Barcha maqolalar - Endokrinologiya va metabolizm

Maqolalar soni: 327
  • Куп холларда сепсисни граммусбат бактериялар келтириб чикарали. Сепсисни аниклаш жуда кинин. 30% холатда сепсиснинг кузгатувчисини аниклаб булмайди. Сепсисни 40-45% холатларда стафилококклар чикаради. Хирургик инфекциялар 80% холатларда анаэроб инфекциялар билан бир!а учрайдилар. Сепсисни хирургик йул билан даволаш энг макбул хисобланади. Юмшок тукималарнинг яллигланиши туфайли келиб чикадиган сепсисни даволаш хирургик йул билан бошланиши керак. Таянч сузлар: сспсис.флсгмона, абсцесс, инфекция.
    С Абдуллаев, Э Курбанов, А Боймуродов, Л Абдуллаева
    7-11
    246   26
  • Биз Самарқанд шаҳридаги мактабларда таълим олаётган болаларнинг жинси, ёши бўйича йодтанқислик ҳолатини ўрганиб чиқиб, уларнинг жисмоний ривожланишига салбий таъсири борлигини аниқладик
    А Нарбаев, Г Кувандиков, Д Нарзуллаева
    79-80
    117   21
  • Самарқанд вилоят эндокринология диспансери базасида 7 ёшдан 17 ёшгача гастродуоденит билан асоратланган қандли диабетнинг 1 тури бўлган 70 нафар бемор ўрганилди. Кузатиш эндокрин тизими касаллиги билан оғриган беморларни текшириш стандартига қўшимча эндоскопия текшируви билан ўтказилди. Кузатув натижасида қандли диабет 1-тури билан оғриган беморларда гастродуоденит келиб чиқиши сабаби хеликобактер пилори эканлиги аниқланди. Зарарланиш даражаси қандли диабет билан оғриқ вақтига боғлик. Касалликнинг биринчи йилида болаларда 12 бармоқли ичак ва ошқозон шиллиқ пардаси гиперпластик характерга эга, қандли диабет 5 йилгача давом этганда атрофик характерида кузатилади
    Р Норшодиева, Н Муртазаева, Н Каримова
    81-84
    155   23
  • Ушбу маколада Узбекистонда йод билан таъминланганлик ва йод танкислиги шароитида букокнннг тугун ли шакллари куринишлари буйича бажарилган жаррохлик операциялар сони ва хажмннинг динамик Уз-гаришларн урганилган. Йод танкислиги шароитида тугунли букок шаклларннинг, яъни аралаш ха.мда куп тугунли букок касаллигининг учраши 2 марта купайганлиги аникланди. Тугунли букокнннг ёмон сифатлн шакллари сонининг кескин ^сиши кузатилди. Бу эса калконсимон без устида янада радикалирок операниялар-нинг бажарилишини талаб кил ад и.
    М Каримова
    58-62
    56   24
  • Қандли диабет фонида ўпканинг ўткир йирингли касалликлари учун самарали даволаш усуллари узоқ муддатли танланган интра-артериал катетер терапияси орқали катта миқдорда антибактериал дорилардан маҳаллий фойдаланиш мумкин
    И Саттаров, Б Тавашаров, А Сайназаров
    99-102
    165   25
  • Жигар кўплаб метаболик жараёнларни амалга ошириш ва тартибга солишда муҳим роль ўйнайди. Гепатоцитларнинг турли хил функциялари жигар патологиясида метаболизмнинг кўп турларидаги ўзгаришларни акс эттирувчи биокимёвий константаларнинг бузилишига олиб келади. Жигарнинг анатомик тузилиши унда содир бўладиган жараёнларнинг хусусиятларини аниқлайди. Жигарнинг таркибий қисмлари қуйидагилардан иборат: 1) паренхимал ҳужайралар (гепатоцитлар); 2) ўт йўлларининг эпителийси; 3) ретикулоэндотелиал тизим ҳужайралари (РEС); 4) бириктирувчи тўқима. Бирлаштирувчи тўқима жигар капсуласини ҳосил қилади ва у лобли тузилишга буюртма қилинган гепатоцитлар қаторига кирмайди. Жигар ҳужайраларида содир бўладиган кўплаб жараёнларга қарамай, уларнинг барчасидан узоқдаги ўзгаришлар диагностик аҳамиятга эга [14]. Диагностик хусусиятларни ташкил этувчи асосий патологик жараёнлар: 1) гепатоцитлар мембраналарининг ўтказувчанлигини ошириш; 2) улардаги синтетик жараёнларнинг камайиши; 3) гепатоцитлар ҳажмининг ошиши, ўт йўлларининг сиқилиши ва сафро чиқишининг бузилиши; 4) омонатни ўтказиш тартибини бузиш; 5) токсик метаболитларнинг деактивациясининг пасайиши; 6) мезенхима тўқималарининг фаоллашиши; 7) иммунитет реакцияларининг бузилиши. Ушбу жараёнлар натижасида қуйидаги патофизёлогик синдромлар ҳосил бўлади: цитолиз, холестаз, гепатоцитлар этишмовчилиги, яллиғланиш.
    X Хамраев, С Содиков, Д Хамраева, Д Собирова
    189-191
    116   26
  • Қандли диабетдаги деменциянинг асорат сифатида юзага келиши аксарият ҳолатларда бош миянинг глюкозага тўйинмаганлигидан содир бўлади. Ўтказилган кўплаб изланишлар натижасида қандли диабет, қон томир деменцияси ва Альцгеймер касаллиги бир бири билан узвий боғлиқ эканлиги аниқланди. Лекин бу йўналишда профилактик тактика, эрта ташхислаш ва эрта даволаш алгаритмлари ишлаб чиқилмаган. Биз ушбу йўналишларда олиб борган изланишларимизни қискача мазмунини ёритишга харакат қилдик
    Д Максудова
    42-44
    86   20
  • Кандли диабетнинг томирлар томонидан мавжуд булган асоратлари: нефропатия, ретинопатия, юрак. мия. оёк магистрал томирларнинг шикастланиши хар Йили ногиронлар аравачасига уланади ва бу касалликдан азоб чекаётган миллионлаб одамларнинг хаётини олади. STF.PS талкикот натижалари шуни курсатдики, арте-риал гипертензия кандли диабетнинг 2 тури учун мухлм хавф омили хисобланади. Артериал гиперетензия-нинг мавжудлиги тскширилган шахсларда 2 тур кандли диабет билан касалланиш хавфи икки баровар ошира-ди ва одамниг оч холатда глюзани конда текширилганда унинг микдори 1,5 марта ошганлиги кузатилди ва бу конда глюкоза алмашинувининг бузилиши тугрисида далолатидир.
    Ю Хамроева, Ш Кодирова, М Джабборова
    121-126
    127   19
  • Суруниали холецистит ва метаболии синдромнинг иомоборбид кечишида иммуно метаболии хусусия-лар урганилди. Суруниали холецистит ва метаболии синдром билан иасалланган 82 та беморда теиширишлар утиазилди. Суруниали холецистит ва метаболии синдромнинг иомоборбид иечишининг хусусиятлари тизимли яллигнаниш фаоллиги ошганлиги билан намоён булди ва ушбу жараёнда а-усма улим омили (TNF-a) про-ялллигланиш цитоиинининг хосиласи кучайди, TNF-a га зид эрилган рецептори (sTNF-a RI) нинг савияси ошди ва иммун тизимининг барча бугинларида кучли узгаришлар юзага нелди.
    М Антонюк, С Сулейманов, Т Гвозденко, А Иноятов, Т Кантур, И Шатилов
    185   36
  • Макс ад. Уткир панкреатит билан огриган беморларни даволаш самарадорлигини ошириш. Материал ва усуллар. Уткир панкреатит билан огриган 78 бсморпи даволаш усуллар куриб чикилган. Даволаш-диагностика протоколига беморларни кундалик даволаниш холатини ва клиник куринишини бахолаш макса-дида Marshal, APACHE II ва Ranson бахолаш шкалаларидан фойдаланилган, лабаратор курсаткичларни, ин-струментал текшириш усулларини тахпили билан биргаликди олиб борилган (УЗИ, КТ ва МРТ), кечикти-рилган оператив даволаш усуллари кулланилган. Натижалар. Утказилган терапия 54 (62%) холатда хирургик даволаш усулларидан фойдаланилмасдан беморларни тузалишига олиб келган, 33 (38%) беморларда йирингли -септик асоратлар билан операция амалга оширилгап. Тскширилаётган гурухда летал холат 18,4% ташкил килган. 71 (81,6%) беморларда коникарли патижалар олипган. Операция булган беморларда летал холат 48,5% ни ташкил килган. Хулоса. Ишлаб чикилган протокол умумий ва операциядан кейинги вакгдаги летал холат-ни ва тизимли асоратларни пасайишига ва уткир панкреатитни огир кечишларида яшовчанлик холатини орти-шига олиб келди.
    Р Ибадов, М Акбаров, С Ибрагимов, Р Байбеков, Б Абдуллажанов
    56-62
    115   29
  • Калин томчи экспресс усули оркали ссмизлик билан касалларда бариатрик жаррохлик амалисти -меъдани лапароскопик «енгсимон» резекциясидан олдин ва турли вактларда нормал эритроцитлар - дискоцит-лар ва уларнинг патологик шакллари: стоматоцитлар, эхиноцитлар, тожи бор эритроцитлар нисбати урганил-ди. Семизлик билан огриган беморларда кизил кон хужайраларининиг дискоцитлар/эритроцитларни патологик шаклларга нисбати нормал вазнли одамларда кузатилганидан фарк килмайди. Меъдани лапароскопик «енгсимон» рсзскцияси эритроцитларнинг патологик шаклларини купайишига ва сезиларли узгаришларга олиб кслади, бу айникса операциядан 3 ой утгач аникланади.
    Ш Хашимов, У Махмудов, И Байбеков
    118-122
    103   16
  • Муаллиф уткир панкреатит ва унинг асоратларини этиопатогенетик аспсктлари буйича адабистлар тахлилини кслтиришган. Муаллиф хулосасига кура, ошкозон ости безидаги деструктив узгаришларни тез ри-вожланиши сабабли госпитализацияни дастлабки соатлариданок тезкор интенсив даволашни талаб килади. Бу, уз навбатида панкреатитни шишли кури ниши дан панкреонекрозга утишини олдини олади, деструктив турида эса - йирингли некротик узгаришларни олдини олади.
    Б Абдуллажанов
    131-136
    92   21
  • Гаймор бўшлиқларига ажраладиган суюқликларнинг таркибида секретор иммуноглобулин А нинг бўлиши катта аҳамиятга эга эканлиги аниқланди. 6.00 ва 15.00да секретор иммуноглобулин А нинг икки вақтда максимал пик концентрацияси аниқланди. Шунинг билан бирга энг минимал концентрацияси соат 10.00 ва 21.00да эканлиги аниқланди. Ёғларнинг протеолитик, фибринолитик фаоллиги ва перекисли оксидланишини ўрганишда сурункали йирингли гайморитда куннинг маълум вақтида секретор иммуноглобулин А ишлаб чиқарилишига комплекс негатив таъсири аниқланди. Олинган натижалар юқори жағ сурункали йирингли синусити бўлган беморларда хронотерапия ишлаб чиқаришда бир омил бўлиб хизмат қилади
    А Плаксивый, И Калуцкий, O Мазур, K Яковец, В Дзюбенко
    70-73
    63   24
  • Ошкозон ости бези ва ошкозон ширасининг умумий протеолитик активлигига турли концентрацияли ёг гидролизланиши махсулотлари ва казеин ёг емулсиясининг (казеин + трибутирин, казеин+кунгабокар ёги) таъсири урганилди. Хулосалар куйдагича, кунгабокар ёги гидролизланиши махсулотлари ошкозон ости бези ширасининг умумий протеолитик активлиги пасайишини юзага чикарган булса, трибутирин махсулотлари таъсирида бундай махсулот кузатилмайди. Кислотали мухитда ошкозон ширасининг умумий протеолитик активлигига эса кунгабокар ёги гидролизланиши махсулотлари хамда трибутирин таъсир этмайди. Кунгабокар ёги ва трибутирин казеин емулсияси таркибида эса ошкозон ости бези ширасининг умумий протеолитик ак-тивлигини сезиларли пасайтиради. Ушбу вактда, трибутирин таъсири кунгабокар ёги таъсирига нисбатан бир-мунча пастрок. Трибутирин ва кунгабокар ёги концсптрациясини ортиши ошкозон ширасининг умумий протеолитик активлигига таъсир этмайди.
    О Джалалова, В Алейник, С Бабич, Г Ходжиматов, Ш Хамракулов, A Легкоев
    46-53
    91   28
  • 14 серияда 7 тадан уткир тажрибалар утказилди. Киска занжирли ХЦК-8 ва узун занжирли ХЦК-33 пеп-тидни трепсин ва контрикал иштирокидаги таъсирини ошкозон ости бези секрециясига таъсири урганилди. Хулосалар куйидагича, киска занжирли ХЦК-8 жигар томонидан, узун занжирли ХЦК-33 га утилизация килинди. Трипсин жигар оркали утканда ХЦК нинг утилизация хусусиятини пасайтирди, шу туфайли ошкозон ости бези секрсцияси стимулланди. Контрикал жигар оркали утканда эса аксинча эффект кузатилди. Ошкозон бези оркали инкрсциялапувчи трипсин ва унинг ингибиторлари ошкозон ости бези сскрсциясидаги холецистокинин механизмларининг модификациясида иштирок этади.
    M Жураева, В Алейник, С Бабич, Г Ходжиматов, А Легкоев
    58-64
    76   38
  • Тадқиқот мақсади – эмбрионал ва илк постнатал даврларда она организми орқали таъсир эттирилган пестицидларнинг авлод айрисимон бези (тимус) тараққиётига кўрсатадиган токсик самарасини аниқлашдир. Тажрибалар вояга етган урғочи оқ каламушларда олиб борилиб, улар ҳомиладорлик ва лактация даврларида ламбда-цигалотрин ёки фипронил пестицидлари билан заҳарланди. Заҳарланган ва назорат гуруҳларидан туғилган авлоддан олинган материал туғилгандан сўнг 3, 7, 14, 21 ва 30 кунларда морфологик, электрон микроскопик ва иммуногистокимёвий усуллар ёрдамида текширилди. Пестицидларнинг токсик самараси авлод тимуси шаклланиши суръатининг сезиларли даражада сусайиши билан ифодаланланди. Шу билан бирга пестицидлар таъсири тимус эпителио-ретикуляр ҳужайралари секретор фаоллиги сусайишига ва оқибатда тимус бошқарув фаолияти бузилишига олиб келди. Иммун тизимга кўрсатилган токсик таъсир механизмида ҳужайралар пролиферацияси ва апоптози орасидаги муносабатниг бузилиши (дисбаланс) асосий ўрин тутиши, бу эса ўз навбатида, заҳарнинг бевосита таъсири билан бир қаторда, она ва болада ривожланувчи гипотиреоз ва оксидланиш стресси билан чамбарчас боғлиқлиги очиб берилди. Буларнинг бари ҳомиладор аёллар ва чақалоқларда гипотиреоз ва оксидланиш стресси ривожланишини эрта аниқлашни ва уларни фармакологик йўл билан тезкор бартараф қилишни тақозо этади
    Н Тухтаев
    148-151
    96   21
  • Инсон саломатлиги учун сув ва хаводек зарур микроэлементлардан бири бу - йод моддаси булиб, калконсимон без фаолиятида мухим урин эгаллаб, организмда унинг етишмаслиги окибатида ахоли уртасида букок касалликлари купайишига олиб келади. Бу касаллик ва унинг асоратлари тиббиёт ходимларини ташвишга солаётган долзарб муаммолардан бири булиб, профилактик чора тадбирларни утказиш вазифасидир.
    И Манасова, З Жумаева
    75-77
    103   42
  • Қандли диабет (ДМ) турли этиологияли углеводлар, оқсиллар ва ёғлар алмашинувининг бузилиши натижаси бўлиб, сурункали гипергликемия билан намоён бўлади. [1, 3, 5]. Қандли диабетнинг асоратлари касалликнинг ҳар қандай даврида тўсатдан пайдо бўлиши мумкин бўлган ўткир (гипогликемия, кетоатсидоз) ва сурункали (юрак-қон томир тизими касалликлари, буйрак патологиялари, кўришнинг бузилиши, нейропатия) бошланганидан кейин бир неча йил ўтгач ривожланади. касаллик [10, 12].
    Н Юлдашова, Н Сулейманова, З Лапасова, М Урунова, Н Ёрмухамедова
    192-197
    211   22
  • 60 та диабетик полинсйропатияли бсморларга транскраниал допплерография тскшируви утказилди. Бунда кандли диабстнипг ксчиши, хамда компенсация боскичлари инобатга олинди. Текширув натижаси шуни курсатди, диабетик полинейропатияда церебрал кон томирларда олдиндан атеросклеротик хамда прогрессив узгаришлар содир булади.
    Д Усманова, O Наджмитдинов
    133-135
    91   15
  • Олиб борилган илмий тадқиқот ишининг мақсади ортиқча тана вазни ва семизлик бўлган беморларда буйракнинг фильтрацион фаолиятини баҳолаш бўлиб, олиб борилган текшириш натижалари таҳлили шуни кўрсатдики, буйрак коптокчалари фильтрацияси (БКФ) ҳажми тана вазни индекси ошиб боришига тескари боғликлик билан ўзгариб боради. Беморларнинг барчасида БКФ уч хил формула асосида аниқланди ва уларнинг натижалари солиштириб кўрилди. БКФ ҳажми MDRD ва CKD-EPI формуласи асосида аниқланганда олинган кўрсатгичлар таҳлили ажратилган гуруҳларда ишончли тарзда бир биридан фарқ қилиши маълум бўлди. БКФ ҳажмини Cockcroft Gault формуласи билан аниқлаганда бу фарқлаш ишонарли бўлмади. MDRD ва CKD-EPI формуласи асосида текширилган беморлар орасида буйрак фаолияти бузилиши ҳолатини аниқлаш 1.5 мартага кўп аниқланди. Шундан келиб чиқиб буйрак фаолиятини баҳолашда БКФ MDRD ва CKD-EPI формуласи асосида аниқлаш мақсадга мувофиқ.
    Н Ахмедова
    16-19
    113   33
  • Маколада семириш билан булган 55 та болалар ва усмирлар хакида маълумот келтирилган. Болаларда учрай-диган турли тип семиришлар ва артериал гипертензиянинг ривожланишда хавф омили сифатида гиперкалори-яли озикланиш, гиподинамия ва семириш ва артериал гипертензияга наслий мойиллик, ота-онадаги артериал гипертензия, кандли диабет, оила аъзоларининг чскиши катта ахамиятга эга эканлиги аникданган. Семириш* нинг ривожланишида ва артериал гипертензиянинг манифестациясида пубертат давр асосий уринни эгал-лайди.
