Андижон сув омборининг альгофлораси

Хилолахон Эргашева

Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Бугунги кунда дунёда сув ресурсларини муҳофаза қилиш, сув ҳавзалари барқарорлигини таъминлаш ва айникса, сув хавзалари табиий флорасини сақлаб қолиш, улардан стратегик объект сифатида фойдаланиш муҳим аҳамиятга эта. Ер юзида 72 000 дан ортиқ альгофлора турлари кайд этилган бўлиб, шулардан атиги 38% нинг тарқалиш хусусиятлари аниқланган ва улардан фойдаланиш йўллари ишлаб чиқилган холос. Шу жихатдан, сув хавзалари, айниқса, инсон фаолияти билан боғлиқ сунъий сув хавзалари альгофлорасининг замонавий ҳолатини баҳолаш ва амалиётга жорий этиш истикболларини аниқлаш долзарб муаммолардан.
Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, сув ресурсларини муҳофаза килиш ва улардан оқилона фойдаланиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилди. Мазкур йўналишда амалга оширилган дастурий чора-тадбирлар асосида муайян натижаларга, жумладан, сув хавзаларининг антропоген ифлосланиш манбалари ва кўламини аниклаш, уларни бартараф этиш, сувўтларини оқава сувларни тозалаш амалиётига тадбиқ килиш ва улардан иқтисодиёт тармоғида фойдаланиш борасида натижаларга эришилди. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегиясида1 сув манбаларини мухофаза килиш ва ахолини тоза ичимлик суви билан таъминлашни тубдан яхшилаш, ирригация тармоқлари объектларини ривожлантириш таъкидланганки, бунда сув манбалари ичида муҳим аҳамиятга эга сув омборлари альгофлораси таркибини аниклаш, альгофлора турларини табиий ва сунъий сув хавзаларининг санитар-эпидемиологик ҳолатини белгилаш фаолиятига жорий қилиш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.
Жаҳондаги замонавий альгологик тадқиқотлар антропоген омиллар таъсири купли бўлган ва сув манбалари билан фарқ қилувчи йирик ҳудуд сув ҳавзаларидаги альгофлоралар ҳолатини аниклаш ҳамда уларнинг трансформацияси даражасини баҳолашни талаб этмокда. Бу ўринда сув хавзалари орасида алоҳида аҳамиятга эга бўлган сув омборлари нафақат альгофлора турларига бойлиги билан, балки яна сув хавзалари альгофлораларини қиёсий фарқлашда ўзига хос ўринга эга бўлган барча экологик гурухларнинг сақлаши билан хам муҳим саналади. Айниқса, республикамизнинг Фарғона водийсини Ғарбий Тиёншон ва Помир-Олой тоғ тизимлари қўшилган ҳудудда жойлашганлиги ундаги сув омборларини ўзига хос альгофлора таркибига эга бўлишига хам олиб келган. Бу ўринда, ҳудуддаги Андижон сув омбори майдонининг катталиги ва тўйинтирувчи сув манбаларининг кўплиги билан ажралиб туради. Ҳудудда инсон фаолиятининг купли таъсирини эътиборга олган ҳолда Андижон сув омбори альгологик таркибининг замонавий ҳолатини аниқлаш ва шу асосда уларни Ўзбекистон сув омборлари альгофлораси шаклланишидаги ўрнини бахолаш долзарб муаммолардан биридир. Бунда Андижон сув омбори альгофлорасининг замонавий ҳолатини баҳолаш, сув омбори альгофлораси таксономик таркибининг шаклланишида тўйинтирувчи сув манбаларининг аҳамиятини илмий асослаш, сув омборидаги турлар таркибининг ўзгаришида антропоген омилларнинг таъсирини очиб бериш, альгофлоранинг маълумотлар электрон базасини тузиш ва амалиётга жорий этиш мухим илмий-амалий аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 21 сентябрдаги 409-сон “Ўсимлик дунёсини мухофаза килиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сон “Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Харакатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони ҳамда мазкур фаолиятга тегишли бошқа меъёрий-ҳукуқий хужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга ушбу диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат килади.
Тадқиқотнинг мақсади Андижон сув омбори альгофлорасининг таксономик таркибини аниқлаш ва уларнинг мавсумий ўзгаришларини асослашдан иборат.
Диссертация тадқиқотнинг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
илк бор Андижон сув омбори альгофлораси турлар таркибининг тўлиқ инвентаризацияси асосида 418 та тур аниқланган ва конспекта тузилган;
илк бор Андижон сув омбори альгофлораси турлар таркибидан Ўрта Осиё альгофлораси учун илгари номаълум бўлган 10 та тур (Peridinium limbatum (Stokes) lemm., Glenodinium ambiguum Thomp., Trachelomonas labiata Teiling, Trachelomonas conica Playf, Elakatothrix spirochroma (Reberd.) Hind., Cosmarium subtruncatellum Gronbl., Xanthidium variabile (Nordst.) W.et. G.S. West, Chodatella cingula (Schmit.) Fott., Coelastrum scabrum Rein., Kirchneriella cornuta Korsch.) аниқланган;
Андижон сув омбори альгофлораси билан Узбекистан сув омборлари альгофлорасининг қиёсий таҳлили амалга оширилган ва ўхшаш турлар ҳамда Андижон сув омборининг ўзига хос турлари аникланган;
альгофлора таркибининг мавсумлар давомидаги ўзгаришлари аникланган ҳамда турларнинг сони баҳор ва ёз мавсумларида 40 та турга (13,07%), ёз ва куз мавсумларида 45 та турга (13,0%), куз ва қиш мавсумларида 228 та турга (75,7%) фарк қилганлиги ва ҳар бир мавсумнинг ўзига хос турлари мавжуд эканлиги тавсифланган;
альгофлоранинг экологик гурухдари, планктон, планктон-бентос ва бентос гурухдари, альгофлоранинг сув шўрлиги ва хароратига нисбатан тақсимланиши ҳамда индикатор-сапроб турлар сони аникланган;
илк маротаба Андижон сув омбори альгофлорасининг замонавий ҳолатини акс эттирувчи электрон маълумотлар базаси яратилган ва амалиётга жорий этилган.
Хулоса
“Андижон сув омборининг альгофлораси” мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Андижон сув омбори альгофлораси 418 тур дан иборат бўлиб, 6 бўлим, 12 синф, 20 тартиб, 50 оила ва 116 туркумдан ташкил топган. Турлар сони бўйича Chlorophyta (151), Bacillariophyta (115) ва Cyanophyta (107) бўлимлари етакчилик қилиши аниқланди. Илк бор Ўрта Осиё альгофлораси учун 10 тур (Dinophyta - 2 тур, Euglenophyta - 2 тур, Chlorophyta - 6 тур) келтирилди.
2. Альгофлоранинг полиморф оилалари жами турларнинг 66,45% ташкил этади ва уларнинг асоси Oscillatoriaceae (57 тур), Naviculaceae (48), Euglenaceae (23) ва Oocystaceae (18) оилаларидан иборат. Бу оилаларнинг турларга бойлиги Андижон сув омборини Ўзбекистондаги алоҳида аҳамиятга эга бўлган альгологик худуд сифатидаги макомини кўрсатади.
3. Андижон сув омбори тогли худуд сувлари орқали тўйинганлигидан альгофлоранинг етакчи оила ва туркумларини спектри Ўрта Осиёнингтог сув хавзалари альгофлорасига хослигини белгилайди. Бу Oscillatoria (21 тур), Phormidium (13), Lyngbya (13), Navicula (11) туркумларининг полиморф эканлиги билан тасдиқланади.
4. Андижон сув омбори альгофлорасининг ўзига хос хусусиятлари бешта дарё (Қорадарё, Тар, Қоракулжа, Қуршаб, Ясен) альгофлорасини бирлашувида шаклланганлиги ҳамда тадқиқот худуди Ўзбекистон ва Қирғизистон альгофлоралари ўртасидаги богловчи худуд эканлиги билан ажралиб туради.
5. Андижон сув омбори альгофлораси билан энг кўп ўхшаш турлар Қайроққум (Тожикистон) 50,7% (212 тур) ва Чордара (Қозоғистон) 50,2% “Андижон сув омборининг альгофлораси” мавзусидаги докторлик диссертацияси бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижасида қуйидаги хулосалар такдим этилди:
1. Андижон сув омбори альгофлораси 418 тур дан иборат бўлиб, 6 бўлим, 12 синф, 20 тартиб, 50 оила ва 116 туркумдан ташкил топган. Турлар сони бўйича Chlorophyta (151), Bacillariophyta (115) ва Cyanophyta (107) бўлимлари етакчилик қилиши аниқланди. Илк бор Ўрта Осиё альгофлораси учун 10 тур (Dinophyta - 2 тур, Euglenophyta - 2 тур, Chlorophyta - 6 тур) келтирилди.
2. Альгофлоранинг полиморф оилалари жами турларнинг 66,45% ташкил этади ва уларнинг асоси Oscillatoriaceae (57 тур), Naviculaceae (48), Euglenaceae (23) ва Oocystaceae (18) оилаларидан иборат. Бу оилаларнинг турларга бойлиги Андижон сув омборини Ўзбекистондаги алоҳида аҳамиятга эга бўлган альгологик худуд сифатидаги макомини кўрсатади.
3. Андижон сув омбори тогли худуд сувлари орқали тўйинганлигидан альгофлоранинг етакчи оила ва туркумларини спектри Ўрта Осиёнингтог сув хавзалари альгофлорасига хослигини белгилайди. Бу Oscillatoria (21 тур), Phormidium (13), Lyngbya (13), Navicula (11) туркумларининг полиморф эканлиги билан тасдиқланади.
4. Андижон сув омбори альгофлорасининг ўзига хос хусусиятлари бешта дарё (Қорадарё, Тар, Қоракулжа, Қуршаб, Ясен) альгофлорасини бирлашувида шаклланганлиги ҳамда тадқиқот худуди Ўзбекистон ва Қирғизистон альгофлоралари ўртасидаги богловчи худуд эканлиги билан ажралиб туради.
5. Андижон сув омбори альгофлораси билан энг кўп ўхшаш турлар Қайроққум (Тожикистон) 50,7% (212 тур) ва Чордара (Қозоғистон) 50,2%

40

Koʻrishlar

10

Yuklashlar

hh-index

1

Iqtibos