Ўзбекистон тиббий географик шароитининг ҳудудий таҳлили ва аҳоли саломатлиги муаммолари

Нилуфар Комилова

Тадқиқот объекта: диссертация ишининг объекта сифатида Узбекистан Республикаси ахолиси касалликларининг худудий таркиби белгиланган, унинг предмета бўлиб эса ахоли касалликларининг географик хусусиятлари хизмат қилади.
Ишнинг максади: ахоли касалликларининг худудий таркибини тахлил килиш асосида Узбекистан Республикаси тиббий географик вазиятини яхшилаш билан боглик илмий-амалий тавсияларни ишлаб чикишдан иборат.
Тадқиқот методлари: географик такқослаш, картография, тарихий, демографик тахлил, статистик, тизим-таркиб, экстраполяция, социологик тадқиқот (сўров), эксперт баҳолаш ва бошқалар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилнгн: диссертацияда ахоли касалликлари, унинг ўлим кўрсаткичларининг сабаблари ва ҳудудий таркиби иктисодий ва ижтимоий география фани нуктаи назаридан тахлил этилган ҳамда прогноз қилинган; асосий касалликларнинг таркалиши бўйича республика ҳудуди районлаштирилган; Узбекистан табиий-экологик ва геодемографик шароитидан келиб чикқан ҳолда тиббий географик конуниятлар очиб берилган. Тиббиёт географиясининг назарий муаммолари, унинг география фанлари тизимидаги ўрни ва таркибий тузилиши асослаб берилган; Ўзбекистонда вужудга келган нозогеографик вазият вилоятлар даражасида тадқиқ қилинган.
Амалий ахамияти: тадкиқотнинг асосий мазмуни ва хулосаларидан мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ислох килишда, республика минтақаларида тиббий хизмат фаолиятини худудий ташкил этишни такомиллаштиришда ҳамда олий ўкув юртларидаги ўқув жараёнлари фаолиятида фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: илмий ишнинг асосий натижалари Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси, Узбекистан Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Узбекистан Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Саломатлик ва тиббий статистика института, вилоятлар соғлиқни саклаш ҳудудий бошкармалари, ЎзМУ география факультета ўкув жараёнида фойдаланилмоқда.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг бўлинмалари, Узбекистан Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоят ҳокимликлари, олий ўқув юртлари ва бошқалар.

44

Koʻrishlar

14

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos