“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”
mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi
433
опыт, будут иметь значительное конкурентное преимущество. Успех в этом
направлении гарантирует не только коммерческое благополучие, но и
долгосрочную устои чивость на рынке.
Список использованной литературы
1.
Постановление Президента Республики Узбекистан, от 23.10.2021 г. № ПП
-5265
«О дополнительных мерах по цифровизации страхового рынка и развитию сферы
страхования жизни» https://lex.uz/uz/docs/5692
523
2.
Закон
Республики
Узбекистан
от
23.11.2021
№
УП
-730
"О
страховой
деятельности",
https://lex.uz/uz/docs/-5739117
3. Страхование в Узбекистане: история, современное состояние, вызовы в процессе
развития, страхование внешнеэкономической деятельности. Монография. Р.Aзимов. –
Т:”ТУРОН
-
ИҚБОЛ”, 2021, 168с.
4. Теория и практика цифровизации страхового рынка в Российской Федерации.
Монография. Цыганов А.А., Азимов Р.С., Брызгалов Д.В. – Москва: Прометей, 2021. – 378 с.
КОРПОРАТИВ ТУЗИЛМАЛАРДА ЗАМОНАВИЙ МОЛИЯВИЙ БОШҚАРУВ
МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Хамдамов Омонулло Неъматуллаевич
Тошкент давлат иқтисодиёт университети
“Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар”
кафедраси профессори
Ўзбекистонда фаолият юритаётган акциядорлик жамиятларида
замонавий молиявий менежмент тизимини ташкил этиш ва
такомиллаштиришга доир бир қатор норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар қабул
қилиниб, акциядорлик жамиятлари фаолиятини ташкил этиш ва
ривожлантириш, уларнинг инфратузилмаси, капитал бозоридаги
иштирокини янада ошириш ва бошқа молиявий
-
инвестицион
жиҳатларини қамраб олувчи мустаҳкам ҳуқуқий асос яратилди. 2022
-2026
йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида
«мамлакатимизда капитал ҳаракатини босқичма
-
босқич эркинлаштириш
ҳамда йирик корхоналарни ва улардаги улушларни (акцияларни), шу
жумладан фонд биржаси орқали хусусийлаштириш ҳамда саноатнинг
етакчи тармоқлари ва иқтисодиётни янада либераллаштириш ҳамда
трансформация жараёнларини якунлаш»
[1]
иқтисодиёт соҳасидаги асосий
мақсадлардан бири сифатида белгилаб олинган
.
Шунга мувофиқ, ташқи муҳитдаги ўзгаришларга мос равишда
корпоратив
молия
сиёсатини
мувофиқлаштириш,
молиявий
менежментнинг халқаро замонавий услубиятини жорий этиш, молиявий
таъминотнинг қўшимча манбаларини шакллантиришда молия бозори
билан
муносабатларни
ривожлантириш,
молиявий
рискларни
бошқаришда халқаро стандартларни жорий этиш, капитал тузилмасини
“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”
mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi
434
оптималлаштиришда молиявий технологияларни татбиқ этишга доир
илмий тадқиқотларни амалга оширилиши ҳозирги куннинг долзарб
масалаларидан биридир.
Акциядорлик
жамиятларида молиявий менежмент тизимини ташкил
этиш аниқ бир тамойилларга асосланиши лозим. Чунки молиявий
бошқарув қарорларини қабул қилишда чегаравий омилларнинг
мавжудлиги
(мультипликатор
коэффициентларга,
рентебеллик,
ликвидлик ва ш.к. молиявий барқарорлик коэффициентларга), турли
омилларнинг ўзгариши шароитида якуний қарорга келиш имконини
беради. Халқаро илмий
-
услубий тажрибаларини тадқиқ қилиш асосида
акциядорлик жамиятларида молиявий менежмент тизимини ташкил
этишнинг қуйидаги муҳим тамойиллари ажратиб кўрсатиш мумкин:
1. Стратегик йўналтирилганлиги. Молиявий менежментнинг асосий
мақсадларидан
бири
молиявий
ресурслардан
фойдаланиш
самарадорлигини ошириш ҳисобига улар билан боғлиқ молиявий
рискларни камайтириш ҳисобланади. Шунинг учун акциядорлик
жамиятларида молиявий менежерларнинг асосий вазифаси истиқболли
лойиҳаларни ишлаб чиқишда фаолиятнинг молиявий жиҳатлари билан
боғлиқ бўлган барча йўналишларини қамраб олиш ҳисобланади.
Таъкидлаш лозимки, кейинги йилларда диссертация объекти сифатида
танлаб олинган акциядорлик жамиятларида стратегик қарорларни қабул
қилиш асосан йиллик бизнес режаларининг маълум қисми ёки муайян
“шаблон” тарзида ишлаб чиқилиши ушбу йўналишни такомиллаштириш
заруратини намоён этмоқда. Айтиб ўтиш керакки, айрим йирик
акциядорлик жамиятлари фаолиятини ривожлантиришдаги давлатнинг
иштироки юқори бўлиб, бу каби акциядорлик жамиятлари стратегик
қарорлар қабул қилишда давлат томонидан стратегик ривожлантиришга
доир сценарийлар ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади. Мисол
учун, Ўзбекистонда кон
-
металлургия саноати корхоналари корпоратив
бошқарув тизимини такомиллаштиришга доир 2035
-
йилгача бўлган
стратегия қабул қилинган бўлиб, бунда қуйидаги муҳим жиҳатларга
эътибор қаратилган: устав капиталида давлатнинг улуши йирик бўлган
акциядорлик жамиятларида “халқчил” IPO ларни амалга оширган ҳолда
хусусийлаштириш жараёнларини адолат ва шаффофлигини таъминлаш;
компанияларнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида
молиявий
-
инвестицион
фаолиятни
диверсификациялаш
ҳисобига
ликвидлик ва
бошқа молиявий барқарорлик кўрсаткичларини ошириш;
компаниянинг обрўсини янада ошириш, замонавий инновацион
технологияларни амалиётга жорий этиш мақсадида мутаҳассисларни
хорижий кўникмаларини ривожлантириш ва рағбатлантириш тизимини
янада такомиллаштириш
.
2. Интеграциялашув ва диверсификация қилиш. Янги Ўзбекистон
шароитида акциядорлик жамиятларида молиявий бошқарув тизимини
“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”
mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi
435
такомиллаштиришда эътибор берилаётган муҳим йўналишлардан бири,
йирик акциядорлик компанияларининг халқаро валюта ва халқаро
капитал бозорининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида интеграциялашув
жараёнларини жадаллаштириш ҳисобланади. Кейинги йилларда
мамлакатимизда фаолият юритаётган йирик тижорат банклари ва реал
сектор компанияларининг халқаро еврооблигацияларини йирик фонд
бозорларига
жойлаштирилиши ортидан компанияларнинг халқаро
капитал бозоридан молиявий ресурслар жалб қилишнинг дастлабки
босқичлари сифатида баҳолаш мумкин. Таъкидлаш лозимки, мазкур
операцияларнинг кейинчалик такомиллашиб борилиши акциядорлик
жамиятлари томонидан истиқболли лойиҳаларни молиялаштиришда
анъанавий банк моделидан нобанк моделини ривожлантиришга ўтишда
муҳим аҳамият касб этади.
3. Молиялаштириш ва инвестицион қарорлар қабул қилиш. Мазкур
тамойиллар молиявий менежментнинг бош мақсадини ифодалаш билан
бирга асосий функциялари ва вазифалар кетма
-
кетлиги ушбу йўналишдан
келиб чиққан ҳолда белгиланади. Айтиб ўтиш лозимки, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПФ
-
6207 сон
“Капитал бозорини янада ривожлантириш чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги
Фармони
[2]
да ҳам асосий устувор вазифалар айнан ушбу икки жиҳатга
қаратилган десак муболаға бўлмайди. Кейинчалик 2023 йил 2 сентябрда
мазкур фармоннинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг “Капитал бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ
-291-
сонли Қарори қабул қилинди.
Мазкур қонунчилик хужжатларида, капитал бозорини босқичма
-
босқич такомиллаштириш орқали бозор капиталлашувни 2023 йилнинг
якунига қадар 45 трлн.га етказиш, шунингдек, халқаро мезонлар ва
тажрибаларни жорий қилган ҳолда, капитал бозорини тартибга
солишнинг яхлитлигини ва тизимли таваккалчиликларнинг олдини
олишни таъминловчи қонунчилик базасини яратиш, капитал бозоридан
молиявий ресурслар жалб қилиш механизмини ривожлантириш орқали
банк томонидан кредитлашга муқобил бўлган самарали молиялаштириш
инструментларини амалиётга татбиқ этиш каби устувор вазифалар
белгилаб берилган.
Эътиборли жиҳат бундан беш йил аввал капитал бозорини
капиталлашув даражасини кўрадиган бўлсак ушбу кўрсаткич 3 трлн.сўмни
ташкил этган бўлса, ўтган давр мобайнида деярли 10 баробардан зиёдга
ошганлиги ушбу бозорни йилдан йилга юқори динамика билан
ўсаётганлигидан далолат беради. Иккинчи муҳим устувор вазифа, халқаро
амалиёт тажрибаларини ўрганган ҳолда, соҳага хорижий малакали
кадрларни жалб қилиш, кадрларни халқаро тажриба алмашуви ва
малакасини ошириш тартибини ривожлантириш ҳамда фонд бозорини
ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш билан
“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”
mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi
436
бирга инвестицияларни молиялаштириш учун зарурий шарт
-
шароитларни яратиш.
Капитал бозорини ривожлантириш бўйича қабул қилинган учинчи
муҳим устувор йўналиш 2023 йилнинг якунига қадар давлат томонидан
қабул қилинадиган ҳар йиллик инвестиция дастурлари доирасида
лойиҳаларнинг қимматли қоғозлар чиқариш орқали молиялаштирилган
қисмини 5 фоизгача етказиш. Халқаро амалиёт тажрибалари кўрсатишича
мазкур механизм IPO ларни ўтказишдаги муҳим талаблардан бири бўлиб,
бугунги кунда мамлакатимиз акциядорлик жамиятлари томонидан
акцияларни оммавий жойлаштириш борасидаги мавжуд муаммолардан
бири ҳам айнан ушбу йўналишда эканлигини қайд этиш мумкин.
Демоқчимизки, акцияларни оммавий жойлаштиришда мавжуд фаолият
юритаётган компанияларнинг агар молиявий барқарорлик “тарихи”
ижобий бўлмаса, улар бўйича маълум улушларни IPO ларга чиқарилиши
мазкур соҳага инвесторлар киритган сармоясини тўлиқ оқламаслиги
мумкин. Шунинг учун акцияларни оммавий жойлаштириш амалиётидан
асосан янги ташкил этилаётган компаниялар ёки янги старт
-
ап
лойиҳаларга йўналтириш истиқболда ижобий натижа беради. Ўз
навбатида айнан шу каби жиҳатлар Фармонда белгиланган кейинги
устувор вазифа яъни, миноритар инвесторлар, капитал бозорининг бошқа
иштирокчилари ҳамда аҳоли кенг қатламларининг билимлари,
кўникмалари ва молиявий саводҳонлиги оширишни қўллаб
-
қувватлаш
дастурлари доирасида 2023 йилнинг якунига қадар 40 минг нафар
аҳолини қамраб олиниши ҳисобланади. Халқаро йирик фонд биржалари,
молия институтларини ривожланиш динамикасини таҳлил қилар
эканмиз, биринчи навбатда капитал бозорида аҳборотларнинг
ошкоралиги ва ундан
деярли барча манфаатдор бўлган томонларни
бемалол фойдалана олиш имкониятининг мавжудлиги муҳим
ҳисобланади. Кейинги йилларда капитал бозори иштирокчиларининг
молиявий, инвестицион ва стратегик йўналишларини қамраб олувчи
молиявий ҳисоботларни эълон қилиш
тартиби такомиллашаётган
бўлсада, бироқ ушбу жараёнларни янада ошкоралигини таъминлаш
долзарб аҳамият касб этади. Шунинг учун ҳам мазкур Фармонда бешинчи
устувор
вазифа
сифатида
халқаро
молия
бозорлари
билан
интеграциялашув, замонавий ахборот
-
коммуникация
технолоягиларидан
кенг фойдаланиш ва хорижда муваффақиятли синовдан ўтган илғор
ёндашувлардан фойдаланиш орқали инвесторлар учун капитал
бозорининг қулайлигини оширишдан иборат.
4. Акциядорлик жамиятнинг молиявий бошқарув тузилмасини
шакллантириш.
Замонавий
молиявий
менежментнинг
асосий
масалаларидан бири, компанияларда молиявий бошқарувнинг аниқ
вазифалари ва ваколатлари черагасини белгилаш ҳисобланади. Мазкур
“чегара” бевосита молиявий менежментнинг институционал
-
ташкилий
“MILLIY IQTISODIYOTNI ISLOH QILISH VA BARQAROR RIVOJLANTIRISH ISTIQBOLLARI”
mavzusida xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyasi
437
асослари доирасида белгиланади.
Халқаро амалиёт тажрибалари
кўрсатишича, компанияларда молиявий менежмент тизимини ташкил
этиш уларнинг фаолият турлари, кўлами, хажми ва бошқа турли
омилларни инобатга олган ҳолда ташкил этилади. Амалга оширилган
тадқиқотлар натижасида ишимизнинг кейинги
параграфида
миллий
амалиётда акциядорлик жамиятларида умумий бошқарувнинг ташкилий
тузилмасидан келиб чиққан ҳолда молиявий менежментни ташкил
этишнинг асосий жиҳатлари ёритиб берилган.
5. Ташқи муҳитга мослашувчанлик. Акциядорлик жамиятлари умумий
даврийлик фаолиятини оладиган бўлсак, иқтисодий ривожланиш
циклининг барча босқичларида ташқи таъсир билан боғлиқ рискларга дуч
келади. Мазкур жараёнда молиявий менежмент тизимини ташкил
этишдаги асосий тамойил молиявий
-
инвестицион ривожланишнинг барча
босқичларида молиявий менежерлар молиявий рискларни олдиндан
прогноз қилиш, рискларни аниқлаш ва уларни камайтиришга доир
тегишли чора
-
тадбирларни ишлаб чиқишни назарда тутади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
28
январдаги ПФ
-60-
сон
«2022
-
2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт Стратегияси
тўғрисида»ги Фармони. https://lex.uz/docs/5841063
2.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПФ
-6207-
сон
“Капитал бозорини янада ривожлантириш чора
-
тадбирлари тўғрисида” ги Фармони.
3.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 2 сентябрдаги “Капитал
бозорини ривожлантиришнинг қўшимча чора
-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ
-291-
сонли
Қарори.
4.
Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари
ва акциядорларнинг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Қонуни (янги таҳрири). 2014 йил 6 май, ЎРҚ
-370-
сон.
TIJORAT BANKLARI SAMARADORLIK KO‘RSATKICHLARI TAHLILI
Xoldorov Sardor Umarovich
TDIU tadqiqotchisi
Annotasiya.
O‘zbekiston tijorat banklari moliyaviy ko‘rsatkichlarining tahlili
mamlakatdagi bank tizimining umumiy holatini va uning iqtisodiyotga ta'sirini aniqlashga
imkon beradi. Ushbu tahlil orqali banklarning foydaliligi, likvidligi, kapital adekvati va umumiy
moliyaviy holati baholanadi. Ushbu maqolada tijorat banklarining samaradorlik ko‘rsatkichlari,
ularning tahlili va banklarning iqtisodiyotdagi o‘rni haqida statistik raqamlar asosida ma'
lumot
beriladi.
Kalit so‘zlar:
Tijorat banklari,
samaradorlik ko‘rsatkichlari,
rentabellik, ROA, ROE,
likvidlik, operatsion samaradorlik, muammoli kreditlar (NPL).
