Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг ривожланиши ва ҳудудий таркибини такомиллаштириш муаммолари

Дилшод Рўзметов

Тадқиқот объсктлари: Узбекистан Республикаси тўкимачилик саноати корхоналарининг ҳудудий таркиби.
Ишнинг мақсади: Узбекистан тўқимачилик саноатининг ривожланиши ва ҳудудий таркибини такомиллаштириш муаммоларини иқтисодий географик тахлил қилиш ва келажак рнвожланиши бўйича илмий-амалий гавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот методлари: географик таққослаш, тарихий, тизим-таркиб, картографик, статистик, иктисодий тахдил ва бошкалар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги, энг аввало, тўқимачилик саноатининг, ривожланиши ва худудий ташкил этилишини жахон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, бозор иқтисодиёти шароитида ривожлантириш нуқтаи назаридан ўрганилганлигидан иборат. Шунингдек, диссертацияда тўқимачилик саноати тармоқларининг ҳудудий ихтисослашуви ва мужассамлашуви, тармокни хом ашё ва меҳнат ресурслари билан таъминлаш, уларнинг худудий таркибини такомиллаштириш масалалари гадкик этилган, республика кўшма корхоналар фаолиятини яхшилаш муаммолари ва тўқимачилик саноати ривожланишининг асосий йўналишлари ишлаб чикилган.
Амалий ахамияти: Тадкикотнинг илмий-амалий тавсияларидан «Узбекенгилсаноат» ДАК ва алоҳида тўқимачилик корхоналарининг ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш, тармоқ ҳудудий таркибини такомиллаштириш хамда ундаги маълумотлардан олий ўкув юртларида фойдаланиш мумкин.
Татбик этиш даражаси ва иктисодий самарадорлиги: Муаллифнинг нашр эттирган илмий ишлари ва тадкикот ишидаги илмий хулоса ва тавсияларидан фойдаланиш республика тўкимачилик саноати тармокдарини ривожлантириш ва худудий таркибини такомиллаштириш, янги иш ўринлари яра1 иш хамда мамлакат экспорт салохиятини оширишга ёрдам беради.
Қулланиш (фойдаланиш) сохаси: Респуолика енгил саноат уюшмалари, тўқимачилик корхоналари, илмий текшириш институтлари ва олий ўқув юрглари.

49

Koʻrishlar

11

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos