Problems of Indian philosophy in Abu-Reyhan Beruni’s outlook (historic-philosophical analysis)

Abstract

Objects of research: Problem of Indian Philosophical - conceptual approaches Abu - Rcyhan Bcruni to the philosophical Indian problems and to study the scientist’s contribution to Eastern philosophy.
Purpose of the work: to base philosophical-conceptual approaches to Abu-Reyhan Beruni’s outlook.
Methods of research: scientific observations, historical - logical, comparative, synthesis and analysis, generalization.
The results achived and their novelty: Disclosed a role of Beruni’s philosophical and systemic to historical, social and conceptual sources in forming of Indian philosophy. There were made and given practical recommendations in comparative analysis of ontological and gnoseological problems of Indian philosophy, as well as there were discussed social and ethic, religious and moral norms and ideas in development of Indian society.
Practical value: Scientific - theoretical considerations and practical recommendations expressed in this dissertation may be used in preparation and of educational books, methodical appliances, study programs and texts of lectures, as well as in the work in cultural centres.
Degree of embed and economic effictivity: the basic ideas of the dissertation have found the reflection in publications, performances at scientific-theoretical and practical conferences, have been used at carrying out in lectures and tutorial delivery with the students of the National University of Uzbekistan.
Field of application: results of the dissertation can be used in scientific researches in the system of the humanities, in pedagogical activity, at development of politics of formation national spirituality and education of youth.

Source type: Abstracts
Years of coverage from 1992
inLibrary
Google Scholar
Branch of knowledge
CC BY f
1-29
31

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Yuldasheva Л. (2023). Problems of Indian philosophy in Abu-Reyhan Beruni’s outlook (historic-philosophical analysis). Catalog of Abstracts, 1(1), 1–29. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/42633
Lola Yuldasheva, National University of Uzbekistan named after Mirzo Ulugbek
Institute of philosophy and right named after Muminov
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Objects of research: Problem of Indian Philosophical - conceptual approaches Abu - Rcyhan Bcruni to the philosophical Indian problems and to study the scientist’s contribution to Eastern philosophy.
Purpose of the work: to base philosophical-conceptual approaches to Abu-Reyhan Beruni’s outlook.
Methods of research: scientific observations, historical - logical, comparative, synthesis and analysis, generalization.
The results achived and their novelty: Disclosed a role of Beruni’s philosophical and systemic to historical, social and conceptual sources in forming of Indian philosophy. There were made and given practical recommendations in comparative analysis of ontological and gnoseological problems of Indian philosophy, as well as there were discussed social and ethic, religious and moral norms and ideas in development of Indian society.
Practical value: Scientific - theoretical considerations and practical recommendations expressed in this dissertation may be used in preparation and of educational books, methodical appliances, study programs and texts of lectures, as well as in the work in cultural centres.
Degree of embed and economic effictivity: the basic ideas of the dissertation have found the reflection in publications, performances at scientific-theoretical and practical conferences, have been used at carrying out in lectures and tutorial delivery with the students of the National University of Uzbekistan.
Field of application: results of the dissertation can be used in scientific researches in the system of the humanities, in pedagogical activity, at development of politics of formation national spirituality and education of youth.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ

И. М. МЎМИНОВ НОМИДАГИ ФАЛСАФА ВА ҲУҚУҚ ИНСТИТУТИ


Қўлёзма ҳуқуқида

УДК: -1 (54)

001 (575) (092). Беруний



ЮЛДАШЕВА ЛОЛА САДУЛЛАЕВНА

АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ ДУНЁҚАРАШИДА ҲИНД ФАЛСАФАСИ

МУАММОЛАРИНИНГ ТАЛҚИНИ

(тарихий-фалсафий таҳлил)


09.00.03 – фалсафа тарихи


Фалсафа фанлари номзоди илмий

даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация



А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И






Тошкент – 2010


background image

2

Диссертация Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси И. М.

Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ институтининг “Фалсафа ва ижтимоий
фикр тарихи” бўлимида бажарилган.


Илмий раҳбар


фалсафа фанлари доктори, профессор

Носиров Расул Носирович



Расмий оппонентлар:



фалсафа фанлари доктори, професссор

Наврўзова Гулчеҳра Неъматовна


фалсафа фанлари номзоди, доцент

Носирходжаева Гулнора Абдуқаҳҳаровна


Етакчи ташкилот:

Тошкент Давлат шарқшунослик институти

Ҳимоя 2010 йил _____ ойининг «____» куни соат ______ да Мирзо

Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон
Республикаси Фанлар академияси И. Мўминов номидаги Фалсафа ва ҳуқуқ
институти ҳузуридаги фалсафа фанлари доктори (номзоди) илмий
даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д.067.02.01- рақамли
Бирлашган ихтисослашган кенгаш йиғилишида ўтказилади.

Манзил: Тошкент шаҳри, И. Мўминов кўчаси, 9- уй, 6- қават,

мажлислар зали.



Диссертация билан ЎзР ФАнинг Асосий кутубхонасида танишиш

мумкин. Манзил: Тошкент шаҳри, И. Мўминов кўчаси, 13- уй.



Автореферат 2010 йил « ____ » ______ да тарқатилди.


Тамғали муҳр билан тасдиқланган тақризларингизни Бирлашган

ихтисослашган кенгаш илмий котибига (Тошкент шаҳри, 100095, Талабалар
шаҳарчаси, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети,
Фалсафа факультети, 319- хона) юборишингизни сўраймиз.



Бирлашган ихтисослашган кенгаш
илмий котиби, фалсафа фанлари доктори

Ш. О. Мадаева


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ


Мавзунинг долзарблиги.

Биз бой тарих, юксак маданият, буюк

маънавият ворисларимиз. Ўрта Осиёни, қолаверса, бутун жаҳонни ўзининг
қомусий илми ва ўткир зеҳни билан Ўрта аср маданиятимизнинг бебаҳо
дурдоналари – ўлмас асарлари билан бойитиб, уни илм гулшанига
айлантирган мўътабар бобокалонимиз – Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад
Беруний бутун маърифатпарвар жаҳонга донғи кетган буюк мутафаккирдир.
Алломанинг ҳар бир асари, тилга олинган муаммо ва унинг ечими
борасидаги фикр-мулоҳазаси нафақат оддий топилма, балки миллий
маънавиятимиз сарчашмаси, илмлар хазинасига қўшилган муҳим ва
эътиборли дурдонадир.

Зеро, Юртбошимиз И.А.Каримов таъкидлаганидек: “Абу Райҳон

Беруний фаолиятига ҳаққоний баҳо берар экан, машҳур америкалик фан
тарихчиси Ж.Сартон XI асрни “Беруний асри” деб таърифлайди. Бундай
юксак ва ҳақли баҳо, аввало, қомусий тафаккур соҳиби бўлмиш буюк
ватандошимизнинг

илм-фан

тараққиётига

қўшган

ҳиссаси

билан

изоҳланади”

1

.

Ушбу фикрлардан келиб чиққан ҳолда, танланган мавзунинг

долзарблигини қуйидагилар билан белгилаш мумкин:

Биринчидан

,

Абу Райҳон Беруний асарларидаги алломанинг

шахсияти, илмий фаолияти ва эришган ютуқларига тегишли янгидан-янги
қирраларига илм аҳлининг диққат-эътиборини жалб этиш, қолаверса,
умуминсоний хусусиятга эга бўлган маънавий қадриятларимизни ўзида
мужассам этган бой фалсафий меросимизни холисона ўрганиш бугунги
кунда фанимиз олдида турган долзарб вазифалардан биридир.

Иккинчидан

, Султон Маҳмуднинг Ҳиндистон сарҳадига бостириб

кириши даврида мусулмонлар ва ҳиндлар ўртасидаги ижтимоий
муносабатларнинг кескин тус олиши, ўзаро адоватнинг ҳукмронлиги вақтида
Абу Райҳон Берунийнинг ҳинд фалсафаси анъаналарини тадқиқ этишдаги
жасорати янги кўринишдаги олим қиёфасининг шаклланаётганидан далолат
берадики, уни ўрганиш долзарб муаммолардан биридир.

Учинчидан,

буюк мутафаккирнинг ҳинд халқи диний, ижтимоий-

фалсафий, ахлоқий, табиий-илмий қарашларини тадқиқ этишга нечоғли
эришганлигига бефарқ эмасмиз, чунки бу бизнинг миллий ғуруримизни
ифодалайди. Шунинг учун ҳам Абу Райҳон Беруний талқинидаги ҳинд
фалсафасининг турли хил фалсафий муаммоларини изчил равишда таҳлил
этиш долзарб ҳисобланади.

Тўртинчидан

, Беруний ўз даврида ёритган ҳамда ривожлантирган

кузатиш, қиёсий таққослаш, холислик, ҳаққонийлик каби усул ва тамойиллар
ҳозирги давр фалсафа тарихи фани учун ҳам методологик асос бўлиши
аҳамиятга моликдир.

1

Каримов И. А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – Б. 42.


background image

4

Бешинчидан,

Абу Райҳон Беруний қиёсий таққослаш усули орқали

ўзининг “Ҳиндистон” асарида ҳинд, юнон ва айрим суфийлик мазҳабидаги
файласуфлар

дунёқарашидаги

умуминсоний

қадриятларнинг

муштараклигини моҳирона кўрсатиб берган. Бу эса ҳозирги кунда ҳам ўз
қимматини йўқотмаган.

Олтинчидан

, бугунги кунда халқимизнинг ҳуқуқий-демократик давлат

барпо этиш зарурати дунёқарашни ўзгартириш, истиқлол мафкурасини
шакллантириш, мустаҳкамлаш, халқ маънавиятини юксалтиришни тақозо
этар экан, ҳозирги ёш авлоднинг фалсафий тафаккурини шакллантириш ва
буни мамлакатимиз тинчлиги ва равнақи учун йўналтириш асосий
вазифалардан биридир. Бунинг учун Шарқ файласуф-донишмандларининг
илмий меросини ҳар томонлама ўрганиш, тадқиқ этиш ниҳоятда муҳимдир.
Президентимиз И.Каримов айтганидек, “... ёш авлодимизнинг қалби ва
онгини асраш, уларни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида
тарбиялаш маънавий-маърифий ишларимизнинг асосий шарти ва мезони
бўлиши даркор”

1

.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси

. Бир қанча йиллар давомида

Беруний ижодини илмий-фалсафий жиҳатдан тадқиқ этиш масаласи кўпгина
тарихчилар, файласуфлар, маданиятшунослар ва фан тарихи билан
шуғулланувчи мутахассисларни қизиқтириб келмоқда. Хусусан, Беруний
ҳақида унинг ҳамкасби ва замондоши, “Масъуд тарихи” асарининг муаллифи
Абу Фазл Байҳақи уни “устод” деб атаб, у ҳақда ижобий фикрлар билдирган.
Шунингдек, тарихчи ва географ Ёқут ал-Ҳамавий билан ибн Абу Усабийа,
Иброҳим ибн Муҳаммад ал-Ғаданфар ат-Табризий, Арузи Самарқандий
алломанинг ҳаёти ва ижодига оид маълумотларни баён қилганлар

2

.

Абу Райҳон Берунийнинг “Ал-осор ал-боқийа ан ал-қурун ал-холийа”

асарининг инглиз тилидаги таржимаси1889 йил Э.Захау томонидан Лондонда
нашр этилганидан сўнг, аллома ижодига қизиқиш бутун жаҳонга ёйилди.

XIХ аср охири – XХ аср бошларига келиб, фан тарихчилари ва

шарқшунослари аллома асарларини ўрганишга киришдилар. Бунда Г.Зутер,
А. Миели, Э.Видеманларнинг хизмати катта бўлди

3

. Жумладан, Э.Видеман

ўзининг бир қанча мақолаларини Беруний ижодига бағишлаб, унинг табиий
фанларга оид қарашлари ва улкан кашфиётлари бўйича муҳим
маълумотларни ўз илмий мақолаларида ёритиб, ҳақли равишда Э.Захаудан
кейинги йирик берунийшунос олим деб эътироф этилди.

ХХ асрнинг иккинчи яримидан кейин, берунийшунослик илми кенг

тарғиб қилинди. А.Жайланининг Абу Райҳон Берунийнинг гелеоцентрик

1

Каримов И. А. Энг асосий мезон – ҳаёт ҳақиқатини акс эттириш. – Тошкент: Ўзбекистон, 2009. – 8 – 9-

бетлар.

2

Қаранг: Арузи Самарканди. Редкости или четыре беседы. Перевод с персид. С. И. Баевского. – М., ИВЛ,

1963.

3

Suter H. Uber die Projektion der Strenbilder und der Lander von Al-Beruni. Med.Heft. IV. Erlangen, 1922;

Wiedemann T. Biografie von Аl-Beruni nach ibn-abi Usaibi’a. Med.Societat in Erlangen. Bd.44.1912; Mieli A. La
sciencte arabe et son role dans I’evolution sceintifique mondial, Leiden, 1938.


background image

5

таълимоти

1

, С.Насрнинг Беруний ва Ибн Сино савол-жавоблари ҳақидаги

мақола чоп этилган

2

. А.Шарма Берунийнинг ҳинд самсара таълимоти

ҳақидаги мақоласи нашр қилинди

3

.

ХХ асрнинг 40- 50- йилларида Москва ва Ленинградда “Беруний”

мақолалар тўплами чоп этилиб, у алломанинг ҳаёти ва илмий меросига
бағишланган. Тўпламга киритилган А.М.Беленицкий, И.Ю.Крачковский

4

каби олимларнинг мақолаларида алломанинг табиатшунослик фанларига
қўшган ҳиссаси ифодаланган ва унга юксак баҳо берилган. Берунийнинг
серқирра ижоди, унинг математика соҳасидаги ютуқлари Б.А.Розенфельд,
М.Рожанская, З.Соколовскаяларнинг “Абу Райҳон Беруний” номли жамоавий
монографиясида ўз ифодасини топган

5

. Г.Леммлейннинг бир қанча

мақолалари Берунийнинг ҳаёти ва ижодига, айниқса, олимнинг минерология
соҳасидаги тадқиқотларига бағишланган

6

.

Ушбу ишда таҳлил қилинишича, ўз тадқиқотларида улар эътиборини,

энг аввало, алломанинг аниқ ва табиий фанлар соҳасига оид илмий меросига
қаратишган ва изланишларини тарихий аспектда таҳлил этишган.

50- йиллари Тошкентда ҳам ЎзР ФА томонидан Беруний ижодига

бағишланган тўплам чоп этилиб, унга С.П.Толстов, А.А.Семенов,
Я.Ғ.Ғуломов ва бошқа олимларнинг илмий мақолалари киритилган

7

.

Жумладан, С.П.Толстов: “...Берунийнинг қудратли нуфузи кейинги асрларда
кўпчилик Шарқ мамлакатларида илмнинг ривожланишига ўз таъсирини
ўтказди”,–деган адолатли хулосага келади

8

.

1973

йил Тошкентда Беруний таваллудининг 1000 йиллиги

нишонланди. Шу муносабат билан Беруний илмий ижодига оид кўп
жиҳатлар баён этилган бир қатор тўпламлар чоп этилди. Жумладан, И.
Мўминов, Я. Ғуломов, Р. Носиров, А. Шарипов, А.Ирисов, М.Баратов,
С.Йўлдошев каби ўзбек файласуф олимларининг илмий мақолалари ушбу
тўпламда ўз аксини топди

9

. Академик И.Мўминов алломанинг илмий билиш

методини юксак баҳолаб, ундаги кузатиш, тажриба, анализ, синтез, қиёсий

1

Arez Ghulam Jailani. Abu Rayhan al-Beruni’s Heleocentric theory// Programme of the session Abu Rayhan

Beruni’s International Simposium. Dec.18-19, 1991. – Kabul University. – P. 3 – 4.

2

Al-Beruni and Ibn Sina.(Questions and Answers). Ed by Seyyed HoHossein Nasr. – Tehran, 1972. – P.104.

3

Sharma A. Al-Biruni on Hindu notion of Samsara //Islamic Culture. July, 1977. – P.3 – 4.

4

Беленицкий А. М. Очерк жизни и трудов Беруни. – М.-Л., Изд АН,1950.; Крачковский И.Ю. Беруни и его

роль в истории восточной географии. // Беруни. – М.-Л., Изд. АН. 1950.

5

Розенфельд Б.А., Рожанская М.М., Соколовская З.К. Абу Райхан ал-Беруни. Научно-биографическая серия.

– М: Наука. 1973.

6

Леммлейн Г.Г. Минерологические сведения Бируни. – М., ИВЛ, 1950.

7

Толстов С.П. Беруний ва унинг замони. – Тошкент: Ўз ФА нашриёти, 1950; Семенов.А. Беруни – великий

ученый средневековья. –Ташкент: УзАН 1950; Гулямов Я.Г. История орошения Хорезма с древнейших
времен до наших дней. –Ташкент: УзАН, 1957.

8

Толстов С.П. Беруний ва унинг замони. – Тошкент: ЎзФА нашриёти, 1950. – 49- б.

9

Мўминов И.М. Абу Райҳон Беруний –буюк энциклопедист олим.-Тошкент:Фан, 1973; Ғуломов Я.Ғ. Абу

Райҳон Беруний яшаган давр. –Тошкент: Фан, 1973; Носиров Р.Н. Ҳақиқат тўғрисида Беруний таълимоти. –
Тошкент: Фан, 1973; Шарипов А.Ж. Беруний фалсафий қарашлари ва Аристотелнинг натурфилософияси. –
Тошкент: Фан, 1973; Ирисов А. Беруний ва“Ҳиндистон”. – Тошкент: Фан, 1973; Баратов М. Абу Райҳон ва
ҳинд фалсафаси. – Тошкент: Фан, 1973; Йўлдошев С.А. Беруний қадимги ҳинд фалсафасидаги
материалистик тенденциялар ҳақида. – Тошкент: Фан, 1973.


background image

6

таҳлил, маълумотларни тўплаш ва уларни текшириб, умумлашмалар
чиқариш каби усулларга алоҳида урғу берган.

Берунийшунос олим А. Шарипов ўзининг илмий изланишида

Берунийнинг Ибн Сино билан ёзишмаларига алоҳида эътиборини қаратган

1

.

А.Шарипов ўз тадқиқотида Абу Райҳон Беруний ижодининг ўрганилмаган
янги қиррасини очиб берган.

Берунийнинг жаҳон фанидаги эришган ютуқлардан бири унинг

тажрибавий усулини ривожлантирганидир. Профессор Р.Носиров аллома
ижодида тажриба, кузатувнинг аҳамияти беқиёс эканлигини махсус тадқиқ
ҳамда таҳлил қилган

2

. Ҳинд фалсафасининг айрим масалаларини кенг

ёритиб, тадқиқ қилган ҳиндшунос, файласуф С.Йўлдошев аллома ижоди
билан шуғулланар экан, ҳинд фалсафасидаги турли хил оқим ва
мактабларнинг таълимотларини таҳлил қилади ҳамда алломанинг қиёсий
таққослаш усулига юқори баҳо беради

3

.

Муаллифнинг

фикрича,

юқорида

кўрсатилган

олимларнинг

тадқиқотлари Беруний ижодидаги холисоналик, ростгўйлик, бағрикенглик ва
ҳаққонийлик каби тамойилларни янада чуқурроқ ўрганишга имкон беради.

Мустақиллик шарофати билан давлатимиз томонидан Абу Райҳон

Беруний дунёқарашининг янги қирраларини ўрганишга кенг имконият
яратилди. Алломанинг илм-фан, фалсафа тарихини тадқиқ этиш борасидаги
методологик тамойилларини ёш ўзбек тадқиқотчиларидан биринчи бўлиб
Г.Носирходжаева махсус тадқиқ этган. Ушбу тадқиқотчининг таҳлили шуни
кўрсатдики, Берунийнинг тарихий-фалсафий ва тарихий-илмий услуби
ҳозирги даврда ҳам ўз қимматини йўқотмай, аксинча, янада долзарб аҳамият
касб этиб бормоқда

4

.

Файласуф Ф.Жўрақулов Беруний табиий-илмий ва ижтимоий-

фалсафий меросининг Ғарб олимлари томонидан тадқиқ этилишини бир
бутун ва яхлит ҳолда қиёсий таҳлил этган

5

.

Диссертацияда ёритилиши керак бўлган баъзи масалалар таҳлилида

маълум даражада юқорида номлари кўрсатилган берунийшунос олим ва
тадқиқотчиларнинг фикр-мулоҳазаларидан фойдаланилди. Уларнинг илмий
тадқиқот тажрибалари, бой илмий фикр ва хулосалари тадқиқотчига
диссертация мавзусини ҳар томонлама чуқур ва холис ўрганишида катта
имконият яратганини эътироф этиш лозим. Аммо муаллифнинг фикрича,
ушбу илмий изланишларда Берунийнинг фалсафа тарихи, онтология,
гносеология, фан методологияси ва бошқа шу каби соҳалардаги қарашлари
ўрганилган бўлиб, ҳинд фалсафасини бир бутун, яхлит тарзда конкрет илмий

1

Шарипов А.Ж. Беруни и Ибн Сина (Переписка). – Ташкент: Фан, 1973.

2

Насыров Р.Н. Соотношение наблюдения и опыта в учении Беруни о познании. //Логико-гносеологические

идеи мыслителей Средней Азии. – Ташкент: Фан, 1973. – С. 109.

3

Йўлдошев С.А. Беруний ва ҳинд фалсафаси //Сино. 2004, №15. – Б. 34.

4

Насирходжаева Г. Проблемы историко-философской мысли в трудах Беруни. – Ташкент: Фан, 2001 – С.

51.

5

Жўрақулов Ф.Н. Абу Райҳон Беруний табиий-илмий ва ижтимоий-фалсафий меросининг Ғарб олимлари

томонидан тадқиқ этилиши/фалсафий-тарихий таҳлил/ Фал.фанлар ном.илм. даража олиш учун ёз. дисс. –
Тошкент, 2007.


background image

7

далиллар асосида ўрганиш борасида ҳозиргача махсус изланишлар етарлича
олиб борилмаган.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режаси билан

боғлиқлиги

. Диссертация ЎзР ФА И. Мўминов номидаги фалсафа ва ҳуқуқ

институти “Ижтимоий фикр ва фалсафа тарихи” бўлимининг “Ижтимоий-
фалсафий тафаккур тарихида илм-фан, маърифат, гносеология муаммолари
ва уларнинг фуқаровий жамият ривожидаги ўрни” мавзусидаги фундаментал
илмий тадқиқот лойиҳаси доирасига киради.

Тадқиқотнинг мақсади -

Абу Райҳон Беруний дунёқарашида ҳинд

фалсафаси

муаммоларининг

талқинига

доир

фалсафий-концептуал

ёндашувларни бир бутун концепция сифатида таҳлил этишдан иборат.

Тадқиқотнинг вазифалари

:

– ҳинд фалсафаси муайян қирраларининг ёритилишида Абу Райҳон

Беруний асарларининг мақоми ва ўрнини аниқлаш;

– Абу Райҳон Берунийнинг ҳинд фалсафаси шаклланишининг

ижтимоий-тарихий омиллари ва ғоявий манбалари ҳақидаги қарашларини
фалсафий жиҳатдан таҳлил этиш;

– ҳинд фалсафасидаги онтологик ва гносеологик таълимотларнинг

мутафаккир томонидан ўрганилишини илмий таҳлил этиш;

– Беруний асарларида ижтимоий-ахлоқий қарашларнинг таҳлил

этилиши;

– ижтимоий ҳаёт, дин ва уларнинг ўзаро муносабатлари таҳлил

қилинишини объектив равишда ёритиш;

– жамиятда амал қилаётган ахлоқий қарашларнинг мақоми тўғрисидаги

мутафаккир ғояларини таҳлил қилиш асосида назарий ва амалий хулосаларни
ишлаб чиқишдан иборат.

Тадқиқотнинг объекти ва предмети.

Абу Райҳон Беруний

дунёқарашида ҳинд фалсафаси муаммолари тадқиқотнинг объектини ташкил
этса, тадқиқотнинг предмети эса аллома томонидан ҳинд фалсафаси
муаммоларини талқин этилишининг концептуал-методологик ва аниқ
фактологик тамойилларидан иборат.

Тадқиқотнинг методлари.

Диссертацияда илмий билишнинг кузатиш,

тарихийлик ва мантиқийлик, қиёсий таҳлил, умумлаштириш каби

услубларидан

фойдаланилган.

Тадқиқот фарази.

Абу Райҳон Берунийнинг ҳинд фалсафасини

ўрганиш соҳасидаги меросини ташкил этадиган асарларини янги давр
тафаккури асосида тадқиқ этиш, таржима қилиш, шарҳлаш ва нашрдан
чиқариш борасидаги ишларни мунтазам равишда давом эттириш муҳим
аҳамиятга эга. Бу жараён икки халқ ўртасидаги ҳамкорликни ва барқарор
дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган.

– Абу Райҳон Берунийнинг ҳинд фалсафасини ўрганишга қўшган улкан

ҳиссасини тадқиқ этиш борасидаги изланишлари, онтологик, гносеологик,
жамият тўғрисидаги қарашлари моҳиятини очиб бериш, турли миллий
фалсафий таълимотларнинг ўзига хос жиҳатларини таҳлил қилиш ҳозирги


background image

8

кундаги миллий фалсафамизнинг янада кўп қирраларини излаб топишга
ёрдам беради.

– Берунийнинг “Ҳиндистон” ва бошқа асарларида ифода этилган ҳинд

фалсафаси шаклланишининг илмий-методологик ва ижтимоий-ахлоқий
масалалари барча даврларда тадқиқот ва баҳс-мунозара объекти бўлиб
қолаверади.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

Абу Райҳон Беруний ҳинд фалсафасини илк ўрта асрлардаёқ бевосита

биринчи манбалар асосида табиатшунос олим ва файласуф нуқтаи назаридан
тадқиқ этган, турли ҳинд мактабларининг ижтимоий-ғоявий ва гносеологик
илдизларини ёритишга ҳаракат қилган. Шу нуқтаи назардан диссертацияда
таҳлил қилинган маълумотлар умумжаҳон фалсафаси тарихи, хусусан, ҳинд
фалсафаси тарихини чуқур ва ҳар томонлама ўрганишда маълум илмий ва
маърифий қимматга эга;

– Диссертацияда Беруний айрим ҳинд фалсафий мактабларининг

онтологик ва гносеологик масалалар талқинидаги таълимот ва ғояларини
бошқа халқлар, жумладан, Ўрта Осиё ва Юнонистон халқлари фалсафий
таълимотлари билан қиёсий таҳлил қилиш орқали илмий хулосаларга келиши
ва маълум даражада жаҳон халқлари фалсафий тафаккури ривожи жараёни ва
анъаналари ҳақида янги маълумотлар берилиши;

– Абу Райҳон Беруний ҳинд фалсафаси таҳлили билан бевосита дин,

унинг ҳинд халқи ижтимоий-маънавий ҳаётида тутган ўрни, турли фалсафий
мактаблар ва таълимотларга таъсири масаласига алоҳида эътибор қаратиши,
бунда аллома табиатшунос олим сифатида табиий-илмий нуқтаи назарини
намоён қилиш

и

билан бирга, инсонпарвар мутафаккир сифатида ушбу

масалага холис ва ҳаққоний равишда ёндашганлиги;

– Беруний қарашларида диний бағрикенглик, бошқа дин вакилларига

нисбатан ҳурмат-эҳтиром, ўзаро ишонч туйғулари билан йўғрилган ғоялар
унинг илмий ва маънавий меросида яққол акс этганлигини ёритиш ўзбек
миллий фалсафасини ривожлантиришда катта тарихий ва ғоявий манба
бўлишини асослаб беришдир.

Ишнинг илмий янгилиги:

ҳинд фалсафаси тарихини тадқиқ этишда Беруний асарлари бевосита

энг ишончли ва қадимий манбаларга асосланганлиги исботланди;

– Абу Райҳон Беруний ҳинд фалсафасида турли мактаб вакиллари

ғояларини таҳлил қилар экан, улардаги рационал ва иррационал томонларни
аниқлашга муваффақ бўлганлиги асосланди;

– Беруний “Ҳиндистон” асарида ҳинд, юнон ва айрим суфий

файласуфларининг

муштарак ғояларини қиёсий таққослаш усули орқали

кўрсатган. Ҳиндларнинг онтологик таълимотларида табиат худо билан
бирлашиб кетган. Табиатни бундай руҳлантириш юнон ва айрим суфий
файласуфларининг қарашлари билан ўхшашлиги ҳамда уларнинг пантеистик
харакатерга эга эканлиги асослаб берилди;


background image

9

– Абу Райҳон Беруний “Ҳиндистон” асарида онтологик ва гносеологик

таълимотларни таҳлил қилар экан, ҳинд, юнон ва айрим суфий
файласуфларнинг туғма билим ҳақидаги қарашлари ҳамда “метампсихоз”,
“реинкарнация” таълимотларининг ўхшашлиги, қолаверса, объект-субъект
муносабатининг бир бутун ҳолда ўрганилиши тадқиқ этилди ва умумий
таъриф берилди;

– Беруний ҳинд фалсафаси моҳиятини чуқур таҳлил қилиш ва

баҳолашда холислик, ҳаққонийлик ҳамда диний бағрикенглик, толерантлик
каби тамойилларга изчил амал қилганлиги ишончли далиллар билан
исботланди;

– ҳинд фалсафасининг таркибий қисми бўлган маънавий-ахлоқий

ғоялар ва тамойиллар Беруний томонидан Ҳиндистон халқлари диний
эътиқодлари, ижтимоий ва маданий тарзи билан боғлаб таҳлил қилинди;

– Берунийнинг диний бағрикенглик ва халқлараро дўстлик,

ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, инсонпарварлик каби қадриятлар ва фазилатлар
ҳамда ҳурфикрлилик ғоялари ҳақидаги ижтимоий-фалсафий қарашлари ўрта
аср учун ҳамда бугунги экстремизм, диний фундаментализм каби муаммолар
даври учун ҳам аҳамиятли эканлиги ўрганилди.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти

:

Тадқиқот ишида келтирилган фикр-мулоҳаза, ёндашув ва назарий

хулосалар фалсафанинг умумназарий масалалари (борлиқ, гносеология,
қадриятлар), Шарқ фалсафаси, фалсафа тарихи, диншунослик каби илм
соҳаларини бойитади, шу билан бирга, ўқитиш жараёнида ёшлар
дунёқарашини юксалтиришга, тафаккурини бойитишга ёрдам беради. Ушбу
изланиш натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус
таълим вазирлиги, Маънавият тарғибот маркази, хусусан, Ҳиндистон
маданият маркази ҳамда бошқа маънавият-маърифат тизимидаги субъектлар
фойдаланиши мумкин. Шунингдек, тадқиқотда келтирилган маълумотлар
таҳлили асосида қилинган баъзи илмий хулосалар истиқболдаги диссертация
ишлари ва тадқиқотлар учун ҳам муайян асос бўлиши мумкин.

Натижаларнинг жорий қилиниши

. Диссертацияда келтирилган

илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Фалсафа
ва

ҳуқуқ

институтининг

тадқиқот

ишларида

ҳамда

докторант,

аспирантларнинг “Марказий Осиё халқлари тарихи”, “Антик давр
фалсафаси” курсларини ўқитишда, барча олий ўқув юртларида таҳсил
олаётган бакалавр, магистр босқичидаги талабалар учун фалсафа курси ўқув
дастурининг режаларида, шунингдек, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон
Миллий университетининг фалсафа факультети бакалавр ва магистр босқичи
талабалари учун олиб бориладиган “Ҳиндистон ва Покистон фалсафаси”
махсус курсида маърузалар ўқиш, амалий машғулотлар ўтказишда қўшимча
манба сифатида фойдаланилмоқда. Шунингдек, муаллифнинг халқаро ва
республика

миқёсидаги

конференциялар

тўпламларига

киритилган

маърузаларида ҳамда илмий журналларда чоп этилган мақолаларида ўз
аксини топган.


background image

10

Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси).

Мазкур тадқиқот ЎзР ФА

И. Мўминов номидаги фалсафа ва ҳуқуқ институти “Ижтимоий фикр ва
фалсафа тарихи” бўлимида бажарилган ва 2009 йил 12 декабрдаги
кенгайтирилган мажлисда муҳокама этилиб (№ 6- баённома), Мирзо Улуғбек
номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги фалсафа фанлари
доктори (номзоди) илмий даражасини ҳимоя қилиш бўйича Д.067.02.01-
рақамли ихтисослашган кенгаш қошидаги 09.00.03- фалсафа тарихи
ихтисослиги бўйича ташкил этилган назарий-методологик семинарнинг 2010
йил 7 октябр (№ 7- баённома) мажлисида муҳокамадан ўтган ва ҳимояга
тавсия этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Тадқиқот натижалари

муаллифнинг чоп этилган илмий ишларида, жумладан, 5 та журнал, 1 та
илмий тўплам ва бир нечта республика ҳамда халқаро миқёсдаги илмий-
амалий анжуман материалларида эълон қилинган жами 12 та мақола ва
тезисда ўз ифодасини топган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация “Кириш”, еттита

параграфни ўз ичига олган уч боб, “Хулоса” ҳамда “Фойдаланилган
адабиётлар рўйхати”дан иборат. Матннинг умумий ҳажми 140 бетни ташкил
этади.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ


Диссертациянинг

“Кириш”

қисмида

танланган

мавзунинг

долзарблиги, муаммонинг ишланганлик даражаси, тадқиқотнинг мақсади ва
вазифалари, объекти, предмети, фарази, ҳимояга олиб чиқилаётган асосий
ҳолатлар, илмий янгилиги, назарий ва амалий аҳамияти, натижаларнинг
жорий қилиниши, синовдан ўтганлиги, натижаларнинг эълон қилинганлиги
ҳамда диссертациянинг тузилиши ва ҳажми баён қилинган.

Диссертациянинг

“Ҳиндистон халқлари илмий-фалсафий меросини

ўрганишда Абу Райҳон Беруний асарларининг ўрни”

деб номланган

биринчи бобида алломанинг жаҳон фалсафаси ривожига қўшган улкан
ҳиссаси, берунийшунос олимларнинг тадқиқот ишлари, ҳинд фалсафаси
шаклланишининг ижтимоий-тарихий омиллари ва ғоявий манбалари
ёритилган. Ушбу бобнинг “Абу Райҳон Беруний дунёқарашини тадқиқ
этишнинг методологик аҳамияти” деб номланган биринчи параграфида
алломанинг

дунёқарашини

тадқиқ

этган

тадқиқотчи-олимларнинг

изланишлари диссертация учун нақадар аҳамиятли ва методологик асос
бўлганлиги фалсафий-тарихий нуқтаи назардан таҳлил этилган.

Абу Райҳон Беруний ҳинд фалсафасини чуқур ўрганиб, тадқиқ этган ва

унга холисона ёндашган буюк мутафаккирдир. Илмга бўлган қизиқиш, юксак
ақл-заковат, ҳар қандай нарсага танқидий нуқтаи назардан ёндашиш,
ҳақиқатни кузатиш ва тажрибалар олиб бориш йўли билан фаолият юритган
буюк аллома кўпгина ютуқларга эришган. Бу борада машҳур америкалик
олим Ж.Сартон: “Беруний ўз замонасининг улуғ олими бўлибгина қолмай,


background image

11

балки ҳамма замонларнинг ҳам энг улуғ сиймосидир”

1

, – деб юксак баҳо

берган.

Беруний фан соҳаларини мукаммал эгаллаши билан бир қаторда, турли

хил тилларни пухта билиши унинг полиглотлигидан далолат беради.

Беруний Гомернинг “Илиада”сини юнон тилидаги асл манбасини

ўқиганлиги ва уни араб тилига таржима қилганлиги ҳақида олим
И.Ю.Крачковский маълумот беради. “Менимча, – дейди олим, –
“Ҳиндистон” асарида келтирилган цитаталарнинг таҳлил қилиниши бу
фикрнинг тўғрилигини кўрсатади, чунки Гомер “Илиада”сининг тўла
таржимаси у маҳалларда араб тилида йўқ эди”

2

. Берунийнинг Ҳиндистон

хақида барча ёзганлари ҳинд манбаларини чуқур ўрганиши ва ўзининг
шахсий кузатишларининг натижасидир. Унинг “Ҳиндистон”и ҳинд
фалсафаси, тарихи, маданияти ва дини билан қанчалик чуқур
шуғулланганлигидан далолатдир.

Немис олими Э.Захау томонидан 1887 йили “Ҳиндистон” асарининг

арабча матни таржима қилиниб, чоп этилиши ва 1925 йили унинг қайта нашр
этилиши бутун жаҳон халқлари учун катта туҳфа бўлди.

Олим В.Розен аллома ҳақида фикр юритиб: “Ўрта аср ва янги замон

муаллифларидан ҳеч бири ҳам ҳинд маданиятининг чигал масалаларини
чуқур илмий руҳда тушунишда ўлмас Беруний эришган ютуқларга эриша
олмади. Алломанинг “Ҳиндистон”и классик намуна бўлиб қолиши билан
бирга, ўз авторининг қадимги ҳинд маданияти ва фанига қилган тортиғидан
иборатдир”

3

, – деган юксак баҳони берган.

П.Г.Булгаков: “Беруний ҳинд фалсафаси тарихи билан қанчалик чуқур

ва кенг қамровли шуғулланганига унинг “Ҳиндистон” асари далил бўла
олади”, – деган юксак ва ҳақли баҳоси ватандошимизнинг илм-фан
тараққиётига қўшган ҳиссасини изоҳлайди.

4

“Ҳиндистон” асари 1963 йили арабчадан А.Б.Ҳолидов ва

Ю.Н.Завадовскийларнинг қилган таржималари ҳамда В.Г.Эрманнинг кириш
сўзи билан В.И.Беляев таҳрири остида нашр қилинган. Ушбу таржима,
мутахассисларнинг фикрича, жаҳондаги энг яхши, эътиборли деб қайд этиб
келинмоқда. Худди шу асарнинг ўзбек тилида 1965 йили А.Расулов,
Ю.Ҳакимжонов ва Ғ.Жалоловлар томонидан қилинган таржимаси А.Ирисов
таҳрири остида чоп этилган. Жумладан, А.Ирисов алломага юксак баҳо
бериб: “Беруний бирор масалага муносабати ва қарашларини билдирса, у ҳар
бир масалага ақлий ёндашар, мантиқий фикр юритар эди”, – дейди

5

.

Муаллифнинг таъкидлашича, юқорида номлари кўрсатилган олимлар

Берунийнинг чуқур билим соҳиби, қомусий олим эканлигини ўз
тадқиқотларида, илмий мақолаларида алоҳида урғу бериб, баҳолашган.
Бундай илмий изланишлар алломанинг бой маънавий меросига бўлган

1

Абу Райҳон Беруний. Ҳиндистон. Танланган асарлар. II жилд. – Тошкент: Фан, 1965. – Б. 8.

2

Крачковский И.Ю. Гомер ал-Бируни. Избр.соч. Т. 2. – М., Ленинградское отд. 1956. – С. 587.

3

Абу Райҳон Беруний. Ҳиндистон. Танланган асарлар. II жилд. –Тошкент: Фан, 1965. –Б. 8.

4

Булгаков П.Г. Берунийнинг ижтимоий фанлар соҳасидаги илмий мероси. – Тошкент: Фан, 1973. –Б. 49.

5

Абу Райҳон Беруний. Ҳиндистон. Танланган асарлар. II жилд. – Тошкент: Фан, 1965. –Б. 69.


background image

12

қизиқишни янада такомиллаштиришга хизмат қилди ва ушбу диссертация
учун методологик асос вазифасини бажарди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз берунийшунос олимлари

алломанинг ҳинд фалсафасига тааллуқли илмий меросини ўрганиш
борасидаги тажрибалари ўзининг оригиналлиги ва фикр-мулоҳазаларининг
изчиллиги, илмий далил ва хулосаларининг ҳаққонийлиги билан ҳам алоҳида
ажралиб туради. Шарқшунос-тарихчи С.Азимжонова Абу Райҳон Беруний ва
З.М.Бобурнинг Ҳиндистон ҳақидаги қарашларини қиёсий таҳлил қилиб:
“Берунийнинг “Ҳиндистон” асари фактик материалларга ниҳоятда бойлиги
ва чуқур илмий таҳлили билан ўз замонидаги ва ундан кейинги даврда
ёзилган асарлардан тубдан фарқ қилади”

1

, – деб таъкидлайди. Академик

О.Файзуллаев алломанинг кузатиш, тажриба, анализ, синтез, гипотеза
услубларига юқори баҳо бериб, шундай ёзади: “Берунийнинг “Ҳиндистон”
асари илмий кузатишлари ва уларни мушоҳада қилиш натижасида пайдо
бўлган”

2

. Тадқиқотчи бу изланишлардан алломанинг жуда эҳтиёткорлигига

урғу берган, чунки Беруний ўз асарига киритган ҳар бир фикрни, лавҳани
ишончли ё ишончсиз манба эканлигини синчковлик билан сўровлар,
кузатувлар асосида ўрганиб, уларга ўзининг холис фикр-мулоҳазаларини
бериб ўтганлигини кўрсатган.

Диссертантнинг фикрича, алломанинг ҳинд фалсафаси тарихини ўша

давр имкониятлари доирасида ўрганган ва тадқиқ этган файласуф олимлар
Р.Носиров, А.Шариповларнинг илмий изланишлари ҳам таҳсинга сазовор.
А.Шарипов: “Новаторлик бу улуғ олимнинг ажралмас хусусиятидир. У қайси
бир фан билан шуғулланмасин, унинг илмий тадқиқодлари доимо фанда янги
йўлларни қидириш, янги кашфиётлар яратиш билан тугалланарди”

3

, – деб

ёзади. Берунийшунос олим Р.Носиров ҳам алломанинг илмий фаолиятига
бағишланган изланишларида унинг табиий-илмий, ижтимоий ва фалсафий
қарашларини ёритиб, унинг табиат сир-асрорини чуқур билиши ҳамда
уларни ошкор қилишидаги хизмати беҳад даражада қимматлилигини
кўрсатиб берди

4

.

Умуман олганда, Беруний ҳинд маданияти ва фалсафасини ёритишда,

бир томондан, холисона фикр-мулоҳаза ва далилларга суянган бўлса,
иккинчи томондан эса, бу жараёнда ўзининг илмий услубини муваффақиятли
жорий эта олган. Шунинг учун унинг ҳинд фалсафасини қандай ёритиб
берганлиги ёки баҳолаганлигидан қатъи назар, мазкур масалага илмий
ёндашгани учун шу соҳага оид кейинги тадқиқотларда унинг қарашлари энг
муҳим манбалардан бири бўлиб қолишига асос бўлиб хизмат қилган.

1

Азимжонова С. Абу Райҳон Беруний ва Бобур назарида Ҳиндистон. – Тошкент: Фан, 1973. –Б. 96.

2

Файзуллаев О. Фалсафа ва фанлар методологияси. – Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ. 2006. – Б.44.

3

Шарипов А. Берунининг гуманистик қарашлари. //Ўзбекистонда ижтимоий-ахлоқий ва гуманистик фикрлар

тарихининг муҳим босқичлари. – Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ, 2007. –Б. 89.

4

Носиров Р . Ўрта Осиё халқлари ижтимоий-фалсафий фикрлари тарихи. /махсус курс/ – Тошкент: ТАҚИ,

1992. –Б. 96.


background image

13

Мустақилликдан сўнг ёш берунийшунос тадқиқотчи-олимлардан

Г.Носирходжаева ва Ф.Жўрақуловлар Берунийнинг бой илмий-маънавий
меросини миллий мафкура ва истиқлол руҳида тадқиқ этганлар

1

.

Диссертант алломанинг ҳинд фалсафасини чуқур ўрганиш билан бирга,

биринчилардан бўлиб уни холисона ва ҳаққоний равишда тадқиқ
этганлигини, шунингдек, унинг хулосалари ва қўлга киритган натижалари
кейинги тадқиқотлар учун муҳим назарий ва амалий манба ҳамда
методологик асос бўлиб хизмат қилганини таъкидлайди.

Ушбу бобнинг иккинчи параграфи Абу Райҳон Берунийнинг ҳинд

фалсафаси шаклланишида ижтимоий-тарихий омиллар ва ғоявий манбалар
ҳақидаги қарашлари” деб номланиб, аллома ҳинд фалсафаси тарихига оид
маълумотларни ҳамда ҳинд фалсафий мактабларининг ғоялари ва
таълимотларини қиёсий таҳлил қилган. Ҳиндистон қадимдан ўзининг кўҳна
фалсафий тафаккури, заковат ва маърифатга интилувчанлиги билан
машҳурдир. Ҳинд фалсафасининг шаклланиши эр. авв. икки мингинчи
йилнинг охири ва мингинчи йилларнинг бошида Инд ва Ганг воҳаларига
орий қабилаларининг бостириб келиши билан белгиланади. Айрим
манбаларда орийлар бирмунча юксак маданиятга эга бўлганлар, деб
кўрсатилган. Лекин ХХ асрнинг 20- йилларида “Хараппа Инд” маданияти
кашф этилди. Ўз навбатида, келгинди орийлар билан маҳаллий аҳоли –
дравидлар ўртасидаги низо ва тўқнашувлар жамиятнинг табақаланишига
олиб келди. Булар: браҳманлар, кшатрийлар, вайшьялар ҳамда шудра
табақаларидир.

Ҳинд фалсафасининг шаклланишида ижтимоий-тарихий жиҳатларни ўз

ичига олган Ведалар қадимий манбалардан бири ҳисобланиб, у эр. авв. 1500
йилдан 600 йилгача ёзилган. Илк Ведалар адабиёти орийлар яратган оғзаки
ижод бўлиб, авлоддан авлодга “шрути” (эшитилган) ёки “смирити” (эсда
қолган) деб номланган мантралардан иборатдир. Мантра тўрт тўпламдан
иборат бўлиб, “Самхит”лар сифатида мавжуд бўлган. Кейинчалик улар
асосида Ведалар тузилган. Демак, Ведалар: 1. Самхитлар (Ригведа, Самоведа,
Яжурведа,

Атхарваведа).

2.Браҳманлар

(Веданинг

насрий

қисми

ҳисобланади). 3. Аранйаклар (таркидунё қилувчи қаландарларга тааллуқли
тўпламдир). 4.Упанишадалар (Веданинг охирги қисми)ни ўз ичига олади.
“Веда” – бу билинмаган нарсаларни билишдир. Мазкур Ведалар ҳинд
халқининг иқтисодий юксалиши ва жамиятнинг таркиби, борлиқ тўғрисидаги
эпистемологик ва эсхотологик билимларини ўз ичига қамраб олган.

Беруний Ведалардан ташқари, “Рамаяна”, “Маҳабҳорат” эпосларини

ҳамда ўзи санскрит тилидан араб тилига таржима қилган “Санкхья” ва
“Патанжали” каби ғоявий манбалар ҳақида ҳам маълумотлар берган.

Маълумки, ҳинд фалсафасининг ривожи мутахассис олимлар

томонидан, асосан, уч босқичга бўлиб ўрганилади. 1- босқич – мил. авв. XV –

1

Насырходжаева Г. Проблемы историко-философской мысли в трудах Беруни. – Ташкент: ГКНТ, 2001;

Жўрақулов Ф. Абу Райҳон Беруний табиий-илмий ва ижтимоий-фалсафий меросини Ғарб олимлари
томонидан тадқиқ этилиши /тарихий-фалсафий таҳлил/ Фал. ном. илм. дараж. олиш учун ёз. дисс. –
Тошкент, 2007.


background image

14

V асрларни ўз ичига олган ведалар даври; 2- босқич – V асрдан то милодий X
асргача – мумтоз давр; 3- босқич X аср ўрталарида кенг ривож топган
ҳиндувийлик

таълимоти

ҳукмронлик

даврдир.

Ҳинд

фалсафий

таълимотининг ривожи ўзининг мураккаб характери ва маълум бир тизимга
солинмаганлиги билан ҳам бошқа миллий фалсафий таълимотлардан
ажралиб туради.

Ғарб олимларининг таъкидича, ҳинд фалсафаси ғарбий фалсафадан

ўхшашлиги бўлмаган кўплаб ўзига хос хусусиятларини намоён этади.
Улардан бири шундан иборатки, фалсафа ва дин ўртасидаги аниқ чегара ҳинд
фалсафаси учун Ғарб фалсафаси сингари характерли эмас. Афсона билан
логос, сўз билан иш ўртасидаги фарқ ҳам Ҳиндистонда Европадагига
нисбатан бошқача тарзда қўйилган. Ғарб олимларининг фикрича, ҳинд
маданиятида фалсафанинг ролини тушуниш учун унинг тарихий ва диний
асослари билан танишиш зарур бўлади. Диссертант фикрича, айнан Беруний
мазкур фикрни ўз давридаёқ англаб етган ҳамда ҳар бир фалсафий таълимот
ҳақида гапиришдан олдин, унга оид барча манбалар билан батафсил танишиб
чиққанлигини ва ҳинд фалсафасининг структураси, мақсади, вазифаси, унинг
диалектик табиати ҳақидаги фикрларни ўзининг “Ҳиндистон” асарида
батафсил кўрсатган.

Ҳинд фалсафасидаги асосий ғояларни тарғиб қилган ортодоксал ва

ноортодоксал мактаб вакилларининг қарашлари ёритилган. Беруний ушбу
қарашларнинг таҳлилини кузатиш, таққослаш, турли маълумотларни ёнма-ён
қўйиш каби усуллар орқали ҳақиқатни билиш мумкин, деб ҳисоблайди.

Умуман, Берунийнинг ҳинд фалсафасига тааллуқли маълумотларни

ёритиб ўтишида нодир “Ҳиндистон” асари ўзининг далилларга бойлиги ва
мукаммаллиги билан алоҳида ажралиб туради. Шунингдек, алломанинг
мазкур асаридаги эмпирик тадқиқот усуллари ҳам ҳинд фалсафасининг
шаклланишига доир тарихий воқеликни холисона ёритиб беришда муҳим
методологик аҳамият касб этади. Шу маънода, Берунийнинг “Ҳиндистон”
асари нафақат ўз даври учун, балки ҳозирги давр учун ҳам ўз аҳамияти,
қимматини йўқотмаган.

Хуллас, муаллиф Ҳиндистон халқлари илмий-фалсафий меросини

ўрганишда Беруний асарларининг ўрнини қуйидагича тавсифлайди:

– Қадимги ва ўрта асрлар ҳинд фалсафаси вакилларининг кўпчилиги

аниқ фалсафий муаммоларни ёритишга бағишланган ғояларни илгари
сурмаган бўлсалар-да, уларнинг диний-фалсафий фикрлари ўзининг чуқур
фалсафий мазмун ва мулоҳазаларга ниҳоятда бойлиги билан ажралиб туради.

– Беруний ҳамда бошқа ҳиндшунос олимларнинг кўрсатишларича,

ҳинд фалсафасининг шаклланишидаги ижтимоий-тарихий омил бу орий
қабилаларининг Ҳиндистонга кириб, уни забт этиши натижасида янги
маданиятни барпо этиши ва бу жамиятга хос бўлган табақаланишнинг юзага
келиши ҳисобланади. Ҳинд фалсафасининг ғоявий манбалари бу муқаддас
Ведалар ҳамда “Маҳабҳорат”, “Рамаяна” каби достонлар ҳисобланиб, улар


background image

15

диний ҳамда онтологик, гносеологик ва антропологик билимларни ўз ичига
олган.

– Абу Райҳон Берунийнинг ҳинд халқининг диний-фалсафий меросини

ўрганиш ва таҳлил этиш соҳасидаги энг йирик хизматлари шундан иборатки,
у қўллаган тадқиқот усули ва услублар ҳозирги илмий-услубий ёндашувларга
яқинлиги билан алоҳида ажралиб туради.

“Абу Райҳон Берунийнинг “Ҳиндистон” асарида онтологик ва

гносеологик муаммолар талқини”

деб номланган диссертациянинг

иккинчи бобида, борлиқ ҳақидаги қарашлар, унинг руҳ билан бирлашиши
ҳамда браҳман-атман тушунчаларининг муносабатлари, туғма билим, хотира,
“метампсихоз”, “реинкарнация” (таносуҳ) каби тушунчаларнинг ўхшаш
томонлари қиёсий таҳлил қилинган. Бундан ташқари, ушбу масалаларни ҳал
қилишда ҳинд фалсафий мактабларининг таълимотлари ҳам ёритиб берилган.

