Barcha maqolalar - Meteorologiya va atmosfera fani

Maqolalar soni: 7
  • Ushbu maqola zamonaviy ta’limda jahon standartlariga javob bera oladigan va xususan, boshlang‘ich ta’lim sohasida faoliyatni boshlashi lozim bo‘lgan bo‘lajak boshlang‘ich sinf o‘qituvchilarini innovatsion faoliyatga tayyorlash tadqiqotchilik kompetensiyalarini shakllantirish masalalariga e’tibor beradi va bunda aynan qanday, qaysi jihatlarning dolzarb ekanligi to‘g‘risida fikr-mulohaza bildirishga ham ahamiyat berildi.
    Malika Abduqunduzova
    587-593
    165   27
  • Тадқиқот объекта: кўп миқдордаги антропоген келиб чиқишга эга бўлган чиқивдилар чиқарилувчи хавфли экологик худуд хисобланган Охангарон водийсининг хаво хавзаси.
    Ишнинг мақсади: водий орографиясини хисобга олган ҳолда ифлослантирувчи моддалар кўчишининг гидродинамик модели асосвда Охангарон водийсида ифлослантирувчи моддалар таркалишининг синоптик ва мегеорологик шароигларини ўрганиш; водивда ифлослантирувчи моддалар кўчишининг мониторинги, диагнози ва киска муддатли прогнози учун тавсияларни ишлаб чиқиш.
    Тадқиқот методлари: илмий билим усуллари, жумладан, морфометрик тахлил усули, иқлимий-сгатистик, каргографик ва синоптик тахлил усуллари, гцдродинамик масалаларни ечишнинг чекли айирмалар усули.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилги: Ғарбий Тян-Шан водийларидан биридапт шамол рсжимининг эксперимента! йўл билан олинган маълумотларини морфометрик харакгеристикалари ўхшаш бўлган бошқа водийларда кўллаш имконини берувчи янги ёндошув ишлаб чикилган; йилнинг илик ва совук ярим йилликларига хос бўлган циркуляция турлари учун Охангарон водийси хаво хавзасининг ҳолати баҳоланган; водий атмосферасининг ифлослантирувчи моддалардан тозаланиши учун кулай ва нокулай шароитларни таъминловчи шамол тезлиги киймаглари аникланган; ҳавонинг ифлослантирувчи моддалардан тозаланиши учун кулай ва нокулай шароитларининг Урта Осиё синотпик жараёнлари турлари билан богликлиги аникланган; хаво хавзаси холатининг киска муддатли прогнозини ўз ичига олувчи мониторинг схемаси таклиф килинган.
    Амалий ахамияти: диссертация тадкикотида ишлаб чикилган услубиятлар, алгоритм, хулоса ва тавсиялардан корхоналарни жойлаппириш лойихаларини ишлаб чикиш; Ғарбий Тян-Шан водийларидаги эксиогик кескин саноат худудларида атмосфера холатининг мониторинги; саноат чикиндилари билан ифлосланиш холатини баҳолаш каргаларини тузиш; шунингдек “Экология асослари”, “Об-хаво прогнозининг сонли усуллари”, “Атмосфера физикаси”, “Экологик мониторинг” махсус фанларини ўқитишда фойдаланиш мумкин.
    Татбик эгнш даражаси ва иктисодий самардорлиги: тадкикот жараёнида олинган натижалардан Тошкент вилояпт Охангарон тумани хокимияти томонидан саноат корхоналарининг фаолиятини тартибга солиш бўйича бошқарув карорларини кабул қилишда фойдаланилмоқда
    Қу.тланиш (фойдаланиш) сохаси: янги корхоналарни жойлаштириш лойихаларини ишлаб чикиш, хаво ҳолати сифатининг мониторинги ва прогнози, “Экология асослари”, “Об-хаво прогнозининг сонли усуллари”, “Атмосфера физикаси”, ‘Экологик мониторинг” ўкув курслари.

    Бахтияр Холматжанов
    1-24
    44   13
  • Тадқиқот объекта: диссертация ишининг объекта сифатида Узбекистан Республикаси ахолиси касалликларининг худудий таркиби белгиланган, унинг предмета бўлиб эса ахоли касалликларининг географик хусусиятлари хизмат қилади.
    Ишнинг максади: ахоли касалликларининг худудий таркибини тахлил килиш асосида Узбекистан Республикаси тиббий географик вазиятини яхшилаш билан боглик илмий-амалий тавсияларни ишлаб чикишдан иборат.
    Тадқиқот методлари: географик такқослаш, картография, тарихий, демографик тахлил, статистик, тизим-таркиб, экстраполяция, социологик тадқиқот (сўров), эксперт баҳолаш ва бошқалар.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилнгн: диссертацияда ахоли касалликлари, унинг ўлим кўрсаткичларининг сабаблари ва ҳудудий таркиби иктисодий ва ижтимоий география фани нуктаи назаридан тахлил этилган ҳамда прогноз қилинган; асосий касалликларнинг таркалиши бўйича республика ҳудуди районлаштирилган; Узбекистан табиий-экологик ва геодемографик шароитидан келиб чикқан ҳолда тиббий географик конуниятлар очиб берилган. Тиббиёт географиясининг назарий муаммолари, унинг география фанлари тизимидаги ўрни ва таркибий тузилиши асослаб берилган; Ўзбекистонда вужудга келган нозогеографик вазият вилоятлар даражасида тадқиқ қилинган.
    Амалий ахамияти: тадкиқотнинг асосий мазмуни ва хулосаларидан мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ислох килишда, республика минтақаларида тиббий хизмат фаолиятини худудий ташкил этишни такомиллаштиришда ҳамда олий ўкув юртларидаги ўқув жараёнлари фаолиятида фойдаланиш мумкин.
    Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: илмий ишнинг асосий натижалари Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси, Узбекистан Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Узбекистан Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Саломатлик ва тиббий статистика института, вилоятлар соғлиқни саклаш ҳудудий бошкармалари, ЎзМУ география факультета ўкув жараёнида фойдаланилмоқда.
    Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг бўлинмалари, Узбекистан Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят ҳокимликлари, олий ўқув юртлари ва бошқалар.

    Нилуфар Комилова
    1-46
    44   14
  • Тадқиқот объекти: Сирдарё вилоятидаги суғориладиган геосистемалар.
    Ишнинг мақсади: Сирдарё ҳавзасида сув оқимининг сунъий равишда ўзгартирилиши ва сув танкислигининг гсосистемалардаги мелиоратив ҳолатга таъсирини аниқлаш ва срларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича илмий асосланган тавсия ва таклифларни Сирдарё вилояти суғориладиган геосистемалари мисолида ишлаб чиқишдан иборат.
    Тадқиқот методлари: тизимли-структуравий таҳлил, дала тадкиқот, дала тажриба, лаборатория таҳлили, картографик, аэрокосмик, адабиётлар ва фонд матсриаллари билан ишлаш, сув-туз ва энергия алмашинуви тенгламалари, географик ва гсокимёвий тахдил, такқослаш.
    Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Сирдарё ҳавзасида юзага келаётган сунъий сув танқислиги оқибатида Сирдарё вилояти суғориладиган геосистемаларида рўй бсраётган сув ва туз алмашиниш жараёнлари назарий жиҳатдан ўрганилди; табиий ва антропоген омиллар таъсирида суғориладиган срлар унумдорлиги ва экинлар ҳосилдорлигининг пасайиши микдорий баҳоланди; сунъий сув танқислиги оқибатида Сирдарё вилояти суғориладиган геосистемаларидаги шўрланиш, агрокимёвий ва сув-физик хоссаларининг ўзгариши аникланди; сизот сувларининг сатҳи ва минсраллашуви ўзгарувчан-лигининг гсосистемалардаги тупроқ-шўрланиш жараёнига таъсирини яхшилаш бўйича тадбирлар ишлаб чиқилди; мелиоратив ҳолатни яхшилашда фитомелио-рантлардан фойдаланиш самарадорлиги дала-тажриба асосида аникланди.
    Амалий ахамияти: диссертация натижалари, илмий-услубий тавсиялари ва таклифлари қишлоқ ва сув хўжалиги бошкармаси, ср кадастри ва табиатни муҳофаза қилиш кўмиталари, ҳавза ирригация тизимлари фаолиятида, срларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга каратилган тадбирларни ишлаб чиқишда, ўкув жараёнида қўлланилиши мумкин.
    Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: ишнинг натижалари Гулистон Давлат унивсрситетида ўқув жараёнига тадбиқ этилган. Тупрок-мслиоратив жараснларни мақбуллаштириш бўйича тавсиялар Боёвут тумани “Ғалаба” СФУ да амалиётга тадбиқ этилган ва фойдаланилмокда.
    Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги бўлинмалари, илмий-тадкиқот институтлари, таълим муассасалари, мелиорация хизмати бошқармалари, фермер хўжаликлари.

    Аброржон Юлдашов
    1-28
    26   11
  • Объект исследования: городское расселение Бухарского вилоята.
    Цель работы: анализ процесса формирования городских поселений с учётом особенностей пустынных условий Бухарского вилоята, разработка на этой основе научно-практических рекомендаций по совершествованию их развития.
    Методы исследования: статистический, картографический,
    исторический, сравнительно-географический, системно-структурный, а также методы полевых исследований и прогнозирования.
    Полученные результаты и их новизна: в диссертации выявлены особенности природных условий пустынь с точки зрения развития и территориальной организации производства и городского расселения, рассмотрено влияние физико-географических факторов на развитие городов, дан анализ процесса формирования городских поселений и их систем. В рамках Государственной программы «Года развития и благосостояния села» изучено развитие новых городских поселков и сельских туманов Бухарского вилоята, проанализирован инвестиционный климат и систем инфраструктуры региона, рассмотрены демографическая и геоэкологическая ситуация городов, обоснованы основные проблемы и разработана научная концепция их развития на перспективу.
    Практическая значимость: основные результаты и выводы исследования могут быть использованы в разработке региональной программы комплексного социально-экономического развития, в решении градостроительных проблем пустынных регионов и в управлении урбанизационных процессов, а методические подходы и статистические материалы будут востребованы в учебном процессе вузов.
    Степень внедрения и экономическая эффективность: отдельние предложения и рекомендации диссертанта приняты к внедрению хокимиятами Бухарского вилоята и города Газли, учебной частью БухГУ.
    Область применения: хокимият Бухарского вилоята и городов, высшие учебные заведения.

    Аҳмаджон Мавлонов
    1-27
    45   12
  • Climate change is reshaping human mobility across the planet. Climate-related hazards such as floods, storms, and wildfires have already become major drivers of global human mobility. Policy advancements in the field of climate migration are unprecedented and critical, as they have impacts not only on a global scale but also at regional, national, and sub-national levels. These policies are especially important for countries and populations most vulnerable to climate change, particularly the least developed countries, landlocked developing countries, and small island developing states.

    Zulayxo Kadirova, Baxtiyor Ismoilov
    22-26
    52   14
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Ҳозирги вактда жаҳонда атроф муҳитни муҳофаза қилиш муаммолари ҳамда табиатдан оқилона фойдаланиш масалалари долзарб аҳамият касб этмокда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотига кўра, ҳозирда авж олаётган антропоген деградация Ернинг 60 фоиз геотизимларига хавф солмокда, 20 фоизи эса деградацияга учраб бўлган. “Глобаллашув шароитларида табиий ва унга якин геотизимларнинг етарли микдорлари (90 фоизгача) сақлаб қолинсагина табиат билан инсон биргаликда баркарор мавжуд бўла олади. Айнан табиий геотизимлар, улар майдонининг 40 фоизини ташкил этадиган антропоген бузилган ҳудудларнинг тарқалиши ва функционал номувозанатлишуви ўрнини тўлдириб туради”.1
    Бугунги кунда жаҳон миқёсида долзарб йўналишларидан бири замонавий жамият билан табиат ўртасидаги ўзаро алоқаларни муқобиллаштиришдан иборатдир. Инсоннинг яшаши учун атроф-муҳитда муқобил ҳолатни таъминлаб бериш учун табиат ва жамиятнинг ўзаро алоқаси қонуниятларида пайдо бўлаётган салбий ҳолатлар билан тизимли курашишга, табиий бойликлардан унумли фойдаланишга катта аҳамият қаратилмокда.
    Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, табиат ва жамият муносабатларини муқобиллаштириш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича муайян ютуқларга эришилди. Атроф-муҳит муҳофазаси ва табиий ресурслардан меъёрида фойдаланиш ҳамда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга қаратилган қатор қонун ва қарорлар кабул килинди. Мазкур йўналишда амалга оширилган чора-тадбирлар асосида кейинги йилларда мамлакат ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича, Орол ва Оролбўйи экологик инқирози ҳамда геотизимлар ҳолатининг ёмонлашувини камайтириш бўйича муайян натижаларга эришишга муваффақ бўлинди. Шу билан бирга, Оролбўйи худудидаги чўллашиш жараёнларининг кучайиб бориши олдини олиш, хавзадаги сувдан окилона фойдаланиш йўли билан Орол суви сатҳини муайян даражада сақлаб қолиш бўйича тадқикотлар ўтказиш зарурияти туғилмокда. Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси2да «Аҳоли ҳаёт-фаолияти ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга Орол денгизининг куриши ва глобал иқлим ўзгаришларининг салбий таъсирларини юмшатиш бўйича тизимли чора-тадбирларни қабул килиш» юзасидан муҳим вазифалар белгилаб берилган. Бу борада, жумладан, Орол денгизи ва Оролбўйи муаммоларига доир мақсадли илмий-тадқиқот ишларининг олиб борилиши, сув ҳавзасининг қуриб бориши ва атроф-ҳудуднинг чўллашиши билан боғлиқ равишда минтақа табииат комплексларидаги ўзгаришларга йўналтирилган илмий-тадқиқотлар муҳим аҳамият касб этади.
    Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 29 августдаги 255-сон «2015-2018 йилларда Орол инқирозини юмшитиш ва Оролбўйи ҳудудини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар комплекс дастури тўғрисида»ги Қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сонли «2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур соҳага тегишли бошка меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
    Тадқиқотнинг мақсади антропоген геотизимлар деструкцияси ва деградацияси хусусиятларини аниқлаш ва асослаш, кайта тиклаш меъёрларини баҳолаш ҳамда Оролбўйи ва Орол денгизи фаолияти режимини бошқариш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
    Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
    Амударё қуйи оқими ва денгизнинг қуриган қисми геотизимлари ўзгариш динамикасини изобаталар асосидаги илмий прогнозлари ишлаб чиқилган;
    Орол денгизининг қуриган қисми ва Амударё дельтаси текслиги тупроқ қатламларида туз йиғилишининг турлари ва хусусиятлари аниқланган;
    табиий мелиоратив мажмуаларининг литологик-геоморфологик тузилиши билан боғлиқ гидрологик ва гидрокимёвий кўрсаткичлари аниқланган;
    маҳаллий арид зоналар табиий шароитларини ҳисобга олувчи, чўлланиш разрядлари, тезлиги, ички ва умумий чўлланишнинг майдон, микдор ва мезон кўрсатгичларини аниқлаш имконига эга чўлланиш хавфини хариталаштириш такомиллаштирилган;
    табиий, антропоген ва техноген омиллар таъсирида арид геотизимлар деструкция ва деградациясининг локал ландшафт-индикация жараёнларини аниқлаш имконига эга, келажакда кутилаётган чўлланиш зоналарини аниқлаш услуби такомиллаштирилган;
    Орол денгизининг куриган қисмда ўрмонзорларни тезкор табиий алмашинув-кўпайиш жараёнига имкон берувчи ва минтақадаги экологик инқирозни кескин камайтириш хусусиятига эга, киска муддатда тор, энсиз ва кенг қатор майдонларда ўрмонзорлар ҳамда чорва-озуқабоп яйловзорларни яратиш усуллари такомиллаштирилган.
    Хулоса
    «Геосистема деструкция ва деградациясининг чегаралари ва хусусиятлари ҳамда кайта тикланиши» мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадкикотлар натижасида куйидаги хулосалар такдим этилди:
    1. Кўриб чикилган географик объектлар - Орол денгизи, постаквал ва дельта геотизимлари ҳамда уларга туташ геотизимлар - нисбатан кўп бўлмаган тарихий вақт оралигида салбий тавсифга эга туб ўзгаришларни бошдан кечирди. Бунинг сабаби - хавзадаги давлатлар томонидан олиб борилган хўжалик, биринчи навбатда, сув хўжалиги фаолияти бўлиб, уларнинг окибатида Орол денгизи хавзасининг сув ресурслари батамом тугад и.
    2. Минтақадаги ландшафтларнинг тубдан ўзгариши ўртасидаги боғлиқлик сабаб-оқибатлари, алоҳида табиий-географик жараёнларнинг бир-бирига таъсири, улар салбий оқибатларининг эҳтимолий кўламлари хануз етарли даражада очиб берилмаган эди. Мазкур муаммолар орасида бузилган геотизимларни ёки уларнинг тизим яратувчанлик вазифаларини қайта тиклаш бўйича эришиладиган поғоналарини баҳолаш бўйича вазифалар алоҳида ўрин тутади. Муаммони мана шундай англаш ва ўтмишдошларнинг хулосалари асосида минтақа ландшафти ва ландшафт хосил килувчи жараёнлар, уларнинг ўзаро таъсирлашув хусусиятлари ва тартиби юзасидан муайян тавсифларга эга бўлинди.
    3. Минтақа ландшафтининг туб ўзгаришлари унинг гидрологии режимидаги ўзгаришлар ва улар оқибатидаги геофизик ва геокимёвий режимлардаги ҳамда тупроқ ҳосил бўлиш режими, шунингдек, ўсимлик ва ҳайвонлар олами сукцессиялари ўзгариши шарт қилиб кўйди.
    4. Минтақа ландшафти Орол денгизининг қолдиқ кўллари, чўллашиб бораётган постаивал ва дельта геотизимлари ҳамда уларга туташ денудацион ва аккумулятив (текислик) ҳамда дўнгликлардан иборат геотизимлар орқали намоён бўлади. “Катта денгиз”нинг ғарбий ва шарқий қисми “Кичик денгиз”нинг унчалар хам шўр бўлмаган сувлари билан тўйиниб турадиган ўта шўр кўллардан иборат. Бундан ташқари шўр кўллар атмосфера ёғинлари ва ер ости шўр сувлари ҳисобидан ҳам тўйинади. Бизнинг тадқиқотларимиз бўйича ниҳоят даражада тузланган сувдан галитнинг чўкиши ва акватория кўламларининг қисқариши, “Катта денгиз” шарқий қисмининг шўрхокка айланиши, сўнгра эса келгусида эол қоплам билан қопланиши кутилмокда. “Катта денгиз”нинг ғарбий кисми 50 м ли изобата чегарасида, тахминан 2500-4000 км2 майдонда ўта шўр кўл кўринишида сакланиб колади, бироқ узок истиқболда унинг куриб қолиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
    Постаквал ландшафтлар Орол денгизининг собиқ акваториясини келажакда деярли тўлиқ эгаллайди ва шу билан янги антропоген чўлнинг шаклланиши ўз ниҳоясига етади. Жануби-шаркда у Шимолий Қизилқум билан қўшилиб кетади, бироқ унинг маҳсулдорлиги анча кам бўлади. Жанубда постаквал чўл антропоген чўллашган дельта геотизимларига уланиб кетади. Собик Оролбўйи дельтаси доирасида, фикримизча, сунъий тартибга солинадиган дарёлар ва сув хавзалари, агро- ва урболандшафтлар, индустриал зоналар ва маҳаллий коммуникациялар сақланиб қолади. Дельтанинг катта қисмини чўл ландшафтлари эгаллайди. Постаквал ва дельта чўл ландшафтлари интенсив эол жараёнлар майдонига айланади, бу эса нафақат мазкур минтака, балки унга туташ ҳудудлардаги маданий ландшафтларга хам салбий таъсир кўрсатади.
    5. Ландшафтлар деструкцияси ва деградацияси ўзаро боғлиқ ва ўзаро алокадор жараёнлар. Уларнинг кечиш тартиби катта Амударё дарёсида кузатилганидек, деградация даражасидан деструкциягача ўсиб бориши орқали тавсифланади, унинг ортидан, хусусан Орол денгизини хам қўшган ҳолда, постаквал геотизимлар ва сув объектлари деструкциясининг “занжир реакцияси” кузатилади. Сўнгра геотизимлар яккаланиб қолишига боғлиқ равишда янада жадалрок деградацияга учрайди ва “ўз-ўзидан ривожланиш” ландшафтлар ноқулайлигининг ўсиши йўналишида кечади, натижада уларнинг махсулдорлиги камаяди ҳамда қуйи чегараларда кўчиб юрувчи туз-чанг массивларига айланиб боради.
