Бир қанча жиноят содир этганлик учун жавобгарлик муаммолари

Annotasiya

Тадқиқот объектлари: бир қанча жиноятлар, уларнинг намоён бўлиш шакллари ва мураккаб ягона жиноятлар билан боғлиқ жиноят-ҳукуқий муносабатлар.
Ишнинг мақсади: бир канча жиноят содир этишни тартибга солишга қаратилган ҳуқуқий нормаларнинг тергов-суд идоралари фаолиятида қўлланиш амалиётини назарий қарашлар, хорижий давлатлар қонунчилик тажрибаси ва социологик сўров натижалари асосида таҳлил қилиш оркали жиноят қонунчилигини янада либераллаштириш ва инсонпарварлик тамойилларига мувофиклаштириш юзасидан назарий ва амалий таклиф ва тавсиялар тайёрлаш.
Тадқиқот методлари: билишнинг умумилмий ва фундаментал услуби сифатида диалектик услуб, тизимли-ҳукукий, қиёсий-ҳукуқий, мантиқий-юридик, тарихий, социологик, статистик усуллар, Президент И.Каримов асарлари ва нутқларини ўрганиш асосида тахдилий шарҳлаш усули.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Узбекистан Республикаси Жиноят кодексида назарда тутилган бир канча жиноят содир этишга оид ҳуқуқий нормалар илк маротаба комплекс тарзда ўрганилган, уни қўллаш юзасидан тергов-суд идоралари фаолиятида аникланган муаммолар ва хатоларни бартараф этиш максадида Жиноят кодексининг 54 та моддасига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш хакида илмий асосланган таклифлар ва амалиётда фойдаланиш учун услубий тавсиялар тайёрланган.
Амалий ахамияти: тадқиқот натижасида берилган хулоса, таклиф ва тавсиялардан суд ва ҳукуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жиноят конуни нормаларини кўллаш фаолиятида фойдаланиш мумкин.
Татбиқэтиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: диссертациядаги асосий хулоса, таклиф ва тавсиялардан Наманган давлат университетида дарс ўтиш жараёнида фойдаланилмокда. Жиноят конунчилигини такомиллаштиришга оид таклифлар Узбекистан Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сената ҳамда Узбекистан Республикаси Президента ҳузуридаги Амалдаги конун ҳужжатлари мониторинги институтига такдим этилган.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: тадқиқот натижалари жиноят қонунини такомиллаштириш ва уни қўллаш амалиётида; жиноят ҳуқуқи назариясини ривожлантиришга оид илмий тадқиқот ишларида; ҳуқукшунос кадрлар ва ўкув манбаларини тайёрлашда қўлланилади.

Manba turi: Tezislar
Yildan beri qamrab olingan yillar 1992
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
CC BY f
1-41
15

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Мирзахмад, Ж. (2023). Бир қанча жиноят содир этганлик учун жавобгарлик муаммолари. Avtoreferat Katalogi, 1(1), 1–41. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/43225
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Тадқиқот объектлари: бир қанча жиноятлар, уларнинг намоён бўлиш шакллари ва мураккаб ягона жиноятлар билан боғлиқ жиноят-ҳукуқий муносабатлар.
Ишнинг мақсади: бир канча жиноят содир этишни тартибга солишга қаратилган ҳуқуқий нормаларнинг тергов-суд идоралари фаолиятида қўлланиш амалиётини назарий қарашлар, хорижий давлатлар қонунчилик тажрибаси ва социологик сўров натижалари асосида таҳлил қилиш оркали жиноят қонунчилигини янада либераллаштириш ва инсонпарварлик тамойилларига мувофиклаштириш юзасидан назарий ва амалий таклиф ва тавсиялар тайёрлаш.
Тадқиқот методлари: билишнинг умумилмий ва фундаментал услуби сифатида диалектик услуб, тизимли-ҳукукий, қиёсий-ҳукуқий, мантиқий-юридик, тарихий, социологик, статистик усуллар, Президент И.Каримов асарлари ва нутқларини ўрганиш асосида тахдилий шарҳлаш усули.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Узбекистан Республикаси Жиноят кодексида назарда тутилган бир канча жиноят содир этишга оид ҳуқуқий нормалар илк маротаба комплекс тарзда ўрганилган, уни қўллаш юзасидан тергов-суд идоралари фаолиятида аникланган муаммолар ва хатоларни бартараф этиш максадида Жиноят кодексининг 54 та моддасига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш хакида илмий асосланган таклифлар ва амалиётда фойдаланиш учун услубий тавсиялар тайёрланган.
Амалий ахамияти: тадқиқот натижасида берилган хулоса, таклиф ва тавсиялардан суд ва ҳукуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жиноят конуни нормаларини кўллаш фаолиятида фойдаланиш мумкин.
Татбиқэтиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: диссертациядаги асосий хулоса, таклиф ва тавсиялардан Наманган давлат университетида дарс ўтиш жараёнида фойдаланилмокда. Жиноят конунчилигини такомиллаштиришга оид таклифлар Узбекистан Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сената ҳамда Узбекистан Республикаси Президента ҳузуридаги Амалдаги конун ҳужжатлари мониторинги институтига такдим этилган.
Қўлланиш (фойдаланиш) сохаси: тадқиқот натижалари жиноят қонунини такомиллаштириш ва уни қўллаш амалиётида; жиноят ҳуқуқи назариясини ривожлантиришга оид илмий тадқиқот ишларида; ҳуқукшунос кадрлар ва ўкув манбаларини тайёрлашда қўлланилади.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК ИНСТИТУТИ

Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 343.23




жиянов мирзахмад хАСАНБАЕВИЧ






БИР ҚАНЧА ЖИНОЯТ СОДИР ЭТГАНЛИК

УЧУН ЖАВОБГАРЛИК МУАММОЛАРИ


12.00.08

Жиноят ҳуқуқи ва криминология;

жиноят

-

ижроия ҳуқуқи


юридик фанлар доктори илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация


А

В

Т

О

Р

Е

Ф

Е

Р

А

Т

И










Тошкент

- 2012


background image

2

Диссертация Ўзбекистан Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат

юридик институти «Жиноят ҳуқуқи ва криминология

»

кафедрасида

бажарилган.


Илмий маслаҳатчи

:

юридик фанлар доктори, профессор

,

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган

юрист

Рустамбаев Мирзаюсуп

Хакимович


Расмий оппонентлар:

юридик фанлар доктори, профессор

Кабулов Рустам

юридик фанлар доктори

Неъматов Жасур Аминжонович

юридик фанлар доктори

Мирзаев Азиз Алишерович


Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

юристлар малакасини ошириш маркази


Ҳимоя Ўзбекистан Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат

юридик институти ҳузуридаги юридик фанлар доктори (номзоди) илмий

даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д.016.15.01 рақамли

ихтисослашган кенгашнинг 2012 йил 22 июнь куни соат

10.00

даги йиғилишида

бўлиб ўтади (100047, Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 35).

Диссертация билан Ўзбекистан Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент

давлат юридик институти Ахборот ресурс

-

маркази (100047, Тошкент шаҳри,

Сайилгоҳ кўчаси, 35)

да танишиш мумкин.



Автореферат 2012 йил

18

майда тарқатилди.

Ихтисослашган кенгаш котиби,

Тургунбоев Эльбекжон

юридик фанлар номзоди

Одилжонович


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг

долзарблиги.

Давлатимиз

раҳбари

И.А.Каримов

таъкидлаганидек, «мамлакатимизни демократик янгилашнинг бугунги

босқичдаги энг муҳим йўналишларидан бири бу

-

қонун устуворлиги ва

қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя

қилишга қаратилган суд

-

ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва

либераллаштиришдан иборатдир»

1

. «Шуни алоҳида қайд этиш лозимки,

жиноий

-

ҳуқуқий соҳадаги сиёсатни такомиллаштиришда жиноят ва жиноят

-

процессуал қонунчилигини янада либераллаштириш ва инсонпарварлик

тамойилларига мувофиқлаштириш энг муҳим йўналишга айланди»

2

.

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида назарда тутилган бир қанча

жиноят содир этганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи нормаларни

либераллаштириш ва инсонпарварлик тамойилларига мувофиқлаштириш

мазкур сиёсатнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан

бир қанча жиноят содир этишни тартибга солувчи нормаларнинг 1995 йилдан

ҳозирга қадар 17 йиллик қўлланиш амалиётини таҳлил қилиш ва уларни

такомиллаштириш юзасидан илмий асосланган тавсия ва таклифлар ишлаб

чиқиш долзарб ҳисобланади.

Бир қанча жиноятни квалификация қилишнинг анча мураккаблиги суд

амалиётида ҳам эътироф этилганлиги

3

ҳамда расмий рўйхатга олинган

жиноятларнинг ҳар учтадан биттаси мазкур тоифадаги жиноятлар

ҳиссасига тўғри келиши ҳам мавзунинг долзарблигини белгилаб беради.

4

Хусусан, олиб борилган тадқиқот давомида аниқланишича, 2009 йилда жиноят

ишлари бўйича Наманган вилоят суди, туман (шаҳар) судлари томонидан 5838

нафар шахсга нисбатан 4206 та жиноят иши кўрилиб, шундан 254 (6%) та

жиноят ишини рецидив жиноят, 386 (9%) тасини 604 нафар шахсга нисбатан

кўриб чиқилган такроран содир этилган жиноятлар ташкил қилган бўлса, 2010

йилнинг биринчи ярми мобайнида 2688 шахсга нисбатан 1967 та жиноят иши

кўриб чиқилиб, шундан 80 (4%) тасини рецидив жиноят, 215 (11%) тасини

такроран содир этилган жиноятлар ташкил этган. Кўриб турганимиздек, бир

қанча жиноятнинг шакли бўлган такроран жиноят содир этиш бўйича Наманган

вилоят, туман (шаҳар) судлари томонидан кўриб чиқилган жиноят ишлари сони

9% дан 11% га кўпайган. Бу эса бир қанча жиноятларга қарши курашни янада

1

Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини

ривожлантириш концепцияси. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг

қўшма мажлисидаги маьруза. 2010 йил 12 ноябрь. –

Т., “Ўзбекистон», 2010

.

Б.1

5-16.

2

Каримов И.А. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини

ривожлантириш концепцияси. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг

қўшма мажлисидаги маьруза. 2010 йил 12 ноябрь. –

Т., “Ўзбекистон», 2010. –

Б.19.

3

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги “Бир неча жиноят содир этилганда

қилмишни квалификация қилишга доир масалалар тўғрисида»ги қарори // Ўзбекистон Республикаси Олий

судининг ахборотномаси. –

Тошкент, 2008. –

№4. –

Б. 23.

4

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди, туман (шаҳар) судлари томонидан 2009 ва 2010 йилнинг

биринчи ярми давомида хавфли рецидивист ҳамда такрорий жиноят содир этган шахсларга оид кўрилган

жиноят ишларининг умумлашма материаллари.


background image

4

такомиллаштириш зарурати мавжуд эканлигини билдиради ва илмий

-

назарий

жиҳатдан тадқиқ қилиш лозимлигини тақозо этади.

Бундан ташқари, республикамизда бир қанча жиноятлар масаласи ҳали

докторлик диссертацияси даражасида комплекс муаммо сифатида

ўрганилмаганлиги,

назарий жиҳатдан

етарли даражада тадқиқ қилинмаганлиги

ҳам тадқиқот мавзусининг долзарблигини янада оширади.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Бир қанча жиноят содир

этишнинг жиноят

-

ҳуқуқий жиҳатлари Ш.Ё.Абдуқодиров, А.П.Аллабергенов,

Р.А.Зуфаров, А.К.Иркаходжаев, Ю.М.Каракетов, Б.Матлюбов, У.М.Мирзаев,

З.М.Муқумова, С.Найимов, Э.Х.Норбўтаев, З.З.Нуриллоева, Ҳ.Очилов,

М.Х.Рустамбаев, М.Усмоналиев, Ф.Тохиров, Ш.Умидуллаев, М.Р.Шаймердан

ўғли, О.А.Юсупджанов, А.С.Якубов, М.Қодиров, Э.Ҳ.Ҳакимов ва бошқалар

томонидан тадқиқ этилган

1

. Бир қанча жиноят содир этишга оид нормалар

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексида алоҳида боб сифатида

шаклланган бўлишига қарамай, жиноят ҳуқуқи назариясида кам ўрганилган.

Сўнгги йилларда Б.Б.Матлюбов «Уголовно

-

правовое значение совокупности

преступлений», М.З.Муқумова «Бир неча жиноят содир этганлик учун жазо

тайинлаш хусусиятлари» ва Ш.У.Умидуллаев «Жиноятга оид сиёсатнинг

либераллаштирилиши шароитида рецидив институтининг такомиллашуви»

мавзуларида номзодлик диссертациялари ҳимоя қилдилар

2

. Ушбу олимларнинг

диссертацияларида тадқиқ этилаётган муаммонинг алоҳида жиҳатлари очиб

берилган, бир қанча жиноят содир этишнинг жиноят ҳуқуқида тутган ўрни,

унинг назарий ва амалий жиҳатлари комплекс тарзда тадқиқ этилмаган.

Ҳозирда жиноят қонунини янада либераллаштириш ва инсонпарварлик

тамойилларига мувофиқлаштириш нуқтаи назаридан бир қанча жиноят содир

этганлик учун жавобгарликни, айниқса унинг шаклларини бир

-

биридан ва

мураккаб ягона жиноят турларидан фарқлаш мезонларини белгиловчи ҳуқуқий

нормаларнинг инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимоя қилинишини

таьминлашга мувофиқлигини адолатли ва холисона, атрофлича ва танқидий

қайта кўриб чиқиб, илмий асосланган тавсия ва таклифлар бериш зарурати

мавжуддир.

Хорижий давлатлар мутахассислари орасида бир қанча жиноят содир

қилиш институтини яхлит ўрганган олимлар сирасига И.Бикеев, О.Ю.Боева,

Ф.Бражник, Е.Г.Васильева, Б.Волженкин, Э.В.Георгиевский, А.Т.Калинина,

Н.Н.Коротких, Ю.А.Красиков, В.Н.Кудрявцев, В.П.Малков, Н.И.Мацнев,

З.А.Николаева,

Г.П.Новоселов,

Р.Б.Петухов,

М.В.Плотникова,

О.А.Садовникова,

Н.К.Семернова

,

А.Н.Сорокин,

Ю.М.Ткачевский,

М.И.Ткаченко, Т.Г.Черненко ва бошқаларни киритиш мумкин

3

.

1

Номлари келтирилган тадқиқотчилар асарларининг рўйхати диссертацияда берилган.

2

Матлюбов Б.Б. Уголовно

-

правовое значение совокупности преступлений. Автореф. дисс. канд. юрид. наук. –

Ташкент, 2006; Муқумова М.З. Бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш хусусиятлари. Юридик

фанлар номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация. –

Тошкент, 2005; Умидуллаев Ш.У.

Жиноятга оид сиёсатнинг либераллаштирилиши шароитида рецидив институтининг такомиллашуви: Юрид.

фан. номз. ...дис. автореф. –

Тошкент, 2002.

3

Номлари келтирилган тадқиқотчилар асарларининг рўйхати диссертацияда берилган.


background image

5

Бир қанча жиноят содир қилишнинг алоҳида шаклларини И.Б.Агаев,

Н.А.Бекбергенов,

Г.К.Буранов,

С.Г.Дзиконская,

Л.Иногомова

-

Хегай,

Н.В.Кузнецова, Н.Н.Куличенко, Е.И.Майорова, Г.М.Минковский, Г.Пысина,

М.Н.Становский, Ю.М.Ткачевский, А.И.Трахов, М.В.Феоктистов, А.И.Чучаев,

В.П.Шевченко, Э.Г.Шкредова, В.Ф.Шмелев, Г.Н.Хлупина, А.Якубов ва бошқа

тадқиқотчилар ўрганганлар

1

.

Россия Федерациясида бир қанча жиноят содир этиш билан боғлиқ

муаммоларни тадқиқ этиш натижасида 2003 йилда Жиноят кодексидан

такроран жиноят содир этганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи норма

чиқарилган.

Диссертация ишининг илмий

-

тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертация мавзуси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Тошкент давлат юридик институтининг илмий

-

тадқиқот ишлари мавзулари

режасига киритилган ва Илмий кенгашнинг 2004 йил 4 май (баённома № 8)

даги йиғилишида тасдиқланган.

Тадқиқот мақсади

мураккаб ижтимоий

-

ҳуқуқий муаммо саналган бир

қанча жиноят содир этишни комплекс ўрганиш жараёнида унинг шакллари

(такроран жиноят содир этиш, жиноятлар мажмуи ва рецидив жиноят) ва

уларга ўхшаб кетадиган мураккаб ягона жиноятнинг турларини тартибга

солишга қаратилган жиноят

-

ҳуқуқий нормаларни илмий таҳлил қилиш; бир

қанча жиноятнинг шаклларини бир

-

биридан ва мураккаб ягона жиноят

турларидан фарқлаш мезонларини аниқлаш ва улардан бир қанча жиноят содир

этганлик учун жавобгарлик масалаларини либераллаштириш мақсадида

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси нормаларини такомиллаштиришга

қаратилган таклифларни тайёрлашда фойдаланиш учун илмий асосланган

тавсиялар бериш; бир қанча жиноят содир этишга оид ҳуқуқий нормаларнинг

тергов

-

суд амалиётида қўлланилишини таҳлил қилиб, услубий тусдаги тавсия

ва таклифлар беришдан иборат.

Тадқиқот вазифалари.

Тадқиқотнинг мақсадидан келиб чиқиб, қуйидаги

вазифалар белгиланди:

-

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида бир қанча жиноят содир

этганлик учун жавобгарликни тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар ва уларнинг

тергов

-

суд идоралари фаолиятида қўлланиш амалиётини таҳлил қилиш;

-

бир қанча жиноят содир этиш шаклларини, шунингдек унинг муайян

шакли доирасида алоҳида турларини, бир

-

биридан фарқлаш мезонларини

аниқлаш ҳамда уларни таснифлаш;

-

мураккаб ягона жиноят турларини бир қанча жиноят содир этиш

шаклларидан фарқлаш мезонларини аниқлаш;

-

бир қанча жиноят содир этганлик учун жавобгарликни тартибга солиш

юзасидан хорижий давлатлар жиноят қонунчилиги тенденцияларини аниқлаш;

-

бир қанча жиноят содир этиш масалаларини тартибга солувчи ҳуқуқий

нормаларнинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Умумий қисми

доирасида жойлашувини аниқлаш;

1

Номлари келтирилган тадқиқотчилар асарларининг рўйхати диссертацияда берилган.


background image

6

-

бир қанча жиноят содир этиш, унинг шаклларини бир

-

биридан ва

мураккаб ягона жиноят турларидан фарқлаш юзасидан тергов

-

суд идоралари

ходимлари фикрларини ўрганиш мақсадида социологик сўров ўтказиш ва унинг

натижалари бўйича хулосалар бериш;

-

ҳуқуқий адабиётларда билдирилган илмий

-

назарий қарашлар, тергов

-

суд

идоралари амалиёти, хорижий давлатлар қонунчилик тажрибаси ҳамда

социологик сўров таҳлили асосида бир қанча жиноят содир этганлик учун

жавобгарликни янада либераллаштириш ва инсонпарварлик тамойилларига

мувофиқлаштириш юзасидан илмий асосланган тавсия ва таклифлар бериш,

жумладан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига қўшимча ва

ўзгартишлар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тақдим қилиш;

-

тергов

-

суд идоралари фаолиятида бир қанча жиноят содир этиш

масалаларини тўғри квалификация қилиш юзасидан амалий тусдаги тавсиялар

бериш.

Тадқиқот объекти ва предмети.

Тадқиқот ишининг объекти

-

бир қанча

жиноятлар, унинг шакллари ва мураккаб ягона жиноятлар юзасидан вужудга

келувчи ҳуқуқий муносабатлар.

Тадқиқот ишининг предметини бир қанча жиноятларни тартибга солишга

қаратилган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Умумий қисми

нормалари, бир қанча жиноятларнинг шаклларини жиноят таркиби белгиси

сифатида назарда тутувчи Жиноят кодекси Махсус қисми нормалари; бир қанча

жиноятларга ўхшаб кетадиган мураккаб ягона жиноятлар учун жавобгарликни

назарда тутувчи ҳуқуқий нормалар; хорижий давлатларнинг бир қанча

жиноятлар тўғрисидаги қонунчилиги; бир қанча жиноятларнинг намоён бўлиш

шакллари ҳақида билдирилган назарий фикрлар; бир қанча жиноятлар ва уларга

ўхшаб кетадиган мураккаб ягона жиноятлар учун жавобгарликни назарда

тутувчи ҳуқуқий нормаларнинг тергов

-

суд идоралари фаолиятида қўлланиш

амалиёти ташкил этади.

Тадқиқот методлари.

Тадқиқотнинг методологик асоси билишнинг

умумилмий ва фундаментал услуби сифатида диалектик услуб, фалсафа,

психология, ҳуқуқшунослик, жумладан, жиноят ҳуқуқи назарияси қоидалари,

шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг асарлари

ҳисобланади. Тадқиқот давомида тегишли қонун ҳужжатлари ва уларнинг

қўлланиш амалиётини таҳлил қилишда тизимли

-

ҳуқуқий, қиёсий

-

ҳуқуқий,

мантиқий

-

юридик ҳамда социологик услуб сингари махсус услублардан ҳам

фойдаланилди.

Тадқиқот жараёнида миллий ва хорижий давлатлар жиноят қонунчилиги,

бир қанча жиноят содир этишга доир Ўзбекистон Республикаси Олий суди

Пленумининг қарорлари, жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди, туман

(шаҳар) судларининг 500 дан зиёд ҳукмлари, 50 дан зиёд апелляция ва кассация

инстанцияларининг ажримлари ўрганиб чиқилди. Шунингдек, тадқиқот

мавзусига оид умумлаштирма материаллар, статистик маълумотлар, бошқа

мутахассислар томонидан ўтказилган социологик тадқиқотлар, диссертант

томонидан 170 нафар судья, прокурор ва терговчилар ўртасида ўтказилган

социологик сўров натижалари ишнинг эмпирик базасини ташкил этди.


background image

7

Ҳимояга олиб чиқилаётган

асосий ҳолатлар:

1.

Бир қанча жиноятларнинг ижтимоий хавфлилиги ягона жиноятга

нисбатан юқори эканлигини инобатга олиб, тергов

-

суд амалиётида бир қанча

жиноятларни квалификация қилишда вужудга келаётган муаммоларни

бартараф қилишга ҳуқуқий асос яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси

Жиноят кодексига «бир қанча жиноят содир этиш» тушунчасининг таърифини

назарда тутувчи 32

1

-

моддани киритиш таклиф этилган

.

2. Жиноят ҳуқуқи фанида илгари сурилган фикрлар, хорижий давлатлар

қонунчилик тажрибаси, давлатимиз

суд амалиёти таҳлили ва тадқиқот

давомида ўтказилган социологик сўров натижаларидан келиб чиқиб, қонунни

қўллашда юзага келаётган айрим тушунмовчиликлар ва хатоларнинг олдини

олиш ҳамда ягона жиноят турларини бир қанча жиноят содир этиш

шаклларидан фарқлаш мақсадида

Ўзбекистон Республикаси

Жиноят кодексига

ягона жиноят тушунчасини киритиш асослантирилган.

3. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида назарда тутилган такроран

жиноят содир этиш тушунчаси доирасида уни ташкил қилувчи жиноятларнинг

ижтимоий хавфлилик йиғиндиси холисона ва одил ифода этилмаганлиги

туфайли тергов

-

суд амалиётидаги шахснинг бир қилмиши учун бир пайтнинг

ўзида иккинчи марта (ҳам такроран жиноят сифатида, ҳам жиноятлар жами

сифатида) жиноий жавобгарликка тортилиши

ҳолатларини бартараф этиш

мақсадида такроран жиноят содир этиш тушунчасини Ўзбекистон

Республикаси Жиноят кодексидан чиқариш таклиф қилинган ва бундай

тоифадаги жиноятларни жиноятлар мажмуи деб баҳолаш мақсадга

мувофиқлиги асослаб берилган.

4. Инсон бир қилмиши билан икки ёки ундан ортиқ ижтимоий хавфли

оқибатларни келтириб чиқариш имкониятига эга эканлигини, шунинг учун ҳам

қонун чиқарувчи унга қарши тегишли жиноят

-

ҳуқуқий таъсир чораларини

белгилаши лозимлигини ҳамда бу борада хорижий давлатлар жиноят

қонунчилиги тажрибасини инобатга олиб, бир қанча жиноят шаклларини бир

-

биридан ва мураккаб ягона жиноятлардан фарқлаш мақсадида жиноятларнинг

идеал ва реал мажмуи тушунчаларини Жиноят кодексида алоҳида

-

алоҳида

ифодаланиши лозим деган хулосага келинган

.

5. Қилмишни рецидив деб топишда шахснинг 18 ёшга тўлгандан сўнг

содир этган жиноятларини ҳисобга олиш ҳақидаги назарий таклифлар ва

хорижий давлатлар (Беларусь, Молдова, Қозоғистон) жиноят қонунчилиги

тажрибасини инобатга олиб, Жиноят кодекси 34

-

моддаси олтинчи қисмидаги

«Шахсни ўта хавфли рецидивист» деган сўзларни «Шахс томонидан содир

этилган жиноятни рецидив» деган сўзлар билан алмаштириш

таклиф қилинган

.

6. Хавфли рецидивист томонидан содир этилган жиноятлар учун

жавобгарликни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг

айрим моддаларини таҳлил қилиш натижасида ЖК 34

-

моддаси иккинчи

қисмида белгиланган «ўхшаш жиноят» тушунчаси хавфли рецидивни ташкил

қилувчи жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик йиғиндисини адолатли ва

холисона ифода этишга имкон бера олмаслиги исботлаб берилган ва

аниқланган муаммони ҳал қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят


background image

8

кодексининг 15

-

моддасида белгиланган жиноятларни таснифлашдан

фойдаланиб

,

хавфли рецидивга таъриф беришда оғир ва ўта оғир

жиноятларнинг содир этилиш миқдори ва кетма

-

кетлигини асос

қилиб

белгилаш таклиф қилинган.

7. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида назарда тутилган шахсни

хавфли рецидивист деб топиш тартибини либераллаштириш мақсадида мазкур

ваколатни фақатгина суд идоралари амалга ошириши керак, деган хулосага

келинган.

8. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида рецидив жиноят содир

қилган шахслар учун алоҳида жазо тайинлаш қоидалари мавжуд эмаслигини

инобатга олиб

,

Жиноят кодексига рецидив жиноятлар учун жазо тайинлаш

қоидаларини назарда тутувчи алоҳида

нормани киритиш таклиф қилинган.

9. Жиноят кодексининг 77

-

моддаси 2

-

қисмидаги «Жазо тайинланган

айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс судланган деб

ҳисобланади. Суд томонидан жазодан озод қилинган шахс судланмаган деб

ҳисобланади» деган қоидада аниқланган камчиликларни бартараф қилиш

мақсадида

уни «Жазо тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан

бошлаб шахс судланган деб ҳисобланади. Шахс суд томонидан жазони ўташдан

озод қилинган ҳолларда, унинг судланганлиги тугаллангунга ёки олиб

ташлангунга қадар амал қилади» деган таҳрирда баён қилиш таклиф қилинган.

10. «Бир қанча жиноят содир этиш» тушунчасининг қонун, тергов

-

суд

амалиёти ва адабиётларда бир хил тушунилиши ва талқин қилинишига эришиш

мақсадида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг

VIII боби, 59

-

моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15

майдаги 13

-

сонли қарорига тузатиш киритилиб, айнан «бир қанча жиноят содир

этиш» деб номланган ҳуқуқий атамадан фойдаланиш таклиф этилган.

Илмий янгилиги

шундан иборатки, унда бир қанча жиноятларнинг

шакллари (такроран жиноят содир этиш, жиноятлар мажмуи ва рецидив

жиноят) ва уларга ўхшаб кетадиган мураккаб ягона жиноятнинг турлари

қонунни қўллаш амалиётида аниқланган муаммолар, адабиётларда билдирилган

назарий қарашлар,

хорижий давлатлар жиноят қонунлари ва тадқиқот давомида

ўтказилган социологик сўров натижалари таҳлили асосида уйғун бирликни

ташкил қилувчи мураккаб ижтимоий

-

ҳуқуқий муаммо сифатида илк маротаба

монографик тарзда ўрганилган; тадқиқот натижасида жиноят ҳуқуқи фани,

жиноят тўғрисидаги таълимот, хусусан бир қанча жиноят содир этиш

институтини такомиллаштиришга қаратилган илмий асосланган таклифлар; бир

қанча жиноятларга оид нормаларни либераллаштириш ва инсонпарварлик

тамойилларига мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси

Жиноят кодексининг 54 та моддасига қўшимча ва ўзгартишлар киритишни

назарда тутувчи қонун лойиҳаси ҳамда

мазкур нормаларнинг

тергов

-

суд

амалиётида қўлланилишини такомиллаштиришга қаратилган услубий тусдаги

тавсия ва таклифлар берилган.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Диссертациянинг илмий аҳамияти шундаки, тадқиқот давомида ишлаб

чиқилган тавсия, таклиф ва хулосалар жиноят ҳуқуқининг ривожланишига


background image

9

муайян ҳисса қўшади. Келгусида жиноят тўғрисидаги таълимот, хусусан бир

қанча жиноят содир этиш институтига оид илмий

-

тадқиқот ишлари олиб

боришда муҳим аҳамият касб этади. Бир қанча жиноят содир этганлик учун

жавобгарлик чегараларини илмий асосланган ҳолда тавсифлашга имкон беради.

Бир қанча жиноятлар, унинг шакллари (такроран жиноят содир этиш,

жиноятлар мажмуи, рецидив жиноят) ҳамда мураккаб ягона жиноятларни бир

-

биридан фарқлаш юзасидан тайёрланган илмий тавсиялар ЖК Умумий ва

Махсус қисми нормаларини такомиллаштириш юзасидан қонун ижодкорлиги

жараёнида, шунингдек, услубий тусдаги таклиф ва тавсиялар эса тергов

идоралари ва жиноят ишлари бўйича судлар томонидан қонунни қўллаш

амалиётида эътиборга олиниши мумкин.

Шунингдек, олий ва ўрта махсус юридик ўқув юртларида «Жиноят

ҳуқуқи», «Криминология», «Жиноятларни квалификация қилишнинг илмий

асослари» фанларини ўқитишда фойдаланиш мумкин.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Тадқиқот якунлари бўйича муаллиф

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига киритилиши тавсия қилинган

ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида қонун лойиҳасини тайёрлаб, Ўзбекистон

Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд

-

ҳуқуқ

масалалари қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

Қонунчилик ва суд

-

ҳуқуқ масалалари қўмитаси ҳамда Ўзбекистон

Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари

мониторинги институтига юборган ва улардан ижобий жавоб олган. Тадқиқот

натижалари Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят судида бўлиб ўтган

семинарда муҳокама қилинган, шунингдек ундан Наманган давлат

университети «юриспруденция» йўналиши ўқув жараёнида фойдаланилмоқда.

Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).

Диссертация иши ТДЮИ

"Жиноят ҳуқуқи ва криминология" кафедрасида,

Самарқанд давлат

университети ҳуқуқшунослик факультети илмий

-

назарий семинарида ҳамда

Д.016.15.01 рақамли Ихтисослашган кенгаш ҳузуридаги илмий семинарда

муҳокама қилиниб, очиқ ҳимояга тавсия қилинган.

Диссертация ишининг асосий мазмуни ва моҳияти ҳамда тадқиқотда

илгари сурилган айрим таклифлар «Такроран жиноят содир этишнинг ҳуқуқий

аҳамияти» (Тошкент, 1997 йил) ва «Некоторые аспекты сущности повторности

преступлений как формы множественности преступлений» (Новосибирск, 2011

йил) мавзусидаги мақолалар орқали халқаро илмий

-

амалий конференцияларда,

«Жиноий жазоларни либераллаштириш муносабати билан жиноят тушунчасини

такомиллаштириш муаммолари» (Наманган, 2005 йил), «Жиноятларни қоплаш

муаммолари» (Тошкент, 2005 йил), «Жиноятларнинг реал мажмуини мураккаб

ягона жиноятлардан фарқлаш» (Наманган, 2006 йил), «Таркибли жиноят

тушунчаси, белгилари ва турлари (Наманган, 2007 йил), «Муқобил ҳаракатлар

билан содир этиладиган жиноятлар (Наманган, 2008 йил), «Жиноят ҳуқуқида

бир қанча жиноят содир этиш жиноятини мониторинг қилишнинг аҳамияти»

(Тошкент, 2010 йил), «Россия жиноят ҳуқуқида қайта содир этилган жиноят ва

жиноятлар мажмуи тушунчаси» (Тошкент, 2010 йил), «Ўзбекистон

Республикаси жиноят ҳуқуқида рецидив жиноят тушунчаси, турлари ва уларга


background image

10

оид нормаларни такомиллаштириш имкониятлари» (Наманган, 2010),

«Мамлакатни модернизация қилиш шароитида Жиноят кодексида бир қанча

жиноят

содир этганлик учун жавобгарлик муаммоларини такомиллаштириш

имкониятлари» (Наманган, 2010), «Такроран содир этилган жиноятларнинг

хорижий давлатлар қонунчилигида тартибга солиниши» (Наманган, 2011)

мавзусидаги мақолалар орқали республика илмий

-

амалий конференцияларида

баён қилинган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертациядаги асосий хулоса,

фикр, тавсиялар муаллифнинг 1 та монографияси, 2 та ўқув қўлланмаси ва 36 та

илмий мақоласида ўз аксини топган бўлиб, ушбу мақолаларнинг 16 таси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация

комиссиясининг рўйхатига киритилган нашрларда эълон қилинган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация кириш, 16

параграфни ўз ичига олган бешта боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар

рўйхати ҳамда

иловалардан иборат.

Диссертациянинг умумий ҳажми 27

7

бет бўлиб, тадқиқот ишини ёзишда

213 та манбадан фойдаланилган. Иловалар

-

28 бет.


ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг

«Кириш»

ида мавзунинг долзарблиги, муаммонинг

ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг

мақсади ва вазифалари, объекти ва

предмети, ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар, тадқиқотнинг илмий

янгилиги, методлари, олинган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти,

жорий қилиниши ва синовдан ўтиши баён қилинган.

Диссертациянинг биринчи боби

«

Жиноят ҳуқуқида бир қанча жиноят

содир этиш тушунчаси, белгилари ва шакллари

»

деб номланиб, учта

параграфни ўз ичига олади. Унинг биринчи параграфи «

Бир қанча жиноят

содир этиш тушунчаси ва белгилари

»

га бағишланган. Мазкур параграфда бир

қанча жиноят содир этиш тушунчаси юзасидан Ўзбекистон Республикаси ва

хорижий давлатларда эълон қилинган юридик адабиётлар, амалдаги ЖК

Умумий қисми VIII бобидаги нормалар ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди

Пленумининг 2008 йил 15 майдаги «Бир неча жиноят содир этилганда

қилмишни квалификация қилишга доир масалалар тўғрисида

»

ги қарорида

берилган тушунтиришларни

таҳлил қилиш асосида мазкур тушунчага

муаллифлик таърифи берилган. Жиноят ҳуқуқи назарияси ва қонунни қўллаш

амалиётида турлича тушунтириш ва талқинларнинг олдини олиш, бир қанча

жиноят содир этиш тушунчасининг аниқ ва бир хил тушунилиши ва

қўлланилишига эришиш мақсадида бир қанча жиноят содир этиш тушунчаси

таърифини Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига киритиш таклиф

қилинган. Бу

борада Латвия ва Молдова Республикалари тажрибаси мисол

тариқасида келтирилган. Диссертант бир қанча жиноят содир этишга таъриф

беришда нафақат уни тавсифловчи умумий белгиларни, балки бир қанча

жиноят содир этишнинг алоҳида шаклларини бир

-

биридан фарқлашга ёрдам

берадиган хусусий белгиларни ҳам назарда тутиш лозим, деб ҳисоблайди ва


background image

11

бир қанча жиноят содир этиш тушунчасини ўзида ифода этувчи янги 32

1

-

моддани ЖКга қуйидаги таҳрирда киритишни тавсия этади:

«32

1

-

модда. Бир қанча жиноят содир этиш

Жиноят кодекси Махсус қисмининг бир моддасида ёки бир моддасининг

битта қисмида ёки турли қисмида ёхуд турли моддаларида назарда тутилган,

жиноят

-

ҳуқуқий аҳамиятини йўқотмаган икки ёки ундан ортиқ жиноятларнинг

бир вақтда ёки турли вақтларда бир шахс томонидан содир этилиши бир қанча

жиноят содир этиш деб топилади.»

Ҳуқуқий адабиётлар, суд амалиёти ва жиноят қонунчилигида келтирилган

таърифлардан келиб чиқиб, бир қанча жиноят содир этишнинг қуйидаги

белгилари кўрсатилган:

1. Бир қанча жиноятлар миқдор кўрсаткичларига

эга, яъни шахс (ёки

шахслар) томонидан иккитадан кам бўлмаган (ундан ҳам кўп бўлиши мумкин)

жиноят содир этилган бўлиши зарур. Бу, бир томондан, бир қанча жиноятларни

ташкил қилувчи ҳар бир жиноий қилмиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят

кодексининг 14

-

моддаси талабларига мувофиқ ягона жиноят деб тан олиниши

зарурлигини билдирса ва ягона жиноятларни бир қанча жиноятлардан

фарқлашга хизмат қилса, иккинчи томондан, маъмурий ёки интизомий

ҳуқуқбузарлик мақомига эга бўлган қилмишлар бир қанча жиноят содир этиш

каби баҳоланмаслигини билдиради.

2. Бир қанча жиноятлар сифат кўрсаткичларига эга, яъни бир қанча

жиноятлар таркибига кирувчи ҳар бир жиноят ўзининг жиноят

-

ҳуқуқий

аҳамиятини йўқотмаган бўлиши ва жиноят

-

ҳуқуқий муносабатларни вужудга

келтиришга қодир бўлиши зарур. Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонун

ҳужжатларига мувофиқ жиноят қуйидаги ҳолларда ўзининг жиноят

-

ҳуқуқий

аҳамиятини йўқотиши мумкин:

1) жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетиши муносабати билан;

2) қилмиш ёки шахс ижтимоий хавфлилигини йўқотганлиги муносабати

билан жавобгарликдан озод қилинганда;

3) айбдор ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги муносабати

билан жавобгарликдан озод қилинганда;

4) ярашилганлиги муносабати билан жавобгарликдан озод қилинганда;

5)

шахс амнистия акти асосида жавобгарликдан озод қилинганда;

6

) судланганлик ҳолатининг тугалланиши муносабати билан;

7

) судланганлик ҳолатининг олиб ташланиши муносабати билан;

8

) жиноят ишини қўзғатишга тўсқинлик қилувчи процессуал ҳолатларнинг

мавжудлиги туфайли (масалан, жабрланувчининг шикояти асосида

қўзғатиладиган жиноий ишлар бўйича шундай шикоятнинг мавжуд бўлмаслиги,

муайян жиноят ишини тўхтатиш бўйича чиқарилган қарор ёки ажримнинг бекор

қилинмаганлиги кабилар).

3. Бир қанча жиноят содир этишнинг асосий ҳуқуқий белгиларидан яна

бири шундан иборатки, бир қанча жиноятларни ташкил қилувчи икки ёки

ундан ортиқ жиноятнинг ҳар бири айнан бир шахс ёки шахслар гуруҳи

томонидан содир этилади.


background image

12

4. Бир қанча жиноятларнинг айрим турларини бир

-

биридан фарқлашга

ёрдам берувчи белгилардан яна бири вақт ҳамдир. Амалдаги жиноят қонуни

мазмунига кўра бир қанча жиноятлар турли даврларда ёки бир вақтда ҳам содир

этилиши мумкин. Такрорий жиноятлар, рецидив жиноятлар ва жиноятларнинг

реал мажмуи бўйича жиноятларнинг турли даврларда содир этилиши

талаб

қилинса, жиноятларнинг идеал мажмуини бир вақтда бир қилмиш билан содир

қилинган икки ёки ундан ортиқ жиноятлар ташкил қилади.

5. Қонун чиқарувчи бир қанча жиноят содир қилганлик учун жавобгарлик

асосларини белгилар экан, жиноят тушунчасини кенг талқин қилади ва жиноят

деганда нафақат тамом бўлган жиноятларни, балки жиноятга тайёргарлик

кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш (ЖК 25

-

моддаси) ҳамда

иштирокчиликда содир этилган жиноят (ЖК 27

-

моддаси)ларни ҳам назарда

тутади.

Мазкур параграфда, шунингдек, «неча» ва «қанча» сўзларининг луғавий

маъноларини талқин қилиш асосида «бир қанча жиноят содир этиш»

тушунчасининг қонун, тергов

-

суд амалиёти ва ҳуқуқий адабиётларда бир хил

тушунилиши ва шарҳланишига эришиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси

ЖК Умумий қисми VIII боби, 59

-

моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий

суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги 13

-

сонли қарорига тузатиш киритилиб,

айнан «бир қанча жиноят содир этиш» деб номланган ҳуқуқий атамадан

фойдаланиш тавсия этилган.

Биринчи бобнинг иккинчи

параграфи

«

Бир қанча жиноят содир этиш

шакллари

»

деб номланган. Унда бир қанча жиноят содир этишнинг шаклларига

оид масалаларни акс эттирувчи давлатимизда ва хорижда эълон қилинган

ҳуқуқий адабиётлар, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси нормалари ва

суд амалиётидан олинган мисоллар жиноят қонунчилигини янада

либераллаштириш ва инсонпарварлик тамойилларига мувофиқлаштириш нуқтаи

назаридан таҳлил қилинганда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида

белгиланган бир қанча жиноят шаклларини бир

-

биридан фарқлаш мезонлари

содир этилган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик йиғиндисини холисона ва

одил ифода эта олмаслиги туфайли уларни аниқ ҳолатларга қўллашда

адолатсизликни келтириб чиқараётганлиги, бу эса жиноятларга қарши самарали

курашишга имкон бермасдан, суднинг ҳам, қонуннинг ҳам обрўсизланишига

олиб келаётганлиги аниқланган. Шунинг учун назарий жиҳатдан

асосланмаганлиги, амалий жиҳатдан зарарли эканлиги, ижтимоий нуқтаи

назардан жиноят ҳуқуқи принципларига зид эканлигини инобатга олиб,

Ўзбекистон Республикаси

Жиноят кодекси 32

-

моддасида мустаҳкамланган

такроран жиноят содир этишни бир қанча жиноят содир этишнинг шакли (тури)

сифатида Жиноят кодексидан чиқариш ва келгусида бундай тоифадаги

жиноятларни жиноятларнинг мажмуи деб баҳолаш таклиф этилган.

Бундан ташқари, мазкур параграфда бир қанча жиноят содир этиш жиноят

ҳуқуқининг мустақил институти сифатида шаклланганлигини исботловчи

ҳолатлар асослаб берилган ва уни жиноят ҳақидаги таълимот доирасида

ўрганишни таклиф қилган мутахассислар фикри ва Ўзбекистон Республикаси

қонун чиқарувчи идораси ёндашуви қўллаб

-

қувватланган.


background image

13

Биринчи бобнинг учинчи параграфи

«

Хорижий давлатлар жиноят

қонунчилигида бир қанча жиноят содир этиш масалалари

»

деб номланган

бўлиб, унда хорижий давлатлар жиноят қонунчилигида бир қанча жиноятларни

тартибга солиш тажрибасини ўрганиш натижасида қуйидаги хулосаларга

келинган: биринчидан, бир қанча жиноят шаклларининг тартибга солиниши

инглиз

-

саксон ҳуқуқи оиласига кирувчи Англия ва АҚШ, роман

-

герман ҳуқуқи

оиласига кирувчи Франция, Германия, Швейцария ва Испания, Узоқ Шарқ

ҳуқуқи оиласига кирувчи Япония ва социалистик ҳуқуқ оиласига кирувчи

Хитой Халқ Республикаси ва Россия Федерацияси мисолида таҳлил

қилинганда, бир қанча жиноят содир этишнинг 2 шакл(тур)и –

жиноятлар

мажмуи ва рецидив жиноят назарда тутилганлиги ва такроран жиноят содир

этиш ҳақидаги норманинг йўқлиги; собиқ иттифоқ таркибига кирган Беларусь,

Грузия, Латвия, Озарбайжон ва Қозоғистон Республикаларида бир қанча

жиноят содир этишнинг 3 та шакл(тур)и –

такроран жиноят содир этиш,

жиноятлар мажмуи ва рецидив жиноят назарда тутилганлиги аниқланган;

иккинчидан, бир қанча жиноятлар масаласи Англия, АҚШ, Франция, Германия

Федератив Республикаси, Швейцария, Испания, Япония, Хитой Халқ

Республикаси жиноят қонунчилигида жазога бағишланган бўлим доирасида,

Беларусь, Грузия, Латвия, Озарбайжон, Россия ва Қозоғистон ЖКларида

жиноятга бағишланган бўлим доирасида тартибга солинган; учинчидан, Латвия

ва Молдова Республикалари Жиноят кодексида бир қанча жиноятларга

берилган таърифдан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексини

такомиллаштиришда фойдаланиш тавсия қилинган; тўртинчидан, бир қанча

жиноят шаклларини бир

-

биридан ва мураккаб ягона жиноятлардан фарқлашда

норматив талабларни назарда тутганлиги учун Испания, Латвия, Озарбайжон,

Россия, Япония давлатлари ва АҚШнинг Нью

-

Йорк штати жиноят

кодексларида назарда тутилган жиноятларнинг идеал мажмуи тушунчасини

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига киритиш тавсия қилинган;

бешинчидан, қилмишни рецидив деб топишда шахснинг фақат 18 ёшга

тўлгандан сўнг содир этган жиноятларини ҳисобга олиш ҳамда қонунда

белгиланган тартибда тугалланган ёки олиб ташланган судланганликни

инобатга олмаслик

ҳақидаги хорижий давлатлар (Беларусь, Молдова,

Қозоғистон) жиноят қонунчилиги тажрибасидан Ўзбекистон Республикаси

Жиноят кодекси 34

-

моддаси олтинчи қисми қоидаларини такомиллаштиришда

фойдаланиш тавсия қилинган; олтинчидан, Беларусь, Қозоғистон ва Россия

Федерацияси ЖКларида белгиланган рецидивнинг турига қараб жазо тайинлаш

ҳақидаги қоидани Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига киритиш

мақсадга мувофиқ эканлиги асослаб берилган.

Диссертациянинг иккинчи боби

«

Мураккаб ягона жиноятни бир қанча

жиноятлардан фарқлаш масалалари

»

деб номланади. Унинг биринчи

параграфи

«

Мураккаб ягона жиноят тушунчаси

»

га бағишланган бўлиб, унда

ягона жиноят тушунчаси ва турлари, уларни бир

-

биридан ва бир қанча жиноят

содир этиш шаклларидан фарқлаш масалалари баён қилинган. Чунончи, ушбу

масалаларнинг мутахассислар томонидан талқин қилиниши, Ўзбекистон

Республикаси Жиноят кодекси ва хорижий давлатлар жиноят қонунчилигида


background image

14

тартибга солиниши таҳлил қилинган ҳамда ушбу масала юзасидан тергов

-

суд

идоралари ходимлари ўртасида ўтказилган социологик сўров натижалари

келтирилган. Жумладан, сўровда қатнашган респондентларнинг кўпчилиги,

яъни 55,9% (170 тадан 95 таси) мураккаб ягона жиноят турларини бир қанча

жиноят содир этиш шаклларидан фарқлашда жиноят таркибининг тузилишига

эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлаган. Диссертант жиноятнинг оддий ёки

мураккаб эканлиги унинг таркиби қонун чиқарувчи томонидан қандай

тузилганлигига қараб ҳал қилиниши лозим, деган фикрга келади ва агар муайян

жиноят таркибининг ҳар бир белгиси биттадан иборат бўлса, бундай қилмишни

оддий жиноят деб, аксинча, муайян жиноят таркибидаги бирорта белги (ёки бир

неча белгилар)

икки ёки ундан ортиқ бўлса, бундай қилмишни мураккаб

жиноят, деб таърифлайди ҳамда

ягона жиноятнинг қуйидаги белгиларини

ажратиб кўрсатади:

1)

ягона жиноят шаклларини белгилашда жиноятнинг ички тузилиши ва

унинг жиноят қонуни нормаларида ифода этилиш усуллари асос қилиб

олиниши зарур;

2) ягона жиноят битта ҳаракат ёки ҳаракатсизлик ёхуд бир неча ҳаракатлар

билан содир этилиши мумкин;

3) ягона жиноят уни вужудга келтирувчи бир неча ҳаракатлар ўртасида

ўзаро алоқанинг мавжудлиги билан тавсифланади ва бундай ўзаро боғлиқлик

унинг қуйидаги объектив ва субъектив белгиларида намоён бўлади:

-

объектив томондан ягона жиноятнинг содир этилишидаги барча

ҳаракатлар ўзаро боғлиқ бўлиб, уларнинг барчаси ягона оқибатни келтириб

чиқаради;

-

субъектив томондан ягона жиноятни вужудга келтирувчи барча

қилмишлар ягона айб шакли билан қамраб олинади, айбнинг қасд шаклида эса

содир этиладиган қилмишлар ягона мақсадга қаратилган бўлади;

4) ягона жиноятлар ўзига хос ижтимоий аҳамиятга эга бўлади, зеро, қонун

чиқарувчи у ёки бу ҳаракат ёки ҳаракатсизлик ёхуд ҳаракатлар мажмуини ягона

жиноят сифатида баҳолар экан, уларнинг ижтимоий аҳамияти ва хавфлилик

даражасидан келиб чиқади;

5) юридик шакл нуқтаи назаридан ягона жиноят битта жиноятнинг

таркиби билан қамраб олинади ва ЖК Махсус қисми муайян моддасида ёки

моддасининг қисмида ёхуд моддаси қисмининг муайян бандида ифода этилади.

Шунингдек, диссертант

жиноят ҳуқуқи фанида илгари сурилган фикрлар,

хорижий давлатлар (Молдова Республикаси) қонунчилик тажрибаси, суд

амалиёти таҳлили ва социологик сўров натижаларидан келиб чиқиб, қонунни

қўллашда юзага келаётган айрим тушунмовчиликлар ва хатоларнинг олдини

олиш ҳамда ягона жиноят турларини бир қанча жиноят содир этиш

шаклларидан фарқлаш мақсадида ягона жиноятга қуйидагича таъриф бериш

ҳамда унинг Жиноят кодексига янги таклиф этилаётган 32

1

-

модданинг иккинчи

қисми сифатида киритилишини таклиф қилади: «Ягона жиноят деганда, жиноят

қонуни бир нормаси қоидалари асосида квалификация қилинадиган ҳаракат

(ҳаракатсизлик) ёки ҳаракат (ҳаракатсизлик)лар мажмуи тушунилади».


background image

15

Иккинчи бобнинг иккинчи параграфи

«

Мураккаб ягона жиноятнинг

турлари

»

деб номланиб, унда давомли, узоққа чўзилган, қўш таркибли,

мураккаб айбли, муқобил ҳаракатлар билан содир этиладиган ва маъмурий

преюдицияли жиноятлар мураккаб

ягона жиноятнинг турлари сифатида

ўрганилган, уларни квалификация қилишда инобатга олиниши керак бўлган

ҳолатлар суд амалиётидан олинган мисоллар билан асосланиб, мураккаб ягона

жиноят турларини бир қанча жиноят шаклларидан фарқлаш бўйича назарий ва

амалий тавсиялар берилган. Хусусан,

Жиноят кодексини суд амалиётида

қўллашда юзага келаётган айрим тушунмовчиликлар ва хатоларнинг олдини

олиш ҳамда давомли ва узоққа чўзилган жиноятларни бир қанча жиноят содир

этиш шаклларидан фарқлаш мақсадида ЖК Умумий қисмида давомли ва узоққа

чўзилган жиноятлар тушунчаларини сақлаб қолиб, уларни амалдаги Жиноят

кодекси 32

-

моддаси 3

-

ва 4

-

қисмларидан чиқариб, янги таклиф этилаётган 32

1

модданинг учинчи ва тўртинчи қисмлари сифатида киритиш таклиф қилинган.

Диссертациянинг учинчи боби

«

Жиноят ҳуқуқида такроран жиноят

содир этиш тушунчаси, белгилари ва турлари

»

деб номланади. Унинг

биринчи параграфи

«

Жиноят ҳуқуқида такроран жиноят содир этиш

тушунчаси

»

га бағишланган бўлиб, унда миллий ва хорижий олимларнинг

такроран жиноят этиш тушунчаси хусусида билдирилган фикрлари, Ўзбекистон

Республикаси ва хорижий давлатлар Жиноят кодексида ушбу тушунчага

берилган таърифлар, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг

тушунтиришлари

таҳлил қилинган.

Жумладан, хорижий давлатлар жиноят

қонунларининг рус тилидаги матнларида «такроран жиноят содир этиш» икки

хил, яъни «повторность» (Беларусь, Украина ва Ўзбекистон) ва

«неоднократность» (Озарбайжон ва Қозоғистон) атамалари ёрдамида ифода

этилганлиги аниқланган. Муаллиф рус тилида чоп этилган адабиётларни

такроран жиноят содир этишга берилган таърифларда судланганлик фактининг

инобатга олинган

-

олинмаганлигидан келиб чиқиб, иккита гуруҳга ажратиб

ўрганган. Такроран жиноят содир этишга таъриф беришда судланганликни

инобатга олмаган И.Б.Агаев ва А.И.Траховлар биринчи гуруҳга ва

судланганликни инобатга олган Р.Р.Галиакбаров, Т.Э.Караев, В.П.Малков,

И.С.Таганцев, Е.А.Фролов, А.М.Яковлевлар эса иккинчи гуруҳга киритилган.

Диссертант биринчи гуруҳ назариётчиларининг фикрларини асосли деб

ҳисоблайди, чунки судланганликнинг инобатга олиниши такрорий

жиноятларни рецидив жиноятлар билан аралаштириб юборади.

Диссертация учинчи бобининг

«

Жиноят ҳуқуқида такроран жиноят

содир этишнинг белгилари

»

деб номланган иккинчи параграфида такроран

жиноят содир этишнинг қуйидаги белгилари ажратиб кўрсатилган ва уларнинг

ҳар бирига алоҳида

-

алоҳида тавсиф берилган: 1) шахс томонидан икки ёки

ундан ортиқ жиноятнинг содир этилганлиги; 2) ушбу жиноятларнинг турли

вақтларда содир этилганлиги; 3) содир этилган қилмишлар ЖК Махсус

қисмининг айнан бир моддасида, бир моддасининг битта қисмида, Кодексда

алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса турли моддаларида назарда тутилган

бўлиши; 4) ушбу қилмишлар шахс судланмасидан олдин содир этилганлиги,


background image

16

яъни уларни суд ҳали муҳокама қилмаган бўлиши ва айбдор уларнинг

бирортаси учун ҳам жазоланмаган бўлиши.

Учинчи бобнинг учинчи параграфи

«

Жиноят ҳуқуқида такроран жиноят

содир этиш турлари

»

деб аталган бўлиб, унда қатор хорижий давлатларнинг

қонунни қўллаш амалиёти ва тадқиқот доирасида ўтказилган социологик сўров

натижалари таҳлил қилинган. Таҳлил натижасида Ўзбекистон Республикаси

Жиноят кодексида назарда тутилган такроран жиноят содир этишнинг ҳар

иккала тури

-

айнан такрорий («Жиноят кодекси Махсус қисмининг айнан бир

моддасида, қисмида» назарда тутилган жиноятнинг қайта содир этилиши

натижасида ҳосил бўладиган) ва турдош такрорий («Кодексда алоҳида

кўрсатилган ҳолларда эса, турли моддаларида назарда тутилган» жиноятнинг

қайта содир этилиши натижасида ҳосил бўладиган) жиноят тушунчалари

доирасида юзага келган камчиликлар қонун ижодкорлиги йўли билан бартараф

қилиниши зарурлиги қуйидаги сабабларга кўра асослаб берилган:

а) айнан бир хил жиноятлардан ҳосил бўладиган такрорий («Жиноят

кодекси Махсус қисмининг айнан бир моддасида, қисмида» назарда тутилган)

жиноят тушунчасининг назарий жиҳатдан нотўғри асосланганлиги, содир

этилган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик йиғиндисини холисона ва одил

ифода эта олмаслиги суд амалиётидан олинган аниқ мисоллар асосида исботлаб

берилган;

б) турдош («Кодексда алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, турли

моддаларида назарда тутилган») жиноятлардан ҳосил бўладиган такрорий

жиноят тушунчасининг амалий жиҳатдан зарарли эканлиги ва Жиноят кодекси

8-

моддасида кўрсатилган «Ҳеч ким айнан битта жиноят учун икки марта

жавобгарликка тортилиши мумкин эмас» деган қоидага зид эканлиги (яъни

янги содир этилган жиноятнинг бир пайтнинг ўзида ҳам такрорий, ҳам

жиноятлар мажмуи деб квалификация қилиниши) Жиноят кодекси 104

-

моддаси

3-

қисми «б», 118

-

моддаси 2

-

қисми «б», 119

-

моддаси 2

-

қисми «б»,

128-

моддаси

2-

қисми «а», 131

-

моддаси 2

-

қисми «б», 133

-

моддаси 2

-

қисми «б» бандларида

жавобгарлик белгиланган жиноятларни таҳлил қилиш орқали исботлаб

берилган.

Вужудга келган муаммонинг ечимини топиш мақсадида хорижий

давлатлар жиноят қонунчилиги тажрибаси, хусусан, инглиз

-

саксон ҳуқуқи

оиласига кирувчи Англия ва АҚШ, роман

-

герман ҳуқуқи оиласига кирувчи

Франция, Германия, Швейцария ва Испания, Узоқ Шарқ ҳуқуқи оиласига

кирувчи Япония ва социалистик ҳуқуқ оиласига кирувчи Хитой Халқ

Республикаси жиноят қонунлари қиёсий таҳлил қилинган. Таҳлил натижасида

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида назарда тутилган такроран

жиноят содир этиш тушунчасига айнан ўхшаш норманинг мавжуд эмаслиги,

Россия Федерацияси ЖКда айнан ўхшаш норма назарий жиҳатдан

асосланмаганлиги, амалий жиҳатдан зарарли эканлиги, ижтимоий нуқтаи

назардан жиноят ҳуқуқи принципларига зид эканлиги туфайли 2003 йил 8

декабрдаги федерал қонунга асосан ЖКдан чиқариб ташланганлиги

аниқланган. Ушбу давлатлар қонунчилигида бундай ҳолатлар, яъни шахс


background image

17

томонидан судлангунга қадар икки ёки ундан ортиқ жиноятларнинг содир

этилиши жиноятлар мажмуи сифатида баҳоланиши аниқланган.

Диссертант ушбу муаммо юзасидан 170 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи

идоралар

ходимлари

ўртасида

социологик

сўров

ўтказганда,

респондентларнинг 122 нафари (71,8 %) такроран жиноят содир этишни

тартибга солувчи норманинг ўзгартирилиши ҳақида фикр билдирганлар.

Диссертант жиноят қонунчилигини либераллаштириш ва инсонпарварлик

тамойилларига мувофиқлаштириш мақсадида такроран жиноят содир этиш

тўғрисидаги нормани Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексидан чиқариб

ташлашни таклиф қилади. Муаллифнинг фикрича, шахс томонидан

судлангунга қадар содир этилган такрорий жиноятлар жиноятлар мажмуи

тариқасида квалификация қилинса, мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки

шундагина шахс томонидан судлангунга қадар содир этилган икки ёки ундан

ортиқ жиноятларнинг ижтимоий хавфлилиги адолатли равишда тўлиқ қамраб

олиниши мумкин.

Содир этилган ижтимоий хавфли қилмишни такроран деб тан олиш

натижасида вужудга келиши мумкин бўлган ҳуқуқий оқибатлар аниқланиб,

уларнинг ҳар бирига тавсиф берилган.

Диссертациянинг тўртинчи боби

«

Жиноят ҳуқуқида жиноятлар мажмуи

тушунчаси, белгилари ва турлари

»

деб номланади. Унинг биринчи

параграфи

«

Жиноятлар мажмуи тушунчаси ва белгилари

»

га бағишланган

бўлиб, унда жиноятлар мажмуи тушунчаси хусусида мутахассислар томонидан

билдирилган фикрлар, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида ушбу

тушунчага берилган таърифдан келиб чиққан ҳолда жиноятлар мажмуининг

қуйидаги белгилари ажратилган: 1)

жиноятлар мажмуи бир қанча жиноят содир

этишнинг шакли бўлиб, унга кўра шахс жавобгарликка тортиладиган икки ёки

бир неча жиноий қилмишни содир этади; 2) содир этилган қилмишлар жиноят

қонуни Махсус қисмининг турли моддаларида ёки битта моддасининг турли

қисмларида назарда тутилган бўлади; 3) содир этилган жиноий қилмишларнинг

бирортаси учун ҳам шахс судланган бўлмайди. Кўрсатиб ўтилган ҳар бир

белгини аниқлаш бўйича аниқ тавсиялар берилган.

Диссертантнинг фикрича, шахс томонидан икки ёки бир неча жиноий

қилмишнинг содир этилиши жиноятлар мажмуининг белгиларидан бири

сифатида шахс томонидан содир этилган ҳар бир жиноий қилмиш Ўзбекистон

Республикаси ЖК 14

-

моддасига мувофиқ ягона жиноят сифатида баҳоланиши,

мустақил квалификация қилиниши ва алоҳида санкцияга эга эканлигини

англатади. Жиноий қилмиш деганда нафақат тамом бўлган жиноятлар, балки

жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш ҳамда

иштирокчиликда содир этилган жиноятлар ҳам назарда тутилади. Жиноятлар

мажмуига таъриф беришда қонун чиқарувчи «жавобгарликка тортиладиган»

иборасини қўллар экан, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун

ҳужжатларида шахсни жавобгарликка тортиш учун монелик қилувчи ҳолатлар

белгиланганлигини, жиноят ишини текшириш жараёнида бундай ҳолатлар

аниқланган

тақдирда шахс тегишли қилмишлари учун жиноий жавобгарликдан


background image

18

озод қилиниши мумкинлигини, жиноят

-

ҳуқуқий оқибатлар вужудга

келмаслигини назарда тутади.

Диссертант жиноятлар мажмуининг иккинчи белгисини ёритар экан, 1)

турли (В.Н.Кудрявцев, М.Н.Становский, В.Ф.Шмелев ва б.), 2) бир хил ва

турли (В.В.Зозуля, Б.Б.Матлюбов, М.Ҳ.Рустамбоев, А.С.Якубов ва б.) ҳамда 3)

туридан қатьи назар икки ёки ундан ортиқ (Р.Б.Петухов ва б.) жиноятлар содир

этилиши натижасида жиноятлар мажмуи вужудга келиши хусусида

билдирилган

фикрларни гуруҳларга бўлиб ўрганади. Диссертант иккинчи

гуруҳга мансуб олимларнинг фикрига қўшилган ҳолда, биринчи гуруҳдаги

муаллифлар жиноятлар мажмуи ҳосил бўлишининг барча жиҳатларини назарда

тутмаганлигини, учинчи гуруҳга мансуб мутахассислар фикрини

ойдинлаштириш мақсадга мувофиқ эканлигини асослайди.

Жиноятлар мажмуининг учинчи муҳим белгиси шундан иборатки, унга

кўра жиноятлар мажмуини ташкил қилувчи жиноятларнинг биронтаси учун ҳам

шахс судланмаган бўлиши керак. Жиноятлар мажмуи бўйича судланганлик

масаласини ҳал қилиш юзасидан мутахассислар ўртасида бир хил фикр йўқ. Бу

масалада ҳуқуқий адабиётларда икки хил фикр баён қилинган. Бир гуруҳ

олимлар(Е.И.Майорова,

В.П.Малков,

Е.Прокопович,

М.Н.Становский,

В.Ф.Шевченко, А.М.Яковлев ва б.)нинг фикрича, жиноятлар мажмуи бўйича

шахснинг судланганлиги ҳукм чиқарилган пайтдан бошланса, иккинчи гуруҳ

олимлари(И.Б.Агаев, Т.М.Кафаров, Н.И.Мацнев, К.А.Панько, Р.Б.Петухов ва

б.)нинг фикрича, шахснинг судланганлиги унга нисбатан чиқарилган ҳукм

қонуний кучга кирган вақтдан бошланади. Диссертант Ўзбекистон

Республикаси ЖК 33

-

ва 77

-

моддаларида назарда тутилган судланганликни

таҳлил қилар экан, уларни бир

-

биридан ажратади. Жиноятлар мажмуи нуқтаи

назаридан шахснинг судланганлиги масаласини ҳал қилишда ҳукмнинг

қонуний кучга кирган

-

кирмаганлиги аҳамият касб этмайди, шунинг учун ҳам

унга нисбатан айблов ҳукмининг чиқарилганлигини инобатга олиш зарур, деган

фикрга келади.

Муаллиф диссертациянинг тўртинчи боби иккинчи параграфида

«

Жиноятларнинг идеал мажмуи тушунчаси ва белгилари

»

хусусида сўз юритар

экан, ҳуқуқий адабиётларда мазкур тушунчага оид икки хил ёндашув мавжуд

эканлигини, яъни айрим мутахассислар (Н.Д.Дурманов, Д.М.Молчанов,

Ю.В.Солопанов, Н.С.Таганцев, В.Ф.Шмелев, А.С.Якубов ва б.) жиноятларнинг

идеал мажмуига мураккаб ягона жиноятнинг шакли сифатида қараса, бошқа

муаллифлар (И.Б.Агаев, Ю.А.Красиков, В.Н.Кудрявцев,

М.Х.Рустамбаев

,

М.Усмоналиев ва б.) ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми уни бир

қанча жиноят содир этишнинг шакли деб ҳисоблашларини таъкидлайди.

Диссертант ҳам жиноятларнинг идеал мажмуини бир қанча жиноят содир

этишнинг шакли сифатида тан олиш мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлар

экан, қуйидаги ҳолатлар уни бир қанча жиноят содир этишнинг шакли

сифатида тан олишга имкон беради, деб

ҳисоблайди: биринчидан, Ўзбекистон

Республикаси ЖК 33

-

моддасида жиноятлар мажмуи фақат турли вақтларда

содир қилинган жиноятлардан ташкил топиши зарурлиги ҳақидаги қатъий

қоида йўқ; иккинчидан, жиноятлар мажмуини фақат қилмишлар сони билан


background image

19

боғлаб (нечта қилмиш бўлса, ўшанча жиноят бўлади деб ҳисоблаб), уни

мураккаб таркибли жиноятлар сирасига киритиш жиноят қонуни мазмунига зид

келади. Чунки, қонун чиқарувчи қилмишнинг миқдорига қараб уни жиноят деб

эълон қилмайди, балки муайян қилмиш айнан шу шаклда ижтимоий хавфга эга

эканлиги учун ҳам уни жиноят деб топади ва унга қарши кураш бўйича

тегишли жиноят

-

ҳуқуқий воситаларни белгилайди. Шунинг учун ҳам жиноят

қонунига кўра бир неча қилмишлар бир жиноят (масалан, давомли, узоққа

чўзилган жиноят) деб топилиши, бир

қилмиш эса бир неча жиноят (масалан,

жиноятларнинг идеал мажмуи) деб топилиши мумкин.

Ушбу параграфда муаллиф жиноятларнинг идеал мажмуини қўш таркибли

жиноятлардан фарқлаш ҳақида сўз юритар экан, агар шахснинг бир қилмиши

натижасида бир неча жиноий оқибатлар юзага келиб, бу оқибатлар Жиноят

кодекси Махсус қисмининг битта моддасида ёки битта моддасининг битта

қисмида назарда тутилган бўлса, бундай қилмиш ягона қўш таркибли жиноят

деб топилиши зарурлиги; агар шахснинг бир қилмиши натижасида бир неча

жиноий

оқибатлар юзага келиб, улар Жиноят кодекси Махсус қисмининг турли

моддаларида ёки битта моддасининг турли қисмларида назарда тутилган бўлса,

жиноятларнинг идеал мажмуи деб баҳоланиши зарурлиги тўғрисида тавсиялар

берган.

Жиноятлар мажмуини идеал ва реал турларига ажратиш амалдаги қонунга

кўра қуйидаги ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқаради: 1) Ўзбекистон

Республикаси ЖК 56

-

моддаси биринчи қисми «н» бандига мувофиқ

жиноятларнинг реал мажмуи жазони оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланса,

жиноятларнинг идеал мажмуи бир вақтда содир этилган жиноятларнинг

қўшилишидан вужудга келиши сабабли ҳам жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб

тан олинмайди; 2) Ўзбекистон Республикаси ЖК 64

-

моддасида жиноятларнинг

идеал мажмуи ва реал мажмуи учун жавобгарликка тортиш муддатлари турлича

белгиланган; 3) айбдор ўз қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлганлиги

муносабати билан жавобгарликдан озод қилиш ЖК 66

-

моддаси мазмунига кўра

реал мажмуи тариқасида жиноят содир этган шахсларга нисбатан

қўлланилмайди, лекин идеал мажмуи тариқасида жиноят содир этган шахсларга

нисбатан қўлланилиши мумкин; 4) жиноятларни идеал мажмуи тариқасида

содир этган шахсларга нисбатан, агар бунинг учун қонунда кўрсатилган

ҳолатлар мавжуд бўлса, ЖК 71

-

моддаси асосида чин кўнгилдан пушаймон

бўлганлиги муносабати билан жазодан озод қилиш, ЖК 72

-

моддаси асосида эса

шартли ҳукм қилиш қўлланилиши мумкин ва, аксинча, реал жами тариқасида

содир этилган жиноятларга нисбатан бу қоидалар қўлланилмайди.

Жиноятларнинг идеал ва реал мажмуининг бир

-

биридан ва мураккаб ягона

жиноят турларидан фарқли хусусиятларини қонунда мустаҳкамлаш мақсадида

Ўзбекистон Республикаси ЖК 33

-

моддасининг 1

-

қисмига «турли вақтларда»

деган иборани киритиб, уни қуйидаги таҳрирда баён қилиш таклиф қилинган:

«Ушбу Кодекс Махсус қисмининг турли моддаларида ёки битта моддасининг

турли қисмларида назарда тутилган жавобгарликка тортиладиган икки ёки бир

неча жиноий қилмишни турли вақтларда содир этиш, агарда улардан бирортаси

учун ҳам шахс ҳали судланган бўлмаса, жиноятлар реал мажмуи деб топилади».


background image

20

ЖК 33

-

моддасининг

2-

қисмида жиноятлар идеал мажмуига қуйидагича таъриф

бериш таклиф этилган: «Бир ҳаракат билан ушбу Кодекс Махсус қисмининг

турли моддаларида назарда тутилган икки ёки бир неча жиноий қилмишни

содир этиш жиноятлар идеал мажмуи деб топилади». Ушбу модданинг

иккинчи қисмини учинчи қисмга ўтказиш таклиф қилинган.

Тўртинчи бобнинг учинчи параграфи

«

Жиноятларнинг реал мажмуи

тушунчаси, белгилари ва турлари

»

га бағишланган бўлиб, унда реал мажмуи

тариқасида содир этиладиган жиноятларни тўғри квалификация қилиш ва

уни

мураккаб ягона жиноятлардан фарқлаш юзасидан жиноят ҳуқуқи назарияси ва

суд амалиётида билдирилган фикрлар баён қилинган ва тегишли тавсиялар

берилган. Жумладан, жиноятларнинг реал мажмуини идеал мажмуидан фарқли

белгилари сифатида 1) шахс томонидан қонунга кўра ҳар бири жиноят

мақомига эга бўлган икки ёки бир неча қилмишнинг содир этилиши ва 2)

жиноятлар реал мажмуи таркибига кирувчи жиноий қилмишларнинг турли

вақтларда ва кетма

-

кет содир этилиши кўрсатиб ўтилган.

Реал мажмуи тариқасида содир қилинган

жиноятлар иккита турга: 1) бир

-

бири билан муайян тарзда боғланган жиноятларнинг реал мажмуи; 2) айнан бир

шахс томонидан содир этилганлиги билангина боғланган жиноятларнинг реал

мажмуига бўлиб ўрганилган. Ўз навбатида бир

-

бири билан муайян тарзда

боғланган жиноятларнинг реал мажмуи: 1) бири бошқа жиноятнинг содир

этилишига шароит яратиб берувчи жиноятларнинг реал мажмуи; 2) бири бошқа

жиноятни содир қилиш усули ёки воситаси ҳисобланадиган жиноятларнинг

реал мажмуи; 3) бири бошқа бирор жиноятни яшириш ёки бошқа бирор жиноят

учун жавобгарликдан қутулиш мақсадида содир қилинган жиноятларнинг реал

мажмуи; 4) тажовуз вақти ва жойи ўхшаш жиноятларнинг реал мажмуи; 5)

тажовуз мотиви ўхшаш жиноятларнинг реал мажмуига бўлинган.

Тўртинчи бобнинг тўртинчи параграфи

«

Жиноят

-

ҳуқуқий нормалар

рақобатини жиноятлар мажмуидан фарқлаш

»

масалаларига бағишланган

бўлиб, умумий ва махсус норма рақобати, махсус норманинг махсус норма

билан рақобати, бутун ва қисм рақобати суд амалиётидан олинган мисоллар

асосида ёритиб берилган ва

нормалар рақобатини жиноятлар мажмуидан

фарқлашга доир илмий тавсия ва услубий кўрсатмалар берилган.

«

Жиноят ҳуқуқида рецидив жиноят тушунчаси, белгилари ва

турлари

»

деб номланган бешинчи бобнинг биринчи параграфи

«

Рецидив

жиноят тушунчаси ва белгилари

»

га

бағишланган бўлиб, унда миллий ва

хорижий адабиётларда рецидив жиноят тушунчаси хусусида билдирилган

фикрлар, Олий суд Пленуми қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Жиноят

кодексида ушбу тушунчага берилган таъриф таҳлил қилинган. Таҳлил

натижаларидан келиб чиққан ҳолда рецидив жиноятнинг қуйидаги: а) шахснинг

кетма

-

кет икки ёки ундан ортиқ жиноятларни содир этиши; б) шахснинг илгари

содир этган жинояти учун судланганлиги; в) шахснинг илгариги (олдинги) ва

янги (кейинги) жиноятларининг қасддан содир этганлиги каби белгиларига

алоҳида

-

алоҳида тавсиф берилган.

Муаллиф рецидив жиноятнинг белгиси сифатида судланганлик

тушунчасини ёритиб берган ва унга қуйидагича таъриф беришни таклиф


background image

21

қилинган: «Судланганлик жиноят

-

ҳуқуқий институт сифатида жиноят содир

этган шахс айбдор деб топилиб, муайян жазога ҳукм қилинганидан келиб

чиқадиган ҳуқуқий ҳолат (судланганликнинг ҳуқуқий аҳамияти, тугалланиши

ва олиб ташланиши, судланганликнинг тугалланиши ва олиб ташланишида

муддатларни ҳисоблаш тартиби, судланганликнинг ҳуқуқий оқибатлари)ни

белгилаб берувчи қоидалар йиғиндисидир.»

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 77

-

моддаси 2

-

қисми ва 72

-, 73-,

74-, 75-

ва 76

-

моддаларида назарда тутилган қоидаларнинг бир

-

бирига

мувофиқлигини таъминлаш орқали жазодан озод қилинган шахснинг

судланганлик ҳолатини белгилашда аниқланган камчиликларни бартараф

қилиш мақсадида Жиноят кодекси 77

-

моддаси 2

-

қисмидаги «Жазо тайинланган

айблов ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс судланган деб

ҳисобланади. Суд томонидан жазодан озод қилинган шахс

судланмаган деб

ҳисобланади» деган қоидага тузатиш киритиб, уни «Жазо тайинланган айблов

ҳукми қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс судланган деб ҳисобланади.

Шахс суд томонидан жазони ўташдан озод қилинган ҳолларда, унинг

судланганлиги тугаллангунга ёки олиб ташлангунга қадар амал қилади» деган

таҳрирда баён қилиш таклиф қилинган.

Қилмишни рецидив жиноят деб топишда вояга етмаганларнинг руҳий ва

ёшга оид хусусиятларини инобатга олган ҳолда шахснинг фақат 18 ёшга

тўлгандан сўнг содир этган жиноятларини ҳисобга олиш зарурлиги ҳақидаги

назарий таклифлар, суд амалиёти ва хорижий давлатлар (Беларусь, Молдова,

Қозоғистон) жиноят қонунлари таҳлилига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси

Жиноят кодекси 34

-

моддаси олтинчи қисмидаги «Шахсни ўта хавфли

рецидивист» деган сўзларни «Шахс томонидан содир этилган жиноятни

рецидив» деган сўзлар билан алмаштириб, қуйидаги таҳрирда берилиши

таклиф қилинган: «Шахс томонидан содир этилган жиноятни рецидив деб

топиш тўғрисидаги масала ҳал қилинаётган вақтда унинг ўн саккиз ёшга

тўлгунга қадар содир этган жинояти учун судланганлиги, шунингдек қонунда

белгиланган тартибда судланганлик муддатларининг ўтиб кетганлиги ёки олиб

ташланган судланганлиги инобатга олинмайди».

Диссертант фақат қасддан

содир этилган жиноятларгина рецидив жиноятларни ташкил қилиши мумкин

деган фикрни ёқлаб чиққан.

Бешинчи бобнинг иккинчи параграфи

«

Рецидив жиноят турлари

»

деб

аталиб, унда жиноятларнинг рецидиви жиноят

-

ҳуқуқий, криминологик,

пенитенциар, фактик турларига ажратилган.

Жиноят қонуни, суд амалиёти ва ҳуқуқ назариясидаги рецидив жиноят

турларига оид қоидаларни ўрганиш асосида қуйидаги хулосалар берилган:

1. Қонун чиқарувчи томонидан рецидив жиноятни таснифлаш (оддий,

хавфли ва ўта хавфли

рецидивга ажратиш) учун асос қилиб олинган мезон

(содир қилинган жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси) мақбул деб

баҳоланиши зарур.

2. Жиноят

-

ҳуқуқий рецидивни умумий ва махсус, бир марталик ва кўп

марталик рецидив, илгариги ҳукм асосида тайинланган

жазо тўлиқ ўталмасдан

туриб содир этилган жиноятлар рецидиви ва илгариги ҳукм асосида


background image

22

тайинланган жазонинг тўлиқ ўталганидан кейинги жиноятлар рецидивига

бўлиш мақсадга мувофиқ. Аммо айрим мутахассислар томонидан илгари

сурилаётган эҳтиётсизлик орқасида содир этилган икки ёки ундан ортиқ

жиноятларни рецидив жиноят деб топиш ҳақидаги фикр ўринсиз, чунки у

рецидив жиноятнинг моҳиятига тўғри келмайди. Шунинг учун фақат қасддан

содир этилган жиноятлар рецидивни ташкил қилиши ҳақидаги фикр мақбул

ҳисобланади.

3

. Рецидивни фактик, криминологик, пенитенциар, реабилитация қилинган

рецидив каби турларга бўлиб ўрганиш муайян илмий

-

амалий аҳамиятга эгадир.

Бешинчи бобнинг учинчи параграфи

«

Хавфли рецидив жиноят тушунчаси

ва белгилари

»

деб аталиб, унда хавфли рецидив жиноят тушунчаси ва

белгилари, уни оддий ва ўта хавфли рецидив жиноятдан фарқлаш мезонлари

қиёсий таҳлил қилинган. Таҳлил натижасида муаллиф томонидан рецидив

жиноятнинг турларини бир

-

биридан фарқлаш юзасидан назарий хулосалар,

тергов

-

суд амалиётида қўллашга мўлжалланган амалий тавсиялар ва жиноят

қонунчилигини такомиллаштиришга оид қонун лойиҳалари тайёрланган.

Диссертант Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида назарда тутилган

рецидив жиноят таснифи, хавфли ва ўта хавфли рецидивни бир

-

биридан

фарқлаш мезонларининг «сунъий чиққан»лиги ҳақидаги Ш.У.Умидуллаев

1

фикрларига қўшилар экан, ЖКда назарда тутилган «ўхшаш жиноят» тушунчаси

жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик хусусияти ва даражасини инкор этиши ва

ягона мезонга асосланмаганлиги учун хавфли рецидивни ташкил қилувчи

жиноятларнинг ижтимоий хавфлилигини адолатли ва холис ифода эта

олмаслигини ва адолатсизликка сабаб бўлаётганлигини ЖК 97

-, 104-, 164-, 190-

моддаларида белгилаб қўйилган хавфли рецидив жиноятнинг ҳосил бўлиш

мезонларини таҳлил қилиш, тадқиқот доирасида ўтказилган социологик сўров

натижалари ёрдамида (170 респондентдан 131 нафари (77%) «ўхшаш жиноят»

тушунчасини ўзгартиришни ёқлаб муносабат билдирган) исботлаб берган.

Ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган жиноят

қонунчилигини янада либераллаштириш ва инсонпарварлик тамойилларига

мувофиқлаштириш талабларига зид эканлигини инобатга олиб, хавфли рецидив

жиноятнинг ЖК 34

-

моддаси 2

-

қисмида берилган тушунчасини бекор қилиш,

унинг ўрнига Ўзбекистон Республикаси ЖК 15

-

моддасида таърифлари

келтирилган оғир ва ўта оғир жиноятларнинг содир этилиш миқдори ва кетма

-

кетлигига асосланган хавфли рецидив жиноят тушунчасининг қуйидаги

таҳрири таклиф этилган: «Олдин

-

кейинлигидан қатьи назар, илгари оғир ёки

ўта оғир жинояти учун ҳукм қилинган шахс томонидан янги оғир жиноятнинг

содир этилиши хавфли рецидив жиноят деб топилади». Муаллиф хавфли

рецидив жиноят тушунчасининг янги таърифини асослар экан,

Ш.У.Умидуллаевнинг «...шахснинг қасддан янги тугалланган унча оғир

бўлмаган ёки оғир жиноят содир этиши...»

2

ни хавфли рецидив жиноят деб

1

Умидуллаев Ш.У. Жиноятга оид сиёсатнинг либераллаштирилиши шароитида рецидив институтининг

такомиллашуви: Юрид. фан. номз. ...дис. автореф. –

Тошкент, 2002. –

Б. 12.

2

Умидуллаев Ш.У. Жиноятга оид сиёсатнинг либераллаштирилиши шароитида рецидив институтининг

такомиллашуви: Юрид. фан. номз. ...дис. автореф. –

Тошкент, 2002. –

Б. 13.


background image

23

топиш ҳақидаги таклифи хавфли рецидивнинг ҳосил бўлиш доирасини сунъий

равишда кенгайтириб юборишини, шунинг учун ҳам жиноят қонунчилигини

янада либераллаштириш ва инсонпарварлик тамойилларига мувофиқлаштириш

сиёсатига тўғри келмаслигини таъкидлайди.

Мазкур параграфда шахсни хавфли рецидивист деб топиш тартибини

такомиллаштириш бўйича таклифлар берилган. Хусусан, Ўзбекистон

Республикаси Жиноят кодекси бўйича шахсни хавфли рецидивист деб топишни

тартибга солувчи нормани жиноят қонунчилигини янада либераллаштириш ва

инсонпарварлик тамойилларига мувофиқлаштириш нуқтаи назаридан қайта

кўриб чиқиш лозим, деган фикр илгари сурилган. Чунки ушбу масала айбдор

шахснинг муайян ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш билан бевосита боғлиқ

бўлишига қарамай, ҳанузгача бир вақтнинг ўзида ҳам тергов органи, ҳам

суднинг ваколатига берилган. Муаллиф мазкур муаммони ҳал қилиш учун

фақат суд ҳукми билан шахсни хавфли рецидивист деб топиш мумкинлиги

ҳақидаги қоидани ЖК 34

-

моддаси тўртинчи қисмига қуйидаги таҳрирда

киритишни таклиф қилган: «Суднинг ҳукми билан шахс хавфли ёки ўта хавфли

рецидивист деб топилиши мумкин.» Ушбу қоидадан келиб чиқиб, ЖК 34

-

моддаси еттинчи қисмини қуйидаги таҳрирда баён қилиш таклиф этилган:

«Ушбу Кодекс Махсус қисмининг хавфли ёки ўта хавфли рецидивист

томонидан содир этилган жиноятлар учун жавобгарликни белгиловчи

моддалари шахс ушбу жиноятни содир этгунга қадар қонунда белгиланган

тартибда хавфли ёки ўта хавфли рецидивист деб топилган бўлсагина

қўлланилади.»

Мазкур параграфда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига рецидив

жиноят содир қилган шахслар учун алоҳида жазо тайинлаш қоидаларини

киритиш таклиф қилинган. Бунда рецидив жиноятлар учун жазо тайинлаш

тартибини такомиллаштириш юзасидан мутахассислар томонидан билдирилган

фикрлар ва хорижий давлатлар тажрибаси (Беларусь, Қозоғистон ва Россия

Федерацияси ЖК) инобатга олиниб, оддий рецидивга содир этилган жиноят

учун назарда тутилган энг оғир жазонинг муддати ёки меъёрининг ярмидан кам

бўлмаган, хавфли рецидивга содир этилган жиноят учун назарда тутилган энг

оғир жазо муддатининг учдан икки қисмидан кам бўлмаган, ўта хавфли

рецидивга содир этилган жиноят учун назарда тутилган энг оғир жазо

муддатининг тўртдан уч қисмидан кам бўлмаган, лекин Жиноят кодекси

Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган санкция чегарасидан

четга чиқмаган ҳолда жазо тайинлаш тавсия қилинган.

Бешинчи бобнинг тўртинчи параграфи

«

Ўта хавфли рецидив жиноят

тушунчаси ва белгилари

»

деб аталиб, унда ўта хавфли рецидив жиноят

тушунчаси, уни оддий ва хавфли рецидив жиноятдан фарқлаш хусусида

мутахассислар томонидан билдирилган фикрлар баён қилинган. Суд

амалиётидан олинган мисоллар ва Олий суд Пленуми тушунтиришлари таҳлил

қилинган. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 34

-

моддасининг учинчи

қисмида берилган таъриф асосида ўта хавфли рецидив жиноятни ташкил

қилувчи мезонлар ажратилиб, уларнинг ҳар бирига алоҳида тавсиф берилган.


background image

24

Шахснинг ўта хавфли рецидивист деб топилиши натижасида келиб

чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқий оқибатлар санаб ўтилган.

ХУЛОСА

Тадқиқот натижасида олинган хулоса, таклиф ва тавсиялар уч гуруҳга:

умумназарий хулосалар, жиноят қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Олий

суди Пленуми қарорларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва

тавсияларга ажратилди.

Умумназарий хулосаларга қуйидагилар киритилди:

1. Бир қанча жиноятлар билан боғлиқ Ўзбекистон Республикаси ва

хорижий давлатлар жиноят қонунчилигини қиёсий таҳлил қилиш жараёнида

қуйидаги умумназарий хулосалар берилди:

1.1. Бир қанча жиноят содир этишнинг қуйидаги ҳуқуқий белгиларини

ажратиб кўрсатиш мумкин:

1.1.1. Бир қанча жиноятлар миқдор кўрсаткичларига эга бўлиб, шахс (ёки

шахслар) томонидан иккитадан кам бўлмаган (ундан ҳам кўп бўлиши мумкин)

жиноят содир этилган бўлиши зарур. Бу, бир томондан, бир қанча жиноятларни

ташкил қилувчи ҳар бир жиноий қилмишнинг Жиноят кодекси 14

-

моддаси

талабларига мувофиқ ягона жиноят деб тан олиниши зарурлигини билдирса ва

ягона жиноятларни бир қанча жиноятлардан фарқлашга хизмат қилса, иккинчи

томондан, маъмурий ёки интизомий ҳуқуқбузарликларнинг бир қанча жиноят

содир этиш деб баҳоланмаслигини билдиради.

1.1.2. Бир қанча жиноятлар сифат кўрсаткичларига эга, яъни бир қанча

жиноятлар таркибига кирувчи ҳар бир жиноят ўзининг жиноят

-

ҳуқуқий

аҳамиятини йўқотмаган бўлиши ва жиноят

-

ҳуқуқий муносабатларни вужудга

келтиришга қодир бўлиши зарур.

1.1.3. Бир қанча жиноятларни ташкил қилувчи икки ёки ундан ортиқ

жиноятнинг ҳар бири айнан бир шахс ёки шахслар гуруҳи томонидан содир

этилади. Бошқача қилиб айтганда, жиноят субъекти бир қанча жиноятларни

ташкил қилувчи жиноий қилмишларни бир

-

бирига боғлаб турувчи умумий

элемент сифатида тан олинади.

1.1.4. Бир қанча жиноятларнинг айрим турларини бир

-

биридан фарқлашга

ёрдам берувчи белгилардан яна бири вақтдир. Ўзбекистон Республикаси

Жиноят кодекси мазмунига кўра бир қанча жиноятлар турли даврларда ёки бир

вақтда ҳам содир этилиши мумкин. Такрорий жиноятлар, рецидив жиноятлар

ва жиноятларнинг реал мажмуи бўйича жиноятларнинг турли даврларда содир

этилиши талаб қилинса, жиноятларнинг идеал мажмуини бир вақтда бир

қилмиш билан содир қилинган икки ёки ундан ортиқ жиноятлар ташкил

қилади.

1.1.5. Қонун чиқарувчи бир қанча жиноят содир қилганлик учун

жавобгарлик асосларини белгилар экан, жиноят тушунчасини кенг талқин

қилади ва жиноят деганда нафақат тамом бўлган жиноятларни, балки жиноятга

тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш (ЖК нинг 25

-


background image

25

моддаси) ҳамда иштирокчиликда содир этилган жиноят (ЖК нинг 27

-

моддаси)

ларни ҳам назарда тутади.

1.2. Бир қанча жиноятларни турлар (шакллар) га бўлишда бир вақтнинг

ўзида

уларни ташкил қилувчи жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик йиғиндиси

ва содир этган жиноятчи шахсининг хавфлилигини ҳисобга олиш зарур.

1.3. Бир қанча жиноят содир этиш жиноят ҳуқуқининг мустақил институти

сифатида қуйидаги белгилар билан тавсифланади: биринчидан, бир қанча

жиноят содир этишга оид ҳуқуқий нормалар ижтимоий муносабатларнинг

муайян турини, яъни бирдан ортиқ жиноятлар содир этилган ҳолатлар

-

такроран жиноят содир этиш, жиноятлар мажмуи ва рецидив жиноятларни

тартибга солади; иккинчидан, мазкур нормалар учун Жиноят кодекси Умумий

қисмида алоҳида (иккинчи бўлим саккизинчи) боб ажратилган; учинчидан, бир

қанча жиноят содир этиш институти жиноят ҳуқуқининг жиноят ҳақидаги

таълимоти доирасида тартибга солинади, чунки бир қанча жиноятларга оид

ҳуқуқий нормалар нисбатан автономияга эга ва маълум даражада мустақил

бўлган масалаларни тартибга солишга қаратилган.

1.4. Хорижий давлатлар жиноят қонунчилигида бир қанча жиноятларни

тартибга солиш тажрибасини ўрганиш қуйидаги хулосаларга олиб келди:

1.4.1. Хорижий давлатлар жиноят қонунчилигида бир қанча жиноятлар

қандай шаклларда тартибга солинганлигини таҳлил қилинганда, инглиз

-

саксон

ҳуқуқи оиласига кирувчи Англия ва АҚШ, роман

-

герман ҳуқуқи оиласига

кирувчи Швейцария ва Испания, Узоқ Шарқ ҳуқуқи оиласига кирувчи Япония

ва социалистик ҳуқуқ оиласига кирувчи Хитой Халқ Республикаси ва Россия

Федерациясида бир қанча жиноят содир этишнинг 2 шакл(тур)и –

жиноятлар

мажмуи ва рецидив жиноят; собиқ иттифоқ таркибига кирган Беларусь, Грузия,

Латвия, Озарбайжон ва Қозоғистон Республикаларида бир қанча жиноят содир

этишнинг 3 та шакл(тур)и –

такроран жиноят содир этиш, жиноятлар мажмуи

ва рецидив жиноят назарда тутилганлиги аниқланди.

1.4.2. Бир қанча жиноятлар масаласи Англия, АҚШ, Франция, Германия

Федератив Республикаси, Швейцария, Испания, Япония, Хитой Халқ

Республикаси жиноят қонунчилигида жазога бағишланган бўлим доирасида,

Беларусь, Грузия, Латвия, Озарбайжон, Россия ва Қозоғистон ЖКларида

жиноятга бағишланган бўлим доирасида тартибга солинган.

1.4.3. Латвия ва Молдова Республикалари Жиноят кодексида бир қанча

жиноятларга таъриф берилган. Бундан ижобий ҳолат сифатида Ўзбекистон

Республикаси жиноят қонунчилигини такомиллаштиришда фойдаланиш

мумкин.

1.4.4. Испания, Латвия, Озарбайжон, Россия, Япония давлатлари ва

АҚШнинг Нью

-

Йорк штати жиноят кодексларида жиноятларнинг идеал

мажмуи тушунчаси назарда тутилган. Бу бир қанча жиноят шаклларини бир

-

биридан ва мураккаб ягона жиноятлардан фарқлашда норматив талабларни

белгилайди, шунинг учун уни Ўзбекистон Республикаси

ЖКга киритиш

мақсадга мувофиқ. Шунингдек, жиноятларнинг идеал мажмуи учун

тайинланадиган жазонинг реал мажмуи учун тайинланадиган жазодан енгилроқ

бўлиши Испания ЖКда белгиланган. Бу ҳолат жиноятчи шахсининг


background image

26

хавфлилиги ва бир қанча жиноятлар ижтимоий хавфлилигини баҳолашда

муҳим аҳамиятга эга эканлигини инобатга олиб, уни ҳам Ўзбекистон

Республикаси ЖКнинг Умумий қисми «Жазо тайинлаш» ҳақидаги XI бобига

киритиш таклиф этилади.

1.4.5. Беларусь, Қозоғистон ва Россия Федерацияси ЖКларида рецидив

жиноят учун жазо тайинлашнинг алоҳида қоидалари назарда тутилган. Унда

рецидивнинг турига қараб жазо тайинланиши белгиланган. Фикримизча, ушбу

ҳолатни ҳам Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг Умумий қисми «Жазо

тайинлаш» ҳақидаги XI бобига киритиш мақсадга мувофиқ.

2. Мураккаб ягона жиноятни таҳлил қилиш мобайнида қуйидаги

хулосаларга келинди:

2.1. Жиноят ҳуқуқи фанида илгари сурилган фикрлар, жиноят қонунида

назарда тутилган нормалар, суд амалиёти таҳлили ва социологик сўров

натижаларидан келиб чиқиб, жиноятнинг оддий ёки мураккаб эканлиги унинг

таркиби қонун чиқарувчи томонидан қандай тузилганлигига қараб ҳал

қилиниши лозим, деган фикрга келинди ва агар бир жиноят таркибининг ҳар

бир белгиси биттадан иборат бўлса, бундай қилмишни оддий жиноят деб,

аксинча, бир жиноят таркибининг бирорта белгиси (ёки бир неча белгилари)

икки ёки ундан ортиқ бўлса, бундай қилмишни мураккаб жиноят, деб қаралиши

асос қилиб олиниб, мураккаб ягона жиноятга қуйидагича таъриф таклиф

қилинди: «Жиноят кодекси Махсус қисми битта моддасида ёки битта

моддасининг қисмида ифода этилган муайян жиноятнинг таркибидаги

белгилардан ҳеч бўлмаганда биттаси икки ёки ундан ортиқ бўлса, бундай

ижтимоий хавфли, ҳуқуққа хилоф, айбли ва жазога сазовор қилмиш (ҳаракат

ёки ҳаракатсизлик) мураккаб ягона жиноят деб топилади»

.

2.2. Давомли ва узоққа чўзилган жиноятлар ўзларининг ҳуқуқий табиатига

кўра ягона жиноятлар сирасига кириши, шунинг учун ҳам бир қанча жиноят

содир этишнинг шакли бўла олмаслиги, мураккаб жиноятлар муаммоси бир

қанча жиноят содир этиш институти доирасида

ўрганилиши мақсадга мувофиқ

эканлиги, давомли ва узоққа чўзилган жиноятлар таърифида берилган «бир

жиноят таркиби» сўз бирикмасини фарқлашда жиноят таркибининг тузилиши

асос қилиб олиниши зарурлиги, мураккаб ягона жиноятлар муаммоси

Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқининг долзарб муаммоларидан бири

ҳисобланиши ва жиноятчиликка қарши кураш юзасидан самарали жиноят

-

ҳуқуқий воситаларни аниқлаб олишда муҳим аҳамият касб этиши асослаб

берилди.

2.3. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексига мувофиқ давомли жиноят

ўзининг объектив хусусиятларига кўра бир бутун, ягона мураккаб жиноят

ҳисобланади. Шунинг учун ҳам жиноят қонуни Махсус қисмининг битта

моддаси ёки бир моддасининг тегишли қисми бўйича квалификация қилинади.

Шунингдек, амалдаги Жиноят кодексига мувофиқ, давомли жиноят ўзининг

субъектив белгиларига кўра ягона мақсадга йўналтирилган бўлади ва фақат

тўғри қасддан содир этилиши мумкин.

2.4. Қўш таркибли жиноятга қуйидагича таъриф берилди: қўш таркибли

жиноят деганда, икки ёки ундан ортиқ оддий ягона жиноятларнинг


background image

27

белгиларини ўзида мужассамлаштирган, ЖК Махсус қисмининг алоҳида

моддасида ёки моддасининг қисмида ёхуд моддаси қисмининг бандида

жавобгарлик назарда тутилган мураккаб ягона жиноят тушунилади. Ушбу

таърифдан қўш таркибли жиноятнинг қуйидаги белгилари ажратиб кўрсатилди:

а) ЖК Махсус қисмининг алоҳида моддасида ёки моддасининг қисмида

ёхуд моддаси қисмининг бандида жавобгарлик назарда тутилганлиги;

б) жиноят қонунида назарда тутилган икки ёки ундан ортиқ оддий ягона

жиноятларнинг белгиларини ўзида мужассамлаштирганлиги.

3. Такроран жиноят содир этиш билан боғлиқ бўлган умумназарий

хулосаларга қуйидагилар киритилди:

Амалдаги Жиноят кодексида белгилаб қўйилган такроран жиноят содир

этиш тушунчаси Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган жиноят

қонунчилигини либераллаштириш ва инсонпарварлик тамойилларига

мувофиқлаштириш сиёсати нуқтаи назаридан миллий ва хорижий юридик

адабиётларда илгари сурилган фикрлар, хорижий давлатлар қонунчилик

тажрибаси, республика тергов

-

суд идоралари амалиёти ва тадқиқот доирасида

ўтказилган социологик сўров натижалари асосида таҳлил қилинганда, қонун

ижодкорлиги йўли билан тузатилиши лозим бўлган қуйидаги иккита нуқсон

кўзга ташланди:

а) қонунда назарда тутилган такроран жиноят содир этиш тушунчасининг

биринчи тури, яъни айнан бир хил («Жиноят кодекси Махсус қисмининг айнан

бир моддасида, қисмида» назарда тутилган) жиноятларнинг қайта содир

этилиши натижасида юзага келадиган такрорий жиноят тушунчаси назарий

жиҳатдан нотўғри асосланганлиги туфайли уни ташкил қилувчи (аввал

ва

янгитдан содир этилган) жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик йиғиндисини

холисона ва одил ифода эта олмаслиги суд амалиётидан келтирилган мисоллар

асосида исботлаб берилди;

б) қонунда назарда тутилган такроран жиноят содир этиш тушунчасининг

иккинчи тури, яъни турдош («Кодексда алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса,

турли моддаларида назарда тутилган») жиноятларнинг қайта содир этилиши

натижасида юзага келадиган такрорий жиноят тушунчаси доирасида бир

вақтнинг ўзида иккита нуқсон мавжудлиги аниқланди: биринчиси

такрорий

жиноятни ташкил қилувчи (аввал ва янгитдан содир этилган) жиноятларнинг

ижтимоий хавфлилик йиғиндиси холисона ва одил ифода этилмаганлиги

(назарий жиҳатдан нотўғри асосланганлиги туфайли) бўлса, иккинчиси

такрорий жиноятнинг таркибий қисми ҳисобланган янгитдан (кейинги) содир

этилган жиноятнинг бир пайтнинг ўзида ҳам такрорий жиноят сифатида, ҳам

жиноятлар мажмуи сифатида квалификация қилинишидир. Бу ҳолатнинг

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 8

-

моддасида «Ҳеч ким айнан битта

жиноят учун икки

марта жавобгарликка тортилиши мумкин эмас» деган

қоидани қўпол равишда бузаётганлиги Жиноят кодексининг муайян нормалари

(104-

моддаси 3

-

қисми «б», 118

-

моддаси 2

-

қисми «б», 119

-

моддаси 2

-

қисми «б»,

128-

моддаси 2

-

қисми «а», 131

-

моддаси 2

-

қисми «б», 133

-

моддаси 2

-

қисми «б»

бандлари ва бошқалар) мисолида исботлаб берилди.


background image

28

Вужудга келган муаммонинг ечими хорижий давлатлар жиноят

қонунчилиги, хусусан, инглиз

-

саксон ҳуқуқи оиласига кирувчи Англия ва

АҚШ, роман

-

герман ҳуқуқи оиласига кирувчи Франция, Германия, Швейцария

ва Испания, Узоқ Шарқ ҳуқуқи оиласига кирувчи Япония ва социалистик ҳуқуқ

оиласига кирувчи Хитой Халқ Республикаси жиноят қонунчилиги мисолида

ўрганилганда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида назарда тутилган

такроран жиноят содир этиш тушунчасига айнан ўхшаш норманинг мавжуд

эмаслиги, Россия Федерациясида эса айнан ўхшаш норма назарий жиҳатдан

асосланмаганлиги, амалий жиҳатдан зарарли эканлиги, ижтимоий нуқтаи

назардан жиноят ҳуқуқи принципларига зид эканлиги туфайли 2003 йил 8

декабрдаги федерал қонунга асосан ЖКдан чиқариб ташланганлиги, бундан

ташқари, ушбу давлатлар қонунчилигида шахс томонидан судлангунга қадар

содир этилган икки ёки ундан ортиқ жиноий қилмишлар жиноятлар мажмуи

тушунчаси билан қамраб олинганлиги аниқланди. Шунингдек, диссертант ушбу

муаммо юзасидан 170 нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари

ўртасида социологик сўров ўтказганда, респондентларнинг 122 нафари (71,8 %)

ушбу нормани ўзгартиришни тавсия этганлар. Шундай қилиб, диссертант

ўтказилган тадқиқот натижалари

асосида такроран жиноят содир этиш

тўғрисидаги нормани бекор қилиш ва унинг ўрнига жиноятлар мажмуи

тўғрисидаги нормани қўллашни тавсия қилади.

4. Жиноятлар мажмуи билан боғлиқ бўлган умумназарий хулосаларга

қуйидагилар киритилди:

4.1. Жиноятлар мажмуи муаммосига бағишланган ҳуқуқий адабиётлар

эълон қилинган даврига кўра 4 гуруҳга ажратиб ўрганилди ва жиноятлар

мажмуи тушунчасига берилган таърифдан келиб чиқиб, унинг қуйидаги

ҳуқуқий белгилари ажратиб кўрсатилди:

а) жиноятлар мажмуи бир қанча жиноят содир

этишнинг шакли бўлиб,

унга кўра шахс жавобгарликка тортиладиган икки ёки бир неча жиноий

қилмишни содир этади;

б) содир этилган қилмишлар жиноят қонуни Махсус қисмининг турли

моддаларида ёки битта моддасининг турли қисмларида назарда тутилган

бўлади;

в) содир этилган жиноий қилмишларнинг бирортаси учун ҳам шахс

судланган бўлмайди.

4.2. Жиноятлар мажмуини идеал ва реал турларига ажратишнинг амалдаги

қонун ҳужжатларига кўра келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳуқуқий

оқибатлари кўрсатиб берилди.

4.3. Жиноятларнинг идеал ва реал мажмуи содир қилиниш вақти ҳамда

ҳуқуқий оқибатлари жиҳатидан бир

-

биридан фарқ қилиши асослаб берилди ва

жиноятларнинг идеал мажмуини бир неча асосларга кўра бир қанча жиноят

содир этиш турларига киритиб, жиноятлар жами бўйича жазо тайинлаш

қоидаларини татбиқ этиш асослари санаб ўтилди.

4.4. Жиноятлар мажмуи билан жиноят

-

ҳуқуқий нормалар рақобати

ўртасидаги фарқлар шахс томонидан содир қилинган қилмиш жиноят қонуни

бўйича нечта норма билан қамраб олиниши ва нечта жиноят деб тан олинишида


background image

29

яққол намоён бўлиши, яъни агар жиноят

-

ҳуқуқий нормалар рақобатида шахс

томонидан содир этилган қилмиш аввалига бир неча нормалар ёрдамида

тартибга солинадиган бўлиб туюлса

-

да, охир

-

оқибатда бир жиноят

-

ҳуқуқий

норма билан қамраб олиниши ва жиноят қонунида ягона мустақил жиноят деб

баҳоланиши, жиноятлар (идеал) мажмуида эса шахс содир этган бир қилмиш

кам деганда иккита жиноят

-

ҳуқуқий норма билан қамраб олиниши ва жиноят

қонунида икки ёки ундан ортиқ ягона мустақил жиноятлар сифатида алоҳида

-

алоҳида назарда тутилиши асослаб берилди.

5. Рецидив жиноят тушунчасини тадқиқ қилиш давомида қуйидаги назарий

хулосаларга келинди:

5.1. Рецидивнинг зарурий белгиларини аниқлаш жиноятларни

квалификация қилиш ва жазони қўллашда муҳим аҳамиятга эга.

5.2.

Аввалги жинояти учун судланганлиги тугамасдан ёки олиб

ташланмасдан туриб янги жиноятни содир этиш рецидивга хосдир. Шундан

келиб чиқиб, айблов ҳукмининг кучга кириши рецидив юз бериши мумкин

бўлган бошланғич давр бўлиб, судланганликнинг тугалланиши ёки муддатидан

илгари судланганликнинг олиб ташланиши унинг якуний даври ҳисобланади.

5.3. Аввал содир этилган жиноят учун тайинланган жазонинг қисман ёки

тўлиқ ўталганлигини рецидивни тан олишда ҳисобга олиш ҳақидаги

адабиётларда олдинга сурилган фикр диссертант томонидан қўллаб

-

қувватланмади.

5.4. Судланганлик рецидив жиноятнинг зарурий белгиси сифатида жиноят

қонунида назарда тутилган қуйидаги ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқариши

асослаб берилди:

-

судланганлик жазони оғирлаштирувчи ҳолат ҳисобланади (Ўзбекистон

Республикаси Жиноят кодексининг 56

-

моддаси «н» банди) ва қилмишни

квалификация қилиш ҳамда жазо тайинлашда инобатга олинади;

-

янги жиноят содир этган шахсни рецидивист деб тан олиш учун зарурий

белги ҳисобланади;

-

шахсни жиноий жавобгарлик ва жазодан озод қилишга монелик қилувчи

ҳолат ҳисобланади;

-

жиноят содир қилганлиги учун озодликдан маҳрум қилишга ҳукм

қилинган айрим шахслар устидан маъмурий назорат ўрнатилишига сабабчи

бўлади («Озодликдан маҳрум этиш жойларидан бўшатилган шахслар устидан

ички ишлар идораларининг маъмурий назорати тўғрисида»ги қонуннинг 3

-

моддаси «б» банди).

5.6. Рецидив жиноятнинг зарурий белгиси сифатида судланганлик

муддатининг бошланиш вақти хусусида юридик адабиётларда баён қилинган

талқинлар икки гуруҳга ажратилди: биринчи

гуруҳга айблов ҳукми қонуний

кучга кирган кундан судланганлик бошланади, деб эътироф этувчиларни,

иккинчи гуруҳга эса айблов ҳукми чиққан кундан бошланади, деган

мутахассисларни киритдик.

5.7. Тадқиқот жараёнида жиноят

-

ҳуқуқий рецидивни умумий ёки махсус,

бир марталик ёки кўп марталик, илгариги ҳукм асосида тайинланган жазонинг

тўлиқ ўталмасдан туриб содир этилган жиноятлар рецидиви ва илгариги ҳукм


background image

30

асосида тайинланган жазонинг тўлиқ ўталганидан кейинги жиноятлар

рецидивига бўлиш мумкинлиги ҳақидаги хулосага келинди. Бу ўринда айрим

назариётчилар томонидан илгари сурилаётган эҳтиётсизлик орқасида содир

этилган икки ёки ундан ортиқ жиноятни рецидив жиноят деб топиш фикрига

диссертант бутунлай қарши. Рецидив жиноятлар фақат ва фақат қасддан содир

этилади. Эҳтиётсизлик орқасида икки ёки ундан ортиқ маротаба содир этилган

жиноятни рецидив деб эътироф этиш рецидивнинг моҳиятига умуман тўғри

келмайди.

Бир қанча жиноят содир этганлик учун жавобгарлик масалаларини таҳлил

қилиш давомида

жиноят қонунини такомиллаштиришга қаратилган

қуйидаги таклифлар

илгари сурилмоқда:

1. Бир қанча жиноятларнинг ижтимоий хавфлилиги ягона жиноятларнинг

ижтимоий хавфлилигидан юқори эканлигини инобатга олиб, тергов

-

суд

амалиётида бир қанча жиноятларни квалификация қилишда вужудга келаётган

муаммоларни бартараф қилишга ҳуқуқий асос яратиш мақсадида Ўзбекистон

Республикаси Жиноят кодексига «бир қанча жиноят содир этиш»

тушунчасининг таърифини киритиш таклиф этилмоқда. Ушбу тушунчага

таъриф беришда уни нафақат мураккаб ягона жиноятлардан, балки унинг

алоҳида шакл(тур)ларини бир

-

биридан фарқлашга ёрдам берадиган хусусий

белгиларни (бир қанча жиноятларни ташкил қилувчи ҳар бир жиноятнинг

ижтимоий хавфлилик даражаси ва уларни содир этган жиноятчи шахсининг

хавфлилигини) ҳам назарда тутиш лозим. Ўзбекистон Республикаси Жиноят

кодексининг бир қанча жиноят содир этиш, шунингдек Россия Федерацияси,

Украина, Латвия каби бир қатор хорижий давлатлар жиноят қонунчилигининг

бир қанча жиноят содир этиш билан боғлиқ нормалари таҳлилидан келиб

чиқиб, бир қанча жиноят содир этиш тушунчасини ўзида ифода этувчи янги

32

1

-

моддани ЖК га киритиш тавсия этилмоқда:

«32

1

-

модда. Бир қанча жиноят содир этиш

Жиноят кодекси Махсус қисмининг бир моддасида ёки бир моддасининг

битта қисмида ёки турли қисмида ёхуд турли моддаларида назарда тутилган,

жиноят

-

ҳуқуқий аҳамиятини йўқотмаган икки ёки ундан ортиқ жиноятларнинг

бир вақтда ёки турли вақтларда бир шахс томонидан содир этилиши бир қанча

жиноят содир этиш деб топилади».

2. Диссертант

жиноят ҳуқуқи фанида илгари сурилган фикрлар, хорижий

давлатлар (Молдова Республикаси) қонунчилик тажрибаси, суд амалиёти

таҳлили ва социологик сўров натижаларидан келиб чиқиб, ҳуқуқни қўллашда

юзага келаётган айрим тушунмовчиликлар ва хатоларнинг олдини олиш ҳамда

ягона жиноят турларини бир қанча жиноят содир этиш шаклларидан фарқлаш

мақсадида ягона жиноятга қуйидагича таъриф бериш ҳамда уни Жиноят

кодексига янги таклиф этилаётган 32

1

-

модданинг иккинчи қисми сифатида баён

қилишни таклиф қилади: «Ягона жиноят деганда, жиноят қонуни бир нормаси

қоидалари асосида квалификация қилинадиган ҳаракат (ҳаракатсизлик) ёки

ҳаракат(ҳаракатсизлик)лар мажмуи тушунилади».

Шунингдек,

Жиноят

кодексини суд амалиётида қўллашда юзага келаётган айрим тушунмовчиликлар

ва хатоларнинг олдини олиш ҳамда давомли ва узоққа чўзилган жиноятларни


background image

31

бир қанча жиноят содир этиш шаклларидан фарқлаш мақсадида ЖК нинг

Умумий қисмида давомли ва узоққа чўзилган жиноятлар тушунчаларини

сақлаб қолиб, уларни амалдаги Жиноят кодекси 32

-

моддасининг 3 ва 4

-

қисмларидан чиқариб ташлаб, янги таклиф этилаётган 32

1

–модданинг учинчи

ва тўртинчи қисмлари шаклида қуйидаги таҳрирда баён қилиш мақсадга

мувофиқ:

«Умумий қасд билан қамраб олинган ва ягона мақсадга йўналтирилган

бир жиноят таркибини ташкил қилувчи бир

-

бирига ўхшаш бир неча жиноий

қилмишлардан иборат бўлган (давомли) жиноят мураккаб ягона жиноят

ҳисобланади.

Вазифаларини узоқ вақт мобайнида бажармасликдан иборат бўлиб, бир

жиноятнинг узлуксиз таркибини ташкил қилган (узоққа чўзилган) жиноят ҳам

мураккаб ягона жиноят ҳисобланади».

3. Такроран жиноят содир этиш тушунчаси доирасида шахс бир марта

содир қилган қилмиши учун иккинчи марта жиноий жавобгарликка тортилиши

кузатилади. Одиллик принципидан келиб чиқиб, бир қатор хорижий давлатлар

аллақачон ушбу институтни жиноят қонунчилигидан чиқариб ташлаганлигига

қарамасдан,

бугунги кунда фақатгина Ўзбекистон Республикаси Жиноят

кодексида такроран жиноят содир этиш институти сақланиб қолмоқда.

Қонунни қўллаш амалиётида вужудга келаётган муаммолар, ривожланган

давлатлар жиноят қонунчилиги таҳлили ва социологик сўров натижаларига

асосланиб, бир қанча жиноятнинг шакли сифатида такроран жиноят содир

этишни назарда тутувчи (ЖК 32

-

моддаси) нормани Ўзбекистон Республикаси

ЖК Умумий қисмидан, Махсус қисмининг 46 та моддасидан

квалификацияловчи белги сифатида кўрсатилган «такроран» деган сўзларни

чиқариб ташлаб, бир қанча жиноятларнинг фақатгина икки турини, яъни

жиноятлар мажмуи ва рецидив жиноятларни сақлаб қолиш ва уларни қўллаш

билан боғлиқ нормаларни такомиллаштириш лозим. Бу ҳақдаги «Ўзбекистон

Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш

тўғрисида»ги қонун лойиҳаси илова қилинмоқда.

4. Инсон бир қилмиши билан икки ёки ундан ортиқ ижтимоий хавфли

оқибатларни келтириб чиқариш имкониятига эга эканлигини, шунинг учун ҳам

қонун чиқарувчи унга қарши тегишли жиноят

-

ҳуқуқий таъсир чораларини

белгилаши лозимлигини ҳамда бу борада Испания, Латвия, Озарбайжон,

Россия, Япония давлатлари ва АҚШнинг Нью

-

Йорк штати жиноят қонунчилиги

тажрибасини инобатга олиб, бир қанча жиноят шаклларини бир

-

биридан ва

мураккаб ягона жиноятлардан фарқлашда норматив талабларни белгилаш

мақсадида жиноятларнинг идеал мажмуи тушунчаси Жиноят кодексида

ифодаланиши лозим деган қатъий хулосага келинди, унинг таърифи ишлаб

чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 33

-

моддасининг

иккинчи қисмида

қуйидаги таҳрирда баён қилиш таклиф этилди: «Бир ҳаракат билан ушбу

Кодекс Махсус қисмининг турли моддаларида назарда тутилган икки ёки бир

неча жиноий қилмишни содир этиш жиноятлар идеал мажмуи деб топилади.»

Ушбу модданинг амалдаги 2

-

қисмини учинчи қисмга ўтказиш мақсадга

мувофиқ.


background image

32

5. Жиноятларнинг идеал мажмуи таърифининг ЖКга киритилиши

муносабати билан уни жиноятларнинг реал мажмуидан фарқлаш мақсадида ЖК

33-

моддасининг 1

-

қисмига «турли вақтларда» деган иборани киритиб, уни

қуйидаги таҳрирда баён қилиш таклиф қилинди:

«Ушбу Кодекс Махсус қисмининг турли моддаларида ёки битта

моддасининг турли қисмларида назарда тутилган жавобгарликка тортиладиган

икки ёки бир неча жиноий қилмишни турли вақтларда содир этиш, агарда

улардан бирортаси учун

ҳам шахс ҳали судланган бўлмаса, жиноятлар реал

мажмуи деб топилади».

6. Ўзбекистон Республикаси ЖК 77

-

моддаси 2

-

қисми ва 72

-, 73-, 74-, 75-,

76-

моддаларида назарда тутилган қоидаларнинг бир

-

бирига мувофиқлигини

таъминлаш орқали жазодан озод қилинган шахснинг судланганлик ҳолатини

белгилашда аниқланган камчиликларни бартараф қилиш мақсадида Жиноят

кодексининг 77

-

моддаси 2

-

қисмидаги «Жазо тайинланган айблов ҳукми

қонуний кучга кирган кундан бошлаб шахс судланган деб ҳисобланади. Суд

томонидан жазодан озод қилинган шахс судланмаган деб ҳисобланади» деган

қоидага тузатиш киритиб, уни «Жазо тайинланган айблов ҳукми қонуний кучга

кирган кундан бошлаб шахс судланган деб ҳисобланади. Шахс суд томонидан

жазони ўташдан озод қилинган ҳолларда, унинг судланганлиги тугаллангунга

ёки олиб ташлангунга қадар амал қилади» деган таҳрирда баён қилиш таклиф

қилинди.

7. Қилмишни рецидив деб топишда шахснинг фақат 18 ёшга тўлгандан

сўнг содир этган жиноятларини ҳисобга олиш, қонунда белгиланган тартибда

тугалланган ёки олиб ташланган судланганликни инобатга олмаслик

ҳақидаги

назарий таклифлар, мазкур масалага оид суд амалиёти ва хорижий давлатлар

жиноят қонунчилиги тажрибасини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси

Жиноят кодекси 34

-

моддаси олтинчи қисмидаги «Шахсни ўта хавфли

рецидивист» деган сўзларни «Шахс томонидан содир этилган жиноятни

рецидив» деган сўзлар билан алмаштириш ва уни қуйидаги таҳрирда ифодалаш

тўғрисида таклиф киритилмоқда: «Шахс томонидан содир этилган жиноятни

рецидив деб топиш тўғрисидаги масала ҳал қилинаётган вақтда унинг ўн саккиз

ёшга тўлгунга қадар содир этган жинояти учун судланганлиги, шунингдек

қонунда белгиланган тартибда судланганлик муддатларининг ўтиб кетганлиги

ёки олиб ташланган судланганлиги инобатга олинмайди».

8.

Жиноят қонуни нормаларининг узвийлигини таъминлаш ва уларни

янада тизимлаштириш, рецидивни ташкил қилувчи жиноятларнинг ижтимоий

хавфлилик йиғиндисини адолатли ва аниқ нормалар ёрдамида (қонунда

таърифи берилмаган, субъектив баҳоланадиган «ўхшаш жиноят» тушунчаси

ўрнига қонунда таърифи берилган оғир ва ўта оғир жиноят тушунчаларига

асосланган ҳолда) ифода этиш, рецидив жиноятнинг турларини бир

-

биридан

фарқлашда ягона мезон (яъни, оғир ва ўта оғир жиноятларнинг содир этилиш

миқдори ва кетма

-

кетлиги асосида) белгилаш мақсадида Ўзбекистон

Республикаси ЖК 34

-

моддаси 2

-

қисмини қуйидаги таҳрирда баён қилиш

таклиф қилинмоқда: «Олдин

-

кейинлигидан қатьи назар, илгари оғир ёки ўта


background image

33

оғир жинояти учун ҳукм қилинган шахс томонидан янги оғир жиноятнинг

содир этилиши хавфли рецидив жиноят деб топилади»

.

9. Ўзбекистон Республикаси ЖК бўйича шахсни хавфли рецидивист деб

топиш айбдор шахснинг муайян ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш билан

бевосита боғлиқ бўлишига қарамай, ҳануз ҳам тергов органига, ҳам судга

берилганлиги мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли

ҳимоя қилинишини таьминлаш мақсадида олиб борилаётган суд

-

ҳуқуқ

соҳасидаги ислоҳотларнинг мазмун

-

моҳиятига тўғри келмайди, шунинг учун

шахсни хавфли рецидивист деб топиш айбдор шахснинг амалдаги қонун

ҳужжатларида назарда тутилган муайян ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш

билан бевосита боғлиқ эканлигини инобатга олиб, жиноят қонунчилигини

янада либераллаштириш ва инсонпарварлик тамойилларига мувофиқлаштириш

орқали инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоя қилинишини

таьминлаш мақсадида шахсни хавфли рецидивист деб топиш фақатгина суд

ҳукми билан амалга оширилиши керак, деган хулосага келинди ва ЖК 34

-

моддаси тўртинчи қисмини «суднинг ҳукми билан шахс» деган сўзлардан

кейин «хавфли ёки» деган сўзлар билан тўлдириб, қуйидаги таҳрирда баён

қилиш таклиф қилинди: «Суднинг ҳукми билан шахс хавфли ёки ўта хавфли

рецидивист деб топилиши мумкин.»

Шунингдек, ЖК 34

-

моддаси еттинчи қисмини «Ушбу Кодекс Махсус

қисмининг» ва «қонунда белгиланган тартибда» деган сўзлардан кейин «хавфли

ёки» деган сўзлар билан тўлдириб, қуйидаги таҳрирда баён қилиш таклиф

қилинмоқда: «Ушбу Кодекс Махсус қисмининг хавфли ёки ўта хавфли

рецидивист томонидан содир этилган жиноятлар учун жавобгарликни

белгиловчи моддалари шахс ушбу жиноятни содир этгунга қадар қонунда

белгиланган тартибда хавфли ёки ўта хавфли рецидивист деб топилган

бўлсагина қўлланилади.»

10. Ўзбекистон Республикаси ЖКда рецидив жиноят содир қилган

шахслар учун алоҳида жазо тайинлаш қоидалари мавжуд эмаслигини

инобатга олиб, рецидив жиноятлар учун жазо тайинлаш

тартибини

такомиллаштириш юзасидан мутахассислар томонидан билдирилган фикрлар

ва хорижий давлатлар (Беларусь, Қозоғистон ва Россия Федерацияси ЖК)

тажрибасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКга рецидив

жиноятлар учун жазо тайинлаш қоидаларини назарда тутувчи қуйидаги

мазмундаги нормани киритиш таклиф қилинади:

59

1

-

модда. Рецидив жиноятлар учун жазо тайинлаш.

Рецидив, хавфли ёки ўта хавфли рецидив жиноятлар учун жазо

тайинлашда илгари содир этилган жиноятларнинг хусусияти ва ижтимоий

хавфлилик даражаси, илгари тайинланган жазоларнинг қанчалик жиноятчига

таъсир кўрсатганлиги, шунингдек қайта содир этилган жиноятнинг ижтимоий

хавфлилик даражаси ҳисобга олинади.

Рецидив жиноят учун жазо муддати содир этилган жиноят учун назарда

тутилган энг оғир жазо муддати ёки меъёрининг ярмидан кам бўлмаган, лекин

ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган санкция

чегарасидан четга чиқмаган ҳолда тайинланади.


background image

34

Хавфли рецидив жиноят учун жазо муддати содир этилган жиноят учун

назарда тутилган энг оғир жазо муддатининг учдан икки қисмидан кам

бўлмаган, лекин ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда

тутилган санкция чегарасидан четга чиқмаган ҳолда тайинланади.

Ўта хавфли рецидив жиноят учун жазо муддати содир этилган жиноят

учун назарда

тутилган энг оғир жазо муддатининг тўртдан уч қисмидан кам

бўлмаган, лекин ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда

тутилган санкция чегарасидан четга чиқмаган ҳолда тайинланади.

Тадқиқот натижасида

Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленуми

қарорларини такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги таклиф

ишлаб

чиқилди:

1. «Бир қанча жиноят содир этиш» тушунчасининг қонун, тергов

-

суд

амалиёти ва адабиётларда бир хил тушунилиши ва талқин қилинишига эришиш

мақсадида Ўзбекистон Республикаси ЖК VIII боби,

59-

моддаси ҳамда

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15 майдаги 13

-

сонли қарорига тузатиш киритилиб, айнан «бир қанча жиноят содир этиш» деб

номланган ҳуқуқий атамадан фойдаланиш таклиф этилмоқда. Чунки, ушбу

тушунча Ўзбекистон Республикаси ЖК VIII бобида «Бир қанча жиноят содир

этиш» деб, 59

-

моддасида эса «Бир неча жиноят содир этганлик учун жазо

тайинлаш» деб (бу ерда «неча» сўзи ўрнига «қанча» сўзи алмаштирилиши

лозим), Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2008 йил 15

майдаги

13-

сонли қарорида «Бир неча жиноят содир этилганда қилмишни

квалификация қилишга доир масалалар тўғрисида» деб

(бу ерда ҳам «неча» сўзи

ўрнига «қанча» сўзи алмаштирилиши лозим) турлича атамалар билан юритиб

келинмоқда. «Неча» ва «қанча» сўзлари луғавий маъноларининг таҳлили

натижасида «қанча» сўзининг айнан миқдорни билдириши, «неча» сўзи эса

асосан рақамларга нисбатан ишлатилиши (масалан, соат неча бўлди?)

аниқланди. Шунинг учун бир қанча жиноят учун жавобгарлик масалаларини

тартибга солиш ва тушунтиришда «бир неча жиноят» эмас, балки айнан «бир

қанча жиноят» атамасидан фойдаланиш тавсия қилинди.

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1. Монография, ўқув қўлланмалари:

1. Жиянов М.Х. Бир қанча жиноят содир этганлик учун жавобгарлик.

Монография. –

Тошкент, 2011.

-

244 б.

2. Жиянов М.Х. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқида бир қанча

жиноят содир этганлик учун жавобгарлик. Ўқув қўлланма. –

Фарғона, 2002.

-

123 б.

3. Жиянов М.Х. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқида мураккаб

ягона жиноят тушунчаси ва турлари. Ўқув

қўлланма. –

Наманган, 2005.

-

60 б.

2.

Илмий журналларда эълон қилинган мақолалар:


background image

35

4. Жиянов М.Х. Повторность

преступлений по уголовному

законодательству Республики Узбекистан.

//

Фарғона давлат университети.

Илмий хабарлар.

-

Фарғона,

1996. -

3.

Б.

29-31.

5.

Жиянов М.Х. Узоққа чўзилган жиноятларни такроран содир этилган

жиноятлардан фарқлаш.

//

Фарғона давлат университети. Илмий хабарлар.

-

Фарғона,

1997. -

1-2.

Б.

37-39.

6. Жиянов М.Х. Такроран жиноят содир этишнинг ҳуқуқий аҳамияти. //

Фарғона

давлат университети. Илмий хабарлар.

-

Фарғона, 1997.

-

№ 1

-2.

Б. 144

-145.

7. Жиянов М.Х. Такрорли жиноятни давомлисидан фарқлаш. //

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси «Ҳуқуқ

-

Право»

илмий

-

назарий юридик журнали.

-

Тошкент, 19

98.-

№ 1.

-

Б.43

- 45.

8. Жиянов М.Х. Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунида жиноятлар

мажмуи учун жавобгарлик масалалари. // Қонун номи билан. Ўзбекистон

Республикаси Олий судининг ахборотномаси.

-

Тошкент, 1998.

-

№ 3.

-

Б. 53

-55.

9. Жиянов М.Х., Насриддинова К.К. Рецидив жиноят учун жавобгарлик. //

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг «Ҳаёт ва қонун» юридик

журнали.

-

Тошкент, 1998.

-

№ 12. –

Б.79

- 81.

10. Жиянов М.Х. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқида бир қанча

жиноят содир этганлик учун жавобгарлик масалалари. // Фарғона давлат

университети. Хабарлар. Илмий журнал.

-

Фарғона, 1999.

-

№ 1

-4.

Б. 18

-23.

11. Жиянов М.Х. Россия жиноят ҳуқуқида қайта содир этилган жиноят

тушунчаси. // Фарғона давлат университети. Илмий хабарлар (илова

-

тўплам). –

Фарғона, 2001. –

Б.126

-128.

12. Жиянов М.Х., Ҳайдаров Х.Ғ. Россия жиноят ҳуқуқида жиноятлар

мажмуи тушунчаси ва турлари. // Фарғона давлат университети. Илмий

хабарлар (илова

-

тўплам). –

Фарғона, 2001. –

Б.131

-133.

13. Жиянов М.Х. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқида хавфли

рецидив жиноят учун жавобгарлик масалалари. // Қонун номи билан.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ахборотномаси.

-

Тошкент, 2001.

-

3- 4.

Б. 68

-70.

14. Жиянов М.Х. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқида ўта хавфли

рецидив жиноят учун жавобгарлик масалалари. // Қонун номи билан.

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ахборотномаси. –

Тошкент, 2003.

-

1-2 (56-57).

Б. 73

-75.

15. Жиянов М.Х. Таркибли жиноятлар тушунчаси, белгилари ва турлари.

// Фарғона давлат университети. Хабарлар. Илмий журнал.

-

Фарғона, 2004.

-

2.

Б. 48

-50.

16. Жиянов М.Х. Мураккаб ягона жиноят. // Ҳаёт ва қонун. –

Тошкент,

2004. -

№ 4(97).

-

Б. 42

-43.

17. Жиянов М.Х. Жиноят ҳуқуқи назариясида ҳуқуқий нормалар

рақобати. // Давлат ва ҳуқуқ. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Тошкент давлат юридик институти. Илмий

-

назарий журнал.

-

Тошкент, 2004.

-

№ 4(20).

-

Б.52

-53.


background image

36

18. Жиянов М.Х. Жиноятларнинг идеал мажмуи. // Ўзбекистон

Республикаси Олий судининг ахборотномаси.

-

Тошкент, 2004.

-

№ 2.

-

Б. 63

-64.

1

9. Жиянов М.Х. Жиноятлар мажмуи. // Ҳаёт ва қонун. –

Тошкент, 2004.

-

№ 5 (98).

-

Б.31

-32.

20. Жиянов М.Х. Мураккаб айбли жиноят. // Ҳаёт ва қонун. –

Тошкент,

2004.-

№ 6 (99).

-

Б.47.

21. Жиянов М.Х. Такроран жиноят содир этиш тушунчаси ва белгилари. //

Давлат ва ҳуқуқ. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат

юридик институти. Илмий

-

назарий журнал. –

Тошкент,

2004. -

6 (22). -

Б.

43-

45.

22.

Жиянов М.Х. Иқтисодиёт соҳасидаги мураккаб ягона жиноятлар

тушунчаси ва уларни квалификация қилишнинг айрим жиҳатлари.

//

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди ахборотномаси. –

Тошкент,

2005.

-

8. -

Б.

36-39.

23. Жиянов М.Х. Бир қанча жиноят содир этиш институтининг жиноят

ҳуқуқидаги ўрни. // Ҳуқуқшунос. Юрист. Ўзбекистон судьялари

ассоциациясининг нашри. –

Тошкент, 2006.

-

№ 1

-

2 (4). Б. 88

-89.

24. Жиянов М.Х. Бир қанча жиноят содир этиш институтининг айрим

масалалари. // Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ахборотномаси. –

Тошкент, 2006.

-

№ 3 (70).

-

Б.35

-36.

25. Жиянов М.Х. Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши. //

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ахборотномаси. –

Тошкент, 20

11. -

3 (96). -

Б.

27-28.

26

. Жиянов М.Х. О разграничении видов рецидива преступлений в УК

Республики Узбекистан. // Журнал

«Молодой ученый»

.

Российская

Федерация, 2011, № 9.

-

С. 137

-140.

27. Жиянов М.Х. Жазони ўташдан озод қилинган шахс судланганлигини

аниқланиш. // Ҳуқуқшунос. Юрист. Ўзбекистон судьялари ассоциациясининг

нашри. –

Тошкент, 2012.

-

№ 1 . –

Б. 17

-18.

3. Илмий тўпламларда чоп этилган мақолалар

28. Жиянов

М.Х. Такроран жиноят содир этишнинг ҳуқуқий аҳамияти. //

Конституция ва инсон манфаатлари: халқаро илмий

-

амалий анжуман

материаллари. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси. –

Тошкент, 1997.

-

Б. 233

-236.

29. Жиянов М.Х. Жиноий жазоларни либераллаштириш муносабати

билан жиноят тушунчасини такомиллаштириш муаммолари.// Ўзбекистон

Республикаси амалдаги қонунчилигининг долзарб муаммолари: республика

илмий

-

назарий конференцияси материаллари.

Наманган

, 2005.

Б.

4-6.

30.

Жиянов М.Х. Жиноятларни

қоплаш муаммолари.

//

Ўзбекистон

Республикасида қонунчиликни такомиллаштиришнинг долзарб муаммолари

:

республика илмий

-

амалий конференцияси материаллари

.

Ўзбекистон

Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси

.-

Тошкент,

2005.-

Б.

271-274.


background image

37

31. Жиянов М.Х. Жиноятларнинг реал мажмуини мураккаб ягона

жиноятлардан фарқлаш. // Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 15

йиллигига бағишлаб ўтказилган «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури амалда:

натижалар ва истиқболдаги режалар» мавзусида ўтказилган илмий

-

амалий

конференция материаллари.

-

Наманган, 2006. –

Б.7

-8.

32.

Жиянов М.Х. Таркибли жиноят

тушунчаси, белгилари ва турлари

.//

Ҳозирги замон юридик фанларининг долзарб муаммолари: республика илмий

-

амалий конференцияси материаллари

.

Наманган,

2007.-

Б. 5

-9.

33. Жиянов М.Х. Муқобил ҳаракатлар билан содир этиладиган

жиноятлар. // Ўзбекистон Республикасида суд

-

ҳуқуқ ислоҳотларини

такомиллаштириш муаммолари: республика илмий

-

амалий конференцияси

материаллари. –

Наманган, 2008.

-

Б. 54

-55.

34. Жиянов М.Х. Жиноят ҳуқуқида бир

қанча жиноят содир этиш

жиноятини мониторинг қилишнинг аҳамияти. // Қонунлар ижроси

мониторинги: назария ва амалиёт масалалари: Ўзбекистон Республикаси

Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтида

ўтказилган республика илмий

-

амалий конференцияси материаллари. –

Тошкент, 2010.

-

Б. 144

-155.

35. Жиянов М.Х. Россия жиноят ҳуқуқида қайта содир этилган жиноят ва

жиноятлар мажмуи тушунчалари. // Ўзбекистон Республикасида суд

-

ҳуқуқ

соҳасидаги қонунчиликни демократлаштириш ва либераллаштириш

муаммолари: Наманган давлат университетида ўтказилган илмий

-

назарий

конференция материаллари. –

Тошкент, 2010. –

Б. 59

-63.

36. Жиянов М.Х. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқида рецидив

жиноят тушунчаси, турлари ва уларга оид нормаларни такомиллаштириш

имкониятлари. // Мамлакатни модернизация қилиш ва кучли фуқаролик

жамияти барпо этишда юридик фанларнинг ўрни: Наманган давлат

университетида ўтказилган илмий

-

назарий конференция материаллари.

-

Тошкент, 2010. –

Б. 8

-25.

37. Жиянов М.Х. Мамлакатни модернизация қилиш шароитида Жиноят

кодексида бир қанча жиноят содир этганлик учун жавобгарлик муаммоларини

такомиллаштириш имкониятлари. // Ўзбекистонда мамлакатни модернизация

қилишнинг конституциявий ҳуқуқий асослари: Наманган давлат

университетида ўтказилган илмий

-

назарий конференция материаллари.

-

Наманган, 2010. –

Б.16

-35.

38. Жиянов М.Х. Такроран содир этилган жиноятларнинг хорижий

давлатлар қонунчилигида тартибга солиниши. // Ўзбекистонда демократик

ислоҳотларни чуқурлаштиришда юридик фанларнинг долзарб

муаммолари:

Наманган давлат университетида ўтказилган илмий

-

назарий конференция

материаллари.

-

Тошкент, 2011. –

Б.72

-78.

39.

Жиянов М.Х. Некоторые аспекты сущности повторности

преступлений как формы множественности преступлений

. //

Теория и практика

современной юриспруденции. Материалы международной заочной научно

-

практической конференции. –

Российская Федерация, Новосибирск

,

изд.

«Априори»

, 2011.-

С. 76

-82.


background image

38

Юридик фанлар доктори илмий даражасига талабгор Жиянов

Мирзахмад Хасанбаевичнинг 12.00.08

-

Жиноят ҳуқуқи ва криминология;

жиноят

-

ижроия ҳуқуқи ихтисослиги бўйича «Бир қанча жиноят содир

этганлик учун жавобгарлик муаммолари» мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

бир қанча жиноят содир этиш тушунчаси ва

шакллари; такроран жиноят содир этиш; жиноятларнинг идеал ва реал мажмуи;

оддий, хавфли ва ўта хавли рецидив жиноят; мураккаб ягона жиноят.

Тадқиқот объектлари:

бир қанча жиноятлар, уларнинг намоён бўлиш

шакллари ва мураккаб ягона жиноятлар

билан боғлиқ жиноят

-

ҳукуқий

муносабатлар.

Ишнинг мақсади:

бир қанча жиноят содир этишни тартибга солишга

қаратилган ҳуқуқий нормаларнинг тергов

-

суд идоралари фаолиятида қўлланиш

амалиётини назарий қарашлар, хорижий давлатлар қонунчилик тажрибаси ва

социологик сўров натижалари асосида таҳлил қилиш орқали жиноят

қонунчилигини янада либераллаштириш ва инсонпарварлик тамойилларига

мувофиқлаштириш юзасидан назарий ва амалий таклиф ва тавсиялар тайёрлаш

.

Тадқиқот методлари:

билишнинг умумилмий ва фундаментал услуби

сифатида диалектик услуб, тизимли

-

ҳуқуқий, қиёсий

-

ҳуқуқий, мантиқий

-

юридик, тарихий, социологик, статистик усуллар, Президент И.Каримов

асарлари ва нутқларини ўрганиш асосида таҳлилий шарҳлаш усули.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

Ўзбекистон Республикаси

Жиноят кодексида назарда

тутилган бир қанча жиноят содир этишга оид

ҳуқуқий нормалар

илк маротаба комплекс тарзда ўрганилган, уни қўллаш

юзасидан тергов

-

суд идоралари фаолиятида аниқланган муаммолар ва

хатоларни бартараф этиш мақсадида Жиноят кодексининг 54 та моддасига

қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида илмий асосланган таклифлар ва

амалиётда фойдаланиш учун услубий тавсиялар тайёрланган.

Амалий аҳамияти:

тадқиқот натижасида берилган хулоса, таклиф ва

тавсиялардан суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жиноят қонуни

нормаларини қўллаш фаолиятида фойдаланиш мумкин.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

диссертациядаги

асосий хулоса, таклиф ва тавсиялардан Наманган давлат университетида дарс

ўтиш

жараёнида

фойдаланилмокда.

Жиноят

қонунчилигини

такомиллаштиришга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси ва Сенати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институтига тақдим

этилган.

Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:

тадқиқот натижалари жиноят

қонунини такомиллаштириш ва уни қўллаш амалиётида; жиноят ҳуқуқи

назариясини ривожлантиришга оид илмий тадқиқот ишларида; ҳуқуқшунос

кадрлар ва ўқув манбаларини тайёрлашда қўлланилади.


background image

39

РЕЗЮМЕ

диссертации Жиянова Мирзахмада Хасанбаевича

на тему: «Проблемы

отвественности за множественность преступлений» на соискание ученой

степени доктора юридических наук по специальности 12.00.08 –

Уголовное

право и криминология; уголовно

-

исполнительное право.

Ключевые слова:

понятие и формы множественности преступлений;

повторность преступлений; идеальная и

реальная совокупность преступлений;

простой, опасный и особо рецидив преступлений; единичное сложное

преступление.

Объекты исследования:

уголовно

-

правовые отношения, связанные с

множественностью преступлений, её формами проявления и единичными

сложными преступлениями.

Цель работы:

разработка научно обоснованных

теоретических и

практических рекомендаций по

дальнейшей

либерализации, гуманизации и

декриминализации

уголовно

-

правовых норм, связанных с множественностью

преступлений, на основе сопоставительного анализа практики их применения

следственно

-

судебными органами, теоретических взглядов, законодательного

опыта зарубежных стран и проведенного социологического опроса

по данной

проблеме

.

Методы исследования:

диалектический как общенаучный и

фундаментальный метод познания, системно

-

правовой, сравнительно

-

правовой,

логико

-

теоретический, исторический, социологический, статистический

методы, метод аналитического толкования на основе изучения трудов и речей

Президента И.Каримова.

Полученные результаты и их новизна:

впервые на монографическом

уровне комплексно изучены нормы об ответственности за множественность

преступлений

по УК Республики Узбекистан, выявлены проблемы и ошибки

в

их применении

судебно

-

следственными органами, разработаны предложения и

рекомендации по их устранению, в т.ч. законодательного характера о внесении

изменений и дополнений в 54 статьи УК.

Практическая значимость:

выводы, предложения и рекомендации

исследования могут быть использованы при применении норм уголовного

закона судом и правоохранительными органами.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

выводы,

предложения и рекомендации соискателя используются в процессе

преподавания в Наманганском государственном университете. Предложения по

совершенствованию

уголовного

законодательства

представлены

в

Законодательную палату и Сенат Олий Мажлиса Республики Узбекистан, а

также в Институт мониторинга действующего законодательства при

Президенте Республики Узбекистан.

Область применения:

результаты могут быть использованы при

совершенствовании уголовного законодательства; в правоприменительной

практике; проведении научно

-

исследовательских работ в области уголовного

права; при обучении юристов и подготовке учебного материала.


background image

40

RESUME

Thesis of Jiyanov Mirzahmad Hasanbaevich on the scientific degree

competition of the doctor of philosophy in law on specialty 12.00.08- Criminal
law and criminology, penal law, subject: «Problems of liability for multiplicity of
crimes»

Key words:

concept and forms of multiple crimes, repeated offences, ideal

and real set of crimes; simple, a repeated crime and extremely dangerous repeated
offence; a single complex crime.

Subjects of research:

criminal law relations related to the multiplicity of

crimes, forms of its appearance and single complex crimes.

Purpose of work:

To develop scientifically based theoretical and practical

recommendations on further liberalization, humanization and decriminalization of
criminal law norms relating to the multiplicity of crimes, based on a comparative
analysis of their application by judicial and investigation agencies, theoretical
perspectives, legislative experience of foreign countries and conducted sociological
survey on this issue.

Methods of research:

dialectical as a general scientific and fundamental

method of learning , legal, comparative legal, logical, historical, sociological,
statistical method, analytical interpretation method based on study of works and
speeches by President Islam Karimov.

The results obtained and their novelty:

For the first time was conducted a

comprehensive monographic study of liability for multiple offences under the
Criminal Code Republic of Uzbekistan, identified problems and errors in their
application by judicial and investigative agencies, developed recommendations on
elimination of these problems, including legislative recommendations on entering
amendments to the article 54 of Criminal Code of Republic of Uzbekistan.

Practical value:

findings, suggestions and recommendations of the research

can be used by judicial and law enforcement agencies during application of criminal
law norms.

Degree of embed and economic effectivity:

findings, suggestions and

recommendations of the applicant are used in teaching at Law Department of
Namangan State University. Recommendations on improvement of criminal law
norms are submitted to the Legislative Chamber and Senate of Oliy Majlis of
Republic of Uzbekistan, as well as to the Institute on Monitoring of Current
Legislation under the President of Republic of Uzbekistan.

Field of application:

the results of the research can be used at improvement

of criminal legislation, in law enforcement, in carrying out research in the field of
criminal law, during legal trainings and preparing of educational materials.





background image

41

18.05.2012.

Bibliografik manbalar

Жиянов М.Х. Бир қанча жиноят содир этганлик учуй жавобгарлик. Монография. - Тошкент, 2011. - 244 б.

Жиянов М.Х. Узбекистан Республикаси жиноят ҳуқукида бир канча жиноят содир этганлик учун жавобгарлик. Ўқув қўлланма. - Фарғона, 2002. -123 6.

Жиянов М.Х. Узбекистан Республикаси жиноят ҳуқуқида мураккаб ягона жиноят тушунчаси ва турлари. Ўкув қўлланма. - Наманган, 2005. - 60 б.

Жиянов М.Х. Повторность преступлений по уголовному законодательству Республики Узбекистан. // Фаргона давлат университета. Илмий хабарлар. - Фаргона, 1996. - № 3. - Б.29-31.

Жиянов М.Х. Узоққа чўзилган жиноятларни такроран содир этилган жиноятлардан фарклаш. // Фаргона давлат университети. Илмий хабарлар. -Фаргона, 1997. - № 1-2. - Б. 37-39.

Жиянов М.Х. Такроран жиноят содир этишнинг хукукий аҳамияти. // Фаргона давлат университети. Илмий хабарлар. - Фаргона, 1997. - № 1-2.-Б. 144-145.

Жиянов М.Х. Такрорли жиноятни давомлисидан фарқлаш. И Узбекистан Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси «Ҳуқуқ-Право» илмий-назарий юридик журнали. - Тошкент, 1998,- № 1. - Б.43- 45.

Жиянов М.Х. Узбекистан Республикаси жиноят қонунида жиноятлар мажмуи учун жавобгарлик масалалари. И Қонун номи билан. "Узбекистан Республикаси Олий судининг ахборотномаси.- Тошкент, 1998. - № 3,- Б. 53-55.

Жиянов М.Х., Насриддинова К.К. Рецидив жиноят учун жавобгарлик. // "Узбекистан Республикаси Адлия вазирлигининг «Ҳаёт ва конун» юридик журнали,- Тошкент, 1998. -№ 12. - Б.79- 81.

Жиянов М.Х. Узбекистон Республикаси жиноят ҳуқукида бир қанча жиноят содир этганлик учун жавобгарлик масалалари. // Фаргона давлат университети. Хабарлар. Илмий журнал. - Фаргона, 1999. - № 1-4. - Б. 18-23.

Жиянов М.Х. Россия жиноят ҳуқуқида қайта содир этилган жиноят тушунчаси. // Фаргона давлат университети. Илмий хабарлар (илова-тўплам). -Фаргона, 2001. - Б. 126-128.

Жиянов М.Х., Хайдаров Х.Ғ. Россия жиноят ҳукукида жиноятлар мажмуи тушунчаси ва турлари. // Фаргона давлат университети. Илмий хабарлар (илова-тўплам). - Фаргона, 2001.-Б.131-133.

Жиянов М.Х. Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқида хавфли рецидив жиноят учун жавобгарлик масалалари. И Қонун номи билан. Узбекистон Республикаси Олий судининг ахборотномаси,- Тошкент, 2001,- № 3- 4. - Б. 68-70.

Жиянов М.Х. "Узбекистон Республикаси жиноят ҳукукида ўта хавфли рецидив жиноят учун жавобгарлик масалалари. И Қонун номи билан. "Узбекистон Республикаси Олий судининг ахборотномаси. - Тошкент, 2003,- № 1-2 (56-57).-Б. 73-75.

Жиянов М.Х. Таркибли жиноятлар тушунчаси, белгилари ва турлари. // Фаргона давлат университети. Хабарлар. Илмий журнал. - Фаргона, 2004. - № 2.-Б. 48-50.

Жиянов М.Х. Мураккаб ягона жиноят. // Ҳаёт ва қонун. - Тошкент, 2004. - № 4(97).-Б. 42-43.

Жиянов М.Х. Жиноят ҳуқуқи назариясида ҳуқукий нормалар рақобати. // Давлат ва ҳукук. "Узбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат юридик института. Илмий-назарий журнал,- Тошкент, 2004. -№ 4(20). - Б.52-53.

Жиянов М.Х. Жиноятларнинг идеал мажмуи. // Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ахборотномаси,- Тошкент, 2004,- № 2. - Б. 63-64.

Жиянов М.Х. Жиноятлар мажмуи. И Ҳаёт ва конун. - Тошкент, 2004,-№5(98).-Б.31-32.

Жиянов М.Х. Мураккаб айбли жиноят. // Ҳаёт ва конун. - Тошкент, 2004,- № 6 (99). - Б.47.

Жиянов М.Х. Такроран жиноят содир этиш тушунчаси ва белгилари. // Давлат ва ҳукук. Узбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Тошкент давлат юридик института. Илмий-назарий журнал. - Тошкент, 2004. - № 6 (22). - Б.43-45.

Жиянов М.Х. Иқтисодиёт соҳасидаги мураккаб ягона жиноятлар тушунчаси ва уларни квалификация қилишнинг айрим жиҳатлари. // Узбекистан Республикаси Олий хўжалик суди ахборотномаси. - Тошкент, 2005. - № 8. - Б.36-39.

Жиянов М.Х. Бир канча жиноят содир этиш институтининг жиноят ҳукуқидаги ўрни. // Хукукшунос. Юрист. "Узбекистан судьялари ассоциациясининг нашри. - Тошкент, 2006,- № 1-2 (4). Б. 88-89.

Жиянов М.Х. Бир канча жиноят содир этиш институтининг айрим масалалари. // "Узбекистан Республикаси Олий судининг ахборотномаси. -Тошкент, 2006. - № 3 (70). - Б.35-36.

Жиянов М.Х. Жиноий жазоларнинг либераллаштирилиши. // "Узбекистан Республикаси Олий судининг ахборотномаси. - Тошкент, 2011. - № 3 (96). - Б.27-28.

Жиянов М.Х. О разграничении видов рецидива преступлений в УК Республики Узбекистан. // Журнал «Молодой ученый»,- Российская Федерация, 2011, № 9,- С. 137-140.

Жиянов М.Х. Жазони ўташдан озод қилинган шахе судланганлигини аниқланиш. // Хукукшунос. Юрист. "Узбекистон судьялари ассоциациясининг нашри. - Тошкент, 2012,- № 1 . - Б. 17-18.

Жиянов М.Х. Такроран жиноят содир этишнинг ҳуқуқий аҳамияти. // Конституция ва инсон манфаатлари: халкаро илмий-амалий анжуман материаллари. Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси. -Тошкент, 1997.- Б. 233-236.

Жиянов М.Х. Жиноий жазоларни либераллаштириш муносабати билан жиноят тушунчасини такомиллаштириш муаммолари.// Узбекистон Республикаси амалдаги конунчилигининг долзарб муаммолари: республика илмий-назарий конференцияси материаллари. - Наманган, 2005. Б.4-6.

Жиянов М.Х. Жиноятларни қоплаш муаммолари. // Узбекистон Республикасида конунчиликни такомиллаштиришнинг долзарб муаммолари: республика илмий-амалий конференцияси материаллари. Узбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси,- Тошкент, 2005.-Б. 271-274.

Жиянов М.Х. Жиноятларнинг реал мажмуини мураккаб ягона жиноятлардан фарқлаш. // Узбекистан Республикаси Мустакиллигининг 15 йиллигига бағишлаб ўтказилган «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури амалда: натижалар ва истикболдаги режалар» мавзусида ўтказилган илмий-амалий конференция материаллари. - Наманган, 2006. - Б.7-8.

Жиянов М.Х. Таркибли жиноят тушунчаси, белгилари ва турлари.// Ҳозирги замон юридик фанларининг долзарб муаммолари: республика илмий-амалий конференцияси материаллари. - Наманган, 2007,- Б. 5-9.

Жиянов М.Х. Муқобил ҳаракатлар билан содир этиладиган жиноятлар. // Узбекистан Республикасида суд-ҳуқуқ ислоҳотларини такомиллаштириш муаммолари: республика илмий-амалий конференцияси материаллари. - Наманган, 2008.-Б. 54-55.

Жиянов М.Х. Жиноят ҳуқуқида бир канча жиноят содир этиш жиноятини мониторинг килишнинг аҳамияти. // Қонунлар ижроси мониторинги: назария ва амалиёт масалалари: Узбекистон Республикаси Президента ҳузуридаги Амалдаги конун ҳужжатлари мониторинги институтида ўтказилган республика илмий-амалий конференцияси материаллари. -Тошкент, 2010.- Б. 144-155.

Жиянов М.Х. Россия жиноят ҳуқуқида қайта содир этилган жиноят ва жиноятлар мажмуи тушунчалари. // Узбекистон Республикасида суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонунчиликни демократлаштириш ва либераллаштириш муаммолари: Наманган давлат университетида ўтказилган илмий-назарий конференция материаллари. - Тошкент, 2010. - Б. 59-63.

Жиянов М.Х. Узбекистан Республикаси жиноят хукукида рецидив жиноят тушунчаси, турлари ва уларга оид нормаларни такомиллаштириш имкониятлари. И Мамлакатни модернизация килиш ва кучли фукаролик жамияти барпо этишда юридик фанларнинг ўрни: Наманган давлат университетида ўтказилган илмий-назарий конференция материаллари. -Тошкент, 2010. - Б. 8-25.

Жиянов М.Х. Мамлакатни модернизация килиш шароитида Жиноят кодексида бир канча жиноят содир этганлик учун жавобгарлик муаммоларини такомиллаштириш имкониятлари. // Узбекистонда мамлакатни модернизация килишнинг конституциявий ҳуқуқий асослари: Наманган давлат университетида ўтказилган илмий-назарий конференция материаллари. -Наманган, 2010. - Б. 16-35.

Жиянов М.Х. Такроран содир этилган жиноятларнинг хорижий давлатлар конунчилигида тартибга солиниши. // Узбекистонда демократик ислоҳотларни чукурлаштиришда юридик фанларнинг долзарб муаммолари: Наманган давлат университетида ўтказилган илмий-назарий конференция материаллари. - Тошкент, 2011. - Б.72-78.

Жиянов М.Х. Некоторые аспекты сущности повторности преступлений как формы множественности преступлений. // Теория и практика современной юриспруденции. Материалы международной заочной научно-практической конференции. - Российская Федерация, Новосибирск, изд. «Априори», 2011,- С. 76-82.