614
ГЕЛМИНТЛАРГА ҚАРШИ КУРАШДА СУПРАМОЛЕКУЛЯР
БИРИКМАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Ахматова Д.Д., 211-гурух талабаси, 1 Педиатрия ва халқ табобати
факультети
Илмий рахбар: доцент Нишантаев М.К
ТашПТИ, Тиббий ва биологик кимё, тиббий биология ва умумий
генетика кафедраси
Мавзунинг долзарблиги
: Маълумки, гелминтлар энг хавфли паразитлар қаторига
киради. Дунёнинг кам ривожланган айрим минтақаларида гелминт ичак инфексиялари тез-тез
учрайди ва улар кўриш ўткирлиги,мушаклар ривожланиши ва қон айланишини бузади. ЖССТ
маълумотларига кўра, дунёда 600 миллиондан зиёд мактаб ёшидаги болалар тупроқ билан
юқадиган гелминтларнинг юқиш даражаси юқори бўлган ҳудудларда яшайдилар ва даволаш,
профилактика чораларига муҳтож.Ўзбекистонда аҳолининг ичак гелминтозлари билан
касалланиши ўртача 2% ни ташкил қилади.
Ишнинг мақсади:
Альбендазолнинг глицирризин кислота билан олинган
комплексларининг нойоб физик-кимёвий хусусиятларини ўрганиш ва фармакологияда
гельминтларга қарши восита сифатида самарадорлигини аниқлаш.
Ишнинг амалий аҳамияти
: Адабиёт материалларини кўриб чиқиб, Глицирризин
кислота ДНК ва РНК вирусларига, шу жумладан Herpes simplex, Varicella zoster вирусларига,
одам папиллома вирусларига ва sitomegalo вирусларига қарши фаоллиги, унинг фармакологик
таъсири дастлабки босқичларда вирусларнинг кўпайишини тўхтатиши ва ҳужайраларга кириб
боришини олдини олиши ва вирусли инфекциянинг дастлабки кўринишларида ҳам, ошқозон
яраси шаклида ҳам яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи ва тўқималарни тиклаш таъсирига
эга эканлигини, қолаверса ГК ва унинг тузлари ноёб физик-кимёвий хусусиятга эга бўлиб у
сувда ёмон эрийдиган моддаларни эрувчан ҳолатга ўтказиши (салгобилизация) дори
воситаларининг хусусиятларига синергетик таъсир кўрсатиши билан уларнинг заҳарлилик
даражасини камайтириш каби хусусиятларини ҳисобга олиб, ушбу ишда Альбендазолнинг
эрувчанлигини ошириш мақсадида Глицирризин кислота ва унинг моноаммонийли тузидан
фойдаланилди.
Альбендазолнинг эрувчанлигини ошириш учун ГК дан фойдаланиб сувда ерувчан
супрамолекуляр комплекслар олинди ва айрим физик-кимевий хусусиятлари ўрганилди.
Хулоса:
Глицирризин кислотадан фойдаланиб олинган супрамолекуляр
комплексларнинг ИҚ спектрлари тўлкин узунлиги нмда ҳисобланди,сифат ва миқдорий
жиҳатдан ЮССХ усулида таҳлил қилинди. Гелминтларнинг лаборатория моделларида
ўтказилган тажрибаларда альбендазолнинг ГК билан бирга олинган сувда эрувчан
супрамолекуляр бирикмалари биринчи марта дозаси камайтирилган холатда тажрибада синаб
кўрилиб, ижобий натижа олинди ва Ошқозон-ичак трактининг нематодалари мавжуд қўйларда
тажриба ўтказиб самарадорликка эришиш мумкинлиги тасдикланди.
Адабиётлар рўйхати:
1.
Федин, А. И., et al. "Результаты международного многоцентрового рандомизированного
двойного слепого плацебо-контролируемого исследования оценки эффективности и
безопасности последовательной терапии пациентов с хронической ишемией мозга
препаратами Мексидол и Мексидол ФОРТЕ 250 (исследование МЕМО)." Журнал
неврологии и психиатрии им. СС Корсакова 121.11 (2021): 7-16.
2.
Карабекова, Б., Мухитдинова, М., & Азизова, Р. (2023). Проблемы рационального
использования лекарственных средств. Журнал биомедицины и практики, 7(3/1), 134-
139. https://doi.org/10.26739/2181 -9300-2021-3-20
