ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
САНЪАТШУНОСЛИК ИНСТИТУТИ
Қўлѐзма ҳуқуқида
УДК: 745.52
746.3
НАСИРОВА ЗИЛОЛА ХУКМАТУЛЛАЕВНА
ХХ аср – ХХI аср бошлари Ўзбекистон жанубий ҳудудларининг анъанавий
каштачилиги
17.00.04 – Тасвирий ва амалий-безак санъати
Санъатшунослик фанлари номзоди илмий даражасини
олиш учун тақдим этилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент – 2010
2
Диссертация
Ўзбекистон
Республикаси
Фанлар
академияси
Санъатшунослик институти “Тасвирий ва амалий-безак санъати” бўлимида
бажарилган.
Илмий раҳбар: санъатшунослик фанлари доктори,
Ўзбекистон Бадиий Академияси академиги, профессор
Акбар Абдуллаевич Ҳакимов
Расмий оппонентлар:
Етакчи ташкилот:
Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси
Санъатшунослик институти
Ҳимоя 2010 йил “___” __________куни соат ___ ____ да
Ўзбекистон
Республикаси Фанлар академияси Санъатшунослик институти ҳузуридаги
Д.092.11.01 рақамли Бирлашган ихтисослашган кенгаш мажлисида бўлиб
ўтади.
Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси
Санъатшунослик институти кутубхонасида танишиш мумкин.
Манзил: 100029. Тошкент шаҳри. Мустақиллик майдони, 2.
Тел: (998871) 239-46-67, факс: (99871) 239-17-71, e-mail: siti1928@mail.ru
Автореферат: 2010 йил “___” __________тарқатилади.
Бирлашган ихтисослашган кенгаш
илмий котиби,
санъатшунослик фанлари номзоди
О.Қ.Тожибоева
3
1. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Ўзбекистон халқ бадиий маданиятининг ѐрқин
саҳифаларидан бўлган Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ вилоятлари каштачилиги
бадиий жиҳатдан ўзига хосдир. Бу минтақалар бой маданий мероси ва бадиий
ҳунармандчилик анъаналарини чуқур тадқиқ этиш фақат мустақиллик давридан
бошланди ва ҳукуматимизнинг маданият ва маънавият соҳаларидаги сиѐсати
билан
чамбарчас
боғлиқдир.
Ўзбекистон
Президенти
И.Каримов
таъкидлаганидек: “Биз ҳамма вақт кенг аҳоли қатламларининг ҳам мумтоз, ҳам
замонавий миллий маданиятнинг энг яхши намуналаридан баҳра олишига имкон
бериб келган маданият сарчашмаларига авайлаб муносабатда бўлишни ўрганиб
олишимиз лозим. Ўзбекистонда мусиқа, тасвирий, монументал ва амалий санъат
соҳаларида катта муваффақиятларга эришилганлиги тасодифий эмас. Миллий ва
жаҳон маданиятининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш ва
оммалаштириш ѐш авлодни, ҳозирги ѐшларимизни маънавий тарбиялашнинг
асоси бўлмоғи керак”.
1
1991 йили Ўзбекистон ўзининг мустақиллигини эълон қилиши муҳим
воқеа бўлиб, анъанавий бадиий ҳунармандчиликнинг ривожида ҳам ўз ижобий
таъсирини
кўрсатди.
Давлатимиз
мустақил
ривожланишининг
илк
босқичларидаги иқтисодий қийинчиликларга қарамасдан, маданият ва санъатга
алоҳида эътибор қаратди. Бой тарихга эга миллатнинг ўзини англаш, маданий
мерос ва анъанавий қадриятларга бўлган қизиқишини кучайтирди.
Каталогизация, инвентаризация – мавжуд бўлган анъанавий халқ
ҳунармандчилик марказларини, усталарни, буюмларни, бадиий анъаналарни қайд
қилиш, уларни белгилаш масаласи, бугун нафақат Ўзбекистон, балки халқаро
ҳамжамият доирасида долзарблиги сезилмокда. Шунинг учун бугунги кунда
анъанавий ҳунармандчиликни илмий тадқиқ этиш, унинг тарихи, айрим марказ
ва ҳудудлар ҳунармандчилигининг бадиий ва технологик хусусиятларини чуқур
ўрганиш, халқ усталари ва йўқолиб бораѐтган ҳунармандчиликни аниқлаш ва шу
асосда унинг бетакрор анъаналарини тиклаш ва ривожлантириш жараѐни долзарб
вазифалардан биридир. Илмий ишда шу хусусда Ўзбекистон анъанавий бадиий
ҳунармандчилигини тиклаш ва ривожлантириш борасида ҳал қилиниши лозим
бўлган масалалар кўрсатилганлиги ҳам муҳимдир.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
XXI
аср бошларигача
Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ вилоятларида бадиий ҳунармандчилик, хусусан,
каштачилик соҳасида санъатшунослик тадқиқотлари деярли ўтказилмаган.
Фақатгина ўлкашуносликка доир манбаларда
Ўзбекистон халқ амалий санъати
ѐки унинг алоҳида турларида (каштачилик, гиламдўзлик ѐки тўқимачилик)
қисман Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ вилоятлари кўрсатилган. ХХ асрнинг
ўрталарида ўлкашунос Б.Х.Кармишева томонидан Сурхондарѐ вилоятида
1
Каримов И. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида. Хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари ва тараққиѐт
кафолатлари. – Т.: 1997. – 150 б.
4
тадқиқот ишлари олиб борилди
2
ва унда маиший ҳаѐтдаги каштачиликни ўрни
ўлкашунослик нуқтаи назаридан ўрганилган.
1930 йилларнинг охирида Самарқанд тарихи Давлат музейи этнографи
О.Сухарева Самарқанд каштачилиги бўйича олиб борган тадқиқотларини илк бор
оммалаштирган. Ҳозирда унинг қўлѐзмаси Ўзбекистон Давлат санъат музейи
кутубхонасида сақланмоқда
3
. Тадқиқот материалларининг айрим қисмлари
мақола ва китоб сифатида 2006 йилда Москвада нашр этилди
4
. Лекин унда
Сурхондарѐ каштачилиги тўғрисида маълумот берилмаган.
1950 йилларда Санъатшунослик институти ходими М.А.Бикжанованинг
“Ташкентская вышивка ХIX-XX вв.” (“XIX-XX асрлардаги Тошкент
каштачилиги”) мавзусидаги илмий тадқиқоти қўлѐзма шаклида институт
кутубхонасида сақланмокда. Мазкур тадқиқотларда умумий тавсифдаги
маълумотлар берилган.
1950 йилларнинг охирида Г.Л.Чепелевецкая томонидан Ўзбекистоннинг
анъанавий каштачилиги бўйича ўтказилган кенг кўламли тадқиқот натижасида
илмий иш ѐзилган,бироқ унда Сурхондарѐ ҳудуди каштачилиги ҳақида ҳеч
қандай маълумот берилмаган
5
.
Ўзбекистон амалий санъати бўйича олиб борилган умумлаштирувчи
ишларда каштачилик алоҳида бўлим сифатида Д.А.Фахретдинова томонидан
ўрганилган ва чоп этилган
6
.
1995 йили Г.Домбровски томонидан ѐзилган мақолада Шаҳрисабз
кашталари ҳақида умумий маълумотлар келтирилган, лекин Сурхондарѐ ва
Қашқадарѐ каштачилигига оид таҳлиллар йўқ. 2005 йили А.Ҳакимов мақоласида
кашталар ҳақида умумий маълумот келтирилган
7
.
Унда Ўзбекистон, жумладан
Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ каштачилигининг намуналари берилган, лекин
уларнинг тўлиқ тавсифи йўқ.
Демак, хулоса қилиш мумкинки, ушбу минтақанинг анъанавий
ҳунармандчилиги, жумладан, каштачилик илмий нуқтаи назардан етарли
даражада ўрганилмаган. Мазкур соҳада муҳим манбалардан бири Марказий Осиѐ
тадқиқотлари бўйича Халқаро институт доирасида (МЦАИ) 1999 йили инглиз
тилида чоп этилган Ўзбекистон ҳунармандчилигининг бадиий Атласидир
8
. Бироқ
унда ҳам бир қатор хатоликларга йўл қўйилган.
Сурхондарѐ каштачилигини илмий ва назарий ўрганиш мақсадида муаллиф
томонидан вилоятнинг Сариосиѐ, Узун, Денов, Бойсун, Шўрчи, Шеробод, Ангор,
2
Кармышева Б.Х. Очерки этнической истории южных районов Таджикистана и Узбекистана. – М.: 1976.
3
Сухарева О.А. К истории развития Самаркандской декоративной вышивки. Литература и искусство
Узбекистана. Кн 6. – Т.: 1937. 119-134 с.
4
Сухарева О.А. Сузани среднеазиатская декоративная вышивка. РАН. – М.: 2006.
5
Чепелевецкая Г.Л. Сузани Узбекистана. – Т.: 1961. 27-43 с.
6
Фахретдинова Д.А.
Декоративно-прикладное искусство Узбекистана. – Т.: 1972.
7
Домбровски Г. Сюзане – вышивка из Средней Азии//Наследники Шелкового Пути. Узбекистан. Штутгарт.
1995. 263-282 с.; А.Хакимов. Шедевры искусства Средней Азии // Великий Шелковый путь и его наследие.
Токио. 2005. 28-32 с.
8
Atlas of Central Asian artistic crafts and trades. A. Khakimov – author of the scientific project and author of the next
chapters - Introduction, Ceramics, Copper Embossing, Knife making. Volume I.
Uzbekistan. Tashkent. 1999. –158 р.
5
Жарқўрғон, Қумқўрғон туманлари қишлоқларида мавжуд бўлган кашта, гилам,
пўстак намуналари борасида янги маълумотлар тўпланди.
Қашқадарѐ минтақасидаги каштачилик эса кўп йиллар давомида
санъатшунослик мавзуси сифатида, умуман, кузатилмаган. Фақат Ўзбекистон
тарихи Давлат Музейи томонидан нашр этилган “Каталог вышивок Узбекистана.
XIX-XX вв.” (тузувчи К.Турсуналиев) каталогида
Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ
вилоятлари каштачилиги намуналари тўғрисида қисқа, инвентарь шаклида
маълумот берилган.
Сўнгги йилларда ушбу минтақалар амалий санъати тадқиқ этила бошланди.
2003 йили Бойсун туманида, 2008 йили Қашқадарѐ вилоятида ва 2009 йили
Сурхондарѐ вилоятида (Бойсун туманидан ташқари) ўтказилган илмий
экспедициялар натижалари мазкур диссертацияни асосий фактологик
материалларини ташкил этади.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлар режалари билан
боғлиқлиги.
Муаллиф ишни Ўз ФА Санъатшунослик институти “Тасвирий ва
амалий-безак санъати” бўлими аспирантурасида бажарган. Диссертация мавзуси
институтнинг илмий-методик фаолиятидаги истиқболли тадқиқот ишлари
режасига мос келади. Мавзу Ўз ФА Санъатшунослик институтининг Илмий
кенгаши йиғилишида тасдиқланган, “ОАК Бюллетени”нинг 2010 йил №1 сонида
эълон қилинган.
Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари.
Асосий мақсад Сурхондарѐ ва
Қашқадарѐ вилоятларидаги анъанавий каштачиликнинг бадиий хусусиятлари ва
ўзига хос етакчи жиҳатларини тадқиқ этишдан иборат.
Шу нуқтаи назардан бир қатор вазифалар қўйилди:
- ўрганилган ҳудудлардаги каштачиликнинг асосий марказларини аниқлаш
ва уларни таснифлаш;
- анъанавий бадиий каштачиликнинг етакчи турларини таснифий тадқиқ
этиш асосида бадиий ва семантик хусусиятларини аниқлаш;
- анъанавий каштачилик буюмлари нақшларининг таснифи орқали уларни
тематик тавсифлаш ҳамда таърифлаш;
- Ўзбекистондаги бошқа каштачилик мактаблари анъаналари билан
солиштириш асосида Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ каштачилик марказларининг
бадиий хусусиятларини кўрсатиб бериш;
- каштачилик анъаналарини сақлаш ва қайтадан тиклаш соҳасидаги режа
ва муаммоларини таҳлил этиш.
Тадқиқот объекти.
XX аср – XXI аср бошлари Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ
вилоятларига хос каштачиликнинг бадиий жараѐнлари ва маҳаллий хусусиятлари
тадқиқот объектини ташкил этади.
Тадқиқот предмети
– Ўзбекистон ва хорижий музейлар коллекцияларида
сақланаѐтган ҳамда Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ вилоятларига уюштирилган
экспедиция давомида қайд этилган кашта буюмлари, уларнинг бадиий
хусусиятлари, технология услублари ва бугунги кундаги маиший ҳаѐтдаги ўрни,
6
уларни сақлаш, қайта тиклаш каби масалалар тадқиқот предмети сифатида
олинган.
Тадқиқотнинг методологик асослари.
Тадқиқот методологик асосини
миллий мафкура, миллий ғоя нуқтаи назаридан анъанавий қадриятларни сақлаш,
ривожлантириш, авлоддан-авлодга етказиб бериш каби тамойиллардан келиб
чиққан ҳолда, мавжуд илмий-назарий тамойиллар, амалий санъат тарихи ва
назарияси бўйича замонавий санъатшунослик соҳасида қўлга киритилган илмий
ѐндашувлар ташкил этади. Хусусан, Б.Кармишева, О.Сухарева, Г.Чепелевецкая,
А.Писарчик, А.Ҳакимов, К.Акилова, Э.Гюль, Қ.Жумаев, Ш.Абдуллаева каби
санъатшунос олимларнинг монография ва қўлланмалари, илмий мақолалари
мавзуни ѐритишда асосий назарий манба сифатида аҳамиятли бўлди.
Тадқиқот методи.
Тадқиқотни яратишда Ўзбекистоннинг жанубий
ҳудудлари бўлган Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ каштачилик марказларининг
номаълум жиҳатларини ѐритиш, замонавий жараѐнни таҳлил қилиш, бадиий
хусусиятларини аниқлаш, тарихий–таснифий баҳолаш, қиѐсий-умумлашма
таҳлил, илмий-назарий мушоҳада каби усуллардан фойдаланилди.
Ҳимояга олиб чиқаѐтган асосий ҳолатлар.
- жанубий вилоят бадиий каштачилик мактабларига хос услубий ўзига
хосликни сифатлаш;
- Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ вилоятлари анъанавий каштачилигидаги бадиий
хусусиятларни аниқлаш;
- ҳудуд бадиий каштачилик мактабининг етакчи услубий йўналишларини
таснифлаш;
- жанубий вилоятлардаги асосий марказларни белгилаб, ўзига хос
хусусиятларини кўрсатиб бериш;
- нақш мотивлари таркибидаги семантик хусусиятларни баҳолаш;
- Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ кашта буюмларининг турларидан келиб чиқиб,
нақшларни таснифий таҳлил этиш;
- кашта буюмларининг халқ бадиий маданияти намунаси сифатидаги ўрни
ва ролини баҳолаб, маиший ҳаѐтдаги аҳамиятини аниқлаш;
- каштачиликнинг шаклланган маҳаллий анъаналари ва уларни тиклаш
муаммоларини очиб бериш;
- Бойсун Амалий санъат музейи каштачилик буюмлари коллекциясини
ташкил этишдаги ўзига хос жиҳатларни асослаш;
- Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ оқ энли гилами каштачилик жиҳатларини
таҳлил этиш;
- бадиий каштачиликдаги яшовчан анъаналар ва ечимини кутаѐтган
муаммоларни тадқиқ қилиш.
Илмий янгилиги.
Илк бор Ўзбекистон жанубидаги каштачилик
мактабларининг ўзига хос бадиий хусусиятлари ҳамда ушбу минтақалар
каштачилик санъатининг анъаналарини сақлаш ва тиклаш каби муаммолар
санъатшунослик нуқтаи назаридан ўрганилди. Шунингдек, мазкур ҳудудлар
каштачилик санъати ўтроқ ва кўчманчи халқлар маданиятининг ўзаро
7
муносабати асосида кўрилиб, етакчи марказлар аниқланади, буюмларининг
технологик жиҳатлари аниқланди, уларнинг ХХ аср – ХХI аср бошларида
маҳаллий аҳоли маиший ҳаѐтидаги ўрни тадқиқ этилди.
Нақш мотивлари таркиби илк бор муфассал равишда ўрганилиб, ижодий ва
семантик хусусиятлари таҳлил этилди. “Оқ энли” гиламнинг таҳлили қисмида
янги маълумотлар келтирилиб, ундаги каштачилик ва тўқимачилик - аралаш
техникасидан фойдаланиш йўли санъатшунослик нуқтаи назаридан баҳоланди.
Шунингдек, илк бор бу гиламларнинг келиб чиқиши ҳақида тавсифнома
берилди, уларнинг нақшлари аналогик гиламлар асосида таққосланиб, батафсил
таҳлил этилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Келтирилган
аналитик материаллар услубий ва назарий аспектларга асосланган натижалар,
халқ санъатининг анъана ва новацияси, марказларнинг хусусиятлари ва бадиий
мактаб, ўтроқ ва кўчманчи халқлар маданиятининг ўзаро муносабати ва ҳ.к.ни
тушунтириш ҳам илмий аҳамиятга молик.
Тадқиқот давомида аниқланган технология, бадиий услублар ва нақш
мотивлари Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ вилоятларининг энг яхши анъанавий
ҳунармандчилик марказини тиклаш лойиҳаларида қўлланилиши мумкинлиги
амалий жиҳатдан асосланган. Бу ўз навбатида, Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ
вилоятлари қишлоқларида ишлаб чиқарилаѐтган буюмларнинг экспорт
даражасини ошириш ва кўплаб вилоят аѐлларини иш билан таъминлаш ҳамда
ҳунармандчилик (каштачилик ва гиламдўзлик)ни тиклаш бўйича марказ ташкил
этиш ишларида катта таянч вазифасини ўтайди.
Натижаларнинг жорий қилиниши.
Тадқиқот материалларидан Бойсун
Амалий санъат музей коллекцияси ва унинг экспозициясини яратиш жараѐнида
кенг фойдаланилди. Муаллиф томонидан йиғилган буюмларнинг атрибуция ва
аннотацияларига асосланган Музей инвентарь китоби тайѐрланди. Бу иш
биринчи бор амалга оширилиб, музей коллекциясининг илмий негизи бўлиб
қолди.
Диссертациянинг амалий-методик базаси ушбу соҳада фаолият кўрсатаѐтган
мутахассислар изланишларида қўлланилиши мумкин. Шунингдек тадқиқот
натижаларидан Олий ва Ўрта махсус билим юртлари учун қўлланма ва
дарсликлар ѐзишда, буюмларни каталогизация ва инвентаризация қилишда
фойдаланиш мумкин.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Мазкур тадқиқот диссертантнинг назарий ва
амалий ижодий ишлари билан узвий боғлиқ. Диссертациянинг асосий
материаллари юзасидан санъатшунослик масалаларига бағишланган республика
илмий анжуманлари ҳамда конференцияларда ахборот берилган.
Диссертация Санъатшунослик институти “Тасвирий ва амалий-безак
санъати” бўлимида тайѐрланган ва муҳокама қилинган. 2010 йил 15 июнда ЎзР
ФА Санъатшунослик институти ҳузуридаги Д.092.11.01 рақамли Бирлашган
Ихтисослашган Кенгаш қошидаги илмий семинардан ўтиб, ҳимояга тавсия
этилган.
8
Натижаларнинг
эълон
қилинганлиги.
Диссертациянинг илмий
натижалари ва хулосалари республика ва хорижий журналлар ҳамда илмий
конференцияларда чоп этилган 6 та илмий мақолаларда ўз аксини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация кириш, уч боб,
хулоса, атамалар изоҳи ва фойдаланилган адабиѐтлар рўйхатидан иборат.
Диссертациянинг умумий ҳажми 156 бет, адабиѐтлар рўйхати билан 166 бетни
ташкил этади.
2. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш
қисмида тадқиқот мавзусининг долзарблиги, ўрганилиш даражаси,
мақсад ва вазифалари, тадқиқотнинг янгилиги, манбалари, илмий-назарий ва
амалий аҳамияти асослаб берилган.
Диссертациянинг биринчи боби
“Сурхондарѐ анъанавий каштачилиги:
асосий марказлар, ўзига хослиги ва қадимги анъаналарни тиклаш
муаммолари”
деб номланиб, уч қисмдан иборат. Бобда Сурхондарѐ вилояти
туманлари анъанавий каштачилигининг асосий марказлари ва ўзига хос
хусусиятлари, кашта буюмларининг маиший ҳаѐтдаги ўрни, уларнинг турлари ва
нақшларининг таснифлари келтирилган. Шу билан бирга, Бойсун Амалий санъат
музейи каштачилик буюмлари коллекциясини ташкил этиш жараѐни ва унда
маҳаллий анъаналарни тиклаш муаммолари ҳақида сўз юритилади.
Биринчи қисм
“Сурхондарѐ анъанавий каштачилигининг асосий
марказлари ва ўзига хос хусусияти”
деб номланган. Унда санъатшунос
олимларининг тадқиқотлари, илмий, назарий ва амалий қарашларига муносабат
билдирилади.
Бойсун, Узун, Денов, Шўрчи, Шеробод, Ангор, Сариосиѐ, Жарқўрғон,
Қумқўрғон, Музрабод туманларида мавжуд каштачилик марказлари, чизмакаш
ва чеварлар ҳақида маълумотлар, кашта буюмларининг номи ва қайд этилган
сони жадвал асосида келтирилган.
Бойсун каштачилиги Сурхондарѐ туманида энг ривожланган марказлардан
бири бўлиб, 2003 йилда уюштирилган экспедиция давомида бир нечта марказлар
аниқланди (Бойсун шаҳри билан бир қаторда Кўчкоқ, Авлод, Боғболо, Лабисой,
Аригусти, Пассурхи, Бешэркак, Сайроб, Мунчоқ, Чилонзор, Хўжабўлғон,
Даштиғоз, Санчил, Дарбант, Шўроб, Оқ масжид, Пўлатҳоким, Тўда, Ғуматак ва
Дуоба каби қишлоқлар). 2009 йили ўтказилган экспедиция давомида Узун
(Меҳнат, Бақати, Истиқлол, Маданий турмуш), Денов (асосан, Денов, Сина
қишлоқлари), Шўрчи (Шўрчи, Навоий маҳаллалари), Ангор (Истиқлол, Дўстлик,
Занг, Навоий, Таллимаржон, Янгиобод, Кайран қишлоқлари), Сариосиѐ (Чорво 1,
Чуқурқишлоқ, Сариосиѐ, Тўпаланг, Телпакчинор), Жарқўрғон (Имомназар
Туронов қишлоғи), Қумқўрғон (Улуғбек, Арпоя, Шароф Мирзаев қишлоқлари),
Музрабод (Автун маҳалласи) каби туманларда кашта марказлари қайд этилди.
Умуман, Сурхондарѐ вилоятининг 40 га яқин қишлоқларининг чизмакаш, чевар
ва улар тиккан кашта буюмлари аниқланди. Деярли барча туманларда кашта
буюмлари мавжуд, фақат айрим қишлоқларда жуда кам, айримларида умуман
9
йўқ. Сурхондарѐнинг ғарбий (Шеробод) ва жанубий (Жарқўрғон, Ангор)
туманларида кашта буюмлари оз, асосан гилам буюмлари қайд этилди,
Қумқўрғон аҳолиси асосан қўнғиротликлардан иборат бўлгани учун ҳам гилам
тўқиш ривожланган. Каштачиликнинг энг бой намуналари шимолий (Сариосиѐ,
Узун) туманларида аниқланди. Бу туманлар аҳолиси, асосан, ўзбек ва
тожиклардан ташкил топган.
Бобнинг иккинчи қисми
“Сурхондарѐ кашта буюмларининг маиший
ҳаѐтдаги ўрни, уларнинг турлари ва нақшларининг таснифи”
деб
номланган. Унда кундалик турмушда ишлатиладиган кашта буюмларининг
таҳлили келтирилган.
Қадимдан келиннинг сепи таркибига турли хил каштачилик маҳсулотлари
кирарди, улар эса ўз ўрнида келин-куѐвларнинг хоналарини безаш учун хизмат
қилади. Булар йирик ҳажмдаги безакли паннолар – сўзаналар, сандиқ устига
тахланган кўрпалар устини ѐпишга мўлжалланган борпўш ѐки буғжомалар, шифт
ости бўйлаб ўтадиган фризли намоѐнлар – зардеворлар, сандал устига чойшаблар
– сандалпўшлар, ѐстиқ жилдлари – болинпўш ва лўлаболишлар. Кашта билан
безатилган бошқа турдаги маҳсулотлар ҳам кенг қўлланилган бўлиб, булар
жойнамозлардан тортиб, майда кундалик рўзғор буюмлари – ойнахалта,
чойхалта, тузхалта, турли сочиқ, тўрвалар – танпоқлар ва эркакларнинг
камарлари – белбоғ ва белқарслардан иборатдир.
Кашта тикиш учун чеварлар сатин матоларни асос қилиб олишган, баъзи
тантанали тадбирлар учун шойи матолар ҳам ишлатилган. Кўпинча пахта
иплардан, камдан-кам ҳолларда, айниқса, 1960-80 йилларда пилладан ўзлари
ишлаб чиқарган шойи иплардан фойдаланишарди. Ҳозирги кунда улар синтетик
бўѐқларда бўялган синтетик ѐки пахта ипларни ишлатишади. Чеварлар табиий
бўѐқлар тайѐрлаш йўлларини билсалар-да, бу жараѐн иқтисодий жиҳатдан
унумсиз бўлган учун уни қайта тиклашмаяпти. Битта сўзанани ишлаб чиқариш
учун чеварга 1 ой муддат керак бўлади. Нақшларни маҳсус усталар – чизмакаш
рассомлар чизиб беришади, ѐш қизлар эса уларнинг нақшларига қараб кашта
тикишади. Бойсун аҳолисида қадимги кашталар сақлаб қолмаган, мавжудлари
эса 1950-1990 йилларда тикилган. Қизлар ўзлари учун, асосан, сепларига
буюмлар тайѐрлайдилар, уларга – сўзана (2 дона), жойнамоз (2 дона), зардевор
(2 дона), болинпўш (3-4 дона), бўғжома (2 дона) киради. Ушбу буюмларни
тайѐрлаш жараѐнлари асосан анъанавий қоидалар бўйича олиб борилади, фақат
ѐшлар баъзида ихтиѐрий равишда янги элементлар киритишлари мумкин.
Чоклардан матони зич ва маҳкам кашталайдигани –
босма
ва
кандахаёл
кенг тарқалган бўлса, танбур чоки –
эрма
эса, кам ишлатилади, асосан, кичик
ҳажмли маҳсулотларни ишлаб чиқаришда қўлланилади.
Бобнинг учинчи қисми
“Бойсун Амалий санъат музейи каштачилик
буюмлари коллекциясини ташкил этиш жараѐни”
деб номланган бўлиб, унда
диссертация мавзусини кенгроқ очиш мақсадида Бойсун минтақасида 2006 йили
ЮНЕСКО ваколатхонаси томонидан Бойсун ҳунармандлар Маркази ҳамда
10
унинг қошида ташкил этилган амалий санъат музейи тўғрисида санъатшунослик
нуқтаи назаридан фикр юритилади.
Ушбу музейнинг очилиши Бойсуннинг маданий ҳаѐтида катта ходиса
бўлди. Унинг маънавий, тарбиявий ва илмий аҳамияти улкан. Музей сабабли,
маҳаллий аҳоли аждодларидан қолган қадимги буюмлар, бебаҳо маданий мерос
сақланиб қолади. Чеварлар қадимги намуналарни ўрганиш асосида Бойсун халқ
санъати анъаналарини тиклашади. Кейинчалик Бойсун халқ маданиятини илмий
ўрганишда ҳам Музей коллекцияси асос бўлади. Музей тўплами таркибига
Бойсун халқ амалий санъатининг бой анъаналарини намойиш этувчи 60 дан
ортиқ экспонатлар киритилган. Музейда Бойсун усталарининг янги асарлари
билан бир қаторда XIX аср охири – XX аср бошига тааллуқли ноѐб асарлар ҳам
ўрин олган.
Иккинчи боб
“Қашқадарѐ анъанавий каштачилиги: асосий марказлар,
ўзига хослиги ва қадимги анъаналарни тиклаш муаммолари”
деб номланиб,
у уч бўлимдан иборат. Ушбу боб Қашқадарѐ вилояти каштачилиги, марказлари,
кашта ва нақшларнинг ўзига хослиги ва тикилишининг услублари ѐритилган.
Бобнинг биринчи қисми
“Қашқадарѐ туманларидаги анъанавий каштачилик
таҳлили”
деб номланган.
Бизга маълум бўлган илмий адабиѐтларда Қашқадарѐ вилоятининг
(Шаҳрисабз ва Китоб туманларидан ташқари) марказлари ҳамда чеварлари
тўғрисида ХХ аср – XXI аср бошларига оид маълумотлар деярли йўқ.
Қашқадарѐ вилояти каштачилиги бўйича қуйидаги туманлар текширилди:
Муборак (Геолог, Жайнов қишлоқлари), Қарши (Шойхўжа қишлоғи), Косонсой
(Оқтепа, Жиззали, Оброн қишлоқлари), Деҳқонобод (Оқйиртма қишлоғи), Касби
(Касби маркази), Чироқчи (Маданият, Чияли қишлоқлари), Яккабоғ (Қора сув ва
Хужроб қишлоғи), Китоб (Дониѐршайх, Варганза, Қурама, Чиркай ва Ўрис
қишлоқлари), Шаҳрисабз (Дўнг, Аваз Малик, Шамби, Овул, Учуйли, Мироқи,
Паландара, Наримонов, Ҳазрати Башир ва бошқа қишлоқлар). Кашта ва
гиламдўзлик билан шуғулланадиган асосий туман ва марказларнинг деярли
барчаси ўрганилди. Ғарбий туман (Муборак)дан бошланиб, шарқий туманлар
(Китоб, Шаҳрисабз)да тугади. 14 та туманлардан 10та га яқини ўрганилиб,
туманлардаги 27 та қишлоқнинг усталари ва анъанавий ҳунармандчилик
марказлари рўйхатга олинди. Таъкидлаш жоизки, Қашқадарѐнинг ҳамма
туманларида ҳам анъанавий кашта учрайвермайди. Ғарбий ҳудудларда у камдан-
кам учрайди, асосан, аҳолиси туркман, араб, қадимда кўчманчи бўлган
ўзбеклардан иборат Муборакда кашта деярли йўқ. Янада кенг қамровли
маълумотларни Қашқадарѐнинг ғарбий ва марказий (Косонсой, Чироқчи,
Яккабоғ) ва шарқий (Китоб, Шаҳрисабз) туманларидан олиш мумкин.
Шунингдек, Қарши ва Шаҳрисабз музейлари коллекциясидаги кашта буюмлари
ҳам илмий иш муаллифи томонидан ўрганилди.
Иккинчи бобнинг иккинчи бўлими
“Қашқадарѐ кашта буюмларнинг
маиший ҳаѐтдаги ўрни, уларнинг турлари ва нақшларининг таснифи”
деб
номланган. Қашқадарѐ вилояти анъанавий каштачилиги Шаҳрисабз ва ундан 10-
11
15 км радиусда жойлашган қишлоқларда ривожланган “ироқи” каштачилиги
ҳақида чоп этилган нашрлар орқали машҳур. Чизма ва тарҳ ѐппасига
тикиладиган ўзига хос техникасига эга бўлган бу каштага бир қатор мақолалар
бағишланган, Ўзбекистон каштачилиги бўйича умумий ишларда ҳам у қайд
этилади. Айни вақтда, Ўзбекистон учун анъанавий бўлиб келган, Қашқадарѐнинг
бошқа туманлари каштачилигидаги
босма
техникаси сўнгги вақтларда деярли
ўрганилмаган.
Иккинчи
бобнинг
учинчи
бўлими
“Қашқадарѐ
анъанавий
каштачилигини тиклаш жараѐни ва муаммолари”
деб номланган.
Шаҳрисабз ҳунарманд каштачилари безак кашталарни ироқи ва бошқа бир неча
хил чокларда тикишган. Ўзбекистонда тикилган кашталар қайсидир жиҳатдан
бир-бирига ўхшаса-да, нақшларнинг тасвирланиши уларнинг жойлашуви ва
солинган ранглари билан фарқланган. Лекин ўша даврда Бухоро амирлиги савдо-
сотиқ ва ҳунармандчиликнинг ривожланган марказига айланганлиги боис,
Самарқанд, Бухоро, Шаҳрисабз босма кашталари бир-бирига ўхшаб кетади.
Аммо Шаҳрисабз ироқи каштаси бундан мустасно.
Қашқадарѐ вилоятининг халқ анъанавий каштачилиги (Шаҳрисабз
каштачилигидан ташқари) махсус тадқиқ қилинмаган, ҳаттоки Ўзбекистон
амалий санъатига бағишланган илмий ишларда ҳам унга деярли эътибор
берилмаган. Бу ҳол халқ ҳунармандчилигининг аниқ маҳаллий жиҳатларини
кўрсатадиган у ѐки бу турнинг ўзига хос хусусиятларини очиб берадиган илмий
экспедиция уюштирилмаганлигидан далолат беради.
Учинчи боб
“Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ каштачилигининг умумий
жиҳатлари ва ўзига хослиги”
деб номланиб,
унда икки вилоят каштачилик
марказларининг бошқа кашта марказлари билан ўхшаш жиҳатлари, техник
услублари, уларнинг бир-биридан фарқлари келтирилган.
Ҳар бир вилоят кашталари бир-биридан буюм турлари, ранги, нақши, чоки
(техника услуби), ўлчами билан фарқланади. Нурота, Самарқанд, Тошкентда
босма
чок; Шаҳрисабз ва Китобда
кандаҳаёл
ва
ироқи
, Бухорода
йўрма
чоклар
кенг қўлланилади
9
. Лекин баъзи буюмларнинг ўхшаш томонлари ҳам учраб
туради. Сўзана, зардевор, жойнамоз, чойшаб, белбоқ каби кашта буюмлари
деярли барча вилоятларда тикилади. Ойна халта, чой халта, туз халта
буюмларини биз фақат Сурхондарѐ вилоятида кузатамиз. Жойнамозларнинг
тикилиши, асосан, бир хил, тарҳи шойи, сатин матолардан, фақат нақши
(уларнинг номланиши), ҳажми ва рангларида фарқланиши мумкин. Бўзга
тикилган жойнамозларни Қашқадарѐ вилоятида учратиш мумкин. Баъзи
жойнамозлар чойшаб сингари сернақш қилиб тикилган.
Учинчи
бобнинг биринчи бўлими
“Сурхондарѐ каштачилик
марказларининг ўзига хос хусусиятлари”
деб номланган. Сурхондарѐ тумани
йирик каштачилиги композицион ва нақшлар хусусияти нуқтаи назаридан бир
нечта асосий турларда намоѐн бўлди. Бу турли кўринишдаги сўзаналарнинг
9
Чепелевецкая Г.Л. Сузани Узбекистана. – Т.: 1961. – 25 c.
12
таснифи, уларнинг талқини ва таҳлили Сурхондарѐ каштачилигининг ўзига
хослигини умумийлаштириш, вилоятнинг айрим туманларидаги ўзига хос
қирраларини аниқлаш Қашқадарѐ вилояти каштачилиги билан қиѐсий-таҳлил
учун асос бўлади. Таҳлил жараѐнида Бойсундан ташқари, бир неча
композицион нақш ечимлари аниқланди. Биринчи навбатда, Самарқанд-Ургут
каштачилик мактабларининг таъсирида яратилган кашталар. Уларни қуйидаги
гуруҳларга тавсифлаш мумкин: 1)оддий узунчоқ ва бир-бири билан тўқнашган
хочимон шаклидаги корди-ош нақшли – машҳур Самарқанд сўзаналарида
қўлланадиган нақшли сўзана; 2)кашта майдонида ҳошия ѐки тўпбарг атрофини
шохсимон новдалар билан қоплаган, қора ўсимликсимон – Ургут кашталари
нақшлари; 3)марказда иккита тўғри тўртбурчак нақшли сўзана; 4)марказида
ромб кўринишидаги медальонли сўзаналар.
Иккинчи бўлим
“Қашқадарѐ каштачилик марказларининг ўзига хос
хусусиятлари”
деб номланиб, у ҳам юқорида келтирилган талқинлар асосида
ѐритилган. Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ анъанавий каштачилигининг
маҳаллий
хусусиятлари тўғрисида гап кетганда, аввало, уларни, алоҳида бадиий мактаб
сифатида баҳолаш мумкин. Қашқадарѐ мактабининг ўзига хос буюмлари,
нақшлари ва композицион усуллари, технологик жиҳатларининг Самарқанд
мактаби билан узвий боғлиқлиги, айниқса, Шаҳрисабз ва Китоб марказлари
каштачилигида акс эттирилади. Уларнинг кашта нақшлари Самарқанднинг
қалампир, корди-ош, сандиқ-нусха, чор-чироқ, бодом ва ҳ.к. нақшлари билан
ўхшаш. Услубий композиция жиҳатдан эса самовар гул, гулдон, ироқи
Сурхондарѐда умуман учрамайди. Қашқадарѐ кашта матолари ранги совуқ - кўк,
яшил, жигар ранг бўлса, Сурхондарѐда асосан ѐрқин қизил ранглар учрайди ва бу
Тожикистондаги шимолий мактаб ва марказларнинг хусусиятларига яқин.
Учинчи бобнинг учинчи бўлими
“Сурхондарѐ ва Қашқадарѐдаги оқ
энли гилами: каштачилик жиҳатлари ва тиклаш муаммолари”
деб
номланиб, унда гилам билан каштанинг аралаш-техникаси ҳақида сўз боради.
“Оқ энли” гилами, унинг яратилиш тарихи, безаклари ҳақида тўлиқ
маълумотлар деярли йўқ. В.Г.Мошкованинг фундаментал изланишларида оқ-
энли гилами ҳақида эслатмалар берилмаган
10
. Э.Гюль томонидан ѐзилган Бойсун
ҳунармандчилиги тўғрисидаги монографияда, оқ энли гилами “Гиламдўзлик”
бобида Бойсун гиламдўзлигининг бешта туридан бирига киритилган
11
. Бунда оқ
энлига тавсифнома келтирилган ва унинг оқ тасмаларидаги кашта техникаси
кўрсатилган, кейин муаллиф оқ энли қисмида тикилган нақшларни таҳлил
қилади. Умуман олганда, Э.Гюль илмий адабиѐтга биринчи бор оқ энли гилами
гиламдўзликнинг мустақил тури эканлиги ҳақида маълумот киритади. Шу билан
бир вақтда бу гиламнинг ўзига хослиги, уни янада батафсил ўрганиш
кераклигини таъкидлайди. Чунки, Бойсун бўйича келтирилган монографияда бу
гиламлар тўғрисида янги маълумотлар берилган, ундан ташқари, аввалги
гиламлар ҳақида ҳам маълумотлар топилади. Усталар мазкур гиламларнинг
10
Мошкова В.Г. Ковры народов Средней Азии конца XIX – начала XX вв. – Т.: 1970.
11
Хакимов А, Гюль Э. Байсун. Атлас художественных ремесел. – Т.: 2006. – 159 с.
13
аввалги нақш ва технологиясини қўллаб, қайта тикладилар. Ангор тумани
Гиламбоп 2 маҳалласида қайд этилган оқ энли гиламини чевар Ойсара Сатторова
“кашта гилам” деб атади. 1987 йили яратилган оқ энли гиламининг чизмаларини
ўзи чизган ва уни жунини йигириб тўқиган.
3. ХУЛОСА
Тадқиқотларимиз натижасида Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ вилоятларининг
кўплаб қишлоқларида ҳунармандчилик, каштачилик ва гиламдўзлик санъати
ривожланганлигини кузатдик. Бойсундан ташқари Боғбола, Авлод, Қўчкок каби
қишлоқларда ҳам каштачилик санъати нисбатан кам ривожланган. Қашқадарѐ
вилоятининг ғарбий ва марказий (Косонсой, Чироқчи, Яккабоғ) ва шарқий
(Китоб, Шаҳрисабз) туманларида эса каштачилик кенг ривожланган. Қўшни
бўлган бу вилоятларнинг каштачилиги ва гиламдўзлиги бир-бирига жуда яқин
бўлганлиги билан бирга, улар орасида аҳамиятли фарқлар ҳам учрайди. Деярли
барча қишлоқларда кашта буюмлари
босма, йўрма
чокларда тикилади, фақатгина
Шаҳрисабзда
ироқи
каштаси урф бўлган. Ҳар иккала вилоят қишлоқларининг
кашта буюмлари, уларнинг ҳажми, фойдаланилган матолари ва рангли иплари,
уларнинг номланиши ўхшаш. Бироқ, каштадаги нақшлар, тўпбаргларнинг
номланиши, уларнинг жойлашиши, ҳошияларнинг тикилиши, улар ичидаги
нақшларда сезиларли фарқ бор. Баъзи чеварлар ўй-хаѐлларидаги нақшларни
ўзларича ҳам ифодалаб, талқин қилишади. Бу ҳолни биз кўпроқ Қашқадарѐнинг
Китоб тумани қишлоқларида кузатдик. Қашқадарѐ каштачилиги (кўплаб
нашрларда чоп этилган Шаҳрисабз ироқи каштачилиги тўғрисидаги
маълумотлардан ташқари) Ўзбекистон анъанавий каштачилиги соҳасида кам
ўрганилган. Таъкидлаш жоизки, Қашқадарѐнинг ҳамма туманларида ҳам
анъанавий кашта учрайвермайди. Ғарбий ҳудудларда у камдан-кам учрайди,
асосан аҳолиси туркман, араб, қадимда кўчманчи бўлган ўзбеклардан иборат
Муборак каби марказда кашта деярли йўқ. Қашқадарѐ вилояти ҳудудидаги
каштачиликнинг ўзига хослиги маҳаллий аҳолининг тарихий шаклланган ҳаѐт
тарзи билан боғлиқдир. Вилоятнинг ғарбий ва жануби-ғарбидаги Муборак,
Деҳқонобод туманларида қадимда яшаган кўчманчи ва чорвадор ўзбек
қабилаларидан
қўнғиротлар,
шунингдек,
туркманлар,
араблар
гилам
буюмларидан кенг фойдаланганлар. Анъанавий каштачиликнинг кенг тарқалган
зоналари азалдан Шаҳрисабз-Китоб мактабларига тегишли марказий ва айниқса
шимоли-шарқий туманлар ҳисобланади. Шаҳрисабзнинг тоғ олди туманларидаги
қишлоқлардаги замонавий каштачилик буюмлари ниҳоятда қизиқарли ва деярли
ўрганилмаган маълумотлар беради. Қашқадарѐ каштачилигининг келиб чиқиши,
унга хос бўлган хусусиятларни ўрганиш ва уни тиклаш лойиҳаларини
режалаштиришда қадимги каштачиликнинг нақш ва технологик услубларининг
ажойиб анъаналари қишлоқ чеварлари томонидан давом эттирилмоқда.
Косонсой маҳаллий каштачилиги анъаналари Сурхондарѐ ва Самарқанд
каштачилик мактаби услублари билан ўзига хос тарзда боғланиб кетган.
14
Косонсой каштачилигида Самарқанд буюмларига хос бўлган – каптар ой,
самовар гул, қиличак нақши, таноб занжила, жингалак ва ҳатто “самарқанд ой”
каби нақшлар учрашига қарамай, маҳаллий чеварлар улардан нусхалар
кўчирмаган, балки бу нақшларни ўзларича тушуниб, буюмларни ўзига хос тарзда
яратганлар.
Шу билан бирга ўсимликсимон ва сюжетли мавзулар ўтроқ ўзбек аҳолиси
(катағон) тиккан кашталарга хос, геометрик ва зооморф нақшлари эса, қадимда
кўчманчи бўлган қўнғиротларнинг кашталарида кўпроқ учрайди. Бойсун
каштаси ўзининг нақши, ранг ечими, услуби ва технологик усуллари билан
бошқа кашта марказлари ва мактабларидан фарқ қилади.
Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ анъанавий каштачилиги ривожланиш ҳолатини
ва муаммосини ўрганишда, қуйидаги натижаларни кўрсатди:
- республикамиздаги бошқа каштачилик мактаблари билан умумий
жиҳатлари борлигини инкор қилмаган холда, халқ каштачилигида ўзининг ѐрқин
бадиий хусусияти (нақш, колорит, композицион ечими) билан ажралиб турган
Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ каштачилиги мустақил мактаблар деб ҳисоблаш
мумкин;
- Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ минтақалари аҳолисининг келиб чиқиши ва
марказдан узоқда жойлашишига қараб, каштачилигида фарқлар намоѐн бўлди –
ўтроқ ўзбек ва тожикларнинг кашталари кўчманчи қўнғиротларнинг кашта
буюмларидан фарқланади;
- Бойсун анъанавий халқ маданиятини сақлаш, ривожлантириш ва тиклаш
бўйича ЮНЕСКО учта лойиҳасининг натижалари муҳим ва қимматли;
- шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ўтказилган барча лойиҳаларнинг
самарали бўлиши, олим-мутахассисларнинг халқ санъатини, хусусан, анъанавий
каштачиликни чуқур илмий ўрганиши, уларнинг билимларига ва тавсияларига
боғлиқ;
- Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ вилояти халқ маданиятини ўрганиш ва унинг
анъанавий ҳунармандчилигини тиклаш бўйича тажрибалар, Ўзбекистоннинг
бошқа ҳудудларида сақланиб қолган бой халқ санъати анъаналарини тиклашдаги
кейинги ишлар учун ўзига хос андоза сифатида хизмат қилади.
15
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
Журналлардаги мақолалар
1.
Насирова З. Бойсун мўъжизаси // “MOZIYDAN SADO”, – Тошкент,
2006/4, 8-11 б.
2.
Насирова З. Бойсун нақшларидаги баҳор ифори // “MOZIYDAN SADO”, –
Тошкент, 2007/1, 6-9 б.
3.
Насирова З. “Оқ-энли” гилами: пайдо бўлиши, бадиий хусусиятлари ва
уни қайта тиклаш муаммолари // “SAN’AT”, – Тошкент, 2008/2, 23-26 б.
4.
Ҳакимов А., Насирова З. Косонсой анъанавий каштачилиги //
“MOZIYDAN SADO”, – Тошкент, 2009/1, 8-12 б.
5.
A.Khakimov., Z.Nasirova. Traditionelle Stickerei im Westen des Gebietes
Kashkadarja // “VOSTOK” Германия., 2009/1, 72-75 б.
6.
Насирова З. Қуѐш сирини ўғирлаган чеварлар // “GULISTON”. – Тошкент.
2009/6, 6-8 б.
Илмий тўпламлардаги мақолалар
7.
Насирова З. Сурхондарѐ каштачилигининг ўзига хослиги (Бойсун
анъанавий ҳунармандчилиги музейи тажрибаси асосида) // “Ўзбекистон
санъати: ўзига хослик ва интеграция жараѐнлари” ѐш олимларнинг
илмий-амалий конференцияси материаллари тўплами. – Тошкент, 2006.
36-37 б.
8.
Насирова З. Ўзбекистон рангтасвири ва амалий санъатида безаксиз
юзанинг семантика ва эстетикаси // ЭГО III – “Бўшлик эстетикаси.
И.Бродский шеърлари асосида Замонавий санъатга назар” тўплами. –
Тошкент, 2007. 10-15 б.
9.
Насирова З.“Оқ энли” гилами: келиб чиқиши, бадиий хусусияти ва
тиклаш муаммолари // “Ўзбекистон санъати: анъаналар ва ижодий
изланишлар”
ѐш
санъатшунос
олимларнинг
илмий-амалий
конференцияси материаллари тўплами. – Тошкент, 2007. 13-14 б.
10.
Насирова З. “Оқ энли” гилами: келиб чиқиши, бадиий хусусияти ва
тиклаш муаммолари // ЭГО IV – “Замонавий санъат: ҳунардан фалсафага”
тўплами. – Тошкент, 2008. 71-79 б.
11.
Насирова З. Бойсун музейининг илмий-амалий, маърифий аҳамияти ва
ривожланиш муаммолари // “Музейлар замонавий Ўзбекистон маданияти
тизимида” Республика илмий-назарий анжумани материаллари. –
Тошкент, 2007. 190-192 б.
12.
Насирова З. Бойсун анъанавий ҳунармандчилигининг тикланиши //
“Ўзбекистон санъати ѐшлар нигоҳида” ѐш олимларнинг IX-X анъанавий
илмий-амалий анжумани тезислар тўплами. – Тошкент. 2009, 20-23 б.
16
Санъатшунослик фанлари номзоди илмий даражасига талабгор
Насирова Зилола Хукматуллаевнанинг 17.00.04 – Тасвирий ва амалий-безак
санъати ихтисослиги бўйича “ХХ аср – ХХI аср бошлари Ўзбекистон жанубий
ҳудудларининг анъанавий каштачилиги” мавзусидаги диссертациясининг
Р Е З Ю М Е С И
Таянч сўзлар:
Сурхондарѐ, Қашқадарѐ, анъана, ҳунармандчилик, чевар,
чизмакаш, кашта, сўзана, марказ, мактаб, ўзига хослик, тасниф.
Тадқиқот объектлари:
Ўзбекистон жанубий ҳудудлари Сурхондарѐ ва
Қашқадарѐ вилоятларининг анъанавий кашта буюмлари, оқ-энли гиламлари.
Ишнинг мақсади:
ХХ аср –ХХI аср бошлари Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ
вилоятларидаги анъанавий каштачилигини ўзига хос хусусиятларини очиб
бериш, минтақадаги каштачилик анъаналарини сақлаш ва қайта тиклаш
жараѐнларини тадқиқ этиш.
Тадқиқот методлари:
мавзуни тадқиқ этишда экспедиция, музей
коллекциялардаги буюмларни тавсифлаш, санъатшунослик нуқтаи назаридан
тарихий–таснифий баҳолаш, қиѐсий-умумлашма таҳлил, илмий-назарий
мушоҳада каби усуллардан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
тадқиқ этилган минтақанинг
кашта марказлари, чевар ва чизмакашлари аниқланди; анъанавий кашта
буюмларининг ҳозирда тадқиқ этилаѐтган вилоятлар аҳолисининг маиший
ҳаѐтидаги ўрни ўрганилди; қайд этилган ҳар бир марказ ва қишлоқлардаги
буюмлар таҳлил этилиб, маҳаллий анъаналарга хос технологик ҳамда бадиий
жиҳатлар аниқланди; кашта турлари, уларнинг композицион услуб ва нақшлари
жиҳатидан икки вилоят марказлари каштачилик анъаналарининг умумийлиги
ҳамда ўзига хослиги аниқланди; Сурхондарѐ ва Қашқадарѐ вилоятлари
анъанавий каштачилигининг қиѐсий таҳлил асосида Ўзбекистон каштачилик
мактаблари доирасидаги ўрни аниқланди.
Амалий аҳамияти:
Мазкур ишнинг хулосалари каштачилик санъати билан
шуғулланувчи чеварлар учун ўзига хос услубий қўлланма бўлиб, Ўзбекистон
жанубий ҳудудларидаги каштачилик анъаналарини сақлаш ва тиклаш жараѐнида
муҳим амалий аҳамиятга эгадир.
Татбиқ этиш даражаси:
Мавзу
бўйича илмий журнал ва тўпламларда
жами 12 та мақола ва тезислар эълон қилинган.
Фойдаланиш соҳаси:
Тадқиқот натижаларидан Олий ва ўрта махсус
билим юртлари учун Ўзбекистон халқ амалий санъати тарихи ва назарияси билан
боғлиқ қўлланма ва дарсликлар тузишда, Ўзбекистон каштачилиги бўйича
умумлашма асарлар яратишда ҳамда санъатшунослик соҳасида Давлат грантлари
доирасида фойдаланиш мумкин.
17
Р Е З Ю М Е
диссертации Насировой Зилолы Хукматуллаевны на тему
«Традиционная вышивка южных регионов Узбекистана ХХ – начало ХХI
веков» на соискание учѐной степени кандидата искусствоведения по
специальности 17.00.04 – «Изобразительное и декоративно-прикладное
искусство»
Ключевые слова:
Сурхандарья, Кашкадарья, традиция, ремесло, вышивка,
мастерица, рисовальщица, сузани, школа, центр, локальность, характеристика.
Объекты исследования:
традиционная вышивка и ковры ок энли
южных регионов Узбекистана – Сурхандарьинской и Кашкадарьинской
областей.
Цель работы:
выявить локальные особенности традиционной вышивки
Сурхандарьи и Кашкадарьи ХХ – начало ХХI вв., охарактеризовать процесс
сохранения и возрождения традиций ручной вышивки региона.
Методы исследования:
для определения локальных особенностей
вышивки региона на основе изучения и классификации предметов вышивки по
материалам полевых экспедиционных исследований и музейных коллекций
осуществляется сравнительно-сопоставительный искусствоведческий анализ.
Полученные результаты и их новизна:
выявлены основные центры
вышивки, мастера-рисовальщицы и исполнители исследуемого региона;
исследованы роль и значение традиционных вышивок в современном быту и
обычаях населения исследуемых областей; на основе анализа вышивок
каждого центра и кишлака исследуемых областей, были определены
технологические и художественные особенности, свойственные местной
традиции; выявлено общее и особенное в характере видов вышивки, их
композиционных приемов и орнаментики центров традиционной вышивки двух
областей; на основе сравнительного анализа традиционной вышивки
Сурхандарьинской и Кашкадарьинской областей выявлена их роль в масштабах
школ вышивки Узбекистана.
Практическая значимость:
Результаты настоящего исследования, являясь
своего рода методическим пособием для мастериц-вышивальщиц, представляют
собой важный практическое значении в деле сохранения и возрождения
традиций вышивки южных регионов Узбекистана.
Степень внедрения:
основные положения диссертации нашли отражение
в 12 публикациях в научных сборниках и журналах.
Область применения:
Материалы исследования могут быть использованы
в курсе лекции история прикладного искусство Узбекистан, в создании учебных
пособий и учебников по данным предметам, также при осуществлении в рамках
Государственных грантов в области искусствознания.
18
R E S U M E
Thesis of Nasirova Zilola Hukmatullaevna
on the scientific degree competition of the Doctor of Sciences in Art, speciality
17.00.04 – Department of the Fine and Applied Arts, “Traditional Embroidery of
Southern Regions of Uzbekistan in the 20
th
– beginning of the 21
st
century“.
Key words:
Surkhandarya, Kashkadarya, tradition, handicraft, embroidery,
weaver, graphic artist, suzani, an embroidery school, an embroidery centre, location,
characteristics.
Subjects of research:
Traditional embroidery and Oq-enli carpets of the
Southern regions of Uzbekistan – Surkhandarya and Kashkadarya districts.
Purpose of work:
To identify local specifics of the traditional embroidery in
Surkhandarya and Kashkadarya in 20
th
– 21
st
centuries, to describe the process of
preservation and revival of the traditional hand made embroidery in the region.
Methods of research:
Comparative Art analysis is made in order to identify
the local features of the Regional Embroidery on the basis of studying and
classification of the embroidery items using the materials from the Scientific
Expeditions and Museum Collections.
The results obtained and their novelty:
Main centres of the Embroidery were
allocated as well as masters and graphic artists of the region concerned. The role and
the significance of the Traditional Embroidery nowadays and the local traditions of
the regions concerned were closely examined. There were technological art
peculiarities studied on the basis of analysis of the embroidery in each centre of the
village, typical for the local traditions. The important emphasis was paid to the
studying of Compositional techniques and the type of decorations used in the centres
of traditional embroidery on the basis of comparative analysis of the traditional
embroidery of Surkhandarya and Kashkadarya districts and their significance within
the Embroidery Schools throughout Uzbekistan.
Practical value:
Results of the present studies could be used as the Guidance
Book for the Graphic and Embroidery Artists. This research carries a very important
practical meaning for reserving and reviving traditions of embroidery in Southern
Regions of Uzbekistan.
Degree of embed and Economic affectivity:
Main clauses of the dissertation
are similar to the ones used in 12 scientific publications and magazine editions.
Field of application:
Materials from this Research work might be used for the
lectures on the History of Applied Arts of Uzbekistan and also in publishing text-
books or manuals on the subjects concerned. These materials would be beneficial for
the State Grants in Scientific Art Researches.
