Таянч (энг мухим) сўзлар: Россия империяси, мустамлакачилик сиёсати, Туркистон генерал-губернатори, уезд, театр, янги шаҳар, мусиқа жамиятлари, кўчириш сиёсати, шаҳар Думаси, илмий жамиятлар, тўгараклар, труппа.
Тадқиқот объекти: Туркистондаги рус маънавий-маданий муассасаларининг ташкил топиши, фаолияти ва унинг XIX асрнинг иккинчи ярми - XX аср бошларида махалий ахоли маънавий-маданий ҳаётига таъсири.
Ишнинг мақсади: Туркистондаги мустамлакачилик шароитида сиёсати рус маънавий-маданий муассасаларининг шаклланиши ва фаолияти тадкик этишдан иборат.
Тадқиқот методи: тарихийлик ва холислик тамойиллари, тарихий қиёсий тахлил ва даврий-муаммовий усулларидан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: тадкикотда илк бор Россия империяси мустамлакачилиги шароитида Туркистондаги илмий, мусиқий ва театр жамиятлари, диний-маданий муассасалар (черков, хайрия жамияти, кутубхона, музей, театрлар), рус олимлари, маърифатпарварларининг фаолияти, рус даврий матбуоти ва тошбосманинг ривожланиши комплекс тадкик этилди ва уларнинг ўлка шаҳарлари рус аҳолисининг маънавий хаётидаги роли ёритилди. Диссертацияда уларга нисбатан расмий маъмуриятнинг муносабати, унинг стратегик мақсадларига алохида эътибор каратилди.
Амалий аҳамияти: мазкур тадкиқот Туркистонда XIX асрнинг иккинчи ярми - XX аср бошларидаги маданий муассасалар фаолиятини, маънавий хаётини, унга нисбатан расмий сиёсатни ўрганишда муҳим амалий аҳамият касб этади.
Татбик этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги : тадқиқотнинг асосий натижалари чоп этилган 11 та илмий мақола ва тезисларда ўз аксини топган.
Қўлланилиш (фойдаланиш) сохаси: диссертация натижаларидан Ўзбекистон тарихи, хусусан ўлка халкларининг маънавий-маданий ҳаётининг долзарб муаммоларининг ўрганиш бўйича махсус курслар учун услубий қўлланмалар яратишда фойдаланиш мумкин. Тадқиқот материалларидан олий ўкув юртлари талабаларини ўқитишда, ўлка тарихи бўйича маърузалар ўқишда, шунингдек, амалий машғулотлар ўтказишда фойдаланиш мумкин.
Koʻrishlar
Yuklashlar
hh-index
Iqtibos
inLibrary — ochiq fan (Open Science) paradigmasi asosida qurilgan ilmiy elektron kutubxona boʻlib, uning asosiy vazifalari ilm-fan va ilmiy faoliyatni ommalashtirish, ilmiy nashrlar sifatini jamoatchilik nazorati, fanlararo tadqiqotlarni rivojlantirish, zamonaviy ilmiy tadqiqot instituti hisoblanadi. qayta koʻrib chiqish, oʻzbek ilm-fanining iqtiboslarini oshirish va bilim infratuzilmasini shakllantirish.
Aloqalar:
O‘zbekiston Respublikasi, Toshkent sh., Parkent ko‘chasi 51-uy, 2-qavat