Creating of training-methodical provision for improving skills of special subjects teachers through distant education

Abstract

Subject of research: process of improving skills of special subjects teachers of professional colleges.
Purpose of work: creating of technology of training-methodical provision for improving skills of professional colleges teachers through distant education.
Methods of research: the analysis, supervision, conducting of tests, questionnaires, conversations, an expert evaluation, the pedagogical experimental works, a generalisation and mathematical statistical processing results studies.
The results obtained and their novelty: proved the necessity of creating and introduction of training-methodical provision for distant education in process improving skills of the teachers of special subjects; the training-methodical of distant improving skills of the teachers of special subjects components have been defined, its components and structure on the main requirements have been created; the technology of creating of training-methodical provision for distant improving skills of the teachers of special subjects.
Practical value: results of research can be used by the improving skills institutions for conducting distant courses on upgrading and creating of its training-methodical support.
Degree of embed and economic effectivity: developed materials on distant courses for qualification improvement, the training-methodical and the electronic multimedia manuals arc successfully practiced by the Resource Centers on Distant Loaming and Regional Training and Retraining Centers.
Field of application: system of improving skills and retraining of personnel for senior secondary vocational education.

Source type: Abstracts
Years of coverage from 1992
inLibrary
Google Scholar
CC BY f
1-24
28

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Eldasheva Г. (2023). Creating of training-methodical provision for improving skills of special subjects teachers through distant education. Catalog of Abstracts, 1(1), 1–24. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/42702
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Subject of research: process of improving skills of special subjects teachers of professional colleges.
Purpose of work: creating of technology of training-methodical provision for improving skills of professional colleges teachers through distant education.
Methods of research: the analysis, supervision, conducting of tests, questionnaires, conversations, an expert evaluation, the pedagogical experimental works, a generalisation and mathematical statistical processing results studies.
The results obtained and their novelty: proved the necessity of creating and introduction of training-methodical provision for distant education in process improving skills of the teachers of special subjects; the training-methodical of distant improving skills of the teachers of special subjects components have been defined, its components and structure on the main requirements have been created; the technology of creating of training-methodical provision for distant improving skills of the teachers of special subjects.
Practical value: results of research can be used by the improving skills institutions for conducting distant courses on upgrading and creating of its training-methodical support.
Degree of embed and economic effectivity: developed materials on distant courses for qualification improvement, the training-methodical and the electronic multimedia manuals arc successfully practiced by the Resource Centers on Distant Loaming and Regional Training and Retraining Centers.
Field of application: system of improving skills and retraining of personnel for senior secondary vocational education.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

НИЗОМИЙ НОМИДАГИ ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ПЕДАГОГИКА

УНИВЕРСИТЕТИ




Қўлёзма ҳуқуқида

УДК: 371.14(575.1)

ЕЛДАШЕВА Гулноз Василжановна


МАСОФАВИЙ ТАЪЛИМ ОРҚАЛИ МАХСУС ФАН ЎҚИТУВЧИЛАРИ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШНИНГ ЎҚУВ-УСЛУБИЙ ТАЪМИНОТИНИ

ЯРАТИШ

13.00.08 – Касб - ҳунар таълими назарияси ва методикаси

Педагогика фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун ёзилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И








Тошкент-2011


background image

2

Иш Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини

ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институтида бажарилган.



Ҳимоя Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети

ҳузуридаги К.067.18.01 рақамли Бирлашган ихтисослашган кенгашнинг
2011 йил “___”___________ соат ___ да ўтадиган мажлисида бўлади.
Манзил: 100070, Тошкент ш., Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 103-уй. Тел.:
254-92-02, факс: 215-54-18, e-mail: tgpu_info@edu.uz.



Диссертация билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика

университети ахборот ресурс марказида танишиш мумкин.

Автореферат 2011 йил “___” ______________ да тарқатилди.





Бирлашган ихтисослашган
кенгаш илмий котиби,
педагогика фанлари номзоди Р.Г. Муллахметов

Илмий раҳбар:

педагогика

фанлари

доктори,

профессор

Рашидов Ҳикматулла Фатхуллаевич


Расмий оппонентлар:





педагогика фанлари доктори, профессор

Исмаилова Зухра Карабаевна


физика-математика фанлари номзоди, доцент

Боқиев Рахматулла Рахматович


Етакчи ташкилот:

Тошкент ахборот технологиялари университети


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка

эришгандан сўнг, аста-секин бозор муносабатларига ўтиш ва жаҳон
ҳамжамиятига қўшилиш даврида таълим тизимида ҳам бошқа соҳалардаги
каби бошқаришни тубдан ўзгартириш, демократлаштириш, унинг янги
илмий-услубий асосларини яратиш зарурияти пайдо бўлди. Бу долзарб ва
мураккаб муаммонинг ечимини топиш мақсадида қабул қилинган
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги ва “Кадрлар тайёрлаш
миллий

дастури”

Қонунларида

узлуксиз

таълим

тизимини

такомиллаштириш, юксак касбий, маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб
берувчи юқори малакали педагогик кадрлар тайёрлаш тизимини яратиш
кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил

16 февралдаги “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини
ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 25-сонли қарорида
малака

ошириш

ва

қайта

тайёрлаш

муассасалари

фаолиятини

ривожлантириш, малака ошириш ва қайта тайёрлаш сифатини ошириш
мақсадида масофавий таълимни малака ошириш ва қайта тайёрлашнинг янги
шакли сифатида жорий этиш вазифаси белгиланган.

Таълим жараёнида замонавий ахборот ва коммуникация воситаларидан

фойдаланиш борасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2002 йил 6 июндаги “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва
ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги 200-сонли қарорри қабул қилинган бўлиб, ушбу қарорларни
бажариш мақсадида республикамиздаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълим
муассасаларининг Интернет тармоғига уланиши ва электрон алоқалар билан
таъминланишига эътибор кучайди.

Бундан ташқари, 2003 йилнинг 11 декабрида қабул қилинган

Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуни ва
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 сентябрдаги
“Ўзбекистон Республикасининг жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил
этиш тўғрисида”ги ПҚ-191-сонли қарорида Миллий ахборот тизимининг
яратилиши ва барча таълим муассасасаларининг ахборотга бўлган талаб-
эҳтиёжларини ҳар томонлама қондириш учун керакли шарт-шароитларни
яратиш вазифаси белгилаб берилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримовнинг 2010 йилда

мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011
йилга мўлжалланган энг муҳим устивор йўналишларга бағишланган
Ўзбекистон

Республикаси

Вазирлар

Маҳкамасининг

мажлисидаги

маърузасида ўқув жараёнига кенг форматли коммуникация тармоқлари ва
интернет технологияларини жорий қилиш мақсадида Ўзбекистон алоқа ва
ахборотлаштириш агентлигига Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ


background image

4

таълими вазирлиги билан ҳамкорликда “Электрон таълим” миллий
тармоғини барпо этишни ниҳоясига етказиш ҳамда 2011 йилда
мамлакатимизнинг барча олий ўқув юртларини, кейинчалик эса академик
лицей ва касб-ҳунар коллежларини ягона компьютер ахборот тармоғига
улашни

таъминлаш

вазифаси

юклатилди.

Шу

билан

бирга,

республикамиздаги касб-ҳунар коллежлари фаолиятидаги энг заиф бўғин
ҳисобланган ўқитувчилар таркибини тайёрлаш сифати ва уларнинг
малакасини ошириш масаласига алоҳида аҳамият қаратиш лозимлиги
таъкидланди.

Буларнинг барчаси республикамиз таълим тизимига, хусусан малака

ошириш муассасаларига янги педагогик ва ахборот технологияларини,
жумладан масофавий таълимни жорий этиш, электронлаштирилган форум,
видеоконференциялар ўтказиш, электрон дарслик ҳамда ўқув қўлланмалар
яратиш ва уларни таълим-тарбия жараёнида қўллашга қаратилган
тадбирлардир.

Масофавий малака оширишни қўллаш орқали тингловчининг ишдан

ажралмаган ҳолда мустақил равишда ўз билим, кўникма ва малакасини
такомиллаштириши учун кенг имкониятлар яратилади. Бунинг учун, албатта
масофавий малака оширишни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган ўқув -
услубий таъминотни яратиш масаласини ҳал этиш керак. Бунинг учун,
масофавий малака оширишнинг ўқув-методик таъминоти алоҳида талабларга
жавоб берган ҳолда, юқори даражада сифатли ишлаб чиқилган бўлиши
лозим.

Шу боис, масофавий малака оширишнинг ўқув-услубий таъминотини

яратиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳозирги даврнинг долзарб
вазифаларидан ҳисобланиб, унинг илмий-услубий асосларини ишлаб чиқиш
заруратини келтириб чиқаради ва ушбу тадқиқотнинг долзарблигини
белгилаб беради.

Муаммонинг

ўрганилганлик

даражаси.

Илмий-педагогик

тадқиқотлар таҳлили шуни кўрсатадики, ўқув жараёнида замонавий ахборот
технологиялари ва телекоммуникация воситаларидан фойдаланишга ёндашув
ва унинг педагогик асосларини ёритиш юзасидан республикамизда ва
хорижий мамлакатларда қатор олимлар тадқиқот олиб борганлар. Жумладан,
хорижда ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларида масофавий
таълим технологиясини таълим тизимига татбиқ этишнинг ташкилий ва
педагогик муаммолари билан А.Amadco, A.Dodds, J.Jenkins, M.Moore,
G.Kearsley, А.А.Андреев, С.Л.Лобачев, В.И.Солдаткин, Н.В.Монахов,
В.И.Овсянников, Е.С.Полат, А.В.Соловов, В.П.Тихомиров, А.Н.Тихонов ва
бошқа кўпгина олимлар тадқиқот ишларини олиб борганлар.

Республикамизда

масофавий

таълим

муаммолари

бўйича

А.А.Абдуқодиров,

У.Ш.Бегимқулов,

М.А.Батиров,

Р.Р.Боқиев,

У.Ю.Юлдашев, кадрлар тайёрлаш тизимида масофавий таълимни жорий
этиш бўйича Н.А.Муслимов, Ў.К.Толипов, Р.Ҳ.Ҳамдамов, электрон ўқув


background image

5

адабиётларидан

фойдаланишнинг

педагогик

имкониятлари

бўйича

Қ.Т.Олимов, Н.И.Тайлақов, А.Х.Ғаффоров, малака ошириш тизимида
масофавий таълимдан фойдаланишнинг айрим жиҳатлари бўйича
Д.Б.Абдурахимов, С.С.Жуманазаров, Д.М.Сайфуров, масофавий таълимнинг
интеллектуал

таҳлили

бўйича

О.Ж.Бобомуродов,

М.М.Комилов,

М.Х.Худойбердиев ва бошқа олимлар илмий-тадқиқот ишларини олиб
борганлар.

Бундан ташқари, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш

муаммолари юзасидан У.И.Иноятов, З.К.Исмаилова, Ж.Ғ.Йўлдошев,
М.Н.Нишонов, Б.С.Нуриддинов, С.Ф.Ражабова, Х.Ф.Рашидов ва бошқалар
илмий изланишлар олиб борганлар. Таълим жараёни учун ўқув-услубий
мажмуалар

ишлаб

чиқиш

бўйича

П.З.Ишанов,

Д.З.Файзуллаева,

Э.А.Фарсиянц, А.Р.Ходжабаев, А.А.Шаюсупова ва бошқалар тадқиқот
ишларини олиб борганлар.

Илмий-тадқиқот ишларини ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, ушбу

ишларда малака ошириш тизимида ўқув-услубий мажмуалар яратиш, малака
ошириш жараёнининг сифат ва самарадорлигини оширишга қаратилган
масалалар тадқиқ қилинган. Бундан ташқари, кўпгина илмий ишларда малака
ошириш тизимида касб-ҳунар коллежлари ўқитувчиларини масофадан
ўқитишга тайёрлаш, масофавий таълим моделлари ва электрон ўқув
адабиётлардан фойдаланишнинг илмий-услубий асослари ўрганилган. Лекин
масофавий таълимдан малака ошириш тизимида фойдаланиш бўйича ўқув-
услубий таъминотни яратишнинг илмий-услубий асосларининг ишланганлик
даражасининг етарли эмаслиги ва ушбу муаммонинг долзарблиги тадқиқот
мавзусини

“Масофавий таълим орқали махсус фан ўқитувчилари

малакасини оширишнинг ўқув-услубий таъминотини яратиш”

, деб

номлашга асос бўлди.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги

. Тадқиқот иши “Ёш авлодни тарихий, миллий ва умуминсоний

қадриятлар асосида муносиб тарбиялаш, таълим-тарбия тизимини
ривожлантириш, узлуксиз таълим тизимида юқори малакали, шунингдек,
бошқарув кадрларини тайёрлаш муаммоларини тадқиқ этиш” Давлат илмий-
техник дастури (ДИТД-3) доирасида бажарилган.

Тадқиқотнинг мақсади:

масофавий таълим орқали касб-ҳунар

коллежлари махсус фан ўқитувчилари малакасини оширишнинг ўқув-
услубий таъминотини яратиш технологиясини ишлаб чиқиш.

Тадқиқот вазифалари:

махсус фан ўқитувчилари малакасини ошириш жараёни учун

масофавий таълимнинг ўқув-услубий таъминотини яратиш ва татбиқ этиш
заруратини илмий жиҳатдан асослаш;

хорижий давлатлар ва республикамиздаги масофавий таълимни жорий

этиш ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш;


background image

6

махсус фан ўқитувчилари масофавий малакасини оширишнинг ўқув-

услубий таъминоти таркибий қисмларини аниқлаш;

махсус фан ўқитувчилари масофавий малакасини оширишнинг ўқув-

услубий таъминотига қўйиладиган асосий талабларни ишлаб чиқиш;

махсус фан ўқитувчилари масофавий малакасини оширишнинг ўқув-

услубий таъминотини яратиш технологиясини ишлаб чиқиш;

касб-ҳунар коллежлари махсус фан ўқитувчиларининг масофавий

малакасини ошириш учун “Махсус ва касбий фанларни ўқитиш
методологияси” мавзусидаги эҳтиёжга асосланган курс ва “Касбий
педагогика” блоки бўйича ўқув-услубий мажмуалар ишлаб чиқиш.

Тадқиқот

объекти:

касб-ҳунар

коллежлари

махсус

фан

ўқитувчиларининг малакасини ошириш жараёни.

Тадқиқот предмети:

касб-ҳунар коллежлари махсус фан ўқитувчилари

масофавий малакасини оширишнинг ўқув-услубий таъминоти.

Тадқиқот методлари:

таҳлил,

кузатишлар, тест ўтказиш, сўровномалар,

суҳбатлар, эксперт баҳолаш, педагогик тажриба-синов ишлари, олинган
натижаларни умумлаштириш ва математик-статистик ишлов бериш.

Тадқиқотнинг илмий фарази.

Касб-ҳунар коллежлари махсус фан

ўқитувчиларининг масофавий малакасини ошириш сифати ва самарадорлиги
ошади, агарда:

-

махсус фан ўқитувчилари малакасини ошириш жараёни учун

масофавий таълимнинг ўқув-услубий таъминотини яратиш ва татбиқ этиш
зарурати илмий жиҳатдан асосланса;

-

махсус фан ўқитувчилари масофавий малакасини оширишнинг ўқув-

услубий таъминоти таркибий қисмлари аниқланса;

-

махсус фан ўқитувчилари масофавий малакасини оширишнинг ўқув-

услубий таъминотига қўйиладиган асосий талаблар ишлаб чиқилса;

-

махсус фан ўқитувчилари масофавий малакасини оширишнинг ўқув-

услубий таъминотини яратиш технологияси ишлаб ишлаб чиқилса;

-

касб-ҳунар коллежлари махсус фан ўқитувчиларининг масофавий

малакасини ошириш учун ушбу технология асосида яратилган “Махсус ва
касбий фанларни ўқитиш методологияси” мавзусидаги эҳтиёжга асосланган
курс ва “Касбий педагогика” блоки бўйича ўқув-услубий мажмуалар ишлаб
чиқилса ҳамда амалиётга татбиқ этилса.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

1) махсус фан ўқитувчилари масофавий малакасини оширишнинг ўқув-

услубий таъминоти таркибий қисмлари;

2) махсус фан ўқитувчилари масофавий малакасини оширишнинг ўқув-

услубий таъминотига қўйиладиган асосий талаблар;

3) махсус фан ўқитувчилари масофавий малакасини оширишнинг ўқув-

услубий таъминотини яратиш технологияси;

4) касб-ҳунар коллежлари махсус фан ўқитувчиларининг масофавий

таълим орқали малакасини ошириш учун ушбу технология асосида яратилган


background image

7

“Махсус ва касбий фанларни ўқитиш методологияси” мавзусидаги эҳтиёжга
асосланган курс, “Касбий педагогика” блоки бўйича ўқув-услубий
мажмуаларнинг тузилмаси ва улардан фойдаланиш методикаси.

Илмий янгилиги:

махсус фан ўқитувчиларининг малакасини ошириш

жараёни учун масофавий таълимнинг ўқув-услубий таъминотини яратиш ва
татбиқ этиш заруратининг илмий асослаб берилганлиги; махсус фан
ўқитувчилари масофавий малакасини оширишнинг ўқув-услубий таъминоти
таркибий қисмлари аниқланганлиги ҳамда унинг таркиби ва тузилмасига
қўйиладиган асосий талаблар ишлаб чиқилганлиги; махсус фан ўқитувчилари
масофавий малакасини оширишнинг ўқув-услубий таъминотини яратиш
технологиясининг ишлаб чиқилганлиги.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Тадқиқот ишида махсус фан ўқитувчиларининг малакасини оширишда

масофавий таълимнинг ўқув-услубий таъминотини яратиш ва ундан
фойдаланиш зарурати илмий жиҳатдан асослаб берилган, масофавий малака
оширишнинг ўқув-услубий таъминоти таркиби ва тузилмасига қўйиладиган
талаблар ва уни яратиш технологияси ишлаб чиқилган. Шунингдек, касб-
ҳунар коллежлари махсус фан ўқитувчиларининг масофавий малакасини
ошириш учун “Махсус ва касбий фанларни ўқитиш методологияси”
мавзусидаги эҳтиёжга асосланган курс ва “Касбий педагогика” блоки бўйича
ўқув-услубий мажмуалар ишлаб чиқилган.

Тадқиқот натижаларидан, яратилган ўқув-услубий мажмуалардан

малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасалари масофавий таълим
курсларини ташкил этишда, масофавий таълим орқали махсус фан
ўқитувчилари малакасини ошириш жараёнида ва масофавий малака ошириш
курслари учун ўқув-услубий мажмуалар ишлаб чиқишда фойдаланишлари
мумкин.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Касб-ҳунар коллежлари махсус

фан ўқитувчиларининг малакасини ошириш учун яратилган масофавий
малака ошириш курси материаллари, ўқув-услубий қўлланма, электрон
мультимедиали қўлланма Ҳудудий масофавий таълим ресурс марказларида
ва касб-ҳунар коллежлари қошидаги Минтақавий малака ошириш ва қайта
тайёрлаш марказларида амалда муваффақиятли қўлланилмоқда. “Касбий
педагогика” электрон мультимедиали қўлланма Ўзбекистон Республикаси
Давлат патент идорасининг расмий рўйхатидан ўтказилган (2009 йил 14
апрел BGU 00183 рақамли гувоҳнома).

Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).

Илмий-тадқиқот ишининг

асосий мазмуни ва натижалари қуйидаги республика илмий-амалий
конференцияларда маъруза қилинган ва муҳокама этилган: “Кадрлар
тайёрлаш миллий дастурининг сифат босқичида касб таълими йўналишининг
соҳалари бўйича замонавий мутахассис кадрлар тайёрлаш тажрибалари ва
истиқболлари” мавзусидаги Республика илмий-амалий, услубий анжумани
(2003

йил, Қарши); “ЎМКҲТ тизимига педагогик ва ахборот


background image

8

технологияларини татбиқ этиш муаммолари” мавзусидаги Республика
илмий-амалий конференцияси (2004 йил, Тошкент); “ЎМКҲТ кадрларининг
эҳтиёжига асосланган малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими
истиқболлари” мавзусидаги республика илмий-амалий конференцияси
(2005 йил, Тошкент); “Педагог кадрлар малакасини ошириш ва қайта
тайёрлаш жараёнида педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларни
қўллаш муаммолари” мавзусидаги Республика илмий-амалий конференцияси
(2007 йил, Тошкент); “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълимида малака ошириш ва
қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш муаммолари” мавзусидаги
Республика илмий-амалий конференцияси (2008 йил, Тошкент); “Педагог
кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг замонавий
шаклларини жорий этиш муаммолари” мавзусидаги Республика илмий-
амалий конференцияси (2009 йил, Тошкент); “Педагог кадрлар малакасини
ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнида таълим мазмунига инновацион
технологияларни жорий этиш муаммолари” мавзусидаги Республика илмий-
амалий конференцияси (2010 йил, Тошкент) материаллари.

Тажриба-синов ишлари Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри Сартепо

туризм ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежи ва Тошкент вилояти Чирчиқ
саноат касб-ҳунар коллежлари қошида ташкил этилган Ҳудудий масофавий
таълим ресурс марказларида ҳамда Тошкент давлат техника университети
қошидаги Олий инженерлик педагогика институтида ўтказилди.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертациянинг асосий

мазмуни ва натижалари Республика илмий-амалий конференциялар
тўпламида 10 та тезис, илмий-услубий журналларда 7 та мақола, 1та ўқув-
услубий қўлланма, 1 та масофавий таълим курсининг ўқув қўлланмаси, 1та
электрон мультимедиали қўлланма, жами 20 та илмий-методик ишларда ўз
ифодасини топган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация кириш, учта боб,

хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва 16 та иловадан иборат бўлиб,
6 та жадвал ва 14 та расмни ўз ичига олган. Ишнинг асосий ҳажми 150
саҳифани ташкил этади.



background image

9

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг

кириш қисмида

мавзунинг долзарблиги асосланиб,

тадқиқотнинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг мақсади, объекти,
предмети, вазифалари, илмий фарази, илмий янгилиги, илмий-амалий
аҳамияти, методологик асослари, методлари, ҳимояга олиб чиқиладиган
асосий ҳолатлар, натижаларнинг жорий қилиниши ва тажриба-синов
ишларини ўтказиш босқичлари ўз ифодасини топган.

Диссертациянинг

“Малака ошириш тизимида масофавий таълимдан

фойдаланишнинг назарий асослари”

номли

биринчи бобида масофавий

таълимнинг илмий-назарий асослари ёритилиб, масофавий таълимни жорий
этишнинг ҳозирги ҳолати таҳлил қилинган ҳамда касб-ҳунар коллежлари
махсус фан ўқитувчиларининг малакасини ошириш жараёнида масофавий
таълимни жорий этиш муаммолари ёритилган.

Масофавий таълимнинг илмий-назарий асосларидан келиб чиққан ҳолда,

масофавий таълимнинг ўзига хос хусусиятларини қуйидагича ажратиш
мумкин: таълимнинг модуллилиги; таълимнинг параллеллиги; кенг
имкониятларнинг

яратилиши;

техник

самарадорлик;

иқтисодий

самарадорлик; ижтимоий тенглик; байналминаллилик.

Малака ошириш тизимида қўлланиладиган масофавий таълимнинг

асосий мақсади - тингловчиларни асосий иш жойидан ажралмаган тарзда
Давлат талабларига мувофиқ равишда, эҳтиёжларга асосланган ҳолда
керакли соҳалар бўйича мунтазам равишда билим, кўникма ва малакаларини
такомиллаштиришни таъминлашдан иборат. Малака ошириш тизимида
масофавий таълим курслари ташкил этилса, ҳар бир ўқитувчи ўз иш жойида
эҳтиёжига асосан керакли ахборотларни катта ҳажмда қабул қилиб, уларни
таълим жараёнининг самарасини оширишда қўллаш имкониятига эга бўлади.

Диссертациянинг ушбу бобида ҳозирги вақтда ривожланган хорижий

мамлакатларда ва республикамизда масофавий таълимни жорий этиш ҳолати
ўрганилиб, малака ошириш тизимида масофавий таълимни амалга ошириш
муаммолари таҳлил қилинган.

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчиларининг

масофавий таълим орқали малакасини ошириш учун қуйидаги муаммоларни
ҳал этиш лозим:

ҳудудий масофавий таълим ресурс марказларининг моддий-техник ва

дастурий таъминоти ҳамда масофавий таълим воситаларидан фойдаланиш
имкониятларини таҳлил қилиш;

таълим йўналиши бўйича масофавий таълим орқали малака оширувчи

ўқитувчилар контингентини, уларнинг эҳтиёжини ва имкониятларини
аниқлаш;

масофавий малака ошириш курсларининг ўқув-меъёрий ҳужжатларини

ишлаб чиқиш;


background image

10

тьютор ва тингловчилар учун масофавий малака ошириш курсларининг

ўқув-услубий таъминотини яратиш;

масофавий малака ошириш сифатини назорат қилиш методикасини

ишлаб чиқиш;

масофавий малака ошириш жараёнида иштирок этадиган тингловчи ва

тьюторларни тайёрлаш.

Малака ошириш тизимида масофавий таълимни амалга оширишнинг

асосий таъминот муаммоларига қуйидагилар киради:

ҳуқуқий-меъёрий таъминот;

моддий-техник ва дастурий таъминот;

ўқув-услубий таъминот.

Таҳлил натижасида олинган маълумотлар шуни кўрсатдики, малака

ошириш тизимида масофавий таълимни ташкил этиш жараёни меъёрий-
ҳуқуқий, моддий-техник ва ўқув-услубий таъминот масаласини ҳал этиш
зарурати билан боғлиқ. Чунки, республикамизда масофавий таълимни
ташкил этиш борасида бир неча ижобий ишлар қилинганига қарамасдан,
юқоридаги муаммолар етарлича ҳал этилмаганлиги аниқланди. Таҳлил
натижаси масофавий таълимни малака ошириш тизимига татбиқ этиш ва
унинг ўқув-услубий таъминоти муаммосини ҳал этиш учун ушбу таъминотни
яратиш технологиясини ишлаб чиқиш долзарб масала эканлигини кўрсатди.

Диссертациянинг иккинчи боби “

Махсус фан ўқитувчиларининг

масофавий малакасини оширишда ўқув-услубий таъминот”

деб

номланган бўлиб, унда махсус фан ўқитувчилари масофавий малакасини
оширишнинг ўқув-услубий таъминоти таркибий қисмлари ва унинг таркиби
ҳамда тузилмасига қўйиладиган асосий талаблар, масофавий малака
оширишнинг ўқув-услубий таъминотини яратиш технологияси келтирилган.
Шу билан бирга, ушбу бобда “Махсус ва касбий фанларни ўқитиш
методологияси” мавзусидаги эҳтиёжга асосланган курс, “Касбий
педагогика” блоки бўйича ўқув-услубий мажмуаларнинг тузилмаси ва
мазмуни ҳамда улардан фойдаланиш методикаси ёритилган.

Бизнинг фикримизча, масофавий малака оширишнинг ўқув-услубий

таъминоти деганда, Давлат талабларига асосланган ҳолда, ўқув мақсадларига
эришиш учун ўқув-меъёрий ҳужжатлар ва замонавий технологиялар асосида
тингловчиларнинг мустақил ўзлаштириши учун яратилган ўқув-услубий
воситалар мажмуаси тушунилади.

Илмий-тадқиқот ишлари ва адабиётларни ўрганиш натижасида

масофавий малака оширишнинг ўқув-услубий таъминоти таркибий қисмлари
аниқланди.

Масофавий малака оширишнинг ўқув-услубий таъминоти таркибий

қисмларига қуйидагилар киради:

-

масофавий малака ошириш курсининг мазмуни, ҳажми ва ўқитиш

тартибини белгиловчи ўқув-меъёрий ва ўқув-режалаштириш ҳужжатлари:
Давлат талаблари, ўқув режа, ўқув дастурлари, курс лойиҳаси;


background image

11

-

мустақил таълим олишни таъминлайдиган ўқув-услубий воситалар:

босма воситалар, аудиовизуал воситалар, электрон воситалар;

- ахборот ташувчи воситалар: почта, аудио- ва видеотасма, радио ва

телевидение, компакт дисклар, Интернет ва интранет тармоғи.

Масофавий малака оширишнинг ўқув-услубий таъминотини яратишда

фойдаланиладиган технологияни белгилаб олиш стратегик режалаштириш
нуқтаи назаридан муҳим бўлиб, ўқув-услубий воситаларни тайёрлаш, уларни
оптималлаштириш ва тизимга солиш ҳамда дизайнини яратиш, шунингдек
масофавий таълим жараёнини ташкил қилиш каби ишларни ҳисобга олган
ҳолда, қуйидаги турларга ажратилади:

босма воситалар - чоп этиш технологияси орқали;

аудиовизуал воситалар - аудио ва видео технологияси орқали;

электрон воситалар - компьютер технологияси орқали яратилади.

Масофавий малака оширишнинг ўқув-услубий таъминотига қуйидаги

асосий талаблар қўйилади:

-

Давлат талаблари, ўқув режа ва дастурларга мос келиши;

-

тингловчиларнинг мустақил ўрганишга бўлган мотивациясини

оширишга йўналтирилиши;

-

тингловчиларнинг мустақил таълим олишига кўмак берувчи

йўриқномалар ва шартли белгиларнинг келтирилиши;

-

юқори даражадаги кўргазмалиликнинг таъминланиши;

-

тингловчи учун фойдаланишнинг қулайлиги;

-

модулли ёндашув асосида ишлаб чиқилиши;

-

интерфаолликнинг таъминланиши;

-

мультимедиа имкониятларидан самарали фойдаланилиши;

-

ишончли назорат тизимига эга бўлиши.

Тадқиқот ва таҳлиллар натижасида махсус фан ўқитувчилари масофавий

малакасини оширишнинг ўқув-услубий таъминотини яратиш технологияси
ишлаб чиқилди (1-расм).

Масофавий малака оширишнинг ўқув-услубий таъминотини яратиш

қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

I босқич - лойиҳалаштириш;
II босқич - тайёрлаш;
III босқич - баҳолаш ва татбиқ этиш.
Масофавий малака оширишнинг ўқув-услубий таъминотини яратиш

учун аввало масофавий таълим курсини лойиҳалаштириш лозим.
Лойиҳалаштириш - энг мураккаб ва масъулиятли босқич ҳисобланади.

Ушбу босқичда яратилаётган ўқув-услубий таъминотнинг кўриниши,

курснинг мақсадлари, асосий вазифаси ва тавсифномаси, мазмуний
тузилмаси аниқланади. Лойиҳалаштириш босқичида маълумотларни тақдим
этиш методлари, шакллари ва воситалари танлаб олинади ҳамда баҳолаш
тизими ишлаб чиқилади.


background image

12








































1-расм. Махсус фан ўқитувчилари масофавий малакасини

оширишнинг ўқув-услубий таъминотини яратиш технологияси

Дидактик

методларни

танлаш

Назорат

тизимини

ишлаб чиқиш

Курснинг ўқув режасини

ишлаб чиқиш

Материалларни тўплаш

ва ўрганиш

Маълумотни
тақдим этиш

шаклини танлаш

Ахборот ташувчи

воситаларни

танлаш

Ташқи тақриз

Ички тақриз

Услубий

кенгашга

тақдим этиш

Курс лойиҳасини

қайта ишлаб чиқиш

бўйича қарор

Курс лойиҳасини

қабул қилмаслик

бўйича қарор

КУРС ЛОЙИҲАСИ

Курснинг ўқув мақсадлари ва

тузилмасини ишлаб

чиқиш

Намунавий

модул

Курс материалларини

тайёрлаш

Графикали

материалларни

ишлаб чиқиш

Курс материалларига

услубий ишлов

бериш ва таҳрирлаш

Тажриба-

синов ўтказиш

Тажриба-синов

натижаларини баҳолаш

Мультимедиали

таркибий

қисмини ишлаб

чиқиш

Курс

материалларини

баҳолаш

Курс материалларини расмийлаштириш ва

кўпайтириш

қайта ишлаб
чиқиш

III

БОСҚ

ИЧ

I

БОСҚ

ИЧ

II

БОСҚ

ИЧ

Курс материалларини чоп этиш, аудио- ва видеотасма ҳамда

компакт-дискларга ёзиш, веб-саҳифага жойлаштириш


background image

13


Иккинчи босқичда лойиҳалаштирилган вазифалар амалга оширилади.

Тайёрлаш босқичида ўқув материалларини ишлаб чиқиш, уларга услубий
ишлов бериш ва таҳрирлаш, графикали материаллар ва мультимедиали
таркибий қисмини ишлаб чиқиш, курс материалларини чоп этиш, аудио- ва
видеотасма ҳамда компакт-дискларга ёзиш, веб-саҳифага жойлаштириш
ишлари амалга оширилади.

Учинчи, баҳолаш ва татбиқ этиш босқичида ишлаб чиқилган курс

материаллари тажриба-синовдан ўтказилади ва баҳоланади. Ижобий
баҳоланган

курс

материаллари

интеллектуал

маҳсулот

сифатида

расмийлаштирилади, кўпайтирилади ва малака ошириш жараёнига татбиқ
этилади.

Илмий-тадқиқот ишини олиб бориш давомида “Ўзбекистон ўрта махсус,

касб-ҳунар таълимини ривожлантириш” лойиҳаси Осиё Тараққиёт Банки
кредити ЎЗБ-1737 Масофавий таълим субкомпоненти

доирасида “Махсус ва

касбий фанларни ўқитиш методологияси” мавзусидаги эҳтиёжга асосланган
курс бўйича ўқув-услубий мажмуа яратилди.

“Махсус ва касбий фанларни ўқитиш методологияси” мавзусидаги

эҳтиёжга асосланган курс бўйича ўқув-услубий мажмуа қуйидаги таркибдан
иборат: курснинг ўқув режаси ва дастури; курс йўриқномаси; ўқув қўлланма;
видеоматериал; тьютор учун қўлланма; тест ва топшириқлар тўплами;
электрон қўлланма. Ушбу ўқув-услубий мажмуа ҳудудлардаги масофавий
таълим ресурс марказларида апробациядан ўтказилди ва тажриба-синов
ишлари ижобий натижа берди.

Тажриба-синов натижалари таҳлилидан келиб чиққан ҳолда, республика

ҳудудларидаги 9 та касб-ҳунар коллежлари қошида ташкил этилган
Минтақавий малака ошириш ва қайта тайёрлаш марказлари учун Ўрта
махсус, касб-ҳунар таълими маркази томонидан тасдиқланган махсус фан
ўқитувчилари ва муҳандис-педагоглари малакасини ошириш курсининг ўқув
режасидаги “Касбий педагогика” блоки бўйича ўқув-услубий мажмуа
яратилди. Ўқув-услубий мажмуанинг таркибий қисмлари сифатида махсус
фан ўқитувчилари ва муҳандис-педагогларнинг малакасини ошириш курси
бўйича намунавий ўқув режа, ишчи ўқув режа ва модулли ўқув дастурлари,
“Касбий педагогика” блокини ўқитиш методикаси” ўқув-методик
қўлланмаси, “Касбий педагогика” электрон мультимедиали қўлланма,
электрон мультимедиали қўлланма йўриқномаси, топшириқлар ва тест
саволлари тўплами ишлаб чиқилди ва амалиётга татбиқ этилди.

Диссертациянинг учинчи боби

“Тажриба-синов ишларини ташкил

этиш, ўтказиш ва натижалари”

деб номланган бўлиб, унда тажриба-синов

ишларини ташкил қилиш босқичлари, натижалари ва уларнинг таҳлили баён
қилинган. Тадқиқот мавзуси бўйича ўтказилган тажриба-синов иши қуйидаги
уч босқичдан иборат:

1-тайёрлов босқичи;


background image

14

2-шакллантириш босқичи;
3-якуний босқич.
Тайёрлов босқичида тажриба-синов ишининг мақсад ва вазифалари

белгиланди ва унинг объектлари, баҳолаш воситалари аниқланди.

Тажриба-синов ишининг иккинчи босқичи ҳисобланган шакллантириш

босқичида масофавий таълим орқали махсус фан ўқитувчиларининг
малакасини ошириш учун “Махсус ва касбий фанларни ўқитиш
методологияси” мавзусидаги эҳтиёжга асосланган курс бўйича ўқув-услубий
мажмуа яратилди. Яратилган масофавий малака ошириш курси
материалларини тажриба-синовдан ўтказиш учун Тошкент вилояти ва
Самарқанд вилояти Масофавий таълим ресурс марказлари танлаб олинди.

Ушбу шакллантириш босқичида “Касбий педагогика” электрон

мультимедиали қўлланма эксперт баҳолашдан ўтказилди. Экспертлар
сифатида чет эл лойиҳалари доирасида хорижий малака ошириш курсларини
ўтаган 30 нафар малака ошириш муассасасалари раҳбар ходимлари, ўрта
махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директорлари ва махсус фан
ўқитувчилари иштирок этди.

Тажриба-синовнинг учинчи - якуний босқичида тажриба-синов

натижаларининг ҳаққонийлигини аниқлаш учун К.Пирсон томонидан таклиф
этилган “Хи квадрат” (

2

) мезонидан фойдаланилди.

Бунда назорат ва тажриба гуруҳларининг озодлик даражалари сони

қуйидаги формула орқали аниқланди.

k

i

э

1

f

)

f

f

(

2

n

2

n

Бунда f

э

- тажриба-синов гуруҳидаги тингловчиларнинг ўзлаштириш

кўрсаткичлари (частотаси);

f

n

- назорат гуруҳидаги тингловчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари

(частотаси);

k - кўрсаткичлар миқдори.
Ўтказилган педагогик тажриба-синов ишида назорат гуруҳидаги

Тошкент давлат техника университети қошидаги Олий инженерлик
педагогика институтидан 70 нафар ва Самарқанд вилояти Масофавий таълим
ресурс марказидан 10 нафар тингловчи, тажриба-синов гуруҳидаги Тошкент
вилояти Масофавий таълим ресурс марказидан 71 нафар ва Самарқанд
вилояти Масофавий таълим ресурс марказидан 9 нафар махсус фан ўқитувчи,
жами 160 нафар махсус фан ўқитувчиларининг якуний баҳолаш натижалари
таҳлил қилинди (1-жадвал).


background image

15

1-жадвал

Тажриба-синов ва назорат гуруҳларнинг ўзлаштириш кўрсаткичлари

Баҳо мезонлари

Тажриба-

синов гуруҳи

(f

э

)

Назорат

гуруҳи

(f

n

)


(f

э

- f

n

)

(f

э

- f

n

)

2


(f

э

- f

n

)

2

/ f

n

Аъло (“5”)

36

23

13

169

7,35

Яхши (“4”)

22

27

-5

25

0,93

Қониқарли (“3”)

22

30

-8

64

2,13

Жами

80

80

0

10,41


Биз умумий ўзлаштириш кўрсаткичи бўйича олинган натижаларнинг

ишончлилик даражасини

2

коэффициентига таяниб асосладик.

)

1

)(

1

(

c

k

(3-1)(2-1)=2·1=2

2

эмп

=

10,41

2

крит

=

9,21

2

эмп

>

2

крит

P

0,01

Тажриба-синов ва назорат гуруҳи тингловчиларининг якуний назорат

бўйича натижаларини таҳлил қилганимизда, уларнинг натижалари орасидаги

фарқ хи-квадратнинг критик мезонига

2

крит

қараганда эмпирик мезони

2

эмп

натижаси катта эканлигини гувоҳи бўламиз, яъни,

2

эмп

=10,41

аҳамиятлилик зонасига тўғри келади. Тажриба-синов ва назорат гуруҳлари
тест натижаларини қуйидаги диаграммадан кўришимиз мумкин (2-расм).

2-расм. Тажриба-синов ва назорат гуруҳларида ўтказилган якуний

назорат натижалари

36

23

22

27

22

30

0

5

10

15

20

25

30

35

“аъло” (“5”)

“яхши” (“4”) “қониқарли” (“3”)

Тажриба-синов

гуруҳи

Назорат гуруҳи

40


background image

16

Диаграммадан кўриниб турибдики, масофавий малака ошириш курсида

иштирок этган тажриба-синов гуруҳида “аъло” баҳо олган тингловчилар
назорат гуруҳига нисбатан 13 нафарга ошган, “яхши” баҳо олганлар 5
нафарга ва “қониқарсиз” баҳо олганлар 8 нафарга камайган.

Тажриба-синов ишида масофавий малака ошириш курсининг сифатини

баҳолаш мақсадида тажриба-синов гуруҳи тингловчиларининг кириш ва
чиқиш назорати бўйича эришган натижалари таққосланди (2-жадвал).

2-жадвал

Тажриба-синов гуруҳи тингловчиларининг кириш ва чиқиш назорати

Баҳо

мезонлари

Чиқиш тести

(f

э

)

Кириш тести

(f

m

)

(f

э

- f

m

)

(f

э

- f

m

)

2

(f

э

- f

m

)

2

/ f

m

Аъло (“5”)

36

8

28

784

98,0

Яхши (“4”)

22

14

8

64

4,57

Қониқарли (“3”)

22

30

-8

64

2,13

Қониқарсиз (“2”)

-

28

-28

784

28,0

Жами

80

80

0

132,7

)

1

)(

1

(

c

k

(4-1)(2-1)=3·1=3

2

эмп

=

132,7

2

крит

=

11,34

2

эмп

>

2

крит

P

0,01

Натижаларнинг математик-статистик усул ёрдамида қайта ишлашимиз

шуни кўрсатадики,

2

крит

коэффициенти (11,34)

2

эмп

коэффициент (132,7)

кўрсаткичидан кичик эканлиги аниқланди. Бу эса

2

эмп

кўрсаткичи махсус

жадвалдаги кўрсаткич билан солиштирилганда P

0,01 ишончлилик

оралиғида ётишидан далолат беради. Бу эса бизнинг тадқиқотдаги илгари
сурган илмий фаразимизни статистик жиҳатдан асосланишидан далолат
беради.

Тажриба-синов гуруҳининг кириш-чиқиш назорати натижаси таҳлил

қилинганда, чиқиш назоратида кириш назоратига нисбатан ”аъло” баҳо олган
тингловчилар сони 28 нафарга, “яхши” баҳо олганлар сони 8 нафарга ошган,
“қониқарли” баҳо олганлар эса 8 нафарга камайган, “қониқарсиз” баҳо олган
тингловчилар кириш назоратида 28 нафарни ташкил этган бўлса, чиқиш
назоратида “қониқарсиз” баҳо олинмаганлигини кўришимиз мумкин
(3-расм).


background image

17


















3-расм. Тажриба-синов гуруҳининг кириш-чиқиш назорати

натижаси


Юқорида келтирилган натижалардан шундай хулосага келиш мумкинки,

масофавий малака ошириш курси бўйича яратилган ўқув-услубий
мажмуанинг мукаммал тузилганлиги таълим жараёни самарадорлигига
ижобий таъсир кўрсатар экан. Буни математик-статистик натижаларнинг
қиймати асослаб кўрсатди.

Бундан ташқари, тажриба-синов натижаларини баҳолаш мақсадида

масофавий малака ошириш курсида иштирок этган махсус фан
ўқитувчиларидан сўровнома ўтказилди. Сўровнома қуйидаги 3 қисмдан
иборат:

1. Курс материалларини баҳолаш
2. Тьютор сессияларини баҳолаш
3. Умумий саволлар бўйича фикр-мулоҳазалар.
Педагогик тажриба-синов ишида яратилган “Махсус ва касбий фанларни

ўқитиш методологияси” мавзусидаги эҳтиёжга асосланган курс бўйича
яратилган ўқув-услубий мажмуа махсус фан ўқитувчилари томонидан
ижобий баҳоланиб, уларнинг масофавий малака ошириш жараёнига мос
келиши таъкидланган.

Ўтказилган тажриба-синов ишлари натижаси масофавий малака ошириш

бўйича “Махсус ва касбий фанларни ўқитиш методологияси” мавзусидаги
эҳтиёжга асосланган курс бўйича яратилган ўқув-услубий мажмуа
қўлланилганда, малака ошириш самарадорлигини оширишга эришиш
мумкинлигини исботлади.

36

22

22

0

5

10

15

20

25

30

35

0

аъло (“5”)
яхши (“4”)
қониқарли (“3”)

40

8

14

30

28

Кириш назорати

қониқарсиз (“2”)


background image

18

ХУЛОСА ВА ТАВСИЯЛАР

Олиб борилган тадқиқот натижаларига асосланган ҳолда, қуйидаги

хулосаларга келдик:

1.

Масофавий таълимни жорий этишнинг ҳозирги ҳолати таҳлил қилиниб,

махсус фан ўқитувчилари малакасини ошириш жараёни учун масофавий
таълимнинг ўқув-услубий таъминотини яратиш ва татбиқ этиш зарурати
илмий жиҳатдан асосланди. Масофавий таълимни малака ошириш тизимига
татбиқ этиш учун масофавий малака ошириш курсининг ўқув-услубий
таъминот материаллари яратилиши лозим. Малака ошириш тизимида
масофавий таълим курсларини ташкил этишнинг асосий муаммолардан бири
– масофавий малака оширишнинг ўқув-услубий таъминотини яратиш
ҳисобланади.

2.

Тадқиқот давомида хорижий давлатлар ва республикамиздаги

масофавий таълимни жорий этиш ҳолати ўрганилди ва таҳлил қилинди.
Таҳлил натижасида олинган маълумотлар асосида малака ошириш тизимида
масофавий таълимни ташкил этиш жараёни меъёрий-ҳуқуқий, моддий-
техник ва ўқув-услубий таъминот муаммосига боғлиқлиги аниқланди.
Масофавий малака оширишнинг ўқув-услубий таъминоти муаммосини ҳал
этиш учун авваламбор унинг таркибий қисмлари аниқланиши лозим.

3.

Ўқув-услубий таъминотнинг таркибий қисмларини ўрганишга

қаратилган тадқиқот ишларининг таҳлили асосида махсус фан ўқитувчилари
масофавий малакасини оширишнинг ўқув-услубий таъминотининг таркибий
қисмлари аниқланди. Масофавий малака ошириш жараёнида турли ўқув-
услубий таъминот воситаларидан биргаликда фойдаланиш орқали
тингловчиларнинг мустақил ишлаши, ижодий фикрлаши, берилган
маълумотларни матн, тасвир, аудио- ва видеоматериаллар, анимация ва
виртуал лаборатория ишлари кўринишида назарий ҳамда амалий
ўзлаштиришига имкон яратади.

4.

Таълим жараёнида қўлланиладиган ўқув-услубий таъминотга берилган

таърифлар ва унинг вазифасини ёритувчи ёндашувлар таҳлил қилиниб,
масофавий малакасини ошириш ўқув-услубий таъминотининг ўзига хос
хусусиятлари аниқланиб, махсус фан ўқитувчиларини масофавий малакасини
оширишнинг ўқув-услубий таъминотига қўйиладиган асосий талаблар ишлаб
чиқилди. Масофавий малака оширишнинг ўқув-услубий таъминоти таркибий
қисмларини ишлаб чиқиш жараёнида уларга қўйиладиган асосий талабларга
амал қилиш орқали махсус фан ўқитувчиларини масофавий малакасини
ошириш курси учун сифатли материаллар яратилишига эришилади.

5.

Тадқиқот ва таҳлиллар натижасида масофавий малака оширишнинг

ўқув-услубий таъминотини яратиш технологияси ишлаб чиқилиб, унинг ҳар
бир босқичи илмий асослаб берилди. Масофавий малака ошириш курсининг
ўқув-услубий таъминотини яратиш технологияси лойиҳалаштириш,
тайёрлаш, баҳолаш ва татбиқ этиш каби босқичлардан иборат бўлиб, ушбу


background image

19

технология асосида ишлаб чиқилган ўқув-услубий мажмуалар масофавий
малака ошириш курсларини самарали ташкил этишга хизмат қилади.

6.

Масофавий малака оширишнинг ўқув-услубий таъминотини яратиш

технологияси асосида махсус фан ўқитувчиларининг малакасини ошириш
учун “Махсус ва касбий фанларни ўқитиш методологияси” мавзусидаги
эҳтиёжга асосланган курс ва “Касбий педагогика” блоки бўйича ўқув-
услубий мажмуалар яратилди. Ушбу мажмуалардан фойдаланган ҳолда,
тажриба-синов ишлари ўтказилиб, олинган натижаларни математик-
статистик таҳлил қилиш натижасида масофавий малака ошириш курси
бўйича ўқув-услубий мажмуанинг педагогик самарадорлиги исботланди.
Масофавий малака ошириш курсларида ўқув-услубий таъминотини яратиш
технологияси асосида ишлаб чиқилган ўқув-услубий мажмуалар масофавий
малакасини ошириш жараёнига татбиқ этилса, малака ошириш сифати ва
самарадорлиги янада ошади.

Илмий-тадқиқот ишимиз натижаларига асосланиб, қуйидагиларни

тавсия берамиз:

1.

Малака ошириш ва қайта тайёрлаш муассасаларида ўқув жараёнига

масофавий таълимни татбиқ этиш учун аввало унинг меъёрий-ҳуқуқий асоси
яратилиши керак. Масофавий малака ошириш курси бўйича меъёрий-
ҳуқуқий асосини яратиш орқали тьюторларнинг фаолиятини белгилаш,
масофавий малака ошириш шарт-шароитларини аниқлаш ва уни
молиялаштириш ҳамда сертификатлаш масалалари ҳал этилади.

2.

Масофавий таълимда қўлланиладиган технологиялар тўғрисидаги

илмий қарашлар, касб-ҳунар коллежлари ва малака ошириш муассасаларида
Интернетдан фойдаланиш имкониятлари таҳлили малака ошириш тизимида
тармоқ технологияси билан кейс-технологиясидан биргаликда фойдаланиш
мақсадга мувофиқлигини кўрсатди. Масофавий таълимни қўллашнинг
дастлабки босқичида кейс-технологиясидан фойдаланилса, Интернет
тармоғидан фойдаланиш имконияти чегараланган кўп сонли ўқитувчиларни
масофавий малака ошириш курсларига жалб этиш имконияти яратилади.

3.

Республика ҳудудларидаги касб-ҳунар коллежлари қошида ташкил

этилган Масофавий таълим ресурс марказлари фаолиятини ривожлантириш,
мувофиқлаштириш ҳамда таклиф этилаётган масофавий малака оширишнинг
ўқув-услубий

таъминотини

яратиш

технологияси

асосида

ишлаб

чиқиладиган ўқув-услубий мажмуалар билан таъминлаш лозим. Ушбу
Марказлар орқали таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг
ишдан ажралмаган ҳолда масофавий малакасини оширишга эришиш мумкин.

4.

Республикамизнинг малака ошириш ва қайта тайёрлаш, олий таълим

ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари педагог кадрларини
масофавий таълим курслари учун ўқув-услубий материаллар яратиш бўйича
малакасини ошириш лозим. Ушбу масалани масофавий таълим курсларининг
ўқув-услубий таъминотини яратиш технологиясини ўрганиш бўйича махсус
малака ошириш курслари ташкил этиш орқали ҳал этиш мумкин.


background image

20

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1.

Жуманазаров С.С., Елдашева Г.В. Махсус фан ўқитувчиларини

ўқитишда масофавий таълимдан фойдаланиш // Кадрлар тайёрлаш миллий
дастурининг сифат босқичида касб таълими йўналишининг соҳалари бўйича
замонавий мутахассис кадрлар тайёрлаш тажрибалари ва истиқболлари:
Республика илмий-амалий, услубий анжуман материаллари. - Қарши:
“Насаф”, 2003. - Б. 22-24.

2.

Елдашева Г.В., Жуманазаров С.С. Раҳбар ходимларнинг малакасини

оширишда менежмент фанини масофавий ўқитиш масалалари // ЎМКҲТ
тизимининг раҳбар, педагог ва муҳандис-педагог кадрлари малакасини
оширишнинг илмий-методик муаммолари: Республика илмий-амалий
конференция материаллари. - Тошкент: ЎМКҲТРИ, 2003. - Б. 189.

3.

Елдашева Г. Австралия таълим жараёнида масофавий таълим //

ЎМКҲТ тизимига педагогик ва ахборот технологияларини татбиқ этиш
муаммолари: Республика илмий-амалий конференция материаллари. –
Тошкент: ЎМКҲТРИ, 2004. - Б. 164-165.

4.

Елдашева Г., Джаналиева Г. Малака оширишда масофавий таълим

технологиясидан фойдаланиш // Kasb-hunar ta’limi. - Toshkent, 2004. - № 4. -
Б. 21-22.

5.

Жуманазаров С.С., Джаналиева Г.А., Елдашева Г.В. Махсус ва касбий

фанларни ўқитиш методологияси / Масофавий таълим курси ўқув
қўлланмаси. - Т.: ЎМКҲТТКМОваУҚТИ, 2004. - 137 б.

6.

Елдашева Г. Масофавий таълим асосида махсус фан ўқитувчиларининг

малакасини оширишнинг ўқув-услубий таъминоти // ЎМКҲТ кадрларининг
эҳтиёжига асосланган малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими
истиқболлари: Республика илмий-амалий конференция материаллари. –
Тошкент: ЎМКҲТТКМОваУҚТИ, 2005. - Б. 83.

7.

Елдашева Г. Малака ошириш тизимида масофавий таълим курсларини

лойиҳалаштириш // Педагог кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш
жараёнида педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларни қўллаш
муаммолари: Республика илмий-амалий конференция материаллари. –
Тошкент: ЎМКҲТТКМОва УҚТИ, 2007. - Б. 60-61.

8.

Елдашева

Г. Масофавий таълим асосида малака ошириш

натижаларини баҳолаш // Kasb-hunar ta’limi. - Toshkent, 2007.- № 1. - Б. 12-13.

9.

Рашидов Ҳ., Х.Хабиб, Елдашева Г., Закиров А. Касбий педагогика

блокини

ўқитиш

методикаси

/

Ўқув-услубий

қўлланма.

-Т.:

ЎМКҲТТКМОваУҚТИ, 2007. - 200 б.

10.

Ташбаев Б., Елдашева Г. Касбий таълимда ахборот ресурсларининг

ўрни // Kasb-hunar ta’limi. - Toshkent, 2007. - № 4.- Б. 30-31.

11.

Елдашева Г. Малака ошириш тизимида масофавий таълимни қўллаш

муаммолари // Таълим жараёнини сифатли ташкил этишда илғор педагогик


background image

21

технологияларнинг

роли:

Республика

илмий-амалий

конференция

материаллари. – Тошкент: ЎМКҲТМ, 2008. - Б. 49-50.

12.

Елдашева Г. Масофавий таълим бўйича кейс технологияси

материалларини яратишга қўйиладиган талаблар // Ўрта махсус, касб-ҳунар
таълимида малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш
муаммолари: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари.-
Тошкент: ЎМКҲТТКМОваУҚТИ, 2008. - Б. 74-76.

13.

Елдашева Г. Махсус фан ўқитувчиларининг малакасини оширишда

мультимедия қўлланмаларидан фойдаланиш // Германия Техникавий
Ҳамкорлик GTZ “Марказий Осиё ва Кавказорти давлатлари ўртасида касб-
ҳунар таълими тизими педагог кадрлари малакасини ошириш” лойиҳаси
доираси 2003-2008 йилларда ўтказилган семинар тажриба натижалари бўйича
илмий услубий ишлар тўплами. - Тошкент: ЎМКҲТМ, GTZ. 2008. - Б.27.

14.

Рашидов Х., Елдашева Г., Илхомов Б. Касбий педагогика // Электрон

мультимедиали қўлланма. Ўзбекистон Республикаси Патент идорасининг
2009 йил 14.04 даги BGU 00183 рақамли гувоҳномаси.

15.

Елдашева Г.В., Турсунов Б.Н. Масофавий малака ошириш тизимида

фойдаланиладиган электрон қўлланмаларни яратишга қўйиладиган талаблар
// Педагог кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг
замонавий шаклларини жорий этиш муаммолари: Республика илмий-амалий
конференция материаллари. - Т.: ЎМКҲТТКМОваУҚТИ. 2009. - Б. 77-78.

16.

Елдашева

Г.В.

Масофавий

малака

ошириш

ўқув-услубий

таъминотининг таркибий қисмлари // Kasb-hunar ta’limi. - Toshkent, 2010. -
№ 4. - Б. 15-17.

17.

Елдашева Г.В. Выбор технологий в дистанционном образовании //

В мире образования. - 2010. - № 4. - С. 24-25

18.

Елдашева Г. Масофавий малака ошириш курсининг ўқув-услубий

таъминотини яратиш // Informatika va energetika muammolari. – Toshkent,
2010. - №4. - Б. 84-88.

19.

Елдашева Г., Джаналиева Г. Масофавий малака ошириш курсларининг

ўқув-услубий воситаларини яратиш // Педагог кадрлар малакасини ошириш
ва

қайта

тайёрлаш

жараёнида

таълим

мазмунига

инновацион

технологияларни жорий этиш муаммолари: Республика илмий-амалий
конференцияси материаллари. - Тошкент: ЎМКҲТТКМОваУҚТИ. 2010. -
Б. 32-33.

20.

Елдашева Г.В. Учебно-методические средства дистанционных курсов

повышения квалификации // Преподаватель ХХI век. – Москва, 2011. - № 1. –
С. 80-83.


background image

22

Педагогика фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Елдашева

Гулноз Василжановнанинг

13.00.08 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва

методикаси ихтисослиги бўйича

“Масофавий таълим орқали махсус фан

ўқитувчилари малакасини оширишнинг ўқув-услубий таъминотини
яратиш”

мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч сўзлар:

масофавий таълим, тьютор, масофавий малака ошириш,

масофавий малака оширишнинг ўқув-услубий таъминоти, масофавий малака
оширишнинг ўқув-услубий таъминотини яратиш технологияси

Тадқиқот

объектлари:

касб-ҳунар

коллежлари

махсус

фан

ўқитувчиларининг малакасини ошириш жараёни.

Ишнинг мақсади:

масофавий таълим орқали касб-ҳунар коллежлари

махсус фан ўқитувчилари малакасини оширишнинг ўқув-услубий
таъминотини яратиш технологиясини ишлаб чиқиш.

Тадқиқот методлари:

таҳлил,

кузатишлар, тест ўтказиш, сўровномалар,

суҳбатлар, эксперт баҳолаш, педагогик тажриба-синов ишлари, олинган
натижаларни умумлаштириш ва математик-статистик ишлов бериш.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

махсус фан ўқитувчилари

малакасини ошириш жараёни учун масофавий таълимнинг ўқув-услубий
таъминотини яратиш ва татбиқ этиш заруратининг илмий асослаб берилди;
махсус фан ўқитувчилари масофавий малакасини оширишнинг ўқув-услубий
таъминоти таркибий қисмлари аниқланди ҳамда унинг таркиби ва
тузилмасига қўйиладиган асосий талаблар ишлаб чиқилди; махсус фан
ўқитувчилари

масофавий

малакасини

оширишнинг

ўқув-услубий

таъминотини яратиш технологияси ишлаб чиқилди.

Амалий аҳамияти:

тадқиқот натижаларидан малака ошириш

муассасалари масофавий малака ошириш курсларини ташкил этишда ва
унинг ўқув-услубий таъминотини яратишда фойдаланиши мумкин.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

ишлаб

чиқилган масофавий малака ошириш курси материаллари, ўқув-услубий
қўлланма, электрон мультимедиали қўлланма Масофавий таълим ресурс
марказларида ва Минтақавий малака ошириш ва қайта тайёрлаш
марказларида амалда муваффақиятли қўлланилмоқда.

Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими

муассасалари кадрларининг

малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизими.


background image

23

РЕЗЮМЕ

диссертации Елдашевой Гулноз Василжановны на тему:

“Создание

учебно-методического

обеспечения

повышения

квалификации

преподавателей специальных дисциплин путем дистанционного
образования”

на соискание ученой степени кандидата педагогических наук

по специальности 13.00.08 – Теория и методика профессионального
образования

Ключевые слова:

дистанционное образование, тьютор, дистанционное

повышение

квалификации,

учебно-методическое

обеспечение

дистанционного повышения квалификации, технология создания учебно-
методического обеспечения дистанционного повышения квалификации.

Объекты

исследования:

процесс

повышения

квалификации

преподавателей специальных дисциплин профессиональных колледжей.

Цель работы:

разработка технологии создания учебно-методического

обеспечения повышения квалификации преподавателей специальных
дисциплин

профессиональных

колледжей

путем

дистанционного

образования.

Методы исследования:

анализ, наблюдения, проведение тестов,

опросники, беседы, экспертная оценка, педагогические экспериментальные
работы, обобщение и математическая обработка полученных результатов.

Полученные результаты и их новизна:

научна обоснована

необходимость разработки и внедрения учебно-методического обеспечения
дистанционного образования в процесс повышения квалификации
преподавателей специальных дисциплин; определены составные части
учебно-методического

обеспечения

дистанционного

повышения

квалификации преподавателей специальных дисциплин, а также разработаны
основные требования к ее составу и структуре; разработана технология
создания учебно-методического обеспечения дистанционного повышения
квалификации преподавателей специальных дисциплин.

Практическая значимость:

результаты исследования могут быть

использованы учреждениями повышения квалификации для организации
дистанционных курсов повышения квалификации и создания его учебно-
методического обеспечения.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

разработанные

материалы дистанционного курса повышения квалификации, учебно-
методическое пособие, электронное мультимедийное пособие успешно
применяется в практике Ресурсных центров дистанционного образования и
Региональных центров повышения квалификации и переподготовки.

Область

применения:

система повышения

квалификации и

переподготовки

кадров

учреждений

среднего

специального,

профессионального образования.


background image

24

RESUME

Thesis of Eldasheva Gulnoz Vasiljanovna on the scientific degree

competition of the doctor of philosophy in pedagogics on specialty
13.00.08 – theory and methodic of vocational education, subject:

“Creating of

training-methodical provision for improving skills of special subjects teachers
through distant education”.


Key words:

distant education, tutor, distant improving skills, training-

methodical provision for distant improving skills, technology of creating of
training-methodical provision for distant improving skills.

Subject of research:

process of improving skills of special subjects teachers

of professional colleges.

Purpose of work:

creating of technology of training-methodical provision for

improving skills of professional colleges teachers through distant education.

Methods of research:

the analysis, supervision, conducting of tests,

questionnaires, conversations, an expert evaluation, the pedagogical experimental
works, a generalisation and mathematical statistical processing results studies.

The results obtained and their novelty:

proved the necessity of creating and

introduction of training-methodical provision for distant education in process
improving skills of the teachers

of special subjects; the training-methodical of

distant improving skills of the teachers

of special subjects components have been

defined, its components and structure on the main requirements have been created;
the technology of creating of training-methodical provision for distant improving
skills of the teachers

of special subjects.

Practical value:

results of research can be used by the improving skills

institutions for conducting distant courses on upgrading and creating of its
training-methodical support.

Degree of embed and economic effectivity:

developed materials on distant

courses for qualification improvement, the training-methodical and the electronic
multimedia manuals are successfully practiced by the Resource Centers on Distant
Learning and Regional Training and Retraining Centers.

Field of application:

system of improving skills and retraining of personnel

for senior secondary vocational education.

References

Жуманазаров С.С., Елдашева Г.В. Махсус фан ўқитувчиларини ўқитишда масофавий таълимдан фойдаланиш // Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг сифат боскичида касб таълими йўналишининг соҳалари бўйича замонавий мутахассис кадрлар тайёрлаш тажрибалари ва истикболлари: Республика илмий-амалий, услубий анжуман материаллари. - Қарши: “Насаф”, 2003. - Б. 22-24.

Елдашева Г.В., Жуманазаров С.С. Рахбар ходимларнинг малакасини оширишда менежмент фанини масофавий ўқитиш масалалари // ЎМКҲТ тизимининг рахбар, педагог ва мухандис-педагог кадрлари малакасини оширишнинг илмий-методик муаммолари: Республика илмий-амалий конференция материаллари. - Тошкент: ЎМКҲТРИ, 2003. - Б. 189.

Елдашева Г. Австралия таълим жараёнида масофавий таълим // ЎМКҲТ тизимига педагогик ва ахборот технологияларини татбик этиш муаммолари: Республика илмий-амалий конференция материаллари. -Тошкент: ЎМКҲТРИ, 2004. - Б. 164-165.

Елдашева Г., Джаналиева Г. Малака оширишда масофавий таълим технологиясидан фойдаланиш // Kasb-hunar ta’limi. - Toshkcnt, 2004. - № 4. -Б. 21-22.

Жуманазаров С.С., Джаналиева Г.А., Елдашева Г.В. Махсус ва касбий фанларни ўкитиш методологияси / Масофавий таълим курси ўкув қўлланмаси. - Т.: ЎМКҲТТКМОваУҚТИ, 2004. - 137 б.

Елдашева Г. Масофавий таълим асосида махсус фан ўқитувчиларининг малакасини оширишнинг ўқув-услубий таъминоти И ЎМКҲТ кадрларининг эхтиёжига асосланган малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими истикболлари: Республика илмий-амалий конференция материаллари. -Тошкент: ЎМКҲТТКМОваУҚТИ, 2005. - Б. 83.

Елдашева Г. Малака ошириш тизимида масофавий таълим курсларини лойиҳалаштириш // Педагог кадрлар малакасини ошириш ва кайта тайёрлаш жараёнида педагогик ва ахборот-коммуникацион технологияларни қўллаш муаммолари: Республика илмий-амалий конференция материаллари. -Тошкент: ЎМКҲТТКМОва УҚТИ, 2007. - Б. 60-61.

Елдашева Г. Масофавий таълим асосида малака ошириш натижаларини бахолаш // Kasb-hunar ta’limi. - Toshkent, 2007.- № 1. - Б. 12-13.

Рашидов Ҳ., Х.Хабиб, Елдашева Г., Закиров А. Касбий педагогика блокини ўқитиш методикаси / Ўқув-услубий қўлланма. -Т.: ЎМКҲТТКМОваУҚТИ, 2007. - 200 б.

Ташбаев Б., Елдашева Г. Касбий таълимда ахборот ресурсларининг ўрни // Kasb-hunar ta’limi. - Toshkent, 2007. - № 4,- Б. 30-31.

Елдашева Г. Малака ошириш тизимида масофавий таълимни қўллаш муаммолари // Таълим жараёнини сифатли ташкил этишда илгор педагогик технологияларнинг роли: Республика илмий-амалий конференция материаллари. - Тошкент: ЎМКҲТМ, 2008. - Б. 49-50.

Елдашева Г. Масофавий таълим буйича кейс технологияси материалларини яратишга кўйиладиган талаблар // Урта махсус, касб-хунар таълимида малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш муаммолари: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари.-Тошкент: ЎМКҲТТКМОваУҚТИ, 2008. - Б. 74-76.

Елдашева Г. Махсус фан ўқитувчиларининг малакасини оширишда мультимедия қўлланмаларидан фойдаланиш // Германия Техникавий Ҳамкорлик GTZ “Марказий Осиё ва Кавказорти давлатлари ўртасида касб-хунар таълими тизими педагог кадрлари малакасини ошириш” лойихаси доираси 2003-2008 йилларда ўтказилган семинар тажриба натижалари бўйича илмий услубий ишлар тўплами. - Тошкент: ЎМКҲТМ, GTZ. 2008. - Б.27.

Рашидов X., Елдашева Г., Илхомов Б. Касбий педагогика // Электрон мультимедиали қўлланма. Ўзбекистон Республикаси Патент идорасининг 2009 йил 14.04 даги BGU 00183 рақамли гувохномаси.

Елдашева Г.В., Турсунов Б.Н. Масофавий малака ошириш тизимида фойдаланиладиган электрон кўлланмаларни яратишга кўйиладиган талаблар // Педагог кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг замонавий шаклларини жорий этиш муаммолари: Республика илмий-амалий конференция материаллари. - Т.: ЎМКҲТТКМОваУҚТИ. 2009. - Б. 77-78.

Елдашева Г.В. Масофавий малака ошириш ўкув-услубий таъминотининг таркибий қисмлари // Kasb-hunar ta’limi. - Toshkent, 2010. -№4.-Б. 15-17.

Елдашева Г.В. Выбор технологий в дистанционном образовании // В мире образования. - 2010. - № 4. - С. 24-25

Елдашева Г. Масофавий малака ошириш курсининг ўқув-услубий таъминотини яратиш // Informatika va encrgctika muammolari. - Toshkent, 2010. - №4,-Б. 84-88.

Елдашева Г., Джаналиева Г. Масофавий малака ошириш курсларининг ўқув-услубий воситаларини яратиш // Педагог кадрлар малакасини ошириш ва кайта тайёрлаш жараёнида таълим мазмунига инновацион технологияларни жорий этиш муаммолари: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. - Тошкент: ЎМКҲТТКМОваУҚТИ. 2010. -Б. 32-33.

Елдашева Г.В. Учебно-методические средства дистанционных курсов повышения квалификации // Преподаватель XXI век. - Москва, 2011. - № 1. -С. 80-83.