    6. Ҳодисаларнинг бу тарзда кенг миқёсларда ривожланиши, албатта, шошилинч чоралар тизимини амалга оширишни талаб этади. Бу тизим биринчи навбатда, минтақада антропоген давомида тўпланиб бораётган туз-чангли массаларни иммобилизация қилиш ва китъанинг табиий тузилмасида Орол ботиғига хос бўлган туз тўпланадиган ҳавзани қайта тиклашга йўналтирилади.
    Сўнгги акциянинг максади Ўнг қирғок коллектори (ҳозирча тўхтатиб қўйилган лойиҳа) зиммасига Амударё ўрта оқими барча вохалари ва унинг якин ўтмишдаги ирмоқлари - Зарафшон ва Қашқадарё ҳавзалари учун туз қабул қилувчи вазифасининг юклатилиши билан тавсифланади. Ушбу туз ташувчи артерияни Орол ботиғининг чуқурсувли қисмигача чўзиш ва унга Жанубий Қоракалпоғистон (Тўрткўл воҳаси) ва Оролбўйи дельтаси коллекторларини ҳам чиқариш талаб этилади.
    Дельтадаги барча сув хавзаларини оқар сув режимида ушлаб туриш зарур, акс холда, уларнинг қайтариб бўлмайдиган даражадаги шўрланиши бошланади (Сариқамиш). Самарали туз қочириш тадбирлари барча агро- ва урболандшафтлар, саноат худудлари ва коммуникациялар учун талаб этилади.
    Чанг-тузли массалар иммобилизациясига, маълумки, фитомелиорация, айниқса, ўрмон мелиорацияси йўли орқали эришилади. Шундай экан, чанг-тузли массалар иммобилизацияси ва туз қочириш ишлари экспедиция тадқиқотлари асосида махсус кўриб чикилишни талаб этади. Аммо, бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, Орол ботигининг туз тўпловчиси сифатидаги функциясини тиклаш қуйидагича ифодаланади. Ўнг қирғок коллектори ўрта оким бўйлаб (Қарши ва Аму-Бухоро каналлари тасарруфидаги сугориладиган ерлар) камида 8-9 млн. т (бу сугориш сувлари билан келадиган), Зарафшон ва Қашқадарё хавзаларидан 1,5-4,6 ва 0,5-4),6 млн. т туз йигади ва улар жами 10^-11 млн. т ни ташкил этади. Сўнгра Тўрткўл воҳасидан (Жанубий Қорақалпоғистон) ва Оролбўйидан (Шимолий Қорақалпоғистон) коллекторга 2 ва 8 млн. т дан туз окизилади. Шундай қилиб, Ўнг қирғоқ коллекторидан тахминан 20-^21 млн. т гача туз окизилади, буларнинг барчаси Орол ботигининг чуқур сувли ғарбий кисмида тўпланади. Мазкур туз массаси таркибига, асосан, унинг Ўзбекистон худудига даре ва сугориш каналлари орқали кириб келадиган кисми киритилган. Шундай бўлгач, Оролга тузларни хайдаш бўйича олинган тахминлар лойихаолди ва лойиха хужжатларига қатор аниқликлар киритишни талаб этади. Бундай ишланмаларнинг долзарблиги аник. Шу каби ишланмаларда, шубхасиз, бундай туз хайдашлар учун талаб этиладиган сув микдорлари ва уларни мобилизация килиш усуллари белгилаб олинади.
    7. Маданий ландшафтлар, сув хавзалари ва сув окимларини ҳамда ўз-ўзидан ривожланувчи постаквал ва дельта геотизимларини, уларнинг окар сувлари ва колдиқ хавзаларини ҳам кўшган ҳолда, макбул даражада қайта тиклаш истиқболлари маълум даражада Катта Амударё хавзасидаги дарёларнинг юкори ва ўрта окимларида амалга ошриладиган трансчегаравий таъсирларга кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади. Мазкур таклиф этилган модификация бўйича Ўнг қирғок коллектор орқали хизмат кўрсатиладиган суғориладиган ҳудудлар жиддий трансчегаравий таъсирларга учрайди. Бирок кечаётган биоцид экоцидга ўзгармайди, чунки ҳавзадаги давлатлар бунга йўл қўйиб бўлмаслигини жуда яхши биладилар.

    Ваҳоб Рафиқов
    1-62
    40   8