Давлат фуқаролик хизмати: Ўзбекистон ва Хитой халқ Республикаси амалиёти қиёсий таҳлили

Annotasiya

Хитой қадимий маданияти, кўп асрлик тарихи, бой анъаналари, ўлмас фалсафаси ва ўзига хос турмуш тарзига эга мамлакат. Хитой цивилизацияси бир неча минг йиллик тарихга эга: бу ерда қоғоз ва порох, машхур жанг санъатлари ихтиро қилинган, нафис шеърият намуналари яратилган. Миллион йиллар олдин хитойликларнинг аждодлари моддий ва маданий бойликлар яратган. Хитой Халқ Республикаси (ХХР)да Хитой Коммунистик партияси (ХКП) устувор партия ҳисобланади.

Manba turi: Konferentsiyalar
Yildan beri qamrab olingan yillar 2024
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали
CC BY f
688-694
34

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Умарова, Р. (2024). Давлат фуқаролик хизмати: Ўзбекистон ва Хитой халқ Республикаси амалиёти қиёсий таҳлили. Milliy Iqtisodiyotni Isloh Qilish Va Barqaror Rivojlantirish Istiqbollari, 1(1), 688–694. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/dev-national-economy/article/view/58778
Раъно Умарова, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали
бош инспектори
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Хитой қадимий маданияти, кўп асрлик тарихи, бой анъаналари, ўлмас фалсафаси ва ўзига хос турмуш тарзига эга мамлакат. Хитой цивилизацияси бир неча минг йиллик тарихга эга: бу ерда қоғоз ва порох, машхур жанг санъатлари ихтиро қилинган, нафис шеърият намуналари яратилган. Миллион йиллар олдин хитойликларнинг аждодлари моддий ва маданий бойликлар яратган. Хитой Халқ Республикаси (ХХР)да Хитой Коммунистик партияси (ХКП) устувор партия ҳисобланади.


background image

“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”

mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi

688

Protektsionizmning ko‘tarilishi: norozilik proteksionistik kayfiyatni

kuchaytirishi mumkin, bu esa umumiy iqtisodiy o‘sishga zarar yetkazishi

mumkin bo‘lgan tariflar va savdo to‘siqlarini talab qil

ishga olib keladi.

Xulosa qilib aytadigan bo‘lsak, savdo bitimlari iqtisodiy o‘sish va

hamkorlikni kuchaytirishi mumkin bo‘lsa

-

da, ular o‘ziga xos muammolarni hal

qilish uchun ehtiyotkorlik bilan boshqarishni talab qiladi. Siyosatchilar iqtisodiy

manfaatlarga intilish bilan ijtimoiy tenglik va milliy manfaatlarni himoya qilish

zarurati bilan muvozanatlashishi kerak. Moslashuvchan siyosatni amalga

oshirish va manfaatdor tomonlarni savdo jarayoniga jalb qilish orqali a’zo

davlatlar savdo bitimlarining barcha imkoniyatlaridan foydalanishlari va
ularning salbiy oqibatlarini yumshatishlari va oxir-oqibat yanada qamrab

oluvchi va barqaror iqtisodiy landshaftni rivojlantirishlari mumkin.

F

oydalanilgan adabiyotlar ro‘xati:

1.

Tamar Khachaturian and David Riker. The Impact of U.S. Trade Agreements on Growth

in Output and Labor Productivity of FTA Partner Countries

2.

Swarnali Ahmed Hannan. The Impact of Trade Agreements: New Approach, New

Insights

3.

https://www.europarl.europa.eu/topics/en/article/20190528STO53303/making-the-

most-of-globalisation-eu-trade-policy-explained

4.

https://ec.europa.eu/eurostat/statistics

explained/index.php?title=International_trade_in_goods#EU_trade_increased_strongly_in_2022

ДАВЛАТ ФУҚАРОЛИК ХИЗМАТИ: ЎЗБЕКИСТОН ВА ХИТОЙ ХАЛҚ

РЕСПУБЛИКАСИ

АМАЛИЁТИ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

Умарова Раъно Суннатхоновна

,

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги

Самарқанд вилояти филиали бош инспектори

ranoumarova5059@gmail.com

Хитой

қадимий маданияти, кўп асрлик тарихи, бой анъаналари, ўлмас

фалсафаси ва ўзига хос турмуш тарзига эга мамлакат. Хитой

цивилизацияси бир неча минг йиллик тарихга эга: бу ерда қоғоз ва порох,

машҳур жанг санъатлари ихтиро қилинган, нафис шеърият намуналари

яратилган. Миллион йиллар олдин хитойликларнинг аждодлари моддий

ва маданий бойликлар яратган. Хитой Халқ Республикаси (ХХР)да Хитой

Коммунистик партияси (ХКП) устувор партия ҳисобланади.

Хитой майдони жиҳатдан (9,6 млн. км²) Россия ва Канададан кейин

дунёда учинчи ўринда, аҳоли сони бўйича (1 миллиард 425 миллион)

Ҳиндистондан кейин иккинчи ўринда туради. [6]


background image

“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”

mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi

689

1949 йилда Хитой давлатига асос солиниши ҳамда 1978 йилдаги

ислоҳотлар ва очиқлик сиёсатининг олиб борилиши Хитойни иқтисодий

жиҳатдан ўсишига сабаб бўлди. ХХР иқтисодиёти номинал ЯИМ бўйича

дунёда АҚШдан кейин иккинчи, харид қобилияти паритети бўйича ЯИМ

бўйича биринчи ўринда туради. 2021 йил охирида Хитой ялпи ички

маҳсулоти 114,92 триллион юанга (16,52 триллион доллар) етди. Бугунги

кунда Хитой 100 дан ортиқ турдаги енгил саноат товарлари ишлаб

чиқариш бўйича дунёда биринчи ўринда туради.

Хитойда 2021 йил маълумотларига кўра давлат хизматчилари умумий

сони 8,523 млн. нафарни ташкил этади. Бунда бакалавр ва ундан юқори
маълумотга эга бўлган шахсларнинг улуши 2006 йилдаги 43,0 фоиздан

2021 йилда 71,9 фоизгача, 35 ёшгача бўлганлар салмоғи 25,6 фоиздан 27,8

фоизга, аёлларнинг улуши 22,8 фоиздан 26,5 фоизга ошган.

Охирги 40 йилдаги ислоҳотлар ва очиқлик сиёсати туфайли Хитой

катта ўзгаришларни бошидан кечирди, одамларнинг турмуш даражаси

нисбатан яхшиланди. Хитой халқини ҳаракатга келтирувчи асосий куч

-

драйверлардан бири бу “Хитой орзуси”дир [3]. “Хитой орзуси”нинг қисқача

мазмуни “икки юз йиллик мақсад”дан иборат, яъни, ХКПнинг асос

солинганига 100 йил тўлиши муносабати билан кенг қамровли, ўртача
фаровон жамият қуриш ғояси бўлса, кейинги 100 йилликда бой,

демократик, маданияти юксак, кучли уйғунлашган, замонавий

социалистик Янги Хитой давлатини қуриш ғояси илгари сурилиб, Хитой

халқи шуни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида ҳаракат қилиб келмоқда.

Ўзбекистон

-

Хитой давлатлари “Бир макон

-

бир йўл” концепцияси

доирасида ўзаро дипломатик, ижтимоий

-

иқтисодий соҳалардаги

ҳамкорлик алоқаларини кундан

-

кунга кенгайтирмоқда. Буюк ипак йўлини

қайта тиклашга қаратилган улуғвор ғоя тарихан қисқа даврда кўплаб

тарафдорларга эга бўлди ва халқаро ҳамкорликнинг янги моделига

айланди. У умумий тараққиёт ва фаровонликка эришиш йўлидаги зарурий,
инклюзив ва очиқ платформага айланди. Концепция доирасида “Яшил

ипак йўли” ташаббуси илгари сурилиб, ушбу лойиҳа орқали манфаатли

ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган.

Хитой давлат фуқаролик хизмати ҳам узоқ йиллик ўзига хос

шаклланиш ва ривожланиш тарихига эга. Хитой Халқ Республикаси

ташкил топгандан кейин дастлабки йилларда давлат бошқаруви тизимида

кадрлар сиёсатига жиддий эътибор қаратилди. Ўша даврда “давлат

хизматчиси” деган расмий унвон йўқ эди, ХКПнинг асосий мақсади “халққа

хизмат қилиш” бўлиб, ушбу мақсад кадрларнинг давлат хизматидаги

ролини белгилаб берди. ХХР ташкил топгандан кейинги

дастлабки

йилларда миллий қурилиш ва ижтимоий ривожланиш мақсадларида

кадрларни бошқариш бўйича бир қатор институтлар ва қоидалар,

ходимларни таснифлаш тизими ишлаб чиқилди.


background image

“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”

mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi

690

Дастлаб 1993 йилда ХХР Давлат кенгаши замонавий давлат хизмати

тизими яратилишининг бошланиши рамзи бўлган “Давлат хизмати

тўғрисида”ги вақтинчалик низомни эълон қилди. 2005 йилда Бутунхитой

халқ вакиллари кенгаши томонидан “Давлат хизмати тўғрисида”ги

ХХР

қонуни қабул қилинди [2]. 2018 йил 29 декабрда ушбу қонун замонавий

тенденциялар

таъсирида янги таҳрирда қабул қилинди. Ушбу қонун

асосида давлат хизмати тизимига алоқадор кўплаб қонуности меъёрий

-

ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган. Жумладан, давлат хизматига қабул

қилиш, давлат хизматчиларини ўқитиш ва фаолиятини текшириш, давлат

хизмати лавозимига тайинлов билан боғлиқ юздан зиёд норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилган. Қолаверса, Хитойда давлат

хизматини тартибга солувчи ички партиявий ҳужжатлар ҳам

мавжуд [7].

Қонунчилик

нуқтаи назаридан Ўзбекистонда ҳам 2022 йилда “Давлат

фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун қабул қилинди [1]. ХХР “Давлат

хизмати тўғрисида”ги қонуни билан қиёслаганда, бир қатор ўхшаш ва

фарқли жиҳатлари мавжуд. Жумладан, давлат хизматчиларига

қўйилаётган талаб ва мажбуриятлар, шунингдек, давлат хизматчисининг

ҳуқуқ

ва бурчлари, вазифаларида ўхшаш жиҳатлар мавжуд. Иккала

давлатда ҳам давлат хизматчисидан биринчи навбатда 18 ёшга тўлган ўша
давлатнинг фуқароси бўлиши, Конституция ва бошқа қонунларга риоя

қилиши, яхши ахлоққа эга бўлиши, ҳалол ва адолатли бўлиши, халққа

хизмат қилиши каби бир қатор ўхшаш принципларни кўришимиз мумкин.

Қонунчиликдаги

тафовутларга назар ташлайдиган бўлсак, қонунда

давлат фуқаролик хизматчиларининг таркибида фарқ мавжудлигини

кўришимиз мумкин. Хусусан, Хитойда партия аъзолари, халқ вакиллари,

ижроия ҳокимият органлари, тафтиш органлари, сиёсий маслаҳат кенгаши

раҳбарияти ва ходимлари, суд ҳокимияти ва прокуратура органлари ҳамда

сиёсий партиялар аъзолари давлат фуқаролик хизматчилари таркибига

киради. Ўзбекистонда эса асосан ижроия органлари ходимлари давлат
фуқаролик хизматчилари ҳисобланади.

Хитой “Давлат хизмати тўғрисида”ги қонунига кўра фуқаролар давлат

хизматчиси мақомига очиқ танловда иштирок этиш, бошқа лавозимдан

ўтказиш, шартнома тузиш ҳамда тўғридан

-

тўғри ишга қабул қилиш

усуллари билан эришиши мумкинлиги белгиланган. Мамлакатимизда

ушбу амалиёт фарқли равишда тайинлов ва очиқ танловлар орқали амалга

оширилмоқда, тўғридан

-

тўғри давлат фуқаролик хизматига ишга қабул

қилиш қонуний жавобгарликка сабаб бўлади.

Хитой давлат хизматида диққатни тортадиган жиҳатлардан бири бу –

давлат хизматига қабул жараёнида даъвогардан география, математик
мантиқ, ҳуқуқ, фан ва техника, менежмент, сиёсий билимлар каби

йўналишларни билиш талаб этилади, бериладиган тест саволлари асосан

номзодларнинг фикрини ифода эта олиши, мулоҳаза юритиши,

маълумотларни таҳлил қилиш қобилиятларини аниқлашга қаратилган


background image

“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”

mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi

691

[5]. Тест саволлари таркибида кейс саволларининг мавжудлиги Хитой

давлат хизматига кириш ва хизматни ўташ мураккаблигини кўрсатиб

турувчи

омил

ҳисобланади.

Сабаби

кейслар

орқали

давлат

хизматчиларининг тизимли ва таҳлилий фикрлай олиши, муаммоларга

ечим топа олиш қобилияти синовдан ўтказилади. Қолаверса, номзодлар

саводхонлигини текшириш мақсадида ёзма имтиҳондан ҳам ўтказилади.

Ушбу йўналишда Ўзбекистонда

жорий этиш мумкин бўлган жиҳатларини

ўрганиш мақсадга мувофиқ.

Суҳбат вақтида номзодларнинг комплекс таҳлил қилиш, ташкилий

-

бошқарув ва шахслараро мулоқот қобилиятлари махсус синовдан
ўтказилади. Бунинг учун одатда 6 турдаги –

интеллектуал, вазиятли ва

академик билимлар бўйича саволлар берилади. Суҳбатни адолатлилиги ва

шаффофлигини таъминлаш мақсадида комиссия таркибида тегишли

вазирлик ва идоралар вакилларидан ташқари олий таълим муассасалари

профессор

-

ўқитувчилари ҳамда аҳоли вакиллари иштирок этади. Хусусан,

бунда аҳоли вакиллари нисбати бошқа комиссия аъзолари сонидан кўпроқ

бўлади. Иш берувчи ташкилот раҳбарининг суҳбат босқичида иштирок

этмаслиги номзоднинг бирёқлама баҳоланишини олдини олади, ишга

қабул қилишда манфаатлар тўқнашуви содир бўлишига йўл қўйилмайди.

Хитойда давлат бошқарувида асосий куч бу инсон ресурслари

эканлиги инобатга олиниб, уларни ривожлантириш, ҳам касбий, ҳам

шахсий компетенцияларини оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

Хитой “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунида [4]

давлат

фуқаролик хизматчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича

алоҳида бўлим ажратилган. Жумладан, давлат хизматчилари учун бир

неча турдаги малака ошириш йўналишлари мавжуд бўлиб, давлат

хизматчиларини узлуксиз ўқитиш тизими ишлаб чиқилган. Давлат

хизматига биринчи марта ишга кирган ходимлар учун уларнинг соҳавий

ва

лавозим

мажбуриятлари

бўйича

дастлабки

билимларини

шакллантириш мақсадида алоҳида курс ташкил этилади. Бу Хитойда

бошланғич таълим деб юритилади. Ўзбекистонда ҳам бугунги кунда ушбу

амалиётни жорий этиш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари,

Хитойда лавозим бўйича профессионал таълим, бошқарув ҳамда соҳавий

таълим йўналишлари ҳам мавжуд. Раҳбарлик лавозимига янги

тайинланган кадрнинг бошқарув таълими йўналишида ўқитилиши

кадрлар қўнимсизлигининг олдини олиш, қолаверса, кадрларнинг

бошқарув салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Ўзбекистонда ушбу

амалиёт қисман юқори бўғин раҳбар кадрлар учун қўлланилиб

келинмоқда.

Шунингдек, Хитойда давлат хизматчиларининг стажировка ўташ

тизими яхши йўлга қўйилган ва энг қизиғи ўталган стажировка

амалиётлари соати ҳисобланиб, малака ошириш сифатида қабул

қилинади. Бунда давлат хизматчиси бошқа провинция ёки уездда ўзи


background image

“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”

mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi

692

эгаллаб турган лавозимдан юқори ёки қуйи лавозимда ишлаб, тажриба

орттириши белгиланган. Ушбу ёндашувни ижобий баҳолаш мумкин,

сабаби стажировкалар тизими давлат хизматчисининг касбий

компетенциясини ошириш имконини беради, қолаверса, ҳудудларни

таққослаш орқали

бошқарув қарорларини қабул қилиш кўникмасини

оширади. Ушбу усул орқали раҳбарлик лавозимлари учун кадрлар

тайёрланади, сабаби стажировка давомида давлат хизматчиси ўзига

юклатилган вазифани амалга ошира олиш қобилияти баҳоланади.

Хитойда бугунги кунда давлат хизматчисига қўйилаётган талаб бу унинг

иш стажи эмас, балки унинг шахсий қобилият ва ютуқлари ҳисобланади.
Ўзбекистонда ҳам бугунги кунда давлат хизматчиларининг стажировка

ўташ тажрибаси мавжуд, аммо тизимни тартибга келтирувчи ягона

ёндашув ишлаб чиқилмаган

.

Бундан ташқари, Хитойда давлат фуқаролик хизматчилари аниқ

давлат дастурлари ва режаларини амалга ошириш мақсадида ҳам

малакаси оширилади. Хитойда 2016 йил 13 декабрда “Ўн учинчи беш

йиллик давлат дастурларини амалга ошириш мақсадида давлат

фуқаролик хизматчилари учун ўқув режалари тўғрисида”ги Тартиб қабул

қилинган. Алоҳида таъкидлаш керакки, ваколатли органлар томонидан
ҳар бир ўқув курслари курснинг натижадорлигини текшириш мақсадида

махсус аттестация ва синовлар билан якунланади. Хитойда давлат

фуқаролик хизматчилари учун малака ошириш курсларининг ўқув

режалари давлатнинг иқтисодий ривожланиш режалари билан ҳамоҳанг

бўлиши талаб этилади.

ХКП Марказий қўмитаси томонидан давлат хизматчиларини ўқитиш

ва тайёрлаш юзасидан беш йиллик йўл харитаси, шунингдек, йиллик иш

режалар ишлаб чиқилиб, давлат хизматчиларини ишлаб чиқаришдан

ажралган ҳолда малака ошириш курсларига юборади. Масалан, Марказий

қўмита бир йилда юқори ва ўрта бўғин давлат хизматчилари учун 100 га
яқин ўқув курсларини ташкил этади.

Шунингдек, давлат хизматчиларининг масофавий ва мустақил

равишда малака ошириши учун

ҳам шароитлар яратилган. Давлат

фуқаролик хизматчиларини тайёрлаш

учун “Кибермакон институтлари”

ташкил этилган бўлиб, бунда ахборот технологиялари ва сунъий

интеллект ёрдамида ўқитиш тизими йўлга қўйилган. Ўзбекистонда ҳам

бугунги кунда давлат хизматчиларининг масофавий равишда малакасини

ошириш тизими йўлга қўйилган.

Давлат хизматчиларининг таълим олиш жараёнини бошқариш уч

бўғинда амалга оширилади. Юқори бўғин

-

Хитой коммунистик партия

Марказий комитети барча бўғиндаги давлат хизматчиларини ўқитиш

жараёнини бошқаради. Бунда партия Марказий қўмитаси ягона сиёсатни

юритса, Давлат хизматчиларини бошқариш бошқармаси ушбу сиёсатни

амалга оширади. Давлат хизматчиларининг малакасини ошириш таълим


background image

“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”

mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi

693

муассасалари “Бир мактаб ва тўрт институт” тамойили асосида фаолият

юритади. Булар: Марказий партия мактаби (Давлат хизмати институти),

Хитой кадрларни раҳбарлик лавозимига тайёрлаш бўйича Пудун

академияси, Жинганшань кадрлар институти, Яньань кадрлар институти

ва Дальян менежмент институти.

Вазирлик ва идоралар Марказий

қўмита рухсати билан ходимларини

ўқитиш мақсадида ўзларининг малака ошириш марказларини ташкил

этган. Бундан ташқари, Хитойда провинция, шаҳар ва уезд кесимида 3000

мингдан зиёд партия мактаблари фаолият юритиб, ўз ҳудудидаги давлат

хизматчиларининг малакасини оширади. Хитойда давлат хизматчилари
малакасини оширишда хусусий сектордаги таълим муассасалари иштирок

этмайди.

Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг малакасини ошириш таълим

муассасалари фаолиятига нисбатан ягона талаб мавжуд эмас ҳамда

бугунги кунда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан

ушбу таълим муассасаларини рўйхатга олиш тизими йўлга қўйилмаган.

Аммо мамлакатимизда раҳбар кадрларни тайёрлайдиган Давлат

бошқаруви академияси ҳамда унинг ҳудудий филиаллари фаолият

юритмоқда. Аксарият вазирлик ва идоралар ҳузурида ходимларини
ўқитадиган малака ошириш марказлари ташкил этилган, аммо уларнинг

ўқув режа ва дастурларига нисбатан ягона талаб ишлаб чиқилмаган.

Хитой

амалиётида

эътиборли

жиҳатлардан

бири

давлат

хизматчисининг малака ошириши ва касбий ютуқлари карьерада ўсиши ва

раҳбарлик лавозимларига тайинланиши учун асос бўлиб хизмат қилиши

бўлди. Ишга қабул қилишда номзоднинг сўнгги бир йил ичида неча соат

малака оширганлиги талаб этилиши ва ушбу кўрсаткичнинг ишга

киришда устуворлик бериши ҳам иш берувчиларнинг, ҳам давлат

хизматчиларининг касбий компетенцияларини узлуксиз ривожлантириб

боришга эътибор ортишига туртки беради.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, ХХР давлат хизматининг

жозибадорлиги ва рақобатбардошлиги, давлат хизматчиларининг ўз

касбига содиқлиги, меҳнаткашлиги ва ўз Ватани тарихи ва қадриятларини

билиши, қолаверса, қонунчилик ҳужжатларининг тўлиқлиги, давлат

хизматига қабул жараёнларининг шаффоф ва холислиги, давлат

хизматчиларининг

касбий

ва

шахсий

компетенцияларини

ривожлантиришга эътибор юқорилиги каби ижобий хусусиятлари ва

тажрибаларини миллий давлат фуқаролик хизмати соҳасига татбиқ этиш

таклиф этилади. “Хитой орзуси” каби “Янги Ўзбекистон орзуси”ни яратиш

ва уни халлқа хизмат қилиш йўлида давлат хизматчиларининг асосий
ғояси ва мақсадига айлантириш давлат бошқаруви тизимини

ривожлантиришга асос бўлади.


background image

“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”

mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi

694

Фойдаланилган адабиётлар ва интернет ресурслари

:

1.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги

Қонуни, 08.08.2022 й.

https://lex.uz/docs/6145972

2.

The

civil

servant

Law

of

the

People's

Republic

Of

China

http://www.asianlii.org/cn/legis/cen/laws/tcslotproc462/

3.

Л.Л.Сухадольская. Китайская мечта и новая дипломатия Китая” научная

статья, 2016

4.

Т.Я. Хабриева,Чжао Шимин. Опыт лучших практик государственной службы

России и Китая. Совместная монография, Москва

-

Шанхай, 2020.

5.

А.П.Алексеенко. Регулирование государственной гражданской службы в КНР,

2018.

6.

https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%9A%D0%B8%D1%82%D0%B0%D0%B9

7.

http://chinalawinfo.ru/all

КЛАСТЕРНИ САМАРАЛИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ КОМПЛЕКС

ЁНДАШУВЛАРИ

PhD Худойкулов Мамарасул Раджабович

Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат

институти мустақил изланувчиси


Кластерни шакллантириш ва ривожлантириш учун бозорлар,

транспорт тармоқлари ва инфратузилмага кириш зарур. Истеъмол

бозорлари, экспорт марказлари ва транспорт тугунларига яқинлик

транспорт харажатларини, етказиб бериш вақтларини ва бозорга кириш

тўсиқларини камайтириш орқали кластерларнинг рақобатбардошлигини

оширади. Йўллар, портлар ва кенг полосали тармоқлар каби

инфратузилмага инвестициялар уланиш ва фойдаланиш имкониятини

яхшилайди, бу эса корхоналарга глобал қиймат занжирларида иштирок

этиш ва минтақага инвестицияларни жалб қилиш имконини беради.
Юқоридагиларга асосланадиган бўлсак, ушбу омилларни ва

уларнинг

ўзаро

таъсирини

тушуниш

кластерга

асосланган

иқтисодий

ривожланишни рағбатлантиришга интилаётган бизнес ва манфаатдор

томонлар учун жуда муҳимдир.

Кластер тизимларидаги иқтисодий жараёнлар ишлаб чиқариш,

инновациялар,

рақобатбардошлик

ва

иқтисодий

ўсишни

рағбатлантирадиган бир қатор фаолият ва ўзаро таъсирларни ўз ичига

олади. Бу жараёнлар маълум бир географик ҳудудда тегишли тармоқлар,

корхоналар ва муассасаларни ўзаро муносабати билан шаклланади.
Кластер тизимларидаги асосий иқтисодий жараёнлар,

жумладан ишлаб

чиқариш тармоқлари, бозорга кириш, молиядан фойдаланиш,

тадбиркорлик ва кластер ташқи таъсирини ўрганади (1

-

расм).

Bibliografik manbalar

Узбекистан Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги Қонуни, 08.08.2022 й. https://lex.uz/docs/6145972

The civil servant Law of the People's Republic Of China http://www.asianlii.org/cn/legis/cen/laws/tcslotproc462/

Л.Л.Суходольская. Китайская мечта и новая дипломатия Китая" научная статья, 2016

Т.Я. Хабриева,Чжао Шимин. Опыт лучших практик государственной службы России и Китая. Совместная монография, Москва-Шанхай, 2020.

А.П.Алексеенко. Регулирование государственной гражданской службы в КНР, 2018.

https://ru.wikipedia.org/wiki/%D0%9A%D0%B8%D1%82%D0%B0%D0%B9

http://chinalawinfo.ru/all