Судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни оширишда рақамлаштиришнинг аҳамияти
Мазкур мақолада судлар фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлашда ҳамда уларнинг самарали фаолиятини амалга ошириш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган рақамлаштиришга доир ислоҳотлар, бугунги кунда суд соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш масалаларига тўхталиб ўтилган. Шунингдек, суд жараёнига сунъий интеллектни жорий этишнинг инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари дахлсизлиги учун зарур бўлган хусусиятлари ҳам ўрганилиб, ахборот технологиялари, хусусан,сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда содир бўлаётган жиноятлар манзараси тавсифланган. Бундан ташқари, айрим давлатларнинг ахбороткоммуникация технологиялари, сунъий интеллект тизимларини жорий этиш тажрибаси таҳлил қилинган.