Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Дунёда йилдан йилга давлатларни мотор ёқилғиларига, минерал ва сурков мойларига, парафинга, асфальтенга, нафтен кислоталарига, углеводородли эритувчилар ва бошкаларга бўлган иктисодий эҳтиёжини кондириш учун нефт қазиб олиш ва уни кайта ишлашга бўлган талаб ортиб бормокда. Бунда казиб олинган нефтлар таркибида парафин, катронлар, асфальтенлар ва бошка углеводородли бирикмалар мавжудлиги сабабли юкори ковушкокликка эга бўлади. Бундай нефтлар паст окувчан бўлганлиги учун уларни ишлаб чиқариш корхоналарида кувурлар оркали қайта ишлашга узатишда муаммолар вужудга келмокда. Бу муаммони ечиш максадида огир нефтларни ковушқоқлигини самарали камайтирувчиларни яратиш бўйича изланишлар олиб борилмокда.
Бугунги кунда жахонда огир нефтларни қовушқоқлигини камайтирадиган турли хилдаги қўндирмалар ва эритувчилардан кенг миқёсда фойдаланиб келинмокда. Нефтларнинг кувурларда ташишни осонлаштирувчи, яъни ковушқоқлигини камайтирувчи моддалар ишлаб чиқаришда қатор жумладан, куйидаги йўналишларда тегишли илмий ечимларни асослаш зарур: махаллий нефтларни кимёвий таркибини ва коллоид-кимёвий хоссаларини, уларнинг ковушқоқлигига таъсирини аниқлаш; юкори парафинли ва катронли нефтлар қовушкоқлигини камайтириш учун яратилган СФМ лар асосида самарали композициялар ишлаб-чиқиш; махаллий огир нефтларни ковушкоклиги камайтиришда ва оқувчанлигини оширишда электромагнит кучлар таъсирини аниқлаш.
Ҳозирги пайтда республикамизда нефт махсулотларини қувурлар орқали ташишда сирт-фаол моддалардан, электро-физик ва бошка усулларни қўллаш борасида илмий ва амалий натижаларга эришилди. Махаллий хомашёлар асосида сирт-фаол моддалар ишлаб чиқиш ва уларни оғир нефтларни қовушқоқлигини камайтириш, шунингдек экспорт килинадиган кўндирмаларни ишлатишни камайтириш борасида мухим натижалар олинган. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида учинчи йўналишида «юкори технологияли қайта ишлаш тармоқларини, энг аввало, маҳаллий хомашё ресурсларини чукур кайта ишлаш асосида юкори қўшимча кийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни жадал ривожлантиришга қаратилган сифат жиҳатидан янги боскичга ўтказиш оркали саноатни янада модернизация ва диверсификация килиш»' вазифалари белгилаб берилган. Бу борада, иккиламчи хомашёлардан яратилган нефт қовушкоклигини камайтирувчи импорт ўрнини босувчи моддалар ишлаб чикаришга йўналтирилган илмий тадкиқотлар мухим ахамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 4 мартдаги ПФ-4707 сонли «2015-2019 йилларда ишлаб чикаришни таркибий ўзгартириш, модернизация ва диверсификация қилишни таъминлаш бўйича чора тадбирлар дастури тўғрисида»ги ва 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947 сонли «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси» тўғрисидаги Фармонлари ва 2017 йил 23 августдаги № ПҚ-3236-сонли «2017-2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастури тўғрисида»ги Қарорлари, ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳуқуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади пахта фосфатид концентрата ва соапстоки асосида оғир нефтларни қовушқоқлигини камайтирувчи моддалар олиш технологиясини ишлаб чиқиш, ҳамда улар ва электр магнит ишлови ёрдамида нефтларни қувурлар орқали узатишда қўллашдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий оғир нефтларнинг юкори қовушқоқлиги ва паст оқувчанликларини таъминловчи кимёвий таркиби ва ўзига хос коллоид-кимёвий хоссалари аниқланган;
маҳаллий Джарқўрғон, Мингбулоқ ва бошқа конлар оғир нефтларнинг реологик хоссаларини эътиборга олиб, улардан олинадиган нефтлар аралашмасининг сифат кўрсаткичлари аникланган;
пахта фосфатид концентрати ва соапстоки асосида оғир нефтларни ковушқоқлигини камайтирувчи СФМлар олиш усуллари яратилган;
олинган моддалар асосида оғир нефтларнинг қовушқоқлигини камайтирувчи самарали композициялар яратилган;
таклиф этилган композициялар юқорипарафинли нефтларда депрессив фаолликни ҳосил қилиши, қийин суюқланувчан парафинларни қаттиқ ҳолатдан суюқ ҳолатга ўтказиши натижасида янги нефтли дисперс тизим ҳосил қилиши ва у анча паст ҳароратда қотиши исботланган;
маҳаллий оғир нефтларнинг қовушқоқлигини камайтиришда ва уларнинг окувчанлигини оширишда ЭМИнинг (магнит майдони 1000-2500 эрстед кучланишда) ижобий таъсири исботланган;
яратилган композициялар ва ЭМИни биргаликда қўллаш орқали оғир нефтни қовушқоқлигини камайтиришнинг комбинацион усули ва унинг муқобил технологии шароитлари ишлаб чикилган.
Хулоса
1. Маҳаллий оғир нефтларни кимёвий таркиби коллоид-кимёвий ва реологик хусусиятларини эътиборга олган холда уларни классификациялаш принциплари ишлаб чикилган.
2. Нефт аралашмаларини олишда қовушқоқлик ва оқувчанлик кўрсаткичлари бўйича математик асослари ишлаб чиқилган.
3. Махалий оғир нефтларнинг реологик кўрсатгичларини камайтиришга электромагнит ишловининг (ЭМИ) таъсири аниқланган ва ушбу холат нефтли дисперсиялардаги кластер ассоциятлар ва парафин кристалларини парчаланиши хисобига содир бўлиши исботланган.
4. Илк бор оғир нефтлар қовушқоқлигини техник пахта фосфатид концентранти (СФМ-1) ёрдамида камайтириш имконияти аникланган.
5. Юқори қатронли нефтлар қовушкоклигини пахта соапстоки (СФМ-2) ёрдамида камайтириши аниқланган.
6. Пахта соапстоки ёғ кислоталарининг спирта асосида оксиэтилланган СФМ-3 ва сулъфатланган СФМ-4 синтез килиниб, улар иштирокида оғир нефтларни қовушкоклигини камайтириш ва окувчанлигини ошириш имконияти аникланган.
7. Юқори катронли Жарқурғон оғир нефтлари қовушкоклигини камайтиришда СФМК-4, СФМК-10, СФМК-12 лар юкори самара бериши аниқланган.
8. Яратилган СФМК ва ЭМИ ёрдамида оғир нефтлар қовушқоқлигини камайтири қувурлар орқали узатишнинг технологик схемаси ишлаб чиқилган ва қуйидаги муқобил технологик шарт-шароитлари аниқланган; қўшиладиган СФМ микдори (Xi)- нефт массасига нисбатан 0,05%; электромагнит майдонининг кучланганлиги (Хг)-2500 эрстед; нефтнинг харорати (Хз)-40°С;фазаларни аралаштириш тезлиги (Хд) - 150 айл/мин.
9. Махаллий огир нефтлар ковушкоклигини камайтиришнинг комбинацией усулини саноат-тажрибасида кўллаш оркали йилига 52,0 млн. сўм иктисодий самара олинган.
Koʻrishlar
Yuklashlar
hh-index
Iqtibos
inLibrary — ochiq fan (Open Science) paradigmasi asosida qurilgan ilmiy elektron kutubxona boʻlib, uning asosiy vazifalari ilm-fan va ilmiy faoliyatni ommalashtirish, ilmiy nashrlar sifatini jamoatchilik nazorati, fanlararo tadqiqotlarni rivojlantirish, zamonaviy ilmiy tadqiqot instituti hisoblanadi. qayta koʻrib chiqish, oʻzbek ilm-fanining iqtiboslarini oshirish va bilim infratuzilmasini shakllantirish.
Aloqalar:
O‘zbekiston Respublikasi, Toshkent sh., Parkent ko‘chasi 51-uy, 2-qavat