Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Сўнгги йилларда дунёда сурункасига такрорланаётган сув танқислиги муаммоси ва аҳоли сонининг ўсиб бориши мавжуд ер ресурслари, жумладан, чўл, ярим чўл ва лалми ҳудудлардан самарали фойдаланишни талаб этмокда. Лалми худудларда мойли экинларни етиштириш бошқа қишлоқ хўжалик экинларига нисбатан юқори самарадор бўлгани учун, улар дунё бўйича 10 миллион гектардан ортиқ майдонларда етиштирилади1.
Бугунги кунда республикамизда аҳолини ўсимлик мойига бўлган талабини ўзимизда етиштирилаётган мойли экинлар билан таъминлашга каратилган кенг қамровли чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Шунинг учун, мамлакатимизнинг лалми худудларида мойли экин майдонлари йил сайин кенгаймокда ва ҳозирги кунга келиб карийб 150,0 минг гектардан ортикрок майдонда етиштирилмокда. Республикамиз бўйича жами 1041,3 минг гектардан ортиқ лалми ҳудуд майдонлари мавжуд бўлиб, ушбу ҳудудларда етиштириладиган мойли экинлар майдонларини янада кенгайтириш мумкин2.
Мойли экинларни ўсув даврида кўпгина зараркунандалар шикастлайди. Баъзи зараркунандалар хар Йили сурункасига ривожланиб, экинларга жиддий зарар етказмокда. Албатта зараркунандаларга қарши курашмасдан туриб, мойли экинлардан юқори ва сифатли ҳосилдорликка эришиб бўлмайди. Maxcap, зигир ва кунжут экинлари зараркунандаларининг тур таркиби, уларнинг биологик хусусиятлари, зарарлилиги, асосий зараркунандаларнинг зарар етказиш микдор мезонини аниклашга ҳамда уларга карши самарали курашнинг усул ва воситаларини такомиллаштиришга каратилган тадқиқот натижалари алоҳида эътиборга лойик.
Мойли экинларнинг зараркунандаларига қарши курашнинг уйғунлашган самарали тизимини қўллаш натижасида юкори ҳосилдорликка ва сифатли ўсимлик мойини олишга эришилади ҳамда кимёвий ҳимоя қилиш воситаларининг бетартиб қўлланилиши, инсонлар ва атроф-муҳитнинг заҳарланишини олди олинади.
Шу боисдан хам лалми худудларда етиштирилаётган мойли экинлар зараркунандаларининг тур таркибини қайта кўриб чикиш, асосий зараркунандаларнинг биологик ривожланиш хусусиятлари, зарар етказиш даражаси ва уларга қарши курашиш учун мақбул муддатларни, юкори самара берадиган восита хамда усулларни такомиллаштиришга каратилган тадқиқотлар долзарб хисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 31 августдаги 117-П-сон «Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1047-сон «Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ва Узбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 мартдаги 148-сон «Ўсимликларни ҳимоя қилиш хизматини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадкиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади лалми ҳудудларда етиштирилаётган мойли экинларнинг зараркунанда турларини аниклаш, улардан асосий зарар етказадиган турларини ажратиш, асосий зараркунандаларнинг биологик ва экологик хусусиятларига асосланган ҳолда қарши курашнинг агротехник, биологик ва кимёвий усулларининг самарадорлигини баҳолашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор республикамиз шароитида лалми ҳудудларда етиштирилаётган мойли экинларнинг зараркунанда турлари аниқланган ҳамда улар асосий, иккиламчи ва аҳамиятсиз турларга ажратилган;
асосий зараркунандаларнинг биологик хусусиятлари ва зарар етказиш даражаси баҳоланган;
мойли экин майдонларида учрайдиган табиий энтомофаглар ҳамда зараркунандалар тўпланиши ва озиқа манбаи бўлган бегона ўтларнинг турлари аниқланган;
асосий зараркунандаларга карши курашнинг агротехник, биологик ва кимёвий кураш усуллари яратилган;
зараркунандаларга қарши инсектицидларни қўллашнинг замонавий технологияси синалган.
ХУЛОСАЛАР
1. Лалми ҳудудларда махсар экинига хашаротларнинг 7 туркум, 15 оиласига мансуб бўлган 44 тури зарар етказиши аникланди. Булар орасида кичик махсар узунбурун қўнғизи (Bangasternus orientalis Сар.), мингдевона тунлами {Chloridea peltigera Schiff.), махсар пашшаси {Acanthiophilus helianthi Rossi.) ва чигирткасимонлар (Acrididae) жиддий зарар етказади; баъзи йиллари зарарланиш 40% дан хам ортиб кетади.
2. Зиғир экинида хашаротларнинг 4 туркум, 7 оиласига мансуб бўлган 14 тури учраши аникланди. Аммо буларнинг зарари жиддий бўлмагани туфайли иқтисодий ахамиятга зга эмас.
3. Кунжут экинида хашаротларнинг 3 туркум, 7 оиласига мансуб бўлган 12 тури аникланди. Аммо улар иқтисодий аҳамиятга эга эмас. Шундай бўлсада, айрим йиллари темирчаксимонларнинг намуналари зарар етказиши мумкин.
4. Ўзбекистоннинг лалми худудларида етиштирилаётган мойли экинлар агробиоценозида энтомофаг хашаротларнинг иккита туркумига (каттиқканотлилар - Coleoptera, тўрқанотлилар - Neuropterd) мансуб 5 та тури, жумладан, етти нуқтали хонқизи (Coccinella septempunctata L.) ва олтинкўзларнинг 4 тури (Chrysopa carnea Steph., Ch. septempunctata Wesm., Cr. albolineata Kill. Ch.dubitans Mclach.) кенг учраши аникланди. Мойли экинлар экилган далаларда энтомофаглар орасида олтинкўзларга Караганда ширалар билан озиқланишга мослашган етти нуқтали хонкизи кўпроқ учраши кузатилди.
5. Кичик махсар узунбурунининг кўнғизлари бир кеча-кундузлик хаво ҳарорати ўртача 13°С дан юкори бўлганида қишловдан чиқа бошлайди. Бу республикамизнинг турли минтакаларида апрел ойининг иккинчи - учинчи ўн кунликларидан май ойининг биринчи ўн кунлигигача давом этиши мумкин.
6. Ҳар 1 м2 майдонда 1 жуфт ($, $) кичик махсар узунбурун қўнғизлари учраганида донлар сони 161,6 тага, олинган хосил эса 5,3 граммга камаяди. Ҳосилнинг зарарланиш даражаси эса 6,9±0,55% ни ташкил этади. Ҳар 1 м2 майдонда 2 жуфт ($, $) кичик махсар узунбурун кўнғизлари учраши эса донлар сонини 323,2 тага, олинган хосилни 10,7 граммга (13,7±1,13%) камайтиради.
7. Кузги шудгорни амалга ошириб март ойининг 16 хамда апрелнинг 2 ва 15 саналарида экилган махсар экинида шудгор ўтказилмасдан экилган махсарга нисбатан кўнғизлар сони ҳар 1 м2 майдонда тегишли равишда 1,97±0,02, 2,3±0,5, 1,67±0,4 донага оз бўлган. Демак, махсарни зараркунандалардан ҳимоя қилишда агротехника тадбирларини қўллаш максадга мувофикдир.
8. Кичик махсар узунбурунларининг иқтисодий зарарли микдор мезони 7581 дона/га ёки 0,8-1 дона/м2 га тенг. Бу кимёвий кураш ўтказиш учун мезон бўлиб ҳисобланади. Кичик махсар узунбурунига қарши куйидаги инсектицидларни кўллаш тавсия этилади: Циперметрин, 25% эм.к. - 0,2 л/га; Атилла, 5% эм.к - 0,25 л/га; Конфидор, 20% эм.к. - 0,2 л/га; Децис, 2,5% эм.к. -0,2-0,4 л/га ва Суми-альфа, 5% эм.к. - 0,4 л/га.
9. Мингдевона тунламининг биринчи авлод капалаклари Қашқадарё вилояти шароитида апрел ойининг иккинчи ўн кунлигида, Самарканд ва Жиззах вилоятларида апрел ойининг учинчи ўн кунлигида кишловдан чиқа бошлайди. Ҳар бир махсар ўсимлигида тунламнинг 1 дона курти мавжуд бўлганида, ўсимликда донлар сони 86,9±2,9 тага камаяди, ҳосил эса 61,9±0,85% га зарарланади. Икки дона курт эса, донлар сонини 137,4±1,6 тага камайтириб, ҳосилнинг 97,8±2,2% қисмини нобуд килади.
10. Лаборатория шароитида бракон кушандаси тунлам куртига 1:10 нисбатда тарқатилганида 2-чи куни самарадорлик 60,0%, 4-чи куни 80% ва 5-чи куни 100,0% ни ташкил этди. Кушанда 1:15 нисбатда таркатилганида самарадорлик тегишлича равишда: 53,3%; 73,3%; 86,7%, 7-чи куни эса 93,3% ташкил этди. Дала шароитида браконни куртларга карши 1:10 нисбатда таркатилганида 5-чи куни самарадорлик 47,9%, 10-чи куни - 56,7% ва 15-чи куни - 64,2% ни ташкил этди. Кушанда 1:15 нисбатда таркатилганида самарадорлик, тегишлича, 43,3%, 42,9%, 48,2% ни ташкил этди. Мингдевона тунлами куртларига карши бракон кушандасини 1:10 нисбатда хар 5 кунда икка марта тарқатиш макбул тадбир хисобланади.
11. Мингдевона тунлами қуртларининг 1 гектар майдонда 15555 дона, ёки 100 та махсар ўсимлигидаги ўртача сони 6 донадан ошганида карши кимёвий кураш чораларини амалга ошириш талаб этилади. Бунинг учун куйидаги инсектицидларни қўллаш тавсия этилади: Аваунт 15% эм.к. (0,3-0,4 л/га); Атилла 5% эм.к. (0,5 л/га); Дсцис 2,5% эм.к. (0,7 л/га).
12. Махсар пашшасининг биринчи авлоди мураккабгулдошлилар оиласига мансуб бўлган бегона ўтларда ривожланади. Иккинчи авлодининг етук зотлари махсар гунчалаётган даврда май ойининг бошларида (Қашқадарё вилояти), ўрталари (Самарканд вилояти) ҳамда май ойининг охири - июн ойининг бошларида (Жиззах вилояти) пайдо бўлиши мумкин.
13. Махсар пашшаси билан 40% гача саватчалар зарарланиши мумкин. Қанчалик саватча майда бўлса, шунчалик у кўпроқ зарарланади: диаметри 21 мм дан кичик бўлганлари 83,3% гача зарарланган бўлса, 21-25 мм лиги - 37%, 25 мм дан катталари - 13,1% зарарланди холос.
14. Махсарнинг саватча ҳосил килиш даврида махсар пашшасига карши куйидаги инсектицидларни қўллаш мақсадга мувофикдир: Циперметрин 25% эм.к. (0,3 л/га); Атилла 5% эм.к. (0,2 л/га) ва Децис 2,5% (0,2-0,3 л/га).
15. Қашкадарё, Самарканд ва Жиззах вилоятларининг махсар экилган ҳудудларида чигирткаларнинг Dociostaurus ва Calliptamus авлодига мансуб чигиртка турлари кенг таркалган бўлиб, уларнинг орасида марокаш чигирткаси {Dociostaurus maroccanus Thunbg.) доминант (80,0-90,2%) тур ҳисобланади. Бу чигирткаларга карши куйидаги инсектицидларни қўллаш тавсия этилади: Атилла - 0,15-0,25 л/га, Циперметрин - 0,2-0,3 л/га, Децис - 0,3-0,4 л/га ва Суми-альфа - 0,2-0,4 л/га. Лалми ҳудудлар шароитларида бу дориларни ўта кичик ҳажмда (5-10 л/га) сув сарф этиб ишлов ўтказиш истикболли хисобланади.
16. Махсарни узунбурун қўнғизи ва махсар пашшасидан кимёвий химоя қилишдан қуйидагича хўжалик ва иқтисодий Самара олинди: Циперметрин 25% эм.к. (0,2 л/га) инсектициди қўлланилган вариантда назоратга нисбатан 3,0 ц/га қўшимча ҳосил олинди, рентабеллик эса 174,6% ни ташкил этди; Атилла 5% эм.к. (0,25 л/га) - 3,7 ц/га (189,3%); Конфидор 20% эм.к. (0,2 л/га) - 3,1 ц/га (163,5%); Децис 2,5 % эм.к. (0,2 л/га) - 3,8 ц/га (178,8%); Децис 2,5 % эм.к. (0,4 л/га) - 4,5 ц/га (194,0%) ва Суми альфа 5% эм.к. (0,4 л/га) - 3,1 ц/га (168,6%) хосил сақланиб қолинганлиги маълум бўлди.
17. Мингдевона тунламига қарши қўлланилган кимёвий воситаларнинг хўжалик ҳамда иктисодий самарадорликлари куйидагича бўлди: Аваунт 15% эм.к. (0,3 л/га) назоратга нисбатан 4,4 ц/га кўшимча ҳосил олинди, рентабеллик эса 178,8% ни ташкил этди; Аваунт 15% эм.к. (0,4 л/га) - 4,8 ц/га (175,9%); Атилла 5% эм.к. (0,5 л/га) - 4,2 ц/га (203,4%) ва Децис 2,5% эм.к. (0,7 л/га) - 4,5 ц/га (185,8%) хосил сақланиб колинган.