Философский анализ системы духовной культуры

Аннотация

Объекты исследования: объектом исследования является философский анализ системы духовной культуры и обновления социальнодуховной общества жизни.
Цель работы: Философский анализ системы духовной культуры с точки зрения определения ёе потребностей и особенностей социодинамики.
Методы исследования: Исторический, диалектический, системнофункциональный анализ, логический, сравнение, наблюдение, обобщение.
Полученные результаты и их новизна: Проанализированы научно-теоретичекие взгляды, подходы системы духовной культуры. Обоснована идея о том, что духовная культура независимости - новое социальное явление, опирающееся на богатейшее наследие духовной культуры узбекского народа и общечеловеческую духовную культуру.
Практическая значимость: Основные идеи, выводи и практические рекомендации, нашедшие своё отражение в диссертации могут быть использованы в практической деятельности организациями Узбекистана связанные с вопросами духовного воспитания личности.
Степень внедрения и экономическая эффективность: Основные идеи диссертации изложены в докладах в выступлениях, сделанных на научно-теоретических конференциях, семинарах, использованы в проведении практических занятий со студентами философского отделения ТГИВ и ТАДИ, в опубликованных работах.
Область применения: Результаты исследования можно использовать в ВУЗах, академических лицеях, колледжах в процессе изучения курсов по философии, социальной философии, политологии, социологии, культурологии, основы духовности, теория и история культуры, национальная идея и в проведение лекций по духовному развитию населения в махалях.

Тип источника: Авторефераты
Годы охвата с 1992
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
1-25
26

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Юнусова, Н. (2023). Философский анализ системы духовной культуры. Каталог авторефератов, 1(1), 1–25. извлечено от https://www.inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/43135
Насиба Юнусова, Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека
Институт философии и права имени И.Муминова
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Объекты исследования: объектом исследования является философский анализ системы духовной культуры и обновления социальнодуховной общества жизни.
Цель работы: Философский анализ системы духовной культуры с точки зрения определения ёе потребностей и особенностей социодинамики.
Методы исследования: Исторический, диалектический, системнофункциональный анализ, логический, сравнение, наблюдение, обобщение.
Полученные результаты и их новизна: Проанализированы научно-теоретичекие взгляды, подходы системы духовной культуры. Обоснована идея о том, что духовная культура независимости - новое социальное явление, опирающееся на богатейшее наследие духовной культуры узбекского народа и общечеловеческую духовную культуру.
Практическая значимость: Основные идеи, выводи и практические рекомендации, нашедшие своё отражение в диссертации могут быть использованы в практической деятельности организациями Узбекистана связанные с вопросами духовного воспитания личности.
Степень внедрения и экономическая эффективность: Основные идеи диссертации изложены в докладах в выступлениях, сделанных на научно-теоретических конференциях, семинарах, использованы в проведении практических занятий со студентами философского отделения ТГИВ и ТАДИ, в опубликованных работах.
Область применения: Результаты исследования можно использовать в ВУЗах, академических лицеях, колледжах в процессе изучения курсов по философии, социальной философии, политологии, социологии, культурологии, основы духовности, теория и история культуры, национальная идея и в проведение лекций по духовному развитию населения в махалях.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН

МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

И.М.МЎМИНОВ НОМИДАГИ ФАЛСАФА ВА ҲУҚУҚ ИНСТИТУТИ

Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 008(09)



ЮНУСОВА НАСИБА ШАРИПОВНА



МАЪНАВИЙ МАДАНИЯТ ТИЗИМИНИНГ ФАЛСАФИЙ

ТАҲЛИЛИ




17.00.08 - Маданият назарияси ва тарихи


Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун

ёзилган диссертация

АВТОРЕФЕРАТИ







Тошкент – 2012



background image

2

Диссертация Тошкент автомобил - йўллар институти

“Фалсафа ва маънавият асослари” кафедрасида бажарилган

Илмий раҳбар:

Ўзбекистон Республикаси Фанлар
академияси академиги, фaлсафа
фанлари доктори, профессор

Шермуҳамедов C.

Расмий оппонентлар:

Фалсафа фанлари доктори, профессор

Алиев Б.А.

Фалсафа фанлари доктори, профессор

Хайдаров Х.Ф.

Етакчи ташкилот:

Абдулла Қодирий номидаги

Тошкент давлат маданият
институти


Диссертация ҳимояси 2012 йил ___________ойининг “___” куни соат

___ да Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва
Ўзбекисон Республикаси Фанлар академияси И.Мўминов номидаги Фалсафа
ва ҳуқуқ институти ҳузуридаги фалсафа фанлари доктори (номзоди) илмий
даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д.067.02.01. рақамли
Бирлашган ихтисослашган кенгаш йиғилишида ўтказилади. Манзил: 100095,
Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси, Форобий кўчаси 16, Мирзо Улуғбек
номидаги Ўзбекистон Миллий университети Маданият саройи кичик
мажлислар зали.

Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети кутубхонасида танишиш мумкин. Манзил: Тошкент шаҳри,
100095, Талабалар шаҳарчаси, Форобий кўчаси, 16-уй. (Ахборот-ресурслар
марказида, ЎзМУ маъмурий биноси, 2-қават, 4-хона).

Автореферат 2012 йил __________ойининг _____кунида тарқатилди.

Авторефератга ёзилган тақризларингизни тамғали муҳр билан

тасдиқланган ҳолда Бирлашган ихтисослашган кенгаш илмий котибига
(100095, Тошкент шаҳри Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ, Фалсафа факультети,
319- хона) юборишингизни сўраймиз.

Бирлашган ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, фалсафа фанлари доктори проф. Д.Т. Норқулов


background image

3

I. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ


Мавзунинг долзарблиги.

Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши

ўзбек халқининг миллий ўзлигини англаш йўлида кучли туртки бўлди,
миллий-маданий уйғонишга чексиз имкониятлар очилди, тадқиқотчилар
томонидан тарихий-маданий меросга объектив ва холисона баҳо бериш
имконияти

яратилди.

Президентимиз

Ислом

Каримов

“Ўзбекистон

мустақилликка эришиш остонасида” китобида собиқ иттифоқ даври
ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий маданиятини чуқур таҳлил қилар
экан “Халқнинг кўп асрлик анъаналари, маданияти, урф-одатлари ва
маънавий қадриятларини менсимаслик элни жуда ранжитди... она тилининг
қўлланиш соҳаси сунъий тарзда чеклаб қўйилди”

1

, деган эди. Дарҳақиқат

мустақилликка эришгач истиқлол йилларида тарихий хотира, миллий-
маънавиятнинг қайта тикланиши миллий ўзликни англаш жараёни диалектик
уйғунликда кечди. Бу жараён мамлакатимизда этно-миллий ўзига хосликни
асраб-авайлаш муаммосини кун тартибига қўйди. Бугунги даврда
этносларнинг ижтимоий-барқарор ривожланишини таъминловчи маънавий
омилларни чуқур татбиқ этиш масаласи долзарбдир.
Мавзунинг долзарблиги қуйидаги омиллар билан белгиланади:

Биринчидан,

мустақиллик

йилларида

маънавиятга,

маънавий

маданиятнинг шахс ва жамият ҳаётига таъсири, у ҳақдаги қарашлар ва
муносабатлар тубдан ўзгарди. Шунинг учун ҳам бу туб ўзгаришларнинг
мазмун-моҳиятини, кенг ва чуқурроқ илмий тадқиқ қилиш ғоят муҳим
аҳамият касб этади.

Иккинчидан,

ҳозирги давр маънавий маданияти ўзининг функциялари

орқали миллий тараққиётга кенг қамровли таъсир қилмоқда. Бу эса, илмий-
назарий, ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга бўлган жараёнларни конкрет макон
ва тарихий замон хусусиятлари билан чамбарчас боғлаб ўрганиш
зарурлигини туғдирмоқда.

Учинчидан,

глобаллашув шароитида

барпо этилаётган жамиятни

маънавиятини ва маърифатини ривожлантиришга алоҳида эътибор бериш
ҳаётий заруратга айланиб қолди. Шу маънода демократик ислоҳотлар
жараёнида маънавий маданиятни тубдан ислоҳ қилиш ва ривожлантириш
концепцион мақсад қилиб қўйилди. Бу эса, юксак маънавиятга эга бўлган
баркамол авлод тарбияси билан бевосита ҳам боғлиқдир.

Тўртинчидан,

Ўзбекистон тараққиётининг асосий тамойилларидан

бири моддий ва маънавий ҳаёт уйғунлиги ҳисобланади. Маданият эса айни
шу уйғунликни таъминловчи омилдир. Шунинг учун маданиятнинг
ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва ролини тадқиқ қилиш алоҳида аҳамиятга
моликдир.

Бешинчидан,

жамиятимиз тараққиёти миллий ва умуминсоний

маънавий маданиятлар уйғунлиги тамойилига асосланган. Шунинг учун бу

1

Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида.-Тошкент: Ўзбекистон, 2011.-Б.177.


background image

4

масала ҳам мавзуни тадқиқ этиш долзарблигини яққол намоён қилади, деб
ҳисоблаш мумкин.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Маънавий маданият

тушунчасининг мазмуни, моҳиятини шарҳлашда бир қанча қарашлар
мавжуд. Бунда маънавий маданият Шарқ мутафаккирлари асарларида ўзига
хос тарзда ифодаланган. Жумладан, Мусо ал-Хоразмий инсон ўзининг илмий
билимларини ошириш орқалигина камолатга эришиши мумкин, деб
таъкидлайди. Шунингдек, Форобий, Беруний, Абу Али ибн Синолар инсон
юксак ахлоқий фазилатлар асосида маънавий баркамол бўлишини
таъкидлаган бўлишса, Абу Ҳомид Муҳаммад Ғаззолий, Аҳмад Яссавий,
Жалолиддин Румий, Нажмиддин Кубро, Баҳоуддин Нақшбанд, Абдураҳмон
Жомий, Алишер Навоий, Ҳусайн Воиз Кошифий

1

каби алломаларнинг

қарашларида инсоннинг Оллоҳга яқинлашуви покланишсиз, маънавиятсиз
амалга ошиши мумкин эмаслиги қайд этилган. Улар инсон ўзини қанчалик
ўрганса, идрок қилса, шунчалик у ахлоқан покланиб боради, Аллоҳга
яқинлашиш йўлида олға қадам босади, деб таъкидлайдилар. Демак,
алломаларимиз ижодида маънавий маданият - шариат, тариқат, маърифат ва
ҳақиқатнинг инсон онги, ҳиссиёти ҳамда иродасида муштараклик касб этиши
белгилаб берилган.
Бизнинг фикримизча, маънавий маданиятга тизимли ёндашиш орқали
уни моддий ва маънавий кўринишларга бўлиб таҳлил этишни тақозо қилади.
Зеро, инсоннинг ижтимоий фаолиятидаги мақсади моддий ва маънавий
бойлик асослари ишлаб чиқаришга йўналтирилган. Одамнинг кундалик ҳаёти
ва фаолиятида моддий ва маънавий асослар бир-бирига нисбатан қандайдир
ўрин тутиши, уларнинг қайси бири устуворлик касб этиши ҳақида турли-
туман, баъзан эса зиддиятли фикр ва қарашлар мавжуд бўлганини ва бундай
тортишувлар ҳозиргача давом этаётганини кузатиш қийин эмас

2

.

Рус тадқиқотчиси А.К.Уледов маънавий маданиятнинг таркибий қисм-

лари (компонентлари) сифатида маънавий фаолият, маънавий эҳтиёж,
маънавий истеъмол, ижтимоий институтлар, маънавий муҳит, мафкуравий,
илмий, бадиий-этник белгиларни кўрсатиб ўтади. Бизнинг фикримизча,
масалага бундай ёндашиш маънавий маданиятнинг аниқ маъно-мазмунидан
узоқлашишга олиб келади. Бу қарашга ҳамоҳанг тарзда А.С.Кармин:
«Маънавий маданият ва унинг тизими, - бу билиш, ахлоқ, тарбия ва
маърифат, шу билан биргаликда, ҳуқуқ, фалсафа, этика, эстетика, фан,
санъат, адабиёт, афсона, дин, умуман онг ва маънавий ишлаб чиқариш
соҳасидир

3

»- дея изоҳ беради. Унинг бу ёндашувида ҳам маънавий

маданиятга умумий тизим сифатида қаралганини кўрамиз.

Маънавий маданият тизимига фақат дунёвийлик ва алоҳида динийлик

нуқтаи-назардан талқин этиш ҳануз давом этмоқда. Чунки бугунги кунда
дунёвий ва диний ёндашувлар ўзаро муштаракликда намоён бўлаётганини
англаш қийин эмас. Албатта, бундай фалсафий ёндашувларнинг ҳар бири ўз

1

Барча иқтибослар диссертацияда келтирилган.

2

Каримов И.А. Юксак маънавият

енгилмас куч.-Тошкент: Маънавият, 2008. –Б.65.

3

Кармин А.С. Основы культурологии. Морфология культуры. - Санк-Петербург, 1997. - С. 43-48.


background image

5

давридаги мавжуд сиёсий-ижтимоий вазият, ҳукмрон мафкура, жамиятнинг
ҳуқуқий, маданий савияси, турли социал гуруҳ ва тоифаларнинг
қарашларини ифода этишга хизмат қилади.

Кейинги йилларда тадқиқотчиларимз томонидан олиб борилаётган

изланишлар ҳам буни тасдиқламоқда. Улар истиқлол ва бозор иқтисодиёти
муносабатларининг ижтимоий-маданий жараёнларга таъсирини ўрганиб,
маданият фалсафаси ва маданиятшунослик фанига янги ёндашувлар, гоҳо эса
баҳсли ғояларни олиб кирганлигини кўрамиз. Хусусан, М.Хайруллаев,
Э.Юсупов,

С.Шермуҳамедов,

Қ.Назаров,

И.Жабборов,

А.Ачилдиев,

А.Бақоева, Иброҳим Каримов, Т.Маҳмудов, В.Алимасов, У.Қорабоев,
А.Эркаев каби файласуфлар ижодида кўзга ташланади. Улар маънавий
маданиятнинг моҳияти ва ривожланиш қонуниятлари, жамиятнинг тадрижий
ривожи жараёнидаги ўрни ва аҳамияти каби масалаларни тадқиқ қилганлар.

Ўзбекистонда маънавий маданият ва миллий қадриятларни хорижлик

олимлар ҳам ўрганишга ҳаракат қилганлар. Улар ижодида халқимизнинг
ўтмиши, илмий, маданий мероси ва миллий маънавий хусу-сиятлари, улуғ
аждодларимизнинг ижоди ва фаолиятлари таҳлил этилган бўлсада, аммо
маънавий маданият тизими, унинг таркибий қисмлари бирлиги ва ўзаро
боғлиқлиги масалаларини етарлича таҳлил қилмаганлар. Умуман, жаҳон
илмий жамоатчилиги маънавий маданият фаолияти соҳасида олиб бораётган
тадқиқот ишларида улкан ютуқларга эришмоқда. Айниқса, бу борада
олимлар, илмий тадқиқотчиларнинг маънавий маданиятнинг назарий ва
амалий муаммоларини ечиш соҳасида салмоқли фундаментал, илмий-
назарий тадқиқотлар, маълумотлар мавжуд

1

. Хусусан, Г.Туленова,

Д.Норқулов, М.Исомов, Б.Холматова, О.Мусурмонова ва бошқа олимларнинг
тадқиқот ишларида вақт, айниқса бўш вақт жамият маданий-маънавий
равнақи омили сифатида қаралган. Бозор иқтисодиёти шароитида ёшлар
руҳий маданияти ва улар фаоллигини оширишда маънавий омил, маънавий
маданият тизимининг айрим ривожланиш хусусиятлари назарий ва амалий
чуқур таҳлил қилинган.

С.Арифханова, У.Маҳкамов, Ф.Юлдашева, М.Маматов ва бошқа

тадқиқотчиларнинг ишларида Марказий Осиё минтақаси халқлари маданияти
ва унда ислом ахлоқи тамойиллари ҳамда унинг руҳий-маънавият
тизимидаги социодинамик хусусиятлари ёритилган. Шунингдек, қишлоқ
ёшлари маънавий шаклланишида миллий, диний қадриятларнинг ўзига хос
ўрни очиб берилган.

С.Шермуҳамедов, Қ.Назаров, Ш.Саматов, Ш.Тоғаев, А.Юлдашев-

ларнинг илмий ишларида асосан ҳозирги давр миллий маданияти,
миллатлараро маданий алоқалари ривожланишининг маънавий манбалари,
ўзбек халқи миллий ғурурининг шаклланишида маданий мероснинг ўрни,
жамиятда маданиятни бошқариш муаммолари тадқиқот объекти қилиб
олинган.

1

Бу олим ва мутахассисларнинг илмий ишлари диссертацияда фойдаланилган адабиётлар рўйхатида кел-

тирилган.


background image

6

В.Алимасов, Э.Асамаддинов, Н.Раҳимбаева, П.Қулматов ва бошқа

муаллифларнинг тадқиқотларида ахлоқий маданият ва қадриятлар тизимида
инсон, инсонпарварлик ғоялари ҳамда унинг ривожланиш хусусиятлари
таҳлил этилган.

Б.Валиев, Д.Кенжаева каби олимлар иқтисодий маданият мазмуни,

моҳияти, тузилиши, функциялари ва уни шакллантириш омиллари назарий
асосланган.

Тадқиқотчи

В.Кимнинг

илмий

изланишлари

маданият

тузилишининг ижтимоий таҳлилига бағишланган бўлиб, унда миллий-
маънавий ва умуминсоний қадриятлар ўлчови ҳамда унинг ички ўзига хос
хусусиятлари изоҳига эътибор қаратилган.

С.Тўйчиева, Т.Қўйлиевлар бозор муносабатлари шароитида жамият

маънавий ва экологик маданиятларининг ривожланиши, шахс фаоллигининг
ошиб боришидаги ўзига хос маънавий омилларнинг ўрни ва аҳамияти тўлиқ
баён этилган. Шунингдек, раҳбар ва мансабдор шахс ижтимоий
масъулиятини ошириш билан боғлиқ долзарб масалаларни ҳам тадқиқ
этганлар.

К.Нажмиддинова, З.Собирова, А.Қамбаров, М.Иномова, М.Холматова

ва бошқа олимлар илмий изланишларида жамият маънавий ҳаёти
янгиланишида оиланинг ўрни ва таъсири, шунингдек, бадиий-эстетик
омилларнинг, миллий ҳамда умуминсоний ахлоқий маданиятнинг, таълим-
тарбия тизимидаги ўрни ва ўзига хос хусусиятлари очиб берилган.

Мавжуд илмий-назарий, фалсафий ва тарихий манбаларни мушоҳада

қилиш асосида мавзуни чуқур ўрганиш ва тадқиқ этиш шуни англатадики,
ўтган мустақиллик йилларида яратилган тадқиқот ишларида маънавий
маданиятга доир ғоя, фикрлар хуқуқий давлат, демократик фуқаролик
жамияти қуриш жараёнлари ва бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш,
одамлар онгида демократик қадриятларни мустаҳкамлашда илмий маънавий-
руҳий озуқа ҳисобланиб, мушоҳада қилишга ундайди.

Аммо, жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модер-

низация ва ислоҳ қилишда ўзбек халқи маънавий маданияти тизимининг
шаклланиши, ривожи, илмий-назарий тадқиқот объекти сифатида, яхлит
ҳолда махсус кенг кўламда ўрганилмаган.

Шу боисдан ҳам юқорида мавжуд тадқиқот ишлари билан яқиндан

танишиш ва унинг таҳлили шуни кўрсатадики,

биринчидан

, тадқиқотчилар

муаммога янгича тарзда ёндашишга ҳаракат қилганлар. Лекин маънавий
маданият тизимини шахс, жамият, давлат ўзаро миллий манфаатлари
даражасида уни яхлит концепция нуқтаи назаридан ўрганиш мақсад қилиб
олинмаган.

Иккинчидан,

юқорида илмий тадқиқот ишлари қайд этилган

олимларнинг изланишларида қадимги, ўрта аср ва бугунги маънавий
маданият тизими, маънавий мерос, миллий ва умуминсоний маданият
назарияси ва тарихи нуқтаи назаридан тўла объектив баҳоланмаган.

Учинчидан,

айни пайтда, маънавий маданият тизимини ислоҳотлар

жараёнида ижтимоий ҳодиса сифатида ўрганиш, унинг социодинамик
вазифасини белгилаш, ҳозирги даврнинг илмий-назарий концептуал
қарашларидан келиб чиққан ҳолда тадқиқ этишни тақозо этади.


background image

7

Тўртинчидан,

мамлакатни ислоҳ этиш ва демократлаштиришнинг янги

босқичида маънавий маданият ва унинг тизимига кирувчи элементларни
ривожлантириш йўллари ҳамда реал имкониятлари тўғрисида аниқ илмий
хулосалар, амалий таклиф-тавсиялар бериш, бугунги маънавий сиёсат
талабларига тўла мос келади.

Шу сабабдан ҳам мустақилликнинг ўтган йигирма йили давомида бу

борада билдирилган фикр-мулоҳазаларни назарий жиҳатдан умумлаштириш
ва аниқ илмий хулосалар чиқариш зарурияти пайдо бўлди. Тадқиқотни
амалга ошириш жараёнида маънавий маданият тизими, таркиби, муаммосини
ижтимоий-фалсафий таҳлил этишга бағишланган илмий-тадқиқот ишлари,
мавзуга оид билвосита алоқадор бўлган манбалар, фалсафий фикр ва
қарашлардан фойдаланилди. Шунга кўра биз ўз тадқиқотимизда маънавий
маданият тизимининг фалсафий кўринишларини маданият назарияси ва
тарихи нуқтаи назаридан ўрганишга ҳаракат қилдик. Зеро, маънавий
маданият тизимида “Моддий ва маънавий ҳаёт тамойиллари бир-бирини
инкор этмайди, аксинча, ўзаро боғланиб, бир-бирини тўлдиради. Юксак
тараққиётга эришишни орзу қиладиган ҳар бир инсон ва жамият ўз ҳаётини
айнан ана шундай диалектик ва узвий боғлиқлик асосида қурган ва
ривожлантирган тақдирдагина ижобий натижаларга эришади”

1

.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги

. Диссертация мавзуси Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон

Миллий университети Фалсафа факультети “Миллий ғоя ва ижтимоий
фалсафа” кафедрасининг “Маданиятнинг назарий масалалари” номли
комплекс илмий тадқиқот режаси асосида бажарилган.

Тадқиқот мақсади.

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада

чуқурлаштириш

жараёнида

маънавий

маданият

тизимининг

социодинамикаси асосий йўналишларини белгилашдан иборат.

Тадқиқот

вазифалари.

Диссертацияда

қуйидаги

вазифалар

белгиланган:
- маънавий маданият шакллари, таркибий қисмлари ва ижтимоий
функцияларини яхлит тизим сифатида ўрганиш;
- мустақиллик даври маънавий маданият тизимининг шаклланиш ва
ривожланиш хусусиятларини очиб бериш;
- нисбатан мустақил ижтимоий ҳодиса сифатида миллий ва
умуминсоний маънавий маданиятнинг диалектик алоқадорлигини таҳлил
этиш;
- миллий истиқлол ғояси ва мафкураси асосида маънавий маданиятни
ривожланишининг назарий ва амалий аҳамиятини кўрсатиш;
- мустақиллик шароитида маънавий маданият функцияларини тадқиқ
этиш;
-

мамлакатда

демократик

ислоҳотларни

янада

чуқурлаштириш

жараёнида маънавият, маданият, илмий-маърифий соҳаларнинг жамият

1

Каримов И.А.Юксак маънавият

енгилмас куч. -Тошкент: Маънавият, 2008.-Б.68-69.


background image

8

ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, мафкуравий ўзаро алоқадорлигини тадқиқ
этиш;
- комил инсон тарбиясида ва глобаллашув жараёнида ёшлар онги ва
қалбини маънавий маданият нури билан бойитишнинг ўзига хос
хусусиятларини кўрсатиш.

Тадқиқотнинг объекти ва предмети.

Ўзбекистоннинг мустақиллик

шароитида маънавий маданият тизимининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ўз-
гаришлар жараёни билан ўзаро уйғунлиги, ўзига хос хусусиятлари, шарт-
шароитлари тадқиқотнинг

объекти

ҳисобланади.

Мамлакатимизни модернизациялаш даврида демократик ислоҳотларни

янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришда маънавий
маданият

тизими

механизмларининг

ижтимоий-сиёсий,

иқтисодий

тараққиётга диалектик таъсирини очиб бериш тадқиқот ишининг

предмети

ҳисобланади.

Тадқиқотнинг

назарий-методологик

асосини

Ўзбекистон

Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
ҳужжатлари, Президент И.А.Каримовнинг истиқлол, маънавият, ислоҳотлар,
бозор иқтисодиётининг назарий ва амалий масалаларига бағишланган
асарлари, нутқ ва мақолаларида баён этган концептуал хулосалари,
шунингдек,

Шарқ,

Европа,

Марказий

Осиё

ва

жаҳон

фалсафий

тафаккурининг муаммога даҳлдор илмий-назарий концепциялари ташкил
этади.

Тадқиқотнинг

методлари.

Диссертацияда

диалектик

таҳлил,

тарихийлик ва мантиқийлик, анализ ва синтез, қиёслаш, ворисийлик,
кузатиш, умумлаштириш ва системали ёндашув каби усулларга таянилган.

Тадқиқотнинг илмий фарази.

Тадқиқот ишида маънавий маданият

ижтимоий

генезиси,

мазмуни,

унинг

компонентлари,

турли

хил

ёндашувларнинг ўзаро алоқадорлиги хусусиятлари, уларда ички ва ташқи
тизимлар билан боғлиқ бўлганда самара бериши, инсон онгининг воқелик
билан уйғунлиги, характерли белгилари мамлакатимизда ўзига хос тарзда
намоён

бўлиши

фараз

қилинади.

Шунингдек,

халқимиз

миллий

менталитетидаги прагматик, экзистенциалистик, рационаллик хусусиятлари,
ижтимоий, маънавий мезонларини исботлашга асосий эътибор қаратилди.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

- маънавий маданият тушунчаси, мазмунининг таҳлили ва таърифи;
- мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш

жараёнида маънавий маданиятнинг янгиланиши ва унинг хусусиятлари;

- мамлакатни демократлаштиришда маънавий маданият тизимини

шахс, жамият, давлат билан ўзаро алоқадорлигининг назарий фалсафий
таҳлили;
- маънавий маданият ҳақида илмий-назарий концептуал қарашлар,
ёндашувларнинг таҳлили;
- маънавий маданиятни ривожланишининг ўзбек халқи билан боғлиқ
хусусиятлари;


background image

9

- маънавий маданият тизимини янада такомиллаштиришда назарий ва
амалий тавсияларнинг аҳамияти;
- миллий ва умуминсоний маданиятларнинг ўзаро боғлиқлиги;

-

маънавий

маданиятни

ривожлантириш

баркамол

инсонни

шакллантиришдаги аҳамияти;

- оила маънавияти, маданияти ва маърифатнинг ўзаро алоқадорлигида

маҳалланинг роли кабилардир.

Ишнинг илмий янгилиги

қуйидагилардан иборат:

- маънавий маданият тизими, мазмуни ва моҳияти очиб берилди ҳамда
унга кирувчи элементлари баён этилди;
- маънавий маданият шакллари: ижтимоий-тарихий генезиси - миллий
ва умуминсоний маънавий маданият билан алоқадорлиги; таркибий
қисмлари - фалсафий, сиёсий, ахлоқий, эстетик, ҳуқуқий, педагогик,
экологик, мулоқот, мустақиллик, диний маданияти ва ҳ.к.; ижтимоий
функциялари; янги илмий ёндашувлар тарихий давр нуқтаи назаридан қараб
чиқилди ва уларнинг ўзига хос ривожланиш хусусиятлари ўрганилди;

- жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация

ва ислоҳ этиш жараёнида миллий ва умуминсоний маънавий маданиятнинг
тикланиш ва юксалиш йўллари очиб берилган;

- мамлакатни демократлаштириш ва модернизациялашда маънавий

маданият жараёнининг миллий маънавий-маданият тараққиётига таъсир
этиш механизмлари, йўналишлари таҳлил этилган;

- маънавий маданиятни такомиллаштириш - миллий, диний қадриятларни

шакллантиришда муҳим омил эканлиги ҳаётий мисоллар асосида илмий
хулоса қилинди.

Тадқиқот

натижаларининг

назарий

ва

амалий

аҳамияти.

Диссертациянинг назарий аҳамияти шундаки, ундаги илмий хулосалардан:
“маданият”, “моддий ва маънавий маданият”, “миллий ва умуминсоний
маданият”, “мустақиллик маънавий маданияти” каби тушунчаларининг ўзаро
диалектик

боғлиқлиги,

ўзига

хос

хусусиятлари,

мустақилликни

мустаҳкамлашда айниқса, маънавий тикланиш ва юксалишга, ижтимоий-
иқтисодий тараққиётга амалий ва услубий жиҳатдан ҳисса қўшишдан иборат.

Диссертациянинг амалий аҳамияти шундаки, ундаги илмий хулосалар,

таклиф, тавсиялар таълим тизимида, олий ва ўрта махсус ўқув юртлари
талаба-ўқувчилари орасида маънавий маданият, маърифий, ғоявий тарбияни
олиб боришда, давлат ва нодавлат, жамоат бирлашмалари, тадбиркорлик
субъектлари ўз фаолиятларида бевосита фойдаланишлари мумкин.
Шунингдек, таълим муассасаларида “Фалсафа”, “Ижтимоий фалсафа”,
“Сиёсатшунослик”, “Социология”, “Маданият назарияси ва тарихи”,
“Маданиятшунослик”, “Маънавият асослари”, “Миллий ғоя”, “Тарих”
фанлари бўйича назарий ва амалий машғулотларни ташкил қилишда
фойдаланишлари мумкин.
Н

атижаларнинг жорий қилиниши.

Диссертацияда келтирилган

илмий хулосалар Тошкент автомобил - йўллар институтининг бакалавр ва
магистратура талабаларига “Фалсафа”, “Сиёсатшунослик”, “Ўзбекистонда


background image

10

демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти”, “Ўзбекистон тарихи”
каби фанларидан ўтказилаётган маъруза, семинар машғулотлари олиб
боришда фойдаланилиб келинмоқда. Шунингдек, ишнинг натижаси, амалий
тавсиялари, якуний хулосалар диссертантнинг Республика миқёсида
ўтказилган илмий-назарий ва амалий конферен-цияларидаги маърузаларида
ўз ифодасини топган.

Ишнинг синовдан ўтганлиги:

Диссертация ишининг синовдан

ўтганлиги даражасини диссертантнинг илмий мақолалари, маънавий
маданиятга оид ишланмалар, ўқув-услубий қўлланмаларида ўз аксини
топган. Диссертация Тошкент автомобил -

йўллар институти «Фалсафа ва

маънавият асослари» кафедрасида тайёрланган ва ҳимояга тавсия этилган,
ҳамда ушбу кафедра йиғилиши илмий семинарида (2009 йил декабрь, 5
сонли мажлис баённомаси), шунингдек, Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон

Миллий

университети

ҳузуридаги

Д.067.02.01-сонли

Ихтисослашган Кенгаш қошидаги “Маданият назарияси ва тарихи” Илмий-
назарий семинарида муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия қилинган.( 2010 йил
30 декабрь, 15 сонли мажлис баённомаси).

Натижаларининг эълон қилинганлиги.

Диссертацияда баён

этилган илмий назарий хулосалар ва амалий тавсиялар диссертант томонидан
нашр этилган рисола ва 32 та, шундан 11 та ОАК талабига доир
журналлардаги

мақолаларда

ва

республика

илмий-назарий,

амалий

конференцияларда қилинган маърузаларида ўз ифодасини топган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Тадқиқот иши

“Кириш”, 6

параграфни ўз ичига олган 3 боб, “Хулоса” ҳамда “Фойдаланилган ада-
биётлар рўйхати”дан иборат бўлиб, жами 158 бетни ташкил қилади.


II. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг

“Кириш”

қисмида

мавзунинг

долзарблиги,

муаммонинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг мақсади, вазифалари,
объекти, предмети, назарий-услубий асослари, илмий янгилиги, тадқиқот
натижаларининг илмий-амалий аҳамияти билан боғлиқ жиҳатлари баён
этилган.

Диссертациянинг биринчи боби

“Жамиятни демократиялаш-

тиришда маънавий маданиятни тадқиқ қилишнинг назарий-услубий
асослари”

деб номланган. Мазкур бобда моҳият-эътибор туб ижтимоий-

сиёсий, иқтисодий ислоҳотларга қаратилган мустақиллик маънавий
маданиятининг янги структуравий элементлари, уларнинг функционал
алоқадорлиги, маънавий ҳаётда содир бўлаётган туб ўзгариш хусусиятлари
таҳлил этилган. Ушбу бобда маънавий маданият тушунчаси мазмуни ва
моҳияти, генезиси, манавий маданият шакллари, таркибий қисмлари ва
уларнинг ўзаро алоқадорлиги ўрганилган. Бобнинг биринчи қисми “

Жамият

тараққиётида маънавий маданиятнинг ижтимоий генезиси”

деб

номланиб, унда мустақиллик маънавий маданият тизимига янги парадигма
(намуна, ўрнак) ва унга ижтимоий воқелик сифатида қараш, маънавий


background image

11

маданият “архитектоникаси”нинг маданият билан алоқалари, ички таркибий
қисмлари, ижтимоий функциялари, миллий ва умуминсоний жиҳатлари
ёритилган. Маънавий маданият юксалишида Ўзбекистон республикаси
Президенти Ислом Каримов таъкидлагандек, “Одамларнинг дунёқараши
ўзгариши, ғурур, орият, шаън ва номус туйғулари кучайиши, ҳаётга ва
меҳнатга муносабати, Ватанга, юртимизга меҳри, эгалик ва масъулият ҳисси
кучайишини кўрамиз”

1

. Шу боисдан муаллиф мустақиллик маънавий

маданиятини янги ижтимоий воқелик, халқимиз маънавий маданий
тараққиётининг ҳозирги тарихий босқичига мос келувчи, гносеологик,
аксиологик ва социал проектив (лойиҳа) аҳамиятга эга «ижтимоий бойлик»
эканига асосий эътибор қаратди.

Диссертацияда тадқиқотчи мустақиллик маънавий маданиятининг

гносеологик аҳамияти, жамиятни демократлаштиришда унинг умумий
маданият тизимидаги ўрнини ва алоқаларини ўрганган (1-боб). Жамият
миллий-маънавий

маданият

тизими

ва

уни

такомиллаштиришда

умуминсоний омиллар ёритилган (2-боб). Тадқиқотнинг социал проектив
аҳамияти (3-боб)да эса, «Биз қандай жамият қуряпмиз?» деган саволга жавоб
топишга ҳаракат қилган. Диссертантнинг фикрича, муаммоларнинг бу тарзда
қўйилиши ва тадқиқ этилиши, биринчидан, объектга системали ёндашиш,
иккинчидан, диссертация мавзулари ичида мантиқий-узвий боғлиқликни
таъминлаш имконини беради.
Ҳар бир инсон, миллат, жамият ёки давлат ҳаёти ва тараққиётида
маънавият ғоят муҳим ўрин тутади. Маънавий маданиятсиз жамият
ижтимоий ҳаётини ривожлантириб бўлмайди. Чунки “Маънавият – инсонни
руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси,
иродасини бақувват, иймон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини
уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир”

2

.

Тадқиқотчи манавий маданиятнинг кенг тарқалган тарихий, фалсафий,

социологик, аксиологик, функционал, дидактик, семиотик, антропологик
ёндашувлари мавжудлигини таъкидлаш билан бирга уларнинг ҳар бири
фалсафий таҳлил этилган.

Диссертант фикрича, маданият структурасига системали ёндашиш уни

икки моддий ва маънавий кўринишларга бўлиб, таҳлил этишга ундайди.
Чунки инсоннинг асосий ижтимоий фаолияти моддий ва маънавий бойлик-
ларни ишлаб чиқаришга қаратилгандир. Шу нуқтаи назардан тадқиқотда
моддий ва маънавий маданият хусусиятларини ўзида акс эттирган бир қатор
таърифлар келтирилган.

Диссертант тадқиқотнинг бу қисмида қўйидаги хулосаларга келган: а)

маданиятнинг жамият ва шахс ҳаёти, фаолияти барча томонлари билан
боғлиқлиги,

кенг

қамровли

ва

интеграллиги

маънавий

маданият

хусусиятларига ҳам тааллуқлидир; б) маънавий маданият шахс, кишилар,
жамият, давлатлараро муносабатларнинг барча томонларига оид мураккаб

1

Каримов И.А. Истиқлол ва маънавият. – Тошкент: Ўзбекистон, 1994. – Б. 18.

2

Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч.-Тошкент: Маънавият, 2008.- Б.19.


background image

12

ижтимоий ҳодисадир; в) маданият тизими ичида унинг ўзагини маънавий
маданият ташкил этади; г) айнан маънавий маданият орқали жамиятнинг
қайси тараққиёт поғонасида турганини ва қаерга бораётганини билиш
мумкин.

Мазкур

бобнинг

“Маънавий

маданият

тизими:

мазмуни,

компонентлари ва функциялари”

деб номланган иккинчи қисмида

муаммо тарихий ривожланиш жиҳатдан ўрганилган.

Тадқиқотда мамлакатимиз олимлари “маънавият” атамасига турлича

ёндашувлар баён этилган. Диссертант профессор Т.Маҳмудов, И.Абдуллаев,
М.Имомназаров, файласуф А.Эркаев, академик Э.Юсупов, профессор
А.Жалолов, адабиётшунос Султонмурод Олим, академик Ҳ.Пўлатов,
файласуф В. Ким каби етук олимларнинг фикрларига алоҳида тўхталган ва
уларга ўз муносабатларини билдирган.

Тадқиқотда моддий ва маънавий ҳаёт уйғунлиги Президентимиз Ислом

Каримовнинг “Юксак маънавият - енгилмас куч” асарида аниқ келтирилган
“Инсонга хос орзу-интилишларни рўёбга чиқариш, унинг онгли ҳаёт
кечириши учун зарур бўлган моддий ва маънавий оламни бамисоли парвоз
қилаётган қушнинг икки қанотига қиёсласак, ўринли бўлади”

1

деган

қарашларига асосланган.

Диссертацияда, маънавий маданият ва унинг ички тизими, тузилиши

дунёвий илм-фан, фалсафа, ахлоқ, ҳуқуқ, адабиёт ва санъат, халқ таълими,
оммавий ахборот воситалари, урф-одатлар, анъаналар ҳамда дин ва диний
амалиёт - ибодат, тақво, диний маросимлар, диний адабиётлар, диний санъат
каби бошқа кўплаб тарихий, замонавий қадриятлар ва илмларни қамраб
олган.

Диссертант Президентимиз Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият-

енгилмас куч” асарига асосланиб, маънавий маданият тизимининг фалсафий
таҳлилини ёритиш жараёнида маънавий маданият компонентларини
ижтимоий онг шакллари билан уйғунликдагина эмас, балки маънавий
маданиятнинг таркибий қисм компоненти сифатида қайта кўриб чиқиш
ғоясини илгари суради.

Тадқиқот ишида маънавий маданият тизимида онг, тафаккур, ахлоқ,

санъат, бадиий маданият, адабиёт, дин, эътиқод, билимлар, эстетик маданият
етакчи ўринни эгаллаши, кўрсатилган ички қисм компонентлари ўртасида
тизим жиҳатидан ўхшашликлар мавжудлигидан ҳозиргача бадиий ва
эстетик маданият, санъат ҳар хил ҳодисаларми ёки маънавий маданият
компонентларими деган саволлар тадқиқотчиларни қизиқтириши баён
қилинган.

Диссертацияда маънавий маданиятнинг таркибий қисмлари сифатида

ахлоқий, сиёсий, ҳуқуқий, фалсафий, иқтисодий, экологик, диний
маданиятлар ўрганилган. Уларнинг ҳар бири маънавий маданиятнинг
компонентлари сифатида мувофиқлаштириш (координация) ва ўзидан катта
тизимга бўйсуниш (субординация) муносабатлари асосида ривожланиши

1

Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. - Тошкент: Маънавият, 2008. – Б. 67.


background image

13

келтирилган. Умуман, тадқиқотда маънавий маданиятнинг марказий
компонентларини ташкил этувчи ахлоқий, сиёсий, эстетик, диний ва ҳуқуқий
маданиятлар барча жамиятларга у ёки бу даражада, миқёсда мавжуд бўлиб,
унинг ушбу компонентлари, таркибий қисмлари ўртасидаги умумийлик,
интеграция мавжудлиги кўрсатиб ўтилган.

Диссертант юқорида баён этилган фикрлардан келиб чиқиб, маънавий

маданиятга қўйидагича таъриф беради:

Маънавий маданият - бу

маънавиятнинг кўп қиррали дунёси билан боғлиқ бўлган инсоннинг
ақлий, ҳиссий ва жисмоний фаолияти натижасидир

.

Ўрганилган адабиётлар, назарий қарашлар натижасида диссертацияда

маънавий маданият кўринишлари (типлари)га кўра: моддий маданият ва
маънавий маданият; шакллари эса: миллий маданият ва умуминсоний
маданият; таркибий қисмларига кўра: фалсафий маданият, сиёсий маданият,
бадиий маданият, ахлоқий маданият, эстетик маданият, ҳуқуқий маданият,
экологик маданият, мулоқот маданияти, педагогик маданият, диний маданият
кабиларга ажратилган.

Диссертациянинг

“Жамият миллий маънавий маданият тизими ва

уни такомиллаштиришнинг омиллари”

деб номланган иккинчи бобида,

ҳозирги даврнинг глобаллашиши, интеграциялашиш, универсаллашиш
жараёнлари мамлакатимизда демократик ислоҳотлар даврида инсон
маънавий маданияти янги сифат даражасига кўтарилганлиги асослаб
берилган. Зеро, Президентимиз таъкидлаганларидек, “Жаҳон миқёсида
глобаллашув ва рақобат тобора кучайиб бораётган бугунги замонда биз
дунёда юз бераётган туб ўзгаришлар жараёнида эгаллаб турган ўрнимизни
холисона ва танқидий баҳолашимиз, тобора ошиб бораётган ҳаёт талабларига
жавоб беришимиз, кечаётган давр билан ҳамқадам бўлишимиз шарт”

1

.

Шулар эътиборга олиниб, миллий ва умуминсоний маънавий маданият
тизими унинг социодинамик хусусиятлари таҳлил қилинган. Унинг биринчи

“Демократик ислоҳотлар жараёнида миллий маънавий маданият
тизимининг социодинамик хусусиятлари”

қисмида миллий маънавий

маданиятнинг ички тизимлари ва социадинамик хусусиятлари тадқиқ
этилган.

Диссертацияда миллий маънавий маданиятнинг ички тизимлари икки

гуруҳга бўлиб ўрганилган. Диссертант фикрича, биринчи гуруҳ (ўзак
қатлам)га

миллий

маънавий

маданиятнинг

ўзаги

тарихий-маданий

парадигмалар киради. Улар миллий тил, ахлоқ, миллий онг ва миллий урф-
одат, диний эътиқодлардан иборатдир. Тўғри, улар мутлақ ўзгармас
ҳодисалар эмас, бироқ иккинчи гуруҳга кирадиган компонентларга нисбатан
муқим, барқарор ва миллатнинг мавжудлик белгилари, шартидир. Иккинчи
гуруҳ (устки қатлам) га эса халқ оғзаки ижоди, амалий санъати, байрамлари,
турмуш тарзи, мулоқот маданияти, эстетик маданият, таълим-тарбиясига оид
қарашлар киради. Ушбу устки қатламга оид белгилар ижтимоий-тарихий

1

Каримов И.А. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш –

мамлакатимиз тараққиётининг асосий мезонидир.- 19-жилд- Тошкент: Ўзбекистон, 2011.-Б.39.


background image

14

жараёнлар таъсирида бўлади, жамият қабул қилган нормаларни ва
қоидаларни ўзлаштириб олади, шу тарзда миллий маънавий маданиятни
қотиб қолишдан, догмага айланишдан асрайди. Функционал нуқтаи назардан,
миллий маънавий маданият у ёки бу этносга оид тарихий-маданий
бойликларни асраб-авайлаш, уларни кўпайтириш ва шу негизда миллий
бойликларни, қадриятларни ўзлаштирган шахсни шакллантириш вазифасини
бажаради.

Диссертант фикрича, дунёвий илм нуқтаи назаридан дин кишилик

жамияти тарихий тараққиётининг маълум босқичида пайдо бўлган ижтимоий
онг шаклларидан бири. Бу дунёқараш жамиятнинг маълум тарихий даври ва
шароитларидаги

талаблари,

эҳтиёжлари

асосида

шаклланади.

Улуғ

мутафаккир Абу Наср Форобий динга фалсафа билан бир қаторда ҳақиқатга
етишишнинг икки мустақил усулидан бири сифатида қараган. Форобийнинг
фикрича, фалсафадаги масалалар исботи пайғамбарлар рамзлари шаклида
баён қилинган. Динга турлича ёндашишни Беруний, Инб Сино, Умар
Ҳайёмнинг ижтимоий-фалсафий қарашларида, Ибн Рушднинг икки ҳақиқат
назариясида кузатиш мумкин. XVIII асрда француз файласуфларининг динга
бўлган ўзига хос ёндашувлари, XIX асрда мифологик мактаб (ака – ука
Я.Грим ва В.Грим, М.Мюллер), антропологик мактаб (Л.Фейербах) ва бошқа
турли йўналишлар пайдо бўлган бўлса, XX асрда динни тадқиқ қилиш
юзасидан яна бошқача қараш ва назариялар (К.Юнг, Э.Дюркхейм) вужудга
келган

1

.

Муаллиф фикрича, миллий онг маънавий маданият ўзагида шахс хатти-

ҳаракат, фикрлар ва турмуш тарзини йўналтириб турувчи, бошқарувчи
вазифани ўтайди. Шу боисдан ҳам “Эркин фуқаро – онгли яшайдиган,
мустақил фикрга эга бўлган шахс маънавиятини камол топтириш бизнинг
бош миллий ғоямиз бўлиши зарур”

2

. Онг субъектив характерга эга ҳодиса

бўлса-да, ҳар бир рационал фикрловчи киши, унинг ҳаёт тарзидаги етакловчи
ролини инкор қилолмайди. Инсон онги, нафақат воқелик объектларига, балки
жамият қадриятларига муносабатни, уларнинг ўз-ўзини англашни ҳам ўз
ичига олади. Шунингдек, диссертацияда миллий маънавий маданият
тизимида халқ таълим-тарбияси ва маърифий изланишлари

алоҳида ўрин

тутиши таҳлил қилинган.

Мазкур бобнинг

“Миллий, умуминсоний маънавий маданиятни

тиклаш ва юксалтиришнинг тамойиллари”

иккинчи қисмида тадқиқотчи

ҳозирги давр глобаллашув жараёнида миллий ва умуминсоний маданиятлар
ўртасида юзага келаётган интеграция ва кооперация реал воқелик сифатида
тадқиқ қилади.

Диссертант

фикрича,

собиқ

иттифоқ

даврида

маданиятлараро

интеграция ва миллий маънавий-маданий тикланиш икки тенденцияси
илгари сурилди. Мана шу икки тенденциянинг диалектик бирлигини

1

Фалсафа: энциклопедик луғат. – Тошкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий

нашриёти, 2010. – Б. 98.

2

Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. – 7- жилд.– Тошкент: Ўзбекистон, 1999.–

Б. 303.


background image

15

таъминловчи янгидан-янги йўлларни кашф этиш, ўзида бошқа маданиятлар-
нинг умумий ўхшаш томонларини шакллантирган ҳолда ҳар бир миллий
маданият ўзлигини сақлаб қолиш имкониятини ҳам топа борди.
Диссертацияда юқорида қайд этилган икки тенденция қисқача қилиб,
«интеграция» ва «кооперация» шаклида ўрганилган. Бу ўринда тадқиқотда
миллий

маданиятларнинг

умуммиллий

маданият

атрофида,

глобал

муаммоларни ечиш мақсадида бирлашиши кооперация жараёнини
ифодалаши қайт этилган. Зеро “Инсоният қадам қўйган янги – ХХI аср
глобаллашув асри, тараққиёт асри, фақат интеллектуал жиҳатдан юксак
ривожланган давлатларгина устувор мавқе эгаллайдиган давр бўлиши
барчамиз учун аён”

1

.

Диссертацияда умуминсоний маънавий маданият нуқтаи назаридан у: а)

халқлар, миллат ўртасида маданий-демографик алоқаларни таъминлаш ва
ҳимоялаш; б) инсоният мавжудлиги, насл сифатида умрбоқийлигини асраш,
таъминлаш; в)оилавий муносабатлар эркинлашувини қарор топтириш; г)
ирқий, миллатчилик иллатларидан холи бўлган, соф инсонпарвар ва
тараққийпарвар янги инсонни шакллантириш вазифаларини амалга
оширишга йўналтирилганлиги таҳлил этилган.

Энг муҳим хулоса шундаки, бугун инсоният умуминсоний маънавий

маданиятни қарор топтиришга, жамият ва шахс тараққиётининг ҳал этувчи
омили сифатида қарашга интилмоқда. Уни эса, қонунлар устувор бўлган,
кишиларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий фаоллигига
асосланадиган фуқаролик жамиятини барпо этишда деб қарамоқда.
Дарҳақиқат, Президентимиз Ислом Каримов “Мамлакатимизда демократик
ислоҳотларни

янада

чуқурлаштириш

ва

фуқаролик

жамиятини

ривожлантириш

концепцияси”да

таъкидлаб

ўтганидек,

“Барқарор

ривожланиб бораётган иқтисодиётга асосланган, очиқ, демократик ҳуқуқий
давлат қуриш, инсон, унинг манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари сўзда эмас,
амалда олий қадрият даражасига кўтарилган, жаҳон миқиёсида обрў-эътибор
қозонган жамият барпо этиш борасида биз ўз олдимизга қўйган мақсадга
қаратилган узоқ ва мураккаб йўлнинг бир қисми, холос”

2

.

Учинчи боб

- “Мустақиллик шароитида ватанимиз тараққиётини

мустаҳкамлашда маънавий маданиятнинг ўрни”,

деб номланган бўлиб,

унда жамият тараққиётининг бир босқичдан бошқасига ўтиши, маънавий
маданият тизими янгиланиб бориши икки тенденцияси тўлиқ ёритилган.
Тадқиқотчи фикрича, биринчидан, жамият тараққиётининг ҳар қандай
босқичи маънавий-маданий омилнинг фаол таъсири натижасида юз беради.
Иккинчидан, миллий мустақиллик маънавий ривожланиш истиқболларини
белгилаб

беради.

Учинчи

бобнинг

биринчи

қисми

Демократик

ислоҳотларни

янада

чуқурлаштиришда

маънавий

маданиятни

юксалтириш - ватанимиз тараққиётини мустаҳкамлаш пойдевори”

деб

номланиб, унда маънавий маданият давр ва ижтимоий

ҳаёт талабларига

1

Каримов И.А. Ватан равнақи учун ҳар биримиз масъулмиз.-9-жилд.-Тошкент: Ўзбекистон, 2001.-Б.267.

2

Каримов И.А. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш –

мамлакатимиз тараққиётининг асосий мезонидир.- 19-жилд- Тошкент: Ўзбекистон, 2011.-Б.39.


background image

16

мувофиқ ривожланиши, унинг ички қонунияти билан боғлиқлиги,
мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий
ислоҳотлар маънавий ҳаётга, маданий ривожланишга кучли таъсир этиш
жараёни ёритилган.

Диссертацияда шахснинг жамият ва давлат муносабатлари тизимида

инсонлар омилининг ошиб бориши таҳлил этилган. Халқимиз характеридаги
прагматистик, экзистенциалистик ҳамда рационалистик хусусиятларни
шакллантириш ва ривожлантириш зарурлиги асослаб берилган. Маълумки,
прагматизм ҳаракат интилиш маъноларини ифодалаб, шу ҳаракат орқали
муайян фойда, манфаатларга эга бўлишни, шахснинг мақсадли саъй-
ҳаракатлари, фаолиятлари унга меҳнатга мувофиқ наф, фойда келтиришини
ифода этади. Прагматист мантиқнинг қонун ва шаклларини фойдали
функциялар сифатида олиб қарайди.

Ўтган йигирма йил давомида Ўзбекистонда фуқароларнинг давлат ва

жамият ишларини бошқаришда иштирок этиши учун барча сиёсий-ҳуқуқий
имкониятлар яратилди. Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаи,
кишиларнинг демократик ҳуқуқ ва эркинликлари Конституция ва қонунлар
билан ҳимоя қилиниши таъминланди.

Диссертация таҳлилига кўра, 2008-2010 йилларда, яъни дунёнинг

аксарият мамлакатларида иқтисодий ўсиш суръатлари сезиларли равишда
тушиб кетган, ишлаб чиқариш пасайган бир вақтда Ўзбекистонда ялпи ички
маҳсулотнинг ўсиш суръатлари 2008 йилда 9 фоизни, 2009 йилда 8,1 фоизни
ташкил этган бўлса, 2010 йилда эса 8,5 фоизни ташкил этди. Жаҳон молия
институтларининг хулосасига кўра, бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан
бири экани, албатта, барчамизга мамнуният бағишлайди

1

.

Диссертант хулосасига кўра маънавий маданиятни юксалтириш ўзининг
ички тизимларига ҳам эга бўлиб, у тарихий хотира ёки ўзликни англаш
маданияти, демократия маданияти, бозор иқтисодиёти маданияти, консенсус
(муроса) маданияти, ҳурфикрлик маданияти, илмий-маърифий изланишлар
маданияти, ҳуқуқий маданият, диний-ахлоқий маданият, халқаро интеграция
маданияти, экология маданияти кабилардан иборатдир.

Мазкур бобнинг “

Ислоҳотлар жараёнида миллий маънавий

маданиятни

юксалтиришнинг

ижтимоий,

мафкуравий-маърифий

мезонлари”

деган иккинчи қисмида ғоя, фикр, фараз, мулоҳаза, қараш ва

мафкуравий тизимлар маънавий маданиятга тааллуқли ҳодисалар сифатида
таҳлил қилинган. Бу категорияларнинг ҳар бири, хусусан миллий истиқлол
ғояси бозор ислоҳотлари шароитида маънавий маданият ривожида муҳим
аҳамият касб этади. Чунки ғоя, қараш ва мафкураларда жамият
тараққиётининг аҳволи, унинг ўтимиши, келажаги ва такомиллаштириш
концепциялари ўз аксини топади. Унинг ривожланиши ўз тарихига эга
бўлиб, жамият тараққиёти тақозоси ва эҳтиёжига боғлиқдир. Шу жиҳатдан
қараганда, диссертант миллий истиқлол ғояси ва мафкурасининг тарихий,

1

Каримов И.А. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш –

мамлакатимиз тараққиётининг асосий мезонидир.- 19-жилд- Тошкент: Ўзбекистон, 2011.-Б.198.


background image

17

маънавий-маданий, фалсафий, дунёвий, диний илдизлари мавжудлигини
алоҳида қайт этади. Зеро, миллий истиқлол ғояси мустақилликка
эришилгандан сўнг миллий ғоянинг тарихий воқеликка адекват тарзда
«моддийлашиш» жараёнини бошлаб берди. Бу унинг олдида турган
вазифаларини амалга оширишида намоён бўлди.

Диссертант жамиятдаги мавжуд мафкуравий институтлар, “Маънавият

тарғибот маркази”, “Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази”,
ижтимоий-тарбиявий муассасалар миллий истиқлол ғоясининг таянч
ўчоқлари деб ҳисоблайди. Ушбу институтлар ва муассасаларда олиб
борилаётган тарғибот, ташвиқот ва тарбия миллий истиқлол ғоясининг
тамойилларига таянади. Хусусан, ўқув юртларига киритилган «Миллий
истиқлол ғояси: асосий тушунчалар ва тамойиллар» фани ана шундай йўл-
йўриқларига манба ҳисобланади.

Муаллиф фикрича, ахлоқий нормалардаги бировни ўлдирма, зўравонлик

қилма, меҳр-мурувватли бўл, алдама, элингга хоинлик қилма, ҳуқуқий
нормалардаги яшаш хуқуқи дахлсиздир, қонун олдида барча тенг, адолат -
ҳуқуқда, ҳуқуқ - эркдир каби қоидалар миллий истиқлол ғоясидаги Ватан,
миллий

манфаатлар,

умуминсоний

қадриятлар

билан

чамбарчас

боғлангандир.

Диссертацияда жамият тараққиёти истиқболларини белгилашда бир-

бирига боғлиқ бўлган уч жараён мавжудлиги: биринчиси, унинг тарихий
негизи, жамият амал қилган тарихий-маданий намунаси, тимсоли билан
узвий боғлиқликда; иккинчиси, жаҳон тараққиётининг таркибий қисми
сифатида;

учинчиси,

ўзининг

ички

ривожланиш

қонунлари

ва

хусусиятларидан келиб чиқиб қараш зарурлиги алоҳида таҳлил этилган.

Диссертант Юртбошимиз Ислом Каримовнинг “Мамлакатимизда

демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини
ривожлантириш концепцияси”га кўра амалга ошириладиган асосий
вазифалар ижтимоий ҳимоя тизимини ва ижтимоий адолат тамойилларини
юзага чиқариш, уни жамият ҳаётида барқарор қилиш мақсадларини ҳам
назарда тутади. Шу боисдан ҳам тадқиқот ишида

ижтимоий ҳимоя,

ижтимоий адолат, ижтимоий кафолат

масалаларининг таҳлили баён

этилган.

Диссертант хулосасига кўра, мустақиллик маънавий маданияти янги

ижтимоий воқеийлик сифатида мамлакатимизнинг ижтимоий тараққиётига
хизмат

қилади.

У

Республикамизнинг

стратегик

мақсадларига,

мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва
фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясига таянган ҳолда
ўзининг ички тизимларига ҳам эгадир. Улар тарихий хотира ёки ўзликни
англаш маданияти, демократия маданияти, бозор иқтисодиёти маданияти,
консенсус маданияти, ҳурфикрлик маданияти, илмий-маърифий изланишлар
маданияти, ҳуқуқий маданият, диний-ахлоқий маданият, халқаро интеграция
маданияти, экология маданияти кабилардан иборатдир.



background image

18

ХУЛОСА

Халқимиз ўз миллий, тарихий, маънавий ва диний анъаналари, урф-

одатларини сақлаб, айни пайтда дунёдаги энг илғор тажрибаларни ўрганиб,
мустақилликнинг ўтган 20 йил мобайнида янгиланиш ва бунёдкорлик
йўлидан

бормоқда.

“Айниқса,

мамлакатимизда

демократик

давлат,

фуқаролик

жамиятини

барпо

этиш,

иқтисодиётимизни

бозор

муносабатларига ўтказиш ва ривожланган давлатлар қаторидан муносиб жой
олиш йўлида эришган марраларимиз жаҳон аҳлини ҳақли равишда ҳайратда
қолдирмоқда”

1

. Мустақиллигимизнинг уч таянчи-мустақил миллий сиёсат,

иқтисодий қудрат ва халқ маънавияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ.
Агар сиёсий мустақиллик бўлмаса, миллат аста-секин ўзлигини йўқота
боради, иқтисодий мустақиллик бўлмаса, сиёсий мустақилликнинг замини
мўрт бўлади. Аммо маънавий мустақиллик бўлмаса, миллатнинг ўзи
бўлмайди. Юртимизда ана шу таянчнинг ўзаро уйғунлиги таъминлангани
Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятида ўз муносиб ўрнини эгаллашига хизмат
қилмоқда.

Маънавий маданият кўп қиррали, мураккаб, шахс ва жамият, шахс

ва давлат ҳаётининг барча соҳалари билан интегратив боғлиқ, рационал
онгни, конструктив фаолиятни келажакка, ижтимоий-маънавий
идеалга йўналтирувчи ҳодисадир.

Мустақиллик маънавий маданияти мутлоқ, янги воқелик эмас, у миллий

ва умуминсоний маънавий маданиятга таянади, улардаги прогрессив
жиҳатларни, миллий маънавий тараққиётга мос томонларни ўзлаштириб
олади. Шу билан бирга,

у ўзига хос ички тизимларига ҳам эгадир. Уларга

тарихий хотира ёки ўзликни англаш, демократия, бозор иқтисодиёти,
консенсус

ҳурфикрлик,

илмий-маърифий

изланишлар,

халқаро

интеграция, ҳуқуқий, диний-ахлоқий ва экологик маданиятлар

сингари

ижтимоий соҳалар ҳам

киради. Диссертацияда ушбу таркибий қисмлар,

уларнинг интегратив ва кооператив намоён бўлиш хусусиятлари, маънавий-
маданий ҳаётга таъсири тадқиқ этилган ва назарий хулосалар чиқарилиб,
амалий тавсиялар берилган.

Тадқиқотда маънавий маданиятнинг мазмуни, моҳияти, тизими унинг

баркамол авлод, комил инсон шахсини камол топтириш, миллатлар ва
фуқаролараро

тотувлик

ҳамда

ижтимоий-сиёсий

барқарорликни

таъминлашдаги аҳамияти асослаб берилди. Шундан келиб чиққан ҳолда,
диссертацияда қуйидаги хулосаларга келинди:

Биринчидан,

маънавий маданият - кўп қиррали ва мураккаб ижтимоий

ҳодиса эканлиги, у шахс ва жамият ҳаётининг барча соҳалари билан
чамбарчас боғлиқ бўлиб, ижтимоий тараққиёга салмоқли таъсир ўтказади.

1

Ўзбекистон Президентининг 2011 йил 6 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 20

йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги Қарори // Халқ сўзи 2011йил, 7
апрель, №68 (5235).


background image

19

Иккинчидан

, демократик ислоҳотлар жараёнида маънавий маданият

миллий маънавий маданият ва умуминсоний маънавий маданиятлар билан
уйғун тарзда ривожлантирилади.

Учинчидан, д

иссертацияда умумийликдан хусусийликка ўтиш тамойи-

лидан келиб чиқиб, маънавий маданиятнинг ўзига хос тизими тадқиқ этилган.

Тўртинчидан

, мустақиллик маънавий маданияти - янги ижтимоий-

сиёсий тизим вужудга келтирган ва фуқаролар онгида, дунёқарашида,
турмуш тарзида содир бўлаётган туб ўзгаришлар асосида таҳлил этилган.

Бешинчидан

, мустақиллик маънавий маданият ҳозир ҳаётга кириб

келаётган ёш авлод онгида қандай акс этмоқда? Ижтимоий-маънавий
соҳадаги ички зиддиятлар, қарама-қашиликларга уларнинг муносабати
қандай? Уларни янги ижтимоий воқелик истиқболга асосланган мустақиллик
маънавий маданиятнинг ҳақиқий субъектларига айлантириш учун яна
нималар қилиш зарур? каби саволларга жавоб излаш бугун долзарб
вазифалардан биридир. Улар, энг аввало, олий ўқув юртлари саъй-
харакатлари, кенг жамоатчиликдаги ижодий кучларни бирлаштиришни
тақозо этади.

Юқоридаги хулосалардан келиб чиқан ҳолда, қуйидаги амалий

тавсиялар таклиф этилган:

1. Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва
фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси кечаётган ижтимоий-
сиёсий, иқтисодий, маданий жараёнларни чуқур тадқиқ этиб, бу борада
зарур амалий тавсиялар ишлаб чиқувчи нодавлат маданият илмий тадқиқот
институтини ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.
2. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш нуқтаи
назаридан 2016 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Олий
Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати томонидан “Маданият” ҳақида
махсус қонунни қабул қилиш давр талабидир.
3. Олий ва ўрта махсус таълим ўқув юртларида ўтилаётган
“Маданиятшунослик”, “Маънавият асослари” фанларига “Миллий ғоя ва
мустақиллик маънавий маданияти” мавзусини киритиш мақсадга мувофиқ
деб ҳисоблаймиз.
4. Олий ва ўрта махсус таълим ўқув юртлари, Республика миллий ғоя
ва мафкура илмий-амалий маркази ҳамда Республика маънавият тарғибот
марказларида “Демократик бозор

ислоҳотларини

ва иқтисодиётини

либераллаштиришни янада чуқурлаштириш ва маънавий маданият”,
“Фуқаролик жамияти институтларини шакллантириш ва ривожлантиришда
маънавий маданиятнинг ўрни”, “Ёшлар ва маънавий маданият”, “Ёшларда
мустақиллик

маънавий

маданиятини

шакллантиришнинг

долзарб

масалалари”, “Комил инсон: Шарқ ва Ғарб маънавий маданиятлари
концепциялари” янги босқичи мавзуларида илмий амалий анжуманлар, давра
суҳбатлари ўтказишни анъанага айлантириш лозим.
5. Ёшларнинг маънавий маданиятини замонавий фан-техника ютуқлари
билан бойитишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, фундаментал
илмий-назарий конференциялар ўтказиб бориш зарур.


background image

20



IV. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Юнусова Н.Ш. Фуқаролик жамияти ва хуқуқий маданият //Таълим
тизимида ижтимоий-гуманитар фанлар.- Тошкент, 2004. - 3-4 сон. -Б. 100.

2.

Юнусова Н.Ш. Миллий маънавий маданиятнинг ички тизимлари //
Шарқшунослик.- Тошкент, 2005. – 1 сон.-Б. 134-140.

3.

Юнусова Н.Ш. Философский анализ структуры духовной культуры //
Востоковедение.- Ташкент, 2005.- 1-сон. -С. 145-152.

4.

Юнусова Н.Ш. Янги аср бўсағасида // Халқ таълими.- Тошкент, 1998.- 6-
сон.-Б. 76-80.

5.

Юнусова Н.Ш. Гўзалликнинг беш жилоси // Гулистон.- Тошкент, 1999.-
1-сон. -Б. 10.

6.

Юнусова Н.Ш. Биз кўзлаган манзиллар // Бошланғич таълим.- Тошкент,
1999.- 1 - сон. -Б. 12.

7.

Юнусова Н.Ш. Қадриятлар миллий маънавиятимизнинг ажралмас
қисмидир // Миллий ғоя ва маънавий қадриятлар: назария, методология,
амалиёт. Мақолалар тўплами.- Т., Университет - 2004. -Б. 186-188.

8.

Юнусова Н.Ш. Ёшларнинг ахлоқий маданияти ва ахлоқий онгнинг
шакллантиришнинг муҳим омиллари // Шарқ машъали.-Тошкент, 2004 -
2-сон. -Б. 3.

9.

Юнусова Н. Миллий маънавий маданият ва уни такомиллаштиришнинг
умуминсоний омиллари. // Масъул муҳаррир: Ўзбекистон Республикаси
Фанлар академияси академиги Саид Шермухамедов.- Т.: ТАЙИ, 2011.
Б.53.

10.

Қосимова З.И., Юнусова Н.Ш. Ўзбек оиласида маънавий тарбия // Аёл,
оила ва саломатлик масалалари. Халқаро анжуман материаллари.- Бухоро,
БухДУ- 2000. 30 март-1 апрел. -Б. 51-52.

11.

Юнусова Н.Ш., Ахмедова З.А. Маънавий мерос туризм ривожланишининг
омилидир

//Туризмни

ривожлантиришнинг

ижтимоий-иқтисодий

муаммолари. Республика илмий-амалий анжуман материаллари. -Бухоро,
БухДУ- 2000.14-16 июн. -Б. 142-145.

12.

Ахмедова З.А. Юнусова Н.Ш. Сайёҳларни жалб қилишда маънавий
мероснинг ўрни // Туризмни ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий
муаммолари. -Бухоро, БухДУ- 2000. 14-16 июн. -Б. 110-115.

13.

Юнусова Н.Ш., Аминова Н.А. Бозор иқтисодиёти шароитида экологик
таълим-тарбия // Марказий Осиё минтақасида автомобил ва йўллар
комплексининг ривожланиши. ТАЙИ, - 2000. -Б. 156-157.

14.

Юнусова Н.Ш., Тоғаев Ш. Маънавият тушунчасининг назарий масалалари
//Ўзбекистон Республикасида автомобил ва йўллар комплексининг
тараққиёт йўли. Республика илмий-амалий анжуман материаллари.
ТАЙИ, - 2001.- 3-қисм. -Б. 132-134.


background image

21

15.

Юнусова Н.Ш., Абдукаримова Г.Б. Баркамол авлод тарбиясида хуқуқий
маданиятнинг ўрни // Автомобил ва йўллар таълимининг халқаро
интеграцияси, халқаро илмий-амалий анжуман. 2-қисм. ТАЙИ, - 2002.- 27-
29 сен. -Б. 100-102.

16.

Расилов Д.Р., Юнусова Н.Ш. Ижтимоий фанлар самарадорлигини
оширишда дунёқарашнинг ўрни // Олий таълим муассасаларида маънавий-
маърифий ишлар самарадорлигини оширишнинг долзарб масалалари.
Республика Илмий-амалий анжуман материаллари. II - қисм. - Т.,
университет - 2005.- 26-27 май. -Б. 11-12.

17.

Юнусова Н.Ш., Абдукаримова Г.Б. Демократик жамият барпо этишда
ахлоқий маданият ва ахлоқий онгнинг шакллантиришнинг муҳим
омиллари // Ўзбекистонда демократик ислоҳотларни ривожлантиришнинг
долзарб вазифалари. Республика илмий-назарий услубий конференцияси
тезислар тўплами. II қисм. -Т., Ўзбекистон Миллий Университети- 2005.-
12-май. -Б. 310-316.

18.

Юнусова Н.Ш., Аслова Л.С. Ёшлар тарбиясида эстетик маданиятнинг
ўрни // ХХI асрда техник таълим педагогикаси. Республика илмий-назарий
услубий конференцияси тезислар тўплами.- Т., ТТМИ - 2005. -Б. 42-44.

19.

Юнусова Н.Ш., Абдукаримова Г.Б. Миллий маънавий маданиятнинг
социодинамик хусусиятлари // Автомобил-йўл комплексида таълим, илм
ва ишлаб чиқариш интеграцияси” Республика илмий-амалий анжуман
материаллар тўплами.-ТАЙИ, 2005. 27-28 октябр. -Б. 54-56.

20.

Турдибаева М.У., Юнусова Н.Ш. Халқлар ўртасидаги муштараклик –
мустақилликнинг муҳим омилидир // Миллий истиқлол ғояси ва
“Маънавият асослари” фанларини ўқитишнинг долзарб масалалари.- Т.,
Университет - 2005 . -Б. 10.

21.

Қуйлиев Т.К., Юнусова Н.Ш. Ёшлар тарбиясида экологик онг ва экологик
маданиятнинг ўрни // ХХI асрда техник таълим педагогикаси. Республика
илмий-назарий услубий конференцияси тезислар тўплами.-Т., 2005.-Б. 1-5.

22.

Бозоров Ш.С., Юнусова Н.Ш.Талаба ёшларни тарбиялашда сиёсий
маданиятнинг ўрни // ХХI асрда техник таълим педагогикаси. Республика
илмий-назарий услубий конференцияси тезислар тўплами.-ТТМИ, 2005.-
Б.68-71.

23.

Расилов Д.Р., Юнусова Н.Ш. Ҳозирги даврда урбанизация жараёнининг
ижтимоий – экологик оқибатлари // Автомобил-йўл комплексида таълим,
илм ва ишлаб чиқариш интеграцияси” Республика илмий-амалий анжуман
материаллар тўплами.-ТАЙИ,- 2005 й. 27-28 октябр.-Б. 54-56.

24.

Юнусова Н.Ш., Куйлиев Т. Экологик маданиятни шакллантиришда
таълим-тарбиянинг ўрни //Ўзбекистон автомобил-йўл комплексининг
ривожлантириш

масалалари.

Республика

илмий-амалий

анжуман

материаллари тўплами. – ТАЙИ, - 2008 й.20-21-ноябр.- Б.20-22.

25.

Юнусова Н.Ш., Рахмонбердиева Н. Ёшлар ўртасида байналминал
тарбиянинг

ўрни

//Ўзбекистон

автомобил-йўл

комплексининг

ривожлантириш

масалалари.

Республика

илмий-амалий

анжуман

материаллари тўплами. – ТАЙИ, - 2008 й.20-21-ноябр.-Б.82-84.


background image

22

26.

Юнусова Н.Ш., Рахмонбердиева Н. Бозор иқтисодиёти муносабатлари
маданияти ва миллий маънавий қадрият //Маҳаллаларда болаларни
жисмоний тарбияси ва хотин-қизларни спортга жалб қилиш: муоммолар,
ечимлар

ва

истиқболлар.

Республика

илмий-амалий

анжуман

материаллари тўплами. – БДУ, - 2008 й 17-18-декабр.-Б.183-185.

27.

Расилов Д., Юнусова Н.Ш. Мустақиллик маънавий маданияти ва миллий
истиқлол ғояси// Маҳаллаларда болаларни жисмоний тарбияси ва хотин-
қизларни спортга жалб қилиш: муоммолар, ечимлар ва истиқболлар.
Республика илмий-амалий анжуман материаллари тўплами. – БДУ, - 2008
й 17-18-декабр.-Б.181-183.

28.

Юнусова Н.Ш.Таълимнинг интегратив ва кооператив функциялари.
//Фалсафа ва ижтимоий тараққиёт.-ЎзМУ. 2008 й.21-22 феврал.-Б.139-142.

29.

Юнусова

Н.Ш.

Маънавий

маданиятнинг

мустақилликнинг

мустаҳкамлашдаги роли. //Ижтимоий фалсафанинг долзарб муаммолари
мавзусидаги илмий-назарий семинар материаллари (2-китоб) И.Муминов
номидаги фалсафа ва ҳуқуқ институти. 2009 й.- Б. 39-41.

30.

Юнусова Н.Ш., Қурбониёзов Р.Э. Умуминсонийлик такомиллашувида
миллий маънавий маданият //Фалсафа, фан, таълим. II Республика илмий-
амалий анжумани материаллари тўплами. 2010 й. 15 май -Б.524-526.

31.

Юнусова Н.Ш., Эрниёзов У.К. Маьнавий маданият ривожида халқ оғзаки
ижоди // Фалсафа ва фанлар методологияси муаммолари. Аллома
Омонулла Файзулаев илмий-назарий ўқишлари материалари. 2010 й.-
Б.105-107.

32.

Худойберганова П.Т., Юнусова Н.Ш. Воспитание духовности и
нравственности как путь к культурному релятивизму и толерантности в
условиях глобализации.// Духовная сфера жизни общества: проблемы
теории и практики. Ставрополь 2011 год.- С. 164-168.



















background image

23




Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Юнусова Насиба
Шариповнанинг 17.00.08-

«Маданият назарияси ва тарихи»

ихтисослиги

бўйича

«Маънавий

маданият

тизимининг

фалсафий

таҳлили»

мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч сўзлар:

маънавият, маданият, маънавий маданият тизими,

маданият социодинамикаси, миллий ва умуминсоний маънавий маданият,
мустақиллик маънавий маданияти, ахлоқий маданият, маданий тараққиёт,
миллий ғоя, миллий истиқлол ғояси ва мафкураси.

Тадқиқот

объекти:

жамият

ижтимоий

маънавий

ҳаётининг

янгиланиши, маънавий маданият ва унинг тизимини фалсафий таҳлил
этишдан иборат.

Тадқиқот

мақсади:

маънавий

маданият

тизими

ва

унинг

социодинамикасининг

асосий

йўналишларини

аниқлаб,

жамиятни

эркинлаштириш ва модернизациялашувида маънавий омилларнинг ролини
белгилашдан келиб чиқиб, фалсафий таҳлил қилиш.

Тадқиқот усули:

муаммони ўрганишда тарихийлик, диалектика ва

системали ёндошув, анализ ва синтез, мантиқийлик, кузатиш, қиёслаш,
умумлаштириш каби илмий билиш усулларидан фойдаланилди.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: м

аънавий маданият

ҳақида илмий-назарий қарашлар, ёндашувлар таҳлил қилиниб, унинг тизими
ва социодинамик хусусиятлари ёритилди. Мустақиллик маънавий маданияти
ўзбек халқининг миллий маънавий маданият тарихий меросига асосланган,
умуминсоний маънавий маданият билан узвий боғлиқликда тадқиқ қилинди.

Амалий

аҳамияти:

мавзудаги

илмий

таҳлиллар,

хулоса

ва

тавсиялардан баркамол авлодни тарбиялаб вояга етказиш масалалари билан
боғлиқ бўлган мутасадди муассаса ва ташкилотлар фаолиятида,
жамиятимизда кенг кўламдаги ислоҳотларни амалга оширишда фойдаланиш
мумкин.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

тадқиқот

натижалари илмий-назарий анжуман, семинарларда ўқилган маърузаларда
ТАЙИ ва ТДШИ фалсафа бўлими талабалари билан олиб борилган амалий
машғулотларда, нашр этилган ишларда ўз ифодасини топган.

Қўлланиш соҳаси:

ОЎЮ, касб-ҳунар коллежлари, академик

лицейларда

“Фалсафа”,

“Ижтимоий

фалсафа”,

“Сиёсатшунослик”,

“Социология”, “Маданият назарияси ва тарихи”, “Маданиятшунослик”,
“Маънавият асослари”, “Миллий ғоя” бўйича назарий ва амалий
машғулотларни ташкил қилишда тадқиқот натижаларидан фойдаланиш
мумкин.


background image

24



РЕЗЮМЕ

диссертации Юнусовой Насибы Шариповны на тему:

“Философский

анализ системы духовной культуры”

на соискание ученой степени

кандидата философских наук по специальности 17.00.08-

«Теория и

история культуры»


Ключевые слова:

культура, духовность, система духовной культуры,

общечеловеческая культура и духовность, национальная культура и
духовность, социодинамика культуры, духовная культура независимости,
культурное развитие, духовные процессы, национальная идея, идеология
независимости и духовность, этическая культура, правовая культура и т.д.

Объекты

исследования:

объектом

исследования

является

философский анализ системы духовной культуры и обновления социально-
духовной общества жизни.

Цель работы:

Философский анализ системы духовной культуры с

точки зрения определения ёе потребностей и особенностей социодинамики.

Методы исследования:

Исторический, диалектический, системно-

функциональный анализ, логический, сравнение, наблюдение, обобщение.

Полученные результаты и их новизна:

Проанализированы научно-

теоретичекие взгляды, подходы системы духовной культуры. Обоснована
идея о том, что духовная культура независимости – новое социальное
явление, опирающееся на богатейшее наследие духовной культуры
узбекского народа и общечеловеческую духовную культуру.

Практическая значимость:

Основные идеи, выводи и практические

рекомендации, нашедшие своё отражение в диссертации могут быть
использованы в практической деятельности организациями Узбекистана
связанные с вопросами духовного воспитания личности.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

Основные

идеи диссертации изложены в докладах в выступлениях, сделанных на
научно-теоретических конференциях, семинарах, использованы в проведении
практических занятий со студентами философского отделения ТГИВ и
ТАДИ, в опубликованных работах.

Область применения:

Результаты исследования можно использовать в

ВУЗах, академических лицеях, колледжах в процессе изучения курсов по фи-
лософии, социальной философии, политологии, социологии, культурологии,
основы духовности, теория и история культуры, национальная идея и в
проведение лекций по духовному развитию населения в махалях.




background image

25

RESUME

Thesis of

Yusupova Nasiba Sharipovna

on the scientific degree competition

of the candidate of Philosophical science, specialty 17.00.08 – on the subject:

“Philosophical analysis of systems of moral-culture”

Key words:

Culture, moral, systems of moral-culture, humanitarian culture

and moral, national culture and moral, social dynamic – culture, moral-culture of
independence, cultural progress, national ideology and moral, moral political.

Subjects of reserch:

Development of social and cultural life of society,

moral-culture and philosophic analyze of its system and social dynamic.

Purpose of work:

Philosophic analyze of system of the spiritual culture from

the pour of view of definition of requirements and peculiarifily of socio- dynamics

Methods of reserch

: The basis of the research consists of formation

development systems and functions of moral-culture. That is objective, logical,
comparison analyze.

The results obtained and their novelty:

Discussion about categories of

“culture” and “moral-culture” helps to understand uncertainties in cultural
philosophy. Culture-material and moral culture, national and humanitarian culture-
moral, moral-culture of independence are dialectical connected to each other and
also they are social dynamic cases.Theoretical-philosophical ideas of the research
may be used as theoretical base.

Practical value:

the practical consequences of research may be used by

social-pedagogical institutes which are deal in this sphere, moral-culture centers,
The Moral (Spiritual) Center of Republic, TV and Radio, publishing houses.

Degree of embed and economic effictivity:

main ideas of thesis are mode in

scientific theoretical conferences, seminars, used in holding practical lesson with
the students of faculty of philosophy in TNI of OS . And also with students of
Tashkent Avtomobile and Road Construction Institute and in published works.

Fied of application:

results of work can be used in HEL, academic lyceums,

colleges in the process of studying of problems of education, teaching and forming
it’s systems.









Библиографические ссылки

Юнусова Н.Ш. Фукаролик жамияти ва хуқуқий маданият //Таълим тизимида ижтимоий-гуманитар фанлар,- Тошкент, 2004. - 3-4 сон. -Б. 100.

Юнусова Н.Ш. Миллий маънавий маданиятнинг ички тизимлари // Шарқшунослик,- Тошкент, 2005. - 1 сон.-Б. 134-140.

Юнусова Н.Ш. Философский анализ структуры духовной культуры // Востоковедение,-Ташкент, 2005,- 1-сон. -С. 145-152.

Юнусова Н.Ш. Янги аср бўсағасида И Халк таълими,- Тошкент, 1998,- 6-сон.-Б. 76-80.

Юнусова Н.Ш. Гўзалликнинг беш жилоси // Гулистон,- Тошкент, 1999.-1- сон. -Б. 10.

Юнусова Н.Ш. Биз кўзлаган манзиллар // Бошлангич таълим,- Тошкент, 1999,-1-сон.-Б. 12.

Юнусова Н.Ш. Қадриятлар миллий маънавиятимизнинг ажралмас қисмидир // Миллий гоя ва маънавий кадриятлар: назария, методология, амалиёт. Мақолалар тўплами,- Т., Университет - 2004. -Б. 186-188.

Юнусова Н.Ш. Ёшларнинг ахлоқий маданияти ва ахлокий онгнинг шакллантиришнинг муҳим омиллари И Шарк машъали.-Тошкент, 2004 -2- сон. -Б. 3.

Юнусова Н. Миллий маънавий маданият ва уни такомиллаштиришнинг умуминсоний омиллари. // Масъул мухаррир: Узбекистан Республикаси Фанлар академияси академиги Саид Шермухамедов,- Т.: ТАЙН, 2011. Б.53.

Ю.Қосимова З.И., Юнусова Н.Ш. Ўзбек оиласида маънавий тарбия // Аёл, оила ва саломатлик масалалари. Халқаро анжуман материаллари.- Бухоро, БухДУ- 2000. 30 март-1 апрел. -Б. 51-52.

Ю.Қосимова З.И., Юнусова Н.Ш. Ўзбек оиласида маънавий тарбия // Аёл, оила ва саломатлик масалалари. Халқаро анжуман материаллари,- Бухоро, БухДУ- 2000. 30 март-1 апрел. -Б. 51-52.

Юнусова Н.Ш., Ахмедова З.А. Маънавий мерос туризм ривожланишининг омилидир //Туризмни ривожлантиришнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари. Республика илмий-амалий анжуман материаллари. -Бухоро, БухДУ-2000.14-16 июн.-Б. 142-145.

Ахмедова З.А. Юнусова Н.Ш. Сайёхларни жалб килишда маънавий мероснинг ўрни // Туризмни ривожлантиришнинг ижтимоий-иктисодий муаммолари.-Бухоро, БухДУ-2000. 14-16 июн.-Б. 110-115.

Юнусова Н.Ш., Аминова Н.А. Бозор иқтисодиёти шароитида экологик таълим-тарбия // Марказий Осиё минтақасида автомобил ва йўллар комплексининг ривожланиши. ТАЙН, - 2000. -Б. 156-157.

Юнусова Н.Ш., Тоғаев Ш. Маънавият тушунчасининг назарий масалалари //Ўзбекистон Республикасида автомобил ва йўллар комплексининг тараккиёт йўли. Республика илмий-амалий анжуман материаллари. ТАЙН, - 2001.- 3-кисм. -Б. 132-134.

Юнусова Н.Ш., Абдукаримова Г.Б. Баркамол авлод тарбиясида хуқуқий маданиятнинг ўрни И Автомобил ва йўллар таълимининг халқаро интеграцияси, халқаро илмий-амалий анжуман. 2-қисм. ТАЙН, - 2002,- 27-29 сен. -Б. 100-102.

Расилов Д.Р., Юнусова Н.Ш. Ижтимоий фанлар самарадорлигини оширишда дунёкарашнинг ўрни // Олий таълим муассасаларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишнинг долзарб масалалари. Республика Илмий-амалий анжуман материаллари. II - кием. - Т., университет - 2005,- 26-27 май. -Б. 11-12.

Юнусова Н.Ш., Абдукаримова Г.Б. Демократик жамият барпо этишда ахлоқий маданият ва ахлоқий онгнинг шакллантиришнинг мухим омиллари // Ўзбекистонда демократик ислохотларни ривожлантиришнинг долзарб вазифалари. Республика илмий-назарий услубий конференцияси тезислар тўплами. II қисм. -Т., Ўзбекистон Миллий Университета- 2005,-12-май.-Б. 310-316.

Юнусова Н.Ш., Аслова Л.С. Ёшлар тарбиясида эстетик маданиятнинг ўрни // XXI аерда техник таълим педагогикаси. Республика илмий-назарий услубий конференцияси тезислар тўплами,- Т., ТТМИ - 2005. -Б. 42-44.

Юнусова Н.Ш., Абдукаримова Г.Б. Миллий маънавий маданиятнинг социодинамик хусусиятлари // Автомобил-йўл комплексида таълим, илм ва ишлаб чиқариш интеграцияси” Республика илмий-амалий анжуман материаллар тўплами.-ТАЙИ, 2005. 27-28 октябр. -Б. 54-56.

Турдибаева М.У., Юнусова Н.Ш. Халқлар ўртасидаги муштараклик -мустақилликнинг муҳим омилидир // Миллий истиклол гояси ва “Маънавият асослари” фанларини ўқитишнинг долзарб масалалари,- Т., Университет - 2005 . -Б. 10.

Қуйлиев Т.К., Юнусова Н.Ш. Ёшлар тарбиясида экологик онг ва экологик маданиятнинг ўрни И XXI асрда техник таълим педагогикаси. Республика илмий-назарий услубий конференцияси тезислар тўплами.-Т., 2005.-Б. 1-5.

Бозоров Ш.С., Юнусова Н.Ш.Талаба ёшларни тарбиялашда сиёсий маданиятнинг ўрни И XXI асрда техник таълим педагогикаси. Республика илмий-назарий услубий конференцияси тезислар тўплами.-ТТМИ, 2005,-Б.68-71.

Расилов Д.Р., Юнусова Н.Ш. Ҳозирги даврда урбанизация жараёнининг ижтимоий - экологик оқибатлари И Автомобил-йўл комплексида таълим, илм ва ишлаб чиқариш интеграцияси” Республика илмий-амалий анжуман материаллар тўплами.-ТАЙИ,- 2005 й. 27-28 октябр.-Б. 54-56.

Юнусова Н.Ш., Куйлиев Т. Экологик маданиятни шакллантиришда таълим-тарбиянинг ўрни //Узбекистан автомобил-йўл комплексининг ривожлантириш масалалари. Республика илмий-амалий анжуман материаллари тўплами. - ТАЙН, - 2008 й.20-21-ноябр,- Б.20-22.

Юнусова Н.Ш., Рахмонбердиева Н. Ёшлар ўртасида байналминал тарбиянинг ўрни //Узбекистан автомобил-йўл комплексининг ривожлантириш масалалари. Республика илмий-амалий анжуман материаллари тўплами. - ТАЙН, - 2008 й.20-21-ноябр.-Б.82-84.

Юнусова Н.Ш., Рахмонбердиева Н. Бозор иктисодиёти муносабатлари маданияти ва миллий маънавий қадрият //Махаллаларда болаларни жисмоний тарбияси ва хотин-қизларни спортга жалб килиш: муоммолар, ечимлар ва истиқболлар. Республика илмий-амалий анжуман материаллари тўплами. - БДУ, - 2008 й 17-18-декабр.-Б.183-185.

Расилов Д., Юнусова Н.Ш. Мустақиллик маънавий маданияти ва миллий истиқлол гояси// Махаллаларда болаларни жисмоний тарбияси ва хотин-қизларни спортга жалб килиш: муоммолар, ечимлар ва истикболлар. Республика илмий-амалий анжуман материаллари тўплами. - БДУ, - 2008 й 17-18-декабр.-Б.181-183.

Юнусова Н.Ш.Таълимнинг интегратив ва кооператив функциялари. //Фалсафа ва ижтимоий тараққиёт.-ЎзМУ. 2008 й.21-22 феврал.-Б.139-142.

Юнусова Н.Ш. Маънавий маданиятнинг мустакилликнинг

мустахкамлашдаги роли. //Ижтимоий фалсафанинг долзарб муаммолари мавзусидаги илмий-назарий семинар материаллари (2-китоб) И.Муминов номидаги фалсафа ва хукук института. 2009 й,- Б. 39-41.

Юнусова Н.Ш., Қурбониёзов Р.Э. Умуминсонийлик такомиллашувида миллий маънавий маданият //Фалсафа, фан, таълим. II Республика илмий-амалий анжумани материаллари тўплами. 2010 й. 15 май -Б.524-526.

Юнусова Н.Ш., Эрниёзов У.К. Маънавий маданият ривожида халк огзаки ижоди // Фалсафа ва фанлар методологияси муаммолари. Аллома Омонулла Файзулаев илмий-назарий ўқишлари материалари. 2010 й-Б.105-107.

Худойберганова П.Т., Юнусова Н.Ш. Воспитание духовности и нравственности как путь к культурному релятивизму и толерантности в условиях глобализации.// Духовная сфера жизни общества: проблемы теории и практики. Ставрополь 2011 год.- С. 164-168.