Фурқатнинг хориждаги ҳаёти ва ижодий мероси: манбалари, матний тадқиқи, поэтикаси

Annotasiya

Миллий адабий меросни қўлёзма ва тошбосма манбалар ҳамда архив ҳужжатлари асосида ҳар тарафлама чуқур ўрганиш, илмий тадқиқ этиш, ундан жамият маънавиятини юксалтириш йўлида фойдаланиш бугунги кунда адабиётшуносликнинг ҳар қачонгидан ҳам долзарб вазифаларидан бирига айланди. Зеро, “Бирон-бир жамият маънавий имкониятларини, одамлар онгида маънавий ва ахлоқий қадриятларни ривожлантирмай ҳамда мустаҳкамламай туриб ўз истиқболини тасаввур эта олмайди”.
Бугун, айниқса, XIX аср охири XX аср бошларидаги адабий жараённи, бу даврда яшаб фаолият кўрсатган, миллатни юксак маданият ва маърифатга тарғиб этган маърифатпарвар ижодкорлар меросини ўрганиш айрича аҳамиятга эга. Бинобарин, “...жамият тараққиётининг асоси, уни муқаррар ҳалокатдан қутқариб қоладиган ягона куч – маърифатдир. Асримиз бошида Туркистонда кечган воқеаларни бир эсланг. Нега бу ўлкада ўша йиллари маърифатчилик ҳаракати ҳар қачонгидан ҳам кучайиб кетди? Негаки, чор Россияси асоратига тушиб қолиб, буткул таназзулга юз тутган ўлкани уйғотишга, халқнинг кўзини очишга фақат маърифат орқалигина эришиш мумкин эди”
Шу жиҳатдан, миллий уйғониш даври ўзбек адабиётининг йирик намояндаси, шоир ва адиб, адабиётшунос ва мутаржим, муаррих ва этнограф сифатида ўзидан бой мерос қолдирган, хаттотлик ва журналистик фаолияти билан миллий маънавият ривожига улкан ҳисса қўшган, замонасининг машҳур табиб-ҳакимларидан бири сифатида эл дардига малҳам бўлган серқирра истеъдод соҳиби Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат ижодиётини, айниқса, шоир ҳаётининг ўн саккиз йили кечган хориждаги даврини илк манбалар асосида тадқиқ этиш муҳим аҳамиятга эга.
Фурқатшуносликда шоир ҳаёти ва ижодий фаолиятининг хориждаги даври ҳақида мулоҳаза билдирилган тадқиқотлар муайян даражада мавжуд. Шунга қарамай, уларни таҳлил этиш натижалари бу борада қилиниши зарур бўлган ишлар кўп эканлигини кўрсатади.
Бу ҳақдаги энг дастлабки маълумот Исмоилбек Гаспрали муҳаррирлигида нашр этилган “Таржимон” газетасининг 1896 йил 18 август 32-сонида учрайди. Газетадаги “Кошғар” сарлавҳали хабар-мақолада Фурқат машҳур ўзбек шоири ва сайёҳи сифатида эътироф этилади. Унинг Ёркент маданий ҳаёти ҳақидаги публицистик мақоласи хусусида мулоҳаза юритилади. Хабар-мақола, жадид матбуотининг Фурқат ижодига муносабатини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга.
XX аср бошида Оренбургда нашр этилган “Шўро” журнали ва унинг Туркистон жадидчилик ҳаракатида тутган мавқеи мутахассисларга аён. Мазкур журналнинг 1909 йил 1-сонидаёқ Фурқатнинг “Мухаммас Муҳаммад Худоёрхон тилидан” асари тўла ҳолда эълон қилиниши шоир ижодиётига жадид мутафаккирларининг катта қизиқиш билан қараганлигини кўрсатувчи яна бир муҳим далилдир
Шу пайтгача Фурқатнинг чет эллардаги ҳаёти ва ижоди у ёки бу даражада тадқиқ этилган бир қанча мақолалар тўпламлари 5 , рисолалар 6 , танқидий-биографик очерк 7 , услубий қўлланма 8 ҳамда монографик асарлар 9 яратилди. Мазкур тадқиқотларда Фурқат ҳаёти ва ижодий фаолиятининг хориждаги даврини ўрганиш жиҳатидан муайян ютуқлар қўлга киритилди. Бизнингча, уларда эришилган илмий натижаларни қуйидагича тасниф этиш мумкин:
1. Ўша пайтдаги сафар йўллари йўналиши асосида Фурқатнинг чет элларга қилган саёҳати маршрути белгиланди 10 .
2. Шоирнинг хориждаги ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид янги манбалар аниқланиб, илмий муомалага киритилди, тадқиқ ва таҳлил этилди 11 .
3. Фурқат чет элларда ёзган бир қанча асарларнинг илмий таҳлили амалга оширилди 12 .
4. Шоирнинг хорижга кетиш ва юртга қайта олмаслик сабаблари ҳақида турлича мулоҳазалар билдирилди.
Кўриниб турибдики, адабиётшуносликда Фурқат ҳаёти ва ижодининг хориждаги даврини илмий ўрганиш борасида муайян ютуқлар қўлга киритилган. Лекин, мазкур тадқиқотларнинг аксарияти учун, хусусан, шўро замонида яратилган илмий ишлар учун хос бўлган, яққол кўзга ташланиб турадиган ва асл моҳиятга кўпда мувофиқ келавермайдиган бир хусусиятни ҳам айтмасликнинг иложи йўқ. Бу ҳам бўлса, деярли ҳар бир шеър, ҳар бир асар талқинида коммунистик мафкура талаблари асосидаги ёндашувнинг, шоирни ўзи яшаб турган тузумдан норози, жабрдийда қилиб кўрсатишга, уни сунъий равишда динга, диндорларга қарши қўйишга уринишнинг очиқ сезилиб туришидир. Шунинг ўзиёқ бу асарларни янгича тафаккур асосида қайта баҳолаш, уларни биринчи навбатда бадиият намунаси сифатида тадқиқ этиш ва адабиётимиз тарихида тутган ўрнини белгилаш нечоғлик долзарб вазифалардан эканлигини кўрсатади.
Мазкур тадқиқотларда эришилган илмий натижаларни заррача камситмаган ҳолда, таъкидлаш жоизки, уларда Фурқат ҳаёти ва ижодининг хориждаги даврини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга бўлган қуйидаги масалалар етарлича ўрганилмаган:
1. Фурқатнинг хорижга кетиш ва юртга қайта олмаслик сабаблари.
2. Шоирнинг чор Россияси мустамлака сиёсатига муносабати.
3. Фурқатнинг хорижда ёзилган айрим асарларининг илмий таҳлили (Масалан, “Қавоиди Чин ва умуроти сиёсий”, “Рус аскарлари таърифида”, “Масарратнома” ва ҳ.қ.).
4. Шоирнинг ҳар бир хорижий мамлакатда қанча муддат бўлганлиги.
5. Фурқатнинг чет элларда ёзган асарлари матний тадқиқи.
Қуйидаги масалалар эса мутлақо ўрганилган эмас:

