Чиғатой  авлодининг Ойрат қабиласи ҳамда Чингизийлар ўртасида кенгроқ иттифоқини мақсад этган эди.  Гарчи дастлабки йилларда Ўргинанинг бошқаруви тўғрисида маълумотлар етарли бўлмаса-да, улус тарихида содир бўлаётган сиёсий ҳолатлар 1250 йилларнинг иккинчи ярмида манбаларда зикр этила бошланди. Мисол учун, бошқарувда унинг диний қарашлари олимларнинг эътиборини ўзига қаратган. Баъзи тадқиқотчилар унинг исломни қабул қилганлиги ҳақида тахмин қилишади, баъзилар эса йўқ. Лекин унинг ҳукмронлиги даврида бирор диний танглик ва қарама-қаршиликлар қайд этилмаган. ХIII  аср  Моварауннаҳрда  Ўргина  Хотуннинг  бошқаруви,  албатта,  Чингизхоннинг  набираси бўлиши ва унинг Чингизхон императорлик оиласи билан яхши алоқада бўлганлиги туфайли берилган юқори  мақом  билан  мустаҳкамланди.  Аммо,  агар  бу  ҳолатлар  маълум  бир  вақтда  унинг  тахтга ўтиришини маъқул кўрса, унинг давлат раҳбари сифатидаги роли, унинг вазифалари ва легитимлиги Марказий Осиё аёлларининг қадимги анъаналари асосида қаралиши лозим

63

Koʻrishlar

27

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos