Тадқиқот объектларн: Вашингтоннинг мусулмон дунёсидаги ташқи сиёсий фаолияти, АҚШнинг Катта Яқин Шарқдаги геосиёсий лойихалари.
Ишнннг максади: янги жахон тартиби шаклланиши шароитида, чунончи 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан сўнг АҚШ ташқи сиёсатида ислом омилининг устувор йўналишлардан бири сифатида қарор топишидаги ёндашувларни мажмуавий равишда тадқиқ этиш, шунингдек Узбекистан Республикаси миллий хавфсизлигини мустахкамлаш бўйича амалий тавсияларни ишлаб чиқиш.
Тадқиқот методлари: хозирги замон сиёсатшунослигида карор топган илмий тамойиллар, хусусан халқаро муносабатлар ва жахон тараққиётининг сиёсий муаммоларини тадқиқ этишдаги холислик, тарихий ва геосиёсий ёндашув тамойиллари, шунингдек тизимли ва қиёсий тахлилнинг қўшма услуби.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Тадқикот Узбекистан сиёсатшунослик фанида илк ишлардан бири хисобланиб, АҚШ ташқи сиёсатида ислом омилининг ўзига хос хусусиятларини мажмуавий тадқиқ этишга бағишланган. АҚШнинг замонавий босқичда мусулмон дунёсидаги узок муддатли лойихаларига дойр ёндашувлар ва уларнинг келгуси ривожи истиқболлари ойдинлаштирилган. Вашингтоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан ўзаро муносабатлари ривожидаги замонавий тенденциялар аниқланган.
Амалий ахамияти: Диссертацияда ишлаб чиқилган холатлар қўшимча назарий, услубий ва амалий асосларни вужудга келтиради, Узбекистан ташқи сиёсати самарадорлигини янада ошириш ва унинг миллий манфаатларини таъминлашда фойдаланиш мумкин бўлган тадқиқотнинг илмий пойдеворини мустахкамлашга хизмат қилади. Тадқиқот натижалари мамлакатнинг ташқи сиёсий ва иқтисодий фаолитияда иштирок этувчи вазирлик ва идораларнинг амалий ишида, шунингдек республика сохага оид олий ўкув муассасалари илмий ва ўқув жараёнларида фойдаланилиши мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтнсодий самарадорлнги: Танланган мавзуни тадқиқ этишдаги концептуал ёндашув ва мавжуд муаммоларни ўрганишдаги методология Ташки сиёсий фаолият таҳлили ва стратегияси бош бошқармаси фаолиятида қўлланилиши мумкин. Тадқиқот ишининг муайян хулосаларини амалиётга татбик этиш ташқи сиёсий фаолиятда фойдаланадиган сиёсий ва дипломатик тусга эга мавзувий эслатма-ахборот ва тахдилий материалларни тайёрлаш жараёнида амалга ошириш мумкин. Диссертация ишининг айрим ҳолатлари сиёсий маслаҳатлар хамда ташки сиёсий масалалар бўйича музокараларга тайёргарлнк кўрнш донрасида хисобга олинди. Диссертациянинг асосий хулосалари араб-мусулмон дунёсига оид долзарб муаммолар бўйнча Ўзбекнстоннинг АҚШ билан муносабатларини мустахкамлашга қаратилган ташқи сиёсий ташаббусларини ишлаб чнқиш жараёнида ахборот-таҳлилнй базасини кенгайтнришда фойдаланнш мумкин. Таклнф этилган ишнинг муайян холатлари АҚШ маъмурнятининг Жанубий ва Марказий Осиёдаги узок муддатлн геостратегик интнлишларини тахдил этишда эътиборга олинишн мумкин.
Қўлланиш соҳаси: халкаро муносабатлар сиёсатшунослиги, геосиёсат, АҚШнинг мусулмон мамлакатларидаги энг янгн тарихи.
Koʻrishlar
Yuklashlar
hh-index
Iqtibos
inLibrary — ochiq fan (Open Science) paradigmasi asosida qurilgan ilmiy elektron kutubxona boʻlib, uning asosiy vazifalari ilm-fan va ilmiy faoliyatni ommalashtirish, ilmiy nashrlar sifatini jamoatchilik nazorati, fanlararo tadqiqotlarni rivojlantirish, zamonaviy ilmiy tadqiqot instituti hisoblanadi. qayta koʻrib chiqish, oʻzbek ilm-fanining iqtiboslarini oshirish va bilim infratuzilmasini shakllantirish.
Aloqalar:
O‘zbekiston Respublikasi, Toshkent sh., Parkent ko‘chasi 51-uy, 2-qavat