Нефть ва газ конларининг геологияси, уларни қидириш ва разведка қилиш

Марина Юлдашева

Тадқиқот объектлари: Самск, Қўшбулоқ эгилмалари ва Кассармин валининг юра ва юқори палеозой даври ётқизиқлари.
Ишнинг мақсади: Самск, Қўшбулоқ эгилмалари ва Кассармин валининг геологик тузилиши хусусиятларини ва нефть-газга истиқболлигини аниқлаш учун олинган янги геофизик маълумотларни ва чуқур бурғилаш ишлари натижасини ёндош ҳудудларга тегишли бўлган маълумотлар билан умумлаштириб геологик-қидирув ишларининг келажакдаги йўналишларини аниқлаш.
Тадқиқот методлари: геологик-геофизик ишларни, чукур бурғилаш ва керн материалларининг лаборатория тадкиқотларини комплекс таҳлил қилиш, ўрганиш ва тартибга солиш ҳамда аввал бажарилган тадқиқотларни умумлаштириш. Хариталар сериясини, сейсмогеологик кесимларни ва схемаларни тузиш.
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлиги: литологик-фациал, структура ва геокимёвий шарт-шароитлар асосида юра ва юра давригача бўлган ётқизиқларнинг геологик тузилиши, ўрганилаётган ҳудудда нефть-газга истиқболли бўлиши мумкин бўлган зоналари хамда УВ тўпламлари аниқланди,.
Амалий аҳамияти: юра ва юра давригача бўлган комплексларда нефть ва газ уюмларини ҳамда нефтьғгаз тўпламларини аниқлаш йўналишлари ишлаб чиқилди.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: ишлаб чиқилган тавсиялар асосан чукур кудуқларни қазиш орқали нефть ва газ уюмларини аниқлаш ва У В захирасини кўпайтиришга, тавсия этилган MOFT-2D сейсморазведка ишларини ажратилган участкаларда бажариш орқали уларнинг геологик тузилишини аниқлаш ва янги структураларни белгилаш ва уларни чуқур бурғилашга киритиш имконини беради.
Қўлланиш сохаси: Устюрт нефть-газли регионида нефть-газ излов ишларини режалаштириш ва бажаришда кўлланилади.

37

Koʻrishlar

13

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos