Миллий аврли газламаларни ишлаб чиқариш технологик жараёнларини ва параметрларини муқобиллаштириш

Патхилло Сиддиқов

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жаҳонда тўқимачилик саноати маҳсулотлари ассортиментининг турлари кенгаймокда ҳамда уларга қўйилаётган талаб ҳам жадал суратларда ошиб бормокда. «Дунё тўқимачилик бозорида газламаларни ишлаб чиқариш йилига 120 млрд, м2 ни ташкил этади»1. Жаҳон бозорида газламаларга рақобатнинг юқори даражадалиги, замонавий такомиллашган технологиялар, тўқима турларини тез ўзгартириш имконини берадиган ускуналарнинг яратилиши, юқори сифатли ва рақобатбардош тайёр маҳсулотлар олинишининг зарурлиги ҳамда миллий газламалар сифатини янада ошириш муҳим аҳамиятга эга. Ривожланган чет эл мамлакатлари - Хитой, АҚШ, Япония, Германия, Италия ҳамда Ўзбекистон каби давлатларда тўқималар ишлаб чиқаришда маълум ютуқларга эришилган бўлиб, уларда тўқимачилик саноати ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва маҳсулотлар рақобатбардошлигини таъминлаш учун технологик жараёнларни бошқариш усулларини такомиллаштиришга асосий эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида технологик жараёнларни меъёрлаштириш, янги тузилишдаги тўқималарни яратиш, самарали технологик ускуналарни жорий қилиш бўйича кўрилаётган тадбирлар ҳисобига тўқиманинг сифат кўрсаткичлари яхшиланиши, тўқима ишлаб чиқариш сарфларини камайиши таъминланади. Шу сабабли аврли газламалар ишлаб чиқариш технологияси ва жараёнлари параметрларини муқобиллаштириш ҳамда истеъмол сифатини яхшилаш энг долзарб муаммолардан бири бўлиб ҳисобланади.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда тўқимачилик саноатининг «Хан-атлас», «Адрас», «Беқасам», «Банорас» матоларни ишлаб чиқарувчи корхоналарида маҳсулотни истеъмол хусусиятларини яхшилашга олиб келадиган танда ипларини тўқишга таёрлаш, тўқиш жараёнларини юқори самарадорликка эга бўлган технологияларини яратишга оид кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Бу борада, жумладан аврли газламалар ишлаб чиқариш корхоналарида танда ипларни тўқувчиликка тайёрлаш, тўқиш жараёнларида қўлланиладиган ускуналарни такомиллаштириш, меъёрий технологик параметрларни ишлаб чиқиш ва сифатли тўқима олиш бўйича сезиларли натижаларга эришилмоқда. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшимча қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатидан янги босқичга ўтказиш орқали тўқимачилик саноатини янада модернизация қилиш, принципиал жиҳатдан янги маҳсулот ва технология турларини ўзлаштириш, шу асосда ички ва ташқи бозорларда миллий товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга.
Жаҳон амалиётида тўқувчиликка танда ипларини тайёрлаш, тўқиш жараёнларининг тўқима сифат кўрсаткичларига ижобий таъсир этадиган меъёрий технологик параметрларни ишлаб чиқишнинг янги техника ва технологияларни яратиш алоҳида аҳамият касб этиб бормоқда. Бу борада аврли газламалар танда ипларини либитлаб-тандалаш жараёнида ипларни барабанда жойлашиш қонуниятлари бўйича илмий асосларни яратиш, аврбанд, тўқув жараёнини меъёрий тахтлаш параметларини ишлаб чиқиш, рақобатбардош юқори сифат кўрсаткичларга эга бўлган матони ишлаб чиқиш каби йўналишларда мақсадли илмий изланишларни амалга ошириш муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПҚ-4707-сон «2015-2019 йиллар учун таркибий ислоҳотлар, модернизация қилиш ва ишлаб чиқаришни диверсификация қилишга дойр чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги Қарори, 2016 йил 5 октябрдаги ПФ-4848-сон «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга дойр қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 январдаги 5-сон «Саноатда ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш ва маҳсулот таннархини пасайтириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади миллий аврли газламаларни олиш технологияси ва параметрларини ишлаб чиқиш, сифат кўрсаткичларини яхшилаш ва янги ассортимент турларини яратиш.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
тўқув дастгоҳида аврли газламаларни ишлаб чиқариш жараёнида танда иплари таранглигининг нотекис, узилишининг юқори бўлиши сабаби, либит эни бўйича ипларининг таранглиги ҳар хил эканлиги аниқланган;
берилган хусусиятлар ва тузилишга эга бўлган аврли газламани ишлаб чиқариш технологияси такомиллаштирилган;
тандалаш барабанига ўралган иплар ўрами кесимининг геометрик шакли амалий жиҳатдан асосланган ва ўрам ҳажмини аналитик ҳисоби ишлаб чиқилган;
либит иплари таранглигини мутаносиблаштира оладиган либитлаб-тандалаш барабани яратилган;
либитни боғлашда авр ипининг таранглигини ўрнатилган ҳолатда таъминлайдиган мослама ишлаб чиқилган ва иплар таранглиги қийматини электрон тарзда қайд этиб турувчи қурилма яратилган.
янги тузилишли аврли газламалар олишнинг тукли тўқималар ва трикотаж усуллари ишлаб чиқилган;
«Хон-атлас» газламани тўқувчилик жараёнида иплар узилишини камайтиришга имкон берадиган оптимал технологик параметрлари ишлаб чиқилган.
Хулоса
Миллий аврли газламаларни ишлаб чиқариш технологикжараёнларини ва параметрларини муқобиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар таклиф этилди:
1. Аврли газламаларни ишлаб чиқаришда танда ипларининг деформацияси, таранглиги ва узилиш сабабларига багишланган илмий-тадқиқот ишлари тахдили натижасида, ипларнинг узилиш даражасини юқори бўлишини сабабларидан бири бу танда ипларининг либитлар эни бўйича таранглигининг нотекис эканлиги аниқланган.
2. Тандалаш барабанига ўралган ўраманинг геометрик шакли ўрнатилган ҳамда параметрлари ҳисобланиб, сонли қийматлари олинган. Либитлаб-тандалаш жараёни параметрларини, аниқлаш имконини бера оладиган машина модели ишлаб чиқилган.
3. Либитлардаги якка танда ипларининг узунлигини тенглаштириш, миллий аврли газламалар сифатини ошириш мақсадида янги тандалаш барабанини қўллаш тавсия этилади.
4. Либитларни авр иплари билан боглаш жараёни параметрларини аниқлаш имконини берадиган аврбанд машинасининг модели яратилган.Либитни боғловчи авр ипига таранглик берувчи қурилма ишлаб чиқилган, натижада тўқимада ҳосил бўладиган«Налёжка» нуқсони бартараф этилган.
5. Танда ипини, шода ромидаги қайишқоқ элементни, гула массасини, уларни ҳаракати давомида ҳисобга олувчианалитик тенламасини ҳисобни қуйидаги ҳолатларда қўллаш тавсия этилган:
-ҳар хил ўрилишли тўқималарни муқобил параметрларини ишлаб чиқаришда танда ипларини деформацияланиб узилишини камайтириш мақсадида;
- берилган тузилишли ва хусусиятли тўқималарни тўқув дастгохда ишлаб чиқаришда технологик тахтлаш параметрларини ҳисоблашда.
6. Миллий матолар ассортиментини кенгайтирадиган рақобатбардош янги турдаги ва тузилишдаги аврли газламалар ишлаб чиқилган.
7. Тўқув дастгоҳида тўқилган тўқимани микрокесими таҳлили натижасида танда иплари йўналиши бўйича йўл-йўл чизиқлар (полосатость) пайдо бўлиши оқибатида «Полосатость» нуқсони содир бўлаётгани аниқланган. Ушбу нуқсонни бартараф этиш учун №160 тиғни ўрнига №240 ўрнатилиши ва тиғ тишидан иккитадан ип ўтказиш тавсия этилган.
8. “Хон-атлас” аврли газламани мокисиз дастгохда ишлаб чиқаришда тўқимани тузилиши ва хусусиятини, дасттоҳнинг тахтлаш параметрлари: танда ипининг таранглиги; хомуза баландлиги; хомузанинг орқа қисми узунлигига математик боғликлиги ўрнатилган. Қуйидаги технологик параметрлар таклиф этиладштанда ипининг таранглиги, 16-18 сП; хомуза баладлиги 58-60 мм; хомузани орқа қисми 380-390 мм.
9. Мокисиз дастгохларда тўқилган газламани ишлаб чиқариш параметрлари муқобиллаштирилгандан сўнг, унинг физик-механик хусусиятларини тахдили натижасида,тўқиманинг хусусиятлариГОСТ 21790-2005 талабларига жавоб берган.
10. Ипак ипларидан ташкил топган аврли газламаларни ишлаб чиқаришда мокили дасгохдар ўрнига мокисиз СТБ тўқув дастгохдари тавсия этилган.
11. Иқтисодий самарадорлик модернзациялашган тандалаш барабани ва шода ромини қўллаш натижасида мавжуд мокили дастгохдарда унумдорликни ортишидан 15996,8 минг сўм, аврбанд мошинасини янги тарангловчи қурилмасини қўллаш ва жараёнини муқобиллаштиришда тўқима навини ошиши ҳисобига 18800 минг сўм ва мокили дастгоҳлардан мокисиз ластгоҳларга ўтишида 188897,1 минг сўм., жами 223693,9 минг сўмни ташкил этади.

46

Koʻrishlar

12

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos