Тез тиббий ёрдам кўрсатиш жараёнида болалардаги критик ҳолатларнинг оқибатларини прогнозлаш

Зафар Сафаров, Алишер Шарипов, Аҳрор Алимов, Абдумалик Расулов, Рафкат Усманов

Ушбу тадқиқотда, болаларда критик ҳолатларнинг оғирлигини баҳолашда интеграл шкалаларнинг прогностик самарадорлигини баҳолаш мақсадида Тошкент шаҳри тез тиббий ёрдам хизмати орқали ТошПТИ клиникасига олиб келинган 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган 143 та бола танлаб олинди. Бемор болалар икки гуруҳга бўлинди. Биринчи гуруҳга ўлим кузатилган 63 та бемор, иккинчи гуруҳга ҳаёти сақлаб қолинган 80 та бемор киритилди. Беморлар аҳволини баҳолаш ва оқибатларни прогнозлашда критик ҳолатдаги беморлардаги летал оқибатлар билан беморларнинг MODS шкаласи бўйича фақат учта тизимни баҳолаш балларининг суммар миқдорлари ўртасида аниқ корреляцион боғлиқлик борлиги аниқланди. MODS шкаласи бўйича фақат учта тизимни баҳолаш усулининг интенсив даволашнинг эрта босқичларида қўллаш даволаш самарадорлигини аниқлашда муҳим аҳамият эга бўлиши аниқланди.

51

Koʻrishlar

12

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos