Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Жаҳондаги глобаллашув жараёнлари чуқурлашиб бораётган айни пайтда дунё миқёсида ирригация тизимини интенсив равишда ривожлантириш, сув хўжалигини самарали бошқариш ва сугориш инфраструктурасини такомиллаштириш, деҳқончиликда агротехник тадбирларни қўллаш, сугорма ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича инновацияларни татбик этиш, сув ресурсларидан тежамли ва оқилона тарзда фойдаланиш мухим ахамият касб этмокда. Таъкидлаш жоизки, аграр ва саноат ишлаб чиқариши, ижтимоий ҳаёт ривожланишининг асосини, шубхасиз, сув хўжалиги тизими ташкил этади. Зеро, қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг тараққий этиши бевосита ирригация-мелиорация сохалари билан узвий богликдир.
Бугунги кунга келиб, жаҳон миқёсида кишлоқ ва сув хўжалиги сохаларини тадкик этиш илмий марказларида сугориш тизими хамда мелиорация тарихини ўрганиш бўйича муайян даражада изланишлар олиб борилмокда. Шу билан бирга, XXI асрда Марказий Осиё ҳудуди ижтимоий-иқтисодий ҳаёт жабхаси учун хам қайд этилган тадкиқот иши мухим ахамият касб этмокда. Таъкидлаб ўтилган мавзуга алокадор бўлган тарихий вокеа-ходисаларга қиёсий-таҳлилий жихатдан бахо бериш, унинг минтақавий хусусиятларини аниқлаш, минтақа давлатлари сугориш тизимида амалга оширилган трансформация жараёнларини инобатга олган холда муаммога дойр ечимини кутаётган масалаларга эътиборни кучайтириш заруриятини хам келтириб чикармокда.
Узбекистан мустакилликка эришганидан сўнг мамлакатимиз тарихини холисона ва илмий тарзда тадқик этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилиб, ўтмиш тарихига муносабат ҳам тубдан ўзгарди. Бир қатор тарихий мавзулар сирасида, тарихан шаклланиб келган ирригация тизими ҳамда суғорма деҳқончилик маданияти тарихини назарий-концептуал ёндашув асосида ҳаққоний ўрганишга алоҳида урғу берилмоқда. Хусусан, 2017-2021 йилларда Узбекистан Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг қишлок хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш бўйича устувор йўналиш-ларида «суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, мелиорация ва ирригация объектлари тармоқларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш соҳасига интенсив усулларни, энг аввало, сув ва ресурсларни тежайдиган замонавий агротехнологияларни жорий этиш, унумдорлиги юқори бўлган қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш»1 каби муҳим вазифалар белгиланган.
Узбекистан Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сон «2017-2021 йилларда Оролбўйи минтакасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида»ги карори, 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Узбекистан Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги ҳамда 2017 йил 4 августдаги ПФ-5134-сон «Узбекистан Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонларида белгиланган вазифаларни амалга оширишда диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.
Тадқиқотнинг мақсади 1951-1990 йиллар даврий чегарасида мавзуга оид бирламчи ва тарихий манбалар тахдили асосида Узбекистонда ирригация тизимининг ривожланиши, амалга оширилган сугориш тадбирларининг натижалари ва уларнинг оқибатларини очиб беришдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
XX аср иккинчи ярмида совет ҳокимиятининг Узбекистан ирригация тизимида амалга оширган иккиёклама сиёсати, унинг сугориш соҳасидаги деформация жараёнларига таъсири холислик тамойили асосида очиб берилган;
суғорма деҳқончилик маданиятининг ўзига хос анъаналарига эга бўлган республиканинг совет давлати ҳукмронлиги йилларида хам ирригация ва мелиорация соҳалари учун мутахассис кадрлар тайёрлаб бериш борасида таянч маскан бўлганлиги, шунингдек, махаллий муҳандис-гидротехник-ларнинг Афгонистон, Мозамбик, Сурия каби мамлакатларда кичик сув омборлари (барражлар) куришдаги иштироки огзаки тарих (Oral history) усули ёрдамида илмий истеъмолга киритилган;
янги ерларни ўзлаштириш ирригация ва ижтимоий ҳаёт соҳаларидаги зиддиятли ҳолатларни келтириб чиқаргани, Марказий Фаргона, Мирзачўл, Сурхон-Шеробод, Қарши, Жиззах даштларидаги қўриқ ва бўз ерларни ўзлаштириш учун республиканинг ахоли зич худудларидан оилаларнинг кўчириб келтирилиши, унинг урбанизация жараёнлари хамда туманлар трансформациясига таъсири асослаб берилган;
XX аср 70-80-йилларидан бошлаб ҳосилдорлик сифатига эътибор берилмасдан, сугорма майдонларнинг экстенсив тарзда ортиши ирригация-мелиорация ишларининг кенгайиши, сугориш тизими конфигурациясининг ўзгариши, суғориладиган ерларнинг яроксиз ҳолатга келиши хамда хосилдорликнинг камайишига сабаб бўлганлиги аникланган;
суғориладиган майдонлардаги ер ости хамда сизот (грунт) сувлари сатҳини пасайтириш мақсадида дренаж, канал ҳамда насос станцияларининг барпо этилиши сувнинг табиий мувозанатини бузилишига, сув ресурс-ларининг танқислиги, экологик ҳолатнинг издан чикиши ҳамда Оролбўйи генофондига экстернал таъсири тарихий далиллар асосида исботланган.
Хулоса
Узбекистонда ирригация тизими ривожланиши ва унинг окибатлари тарихининг тадқиқи натижасида куйидаги хулосалар олинди:
1. XX аср иккинчи ярмидан - 1990-йилгача бўлган даврий чегарада илк маротаба "Узбекистонда ирригация тизимининг ривожланиши билан боглик жараёнлар замонавий назарий-концептуал ёндашув асносида тахлил этилди. Тадкик этилаётган даврда республикадаги экин майдонларини мунтазам сугориш ва сув захираларини тўплаш мақсадида сугориш каналлари, насос станциялари ва сув омборларини барпо этиш масаласига эътибор қаратилди. Мазкур иншоотларнинг бунёд этилиши республика иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатиши билан бир каторда қишлоқ хўжалиги соҳасида пахта яккаҳокимлигини янада мустаҳкамлаш ҳамда марказни пахта хомашёси билан мунтазам таъминлаш ишига бевосита хизмат қилди.
2. Совет ҳукмронлиги йилларида сугориш тизимини ривожлантириш ишига тегишли мақсад боне жиддий эътибор билан қаралди. Тадкиқ этилаётган даврда суғориладиган майдонларнинг хажми экстенсив равишда қарийб икки баробарга кенгайтирилди. Бу эса ўз навбатида ортиқча маблағ ва ишчи кучини талаб қилар эди. Натижада суғориладиган майдонлардан олинадиган ҳосил микдори йилдан-йилга пасайиб, кўп ҳолларда улар яроқсиз ва ташландиқ ҳолатга келиб қолди, бу холат мазкур ерларнинг қишлоқ хўжалигидаги истеъмолдан чиқиб кетишига сабаб бўлди.
3. Совет ҳукуматининг Ўзбекистон қишлоқ хўжалигидаги пахта яккаҳокимлигига урғу берган сиёсати асрлар давомида анъанавий тарзда шаклланиб келган суғорма деҳқончилик соҳасининг барбод бўлишига олиб келди. Натижада республика суғорма ерларининг деярли 75 фоизига пахта экилди. Бу эса республика иктисодий ҳаётида кўплаб салбий иллатларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Республика иқтисодиётида пахтачиликка эътибор берилиши, маҳаллий ахолининг бошка қишлоқ хўжалиги экинлари, хусусан, озука, полиз, бошоқли, мева ва сабзавотга бўлган эҳтиёжини кучайтирди.
4. XX асрнинг 60-йилларида совет давлати республикадаги сув хўжалиги курилиш ишларига капитал маблаглар сарфлашни орттириб борди. Шу максадда соҳани тараққий эттириш учун давлат бюджетидан беш йиллик режалар асосида катта хажмдаги маблаглар ажратилди ва сарфланди. Барча ҳудудларда кенг кўламдаги капитал текислаш ва таъмирлаш, тупроқ ва темир-бетон хамда реконструкция ишлари олиб борилди. Ажратилган маблағлардан кўп ҳолларда максадли, тўлақонли равишда фойдаланилмади. Аксарият тарзда улар ҳатто ўзлаштирилмай хам қолиб кетди.
5. Тадкик этилган даврда ирригация-мелиорация соҳалари учун ўрта махсус ва олий маълумотли кадрлар тайёрлаш масаласига хам тегишли эътибор каратилди. Мазкур даврда республика сув хўжалиги соҳада қатор малакали мутахассислар тайёрланди. Шу билан бирга, сув хўжалиги соҳаси идораларининг раҳбар кадрлари таркибида республика суғорма деҳқончилик анъаналаридан бехабар, унга нисбатан лоқайд шахслар хам фаолият кўрсатди. Бу кадрларнинг махаллий ва табиий шарт-шароитдан тегишли даражада маълумотга эга бўлмаганлиги ушбу тизимда катор муаммоларни келтириб чиқаришга сабаб бўлди.
6. Совет ҳукмронлиги даврида Сув хўжалиги вазирлигининг «Главзарубежстрой» ташкилоти томонидан Ўзбекистондан бир гуруҳ ирригатор-мелиоратор мутахассислар Афганистан, Сурия, Мозамбик каби давлатларнинг сугориш ва ўзлаштириш ишлари учун сафарбар қилинди. Бу эса ўзбек халқининг асрлар давомида сугориш соҳасида етук билим, тажриба ва малака тўплагани хамда сугорма дехкончилик маданиятини яхши англаганидан далолат берарди. Шу боис ўзбек ирригаторлари, айникса, Афганистан хамда Мозамбикдаги кенг ҳажмли янги ерларни ўзлаштириш ва барраж (кичик сув омбори) куриш жараёнига яқиндан кўмак бердилар.
7. XX асрнинг 60-70-йилларида нафакат Узбекистан, балки бутун Марказий Осиё худудида кенг кўламда кўриқ, бўз ва қаровсиз ерларни ўзлаштириш ишлари амалга оширилди. Пахта ҳосилдорлигини кўпайтириш, янги шаҳар ва туманлар барпо этиш максадида Мирзачўл, Марказий Фаргона, Сурхон-Шеробод, Қарши ва Жиззах кўриқ ерларини ўзлаштиришга катта аҳамият берилди. Янги ўзлаштирилган ерларда турар-жой ва посёлкаларнинг барпо этилиши зич ҳудудлардан кўчирилган аҳоли яшаш шароитини ўзгаришига олиб келди. Ўзлаштириш тадбирлари урбанизация жараёнларига хам таъсир кўрсатди.
8. Ўзлаштирилган ҳудудларнинг кўплаб ҳолларда самара бермаслиги ва ҳатто зарарланишига қарамай пахта майдонлари кенгайтирилди. Экин майдонларининг гидроиншоотлар сув захиралари орқали суғорилиши ҳосилдорликни кескин камайишига сабаб бўлди. Янги ташкил этилган баъзи ҳудудларда шўрланган майдонлар ҳажми йил сайин кенгая борди.
9. Янги ерларда пахтакор туман ва давлат хўжаликларининг ташкил килиниши натижасида марказга пахта етиштириб бериш йилдан-йилга ортиб борди. Бирок ерларга ишлов бериш ва уларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ишларига тегишли даражада эътибор берилмади. Баъзи ер майдонларига мелиоратив ишлов берилиши мутлако талаб даражасида бўлмади.
10. Совет хукмронлиги йилларида кўплаб йирик ирригация иншоотлари барпо этилди, доимий фойдаланишга топширилган мазкур йирик объектлар сувни сақлаш, тўплашга имконият яратди. Бироқ тиндирилган сув ресурсларидан пахтачиликда фойдаланилиши суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолати ёмонлашувига ва улардан ҳосил олишнинг камайишига олиб келди. Мазкур гидроиншоотларнинг экологик окибатлари хам инобатга олинмади, улар меъёридан ортиқ равишда кўпайтирилди, натижада ўша худудларда суғорма майдонларининг зарарланиши яқкол намоён бўлди.
12. Сув ресурсларидан фойдаланишда муайян илмий ёндашувларнинг мавжуд эмаслиги, суғоришда йўл қўйилган кўплаб қўпол хато ва камчиликлар, пахта экин майдонларининг назоратсиз суғорилиши оқибатида Орол денгизи куриши, суғорма деҳқончиликка путур етиши, алмашлаб экиш тизимининг барбод бўлиши, унумдор ерлар мелиоратив ҳолатининг ёмонлашуви, истеъмолдан чиқиши, шўрланиш даражасининг ортиб боришига олиб келди. Заҳарли кимёвий воситаларнинг назоратсиз равишда қўлланиши атроф-муҳит ва экология, сув манбалари, айниқса, аҳоли саломатлигига салбий даражада таъсир кўрсатди.
Олиб борилган тадқикот якунида кўлга киритилган илмий хулосалардан келиб чикқан ҳолда қуйидаги таклиф ва тавсиялар билдирилди:
совет ҳукмронлиги йилларида Узбекистонда гидротехника иншоотларининг кўплаб курилиши, уларнинг асосан республика пахтачилик соҳасини юксалтиришга хизмат килганлиги, унинг замирида эса пахта яккаҳокимлиги сиёсати ётганини ўсиб келаётган келажак авлодга кенг тушунтириш ва уларни мазкур воқеа-ҳодисалардан чукурроқ хабардор килиш мақсадида янги дарслик ва монографиялар чоп этишни ташкил қилиш;
сув ресурсларининг тақчиллиги тобора ортиб бораётганлигини инобатга олган ҳолда Марказий Осиёдаги трансчегаравий дарёлар сувларидан оқилона фойдаланиш, мавжуд йирик гидроиншоотларнинг техник холати самарадорлигини яхшилаш, хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг атроф-мухит хамда аҳоли хаётига салбий таъсирини камайтиришга йўналтирилган беш томонлама шартномалар тузиш ва уларни амалда қўллаш;
сув ҳаёт манбаи эканини эътиборда тутиб, бугунги кунда унинг захираларидан оқилона ва самарали фойдаланишни йўлга қўйиш хамда томчилатиб сугориш усулини барча минтақа мамлакатларининг қишлоқ хўжалиги соҳасига жорий этиш максадида нуфузли халқаро ташкилотлар ташаббуси остида ўзаро келишувлар ишлаб чиқиш ва имзолаш;
ичимлик суви танқислигининг олдини олиш ва у билан боғлиқ бўлган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш хамда бартараф этиш бўйича Марказий Осиё Сув хўжалиги комиссиясини (МОСХК) ташкил килиш ва унинг фаолиятини йўлга қўйиш.
Koʻrishlar
Yuklashlar
hh-index
Iqtibos
inLibrary — ochiq fan (Open Science) paradigmasi asosida qurilgan ilmiy elektron kutubxona boʻlib, uning asosiy vazifalari ilm-fan va ilmiy faoliyatni ommalashtirish, ilmiy nashrlar sifatini jamoatchilik nazorati, fanlararo tadqiqotlarni rivojlantirish, zamonaviy ilmiy tadqiqot instituti hisoblanadi. qayta koʻrib chiqish, oʻzbek ilm-fanining iqtiboslarini oshirish va bilim infratuzilmasini shakllantirish.
Aloqalar:
O‘zbekiston Respublikasi, Toshkent sh., Parkent ko‘chasi 51-uy, 2-qavat