ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ
ҲУЗУРИДАГИ ТОШКЕНТ ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 322(575.1)
И-14
ИБРАГИМОВ ЭЛДАР ФОЗИЛДЖОНОВИЧ
ЎЗБЕКИСТОНДА ХРИСТИАН КОНФЕССИЯЛАРИ ФАОЛИЯТИ
ВА УЛАРНИНГ ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК АНЪАНАЛАРИ
ШАКЛЛАНИШИДА ТУТГАН ЎРНИ
24.00.01 – Диншунослик
Тарих фанлари номзоди илмий даражасини
олиш учун тақдим этилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент – 2010
2
Тадқиқот Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Тошкент ислом университети «Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий
ўрганиш ЮНЕСКО» кафедрасида бажарилган
Илмий раҳбар:
тарих фанлари доктори, профессор
Ҳасанов Аҳаджон Аҳмаджонович
Расмий оппонентлар:
фалсафа фанлари доктори, профессор
Абилов Ўрол Муродович
тарих фанлари номзоди
Юлдашходжаев Хайдар
Хашимханович
Етакчи ташкилот:
Тошкент давлат шарқшунослик
институти
Ҳимоя Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент
ислом университети қошидаги Д.005.11.01 рақамли Ихтисослашган
кенгашнинг 2010 йил «___»____________куни соат _______да ўтадиган
мажлисида бўлади. Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 11.
Диссертация билан Тошкент ислом университетининг Илмий кутубхонасида
танишиш мумкин (100011, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 11).
Автореферат 2010 йил _____________________да тарқатилди.
Д.005.11.01 Ихтисослашган
кенгаш илмий котиби
т.ф.н., доц. Д.Раҳимжонов
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги
мамлакат маънавий тараққиётида янги босқични бошлаб берди. Бугунги
кунда бутун Ер юзида диний бағрикенглик, конфессиялараро ўзаро ҳурмат,
бир-бирини тушуниш асосий ҳаётий тамойилга айланмоқда. Ўзбекистон
Республикаси Президенти Ислом Каримов таъкидлаганидек: «Сўнгги
йилларда рўй берган воқеалар мамлакатларимизнинг бугуни ва эртанги куни
учун динлараро ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, минтақада
тинчлик ва барқарорликни сақлаш борасидаги барчамизнинг саъй-
ҳаракатларимизни бирлаштириш нақадар катта аҳамиятга эга эканлигини
такрор ва такрор тасдиқламоқда».
1
Мустақиллик туфайли Ўзбекистон фуқаролари учун том маънодаги
виждон
эркинлиги
таъминланди.
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясининг 31-моддасида қайд қилинганидек, «Ҳамма учун виждон
эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки
ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни
мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди»
2
. «Виждон эркинлиги ва диний
ташкилотлар тўғрисида»ги қонунда фуқароларнинг виждон ва эътиқод
эркинлиги билан боғлиқ ҳуқуқ ҳамда бурчлари аниқ-равшан белгилаб
қўйилди. Диний муассасалар фаолиятининг қонун асосида олиб борилиши
таъминланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан Марказий
Осиёда ягона бўлган Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом
университетига асос солинди. «Ҳам диний, ҳам дунёвий фанларни
уйғунликда ўрганиш, илмий-назарий ёндашиш тамойилларига асосланиб, бу
соҳада ҳар томонлама илмий тадқиқотлар олиб боришга қодир юқори
малакали
кадрлар
тайёрлаш
университет
фаолиятининг
асосий
вазифаларидан бири»
3
, деб белгилаб қўйилди. Мустақил Ўзбекистоннинг
янги йўналишдаги диншунослиги юзага келди.
Ўзбекистон кўп миллатли, кўп конфессияли давлатдир. Бундай давлатда
миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик ижтимоий-сиёсий
барқарорлик ва тараққиётни таъминлашнинг асосий шартларидан бири
ҳисобланади. Шунинг учун диний бағрикенглик мамлакатимизда
қурилаётган демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан биридир. Зеро,
мамлакатимизда 16 диний конфессия ўзаро тотувликда фаолият кўрсатмоқда.
Ўтган қисқа давр ичида мазкур йўналишда қатор ишлар амалга оширилди ва
диний ислоҳотларга кенг замин яратилди. Ўзбекистонда қарор топган диний
1
Каримов И.А. Биз танлаган йўл – демократик тараққиёт ва маърифий дунё билан ҳамкорлик йўли. – Т.:
Ўзбекистон, 2003. 11-жилд. – Б. 260.
2
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. –Т.: Ўзбекистон, 2008. – Б. 8.
3
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент ислом университетини ташкил этиш тўғрисида»ги
Фармони // Хабарнома: Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг нашри. – Т.: Шарқ, 1999. – Б. 40.
4
бағрикенгликни ўрганишнинг долзарблиги қуйидаги омиллар билан
белгиланади:
биринчидан,
республикамизда истиқомат қилаётган барча миллат ва
элат вакиллари ҳамда турли диний конфессиялар фаолиятида ўзаро ҳурмат,
сабр-тоқат, бағрикенглик тамойилларини қарор топтиришда илмий-назарий
тадқиқотлар олиб бориш муҳим аҳамият касб этади. Айниқса, республикада
эътиқод қилувчилари сонига кўра адади жиҳатидан исломдан кейин
кўпчиликни ташкил этувчи христиан конфессиялари тарихини чуқур тадқиқ
этиш, улардаги умуминсоний қадриятлар, динлараро бағрикенглик
маданиятининг ўзига хос хусусиятларини аниқлашга хизмат қилади.
Бугунги кунда диний бағрикенглик, умуман, диний омилнинг
ижтимоий-сиёсий тараққиётдаги ўрни ва аҳамиятига бевосита қаратилган
махсус тадқиқотларна эҳтиёж сақланиб қолмоқда. Мамлакатимизда тинчлик,
барқарорликни янада мустаҳкамлашда турли диндаги конфессияларнинг
тарихи, таълимоти, уларнинг жамият ривожидаги ўрнини ўрганиш катта
назарий ва амалий аҳамиятга эга.
Иккинчидан,
аҳолининг сиёсий, ҳуқуқий, ахлоқий маданиятини
такомиллаштиришда баъзи реакцион оқимларга қарши курашни илмий-
назарий жиҳатдан ташкил қилиш муаммоларининг мутахассислар томонидан
тадқиқ қилиниши давр талабига айланди. Ана шундай асосда олиб борилган
тадқиқотларнинг натижалари ва хулосаларига таянадиган илмий тавсияларга
амалиётнинг эҳтиёжи юқорилигича қолмоқда. Бу эса масалани алоҳида
тадқиқот объекти сифатида танлаб олиш учун энг муҳим сабаблардан бири
саналади.
Учинчидан,
миллий ва диний бағрикенглик ўзбек маданияти ҳамда
менталитетининг ажралмас қисмига айланди. Ўзбекистонда диний
бағрикенглик борасида олиб борилаётган сиёсат демократик ўзгаришларни
ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётни тезлаштиришга, бошқа миллатлар ва
маданиятларга ҳурматсизлик ҳолларидан, ҳар қандай тажовузкорлик ва
экстремизм шаклларидан холи ҳақиқий демократик жамиятни қуриш
омилига айланишига, жамиятда миллатлараро ва динлараро аҳилликнинг
сақланишига имкон туғдирмоқда. Бу тажрибаларни атрофлича тадқиқ қилиш
ҳамда Ўзбекистоннинг ютуқларини жаҳон ҳамжамияти олдида тарғиб этиш
мамлакатимиз учун катта аҳамият касб этмоқда.
Ҳозирги замонда диний бағрикенглик ғояси нафақат турли динлар
вакиллари, балки бутун жамият аъзоларининг эзгулик йўлидаги
ҳамкорлигини назарда тутади ҳамда тинчлик ва барқарорликни
мустаҳкамлашнинг муҳим шарти ҳисобланади.
Тўртинчидан,
миллатлараро ва конфессиялараро муносабатлардаги
уйғунлик халқларнинг маънавий бойлиги манбаи ҳисобланади ва
давлатларнинг сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий тараққиётига ижобий таъсир
кўрсатади, қизғин ўзаро халқаро муносабатлар даврида инсониятнинг
маданий, ақлий ва маънавий жиҳатдан бирлиги муаммоси амалий ечимни
5
талаб қилади. Турли маданият ва дин вакиллари ўртасидаги мулоқотлар
келишув ва ўзаро ишончга эришиш йўлларидан бири саналади.
Ниҳоят,
бешинчидан,
мутахассислар фикрича, бир-биридан фарқ
қиладиган 2 хил бағрикенглик тушунчаси мавжуд: формал – ташқи
кўринишдаги бағрикенглик ва ички – позитив бағрикенглик. Формал
равишдагиси бошқа кишининг диний эътиқодига нисбатан тоқатлиликни,
унга қарши курашмасликни англатса, ички – ижобийси эса бошқа динларни
яхши билишни ҳам тақозо этади. Демак, ижобий бағрикенглик кенгроқ,
тўғрироқ ва ҳаётий зарурат ҳисобланади. Бугунги Ўзбекистонда ҳар иккала
кўринишдаги бағрикенглик амалда ўзининг тўлиқ ифодасини топган. Ҳаётий
маълумотларни қиёсий диншунослик нуқтаи назаридан илмий-назарий
таҳлилдан ўтказиш фаннинг долзарб вазифаларидандир.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Бугунги кунда мамлакат
ижтимоий-сиёсий ҳаётида ўз тарихи, маънавий-маданий қадриятларини
англашга янгича ёндашиш жараёнлари яққол сезилмоқда. Кўпдинлилик
шароитида жамиятда тинчлик ва барқарорликни сақлаш масалалари жаҳон
тадқиқотчиларини диний бағрикенглик йўналишида илмий изланишлар олиб
боришга ундамоқда.
1. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, 10-12 аср аввал юртимиздан
етишиб чиққан ислом мутафаккирлари ўз асарларида бағрикенглик мавзуига
эътибор қаратиб, бу масалага ижобий ёндашганлар. Масалан, Мотуридий
(870-944) «Ҳаж» сураси 40-оят тафсирида: «Черков ва синагогаларни вайрон
этиш ман этилади. Шунинг учун ҳам, мусулмонлар юртида шу давргача улар
бузилмай сақланиб қолган. Бу масалада аҳли илм орасида ихтилоф йўқдир»
4
,
– деб мусулмонлар бошқа дин вакиллари билан биргаликда бир жамиятда
ҳаёт кечиришлари мумкинлигини таъкидлайди. Абу Лайс ас-Самарқандий
(ваф. 1003)нинг Қуръондаги «Мумтаҳана» сурасининг 8, 9-оятларини
«Сизлар билан динда уруш қилмаган ўзга дин вакиллари билан борди-келди
қилинг, улар билан адолатли муомала қилинг»
5
, деб шарҳлаши ҳамда
Бурҳониддин ал-Марғиноний (1123-1197) «Мусулмонлар диёрида черков ва
ибодатхоналар бузилиб кетган бўлса, уларни ўз жойида яна қайта тиклаш
мумкинлигини»
6
таъкидлаши юқоридаги фикримизга далил бўла олади.
Қомусий аллома Абу Райҳон Беруний (973-1056) христианлик
таълимотини ўрганар экан, Библияга кирган тўртта инжил ҳақидаги
маълумотларни келтириб, улар орасидаги фарқларни ҳам таҳлил қилиб
берган
7
. Унинг ёзишича, Хуросон митрополитининг қароргоҳи Марв
шаҳрида бўлган
8
. Бу эса ўша даврларда анча йирик христиан жамоасининг
мавжудлигидан хабар беради.
4
Абу Мансур ал-Мотуридий. Таъвилот аҳли сунна. – Байрут: Муассаса ар-рисала, 2004. Т.3. – Б. 376.
5
Абу Лайс ас-Самарқандий. Баҳр ал-улум. – Байрут: Дор ал-кутуб, 1993. Т.3. – Б. 353.
6
Бурҳониддин ал-Марғиноний. Ҳидоя. – Байрут: Дор ал-кутуб, 1993. Т.2. – Б. 455.
7
Беруний, Абу Райҳон. Танланган асарлар. 5 томли. Т.: Фан, 1968. Т.1 – Б. 58.
8
Беруний, Абу Райҳон. Танланган асарлар. 5 томли. – Т.: Фан, 1968. Т.1. – Б. 330.
6
2. Илмий тадқиқот мавзуси христиан динининг муайян конфессиялари
билан боғлиқ бўлгани боис рус тилидаги адабиётлар катта аҳамият касб
этади. Хусусан, рус олимларидан С. Сокольский, В. Яковлев, Г.Богомолов,
Ю.Буряков, Л.Жукова, А.Мусакаева, Г.Шишкина, А.Никитиннинг асарлари
9
ҳамда турли тўплам ва ведомостларда христианликнинг Ўрта Осиёда II–III
асрларда пайдо бўлганлиги, кейинчалик Марв, Суғд, Чоч, Термиз,
Тохаристон, Навкат, Иссиқ Кўл атрофларида юзага келган христиан маданий
ёдгорликларига доир қимматли маълумотлар мавжуд. Э.Ртвеладзе,
Г.Пугаченкова, М.Филанович ва бошқа тарихчи, археолог ҳамда нунизмат
(тангашунос) олимлар томонидан христиан динининг Ўрта Осиёга
тарқалиши тарихи илмий-оммабоп тарзда ёритиб берилган
10
.
3. Ғарб олимларининг кўпчилиги, масалан, Жон Локк (1632-1704), Жорж
Беркли (1685-1753), Готхолд Эфраим Лессинг (1729-1781) ақл-идрокка
асосланган фикрлаш мавқеидан келиб чиқиб, бағрикенглик ғоясининг ривож
топишига муҳим ҳисса қўшганлар
11
. Улар ўз асарларида инсон қайси динга
мансуб бўлишидан қатъи назар, у деярли бир хил ҳис-туйғуни бошидан
кечиради. Демак, динларнинг ичига, барчаси учун бир бўлган мутлақ
моҳиятига кириш, шу асосда диний ҳаёт феномен (ҳодиса)ларини талқин
қилиш бағрикенглик руҳидаги ёндашувни талаб қилади, деган таълимотни
илгари сурадилар. Албатта, бу – ўз даври учун прогрессив фикр. Бироқ ҳар
бир дин ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, бир динни бошқаси билан
алмаштириб бўлмаслигини унутмаслик керак.
4. Ҳозирги
даврда
мамлакатимизда
диний
омил,
диний
бағрикенгликнинг ўрни, мазмун-моҳияти ҳамда асосий тамойилларига
бағишланган кўплаб китоб, рисола ва мақолалар эълон қилинмоқда. Улар
орасида
А. Ҳасанов,
З. Мунавваров,
А.Очилдиев,
Ҳ. Кароматов,
М. Нуритдинов, М. Ражабова, М. Имомназаровнинг асар ва тадқиқотларини
кўрсатиш
мумкин
12
.
З.Ҳуснидинов,
К. Иброҳимов,
Ғ. Кароматов,
9
Қаранг:
Сокольский С. (архиепископ Сафония). Современный быт и литургия христиан инославных
йаковитов и несториан. – СПБ, 1876; Яковлев В. (священник Василий). Из церковной жизни Туркестана. –
Верный, 1902; Никитин А. Христианство в Центральной Азии (Древность и средневековье). – М., 1984;
Богомолов Г., Буряков Ю., Жукова Л., Мусакаева А., Шишкина Г. Христианство в Средней Азии // Из
истории христианства древних культов Средней Азии. – Т.: Комрон, 1994.
10
Қаранг:
Ртвеладзе Э.В. Великий шёлковый путь. – Ташкент, 1998; Пугаченкова Г. А., Ртвеладзе Э. В.
Северная Бактрия-Тохаристан (очерки истории и культуры. Древность и средневековье) –Т.: Фан. 1989;
Филанович М.И. Ташкент. Зарождение и развитие города и городской культуры. Т.: Фан, 1983.
11
Ashcraft, R. Locke and the problem of toleration / Richard Ashcraft. // Discourses of tolerance and intolerance in
the European Enlightenment / edited by Hans Erich Bödeker, Clorinda Donato, and Peter Hanns Reill. – Toronto :
published by the University of Toronto Press in association with the UCLA Center for Seventeenth- and Eighteenth-
Century Studies and the William Andrews Clark Memorial Library, 2009. – (UCLA Center/Clark series ; 8). – Р.
53-72; Turbayne C. M. A Bibliography of George Berkeley 1963—1979 // Berkeley: Critical and Interpretive
Essays. Ed. by C. M. Turbayne. Manchester. 1982. P. 313—329; Dieter Hildebrandt: Lessing. Biographie einer
Emanzipation, München 1982.
12
Ҳасанов А., Мунавваров З., Миноваров Ш., Сирожидинов Ш. Ўзбекистон: динлараро ҳамжиҳатлик –
тинчлик гарови. – Т.: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, 2005. – 48 б.; Ислом ва дунёвий
маърифий давлат / З.И.Мунавваров ва В.Шнайдер-Детерснинг умумий таҳрири остида. –Т.: Имом ал-
Бухорий халқаро жамғармаси, 2003. - 292 б.; Бағрикенглик – барқарорлик ва тараққиёт омили / Масъул
муҳаррир А.Очилдиев. – Т.: Тошкент ислом университети, 2007. – 124 б.; Кароматов Ҳ. Ўзбекистонда мозий
7
Ш. Ёвқочевнинг бу мавзуга алоқадор масалалар хусусида докторлик ва
номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинди
13
. Юқорида номлари зикр
қилинган
олимларимизнинг
асарларида
Ўзбекистонда
жамиятда
бағрикенглик муҳитини қарор топтириш бўйича олиб борилаётган амалиёт,
унинг сиёсий-ҳуқуқий ва назарий асослари узвий бирликда таҳлил қилинган.
Шу билан бирга, унинг ижтимоий барқарорлик ва тараққиётни
таъминлашдаги ўрни яхлит ва тизимли ёритиб берилганини таъкидлаш жоиз.
5. Республикада фаолият кўрсатаётган турли эътиқод вакиллари ҳам
диний бағрикенглик масалаларига мурожаат этиб келмоқдалар. Масалан,
тошкент ва Ўрта Осиё епархияси раҳбари, митрополит Владимир:
«Православлик ва Ислом икки хил дунёқарашни ўзида мужассам этган
динлар эканини таъкидлаш жоиз. Шу боис илоҳиёт борасидаги турли
мунозаралар, христианлик ва мусулмонликнинг нозик таълимотлари
ҳақидаги баҳслар кераксиз ва зиён етказиши мумкин. Биз орамиздаги
фарқларни кескинлаштирмасдан, балки бир-биримизнинг маданият ва
эътиқодимизга ҳурмат нуқтаи назаридан қарашга ҳаракат қилмоғимиз
керак»,
14
деган фикрни илгари суради. У кўплаб илмий мақолаларида,
халқаро конференцияларда юртимизда мусулмонлар билан православлар
орасида ўзаро ҳурмат қадимдан шаклланганига эътибор қаратади.
Мамлакатда тинчлик бўлишидан турли конфессия вакиллари
манфаатдор. Жумладан, Немис Евангел-лютеран черкови епископи
К.Вибенинг: «Конфессиялараро мулоқот доимий ўтказилиб туриши керак.
Унда ҳар бир конфессия вакили ўз фаолияти ҳақида гапирар экан, албатта
миллатлараро ва конфессиялараро низолар келиб чиқмаслиги учун нима
қилгани ҳақида тўхтаб ўтиши керак»,
15
деб таъкидлаши ҳам бунга мисол
бўла олади.
Ўзбекистон Библия жамияти ижрочи директори С.Митин: «Диний
бағрикенглик ва қонун устуворлиги – бу кўп миллатли давлат қурилиши
лозим бўлган пойдеворнинг бир қисмидир»
16
, – деган нуқтаи назарни илгари
суради.
Арман апостол черкови вакили ўз мақоласида «ҳеч ким ўз динини
бошқаларга тиқиштириш ёки бошқа эътиқоддагиларни камситиш ҳуқуқига
эътиқодлар тарихи. – Т.: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, 2008. – 664 б.; Нуритдинов М.
Ислом: бағрикенглик ва мутаассиблик. – Т., 1998. – 128 б.; Ражабова М. Диний экстремизм ва террорчилик.
– Т.: Мовароуннаҳр, 2000. 163 б.;, Имомназаров М. Огоҳ бўлайлик. – Т.: Академия, 1999. -162 б.
13
Ҳуснидинов З. Ўзбекистонда диний бағрикенглик. – Т.: Тошкент ислом университети, 2006. – 162 б.;
Иброҳимов К. Философский анализ гносеологических, психологических и социологических особенностей
феномена веры: Автореф. дис. ... докт. филос. наук. – Т., 1993. – 58 с.; Караматов Ғ.С. Ислом
фундаментализми ва унинг ижтимоий-сиёсий моҳияти: Фал. фан. номз. дис. … автореф. – Т., 1999. – 21 б.;
Ёвкочев Ш.А. Политизация религии и проблема религиозного экстремизма: Автореф. дис. ...канд. полит.
наук. – Т., 1993. – 38 с.
14
Архиепископ Владимир (Иким). …А друзей искать на Востоке (Православие и Ислам: противостояние
или содружество?) – Т., 2000. – С. 45.
15
Вибе К.К. Мир и благодать нашему дому // Ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик – тараққиёт омили / Таҳрир
ҳайъати: З.Ҳуснидинов, А.Ҳасанов, Қ.Назаров ва б. – Т., 2001. – Б. 135.
16
Митин С. Веротерпимость и торжество закона // Миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик –
тараққиёт омили / Таҳрир ҳайъати: З.Ҳуснидинов, Т.Алимов, А.Ҳасанов ва б. – Т., 2003. – Б. 48.
8
эга эмас»лигини таъкидлаб, Фридрих Великийнинг «Ҳамма динларга сабр-
тоқат билан муносабатда бўлмоқ даркор, чунки ҳар бир инсон нажотга ўз
йўли билан эришади»
17
, деб айтган сўзларига таяниши Арман черкови ҳам
юртимиздаги диний бағрикенглик тамойилларини қўллаб-қувватлашидан
далолат беради.
Умуман, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган христиан конфессиялари
турли эътиқодда бўлган фуқаролар ўртасида тотувлик ва дўстлик
ришталарини мустаҳкамлашда муайян мавқега эга. Албатта, бу ўринда биз
миссионерлик билан шуғулланаётган протестант йўналишидаги баъзи
конфессияларни назарда тутаётганимиз йўқ.
Бағрикенгликнинг ижтимоий моҳияти, намоён бўлиш шакллари, жамият
тараққиётини таъминлашдаги ўрни ва аҳамияти каби масалаларга
бағишланган бир қанча тадқиқотлар мавжуд бўлса-да, Ўзбекистонда фаолият
кўрсатаётган христиан конфессиялари тарихи, таълимоти, ўзига хос
хусусияти ва уларнинг диний бағрикенглик анъаналари шаклланишида
тутган ўрни бўйича алоҳида ва махсус тадқиқотлар олиб борилмаган.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация мавзуси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети «Диншунослик ва
жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО» кафедраси илмий-тадқиқот
мавзулари доирасига киритилган ва университет Илмий кенгашининг 2002
йил 22 майдаги (10-сонли баённома) мажлисида тасдиқланган.
Тадқиқот мақсади.
Диссертациянинг мақсади – Ўзбекистонда
шаклланган диний бағрикенглик анъаналари, республикада фаолият
кўрсатаётган христиан диний ташкилотларининг ўзига хос хусусиятлари,
уларнинг толерантликни мустаҳкамлашдаги ўрнини илмий жиҳатдан тадқиқ
этишдан иборат.
Тадқиқот вазифалари.
Кўзланган мақсадга эришиш учун қуйидаги
вазифаларни амалга ошириш белгиланди:
– диний бағрикенглик тушунчасининг моҳияти, мазмуни ва намоён
бўлиш хусусиятларини ўрганиш;
– республикамизда фаолият кўрсатаётган христиан конфессияларининг
ўзига хос жиҳатларини уларнинг тарихи, таълимотини ўрганиш орқали очиб
бериш;
– мамлакатимизда христиан конфессияларининг бугунги кундаги
фаолиятини ўрганиш ва мамлакат барқарорлигига таъсирини илмий-назарий
таҳлил этиш;
– баъзи протестант конфессияларининг тинчлик ва барқарорликка
таҳдид солувчи миссионерлик фаолиятлари, бу йўлда қўллаётган
услубларини илмий тадқиқ қилиш, миссионерликнинг олдини олиш
юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш;
– Ўрта Осиё халқлари ҳаёти ва тараққиётида диний бағрикенгликнинг
17
Сафарова К. Помни об истоках… // Ижтимоий фикр. Инсон ҳуқуқлари. – Тошкент, 2002. – № 4. – Б.125.
9
тарихий ва замонавий тамойилларини тадқиқ этиш, унинг ҳозирги давр учун
аҳамиятини аниқлаш;
– юртимиздаги мавжуд турли динлар ва маданиятларнинг Ўзбекистон
халқи менталитетининг шаклланишидаги ўрни ва аҳамиятини кўриб чиқиш;
– диний бағрикенглик борасида амалга оширилаётган тадбирлар
самарадорлигини ошириш йўлларини аниқлаш, уларни янги жамият қуриш
жараёнига татбиқ этиш бўйича назарий ва амалий таклифлар ишлаб чиқиш.
Тадқиқот
объекти
.
Мамлакатимиздаги
мавжуд
христиан
конфессияларининг тарихи, таълимоти, таркибий тузилиши ва улар
фаолиятидаги ўзига хос хусусиятлар тадқиқот объекти қилиб олинди.
Тадқиқот предмети.
Ўзбекистонда фаолият юритаётган ноисломий,
хусусан, христиан конфессияларининг диний бағрикенгликни мустаҳкамлаш
йўлидаги фаолияти тадқиқот предметини ташкил қилади.
Тадқиқот
методлари.
Тадқиқотда
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти асарларида билдирилган кўрсатмалар, асрлар оша миллий
қадриятга айланган анъаналаримизга ҳурмат билан ёндашиш, ёш авлодни
инсонийлик, ватанпарварлик, диний ҳамда миллатлараро бағрикенглик
руҳида тарбиялаш тўғрисидаги фикрларга риоя қилинди. Шунингдек,
замонавий диншуносликнинг турли соҳалардаги илғор усулларидан, Ғарб ва
Шарқ манбашунослиги етук тажрибаларидан фойдаланилди.
Диссертацияда тарихий жараёнлар ва ижтимоий-маънавий муҳит
тарихий, қиёсий-таҳлилий ва мантиқий таҳлил усулида ёритилди.
Тадқиқот манбалари.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Республика
Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамаси қабул қилган қарорлар, Дин ишлари
бўйича қўмита ҳужжатлари, Ўзбекистон Президенти И. Каримовнинг
асарларида соҳага оид баён қилинган фикр ва тамойиллар, файласуф,
социолог, психолог, маданиятшунос ва тарихчилар асарларидаги ижтимоий
ҳаётни тадқиқ қилиш қоидалари, ислом ва христианликнинг муқаддас
китоблари тадқиқотнинг методологик асоси ва манбалари бўлиб хизмат
қилди. Шунингдек, диссертацияда статистик йилномалар, вақтли матбуот,
радио ва телевидениеда эълон қилинган материаллардан таҳлилий
фойдаланилди ва назарий жиҳатдан умумлаштирилди.
Тадқиқотнинг хронологик чегаралари
Марказий Осиё ҳудудидаги
илк христиан жамоалари – II-VII асрлар, бугунги кунда Ўзбекистонда
фаолият кўрсатаётган христиан конфессияларининг мамлакатга кириб
келиши – XIX аср ва Ўзбекистон мустақилликка эришган вақтдан ҳозирги
кунгача бўлган даврни ўз ичига олади. Ўзбекистонда диний бағрикенглик
анъаналарининг шаклланишида христиан конфессияларининг ўрнини тадқиқ
қилиш ҳам мазкур босқичларга бўлинади.
Тадқиқотнинг гипотезаси.
ЮНЕСКОнинг «Бағрикенглик тамойиллари
декларацияси»
18
қабул қилингани, бу тамойилларнинг мамлакат ижтимоий-
18
ЮНЕСКО халқаро меъёрий ҳужжатлари (тўплам). –Т.: Адолат, 2004. – Б. 91.
10
сиёсий ҳаёти ва ёшлар тарбиясидаги аҳамиятини инобатга олиб, бу борада
қўлланмалар ишлаш ва узлуксиз таълим тизимига жорий қилиш мақсадга
мувофиқ.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар.
Ўзбекистонда
х
ристиан
конфессиялари ва уларнинг диний бағрикенглик анъаналари шаклланишида
тутган ўрни қуйидаги ҳолатларда кўрсатиб берилди:
1.
Христиан дини билан боғлиқ ғояларнинг юзага келиши, унинг
давлат динига айланиши орқали «жаҳон» дини мақомига кўтарилиши, сўнгра
католик, протестант ва православ йўналишларига бўлиниб кетишини
тарихий-таҳлилий асосда ўрганиш уларнинг ўзигагина хос бўлган
жиҳатларини тушуниш имкониятини яратади.
2.
Марказий Осиё ҳудудига христианлик кириб келишини икки даврга
бўлиш мумкин: 1) христиан жамоалари фаолияти ўлкамизда II асрдан то
ислом дини ёйилишига қадар; 2) юртимизда христиан конфессияларининг
шаклланиши Чор Россияси томонидан Туркистон ўлкасининг босиб
олинишигача.
3.
Ўзбекистонда ислом ва православ христианлари вакилларининг
ўзаро ҳурмат асосида қурилган муносабатларини тарихий жиҳатдан ўрганиш
юртимизда диний бағрикенглик анъаналари асрлар давомида шаклланганига
далил бўлади.
4.
Диний соҳа мутахассислари ўз фаолиятларини дин ва давлат
муносабатларидаги асосий жиҳат – бу диннинг сиёсатга аралашмаслиги, ҳар
қандай дин, биринчи ўринда маънавий-ахлоқий томонларни ўз ичига олиши
ҳақида маълумот берувчи билимларга таянган ҳолда амалга ошириши
мақсадга мувофиқдир.
5.
Мамлакатда тинчлик ва барқарорликка таҳдид солиши мумкин
бўлган омиллардан бири миссионерликдир. Қонунан ман қилинганига
қарамай, амалда мавжуд бўлган диний бағрикенглик тамойилларига зид,
динлараро низоларга олиб келувчи миссионерлар фаолиятини таҳлилий
ўрганиш уларга қарши чора-тадбирлар ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб
этади.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
– тадқиқотда юртимизда эътиқод қилувчилар сонига кўра ислом
динидан кейин турадиган христиан конфессияларининг Ўрта Осиё
ҳудудларида тарқалиши тарихи даврий-хронологик жиҳатдан тадқиқ этилган.
Юртимиздаги турли христиан конфессияларининг ўзаро ўхшаш ва фарқли
томонлари уларнинг таълимотларини қиёсий ўрганиш орқали ёритиб
берилганлиги;
– диний бағрикенгликнинг халқимиз менталитетида шаклланиши, унинг
мазмун-моҳияти, тамойиллари ва намоён бўлиш хусусиятлари тарихийлик
нуқтаи назаридан илмий ва амалий таҳлил қилинди;
– мустақиллик
даврида
республикамизда
виждон
эркинлигини
таъминлаш борасидаги амалий ва назарий фаолият, мазкур жараён
11
самарадорлигини оширадиган ижтимоий асосларнинг кенгайиб бориш
имкониятлари очиб берилди;
– христиан
конфессияларининг
мамлакатимиздаги
диний
бағрикенгликни мустаҳкамлашдаги ўрни янги далиллар асосида ёритилди;
– миссионерлик фаолияти, улар фойдаланадиган услублар, динлараро
кескинлашувга олиб келиши мумкин бўлган сабаблар ва оқибатлар кўрсатиб
берилди;
– тадқиқотда кўтарилган муаммони ёритиш билан боғлиқ бўлган айрим
атамаларга аниқликлар киритилди, муаммо ва вазифаларнинг ечими ҳамда
амалиётига оид баъзи таклифлар ишлаб чиқилди.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Бугунги
кунда диний омилнинг моҳияти ва ижтимоий роли, вазифалари ҳақидаги
илмий-назарий билимларни янада чуқурлаштириш талаб этилади. Тадқиқот
натижаларини Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлаш жараёнида дин
омили ўрнининг ўзига хос қирралари, ижтимоий ҳаётда дин ва диний
бағрикенгликнинг аҳамияти кучайиб бораётганини назарий жиҳатдан ёритиб
берадиган фундаментал тадқиқот деб ҳисоблаш мумкин. Тадқиқот
хулосаларидан ҳокимликлар, давлат, жамоат ҳамда диний ташкилотлар
фаолиятини такомиллаштиришда, тарбиявий ишлар учун мутасадди
ташкилот, муассаса ва уюшмалар фаолиятида фойдаланиш мумкин.
Шу билан бирга, диссертацияда христиан конфессиялари тарихи,
таълимоти ва бугунги кундаги фаолияти ҳақида илмий ва диний манбаларга
асосланган
ҳолда
маълумотлар
берилган.
Бу
эса
диссертация
материалларидан олий ва ўрта махсус таълим тизимида диншунослик,
исломшунослик, маданиятшунослик, тарих фанлари курсларида маърузалар
ўқиш ва амалий машғулотлар ўтказишда қўл келади, деб ўйлаймиз.
«Диншунослик», «Жаҳон динлари тарихи» фанларини ўқитиш жараёнида
ҳам фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Диссертация мавзуига
оид фикр ва мулоҳазалар муаллифнинг Тошкент ислом университетидаги
педагогик фаолиятида ҳам ўз аксини топган. Диссертация материаллари ва
илмий-назарий хулосаларидан Тошкент ислом университети талабаларига
«Диншунослик», «Жаҳон динлари тарихи», «Яҳудийлик ва христианлик
динлари манбалари», «Миссионерликнинг олдини олишга қаратилган чора-
тадбирлар» ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат
ва жамият қурилиши академияси тингловчиларига махсус ўқув курсларида
“Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган конфессиялар”, “Ноанъанавий динлар
вакилларининг Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасида миссионерлик
фаолияти” каби мавзуларни ўқитишда кенг фойдаланилмоқда.
Ишнинг синовдан ўтиши.
Тадқиқот натижалари, далил ва хулосалар
диссертант қатнашган республика миқёсидаги бир қатор илмий, назарий ва
амалий анжуманларда баён қилинган. Жумладан, Тошкент ислом
университети (ТИУ) аспирант ва тадқиқотчилари илмий анжуманида (10-
12
11.03.2003) «Туркистонга католик ва протестантликнинг кириб келиши
тарихи» мавзуидаги маъруза; Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар,
Тошкент шаҳри ва туманлари «Маънавият ва маърифат» маркази раҳбарлари
учун илмий-назарий семинар (27.11.2003), ТИУда олий ўқув юртларида
«Диншунослик» фанидан дарс берувчи профессор-ўқитувчилар учун илмий-
амалий семинарда (14.11.2004) «Христианлик ва яҳудийликнинг муқаддас
манбалари» мавзуидаги маъруза; ТИУда «Қиёсий диншуносликни ўқитиш
масалалари» мавзуидаги семинарда (04.01.05) «Таврот ва Инжилни илмий
ўрганиш муаммолари» мавзуидаги маъруза; Қашқадарё вилояти «Хожа
Бухорий» ўрта махсус ислом билим юртида «Ислом маданияти пойтахти»
мавзуига бағишланган илмий-назарий семинарда (15.05.07) «Мустақиллик
даврида дин соҳасидаги ислоҳотлар» мавзуидаги маъруза; Ўзбекистон
Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши
академиясида маънавий-маърифий соҳада фаолият юритаётган раҳбар
ходимлар учун махсус ўқув курсларида «Ноанъанавий динлар вакилларининг
Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақасида миссионерлик фаолияти ҳақида»
мавзуидаги маъруза ва бошқалар.
