Истиқлол даври лирикасида строфика ва ритмнинг поэтик образ яратишдаги ўрни

Annotasiya

Тадқиқот объектлари: истиклол даври ўзбек лирикаси: Эркин Воҳидов, Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон, Усмон Азии, Мухаммад Юсуф, Иқбол Мирзо каби шоирларнинг асарлари.
Ишнинг мақсади: истиклол даврида яратилган шеърий асарларнинг тахдил ва талкини оркали бугунги ўзбек лирикасида строфика ва ритмнинг поэтик образ яратишдаги ўрни ва ролини ўрганиш ва тадқиқ қилиш.
Тадқиқот методлари: диссертацияда қиёсий ва таҳлилий методлардан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлиги: ишда строфика ва ритм ҳодисасининг бадииятга айланиш жараёни илк марта эътироф этилди. Бунда строфа турлари пайдо бўлишининг поэтик образ билан боғлиқлиги масаласи ўрганилди. Шунингдек, банд қофияси ва хулоса банднинг поэтик образни юзага чиқаришдаги роли тадқиқ этилди.
Амалий ахамияти: строфика ва ритмнинг поэтик образ яратишдаги ролини ўрганиш бўйича илмий хулосалар замонавий ўзбек лирикасини кенг тадқиқ этишдаги поэтик образ ва строфика билан боғлиқ кейинги ишларга таянч манба бўлиши мумкин.
Татбиқ этиш даражасн ва иктисодий самарадорлиги: ишдаги асосий хулосалардан Қўкон Давлат педагогика институтида “Ҳозирги адабий жараён”, “Адабиёт назарияси”, “Шеър илми таълими” фанларидан маърузалар ўкишда ва амалий машгулотлар олиб боришда фойдаланилди.
Қўлланиш сохаси: хозирги ўзбек адабиёти, адабиёт назарияси, адабий танқид.

Manba turi: Tezislar
Yildan beri qamrab olingan yillar 1992
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
Bilim sohasi
CC BY f
1-24
26

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Сайдганиева, Г. (2023). Истиқлол даври лирикасида строфика ва ритмнинг поэтик образ яратишдаги ўрни. Avtoreferat Katalogi, 1(1), 1–24. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/48115
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Тадқиқот объектлари: истиклол даври ўзбек лирикаси: Эркин Воҳидов, Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон, Усмон Азии, Мухаммад Юсуф, Иқбол Мирзо каби шоирларнинг асарлари.
Ишнинг мақсади: истиклол даврида яратилган шеърий асарларнинг тахдил ва талкини оркали бугунги ўзбек лирикасида строфика ва ритмнинг поэтик образ яратишдаги ўрни ва ролини ўрганиш ва тадқиқ қилиш.
Тадқиқот методлари: диссертацияда қиёсий ва таҳлилий методлардан фойдаланилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгнлиги: ишда строфика ва ритм ҳодисасининг бадииятга айланиш жараёни илк марта эътироф этилди. Бунда строфа турлари пайдо бўлишининг поэтик образ билан боғлиқлиги масаласи ўрганилди. Шунингдек, банд қофияси ва хулоса банднинг поэтик образни юзага чиқаришдаги роли тадқиқ этилди.
Амалий ахамияти: строфика ва ритмнинг поэтик образ яратишдаги ролини ўрганиш бўйича илмий хулосалар замонавий ўзбек лирикасини кенг тадқиқ этишдаги поэтик образ ва строфика билан боғлиқ кейинги ишларга таянч манба бўлиши мумкин.
Татбиқ этиш даражасн ва иктисодий самарадорлиги: ишдаги асосий хулосалардан Қўкон Давлат педагогика институтида “Ҳозирги адабий жараён”, “Адабиёт назарияси”, “Шеър илми таълими” фанларидан маърузалар ўкишда ва амалий машгулотлар олиб боришда фойдаланилди.
Қўлланиш сохаси: хозирги ўзбек адабиёти, адабиёт назарияси, адабий танқид.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ ТИЛ ВА АДАБИЁТ ИНСТИТУТИ

Қўлёзма ҳуқуқида

УДК: 821. 512. 133

САЙДГАНИЕВА ГУЛБАХОР ШАРАБИДИНОВНА

ИСТИҚЛОЛ ДАВРИ ЛИРИКАСИДА СТРОФИКА ВА РИТМНИНГ

ПОЭТИК ОБРАЗ ЯРАТИШДАГИ ЎРНИ

10.01.01 – Ўзбек адабиёти

Филология фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун ёзилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И

Тошкент – 2011

Диссертация ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт

институти Ҳозирги адабий жараён бўлимида бажарилган.


background image

Илмий раҳбар

филология фанлари доктори, профессор

РАҲИМЖОНОВ Нўъмон Каримович

Расмий оппонентлар: филология фанлари доктори, профессор

КАРИМОВ Наим Фотиҳович

филология фанлари номзоди

ҒАФУРОВ Иброҳим

Етакчи ташкилот

Фарғона давлат университети

Диссертация ҳимояси 2011 йил «____» _________ куни соат ____ да

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил
ва адабиёт институти ҳузуридаги Д 015.04.01 рақамли фан доктори илмий
даражасини олиш учун ёзилган диссертацияларни ҳимоя қилиш бўйича
Ихтисослашган кенгаш йиғилишида ўтказилади.

Манзил: 100170. Тошкент шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 9-уй.

Диссертация билан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг

Асосий кутубхонасида танишиш мумкин.

Манзил: 100170. Тошкент шаҳри, И.Мўминов кўчаси, 13-уй.

Автореферат 2011 йил «____» ___________ да тарқатилди.

Ихтисослашган кенгаш илмий котиби,

филология фанлари доктори, профессор

М. ЖЎРАЕВ

2

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ


background image

Мавзунинг долзарблиги.

Истиқлол даври ўзбек шеърияти мазмун

моҳияти билан миллий адабиётимиз бадиий анъаналарига, жаҳон шеърияти
ютуқларига таяниб, уларни ижодий ўзлаштириб, шакл ва мазмун такомилида
янги босқичга кўтарилиб бормоқда. Шоирларимизнинг бадиий-эстетик
изланишлари образлар тизими, услубий хос хусусиятлари билан кўзга
ташланади. Бу изланишлар шеъриятимиз мазмун-мундарижасидаги сифат
ўзгаришлари билан боғлиқ. Хусусан, ижтимоий воқелик, ҳаёт ҳодисалари
шеърий асарлар мазмунига, шунингдек, ифодасига (жумладан, банд тизими,
ритмига) ҳам таъсир этмоқда. Истиқлол даври лирикасини маъно ва мазмун
жиҳатидангина эмас, балки поэтик воситаларни қўллаш жиҳатидан ҳам
монографик планда ўрганиш адабиётшунослик олдидаги вазифалардандир.

Мустақиллик даври шеъриятидаги сифат ўзгаришлари, аввало, мазмун ва

шакл муносабатларида намойиш топмоқда. Маълумки, шеърнинг шаклий
жиҳатлари унинг строфик тузилишида намоён бўлади. Ижодий ғояни юзага
чиқаришда, поэтик образлар яратишда ҳам банднинг ўрни ва хизмати катта.
Бугунги кунда шоирларимиз ижодида турли шаклдаги тажрибалар, бадиий
изланишлар мавжуд. Бу ҳол истиқлол даври шеърияти, хусусан, унинг
строфикасини илмий-назарий жиҳатдан ўрганиш заруратини туғдиради.
Демакки, мавзуимиз долзарблигини ҳам белгилайди.

Муҳтарам Президентимиз И.А.Каримов: “Фақат баҳс, мунозара, таҳлил

меваси бўлган хулосаларгина бизга тўғри йўл кўрсатиши мумкин”

1

– деган

фикрни билдирган эди. Ушбу назарий фикр бугунги адабиётшунослигимиз
эришаётган самаралар учун ҳам методологик асос вазифасини ўтайди.

Жаҳонга машҳур адабиётшунослар, шунингдек, ўзбек олимларининг

асарларини мутолаа қилар эканмиз, замонавий лирикада банд, ритм, образ
доирасида доимо янги фикр айтишга эҳтиёж борлиги англашилади.

Истиқлол даври ўзбек лирикасини ҳам тарихий жараёнга боғлаб ўрганиш,

строфика, ритм ва поэтик образ масалаларини тадқиқ этиш бугунги
адабиётшунослигимиз олдидаги долзарб вазифалардан биридир. Чунки давр
билан ҳамнафас қадам ташлаб бораётган лирикада строфиканинг доимий
ўзгариб, янгиланиб туриши доимий қонуниятдир.

Давлатимиз раҳбари И.А.Каримов “Адабиётга эътибор – маънавиятга,

келажакка эътибор” рисоласида: “Истеъдод, истеъдод ва яна бир бор
истеъдод соҳибларини топиш, тарбиялаш ва уларнинг меҳнатини муносиб
қадрлаш энг асосий вазифамизга айланиши зарур”,

2

– деган эди. Бу сўзлар

адабиётшунослигимиз

олдига

ҳозирги

адабий

жараёнда

кечаётган

янгиланишларни аниқлаш, шоирларнинг асарларини таҳлиллаш орқали
истеъдод, поэтик маҳорат даражасини кўрсатиб бериш каби вазифаларни
қўяди.

1

Қаранг: Каримов И. А. Адолатли жамият сари. – Тошкент: Ўзбекистон, 1998. – Б.35;

2

Каримов И.А.

Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор. – Тошкент: Ўзбекистон, 2009. – Б.20.


background image

3

Жаҳон ва ҳозирги замон ўзбек шеъриятида ҳам дунёни янгича поэтик

нигоҳ билан кўриш кучайиб бормоқда. Натижада, анъанавий поэтик ифода
воситалари ҳам янгича тус ва қиёфа касб этиб бормоқда. Асрлар давомида
шаклланган таърифлар қолипига сиғмайдиган янгиликлар борган сари
шеъриятда кенг урф бўлиб бормоқда. Шу нуқтаи назардан XX аср охири ва
XXI аср бошлари ўзбек шеъриятида янгиланиш жараёнлари алоҳида
тадқиқотларни тақозо қилмоқда.

Мавзунинг ўрганилиш даражаси.

Назарий масалалар ХХ асрда жаҳон

ва рус олимлари, шунингдек, қардош халқлар олимлари томонидан
атрофлича ва чуқур ўрганилиб келинган.

1

Бу олимларнинг қатор ишларида

шеършуносликнинг турли масалалари ёритилди. Шеършунослик бўйича
йирик изланишларнинг кўп ҳолларида строфиканинг асосан шаклий
жиҳатлари кенг ёритиб берилди. Биз эса строфикани зоҳирий, шаклий ҳодиса
сифатида эмас, балки ботиний ҳодиса сифатида ўрганамиз.

Миллий адабиётшунослигимизда ҳам назарий масалалар унинг таркибий

қисми сифатида асрлар давомида ривожлантириб келинди. Ўзбек олимлари
томонидан бу соҳада ХХ асрда талай ишлар амалга оширилди.

2

Адабиётшунос олим У.Тўйчиевнинг аруз ва бармоқ тизимларининг назарий
масалаларини янги адабий ҳаёт материали асосида ўрганишда хизматлари
катта. Бунда строфика, ритм ва қофия илмига ҳам алоҳида эътибор берилган.
Бу тадқиқотлар ўзбек строфикасининг шаклий жиҳатдан ўрганилишида катта
аҳамиятга эга ҳисобланади. Бироқ строфикани мазмун ва поэтик образ билан
боғлиқ ҳолда ўрганишга эҳтиёж мавжудлиги бизга махсус тадқиқот яратиш
имкониятини беради.

1

Қаранг: Уэллек Р., Уоррен О. Теория литературы. – М.: Прогресс, 1978. – С.185-186; Жирмунский В. М.

Метрическая композиция. Строфа // Жирмунский В. М.. Теория стиха. – М.: Советский писатель.
Ленинградское отделение,1975. – С.441-450; Томашевский Б. Синтаксическая и строфическая структура
стиха // Томашевский Б.Стилистика и стихосложение. – Л.: ЛГУ, 1959. – С.438-470; Гаспаров М. Л. Метрика и
ритмика //Современный русский стих. – М.: Наука, 1974. – С.33-34; Основы теории литературоведения. Под
общей редакцией В. П. Мещерепова. – М., 2003. – С.163-168; Федотов О. И. Стихосложение и литературный
процесс // Основы теории литературы.–М.: Владов, 2003. – С.127-142; Огнев В. Книга про стихи. – М. : 1963.
– С.231; Лотман Ю. М. Анализ поэтического текста. – Л.: Просвещение, 1972. – С.62; Тимофеев Л.И. Основы
теории литературы. – М.: Учпедгиз, 1963. – С.310-311; Теория литературы.

Основные проблемы в

историческом освещении.[Кн.1]. Образ, метод, характер. – М.: АН СССР, 1962. – С.197; Гачев Г.Д.
Содержательность художественных форм. Эпос. Лирика. Театр. – М.: Просвещение, 1968. – С.144; Абрамович
Г. Л. Введение в литературоведение. – М.:Просвещение, 1975. – С.196.; Щепилова Л.В. Введение в
литературоведение. – М.: Высшая школа, 1968. – С.227; Хализев В.Е. Теория литературы. –М.: Высшая
школа, 1999. – С.333; Квятковский А. П. Поэтический словарь. – М.: Советская энциклопедия, 1966. – С.289;
Гончаров Б. П. Звуковая организация стиха и проблемы рифмы. – М.: Наука, 1973. – 275 с; Гиршман М. Ритм
художественной прозы. - М.: СП, 1982. – 366 с; Гинзбург Л. О лирике. – Лен. отд-е: СП, 1974. – 398 с;
Гинзбург Л. Литература в поисках реальности. Статьи, эссе, заметки. – Лен. отд-е: СП, 1987. –

398 с; Чичерин А. В. Ритм образа. – М.: СП, 1978. – 277 с; Эльбрус Ахмед. Поэтика и математика. – Баку:

Элм,1979. – 187 с; Ахматов З.А. Казахское стихосложение. – Алма-ата. Наука. 1964. – С. 19.; Рысалиев К.
Кыргыз ырларынын тузулушу. – Фрунзе: Мектеп, 1965. – Б.160.

2

Қаранг: Иззат Султон. Адабиёт назарияси. – Тошкент: Ўқитувчи, 1980. – Б.354; Izzat Sulton. Adabiyot

nazariyasi. – Toshkent: O`qituvchi, 2005. – B.230; Тўйчиев У. Ўзбек поэзиясида аруз системаси. – Тошкент:
Фан, 1985. – Б.254; Тўйчиев У. Ўзбек совет поэзиясида бармоқ системаси. – Тошкент: Фан, 1966. – Б.132- 137;
Рустамов А. Навоийнинг бадиий маҳорати. – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1979. – Б.95-101; Рустамов А.
Қофия нима?. – Тошкент: Фан, 1975. – 38 б; Саримсоқов Б. Бадиийлик асослари ва мезонлари. – Тошкент:


background image

Фан, 2004. – 128 б; Бобоев Т. Шеър илми таълими. – Тошкент: Ўқитувчи, 1996. – Б.341; Худойбердиев Э.
Адабиётшуносликка кириш. – Тошкент: Ўқитувчи, 1995. – Б.141; Қуронов Д. Адабиётшуносликка кириш:
Дарслик. – Андижон, Ҳаёт, 2002. – Б. 141-145.

4

Адабиётшунос олимлар Т.Бобоев, Ҳ.Умуровлар ҳам банд турларига

эътибор

қаратадилар.

1

Бунгача

яратилган

“Адабиёт

назарияси”,

“Адабиётшунослик асослари” каби дарслик ва ўқув қўлланмаларидан фарқли
ўлароқ Ҳ.Умуров дарслигида мумтоз қофия назариясига алоҳида эътибор
берилади. Т.Бобоев тадқиқотларида ҳам шеър тузилиши янада кенгроқ
ўрганилди, бироқ айрим жиҳатлари рус адабиётшунослари фикрларидан узоқ
кетмайди.

Таниқли

адабиётшунос

олим

И.Ғафуров

ҳам

адабиётшунослигимизда салмоқли изланишларни амалга оширди.

2

Ўзбек

адабиётшунослигида

Ё.Исҳоқов

томонидан

қофиянинг

синтактик

функциялари масаласига эътибор берилган.

3

Тадқиқотлар ичида вазн, ритм, қофия масалаларига тўхталиб ўтилган

ишлар талайгина. Шулардан Э.Худойбердиевнинг “Адабиётшуносликка
кириш”,

шунингдек,

Д.Қуроновнинг

“Адабиётшуносликкa

кириш”

дарсликларида ҳам ритм масаласи ўрганилади.

4

Кейинги йиллардаги шеъриятимиз ютуқларини турли қирраларига

эътибор берган ҳолда ўрганиш бугунги адабиётшунослигимизнинг етакчи
тамойилларидан бирига айланди.

Биргина докторлик

5

ҳамда номзодлик

6

диссертацияларининг ўзи бу борада

нечоғлик жиддий тадқиқотчилик жараёни кечаётганидан далолат беради.
Ушбу тадқиқотларда ХХ аср ўзбек адабиёти тараққиётининг бадиий-эстетик
тажрибаларига, ҳозирги замон шеъриятига таъсир кўрсатган жиҳатларига

1

Бобоев Т. Шеър илми таълими. – Тошкент: Ўқитувчи, 1996. – Б.46; Умуров Ҳ. Адабиёт назарияси (Дарслик).

– Тошкент: Шарқ, 2002. – Б.178-179

.

2

Қаранг: Ғафуров И. Дил эркинлиги (Ҳикоялар, мансуралар, бадиалар, адабий мақолалар). – Тошкент:

Маънавият, 1998. – 152 б; Ғафуров И. Ҳаё – халоскор (Мансуралар, бадиалар, адабий-танқидий эсселар,
публицистик асарлар). – Тошкент: Шарқ, 2006. – 384 б.

3

Қаранг: Исҳоқов Ё. Қофия ва шеърий санъатлар // Ўзбек тили ва адабиёти. – Тошкент, 1980. – №1. – Б.21- 22.

4

Худойбердиев Э. Адабиётшуносликка кириш: Маданият ва санъат институти талабалари учун дарслик/

Мирвалиев С. таҳририда. – Тошкент: Ўқитувчи, 1995. – Б.142; Қуронов Д. Адабиётшуносликка кириш:
Дарслик. – Андижон, Ҳаёт, 2002. – Б.141-145

5

Рахимджанов Н. Тенденции развития современной узбекской поэзии (70-80-е годы): Автореф. дисс. ... док.

филол. наук. – Ташкент,1989. – 42 с; Каримов Н. ХХ аср ўзбек адабиёти тараққиётининг ўзига хос
хусусиятлари ва миллий истиқлол мафкураси : Филол. фан док. дисс. ... автореф. – Тошкент,1993. – 50 б;
Тўлаков И. Ҳозирги ўзбек лирикасида давр ва қаҳрамон талқини : Филол. фан док. дисс. ... автореф. –
Тошкент, 1994. – 48 б; Бобоев Т. Олий ўқув юртларида ўзбек шеърияти поэтикаси асосларини ўрганиш:
Филол. фан док. дисс. ... автореф. – Тошкент, 1998. – 54 б; Афоқова Н. Ўзбек жадид адабиётида шеърий
шакллар тараққиёти тамойиллари: Филол. фан док. дисс. ... автореф. – Тошкент, 2005. – 42 б; Сабирдинов А.
Ойбекнинг поэтик маҳорати: Филол. фан док. дисс. ... автореф – Тошкент, 2007. – 42 б. ва ҳ.к.

6

Қосимов Я. Ўзбек шеъриятида поэтик фикрнинг янгиланиш жараёни: Филол. фан.ном.дисс ... –

Тошкент,1993. – 154 б; Қодиров В. Ҳозирги замон ўзбек ғазаллари поэтикасининг айрим хусусиятлари:
Филол. фан.ном.дисс. ... – Тошкент, 1993. – 129 б; Алиев Б. Ҳозирги замон ўзбек шеъриятида психологизм
муаммоси: Филол. фан.ном.дисс. ... – Тошкент,1994. – 159 б; Аҳмедов Ҳ. Ўзбек адабиётида насрий шеър:
Филол. фан.ном.дисс ... автореф. – Тошкент, 1995. – 24 б; Олимов М. Ҳозирги ўзбек адабиётида пафос
муаммоси: Филол. фан.ном.дисс. ... – Тошкент, 1995. – 158 б; Ражабов Д. Бадиий образ ва ритмнинг ўзаро
муносабати: Филол. фан.ном.дисс. ... автореф. – Тошкент,1998. – 25 б; Сувонова Ж. Ҳозирги ўзбек
шеъриятида бадиий изланишлар: Филол. фан.ном.дисс. ... – Тошкент, 2000. – 126 б; Маматова А. Ўзбек


background image

адабиётида сарбаст шеърнинг шаклланиши ва унинг бадиий-эстетик хусусиятлари: Филол. фан.ном.дисс. ...
автореф.– Тошкент, 2000. – 25 б; Йўлдашева М. Ҳозирги ўзбек модерн шеъриятининг асосий хусусиятлари:
Филол. фан.ном.дисс. ... автореф. – Тошкент, 2004. – 25 б; Ҳамидова М. Ҳалима Худойбердиева лирикасининг
бадиий хусусиятлари: Филол. фан.ном.дисс. ... автореф. – Тошкент, 2004. – 23 б; Қурбонбоев И. 90- йиллар
ўзбек шеъриятида образлилик: Филол. фан.ном.дисс. ... – Тошкент, 2005. – 22 б. ва ҳ.к.

5

асосий эътибор қаратилади; мустақиллик даври шеърияти унинг узвий

давоми сифатида ўрганилади, талқин этилади.

Истиқлол даври ўзбек шеърияти такомилида муҳим ўрин тутган ХХ аср

бадиий-эстетик тафаккурининг самаралари, улкан сўз санъаткорларининг
ижодий тажрибалари, Шарқ ва Ғарб шеърияти бадиий анъаналари бугунги
кун шеъриятининг жанрлари ва услубий хилма-хилликлари, шаклий
изланишлар жуда кўп тадқиқотларга асос бўлди. Ритм масалалари
Д.Ражабовнинг “Бадиий образ ва ритмнинг ўзаро муносабати”,

1

ҳамда насрий

асарларда ритм У.Тўлаганованинг “Тоғай Мурод насрида ритм” номли
номзодлик диссертацияларида ўрганилган. Қаҳрамонлар руҳияти ва шеър
ритмининг боғлиқлигига бағишланган яна бир тадқиқот Д.Юсупованинг
“Алишер Навоий “Хамса”сида мазмун ва ритмнинг уйғунлиги”

2

номли

номзодлик диссертациясидир. Юқорида Д.Ражабовнинг номзодлик ишида
кўрганимиз ритм, зарб масалалари бу ишда ҳам эътиборга олинади. Ушбу
тадқиқотларни кузатганда қаҳрамон руҳияти ва ритмнинг боғлиқлиги
масаласини ҳозирги замон лирикаси мисолида ҳам тадқиқ этиш зарурдек
туюлади.

Кўринадики, юқорида таҳлил этилган докторлик ҳамда номзодлик

ишларида ҳозирги ўзбек шеъриятининг турли қирралари таҳлилга тортилган,
кенг кўламда тадқиқотлар олиб борилган, илмий-назарий

хулосаларга

келинган, бугунги лирикамизнинг шаклий-бадиий изланишлари

ҳар

томонлама ўрганилган. Бироқ поэтик образнинг пайдо бўлиши шеърий
бандлар композицияси билан боғлиқ ҳолда ўрганилмаган. Шу жиҳатдан
бизнинг тадқиқотимиз уларнинг ҳеч қайсисини такрорламайди. Бу
изланишларимизнинг илмий жиҳатдан янгилигини белгилайди.

Диссертациянинг

илмий-тадқиқот

ишлари

режалари

билан

боғлиқлиги.

Тадқиқот Ўз РФА Алишер Навоий номидаги Тил ва Адабиёт

институти “Ҳозирги адабий жараён” бўлимининг тадқиқот режалари
доирасида амалга оширилди.

Тадқиқот мақсади.

Диссертациядан кўзланган асосий мақсад истиқлол

даврида яратилган шеърий асарларнинг таҳлил ва талқини орқали бугунги
ўзбек лирикасида строфика ва ритмнинг поэтик образ яратишдаги ўрни ва
ролини очиб беришдан иборатдир.

Тадқиқот вазифалари.

Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги

вазифаларни ҳал этиш лозим бўлди:

- шеърий бандга таъриф бериш, мезонларини белгилаш;
- строфикани зоҳирий, шаклий ҳодиса сифатида эмас, ботиний ҳодиса

сифатида ўрганиш;


background image

- строфикада анъана ва янгиланишни очиб бериш;

1

Ражабов Д. “Бадиий образ ва ритмнинг ўзаро муносабати: Филол. фан.ном.дисс. ... автореф. – Тошкент, 1998.

– 25 б.

2

Юсупова Д. Алишер Навоий “Хамса”сида мазмун ва ритмнинг бадиий уйғунлиги: Филол.фан.ном.дисс. ...

– Тошкент, 2008. – 140 б.

6

- шеър бадииятини юзага чиқаришда банд турларининг аҳамиятини

аниқлаш;

- шеърий бандни уюштиришда асосий омил бўлган қофия системасидаги

ўзгаришларни тадқиқ этиш;

- ижодий ғоя ривожида шеърий бандларнинг аҳамиятини ўрганиш; -

поэтик образ ва ритм талаби билан ҳосил бўлган ички строфик ўзгаришларни
ҳамда янги строфик шаклларни ўрганиш;

- ритм ва поэтик образ муносабатини текшириш;
- хулоса бандга хос хусусиятларни аниқлаш.

Тадқиқотнинг объекти ва предмети.

ХХ аср охири – ХХI аср бошлари

истиқлол даври ўзбек лирикаси тадқиқот объекти сифатида қаралди. Унда
кўплаб таниқли ўзбек шоирларининг, жумладан, Эркин Воҳидов, Рауф
Парфи, Шавкат Раҳмон, Усмон Азим, Муҳаммад Юсуф каби устоз
шоирларнинг ва навқирон авлод вакилларининг асарлари имкон қадар
таҳлилга тортилди. Тадқиқотда етакчи рус ва ўзбек олимларининг ушбу
йўналишдаги тадқиқотларига назарий таянч сифатида суянилди.

Тадқиқотнинг методологик асоси ва методлари.

Президентимиз Ислом

Каримовнинг миллий-маънавий меросни қадрлаш, баркамол авлодни
тарбиялашда илм-фан, санъат ва адабиётнинг роли ҳақидаги қарашлари
ишимизнинг методологик асосини ташкил этади. Назарий-методологик
асосни белгилашда Гегель, Белинский, М.Жирмунский, Л.Тимофеев,
Л.Гинзбург, М.Гаспаров, Ю.Лотман ҳамда И.Султон, Н.Каримов, А.Рустамов,
У.Тўйчиев, И.Ғафуров, А.Расулов, Н.Раҳимжонов, Б.Саримсоқов, Т. Бобоев,
Ҳ.Умуров каби ўзбек олимларининг асарларига суянилди.

Диссертацияда тарихий-қиёсий, таҳлилий методлардан
фойдаланилди.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

- шеърий банд атамасига аниқлик киритилди ва унга таъриф берилди; -
анъанавий шеърларда банд мезонлари аниқланди;
- банд поэтик образни юзага чиқариш майдони сифатида поэтик образ

билан боғлаб ўрганилди ;

- эркин шеър элементларининг кириб келиши туфайли банд

қонуниятларининг янгиланиш ҳолатлари тадқиқ этилди;

- ноанъанавий шеърларда банд кўринишлари ўрганилди;
- бандни ташкил этувчи унсурлардан бири бўлган қофия ва унинг

тараққиётидаги янгиланишларнинг бадииятга таъсири масаласи кўрилди; -
ритмнинг поэтик образ яратишдаги аҳамияти кўрсатиб берилди; - шеърнинг


background image

якунловчи бандига хос айрим хусусиятлар, жумладан, мисра, бўғин, туроқ,
оҳанг жиҳатдан ўзгаришлар аниқланди.

Ишнинг илмий янгилиги.

Диссертацияда мустақиллик даври лирикаси строфик жиҳатдан поэтик
образга боғлиқ ҳолда илк бор монографик йўсинда текширилди. Поэтик
ғоянинг мураккаблашуви, поэтик образни ифодалаш янги-янги шаклларга
мурожаат қилиш эҳтиёжини пайдо қилмоқда. Строфиканинг фақат шаклий
ҳодиса бўлмай, балки бадииятнинг, поэтик образнинг юзага чиқиш майдони
эканлиги ўрганилди. Бу жараёнда

7

анъанавий лирика қонуниятлари билан биргаликда замонавий лирикадан
мустаҳкам ўрин олиб бораётган ноанъанавий шеърларда банд турлари, қофия
ва ритмнинг роли, аҳамияти кўрсатиб ўтилди, шунингдек, банд ва қофия
системасидаги янгиланишлар аниқланди. Шеърнинг хулоса қисмидаги
шеърий банднинг аҳамияти, унинг шеър композициясида тутган ўрни
масаласи кўрилди. Анъанавий назария ва амалиётнинг модерн назария ва
амалиётдан фарқини кўрсатиш ишимизнинг илмий янгилигини белгилайди.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Истиқлол

даври лирикасининг строфикаси ўрганилмаган соҳа бўлганлиги, илк бор
бадиий ғоя тадрижидаги, поэтик образ яратишдаги ўрни ва аҳамияти тадқиқ
этилгани ишнинг назарий аҳамиятини ташкил этади. Тадқиқот материаллари
ҳамда илмий-назарий хулосаларидан адабиёт назариясига оид дарсликлар ва
қўлланмалар яратишда, олий ўқув юртларида маъруза ва амалий
машғулотлар, махсус курсларни ташкил этишда фойдаланиш мумкин. Ишда
баён этилган илмий фикр-мулоҳазалар, назарий умумлашмалар банд тизими
ҳақидаги қарашларни, назарий муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беради.

Натижаларнинг

жорий

қилиниши.

Тадқиқот

натижаларидан

муаллифнинг педагогик фаолияти давомида ўқув-методик кўрсатмалар
тайёрлашда, илмий-назарий конференциялардаги чиқишларида ва чоп
этилган мақолаларида фойдаланилган.

Ишнинг синовдан ўтиши.

Диссертация ЎзР ФА Алишер Навоий

номидаги Тил ва адабиёт институти ХХ аср ўзбек адабиёти, Адабиёт
назарияси ва адабий алоқалар, Ҳозирги адабий жараён бўлимларининг қўшма
йиғилишида (27.10.2010) ҳамда ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги Тил ва
адабиёт институти ҳузуридаги Д 015.04.01 рақамли фан доктори илмий
даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Ихтисослашган
кенгаш қошидаги илмий семинар йиғилишида (27.04.2011) муҳокама
қилиниб, ҳимояга тавсия этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертация мавзуси бўйича

“Жаҳон адабиёти”, “Тафаккур”, “Ўзбек тили ва адабиёти”, “Тил ва адабиёт
таълими”, “Адабиёт кўзгуси”, “Filologiye məsələləri” каби журналларда,
“Ўзбекистон адабиёти ва санъати” ҳафталигида, “Филологиянинг долзарб
масалалари”, “Адабий матн тадқиқи” каби турли илмий-услубий мақолалар
тўпламларида 16 та мақола ва тезис эълон қилинган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми

. Диссертация кириш, ҳар бири


background image

олти фаслни қамраб олган уч боб, хулоса ҳамда фойдаланилган адабиётлар
рўйхатидан иборат бўлиб, унинг умумий ҳажми 136 саҳифани ташкил этади.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Ишнинг

“Кириш”

қисмида

муаммонинг

қўйилиши,

мавзунинг

долзарблиги, унинг ўрганилиш даражаси, тадқиқот олдига қўйилган мақсад
ва вазифалар, ишнинг илмий янгилиги, назарий ва амалий аҳамияти, илмий
тадқиқот методологияси ҳамда жорийланиши баён этилган.

Диссертациянинг 1-боби

“Банд мезонлари ва унинг турлари”

деб

номланиб, икки фаслдан ташкил топган. 1-фасл

“Банд таърифи ва

мезонлари”

деб номланади.

8

Ишда миллий шеъриятимиздаги “банд” ҳамда русча-интернационал

“строфа” терминлари маъноларига аниқлик киритилди. Шеърий парчага
нисбатан “банд”, банд тизими ва умуман ана шу соҳа маъносида “строфика”
термини истифода қилинди. Ушбу фаслда банднинг илмий таърифи берилган
ҳамда унинг мезонлари аниқланган.

Строфика масалалари Шарқ мумтоз поэтикасида жуда қадимдан ўрганиб

келинади.

1

Шарқ мутафаккирларининг фикрларидан иккита нарса маълум

бўлади: биринчиси – строфа шеър учун тасодифий ҳодиса бўлмай, бадиий
фикрни маълум бир мантиқий изчилликда босқичма-босқич ифодалаш
йўлидир. Иккинчиси – ҳар қандай шеърий банд муайян мазмун ташувчи матн
бирлиги, вазний ҳамда қофия уйғунлиги асосида юзага келади.

Бундай

қараш

шеършуносликдан

мустаҳкам

ўрин

олганини

адабиётшуносликка оид қомус ва луғатлар ҳам тўла тасдиқлайди. Масалан,
В.А.Никонов, Л.И.Тимофеев, С.П.Тураевлар ҳам шунга яқин фикр
билдирадилар.

2

Ўзбек тилидаги “Адабиётшунослик терминларининг изоҳли

луғати”да

ҳам

3

,

А.Квятковскийнинг

“Поэтический

словарь”ида

ҳам

юқоридаги

таснифларга

яқин изоҳлар берилади.

4

Рус шеършунослик

илмининг шеър тузилиши масалаларига бағишланган тадқиқотлари ушбу
йўналишда

алоҳида

саҳифани

ташкил

этади.

В.М.Жирмунский,

Б.В.Томашевский, М.Л.Гаспаров, О.И.Федотов каби шеършуносларнинг
тадқиқотларида ҳам ана шу нуқтаи назар етакчилик қилади.

5

Адабиёт назариясига оид барча дарслик ва ўқув қўлланмаларида,

адабиётшунос Л.И.Тимофеев, Г.Л.Абрамович, Л.В.Щепилова, В.Е. Хализев

6

тадқиқотларида ҳам строфика ҳақидаги фикр-мулоҳазалар у ёки бу даражада

билдирилган. Строфиканинг шеър тузилишидаги, поэтик кечинмани муайян

1

Қаранг: Куделин А. Б. Средневековая арабская поэтика. – М.: Наука ГРВЛ, 1983. – С.124-165. Қудама

бинни Жаъфар. Нақд аш-шеър. Изд. текста, предисл., примеч. С.А.Бонебеккера. Лейден, 1956; Рашидаддин
Ватвот. Ҳадоиқ ус-сеҳр фи дақойиқ аш-шеър. Перевод с персидского, исследование и комментарий


background image

Н.Ю.Чалисовой. – М.:Наука, 1985. – 324 с.; Шамси Қайси Розий. Ал-мўъжам. Муаллифи сарсухану тавзеҳот
ва ҳозиркунандаи чоп Урбатулло Тоиров. – Душанбе: Адиб, 1991. – 464 с.; Атоулло Маҳмуд Ҳусайний.
Бадоеъ ус-саноеъ. – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1981. – 400 б. Вахид Табризи. Дажамъи мухтасар. Изд.
текста, перевод и коммент. А.Е. Бертельса. – М.: ВЛ, 1959. – 158 с; Ҳусайн Воиз Кошифий. Бадоеъ ал-афкор

фи саноеъ ал-ашъор. Изд. текста, предисл., примеч. и указатели Р. Мусульманкулова. – М.: ВЛ, 1977. – 504 с.

2

Краткая литературная энциклопедия. Т. 7. – М.: Советская энциклопедия, 1972. – С.224-228; Словарь
литературоведческих терминов. Редакторы-составители Л. И. Тимофеев и С.П.Тураев. – М.: Просвещение,
1974. – С.387-388.

3

Ҳотамов Н., Саримсоқов Б. Адабиётшунослик терминларининг русча-ўзбекча изоҳли луғати. – Тошкент:

Ўқитувчи, 1983. – Б.313-314.

4

Квятковский А.П. Поэтический словарь. – М.: Советская энциклопедия, 1966. – С.289.

5

Жирмунский В.М.

Метрическая композиция. Строфа // Жирмунский В.М.. Теория стиха. – М.: Советский писатель.
Ленинградское отделение,1975. – С.441-450; Томашевский Б. Синтаксическая и строфическая структура
стиха // Томашевский Б. Стилистика и стихосложение. – Л.: ЛГУ, 1959. – С.438-470; Гаспаров М.Л. Метрика и
ритмика // Современный русский стих. – М.:Наука, 1974. – С.33-34; Основы теории литературоведения. Под
общей редакцией В.П.Мещерепова. – М., 2003. – С.163-168; Федотов О.И. Стихосложение и литературный
процесс // Основы теории литературы. – М.: Владов, 2003. – С. 127-142.

6

Тимофеев Л.И. Основы теории

литературы. – М.: Учпедгиз, 1963. – С.310-311; Жирмунский В.М. Метрическая композиция. Строфа //
Жирмунский В.М. Теория стиха. Советский писатель. Ленинградское отделение, 1975. – С.441-450;
Томашевский Б. Синтаксическая и строфическая структура стиха // Б. Томашевский. Стилистика и
стихосложение. – Л.: ЛГУ, 1959. – С.438-470; Гаспаров М.Л. Современный русский стих. Метрика и ритмика.
– М.: Наука, 1974. – С.33-34. Основы теории литературоведения. Под общей редакцией В.П.Мещерепова. –
М., 2003. – С.163-168; Федотов О.И. Стихосложение и литературный процесс // Основы теории литературы. –
М.: Владов, 2003. – С.127-142; Абрамович Г.Л. Введение в литературоведение. – М.:Просвещение, 1975. –
С.196; Щепилова Л.В. Введение в литературоведение. – М.: Высшая школа, 1968. – С.227; Хализев В.Е.
Теория литературы. – М.: Высшая школа, 1999. – С.333.

9

изчилликда ифодалашдаги роли ҳақида қардош халқлар шеършунослигида

ҳам талайгина фикрлар билдирилган.

1

Шарқ мумтоз поэтикасида банд тузиш шеърий жанрларнинг поэтик

қонуниятлари асосида амалга оширилиши адабиётшунос Н.Жўраева
тадқиқотида ёритилган.

2

Ўзбек адабиётшунослигида строфика масалалари

адабиётшунос

У.Тўйчиев

билан

Б.Раҳмонов

тадқиқотларида

махсус

ўрганилган. Бизнинг тадқиқотимиз эса строфиканинг поэтик образ
яратишдаги ўрни, шеър ритмининг поэтик образ билан боғлиқлик жиҳатлари,
бўғин, туроқ, урғу каби масалаларни шеърнинг ички руҳияти билан боғлаб
ўрганишни талаб этади.

Шеърий парча банд деб саналиши учун қандай мезонларга риоя қилиш

кераклиги ҳақида рус ва ўзбек шеършунослигида турли фикрлар
билдирилган. Рус адабиётшуноси М.Л.Гаспаров строфика муаммолари
ҳақида фақатгина вазн ўлчовларини аниқлаш борасида гап боргандагина
фикр билдириб келинганини айтади.

3

Яхлит шеърий матнда такрорланиб

келувчи қофия ва вазн орқали бириккан мисралар гуруҳини М.Л.Гаспаров
банд деб атайди.

4

Банд қурилиши ҳар бир халқ шеъриятининг тил хусусиятларига, тарихан

шаклланган ритмик вазн ўлчовларига боғлиқдир. Масалан, аруз вазнида
ёзилган Шарқ халқлари шеъриятида алоҳида ўзига хос банд кўринишлари
ривож топган; рус ва Европа шеъриятида эса силлабик, тоник, силлабо-тоник
каби бошқа шеърий системаларга асосланган банд кўринишлари мавжуд.
Лекин бу фикрлар ҳали банд мезонларини тўла белгилаб бермайди, чунки
уларда банднинг вазн ва қофия билан муносабатларигина назарда тутилган.


background image

Ҳар қандай сўзлар ва мисралар тизмаси банд бўлолмайди. Уларнинг банд

бўлиб уюшиши учун маълум бир қонуниятлар талаб этилади. Хусусан,
биринчидан, банддаги мисралар ўзаро мантиқий-семантик жиҳатдан
бирикиши керак; иккинчидан, банддаги сўзлар оҳанг жиҳатидан уюшиши
керак; учинчидан, мисралардаги сўзлар қурилишига кўра бандлар ҳам ўзаро
узвий алоқаларга эга бўлиши керак. Шу тариқа банд шеърий асарнинг
ижодий ғояси ривожига ёрдам беради, унинг такомилини таъминлайди.

Банд ва унинг мезонлари ҳақида ўзбек шеършунослигида ҳам бир қанча

фикрлар билдирилган.

5

Банд деганда, сўзнинг луғавий, адабий маъноларига кўра, тўхталиш,

тўхтам билан ажралган, банд қилинган шеърий парча маъноси англашилади.
Шунга кўра бугунги шеъриятдаги бир сўз, бир мисра, уч мисра ва
ҳоказоларни ҳам банд термини кўтаради. Фикрий-ҳиссий тугаллик бунда
асосий ўринда бўлади.

1

Ахматов З.А. Казахское стихосложение. – Алма-ата. Наука. 1964. – С.19.; Рысалиев К. Кыргыз ырларынын

тузулушу. – Фрунзе: Мектеп, 1965. – Б.160

2

Жўраева Н.Г. Ўзбек мумтоз шеъриятида байт ва унинг поэтикаси: Филол.фан ном.дисс. ... автореф. –

Тошкент, 2004. – 24 б.

3

Гаспаров М.Л.Современный русский стих. – Москва. : Наука,1974. – С.33.

4

Ўша китоб. – Б.17.

5

Тўйчиев У. Ўзбек совет поэзиясида бармоқ системаси. – Тошкент: Фан, 1966. – Б.132- 137; Тўйчиев У. Ўзбек

поэзиясида аруз системаси. – Тошкент: Фан, 1985. – Б.254.

10

Банд нима деган саволга қисқача қилиб, банд – яхлит бир шеърнинг

муайян мазмуний-фикрий бўлагини ифодаловчи нисбий яхлит парчасидан
иборат, бошқача қилиб айтганда, банд поэтик онг майдонида алоҳида ҳолда
мустақил яшай оладиган ва айни пайтда бошқа бандлар билан ҳам ритмик
семантик, интонацион-синтактик жиҳатдан муносабатга киришиб, шеърнинг

яхлит уйғунлигини таъминлашга хизмат қилувчи барқарор шеърий парчадир,
дея жавоб бериш мумкин.

Зикр этилган ҳолатларга асосланиб, замонавий лирикада мавжуд

анъанавий шеърларда банднинг барча мезонларига тўлиқ амал қилинади,
янгиланган, ноанъанавий шеърларда эса бу қолиплар доирасидан чиқилади,
уларда ички маънолар, поэтик образ табиати, поэтик ғоянинг ривожи, ритм
етакчилик қилади. Шеърий парчадаги мисралар, шунингдек, бандлар ҳам
ўзаро мантиқан боғланган ҳолда тугал ва яхлит эстетик бутунликни ташкил
этади. Ҳар бир банд маълум бир мазмунга эга бўлиб, шеърда умумий яхлит
бир образни яратишга хизмат қилади;

2-фасл

“Банд турлари: анъана ва янгиланиш ”

деб аталади. Бу фаслда

энг кичик шеърий банд кўринишларидан бўлган иккилик ва учлик ҳамда
уларнинг шеър бадииятини белгиловчи жиҳатлари хусусида фикр юритилган.

Иккилик банд.

Банднинг бу кўриниши халқ оғзаки ижодида ҳам, мумтоз

шеъриятда ҳам, ХХ аср адабиёти ва мустақиллик даври шеъриятида ҳам
учрайди. Иккилик мумтоз лирикада бўлганидек, ҳозирги лирикада ҳам
алоҳида шакл сифатида мавжуддир. Бундан ташқари, алоҳида шакллар


background image

сифатида ҳам учрайди.

1

Иккилик банд кўриниши мумтоз адабиётда ғазал

шаклида ривож топганидек, ҳозирги замон шеъриятида ҳам ғазал шаклида
учрайди.

2

Шамолнинг бағрида борман – деворим йўққа ўхшайдир,

Довуллар силкитиб кўрди – ғуборим йўққа ўхшайдир.

3

Иккилик банд замонавий лирикада мумтоз адабиётдаги фард, маснавий,

ғазалдан фарқли равишда бармоқ вазнида яшаб келмоқда, шунингдек,
иккиликнинг мумтоз адабиётдаги ғазал шакли бугунги лирикада ҳам яшаб
келмоқда,

фақат

ундаги

бадиий

ифодалар,

образлар

системасида

янгиланишлар мавжуд. Бу шаклнинг янги кўринишлари лирикамизга янги
имкониятлар берди – шоирлар бармоқ вазнининг алоҳида шакллари сифатида
ундан фойдаланмоқдалар.

Учлик банд.

Ушбу банд тури ўзбек шеъриятида унча кенг тарқалмаган.

Бу шакл лирикамизнинг ўз заминида мавжуд бўлгани ҳолда ХХ аср ўзбек
шеъриятига, япон шеърияти таъсирида ҳам кириб келди. Ҳозирги
лирикамизда шоирлар учликнинг турли кўринишларидан фойдаланмоқдалар.
Анвар Обиджоннинг “Она қуён монологи”

4

шеъри учликлардан ташкил

топган тугал шеър бўлиб, бу шакл ўз адабиётимиз замирида пайдо
бўлгандир. Учлик шаклидан бошқа шоирларимиз ҳам самарали

1

Усмон Азим. Сайланма. Шеърлар. – Тошкент: Шарқ, 1995. – Б.227.

2

Усмон Азим. Сайланма. Шеърлар. – Тошкент: Шарқ, 1995. – Б.140.

3

Усмон Азим. Сайланма. Шеърлар. – Тошкент: Шарқ, 1995. – Б.140.

4

Анвар Обиджон. Шеърлар //Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – Тошкент, 2003. – № 21 (3703). – Б.6.

11

фойдаланганлар. Жумладан, Р.Парфи, Ш.Раҳмон, У.Азим каби шоирлар

ижодида учлик билан ёзилган шеърларни учратиш мумкин.

1

Чет эл адабиёти

таъсирида пайдо бўлган учликларни қиёсласак, айтиш мумкинки, япон
тилидаги учликлар бўғин ва урғулар сони, мавзу чегараси жиҳатидан асрлар
бўйи шаклланган маълум бир қонуниятларга бўйсунади, ўзбек шеъриятидаги
учликларда эса бундай мезонлар мавжуд эмас. Бу учликлар япон хоккуларига
фақат оний кечинмани табиат, борлиқ, абадият билан, улкан ғоялар билан
узвий боғлиқликда ихчам шаклда бера олиш жиҳатидангина ўхшайди. Япон
тилидаги хоккуларда шеърни ритмик жиҳатдан иккига бўлувчи, мазмунни
очувчи қисм 2-мисрада бўлса, Рауф Парфи учликларида асосий мазмунни
юзага чиқарувчи сатр ёки сўз хоҳлаган мисрада берилиши мумкин.
Учликларнинг модерн шеърлар таркибида келадиган алоҳида кўриниши ҳам
мавжуд.

2

Таъкидлаш

лозимки, учлик банд кўринишлари, аввало, миллий

адабиётимиз замирида пайдо бўлган анъаналар асосида, чет эл адабиёти
таъсирида алоҳида шакл сифатида, шунингдек, ноанъанавий шеърлар
таркибида банд кўриниши сифатида мавжуд. Банд турларининг шеър
бадииятига таъсири ҳақида айтиш мумкинки: мустақиллик даври лирикасида
шоирларнинг бадиий ифода имкониятлари кенгайди; ўзбек шеъриятида
классик шеър шаклларидан фарқли равишда янги банд кўринишлари пайдо


background image

бўлди; шоир шеърдаги ҳаяжонни келаётган дард юкига қараб бўлакларга
бўлиб ифодалайди, шунинг натижасида турли банд кўринишлари вужудга
келади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, шеър бадииятини белгилашда ҳар
бир банд турининг алоҳида аҳамияти бор. Шеъриятда шакл ҳам, мазмун ҳам
тимсолга (“знак”-“ишора”га) айланди. Демак, поэтик тилда сўзнинг
маъносигина эмас, унинг шартли белгилари, шакли ҳам поэтик образни
англатиш учун маънога айланди.

Диссертациянинг 2-боби

“Поэтик ғоя такомили ва строфика”

деб

аталади. Боб икки фаслдан ташкил топган бўлиб, 1-фасл

“Строфика, ритм

ва поэтик ғоя”

деб номланади. Ушбу бобда шеърий бандлар шаклининг

мазмун билан муносабати, яъни поэтик ғоя тадрижида банднинг аҳамияти
масаласи

тадқиқ

этилган.

Истиқлол

арафасидаги

шеъриятда

ички

маъноларнинг кучайишини кузатиш мумкин. Шеър ҳар томонлама янгилана
бошлади. Жумладан, шеърнинг бир компоненти ҳисобланмиш банд
кўринишларида ҳам маълум бир ўзгаришлар юзага келди. Шунга кўра ушбу
бобда шеърий бандларнинг ўзаро муносабати, ижодий ғоянинг бандма-банд
ривожланиб боришини кузатиш мақсадида замонамиз шоирлари ижодидаги
айрим шеърлар таҳлилга тортилди

.

Биз банд бўлиши учун маълум изчилликда қофияланган, мисралардаги

бўғинлар ва туроқлар сони тенг, ўзаро лексик-семантик, интонацион
боғланган бутунликни тушуниб келганмиз. У.Азим ижодида эса ана шулардан
фарқли ўлароқ, анъанавий банд қонуниятлари, мезонларига риоя

1

Қаранг: Усмон

Азим. Сайланма. – Тошкент: Шарқ,1995. – Б.150; Рауф Парфи. Сўнгги видо. – Тошкент: Миллий кутубхона,
2006. – Б.134.

2

Баҳром Рўзимуҳаммад. Шеърлар //Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – Тошкент, 2003. – №26(3706). – Б.4.

12

қилмаслик ҳолатлари учрайди. Ушбу ҳолатда бандни ташкил этишда ритм

асосий ўринга чиқади, шеърни аслида ритм бошқаради. Бу ҳақда
адабиётшунос олим И.Султон ҳам қайд этиб ўтган.

1

Агар 1-бобда келтирилган

бандга таърифдаги: банд – яхлит бир шеърнинг муайян мазмуний-фикрий
бўлагини ифодаловчи нисбий яхлит парчасидан иборат, деган фикр назарда
тутилса, унда шеърнинг яхлит уйғунлигини таъминлашга хизмат қилаётган
парчаларни қофия, вазн томондан изчилликка эга бўлмаса-да, банд деб
аташимиз мумкин. Шоир ижодидаги худди шундай жиҳатларни Д.Ражабов ўз
тадқиқотида атрофлича ўрганиб чиққан ва буни нотекис ҳаракатли ритм деб
атаган.

2

Истиқлол даври лирикасида ҳам анъанавий банд турлари билан бир

қаторда ноанъанавий банд турлари ҳам яшаб келмоқда; истиқлол даври
лирикасида шоир ифода этаётган лирик кечинма талаби билан строфикага
эркин шеър элементлари кириб кела бошлади; строфикада ички имкониятлар
кенгайди, поэтик ғояга, образга алоқадор ҳолда ўзгаришлар кузатилди.

Демак, мустақиллик даври лирикасида поэзия фақат мазмун-моҳияти

билангина эмас, балки шаклий жиҳатлари билан ҳам янгиланишга юз бурди.
Бобнинг 2-фасли “

Банд, қофия, поэтик ғоя ”

деб номланади. Шеърий банд

истиқлол даври шеъриятида ҳар томонлама мукаммаллашиб ёки


background image

ўзгаришларга учраб борар экан, бу қофия тизимидаги ўзгаришларсиз содир
бўлади, дея олмаймиз.

Шеър тузилишида қофиянинг поэтик нутқни ёдда сақлаш, шеърий шакл,

мисра охиридаги паузани ажратиш, банд ташкил қилиш, шеърга мусиқийлик
бағишлаш каби вазифалари аниқланган. Шеър композициясида қофия,
аввало, бандни уюштирувчилик жиҳатидан муҳим. Шеър қофиясиз сочилиб
кетади, қофия бизни олдинги мисралардаги фикрга қайтаради, мазмунни
ифодалаётган мисраларни бирликда тутиб туради. Юқорида зикр этилган
вазифаларидан ташқари, қофия ва радифнинг бадиий ғоя билан ҳам
чамбарчас

боғлиқлиги

ҳақида

таниқли

олимлардан

А.Рустамов,

У.Тўйчиевлар фикр билдирганлар.

3

Қофиянинг шеърдаги вазифалари жуда

кўп бўлиб, адабиётшунослигимиз уни янги-янги томонлардан талқин ва
тадқиқ этмоқда. Биз эса бандни уюштирувчи қофияларнинг эволюцияси,
уларнинг ички ўзгаришлари ва поэтик образга таъсири масаласини
ўрганишни

мақсад

қилдик.

Бунда

қуйидаги

масалаларга

тўхталиб

ўтдик:1)қофияда

грамматик

номутаносиблик

ва маънолар зиддияти;

2)қофиянинг фонетик структураси;

Қофияда грамматик номутаносиблик ва маънолар зиддияти.

Кейинги

йилларда қофиядаги маъно ва шакл бирлиги масалалари ҳам олимлар
диққатини ўзига торта бошлади. Назарий ёндашувларда тилга олинаётган бу
ҳодиса ҳозирги замон шеърларининг мураккаблашганини, қофия ўзининг илк

1

Иззат Султон. Адабиёт назарияси. – Тошкент: Ўқитувчи, 1980. – Б.354.

2

Ражабов Д. Бадиий образ ва ритмнинг ўзаро муносабати (70-80- йиллар ўзбек шеърияти мисолида): Филол.

фан ном. дисс. ... – Тошкент, 1998. – 133 б.

3

Қаранг: Рустамов А. Навоийнинг бадиий маҳорати. – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1979. – Б.95-101; Тўйчиев

У. Ўзбек совет поэзиясида бармоқ системаси. – Тошкент: Фан, 1966. – Б.109-111.

13

туғилиш давридаги оддий товушлар ҳамоҳанглиги, шеъриятда мусиқийлик
яратиш воситаси бўлишликдан ўтиб, ажойиб ташбеҳий ифодалар, кутилмаган
бадиий

маъно

тўқнашувларни

шакллантириш

йўлида

хизмат қила

бошлаганини кўрсатади.

Рус адабиётшуноси В.Огнев қофияларда фонетик оҳангдошлик гўзаллиги

баробарида маънолар тўқнашуви яратган гўзалликни ҳам кўради.

1

Ушбу

мулоҳазаларда қофиянинг мазмуний имкониятларидан бири деб ҳисобласа
бўладиган

қофиядош

сўзлардаги

лексик-грамматик

номутаносиблик

масаласи кўздан кечирилади. Бу жиҳатдан Ю.М.Лотманнинг мулоҳазалари
ҳақиқатга

яқинроқ

келади.

2

Феъл

қофияларнинг

бўшлиги

уларда

оҳангдошликнинг етишмаслигида эмас, балки поэтик маъно зиддиятининг
сустлигидадир.

XX аср ўзбек адабиётшунослигида баъзан ноаниқ қофия (баъзи

манбаларда эса тахминий қофия

3

) деб аталувчи кучли грамматик ва оҳанг

нотекисликларига эга бўлган қофиялар эътиборни торта бошлади. Бундай
қофияланишни юзага чиқаришда таянч товушлар иштирок этади.

4

Дардинг

олай, ёрим, айтгил дардингни,


background image

Тоғлар кўтаролмас сенинг дардингни.
Севдим демасам ҳам севгим изҳори,

Умр ўртасида билдим қадрингни.

5

Ёки:
Ётар остонамда танҳо заъфар барг,
Шамолнинг оҳидан тўкилган парча.

Бу ғамгин кузакдан энг сўнгги дарак,

Энг сўнгги ноладир яшаб чарчаган.

6

Ушбу мисолларда қофиядошликлар нутқ товушларининг айнан бир

ўринда такрорланмаётганлиги нуқтаи назаридан ва турли морфологик
категорияларга мансублиги, турли синтактик вазифаларни бажариши
жиҳатидан анъанавий қофиядошликлардан кескин фарқ қилади.

Демак, товушлар қанчалик уйғун ва маънолар қанчалик кескин

фарқланувчи бўлса, қофиялар нафосатининг шунчалик юқори бўлишини
кутиш

мумкин.

Товушлар

архитектоникаси

кутилмаган

даражадаги

уйғунликни юзага келтиради ва айнан шу уйғунлашиб келаётган
товушларнинг ўзи ҳам маъно юзага чиқаришда муҳим аҳамиятга эга
ҳисобланади.

Мустақиллик

даври

лирикасида

шеърий

бандлар

қофияларининг

мазмуний кучи ошиб борди. Айтиш мумкинки, банд қофияси поэтик образ
ривожида, бадиий ғоя ифодасида, шеър бадииятини оширишда хизмат
қилади. Умуман олганда, қофия гўзаллиги, унинг бадиийлик яратувчи кучи

1

Огнев В. Книга про стихи. – М. : 1963. – С.231.

2

Лотман Ю. М. Анализ поэтического текста. – Л.: Просвещение, 1972. – С.62.

3

Бобоев Т. Шеър илми таълими. – Тошкент: Ўқитувчи, 1996. – С.341.

4

Қаранг: Тўйчиев У. Ўзбек совет поэзиясида бармоқ системаси. – Тошкент: Фан, 1966. – Б.112-119.

5

Муҳаммад Юсуф. Иқрор // Жаҳон адабиёти. – Тошкент, 1998. – №2. – Б.130.

6

Ҳабибулло Саид Ғани. Қўқон ушшоғи. – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1986. – Б.20.

14

морфологик-синтактик жиҳатига ҳам боғлиқ бўлиб, поэтик маъноларни
ифода этишда катта аҳамиятга эгадир.

Қофиянинг фонетик структураси.

Банднинг асосий қисми бўлган қофия

структурасини ўрганиш банд структурасини ўрганишнинг бир қисми
ҳисобланади. Товуш алоҳида ҳолида ўзича эстетик таъсир кўрсата олмайди, у
сўз, шеър таркибидагина маълум бир қимматга эгадир. Шунинг учун
товушни мазмунга, поэтик образ ва ғояга боғлаб ўрганиш керак. Р.Уэллек ва
О.Уорреннинг “Теория литературы” китобида соф унлилар мўъжаз борлиқ,
тезлик, жалб қилиш, нозиклик туйғуларини пайдо қилиши айтилади.
Тадқиқотлар натижасида яна шу нарса маълумки, олд-қисқа унлилар (э,и)
нафис, чаққон, аниқ ва ёрқин объектлар билан, тил орқа, чўзиқ унлилар (о,у)
– улкан, сокин, хира, қоронғи объектлар билан боғлиқ бўлар экан.

1

Туркий тил хусусиятларига кўра мисоллар таҳлили орқали бўғин асосини,

шу билан бирга қофия асосини унлилар ташкил этишини кузатишимиз
мумкин. Бу таҳлилларга кўра қофияларнинг қуйидаги типлари борлиги


background image

ҳақида хулосага келинди: 1)унлилар мутаносиб бўлгани ҳолда ундошлар
доирасидаги номутаносиблик; 2)ундошлар мутаносиб бўлгани ҳолда унлилар
доирасидаги

номутаносиблик;

3)бўғинлар

сонидаги

номутаносиблик;

4)бўғинларга тушадиган урғулардаги номутаносиблик ёки нотекислик.

Бундай қофияларнинг шеър бадииятига қандай алоқаси бор? Улар, аввало,

маъно ташишга хизмат қилади. Чунки унинг вазифаси фақатгина
оҳангдошлик яратиш, бандни уюштиришгина эмас, поэтик мазмунни юзага
чиқариш ҳамдир; қофиядаги айнан грамматик номутаносиблик ва маънолар
зиддияти, шу билан бирга, қофиядошлик таркибидаги унли ва ундошлар
уйғунлигининг маълум типлари поэтик образ табиатининг ёрқинроқ намоён
бўлишига хизмат қилади. Строфика, қофия қадимда шаклнинг ўзи бўлган
бўлса, эндиликда у мазмунга таъсир ўтказа бошлади.

“Строфика, ритм ва поэтик образ”

деб номланган 3-боб икки фаслдан

иборат бўлиб, 1-фасл

“Ритмнинг поэтик образ яратишдаги аҳамияти”

деб

номланади. Ритм нима? деган саволга адабиётшунос олимлар турлича
таърифлар берганлар. Г.Д.Гачев ритм ҳақида сўзлар экан, айнан унинг бадиий
асарни уюштирувчи ибтидо эканлигини таъкидлайди.

2

“Теория литературы”

китобида эса рус формалистлари поэтик ритмнинг асосий бирлигини нотўғри
белгилаганликлари айтилади ва бунга аниқлик

киритилади.

3

Ўзбек

олимларидан И.Султон, Т.Бобоев, Э.Худойбердиев дарсликларида ҳам ритмга
таъриф берилган.

4

Айнан ритмнинг поэтик образ яратишдаги аҳамияти ҳақида рус олими

А.В.Чичериннинг тадқиқотлари диққатга сазовордир. Олимнинг фикрича,

1

Шунингдек, Морис Громмен томонидан француз шеърияти экспрессивлик жиҳатидан текширилганини, у

француз тилидаги барча унли ва ундошларни тасниф қилиб, уларнинг турли шоирлар ижодидаги
экспрессивлик даражасини ўрганганини баён қилади. Қаранг : Уэллек Р., Уоррен О.. Теория литературы. – М.:
Прогресс, 1978. – С.177.

2

Теория литературы. Основные проблемы в историческом освещении.[Кн.1]. Образ, метод, характер. – М.:

АН СССР, 1962. – С.197.

3

Уэллек Р., Уоррен О. Теория литературы. – М.: Прогресс, 1978. – С.185-186.

4

Бобоев Т. Шеър илми таълими. – Тошкент: Ўқитувчи, 1996. – Б. 21; Худойбердиев Э. Адабиётшуносликка

кириш. – Тошкент: Ўқитувчи, 1995. – Б.141.

15

меъморчиликдаги ёки мойбўёқда расм чизиш каби, шеъриятда ритм

образнинг асосида бўлиб, унинг мазмун кучи, қувватини ҳаракатга
келтиради, худди шу аснода ғоя билан туташади. Айнан Пушкин асарларида
гап конструкциясида ритм, унинг қаҳрамонлар ички қарама-қаршиликларини
беришдаги роли масалаларига ҳам тўхталиб ўтади.

1

Тютчев ва Пушкин

лирикасида образ ритми ҳақида сўз юритиб, поэтик синтаксисда қўлланилган
сўзлар, уларнинг ўрни, гап қурилишининг образ яратишдаги хизматини
кўрсатади.

2

ХХ аср охири ва ХХ1 аср бошлари шеъриятида “бир-бирига тенг нутқ

бўлакларининг бир текисда изчил” такрорланмаётганини кўрамиз. Яъни
шеърларда нотекис ҳаракатли ритм табиати

3

намоён бўлмоқда.

Ритмни ўрганар эканмиз, бевосита композиция масаласини ҳам четлаб


background image

ўтмаймиз. Шеърий бандларни ўрганиш шеър композициясини ўрганишга
тенгдир. Шеърда композициянинг дастлабки омиллари ритм ва
синтаксисдир

4

. Ш.Раҳмоннинг қуйидаги шеърий парчасини кузатиб шу

хулосага келиш мумкин:

Воҳ, ўшал лаҳзалар...
ўтдими буткул
гунафша атирли тансиқ туйғулар,

саҳарги боғларни уйғотган булбул,
ойларнинг нурларин элаган сувлар.

5

Ушбу банднинг ҳар бир мисраси алоҳида ўқиб кўрилса, улар мустақил

ҳолда мазмунни юзага чиқармаслигини, бир банд сифатида бириккандагина
тугал бўлишини ҳис қиламиз. Шоир томонидан банднинг 1-мисраси икки
қаторда берилган. “Воҳ, ўшал лаҳзалар...” бандга қувват (импульс) беради,
яъни ритмни ташкил қилади, лирик қаҳрамон қалбидаги тўлиқиш,
соғинишни ифода этади. “Ўтдими буткул” сўзи алоҳида мисрада берилиб,
ритмик майдон ҳосил қилади, 1-мисрадаги қувват кучини кейинги
мисраларга бўлиб юборади. Энди бу лаҳзаларнинг қандай лаҳзалар
эканлигини айтиш эҳтиёжи туғилади. Ушбу шеър ритмини тўлиқ ҳис
қилишда, албатта, интонациянинг ҳам аҳамияти катта. Адабиётшунос олим
Уоррен ҳам ритмни интонациядан айри тушунмайди.

6

Строфа таркибида синтактик жиҳатдан турлича гап конструкцияларини

ҳам учратиш мумкин.

7

Бир банд бир жумладан иборат бўлиши ёки бир

мисрада бир неча жумла берилиши мумкин. Бу ҳодиса ўз-ўзидан ритм ва
поэтик мазмун билан бевосита боғлиқдир. У.Азимнинг “Бўлиниб боряпман
минг бир бўлакка” деб бошланувчи шеърини таҳлил қилар эканмиз,
шеърнинг хулоса қисмига алоҳида эътибор қаратмоқ жоиздир. Шеър

1

Чичерин А. В. Ритм образа. – М.: СП, 1978. – 277 с.

2

Ўша асар. – Б. 193-235.

3

Ражабов Д. Бадиий образ ва ритмнинг ўзаро муносабати (70-80- йиллар ўзбек шеърияти мисолида): Филол.

фан. ном дисс. ... – Тошкент, 1998. – Б.133.

4

Жирмунский В. Теория стиха. – Л.: СП, Лен-е отд-е, 1975. – С.433.

5

Шавкат Раҳмон. Сайланма. – Тошкент: Шарқ, 1997. – Б.371.

6

Уэллек Р., Уоррен О. Теория литературы. – М.: Прогресс, 1978. – С.186.

7

Рауф Парфи. Сўнгги видо. – Тошкент: Миллий кутубхона, 2006. – Б.78.

16

қофиясиз, оқ шеър йўли билан ёзилган. Бандма-банд таҳлил қилсак, ундаги

бош қаҳрамон – 1-бандда оқибатсиз, шафқатсиз, севгини унутган қиёфада
намоён бўлади. 2-бандда у душманга хор, оёқости бўлган. 3-бандда
хотирасидан ажралган, ўтмишини унутган, ҳиссиётсиз, юраксиз бир
манқуртга айланади. Ҳар бир банднинг 1-сатрида “Бўлиниб боряпман минг
бир бўлакка” жумласи маъно кучайтириш учун, поэтик образ қиёфасини
ёрқинроқ тасаввур қилиш учун хизмат қилади. Хулоса бандга келиб эса фикр
ва ифода ўзгаради. Лирик қаҳрамон “Чинор тагида бўлиниб ётган” ҳолида
бир сўз унинг лабларида пайдо бўлади: “Ватан”. Унинг минг бир бўлакка
бўлинган аъзолари бирлаша бошлайди.

1

Шу ўринда Шавкат Раҳмоннинг


background image

мустабид тузум даври сиёсатига қарши кайфиятда ёзилган “Хиргойи”
шеъридаги хулоса бандга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқ жоиздир.
Кўринадики, ҳар икки ижодкор асарида замон, ватан, эрк, миллатпарварлик
мавзулари кўтарилган. Бу ғоялар оддий, одатий шеърларга сиғмайди, шеърда
қонун-қоидалардан бир оз чекинишни талаб этади.

Адабиётшунос олима Акулованинг Хлебников ижоди юзасидан олиб

борган

тадқиқотлари

айнан

шеърда

ритм

ўзгариши

масалаларига

бағишланади.

2

Ритм

шеърни

ҳаракатга

келтиради,

ғояни

якун сари

йўналтиради, поэтик образни юзага чиқаради. Масалан, Ш.Раҳмоннинг
“Денгиз билан учрашув” шеърини таҳлил қиладиган бўлсак, ундаги поэтик
образнинг яратилишида шеър ритми ва шакли ҳам муҳим роль ўйнаган.
Шеърдаги ритм, унда яратилган образ – “қафасда уринаётган”, озодликка
ташна қушнинг ҳаракатига монанд. Шеър асли 9 бўғинли, 4+5ли туроққа эга.
Бироқ айрим ҳолатларда – лирик кечинма талаби билан бунга риоя
қилинмайди. Шеър давомида сархуш, кенглик истаб бош ураётган тўлқин,
ритм – денгизнинг бебош тўлқинлари ҳаракати сезилади.

Поэтик образ поэтик ғояни ифодалаш шакли ва маъносидир, яъни муайян

поэтик ғоя муайян образ ёки образлар системаси орқали ифодаланади.
Тилдаги сўзнинг шакли ва маъноси, жумла тузилиши, поэтик синтаксис –
булар поэтик образ яратиш воситаларидир. Шоир учун сўзнинг шакли ҳам,
маъноси ҳам восита, синтактик қоидалар ҳам восита. Поэтик образ яратишда
сўзларнинг ўрни алмашишининг ҳам катта фарқи бор.

Юқоридагилардан маълум бўладики, демак ритмга нисбатан икки хил

ёндашув зарур:

1) банд ритми – ички ритм (кўп ҳолда вазн билан боғлиқ), ритм банднинг

компоненти сифатида қаралади.

2) яхлит шеър ритми – бунда ритм бирламчи, банд иккиламчи бўлиб, банд

ритмнинг компоненти сифатида қаралади.

Демак, поэтик образни юзага чиқаришда банд композицияси, яъни ички

тузилиши, унинг синтактик қурилиши катта аҳамиятга эга, чунки шоир
яратган поэтик образлар унинг қандай ифода этилиши билангина намоён
бўлади; ижодий ғоянинг ривожланиб бориши ва яхлит поэтик образнинг

1

Усмон Азим. Сайланма. – Тошкент: Шарқ , 1995. – Б.215.

2

www-rcf.usc.edu/~alik/index.html. Акулова В. В. Хлебников. Поэтический космос: от поэтического элемента

к мифу.

17

пайдо бўлишида мантиқий зарб олган сўзлар ёки сўз бирикмаларининг,

умуман, шеър ритмининг аҳамияти каттадир. 3-бобнинг 2-фасли

“Шеърнинг

бадиий-композицион тугалланганлиги ва поэтик образ”

деб номланади.

Лирик асарнинг тугалланганлиги нима билан белгиланади? Хулоса банд
пишиқ бўлмаса, шеър якунланмагандек таассурот беради. Яъни мисралар
қуйма, ўта сайқал топган, оҳангдор бўлиши керак. Хулоса банддаги ортиқча
қўлланган бирор сўз мазмунга путур етказиши ёки ўз ўрнига тушган бирор
сўз шеърни очиб юбориши мумкин. Ҳар бир банд мавзу жиҳатдан тугалликка
эга бўлиши лозим. Хулоса банд эса ҳар бир бандга алоқадор мавзуни акс


background image

эттириши керак. У бандларни шеър композициясида намоён қилади ва шу
билан бирга, уларни ягона бадиий яхлитлик даражасига кўтаради. Хулоса
банд бандма-банд ривожланиб келган ижодий ғояни пишитади, якунлайди,
бир тўхтамга келтиради, уни юқори чўққига олиб чиқади. Хулоса бандда
интонация, баъзан вазн ва қофия ҳам ўзгаради. Асар хоҳ патетик бўлсин, хоҳ
тушкун, охирги бандида ҳис-ҳаяжон тугамаслиги керак. Чунки ритм
шоирдаги ҳаяжонни бўлакларга бўлади, ҳаяжон тугагандан кейин давом
эттирилган шеър муваффақиятсиз чиқади. Демак, ўқувчида охирги банддан
кейин ҳам ҳаяжон давом этиши керак. Бу жараён қуйидагиларга таъсир
қилади: 1)хулоса банднинг қофияланишига; 2)хулоса банддаги мисралар
сонига; 3)хулоса банднинг интонацион жиҳатига; 4)хулоса банднинг ритмик
жиҳатига.

Ш.Раҳмоннинг “Оролга савол” шеърини таҳлил қилар эканмиз, айнан

хулоса бандга катта маъно юклатилганини кўрамиз. Бунда ижтимоий
мазмундаги образ яратиш билан боғлиқ ҳолда шоирнинг ифода услублари ва
шеърий шаклларида ўзгаришлар юз берганини айтиш мумкин. Шоирнинг шу
руҳдаги “Хиргойи” шеърида ҳам хулоса банд мисраларида олдинги банд
мисраларига нисбатан тафовутни кўрамиз.

Хулоса банднинг интонацион жиҳатдан ўзига хослиги ҳам поэтик

маънони юзага чиқаришда алоҳида роль ўйнайди. Масалан, Ш. Раҳмоннинг
“Туркийлар” номли шеърида бу ҳодиса яққол намоён бўлади.

1

Ритм – ҳаяжон тўлқинини бўлакларга бўлади. Шунинг учун ҳаяжон

бўлиниб тугагандан кейинги мисраларнинг шеърга алоқаси бўлмайди, қуруқ
гапга айланади, эстетика, бадиият йўқолади. Шу ўринда шеър якунининг
бадииятни юзага чиқаришда ниҳоятда аҳамияти каттадир. Хулоса бандга хос
хусусиятлар: мисра сони, оҳанг, вазн ва бошқа жиҳатлардан олдинги
бандлардан фарқланиш, бадиий тугалланганлик, поэтик образни юзага
чиқариш ва поэтик ғоя такомилига хизмат қилади.

УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР

Мазкур тадқиқотда строфика ва ритмнинг поэтик образ яратишдаги ўрни

масаласи илк бор алоҳида тадқиқот сифатида ўрганилди. Строфикага ишда

1

Шавкат Раҳмон. Туркийлар // Сайланма. – Тошкент: Шарқ, 1997. – Б.338-339.

18

фақат шаклий ҳодиса сифатида эмас, поэтик ғоя ифодасига хизмат қилувчи,

поэтик образ билан бирга туғилган ботиний ҳодиса сифатида қаралди.

Тадқиқот натижасида қуйидаги хулосаларга келинди:

1.

“Банд”

сўзи

илмий

адабиётларда

кўп

ўринларда

Европа

терминологиясидаги “строфа” терминига синоним сифатида ишлатилади.
Бироқ уларнинг мазмуний фарқлари ҳам бор. “Банд” сўзи мазмуний тўсиқ,
бандлик, фикрий-ҳиссий бўлиниш, тугалланганлик маъноларига эга,
“строфа”да эса айланиб қайтиш, бурилиш маънолари бор, яъни олдинги


background image

манзарага қайтиш бор. “Банд”нинг имкониятлари “строфа”дан кенгроқ
бўлиб, нафақат анъанавий, балки ноанъанавий банд маъносини ҳам
англатади.

2. Бадиий ғоя ифодасида, образ яратишда шеърнинг вазн, ритм, поэтик

синтаксис каби бошқа элементлари қаторида банд тузилишининг ҳам
аҳамияти, ўрни бор. Строфа турларининг хилма-хиллиги, шеърнинг
бандларга бўлиниш зарурати поэтик образ такомили билан боғлиқдир.

3. XX аср охири – XXI аср бошлари ўзбек лирикасида шеърда ички

маъноларнинг кучайиши ҳисобига банд тузилишининг анъанавий шакллари
кенг қўлланиши билан бир қаторда банд тизимида янгиланиш юз берди, янги
шакллар юзага келди.

4. Анъанавий шеърларда строфика мезонлари сифатида камида икки

мисранинг банд бўлиб бирикуви, шеърий парчада оҳанг, ритм, қофия, вазн,
синтактик алоқа ва шеърий парчалар орасида мантиқий боғлиқлик бўлиши
шартдир. Шу билан бирга строфа ўз композициясига эга бўлмоғи керак.
Ноанъанавий шеърларда эса, асосан, фикрий-ҳиссий тугаллик, яхлит шеър
ритми ва интонация бандни ташкил этади.

5. Мисраларнинг, ўз навбатида, шеърий бўлакларнинг ўзаро мантиқан

боғланганлиги поэтик образни юзага чиқаришда, шеърда умумий яхлит бир
образни яратишда хизмат қилади.

6. Шеърий парчада ифода этилаётган поэтик мазмун, бадиий ғояни юзага

чиқаришда строфадаги қофиядошликнинг ҳам хизмати бор. Қофия
структурасининг мазмун, поэтик образ, ритм, вазн билан муносабати бўйича
тадқиқ ва таҳлиллар натижасида янгича қофия кўринишлари мавжудлиги
аниқланди.

7. Бугунги ўзбек строфикасида ХХ аср ўзбек лирикасининг анъанавий

банд кўринишлари, мумтоз шеъриятнинг айрим анъаналари қўлланиши
билан бирга, эркин шеър элементлари ҳам дадил кириб келди. Шунингдек, бу
соҳада жаҳон адабиёти анъаналари ҳам лирикамизга кириб кела бошлади.

8. Биз юқорида кўриб ўтган вазн, қофия, ритм шоир шууридаги поэтик

образлар билан бирга туғилиб келади. Ана шу образ талаби билан шеър
бўлакларга бўлинади. Буни эса ижодкор шууридаги оҳанг бошқаради.
Банднинг синтактик қурилиши ҳам шу оҳангга боғлиқ бўлади. Поэтик
синтаксисдаги шоирлар қўллаган усуллар орқали бадиий маҳорат даражаси
аниқланади, бу усуллар поэтик образни юзага чиқаришда аҳамиятлидир.

9. Шеър композициясида асосий ғояни юзага чиқаришда, айниқса, хулоса

банднинг ўрни каттадир. Шеърда хулоса банд айрим ўзига

19

хосликларга эга; бошқа бандлардан кўпинча кучли ҳаяжон, мисралар
сонининг ўзгариши, кучли интонация каби хусусиятлар билан ажралиб
туради.

10. Ритм шоир шууридан келаётан ҳаяжонни бўлакларга бўлади ва банд

турларини яратади. Бу оҳанг ҳеч қачон бир хил суръат(темп)да, бир хил тусда
бўлмайди. Поэтик композициянинг ўзаги ритмдир, лекин сўзлар маъноли


background image

бўлмаса бадиий ғоя юзага чиқмайди.

11. Айтиш мумкинки, шеърий бандлар бадииятни, ижодий ғояни юзага

чиқариш,

поэтик

образни

яратиш

майдонидир.

Шеърнинг

барча

компонентлари, жумладан, бандлар, энг аввало, унда ифода этилаётган
поэтик образни юзага чиқаришга хизмат қилади, туғилиб келаётган ритм
тўлқинига кўра шеър шакли пайдо бўлади.

Истиқлол даври ўзбек лирикасини тадқиқ этар эканмиз, шакл ва ички

мазмун ўзгаришларини кўпроқ даврга янги ғоялар бера олган шоирлар
ижодида кўрамиз. Фикран, ботинан янгилана олган ижодкоргина адабиётни
янгилай олиш қудратига эга бўлади.

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1. Саидғаниева Г. Қофия гўзаллиги // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. –

Тошкент, 1998. – № 4. – Б. 3.

2. Саидғаниева Г. Қофиянинг график ва фонетик хусусиятларига бир

назар//Тил ва адабиёт таълими. – Тошкент, 1998. – № 6. – Б. 57-62. 3.
Саидғаниева Г. Тўрт сатр – зўр сатр // Тафаккур. – Тошкент, 1999. – № 2. – Б.
84-85.

4. Саидғаниева Г. Фитрат ва жадид адабиёти // Фарғона водийсидаги

жадидчилик

ҳаракати.

Республика

илмий-назарий

анжумани

материаллари. – Андижон, 2002, 3 июнь.

5. Саидғаниева Г. Шеърий бандлар нафосати // Тил ва адабиёт таълими. –

Тошкент, 2006. – №2. – Б.67-69.

6. Саидғаниева Г. “Ниҳол” адабий уюшмаси тарихидан//Қўқон асрлар

силсиласида. Республика илмий-назарий анжумани материаллари. –
Қўқон, 2004. – Б. 239-240.

7. Саидғаниева Г. Адабий-назарий тушунчаларни ўргатишда янги педагогик

технологиялардан фойдаланиш // Таълим ва технология. Илмий-услубий
мақолалар тўплами. – Фарғона, 2006. – Б. 46-49.

8. Саидғаниева Г. Усмон Азим ижодида шеърий бандлар // Ўзбек тили ва

адабиёти. – Тошкент, 2006. – №4. – Б. 75-77.

9. Саидғаниева Г. Қофия сабоқларини ақлий ҳужум асосида ўрганиш //

Илмий – услубий мақолалар тўплами. – Қўқон, 2006. – Б. 92-94. 10.
Саидғаниева Г. Ишқи илоҳий кўйида // Тил ва адабиёт ўқитишнинг долзарб
масалалари. Илмий – услубий мақолалар тўплами. – Тошкент: Фан, 2008. –
Б.83-88.

20

11. Саидғаниева Г. Мустақиллик даври шеъриятида шаклий изланишлар //

Илмий-педагогик изланишлар. Илмий – услубий мақолалар тўплами. –
Тошкент: Фан, 2008. – Б. 23-30.

12. Саидғаниева Г. Уйғонмадим сенинг кўксингда // Жаҳон адабиёти. –


background image

Тошкент, 2009. – №5. – Б. 174-177.

13. Саидғаниева Г. Ҳабибулло Саид Ғанининг Навоий ғазалига бир

мухаммаси хусусида //Адабиёт кўзгуси. – Тошкент, 2009. – №11. – Б.80-
83.

14. Саидғаниева Г. Ҳозирги адабий жараёнда иккилик шакл табиати ва

унинг поэтик образ яратишдаги ўрни //Адабий матн тадқиқи масалалари.
Республика ёш олимларининг илмий анжумани материаллари. – Тошкент,
2009. – Б. 49-52.

15. Саидганиева Г. Трехстишия сегодняшней узбекской лирики // Filologiya
m

ə

s

ə

l

ə

l

ə

ri. – Baki: Elm v

ə

T

ə

hsil, 2010. –№ 9. – C.333-338. 16. Саидганиева Г.

Художественное толкование арифметики в поэтическом произведении //
Filologiya m

ə

s

ə

l

ə

l

ə

ri. – Baki: Elm v

ə

T

ə

hsil, 2010. –№ 11. – C.439-446.

21

Филология фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Сайдганиева

Гулбахор Шарабидиновнанинг 10.01.01 – ўзбек адабиёти ихтисослиги бўйича

“Истиқлол даври лирикасида строфика ва ритмнинг поэтик образ
яратишдаги ўрни”

мавзусидаги диссертациясининг


background image

РЕЗЮМЕСИ

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

поэтика, поэтик образ, банд, мантиқий

зарб, қофия, грамматик номутаносиблик, композиция, поэтик синтаксис,
ритм, интонация, хулоса банд.

Тадқиқот объектлари:

истиқлол даври ўзбек лирикаси: Эркин

Воҳидов, Рауф Парфи, Шавкат Раҳмон, Усмон Азим, Муҳаммад Юсуф, Иқбол
Мирзо каби шоирларнинг асарлари.

Ишнинг мақсади:

истиқлол даврида яратилган шеърий асарларнинг

таҳлил ва талқини орқали бугунги ўзбек лирикасида строфика ва ритмнинг
поэтик образ яратишдаги ўрни ва ролини ўрганиш ва тадқиқ қилиш.

Тадқиқот методлари:

диссертацияда қиёсий ва таҳлилий методлардан

фойдаланилди

.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

ишда строфика ва ритм

ҳодисасининг бадииятга айланиш жараёни илк марта эътироф этилди. Бунда
строфа турлари пайдо бўлишининг поэтик образ билан боғлиқлиги масаласи
ўрганилди. Шунингдек, банд қофияси ва хулоса банднинг поэтик образни
юзага чиқаришдаги роли тадқиқ этилди.

Амалий аҳамияти:

строфика ва ритмнинг поэтик образ яратишдаги

ролини ўрганиш бўйича илмий хулосалар замонавий ўзбек лирикасини кенг
тадқиқ этишдаги поэтик образ ва строфика билан боғлиқ кейинги ишларга
таянч манба бўлиши мумкин.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

ишдаги

асосий хулосалардан Қўқон Давлат педагогика институтида “Ҳозирги адабий
жараён”, “Адабиёт назарияси”, “Шеър илми таълими” фанларидан
маърузалар ўқишда ва амалий машғулотлар олиб боришда фойдаланилди.

Қўлланиш соҳаси:

ҳозирги ўзбек адабиёти, адабиёт назарияси, адабий

танқид.

22

РЕЗЮМЕ

диссертации Сайдганиевой Гульбахор Шарабидиновны на тему

«Роль


background image

строфики и ритма в создании поэтического образа в лирике эпохи
Независимости»

, представленной на соискание ученой степени кандидата

филологических наук по специальности 10.01.01. – Узбекская литература.

Ключевые слова:

поэтика, поэтический образ, строфа, логическое

ударение, рифма, грамматическое несовпадение, композиция, поэтический
синтаксис, ритм, интонация, заключительная строфа.

Объекты исследования:

узбекская лирика эпохи независимости:

произведения поэтов как Эркин Вахидов, Рауф Парфи, Шавкат Рахман,
Усмон Азим, Мухаммад Юсуф, Икбол Мирзо.

Цель работы:

изучение и исследование места и роли строфики и ритма

в сегодняшней узбекской лирике в создании поэтического образа путем
толкования и анализа поэтических произведений, созданных в эпохе
независимости.

Методы исследования:

в диссертации использованы сравнительный и

аналитический методы.

Полученные результаты и их новизна:

в диссертации впервые

зафиксирован процесс превращения строфики и ритма в художественность. В
этом изучен вопрос возникновения строфических видов и взаимосвязи с
поэтическим

образом.

Кроме

того,

исследована

роль

рифмы

и

заключительной строфы в выявлении поэтического образа.

Практическая значимость:

научные выводы по изучению роли

строфики и ритма в создании поэтического образа могут быть опорным
источником для последующих работ связанных с поэтическим образом и
строфики в широком изучении современной узбекской лирики.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

основные

выводы диссертации были использованы в проведении лекций и
практических занятий по предметам «Современный литературный процесс»,
«Теория литературы», «Обучение науки стиха» для студентов Кокандского
педагогического института.

Область применения:

современная узбекская литература, теория

литературы, литературная критика.

23


background image

RESUME

Thesis of Saydganiyeva Gulbahor Sharabidinovna on the scientific degree
competition of the doctor of sciences (philosophy) in Philology, on speciality
10.01.01 – Uzbek literature, on the subject

“The place of stanzaic prosody and

rhythm in the creation of poetic figures in the epoch of independence”.

Key words:

poetics, poetic figure, strophe, logical stress, rhyme,

grammatical divergence, composition, poetical syntax, rhythm, intonation, envoy.

Subjects of research:

Uzbek lyric poetry in the epoch of independence: the works

by the poets such as Erkin Vohidov, Rauf Parpi, Shavkat Rahman, Usmon Azim,
Muhammad Yusuf, Ikbal Mirza.

Purpose of work:

The study and investigation of the place and role of

stanzaic prosody in modern Uzbek literature in the creation of poetic figures by
means of the interpretation and analysis of poetry produced in the epoch of
independence.

Methods of research: С

omparative and analytical methods are used in the

dissertation.

The results obtained and their novelty:

In the dissertation, for the first

time, the process of conversion of stanzaic prosody and rhythm into artistic merit is
identified. Herein the issue of the origin of strophical types and their
interconnection with poetical figures is investigated. Besides, the role of rhyme and
envoy in the exposure of the poetic figures is analyzed.

Practical value:

The scientific conclusion on the analysis of the role of

stanzaic prosody and rhyme in the creation of poetic figures can be the reference
source for the further works associated with poetic figures and stanzaic prosody in
the widespread investigation of modern Uzbek lyric poetry.

Degree of embed and economic effektivity:

The main conclusions of the

dissertation were used in delivering lectures and practical training on the theme
“Modern literary process”, “Literary theory”, “The science of versification” for the
students of Kokand Pedagogical Institute.

Field of application:

theory of literature, literary criticism, modern Uzbek

literature.


background image

24

Bibliografik manbalar

Саидғаниева Г. Қофия гўзаллиги И Ўзбекистон адабиёти ва санъати. -Тошкент, 1998. - № 4. - Б. 3.

Саидғаниева Г. Қофиянинг график ва фонетик хусусиятларига бир назар//Тил ва адабиёт таълими. - Тошкент, 1998. - № 6. - Б. 57-62.

Саидғаниева Г. Тўрт сатр - зўр сатр // Тафаккур. - Тошкент, 1999. - № 2. - Б. 84-85.

Саидғаниева Г. Фитрат ва жадид адабиёти // Фарғона водийсидаги жадидчилик ҳаракати. Республика илмий-назарий анжумани материаллари. - Андижон, 2002, 3 июнь.

Саидғаниева Г. Шеърий бандлар нафосати // Тил ва адабиёт таълими. -Тошкент, 2006. - №2. - Б.67-69.

Саидғаниева Г. “Ниҳол” адабий уюшмаси тарихидан//Қўқон асрлар силсиласида. Республика илмий-назарий анжумани материаллари. -Қўкон, 2004. - Б. 239-240.

Саидғаниева Г. Адабий-назарий тушунчаларни ўргатишда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш // Таълим ва технология. Илмий-услубий мақолалар тўплами. - Фаргона, 2006. - Б. 46-49.

Саидганиева Г. Усмон Азим ижодида шеърий бандлар // Узбек тили ва адабиёти. - Тошкент, 2006. - №4. - Б. 75-77.

Саидганиева Г. Қофия сабокларини ақлий ҳужум асосида ўрганиш // Илмий - услубий мақолалар тўплами. - Қўкон, 2006. - Б. 92-94.

Саидганиева Г. Ишки илоҳий кўйида И Тил ва адабиёт ўқитишнинг долзарб масалалари. Илмий - услубий мақолалар тўплами. - Тошкент: Фан, 2008. - Б.83-88.

Саидганиева Г. Мустакиллик даври шеъриятида шаклий изланишлар // Илмий-педагогик изланишлар. Илмий - услубий мақолалар тўплами. -Тошкент: Фан, 2008. - Б. 23-30.

Саидганиева Г. Уйғонмадим сенинг кўксингда // Жаҳон адабиёти. -Тошкент, 2009. - №5. - Б. 174-177.

Саидганиева Г. Ҳабибулло Саид Танининг Навоий газалига бир мухаммаси хусусида //Адабиёт кўзгуси. - Тошкент, 2009. - №11. - Б.80-83.

Саидганиева Г. Ҳозирги адабий жараёнда иккилик шакл табиати ва унинг поэтик образ яратишдаги ўрни //Адабий матн тадқиқи масалалари. Республика ёш олимларининг илмий анжумани материаллари. -Тошкент, 2009. - Б. 49-52.

Саидганиева Г. Трехстишия сегодняшней узбекской лирики // Filologiya m8s81919ri. - Baki: Elm va Tahsil, 2010. -№ 9. - С.333-338.

Саидганиева Г. Художественное толкование арифметики в поэтическом произведении // Filologiya masalalari. - Baki: Elm va Tahsil, 2010. -№ 11. -С.439-446.