1. Фурқатнинг Араб мамлакатларида яшаган даврида яратилган диний-маърифий мавзудаги асарлари (“Ҳажнома” ва шу йўналишдаги шеърлари);
2. Хорижда ёзган асарларининг илк манбалар билан муқоясаси;
3. Шоир ҳаёти ва ижодига чет эллик олимларнинг муносабати;
4. Фурқат асарларининг хориждаги нашрлари таҳлили.
Ушбу илмий иш мавзуси мазкур муаммоларни ечиш йўлидаги интилиш эканлиги билан ҳам долзарб ҳисобланади.

Manba turi: Dissertatsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2000
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
CC BY f
3-182
153

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish

Ilmiy ishlarga kirish uchun to'lov talab qilinadi - 80 000 UZS
To'lovni amalga oshirish uchun login bilan tizimga kiring.

Jabborov, N. (2024). Фурқатнинг хориждаги ҳаёти ва ижодий мероси: манбалари, матний тадқиқи, поэтикаси. Dissertatsiya Va Avtoreferat Katalogi, 1(1), 3–182. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/dissertations/article/view/27137
Crossref
Сrossref
Scopus

Kirish

Bibliografik manbalar

“Бегим” радифли ғазал дастхати. (Асл нусхаси Янгийўлда шоир Абдулҳақ махзум Роиқ шахсий архивида сақланади).

“Ҳами кардам шаби сэйри мазори” мисраси билан бошланувчи ғазали дастхати. Ўзбекистон ФА ШИ фонди, Қўлёзма № 9971, 367-368-бетлар.

“Келди баҳор ямғури...” ғазали дастхати. Ғ.Ғулом номидаги Фарғона вилоят Адабиёт музейи фонди.

“Акт мажлиси хусусида” асари дастхати. Ўзбекистон Марказий Давлат архиви (МДА), фонд № 1009, 1-рўйхат, 151-иш, 44-46-бетлар.

Фурқатнинг Истанбулдан ёзилган дастхат мактуби ва конверт устидаги ёзув. Ўзбекистон МДА, фонд № 1009, 1-рўйхат, 115-иш, 132-132 а -бетлар.

Фурқатнинг Истанбулдан 1891 йил 21 ноябрда ёзган дастхат мактуби. Ўзбекистон МДА, фонд № 1009, 1-рўйхат, 115-иш, 143-143 а -бетлар.

Фурқатнинг Макка йўлидан ёзган дастхат мактуби. Ўзбекистон МДА, фонд № 1009, 1-рўйхат, 151-иш, 48-бет.

Фурқатнинг Бўмбайдан ҳижрий 1310 йил рабиъ ул-аввал ойида йўллаган дастхат мактуби. Ўзбекистон МДА, фонд № 1009, 1-рўйхат, 115-иш, 97-бет.

Фурқатнинг Бўмбайдан ҳижрий 1310 йил рамазон ойида йўллаган дастхат мактуби. Ўзбекистон МДА, фонд № 1009, 1-рўйхат, 115-иш (2-жузгир), 95-бет.

Хўқандлик шоир Зокиржон Фурқатнинг Ёркент шаҳридин берган хабари. Ўзбекистон МДА, фонд № 1009, 1-рўйхат, 115-иш, 98 а -бет.

“Хўқандлик Зокиржон Фурқатнинг Ёрканд шаҳридин ёзган хабари”. Ўзбекистон МДА, фонд № 1009, 1-рўйхат, 115-иш, (2-жузгир), 102-бет.

Фурқатнинг Ёркентдан 1893 йил 8 октябрда йўллаган дастхат мактуби. Ўзбекистон МДА, фонд № 1009, 1-рўйхат, 115-иш, 98 а -бет.

Фурқат Ёркентдан йўллаган ва Тошкентда 1896 йил 15 июнда олинган дастхат мактуб. Ўзбекистон МДА, фонд № 1009, 1-рўйхат, 115-иш, 99-99 а -бетлар.

Фурқатнинг Ёркентдан 1896 йил 9 ноябрда йўллаган дастхат мактуби. Ўзбекистон МДА, фонд № 1009, 1-рўйхат, 115-иш, 124-бет.

Фурқат Ёркентдан йўллаган, сана қўйилмаган дастхат мактуб. Ўзбекистон МДА, фонд № 1009, 1-рўйхат, 115-иш, 136-бет.

Фурқат Ёркентдан сана қўймасдан йўллаган дастхат мактуби. Ўзбекистон МДА, фонд № 1009, 1-рўйхат, 115-иш, 141-бет.

Фурқат Ёркентдан йўллаган, сана қўйилмаган дастхат мактуб. Ўзбекистон МДА, фонд № 1009, 1-рўйхат, 115-иш, 149-бет.

Фурқатнинг Ёркентдан 1904 йил 5 майда йўллаган дастхат мактуби. Ўзбекистон МДА, фонд № 1009, 1-рўйхат, 115-иш, 111-бет.

Фурқат Ёркентдан 1905 йил 10 июлда йўллаган дастхат мактуб. Ўзбекистон МДА, фонд № 1009, 1-рўйхат, 115-иш, 104-бет.

Фурқатнинг Муқимийга ёзган шеърий мактуби ва Муқимийнинг жавоби. Ўзбекистон МДА, фонд № 1009, 1-рўйхат, 184-иш, 130-бет.

Фурқатнинг “Тўй хусусида”, “Аза хусусида”, “Гап хусусида” ва “Илми шеърнинг қоидаи авзонини баёни” илмий-этнографик асарлари дастхати. Ўзбекистон МДА, фонд № 1009, 1-рўйхат, 184-иш, 83-107-бетлар.

Фурқат. Кажкул. Алишер Навоий номидаги Давлат Адабиёт музейи Фурқат фонди, инв. № 1.

Фурқатнинг “Нест” радифли ва “Чашмаи ки оби у...” деб бошланувчи ғазаллари дастхати. Ўзбекистон ФА ШИ фонди, Қўлёзма № 9971, 363-367-бетлар.

Ўзбекистон ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фондида сақланаётган қўлёзма баёз ва мажмуалар: Инв. № 1325, № 1821, № 4179, № 4207, № 5666, № 5736, № 6352, № 7512, № 7521, № 7710, № 9072, № 9919, № 9971, № 10072.

Ўзбекистон ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти Ҳ.С.Сулаймонов фондида сақланаётган қўлёзма баёз ва мажмуалар: Инв. № 13, № 234, № 322, № 995, № 1000, № 1473, № 1483, № 1502, № 1538, № 1895, № 2492, № 2561, № 2572, № 2743.

Азизий Ф. Фурқатнинг Ёркентдаги ҳаётига оид маълумотлар. (1983-1986 йилларда Қашқардан йўлланган мактублар). Ўзбекистон ФА Алишер Навоий номидаги Давлат Адабиёт музейи Фурқат фонди, Инв. № 4.

Фурқат ҳаёти ва ижодий фаолиятининг Ёркент даврига оид маълумотлар (Муаллифи номаълум). Ўзбекистон ФА Алишер Навоий номидаги Давлат Адабиёт музейи Фурқат фонди, Инв. № 18.

Таржиъбанди Фурқат. Ўзбекистон ФА Алишер Навоий номидаги Давлат Адабиёт музейи Фурқат фонди, Инв. № 5.

Муҳаммаджонов Мўминжон – Тошқин. Фурқат асарлари. Ўзбекистон ФА Алишер Навоий номидаги Давлат Адабиёт музейи, Мўминжон Тошқин архиви, 40-68-ҳужжатлар.

Каримов Ғ. Фурқат асарлари. Ўзбекистон ФА Алишер Навоий номидаги Давлат Адабиёт музейи, Ғулом Каримов архиви. 7-7 а -9-ҳужжатлар.

Ғафур Ғулом номидаги Фарғона вилоят Адабиёт музейи қўлёзма асарлар фонди: Инв. № 24, № 26, № 27, № 29, № 101/118, № 101/120, № 101/143, № 391, № 606, № 607, № 6667, № 7079.

Девони Фурқат Хўқандий. (Котиб: Пўлатжон Қайюмий). Академик А.Қаюмов шахсий кутубхонасида сақланаётган қўлёзма.

Фурқат асарлари тўплами. (Котиблар: Муродов А. Жувонмардиев А.) Ўзбекистон ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзма асарлар фонди, Инв № 11517.

Фурқат. Асарлар мажмуаси. Йиғма илмий матн (Факсимиле). Икки жилд. (Тўплаб нашрга тайёрловчи ва котиб: Холид Расул). Ўзбекистон ФА Қўлёзмалар институти таҳрир ва нашриёт бўлими, Тошкент, 1991.

Эргаш Ҳожи. Фурқат ҳаёти ва ижодига оид қўлёзма дафтар. Адабиётшунос А.Мадаминов шахсий кутубхонасида сақланаётган қўлёзма.

XIX аср иккинчи ярми XX аср бошлари матбуоти материаллари

Бир хўқандлик толиб ул-илмнинг хати. // Туркистон вилоятининг газети, 1890 йил 11 апрель, № 14.

Зокиржон Фурқатнинг шеърлари (“Илм хосияти”). // Туркистон вилоятининг газети, 1890 йил 14 май, № 19.

Фурқат. Шоир аҳволи ва шеър муболағаси хусусида. // Туркистон вилоятининг газети, 1891 йил 14 февраль, № 6.

Хўқандлик шоир Зокиржон Фурқатнинг аҳволоти, ўзи ёзғони. // Туркистон вилоятининг газети, 1891 йил 15 январь, № 2, 21 январь, № 3, 6 февраль, № 5, 27 февраль, № 8, 12 март № 10, 8 апрель, № 14, 13 апрель, № 15, 20 апрель, № 16, 18 май № 19, 25 май № 20, 8 июнь № 22, 15 июнь № 23.

Фурқат. Саргаштаи саҳрои ғурбат Зокиржон Фурқатнинг бир кун Истанбулда Миллат боғчасинда ўлтуруб боди сабоға хитоб бирла Тошканддаги аҳбобларига салом йўллагони. // Туркистон вилоятининг газети, 1892 йил 16 апрель, № 15.

Фурқат шоир Бўмбай шаҳридин Маҳмудхўжага юборган назми ушбудур. // Туркистон вилоятининг газети, 1893 йил 30 апрель, № 17.

Шоир Зокиржон Фурқатнинг Ёрканд шаҳридин берган хабари ушбудур. // Туркистон вилоятининг газети, 1894 йил 8 сентябрь, № 26.

Яъқуббек марҳумнинг қўлига тушган Қашқар вилоятининг аҳволи хусусида. // Туркистон вилоятининг газети, 1897 йил 5 декабрь, № 46.

Қашқар вилоятидаги сартия халқларининг зиндагончилик аҳволотлари хусусида. // Туркистон вилоятининг газети, 1897 йил 13 декабрь, № 47.

Фурқат. Қасида. // Туркистон вилоятининг газети, 1903 йил 9 июнь, № 22. 11. Фурқат. 1904-нчи йилда 12 апрель ойида Ёпуния муҳорабаси хусусида бўлғон зафар хабари етушуб, Ёрканд шаҳрида Комилжонбой оқсоқолнинг ишорати бирла Зокиржон Фурқатнинг натойижи афкорасидин бир масарратнома. // Туркистон вилоятининг газети, 1904 йил 29 май, № 21.

Фурқат. Благожелание государю императору. // Туркистон вилоятининг газети, 1904 йил 19 август, № 33.

Фурқат. Масарратнома. // Туркистон вилоятининг газети, 1904 йил 8 октябрь, № 40.

Фурқат. Хорижия шаҳридин ёзган бир ошнонинг сўзи. // Туркистон вилоятининг газети, 1905 йил 6 апрель, № 17.

Фуркат. Стихи из Яркента (“Рус-япон муҳорабаси хусусида”). // Туркистон вилоятининг газети, 1905 йил 27 август, № 34.

Фурқат. Қавоиди Чин ва умуроти сиёсий. // Туркистон вилоятининг газети, 1905 йил 22 декабрь, № 50, 1906 йил 1 январь №1, 15 февраль №7, 22 февраль №8.

Фурқат. Муҳаммад Худоёрхон тилидан. // Шўро, Оренбург, 1909, 1-нумир, 26-29-бетлар.

Кошғар. // Таржумон, 1896 йил 18 август, № 32.

Чўлпон. Ватанимиз Туркистонда темир йўллар. // Садои Фарғона, 1914 йил 6 июнь, № 26.

Фурқат шеърлари. (Нашрга тайёрловчи: Х.Расул). Т.: Нафис адабиёт, 1940. – Б. 98.

Фурқат. Танланган асарлар. (Нашрга тайёрловчи: Х.Расул). Т.: ЎзФА нашриёти, 1951. – Б. 76.

Фурқат. Танланган асарлар. (Нашрга тайёрловчи: Х.Расул). Т.: ЎзФА нашриёти, 1958. – Б. 211.

Фуркат. Избранные произведения. Т.: Из-во АН, 1958. – С. 235.

Фурқат. Танланган асарлар. (Нашрга тайёрловчи: Х.Расул). Икки томлик. Т.: Бадиий адабиёт, 1959. –Б. 697.

Фурқат. Ғазаллар (Тузувчи Н.Ҳотамов). Т: Ўқувпеддавнашр, 1959. – Б. 123.

Фурқат. Танланган асарлар. (Нашрга тайёрловчи: Х. Расул). Икки томлик. Т.: Бадиий адабиёт, 1960. – Б. 697.

Фуркат. Избранные произведения. Т.: Художественная литература, 1962. – С. 124.

Мукими, Фуркат. Избранные произведения. Л.: Советский писатель, Ленинградское отделение, 1972. – С. 269.

Фурқат. Танланган асарлар. (Ғ.Каримов ва Н.Ҳотамов тайёрлаган). Т.: Ўқитувчи, 1973. – Б. 125.

Фурқат. Танланган асарлар. (Нашрга тайёрловчи: Х.Расул). Т.: Адабиёт ва санъат, 1975. – Б. 264.

Фурқат шеъриятидан. (Нашрга тайёрловчи: Холид Расул). Т.: ЎзКП МК нашриёти, 1980. – Б. 217.

Фурқат танланма асарлари. Қашқар уйғур нашриёти, Шинжонг, 1989. – Б. 380.

Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: Хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиёт кафолатлари. Т.: Ўзбекистон, 1997, – Б. 326

Каримов И.А. Маънавий юксалиш йўлида. Т.: Ўзбекистон, 1998, – Б. 480.

Каримов И.А. Баркамол авлод орзуси. “Шарқ” нашриёт-матбаа концерни Бош таҳририяти, Тошкент, 1999, – Б. 182.

Ўзбекистоннинг янги тарихи. Биринчи китоб. Туркистон Чор Россияси мустамлакачилиги даврида. Т.: Шарқ, 2000. – Б. 526.

Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати. Тўрт томлик. I-IV томлар. Т.: Фан, 1983, 1984, 1985. – Б. 1235.

Аҳмедов Б. Тарихдан қисқача изоҳли луғат. Т.: Ўқитувчи, 1967. – Б. 214.

Баранов Х. Арабско-русский словарь. М.: Русский язык, 1985. – С. 926.

Муҳаммад Ғиёсуддин. Ғиёс ул-луғот. чилд. I, II. – Д.: Адиб, 1987, 1988. – С. 896.

Навоий асарлари луғати (Тузувчилар: П.Шамсиев, С. Иброҳимов). Т.: Адабиёт ва санъат, 1972. – Б. 426.

Навоий асарлари учун қисқача луғат (Тузувчи: Б.Ҳасанов). Т.: Фан, 1993. – Б. 324.

Османов М.Н., Дорри Д.Х., Киселева Л.Н. и др. Персидско-русский словарь. В 2-х томах, Том I, II. 3-е издание, М.: Русский язык, 1985, – С. 1524.

Раҳмонов В. Ўзбек классик адабиёти асарлари учун қисқача луғат. Т.: Ўқитувчи, 1983.

Русско-узбекский словарь. В 2-х томах, Том I, II. Т.: Энциклопедия, 1983. – С. 1468.

Ҳотамов Н., Саримсоқов Б. Адабиётшунослик терминларининг русча-ўзбекча изоҳли луғати. Т.: Ўқитувчи, 1979. – Б. 382.

Ўзбек Совет энциклопедияси. Том 12. Т.: Энциклопедия, 1978, –Б. 412.

Ўзбекистон Республикаси (Энциклопедия). Т.: Қомуслар Бош таҳририяти, 1997, – Б. 562.

Абдуғафуров А. Зокиржон Фурқат (ҳаёти ва ижоди). Т.: Фан, 1977. – Б. 210.

Абдуғафуров А. Буюк бешлик сабоқлари. Т.: Адабиёт ва санъат, 1995. – Б. 235.

Абдуғафуров А. Қалб қаъридаги қадриятлар. Т.: Ўқитувчи, 1998. – Б. 157.

Adeeb Khalid. The Politics of Muslim Cultural Reform: Jadidizm in Tzarist Central Asia. PhD, Madison, 1993. – В. 512.

Allworth Edward. Uzbek literary politics. London-Paris, 1964, р. 728

Асири Тошхўча. Мунтахаби ашъор. С.: Нашриёти давлати точик, 1960. Б. 215.

Асрлар нидоси. Т.: Адабиёт ва санъат, 1982. – Б. 542.

A.Zeki Velidi Togan. Bugungi Turkili: Turkistan ve yakin tarihi. Istanbul-1981. – В. 745.

Бартольд В.В. Сочинения. II том (часть I), М.: Восточная литература, 1963. – С. 532

Вахидов Х. Просветительская идеология в Туркестане. Т.: Узбекистан, 1979. – С. 215.

Воҳидов Ҳ. Фурқат – маърифатпарвар шоир. Т.: Ўздавнашр, 1959. – Б. 124.

Валихўжаев Б. Ўзбек эпик поэзияси тарихидан. Т.: Фан, 1974. – Б. 236.

Eckmann Janos. Harezm, kipcak ve cagatay turkcesi uzerine arastirmalar. Ankara, 1996, – В. 209.

Герцен А.И. Собрание сочинений в восьми томах. Т.3, М.: Правда, 1975, – С. 438.

Валихўжаев Б. Ўзбек адабиётшунослиги тарихи. Т.: Ўзбекистон, 1993. – Б. 231.

Жалолов А. Ўзбек маърифатпарвар – демократик адабиёти. Т.: Фан, 1978. – Б. 125.

Жалолов А. XIX аср охири XX аср бошларидаги ўзбек адабиёти. Т., 1991. – Б. 114.

Жалолов А., Ўзганбоев Ҳ. Ўзбек маърифатпарварлик адабиётининг тараққиётида вақтли матбуотнинг ўрни. Т.: Фан, 1993. – Б. 78.

Жувонмардиев А. Ҳарфлар рақамларга айланганда. Т.: Фан, 1966. – Б. 60.

Жумахўжа Н., Адизова И. Сўздин бақолироқ ёдгор йўқдур. Т., 1994. – Б. 114.

Зокиржон Фурқат. Мақолалар тўплами. (Тўпловчи: А.Абдуғафуров), Т.: Бадиий адабиёт, 1959. – Б. 152.

Имомназаров М. Миллий маънавиятимизнинг такомил босқичлари. Т.: Шарқ, 1996. – Б. 140.

История Кокандского ханство. (Составил В.Наливкин). С-П., 1886. – С. 624.

Исҳоқов Ё. Навоий поэтикаси. Т.: Фан, 1983. – Б. 167.

Каримбек Камий. Дилни обод айлангиз... (Тўпловчи, нашрга тайёрловчи, сўзбоши ва изоҳлар муаллифи Олим Олтинбек). Т.: Маънавият, 1998. – Б. 159.

Каримов Ғ. Тарих, халқ, адабиёт. Т.: Адабиёт ва санъат, 1977. – Б. 310.

Каримов Э. Развитие реализма в узбекской литературе. Т.: Фан, 1986. – С. 135.

Каримов Э. Реализм узбекской демократической литературы. Т.: Фан, 1986. – С. 147.

Кароматов Ҳ. Қуръон ва ўзбек адабиёти. Т.: Фан, 1993. – Б. 95. Каталог фонда Института Рукописей. Том I, II. Т.: Фан, 1988, 1989. – С. 847.

Комилов Н. Тасаввуф. Биринчи китоб. Т.: Ёзувчи, 1996. – Б. 271.

Комилов Н. Тасаввуф. Иккинчи китоб. Тавҳид асрори. Т.: Адабиёт ва санъат, Ўзбекистон, 1999. – Б. 204.

Лихачев Д.С. Текстология. М.-Л.: Издательство АН СССР, 1962. – С. 605.

Миллий уйғониш. (Илмий мақолалар, матнлар). Т.: Университет, 1993. – Б.127.

Муродов А. Ўрта Осиё хаттотлик санъати тарихидан. Т.: Фан, 1971. – Б.158.

Мулла Олим Маҳдум Ҳожи. Тарихи Туркистон. (Нашрга тайёрловчи, сўзбоши ва изоҳлар муаллифи Нурбой Абдул Ҳаким), Қ.: Насаф, 1992. – Б.152.

Муқимий. Асарлар тўплами. Икки томлик (Нашрга тайёрловчи: Ғ.Каримов). Т.: Бадиий адабиёт, 1960. – Б. 564.

Муҳаммад Азиз Марғилоний. Тарихи Азизий. Т.: Маънавият, 1999. – Б. 110.

Мўминов И. Ўзбекистон ижтимоий-фалсафий тафаккури тарихидан. Т.: Ўз ФА, 1960. – Б.289.

Набиев Р.Н. Из истории Кокандского ханство. Т.: Фан, 1973. – С. 512.

Олимов С. Ишқ, ошиқ ва маъшуқ. Т.: Фан, 1992. – Б.85.

Олимов С. Нақшбанд ва Навоий. Т.: Ўқитувчи, 1996. – Б.165.

Орзибеков Р. ХIX аср ўзбек адабиёти тарихига доир материаллар (Каттақўрғон шоирлари). С., 1985. – Б.164.

Основы текстологии (Под ред. В.С. Нечавой). М.: издательство АН СССР, 1962. – С. 658.

Остроумов Н.П. Сарты. Этнографическое материалы.Издание второе, дополненное. Т., 1896. – С. 512.

Раджабов З. Из истории общественно-политической мысли таджикского народа во второй половине ХIX и в начале ХX вв. С.: Таджикгосиздат, 1957. – С. 198.

Расул Х.Зокиржон Фурқат ижоди. Т.: ЎзФА, 1954. – Б.132.

Расул Х. Фурқат – марифатпарвар-демократ шоир. Т.: Бирлашган нашриёт, 1954. – Б.126.

Расул Х. Фурқат. Танқидий-биографик очерк. Т.: Ўзадабий-нашр, 1959. –Б.156.

Раъфиддин С. Мажз ва хақиқат. Т.: Фан, 1995. – Б. 168.

Рашид ад-дин Ватват. Сады волшебства в тонкостях поэзии (Хада’ик ас-сихр фи дака’ик аш-шиър). М., 1985. – С. 324.

Ризаев Ш. Жадид драмаси. Т.: Шарқ, 1997. – Б. 316.

Philologae turcicae fundamenta. Wisbaden, Tomum secundum, 1965. – B. 527.

Саломов Ғ., Комилов Н. Дўстлик кўприклари. Т.: Адабиёт ва санъат, 1979. – Б. 251.

Солиҳов М.Б. ўзбек театри тарихи учун материаллар. Т.: ЎзССР Давлат нашриёти, 1935. – Б. 259.

Сулаймонова Ф. Шарқ ва Ғарб. Т.: Фан, 1991. – Б.159.

Султон И. Баҳоуддин Нақшбанд абадияти. Т.: Фан, 1994. – Б. 87.

Туркистон матбуоти тарихи (Тузувчи: Н.А.Абдуазизова). Т.: Ададемия, 2000. – Б. 238.

Фузулiа тахмислар. Бакы, Jaзычы, 1993. – Б. 192.

Фурқат ва Муқимий ҳақида мақолалар (Тўпловчи Ғ.Каримов). Т.: Бадиий адабиёт, 1958. – Б. 151.

Фурқат ижодиёти (Мақолалар тўплами). Т.: Фан, 1990. – Б. 224.

Цыбульский В. Современные календари стран Ближнего и Среднего Востока. М.: Наука, 1964. – С. 382.

Шамсиев П. Ўзбек матншунослигига оид тадқиқотлар. Т.: Фан, 1986. – Б. 164.

Шинжонг ўзбек адиблари. Шинжонг халқ нашриёти. Ўрумчи, 1989. – Б. 243.

Шодиев Э. Ўзбек-тожик адабий алоқалари тарихидан (XIX аср охири XX аср бошлари). Т.: Адабиёт ва санъат, 1973. – Б. 107.

Юнусова М. Барҳаёт мерос саҳифалари (Ўзбек адабиёти тарихидан лекциялар). Т.: Ўқитувчи, 1986. – Б. 112.

Юсупов Ш. Фурқат йўлларида. Т.: Адабиёт ва санъат, 1984. – Б. 328.

Юсупов Ш. Худоёрхон ва Фурқат. Т.: Шарқ, 1995. – Б. 94.

Юсупов Ш. Санъат ва ҳайрат. Т.: Маънавият, 1997. – Б. 105.

Юсупов Ш. Хуфия қатламлар. Т.: Маънавият, 1999. – Б. 142.

Ўзбек адабиёти тарихи. Беш томлик. V том. Т.: Фан, 1980. – Б. 452.

Ўзбек адабиёти. Бешинчи том. Икикнчи китоб. Т.: Адабиёт ва санъат, 1968. – Б. 514.

Ўзбек адабиёти тарихидан материаллар (XIX аср охири XX аср бошлари). Т.: Ўрта ва олий мактаб, 1961. – Б. 163.

Ўзбек насри тарихидан. Т.: Фан, 1972. – Б. 124.

Қайюмов П. Тазкираи Қайюмий. Уч жилдлик. Т.: Қўлёзмалар институти, 1998. – Б. 712.

Қаюмов А. Қўқон адабий муҳити (XVIII-XIX асрлар). Т.: ЎзФА нашриёти, 1961. – Б. 562.

Қаюмов А. Шоир Фурқат. // Шарқ юлдузи, 1986, 4, 5-, 1989, 5-6-сонлар. – Б. 105.

Қаюмов А. Шеърият жилолари. Т.: Ўқитувчи, 1997. – Б. 125.

Қодирова М. XIX аср ўзбек шоирлари ижодида инсон ва халқ тақдири. Т.: Фан, 1977. – Б. 124.

Қосимов Б. Излай-излай топганим. Т.: Адабиёт ва санъат, 1983. – Б. 268.

Қосимов Б. Маслакдошлар. Т.: Шарқ, 1994. – Б. 121.

Қосимов Б., Долимов У. Маърифат дарғалари. Т.: Ўқитувчи, 1990. – Б. 235.

Б.Қосимов. Миллий уйғониш: жасорат, маърифат, фидойилик. Т.: Маънавият, 2002. – Б. 397.

Ҳайитметов А. Шарқ адабиётининг ижодий методи тарихидан, Т.: Фан, 1970. – Б. 329.

Ҳайитметов А. Мерос ва ихлос. Т.: Адабиёт ва санъат, 1985. – Б. 275.

Ҳакимов М. Навоий асарлари қўлёзмаларининг тавсифи. Т.: Фан, 1983. – Б. 198.

Ҳакимов М. Алишер Навоий асарларини кўчирган хаттотлар. Т.: Фан, 1991. – Б. 93.

Ҳаққулов И. Тасаввуф ва шеърият. Т.: Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа бирлашмаси, 1991. – Б. 183.

Ҳаққулов И. Ирфон ва идрок. Т.: Маънавият, 1998.

Ҳожиаҳмедов А. Шеърий санъатлар ва мумтоз қофия. Т.: Шарқ, 1998. – Б. 158.

Ҳожиаҳмедов А. Ўзбек арузи луғати. Т.: Шарқ, 1998. – Б. 222.

Ҳусайний Атоуллоҳ. Бадойиъу-с-санойиъ. Т.: Адабиёт ва санъат, 1981. – Б. 397.

Расулев Х. Зокиржон Фурқат ижоди. Филология фанлари кандидати илмий даражаси учун диссертация, Т., 1953. – Б. 164.

Аҳмедов А. Фурқат поэтикаси лексикаси. Филология фанлари кандидати илмий даражаси учун диссертация, Т., 1961. – Б. 159.

Усмонов Ж. Фурқат ҳаёти ва ижодини мактабда ўрганиш. Педагогика фанлари кандидати илмий даражаси учун диссертация, Т., 1969. – Б. 162.

Юсупов Ш. Фурқат ва ўзбек маърифатпарварлик адабиётининг янги босқичи. Филология фанлари доктори илмий даражаси учун ёзилган диссертация, Т., 1990, – Б. 454.

Жабборов Н. Фурқат асарларининг қўлёзма манбалари. Филология фанлари номзоди илмий даражаси учун ёзилган диссертация, Т., 1994. – Б. 156.

Каримова С. Зокиржон Фурқат лирикасининг жанр хусусиятлари ва анъаналари. Филология фанлари номзоди илмий даражаси учун диссертация, С., 1999. – Б. 132.

Каримов Ғ. Ўзбек адабиёти тарихи. Учинчи китоб. Т.: Ўқитувчи, 1987. – Б. 482.

Усмонов Ж. Мактабда Фурқатнинг ҳаёти, ижодини ўрганиш. (Ўқитувчилар учун қўлланма). Т.: Ўқитувчи, 1970. – Б. 78.

Ўзбек адабиёти. Тўрт томлик. IV том. Т.: Бадиий адабиёт, 1960. – Б.356.

Ўзбек шеърияти антологияси. Классик шеърият. III том. Т.: Бадиий адабиёт, 1961. – Б. 564.

Ш. Юсупов. Ўзбек маърифатпарварлик адабиёти ва Фурқат. Т.: Ўзбекистон, 1992. – Б. 56.

Б.Қосимов, Н.Жумахўжа. Ўзбек адабиёти 10-синф учун дарслик. Т.: Ўқитувчи, 1999. – Б. 436. 1. Абдуғафуров А. Фурқат насрий мероси. – Ўзбек адабиёти тарихи масалалари. Т.: Фан, 1976, 58-78-бетлар.

Абдуғафуров А. Шеър ва чакмон. // Ўзбекистон адабиёти ва санъати, 1987 йил 15 июнь.

Абдуғафуров А. “Нуқта лаб устида бежодур...”. // Ўзбекистон адабиёти ва санъати, 1998 йил 10 апрель.

Валихўжаев Б. Фурқат ва Завқий. // Ўзбекистон маданияти, 1959 йил 29 август.

Зоҳидов В. Фурқат ва Россия. // Ўзбек тили ва адабиёти масалалари, 1958, 4 сон.

Исмоилов А. Фурқат ижодининг Хитойда ўрганилишига доир. // Шарқшунослик (адабиётшунослик), №1, Тошкент, 2000, 10-14-бетлар.

Каримов Ғ. Яна Фурқат биографиясининг баъзи масалалари ҳақида. // Ўзбекистон маданияти, 1959 йил 24 январь.

Каримов Ғ. Фурқат ҳаёти ва ижодига доир баъзи материаллар. // Шарқ юлдузи, 1960, 1-сон.

Каримов Ғ., Юсупов Ш. Фурқат дунёқарашининг баъзи масалалари. // Шарқ юлдузи, 1983, 12-сон.

Каримов Н. Ёркент асири. // Тафаккур, 2002, 1-сон, 58-64-бетлар.

Маллаев Н. XIX асрнинг иккинчи ярмида Ўзбекистонда маданий ҳаёт ва “Туркистон вилоятининг газети”. //Ўзбекистон маданияти, 1958 йил 22 январь.

Мадаминов А., Тожибоев Р. Фурқатнинг номаълум муножат-мусаддаси. //Ўзбекистон адабиёти ва санъати, 1997 йил 20 июнь.

Муродов А., Жувонмардиев А. Фурқатнинг янги топилган шеърлари. // Шарқ юлдузи, 1968.

Расул Х. Фурқат асарларининг йиғма илмий-танқидий матни ҳақида. – Фурқат ижодиёти, Т.: Фан, 1990.

Султонов Ғ. Фурқат ҳақида баъзи маълумотлар. //Ўзбекистон маданияти, 1959 йил 11 июль.

Тотлиқ А. Фурқат ва Саъдулло ҳақида. //Шинжонг ўзбеклари, 1988, июль.

Тоғаев О., Саломов Ғ., Комилов Н. Фурқат-курашчан санъаткор. //Ўзбекистон адабиёти ва санъати, 1984 йил 17 август.

Юнусов М. Фурқат ҳаёти ва ижодини ўрганишнинг баъзи масалалари ҳақида. //Ўзбекистон маданияти, 1958 йил 13 сентябрь.

Юсупов Ш. Фурқат дастхатлари изидан. //Ўзбекистон маданияти, 1979 йил 25 декабрь.

Юсупов Ш. Табаррук дастхатлар. // Фан ва турмуш, 1980, 12-сон.

Юсупов Ш. Фурқатнинг табаррук дастхати. // Тошкент оқшоми, 1980 йил 14 март.

Юсупов Ш. Фурқат қалами изларидан. // Ўзбекистон адабиёти ва санъати, 1981 йил 13 ноябрь.

Юсупов Ш. Фурқат дастхатлари. // Адабий мерос, 1983, 4-сон.

Юсупов Ш. Фурқат ижодини ўрганишга доир янги материаллар. // Совет мактаби, 1985, 1-сон.

Шайхзода М. Фурқатда ватан ва ғурбат образлари. // Ўзбекистон маданияти, 1958 йил 20 декабрь.

Шокиров А. Муқимий дастхат баёзида Фурқат ғазаллари. // Адабий мерос, 1988, 4-сон.

Қаюмов А. Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат. //Фан ва турмуш, 1958, 10-сон.

Ғаззолий Абу Ҳомид. Дақойиқ ул-ахбор. Тошкент, 1907.

Ғулом Ғ. Унутилмас кишилар тўғрисида. //Қизил Ўзбекистон, 1948 йил 9 июнь.

Ҳайитметов А. Ўзбек демократик адабиётида Зокиржон Фурқатнинг роли. //Ўзбек тили ва адабиёти, 1985, 5-сон.

Ҳакимов М. Шарқ қўлёзмаларига оид терминларнинг изоҳли луғати. //Адабий мерос, 1982, 4, 5, 6-сонлар.