Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Мамлакатимизда қишлоқ хўжалик экинларини ўсиши ва ривожланишини бошкариш ҳамда ноқулай табиий-иқлим шароитларга, касаллик ва зараркунандаларга чидамлигини ошириш эвазига, юқори ва сифатли хосил етиштиришда физиологик фаол моддаларнинг аҳамияти бекиёсдир.
Аграр соҳани ривожлантиришнинг келажаги ҳақида сўз юритганда, ер ва сув ресурслари чекланганлигини ҳисобга олиб, бу борада ягона тўғри йўл -қишлоқ хўжалигини интенсив асосда ривожлантириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини тубдан яхшилаш, селекция ишларини чуқурлаштириш, юксак самарали замонавий агротехнологияларни жорий этиш ва сувдан оқилона фойдаланишдир.1
Физиологик фаол ўсишни созловчи моддалар ўсимлик метоболизмида фотосинтез жараёни, нафас олиш, ферментлар фаоллиги, аминокислоталар, нуклеин кислоталар ва оқсил биосинтези, фитогормонлар ҳаракати ва моддалар алмашинуви, озиқа моддаларнинг тўпланиши ва таксимоти, ўсиши, ривожланиши, ҳосил органларининг шаклланиши, ҳосилдорлиги ва унинг сифатига ижобий таъсир этади хамда қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ва сифатли ҳосил олишни таъминлайди.
Кейинги йилларда республикамизнинг турли тупроқ-иклим шароитларида сув танқислиги, ноқулай об-ҳаво шароити, тупроқнинг шўрланиши, унумдорлигининг пасайиши, минерал ўғитлар нисбатига риоя этилмаслик, касаллик ва зараркунандалар таъсирида пахта ва дон ҳосили камаймокда, ғўза ва кузги буғдой ниҳолларини эртаги ва соғлом ундириб олиш, жадал ўсиши ва ривожланишини таъминлаш, юкори ва сифатли ҳосил етиштириш долзарб муаммога айланди. Шунингдек, ер, сув ва бошқа ресурслардан оқилона фойдаланиш мақсадида ғўзанинг янги ва районлаштирилган навлари чигитининг униб чикишини тезлаштириш, соғлом кўчат олиш ва жадал ўсишига самарали таъсир этувчи, мўл ва сифатли ҳосил олишни таъминловчи янги стимуляторларнинг самарадорлигини баҳолаш, мақбул меъёр ва муддатларини аниқлаш, кузги буғдойнинг униб чиқишини тезлаштириш, майсалар ўсиши ва ривожланишини яхшилаш, пояларнинг ётиб қолишини камайтириш, дон ҳосили ва сифатини оширишда ўсишни созловчи моддаларни қўллаш технологияларини ишлаб чиқиш ва ресурстежамкор агротехнологияларни амалиётга жорий этиш, ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 23 декабрдаги 604-сон «Ғўза уруғчилигини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифаларни бажарилишига мазкур диссертация тадқикотлари хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсадн ғўза ва кузги буғдойнинг униб чикишини тезлаштириш, соғлом ниҳол ундириб олиш, жадал ўсиши ва ривожланишини таъминлаш, эртаги, юқори ва сифатли ҳосил етиштириш, ўсишни созловчи моддаларни қўллаш технологияларини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва амалиётга жорий этишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмин янгилиги қуйидагилардан иборат: илк бор республикамизнинг турли табиий иқлим ва типик бўз, ўтлоқи соз, оч тусли бўз, ўтлоқи-аллювиал, тақирсимон-ўтлоки тупроқларида Т-86, Тж-85, ХС-2, Нитролин, Витавакс 200ФФ, Унум, Оксигумат, Гумимакс, Пике, Устикс, Сожеан, Далпикси, Энтожеан, Кампозан, Этефон каби ўсишни созловчи моддалари ғўзанинг Бухоро-6, Оқдарё-5, Окдарё-6, С-6524, Наманган-77, Хоразм-127, Тўракўрғон-2, Андижон-37 ва кузги буғдойнинг Улуғбек-600, Санзар-8, Ёнбош, Крошка, Москвич навларида макбул қўллаш меъёрлари ва муддатлари ишлаб чиқилган.
Ўсишни созловчи моддалар ферментлар фаоллигини, оксил ва нуклеин кислоталар биосинтезини ошириши ҳисобига чигитларни униб чиқиши тезлашган, илдизи кучли ривожланган, Витавакс 200ФФ билан тукли чигит экиш меъёри камайтирилган, Унум стимулятори ғўзанинг вилт касаллигига бардошлигини оширган, уруғларга фунгицид ва физик усулда ишлов беришга нисбатан стимуляторларни афзаллиги, турли хил кўчат сонида ва плёнка остида ўстирилган ғўзаларда ретардантларни қўллаш самарадорлиги, кузги буғдойни экиш олдидан ва найчалаш даврида стимуляторларни қўллаш технологиялари, поялар ётиб қолишини камайтиришнинг назарий ва амалий асослари ишлаб чиқилган.
ХУЛОСАЛАР
1. Иқлимнинг глобал ўзгариши натижасида мамлакатимизнинг турли тупроқ ва табиий иқлим шароитларида баҳорнинг серёғин, салқин ёки иссиқ ва курғокчил келишига қарамасдан чигитни эртаги ва соғлом ундириб олиш, ўсиш-ривожланишини жадаллаштириш, пахта хосилини кузнинг совук кунларига қолдирмай териб олиш, юкори ҳосил, сифатли тола ва чигит етиштириш, кузги буғдойнинг дон ҳосили ва сифатини ошириш ҳамда ер, сув ва бошка ресурслардан окилона фойдаланишда ғўза ва кузги бугдойга ўсишни созловчи моддаларни қўллаш технологиялари мухим ахамиятга эга эканлиги аникланган.
2. Тошкент вилоятининг типик бўз, Сурхондарё вилоятининг тақирсимон-ўтлоқи, Хоразм вилоятининг ўтлоки-аллювиал ва Андижон вилоятининг оч тусли бўз тупрокларида ғўзанинг Бухоро-6, Наманган-77, С-6524, Окдарё-5, Окдарё-6, Хоразм-127 ва Тўрақўрғон-2 навлари чигитига Т-86 10 г/т, Нитролин 6-8 л/т, ТЖ-85 20-30 г/т, ХС-2 15-20 г/т, Витавакс 200ФФ 5,0 л/т, Унум 1,5-2,0 мл/т, Оксигумат 0,5-1,0 л/т меъёрлари қўлланилганда униб чиқиши 10-15% тезлашган, 1-3 кун эртаги ва соғлом кўчат ундириб олинган, ниҳолларнинг гоммоз, илдиз чириш ва вилт касалликларига бардошлиги ортган.
3. Турли тупрок-иқлим шароитлари ва турли ғўза навларида стимуляторлар кўлланилганда илдиз тизими купли ривожланиб, ўсимликнинг ўсиши ва ривожланиши жадаллашган, хосил элементлари ва кўсаклар сони 1-3 донага ортиб, гуллаш ва кўсаклар очилиши 15-20 фоизга тезлашган.
4. Ғўзага Унум ва Оксигумат стимуляторлари билан ўсув даврида ишлов берилганда шоналаш, гуллаш, хосил тугиш ва пишиш даврларида вегетатив ва генератив органлари курук массаси кўпайган, барг сони 1,5-3,0 дона ва юзаси 200-300 см2 ортган, фотосинтетик фаолияти яхшиланиб, фотосинтез соф маҳсулдорлиги 0,2-1,2 г/м2 юқори бўлган.
5. Чигитга экиш олдидан ва ғўза вегетацияси даврида стимуляторлар билан ишлов берилганда ўсимлик томонидан озиқа моддалар (NPK)hhht ўзлаштирилиши кучайган, чаноқ ва тола таркибида калий микдори 0,300-0,400% кўпайган, натижада толанинг сифат кўрсаткичлари яхшиланган, 1000 дона чигит вазни 2-13 г, мойдорлиги 0,7-1,6% ошган ва стимуляторларнинг сўнгги таъсирида кейинги авлод чигитлари униб чиқиш куввати ва унувчанлиги 1,0-4,0% ортган.
6. Ғўзага Пикс, Устикс, Далпикси, Сожеан, Энтожеан билан гуллаш-ҳосил тугиш даврида ишлов берилганда у бўйига ўсишдан тўхтаб, ғовлашни олди олинган, тупи ихчам тузилишга эга бўлиб, поя ва ҳосил шохлари бўғин ораси 0,5-1,0 см қисқарган, кўсаклар сони 1,0-2,0 донага, вазни 0,1-0,3 г ортган, очилиши 15-16 фоиз тезлашган ва биринчи терим салмоғи 30 фоизгача, пахта ҳосили эса 10-20 фоизга кўпайган.
7. Тошкент, Наманган ва Фарғона вилоятлари тупроқ-иқлим шароитларида кузги буғдой донига Оксигумат 7,5-10 мл/т ва Витавакс 200ФФ 2,0-2,5 л/т, Унум уруғлик донга 1,0 мл/т, найчалаш даврида 10-12 мл/га, Гумимакс буғдойни экиш олдидан 0,6 л/т, туплаш-найчалаш даврида 0,3+0,3 л/га меъёрларда ишлов берилганда униб чиқиши тезлашган, ўсиши яхшиланган, бошоклаш, гуллаш ва пишиш даврлари 3-8 кунга жадаллашган, дон ҳосили 5-7 ц/га, клейковина микдори 1,0-2,0 фоиз ортган.
8. Кузги бугдойга бошоклаш даврида Кампозан ва Этефон билан ишлов берилганда, пояларнинг ўсиши секинлашиб, ётиб колишга чидамлиги ошган, махсулдор поялар сони ортгани холда ҳосилсиз поялари камайган, дон хосили 2,1-6,5 ц/га, 1000 дона дон вазни 0,5-3,0 г, бир бошокдаги дон сони 1,7-2,1 дона ва массаси 0,2 г юқори бўлган.
9. Сув такчил йиллари ғўза ва кузги бугдойда стимуляторлар қўлланилганда илдизи кучли ривожланиб, физиологик жараёнлар мувофиқлашиб, кургокчиликка бардошлиги ортган, тупрокдан намни ва озика моддаларни кўпроқ ўзлаштириши аниқланган.
10. Ғўза ва кузги буғдойда ўсишни созловчи моддаларни қўллаш иктисодий жихатдан самарали эканлиги аниқланган. Чигитга экиш олдидан Витавакс 200ФФ билан 5 л/т меъёрда ишлов берилганда гектаридан 92022,8-155890,5 сўм даромад олинган, рентабеллик 11,0-12,8% ошган.
Ғўзанинг 12-13 ҳосил шохи даврида Пикс 1,5 л/га меъёрда 130 минг туп кўчат қалинлигида қўлланилганда гектаридан 132920,8 сўм соф даромад олинган, қўл меҳнати, ёнилғи ва ресурслар тежалган.
Кузги бугдойга экишдан олдин 0,6 л/т ва туплаш-найчалаш даврида 0,3+0,3 л/га меъёрда Гумимакс стимулятори билан ишлов берилганда гектаридан 149100 сўм даромад олиниб, рентабеллик 11,0-12,1 фоизга ошган.
11. Чигит униб чиқишини тезлаштириш, соглом ва бир текис ундириб олиш учун экиш олдидан Т-86 10 г/т, Нитролин 6-8 л/т, ТЖ-85 20-30 г/т, ХС-2 15-20 г/т, Витавакс 200 ФФ 5 л/т, Унум 1,5-2,0 мл/т, Оксигумат 0,75-1,0 л/т, ривожини жадаллаштириш, юқори хосил олиш учун Унум стимулятори шоналаш даврида 15-20 мл/га, Оксигумат шоналаш ва гуллаш даврида 0,5 л/га, кузги буғдойни униб чиқишини тезлаштириш, дон хосили ва сифатини ошириш учун экиш олдидан уруглик донга Витавакс 200ФФ 2,0-2,5 л/т, Оксигумат 7,5-10 мл/т, Унум 1,0 мл/т, Гумимакс 0,6 л/т меъёрларда ишлов бериш Узбекистан Республикаси Давлат кимё комиссиясининг қишлоқ хўжалигида қўллашга рухсат этилган ўсишни бошқарувчи моддалар рўйхатига киритиш ва кенг жорий этиш тавсия этилган.
12. Республиканинг турли тупроқ-иклим шароитларида ғўзадан эртаги, соглом нихол ундириб олиш, юқори ва сифатли пахта ҳосили етиштириш учун уруғлик чигитларга стимуляторлар билан ишлов бериб, тукли чигитлар 30-45 кг/га, туксиз чигитлар 25-30 кг/га экилиши максадга мувофиқлиги аникланган.
13. Ғўзанинг баравж ўсиши ва ривожланишини таъминлаш, вилтга чидамлигини ошириш, юқори ва сифатли хосил етиштириш учун Унум стимуляторини чигитга 1,5-2,0 мл/т, шоналаш даврида 15-20 мл/га қўллаш тавсия этилган.
14. Мамлакатимиз шароитида пахтадан юкори хосил етиштириш, қўл меҳнати ва ресурсларни тежаш мақсадида ғўзага 12-13 хосил шохида Пикс 1,5 л/га, Устикс 1,5 л/га, Далпикси 1,5-2,0 л/га, Сожеан 90-105 г/га, Энтожеан 90-105 г/га меъёрларда ишлов берилиши тавсия этилган.
Шоналаш, гуллаш ва 12-13 хосил шохи даврида Сожеан ва Энтожеан билан 15+45+90 г/га меъёрларда ишлов берилганда ғўза говламай, эртаги, юкори ва сифатли хосил етиштирилган.
15. Кузги бугдойнинг униб чиқиши, ўсиш-ривожланишини жадаллаштириш, хосилдорлигини ошириш учун Унум стимулятори билан экиш олдидан 1,0 мл/т ва найчалаш даврида 10-12 мл/га, Гумимакс стимуляторини экиш олдидан 0,6 л/т, туплаш-найчалаш даврларида 0,3+0,3 л/га, кузги бугдойнинг ётиб колишига чидамлигини ошириш учун эса бошоқлаш даври бошида Кампозан 0,5-1,0 л/га, Этефон 1,0-1,5 л/га меъёрларда ишлов берилиши тавсия этилган.