    Л Гарифулина, Н Гойибова, Д Тураева
    39-43
    104   24
  • Етук қуёнлар жигари текширилди. Енгил эфирли наркоз билан, декапитация йўли билан қуёнларга таъсир ўтказилган. Жигар тўқималарнинг қисмлари анъанавий морфологик ва электрон микроскопик усуллар билан текширилди. Текширув натижалари: Ўтказилган тадқиқотлар портовенозли градиентнинг мавжудлигини, перипортал қисмида, ҳужайралар марказий венага қараб ҳаракатланиши натижасида кўпайиб кетган хужайралар бўлинишини ва улар орасида фарқлар бўлишини кўрсатади.
    А Садриддинов, М Камалова
    176-180
    95   22
  • Ҳомиладорлик diabetes mellitus (ГСД) нинг тарқалиши бутун дунё бўйлаб ва турли мамлакатларнинг умумий аҳолисида 1 дан 14% гача ўзгариб туради, ўртача 7%. ГСД нинг янги ҳолатлари сонининг кўпайишига замонавий метрополдаги ҳаёт ёрдам беради: доимий stress, ёмон овқатланиш, кам моторли фаоллик, семириш епидемияси, 30 ёшдан ошган ҳомиладор аёлларнинг yoshi. Ёрдамчи репродуктив технологиялардан фойдаланиш туфайли ГСД ривожланишининг анъанавий хавф омиллари кўп ҳомиладорликнинг юқори частотасига, гормонал дориларни қўллашга ва овуляция индукциясига қўшилди. Замонавий ГСД кўпинча normal тана вазнининг фонида ривожланади. Касалликнинг намоён бўлиши асосан яширин бўлиб, уни фақат мақсадли скрининг ёрдамида аниқлаш мумкин, аммо ГСД диагностикаси ва скрининг мезонлари муҳокама мавзуси бўлиб қолмоқда. [Евсюкова И. I., 2012].
    Н Ашурова, Г Каримова, Ф Норов
    95-98
    91   19
  • Мақолада қалқонсимон без касалликлари бўлган 72 нафар беморларни жарроҳлик йўли билан даволашда операция олди тайёргарлик ва анестезияларини натижалари кўрсатилган. Беморларга операция олди тайёргарлиги бўйича янгича ёндашув ёритилган. Операция олди тайёргарлик жараёнида сибазон ва дроперидолни қўллаш натижасидаги стрес-протектор тайёргарлик ва анестезиологик қўлланмаларга кетаминни ишлатилишини умумий анестезиянинг бошқа усулларидан афзаллигини кўрсатди
    С Жониев, А Рахимов, А Бабажанов
    60-64
    119   29
  • Шошилинч тиббий ѐрдам илмий маркази Самарқанд филиалида 2006 – 2016 йиллар давомида панкреонекрознинг турли шакллари билан стационар даволанган 136 нафар беморнинг даволаш натижалари таҳлил қилиб чиқилди. APACHE – II шкаласи критерийлари асосида панкреонекрознинг хавфли кечиш прогнози (интеграл кўрсаткич 8 баллдан юқори) 86 нафар беморда (63,2%), хавфсиз кечиш прогнози – 50 нафар беморда (36,8%) аниқланди. Қайд этиш керакки, шошилинч панкреатологияда ўткир панкреатит билан, айниқса, стерил ва инфицирланган панкреонекроз билан касалларни олиб бориш муваффақиятлари топик диагностика стратегиясини ва комплекс даволаш тактикасини белгилайдиган ушбу ҳолатларнинг патогенетик моҳияти тўғрисидаги замонавий қарашларни ўз ичига олиши лозим
    М Рустамов, И Мустафакулов, У Шербеков, З Тураев
    114-116
    131   30