Жиноят ишлари юритувида иқтисодий билимлардан фойдаланиш тушунчаси ва унинг ҳақиқатни аниқлашдаги аҳамияти
Жиноят ишини тергов қилиш даврида тафтиш бирор корхона, муассаса, ташкилотнинг муайян давр оралиғидаги молия-хўжалик фаолиятига тегишли ҳужжатларини ўрганиш мақсадида амалга оширилади. Ўзбекистон миллий энциклопедиясига кўра, тафтиш деганда бўлиб ўтган иш, ҳодиса ва бошқа юзасидан ёки ҳақиқий аҳволни аниқлаш мақсадида ўтказиладиган текширув, шунингдек корхона, компания, ташкилот, муассасалар молия-хўжалик фаолиятини, мансабдор шахсларнинг хизмат фаолиятини, ҳужжатлар, бюджет муассасаларида бюджетдан ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши; бухгалтерия ёзувларининг тўғри юритилишини текшириш тушунилади249 250. Бундан кўринадики, жиноят процессида иқтисодий билимлардан фойдаланиш зарурати мавжуд.