Қатор металларнинг аралашамидоникотинатли координацион бирикмалари

Мавжуда Ибодуллоева

Тадқиқот объектлари: Мп (II), Со (II), Ni (II), Си (II), Zn никотинатлари, ацетамид, карбамид, тиокарбамид, никотинамид, ўсимликларни ўстирувчи стимуляторлар.
Ишнинг мақсади: катор мсталларнинг аралашамидоникотинатли координацион бирикмаларини синтез килиш. Олинган бирикмаларнинг таркиби, индивидуаллиги, реакцион кобилиятлари, тузилиши, физик -кимсвий ва биологик хоссаларини ўрганиш. Синтез килинган координацион бирикмалар орасидан биологик фаол моддаларни танлаб, ғўза ўсимлигини ўстирувчи ва ҳосилдорлигини оширувчи модда сифатида тавсия қилиш.
Тадқиқот методлари: дифференциал термик тахдил, рентгенфазавий тахдил, инфра кизил ютилиш спсктри ва диффуз кайтарилишнинг электрон спектри, квант - кимёвий хисоблаш усули.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: катор мсталлар никотинатларининг ацетамид, карбамид, тиокарбамид ва никотинамид молекулалари билан 32 та янги лигандли комплекс бирикмалари синтез килинди. Уларнинг таркиби, индивидуаллиги ҳамда тузилишлари аниқланди. Айрим бирикмаларнинг квант кимсвий усул ердамида электрон тузилиши тадқиқ килинди. Биологик тадкикотлар асосида янги самарадор пахта стимулятори аниқланди.
Амалий ахамиятн: янги полифункционал таъсирга эга самарали пахта стимулятори Zn-11 топилди.
Татбиқ этиш даражасн ва иқтисодий самарадорлиги: Zn-П - пахта стимулятори Узбекистан пахтачилик илмий-тадқиқот институтида ва унинг Хоразм ва Бухоро филиалларида 5 йил давомида прспаратнинг 0,002 фоизли сувли эритмаси билан чигитни намлаб синов майдонларида текширилди.
Қўлланиш (фойдаланнш)сохаси: координацион бирикмалар кимёси ва қишлоқ ҳўжалиги.

53

Koʻrishlar

17

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos