Ислом ҳуқуқшунослиги ва ҳанафий мазҳаби тараққиётида Ўрта Осиё фақиҳларининг ўрни

Annotasiya

Тадқиқот объектлари: ислом хукукининг вужудга келиши, ривожланиши, манбалари, тармоқлари, ханафий мазхаби хамда унинг рнвожанишида ўрта Осиё фақиҳларининг хизматлари.
Ишиииг максади: ислом хукуки асослари ва фиқхий атамаларни илмий жихатдан ёритиш, Имоми Аъзам Абу ханифанинг шахси хамда шогирдлари хақида муфассал маълумот бериш, мовароуннахрлик фақихлар қолдирган илмий асарлар билан таништириш.
Тадқиқот усули: тарихий, қиёсий-хукукий, тизимли ва мантиқий тахлил методлари, Шарк халқлари маданий-хукукий меросини илмий тадқиқ этишда қўлланиладиган асосий тамойил ва услубларга таяниб иш олиб борилган.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: фиқҳ илмининг шаклланиши ва тараққиёт босқичлари, асосий манбалари ва атамалари биринчи маротаба бирламчи манбалар ва қўлёзма асарлар асосида ўрганилди; суннийлик ва шиалик оқимлари мазхабларининг умумий ва ўзига хос жихатлари очиб берилди; Абу ханифанинг хаёти, устозлари ва замондошлари, фиқхий асарларн ва ханафийликнинг таркалиши тадқиқ этилиб, Бурхониддин Марғннонийнинг «ал-хидоя» асари, унннг хаёти ва ўзига хос услуби илк бор комплекс тарзда тадқиқ этилди; ўрта Осиё фақихлари илк маротаба жуғрофий принцип асосида Марв, Бухоро, Самарқард, Насаф, Фарғона, Хоразм, фақихларига тасниф қилиниб, ўрганилди; мавзуга дахлдор бир катор араб, форс ва турк тилларидаги манба ва адабиётлар ва кўпгина фикхий тушунчалар биринчи маротаба илмий муомалага киритилди;
Амалий ахамияти: Тадқикотдан келажакда фиқх илми бўйича олиб бориладиган илмий тадқиқотларда хам илмий-оммабоп асарлар, ислом хукуки бўйича ўқиладиган маърузалар, ўқув-услубий қўлланма ва дастурлар тайёрлашда хам кенг кўламда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: тадқиқотнинг асосий қисмлари бўйича бир қанча халқаро анжуманларда маърузалар қилинган. Унинг асосий натижалари муаллифнинг «Ислом ҳуқуқшунослиги, ҳанафий мазҳаби ва ўрта Осиё фақиҳлари» монографиясида, «Марғиноний ва унинг издошлари» рисоласида, Тошкент ислом университета Исломшунослик илмий тадқиқот маркази Фундаментал тадқиқотлар «Усулул-фнкх» ва «Фикх илми ва унинг тараққиётида Мовароуннахр олимларининг тутган ўрни» гурухлари тадқиқотларида ва фиқх бўйича Олий ўқув юртларида муаллиф томонидан ўқиладиган маърузаларда ўз аксини топтан.
қулланиш сохаси: илмий тадкиқотлар, хукуқий амалиёт ва ўқув жараёни; диссертацияда ифодаланган илмий ғоялар ва хулосалардан ислом хуқуқи, қиёсий ҳуқуқшунослик, давлат ва хукук назарияси, ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи, хорижий мамлакатлар давлати ва ҳукуқи тарихи ва бошқа сохаларда олиб бориладиган илмий изланишларда фойдаланиш мумкин.

Manba turi: Tezislar
Yildan beri qamrab olingan yillar 1992
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
Bilim sohasi
CC BY f
1-40
63

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Шаръий, А. (2023). Ислом ҳуқуқшунослиги ва ҳанафий мазҳаби тараққиётида Ўрта Осиё фақиҳларининг ўрни. Avtoreferat Katalogi, 1(1), 1–40. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/41378
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Тадқиқот объектлари: ислом хукукининг вужудга келиши, ривожланиши, манбалари, тармоқлари, ханафий мазхаби хамда унинг рнвожанишида ўрта Осиё фақиҳларининг хизматлари.
Ишиииг максади: ислом хукуки асослари ва фиқхий атамаларни илмий жихатдан ёритиш, Имоми Аъзам Абу ханифанинг шахси хамда шогирдлари хақида муфассал маълумот бериш, мовароуннахрлик фақихлар қолдирган илмий асарлар билан таништириш.
Тадқиқот усули: тарихий, қиёсий-хукукий, тизимли ва мантиқий тахлил методлари, Шарк халқлари маданий-хукукий меросини илмий тадқиқ этишда қўлланиладиган асосий тамойил ва услубларга таяниб иш олиб борилган.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: фиқҳ илмининг шаклланиши ва тараққиёт босқичлари, асосий манбалари ва атамалари биринчи маротаба бирламчи манбалар ва қўлёзма асарлар асосида ўрганилди; суннийлик ва шиалик оқимлари мазхабларининг умумий ва ўзига хос жихатлари очиб берилди; Абу ханифанинг хаёти, устозлари ва замондошлари, фиқхий асарларн ва ханафийликнинг таркалиши тадқиқ этилиб, Бурхониддин Марғннонийнинг «ал-хидоя» асари, унннг хаёти ва ўзига хос услуби илк бор комплекс тарзда тадқиқ этилди; ўрта Осиё фақихлари илк маротаба жуғрофий принцип асосида Марв, Бухоро, Самарқард, Насаф, Фарғона, Хоразм, фақихларига тасниф қилиниб, ўрганилди; мавзуга дахлдор бир катор араб, форс ва турк тилларидаги манба ва адабиётлар ва кўпгина фикхий тушунчалар биринчи маротаба илмий муомалага киритилди;
Амалий ахамияти: Тадқикотдан келажакда фиқх илми бўйича олиб бориладиган илмий тадқиқотларда хам илмий-оммабоп асарлар, ислом хукуки бўйича ўқиладиган маърузалар, ўқув-услубий қўлланма ва дастурлар тайёрлашда хам кенг кўламда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: тадқиқотнинг асосий қисмлари бўйича бир қанча халқаро анжуманларда маърузалар қилинган. Унинг асосий натижалари муаллифнинг «Ислом ҳуқуқшунослиги, ҳанафий мазҳаби ва ўрта Осиё фақиҳлари» монографиясида, «Марғиноний ва унинг издошлари» рисоласида, Тошкент ислом университета Исломшунослик илмий тадқиқот маркази Фундаментал тадқиқотлар «Усулул-фнкх» ва «Фикх илми ва унинг тараққиётида Мовароуннахр олимларининг тутган ўрни» гурухлари тадқиқотларида ва фиқх бўйича Олий ўқув юртларида муаллиф томонидан ўқиладиган маърузаларда ўз аксини топтан.
қулланиш сохаси: илмий тадкиқотлар, хукуқий амалиёт ва ўқув жараёни; диссертацияда ифодаланган илмий ғоялар ва хулосалардан ислом хуқуқи, қиёсий ҳуқуқшунослик, давлат ва хукук назарияси, ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи, хорижий мамлакатлар давлати ва ҳукуқи тарихи ва бошқа сохаларда олиб бориладиган илмий изланишларда фойдаланиш мумкин.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ТОШКЕНТ ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ





қўлёзма ҳуқуқида

УДК 348.97 (575)





АБДУЛҲАКИМ ШАРЪИЙ ЖЎЗЖОНИЙ



ИСЛОМ ҲУҚУҚШУНОСЛИГИ ВА ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИ

ТАРАҚҚИЁТИДА ЎРТА ОСИЁ ФАҚИҲЛАРИНИНГ ЎРНИ





24.00.03 – Ислом ҳуқуқшунослиги






Юридик фанлар доктори илмий даражасини

олиш учун ёзилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И






ТОШКЕНТ – 2005


background image

2

Иш ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент

ислом университети «Ислом ҳуқуқи» кафедрасида бажарилган.

Илмий маслаҳатчи: ­ юридик фанлар доктори, профессор

Саидов Акмал Холматович




Расмий оппонентлар: ­ юридик фанлар доктори, профессор

Бобоев ҳалимбой Бобоевич


­ юридик фанлар доктори, профессор

Муқимов Зиёдулло


­ сиёсий фанлар доктори, профессор

Мунавваров Зоҳидулло Иномхўжаевич

Етакчи ташкилот:

ўзбекистон Республикаси Ички ишлар

Вазирлиги Академияси


ҳимоя ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Тошкент ислом университети қошидаги Д 005.11.01 рақамли Ихтисослашган
кенгашнинг 2005 йил «__»______ куни соат ___да ўтадиган мажлисида
бўлади (700011 Тошкент шаҳри, А.қодирий кўчаси, 11).


Диссертация билан Тошкент ислом университетининг Илмий

кутубхонасида танишиш мумкин (700011 Тошкент шаҳри, А.қодирий кўчаси,
11).


Автореферат 2005 йил «__» __________да тарқатилди.



Д 005.11.01 Ихтисослашган
кенгаш илмий котиби

т.ф.н. Д.О.Раҳимжонов


background image

3

ТАДқИқОТНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Тошкент ислом университетини ташкил этиш

тўғрисида ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов томонидан
1999 йил 7 апрелда имзоланган тарихий Фармонда ушбу олий ўқув юрти
таъсис этилишидан мақсад - «

халқимизнинг муқаддас эътиқоди - ислом

динига

оид

бой

маънавий­маданий

меросини

асраб­авайлаш,

диёримиздан етишиб чиққан буюк алломаларнинг илмий ғоялари ва
асарларини чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш, таҳлил этиш ва замонавий
руҳда ривожлантириш, шу соҳада илмий­назарий тадқиқотлар олиб
бориш, замон талаблари даражасида малакали мутахассис кадрлар
тайёрлашни таъминлаш, уларга лозим бўлган шарт­шароитлар яратиш
ҳамда аждодларимиздан қолган ноёб манбалар асосидаги тадқиқ этилган
маълумотлар билан халқимизнинг диний саводхонлигини ошириш

»

1

деб

таъкидланган.

ўша йили 3 сентябр куни Тошкент ислом университетининг тантанали

очилиш маросимида юртбошимиз сўзлаган нутқларида келажакда ушбу илм
даргоҳидан ўз даврининг Форобий, Берунийлари, Бухорий, Мотуридийлари
ва Марғинонийлари ўсиб чиқишига ишонч билдириб, ўз самимий
истакларини изҳор этган эдилар. «Биз бу мутафаккирларимизнинг қутлуғ
меросидан бутун халқимиз, жумладан ёшларимизнинг ҳам баҳраманд
бўлишига, уларнинг мана шундай маънавий муҳитда камол топишига, ислом
динининг инсонпарварлик фалсафаси, буюк ғоялари ёш авлод юрагидан ҳам
жой

олишига

шароит

яратмоқдамиз.

Бошқача

айтганда,

биз

фарзандларимизни дунёвий билимлар билан бир қаторда Имом Бухорий
тўплаган ҳадислар, Нақшбандий таълимоти, Термизий ўгитлари, Яссавий
ҳикматлари асосида тарбия қилмоқдамиз»

2

.

Фармонга биноан, университетда «Фиқҳ, иқтисод ва табиий фанлар»

факультети таркибида «Ислом ҳуқуқи» кафедраси очилиб, фаолият олиб
бормоқда. Кафедрага ислом ҳуқуқи асослари ва тармоқлари, ҳанафий мазҳаби
таълимоти, шунингдек, барча ҳуқуқшунослик соҳалари ва ғарб ҳуқуқ
тизимларини ўргатиш вазифаси топширилган. Бундан мақсад, талабалар фиқҳ
илмини ғарб ҳуқуқий тизимлари билан қиёсий услубда ўрганишларини
таъминлашдир.

Бундай услубдан фойдаланиш биринчидан талабаларга буюк фақиҳлар

томонидан қўлланилган ҳуқуқий истидлол

3

ва қиёс

4

дан фойдаланиб ижтиҳод

қилиш

5

ва замон талабидан келиб чиқиб, ҳуқуқий назариялар яратиш

методини чуқур тушуниб олишлари учун ёрдам беради. Иккинчидан улар,
ислом ҳуқуқшунослари, ушбу фаннинг барча соҳалари, жумладан, қиёсий
ҳуқуқшунослик, халқаро ҳуқуқ, оила ҳуқуқи ва ҳуқуқ фалсафаси бўйича ғарб

1

Ызбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент ислом университетини ташкил этиш ты\рисида»ги

фармони. // Мащалла. 1999. 10­16 апрел.

2

Ислом Каримов. «Оллощ =албимизда, юрагимизда». ­Т.: «Ызбекистон», 2000. ­Б.11.

3

Щу=у=ий истидлол – щу=у=ий жищатдан асослаш дегани.

4

+иёс – ислом щу=у=и манбаларидан бири былиб, бу ща=ида кейинги ыринда кенгро= маълумот берилади.

5

Ижтищод =илиш – манбалар асосида янги щукмлар чи=ариш ваколати.


background image

4

ҳуқуқшунос олимларидан юзлаб йил муқаддам изланишлар олиб бориб,
илмий китоблар ёзиш билан бирга илмий хулосалар чиқаришга муваффақ
бўлганликларини билиб оладилар ва улар яратган барҳаёт асарларнинг туб
моҳиятига етиб бориб, улуғ фақиҳларимиз бу йўлда қанча олға қадам
қўйганликларининг гувоҳи бўладилар.

Тадқиқотни таълиф этиш (ёзиш)да асосан фиқҳий мумтоз манбалар,

жумладан, имом Абу Юсуф, Шайбоний, Сарахсий, Дабусий, Марғиноний,
Баздавий, Мотуридий, Собуний, Садруш­шариа Убайдулло ибн Масъуд ва
бошқа фақиҳлар асарларига таянилган бўлса ҳам, кўп жойларда масалаларни
ҳар томонлама таҳлил этиш ва ҳуқуқий муаммоларни ёритиш мақсадида бир
қатор шу давр олимлари ёзган илмий асарлар, жумладан, Абу Заҳра,
Муҳаммад Юсуф Мусо, Муҳаммад Хузарийбек, Ваҳбий Сулаймон /овжий,
Аҳмад ан­Наим, Аҳмад Шалабий, Ваҳба Зуҳайлий каби машҳур фиқҳшунос
олимлар

асарларидан,

шунингдек,

«Исломда

ҳуқуқ»,

«ал­Мавсуъатул­фиқҳия»

(Фиқҳ

қомуси)

китоблари,

«Ислом

энциклопедияси» ва бошқа бир қатор адабиётлардан кенг кўламда
фойдаланилди.

Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари.

Ушбу тадқиқот юртбошимиз

фармонларида кўрсатилган йўлланмаларга асосланиб ёзилди. Ундан асосий
мақсад ислом ҳуқуқи асослари ва уни тушуниш учун зарур бўлган бир қатор
фиқҳий атамаларни илмий жиҳатдан ёритиш, ҳанафий мазҳаби асосчиси
Имоми Аъзам Абу ҳанифанинг шахсияти, илмий мақоми, сиёсий қарашлари,
унинг ҳуқуқшунослик мактабини яратишига асос бўлган фиқҳий услуби,
буюк шогирдларининг фиқҳий асарлари ҳақида муфассал маълумот бериш,
ислом ҳуқуқшунослигининг ўрта Осиёга келиб юксак тараққиётларга
эришгани ва ўрта Осиё фақиҳларининг бу соҳадаги беназир илмий
хизматлари ва қолдирган асарлари билан таништиришдир.

Ушбу мақсаддан келиб чиқиб, тадқиқотда қуйидаги уч йўналишдаги

вазифалар амалга оширилади:

Биринчи йўналиш - ислом ҳуқуқининг асослари ва мазҳабларни

ёритишда:

-

ислом динининг тарқалиши, фиқҳнинг келиб чиқиши ва тараққиёт

босқичларини таҳлил этиш;

-

шариат тушунчаси ва унинг категорияларини илмий услубда ёритиб

бериш;

-

ислом ҳуқуқининг асосий атамаларини изоҳлаш;

-

ислом ҳуқуқи манбаларини ўрганиш;

-

исломда суннийлик ва шиалик (тасаннун ва ташаййуъ) оқимлари ва

уларнинг келиб чиқишини тадқиқ этиш.

Иккинчи йўналиш - Имоми Аъзам Абу ҳанифа ва унинг ҳуқуқий мактаби

(ҳанафий мазҳаби)ни ўрганишда:

-

Имоми Аъзам Абу ҳанифанинг ҳаёти, шахсияти ва илмий

фаолиятини ёритиш;

-

Абу ҳанифанинг фиқҳий услубини таҳлил этиш;


background image

5

-

Абу ҳанифанинг шогирдлари ва уларнинг фиқҳий асарлари ҳақида

маълумотлар келтириш.

Учинчи йўналиш - Мовароуннаҳрда ҳанафий мазҳаби ва ўрта Осиё

фақиҳлари ҳуқуқий меросини ўрганишда:

-

Мовароуннаҳрда ҳанафий мазҳабининг тарқалиши сабаблари ва

равнақини таҳлил этиш;

-

Мовароуннаҳрлик йирик фақиҳлар ҳаёти, фиқҳий асарлари ҳақида

маълумотлар бериш;

-

ҳанафий мазҳаби ривожида ўрта Осиё фақиҳларининг ўрни ва

қўшган ҳиссасини кўрсатиш;

-

Марв, Бухоро, Самарқанд, Насаф, Фарғона ва Хоразм фақиҳлари

асарларининг ҳозирги давр учун илмий­амалий, шу жумладан, тарбиявий
аҳамиятини кўрсатиш.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

ўрта Осиё халқларининг маънавий

маданияти хазинасида муҳим ўрин тутган фақиҳларнинг ҳуқуқий меросини
ўрганиш халқимизнинг бугунги маънавий уйғонишида ғоят катта илмий ва
амалий аҳамият касб этади. Диссертацияда ислом ҳуқуқшунослиги ва ўрта
Осиё фақиҳлари ўзбек ҳуқуқшунослигида биринчи бор комплекс тарзда
тадқиқ қилинди. Бу тадқиқот ҳанафий мазҳабининг асосчиси Имоми Аъзам
Абу ҳанифа ва унинг буюк шогирдлари, шунингдек Мовароуннаҳр фиқҳ
илмининг машҳур намояндаларининг асарлари ва ҳуқуқий назарияларини
ўрганиш асосида вужудга келди. Шу боис ушбу тадқиқот ўзбекистон
ҳуқуқшунослигидаги илк тажрибадир. Бинобарин тадқиқотнинг илмий
янгилиги сифатида қуйидагиларни кўрсатиш мумкин:

1)

ислом динининг келиб чиқиши, тарқалиши ва фиқҳ илмининг

шаклланиши ва тараққиёт босқичлари, ислом ҳуқуқининг асосий атамалари,
ислом ҳуқуқининг асосий манбалари биринчи маротаба бирламчи ва ёзма
манбалар асосида тадрижий такомилда ўрганилиб, муфассал баён қилинди;

2)

исломда суннийлик ва шиалик оқимлари ва уларнинг келиб чиқиш

сабаблари, тарқалиши ҳамда улар доирасидаги асосий мазҳаблар –
суннийликда: ҳанафий, моликий, шофиъий, ҳанбалий, авзоъий, зоҳирий,
табарий мазҳаблари ҳамда шиаликда: жаъфарий, исмоилий, зайдий
мазҳаблари ўрганилди, уларнинг умумий ва ўзига хос жиҳатлари очиб
берилди;

3)

ҳанафий мазҳабининг асосчиси Имоми Аъзам Абу ҳанифанинг

ҳаёти, устозлари ва замондошлари, фиқҳий асарлари, фиқҳий услуби,
инсоний фазилатлари, фиқҳ илми ривожи йўлида кўрсатган жасоратлари
бирламчи манбалар ва асосли далилларга таянган ҳолда чуқур тадқиқ этилди;

4) Абу ҳанифанинг энг машҳур шогирдлари бўлмиш Имом Абу Юсуф,

Имом Муҳаммад ибн ҳасан аш­Шайбоний, Имом Зуфар ибн ҳузайл, ҳасан
ибн Зиёд Луълуъий ва бошқа шогирдларининг ҳанафий мазҳаби фиқҳ илмига
қўшган ҳиссалари уларнинг асарлари асосида ишонарли тарзда ёритиб
берилди;

5) Мовароуннаҳрда ҳанафий мазҳабининг тарқалиши ва фиқҳ илмининг

тараққиёти тадқиқ қилинди;


background image

6

6)

Мовароуннаҳрда

фиқҳ

илмининг

салоҳиятли

намояндаси

Бурҳониддин Марғинонийнинг шоҳ асари бўлмиш «ҳидоя» ва бошқа
асарлари, унинг ҳаёти ва илмий йўли, ўзига хос қайтарилмас услуби,
устозлари ва издошлари, ҳамда уларнинг асарлари илк марта комплекс тарзда
тадқиқ этилди;

7) Бурҳониддин Марғинонийнинг издошлари, хусусан бухоролик

фақиҳлар ва уларнинг асарлари, шу жумладан «Мухтасарул­виқоя»нинг
мазмун­моҳияти ва ўзбекча таржимаси ҳамда шарҳи очиб берилди;

8) ўрта Осиё фақиҳлари жуғрофий асосда тасниф қилиниб, уларнинг

ҳанафий мазҳаби ривожидаги роли ва қўшган ҳиссаси тадқиқ қилинди ҳамда
Марв, Бухоро, Самарқанд, Насаф, Фарғона, Хоразм фақиҳларининг фиқҳ
илми тараққиётига самарали таъсир кўрсатганлиги тадқиқотда илк марта
алоҳида аниқланди;

9) ўрта Осиё фақиҳларининг фиқҳий асарлари Шарқ халқлари маънавий

ҳуқуқий тафаккурининг беқиёс, ноёб дурдоналари эканлиги кўрсатиб
берилди;

10) ҳанафий мазҳаби намояндалари ва ўрта Осиё фақиҳларининг асосий

асарларига бағишлаб, турли даврларда битилган кўпдан­кўп шарҳлар ҳақида
тадқиқотда биринчи маротаба тўлиқ маълумотлар келтирилди. Шубҳасиз бу
маълумотлар катта илмий аҳамиятга эга бўлиб қолмай, келажакда ушбу
йўналишда олиб бориладиган илмий изланишлар учун ҳам асос сифатида
хизмат қилиши билан эътиборга моликдир;

11) ҳанафий мазҳаби намояндалари ва ўрта Осиёлик фақиҳларнинг ҳаёти

ва илмий фаолиятига дахлдор бир қатор манба ва адабиётлар (айниқса араб,
форс ва турк тилларида) биринчи маротаба илмий муомалага киритилди;

12) фиқҳ илми, унинг келиб чиқиши, шаклланиши ва тараққиёт

тамойиллари, тушунчалари ҳақидаги маълумотлар ўзбек ҳуқуқшунослиги
фанида биринчи маротаба умумлаштирилди.

Мавзунинг ўрганилганлик даражаси.

Собиқ Иттифоқ даврида

Марказий Осиёда ҳеч қандай заруратсиз фақат тоталитар тузум
манфаатларини кўзлаб, ўтмиши, тарих ва тақдири билан узвий боғланган
ислом ҳуқуқини ўрганиш, тадқиқ қилиш ва ўқитиш «давлат атеизм сиёсати»
билан бекор қилинди ва тақиқланди. Халқ хотираси ва онгидан шариат
қадриятларини ўчиришга, унуттиришга ҳаракат қилинди. Шу боис, ислом
ҳуқуқшунослиги муаммолари салкам етмиш йил «қизил империя» даврида
етарлича ўрганилмади. Шунга қарамасдан, бир қатор совет олимлари
шариатнинг айрим масалалари бўйича ўз асарларини яратганлар. Булар
қаторига

Л.Сюкияйнен

1

,

Г.Керимов

2

,

М.Хайдарова

3

,

Г.Муромцев

4

,

М.Муллаев

5

, М.Садагдар

1

ларнинг китоб, рисола ва мақолаларини киритиш

1

Сюкияйнен Л.Р. Мусульманоское право. Вопросы теории и практики. ­М.: Наука, 1986.

2

Керимов Г.М. Шариат и его социальная сущность. ­М.: Мысль, 1978.

3

Хайдарова М.С. Формирование и развитие мусульманского права в Арабском халифате (VII­XIII).

Автореф.дисс... канд.юрид.наук. ­М.: 1985.

4

Муромцев Г.И. Некоторые особенности становления национального права в странах Африки,

развивающихся по некапиталистическому пути. Автореф.дисс... канд.юрид.наук. ­М.: 1968.

5

Муллаев М. Происхождение и реакционная сущность шариата. ­Душанбе: Ирфон, 1967.


background image

7

мумкин. Ушбу асарлар марксча­ленинча назария асосида ислом
ҳуқуқшунослиги муаммоларига ўта мафкуравий ва синфий нуқтаи­назаридан
ёндашиб ёзилган.

Шариатнинг у ёки бу жиҳатларига бағишлаб ўзбек ҳуқуқшунослари ҳам

бир қатор асарлар битганлар. Бу муаллифлар жумласига таниқли
олимларимиз

Х.Сулаймонова,

Ш.ўразаев,

О.Эшонов,

Х.Саматова,

М.Восиқова, И.Зокиров, А.Расулов, Ф.Бакиров, Ш.Шораҳмедов ва
бошқаларнинг асарларини кўрсатиш лозим бўлади

2

. У.Аҳмаджонов,

Н.Обидова

3

, истиқлол йилларида Ш.Эшонова, А.Муминов, М.Ражабова,

Д.Каримов, С.Исҳоқов, М.Комилов, Б.Эшонжонов, А.Раҳмонов, О.қориевлар
ислом

ҳуқуқшунослиги

ва

манбашунослиги

бўйича

номзодлик

диссертацияларини ёқладилар

4

.

Мустақиллик шарофати ила ўзбекистонда ислом ҳуқуқини ўрганиш,

тадқиқ қилиш учун кенг имкониятлар очилди. қуръони карим маъноларининг
ўзбекча таржимаси бир неча бор чоп этилди

5

. Профессор ҳ.Кароматовнинг

«қуръон ва ўзбек адабиёти» китоби чиқди

6

. Пайғамбаримиз ҳадислари,

хусусан Имом Бухорий ва Термизий тўплаган ҳадис китоблари,
З.ҳуснидиновнинг «Ислом: йўналишлар, мазҳаблар, оқимлар» китоби
китобхонлар қўлига етиб борди

7

. ҳадисшунослик бўйича илк докторлик ва

номзодлик диссертациялари ёқланди

8

. ҳуқуқий меросимизнинг нодир

ёдгорликлари, хусусан «ҳидоя», «Мажмаул­мақсуд», «Мухтасар» ва
бошқалар чоп этилди. Профессор А.Саидов ташаббуси билан Тошкент давлат

1

Садагдар М.И. Основы мусульманоского права. ­М.: УДН, 1968.

2

Сулаймонова Х.С. Собрание сочинений, т. 1, ­Т.: ФАН, 1967; Уразаев Ш.З., Ишанов А.И., Саматова Х.С.

История государства и права Узбекистана. Ч.1. ­Т.: Ы=итувчи, 1969.; Васи=ова М.С. Законодательная
деятельность Узбекской ССР. ­Т.: Ызбекистон, 1973.; Расулов А. Создание и развитие советского суда в
Узбекистане. ­Т.: Госиздат, 1957; Бакиров Ф. Чор Туркистонда суд, шариат ва одат. ­Т.: ФАН, 1967;
Материалы к истории Советского государства и права Узбекистана. ­Т.: Издательство АН УзССР, 1960.

3

Ахмеджанов У. Институт собственности в мусулманском праве. Автореф.дисс... канд.юрид.наук. ­М.: 1963;

Абидова Н.И. Суды казиев и особенности процесса их ликвидации в Узбекской ССР. Автореф.дисс...
канд.юрид.наук. ­Т.: 1974.

4

Ишанова Ш.А. Нормы шариата и их применение казийскими судами в Средней Азии до 1924 года.

Автореф.дисс... канд.юрид.наук. ­Т.: 1992.; Муминов А. «Ката`иб а`лам ал­ахйар» ал­Кафави (умер в
990/1582 г.) как источник по истории ислама в Мавераннахре (III/IX - VII/ XIII в.в.) Автореф.дисс...
канд.юрид.наук. Л.: 1991; Ражабова М. Шариатда жиноят ва жазо. Юрид.фан.ном... дисс. автореф. ­Т.: 1996.;
Каримов Д.А. Становления и развития основных институтах мусульманского право в Маверауннахре
(VIII­XIII в.в.) (историко­правовое исследование). Автореф.дисс... канд.юрид.наук. ­Т.: 1997.; Исщо=ов С.А.
Бурщониддин Мар\инонийнинг «Щидоя» асари – мущим щу=у=ий манба (тарихий­щу=у=ий тад=и=от)
Юрид.фан.ном... дисс. автореф. ­Т.: 2002.; Комилов М.М. Мовароуннащр фи=щ уламоларидан Алоуддин
ас­Самар=андийнинг ырни ва «Тущфатул­фу=ащо» асарининг ащамияти. Тар.фан.ном... дисс. автореф. ­Т.:
2000.; Эшонжонов Б.И. IX аср Мовароуннащр маданий щаётида имом ал­Бухорийнинг мав=еи ва унинг
«ал­Жомеъ ас­сащищ» асаридаги фи=щий масалалар. Тар.фан.ном... дисс. автореф. ­Т.: 2001.; Ращмонов А.Р.
Мусулмон щу=у=ида инсон щу=у=лари ва шахс ма=оми. Юрид.фан.ном... дисс. автореф. ­Т.: 2002.; +ориев
О. Бурщониддин Мар\иноний ва унинг фи=щшунослик сощасидаги ырни. Тар.фан.ном... дисс. автореф. ­Т.:
2001.

5

Алоуддин Мансур. +уръони карим. ­Т.: Чылпон, 1991; Абдулазиз Мансур. +уръони карим маъноларининг

таржимаси. ­Т.: Тошкент ислом университети, 2004.

6

Кароматов Щ.С. +уръони карим ва ызбек адабиёти. ­Т.: Фан, 1993.

7

Мущаммад ибн Исмоил Бухорий. Щадис. ­Т.: +омус, 1997.; Абу Исо Термизий. Сунани Термизий. Ж.1. ­Т.:

Адолат, 1999; Щусниддинов З. Ислом: йыналишлар, мазщаблар, о=имлар. ­Т.: Мовароуннащр, 2000.

8

Уватов У. Мовароуннащр ва Хуросон олимларининг щадис илми ривожида тутган ырни (Бухорий, Муслим,

Термизий). Тарих фан.докт... дисс. автореф. ­Т.: 2002.


background image

8

юридик институтида ва Ички ишлар вазирлиги Академиясида ислом ҳуқуқи
бўйича дарслар берила бошланди, дастурлар ва маърузалар тўплами
чиқарилди. Бундан ташқари, нафақат Мовароуннаҳр, балки бутун мусулмон
оламининг фахри бўлган ал­Марғинонийнинг шоҳ асари «ҳидоя»ни қайта
нашр қилиш ва илмий ўрганиш ишлари йўлга қўйилди.

Тадқиқотнинг методологик асослари.

Тадқиқотнинг методологик

асослари сифатида Шарқ халқлари маданий­ҳуқуқий меросини ўрганиш ва
илмий тадқиқ этишда кенг кўламда қўлланиладиган асосий тамойил ва
услубларга амал қилинди. ўрта Осиёлик буюк фақиҳ аждодларимизнинг бой
тарихий­ҳуқуқий меросларини ҳар томонлама чуқур ўрганиш хусусидаги
ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг асарлари, ғоялари ва
кўрсатмалари тадқиқотимиз учун муҳим омил бўлди.

Тадқиқотда ҳанафий мазҳаби ва Мовароуннаҳрда фиқҳ илми

тараққиётига оид машҳур ҳуқуқшунос, шарқшунос, исломшунос ва тарихчи
олимларнинг турли тиллардаги асарларидан кенг кўламда фойдаланиб фикр
юритилди.

Тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти.

Тадқиқотда келтирилган

аксарият маълумотлар илк бор илмий муомалага киритилгани учун алоҳида
аҳамият касб этади. Зеро Мовароуннаҳрлик буюк фақиҳларимизнинг
илмий­ижодий ҳаётлари ибрат манбаидир. Уларнинг бой ҳуқуқий мерослари
эса катта илмий­назарий қийматга эга. Айни пайтда улар асарларида
мужассам бўлган умуминсоний, ҳуқуқий қадриятлар инсонларни энг юксак
инсоний фазилатларга иймон­эътиқодли, адолатли, ҳақиқатгўй, ватанпарвар,
илм­маърифатли бўлишга чорлайди.

Тадқиқотда келтирилган маълумотлардан келажакда фиқҳ илми бўйича

олиб бориладиган илмий тадқиқотларда ҳам, илмий­оммабоп рисолалар ва
олий ўқув юртлари учун ислом ҳуқуқи бўйича ўқиладиган маърузалар,
ўқув­услубий қўлланма ва дастурлар тайёрлашда ҳам кенг кўламда
фойдаланиш мумкин. Энг муҳими ўрта Осиё фақиҳлари ҳаёти ва ҳуқуқий
меросига бағишлаб ёзилган шу тарздаги тадқиқотлар ва бошқа оммавий
нашрлар Мовароуннаҳр олимларининг ислом ҳуқуқшунослик фани ва
ҳуқуқий маданиятига, ҳамда тамаддуннинг ривожида тутган салмоқли
ўринларини белгилашга хизмат қилади.

Тадқиқотнинг синовдан ўтиб амалда қўлланилгани.

Ислом

ҳуқуқшунослиги, хусусан ҳанафий мазҳаби Мовароуннаҳр фақиҳларига
бағишланган ушбу тадқиқотнинг айрим қисмлари бўйича монографик
тадқиқотлар, рисолалар, мақолалар ҳамда илмий анжуманларда, жумладан
Инсон ҳуқуқлари миллий маркази, Конституциявий Суд, АқШ, Франция,
Олмония, Словакия, БМТ вакиллиги намояндалари, UNHCR раиси,
ўзбекистон ҳуқуқшунос олимлари, Олий Мажлис Раиси муовинлари, илмий
муассасалар раислари иштирокида «Инсон ҳуқуқлари ва Конституция»
мавзуида бўлиб ўтган халқаро конференция (15.01.97)да «Ислом ҳуқуқи
асосий манбаларида инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатлари», ТДЮИ
қошидаги Инсон ҳуқуқлари ва гуманитар фанларни ўрганиш маркази,
Халқаро ва қиёсий ҳуқуқ кафедраси, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари


background image

9

иштирокида «Инсон ҳуқуқлари ва конституция» мавзуида бўлиб ўтган
илмий­амалий конференция (4.04.97)да иштирок этилиб «Ислом ҳуқуқи, ўрта
Осиё мустақил давлатлари қонунчилик тизимини ривожлантириш бўйича бир
муҳим манба», Франциянинг ўрта Осиёни ўрганиш институтида ўтказилган
илмий семинар (24­25.08.1998)да «Абу ҳанифа ва унинг ҳуқуқий мактаби»,
ТДЮИ, Олий суд, Олий хўжалик суди, ўзбекистон Республикаси Бош
прокуратураси, Адлия вазирлиги, адвокатура, Япония ҳуқуқшунослари
иштирокида бўлиб ўтган илмий анжуман (13.09.02)да «Шариат» тушунчаси
бўйича суҳбат қилинди.

Тадқиқот материаллари бўйича қатор олий ўқув юртлари (ТДЮИ, ТИУ),

ҳокимликлар ва маҳаллаларда маърузалар қилинган. Муаллиф томонидан
ушбу мавзу бўйича оммавий ахборот воситаларида кўплаб мақолалар, радио
ва телевидение орқали чиқишлар амалга оширилган. 2000 йилдан бошлаб
Тошкент ислом университети талабаларига ўқитилаётган «Ислом ҳуқуқи»
курсида

тадқиқотнинг

материалларидан

асосий

манба

сифатида

фойдаланилмоқда. Мавзу бўйича ўқув қўлланма нашр қилиниб, Тошкент
ислом университети қошида ташкил этилган мадрасалар мударрислари,
масжид имомлари ва турли вилоятлар намояндалари учун малака ошириш
курсларида мунтазам машғулот олиб борилган.

Тадқиқот Тошкент ислом университетининг «Ислом ҳуқуқи»

кафедрасида бажарилган, университетнинг кенгайтирилган мажлисида
муҳокамадан ўтган ва ҳимояга тавсия этилган. Диссертация Тошкент ислом
университетида (24.11.2004), Тошкент Давлат юридик институтида (29.01.
2004), ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Иброҳим Мўминов
номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институтида (4.02.2004) бўлиб ўтган илмий
семинар йиғилишларида муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган.

Мавзу юзасидан 5 та китоб ва рисолалар, 32 та илмий мақолалар чоп

этилди ҳамда ўндан зиёд маҳаллий ва халқаро илмий анжуманларда
маърузалар ўқилди.

Дисертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Тадқиқот кириш, 5 боб, 24

параграф ва хулосадан иборат. Фойдаланилган манбалар ва адабиётлар 243
та. ҳажми 293 бет.

ТАДқИқОТНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Тадқиқотнинг

«Кириш»

қисмида мавзунинг долзарблиги, унинг

ўрганилиш даражаси, мақсад ва вазифалари, манбалари, назарий ва услубий
асослари, илмий янгиликлари, аҳамияти ва синовдан ўтганлиги баён этилган.

«Ислом ҳуқуқининг асослари ва асосий мазҳаблари»

деб аталган

биринчи боб олти параграфни ўз ичига олади.

Биринчи параграф «Ислом динининг тарқалиши ва фиқҳнинг

шаклланиши» деб аталади. Маълумки, ислом дини 610 йил Макка шаҳрида
пайғамбар Муҳаммад ибн Абдулло (с.а.в.) томонидан илоҳий китоб - қуръони
карим билан эълон қилиниб оз муддат ичида мисли кўрилмаган суръат билан
тарқалган, ўз жозибаси билан турли табақаларни ўз томонига торта бошлаган.


background image

10

Ислом дини таълимотига амал қилиш асрлар давомида инсонлар руҳига
сингиб кетган ботил эътиқодлар, расму русумларнинг тарк этилишига сабаб
бўлиб, тарихий, ижтимоий ўзгаришлар учун шароит яратиб берган. IX­XII
асрларда Шарқ ўлкаларида ислом дини кенг миқёсда тарқалиб, умумий дин
тусини олган. ҳозирги кунда жаҳонда мусулмонлар сони бир миллиард уч юз
миллион кишига етиб боради

1

.

ҳижрий I асрда ислом ҳуқуқи шакллана бошлаб, ҳижрий II ва III

асрларда тараққиёт босқичларига кўтарилди. ҳижрий II аср бошларида илк
ҳуқуқий мактаблар (мазҳаблар) юзага кела бошлади ва янги шаклланган
ислом жамияти ўзининг бошланғич ҳуқуқий ва қонуний институтлари -
муассасаларини қуришга муваффақ бўлди.

Фиқҳ илми ўз ривожланиш босқичларини шу йўсинда босиб ўтди. Асли

араб бўлмаган кўп халқлар, айниқса, Мовароуннаҳр фақиҳлари ва
муҳаддислари унинг ривожига беқиёс даражада катта ҳисса қўшиб келдилар.

«Фиқҳ»

арабча сўз бўлиб луғатда фаҳм қилмоқ, яъни англамоқ ва

тушунмоқ маъносида ишлатилади.

«Фаҳм»

сўзи ҳам англамоқни ифода этади,

лекин бу икки сўз синоним эмас, чунки фаҳм мутлақ суратда, яъни содда
шаклда англамоқ маъносида ва

«фиқҳ»

эса диққат билан чуқур англаб олиш,

яъни бир нарсани ички мазмуни ва барча жузъиёти билан тушуниб олиш
маъносида ишлатилади.

«Рубба ҳомили фиқҳин ғайру фақиҳин»

, яъни фиқҳ

илмининг кўп ташувчилари борким, фақиҳ эмаслар, деган мақол шу мақсадда
айтилган.

«Фиқҳ»

ни биринчи бўлиб таърифлаган, яъни унинг истилоҳий

маъносини ёритиб берган Абу ҳанифа Нуъмон ибн Собит бўлиб, унга
қуйидагича таъриф берган: «Фиқҳ - ҳар бир мукаллаф кишининг ўз фойдасига
ва зарарига бўлган нарсалар ҳақидаги шариат ҳукмларини билиб олишидир»

2

.

Абу ҳанифанинг ушбу таърифи шариат илмлари аниқ шаклланиб,
бир­биридан ажралмаган замонда айтилгани туфайли, у эътиқод ва ахлоқ
илмларини ҳам қамраб олган. Лекин кейинроқ эътиқод ва ахлоқни ундан
чиқариш учун ушбу таърифга

«амалан»

(амалий жиҳатдан) сўзи қўшилишини

зарур деб топганлар.

Тадқиқотда

фиқҳнинг

икки

асосий

қисми

усулул­фиқҳ

ва

фуруъул­фиқҳнинг илмий таърифи, усул бўйича шофиъий ва ҳанафий
йўналишлари кенг кўламда ёритиб берилган.

Иккинчи параграф «Ислом ҳуқуқи ривожланган асосий босқичлар ва илк

ҳуқуқий мактаблар» деб аталган бўлиб, унда ислом ҳуқуқи босиб ўтган олти
давр (пайғамбар, саҳобалар, тобеинлар, мужтаҳидлар, мухаррижлар ва
муқаллидлар ёки тақлид даврлари), ҳар бирининг хусусиятлари ва ислом
ҳуқуқи ривожига кўрсатган таъсирлари билан кўриб чиқилган. Шунингдек,
биринчи марта суннийлик оқими бўйича илк ҳуқуқий мактаблар: Мадина,
Макка, Басра ва Куфа (Ироқ) ҳамда Шом ҳуқуқий мактаблари ва уларнинг
вакиллари ҳақида маълумот берилган.

1

+аранг: Щусниддинов З. Ислом: йыналишлар, мазщаблар, о=имлар, ­Т.: «Мовароуннащр», 2000. ­Б.6.

2

Ислом фи=щи энциклопедияси. ­Истамбул: Истамбул университети адабиёт факультети. Ж.1. 1950. Б.29.


background image

11

Илк ҳуқуқий мактабларнинг энг муҳим жиҳатлари шундан иборат эдики,

биринчидан, улар қуръонга асосланарди ва Суннага катта эътибор қаратарди.
ўша даврларда қиёс, шариатнинг асосий манбаи сифатида ўз ривожланиш
босқичларини босиб ўтмагани учун, улар ушбу методдан кенг кўламда
фойдаланмасдилар дейиш мумкин.

Замон ўтиши билан ислом дини кенг миқёсда тарқалиб, турли динларга

мансуб кишилар унга ўтгани, айрим сиёсий, ижтимоий ва ақидавий
сабабларга кўра мусулмонлар орасида юзага келган қарама­қаршиликлар
оқибатида ислом мухолифлари томонидан кўп тўқима ҳадислар ишлаб
чиқилиб тарқатила бошланди ва бу ҳодиса ушбу манбадан қатъий ишонч
билан фойдаланишни оғирлаштирди. Шу вақтларда ҳадисларни чуқурроқ
ўрганиб, таҳлил қилиш, улар орасидан тўқима ҳадисларни чиқариб ташлаш ва
фақатгина ҳақиқий ҳадислар, яъни ислом Пайғамбари (с.а.в.)дан ривоят
қилинган ҳадислардан ҳуқуқий манба сифатида фойдаланиш зарурати юзага
келди. Бундай ёндашув бир томондан ҳадисшунослик илмининг
ривожланишига сабаб бўлган бўлса, иккинчи томондан, янги ҳуқуқий
мактабларнинг юзага келиши учун замин яратиб берди.

Учинчи параграф «Ислом ҳуқуқи манбалари» бўлиб, унда ислом

ҳуқуқининг далиллари (асосий манбалари) илмий услубда изоҳлаб ўтилди.
Улар буюк фақиҳлар томонидан якдиллик билан тўртта деб тан олинган.
Усулул­фиқҳда манбалар «адилла» (далиллар) атамаси билан ифодаланади.

«қуръони карим»

ислом ҳуқуқининг биринчи ва асосий манбаи 23 йил -

рисолат даври (610­632)да Пайғамбаримиз ҳазрат Муҳаммад (с.а.в.)га Аллоҳ
томонидан нозил қилинган илоҳий китоб бўлиб, 114 сура, 6210 оят, 77434
сўздан таркиб топган. қуръон сураларининг 95 таси 13 йил давомида Макка
шаҳрида нозил бўлиб, «маккий суралар» деб аталади. Уларнинг 19 таси
622­йили юз берган ҳижратдан кейин 10 йил давомида Мадинада нозил
бўлиб, «маданий суралар» деб қабул қилинган.

Фиқҳий - ҳуқуқий масалалар бўйича қуръонда қуйидаги соҳаларда

оятлар мавжуд: 1. ҳаққуллоҳ (амалий ибодатлар) бўйича - 140 оят; 2. Оилавий
муносабатлар бўйича - 70 оят; 3. Фуқаролик муносабатлари бўйича - 70 оят;
4. Жиноят ва жазо бўйича - 30 оят; 5. Суд жараёни ва унга боғлиқ бўлган
масалалар бўйича - 20 оят

1

; 6. Давлат ҳуқуқи соҳаси бўйича - 3 оят (бизнинг

фикримизча) мавжуд бўлиб, қуръонда жами 333 та ҳуқуқий оят бор.

қуръоннинг бошқа илоҳий китоблардан асосий фарқи шундан иборатки,

у фақатгина ақидавий­ғоявий манба эмас, балки қонун ва ахлоқ ҳамдир.
Машҳур файласуф Ибн Рушд (в. 1168) фикрича, бу қуръоннинг буюк
мўъжизаси ҳисобланади

2

.

«Сунна»

ислом ҳуқуқининг иккинчи манбаидир. «Сунна» луғатда

«йўл­йўриқ»

маъносида бўлиб, фиқҳий атама сифатида Пайғамбар (с.а.в.)нинг

сўзлари, феъллари (амаллари) ва тақрирлари яъни тасдиқлари, шунингдек,
саҳобаларнинг сўзлари ва амаллари мажмуидан иборат.

1

Абдулващщоб Халлоф. Илму усулил­фи=щ ва хулосатит­ташриъил­исломий. ­+ощира. 1950. ­Б.293.

2

Мущаммад Хузарийбек. Тарихут­ташриъил­исломий. ­Байрут: «Дорул кутубил илмия», 1985. Б.24.


background image

12

Тадқиқотчи олимлар Суннани икки турга бўлиб ўрганганлар. Бу ҳақда

диссертацияда тўлиқ маълумот берилган.

Сунна ва Пайғамбар ҳадисларини тўплаб, уларни тўқима ҳадислардан

ажратиб олиш бўйича ватандош алломаларимиз Имом Муҳаммад ибн Исмоил
Бухорий (810­870) ва Имом Муҳаммад ибн Исо Термизий (815­892)
унутилмас ҳисса қўшиб, ўзларидан абадий ва барҳаёт асарлар қолдирганлар.
Масалан, Имом Бухорийнинг шоҳ асари «ал­Жомиъ ас­саҳиҳ» қуръондан
кейин энг мўътабар ва ишонарли китоб сифатида қабул қилинган.

«Ижмо»

ислом ҳуқуқининг учинчи манбаидир.

«Ижмо»

сўзи

«иттифоқ

ва келишув»

маъносини англатади. Фиқҳий атама сифатида «ижмо - одиллик

сифати ва мужтаҳидлик малакасига эга бўлган бир давр олимларининг
муайян ҳукмлар бўйича келишувидан иборатдир».

ҳанафий мазҳабининг буюк фақиҳларидан бири «Усул аш­Шоший»

асари муаллифининг таъкидлашича, ижмо амалда тўрт хил бўлади: 1)
саҳобалар ижмои, уларнинг ҳаммалари бир масала бўйича очиқдан­очиқ ўз
фикрларини билдирган бўлсалар, бундай ижмо ўз эътибор ва аҳамияти нуқтаи
назаридан қуръон оятлари даражасида туради; 2) саҳобаларнинг бир гуруҳи
ўртага қўйилган масалани тасдиқлаб, қолганлари тортишув (ихтилоф)дан
кейин қабул қилинган қарорни инкор қилмасдан жим туришса (ижмои
сукутий), бу мутавотир ҳадис даражасида туради; 3) саҳобалардан ривоят
қилинмаган масала бўйича тобиин ижмои; 4) саҳобаларнинг баъзи бир
сўзлари ҳақида, кейинги давр олимларининг ижмои хабари воҳид ўрнида
туради

1

.

«қиёс»

ислом ҳуқуқининг тўртинчи манбаидир.

«қиёс»

нинг луғавий

маъноси солиштириш ва таққослаш бўлиб, ҳуқуқий атама сифатида «ҳукми
аниқ бўлмаган масалани насс орқали ҳукми аниқ бўлган масала билан
солиштириб, ораларида муштарак сабаб мавжуд бўлган суратда иккинчи
масала ҳукмини ҳукми аниқ бўлмаган масалага кўчиришдан иборатдир»

2

.

ўшанда иккинчи масала ислом қонунига мувофиқ бўлса, биринчи масала ҳам
қонуний бўлади ёки аксинча.

ҳукм чиқариш услуби бўлмиш қиёс икки тур, яъни қиёси зоҳир (ёки

жалий) ва қиёси хафий (ёки истеҳсон)га бўлинади. Истеҳсон қиёси жалийни
тарк этиб, насс ёки урфга амал қилишдир. Ал­Баздавий ифодаси билан
айтганда,

«Таркул­усри лил­юср»,

яъни истеҳсон оғир ҳолатни тарк этиб,

одамлар учун қулай ва енгил бўлган ҳолатни танлаб олишдир.

Манбаларда истеҳсоннинг уч ҳолати зикр этилган: биринчиси, қиёси

зоҳир (қиёси жалий) синов жараёнида баъзи бир жузъиётга татбиқ этиш учун
муносиб деб топилмаса, бошқа бир иллатни қидиришга ўтилади. Бундай
иллат (сабаб)га асосланиб амал қилиш, «Усул аш­Шоший» ифодаси билан
айтганда «қиёси хафий» деб аталади; иккинчиси, қиёси жалий бирон бир
нассга (қуръон ояти ёки ҳадис иборасига) зид бўлса, нассга амал қилиниб,
қиёс тарк этилади. Негаки, фақат насс мавжуд бўлмаган ҳолларда қиёсга амал

1

Низомиддин Шоший. Усул аш­Шоший. ­Дещли. Алимий босмахонаси, 1935. Б.78.

2

Ыша асар, Б.87­88.


background image

13

қилиш мумкин; учинчиси, қиёс ижмо ёки урфга зид бўлади. Бундай ҳолатда
ҳам ижмо ёки халқ ҳаётига сингиб кетган урф­одатга амал қилинади. Шундай
қилиб, истеҳсон қиёсни тарк этиб мукаллаф киши учун қулай бўлган насс ёки
урфга амал қилишдир. Ушбу услубдан ҳанафий мазҳабида кенг кўламда
фойдаланилган.

Тўртинчи параграф «Ислом ҳуқуқининг асосий атамалари: ҳақ ва

ижтиҳод» деб аталган.

«ҳақ»

сўзи турли содда маъноларни ифода қилса ҳам,

ҳуқуқшунослик соҳасида баъзан уни чуқур тушуниш ва англаб олиш
мураккабдир

1

.

«ҳақ»

арабча сўз бўлиб, «собит» маъносини англатади. Бундан

ташқари «ҳақ» сўзи турли маъноларда ишлатиб келинган, жумладан:
биринчидан, «ҳақ», ботилнинг зидди, яъни «бу ҳақдур» деганда у ботил эмас,
яъни воқеликка мувофиқдур деган маънони англатади (ҳақ келди ва ботил
кетди)

2

; иккинчидан, «ҳақ» лойиқ, вожиб ва улуш­ҳисса маъноларида ҳам

ишлатилади.

ҳақ фиқҳий (ҳуқуқий) атама сифатида қуйидагидек таърифланган: «ҳақ

бир инсон учун ҳар томондан исботланган ва унга хос бўлган бир нарсадир».
ҳақнинг юзага келиши учун орада бир (ёки бир неча) шахс, сўнгра бир шай
(моддий ёки маънавий нарса) ва уларнинг орасида бир ихтисос ва алоқа
бўлиши шарт. Ушбу ихтисос ва алоқа (боғланиш) фақиҳлар томонидан «ҳақ»
деб аталади. Ислом ҳуқуқшунослари бундай алоқа ва ихтисосни «ман этувчи
ихтисос ёки алоқа» деб атаганлар. Негаки бировнинг ҳаққи собит бўлган
нарсага (масалан, мулкка) нисбатан бошқаларнинг тасарруфини ман этади

3

.

Фақиҳлар ҳар бир ҳақда тўрт элемент бўлишини таъкидлаганлар: 1)

«масаббул­ҳақ» ҳақ тушадиган ва қарор топадиган жой. Масалан, мол­мулк,
манфаат, бир ишни бажариш ёки бажармаслик; 2) ҳақ эгаси; 3) зиммасида
бошқанинг ҳуқуқи бўлган киши; 4) ҳақнинг машруълиги (қонунийлиги), яъни
шариат асосчиси томонидан қонуний деб ҳисобланганлиги.

Ислом ҳуқуқида ҳақ эгаси нуқтаи назаридан ҳақ икки асосий турга

бўлинади. Улар тадқиқотда муфассал ёритилган.

Ушбу параграфда ёритилган иккинчи муҳим фиқҳий атама бу

ижтиҳод

дир. Ислом ҳуқуқшунослигида ижтиҳод қиёс ва ижмода

қўлланиладиган услуб ҳисобланади.

«Ижтиҳод»

луғатда, бор тоқат ва имкониятни бирор ишни бажариш ёки

бирор мақсадга эришиш учун ишлатишдир.

«Ижтиҳод»

фиқҳий атама

сифатида фақиҳ томонидан бор имкониятни амалий ҳукмларни тафсилий
далиллар, яъни асосий манбалардаги аниқ насслардан чиқариб олиш учун
ишлатиш ёки шариат ҳукмларини қиёс орқали қуръон ва Суннадан белгилаб
олиш демакдир.

Фақиҳлар ижтиҳод қилиш учун бир қатор шартларни белгилаб

берганлар. Уларни ўзлаштирган фақиҳ мужтаҳидлик салоҳиятига эга бўлган.

1

Кенгро= маълумот учун =аранг: М.Хаддурий, Щ.Ж.Либесний. Исломда щу=у=. ­Тещрон-Нью­Йорк. 1955;

Фозил ал­Щусайний ал­Майлоний. Ал­Щу=у= фил­ислом. ­Аммон. 1992­93; Мущаммад Абу Защра.
Тарихул­мазощибил­исломия; Саййидбек. Фи=щ тарихи сабо=лари. ­Истамбул. 1340 щ.й

2

Исроъ сураси, 81­оят.

3

Саййидбек. Фи=щ усуллари сабо=лари. ­Истамбул: Дорул­фунун матбааси. 1340 щ.й. Б.25­27.


background image

14

Улар асосан қуръони каримнинг барча ҳукм оятларини уларнинг ҳақиқий ва
мажозий маънолари билан илмий услубда билиш, сунна - ҳадис илмини
ривоят ва дироят асосида чуқур тушуниш, ижмо ва унга тегишли бўлган
барча муаммоларни ҳар томонлама билиш, қиёс, унинг турлари,
шарт­шароитлари ва ўринларини бир иқтидорли ҳуқуқшунос сифатида англаб
олиш, ўтмишдан кенг маълумотга эга бўлиб, келажакни кўра билиш
қобилиятига эга бўлиш билан бирга, мусулмонлар жамоасининг ҳаёт
шароитидан воқиф бўлишлари зарур бўлган. Булардан ташқари мужтаҳид
соғлом тушуниш ва тўғри баҳолашга қодир, ҳамда соф ниятли ва соғлом
эътиқодли бўлиши лозим

1

.

Бешинчи параграф «Ислом ҳуқуқининг икки йўналиши: аҳли раъй ва

аҳли ҳадис» деб аталган. Умавийлар даврида суннийлик мазҳаблари орасида,
фиқҳий масалаларни ечишда манбалардан фойдаланиш бўйича иккита
фикрий йўналиш юзага келди. Биринчи йўналиш «

аҳли ҳадис»,

яъни ҳадис

тарафдорларидан иборат эди. Ушбу йўналишнинг асосчиси Молик ибн Анас
бўлиб, Имом Шофиъий, Аҳмад ибн ҳанбал, Суфён Саврий, Довуд Зоҳирий ва
Авзоъий унинг йирик намояндалари бўлганлар. Улар кўпроқ оят ва ҳадислар
матнига таяниб, раъй ва қиёсга жуда кўп аҳамият бермаганлар. Имом
Шофиъий: «

Агар мен чиқарган фатвони эшитиб, унга қарши бирон

ҳадисга учрасангиз, ўшал ҳадис менинг фатвомдир»,

деган эди

2

.

Иккинчи йўналиш Ироқ мактабига мансуб бўлиб, Абу ҳанифа ва унинг

шогирдлари Абу Юсуф, Муҳаммад ибн ҳасан Шайбоний, Зуфар томонидан
ривожлантирилган «

аҳли раъй»

йўналишидир. Ироқ, Хуросон ва

Мовароуннаҳр аҳолиси унинг тарафдорлари бўлганлар. Ушбу ўлкаларнинг
иқтисодий, ижтимоий ва маданий шароити Арабистон аҳолисининг содда
шароитидан кескин фарқ қилиб, халқ ҳаёти жараёнида турли­туман
иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳодисалар мунтазам равишда юз бериб
турарди. Улар мазкур ҳодисаларни шариат ўлчовлари ва ислом қоидалари
билан мослаштиришга мажбур эдилар. Масалан, Ироқ, Хуросон ва
Мовароуннаҳрда жўшқин дарёлар, кенг экинзорлар мавжуд бўлиб, қишлоқ
хўжалиги ва савдо ривожлангани учун мустаҳкам молиявий қонунларга
зарурат сезиларди. Мазкур ўзгарувчан шароитни шариат асосларига
мослаштириш фақат раъй ва қиёс орқали мумкин эди.

Айтиб ўтилган икки йўналишнинг юзага келиши учун сабаб бўлган яна

бир омил Арабистонда, айниқса, Мадинада ҳадислар ва ҳадис ровийларининг
кўплиги ва аксинча, Ироқда ҳадисларни ривоят қилувчи саҳобаларнинг
озлиги бўлган. Мадина аҳолисининг содда ҳаётида юзага келадиган
муаммоларни ечиш кўпинча фақат ҳадислар орқали мумкин эди. Уларнинг
ҳар бири хусусиятлари ва келиб чиқиши омиллари билан ёритиб берилган.

1

Кенгро= маълумот учун =аралсин: Абу Защра, Тарихул­мазощибил­исломия; Мущаммад Щусайн Щайкал,

Ал­Фору= Умар; Ащмад Шалабий, Мавсуатул­щазоратил­исломия Ж.8.; Аббос Мащмуд ал­А==од,
Ал­ислом вад­диму=ратия; Мущаммад Юсуф Мусо, Тарихул­фи=щил­ исломий; Ащмад ан­Наъим, Нащва
татвирит­ташриъил­исломий ва бош=алар.

2

Журжи Зайдон. Ислом маданияти тарихи. Ж.3. ­Тещрон: 1336 щ.й. ­Б.106.


background image

15

Олтинчи параграф «Исломда суннийлик ва шиалик» (тасаннун ва

ташайюъ) оқимларининг келиб чиқиши ва улардаги мазҳаблар» деб
номланган. Унда исломда турли оқимларнинг келиб чиқиш омиллари ва юз
берган ихтилофларнинг тарихий илдизлари ўрганилган. Пайғамбар
вафотидан кейин унинг ўринбосари, яъни халифани тайинлаш, бу ҳақда
қуръон оятлари ва ҳадисларда аниқ кўрсатмалар берилмаганлиги учун бир
муаммога айланган. Ушбу мавзуга тегишли бир оят ва иккита ҳадисни ҳам
турли мазмунларда таъвил ва тафсир қилиш мумкин бўлган. Биринчи,
иккинчи ва учинчи халифалар тинчлик шароитида ўзига хос услубда
сайланган бўлса ҳам, ҳазрат Усмон ўлдирилгандан кейин тўртинчи ҳалифани
сайлаш бир муаммога айланиб жиддий тус олган. Али халифа қилиб
сайлангандан кейин Сиффин урушида ҳакамият ҳодисасидан кейин
суннийлик ва шиалик оқимлари юзага келган.

Суннийлар оқими қуръондан кейин Пайғамбар сунналари ва ижмога

таянганликлари учун «аҳли сунна вал жамоа» деб аталган бўлиб, ундаги
тўртта асосий мазҳабдан ташқари Авзоъий, Зоҳирий ва Табарий мазҳаблари
ҳам муфассал танитиб ўтилган.

Ибн Халдун таъкидлашича, шиалар ақидасига биноан имомат масаласи

ислом қоидаси ва диннинг асоси бўлгани учун уни белгилаш, ҳамда тайинлаш
ислом жамоаси (уммат)га топширилган эмас. Пайғамбар томонидан ушбу
ваколат умматга берилмаган. Ислом жамоаси учун имомни тайинлаш
Пайғамбарга вожибдир. Уларча, саҳобаларнинг афзали ва Пайғамбар
томонидан биринчи халифа қилиб танлангани Али ибн Аби Толиб бўлган

1

.

Шиалар ақидасига биноан, «имомлар» оддий кишилар эмас, балки Пайғамбар
билан оддий инсонлар ўртасида турадилар.

Шиаларга, айниқса жаъфарий мазҳабига хос бўлган бир қатор

хусусиятлар диссертацияда ёритиб берилган.

Шиалик оқими асосан икки гуруҳга бўлинади: кўп муболаға қилувчи

шиалар (ғулот) ва мўътадил шиалар. Мўътадил шиалар асосан учта мазҳабга
бўлинадилар. Уларнинг асосий фарқлари имомларнинг сони нечта бўлишидан
келиб чиқади. Улар жаъфарий, исмоилий ва зайдий мазҳабларидир.

Жаъфарий мазҳаби

тарафдорлари Алидан бошлаб, унинг авлодларидан

бўлган ўн иккита имом борлигига ишонадилар. Шунинг учун улар «исно
ашария» (ўн икки имомлик) номи билан ҳам аталадилар. Уларнинг ақидасига
биноан, ўн иккинчи имом туғилган бўлса ҳам ҳозирча у «ғоиб», яъни намоён
бўлмагандир. Бир куни у зоҳир бўлиб, барча дунё аҳлини адолат ва имон сари
йўллайди. Ушбу мазҳаб Эрон Ислом Республикасининг расмий мазҳаби
ҳисобланади.

Жаъфарий шиалар вақтинча никоҳни

2

қонуний деб билади, лекин

зайдийлар ва фотимий (исмоилий) шиалар суннийлар каби уни ноқонуний
деб биладилар.

1

Ибн Халдун. Ал­Му=аддима, ­Искандария: Дору Ибн Халдун. Нашр йили кырсатилмаган. ­Б.138.

2

Эрон Ислом Республикаси Фу=аролик Кодексининг 6­былим 1075­1077 моддаларида ва=тинча никощ

«Никощи мун=атиъ» номи билан =онуний деб =абул =илинган.


background image

16

Исмоилий мазҳаби

тарафдорлари Алидан бошлаб еттита имом

борлигига ва еттинчи имом Исмоил, олтинчи имом (Жаъфар Содиқ)нинг ўғли
бўлиб, ҳозирча яширин эканлигига ишонадилар.

Зайдий мазҳаби

тарафдорлари имомлар сонини камайтиради. Уларнинг

фикрича бешинчи имом Зайд ибн Али Зайнул­Обидин бўлиб, ундан кейин
келган имомлар хатоларга йўл қўйганлар. Шиа мазҳаблари таълимоти ва
жуғрофий худудлари ҳақида тадқиқотда муфассал маълумот берилган.

Иккинчи боб

«Шариат - ислом қонунчилиги сифатида»

деб аталган

бўлиб, у тўрт параграфдан ташкил топган.

«Шариат тушунчаси ва унинг тараққиёт босқичлари» деб аталган

биринчи параграфда биринчи марта ўзбек тилида шариат тушунчаси, унинг
луғавий ва истилоҳий маънолари ҳамда унинг ривожланиш босқичлари
муътабар манбаларга асосланган ҳолда муфассал ёритиб берилган.

Шариат луғатда «тўғри йўл» маъносида бўлиб, ҳуқуқий атама сифатида

инсонларнинг дунёвий бахту саодати ва у дунёдаги ҳаётини кўзлаб Аллоҳ
томонидан белгилаб берилган барча қонун­қоидаларни ўз ичига олади. Бунга
биноан шариат инсоннинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, ҳатто она
қорнидан бошлаб ҳаётдан кўз юмгунча ва ундан кейинги ҳуқуқий ҳолатини
ҳам белгилаб берувчи нормалар мажмуидан иборатдир.

Шариат инсонларнинг асосий бешта манфаатлари, яъни инсон дини,

ҳаёти, ақли, насли ва мол­мулкини муҳофаза қилишга қаратилган.

Шариат бирданига юзага келиб такомил босқичига кўтарилмаган, у бир

диний­қонуний тизим сифатида биринчидан илоҳий ваҳий, яъни қуръонга,
ундан кейин пайғамбар сунналарига асосланган. Ижмо ва қиёс қуръон ва
Суннада очиқ­ойдин шариат манбалари қаторида зикр этилган бўлмаса ҳам,
бу икки тушунчанинг ривожланиши оқибатида, ислом қонунчилигининг икки
манбаи даражасига кўтарилиши ҳижрий II ва III асрларда суннийлик ҳуқуқий
мактабларининг асосчилари бўлмиш имомлар ижтиҳодининг натижаси
бўлган. Шундай қилиб шариат ўзининг барча асосий манбаларига эга
бўлгандан кейин ҳар томонлама ривожлана бошлаган, айни ҳолда турли
халқларнинг урф­одатларидан фойдаланиб ўз тараққиёт пағоналарига
кўтарилган.

Мусулмонлар ўз қонун­қоидаларини қуръон ва ҳадисдан чиқариб олиш

бўйича илк кунлардан бошлаб кенг кўламли фаолият олиб борганлар. Шу
йўсинда икки­уч асрда ислом шариати ривожланиб, ўз қиёмига етган.

Дунёнинг энг ривожланган ҳуқуқий тизимларидан бири бўлмиш фиқҳ ва
унинг қонунлари мукаммал шаклда тартибга солиниб тўпланган

1

.

Иккинчи параграф «Шариат илмлари ва категориялари» деб аталган.

Шариат илмлари (улуми шаръия) нақлий илмлардан иборат бўлиб, уларнинг
асосий қоидалари ҳақида ақлни ишга солиб фикр юритиш мумкин эмас,
фақатгина уларга боғлиқ бўлган фаръий (жузъий) масалаларни қиёс орқали
белгилаб олиш мумкин

2

.

1

Журжи Зайдон. «Ислом маданияти тарихи». Ж.3. ­Тещрон: 1336 щ.й. ­Б.103.

2

Ибн Халдун, Ал­Му=аддима. ­Б.305.


background image

17

Шариат илмлари қаторига қироат, тафсир, ҳадис, фиқҳ ва калом илмлари

кирган. Араб тили ва адабий фанлар ҳам улуми шаръиянинг ўрганиш
воситаси бўлгани учун, унинг бир қисми ҳисобланади

1

.

Шариат «аҳкоми хамса» ёки шариат категориялари деб аталган беш

меъёр орқали мукаллаф инсонларнинг ҳаёт йўлини белгилаб беради. Улар
фарз (вожиб), сунна (маснун, мустаҳаб), мубоҳ (жоиз), макруҳ ва ҳаромдан
иборат бўлиб

2

, фиқҳ илмига тегишли бўлган барча масалаларни ўз ичига

қамраб олади.

Учинчи параграф «Шариат ва қонун» деб номланган. А.ўданинг фикрича

шариат уч нуқтаи назардан қонундан фарқланади: биринчидан, қонун инсон
тафаккури ва ижодининг маҳсули бўлса, шариат яратувчи томонидан
юборилган. қонун ҳар доим ўзгариб турса, шариат ўзгариш ва заволдан
узоқдир; иккинчидан, қонун жамият томонидан унинг ҳаётини тартибга
солиш ва эҳтиёжларини қондириш учун яратилган бир қатор қоидалар
сифатида жамият ўзгариши билан ўзгариб туради. Лекин шаръий қонунлар
умумий моҳиятга эга бўлгани учун ўзгаришни қабул қилмайди; учинчидан,
қонун жамият томонидан унинг урф­одатлари, расму русумлари ва тарихига
мувофиқ яратилади. Шунинг учун қонун жамиятдан кейин юзага келиб,
унинг тараққиётига боғлиқ бўлади. қонунни жамият яратади, жамиятни қонун
эмас. Аммо ислом қонунчилиги жамият маҳсули бўлмай, жамиятни шариат
яратади, яъни жамият шариатнинг маҳсулидир

3

.

Муҳаммад (с.а.в.) инсонлараро амалга оширилиб турадиган муомалотга

тегишли масалалар бўйича ислом қонунчилиги аҳкомини умумий шаклда
белгилаб бериб, жузъиёт ва амалиётга оид ҳукмларни урф­одат, замон
тақозоси ва ислом жамоасининг фаҳму идрокига топширганлар. Негаки
инсонларнинг амалий ҳаёти муомалотга боғлиқ бўлиб, ҳар доим ижтимоий ва
иқтисодий ҳаёт ўзгариши билан у ҳам ўзгариб турган. Шу сабабли исломнинг
буюк фақиҳлари

«Замон ўзгариши билан шариат ҳукмларининг ўзгариши

инкор қилинмайди»

, деб таъкидлаганлар

4

.

Фикримизча А.ўда томонидан шаръий ҳукмларнинг ўзгармас ва

ривожланишдан узоқ бир тизим сифатда талқин қилиниши ислом руҳи ва
фалсафасига мос келмайди. Бунинг далиллари диссертацияда ёритиб ўтилган.

Тўртинчи параграф «Шариат ва ислоҳот» деб аталган. Шариат бўйича

ислоҳотни амалга ошириш истаги узоқ тарихга эга. Энг ашаддий
реформистик ҳаракатлардан бири Шимоли­/арбий Африка ва Андалусия
(Испания)да 1146 йиллари юзага келиб, «ал­Марворид» ҳаракати деб
номланган. XIX асрда Фўлон (ё Фўлоб) ҳаракати /арбий Африка, жумладан,
Шимолий Нигерияда юзага келган. «Ал­Марворид» ва «Фўлон» ҳаракати
вакиллари моликий мазҳаби тарафдори бўлганлар. Улар шариатни Арабистон

1

Абдулщай Щабибий. Аф\онистон исломдан кейин. Ж.1. ­Кобул: Кобул давлат матбааси, 1950. ­Б.68.

2

Кенгро= маълумот учун =аранг: Ислом энциклопедияси. Ж.11. ­Истамбул: 1970. ­Б.430­431; Исломда

щу=у=. 1336 щ. Б.108.

3

Абдул=одир Ыда. Ат­Ташриъул­жиноий ал­исломий му=оринан бил­=онунил­вазъий (Шариатда жиноят

=онунларини дунёвий =онунлар билан =иёсий ырганиш). Ж.1. ­Байрут: 1985. ­Б.18­22.

4

Саййидбек. Фи=щ усуллари сабо=лари. ­Истамбул: Дорул­фунун матбааси. 1340 щ.й. ­Б.12.


background image

18

ярим оролида вужудга келган даврида қандай бўлса ўша ҳолатга қайтаришни
ўз олдиларига мақсад қилиб қўйганлар.

Ваҳҳобийлар ҳаракати Муҳаммад ибн Абдулваҳҳоб (1703­1792)

томонидан ҳанбалий мазҳаби таълимоти ва унинг реформист тарафдори
сифатида танилган намояндаси Ибн Таймия назарияларига асосланган

1

.

Ваҳҳобийлар бевосита дин номи билан иш кўрган ва уни «тозалаш», гўёки
Пайғамбар давридаги асл ҳолатига қайтариш, барча арабларни яшил байроқ
остида бирлаштириш каби ғояларни илгари сурганлар. Ваҳҳобийлар дунёвий
маданиятга қатъий қарши туриб, мусиқа, театр ва тасвирий санъат билан
шуғулланиш, бадиий завқ олишни кечирилмайдиган гуноҳ деб ҳисоблашади

2

.

Шунингдек,

«ал­Ихвонул­муслимун»

(«Мусулмон

биродарлар»)

ҳаракатининг раҳбарларидан Саййид қутб ўзининг «Маолимун фит­тариқ»
(«Йўллардаги белгилар») номли китобида ислом чегарасидан чиқиб, гўёки
«куфр доирасига кирган» ер юзининг барча мусулмонларини ҳидоят йўлига
бошламоқчи бўлган. Саййид қутб ўз китобининг бошидан охиригача барча
мусулмон жамоаларини Аллоҳ ҳокимиятини бандаларга топшириб, халифага
ўрин қўймаганликлари сабабли кофир деб билган

3

.

Ислом қонунчилигига тегишли бўлган айрим соҳаларда ислоҳотларни

амалга ошириш бўйича иккинчи йўналиш шариатнинг усулларига таянган
ҳолда замон талабларига мувофиқ жавоб топишга қаратилган. 1839 йил нашр
этилган «Хатти шариф гулхона» ё «Маншури гулхона», яъни ислоҳот
фармони асосида ўзгаришлар юз берган. Ушбу фармон ва қонунлар орқали
Усмонийлар империяси, шарқий қиёфадан чиқиб, ғарбий шаклга ўтмоқчи
бўлган бир босқичда «Мажалла» («Мажаллаи аҳкоми адлия») ислом
қонунчилиги усул ва қоидаларини сақлаб қолиш учун ягона восита бўлган.
Мажаллада Усмонийлар империясининг фуқаролик кодекси сифатида
ҳанафий мазҳаби қоидалари кодекс шаклига келтирилган. У мамлакат бўйича
амалга оширилган ислоҳотнинг маҳсули бўлган. «Мажалла» буюк адиб ва
сиёсат арбоби Аҳмад Жавдат Пошо раҳбарлигидаги расмий ҳайъат
томонидан тузилган тўпламдир. 1851 моддани ўз ичига олган ушбу кодекс
бир муқаддима ва 16 китобдан иборат бўлиб, ҳар китоб бир муайян мавзуга
бағишланган. Кейинчалик 1908 йилда Туркияда Машрута (Констутуциявий
салтанат) юзага келгандан кейин Мажалла танқид остига олинган.
«Мажалла»ни ислоҳ қилиш бўйича фаолиятлар олиб борилган бўлса ҳам,
бирор натижага эришилмаган. 1926 йилда Туркияда давлат қарори асосида
Швейцария қонунлари иқтибос қилиниб, «Мажалла» бекор қилинган

4

.

Ислоҳот бўйича учинчи йўналиш замонавийлаштириш (модернизация)

тарафдорлари йўналиши бўлиб, замон талабидан келиб чиққан ва
ижтиҳоднинг эркинлигини сақлаган ҳолда, зарурат принципига асосланиб
ислом қонунчилиги бўйича чуқур ислоҳотларни йўлга қўйиш зарурлигини

1

Исломда щу=у=. Б.78.

2

Щусниддинов З. Ислом: йыналишлар, мазщаблар, о=имлар. Б.43­44.

3

Алливоъ Щасан Соди=. Жузурул­фитнати фил­фира=ил­исломия (Исломий фир=аларда фитна илдизлари).

­+ощира: Мадбылий кутубхонаси, 1993. ­Б.314­316.

4

Исломда щу=у=. Б.328­329.


background image

19

исботламоқчилар. Улар ҳатто насс мавжуд бўлган бир қатор масалалар
бўйича ҳам ислоҳот олиб боришни тавсия қилмоқдалар. Модернистлар
иккинчи халифа ҳазрат Умарнинг Пайғамбар томонидан амалга ошириб
келинган ва қуръон оятларида

1

белгилаб берилган муаллафатул­қулуб

2

улушини бермагани, Ироқ ва Шомда тасарруф этилган ерларни қуръонда
таъкидланган бўлса ҳам уруш қатнашчиларига бўлиб бермаганини ўз
назарияларини исботлаш учун далил қилиб олмоқдалар

3

. Улардан энг

таниқлиларидан Муҳаммад Саид Ашмовий (Миср), Муҳаммад Аркун
(Жазоир), ал­Жобирия (Марокаш), Абдулла ан­Наим (Судан) ва Суруш
(Эрон) ушбу соҳага доир бир қатор асарлар муаллифлари ҳисобланадилар.
Шунингдек «Инсон ҳуқуқлари, араб маданияти ва дунёвий низом» номли
араб дунёси адвокатлари уюшмаси томонидан нашр этиб келинаётган
мажмуа,

ўзининг

айрим

мақолаларида

бу

каби

ислоҳотларни

қўллаб­қувватлаб келмоқда

4

.

Тадқиқотнинг учинчи боби

«Имоми Аъзам Абу ҳанифа ва унинг

ҳуқуқий мактаби (ҳанафий мазҳаби)»

деб номланган. Ушбу боб тўрт

параграфга бўлинган.

Биринчи параграф «Имоми Аъзам Абу ҳанифанинг ҳаёти, шахсияти ва

илмий фаолияти» деб аталган. ҳанафий мазҳабининг асосчиси, Абу ҳанифа
куняси, Имоми Аъзам лақаби билан шуҳрат қозонган Нуъмон ибн Собит
80/699 йили Куфа шаҳрида туғилиб, 150/767 йили ўша ерда вафот этган.

Биринчи босқичда Абу ҳанифа калом илми бўйича юксак малакага эга

бўлган бўлса ҳам, эришилган муваффақиятлар уни қониқтирмаган. У фиқҳ,
яъни ислом ҳуқуқи илми ва унга тегишли бўлган фанларни ўзлаштириш
орқали одамларга кенг кўламда хизмат қилиш ва уларнинг ҳаётий
муаммоларини ечиб беришга эришиш имконини устун қўйган. У калом илми
бўйича «ал­Фиқҳул­акбар», «ар­Рисолату ило Усмон ал­Бустий» ва «ар­Радду
алал­қадария» каби рисолалар ёзган бўлса ҳам, ўз шогирдлари ва ўғилларини
ушбу йўлга ўтишдан қайтарган.

Абу ҳанифа турли сиёсий ва ижтимоий ҳодисаларга тўла бўлган икки

давр - Умавийлар ва Аббосийлар даврларида яшади. Умавийлар ва
Аббосийлар давлатларида судялик вазифасини қабул қилмагани учун ҳибсга
олиниб жазоланади

5

.

Аббосий халифалари сиёсий томондан Абу ҳанифани ёқтирмасалар ҳам,

унинг мазҳаби ва ҳуқуқий таълимотларига катта зарурат сезганлар. Чунки
аҳли ҳадис мазҳабларига нисбатан ҳанафий мазҳаби ўзининг кенг
дунёқараши, ижтимоий, иқтисодий муаммоларни ечишда яратган катта ва
кенг қамровли имкониятлари билан, давлат учун жуда кўп қулайликлар

1

Тавба сураси, 60­оят.

2

Муаллафатул­=улуб - кынгилларини юмшатиб исломга ра\батлантириш назарда тутилган бир гурущ араб

ращбар ва саркардаларидан иборат эди.

3

Кенгро= маълумот учун =аранг: Абдулло Ащмад ан­Наим. Нащва татвирит­ташриъил­исломий (Ислом

=онунчилигини ривожлантириш йылида). ­Кощира: Сино нашри, 1994. ­Б.4­6, 42.

4

Щу=у=ул­инсон. ­Кощира: Араб адвокатлари уюшмаси, +онуний тад=и=от олиб бориш маркази, 1993 й.

­Б.91­92.

5

Мущаммад Хузарийбек. Тарихут­ташриъил­исломий. Б.168­169.


background image

20

яратиб, замон талабларига, воқеликка мувофиқ равишда жавоб беришга
қодир бўлган. Лекин шунга қарамасдан, унинг мухолифлари ҳам саройда, ҳам
бошқа жойларда мавжуд бўлиб, ўрни келганда унга қарши иғво тарқатганлар.
Бу ҳақда тадқиқотда бирламчи манбаларга асосланиб бир қатор тарихий
мисоллар келтирилган.

Турли манбаларда бир қатор асарлар Абу ҳанифа қаламига нисбат

берилган

1

.

Улардан

«ал­Фиқҳул­акбар»,

«ал­Олим

вал­мутааллим»,

«қадарияга раддия», «Усмон ал­Бустийга ёзган рисоласи» ва Деҳхудо зикр
этган «ал­Илму баҳран, шарқан ва ғарбан, буъдан ва қурбан»

2

номли китобни

эслатиш мумкин. Котиб Чалабий «ал­Фиқҳул­акбар» устидан шарҳ ёзган
машҳур олимлардан етти кишини эслатиб ўтган

3

. Ушбу рисола устидан Имом

Абу Мансур Мотуридий шарҳ ёзиб, ундаги асосий қоидаларни ўз калом
мазҳаби учун асос қилиб олган.

Баъзи бир муаллифлар Абу ҳанифани муржиадан деб ҳисоблаганлар.

Муржиийлар бу дунёдаги инсон ҳолатини муҳокама қилишни орқага суриб
(иржоъ), инсоннинг хатти­ҳаракатини, унинг иймонини ёлғиз Аллоҳнинг
ўзигина билади ва фақат унинг ўзи инсон устидан ҳукм қилиши мумкин деб
ҳисоблайдилар. Улардан айримларининг фикрича иймон фақат кўнгил
ишончидан иборат бўлгани учун, мўъмин киши тили билан куфр сўзларини
айтиб, санамларга ҳурмат кўрсатиб, яҳудийлар ва насронийларга яқинлашса,
ҳатто хочни мақташ билан таслис (учталик)га мойиллик кўрсатса ҳам, юракда
мўъмин бўлган ҳолда жаннат аҳлидан ҳисобланади

4

.

Имом Абу ҳанифа бу борада ўз ақидасини ўзининг шогирди Усмон

ал­Бустийга ёзган рисоласида баён этган. Усмон унга «Мен сизнинг
муржиийлардан эканлигингиз ҳақида эшитдим», деб ёзганда, Имом унга
жавобан жумладан бундай деб ёзганлар: «Аммо, сен айтган муржиа номига
келадиган бўлсак, адолатга асосланиб сўзлаб юрган қавмни қайси гуноҳи
учун бидъат аҳли ушбу ном (яъни муржиа номи) билан атайдилар?! Лекин
улар аҳли адл ва аҳли суннадурлар­ку! Фақат душман тоифа уларни ушбу исм
билан атаганлар»

5

. Мавзу бўйича диссертацияда муфассал маълумот

берилган.

Аҳмад Амин «Зуҳал­ислом»да Шамсуддин Сомий «қомусул­аъломда»

Абу ҳанифа ҳақида қимматли фикрлар билдириб, унинг ахлоқий
фазилатларини кўрсатиб ўтганлар

6

.

1

Абу Щанифа =аламига мансуб бир мущим асар =ылёзма нусхаси «ал­Муснад» номи билан ЫзР ФА Абу

Райщон Беруний номидаги Шар=шунослик институти =ылёзмалар фондида Р.4815 ра=ами остида
са=ланмо=да. Нусханинг охирида: «Имоми Аъзам Абу Щанифанинг «Муснад» номли китоби 870 йил
рамазон ойининг 29­куни кычириб тугатилди», деб ёзилган. Китоб 270 вара= (540 бет)да сулс ёзувида
ёзилган былиб, котибнинг исми мавжуд эмас. Бошидан 113 вара\и тушган. «Муснад» 40 бобни ыз ичига
олади. Бобларда Абу Щанифадан ривоят =илинган щадислар иснодлари билан муфассал шаклда берилади.
Диссертацияда Абу Щанифанинг ушбу асари ща=ида муфассал маълумот берилган.

2

Дещхудо А. Лу\атнома. Ж.1. Б.385.

3

Котиб Чалабий. Кашфуз­зунун. Ж.2. Б.202.

4

Сафо З. Эронда адабиёт тарихи. Ж.1. Б.51.; Ващбий Сулаймон /овжий. Абу Щанифа ан­Нуъмон. Б.280­282.

5

Ващбий Сулаймон /овжий ушбу матлабларни Абдулщай Лакнавий ёзган «Ар­Рафъу ват­такмийл» номли

асаридан ва бош=а бир неча манбалардан кычириб олган.

6

Шамсуддин Сомий. +омусул­аълом. Ж.1. ­Истанбул: 1898. ­Б.711­712.


background image

21

Мисрлик олим Абдулҳалим ал­Жундий: «Абу ҳанифа ҳар ерда, ҳар доим,

ўтмиш, ҳозир ва келажакда, ҳар бир соҳада - мулкчилик, аёллар ва фуқаролар
ҳуқуқлари бўйича, шунингдек, ҳар қандай тасарруф қилиш соҳасида
эркинлик ва муросани эълон қилган. Эркинлик ва муроса унинг номи билан
абадий олий даражага кўтарилган. Унинг раъй ва қиёс мактаби ислом
ҳуқуқининг онаси ва замон ўтиши билан унинг манбаи бўлиб қолади. У
бирон бир расмий мадраса ёки ўқув юртида таълим олмаган, у фақат жомеъ
масжидга кириб, ҳаёт мадрасасидан ўрганган» деб ёзади

1

.

Тадқиқотда Абу ҳанифа бундай юксак илмий мақомга қандай қилиб

эришди, унинг илму маърифат манбалари нималардан иборат эди деган
саволларга қониқарли илмий жавоблар берилган.

Иккинчи параграф «Абу ҳанифанинг устозлари, замондошлари ва

шогирдлари» деб аталган. Абу ҳанифа фиқҳ илмини кимдан ўргангани ҳақида
«Мен илм ва фиқҳ кони бўлган жойда яшаб, унинг аҳли билан учрашиб,
фақиҳлар жумласидан бирини танлаб олдим», деган

2

. Абу ҳанифа фиқҳ

илмини ўзлаштириш мақсадида ўша даврнинг йирик олими бўлмиш ҳаммод
ибн Сулаймонни танлаб олиб, унинг дарс ҳалқасига ўтирган

3

.

Манбаларда ривоят қилинишича Абу ҳанифа ёшлик чоғларида шиалар

имоми Муҳаммад Боқир билан учрашганда, у билдирган эътирозларни қатъий
далиллар билан рад қилиб имомни қойил қолдирган ва ўзига нисбатан чуқур
эҳтиромини жалб қилган. Ушбу мавзу ҳақида тадқиқотда муфассал маълумот
берилган.

Абу ҳанифанинг шогирдлари унинг мазҳабини тарқатишда муҳим

омиллардан бўлган. Улардан Абу Юсуф, Яъқуб ибн Иброҳим ал­Ансорий
(732­798) Абу ҳанифанинг атоқли шогирди, буюк фақиҳ ва мужтаҳид,
Аббосийлар давлати (Маҳдий, ҳодий ва Рашид даврлари)нинг қозил­қузоти
(буюк қозиси) эди. У биринчи бўлиб ҳанафий мазҳаби бўйича китоб ёзган,
масалаларни имло қилган, мазҳабни ер юзига тарқатган

4

. Абу Юсуф биринчи

бўлиб ислом дунёсида «қозил­қузот» унвонига эришган. Ибн Халликон
таъкидлашича, у биринчи бўлиб қозилар ва олимлар учун махсус кийим
(униформа) тайинлаган буюк қози бўлган. Мазкур либос қора салла ва
тайласон (либос устидан елкага ташлаб кийиладиган кенг ва узун кийим)дан
иборат бўлган. ҳозирча айрим мамлакатлар, жумладан, Оврупа
мамлакатларида судялар киядиган GOWN, HOOD, CAN каби униформалар
доктор Аҳмад Шалабий фикрича, ҳижрий II асрда Абу Юсуф томонидан
белгиланган кийимнинг оз­моз ўзгартирилган шаклидан бошқа нарса эмас

5

.

Абу Юсуфнинг қозилик даврида Аббосийлар империяси ҳудудида

ҳанафий мазҳаби давлатнинг расмий мазҳаби сифатида ривожланиб, назариёт
соҳасидан амалиёт соҳасига ўтиб сайқалланган. Унинг ҳар бир усул­қоидаси
ҳаёт синовидан ўтиб, амалиётга татбиқ этилган. Абу Заҳра таъбири билан

1

Абдулщалим ал­Жундий. Абу Щанифа баталул­щуррия ват­тасомущ фил­ислом. ­+ощира: 1966. ­Б.34.

2

Ыша асар. Б.25.

3

Мущаммад Хузарийбек. Тарихут­ташриъил­исломий. Б.168.

4

Ыша асар. Б.171.

5

Ащмад Шалабий. Мавсуатул­щазоратил­исломия. Ж.8. Б.199.


background image

22

айтганда, қиёс ва истеҳсон назарий фарзиялар доирасидан чиқиб, амалий ва
реал ҳаётга асослантирилган. Абу Юсуф қолдирган китоблар сони Ибн
ан­Надимнинг «ал­Феҳрист» китобида

1

40 та ва бошқа бир нашрида 36 та деб

кўрсатилган.

Диссертацияда

унинг

муҳим

асарлари

жумладан

«Китобул­хирож»

асари устида муфассал тўхталиб ўтилган. Ушбу китоб

Аббосийлар халифаси ҳорун ар­Рашид талабига биноан ёзилган

2

.

«Китобул­хирож» муқаддимадан ташқари 34 фаслга бўлинган. Абу

Юсуф уни ёзишда 533 ҳадис ва асардан фойдаланган

3

. Тадқиқотда

шунингдек, «Китобул­осор», «ар­Радду ало сиярил­Авзоъий», «Абу ҳанифа
ва Ибн Аби Лайло орасидаги ихтилофлар» номли унинг асарлари танитиб
ўтилган.

Абу ҳанифанинг иккинчи буюк шогирди Муҳаммад ибн ҳасан

аш­Шайбоний 749 йил Ироқнинг «Восит» номли жойида туғилиб, Куфа ва
Бағдод шаҳарларида вояга етган. У 18 ёшигача Абу ҳанифанинг дарс
ҳалқасида ўтирди ва устози унинг ёшлигида ҳаётдан кўз юмди. Ундан кейин
Абу Юсуфдан илм ўрганган.

Аш­Шайбоний 805 йил ҳорун билан Рай шаҳрида бўлганида, араб

тилининг буюк олими Абулҳасан Али ибн ҳамза Кисоий билан бир кунда
вафот этган

4

.

Унинг муҳим асарлари «ал­Усул» ёки «Зоҳирур­ривоя» деб аталган

олтита фиқҳий китоб бўлиб, қуйидагилардан иборат: «ал­Мабсут»,
«аз­Зиёдот», «ал­Жомиъ ас­сағийр», «ал­Жомиъ ал­кабийр», «ас­Сияр
ас­сағийр», «ас­Сияр ал­кабийр»

5

.

Ушбу китобларнинг ҳар бири ҳақида диссертацияда ишонарли

манбаларга таянган ҳолда муфассал маълумот берилган.

Муҳаммад Абдулҳай Лакнавий «ал­ҳидоя»га ёзган муқаддимасида

аш­Шайбоний ҳақида қуйидагича маълумот беради: «У юксак фасоҳат эгаси,
адиб ва луғатшунос бўлган». Лакнавий ривоятига кўра, Имом Муҳаммад
Имом Шофиъий билан жуда яқин бўлиб, унинг онасига уйланган экан. Имом
Шофиъий «ҳеч қачон Муҳаммад ибн ҳасандек заковатли семиз кишини
кўрмаганман», деган

6

.

Абу ҳанифанинг учинчи истеъдодли шогирди Зуфар ибн ҳузайл

(729­776) бўлган. Абу ҳанифа унинг истеъдодини мақтаб, «Зуфар бизнинг
қиёсимиздур», деб таъкидларди.

Абу ҳанифанинг шогирдларидан бири бўлмиш ҳасан ибн Зиёд Луълуъий

ўз устозидан ривоят қилган ҳадислар билан шуҳрат қозонган. Унга бир қатор
китоблар нисбат берилган. Лакнавийнинг ёзишича, «Китобул­амолий» ҳам
унинг қаламига мансубдир

7

. Унинг энг муҳим асари Абу ҳанифадан ривоят

1

Ибн ан­Надим. ал­Фищрист. ­Байрут: Дорул­маърифа. ­Б.286.

2

+аранг: М.Хузарийбек. Ад­Давлатул­аббосия. ­Байрут: Дорул­=алам, 1986. ­Б.156.

3

Имом Абу Юсуф. Китобул­хирож. / Али Ас\ар Шуоъ таржимаси. ­Кобул: Кобул матбааси, 1325 щ.й.

Ащмад Та=июддин. Абу Юсуф Сощибу Аби Щанифа // Ал­Азщар. ­№69. Апрел. ­1997.

4

Ибн ан­Надим. ал­Фещрист. Б.287.

5

Абдулщай Лакнавий. Му=аддима / ал­Щидоя. Б.5.

6

Лакнавий. Му=аддима / ал­Щидоя. Б.6.

7

Лакнавий. «Ал­Фавоид ал­бащия». Б.92.


background image

23

қилинган «ал­Муснад» номли ҳадислар тўплами ҳисобланади. Бу ҳақда,
шунингдек, Абу ҳанифанинг бошқа шогирдлари ҳақида диссертацияда етарли
даражада маълумот бериб ўтилган.

Учинчи параграф «Абу ҳанифанинг фиқҳий услуби» деб номланган.

ҳожи Халифа ҳанафий мазҳаби ҳақида қуйидаги фикрни билдирган эди:
«Тўрт мазҳаб ичида биринчи ўринда турадиган ва ҳақиқатга энг яқин
бўлгани, Абу ҳанифа асос солган мазҳабдир. Негаки, ушбу мазҳаб
бошқаларидан иттифоққа асослангани, устуворлиги, олий истеъдод маҳсули
бўлганлиги, назарияларининг кучлилиги ва илмул­аҳком соҳасида тўғри
фикрлар юритилганлиги ва бошқа хусусиятлари билан ажралиб туради

1

.

Абу ҳанифа шариат ҳукмларини истинбот ва истихрож қилишда ўзига

хос бир илмий услубга эга. Тадқиқотчилар билдирган фикрларни
умумлаштириб, Абу ҳанифанинг истинбот (ҳукм чиқариш) услубини
қуйидаги асосларга таянган деб хулоса қилиш мумкин: 1. қуръони карим
илоҳий манба сифатида Абу ҳанифанинг фиқҳий услубида биринчи ўринда
туради; 2. Сунна - Пайғамбарнинг сўзлари, амаллари, тақрирлари
(тасдиқлари)дан иборат бўлиб, қуръондан кейин иккинчи ўринда туради; 3.
Саҳобийлар сўзлари. Лекин Абу ҳанифа нуқтаи назаридан тобиин сўзлари
бундай юксак даражада турмайди; 4. Ижмо. Ушбу сўз иттифоқ ва келишув
маъносида бўлиб, фиқҳий атама сифатида бир давр мужтаҳидларининг бир
муайян ҳукм бўйича келишувидан иборатдир; 5. қиёс услуби; 6. Истеҳсон. Бу
- қиёси жалий (қиёси зоҳир - очиқ қиёс) доирасидан чиқиб, унга қарши бўлган
ҳукмни танлаб олишдир; 7. Урф ва одат

2

. Урфу одат ислом қонунчилиги,

айниқса, Абу ҳанифа мазҳабида катта аҳамиятга эгадир.

Ислом ҳуқуқининг асосий манбалари, айниқса, қуръонда олди­сотди

битимига доир бир­икки оятдан бошқа насс мавжуд эмас. ҳадис китобларида
ҳам бу соҳага тегишли ҳадислар сони 20 дан ошмайди. Шундай бўлса ҳам
бугун фиқҳ китобларида бу соҳа бўйича минглаб масалани кўриш мумкин.
Бунинг сабаби шундаки, Пайғамбар замонида улуслараро муомалот одат
ҳуқуқи асосида тартибга солинар эди, Пайғамбар кўпинча урфни қабул
қилиб, янги ҳукм бермасди.

Абу ҳанифа қуръон ёки ҳадис, ёки саҳобалардан ривоят қилинган қавл ва

амал мавжуд бўлмаган ҳолда, шунингдек, қиёс урфга қарши турганда,
урф­одатга асосланиб ҳукм чиқаради.

Урфга катта эътибор қаратиш ҳанафий мазҳаби ривожланиб, кенг

кўламда тарқалишининг муҳим омилларидан бири эди.

Абу ҳанифанинг фиқҳий услубидаги ҳар бир манба диссертацияда ҳар

томонлама ёритиб ўтилган.

Абу ҳанифанинг фиқҳий услуби эркинлик принципи билан йўғурилган.

Шунинг учун у ислом ҳуқуқшунослигининг барча соҳаларида эркинлик ва
муроса қаҳрамони деб тавсифланган

3

.

1

Кашфуз­зунун. Ж.2. Б.202.

2

Имом Абу Захра. Абу Щанифа... Б 208.

3

Абдулщалим ал­Жундий. Абу Щанифа баталул­щуррият ват­тасомущ фил­ислом. Б.9.


background image

24

Тўртинчи параграф «ҳанафий мазҳабининг хусусиятлари ҳамда

тарқалиш сабаб ва омиллари» деб аталган. ҳанафий мазҳабининг тез
тарқалиш хусусиятларидан бири шундан иборат эдики, у ҳар қандай
минтақага мослашиб, тез сингиб кета олар эди. Чунки Абу ҳанифа ўз фиқҳий
услубидаги амалий ҳаётга, инсонларнинг таомил ва урф­одатларига берган
эътибори ҳамда шариатнинг уларнинг ҳаётини оғирлаштиришга эмас, балки
енгиллаштиришга ҳаракат қилиши ва шореъ кўзлаган уларга манфаатлироқ
жиҳатларга кўпроқ урғу беришини кўзда тутиши ҳанафий мазҳабининг
мазкур хусусиятларга эга бўлишини таъминлаган.

Бундай хусусиятлардан бири тахриж ва таржиҳдир. Тахриждан мақсад,

бир мазҳабнинг умумий қоидаларига таянган ҳолда, мазҳаб имомлари
томонидан ҳеч қандай фикр билдирилмаган ҳодисалар ҳукмини истинбот
қилиш бўлса, таржиҳда мазҳаб раҳбарлари айтган турли сўзлар ёки улардан
етиб келган турли ривоятлардан айримларининг устунлигини баён қилиш,
изоҳлаб бериш назарда тутилади.

Тахриж билан шуғулланувчи олимлар мазҳаб бўйича мухаррижлардан

иборат бўлиб, фақатгина мазҳаб чегарасида ижтиҳод қилиш ваколатига эга
бўлганлар. Иккинчи гуруҳ олимлар мазҳаб доирасида таржиҳ бериш, яъни
фикрлар ва ривоятлар орасидан энг кучлисини кучлиларидан ажратиб олиш
йўл­йўриқларини билган фақиҳлардан иборат.

Абу Заҳра эътирофича, ҳанафий мазҳабида таржиҳ бўйича ишлатилган

услуб кучли ва кучсиз далилларни бир­биридан ажратиб олиш учун бир
мунтазам ва юксак фиқҳий тафаккурнинг кўрсаткичи ҳисобланади

1

.

ҳанафий мазҳабига хос бўлган масалалардан яна бири ҳийлаи

шаръиядир. Бу соҳада ёзилган китобларда ҳийлалар қандай мақсадлар учун
ишлатилиши кераклиги ва уларнинг ҳаром, макруҳ ва мубоҳ моҳиятига эга
бўлган турларини ёритиб берганлар

2

.

Машҳур фақиҳ Ибн қаййим Жавзия (в. 1350) ўзининг машҳур китоби

«Иъломул­муваққиъин»да олдинги ва кейинги даврлар фақиҳлари урфида
«ҳийла»ни уч турга бўлиб, уларнинг қонуний ва ноқонуний эканликларини
кўрсатиб берган

3

.

Тадқиқотда ҳанафий мазҳабида шаръий ҳийлалар мисоллар билан кенг

маънода ёритилган.

Бухоролик ҳанафий фақиҳлар ишлаб чиққан қонуний ҳийла

байъ

бил­вафо

ва

байъи жоиз

номи билан Афғонистонда қонуний кучга эга бўлиб,

халқ орасида муомалот ишларини юритиш учун бир қулай норма сифатида
кенг кўламда ишлатилиб келинади

4

.

ҳозирги кунда ҳанафийликнинг жўғрофий ҳудуди Марказий Осиё

давлатларидан бошлаб, Хитой, Афғонистон, Покистон, ҳиндистон, Эрон,
Ироқ, Арабистон, Яман, Миср, Жазоир, Тунис, Марокаш, Туркия, Индонезия
ва бошқа мусулмон ўлкаларига етиб боради. Абу ҳанифа мазҳаби айтиб

1

Абу Защра. Абу Щанифа. Б.397.

2

Котиб Чалабий. Кашфуз­зунун. Ж.1. Б.456.

3

Ибн +аййим ал­Жавзия. Иъломул­мува==иъин. Ж.3. Б.394.

4

Аф\онистон маданий =онуни (Фу=аролик кодекси)га =аралсин. Ж.3. ­Кобул: Давлат матбааси, 1976.


background image

25

ўтилган мамлакатларнинг айримларида асосий мазҳаб бўлса, айримларида
иккинчи ёки учинчи ўринда туради.

ҳанафий мазҳаби тарафдорлари ҳиндистонда 48 млн.га етиб боради.

Жанубий Америка ва Бразилияда 25 млн. ҳанафий мусулмонлари мавжуд

1

.

ҳанафий мазҳабининг дунёда кенг тарқалишига сабаб бўлган тўртта

омил тадқиқотда етарли даражада ёритиб берилган.

Тадқиқотнинг

тўртинчи

боби

«Бурҳониддин

Марғиноний

-

Мовароуннаҳрда ҳанафий мазҳабининг йирик вакили»

деб аталган бўлиб,

у тўрт параграфдан иборат.

Биринчи параграф «Мовароуннаҳрда ҳанафий мазҳабининг тарқалиши

ва фиқҳ илмининг равнақи»га бағишланган. Абу ҳанифа асос солган мазҳаб
VIII аср ўрталарида, унинг ҳаётлик чоғиданоқ тарқала бошлаб, шу асрнинг
охирларида узоқ­яқин ўлкалар, жумладан, Мовароуннаҳрга етиб келган эди.

Муҳаммад ибн ҳасан аш­Шайбонийнинг мумтоз шогирдларидан бири

бўлмиш Абу ҳафс Аҳмад ибн ҳафс ал­Кабийр ал­Бухорий (в. 832) биринчи
бўлиб, IX аср бошларида ушбу мазҳаб таълимотининг ҳақиқий ташувчиси
сифатида ўз ватанига қайтиб келиб, Бухоро шаҳрини ҳанафийликнинг муҳим
марказларидан бирига айлантирган. Унинг тарбияси остида бир гуруҳ
фақиҳлар камолга етган.

Бухоролик фақиҳлар ўша даврдан бошлаб ҳам усулул­фиқҳ ва ҳам

фуруъул­фиқҳ бўйича муҳим ва эътиборга лойиқ асарлар ёзиб келганлар. Ибн
Халдун «ал­Муқаддима»да таъкидлашича, Абу Зайд Дабусий ушбу мавзуда
(усул илми бўйича) ёзган китоб энг муҳим асарлардан бири ҳисобланади

2

.

Шунингдек, кейинроқ Садруш­шариа Иккинчи Убайдулло ибн Масъуд ёзган
«Танқийҳул­усул» номли китоб ва унинг устидан ёзган «ат­Тавзийҳ» номли
шарҳи катта эътибор ва илмий аҳамият касб этиб келган

3

.

IX­X асрларда «...Мовароуннаҳрда кечаётган жараён ҳали маҳаллий

аҳамиятга эга бўлиб, бу минтақа ислом марказларида Хуросоннинг бир қисми
ҳисобланарди. Фақиҳ гуруҳлари, Сомонийлар (875­999) амалдорлари
зўравонликларидан аҳоли турли табақаларининг ягона ҳимоячиси сифатида
чиққанликлари натижасида уларнинг ижтимоий обрўси ва таъсир доираси
кенгая борди»

4

. ўша даврда фиқҳ илми турли жиҳатдан, масалан, яратилган

асарларнинг озлиги нуқтаи назаридан ҳам шаклланиш ва кучга тўлиш
даврини бошдан кечирмоқда эди.

Давлат ҳокимияти қорахонийлар (999­1212)га ўтгандан кейин

Мовароуннаҳрда фиқҳ илмининг ривожи ва такомили учун таъсирчан
омиллар юзага кела бошлаган. Ушбу омиллардан бири шундан иборат эдики,
қорахонийлар давлати қарор топиши натижасида «Мовароуннаҳрнинг
Хуросон билан алоқалари заифлашиб, оёққа турган маҳаллий мактабларнинг

1

Алливоъ Щасан Соди=. Жузурул­фитнати фил­фира=ил­исломия.

­+ощира: «Мактабат Мадбулий», 1993.

Б.231.

2

Ибн Халдун. Ал­Му=аддима. Ж.2. Б.931.

3

Кенг маълумот учун =аранг: Котиб Чалабий. Кашфуз­зунун; Лакнавий Фавоидул­бащия; Абдул=одир

ал­+ураший. Ал­Жавощир ал­музиа ва бош=алар.

4

Мыминов А. Мовароуннащр мусулмонлари: щанафийлар. // Шар=шунослик. 1999. №9. Б.42.


background image

26

мустақил ривожланишига асос яратилди. Марказий шаҳарларда автоном
бошқарувнинг кучайиши уламо гуруҳлари таъсир доирасининг кенгайишига
олиб келди. Бу билан фиқҳ нормаларини ҳаётга татбиқ этишга реал шароит
яратилди. Бухоро ва Самарқанд ҳақиқий илм марказларига айлантирилди. Бу
шаҳарларда Насаф, Марв, Фарғона фақиҳлари ҳам фаолият кўрсатдилар»

1

.

ўрта Осиёда фиқҳнинг ривожи учун иккинчи омил қорахоний

ҳукмдорларининг фиқҳ - ислом ҳуқуқи ва қонунларига қизиқиши ва ҳуқуқий
нормаларнинг

амалий

ҳаётга

татбиқ

этилиши

эди.

Манбаларда

таъкидланишича, қорахонийлар ҳукмдорлари, айниқса Иброҳим Маҳмуд
Тамғочхон диёнатли киши бўлиб, фақиҳлар фатвосини олмагунча ҳеч бир
жиноятчини жазоламас, молу мулкини мусодара қилмас эди.

Давлат ва аҳоли ҳимояси остида маҳаллий мактаблар аста­секин ўсиб,

ривожланиб, катта илмий мадрасалар даражасига кўтарилган. Сони кун сайин
ошиб бораётган мадрасаларнинг катта харажатлари вақф мулкларидан тушган
даромадлар билан қопланган. Масалан, Иброҳим Тамғочхон томонидан
ёзилган вақфномада белгиланганидек, Самарқанд мадрасаси мутаваллиси
(идора қилувчиси)нинг бир йиллик маоши 2000 дирҳам, фиқҳ мударриси
маоши 3600 дирҳам, адабиёт фанлари мударриси маоши 1200 дирҳам,
қуръони карим мударриси маоши 1200 дирҳам ва толиблар маоши 360
дирҳам бўлган. ўша даврнинг нарх­навосига кўра, бир мударриснинг бир
ойлик маоши билан 150­200 дона ёпилган нон, 2­3 та қўй сотиб олиш мумкин
бўлган

2

.

Юсуф Зиё Кавакжи чиқарган хулосаларга кўра, мазкур даврда ёзилган

350 дан кўпроқ фиқҳий (ҳуқуқий) асарлардан 20 таси фатово (фатволар
мажмуалари) бўлган экан

3

.

Айтиб ўтилган омиллар, айниқса, давлат арбоблари томонидан илм

аҳлига кўрсатиладиган юксак эҳтиром, тарғибот ва ташвиқот, ўрта Осиёда
фақиҳлар сонининг кўпайиши ва ҳанафий мазҳабининг ривожланиб
ёйилишига сабаб бўлган. Мўғуллар давридан кейин, Амир Темур (1370­1405)
даврида исломга давлат дини мақомининг қайтарилиши янги уламолар
табақаларининг шаклланишига олиб келган.

Шундай қилиб, ҳанафий мазҳаби ўрта Осиё ва Мовароуннаҳр ҳудудида

кенг кўламда тарқалиб, уларнинг жуда кўп йирик ва салоҳиятли вакиллари ва
имомлари, ҳам эътиқод соҳасида, ҳам ҳуқуқ соҳаларида ушбу муҳитда
камолот даражасига етиб борганлар.

Иккинчи параграф «Бурҳониддин Марғиноний ва унинг ҳанафий

мазҳаби ривожига қўшган ҳиссаси» номи билан аталган. Бурҳониддин
Марғиноний ўзидан қолдирган буюк асарлари юксак назарий ва амалий
аҳамиятга эга бўлган. «Ал­ҳидоя» китоби саккиз асрдан буён ҳанафий
мазҳаби бўйича энг муҳим ва мўътабар қўлланма сифатида барча мусулмон

1

Ыша асар, ыша бет.

2

Иброщим Там\очхон ва унинг ва=фномаси ща=идаги маълумотларнинг бир =исми Н.Абдуллаев,

Б.Щошимов, А.Тош=уловлар ёзган «Сощиби Щидоя» номли тад=и=от ишидан олинди.

3

Юсуф Зиё Кавакжи. XI ва XII асрларда +орахонийлар даврида Мовароуннащр ислом щу=у=чилари.

­Ан=ара: «Севинч матбааси», 1976. ­Б.305.


background image

27

мамлакатлари мадрасалари ва исломий олий ўқув юртларида ўқитилиб
келмоқда. Унинг матни ва қисқартмалари устидан машҳур фақиҳлар
томонидан 60 дан ортиқ шарҳлар ва ҳошиялар ёзилиб, ҳанафий мазҳабининг
тарқалиши йўлида таъсирчан омил сифатида хизмат қилиб келгани ҳаммага
маълум. Шунингдек, «ал­ҳидоя» форс, инглиз, рус ва ўзбек тилларига
таржима қилинган.

Котиб Чалабий, Абулҳасанот Муҳаммад Абдулҳай Лакнавий,

«ҳидоя»нинг

айрим

шарҳловчилари,

«Ислом

энциклопедияси»

маълумотларига кўра, қуйидаги асарлар Бурҳониддин Марғиноний қаламига
мансуб бўлиб, текширишлар орқали уларнинг қўлёзмалари борлиги
аниқланган:

1. «Нашрул­мазҳаб» («Мазҳабни тарқатиш»). 2. «Китобу таносукил­хос»

(«Маносикул­ҳаж»). 3. «Китоб фил­фароиз» («Мерос бўйича китоб»). 4.
«Ат­Тажнийс

вал­мазийд»

(«Иккита

фатволар

мажмуаси»).

5.

«Мухторотун­навозил»

(«Мажмуун-навозил»).

6.

«Мазийдун

фи

фуруъил­ҳанафия». 7. Имом аш­Шайбонийнинг муҳим асари бўлмиш
«ал­Жомиъ ал­кабийр»нинг шарҳи. 8. «Бидоятул­мубтадий»

.

9. «Кифоятул-

мунтаҳий». 10. Имом Марғинонийнинг шоҳ асари бўлмиш «ал­ҳидоя».

Муаллиф «Бидоятул­мубтадий»ни Абулҳусайн ибн Аҳмад ибн

Муҳаммад қудурийнинг «ал­Мухтасар» (илм аҳли орасида «ал­қудурий» деб
шуҳрат қозонган) китоби ва Муҳаммад ибн ҳасан аш­Шайбонийнинг
«ал­Жомиъ ас­сағийр» асарига асосланиб, қисқартирилган фиқҳ китоби
сифатида ёзган. Ундаги масалаларни тартибга солишда табаррук бўлсин деб,
аш­Шайбоний услубидан фойдаланган.

Муаллиф «Бидоятул­мубтадий»га 8 жилдлик катта шарҳ ёзиб, уни

«Кифоятул­мунтаҳий» (Якунловчиларни қониқтирувчи китоб) деб атади.
Кейин узоқ муддатли меҳнат билан уни тўрт жилдда шарҳлаб «ал­ҳидоя» деб
атади.

Бурҳониддин Марғиноний «ҳидоя» китобини ёзишда ўзига хос услуб

яратган. Унинг ҳар бир ибораси ниҳоятда қисқа ва мухтасар, фиқҳий
ҳукмларни ифодаловчи жумлаларнинг ҳар бири бир қоида шаклида берилади.
Унинг иборалари мўжаз, яъни қисқа ва сермазмун, сўзлари таркиби пухта,
нуқсонсиз бўлиб, сунъийликдан узоқ. У кўп зарурат сезмаса, синоним
сўзлардан фойдаланмайди. ҳашв ва завоидни (керак бўлмаган ортиқча
сўзларни) ишлатмайди. Унинг ёзиш услуби «саҳли мумтаниъ» (осон, содда,
лекин унингдек қилиб ёзиш мумкин эмас) эди.

«ҳидоя» китобининг яна бир хусусияти шундан иборатки, унда

«илмул­хилоф» орқали белгилаб берилган қоидалар кенг кўламда назарда
тутилади. Чунки Марғиноний ушбу фан соҳасида ҳам катта олим ва
мутахассис ҳисобланган.

Учинчи параграф «Марғиноний ва бухоролик фақиҳлар» деб аталган.

Бухоролик ўнлаб атоқли фақиҳлар орасида, Садруш­шариалар оиласи
ўзларига хос мавқега эга бўлиб, ислом ҳуқуқшунослигида мумтоз ўрин тутган
ҳанафий мазҳабининг йирик намояндалари сифатида хизмат қилдилар ва
Марғинонийнинг шоҳ асари «ҳидоя»га катта диққат ва эътибор қаратдилар.


background image

28

Замонасининг машҳур ҳуқуқшунос олими бўлган Садруш­шариа Аҳмад ибн
Жамолуддин Убайдулло ал­Маҳбубий ал­Бухорий XIII асрда яшаб ижод
этган ва муҳим фиқҳий асарлар, жумладан, «ҳидоя» устидан ёзилган
шарҳлардан бирининг муаллифи сифатида танилган. Унинг ўғли
Тожуш­шариа лақаби билан шуҳрат қозонган Маҳмуд ибн Сардуш­шариа ҳам
ўз отаси сингари, ажойиб ҳуқуқшунос олим бўлиб, ҳанафийлар фиқҳи
соҳасида ўзидан унутилмас илмий асарлар қолдирди. Тожуш­шариа, ўз
невараси

(Садруш­шариа

ас­Соний,

яъни

Иккинчи

ёки

Кичик

Садруш­шариа)ни ислом ҳуқуқи бўйича яхши тарбиялаб, фиқҳий
масалаларни

унинг

онгига

сингдириш

мақсадида

Бурҳониддин

Марғинонийнинг шоҳ асари «ҳидоя»нинг энг асосий масалаларини
қисқартириб олиб, бир китобда ижодий шаклда жамлади ва уни
«Виқоятур­ривоя фи масоилил­ҳидоя» («ҳидоя масалаларида ривоятларни
сақлаш») деб атади.

Садруш­шариа Иккинчи «Виқоятур­ривоя»ни араб тилида шарҳлаб, уни

«Шарҳул­виқоя» деб атади. Бу китоб Виқоя учун энг яхши ва тўлиқ шарҳ
ҳисобланади. Ундан кейин «Виқоятур-ривоя»нинг энг зарурий муҳим
масалаларни танлаб олиб, уни «ан­Нуқоя» (қисқача баён) ёки
«Мухтасарул­Виқоя» деб атади. Унинг «ал­Муқаддимотул­арбаъа» («Тўрт
муқаддима»), «Таъдийлул­улум ваш­шурут» номли асарлари ҳам катта
эътибор ва шуҳрат касб этиб келган. Усул илми бўйича у ёзган «ат­Танқиҳ»
ва унинг шарҳи «ат­Тавзиҳ» бу соҳада муаллифнинг юксак салоҳияти ва
илмий иқтидоридан дарак беради.

«Мухтасарул­Виқоя» кўп асрлар давомида ислом ҳуқуқини ўрганиш

учун муҳим манба бўлиб хизмат қилди ва ҳозирда ҳам ўз эътиборини
йўқотган эмас. Бу китоб ҳанафий мазҳабида ал­Марғиноний яратган
ҳуқуқшунослик йўналишининг асосий манбаи бўлмиш «ҳидоя» асаридаги
таълимотни кенг кўламда талқин этишда ва бу йўналишнинг ривожи йўлида
улкан ҳисса қўшиб келди.

Тўртинчи параграф «Мухтасарул­виқоянинг ўзбекча таржимаси ва

шарҳи»га бағишланган. Мақсудхўжа ибн Мансурхўжа томонидан «ан­Нуқоя»
ё

«Мухтасарул­Виқоя»га

ёзилган

икки

жилдлик

ўзбекча

шарҳ

«Мажмаул­Мақсуд» деб аталган. Бу шарҳ форсий тилда ва араб тилида
ёзилган шарҳларга нисбатан каттароқ ҳажмга эга.

Муаллиф 50 тага яқин фиқҳий манбалар, машҳур фатоволарни кўриб

чиқиб, улардаги энг муҳим ва мўътабар фикру мулоҳазалардан ўз шарҳида
фойдаланади.

Китоб ислом ҳуқуқининг асосий тармоқлари ва уларга боғлиқ бўлган

жузъиётни аниқлаб берганлиги учун катта аҳамият касб этади. Китобда
ёритилган мавзулардан, айниқса, фуқаролик ҳуқуқи, оила ҳуқуқи
масалаларидан қонунчилик соҳасида, ўзбек ҳуқуқшунослиги фанини
бойитиш ва ҳуқуқий атамаларни кенгайтиришда ҳар томонлама фойдаланиш
мумкин.

Китоб матнини содда таржима қилиш ва муҳим масалаларни белгилаб

шарҳлаш, муаллифнинг катта олимлиги ва фиқҳ илмини кенг қамраб


background image

29

олганидан далолат беради. ўрни келганда у бирон­бир муҳим мавзу устида
тўхталиб, эътиборли ҳуқуқий манбаларга таяниб, муфассалроқ шарҳу изоҳлар
беради. Масалан: эр билан хотин ҳуқуқий муносабатлари тўғрисида унинг
изоҳлари беш бетдан ошади.

Агар «Мажмаул­Мақсуд» ҳуқуқшунос олимлар томонидан танқидий

нашрга тайёрланиб, қайтадан чоп этилса, ёш ҳуқуқшунослар учун мўътабар
қўлланма бўлиб, ислом ҳуқуқида Марғиноний асос солган ҳуқуқшунослик
йўналиши негизи бўлган «ҳидоя»ни ўрганиб олишда эътиборли манба бўлиб
хизмат қиларди.

«Мажмаул­Мақсуд»нинг биринчи жилди биринчи марта 1901 йил

Тошкент шаҳридаги В.И.Ильин босмахонасида настаълиқ хатида нашр
этилади. Китобнинг иккинчи жузъининг нашри О.А.Порцов матбаасида
бўлган. Биринчи жилдининг иккинчи нашри 1912 йил О.А.Порцов матбааси
томонидан амалга оширилган. аммо иккинчи жузъининг иккинчи нашри
ҳақида маълумот йўқ.

«Мажмаул­Мақсуд»нинг биринчи жилди 1996 йил Маҳмуд ҳасаний

томонидан кирилл алифбосига ўгирилиб «Адолат» нашриёти томонидан
босмадан чиқарилди.

Бешинчи боб «

ҳанафий мазҳаби ривожида ўрта Осиё фақиҳларининг

роли ва ҳиссаси»

деб аталган. ўрта Осиё олимлари IХ асрдан бошлаб, фиқҳ

илмининг турли соҳаларига чуқур киришиб бориб, жуда кўп асарлар ёзишга
муваффақ бўлдилар. Тадқиқотчи фикрига кўра IX асрдан XII асргача ҳанафий
мазҳаби соҳасида шунчалик кўп асарлар ёзилдики унга биноан бу давр
олимларини ислом ҳуқуқининг қурувчилари десак муболаға бўлмайди,
ҳанафий мазҳаби шу қадар ривожланиб тарқалдики уни Мовароуннаҳрнинг
мазҳаби ёки фиқҳи деса бўлади.

1

Биз ислом ҳуқуқи, айниқса, ҳанафий мазҳаби бўйича буюк фақиҳларимиз

бажарган хизматларни оз бўлса ҳам кўрсатиш мақсадида ушбу бобни улардан
22 тасининг ҳаёти, илмий фаолияти, қолдирган асарлари ва ҳуқуқий
қарашларини ёритиб беришга бағишладик.

Бобда ўрта Осиё фақиҳлари қуйидаги олти гуруҳга (Бухоро, Марв,

Самарқанд, Насаф, Фарғона, Хоразм гуруҳларига) бўлиб ўрганилди.

Биринчи параграф «Марв фақиҳлари» деб номланган. Улардан Абдуллоҳ

ибн Муборак (737­798) Абу ҳанифанинг яқин суҳбатдошлари ва
шогирдларидан бўлиб, Лакнавий ёзишича унинг онаси хоразмлик ва отаси
туркийлардан бўлган

2

.

Ибн Уяйна унинг ҳақида: «Мен саҳобаларни кўздан кечириб ўтдим,

уларда Пайғамбар (с.а.в.) билан суҳбатлашиб ғазовотга қатнашганларидан
бошқа Ибн Муборакка нисбатан устун турадиган бирор ортиқча фазилат
кўрмадим», деган экан

3

.

1

Юсуф Зиё Кавокжи. IX­XII асрларда +орахонийлар даврида Мовароуннащрда Ислом щу=у=чилари.

­Ан=ара: Севинч матбааси, 1976. ­Б.305.

2

Абдулщай Лакнавий. Ал­Фавоид ал­бащия. Б.125.

3

Ыша асар, ыша бет.


background image

30

Ибн Муборак кўп китоблар муаллифи эди. Тарих китобларида у

кишининг «Китоб ас­Сунан фил­фиқҳ», «Китоб ат­тафсир», «Китоб
ат­тарих», «Китоб ал­бирр вас­сила», «Китоб аз­зуҳд вар­рақоиқ», «Китоб
ал­истеъзон», «Китоб ал­жиҳод», «Китоб ал­маносик» каби китобларни
таълиф қилганлиги зикр этилган

1

. Барча олимлар гувоҳлигича, у энг

ишонарли олим, фақиҳ, муҳаддис, айни ҳолда шижоат ва саховат эгаси ҳам
эди, биринчилардан бўлиб ҳадисларни тўплади. Ибн Жунайд ибн Маиндан
ривоят қилинишича, у китобларида минглаб ҳадисни ривоят қилган. Ибн
Исҳоқ Фазорий Ибн Муборакни «имомул­муслимин» (мусулмонларнинг
имоми) деб атаган.

Ибн Муборак Имоми Аъзам Абу ҳанифанинг энг самимий дўсти ва

шогирди сифатида унинг ишончига сазовор бўлиб келган ва ҳар жойда унинг
ҳомийси бўлган. Масалан, Абдурраҳмон Авзоъийга уни танитган, раъй ва
қиёс бўйича унинг қарашлари ва чиқарган хулосалари тўғрилигини кўрсатиб
бериб, уларни бир­бирига яқинлаштириб, учрашувларини таъминлаган.

Ибн ҳажар Асқалоний Яҳё Андалусийдан шундай ривоят қилади: Молик

билан бир мажлисда ўтирганимизда, Ибн Муборак кириши учун рухсат
сўралганда рухсат берилди. ўшанда мен Имом Моликни кўрдимки, Ибн
Муборак учун ўрнидан турмоқчи бўлди, сўнгра у Имом Моликни ўтирғизди.
Мен Имом Моликнинг ундан бошқа ҳеч бир киши учун ўрнидан турганини
кўрмаган эдим.

У Абу ҳанифа ҳақида қуйидаги кичик шеърни ёзган эди:
Таржимаси:

«Оятлар «Забур» саҳифаларини қандай қилиб безатган

бўлса, мусулмонлар пешвоси Абу ҳанифа ҳам, фиқҳ ва ҳадис бўйича ўз
асарлари билан, ўлкалар (шаҳарлар) ва уларда яшайдиган кишилар
(фикрлари)ни шундай қилиб безатди. Унга тенг келадиган киши на
Шарқ ўлкаларида, на /арбда ва на Куфа шаҳрида бор».

Иккинчи параграф «Бухоро фақиҳлари» деб атаган. Бухоролик Имом

Муҳаммаднинг мумтоз шогирдларидан бири Абу ҳафс Кабийр Аҳмад ибн
ҳафс ҳанафий мазҳаби таълимотини биринчи бўлиб Мовароуннаҳрга олиб
келди. Унинг қўлида кўпгина фақиҳлар ва олимлар етишиб чиқди. ҳатто
тарихчиларнинг таъкидлашларича, Бухорода илмнинг тарқалишига, имом ва
уламоларнинг ҳурмат топишига сабабчи бўлган киши Абу ҳафс Кабийр
бўлган. Самъонийнинг айтишича, Абу ҳафс кўпгина фақиҳларни тарбиялаб
камолга етиштирган. Улар Харожир деган қишлоқда бўлишган экан

2

.

Олимлар унинг илму фазлини баҳолаб, уни «муаллими ислом», яъни

ислом

динининг

муаллими,

унинг

шарофати

билан

Бухорони

«қуббатул­ислом», яъни ислом дини гумбази ва у киши яшайдиган маҳалла
дарвозасини «ҳақроҳ», яъни ҳақ йўли деб аташган экан. Абу ҳафс Кабийр
150/768 йили туғилиб, 216/832 йил вафот этган

3

.

1

Райщонов И. Абдуллощ ибн Муборак ал­Марвазийнинг щаёт йыллари. ­+арши: «Насаф» нашриёти, 2001.

Б.10­12.

2

Абдулкарим ас­Самъоний. Насабнома (Ал­Ансоб). / Абдул\аффор Раззо= таржимаси. ­Бухоро: «Бухоро»,

1999 й. ­Б.13.

3

Ыша асар. Б. 37, 55.


background image

31

Бухоролик яна бир буюк фақиҳ «Дабусия»да туғилиб, вояга етган ва етти

қозидан бири бўлмиш

Абу Зайд Дабусий

дир. У ислом ҳуқуқшунослиги

бўйича «илмул­хилоф» деб аталган янги фаннинг асосчиси эди. У аҳли сунна
мазҳаблари орасидаги ихтилофларни тартибга солиб, илмий услубда ўрганиш
қоидаларини яратиб берган ва кўп илмий асарлар ёзган. Улардан
«Китобул­асрор фил­усул вал­фуруъ», «ал­Амадул­ақсо», усулул­фиқҳ
бўйича «ал­Анвор» китоби машҳур бўлиб, (хилоф илми бўйича ёзган)
«Таъсисун­назар» номли муҳим асари Мустафо ибн Муҳаммад қаббоний
Дамашқий муқаддимаси билан Мисрда нашр этилган. Усулул­фиқҳ бўйича у
ёзган «Тақвимул­адилла» китобини Фахрул­ислом Баздавий шарҳлаган. Ибн
Халдун таъкидлашича, Дабусийнинг усулул­фиқҳ бўйича ёзган китоби бу
соҳада ёзилган асарларнинг энг муҳимларидан бири ҳисобланади

1

.

Бухоролик

Нуруддин Собуний

Абу Мансур Мотуридий таълимоти

асосида бир неча илмий асарлар яратган. Унинг китоблари ушбу таълимотни
ёйиш, мураккаб томонларини шарҳлаш, мухолифлар қарашлари ва
саволларига илмий жавоблар беришга бағишланган. Уларнинг асосийлари
қуйидагилардан иборат: «ал­Мунтақо мин исматил­анбиё», «ал­Кифоя
фил­ҳидоя», «Китобул­бидоя фи усулид­дин»

2

.

Булардан ташқари ўнлаб бухоролик фақиҳлардан Шамсул-аимма

ҳалвоний, Садруш­шаҳид ва Шамсул­аимма Заранжарий ҳам ўзларига хос
юксак ўринларга эга бўлганлар.

Учинчи параграф «Самарқанд фақиҳлари» деб аталиб, унда

Садрул­ислом Баздавий (Паздавий), Алоуддин Самарқандий, Фотима бинти
Алоуддин, Абуллайс Самарқандийлар ҳақида маълумотлар берилиб,
уларнинг илмий мақоми, қолдирган асарлари ва ҳуқуқий қарашлари имкони
борича ёритиб берилган.

IХ­Х асрларнинг мураккаб шароитида Самарқанднинг Мотурид

қишлоғида туғилиб, юксак мутакаллим ва мутафаккир, йирик фақиҳ ва
атоқли олим даражасига кўтарилган Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад
ибн Маҳмуд Мотуридий ўзига хос калом мактабига асос солиб, ҳанафий
мазҳабининг ғоявий пойдеворини мустаҳкамлаб, аҳли сунна вал жамоа
эътиқодини қатъийлик билан ҳимоя қилди, мўътазила, исмоилия, қарматия ва
ботиния фирқалари томонидан тарқатилган ақидавий тушунчаларнинг
асоссизлигини исботлаб берди.

Мотуридий тушуниш ва маърифат қуйидаги уч йўлдан ҳосил бўлади деб

ишонади: 1) ҳис ёки сезги аъзолари орқали. 2) Нақл ва ривоят орқали. 3) Ақл
ва идрок орқали. Мотуридий таълимоти ва асарлари ҳақида диссертацияда
ҳар томонлама маълумот берилган.

қорахонийлар давлати Бухорода Мотуридий яратган ақоид мактабини

ҳақиқий ислом ва аҳли сунна вал жамоанинг ақидавий асослари деб эълон
қилган эди

3

.

1

Ибн Халдун. Ал­Му=аддима. ­Искандария: Дору Ибн Халдун. ­Б.320.

2

Собуний ща=ида кенгро= маълумот учун =аранг: А.Ш.Жызжоний. Ас­Собуний – мотуридий мактабининг

йирик вакили // Имом ал­Бухорий сабо=лари. ­2000. ­№2. ­Б. 102­105.

3

Мотуридий ща=ида =аранг: А.Ш.Жызжоний. /оявий бирлик дар\аси // Шар= машъали. ­2001. ­№1­2. Б. 9­13.


background image

32

Тўртинчи параграф «Насаф фақиҳлари»га бағишланган бўлиб, улардан

Нажмуддин Абу ҳафс Насафий, Бурҳон Насафий қози Абу Али
Насафийларнинг илмий фаолиятлари ва яратган асарлари ҳақида етарли
маълумот берилган.

Нажмиддин Абу ҳафс Умар ибн Муҳаммад ан­Насафий (1070­1143)

ҳанафий мазҳабининг йирик намояндаларидан бири, фиқҳ, усулул­фиқҳ,
тафсир, ҳадис, калом илмлари, араб тили ва адабиёти бўйича салоҳиятли ва
иқтидорли олим эди, қуръонни ёддан биларди.

У фиқҳ илмини Садрул­ислом Абулюср Муҳаммад Баздавийдан

ўрганган ва ўғли Абуллайс Аҳмад ан­Насафийни фақиҳлик даражасига
етказиб тарбиялаган. Самъоний ёзишича, у «ал­Жомиъ ас­сағийр»ни назмга
киритган. «ҳидоя» муаллифи ўзининг баъзи бир асарларини унинг назаридан
ўтказган.

Нажмиддин Насафий фозил имомлардан бири сифатида халқ ичида катта

ҳурмат ва иззат билан яшаган. У биринчи бўлиб, фиқҳ илми бўйича манзум
асар (назмда ёзилган китоб) яратган. Унинг асарларидан 20 жилдлик
танланган шеърлар тўплами, «ал­қанд фи уламои Самарқанд», «Бухоро
тарихи» ва «Китобул­мавоқийт» бўлиб, ҳанафий мазҳабида ишлатилган
фиқҳий атамаларни изоҳлаш мақсадида «Тилбатут­талаба»

номли китоб

ёзган

1

.

Манбаларда унинг асарлари сони юзга яқин деб кўрсатилган. Улардан

«Тафсирут­тайсийр», «ал­Ақоид ан­Насафия» ва бошқалар машҳурдир.

Умар Насафий «

Муфтий ас­сақалайн

», яъни ҳам инсонлар, ҳам жинлар

учун фатво бериш салоҳиятига эга бўлган олим лақаби билан машҳур бўлган.

Бешинчи параграф «Фарғона фақиҳлари» деб номланиб, улар орасида

Абдулазиз Марғиноний, Фахрул­ислом қозихон каби атоқли илмий
шахсиятлар бор. Шамсул­аимма Сарахсий уларнинг гултожи ҳисобланади.

Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Аби Саҳл Абу Бакр Шамсул­аимма

ас­Сарахсий ўрта Осиёда ҳанафий мазҳабининг йирик вакили, фиқҳ,
усулул­фиқҳ ва калом илмларининг буюк имоми сифатида ўзидан унутилмас
асарлар қолдирган. Унинг энг муҳим асари фуруъул­фиқҳ бўйича 15 жилдда
ёзилган «ал­Мабсут» китобидир. Ушбу китоб Абу Абдулло Муҳаммад ҳасан
Исмоил аш­Шофиъий ёзган шарҳу тадқиқот билан бирга 2001 йил Байрутда
30 жузъда нашр этилган. Унинг илмий мақоми ва 7 та асари борасида
тадқиқотда муфассал маълумот бор.

Олтинчи параграф «Хоразм фақиҳлари»га ихтисос берилиб, улардан

Абулмафохир Кардарий, Шамсул­аимма Кардарий ва Ибн ал­Баззозийлар ўз
илмий фаолиятлари ва қолдирган асарлари билан ҳанафий мазҳабининг
ривожига ҳисса қўшиб, уни тарқалишига йўл очиб берганлар. Абулмафохир
ўзидан еттита фиқҳий асар қолдирган. Шамсул­аимма жуда кўп китоб
ёзмаган бўлса ҳам, кўп нодир китобларнинг бизгача етиб келишига ёрдам
берган.

Ибн ал­Баззозийнинг ёзган «ал­Важиз» ёки «ал­Фатово ал­Баззозия»

асари шуҳрат қозонган. Унинг «Маноқиб ал­Имомил­Аъзам Аби ҳанифа»

1

Ибн +утлуб\о. Тожут­тарожим. Б.47.


background image

33

номли китоби Абу ҳанифа манқибалари ҳақида ёзилган энг муҳим
китоблардан ҳисобланади. У 827 ёки 829 йилда ҳаётдан кўз юмган.

Диссертациянинг сўнгги қисмида тадқиқотдан келиб чиққан хулосалар

берилган. Улар қисқача ифода билан қуйидагилардан иборат:

1. Барча инсониятга қарата эълон қилинган ислом дини VII аср

аввалларидан кенг кўламда тарқала бошлаб IX­XII асрларда Шарқ ўлкаларида
умумий дин тусини олди ва унинг таълимоти таъсири остида турли халқлар
ва элатларга тегишли турли маданиятлар бир­бири билан қўшилиб
«синкритик», яъни янги бир қўшма цивилизациянинг юзага келиши учун
замин яратиб берди. Ушбу цивилизация доирасида шариат илмларидан
ташқари турли илму фанлар гуркираб ривожланиб ўсди. Ислом дунёси юнон
фалсафаси ва бошқа илму фанлар ҳомийси ва замонга мослаштириб
ривожлантирувчиси сифатида уни бутун жаҳон миқёсида, айниқса /арб
мамлакатларида тарқатди.

2. Ислом таълимоти Мовароуннаҳр араблар томонидан тасарруф

қилинганидан кейин аста­секин кириб келган эди. Аммо ислом ҳуқуқи
шакллангандан кейин ҳанафий мазҳаби таълимоти бу ўлкада биринчи марта
Муҳаммад ибн ҳасан Шайбонийнинг атоқли шогирдларидан бири Абу ҳафс
Кабийр Бухорий (768­832) орқали тарқатилди. У бир гуруҳ буюк фақиҳлар,
жумладан ўз ўғли Абу ҳафс Сағийрни тарбиялаб, Бухоро шаҳрини фиқҳ илми
марказига айлантирди.

3. ўзбекистон ҳудудида фиқҳ илми ва ҳанафий мазҳабининг иккинчи

тарқалиш маркази Самарқанд шаҳри эди. Машҳур фақиҳ ва муҳаддис Абу
Сулаймон Жўзжонийнинг шогирди, Имом Абу Мансур Мотуридийнинг
биринчи устози Абу Бакр Жўзжоний ҳанафий мазҳабининг атоқли вакили
сифатида ушбу таълимотни тарқатиш бўйича унутилмас хизматлар қилди.

4. Ислом ҳуқуқи тараққиёти жараёнида ҳижрий II аср бошларида юзага

келиб, асосий ҳуқуқий мактаблар яратилиши учун пойдевор яратиб берган
илк ҳуқуқий мактаблар (Мадина, Макка, Басра­Куфа (Ироқ), Шом ҳуқуқий
мактаблари) ва уларнинг намояндалари биринчи марта ўрганиб чиқилиб,
уларнинг

аҳамияти,

таъсир

доираси

ва

кенг

кўламда

ривожланмаганликларининг сабаблари кўрсатиб берилди. Шунингдек аҳли
сунна вал жамоа мазҳаблари орасида топилиб ривожланган «аҳли ҳадис» ва
«аҳли раъй» йўналишлари, уларнинг фарқлари ва келиб чиқишларига сабаб
бўлган омиллар кўрсатиб ўтилди.

5. ўзбекистон фиқҳшунослигида илк бор шариат тушунчаси илмий

жиҳатдан кенг маънода ишонарли манбаларга асосланган ҳолда ёритилиб
унинг мазмун­моҳияти, категориялари, қонун билан фарқлари, тараққиёт
босқичлари, улуми шаръия, шариат бўйича ислоҳот ва модернизация
тарафдорларининг ғоялари ёритиб берилди. Гуёки барча бидъатлардан
шариатни покизалаш тарафдорлари бўлмиш ислоҳотчилик даъвогарлари,
яъни «ал­Ихвонул­муслимун», «Ваҳҳобийлик» каби оқимларнинг қуръон ва
шариатга қарши ғояларининг асоссизлиги исботлаб берилди.

6. Ихвонийларнинг раҳбарлари Саййид қутбнинг «бугунги ислом

жамоалари халифаликни тикламаганликлари учун мусулмон эмаслар ва


background image

34

жоҳилият даврида яшамоқдалар» деган фикри ва Мустафо Шукрийнинг
«ислом пайғамбари саводли бўлмагани учун биз учун саводсиз ислом
жамияти идеал жамият» деган ақидаси ва «барча мусулмонлар жоҳилият
даврида яшаётганлиги ва «ал­Азҳар» ислом университети куфрнинг қалъаси
ва унинг шайхлари кофирдирлар» деган фикрлари жаҳолат ва таассуб
белгилари эканлиги исботлаб берилди.

7. Биринчи марта ислом ҳуқуқшунослари назаридан ҳақнинг илмий

таърифи, ҳақ (ҳуқуқ)нинг юзага келиш шартлари, ҳуқуқул­лоҳ ва
ҳуқуқул­абд, яъни оммавий ва хусусий (шахсий) ҳуқуқ турлари ёритиб
берилди.

8. Ижтиҳоднинг илмий таърифи, унинг турлари ва шартлари, ижтиҳод

эшиги ёпиқ эмаслиги, бугунги кунда турли ижтимоий­иқтисодий
муаммоларни ҳал қилиш учун ижтиҳод қилиш зарурлиги исботлаб берилди.

9. Биринчи бор шиалик ва суннийлик оқимлари юзага келиб, турли

мазҳабларга бўлиниб ривожланганининг тарихий илдизлари кўрсатиб ўтилиб,
уларнинг юзага келишига сабаб бўлган сиёсий ва ижтимоий омиллар изоҳлаб
берилди ва шиалик мазҳабларига хос бўлган қарашлар, усул ва қоидалар
кўрсатиб ўтилди. Шунингдек суннийлик оқимига тегишли бўлган тўртта
мазҳабдан ташқари ўз ҳаётини ўтиб бўлган Авзоъий, Зоҳирий ва Табарий
мазҳаблари танитилиб, нима учун ривожланмаганлиги сабаблари кўрсатилди.

10. Илк бор Абу ҳанифа асос солган мазҳаб ўзига хос барча хусусиятлари

билан кенг кўламда энг муътабар манбалар ва ўзининг асарларига асосланиб
ёритилди, раъй ва қиёсга асосланган ҳуқуқий мактаб сифатида истеҳсон
(махфий қиёс) ва урф­одатдан кенг қамровли фойдаланганлиги унинг
ривожига катта таъсир кўрсатганлиги мисоллар билан исботлаб берилди.

11. ўзбекистон ҳуқуқшунослик тарихида биринчи марта Абу ҳанифанинг

фиқҳий услуби, ушбу услубда эркинлик принциплари, амалий ҳаёт таъсири,
тахриж ва таржиҳ усуллари, унинг дарс ўтиш услуби ва ҳанафийликда
«ҳийлаи шаръия», яъни қонуний тадбир усуллари муътабар манбалар асосида
муфассал таҳлил қилиниб, изоҳлаб берилди. Айрим муаллифлар томонидан
Абу ҳанифага нисбат берилган муржиийлик унинг ўз асарларига таянган
ҳолда қатъий далиллар билан асоссиз эканлиги исботланди. ҳанафийликнинг
кенг кўламда тарқалиши учун сабаб бўлган омиллар кўрсатилди.

12. Илк бор Абу ҳанифанинг мумтоз шогирдлари, айниқса Имом Абу

Юсуф ва Имом Муҳаммад ибн ҳасан Шайбонийнинг кўп қиррали илмий
шахсиятлари ва ҳанафийликнинг ривожига сабаб бўлган улар қолдирган
фиқҳий асарлар муфассал танитиб ўтилди. Исботлаб берилдики, ислом
дунёсида биринчи «қозил­қузот» лақаби ва мақомини олган Абу Юсуф
биринчи бўлиб ҳанафий мазҳаби бўйича китоб ёзган, ушбу мазҳабнинг
ҳуқуқий қоидаларини Аббосийлар буюк империяси суд тизими тепасида
туриб амалий ҳаёт ва молиявий тизимларга татбиқ этган ва биринчи бўлиб
қозилар униформаларини белгилаб берган ва ҳозирги Оврупада GOWN,
HOOD, CAN деб аталадиган судялар униформалари ўша либоснинг бир
ўзгартирилган шаклидан бошқа нарса эмас.


background image

35

13. Шунингдек биринчи марта Муҳаммад ибн ҳасан Шайбоний ёзган

фиқҳий асарлар, айниқса халқаро ҳуқуқ муаммолари бўйича ёзган унинг
«ас­Сияр ал­кабийр» китоби, Гроцийдан саккиз ярим аср муқаддам халқаро
ҳуқуқ асосий меъёрларини ёритиб берган асар эканлиги илмий далиллар
билан исботланди ва унинг устидан ёзилган Сарахсий шарҳи ҳақида
маълумот берилди.

14. Ал­ҳидоя муаллифи Имом Бурҳониддин Марғинонийнинг ҳаёти,

илмий фаолияти янгича услубда ўрганилиб, ал­ҳидояни ёзишда унинг ўзига
хос илмий услуби кўрсатиб ўтилди, ал­ҳидоянинг илмий­амалий аҳамияти
ўлкамизда ва халқаро миқёсда баён этилиб, унинг издошлари бўлмиш
бухоролик фақиҳлар (Садруш­шариалар оиласи) унинг йўналишини
ривожлантириб, ал­ҳидояни ислом дунёсида шуҳрат қозонишига сабаб
бўлганлари кўрсатилди.

15. Буюк ватандошимиз улуғ фақиҳ ва усулий Абу Зайд Дабусий ислом

дунёсида биринчи бўлиб «илмул­хилоф» деб аталган янги фан (қиёсий
ҳуқуқшунослик фани)га асос солгани унинг бошқа асарлари билан танитилди.

16. ўрта Осиё буюк фақиҳлари ислом ҳуқуқи ва ҳанафий мазҳабининг

ривожида унутилмас қўшган ҳиссаларини кўрсатиб бериш мақсадида улардан
Сарахсий,

қозихон,

Шамсул­аиммалар,

Кардарийлар,

Насафийлар,

Мотуридий ва Собунийлар каби 22 та (Марғиноний ва Садруш­шариа билан
24 та) буюк фақиҳнинг ҳаёти, илмий фаолияти ва ўзларидан қолдирган
асарлари ўрганиб чиқилиб кўрсатиб берилдики, уларнинг асарларисиз
ҳанафий мазҳабини том маънода ўрганиш мумкин эмас. Шу йўсинда
тадқиқотчилар ва талабалар учун ислом ҳуқуқи ва ҳанафийликни ўрта Осиё
фақиҳлари асарлари билан қўшиб ўрганиш имконияти яратиб берилди.

17. Араб, форс ва турк тилларида ёзилган янги ҳуқуқий манбалардан

фойдаланиш билан ўзбекистон ҳуқуқшунослигида янги адабиётлар муомалага
киритилди.

Изланишларимиз натижаси ўлароқ қуйидаги амалий таклифни

билдирмоқчимиз:

1. Бир қатор одамлар ислом ҳуқуқи, айниқса ҳанафий мазҳабининг туб

моҳиятини билмаганликлари сабабли ислом таълимотига қарши бўлган
оқимлар таъсири остида қолмоқдалар. Шунинг учун ислом динининг
ҳаётийлиги, ислом ҳуқуқининг мукаммал ҳуқуқий тизим сифатида бидъат ва
жаҳолатдан узоқ эканлигини халқ оммасига оммабоп китобларда тарқатиш
зарур.

2. ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида ислом ҳуқуқидан дарс

ўтадиган ўқитувчилар учун малака ошириш курсларини, ТИУ, ТДЮИ ёки
Низомий номидаги педагогика университетида ташкил этиш керак.

3. Ислом ҳуқуқи миллий ҳуқуқ ва халқаро ҳуқуқ ривожи учун муҳим

манба эканлигини изоҳлаб бериш, ислом ҳуқуқи бўйича судялар, терговчилар
ва прокурорлар малакасини ошириш лозим.

қисқача қилиб таъкидламоқчимизки, чиқарилган хулосаларни ҳар

бирини ислом ҳуқуқшунослигига тегишли соҳаларда бир илмий тадқиқот
мавзуси қилиб олиш мумкин.


background image

36

Диссертациянинг асосий мазмуни қуйидаги нашрларда акс этган:

Китоблар ва рисолалар

1.

Жўзжоний А.Ш. Шарқ ва инсон ҳуқуқлари. ­Т.: Ижтимоий фикр
жамоатчилик маркази, ­1998. ­214 б. (А.Саидов билан бирга).

2.

Жўзжоний А.Ш. Марғиноний ва унинг издошлари. ­Т.: Тошкент ислом
университети, ­2000. ­52 б.

3.

Жўзжоний А.Ш. Тасаввуф ва инсон.

­Т.: Адолат, ­2001. ­192 б.

4.

Жўзжоний А.Ш. Ислом ҳуқуқшунослиги, ҳанафий мазҳаби ва ўрта Осиё
фақиҳлари. ­Т.: Тошкент ислом универсиети, ­2002. ­255 б.

5.

Жўзжоний А.Ш. Шарқ цивилизацияси: инсон ва ҳуқуқ (ўтмиш ва ҳозирги
замон). ­Т.: Адолат, ­2005. ­271 б. (А.Саидов билан бирга).

Журнал ва тўпламларда нашр этилган мақолалар:

1.

Жўзжоний А.Ш. Адолатга таянган тузум. // Амир Темур сабоқлари
тўплами. ­Т.: ­1998. ­Б. 26­28.

2.

Жўзжоний А.Ш. Хожа Аҳрори Валий ва Нақшбандия тариқати. //
Мулоқот. ­1998. ­№3. ­Б. 46­48.

3.

Жўзжоний А.Ш. Тасаввуф сиру асрори. // Мулоқот. ­1998. ­№6. ­Б. 32­35.

4.

Жўзжоний А.Ш. Бурҳониддин Марғиноний. Ал­ҳидоя. // Жамият ва
бошқарув. ­1998. ­№9. ­Б. 72­76.

5.

Жўзжоний А.Ш. Аврангзеб ва Бобурийлар давлатининг ҳуқуқий кодекси.
// Демократия ва инсон ҳуқуқлари. ­1999. ­№1. ­Б. 52­56.

6.

Жўзжоний А.Ш. Абу ҳанифа ва унинг ҳуқуқий мактаби. // ҳаёт ва қонун.
­1999. ­№2. ­Б. 33­41.

7.

Жўзжоний А.Ш. Мусулмон ҳуқуқи фанидан ўқув дастури. // Бакалавр В
380100­ҳуқуқ йўналиши бўйича дастурлар. Адолат, ­1999 йил. ­Б.
490­502. (А.Саидов билан бирга).

8.

Жўзжоний А.Ш. Ваҳдат уммонининг ғавғоси (Машрабнинг тавҳид
фалсафаси). // Мулоқот. ­1999. ­№2. ­Б. 55­58.

9.

Жўзжоний А.Ш. Мен ўз билимларимни кишилардан пинҳон асрашга
интилмадим (Имом Бухорий ҳақида). // Ижтимоий фикр. ­1999. ­№1­2. ­Б.
132­143. (А.Х.Саидов билан бирга).

10.

Жўзжоний А.Ш. Фиқҳ илми – эзгулик манбаи. // ҳуқуқий маърифат.
­1999. ­№2. ­Б. 5.

11.

Жўзжоний А.Ш. /оявий бирлик дарғаси. // Шарқ машъали. ­2000. №1­2.
­Б. 9­13.

12.

Жўзжоний А.Ш. Ас­Собуний - мотуридий мактабининг йирик вакили. //
Имом ал­Бухорий сабоқлари. ­2000. ­№3. ­Б. 102­105.

13.

Жўзжоний А.Ш. ўрта Осиёда ислом ҳуқуқи ва ҳанафийлар мазҳаби. //
Ал­Мотуридий таълимоти ва унинг шарқ халқлари маданиятидаги ўрни
(Маърузалар тўплами). ­Т.: ­2000. ­Б. 54­77.

14.

Жўзжоний А.Ш. Амир Темур давлатида қонун устиворлиги. // Амир
Темур сабоқлари тўплами. ­Т.: ­2001. ­Б. 15­20.


background image

37

15.

Жўзжоний А.Ш. Бурҳониддин Марғиноний // ўзбекистон Миллий
энциклопедияси. Ж.2. ­Т.: ўзбекистон миллий энциклопедияси. ­2001. ­Б.
268­269.

16.

Жўзжоний А.Ш. Ислом ҳуқуқи тизими ривожида ижтиҳоднинг ўрни. //
2002 йил май ойида бўлиб ўтган «Ислом бирлиги халқаро
конференцияси»да ўқилган мақолалар тезислари тўплами. ­Теҳрон:
­2002. ­Б. 108­109. (Форс тилида).

17.

Жўзжоний А.Ш. Ижтиҳод ва ҳуқуқий тафаккур. // Мулоқот. ­2002. ­№5.
­Б. 40­41.

18.

Жўзжоний А.Ш. Ислом ҳуқуқини ўрганиш давр талаби. // қонун
ҳимоясида. ­2002. ­№9. ­Б. 27­28.

19.

Жўзжоний А.Ш. ҳанафийлик мактаби. // ҳаёт ва қонун. ­2002. ­№5. ­Б.
66­67.

20.

Жўзжоний А.Ш. Имом Абу Юсуф биринчи қозил­қузот. // Хўжалик ва
қонун. ­2002. ­№9. ­Б. 42­47.

21.

Жўзжоний А.Ш. Абу ҳанифанинг иқтидорли шогирди. // Имом
ал­Бухорий сабоқлари. ­2002. ­№3. ­Б. 170­172.

22.

Жўзжоний А.Ш. Абу ҳанифанинг шахсияти ва илмий мақоми. //
Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари. ­2002. ­№3­4 ­Б. 42­49.

23.

Жўзжоний А.Ш. Юксак мақом соҳиби. // ҳидоят. ­2002. ­№7. ­Б. 24­27.

24.

Жўзжоний А.Ш. Имоми Аъзам Абу ҳанифа – раъй ва қиёс пешвоси.
ҳуқуқ­право­law. ­2002. ­№4. ­Б. 64­56.

25.

Жўзжоний А.Ш. Бурҳониддин ал­Марғиноний. // Буюк алломаларимиз.
­Т.: Тошкент ислом университети, ­2002. ­Б. 61­67.

26.

Жўзжоний А.Ш. Нажмиддин Кубро. // Буюк алломаларимиз. ­Т.:
Тошкент ислом университети, ­2002. ­Б. 67­71. (З.Исломов билан бирга).

27.

Жўзжоний А.Ш. Баҳоуддин Нақшбанд. // Буюк алломаларимиз. ­Т.:
Тошкент ислом университети, ­2002. ­Б. 71­74.

28.

Жўзжоний А.Ш. Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор. // Буюк алломаларимиз. ­Т.:
Тошкент ислом университети, ­2002. ­Б. 74­77. (З.Исломов билан бирга).

29.

Жўзжоний А.Ш. Тасаввуфда комил инсон сиймоси. // Тошкент ислом
университети илмий­таҳлилий ахборотномаси. ­2003. ­№2. ­Б. 34­40.

30.

Жўзжоний А.Ш. Абу Зайд Дабусий хилоф. (қиёсий ҳуқуқшунослик)
илмининг асосчиси // Тошкент ислом университети илмий­таҳлилий
ахборотномаси. ­2003. ­№3. ­Б. 4­14.

31.

Жўзжоний А.Ш. Суннийлик ва шиалик оқимларининг тарихий
илдизлари.

//

Тошкент

ислом

университети

илмий­таҳлилий

ахборотномаси. ­2004. ­№2. ­Б. 4­10

32.

Жўзжоний А.Ш. ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида Ислом
ҳуқуқини ўқитиш муаммолари. // ҳуқуқ фанини ривожлантириш ва
юқори малакалали юристлар тайёрлашнинг долзарб муаммолари:
Халқаро илмий­анжуман материаллари. ­Т.: ўзбекистон Республикаси
ИИВ Академияси, 2004. ­Б. 314­319.


background image

38

Юридик фанлар доктори илмий даражасига талабгор Абдулҳаким Шаръий

Жўзжонийнинг 24.00.03 – Ислом ҳуқуқшунослиги ихтисослиги бўйича «Ислом

ҳуқуқшунослиги ва ҳанафий мазҳаби тараққиётида ўрта Осиё фақиҳларининг

ўрни» мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч сўзлар:

ислом ҳуқуқшунослиги, фиқҳ, ибодот, муомалот, уқубот, шариат

категориялари, қонун, фақиҳ, сунний, шиа, насс, ҳуқуқ, ижтиҳод, тақлид, усулул­фиқҳ,
фуруъул­фиқҳ, қуръон, Сунна, ижмо, қиёс, истеҳсон, урф, ҳудуд, таъзир, аҳли ҳадис, аҳли
раъй, мазҳаб, имомат, ҳийлаи шаръия, фатво.

Тадқиқот объектлари:

ислом ҳуқуқининг вужудга келиши, ривожланиши,

манбалари, тармоқлари, ҳанафий мазҳаби ҳамда унинг ривожанишида ўрта Осиё
фақиҳларининг хизматлари.

Ишнинг мақсади:

ислом ҳуқуқи асослари ва фиқҳий атамаларни илмий жиҳатдан

ёритиш, Имоми Аъзам Абу ҳанифанинг шахси ҳамда шогирдлари ҳақида муфассал
маълумот бериш, мовароуннаҳрлик фақиҳлар қолдирган илмий асарлар билан
таништириш.

Тадқиқот усули:

тарихий, қиёсий­ҳуқуқий, тизимли ва мантиқий таҳлил методлари,

Шарқ халқлари маданий­ҳуқуқий меросини илмий тадқиқ этишда қўлланиладиган асосий
тамойил ва услубларга таяниб иш олиб борилган.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

фиқҳ илмининг шаклланиши ва

тараққиёт босқичлари, асосий манбалари ва атамалари биринчи маротаба бирламчи
манбалар ва қўлёзма асарлар асосида ўрганилди; суннийлик ва шиалик оқимлари
мазҳабларининг умумий ва ўзига хос жиҳатлари очиб берилди; Абу ҳанифанинг ҳаёти,
устозлари ва замондошлари, фиқҳий асарлари ва ҳанафийликнинг тарқалиши тадқиқ
этилиб, Бурҳониддин Марғинонийнинг «ал­ҳидоя» асари, унинг ҳаёти ва ўзига хос услуби
илк бор комплекс тарзда тадқиқ этилди; ўрта Осиё фақиҳлари илк маротаба жуғрофий
принцип асосида Марв, Бухоро, Самарқард, Насаф, Фарғона, Хоразм, фақиҳларига тасниф
қилиниб, ўрганилди; мавзуга дахлдор бир қатор араб, форс ва турк тилларидаги манба ва
адабиётлар ва кўпгина фиқҳий тушунчалар биринчи маротаба илмий муомалага
киритилди;

Амалий аҳамияти:

Тадқиқотдан келажакда фиқҳ илми бўйича олиб бориладиган

илмий тадқиқотларда ҳам илмий­оммабоп асарлар, ислом ҳуқуқи бўйича ўқиладиган
маърузалар, ўқув­услубий қўлланма ва дастурлар тайёрлашда ҳам кенг кўламда
фойдаланиш мумкин.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

тадқиқотнинг асосий

қисмлари бўйича бир қанча халқаро анжуманларда маърузалар қилинган. Унинг асосий
натижалари муаллифнинг «Ислом ҳуқуқшунослиги, ҳанафий мазҳаби ва ўрта Осиё
фақиҳлари» монографиясида, «Марғиноний ва унинг издошлари» рисоласида, Тошкент
ислом университети Исломшунослик илмий тадқиқот маркази Фундаментал тадқиқотлар
«Усулул­фиқҳ» ва «Фиқҳ илми ва унинг тараққиётида Мовароуннаҳр олимларининг тутган
ўрни» гуруҳлари тадқиқотларида ва фиқҳ бўйича Олий ўқув юртларида муаллиф
томонидан ўқиладиган маърузаларда ўз аксини топган.

қўлланиш соҳаси:

илмий тадқиқотлар, ҳуқуқий амалиёт ва ўқув жараёни;

диссертацияда ифодаланган илмий ғоялар ва хулосалардан ислом ҳуқуқи, қиёсий
ҳуқуқшунослик, давлат ва ҳуқуқ назарияси, ўзбекистон давлати ва ҳуқуқи тарихи,
хорижий мамлакатлар давлати ва ҳуқуқи тарихи ва бошқа соҳаларда олиб бориладиган
илмий изланишларда фойдаланиш мумкин.


background image

39

РЕЗЮМЕ

диссертации Абдулхакима Шаръий Жузжоний на тему «Роль факихов Средней

Азии в развитии исламского правоведения и ханафитской школў» на

соискание ученой степени доктора юридических наук по специальности

24.00.03 – Исламское правоведение

Ключевўе слова:

исламское правоведение, фикх, ибадат, муамалат, укубат,

категории шариата, закон, факих, суннизм, шиизм, насс, право, ижтихад, таклид,
усулул­фикх, фуруъул­фикх, Коран, Сунна, ижма, кияс, истихсан, обўчай, худуд, тазир,
ахли хадис, ахли раъй, школа, имамат, хийлаи шаръий, фетва.

Объектў исследования:

возникновение, развитие, источники и отрасли исламского

права, ханафитская школа и роль Среднеазиатских факихов в её развитии.

Цель работў:

разъяснить основў исламского права и основнўх научнўх терминов,

необходимўх для понятия фикха, дать подробнўе сведения о личности основателя
ханафитской школў Абу Ханифў, о его известнўх учеников, ознакомить с правовўм
наследием факихов Мавераннахра в этой области.

Метод исследования:

исторический метод, сравнительно-правовой метод, метод

системного и логического анализа;

В процессе исследования соискатель опирался на основнўе принципў и методў

изучения культурно-правового наследия восточнўх народов и широко используемўе в
научнўх исследованиях.

Полученнўе результатў и их новизна:

В диссертации впервўе комплексно на

основе восточнўх рукописей исследуется формирование, ступени развития, основнўе
терминў исламского права; раскрўтў обҳие и особеннўе чертў правовўх школ суннитского
и шиитского течений. Исследованў жизнь, творческий путь, современники, трудў и
исламско-правовўе методў основателя ханафиской школў Имама Аъзама Абу Ханифа и
распространение ханафитской школў; комплексно исследовано вўдаюҳееся произведение
«Хидоя» и другие произведения, жизнь, научнўй путь и особеннўй метод великого
представителя фикха в Мавераннахре Бурханиддина Маргинаний; впервўе исследованў
факихи Средней Азии на основе класификации их по географическому принципу на
мервских, бухарских, самаркандских, насафских, ферганских и хорезмских факихов;
впервўе введенў в научнўй оборот ряд первоисточников на арабском, персидском и
турецком язўках и правовўх понятий.

Практическая значимость:

результатў

исследования могут бўть широко

использованў в дальнейших научнўх исследованиях по учению фикха, в научно-
популярнўх брошюрах, при чтении лекций по исламскому праву в вузах, при подготовке
учебно-методических пособий и программ.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

Диссертант принял участие

в нескольких международнўх симпозиумах посвяҳеннўх исламскому правоведению.

Вўводў и основнўе положения диссертации отраженў в монографии «Исламское

правоведение, ханафитская школа и факихў Средней Азии», в исследованиях групп
«Усулул-фикх (методология исламского права)» и «Учение фикха и роль ученўх
Мавераннахра в её развитии» фундаментального исследования научно-исследовательского
центра по исламоведению Ташкентского исламского университета.

Область применения.

Научнўе исследования, правоприменительная практика,

учебнўй процесс.

Научнўе положения, вўводў диссертации, могут бўть использованў при разработке

соответствуюҳих научнўх направлений исследования исламского права, сравнительного
правоведения, теории государства и права, истории государства и права Узбекистана,
истории государства и права зарубежнўх стран и др.

­­-


background image

40

RESUME

Thesis of Abdulkhakiym Shar`i Juzjani on The Scientific Degree of The Doctor

of Sciences in 24.00.03 - Islamic law Speciality Subject: “The Islamic Law and the

Place of Central Asian Fuqaha on the Progress of Hanafi Madhhab”

Key words

: Islamic jurisprudence, fiqh, ibadat, muamalat, uqubat, categories of sharia,

statute law, faqih, sunni, shia, nass, law, ijtihad, taqlid, usul ul­fiqh, furu` ul­fiqh, The Holy
Quran, The Sunna, ijma, qiyas, istihsan, urf, hudud, ta`zir, ahli hadith, ahli Rayy, madhhab,
imamat, hila­i shariya, fatwa.

Subjects of the inquiry

: formation of Islamic law, its development, sources, schools,

Hanafi madhhab and the role of Central Asian faqihs in its development.

Aim of the inquiry

: scientifically define basics of Islamic law and terms of fiqh,

thoroughly examine the personality of Imam Azam Abu Hanifa and his disciples, observe the
works of faqihs of Mavarounnahr.

Method of the inquiry

: historical, comparative, systematic and logical methods, awarding

to the alternal­juridical methods and principles used in researching the heritage of Eastern
ancestors.

The results achieved and their novelty

: for the first time the formation of Islamic law and

its development stages, basic terms and sources were observed basing on essential sourses and
manuscripts; specialities of

sunni

and

shia

directions were shown; examining life of Imami

A`zam Abu Hanifa and his masters, disciple and their works on Islamic law have been examined;
spreading of Hanafi Madhhab in the Central Asia and its development in this area has been
researched; life of Burhaniddin Marghinani and his scientific approaches to the issues, methods
and his main book “Al­Hidaya” as well as other works have been researched by whole complex;
followers of Burhaniddin Marghinani, Central Asian fuqaha and their role and contributions in
the development of Hanafi madhhab have been classified and conducted researches in terms of
regional principle; many commentary devoted to primary literatures of Central Asian fuqaha and
representatives of Hanafi madhhab that have been written in the various period are given.

Practical value

: It is possible to use information in this research work for preparing

educational and methodological syllabus, supplies and textbooks those to be used in curriculum
of universities and scientific articles on Islamic law in the future.

Degree of embed and economic effectivity

: certain parts of the research have been

presented in several international conferences and symposiums. The conclusion and main
provisions of the dissertation are beneficial and effected on the published textbook of the author
“Islamic law, Hanafi madhhab and Central Asian Fuqaha”, research works which have been
conducting by scientific staffs of groups “Fiqh Studies and the role of Scholars of Mavaraunnahr
in the development of Islamic law” and “Methodology of Islamic law” at Islamic Scientific
Research Centre at Tashkent Islamic University.

Sphere of usage:

scientific research, teaching process, juridical and implementation

practice. The results of dissertation may have an effective role in learning and analyzing Islamic
law, Comparative law, theory of State and Law, the History of Uzbekistan’s State and Law, the
History of State and Law of Foreign Countries and other fields as well.

ТАДқИқОТЧИ

А.Ш.ЖўЗЖОНИЙ

Bibliografik manbalar

Жўзжоний А.Ш. Шарқ ва инсон ҳуқуқлари. -Т.: Ижтимоий фикр жамоатчилик маркази, -1998. -214 б. (А.Саидов билан бирга).

Жўзжоний А.Ш. Марғиноний ва унинг издошлари. -Т.: Тошкент ислом университета, -2000. -52 б.

Жўзжоний А.Ш. Тасаввуф ва инсон. -Т.: Адолат, -2001. -192 б.

Жўзжоний А.Ш. Ислом ҳуқуқшунослиги, ҳанафий мазҳаби ва ўрта Осиё фақиҳлари. -Т.: Тошкент ислом универсиети, -2002. -255 б.

Жўзжоний А.Ш. Шарк цивилизацияси: инсон ва ҳукук (ўтмиш ва ҳозирги замон). -Т.: Адолат, -2005. -271 б. (А.Саидов билан бирга).

Жўзжоний А.Ш. Адолатга таянган тузум. // Амир Темур сабоқлари тўплами. -Т.: -1998. -Б. 26-28.

Жўзжоний А.Ш. Хожа Аҳрори Валий ва Нақшбандия тариқати. // Мулоқот. -1998. -№3. -Б. 46-48.

Жўзжоний А.Ш. Тасаввуф сиру асрори. // Мулоқот. -1998. -№6. -Б. 32-35.

Жўзжоний А.Ш. Бурҳониддин Марғиноний. Ал-ҳидоя. // Жамият ва бошқарув. -1998. -№9. -Б. 72-76.

Жўзжоний А.Ш. Аврангзеб ва Бобурийлар давлатининг ҳукукий кодекси. //Демократия ва инсон ҳуқуқлари. -1999. -№1. -Б. 52-56.

Жўзжоний А.Ш. Абу ҳанифа ва унинг ҳуқуқий мактаби. // ҳаёт ва қонун. -1999.-№2.-Б. 33-41.

Жўзжоний А.Ш. Мусулмон ҳуқуқи фанидан ўкув дастури. // Бакалавр В 380100-ҳуқуқ йўналиши бўйича дастурлар. Адолат, -1999 йил. -Б. 490-502. (А.Саидов билан бирга).

Жўзжоний А.Ш. Ваҳдат уммонининг ғавғоси (Машрабнинг тавҳид фалсафаси). // Мулоқот. -1999. -№2. -Б. 55-58.

Жўзжоний А.Ш. Мен ўз билимларимни кишилардан пинҳон асрашга интилмадим (Имом Бухорий ҳакида). // Ижтимоий фикр. -1999. -№1-2. -Б. 132-143. (А.Х.Саидов билан бирга).

Жўзжоний А.Ш. Фиқҳ илми - эзгулик манбаи. // ҳуқукий маърифат. -1999. -№2. -Б. 5.

Жўзжоний А.Ш. /оявий бирлик дарғаси. // Шарк машъали. -2000. №1-2. -Б.9-13.

Жўзжоний А.Ш. Ас-Собуний - мотуридий мактабининг йирик вакили. // Имом ал-Бухорий сабоқлари. -2000. -№3. -Б. 102-105.

Жўзжоний А.Ш. ўрта Осиёда ислом ҳуқуқи ва ханафийлар мазҳаби. // Ал-Мотуридий таълимоти ва унинг шарқ халклари маданиятидаги ўрни (Маърузалар тўплами). -Т.: -2000. -Б. 54-77.

Жўзжоний А.Ш. Амир Темур давлатида қонун устиворлиги. // Амир Темур сабоқлари тўплами. -Т.: -2001. -Б. 15-20.

Жўзжоний А.Ш. Бурҳониддин Марғиноний // ўзбекистон Миллий энциклопедияси. Ж.2. -Т.: ўзбекистон миллий энциклопедияси. -2001. -Б. 268-269.

Жўзжоний А.Ш. Ислом ҳуқуқи тизими ривожида ижтиҳоднинг ўрни. И 2002 йил май ойида бўлиб ўтган «Ислом бирлиги халкаро конференцияси»да ўкилган мақолалар тезислари тўплами. -Теҳрон: -2002. -Б. 108-109. (Форс тилида).

Жўзжоний А.Ш. Ижтиҳод ва ҳуқуқий тафаккур. // Мулоқот. -2002. -№5. -Б. 40-41.

Жўзжоний А.Ш. Ислом ҳуқуқини ўрганиш давр талаби. // қонун ҳимоясида. -2002. -№9. -Б. 27-28.

Жўзжоний А.Ш. ҳанафийлик мактаби. // ҳаёт ва конун. -2002. -№5. -Б. 66-67.

Жўзжоний А.Ш. Имом Абу Юсуф биринчи қозил-қузот. // Хўжалик ва қонун. -2002. -№9. -Б. 42-47.

Жўзжоний А.Ш. Абу ҳанифанинг иқтидорли шогирди. // Имом ал-Бухорий сабоқлари. -2002. -№3. -Б. 170-172.

Жўзжоний А.Ш. Абу ханифанинг шахсияти ва илмий мақоми. И Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари. -2002. -№3-4 -Б. 42-49.

Жўзжоний А.Ш. Юксак маком соҳиби. // ҳидоят. -2002. -№7. -Б. 24-27.

Жўзжоний А.Ш. Имоми Аъзам Абу ҳанифа - раъй ва қиёс пешвоси. ҳукуқ-право-law. -2002. -№4. -Б. 64-56.

Жўзжоний А.Ш. Бурхониддин ал-Марғиноний. // Буюк алломаларимиз. -Т.: Тошкент ислом университета, -2002. -Б. 61-67.

Жўзжоний А.Ш. Нажмиддин Кубро. И Буюк алломаларимиз. -Т.: Тошкент ислом университета, -2002. -Б. 67-71. (З.Исломов билан бирга).

Жўзжоний А.Ш. Бахоуддин Накшбанд. // Буюк алломаларимиз. -Т.: Тошкент ислом университета, -2002. -Б. 71-74.

Жўзжоний А.Ш. Хожа Убайдуллох Аҳрор. // Буюк алломаларимиз. -Т.: Тошкент ислом университета, -2002. -Б. 74-77. (З.Исломов билан бирга).

Жўзжоний А.Ш. Тасаввуфда комил инсон сиймоси. // Тошкент ислом университета илмий-таҳлилий ахборотномаси. -2003. -№2. -Б. 34-40.

Жўзжоний А.Ш. Абу Зайд Дабусий хилоф. (қиёсий ҳукукшунослик) илмининг асосчиси // Тошкент ислом университета илмий-таҳлилий ахборотномаси. -2003. -№3. -Б. 4-14.

Жўзжоний А.Ш. Суннийлик ва шиалик оқимларининг тарихий илдизлари. // Тошкент ислом университета илмий-таҳлилий ахборотномаси. -2004. -№2. -Б. 4-10

Жўзжоний А.Ш. ўзбекистон Республикаси олий ўкув юртларида Ислом ҳуқуқини ўқитиш муаммолари. // ҳуқук фанини ривожлантириш ва юкори малакалали юристлар тайёрлашнинг долзарб муаммолари: Халқаро илмий-анжуман материаллари. -Т.: ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2004. -Б. 314-319.