Ўзбекистонда христиан конфессиялари фаолияти ва уларнинг диний бағрикенглик анъаналари шаклланишида тутган ўрни

Элдар Ибрагимов

Тадқиқот объектлари: Ўзбекистонда фаолият юритаётган христиан конфессияларнинг фаолияти тадқиқот объекта қилиб олинди.
Ишнинг мақсади: Диссертациянинг мақсади - Ўзбекистонда шаклланган диний бағрикенглик анъаналари, республикада фаолият кўрсатаётган христиан диний ташкилотларининг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг толерантликни мустаҳкамлашдаги ўрнини илмий жиҳатдан тадқик этишдан иборат.
Тадқиқот методлари: тарихий, киёсий-таҳлилий ва мантиқий тахдил.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Диссертацияда христиан конфессиялари тарихи, уларнинг Марказий Осиё ҳудудларига тарқалиши ҳамда баъзи конфессиялар таълимотининг назарий манбалари комплекс тадқик қилинган; бугунги кунда Ўзбекистондаги христиан конфессиялари фаолияти ва уларнинг диний бағрикенглик шаклланишидаги тутган ўрни кўриб чиқилган; турли миссионерликка мансуб оқимлар фаолияти тахдил қилинган; айрим оқимларнинг жамият тинч тараккиётига тахдиди даражаси очиб берилган, уларнинг бу борадаги хатти-харакатларининг олдини олиш йўллари ва услублари кўрсатиб ўтилган.
Амалий ахамияти: диссертациянинг илмий-назарий хулосаларидан диншунослик, жахон динлари тарихи, яхудийлик ва христианлик динлари манбалари, миссионерликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар билан боғлиқ фанларни ўқитишда кенг фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадкикот натижалари мавзуга оид республика миқёсидаги илмий анжуманларда ёритилди, илмий журналларда 5та илмий мақола чоп этилди, «Жахон динлари тарихи», «Яхудийлик ва христианлик динлари манбалари» махсус курси яратилди.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: диншунослик, христиан конфессиялари тарихи, Ўзбекистонда диний бағрикенгликни мустаҳкамлашга доир тадкикотларда ва маънавий-маърифий ишларда. Шунингдек, диссертация материалларини олий таълим муассасалари ўкув дастурларига ҳам киритиш мумкин.

44

Koʻrishlar

13

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos