Аральский физико-географический округ

Аннотация

Объект исследования: новые земли сформировавщисся на месте Аральского моря и территории с морскими отложениями на Восточном Приаральс.
Цель работы: научный анализ в качестве отдельного физико-географического округа сушу, сформировавшуюся на месте Аральского моря.
Методы исследования: программы ГИС технологий “Mapinfo” и “CorelDRAW”, палеогеографический, исторический, картографический, аэрокосмический, районирование.
Полученные результаты и их новизна: в диссертации впервые:
- осушенное дно Аральского моря выделено в качестве самостоятельной единицы - Аральского физико-географического округа;
создана карта ландшафтно-типологических единиц и физико-географического районирования. Выявлены 33 вида ландшафтов, относящихся к 2 родам, 3 группам, 1 подтипу, 1 типу и 1 классу;
- физико-географическое районирование рассмотрено в качестве научной основы региональных физико-географических исследований.
Практическая значимость: основные результаты исследований могут быть использованы в разработках по охране и рационального использования природных ресурсов осушенного дна Аральского моря, а также в чтении курсов по физической географии Средней Азии, Каракалпакии.
Степень внедрения и экономическая эффективность: материалы и результаты диссертационной работы используются в учебном процессе в Национального университета Узбекистана им. Мирзо Улугбека, Каракалпакского государственного университета им. Бсрдаха, в Комитете по охране природы Каракалпакской Республики в разработках мероприятий по рациональному использованию природных ресурсов.
Область применения: в охране и рациональном использовании природных ресурсов, в географической информационной системе и в высших учебных заведениях.

Тип источника: Авторефераты
Годы охвата с 1992
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
1-25
47

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Ибрагимова, Р. (2023). Аральский физико-географический округ. Каталог авторефератов, 1(1), 1–25. извлечено от https://www.inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/43081
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Объект исследования: новые земли сформировавщисся на месте Аральского моря и территории с морскими отложениями на Восточном Приаральс.
Цель работы: научный анализ в качестве отдельного физико-географического округа сушу, сформировавшуюся на месте Аральского моря.
Методы исследования: программы ГИС технологий “Mapinfo” и “CorelDRAW”, палеогеографический, исторический, картографический, аэрокосмический, районирование.
Полученные результаты и их новизна: в диссертации впервые:
- осушенное дно Аральского моря выделено в качестве самостоятельной единицы - Аральского физико-географического округа;
создана карта ландшафтно-типологических единиц и физико-географического районирования. Выявлены 33 вида ландшафтов, относящихся к 2 родам, 3 группам, 1 подтипу, 1 типу и 1 классу;
- физико-географическое районирование рассмотрено в качестве научной основы региональных физико-географических исследований.
Практическая значимость: основные результаты исследований могут быть использованы в разработках по охране и рационального использования природных ресурсов осушенного дна Аральского моря, а также в чтении курсов по физической географии Средней Азии, Каракалпакии.
Степень внедрения и экономическая эффективность: материалы и результаты диссертационной работы используются в учебном процессе в Национального университета Узбекистана им. Мирзо Улугбека, Каракалпакского государственного университета им. Бсрдаха, в Комитете по охране природы Каракалпакской Республики в разработках мероприятий по рациональному использованию природных ресурсов.
Область применения: в охране и рациональном использовании природных ресурсов, в географической информационной системе и в высших учебных заведениях.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

ҲУЗУРИДАГИ ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ ХИЗМАТИ МАРКАЗИ

(ЎзГИДРОМЕТ)

ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ ИЛМИЙ-ТЕКШИРИШ ИНСТИТУТИ

(ГМИТИ)

Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 551.4:551.46(262.83)

Ибрагимова Рана Алимбаевна

ОРОЛ ТАБИИЙ ГЕОГРАФИК ОКРУГИ

11.00.01 – Табиий география, ландшафтлар геофизикаси ва геокимёси

География фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И

Тошкент – 2012


background image

2

Диссертация

Мирзо

Улуғбек

номидаги

Ўзбекистон

Миллий

университетининг “Табиий география ва география таълими методикаси“
кафедрасида бажарилган.

Илмий раҳбар:

география

фанлари

номзоди,

доцент

Зокиров Шуҳрат Солихович

Расмий оппонентлар:

География фанлари доктори, профессор

Ўразбаев Абдукарим Кендирбаевич

География фанлари номзоди, доцент

Ходжиматов Алишер Нигматович

Етакчи ташкилот:

Бердақ

номидаги

Қорақалпоқ

давлат

университети

Ҳимоя

Ўзбекистон

Гидрометеорология илмий-текшириш

институти

ҳузуридаги К.128.10.01 рақамли Ихтисослашган Кенгашнинг 2012 йил «___»
_______ соат ___да ўтадиган мажлисида бўлади.

Манзил: 100052, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Қодир

Маҳсумов кўчаси, 72. Факс: (998 71) 233-11-50, e-mail: nigmi@albatros.uz

Диссертация

билан Ўзгидромет

(ГМИТИ) кутубхонасида танишиш

мумкин.

Автореферат 2012 йил «___» ___________да тарқатилди.

Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби
физика-математика фанлари номзоди

З.Н.Назиров


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Бугунги кунга келиб, регионал экологик

муаммодан глобал экологик муаммога айланган Орол ва Оролбўйи муаммоси
нафақат Ўрта Осиё, балки, жаҳон

жамоатчилигининг

ҳам

эътиборини

тортмоқда. Бу борада, Президент И.А.Каримовнинг қатор нуфузли ташкилотлар
ва давлатлар раҳбарларининг йиғилишларида сўзлаган нутқлари ҳамда БМТ
Бош котиби Пан Ги Муннинг 2010 йилнинг 5 апрелида давлатимизга ташрифи
чоғида мазкур муаммо юзасидан билдирган фикрлари мавзунинг ўта
долзарблигидан далолат беради.

Орол муаммосининг кўлами ХХ асрнинг 60-йилларида, айниқса, хавфли

тус олди. Бир авлод кўз ўнгида дунёдаги йирик кўллардан бири бўлган Орол
денгизи майдони йилдан-йилга қисқариб, катта майдонларда сувдан бўшаган
ҳудудлар вужудга келмоқда. Уларда турли хил табиий географик жараёнлар
содир бўлмоқда. Оролбўйи ҳудудларида эса нафақат табиий географик, балки
ижтимоий-иқтисодий шароитнинг ҳам ўзгариши юз бермоқда. Бу эса Орол ва
Оролбўйи муаммоси долзарблигининг янада кучайишига олиб келмоқда. Орол
ҳавзасида яшайдиган кишилар, шу жумладан Ўзбекистон аҳолиси ҳам шу
муаммонинг таъсири остида яшамоқда.

Ўрта Осиёда янги ерларнинг ўзлаштирилиши, Амударё ва Сирдарё

сувларининг суғоришга ишлатилишидан оқимнинг кескин камайиши, сув ва
сув ресурсларидан оқилона фойдаланмаслик сабабли Ер шаридаги йирик сув
ҳавзаларидан бирининг қуриб боришига шароит яратди ва унинг тақдирини ҳал
қилиб қўйди. Сўнгги эллик йил ичида Орол денгизи майдони 4 баравардан
кўпроқ қисқарди, сув ҳажми эса 10 мартага камайди ва минераллашуви шу
миқдорда ошиб кетди

1

. Денгизнинг қуриб бориши натижасида нафақат Орол

денгизининг қуриган тубида, балки, бутун Оролбўйи ҳудудида олдинги
гидроморф шароитда ривожланган табиат комплекслари ҳозирда автоморф
шароитда ривожланиб, катта майдонларда чўллашиш жараёни содир бўлмоқда
ва табиий географик шароитнинг ўзгаришига, ижтимоий экологик вазиятнинг
оғирлашишига олиб келмоқда. Бу ердаги табиий шароитнинг ўзгариши ва
денгиз сувидан бўшаган ерларнинг тобора кенгайиши натижасида Ўрта Осиё
ландшафтлари ичида энг ёш ҳисобланган ўзига хос табиий географик
комплекслар вужудга келмоқда. Ушбу табиий географик комплексларни илмий
асосда ўрганиш ва табиий географик районларга ажратиш, ҳудуд табиий
ресурсларидан тўғри фойдаланиш ҳозирги куннинг долзарб масалаларидан
биридир.

Ҳозирда Орол денгизининг чекиниши оқибатида унинг ўрнида майдони 5

млн. гектарга яқин қумли-шўрхокли ҳудудларда ўзига хос янги ландшафтлар
шаклланди. Натижада турли таксономик қийматлардаги табиий географик
комплексларнинг ҳам чегаралари ва майдонлари ўзгарди. Шу муносабат билан
Ўзбекистоннинг текислик қисмидаги, айниқса, Орол атрофидаги табиий

1

Каримов И.А. Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарларининг Олма-ота

шаҳридаги кенгайтирилган таркибдаги учрашувда сўзлаган нутқи // Халқ сўзи, 2009 йил 30 апрел.


background image

4

географик районлар ва округларнинг чегараларини қайта кўриб чиқишга ва
мавжуд районлаштириш схемаларига ўзгартиришлар киритишга тўғри келади.
Бу ўз навбатида олдинги бажарилган районлаштириш схемаларини ҳам маълум
миқдорда таҳлил қилишга ундайди. Шу нуқтаи назардан қараганда, Орол
денгизи сувидан бўшаган ҳудудларни табиий географик жиҳатдан ўрганиш, бу
ердаги табиий географик ва экологик жараёнларни таҳлил қилиш илмий ва
амалий жиҳатдан долзарб ҳисобланади.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Орол ва Оролбўйи муаммоси

вужудга келгандан кейин бу ҳудуд турли йўналишдаги тадқиқот объектига
айланди. Бу ҳудудни у ёки бу табиий хусусиятларини ёритишга қаратилган бир
қанча илмий ишлар бажарилди. Хусусан, Орол денгизининг қуриган туби
геологияси Б.И.Пинхасов (2002, 2009), тупроқларининг шаклланиш масалалари
Т.Ф.Некрасова (1990), Б.Жоллибеков (1991, 1995, 2002), Т.М.Таиров (1993),
В.М.Стародубцев, В.А.Богданец (2007) нинг тадқиқотлари орқали ёритилган
бўлса, ўсимлик қопламининг ҳолатини ўрганиш ҳамда ўсимликларнинг сувдан
бўшаган

ҳудудларга

кириб

келиш

динамикасини

аниқлаш

билан

Л.Я.Курочкина, Г.Б.Макулбекова (1984), С.К.Кабулов (1985, 1990, 1999),
Ж.Жалгасбаев (1995),

В.В.Вухрер (1990, 2003),

Л.А.Димеева (1990),

З.Б.Новицкий (2002), З.В.Брекле (2003), Ш.Камолов ва б. (2001, 2002, 2006),
Х.Шомуродов ва б. (2008), Т.Т.Рахимова ва б. (2008), С.Г.Шеримбетов (2009)
лар шуғулланган.

Орол денгизи

қуриган тубида табиий географик комплексларнинг

шаклланиш масалалари Н.Ф.Можайцева (1979), М.Ш.Ишанкулов (1980),
А.Рафиқов (1982), Г.В.Гельдиева, Т.И.Будникова (1987, 1990, 1996), В.А.Попов
(1990, 2001), А.К.Курбаниязов (2001, 2006), П.Р.Реймов (2001, 2008, 2009)
ларнинг илмий ишларида ўз аксини топган.

Бироқ, ушбу муаллифларнинг тадқиқотлари маълум бир компонентларга,

табиат комплексларининг деградацияси муаммоларига ва қуриган денгиз
тубининг айрим қисмларига бағишланган.

Орол

денгизи

Ўрта

Осиё

ва

Ўзбекистонни

табиий

географик

районлаштириш тажрибаларига оид тадқиқотларда (Аболин, 1929; Четиркин,
1943; Мурзаев, 1953; Бабушкин ва Когай 1964), одатдагидек, сув ҳавзаси
сифатида кўрсатилиб, районлаштирилмаган эди. Фақат В.И.Лимарев (1968)
Орол денгизини Турон ўлкаси таркибида алоҳида Орол арид-денгиз
провинцияси сифатида ажратгани маълум. Бир қатор адабиётларда денгиз
сувидан бўшаган ерлар (Ўзбекистон ёки Қозоғистон қисми) алоҳида иқтисодий,
биогеографик район сифатида ажратилган, лекин Орол ботиғи доирасида
табиий географик жиҳатдан районлаштириш ишлари амалга оширилмаган.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Ушбу диссертация Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети (ЎзМУ) Табиий география ва география таълими методикаси
кафедраси

илмий-тадқиқот

ишлари

режалари

доирасида

бажарилган

(“Ўзбекистоннинг арид зонасидаги суғориладиган ерларда табиий географик
жараёнларни тадқиқ этишнинг илмий асослари” № ОТ-Ф6-054).


background image

5

Тадқиқот мақсади:

денгиз остидан очилиб қолган ҳудудларни алоҳида

табиий географик бирлик сифатида илмий тадқиқ қилишдан иборат.

Тадқиқот вазифалари.

Қўйилган мақсадга эришишда қуйидаги вазифалар

бегилаб олинди:

Орол ва Оролбўйидаги табиий географик вазият ва Орол муаммосининг

юзага келиши тавсифи;

Орол табиий географик округи ва унинг ўзига хос хусусиятларини очиб

бериш;

Орол табиий географик округи ҳудудидан фойдаланиш истиқболлари ва

табиатни муҳофаза қилиш муаммоларини ёритиш.

Тадқиқот объекти ва предмети.

Орол денгизи ва унинг сув сатҳи

пасайиши натижасида очилиб қолган янги ҳудудлар ва Шарқий Оролбўйидаги
денгиз ётқизиқлари тарқалган ҳудудлар тадқиқот

объекти

ҳисобланади. Ушбу

объектдаги табиий географик комплекслар, уларнинг структураси ва асосий
хусусиятлари тадқиқот

предмети

дир.

Тадқиқот усуллари.

Тадқиқотни олиб боришда табиий географияда

мавжуд бўлган бир қатор методлардан – палеогеографик, тарихий, картографик,
аэрокосмик,

ландшафт

харитаси

таҳлили

асосида

табиий

географик

районлаштириш, далада кузатиш ҳамда замонавий географик ахборотлар
тизими технологиясининг “MapInfo” ва “CorelDRAW” дастурларидан ҳам
фойдаланилди.

Тадқиқот ишини муаллиф илмий адабиётлар ва журналлар, фонд

материаллари, аэрокосмик, картографик манбалар, интернет маълумотлари,
Орол ва Оролбўйи ҳудудлари бўйича бажарилган бир қанча грантларнинг
ҳисоботидан олинган маълумотларни таҳлил қилиш ва бевосита кузатиш
ишларини олиб бориш натижасида амалга оширган.

Тадқиқот гипотезаси.

Орол денгизи ўрнида ҳосил бўлган ҳудуддан

оқилона фойдаланиш ва табиатини муҳофаза қилиш тадбирларини ишлаб
чиқишда бу ерларни комплекс табиий географик тадқиқ қилиш илмий асос
вазифасини бажаради.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

-

Ўрта Осиё табиий географик ўлкасида

янги

Орол округининг

ажратилиши;

- Табиий географик районлаштириш – регионал тадқиқотларнинг илмий

асоси эканлиги;

- Орол табиий географик округининг ландшафтлари ва табиий географик

районлари харитаси;

- Орол табиий географик округининг табиий географик комплекслари

структураси ва тавсифи.

Ишнинг илмий янгилиги

:

- Орол денгизи ўрнида ҳосил бўлган қуруқликнинг ландшафт-типологик

харитаси илк маротаба яратилди ва у асосида ландшафт структураси
ўрганилди;


background image

6

- ҳудуднинг ландшафт структурасини тадқиқ қилиш асосида регионал

кўламдаги табиий географик комплекслар ажратилди ва уларнинг ўзига хос
хусусиятлари аниқланди;

- Орол табиий географик округи табиатидан фойдаланишнинг истиқбол

йўналишлари аниқланди ва тавсиялар берилди.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти

. Бу янги

ҳудуднинг табиий географик жиҳатдан районлаштирилмаганлиги ва яхлит
бирлик сифатида ажратилмаганлиги сабабли Ўрта Осиёнинг мавжуд табиий
географик районлаштириш тажрибаларида янги округ сифатида ажратилиши
бевосита ҳам илмий, ҳам амалий аҳамиятга эгадир.

Ишнинг ўзига хос томони шундаки, Орол денгизи сувидан бўшаган

майдонларнинг табиий географик шароити ва у ерда шаклланаётган
ландшафтлар бошқа округлардан ўзгача эканлигини инобатга олган ҳолда,
алоҳида табиий географик округ сифатида чуқур ўрганишдир. Денгиздан
бўшаган ерларнинг ландшафтлари ва табиий географик бирликларини аниқлаб,
тавсифлаб бериш ва харитага тушириш ҳамда хўжаликда фойдаланиш
истиқболларини аниқлаш бевосита амалий аҳамият касб этади.

Натижаларнинг жорий қилинганлиги.

Тадқиқот давомида олинган

натижалардан ЎзМУ География факультети (07-1938-сонли далолатнома, 9
июнь 2010 йил) ва Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат университети
(маълумотнома:

№01-21-01/742.

6.08.2010

й.)да

География

йўналиши

бакалавриатура талабаларига “Ландшафтшунослик асослари”, “Ўзбекистон
табиий географияси”, “Қорақалпоғистон табиий географияси”, “Ўрта Осиё
табиий географияси”, “Геоэкология” фанларини ҳамда “Табиий география,
ландшафтлар геофизикаси ва геокимёси” ихтисослиги магистрантларига
“Табиий география ва ландшафтшуносликнинг ҳозирги замон муаммолари”
курсларида дарс жараёнида, шунингдек,

Қорақалпоғистон Республикаси

табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси (маълумотнома: № 616/01. 6.08.2010 й.) иш
фаолиятида фойдаланилмоқда.

Ишнинг синовдан ўтганлиги.

Диссертациянинг асосий мазмуни “Фан-

техника тараққиёти” (Самарқанд, 2007), “География ва география таълими
ёшлар нигоҳида: кеча, бугун, эртага” (Тошкент, 2008), “География фанининг
долзарб назарий ва амалий масалалари” (Тошкент, 2008), “Проблемы
рационального использования природных ресурсов Южного Приаралья”
(Нукус, 2008), “Кўҳна ва навқирон география” (Тошкент, 2009), “Ўзбекистон
Миллий атласини яратишнинг илмий-услубий асослари” (Тошкент, 2009),
“Ўзбекистонда географиянинг долзарб муаммолари” (Самарқанд, 2009),
“География: тарих, назария, методлар, амалиёт” (Тошкент, 2010), “Ягона
табиий тарихий ҳудудда табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза
қилишнинг экологик-географик жиҳатлари” (Фарғона, 2010), “Табиатдан
фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг географик асослари” (Наманган, 2010),
“Замонавий географиянинг регионал муаммолари” (Қарши, 2010)

каби

республика ва халқаро илмий-амалий анжуманларда, шунингдек, Ўзбекистон
География жамиятининг VIII-съездида (Нукус, 2009) маъруза қилинган.


background image

7

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертация мавзусининг асосий

мазмуни ва натижалари бўйича жами 25 та илмий иш нашр эттирилган.
Улардан 9 таси илмий журналларда, 1 таси хорижий давлатда эълон қилинган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация таркибий жиҳатдан

кириш, 3 боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан ташкил топган.
Диссертациянинг умумий ҳажми 140 саҳифага тенг. Матн қисми 124 бет, 7 та
жадвал, 14 та расмлардан иборат. Адабиётлар рўйхатига 179 манба киритилган.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Орол ва Оролбўйини табиий географик ўрганилиш тарихи.

Орол

денгизининг табиати, географик ўрни, текширилиш тарихи бир қанча илмий
адабиётларда озми-кўпми ёритилган. Орол денгизи билан боғлиқ муаммолар
минг йиллар давомида содир бўлган табиий ва ижтимоий жараёнлар натижаси
ҳисобланади. Ўрта Осиё хусусан, Оролбўйи ўзининг бой, бетакрор табиати ва
аҳолисининг меҳнатсеварлиги билан қадимдан кўплаб олимлар ва элчи-
саёҳатчиларни ўзига жалб қилиб келган. Орол ва Оролбўйи табиати тарихини
ўрганиш муҳим аҳамиятга эгалиги билан ажралиб туради ва уни қуйидаги 3 та
даврга бўлиб ёритиш мумкин:

1) Орол ва Оролбўйи ҳақидаги дастлабки маълумотлар даври (қадимги

даврлардан XVII асргача);

2) Орол ва Оролбўйининг табиий географик жиҳатдан кенг ўрганилган

даври (XVII асрдан XX асрнинг 60-йилларигача);

3) Орол ва Оролбўйи муаммоси юзага келгандан кейинги ўрганилиш даври

(XX асрнинг 60-йилларидан ҳозирги вақтгача).

Орол ва Оролбўйи ҳақидаги дастлабки маълумотлар даврига қадимги

даврлардан XVII асргача бўлган вақт оралиғи киритилди. Орол ва Оролбўйи
ҳақидаги

дастлабки

маълумотларни

бир

қанча

олимлар

(Л.С.Берг,

В.В.Бартольд,

С.П.Толстов,

Л.Н.Гумилев,

Ҳ.Ҳасанов)

нинг асарларида

учратамиз. Бу даврда тадқиқотчилар Орол денгизи ва унга яқин ҳудудлар
ҳақида умумий тасаввурга (номи, қандай дарёлар қуйилади ва б.) эга бўлишган.
Орол денгизи Каспий денгизидан алоҳида, Амударё, Сирдарё ва бир қанча
кичик дарёлар қуйиладиган ички кўл сифатида биринчи марта Ремезов (1697 й)
тузган харитада тасвирланган. Француз сарой географи Делилнинг 1723 йилда
тузган харитасида эса Орол денгизи биринчи марта “Орол” деб номланган.

2

Денгизнинг “Орол” деб номланишига бир қанча изоҳлар мавжуд (Мурзаев,
2001).

1) Унда кўпгина (300 дан ортиқ) оролларнинг мавжудлиги;
2) Қўнғир ва кулранг текисликлар орасида ҳаворанг сувли денгизнинг

оролга ўхшаб ажралиб туриши;

3) Дарёлар дельталарида кўплаб оролларни ҳосил қилганлиги.
Амударёнинг бир қанча оқимларининг денгизга қуйилиш жойини кишилар

қадимдан Орол деб, унинг аҳолисини оролликлар деб аташган. Ўша жой

2

Аширбеков У., Зонн И. Арал: история исчезающего моря. - Душанбе, 2003. -C. 23.


background image

8

номидан кўл Орол номини олган. Кўп ҳолларда кўл ва денгизлар унинг
яқинидаги шаҳар ва вилоятлар номини олганлиги маълум. Орол денгизи ҳам
бундан мустасно эмас. Адабиётларда ушбу ноёб сув ҳавзасининг турли
даврларда ва турли муаллифларда 10 дан ортиқ номлар билан аталганлигини
учратиш мумкин

(1-жадвал).

Шундай қилиб, Орол ва Оролбўйи ҳақидаги

дастлабки маълумотлар даврида денгиз ва унга яқин ён-атрофлари ҳақида
умумий тасаввурга эга бўлишган.

1-жадвал

Орол денгизининг тарихий географик номлари*

Олимлар (манбалар)

Давр (аср)

Номланиши

1

Птолемей

II

Окс кўли

2

Хитой манбалари

II-IV

Шимолий денгиз

3

Аммиан Марцеллин

IV

Окс ботқоқлиги

4

Ибн Ҳурдодбеҳ

IX-Х

Қурдор кўли

5

Ал-Масъудий

Х

Журжония кўли

6

Абу Райхон Беруний, Ҳудуд ул-
олам, Истахрий, Ибн

Ҳавқал,

Казвиний

Х, ХIV

Хоразм кўли

7

Идрисий, Ал-Вардий

ХII, ХIV

Ховоразм кўли

8

Бакрон

ХIII

Жанд кўли

9

Женкинсон

ХVI

Хитой кўли

10

Абулғози

ХVII

Сир денгизи

11

Книга Большому Чертежу

ХVI-ХVII

Кўк денгиз

* Манба: Берг. Л.С.(1908), Ҳасанов Ҳ. (1981) маълумотлари

Орол

ва

Оролбўйининг

табиий

географик

жиҳатдан

мукаммал

ўрганилишида рус тадқиқотчиларининг ўрни ниҳоятда каттадир. XVIII асрга
келиб, Ўрта Осиёнинг бой табиати русларни қизиқтира бошлаганлиги маълум.
Шу сабабдан ҳам бу ўлкага бир қанча илмий экспедициялар уюштирила
бошланди. Бу экспедицияларнинг асосий мақсади ўлканинг табиати, табиий
ресурслари ва аҳолисини яқиндан билиш ва ўрганишдан иборат эди.

Орол тарихини, балки Орол денгизини биринчи бўлиб, комплекс ўрганган

ва дастлабки табиий географик таҳлилини берган олим бу – Л.С.Бергдир.

Олимнинг 1898-1903 йил ва 1906 йилларда Орол денгизи ва унинг

атрофларида олиб борган изланишлари натижасида тўпланган жуда катта
ҳажмдаги маълумотлар бир қатор илмий мақолалар ва китобларга асос бўлди.
Улар асосида юзага келган “Аральское море” монографик асари алоҳида
эътиборга сазовордир. Ушбу асар 554 бетлик катта китоб бўлиб, муаллифнинг
Орол денгизи ва унинг атрофларида олиб борган илмий тадқиқотларининг
натижасидир.

Л.С.Бергнинг тадқиқотларидан кейин Орол ва Оролбўйи табиий географик

жиҳатдан яхши ўрганилган табиий географик объектга айланди.

Кейинги йилларда бу муаммони ва денгизнинг қуриган тубини турли

хусусиятларини ёритган кўплаб ишлар нашр этилди. Оролбўйи табиий
географик тадқиқотлар объекти сифатида ҳам олимлар томонидан ўрганила
бошланди. Тадқиқотчиларнинг кўпчилиги Орол денгизининг қуриши таъсирида


background image

9

Оролбўйи табиат комплексларининг деградацияси муаммолари ҳақида сўз
юритганлар.

Орол ва Оролбўйи муаммосининг юзага келиши ва ривожланиши.

Орол ва Оролбўйи муаммоси Ўрта Осиёда янги ерларнинг ўзлаштирилиши ва
сув

ресурсларидан

оқилона

фойдаланмаслик

оқибатида,

суғорма

деҳқончиликни янада ривожлантириш, бунинг учун кўплаб сув омборлари ва
каналларнинг қурилиши, сувнинг буғланишга ва ер остига шимилишига сарф
бўлиши, сувдан маиший ва саноат кўламида фойдаланиш эҳтиёжининг давомий
ўсиб бориши, шунингдек, сув тақчил бўлган йилларнинг мунтазам такрорланиб
туриши натижасида юзага кела бошлади. Шу сабабли Ўрта Осиёнинг энг йирик
дарёлари – Амударё ва Сирдарё йилдан-йилга Орол денгизига кам сув келтира
бошлади. Натижада денгиз сатҳи пасайиб, майдонининг кескин қисқаришига ва
бир неча бўлакларга бўлиниб кетишига олиб келди.

Ҳозирги кунга келиб Орол денгизи уч қисмга бўлинган: биринчиси – кичик

ва саёз шимолий қисми; иккинчиси – нисбатан каттароқ майдонга эга бўлган ва
саёз шарқий қисми; учинчи – энг чуқур ҳисобланган ғарбий қисми.

Кейинги йилларда Кўкорол тўғонининг қурилиши ва Сирдарё дельтасини

тиклашнинг

амалга

оширилиши

Кичик

Орол

денгизи

сатҳининг

барқарорлашишига олиб келди. Каттароқ майдонга эга бўлган Шарқий
Оролнинг майдони саёзлашишда ва кисқаришда давом этмоқда.

Энг чуқур ҳисобланган Ғарбий ҳавзанинг тақдири грунт сувлари оқимига

боғлиқ. Тадқиқотчилар ғарбий қирғоқларда кўплаб чучук булоқлар мавжуд
бўлиши мумкинлигини таъкидлашмоқда. Айрим муаллифларнинг ҳисобича,
ғарбий ҳавза майдони 2100 кв. км гача сақланиб, маълум даражада кўп
сувлигича қолади ва жойларда 37 м чуқурликкача боради. Сувининг шўрлиги
100 г/л дан анча юқори бўлади.

Орол ва Оролбўйи муаммосининг юзага келиши ва ривожланиши ҳудуд

табиий географик шароитининг ўзгаришига олиб келди. Бу ўзгаришлар ва
уларнинг ҳозирги ҳолатини тадқиқ этиш табиий географик комплексларни
аниқлашда муҳим аҳамиятга эгалиги билан ажралиб туради.

Орол ва Оролбўйи табиий географик шароитидаги ўзгаришлар ва

уларнинг ҳозирги ҳолати

. Маълумки, табиат компонентлари бир-бири билан

доимо алоқада ва боғлиқ ҳолда ривожланади. Агар компонентларнинг
биттасига таъсир қилинса, бошқасининг ўзгаришига ва бунинг натижасида
турли хил табиий, ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларнинг юзага
келишига сабаб бўлади. Биргина сув компонентига кўрсатилган таъсир ва
ундан нотўғри фойдаланиш туфайли юзага келган Орол ва Оролбўйи муаммоси
ҳамда

унинг табиатидаги ўзгаришларни ўрганиш

ҳозирги вақтда

ўта

долзарблиги билан ажралиб туради.

Орол ва Оролбўйи табиий шароити инсон хўжалик фаолияти натижасида

ўзгаришларга тез учраётган ҳудудлар сирасига киради. 1961 йилдан бошлаб
денгиз сатҳининг кескин пасайиши ва чекинишидан бу ҳудуд табиий
шароитида салбий ўзгаришлар пайдо бўла бошлади

(2 -жадвал).

Орол денгизининг қуриши нафақат табиий географик, балки ижтимоий-

иқтисодий, экологик шароитнинг ўзгаришига ва ёмонлашишига ҳам олиб


background image

10

келмоқда. Орол денгизи иккита давлат (Ўзбекистон ва Қозоғистон) ҳудудида
жойлашган

бўлишига

қарамасдан,

Оролбўйига

Ўзбекистоннинг

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм, Навоий, Бухоро вилоятлари,
Қозоғистоннинг Қизилўрда вилояти

ҳамда Туркманистоннинг Тошҳовуз

вилояти киради. Оролбўйи қадимдан суғорма деҳқончилик ривожланиб келган
ҳудудлардан бири бўлиб, унинг асосий

қисми Амударё ва Сирдарё

дельталарига тўғри келарди. Оролнинг қуриши бу ҳудуддаги қишлоқ хўжалиги
комплексига

кучли

таъсир

этмоқда.

Шулар

билан

боғлиқ

ҳолда

2-жадвал

Орол ва Оролбўйи табиий муҳитининг ўзгариши*

Ўзгаришга

учраётган

элементлар

(компонентлар)

Асосланиши (сабаби)

Дарёлар оқими

Антропоген таъсир ва қурғоқчил йилларнинг такрорланиб
туриши

Чўллашиш

Дарёлар оқимининг камайиши, иқлимнинг аридлиги,
ерлардан нотўғри фойдаланиш

Иқлим

Ёзда ҳаво ҳароратининг меъёрдан кўтарилиши ва қишда
пасайиши, намликнинг камайиши, атмосфера ҳавосининг
тузли-чанглар билан ифлосланиши

Тоза ичимлик суви ва

ер ости сувларининг

сифати

Дарёларга

оқова

сувларнинг

ташланиши,

қишлоқ

хўжалигида пестицидларнинг кўплаб ишлатилиши, грунт
сувларининг минераллашиши

Тупроқ қоплами

Гидроморф тупроқларнинг ярим гидроморф ва автоморф
тупроқларга айланиши, барча тупроқларда туз тўпланиши,
шўрхоклар майдонининг кенгайиши

Турларнинг хилма-

хиллиги

Ўсимлик ва

ҳайвонот дунёси шароитининг

салбий

ўзгариши тур ва миқдор кўрсаткичларининг камайишига
олиб келди

*Манба: Ибрагимова Р.А. Орол ва Оролбўйи табиий шароитининг ўзгариши // География
фанининг назарий ва амалий масалалари. Республика илмий-амалий конференцияси
материаллари, 21-22 ноябрь. Т., 2008. – Б. 96-97

Орол денгизининг олдинги йирик иқтисодий [денгиз транспорти, балиқчилик,
ондатрачилик, қамишни қайта ишлаш, рекреация (маҳаллий аҳолининг дам
оладиган марказларидан бири бўлган) ва бошқалар] аҳамиятининг йўқолиши
аҳоли турмуш даражасининг пасайишига ва миграциясига сабаб бўлмоқда.

Табиий географик районлаштириш – регионал тадқиқотларнинг

илмий асоси.

Маълумки, табиий географик фанлар тизимидаги ҳар бир

фаннинг, шу жумладан хусусий табиий географик фанларнинг ҳам, комплекс
табиий географиянинг ҳам умумий қисми ва регионал қисми мавжуд. Уларнинг
тадқиқот объектлари, вазифалари ва методлари ҳам турличадир.

Умумий табиий география географик қобиқни бир бутун ҳолда ўзининг

тадқиқот объекти деб ҳисоблар экан, унинг шаклланиши ва ривожланиш
қонуниятларини ўрганиш эса асосий вазифаси ҳисобланади. Регионал табиий
география фани муайян ҳудудларни, уларнинг табиий шароити ва табиий


background image

11

ресурсларининг ўзига хос хусусиятларини, шаклланиш ва ривожланиш
жараёнларини, табиий географик комплексларнинг табақаланиш омиллари ва
қонуниятларини ўрганади. Унинг тадқиқот объекти табиатда объектив мавжуд
бўлган турли катта-кичикликдаги табиий географик комплекслардир.

Табиий географик комплекс тушунчаси табиий география фанидаги

фундаментал

тушунчалардан

биридир.

Унинг

шаклланиш

пойдевори

В.В.Докучаевнинг XIX аср охирларида ёзган бир қатор асарларига бориб
тақалади. Аммо, географик комплекс атамасини биринчи бўлиб фанга киритган
киши А.Н.Краснов ҳисобланади. У география фани тарихида биринчи маротаба
географик комплексларни аниқлаш, уларнинг тарқалиш хусусиятлари ва
сабабларини ўрганиш географиянинг энг асосий вазифаси деб ҳисоблаш
кераклигини тавсия қилган эди (Мильков, 1984)

Табиий географик комплекс тушунчасини кейинчалик, ХХ асрнинг

1-ярмида машҳур бўлган рус географларидан Л.С.Берг

(1913)

янада

ривожлантирди ва фанда биринчи бўлиб илмий ифодалаб берди. Унинг
таъкидлашига кўра, ер юзаси кўплаб мустақил ва табиатда объектив мавжуд
бўлган

ҳудудий бирликлардан, яъни ландшафтлардан ташкил топган.

Кейинчалик, илмий адабиётда табиий географик комплекс атамаси ўрнига
“географик ландшафт”, “геокомплекс”, “геотизим”, “табиий ҳудудий комплекс”
каби бир қатор атамалар ишлатилиб келинганлигига қарамай, тушунча
таърифидаги асосий мазмун сақланиб қолди.

Шундай қилиб, табиий географик комплекслар деганда, асосан географик

қобиқнинг генетик жиҳатдан бир бутун ва табиий шароити нисбатан бир хил
бўлган, индивидуал хусусиятлари билан фарқланадиган қисмлари тушунилади.
Ҳар бир табиий географик комплекс маълум компонентлар таркиби билан ва
ўзидан кичикроқ бўлган табиий географик комплекслар гуруҳи билан
тавсифланади. Компонентлараро ҳамда ички комплекслараро алоқадорликлар
характери унинг структурасини ташкил қилади. Ана шу алоқадорликлар табиий
географик комплексларнинг юқорида тилга олинган бир бутунлигини
таъминлаб туради. Бундай алоқадорликлар асосан компонентлараро модда ва
энергия алмашиниб туриши кўринишида рўй беради. Шу сабабли ҳам у ёки бу
табиий географик комплексни ўзини-ўзи “созлаб”, “маромлаштириб” турувчи
бир бутун динамик тизим деб тавсифлаш мумкин. Ҳарқалай, табиий географик
комплексларнинг моддий таркиби ва структураси нисбатан турғун бўлиб, турли
ташқи таъсирларга, шу жумладан, инсоннинг хўжаликдаги фаолияти
таъсирларига нисбатан ҳам маълум барқарорликка эга.

Табиий географик комплекс очиқ тизим сифатида маълум табиий

географик муҳитда шаклланади ва мавжуд бўлади. Ана шу табиий муҳит
табиий географик комплекснинг асосий хусусиятлари шаклланишида муҳим
аҳамиятга эга бўлади. Бинобарин, у ёки бу табиий географик комплекс ўзидан
каттароқ

бўлган

табиий географик комплексларнинг ажралмас

қисми

ҳисобланади. Ер юзасида объектив мавжуд бўлган, кўп ва турли-туман табиий
географик комплексларни аниқлаш, харитага тушириш, уларни ҳар томонлама
таҳлил қилиш ва тавсифлаб бериш табиий географик районлаштириш орқали
амалга оширилади. Бу ҳолда табиий географик районлаштириш табиий


background image

12

географик тадқиқотларнинг бир методи деб тан олиниши мумкин. шу маънода
Ўрта Осиёни табиий географик районлаштириш муаммолари билан
шуғулланган таниқли географ В.М.Четиркиннинг (1960) қуйидаги сўзларини
эсга олиш аҳамиятлидир. “Районлаштириш шундай асосий методки, ундан
география фани ер юзасидаги чексиз кўп ва турли географик ҳодисаларни
умумлаштириш, тартибга солиш ва таснифлаш учун фойдаланилади.
Бошқачароқ қилиб айтганда, районлаштириш – бу географик ҳақиқатни билиш
методидир. Шу сабабли у географик тадқиқотларда ҳар доим энг яқин ва
биринчи даражали вазифа бўлган” (73 б.).

Умумий мазмуни шунга яқин бўлган фикрни А.Г.Исаченко (1991) ҳам

билдириб, “районлаштириш ҳудудий тизимларни (яъни табиий географик
комплексларни – И.Р.) тартибга солишнинг география фанларида кенг
фойдаланиладиган универсал методидир”, – деб ёзган эди (275 б.).

Кўпчилик географлар табиий географик районлаштириш деганда табиатда

объектив мавжуд бўлган турли катта-кичикликдаги табиий географик
комплексларни аниқлаш жараёни деб ҳам тушунадилар (Гвоздецкий, 1963).

Географик адабиётларда табиий географик комплексларни аниқлаш,

чегаралаш ва таснифлаш табиий географиянинг энг муҳим ва энг мураккаб
муаммоларидан биридир деб ҳисоблаш ҳоллари ҳам учрайди (масалан,
Мильков, 1967). Аниқроғи, табиий георафик районлаштиришнинг ўзи табиий
географик комплексларнинг бир бутунлиги, структураси, табақаланиш
сабаблари, омиллари ва қонуниятлари кабиларни ўрганиш билан боғлиқ бўлган
бир қатор катта-кичик муаммоларни ўз ичига олади. Бу муаммолар назарий,
методологик ёки методик тавсифга эга бўлиши мумкин.

Табиий географик районлаштиришнинг назарий, методологик ёки методик

масалалари

билан

фанимизнинг

таниқли

олимлари

С.В.Калесник,

И.П.Герасимов, Ф.Н.Мильков, А.Г.Исаченко, Н.И.Михайлов, Э.М.Мурзаев,
В.С.Преображенский, В.И.Прокаев, Г.Д.Рихтер, В.Б.Сочава, В.М.Четиркин,
Л.Н.Бабушкин, Н.А.Когай кабилар махсус шуғулланганлар. Ишда уларнинг
материалистик дунёқарашга асосланган илмий ғояларидан методологик асос
сифатида фойдаланилди.

Шундай қилиб, табиий географик районлаштириш бир вақтнинг ўзида ҳам

тадқиқот жараёни, ҳам регионал табиий гаографик тадқиқот методи, ҳам
табиий географик муаммолар гуруҳидан иборат бўлиши мумкин. Бу табиий
географик районлаштириш нима? деган саволни қайси нуқтаи назардан
қўйилаётганлигига боғлиқ.

Шу маънода, юқорида келтирилган фикрларга қўшимча қилиб, табиий

географик районлаштириш регионал табиий география назариясини ишлаб
чиқишда

муҳим илмий асос

бўлиши мумкинлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Чунки у ёки бу ҳудудни табиий географик районлаштириш жараёнида

тадқиқотчи албатта бу ердаги турли катта-кичикликдаги табиий географик
комплексларни аниқлашга ва бунинг учун уларнинг шаклланиш ва
ривожланиш омилларини ҳамда қонуниятларини ўрганишга, билишга ва ёритиб
беришга ҳаракат қилади.


background image

13

Орол округи табиий географик шароитининг ўзига хос хусусиятлари,

ландшафтлари ва табиий географик районлари.

Орол табиий географик

округи ҳудуди бутунлай чўл зонаси доирасида жойлашган. Бу ерда Ўрта Осиё
ландшафтлари ичида энг ёш ҳисобланган, ўзига хос хусусиятларга эга бўлган
янги ландшафтлар вужудга келмоқда. Уларнинг шаклланиши, тузилиши,
кўринишининг

ўзгариши

ҳозирги

вақтда

ҳам

давом

этмоқда.

Бу

ландшафтларнинг қўшни округлар ландшафтларидан фарқи шундаки, ҳудудда
денгиз морфоскульптуралари шаклланган ва ривожланмоқда.

Ҳозирги

рельефни голоцен ва 1960 йилдан кейин денгиз суви ўрнидан бўшаган
бирламчи денгиз текисликларига бўлишимиз мумкин. Шу сабабли Орол табиий
географик округи ландшафтларини қадимги ва ҳозирги денгиз текисликлари
тоифасига ажратилди. Ҳозирги денгиз текисликлари ёши, юзасининг оз ёки кўп
парчаланганлиги орқали бир-биридан ажралиб туради.

Ландшафтлар ҳосил бўлиши жойнинг паст-баландлигига боғлиқ ҳолда,

дастлаб нисбатан баланд бўлган ва сувдан бўшаган ерларда кузатилмоқда.
Шунга биноан ландшафтлар одатда узунасига кетган лентасимон шаклга эга
бўлиб, қирғоқ чизиғига параллел равишда жойлашганлигини кузатиш мумкин.
Ўтган 45 йилдан ортиқ вақт давомида ландшафтларнинг босқичма-босқич
шаклланиши

рўй

бермоқда.

Шу

маънода

ҳудуд

ландшафтларининг

шаклланишини 3 босқичга ажратиш мумкин: 1)

шаклланишнинг бошланғич

босқичи

(қуригандан кейинги 1-5 йилги вақт); 2)

шаклланиши давом этаётган

босқич

(6-20 йил); 3)

ландшафтларнинг нисбатан шаклланиб улгурган босқичи

(21-45 йил) .

Шаклланишнинг бошланғич босқичидаги ландшафтлар қуриётган денгиз

бўйлаб жойлашган жуда ёш, ҳали структураси шаклланиб улгурмаган
ландшафтлар ҳисобланади. Янги қирғоқ чизиғидан кенглиги 2-4 км бўлган
майдонларда 1-2 йилда марш шўрхоклари шаклланиб, грунт сувлари 30-70 см
чуқурликда ётади, тупроқ профили барча чуқурликда нам, вақти-вақти билан
тасодифий сув босишлар бўлади. 3-5 йил вақт ўтгандан кейин марш
шўрхокларининг денгизбўйи шўрхокларига айланиши кузатилмоқда. Денгиз
сувидан бўшаганига 8-10 йил бўлган ерларда денгизбўйи қумли шўрхоклари
ҳосил бўлиб, тахминан 1 м чуқурликкача шўрсизланмоқда ва бу ландшафтлар
10-20 % гача сийрак ҳолда ўсимлик билан қопланганлиги аниқланган (Вухрер,
Брекли 2003).

Нисбатан шаклланиб улгурган ландшафтлар туб қирғоққа (шарқий

соҳилларга, Амударё ва Сирдарё дельталарига) яқин бўлган кенглиги 50-70 км
масофадаги ландшафтлар бўлиб, улар Ўрта Осиёнинг қумли чўлларига хос
бўлган асосий ландшафт

ҳосил

қилувчи омиллар ва белгилар билан

ривожланмоқда. Шундай бўлишига қарамасдан бу ландшафтлар қумли чўл
ландшафтларига ўхшамаслиги ва ўзига хослиги билан ажралиб туради. Уларни
харитага тушириш ва хўжаликда фойдаланишни ишлаб чиқиш бугунги
кунннинг долзарб масалаларидан бири ҳисобланади.

Шуни инобатга олган

ҳолда Орол табиий географик округининг

1:500 000 масштабдаги ландшафт харитасини яратишни олдимизга мақсад
қилиб олдик. Бу ҳудуднинг топографик харитаси йўқлиги, борларида ҳам сувли


background image

14

объектдан

иборатлиги

(эскилиги),

марказий

районларининг

яхши

ўрганилмаганлиги ва бориб бўлмаслиги сабабли ландшафт харитасини тузишда
бир қанча қийинчиликларга дуч келинди. Уларни бартараф этиш учун кўплаб
материаллар ва космо суратлар тўпланди, мавжуд ландшафт хариталари таҳлил
қилинди.

Ландшафтларни аниқлаш ва ажратишнинг дастлабки босқичида 400 дан

ортиқ контур аниқланган эди. Қайта таҳлил қилиш ва умумлаштириш
натижасида ландшафт хусусиятлари бир-бирига ўхшаш контурлар қўшиб
юборилди. Натижада 100 дан ортиқ контур ҳосил бўлди ва улар 33 та ландшафт
хилига бирлаштирилди. Бу ландшафт хиллари араб рақами билан рақамланди
(расм). Харитадан кўриниб турибдики, ажратилган ландшафтлар типологик
бирликлардир. Ландшафт харитасида ландшафт хилларидан ташқари ландшафт
тоифалари, гуруҳлари, кичик турлари, турлари ва синфлари ажратилганлиги
унинг легендасида яхши акс этган. Бинобирин, мавжуд ландшафтларнинг
барчаси бир синфга (текисликлар), бир тур (чўл) ва кичик турга (шимолий
чўллар) оидлиги аниқланди. Шунингдек, округ ландшафтлари автоморф, ярим
гидроморф ва гидроморф гуруҳларга ажратилди. Автоморф ландшафтлар ер
ости сувлари (сатҳи 7 м ва ундан пастда) билан алоқасини йўқотган, уларнинг
шаклланиши ва ривожланиши атмосфера ёғинларигагина боғлиқ бўлади. Ярим
гидроморф гуруҳдаги ландшафтлар атмосфера ёғинлари ва айрим вақтда ер
ости сувларига боғлиқ бўлади. Йил бўйи ер ости сувлари ва атмосфера
ёғинлари билан боғлиқ бўлган ҳудудларда эса ландшафтлар гидроморф
шароитда

шаклланади.

Шу

нуқтаи

назардан

қараганда,

ҳудуд

ландшафтларининг 57,5 % автоморф, 12 % ярим гидроморф ва қолган 30,5 %
гидроморф шароитда ривожланаётганлиги аниқланди.

Ландшафтларнинг гуруҳларини аниқлаб олишнинг ҳам илмий, ҳам амалий

аҳамияти мавжуд. Чунончи, ландшафтларнинг ўз тараққиёти давомида бир
гуруҳдан иккинчи ёки учинчи гуруҳга ўтиб қолиши мумкинлигини тан олиш ва
бу жараённи ўрганиш ландшафтларнинг тараққиёт йўналишларини аниқлаб
олишга ва шу орқали уларни башорат қилишга ҳам имкон беради.

Таснифимиздаги кейинги бирлик ландшафтлар тоифаси бўлиб, уларни

аниқлашнинг асосий мезони геологик ётқизиқларнинг литологик таркиби ва
геологик тарихидан иборат бўлди. Масалан, қадимги денгиз текислик
ландшафтларига (№ 1,2,3,4,5 ландшафтлар) голоцен ёшдаги ётқизиқларда
шаклланган ландшафтлар киритилди. Бунда мавжуд палеогеографик ишларда
(Пинхасов, 1984, 2006) аниқланган маълумотлар асос қилиб олинди.

Хил ландшафтларнинг энг кичик тасниф бирлигидир. Уларни аниқлашда

ва харитага туширишда асос бўлувчи белги сифатида уларнинг тупроқ ва
ўсимликларининг хусусиятлари хизмат қилади. Жами 33 ландшафт хили
аниқланди. Уларнинг энг кўпи автоморф гуруҳга ва

ҳозирги денгиз

текисликлари тоифасига тааллуқлидир. Айтилган фикрларни ландшафт
номларидан ҳам аниқлаб олиш мумкин.

Ушбу ландшафт харитаси таҳлили шуни кўрсатадики, бу тасниф

бирликларидан ташқари бошқа хил белгиларнинг биргаликда келиши шу
ҳудудни табиий географик районлаштиришга ундайди. Бошқача айтганда,


background image

15

Расм. Орол табиий географик округи

(ландшафтлари ва табиий географик районлари) харитаси


background image

16


background image

17

ландшафт

типологик

бирликларни

таҳлил

қилиш

асосида

регионал

бирликларни ажратишга имкон беради. Биз ажратган бундай бирликлар
ландшафт харитасида ўз ифодасини топган.

Юқорида кўриб ўтилганидек, ўрганилган ҳудудни Орол табиий географик

округи деб қабул қилдик. Округ провинция ва табиий географик район орасида
ажратиладиган бирликдир. Табиий географик округлар провинциянинг ичида,
атрофдаги қўшни ҳудудларда такрорланмайдиган табиий географик комплекс
компонентлари орасидаги алоқалари ва характерли хусусиятлари сақланадиган
йирик ҳудудлардир (Бабушкин, Когай 1964, 1975; Когай 1969, 1979). Орол
табиий географик округи текислик кичик провинциясига оид бўлиб, географик
ўрни, рельеф хусусиятлари, тоғ жинслари таркиби ва характери, гидрогеологик
ва иқлимий шароитлари, тупроқ ва ўсимлик гуруҳлари биргаликдаги ўзига хос
табиий географик комплексдир.

Орол табиий географик округи текисликлар округига мансуб бўлиб, унга

чегара сифатида 1960 йилги денгиз қирғоғи олинди ҳамда унга шарқдаги денгиз
ётқизиқлари тарқалган ҳудудлар ҳам қўшиб юборилди. Буни орографик чегара
деб ҳам қабул қилиш мумкин. Округ 75 минг км

2

дан ортиқ майдонни эгаллаган

ҳолда ички тузилиши жиҳатидан бир хил эмас. Шимолий ва жанубий
қисмларида фарқлар мавжуд. Булар гипсометриясида, юзасининг нишаблигида,
ёшида намоён бўлади ва уларнинг таҳлили бу ерда бир қатор табиий географик
районлар ажратишни тақазо этади. Шуни ҳисобга олган ҳолда тузилган
ландшафт харитасини таҳлил қилиш асосида Орол табиий географик округи
доирасида Қизилқумёни, Шимолий Сирдарё дельтаёни, Шарқий Оролқум,
Жанубий Амударё дельтаёни, Марказий Оролқум, Ғарбий Оролқум ва
Устюртёни табиий географик районлари ажратилди.

Орол табиий георафик округи ҳудудидан фойдаланиш истиқболлари

ва табиатини муҳофаза қилиш муаммолари.

Ўрта Осиёда бир қанча катта

чўл ҳудудлар (Мирзачўл, Қарши дашти ва б.) суғорма деҳқончилик учун
ўзлаштирилди. Натижада Орол денгизи ҳавзасида йирик ирригация тадбирлари
амалга оширилди. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланмаслик Орол денгизи
сатҳининг пасайишига ва денгиз ўрнида ўзига хос табиий географик шароитли
қумли-шўрхок чўлнинг вужудга келишига замин яратди. Бундай ҳудудни айрим
адабиётларда (Аметов, Сапарниязов, 1995; Баратов ва б., 2002; Жоллибеков,
1998; Курбаниязов, 2001; Пинхасов ва б. 2002; Рафиков, Камбаров, 2003;
Камалов, 2005, 2008; Шеримбетов, 2009) Оролқум номи билан аталаётганини
учратиш мумкин. Бу ерда шаклланаётган ландшафтлар чўлларга хос
хусусиятлар билан ривожланмоқда.

Ҳозирги вақтда Орол денгизи сувидан бўшаган қуруқлик майдони 5 млн

гектардан ошиб кетди. Мазкур ҳудуд тупроқ-мелиоратив шароитининг жуда
мураккаблиги ва ноқулайлиги билан ажралиб туради. Бу ерларнинг тупроқ-
грунти кучли ва жуда кучли даражада шўрланган бўлиб, 80-90 % майдонлар ҳар
хил турдаги шўрхоклардан, қолган қисми эса эол қумларидан иборат.

Орол табиий географик округи ер юзаси яқинда сувдан бўшаган ҳудудлар

бўлганлиги боис, олдинги туб қирғоқдаги Мўйноқ ва Аральск шаҳарлари ва бир
қанча аҳоли (Учсой, Қозоқдарё ва б.) манзилларини айтмаганда, умуман, аҳоли


background image

18

яшамайдиган ҳудудлар сирасига киради. Бу ҳудуднинг йирик шаҳарлар ва
туман марказларидан узоқда жойлашганлиги, магистрал йўлларнинг йўқлиги,
ичимлик

сувининг

танқислиги,

борлари

ҳам

кучли

даражада

минераллашганлиги, меҳнат ресурсларининг етишмаслиги, яқин келажакда
округ табиий ресурсларини ўзлаштиришда мураккабликлар туғдириши мумкин.
Табиий географик шароит ва ресурслардан фойдаланиш даражаси ва характери
табиий омилларга боғлиқ бўлиб, улар у ёки бу ҳудудда хўжаликдан
фойдаланиш йўналишларини белгилаб беради. Шу нуқтаи назардан қараганда,
Орол табиий географик округидан фойдаланишнинг

қуйидаги асосий

йўналишларини ажратиш мумкин:

- яйлов чорвачилигида фойдаланиш;
- айрим районларидан муҳофаза қилинадиган ҳудуд сифатида фойдаланиш;
- туристик мақсадларда фойдаланиш;
- нефт-газ ресурсларидан фойдаланиш.

Мазкур

йўналишларнинг

ижобий

ва

салбий

томонлари

ҳамда

имкониятларини таҳлил қилиш шуни кўрсатадики, бу ҳудуддан ем-хашак
экинларини экишда ва яйлов чорвачилигини ривожлантиришда фойдаланиш
мақсадга мувофиқ.

Чунки, округ Ўрта Осиёнинг асосий яйлов базаларидан

ҳисобланган

Қизилқум ва Устюрт оралиғида жойлашган ва у ерда

шаклланаётган флоранинг асосий қисми ем-ҳашак ўсимликларидан иборат.

Оролбўйи ҳудудлари қадимдан деҳқончилик ва чорвачилик ўчоқларидан

бири

ҳисобланади. Кейинги йилларда

ҳудуднинг табиий шароитидаги

ўзгаришлар ушбу тармоқлар ривожланишида бир қанча муаммоларнинг пайдо
бўлишига олиб келди. Глобал иқлимнинг ўзгариши ва сув ресурсларининг
камайиши келажакда бу муаммоларни янада мураккаблаштириши мумкин.
Яқин 10-15 йилда табиий-иқлимий ўзгаришларнинг кучайиши Оролбўйи
ҳудудларининг тобора аридлашишига, пахта экиш мумкин бўлган майдонлар
шимолий чегарасининг шимолга сурилишига олиб келади. Сув муаммоси янада
кескинлашади. Шу нуқтаи назардан қараганда Орол табиий географик округи
табиий ресурсларидан фойдаланишда ҳам бир қатор муаммолар юзага келиши
мумкин. Буни ўрганиш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири
ҳисобланади.

ХУЛОСА

Мазкур тадқиқот Орол табиий географик округига бағишланган.

Бажарилган илмий тадқиқот иши якунида қуйидаги хулосалар чиқарилди:

1. Мазкур илмий ишда Орол ва Оролбўйини табиий географик ўрганишлар

тарихи 3 даврга бўлиб таҳлил қилинди. Оролнинг тарихий географик номлари
ўрганилди. Табиий географик компонентлар нуқтаи назардан олиб борилган
ишларни ўрганиш шуни кўрсатадики, Орол денгизининг қуриган тубини тадқиқ
қилишда янги тадқиқотлар ниҳоятда зарур бўлади. Бундай табиий географик
тадқиқотлар регионал тадқиқотлар сирасига киради.

2. Орол ва Оролбўйи муаммосининг юзага келиши, ривожланиши, табиий

географик шароитидаги ўзгаришлар ва унинг ҳозирги ҳолати таҳлил қилинди.


background image

19

3. Орол денгизи қуриган туби бир бутун ҳолда табиий географик нуқтаи

назардан районлаштирилмаганлиги аниқланди.

Шу сабабли

Орол ва

Оролбўйининг табиий географик районлаштириш масалаларига урғу берилди.
Бунда табиий географик районлаштириш – регионал тадқиқотларнинг илмий
асоси сифатида қаралди. Ҳудуд табиий географик комплекслари таҳлил
қилинди ва унинг

қўшни дельта ва

қумли чўл табиий географик

комплексларидан фарқ қилиши аниқланди. Сувдан янги очилган ҳудудлар Орол
табиий географик округи деб ажратилди.

4. Орол табиий географик округининг табиий географик шароити

ўрганилиб, унинг қўшни округлардан фарқланувчи ўзига хос хусусиятлари
ёритилди.

Округ

Ўрта Осиё табиий географик ўлкасидаги Марказий

Қозоғистон провинциясига хослиги маълум бўлди.

5. Табиий географик округнинг ландшафт типологик бирликлари харитаси

тузилди. Унда ландшафтларнинг барчаси бир синфга (текисликлар), бир тур
(чўл) ва кичик турга (шимолий чўллар), учта гуруҳга (автоморф, гидроморф ва
ярим гидроморф) ва иккита тоифага (қадимги ва ҳозирги денгиз текисликлар)
оидлиги аниқланди. Орол табиий географик округи ландшафтларининг
шаклланиши, структураси, кўринишининг ўзгариши ҳозирги вақтда ҳам давом
этаётганлиги, яратилган ландшафт харитасини кейинчалик ҳам тўлдириб,
ўзгартириб боришни талаб қилади.

6. Ландшафт типологик бирликларни таҳлил қилиш асосида регионал

бирликлар аниқланди ва округ ҳудудида 7 та (Қизилқумёни, Шимолий Сирдарё
дельтаёни, Шарқий Оролқум, Жанубий Амударё дельтаёни, Марказий
Оролқум, Ғарбий Оролқум ва Устюртёни) табиий географик районлари
ажратилди. Табиий географик районлар структураси яққол кўриниб туриши
учун улар ландшафт харитасида акс эттирилди.

7. Орол табиий географик округидан фойдаланишнинг истиқболли

йўналишлари аниқланиб, харитада акс эттирилди. Округ ҳудудидан биринчи
навбатда чорвачиликда фойдаланиш мумкинлиги аҳамиятли кўрилди. Бунда бу
ердаги ўта нозик ландшафтлардан фойдаланишда табиатни муҳофаза қилиш
масалаларига алоҳида эътибор бериш лозимлиги айтиб ўтилди.

Тадқиқот иши давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш

юзасидан қуйидаги

таклиф

ва

тавсиялар

ишлаб чиқилди:

1. Орол табиий географик округи доирасида туз ва чангларнинг учишини

камайтириш мақсадида фитомелиоратив тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларни
янада ривожлантириш;

2. Орол денгизининг қуриган тубида табиий географик тадқиқотлар олиб

боришни кенгайтириш учун махсус экспедициялар ташкил этиш;

3. Ажратилган ҳар бир табиий географик район доирасида йирик ва ўрта

масштабли тадқиқотлар олиб бориш;

4. Орол табиий географик округининг Марказий Оролқум (олдинги

Борсакелмас ороли ҳудуди) ва Устюртёни (Шарқий Устюрт чинклари ва
Оролнинг ғарбий қисми) табиий географик районларида алоҳида муҳофаза
қилинадиган ҳудудларни барпо этиш;


background image

20

5. Чорвачиликда фойдаланишда сув таъминоти ва йўл

қурилиши

имкониятларини ўрганиш;

6. Яйлов чорвачилигида фойдаланишдан олдин

муҳофаза

қилиш

тадбирларини ишлаб чиқиш. Бунда ландшафт тадқиқотлари натижаларидан
фойдаланиш;

7. Қуриган денгиз тубига туристик маршрутлар йўналишларини ишлаб

чиқиш;

8.

Геологик-қидирув

ишларини

олиб

борганда

ландшафтлар

деградациясининг олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқиш.

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1. Ибрагимова Р.А. Ўрта Осиёни илк табиий географик районлаштириш

тажрибалари // География фанининг назарий ва амалий масалалари. Иқтидорли
талабалари ва ёш олимларининг республика илмий-амалий конференцияси
материаллари. – Тошкент, 2007. – Б. 3-4.

2. Зокиров Ш.С., Ибрагимова Р.А. Ўзбекистоннинг асосий ландшафт

турлари ва уларнинг иқлим ўзгаришига боғлиқ бўлган айрим тавсифлари
// Фан-техника тараққиёти ва география. Илмий-амалий анжуман материаллари.
– Самарқанд, 2007. – Б. 45-48.

3. Ибрагимова Р.А., Ибраимова А.А. Марказий Осиё давлатларининг Орол

денгизини қутқариш борасидаги ҳамкорлиги // Олима аёлларнинг фан-техника
тараққиётида тутган ўрни. Илмий-амалий анжуман мақолалар тўплами. –
Тошкент, 2008. – Б. 57-60.

4. Зокиров Ш.С., Ибрагимова Р.А. Орол ва Оролбўйини табиий гоеграфик

районлаштиришда муҳим манба // Ўзбекистон География жамияти ахбороти.
– Тошкент, 2008. – 31-жилд. – Б. 7-9.

5. Ибрагимова Р.А. Орол денгизининг дастлабки табиий географик

таҳлили // Ўзбекистон География жамияти ахбороти. – Тошкент, 2008.
– 31-жилд. – Б. 27-28.

6. Ибрагимова Р.А. Орол ва Оролбўйи муаммосининг юзага келиши ва

ривожланиши // Ўзбекистон География жамияти ахбороти. – Тошкент, 2008.
– 32-жилд. – Б. 26-28.

7. Ибрагимова Р.А. Орол денгизининг тарихий географик номлари

// География ва география таълими ёшлар нигоҳида: кеча, бугун, эртага.
Иқтидорли

талабалар

ва ёш олимларининг республика илмий-амалий

конференцияси материаллари. – Тошкент, 2008. – Б. 33-35.

8. Ибрагимова Р.А. Орол ва Оролбўйи табиий шароитининг ўзгариши

// География фанининг назарий ва амалий масалалари. Республика илмий-
амалий конференцияси материаллари. – Тошкент, 2008. – Б. 96-97.

9. Ибрагимова Р.А. Оролбўйини табиий географик районлаштириш

масалалари // Материалы республиканской научно-практической конференции.
Проблемы рационального использования природных ресурсов Южного
Приаралья. – Нукус, 2008. – Б. 101-102.


background image

21

10. Ибрагимова Р.А. Оролбўйи ландшафтларининг ҳосил бўлиши // Кўҳна

ва навқирон география. Иқтидорли талабалар, ёш олимлар ва профессор-
ўқитувчиларнинг 2008 йил ИТИ натижаларига бағишланган илмий-амалий
конференцияси материаллари. – Тошкент, 2009. – Б. 65-66.

11. Ибрагимова Р.А. О новых физико-географических комплексах Арала //

Географическое изучение территориальных систем. Сборник материалов III
Всероссийской научно-практической конференции студентов, аспирантов и
молодых ученых. – Пермь, 2009. – С. 29-32.

12. Ибрагимова Р.А.

Ҳ.Ҳасанов асарларида Орол денгизига оид

маълумотлар // Ўзбекистон География жамияти ахбороти. – Тошкент, 2009.
– 33-жилд. – Б. 50-51.

13. Ибрагимова Р.А. Орол ва Оролбўйининг муаммо юзага келгандан

кейинги ўрганилиш даври // Ўзбекистон География жамияти ахбороти.
– Тошкент, 2009. – 34-жилд.– Б. 41-43.

14. Зокиров Ш.С., Ибрагимова Р.А. Регионал тадқиқотларда ландшафт

хариталарини тузишнинг айрим услубий масалалари // Ўзбекистон Миллий
атласини яратишнинг илмий-услубий асослари. Республика илмий-амалий
конференцияси материаллари.– Тошкент, 2009. – Б. 93-94.

15. Ибрагимова Р.А. Ўрта Осиё ва Ўзбекистон ҳудудини ўрта масштабли

карталарда округ доирасида табиий географик районлаштириш масалалари //
Ўзбекистонда географиянинг долзарб муаммолари. Республика илмий-амалий
конференцияси материаллари. – Самарқанд, 2009. – Б. 118-119.

16. Ибрагимова Р.А. Орол денгизи ўрнидаги ландшафтлар // Ўзбекистон

География жамияти VIII съезди материаллари. – Нукус, 2009. – Б. 61-62.

17. Зокиров Ш.С., Ибрагимова Р.А. Табиий географик районлаштириш –

регионал тадқиқотларнинг илмий асоси // География: тарих, назария, методлар,
амалиёт. Иқтидорли талабалар ва ёш олимларнинг республика илмий-амалий
конференцияси материаллари. – Тошкент, 2010. – Б. 14-17.

18. Ибрагимова Р.А. Орол табиий географик округи ландшафт структураси

// География: тарих, назария, методлар, амалиёт. Иқтидорли талабалар ва ёш
олимларнинг республика илмий-амалий конференцияси материаллари. –
Тошкент, 2010. – Б. 68-71.

19. Зокиров

Ш.С.,

Ибрагимова

Р.А.

Геоэкологик

вазиятларнинг

шаклланишида оқим омилининг аҳамияти // Ягона табиий тарихий ҳудудда
табиий ресурслардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишнинг экологик-
географик жиҳатлари. Республика илмий-амалий конференцияси материаллари.
– Фарғона, 2010. – Б. 91-93.

20. Ибрагимова Р.А. Орол табиий географик округи ва унинг табиатидан

фойдаланиш истиқболлари // Табиатдан фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг
географик асослари. Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. –
Наманган, 2010. – Б. 76-78.

21. Зокиров Ш.С., Ибрагимова Р.А. Орол табиий географик округининг

ландшафтлари ва районлари // Ўзбекистон География жамияти ахбороти. –
Тошкент, 2010. – 35-жилд.– Б. 22-24.


background image

22

22. Ибрагимова Р.А. Чўл ландшафтларидан фойдаланишнинг айрим

хусусиятлари // Замонавий географиянинг регионал муаммолари. Республика
илмий-амалий конференцияси материаллари. – Қарши, 2010. – Б. 60-61.

23. Ибрагимова Р.А. Орол округи табиий географик районларининг ўзига

хос хусусиятлари // Ўзбекистон География жамияти ахбороти. – Тошкент, 2010.
– 36-жилд.– Б. 45-48.

24. Зокиров

Ш.С.,

Ибрагимова

Р.А.

Кичик

ҳудудлар

табиий

географиясининг айрим назарий масалалари // Ўзбекистон География жамияти
ахбороти. – Тошкент, 2011. – 37-жилд. – Б. 4-11.

25. Ибрагимова Р.А. Орол табиий географик округи табиатидан

фойдаланишнинг истиқбол йўналишлари // Ўзбекистон География жамияти
ахбороти. – Тошкент, 2012. – 39-жилд. – Б. 22-25.


background image

23

География фанлари номзоди илмий даражасига талабгор

Ибрагимова Рана Алимбаевнанинг 11.00.01.-Табиий география,

ландшафтлар геофизикаси ва геокимёси ихтисослиги бўйича

«Орол табиий географик округи» мавзуидаги диссертациясининг

Р Е З Ю М Е С И

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

ландшафт, чўллашиш, табиий географик

районлаштириш, табииий географик район, табиий географик округ.

Тадқиқот объекти:

Орол денгизи ўрнида ҳосил бўлган янги ерлар ва

Шарқий Оролбўйидаги денгиз ётқизиқлари тарқалган ҳудудлар.

Ишнинг мақсади:

Орол денгизи ўрнида ҳосил бўлган қуруқликни

алоҳида табиий географик округ сифатида илмий таҳлил қилиш.

Тадқиқот

методлари:

ГАТ

технологиясининг

“MapInfo”

ва

“CorelDRAW” дастурлари, палеогеографик, тарихий, картографик, аэрокосмик,
районлаштириш.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

диссертацияда биринчи

марта:

- Орол денгизининг қуриган туби алоҳида бирлик – Орол табиий

географик округи сифатида ажратилди;

- ландшафт-типологик бирликлар ва табиий географик районлалаштириш

харитаси яратилди. 1 синф, 1 тур, 1 кичик тур, 3 гуруҳ ва 2 тоифага тегишли 33
ландшафт хили аниқланди;

-

табиий географик районлаштириш регионал табиий географик

тадқиқотларнинг илмий асоси сифатида кўрилди.

Амалий аҳамияти:

тадқиқотнинг асосий натижалари Орол денгизи

қуриган туби табиий ресурсларини муҳофаза қилиш ва оқилона фойдаланиш
бўйича ишланмаларда, шунингдек, Ўрта Осиё, Қорақалпоғистон табиий
география курсларини ўқитишда фойдаланилиши мумкин.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

диссертация

иши маълумотлари ва натижалари Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон
Миллий университети, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ўқув
жараёнида,

Қорақалпоғистон Республикаси Табиатни муҳофаза

қилиш

қўмитасида табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар
ишлаб чиқишда фойдаланилмоқда.

Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:

табиий ресурсларни муҳофаза қилиш

ва оқилона фойдаланишда, географик ахборот тизимларида ва олий ўқув
юртларида.


background image

24

Р Е З Ю М Е

диссертации Ибрагимовой Раны Алимбаевны на тему: “Аральский

физико-географический округ” на соискание ученой степени

кандидата географических наук по специальности

11.00.01- “Физическая география, геофизика и геохимия ландшафтов”

Ключевые слова:

ландшафт, опустынивание, физико-географическое

районирование, физико-географический район, физико-географический округ.

Объект исследования:

новые земли

сформировавщиеся

на месте

Аральского моря и территории с морскими отложениями на Восточном
Приаралье.

Цель

работы:

научный анализ в качестве отдельного физико-

географического округа сушу, сформировавщуюся на месте Аральского моря.

Методы исследования:

программы

ГИС технологий

“MapInfo”

и

“CorelDRAW”,

палеогеографический,

исторический,

картографический,

аэрокосмический, районирование.

Полученные результаты и их новизна:

в диссертации впервые:

- осушенное дно Аральского моря выделено в качестве самостоятельной

единицы – Аральского физико-географического округа;

-

создана

карта

ландшафтно-типологических

единиц

и

физико-

географического районирования. Выявлены 33 вида ландшафтов, относящихся
к 2 родам, 3 группам, 1 подтипу, 1 типу и 1 классу;

- физико-географическое районирование рассмотрено в качестве научной

основы региональных физико-географических исследований.

Практическая значимость:

основные результаты исследований могут

быть использованы в разработках по охране и рационального использования
природных ресурсов осушенного дна Аральского моря, а также в чтении курсов
по физической географии Средней Азии, Каракалпакии.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

материалы и

результаты диссертационной работы используются в учебном процессе в
Национального

университета

Узбекистана

им.

Мирзо

Улугбека,

Каракалпакского государственного университета им. Бердаха, в Комитете по
охране природы Каракалпакской Республики в разработках мероприятий по
рациональному использованию природных ресурсов.

Область применения:

в

охране

и

рациональном

использовании

природных ресурсов, в географической информационной системе и в высших
учебных заведениях.


background image

25

RESUME

Thesis of Ibragimova Rana Alimbayevna on the scientific degree

competition of the candidate of sciences in geography on specialty

11.00.01 – Physical geography, geophysics and geochemistry

of landscape, subject: “Aral natural geographic region”

Key words:

landscape, desolation,

natural-geographic

district,

natural-

geographic area, natural-geographic region

Subject of the research:

new lands forms in the old place of Aral and territories

with the sea deflection in the Eastem part of the sea.

Purpose of work:

scientific analyses of dry land wich forms in old place of Aral

as an individual natural geographic region.

Methods of research:

software of GIS technology programs of “MapInfo” and

“CorelDRAW”, paleogeographycal, historical, cartographical, aero cosmic, divide
into districts.

The results obtained and their novelty:

sor the first time:

- dry land bottom of Aral given as independent unit as – Aral natural-geographic

area.

- created a map of landscape-typical units and natural-geographic district. Define

33 aspects of landscapes belong 2 kinds, 3 groups, 1 undertype, 1 type and 1
form.

- natural-geographic district look as scientific bases of regional natural-

geographic research.

Practical value:

main results of research can use in elaboration for preservation

and rational using of natural resources of dry land bottom of Aral, and also helps to
reading some courses by natural geography of Central Asia and Karakalpakistan.

Degree of embed and economic effectivity:

materials and results of these

dissertation now using in study courses of National University of Uzbekistan named
by Mirzo Ulugbek, Karakalpak Stat University named by Berdakh, in committee of
nature preservation of Republic of Karakalpakistan in elaboration measures to
rational using of natural resources.

Field of application:

in preservation and rational usage of natural resources, in

GIS technology and higher educational institutions.

Библиографические ссылки

Ибрагимова Р.А. Ўрта Осиёни илк табиий географии районлаштириш тажрибалари // География фанининг назарий ва амалий масалалари. Иқтидорли талабалари ва сш олимларининг республика илмий-амалий конфсрснцияси матсриаллари. - Тошкент, 2007. - Б. 3-4.

Зокиров Ш.С., Ибрагимова Р.А. Узбекистоннинг асосий ландшафт турлари ва уларнинг иқлим ўзгаришига боғлик бўлган айрим тавсифлари // Фан-техника таракқиёти ва география. Илмий-амалий анжуман матсриаллари.-Самарканд, 2007. - Б. 45-48.

Ибрагимова Р.А., Ибраимова А.А. Марказий Осиё давлатларининг Орол денгизини қутқариш борасидаги хамкорлиги // Олима аёлларнинг фан-техника таракқиётида тутган ўрни. Илмий-амалий анжуман мақолалар тўплами. -Тошкент, 2008. - Б. 57-60.

Зокиров Ш.С., Ибрагимова Р.А. Орол ва Оролбўйини табиий гоеграфик районлаштиришда мухим манба // Узбекистан География жамияти ахбороти.-Тошкент, 2008. - 31-жилд. - Б. 7-9.

Ибрагимова Р.А. Орол денгизининг дастлабки табиий географик тахлили // Узбекистан География жамияти ахбороти. - Тошкент, 2008.-31 -жилд. - Б. 27-28.

Ибрагимова Р.А. Орол ва Оролбўйи муаммосининг юзага келиши ва ривожланиши // Узбекистан География жамияти ахбороти. - Тошкент, 2008.-32-жилд. - Б. 26-28.

Ибрагимова Р.А. Орол денгизининг тарихий географик номлари // География ва география таълими ёшлар нигохида: кеча, бугун, эртага. Иктидорли талабалар ва ёш олимларининг республика илмий-амалий конфсрснцияси матсриаллари. - Тошкент, 2008. - Б. 33-35.

Ибрагимова Р.А. Орол ва Оролбўйи табиий шароитининг ўзгариши // География фанининг назарий ва амалий масалалари. Республика илмий-амалий конфсрснцияси матсриаллари. - Тошкент, 2008. - Б. 96-97.

Ибрагимова Р.А. Оролбўйини табиий географик районлаштириш масалалари // Материалы республиканской научно-практической конференции. Проблемы рационального использования природных ресурсов Южного Приаралья. - Нукус, 2008. - Б. 101-102.

Ибрагимова Р.А. Оролбўйи ландшафтларининг ҳосил бўлиши // Кўҳна ва навқирон география. Иктидорли талабалар, сш олимлар ва профсссор-ўкитувчиларнинг 2008 йил ИТИ натижаларига бағишланган илмий-амалий конфсрснцияси матсриаллари. - Тошкент, 2009. - Б. 65-66.

Ибрагимова Р.А. О новых физико-географических комплексах Арала // Географическое изучение территориальных систем. Сборник материалов III Всероссийской научно-практической конференции студентов, аспирантов и молодых ученых. - Пермь, 2009. - С. 29-32.

Ибрагимова Р.А. Ҳ.Ҳасанов асарларида Орол денгизига оид маълумотлар // Узбекистан География жамияти ахбороти. - Тошкент, 2009.

- 33-жилд. - Б. 50-51.

Ибрагимова Р.А. Орол ва Оролбўйининг муаммо юзага келгандан кейинги ўрганилиш даври // Узбекистан География жамияти ахбороти.

- Тошкент, 2009. - 34-жилд - Б. 41-43.

Зокиров Ш.С., Ибрагимова Р.А. Регионал тадкикотларда ландшафт хариталарини тузишнинг айрим услубий масалалари // Узбекистан Миллий атласини яратишнинг илмий-услубий асослари. Республика илмий-амалий конфсрснцияси матсриаллари - Тошкент, 2009. - Б. 93-94.

Ибрагимова Р.А. У рта Осис ва Узбекистан ҳудудини ўрта масштабли карталарда округ доирасида табиий географик районлаштириш масалалари // Узбскистонда гсографиянинг долзарб муаммолари. Республика илмий-амалий конфсрснцияси матсриаллари. - Самарканд, 2009. - Б. 118-119.

Ибрагимова Р.А. Орол денгизи ўрнидаги ландшафтлар // Узбекистан География жамияти VIII съезди матсриаллари. - Нукус, 2009. - Б. 61-62.

Зокиров Ш.С., Ибрагимова Р.А. Табиий гсографик районлаштириш -регионал тадкиқотларнинг илмий асоси // География: тарих, назария, методлар, амалиёт. Иқтидорли талабалар ва ёш олимларнинг республика илмий-амалий конфсрснцияси матсриаллари. - Тошкент, 2010. - Б. 14-17.

Ибрагимова Р.А. Орол табиий гсографик округи ландшафт структураси // География: тарих, назария, методлар, амалиёт. Иктидорли талабалар ва ёш олимларнинг республика илмий-амалий конфсрснцияси матсриаллари. -Тошкент, 2010. - Б. 68-71.

Зокиров Ш.С., Ибрагимова Р.А. Геоэкологик вазиятларнинг шаклланишида оқим омилининг аҳамияти // Ягона табиий тарихий худудда табиий рссурслардан фойдаланиш ва уларни мухофаза килишнинг экологик-географик жиҳатлари. Республика илмий-амалий конфсрснцияси матсриаллари. - Фаргона, 2010. - Б. 91 -93.

Ибрагимова Р.А. Орол табиий гсографик округи ва унинг табиатидан фойдаланиш истиқболлари // Табиатдан фойдаланиш ва мухофаза килишнинг гсографик асослари. Республика илмий-амалий конфсрснцияси матсриаллари. -Наманган, 2010. - Б. 76-78.

Зокиров Ш.С., Ибрагимова Р.А. Орол табиий гсографик округининг ландшафтлари ва районлари // Узбекистан География жамияти ахбороти. -Тошкент, 2010. - 35-жилд- Б. 22-24.

Ибрагимова Р.А. Чўл ландшафтларидан фойдаланишнинг айрим хусусиятлари // Замонавий гсографиянинг регионал муаммолари. Республика илмий-амалий конфсрснцияси матсриаллари. - Қарши, 2010. - Б. 60-61.

Ибрагимова Р.А. Орол округи табиий гсографик районларининг ўзига хос хусусиятлари // Узбекистан География жамияти ахбороти. - Тошкент, 2010. - 36-жилд- Б. 45-48.

Зокиров Ш.С., Ибрагимова Р.А. Кичик ҳудудлар табиий географиясининг айрим назарий масалалари // Узбекистан География жамияти ахбороти. - Тошкент, 2011. - 37-жилд. - Б. 4-11.

Ибрагимова Р.А. Орол табиий гсографик округи табиатидан фойдаланишнинг истиқбол йўналишлари // Узбекистан География жамияти ахбороти. - Тошкент, 2012. - 39-жилд. - Б. 22-25.