Иккинчи бобнинг биринчи параграфи “Ҳиндистон” асарида онтологик

таълимотлар таҳлили”

деб номланган. Яқин-яқинларда ҳам догматик

мафкура ҳукмронлик қилган пайтларда, мафкуравий стереотиплар
шаклланган бўлиб, унда ҳақиқий фалсафа тарихи фани фақат марксистик
фалсафа билан суғорилган эди. Ваҳоланки, фалсафа тарихи ва унинг
методлари марксизмдан ҳам аввал, ундан мустақил равишда ривожланган
эди. Фалсафанинг илк даврларидан бошлаб аста-секин фалсафа тарихидаги
усуллар ҳам шаклланиб, ривожланиб борди, бу эса фалсафа тарихи фани ва
унинг методологиясининг шаклланиб, ривожланишига олиб келди. Шуни
таъкидлаш керакки, Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда фалсафанинг
ривожланиши билан бир қаторда, фалсафий-тарихий фикрлар ҳозирги даврда
ҳам ўз қимматини йўқотмаган.

Бу борада Беруний ҳинд, юнон ва айрим суфий файласуфларнинг

муштарак ғояларини қиёсий таққослаш усули орқали аниқлаган. Аллома
“Ҳиндистон” асарида борлиқ тушунчасини таҳлил қилар экан, юнон, ҳинд ва
айрим суфий файласуфларнинг ушбу масала юзасидан қарашлари
ўхшашлигини аниқлади. Бу ўхшашлик уларнинг барчасига хос бўлган
“ҳулул” ва “иттиҳод” тушунчаси орқали намоён бўлди. “Юнонларнинг
сўзлари билан биргаликда бошқаларнинг сўзларини баён қилмайман,
фақатгина суфиянинг ёки насоро тоифаларидан биронтасининг сўзини қўшиб
баён қиламан. Чунки ҳаммаларининг ҳулул ва иттиҳод хусусидаги
тушунчалари бир-бирига яқиндир”

1

, – деб уқтиради Беруний.

Мутафаккирнинг ёзишича, қадимги юнонлар борлиқни чексиз ва

абадий ҳамда ундаги барча моддий – ашёлар биргина нарсадандир, деб
ҳисоблаганлар. Масалан, Фалес сувни, Гераклит оловни ва ҳ. к. Биз моддий
– ашёлар деб билган нарсаларни юнонлар биринчи сабаб деб қараганлар.
Шунинг учун уларнинг қадимги натурфалсафий қарашларини пантеистик
қарашлар деб ҳисоблаш мумкин.

Пантеистик қарашларни суфий мутафаккирларда ҳам учратиш мумкин.

Улар табиатни илоҳийлаштирганлар. Худо – барча сабабларнинг сабаби.

1

Абу Райҳон Беруний. Ҳиндистон. Танланган асарлар. II жилд. – Тошкент: Фан, 1965. – Б.28.


background image

16

Унинг нури ҳар ерда ва ҳар нарсада – сувда, ҳавода, ерда мавжуддир. Абу
Райҳон Берунийнинг таъкидлашича, ҳиндларда борлиқ ягона Брахмандир.
Беруний ҳинд фалсафасида табиат олий тангри (Браҳман) билан қоришиб,
уйғунлашиб кетганлигини, унда Браҳман ҳамма нарсани яратгувчи зот бўлиб,
шу борлиқда турли-туман шаклда кўринишини таъкидлайди. Беруний бу
ҳақда шундай ёзади: “Тангрининг борлиги ҳақиқий борлиқдир; чунки
мавжудот у билан барқарор, уни бор деб туриб мавжудотни йўқ деб фикр
қилиш мумкин; аммо уни йўқ деб, мавжудотни бор деб фикр қилиш мумкин
эмас”

1

.

Беруний юнон, ҳинд ва айрим суфий файласуфларнинг борлиқ

ҳақидаги қарашларини қиёсий таққослаб, улардаги ўхшашлик табиатни
руҳлантиришда бўлганлигини кўрсатган.

Шунингдек, Беруний ҳинд фалсафасидаги борлиқ ҳақидаги масалани

ёритишда бир қанча ҳинд мактаби вакилларининг қарашларини келтирган.
Жумладан, санкхья мактабининг материя ва руҳ муносабатини таҳлил
қилган. Санкхья мактабининг вакиллари табиат пракрити (материя)нинг
энергия – руҳ (пуруша) билан қўшилишининг узоқ давом этган эволюцияси
оқибатида вужудга келган, деб таъкидлаганлар.

Тадқиқотчи Г. Носирходжаеванинг таъкидлашича, Берунийнинг

санкхья мактаби бўйича фикрлари собиқ совет даврида материалистик
руҳиятда талқин қилинган. Муаллиф бунда иккита тамойил аралашиб
кетганлигини таъкидлайди, яъни биринчи тамойил борлиқнинг асосида нима
ётганлиги бўлса, иккинчи тамойил ҳаракатни келтириб чиқарадиган сабаб
масаласидир. Уларнинг фикрича, олам, борлиқ худо томонидан яратилган,
аммо оламдаги ҳаракатнинг сабаби моддий шаклларда, деб ҳисоблайдилар.
Бу борада тадқиқотчи Г. Носирходжаева шундай ёзади: “Яқин давргача
бизнинг фалсафий адабиётларимизда санкхья мактабининг тарафдорларига
материалистик тизим сифатида қарашар эди”

2

. Ваҳоланки, бу ўринда

оламнинг борлиғи ва унинг бирламчи сабаби ҳақида фикр юритилмаган,
балки бу ерда оламнинг ҳаракати назарда тутилган.

Беруний ўзининг “Ҳиндистон” асарида санкхья таълимотининг ҳаракат

тамойилини тушунтириш учун шол ва кўр мисолини келтиради. Унинг бу
мисолида шол (руҳ) пуруша бўлса, кўр (материя) пракритидир. Пуруша барча
нарсаларни кўришга ва англашга қодирдир, лекин у ҳаракатсиздир. Пракрити
эса фаол ҳаракатланади, аммо унинг ҳаракати тартибсиз, билимсиз тусга эга.
Фақат уларнинг бирлашиши, қўшилиши натижасидагина ҳаракат тўғри
йўналишга солинади, хаос ўрнига тартиб юзага келади ва иккаласи ҳам ўз
мақсадига эришади.

Берунийнинг фикридан кўринадики, санкхья таълимотича, дунёнинг

асосида моддий ва руҳий субстанциялар бирлиги ётади. Пракрити ва пуруша
ажралмасдир, агарда улар бир-биридан ажралса, ҳеч қандай ҳаракат юзага
келмайди.

1

Абу Райҳон Беруний. Ҳиндистон. Танланган асарлар. II жилд. – Тошкент: Фан, 1965. – Б.47.

2

Носирходаева Г. Проблемы историко-философской мысли в трудах Беруни. Дисс. на соиск. канд. филос.

наук. – Ташкент, 2001. – С.125.


background image

17

Хуллас, Беруний берган маълумотларга кўра ҳиндларнинг энг қадимий

ва муқаддас китоби Ведалар ҳисобланиб, унда ифодаланган ғояларнинг
кўпчилиги диний мазмунда бўлса ҳам, онтологик, гносеологик,
антропологик, антропоморфистик қарашлар доирасидаги билимларни ҳам ўз
ичига олган эди. Берунийнинг ҳинд фалсафасидаги борлиқ масаласи, асосан,
уч йўналишда ифода қилинган: а) ҳинд фалсафасидаги онтологик муаммолар
мифологик-диний ва фалсафий нуқтаи назардан таҳлил қилинган; б) ҳинд
фалсафасида ифодаланган табиий-илмий муаммоларни таҳлил қилиш
жараёнида борлиқ масаласи гносеологик характерга эга бўлган ҳамда субъект
ва объект ажралмас бирликда олинган; в) аллома илк маротаба ҳинд
фалсафасини тарғиб қилган мактаб вакилларининг таълимот ва ғояларини
тадқиқ қилган.

Диссертациянинг “Ҳинд фалсафасидаги гносеологик муаммолар

таҳлили” деб

номланган иккинчи параграфида Абу Райҳон Берунийнинг

ҳинд фалсафасидаги классик таълимотлар асосида билиш ва билим
муаммолари доирасини таҳлил қилганлиги ҳар томонлама асослаб берилган.
Қадимги давр ҳинд фалсафасидаги билиш масалалари кўпроқ диний ғоялар
билан уйғунлашиб кетган. Шунинг учун ҳам алоҳида инсон абсолют субъект
(Браҳман)га қай даражада қўшилиб кета олса, шу даражада субъект бўла
олади, деб қаралган. Субъект ўз билиш қобилияти ва тажрибасини
ривожлантириш орқали ҳақиқатни очиб беришга ҳаракат қилади. Шу
маънода, ҳинд фалсафасининг классик анъаналарида ҳақиқат бу онгимиз
мазмунининг объектив ҳолатига мувофиқлиги деб таърифланади. Бироқ
қадимги ҳинд фалсафий мактабларининг аксариятида ҳақиқатни аниқлашга
доир турли хил бир-биридан фарқ қилувчи ёндашувлар шаклланган. Бу
ёндашувлар орасидаги асосий фарқ шундаки, агар астика (Ведани тан
олувчи) мактаб вакиллари ҳақиқатни бирор борлиқ (ёки Брахман)қа тегишли
нарса десалар, настика (Ведани тан олмайдиган) мактаб вакиллари уни
бизнинг онгимизнинг билиш мазмуни характеристикаси, унинг мантиқий
боғланган нутқ, ҳукм (руҳ)да ифодаланиши деб билганлар. Бундан
кўринадики, биринчи ҳолатда ҳақиқат бу ўз-ўзича борлиқ (Брахман)дир,
иккинчи ҳолда эса бизнинг бу борлиқ ҳақидаги ҳақиқат (ўзлигимиз)ни
билишимиз билан белгиланади. Ҳинд фалсафаси вакиллари билишнинг
вазифасини моҳиятга эришиш деб билган эканлар, ҳақиқат (Браҳман)ни
нарсаларнинг асл моҳиятини ифодаловчи ишончли билим, деб тушуниш
ҳиндларнинг гносеологик таълимотларида асосий мақсад бўлган.

Муаллиф фикрича, ҳинд фалсафасида билишнинг мақсади бу ҳақиқатга

эришишдир. Ҳақиқат эса бу нарсаларда яширинган Браҳмандир.

Ҳинд фалсафасида билиш масалалари объект (Брахман) ва субъект

(атман) муносабати доирасида ҳал этилган. Бунда билиш объекти субъект
тушунчасига боғлиқдир, унга қарама-қарши қўйилмаган. Шу ўринда
таъкидлаш керакки, фақат объект (Браҳман)нинг субъект (атман)га
боғлиқлиги унинг субъект томонидан идрок этилиши ёки тақозо этилиши
маъносида тушунилмаслиги лозим, чунки оламдаги нарса ва ҳодисалар


background image

18

уларга объект фаолияти йўналтирилгандагина мутлақ ҳақиқатга айланади.
Упанишадлар таълимотида атман инсонни фаолият субъектига айлантириб,
бу фаолиятнинг объектлари қобиғини аниқлайди, яъни оламдаги нарсалар
унинг фаолиятининг объектлари ҳолида эмас, субъект (атман) томонидан
фойдаланилаётганлиги ва ўзгартирилаётганлиги учун қизиқтиради, деб
қаралади.

Демак, Упанишадаларда инсон фаолиятининг эволюцияси давомида

билиш жараёни амалий фаолиятдан ажралиб чиққанлигини кўриш мумкин.

Оламни билиш масаласида Беруний ҳинд, юнон ва айрим суфий

мутафаккирларнинг фикрларини қиёсий таҳлил қилар экан, уларнинг
барчаларида билиш, аслида, унутилган нарсаларни хотирлашдир. Бундай
хотирлаш жоннинг танадан-танага кўчиши билан боғлиқдир. Ҳиндлар
бундай кўчишни “реинкарнация” деб аташса, юнонлар “метампсихоз” деб
атайдилар. Берунийнинг зукколиги ва донолиги шундаки, у “Сансара”ни ҳаёт
чархпалаги ниҳоясиз, қандайдир доимо такрорланадиган жараён деб
билмасдан, унга тараққий этадиган жоннинг такомили ва ривожланиши
сифатида қараган

1

. Бундан кўринадики, реинкарнация қандайдир беъмани

жоннинг танадан-танага кўчиш жараёни эмас, балки жоннинг руҳий
эволюция жараёни деб кўрсатилган. Бу фикрларнинг барчасида билиш
воқеликнинг инсон онгидаги инъикоси эмас, балки олдинги ҳаётдаги
жоннинг таассуротлари ва хотираларидир. Жон бошқа танага ўтгандан
кейин, хотирадаги билим қайтадан жонланади ва эсга тушади. Жон танага
кирганида, унинг хотираси заифлашади. Барча билимлар инсон жонида,
қалбида мужассамлашган бўлиб, хотира орқали юзага чиқади.

Юнон, ҳинд ва айрим суфий мутафаккирларнинг фикрича, тафаккур

инсоннинг ҳаёти давомида шаклланиб боради ва унинг асосий вазифаси
инсоннинг моддий оламга мослашишига ёрдам беришдир. Ҳиндларда
жондаги билим руҳий тусга эга бўлиб, инсоннинг ҳаёти давомида
шаклланмайди, балки туғилиши биланоқ ҳосил бўлиши кўрсатилган.
Беруний ҳиндларда туғма билимларни уч йўл билан, яъни туғилишидаёқ илм
ва ҳикмат эгаси бўлмиш ҳикматшунос Капилла мисолида, илм бирозгина
вақтдан кейин илҳом билан Бароҳим болалари мисолида ҳамда учинчи йўли
бир қанча вақт давомида ўқиб, ўрганиш билан илм ҳосил бўлишини кўрсатиб
берган. Жон танага кирганда, туғма билимларнинг кўпи хотирада заифлашиб
қолади. Шунинг учун тафаккур ушбу заифлашган хотирани кучайтиришга
ёрдам бериши керак. Қайта-қайта ёдлаш, қайтариш орқали хотира кучайиб
боради. Натижада жондаги туғма билимлар ҳам хотирага туша бошлайди.

Мутафаккирнинг фикрича, қалбдаги билим билан тафаккур бир-бирига

узвий боғлиқ бўлиб, улар бир-бирига хизмат қилиши керак.

Шундай қилиб, муаллиф ҳинд фалсафасидаги гносеологик масалалар,

асосан, объект ва субъект муносабатлари ҳамда инсоннинг билиш
жараёнидаги билим ва объект доирасида шаклланган, деб ҳисоблайди. Ҳинд

1

Жўрақулов Ф. Абу Райҳон Беруний табиий-илмий ва ижтимоий-фалсафий меросининг Ғарб олимлари

томонидан тадқиқ этилиши /тарихий-фалсафий таҳлил/ Фал.фан.ном.даражасини олиш учун ёз. дис. –
Тошкент, 2007. – 96 – 97- б.


background image

19

фалсафасидаги билиш жараёни рационал ҳамда иррационал тусга эга.
Беруний рационал билимни ақлий билим деб атаган ва унинг асосида
кузатиш, таққослаш, тажриба каби усуллар ётишини кўрсатган. Шу билан
бир қаторда, аллома иррационал (қалбдаги), яъни туғма билимларни алоҳида
бир гуруҳга ажратган ва у ҳақда юнон, ҳинд, суфий мутафаккирларининг
қарашларини қиёсий таққослаган.

Хуллас, диссертант Абу Райҳон Берунийнинг “Ҳиндистон” асарида

онтологик ва гносеологик муаммолар талқинини қуйидагилар билан
изоҳлайди:

Ҳиндларнинг борлиқ ҳақидаги қарашлари диний-мифологик

характерга эга бўлиб, бу қарашларда табиат худо билан бирлашиб кетган.
Табиатни бундай руҳлантириш юнон ва айрим суфий файласуфларнинг
қарашлари билан муштарак эканлиги ва уларнинг пантеистик харакатерга
эгалиги талқин қилинган.

Ҳинд фалсафасидаги онтологик қарашларда диний-мифологик

хусусиятларни объект (Браҳман) ва субъект (атман) муносабатлари орқали,
яъни Браҳман объектив шаклдаги худо бўлса, атманни субъект шаклидаги
худо сифатида кўришимиз мумкин. Шунинг учун уларнинг онтологик
қарашлари гносеологик қарашлари билан қоришиб, уйғунлашиб кетган.

Абу Райҳон Беруний ҳинд фалсафасидаги гносеологик қарашлар

иррационал диний характерга эга эканлигини кўрсатиб, хилма-хил мактаб
таълимотлари ҳамда юнон, ҳинд ва айрим суфий мутафаккирларнинг
қарашларини қиёсий таҳлил қилган.

Ҳинд фалсафасининг гносеологик қарашларида Беруний туғма

билим, ақлий билим ҳамда интуитив (қалбдаги) билим бирлиги ҳақидаги
ҳинд, юнон ва айрим суфий файласуфларнинг ғоялари ўхшаш эканлигини
ёритиб берган.

Илмий ишнинг

“Абу Райҳон Берунийнинг “Ҳиндистон” асаридаги

ижтимоий қарашлар таҳлили”

деб номланган учинчи бобида ҳинд

жамиятининг ахлоқий қарашлари диний қарашлар билан қоришиб
кетганлиги, уларнинг илдизи бир эканлиги кўрсатилган. Ушбу бобда ҳинд
жамиятининг ижтимоий-тарихий ривожланиши табақаланишга олиб
келганлиги таҳлил қилинган. Бошқа халқлар қатори ҳиндлар ҳам ростгўйлик,
мардлик, олижаноблик, меҳр-мурувват каби фазилатларни улуғлайдилар.
Аллома ҳиндларнинг ижтимоий-ахлоқий ва диний қарашларини талқин
қилишда бағрикенглик, толерантлик тамойилларига амал қилганлиги
ёритилган.

“Ҳиндистон” асарида жамият тузилишининг асосий хусусиятлари”

деб

номланган биринчи параграфида Берунийнинг ҳинд жамияти ҳақидаги
қарашлари ва ғоявий манбаларга оид таҳлиллари кўрсатиб ўтилган.

Қадимги ҳинд фалсафасида жамият, ундаги муайян диний қарашлар ва

таълимотлар турли усуллар воситасида муросага келтирилган. Шунинг учун
ҳам ҳиндлар инсоний муносабатларни ва ижтимоий ҳаётни тартибга солишда
диний қадриятлардан кенг фойдаланганлар, чунки ҳинд халқи диннинг


background image

20

инсонга хос бўлган поклик, эзгу ниятини улуғлаган, ҳатто давлат
бошқарувида умумманфаат ва ғоялар муштараклигини таъминлашга
чақирган. “... Бир қориндан бир вақтда икки бола туғилганидек, подшоҳлик
ва дин иши бирлашиб буйруқ тўлиқ ва тугал бўлади”

1

. Уларнинг эътиқодича,

диний қадриятлар ўз даврида инсонлар ўртасидаги тотувлик ва ҳалолликни
шакллантириб, Яратганнинг олдида гуноҳ қилмаслик учун ҳаётга
бағрикенглик мезонларини татбиқ этишга хизмат қилади.

Жамият ҳақидаги дастлабки қарашлар ҳинд халқлари томонидан

яратилган ва фалсафий маъно-мазмунга эга бўлган эртаклар, достонлар,
афсоналарда ҳам ўз ифодасини топган. Жумладан, ҳамма нарсага қодир
инсон образи ва эзгуликка йўғрилган одил жамият ғояси қадимги ҳинд
Ведаларида тасвирланган. Ведаларда нафақат олам, балки унинг таркибий
қисми ҳисобланган жамият ҳам бир бутунликда акс эттирилган.

Диссертацияда Беруний қадимги ҳинд жамиятининг пайдо бўлишида

табиий-географик омилнинг пайдо бўлиши ҳал қилувчи рол ўйнаганлигини
асослашга ҳаракат қилиб, унда оила, тил ва маданиятнинг аҳамияти беқиёс
эканлигини кўрсатган. Беруний бу ўринда тиллар ва инсонларнинг ранг-
баранглиги худо томонидан яратилган деган турли қарашларга қарши
чиққан. Диссертантнинг фикрича, алломанинг бундай фикрлари ўша давр
учун муҳим прогрессив аҳамиятга эга эди. Шунингдек, аллома жамиятни
бошқаришда, ўша даврда давлат тепасидаги ҳокимлар ва дин пешволари
ўйлаганча, жамият подшога хизмат қилмай, подшо жамиятга хизмат қилиши
кераклигини тушунтирган.

Абу Райҳон Беруний қадимги ҳинд халқининг ижтимоий-сиёсий

ҳаётидаги ўзгаришларни таҳлил қилар экан, асрлар мобайнида ижтимоий
ўзгаришлар жараёнида унинг таркиби ўзгариб борганлигини аниқлайди.
Шунингдек, аллома ҳинд халқига хос ижтимоий табақалар деганда, урф-
одатлар ёки қонун билан мустаҳкамланган, авлоддан-авлодга мерос сифатида
ўтадиган ҳуқуқ ва бурчларга эга бўлган синфлар таркибидаги ижтимоий
бирликлар назарда тутилишини кўрсатиб ўтади.

Қадимги ҳинд фалсафасида жамият тушунчаси, аввало, кишилар

жамоаси, уларнинг бирлигини ифодалаш маъносида ишлатилган ва бундай
ёндашув кўпроқ диний қарашлар билан қориштириб юборилган.
Берунийнинг фикрича, жамият шунчаки кишилар йиғиндиси эмас, балки у,
аввало, ўзаро бир-бири билан ижтимоий алоқада бўлган кишиларнинг
бирлигини ифодаловчи тушунча ҳисобланади. Шунингдек, жамиятнинг
ижтимоий ҳаёти ундаги мавжуд кишилар, турли ижтимоий бирликлар ва
уруғлар орасидаги турли-туман алоқа ва муносабатларни ҳам ўз ичига
қамраб олган. Беруний турли халқлар тўғрисидаги маълумотларни ёзиб
қолдирганлиги ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, асрлар мобайнидаги ижтимоий

ўзгаришлар жараёнида ҳинд халқининг синфий таркиби ўзгариб борганлиги
аниқланган. Диссертант Берунийни том маънода ўз даврининг этносоциологи

1

Абу Райҳон Беруний. Ҳиндистон. Танлланган асарлар. П-жилд. –Тошкент:Фан, 1965. -Б.88.


background image

21

деб ҳисоблайди. Аллома “Ҳиндистон” асарида нафақат ҳиндлар, балки
форслар, яҳудийлар, христианлар, араблар, турклар тўғрисида ҳам қимматли
маълумотлар ёзиб қолдирган. Шунингдек, Берунийнинг ҳинд жамиятининг
ички тузилиши, халқнинг диний маросимлари, никоҳ муносабатлари каби
масалаларга муносабатлари ҳам ёритилган.

Ушбу бобнинг иккинчи параграфи “Ҳиндистон” асарида ижтимоий

ҳаёт ва дин ўртасидаги муносабатларнинг таҳлили” деб номланиб, унда
ҳиндларнинг ижтимоий ҳаёт ва дин тўғрисидаги қарашлари, улар
талқинидаги ижтимоий-диний идеалларнинг аҳамияти таҳлил этилди.

Ҳиндларда ижтимоий ҳаётнинг бир бутунлигида мавжуд бўлган, қайта

тикланадиган, ўзгартириладиган ва ҳатто кўчиб юрадиган (реинкарнация)
руҳ барча нарсаларда эмас, балки фақат инсонларнинг фаолиятида амалга
ошади ва шу фаолият туфайли комилликка эришади, деб тушунилган. Бу
жараённи Беруний қиёсий жиҳатдан қуйидагича изоҳлайди: “Шаҳодат
калимаси – мусулмонлар динининг шиори, тангрини уч зот (Жаброил,
Марьям ва Исо)дан иборат дейиш – насроний динининг аломати, шанба куни
(байрам қилиб) тирикчиликка қарамаслик яҳудийликнинг белгиси
бўлганидек, таносуҳ ҳиндлар динининг нишонидир. Ҳиндларда таносуҳга
ишонмаган киши бўлмайди ва унга ишонмаганлар улар динидаги
кишилардан саналмайди”

1

.

Диссертантнинг

фикрича,

ҳиндларнинг

ижтимоий

ҳаёт

муносабатларида дин муҳим мавқени эгаллайди. Берунийнинг “Ҳиндистон”
асарида кўрсатилишича, айнан дин ҳинд халқи дунёқараши, онги, турмуш
тарзи ва хулқ-атворининг шаклланишига фаол таъсир кўрсатган. Шунинг
учун динга бўлган алоҳида эътибор ҳинд халқининг барқарор ҳаёт
кечиришига, жамиятнинг ривожланишига асосий замин бўлган. Ўз
навбатида, ҳиндлар диний эътиқод ва ғоялар ҳукмронлик қилган асрни
“Олтин аср” деб атаганлар. Ҳиндларнинг динга бўлган эътиборлари
фалсафий характерга эга бўлган. Шунинг учун ҳам Абу Райҳон Беруний
ҳиндларнинг шариат йўллари ва қоидалари ҳикматшунос кишилари –
ришилар томонидан тузилганлигини қайд этиб ўтади.

Алломанинг “Ҳиндистон” асарида бир неча боблар ҳиндларнинг диний

эътиқоди, урф-одатлари, расм-русм ва маросимларига бағишланган. Ўз
навбатида, аллома юқори табақа билан авом халқнинг эътиқоди ҳар бир
халқда ҳам бир-биридан фарқ қилишини ва бунда юқори табақа ақлий
нарсалар устида мушоҳада юритса, авом халқ табиати эса аслдан келиб
чиққан шохобчалар билан қаноат қилишини ҳамда улар асл-асоснинг
текширилишини истамаслигини таъкидлайди.

Беруний ҳинд халқининг ижтимоий ҳаёт ва дин тўғрисидаги

қарашларида бағрикенглик, тинч-тотув яшаш, бир-бирига ўзаро ёрдам
қилиш, ҳурмат билан қараш кераклиги ҳақидаги қарашларига алоҳида
эътибор берган. Дарҳақиқат, аллома онгли равишда ҳинд халқига хос ўзаро
бир-бирини тушуниш, бир-бири билан оқилона муносабатда бўлиш,

1

Абу Райҳон Беруний. Ҳиндистон. Танлланган асарлар. II жилд. – Тошкент: Фан, 1965. – 55- б.


background image

22

уларнинг ҳамжиҳатлик туйғулари асосларини излайди. Абу Райҳон Беруний
ҳиндларнинг баъзи бир диний ақидаларини кескин танқид остига ҳам олади.

Абу Райҳон Беруний Ҳиндистонда шаклланган ҳиндуизм, буддизм,

жайнизм каби динларнинг пайдо бўлиши, уларнинг асосчилари ҳамда
улардаги расм-русм ва маросимлар ҳақида “Ҳиндистон” асарида батафсил
маълумот берган.

Мавжуд барча динларнинг бош вазифаси инсонга ўзгарувчан ва

ўткинчи ҳисобланган ҳаёт қийинчиликларини сабр-бардош билан енгиш,
унинг синовларига маънавий, руҳий тайёргарлик кўришдан иборат деб
белгиланган. Ҳар қандай диннинг негизини учта элемент ташкил этади,
дейди аллома. Булар: илоҳ ҳақидаги тасаввурлар, диний эътиқод ва шу
эътиқодни намоён қилувчи диний расм-русумлар.

Беруний таносуҳга таъриф бериб: “Жон ва модданинг иккаласи

томонидан (кутилган) истак тўла ҳосил бўлгунича, жоннинг ана шу хилда
бир бадандан кетиб, бошқасига кўчишига таносуҳ дейилади”

1

, – деб

уқтиради. Бу ўринда, аллома ҳинд диний дунёқарашининг асосини ташкил
этувчи жоннинг абадийлигини, ҳалок ва йўқ бўлмай барқарор бўлишини,
аммо, шу билан бирга, у эскирган кийимни янгисига алмаштириш сингари
бир бадандан бошқасига кўчишини изоҳлайди.

Беруний ҳиндлар диний дунёқарашининг асосий манба сифатида

Ведалар муҳим ўрин эгаллашини таъкидлаб, унда яхши ишларга тарғиб
қилиш ва ёмон ишлардан қайтариш баён қилинади.

Абу Райҳон Беруний ҳинд халқига хос ижтимоий ҳаёт ва дин

муносабатларини таҳлил қилиш орқали кўпгина маълумотларни қўлга
киритади. Мазкур маълумотлар ўзининг ҳаққонийлиги ва тарихийлиги билан
ҳам алоҳида ажралиб турган. Диссертантнинг фикрича, алломанинг ўзига хос
тажриба ва тафаккур услуби юқори даражада бўлган, чунки у диний
манбаларни таққослаш ва солиштириш билан улардаги мураккабликларни
ҳал этишга, афсонавий диний воқеаларни билишга ҳаракат қилган ва илмий
хулосалар чиқарган. Ижтимоий ҳаёт ва дин муносабатларини таҳлил қилиш
орқали ўша даврда мавжуд бўлган турли динларнинг моҳияти, уларнинг
ўзаро муносабати, тарихи, жамиятда тутган ўрни каби масалаларни ҳал этган.

Хулоса қилиб, ҳинд халқига хос бўлган диний ишонч ва эътиқод

кўпқиррали, кўп йўналишли ҳодиса бўлиб, уларнинг ҳар бирида ана шу
масалалар ўзига хос шаклда акс этган. Ҳиндлар диний дунёқарашининг
асосини Ведалар ташкил этиб, унда бутун табиатнинг илоҳийлиги ҳақидаги
таълимот илгари сурилган. Аллома ҳиндларда дин инсонни ахлоқий
камолотга етказиш воситаси бўлганлигини, улардаги диний эътиқод билан
ахлоқий меъёрларнинг илдизлари бир эканлигини таъкидлаб ўтади.

Учинчи бобнинг “Жамиятдаги ахлоқий қарашлар мақоми”

деб

номланган учинчи параграфида Абу Райҳон Берунийнинг “Ҳиндистон”
асарида ёритилган ҳинд фалсафасидаги ахлоқий қарашлар нафақат ўша

1

Абу Райҳон Беруний. Ҳиндистон. Танланган асарлар II–жилд. –Тошкент:Фан, 1965. - Б.56.


background image

23

даврда, балки ҳозирги давр учун ҳам муҳим аҳамиятга моликлиги таҳлил
этилган.

Маълумки, жамиятда ахлоқ меъёрлари барча инсонларга тааллуқли

ҳисобланади. Бироқ ҳиндларда бу масалага табақалашганлик нуқтаи
назаридан ёндашилган, яъни улар браҳманларни юксак ахлоқ эгаси сифатида
тушунган бўлсалар, шудраларга, аксинча, ахлоқсизликнинг реал кўриниши
деб қараганлар. Ваҳоланки, бундай ижтимоий-ахлоқий муносабатлар ўз
мантиғига эга эмас. Шунинг учун ҳам аллома ҳиндларнинг баъзи бир
ахлоқий ва диний қарашларига ўзининг танқидий муносабатини билдирган.
Аксарият фалсафий адабиётларда ахлоқ жамиятдаги муносабатларда
инсоннинг онгли фаолияти, ҳис-туйғуси ва эътиқоди нуқтаи назаридан
таҳлил қилинади. Ҳинд халқига хос ахлоқий муносабатлар ҳам худди шу
тартибда амал қилганини аллома аниқлаган ва унга ўз муносабатини
билдирган. Аллома келтириб ўтган маълумотлар шундан далолат берадики,
ҳинд халқига хос ахлоқий қадриятлар, муштарак ахлоқий тушунчалар,
ахлоқий тамойил ва меъёрларни барча минтақалар ҳамда миллатлар учун ҳам
хос эканлигини таъкидлаб ўтади. Зеро, ҳиндлардаги муҳаббат туйғуси,
бағрикенглик, эзгулик, ростгўйлик, сахийлик каби ахлоқий фазилатлар, том
маънода, бошқа миллат ва халқларга ҳам хосдир. Ҳиндлар ўзларининг диний-
фалсафий қарашларида ахлоқий қадриятлар инсоннинг камол топишида
катта рол ўйнашини, унга эзгуликка қараб бориш ва ёвузликдан қочиш
йўлини кўрсатишини кўп бор таъкидлаб ўтганлар. Ўз навбатида, улар ахлоқ
инсоннинг ўз ички дунёсини билиш учун калит вазифасини ўташи, айни
пайтда, унга ўзгалар хатти-ҳаракатларини ахлоқий жиҳатдан баҳолаш
кераклигига қаттиқ ишонганлар ва бундай қобилиятга эга ақлли
кишиларнинг фазилатларини улуғлаганлар.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ҳиндлар қатъий эътиқод ва фаолият

асосида инсондаги гуманистик туйғуларнинг шаклланишига эътибор
қаратиб, зўравонлик, адолатсизлик, инсофсизлик каби қатор иллатлардан
халос бўлиши учун юксак инсоний фазилатларга амал қилиб яшаш
лозимлигини ва доимо комилликка интилиш кераклигини уқтирадилар.

Мазкур бобда тадқиқ этганимиз жамият тузилиши, инсоннинг унда

тутган ўрни ва мақоми, диний қадриятлар, ахлоқий тушунча ва меъёр каби
масалалар қуйидаги хулосаларга олиб келади:

Аллома қадимги ҳинд халқининг жамият ҳақидаги дастлабки

қарашлари улар томонидан яратилган ва фалсафий маъно-мазмунга эга
бўлган эртак, достон, афсоналарда ўз ифодасини топганлигини, хусусан,
ҳамма нарсага қодир инсон образи ва эзгуликка йўғрилган одил жамият ғояси
қадимги ҳинд Ведаларида тасвирланганлигини кўрсатган. Шунингдек,
жамиятнинг ички тузилиши, халқнинг урф-одатлари, оила ва никоҳ
муносабатлари, ахлоқ меъёрлари каби масалалар ўрганилган. Ҳиндлар
ҳақиқат ва адолатни, қонун ва тартибни, меҳр ва мурувватни юксак
баҳолаганлар ва қадрлаганлар.


background image

24

ХУЛОСА


Тадқиқот натижалари бўйича қуйидаги хулосалар чиқарилган:

Биринчидан,

Абу

Райҳон

Берунийнинг

ҳинд

маданияти,

табиатшунослиги ва фалсафаси муаммоларига бўлган қизиқиши, аллома
томонидан амалга оширилган тарихий ва илмий тадқиқотлар ўзининг
ҳаққонийлиги ва холислиги билан алоҳида ажралиб туради. Бу борадаги
алломанинг илмий мероси нафақат ўзининг тарихийлиги, балки замонавий
руҳи билан ҳам жаҳон фалсафаси дурдоналарини тадқиқ этишда
фундаментал аҳамият касб этади.

Иккинчидан,

Беруний ҳинд фалсафаси шаклланишининг ижтимоий-

тарихий ва ғоявий манбалари ҳақидаги фикр-мулоҳаза ва илмий
хулосаларида ҳинд фалсафасига тааллуқли тарихий манбаларни йиғиш ва
таҳлил этиш учун тарихни билиш услубини янада такомиллаштиришга
алоҳида эътибор берган. Бунда у мантиқий тафаккур, таҳлил ва
умумлаштиришнинг аҳамиятини кўрсатиб берган .

Учинчидан,

қатор тадқиқотчилар томонидан Берунийнинг улкан

илмий меросини тадқиқ этиш борасида самарали ишлар амалга оширилган
бўлса-да, ҳинд фалсафаси аллома томонидан тадқиқ қилинишининг илмий ва
методологик аҳамияти ҳақида махсус тадқиқот ишлари етарлича амалга
оширилмаганлиги учун кўпгина масалалар ҳанузгача очиқ қолган. Шу нуқтаи
назардан аллома дунёқарашини тадқиқ этишнинг методологик аҳамиятини
ёритиш мамлакатимиз фалсафа тарихи фанининг долзарб масалаларидан
биридир.

Тўртинчидан

, аллома юнон, ҳинд ва суфий мутафаккирларининг

борлиқ ҳақидаги қарашларини қиёсий таққослаш усули орқали улардаги
ўхшаш ғояларни аниқлагани ва бу муштарак ғоялар пантеистик характерга
эга эканлиги ҳамда бугунги фалсафа тарихи фан методологиясининг ривожи
учун қимматлилиги аҳамиятга моликдир.

Бешинчидан,

Беруний ҳинд, юнон ва суфий файласуфларнинг

гносеологик таълимотини ёритишда муштарак ғояларни аниқлаган ва
уларнинг барчасида билиш, аслида, унутилган нарсаларни хотирлашдир,
деган хулоса чиқарган. Ҳинд фалсафасида билиш жараёни объект ва субъект
муносабатларининг бир бутунликда олиб ўрганилишини алоҳида таъкидлаш
лозим.

Олтинчидан,

Абу Райҳон Беруний том маънода ўз даврининг

этносоциологи бўлган. У турли халқлар, хусусан, ҳинд жамиятининг ички
тузилиши, урф-одатлари, анъаналари, оилавий муносабатлари ҳақида
қимматли маълумотларни таҳлил қилади, қолаверса, ҳинд фалсафаси
вакилларининг жамият ва инсон моҳиятан бир-бири билан узвий боғлиқ
эканлигини, лекин уларни бир-бири билан айнанлаштириш ҳамда қарама-
қарши қўйиш хато эканлигини кўрсатгани муҳимдир.

Еттинчидан,

аллома ҳинд халқининг ижтимоий ҳаёт ва дин

тўғрисидаги қарашларида бағрикенглик, тинч-тотув яшаш, ўзаро ёрдам


background image

25

туйғуларининг ғоявий асосларини излайди. Ҳинд файласуфлари эса диний
тафаккурнинг эътиборли анъаналарини ривожлантириб, уларда кўтарилган
муаммоларга яқин муносабатларни ишлаб чиққанликларини таъкидлаши
эвристик аҳамиятга моликдир.

Саккизинчидан,

ҳинд фалсафаси жамиятдаги ахлоқий қарашларнинг

мақоми ҳақидаги таълимотларида, Беруний келтирган маълумотларга кўра,
ҳиндлар қатъий эътиқод ва фаолият асосидаги гуманистик туйғулар, инсоний
фазилатларга амал қилиб яшаш, комилликка интилиш лозимлигини
таъкидлаганлар. Улар ҳақиқат ва адолатни, қонун ва тартибни, шафқат ҳамда
мурувватни, эркинликни юксак қадрлаганлар.

Амалий тавсиялар

:

– Абу Райҳон Беруний ижодини ўрганиш борасидаги мустақиллик

давригача олиб борилган ишларни янгидан, холисона ўрганиш, таржима
ишларини давом эттириш ва чоп этишни кенгайтириш масаласида аниқ,
конструктив илмий таклиф-тавсияларни ишлаб чиқишга эътиборни
кучайтириш лозим;

– фалсафага оид тадқиқотларда аждодларимизнинг бой илмий

меросини жаҳон файласуфларининг қарашлари билан қиёслаган ҳолда
ўрганиш ва бу билан жаҳонга бой маънавий-маданий меросимизни тарғиб
қилиш зарур;

– ҳинд халқи маданиятининг анъанавий ва замонавий кўринишларини

уйғунликда, кенг қамровли тадқиқ этиш зарурати мавжуд. Шу маънода, ҳинд
халқлари маданиятини қиёсий ўрганишга оид махсус тадқиқотлар ўтказиш ва
ушбу йўналишда йиллик алъманахлар нашр эттириш, жумладан, “Ҳинд
халқи маданияти ва фалсафаси” номли журнални ташкил этиш мақсадга
мувофиқдир;

– баркамол авлодни тарбиялаш мақсадида ёшлар маркази фаолиятини

такомиллаштириш зарур. Хусусан, Ҳиндистон марказида ҳиндшунослик ва
берунийшунослик илмини тарғиб қилиш йўлида давра суҳбатлари, илмий-
амалий анжуманлар ташкил қилиш ҳамда бу ҳақда www.tashqiv.uz сайтида
доимий равишда маълумотлар бериш аҳамиятга молик.

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Юлдашева Л. С. Ҳинд фалсафаси Беруний талқинида // Жамият ва

бошқарув. – Тошкент, 2008. №4. – Б. 54 – 56.

2.

Юлдашева Л. С. Аллома давлат тарихини билиш услуби ҳақида //

Фалсафа ва ҳуқуқ. – Тошкент, 2008. №4 – Б. 34 – 36.

3.

Юлдашева Л. С. Абу Райҳон Беруний ҳинд халқи ахлоқий

қадриятларининг мақоми ҳақида // Таълим тизимида ижтимоий-гуманитар
фанлар. – Тошкент, 2009 № 1 – 2. – Б. 149 – 155.

4.

Юлдашева Л. С. Беруний кашф этган ҳақиқатлар // Тафаккур. –

Тошкент, 2009 №3. – Б. 125

126.

5.

Юлдашева Л. С. Абу Райҳон Берунийнинг “Ҳиндистон” асарида

қўлланилган қиёсий таққослаш усулининг аҳамияти // Ўзбекистон Вазирлар


background image

26

Маҳкамаси Тошкент Ислом Университети Илмий-таҳлилий Ахборот-
Тошкент. 2009 № 4. – Б. 23 – 28.

6.

Юлдашева Л. С. Берунийнинг “Ҳиндистон” асаридаги гуманистик

қарашлар // Шарқ фалсафаси қадриятлари ва уларнинг Ўзбекистон маънавий
ҳаётидаги ўрни. Илмий мақолалар тўплами. – Тошкент: ТДШИ, 2009. – Б.196
– 200.

7.

Юлдашева Л. С. Абу Рейхан Бируни о древней индийской

философской школе Санкхья // Диалог Центральная Азия-Индия. Центр
культуры Индии им. Л. Б. Шастри. ТГИВ. – Ташкент, 2009. – С. 189 – 193.

8.

Юлдашева Л. С. Берунийнинг “Ҳиндистон” асарида диний

бағрикенглик масаласи // Миллий ғоя: маънавият ва маърифат. Республика
илмий,

амалий-услубий

конференция

материаллари.

Тошкент:

Университет, 2007. – Б. 291 – 293.

9.

Юлдашева Л. С. Ҳиндуизм динининг ҳинд халқи ҳаётидаги ўрни//

Жанубий Осиё тиллар кафедрасининг 60 йиллик юбилейи материаллари
тўплами. – Тошкент: ТДШИ, 2009. – Б. 93– 97.

10.

Юлдашева Л. С., Қобулниёзова Г. Т. Беруний ижодида қиёсий

таққослаш услуби ва унинг ҳозирги замон фалсафасидаги аҳамияти//
Фалсафа ва фан методологияси муаммолари. Омонулло Файзуллаев илмий
назарий ўқишлари материаллари. 1- китоб. – Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ,
2009. – Б. 128 – 130.

11.

Юлдашева Л.С. Забардаст олим // Ҳозирги замон фалсафаси: ҳолати

ва тараққиётининг истиқболлари: Халқаро илмий-назарий конференция
материаллари. – Тошкент: ТДПУ, 2008, -Б. 92-93.

12.

Юлдашева Л.С., Юлдашев С.А. Ҳиндистон фалсафасининг

Ўзбекистон Миллий Университетида ўрганилиши // Жанубий Осиё тиллар
кафедрасининг 60 йиллик юбилейи материаллари тўплами. – Тошкент:
ТДШИ, 2009. – Б.53 – 57.



background image

27

Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Юлдашева Лола

Садуллаевнанинг 09.00.03.-Фалсафа тарихи ихтисослиги бўйича “Абу Райҳон
Беруний дунёқарашида ҳинд фалсафаси муаммоларининг талқини”
(фалсафий-тарихий таҳлил) мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ


Таянч сўзлар

: Беруний, Ҳиндистон, ҳинд фалсафаси, браҳман, атман,

борлиқ, билиш, билим, ижтимоий ҳаёт, дин, жамият, ахлоқ, ахлоқий меъёр ва
тамойиллар, тарихий-фалсафий таҳлил.

Тадқиқотнинг объекти

: Абу Райҳон Беруний дунёқарашида ҳинд

фалсафаси муаммоларининг талқинидан иборат.

Ишнинг мақсади

: Абу Райҳон Беруний дунёқарашида ҳинд фалсафаси

муаммоларининг талқинига доир фалсафий-концептуал ёндошувларни бир
бутун концепция сифатида таҳлил этишдан иборат.

Тадқиқот методлари

: кузатиш, тарихийлик-мантиқийлик, қиёсий

таҳлил, анализ ва синтез, умумлаштириш каби усуллардан фойдаланилган.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги

: ҳинд фалсафасини

ёритилишида Беруний асарларининг ўрни аниқланиб, алломанинг ҳинд
фалсафаси шаклланишининг ижтимоий-тарихий омиллари ва ғоявий
манбалари ҳақидаги қарашлари фалсафий жиҳатдан таҳлил этилди.
Шунингдек, ҳинд фалсафасидаги онтологик, гносеологик масалалар ва
ижтимоий-ахлоқий қарашлари, ижтимоий ҳаёт ва дин муносабатлари,
жамиятдаги ахлоқий қарашларнинг мақоми тўғрисидаги ғоялар қиёсий
таҳлил қилиниб, бу борада назарий ва амалий хулосалар ишлаб чиқилди.

Тадқиқотнинг амалий аҳамияти

: илмий-назарий хулосалар, амалий

таклифлар, илгари сурилган ғоялар, қарашлардан дарсликлар, методик
қўлланма, ўқув дастурлар ва маъруза матнларини тайёрлашда ҳамда маданий
марказларда фойдаланиш мумкин.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги

: тадқиқот

натижалари турли илмий-назарий ва амалий анжуманларда ўқилган
маърузаларда, Ўзбекистон Милиий университети талабалари билан олиб
борилган маъруза ва амалий машғулотларда ва нашр этилган илмий ишларда
ўз ифодасини топган.

Тадқиқотнинг қўлланиш соҳаси

: тадқиқот натижаларидан ижтимоий

фан соҳаларига оид тадқиқот ишларида, педагогик фаолиятда, шунингдек,
миллий маънавият ва таълим-тарбияни янада такомиллаштириш жараёнида
кенг кўламда қўллаш мумкин.







background image

28

РЕЗЮМЕ


диссертации Юлдашевой Лолы Садуллаевны на тему: “Проблемы индийской
философии в мировоззрении Абу Райхана Беруни (историко-философский
анализ)” на соискание ученой степени кандидата философских наук по
специальности 09.00.03 – История философии


Ключевые слова

: Беруни, Индия, индийская философия, атман,

брахман, бытие, познание, знание, социальная жизнь, религия, общество,
этика, этические нормы и принципы, историко-философский анализ.

Объект исследования

: Анализ проблемы индийской философии в

мировоззрении Абу Райхана Беруни.

Цель исследования

: обосновать философско-концептуальные подходы

Абу Райхана Беруни к философским проблемам Индии в виде единой
целостной системы.

Методы

исследования:

наблюдения,

историческо-логический,

сравнительный анализ, анализ и синтез и обобщение.

Полученные результаты и их новизна

: Выявлен философско-

системный подход ученого к историческим, социальным и идейным
источникам в формировании индийской философии. Сделаны выводы и
практические рекомендации при сравнительном анализе онтологических,
гнсеологических проблем индийской философии и социально-этические,
религиозно-нравственные нормы, идей в развитии Индийского общества.

Практическая значимость

: Научно-теоретические выводы и

практические рекомендации данной диссертации могут быть использованы
при подготовке учебников, методических пособий, учебных программ и
текстов лекций, а также в работе культурных центров.

Степень внедрения и экономическая эффективность

: основные

идеи диссертации нашли свое отражение в публикациях, выступлениях на
различных научно-теоретических и практических конференциях, были
использованы при проведении лекционных и практических занятий со
студентами Национального Университета Узбекистана.

Область применения

: результаты работы могут быть использованы в

научных исследованиях в системе гуманитарных наук, в педагогической
деятельности, при выработке политики формирования национальной
духовности и воспитания молодежи.



background image

29

RESUME

Thesis of Yuldasheva Lola Sadullaevna on the scientific degree competition of the
candidate of sciences in philosophy on speciality 09.00.03 – history of philosophy
on the subject: “Problems of Indian philosophy in Abu-Reyhan Beruni’s outlook
(historic-philosophical analysis)”

Key words

: Beruni, India, Indian philosophy, atman, Brahman, existence,

cognition, social life, religion, society, ethics, ethical norms and principles,
historic-philosophical analysis.

Objects of research

: Problem of Indian Philosophical – conceptual

approaches Abu – Reyhan Beruni to the philosophical Indian problems and to
study the scientist’s contribution to Eastern philosophy.

Purpose of the work

: to base philosophical-conceptual approaches to Abu-

Rеyhan Beruni’s outlook.

Methods of research:

scientific observations, historical – logical,

comparative, synthesis and analysis, generalization.

The results achived and their novelty:

Disclosed a role of Beruni’s

philosophical and systemic to historical, social and conceptual sources in forming
of Indian philosophy. There were made and given practical recommendations in
comparative analysis of ontological and gnoseological problems of Indian
philosophy, as well as there were discussed social and ethic, religious and moral
norms and ideas in development of Indian society.

Practical value:

Scientific - theoretical considerations and practical

recommendations expressed in this dissertation may be used in preparation and of
educational books, methodical appliances, study programs and texts of lectures, as
well as in the work in cultural centres.

Degree of embed and economic effictivity

: the basic ideas of the

dissertation have found the reflection in publications, performances at scientific-
theoretical and practical conferences, have been used at carrying out in lectures and
tutorial delivery with the students of the National University of Uzbekistan.

Field of application

: results of the dissertation can be used in scientific

researches in the system of the humanities, in pedagogical activity, at development
of politics of formation national spirituality and education of youth.

References

Юлдашева Л. С. Ҳинд фалсафаси Беруний талқинида // Жамият ва бошқарув. - Тошкент, 2008. №4. - Б. 54 - 56.

Юлдашева Л. С. Аллома давлат тарихини билиш услуби ҳақида // Фалсафа ва хукук. - Тошкент, 2008. №4 - Б. 34 - 36.

Юлдашева Л. С. Абу Райҳон Беруний ҳинд халқи ахлоқий қадриятларининг макоми хақида // Таълим тизимида ижтимоий-гуманитар фанлар. - Тошкент, 2009 № 1 - 2. - Б. 149 - 155.

Юлдашева Л. С. Беруний кашф этган ҳақиқатлар // Тафаккур. -Тошкент, 2009 №3. - Б. 125 - 126.

Юлдашева Л. С. Абу Райҳон Берунийнинг “Ҳиндистон” асарида қўлланилган қиёсий такқослаш усулининг аҳамияти // Узбекистан Вазирлар Маҳкамаси Тошкент Ислом Университета Илмий-таҳлилий Ахборот-Тошкент. 2009 № 4. - Б. 23 - 28.

Юлдашева Л. С. Берунийнинг “Ҳиндистон” асаридаги гуманистик қарашлар // Шарк фалсафаси қадриятлари ва уларнинг Ўзбекистон маънавий ҳаётидаги ўрни. Илмий мақолалар тўплами. - Тошкент: ТДШИ, 2009. - Б.196 - 200.

Юлдашева Л. С. Абу Рейхан Бируни о древней индийской философской школе Санкхья И Диалог Центральная Азия-Индия. Центр культуры Индии им. Л. Б. Шастри. ТГИВ. - Ташкент, 2009. - С. 189 - 193.

Юлдашева Л. С. Берунийнинг “Ҳиндистон” асарида диний багрикенглик масаласи // Миллий гоя: маънавият ва маърифат. Республика илмий, амалий-услубий конференция материаллари. - Тошкент: Университет, 2007. - Б. 291 - 293.

Юлдашева Л. С. Ҳиндуизм динининг ҳинд халқи ҳаётидаги ўрни// Жанубий Осиё тиллар кафедрасининг 60 йиллик юбилейи материаллари тўплами. - Тошкент: ТДШИ, 2009. - Б. 93- 97.

Юлдашева Л. С., Қобулниёзова Г. Т. Беруний ижодида киёсий таққослаш услуби ва унинг ҳозирги замон фалсафасидаги ахамияти// Фалсафа ва фан методологияси муаммолари. Омонулло Файзуллаев илмий назарий ўқишлари материаллари. 1- китоб. - Тошкент: Фалсафа ва хукук, 2009.-Б. 128- 130.

Юлдашева Л.С. Забардаст олим // Ҳозирги замон фалсафаси: холата ва тарақкиётининг истиқболлари: Халқаро илмий-назарий конференция материаллари. - Тошкент: ТДПУ, 2008, -Б. 92-93.

Юлдашева Л.С., Юлдашев С.А. Ҳиндистон фалсафасининг Узбекистан Миллий Университетида ўрганилиши // Жанубий Осиё тиллар кафедрасининг 60 йиллик юбилейи материаллари тўплами. - Тошкент: ТДШИ, 2009. - Б.53 - 57.