Диссертация Тошкент ислом университети Диншунослик ва жаҳон
динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО ҳамда Исломшунослик кафедралари
қўшма мажлисида (05.02.2009), Ўзбекистон Республикаси Президенти
ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси Ўзбекистон
давлатчилиги тарихи ва диншунослик кафедраси ҳамда Ўзбекистоннинг янги
тарихи маркази қўшма илмий семинарида (04.03.2009) ҳамда Тошкент ислом
университети ҳузуридаги Ихтисослашган кенгаш қошидаги илмий семинарда
(23.09.2009) муҳокама қилинган ва ҳимояга тавсия этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги
. Мавзу юзасидан 8 та илмий иш
нашр этилган, шу жумладан, 5 таси илмий журналлардан жой олган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Тадқиқот кириш, уч боб,
саккиз қисм, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан
иборат. Диссертациянинг умумий ҳажми – 158 саҳифа. Фойдаланилган
адабиётлар ва манбалар сони – 250 та.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Тадқиқотнинг
кириш
қисмида мавзунинг долзарблиги, муаммонинг
ўрганилганлик даражаси, диссертациянинг мақсад ва вазифалари, методологик
асоси, илмий янгилиги, назарий ва амалий аҳамияти, манбалари, тузилиши
хусусида маълумот берилади.
Биринчи боб «
Христиан конфессияларининг шаклланиши тарихи»
деб
номланиб, у икки бўлимдан иборат.
«
Христиан дини билан боғлиқ ғояларнинг юзага келиши»
номли бўлимида
христианлик дини тарихи, йўналишлари, таълимоти, муқаддас китоби, унинг
13
таркибий тузилиши, қисқача мазмуни, Инжилда илгари сурилган ғоялар илмий
таҳлил қилинган.
Христианлик ақидалари тахминан тўрт юз йил давомида шаклланди. Бу ақидалар 27
бўлимдан иборат бўлган «Янги Аҳд»да жамланган. «Янги Аҳд» қуйидагиларни ўз ичига
олган: Марк, Луко, Матфей ва Иоанн томонидан ёзилган тўртта Инжил китоби
19
Ҳаворийлар
20
нинг қилган амаллари, маърузалари, қувғинга учраши, илк масиҳ
жамоаларининг вужудга келиши ҳақидаги китоб; Христианликнинг асосий ақидалари баён
қилинган 21 мактуб; Иоанн «Ваҳийномаси» – Исо Масиҳнинг оламга қайтиши, қиёмат,
жаннат ва жаҳаннам тасвирланган китоб
21
.
Христианлар «Қадимги Аҳд»га яҳудий муқаддас китобларини киритишда унинг юнон
тилидаги септуагинта
22
таржимасидан фойдаланганлар. Яҳудийлар муқаддас китобларнинг
моҳиятини таржимада тўлиқ бериб бўлмайди деган мавқеда туриб, фақат иброний тилида
ёзилган матнларни илоҳий ҳисоблайдилар. Шунинг учун улар юнонча «Библия»ни ҳам,
унинг таркибига кирган «Қадимги Аҳд»ни ҳам тан олмайдилар.
Христианликнинг асосчиси Исо Масиҳ
23
– эрамизнинг бошида Байтлаҳм
24
шаҳрида
дунёга келган яҳудий пайғамбар, христианлар унга худо-одам деб эътиқод қиладилар.
Исонинг туғилган жойи ҳақида ҳам адабиётларда икки хил маълумот берилади:1) Исо
Носира
25
шаҳрида дунёга келган ёки 2) Байтлаҳм шаҳрида туғилган. Луко Инжилида унинг
Байтлаҳмда туғилгани ҳақида маълумот бор. Аслида бу ақидавий тортишув, холос. Ғараз
шундаки, Носира шаҳрининг Байтлаҳмдан кўра мартабаси юқори. Демак, Исони улуғламоқчи
бўлганлар унинг Носирода туғилганлигини таъкидлайдилар.
I асрда Рим империясининг шарқий қисмида яшовчи яҳудийлар ўртасида вужудга
келган христианлик кейинчалик яҳудийликдан ажралиб чиққан. Дастлаб қуллар ва эзилган
омма орасида кенг тарқалган. Империя бўлиниши христианликка ҳам таъсир кўрсатган.
Натижада Шарқий Византия империясида православлик ва Ғарбий Рим империясида
католиклик вужудга келган. Византияда император ҳокимияти кучли бўлгани сабабли
православ черковига ўз ҳукмини ўтказишга муваффақ бўлган. Бугунги кунга қадар православ
черкови фаолиятида давлат ҳокимиятига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш
хусусияти сақланиб қолган.
Янги вужудга келаётган христианликнинг ундан олдинги бошқа қадимий динлардан
асосий фарқи – эътиқод масаласида этник ва ижтимоий тўсиқлардан, қурбонлик ва урф-
одатлардан бутунлай воз кечиш эди. Руҳнинг ўлмаслиги ва охиратда ажрга эришмоқлик
ҳақидаги таълимот унинг кенг тарқалиши учун имкон яратди. Умуман олганда, бутпарастлик
ҳукм сурган қадимги дунёда илк христианлик ижобий аҳамият касб этди.
«Христианликда йўналишларнинг вужудга келиш омиллари»
номли
бўлимда
христианликда католиклик ва протестантлик йўналишлари, уларнинг таълимоти, таркибий
тузилиши, фаолияти, амаллари, маросимлари қиёсий тадқиқ қилинган.
Католик черкови ташкилоти – иерархик бўйсуниш ва монархия характерига
асосланган, қатъий марказлаштирилган ташкилот. Рим папаси – католик черковининг
19
Инжил сўзи юнон тилида «Хушхабар» маъносини билдиради. Унда Исо Масиҳнинг туғилиши, ҳаёти,
кўрсатган мўъжизалари, таълимоти, гуноҳкор одамларни қутқариш учун ўлиб қайта тирилгани баён
қилинади.
20
Исонинг ўн икки шогирди.
21
Инжил. – Туркия: Муқаддас китоб жамияти, 1996. – Б. 5.
22
Муқаддас ёзувларнинг подшоҳ Филадельф Птоломей (эр.ав. 285-247) кутубхонаси учун 72 яҳудий
уламолари томонидан юнон тилига қилинган таржимаси. Септуагинта (юн. «етмиш») номи шундан келиб
чиққан.
23
Масиҳ сўзи юнон тилида христос - «мой суртиб чўқинтирилган одам», яъни «худо тайинлаган» деган
маънони англатади.
24
Рус адабиётларида «Вифлеем» деб номланади.
25
Христианларнинг насроний номи Носира шаҳрига нисбатан келиб чиққан.
14
бошлиғи, Исонинг ноиби ва ҳаворий Петрнинг ўринбосари. Унинг ҳокимияти жаҳон
соборлари ҳокимиятидан устун туради
26
.
Католик черковининг расмий фалсафий ақидалари Фома Аквинский
27
(1225 ёки 1226-
1274) томонидан XIII асрда замонга мослаштирилган ҳолатда ишлаб чиқилган. Шу вақтга
қадар католиклик таълимоти Августин
28
платонизмига асосланган эди.
Католиклик ўз мавқеини Ғарбий Европада мустаҳкамлаб олгач, XI-XIII асрларда
христианликни зўрлик, мажбурлаш йўли билан татбиқ қила бошлади. Бу мақсадда салб
юришларини амалга оширди. XI асрда черков ақидаларига қарши чиққан ҳамда антиклерикал
ҳаракатлар
29
католик черкови томонидан бешафқат бостирилди. XIII аср бошларида черков
душманларини бераҳм суратда таъқиб этган суд-полиция – инквизиция ташкил этилди. XVI
асрда Ғарбий Европада феодал тузумга қарши олиб борилган ижтимоий-сиёсий ҳаракат
феодализм таянчи бўлмиш католик черкови ва Папа ҳокимиятига қарши диний кураш
шаклини олди. Бу ҳаракат тарихда «Реформация» (ислоҳотчилик) ҳаракати деб номланади.
Католиклик жаҳон сиёсатида муайян роль ўйнайди. Христианликда бўлиниш юз
бергандан сўнг Ғарбий Рим империясида Папа ҳам диний, ҳам сиёсий ҳокимиятга эга бўлди.
Демак, католикликнинг бугунги кунда ҳам сиёсий майдонда фаол иштирок этиши ўша
даврларда шаклланган.
Протестантликда католикликка нисбатан демократик тамойилларнинг устунлиги,
Европада янги вужудга келаётган давлатларга янги ғоя керак бўлгани унда кўплаб мустақил
конфессияларнинг ташкил топишига олиб келган.
Диссертациянинг иккинчи боби –
«Христианликнинг Ўзбекистонга
кириб келиши ва фаолияти»
уч бўлимдан иборат.
«Марказий Осиё ҳудудидаги илк христианлар»
бўлимида христианликнинг
Марказий Осиё, хусусан Ўзбекистон ҳудудига кириб келишини ўрганишга
бағишланган тадқиқотлар қиёсий таҳлил қилинган. Манбаларда Марвда 334
йиллар христиан епархияси мавжуд бўлгани зикр қилинади. Демак, бу йирик
жамоалар ундан аввалроқ шаклланганидан далолат беради.
Умуман,
Марказий Осиё ҳудудида кўп бўлмаган черков ва
монастирларнинг Марв, Самарқанд, Хоразм, Талас
30
, Еттисув каби шаҳарларда
барпо қилиниши, айнан мана шу ҳудудларда христиан жамоалари фаолият
кўрсатганидан далолат беради.
Христианликнинг Марказий Осиё ҳудудига тарқалишига бу минтақадаги
давлатларнинг Буюк Ипак йўли орқали Византия билан иқтисодий ва сиёсий
алоқалари сабаб бўлган. Бу йўлдан нафақат миссионерлар, балки гуруҳ-гуруҳ
бўлиб ҳунармандлар, деҳқонлар ҳам келган.
26
Иванов П., Давыденко О., Каламов С. Христианство и религии мира. – М.: Про-Пресс, 2000. – С. 114.
27
1323 йили католик черкови томонидан авлиёлар қаторига киритилган илоҳиётчи. Ф.Аквинский
фалсафасининг негизи – эътиқод ва ақлнинг уйғунлиги принципидир, ақл худонинг борлигини асослашга ва
«эътиқод ҳақиқатлари»га қарши фалсафий даъволарни рад этишга қодир деган фикрни эътироф этишдир.
Папа Лев XIII чиқарган энцикликада (1879) унинг фалсафий тизими «католикликнинг ягона ҳақиқий
фалсафасидир» деб баҳоланган.
28
Августин Аврелий (354-430) – христиан илоҳиётчиси ва файласуфи. У православликда ҳазрат,
католикликда авлиё ва черков «отаси» деб тан олинган. Католиклик ақидаларини, хусусан, қисмат, худонинг
марҳамати ва нариги дунёда ажр ҳақидаги ақидаларни ишлаб чиқиш ва амалга киритишда муҳим роль
ўйнаган.
29
Черковнинг сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларда ҳукмронлик қилиш ёки бу соҳаларга таъсир
кўрсатиш даъвосига қарши қаратилган қарашлар тизими ҳамда ижтимоий ҳаракат.
30
Талас – Қозоғистон жанубидаги қадимий шаҳар (V-XVI асрлар, ҳозирги Жамбул шаҳри ҳудуди).
15
Бу бўлимда, шунингдек, Марказий Осиё ҳудудларига кириб келган
христианликнинг илк оқимларидан монофизитлик ва несторианликнинг тарихи,
улар етакчиларининг фаолияти ҳам ўрганилди. Чунки мазкур оқимларнинг
тарихи ва таълимотини ўрганиш, улар ҳақида муайян фикрга эга бўлиш,
христианликнинг моҳиятини тушуниш Ўзбекистонда диний бағрикенгликнинг
тарихий илдизларини ўрганишга ёрдам беради.
Монофизит – юнон тилида (monofisia) ягона табиат маъносини билдиради,
лекин бу йўналиш тарафдорлари ўзларини православлар ёки апостол черкови
тарафдорлари деб атайдилар. Дунё бўйича монофизитларнинг умумий сони 36
млн.га етади
31
.
Илк христиан йўналишларидан яна бири – несторианлик милоднинг
V асри бошларида шаклланди. Несторианлар оқимига 428-431 йилларда роҳиб
Несторий томонидан асос солинган. У Исо Худонинг ўғли эмас, балки
«вужудида Худо яшаган инсон бўлган» деган таълимотни тарғиб қилган.
Умуман олганда, иккала оқим ҳам ҳукмрон Константинополь черкови
томонидан таъқиб қилинган, қувғинда бўлган ва уларнинг Сурия ва Эрон
орқали бизнинг юртимизга кириб келиши шу омил билан изоҳланади.
Марказий Осиёга кириб келган илк христиан оқимлари ичида несторианлар кўп
сонли бўлган, деб тахмин қилинади.
«Туркистонда православ ва католик конфессияларининг шаклланиши»
деб
номланган бўлимда христианликнинг кенг тарқалган йўналишларидан
православлик ва католиклик оқимларининг Туркистондаги тарихи ҳақида сўз
юритилган.
Туркистон ўлкасида православ черковлари XIX асрнинг 40-йилларидан
фаолият кўрсата бошлаган. Минтақага рус армияси билан бирга полк
руҳонийлари ҳам кириб келган. Ҳарбийлар ва ўлка бошқарув идоралари
ходимлари билан бир қаторда Россиянинг марказий минтақаларидан камбағал,
ерсиз чорикорлар кўчириб келиниши ҳисобига ўлкамиздаги православ
христианларининг сони ортиб борди. Ана шу жараёнларнинг таъсири
натижасида Ўрта Осиёда муқим православ черковлари ҳам қурила бошлади.
Уларнинг биринчиси 1847 йил Сирдарё вилоятидаги Раим истеҳкомида
қурилди
32
. Шундан сўнг Тошкент (1865), Жиззах (1866), Авлиё ота (1866),
Жулек ва Мерке (1866), Туркистон (1866), Ўратепа (1867), Чиноз (1868),
Чимкент (1868) православ жамоалари ташкил қилиниб, уларда доимий ҳарбий
руҳонийлар фаолият олиб бордилар. Сўнгра Зарафшон округига қарашли
Самарқанд ва Каттақўрғонда ҳам жамоалар шаклланди
33
.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, 1861 йил крепостнойликдан озод бўлган
рус чорикорларини Ўрта Осиё ҳудудида ерга бириктириш осон кечмаган. Улар
бир неча бор Марказга қочиб, ушланиб, мажбуран қайтариб келтирилганлар.
31
Народы и религии мира: Энциклопедия / Гл. ред. Тишков В.А. – М.: Большая Российская энциклопедия,
1998. – С. 774.
32
Буряков Ю., Жукова Л., Проскурин В. К истории христианства в Средней Азии // К истории христианства
в Средней Азии (XIX-XX вв.). – Т.: Ўзбекистон, 1998. – С. 15.
33
Яковлев В. (священник Василий). Из церковной жизни Туркестана. – Верный, 1902. – С. 6-9.
16
Балки, чоризмнинг Марказий Осиёдаги диний сиёсатини шу билан изоҳлаш
мумкиндир. Ҳарқалай, 1871 йилда Россия императорининг фармонига биноан
Рус православ черковининг Тошкент ва Туркистон Епархияси ташкил этилган.
Унинг маркази этиб Верний (ҳозирги Алмати) шаҳри танланган. 1916 йилнинг
охирларига келиб епархия маркази Тошкентга кўчирилган.
«Ўзбекистонда протестант конфессиялари фаолияти»
номли бўлимда
XIX асрнинг 70-йиллари охирларида Ўрта Осиё минтақасига баптистлар,
адвентистлар каби протестантлик йўналишидаги конфессиялар вакилларининг
кириб келиши ва бугунги кунда Ўзбекистондаги фаолияти ҳақидаги
материаллар таҳлил қилинади.
Адвентизм (лот. келиш, воқе бўлиш) – протестант йўналишидаги
конфессия, XIX асрнинг биринчи ярмида АҚШда вужудга келган
34
. Унинг
асосчиси Нью-Йорк штатидаги баптистлар жамоаси вакили Уильям Миллер
(1772-1849) бўлган. Ўзбекистонда Еттинчи кун адвентистлари (ЕКА) фаолият
кўрсатади. Умумжаҳон еттинчи кун адвентистлари черковининг Маркази – Бош
Конференцияси АҚШнинг Вашингтон шаҳрида жойлашган
35
.
ЕКАнинг асосий ақидаси – Исо Масиҳнинг яқин орада қайтишига
эътиқод қилиш, шунингдек, руҳнинг абадийлиги, жаннат ва дўзахни инкор
этиш. Бошқа христианлардан фарқли, улар якшанба кунини эмас, ҳафтанинг
еттинчи куни – шанба кунини улуғлайдилар. ЕКА 1863 йилда мустақил черков
сифатида шаклланди
36
.
Ўрта Осиёда дастлабки адвентистларнинг пайдо бўлиши Россия
адвентистлари фаолияти билан боғлиқ. Тошкентда биринчи адвентистлар
жамоаси 1976 йил давлат рўйхатидан ўтган
37
.
Баптистлик (грекча сувга ботирмоқ, сувга шўнғитиб чўқинтирмоқ)
Англияда вужудга келган протестант йўналишидаги конфессия, XVII асрда
Карл I Стюарт (1625-49) ҳокимиятининг охирларида ташкил топган. Ҳозирги
кунда баптистлик протестантликнинг йирик конфессияларидан ҳисобланиб,
эътиқодчилар сони 40 млн.га яқин
38
.
Туркистон ўлкаларига баптистлик XIX аср охирларида кириб келган.
1896-98 йилларда Марказий Россия ва Сибирдан Тошкентга кўчиб келган
баптистлар томонидан 1902 йил биринчи черков ташкил этилган. Ўрта Осиё
Евангел христиан-баптистлар черковлари иттифоқи Умумжаҳон баптистлар
иттифоқи таркибига киради.
Тўлиқ инжил христианлари черкови – XIX аср охирлари - XX аср
бошларида Америкада шаклланган. У Америка, Англия каби давлатларда
ривайвелизм (ингл. уйғониш) характеридаги диний-фалсафий оқимлар
34
Белов А.В. Адвентизм. – М.: Политиздат, 1968. – С. 7.
35
Гейбель Р.Г. и др. Церковь христиан-адвентистов седьмого дня // Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари.
– Тошкент, 1999. – № 3-4. – Б. 166.
36
Протестантизм. / Под общ. ред. Л.Н.Митрохина. – М.: Политиздат, 1990. – С. 32.
37
Ҳуснидинов З. Ўзбекистонда диний бағрикенглик (монография). – Т.: Тошкент ислом университети, 2006.
– Б. 82.
38
Роджерс К., Хикмен К. Религии Мира. – М.: РОСМЕН, 2003. – С. 66.
17
замирида вужудга келган. Унга 1901 йил Канзас штатидаги Библияни ўрганиш
мактаби раҳбари Чарльз Пархем асос солган. Ўзбекистонда Тўлиқ инжил
христианлари черковининг биринчи жамоалари 1920 йилларнинг охирларида
тузилган.
Лютеранлик – XVI асрда Европада ислоҳотчилик (реформация) ҳаракати
натижасида вужудга келган протестантликнинг йирик конфессияларидан бири,
Германия ва кўпгина Скандинавия давлатларининг асосий дини. Лютеранлар
барча христиан конфессияларининг бирлашиш ғоясини қўллаб-қувватлайдилар
ва инсон ҳуқуқлари учун курашни муҳим вазифалардан деб ҳисоблайдилар
39
.
Бу таълимотга илоҳиётчи олим, роҳиб Мартин Лютер (1483-1546) асос солган.
Чор ҳарбий ва расмий хизматчилари орасида асли келиб чиқиши Германия,
Болтиқбўйи, Швеция мамлакатларидан бўлган фуқаролар эса ўзлари билан
евангел-лютеранлар эътиқодини олиб келдилар. Тошкентда 1885 йил 12
январда биринчи лютеран жамоаси расмий рўйхатдан ўтган. 1896-99 йилларда
эса ибодатхона (кирха) қурилган.
Новоапостол черковининг биринчи жамоалари Англияда XIX асрнинг
ўрталарида вужудга келган. Уларнинг асосий мақсади I-II асрлардаги черковлар
мавқеини тиклашдан иборат. Черков жамиятга нисбатан муносабатда қуйидаги
принципларга амал қилади: сиёсий ҳаётга аралашмаслик, давлат томонидан
кўрсатиладиган ҳар қандай кўмакларга даъво қилмаслик, бошқа динларга
нисбатан ҳурмат билан ёндашиш. Новоапостол черкови Ўзбекистондаги
фаолиятини 1992 йилдан бошлаган. У Берлин-Бранденбург шаҳар округи
таркибига киради.
Иегова
шоҳидлари
–
протестантликнинг
нисбатан
кейинги
конфессияларидан бири. Асосчиси - Чарльз Тейз Рассел (1852-1916). У
АҚШнинг Пенсильвания штатида 1870 йил Библияни ўрганиш бўйича тўгарак
ташкил қилади. Бу тўгарак 1931 йил «Иегова шоҳидлари» ташкилотига
айлантирилди
40
. Унинг асосий диний таълимоти Ч.Расселнинг етти томлик
«Муқаддас ёзувни ўрганиш» китобида баён этилган.
«Иегова шоҳидлари» миссионерликка катта эътибор берадилар ва бу йўлда
турли усуллардан фойдаланадилар. Жамоа пайдо бўлган даврдан бошлаб,
асосан уйма-уй юриб адабиётлар тарқатиш билан янги эътиқодчилар жалб
қилишни бошлаганлар.
Ўрта Осиёда «Иегова шоҳидлари» диний ташкилотининг биринчи
жамиятлари 50-йилларда пайдо бўлган ва норасмий равишда фаолият кўрсатиб
келган. 2010 йилнинг февраль маълумотига кўра 1 та диний ташкилот расмий
рўйхатдан ўтган. 2008 йилга қадар Фарғона вилоятида ҳам 1 та ташкилот
рўйхатдан
ўтган
эди.
Унинг
давлат
ташкилотлари
томонидан
огоҳлантирилишига қарамай, қонунга зид равишда миссионерлик билан
доимий шуғулланиб келгани учун фаолияти тўхтатилди
41
. Шунингдек, Тошкент
39
Роджерс К., Хикмен К. Религии Мира. – М.: РОСМЕН, 2003. – С. 67.
40
Бартошевич Э.М., Борисоглебский Е.И. Свидетели Иеговы. – М., 1969. – С. 9.
41
Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2008 йил ҳисоботидан олинди.
18
шаҳрида ҳам 1 та ташкилот давлат рўйхатидан ўтиш тартиб қоидалари
талабларига жавоб бера олмагани сабабли рўйхатга олинмади.
Шундай қилиб, XIX аср иккинчи ярмида Ўрта Осиёда юз берган сиёсий,
ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар натижасида католик ва протестант
жамоалари шакллана бошлади.
Учинчи боб
«Диний бағрикенгликни мустаҳкамлашда христиан
конфессияларининг роли»
га
бағишланади ва уч бўлимдан иборат.
«Ўзбекистонда диний бағрикенгликнинг тарихий илдизлари»
номли
бўлимда бағрикенглик – «толерант» тушунчасига таъриф берилиб, уни нафақат
маънавий бурч, балки сиёсий ва ҳуқуқий эҳтиёж эканлиги, унинг намоён бўлиш
шакллари, бағрикенгликни қарор топтиришда республикамиздаги мавжуд
шарт-шароитлар ўрганилди, давлат даражасидаги бағрикенгликнинг муҳим
хусусиятлари, жамият тараққиёти ва халқаро ҳамжиҳатликда бағрикенгликнинг
ўрни, унинг тарихий ривожланишида Ўзбекистонда фаолият юритаётган турли
конфессиялар ва уларнинг таълимотлари мисолида илмий таҳлил қилинди.
Илмий манбалар ўлкамизда қадим замонларданоқ зардуштийлик,
буддавийлик, яҳудийлик, насронийлик каби мураккаб идеологик тизимга эга
динлар тинч-тотув фаолият олиб борганликларидан далолат беради
42
. Бундай
ҳолатни ҳозирги Ўзбекистондаги ислом, христиан, яҳудий динлари ва бошқа
конфессияларнинг ўзаро муносабатлари мисолида ҳам кўриш мумкин.
Мамлакатимиз аҳолиси 2008 йилгача бўлган вақтда 27072,2 минг кишидан
иборат бўлиб, шулардан 80 %ини ўзбек, 4,9 %ини тожик, 3,8 %ини рус, 3,6
%ини қозоқ ва 7,7 %ини бошқа турли миллатларга мансуб кишилар ташкил
этди. Кўп миллатли давлат кўп конфессиялиликка асос бўлади. Жами 130 дан
зиёд миллат ва элат вакиллари орасида исломдан ташқари христианлик,
яҳудийлик, буддавийлик ва бошқа конфессияларга эътиқод қилувчилар ҳам
бор
43
.
Кўп миллатли ва кўп конфессияли мамлакатимизда миллатлараро
ҳамжиҳатлик ва диний бағрикенглик соҳасида олиб борилаётган изчил давлат
сиёсати турли миллат ҳамда барча диний конфессия вакилларининг эмин-эркин
яшашлари учун мустаҳкам асос яратди. Бугунги воқелик бунинг ёрқин
исботидир.
«Мустақилик
йилларида
Ўзбекистон
Республикасида
диний
муносабатлар»
бўлимида
республикамизда яшаётган турли дин вакилларига
эмин-эркин эътиқод қилишлари учун яратилган имконият ва шарт-шароитлар,
диний ташкилотлар фаолияти таҳлил қилинди, ҳукумат томонидан ушбу
масалалар бўйича қабул қилинган расмий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти
очиб берилди.
1991 йилнинг 14 июнь куни давлатнинг виждон эркинлиги ва динга оид
сиёсатини белгилаб берувчи «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар
42
Дервиш Р.А., Левтеев Л.Г., Мусакаева А. Памятники истории религии и культуры в Узбекистане. – Т.:
Ўқитувчи, 1994. – С.10-12, 56-60.
43
Каримов Н. Бебаҳо хазина // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. – Тошкент, 2006 йил, 10 ноябрь.
19
тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди. Унинг қабул қилиниши дин ва турли дин
вакилларининг ҳаётида муҳим ўрин эгаллади. 1991 йил 31 август Республика
парламентида Ўзбекистон Республикасининг мустақиллиги эълон қилинган
кундан эътиборан юртимизда дин йўналишига бўлган эътибор тубдан ўзгарди.
1992 йил 7 март Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига
биноан Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Дин ишлари бўйича қўмита ташкил
этилди. Қўмита таркибида диний конфессиялар билан ишлаш учун махсус
ташкил этилган шўъба иш бошлаганидан сўнг, республикамиз ҳудудида
жойлашган ва диний фаолият юритаётган барча ташкилотлар ҳақида
маълумотлар тўплана бошланди.
1998 йил 1 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги қонуннинг янги
таҳрири қабул қилинди. Қонун моддаларини бажаришни такомиллаштириш
мақсадида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 1998 йилнинг 20 июнь куни қабул
қилинган «Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат
рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги қарорига асосан республикада
фаолият кўрсатаётган барча диний ташкилотлар Адлия идораларида қайта
рўйхатдан ўтишлари белгилаб берилди.
Мазкур бўлимда соҳа бўйича қонунларнинг такомиллашиб бориш жараёни
кўрсатиб берилиши билан бирга мамлакатимиздаги 16 та конфессия фаолияти
илмий равишда ўрганилди, динлараро бағрикенгликка таҳдид солувчи
миссионерлик фаолияти таҳлил қилинди.
Маълумки, миссионерлик (лот. юбориш, топшириқ) деганда бирор динни
ўз ёки ўзга юртлардаги бошқа динга эътиқод қилувчилар орасида тарғиб қилиш
тушунилади. Миссионерлик, асосан, христианликка хос ҳодиса – феномендир.
Конституция асосида қабул қилинган «Виждон эркинлиги ва диний
ташкилотлар тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, «Давлат диний конфессиялар
ўртасидаги тинчлик ва тотувликни қўллаб-қувватлайди. Бир диний
конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган хатти-
ҳаракатлар (прозелитизм), шунингдек, бошқа ҳар қандай миссионерлик
фаолияти ман этилади. Ушбу қоиданинг бузилишига айбдор бўлган шахслар
қонун
ҳужжатларида
белгиланган
жавобгарликка
тортиладилар»
44
.
Миссионерларнинг асосий мақсадларидан бири турли йўл ва усуллар билан ўз
сафларини маҳаллий миллат вакиллари ҳисобига кенгайтиришдир.
Ўзбекистонда ўтган асрнинг 90-йилларида миссионерлик юзага келишининг
объектив сабабларидан бири бу II жаҳон уруши йилларида мажбуран
Ўзбекистонга репатриация қилинган оз сонли миллат вакилларининг тарихий
ватанларига қайтишлари билан боғлиқ. Адептлари сонининг кескин камайиб
кетишини «тўлдириш» мақсадида баъзи секталар миссионерликка ружу
қилдилар. Қонунда бундай диний можароларга сабаб бўлувчи хатти-ҳаракатлар
олдининг олиниши масалага инсонпарварлик жиҳатидан ёндашилганини
кўрсатади.
44
Ўзбекистоннинг янги қонунлари. 19-сон. – Т.: Адолат 1998. – Б. 225-226.
20
«Христиан конфессияларининг диний бағрикенглик ва ижтимоий
барқарорликни мустаҳкамлашдаги ўрни»
бўлимида мамлакатимизда расмий
фаолият олиб бораётган христиан конфессияларининг мазкур йўналишдаги
фаолияти таҳлил қилинган.
Ўрта Осиёдаги мусулмон ва христианлар ўртасидаги муносабатлар ҳам
сиёсий, ҳам маиший даражада икки асосий хусусиятга асосланган, булар ўзаро
ҳурмат ва бағрикенгликдир. Бу муносабат икки дин вакилларининг мураккаб
тарихий жараёнлар синовларини мардонавор енгиб ўтишлари натижасида
шаклланган. Мамлакатда тинчлик, тараққиёт ва фаровонлик бўлишидан барча
дин вакиллари манфаатдор бўлиб, баъзи христиан конфессиялари вакиллари
юртимизда ва хорижда ташкил этилаётган маънавий ва маърифий тадбирларда
республикада диний бағрикенглик ва ижтимоий барқарорликни мустаҳкамлаш
борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб келмоқдалар.
Бундай муносабат давлат томонидан ҳам тақдирланмоқда. Митрополит
Владимирнинг «Дўстлик» ордени билан мукофотлангани бунинг ёрқин
далилидир.
Республикада диний бағрикенглик ва ижтимоий барқарорликни
таъминлашда христиан конфессияларининг ҳам муайян ўрни бор. Биринчидан,
улар, айниқса, православлар ўз фаолиятлари давомида аҳолида диний
бағрикенглик маданиятини камол топтириш йўлида маънавий-маърифий
тадбирлар ташкил этиб келмоқдалар. Иккинчидан, мамлакатда динлараро
тотувликни қўллаб-қувватлаш ҳамда турли низо ва мураккабликларни келтириб
чиқарувчи миссионерлик каби хатти-ҳаракатларга қарши амалга оширилаётган
тадбирларда
фаол
қатнашмоқдалар.
Учинчидан,
уларнинг
халқаро
анжуманларда
мамлакатимизда
эътиқод
эркинлигини
таъминлаш,
миллатлараро ва динлараро тотувликни барқарорлаштиришда амалга
оширилаётган ислоҳотлар ҳақидаги маърузалари дунё жамоатчилигининг
мазкур ислоҳотлар билан яқиндан танишувида муҳим аҳамият касб этмоқда.
ХУЛОСА
Диссертациянинг
хотима
қисмида
тадқиқотдан
келиб
чиққан
натижалар
умумлаштирилди ва муаллифнинг хулосалари берилди. Диссертацияда қуйидаги хулосаларга
келинди:
1.
Христианлик даставвал жамоа сифатида яҳудийлик таркибида
вужудга келди ва Кичик Осиё, Юнонистон, Римда тарқала бошлади. Император
Константин томонидан бу диннинг Рим империясининг расмий дини деб эълон
қилиниши (325 й.) унинг жаҳон динларидан бирига айланишида муҳим роль
ўйнаган. Милодий эра давомида христианлик ғарб мамлакатларида асосий дин
бўлиб келмоқда. Христианликнинг православлик, католиклик, протестантлик
каби йўналишлари мавжуд.
2.
Христианликнинг йўналишлари тадқиқ қилинганда, православлар
фаолиятида католик ва протестант оқимларига нисбатан ҳокимият қонун-
қоидаларига ҳурмат билан ёндашиш, миссионерликка зўр берилмаганлик
21
намоён бўлди. Бунга асосий сабаблардан бири Шарқий Византияда император
ҳокимияти кучли бўлиб, черковга ўз таъсирини доимий ўтказиб турган. Черков
соборларида императорнинг ўзи ёки унинг вакили иштирок этган ва черковнинг
муҳим қарорлар қабул қилишида империя манфаати ҳисобга олинган. Бу эса
православларга хос бўлган хусусият – ҳукумат қарорларига бағрикенглик билан
ёндашув узоқ тарихдан шаклланганига ишора қилади.
3.
Католиклик
диний
ақидалари,
маросимлари
ва
диний
ташкилотларининг тузилишида ўзига хос хусусиятлар бор. У православлик ва
протестантликка нисбатан қатъий марказлаштирилган ва унинг бирдан-бир
раҳбари – Рим Папаси. Христианлик иккига бўлингач, Ғарбий Рим империясида
Папа ҳам диний, ҳам сиёсий ҳокимиятга эга бўлган ва қўшни давлатларда
католикликнинг тарқалиши ҳамда мустаҳкамланишига катта эътибор қаратган.
Бугунги кунда ҳам Папа сиёсий майдонда ўз таъсирини ўтказишга ҳаракат
қилади.
4.
Протестантлик XVI асрда Европада католикларга қарши қаратилган
Реформация ҳаракати натижасида вужудга келган. Унда илгари сурилган
шахсий эътиқод билан нажот топиш, динга ишонувчи барча кишиларнинг
руҳоний бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тамойиллар унинг кўплаб мустақил
черков ва секталарга бўлиниб кетишига олиб келган.
5.
Марказий Осиё ҳудудига христиан жамоаларининг кириб келишини
икки даврга бўлиш мумкин. Биринчи давр, бу эрамизнинг II асридан бошлаб
Рим империясининг шарқий вилоятлари, кейинроқ Византиядан Эрон орқали
илк христиан жамоаларининг кириб келиши – улар юртимиз ҳудудларида
ислом дини тарқалгунга қадар кенг фаолият олиб борганлар. Иккинчи давр Чор
Россиясининг Туркистон ўлкаларини босиб олиши билан боғланади. Россия
аҳолисининг асосий қисми православ йўналишида бўлгани учун
мамлакатимизда христиан конфессиялари вакиллари ичида православлар
кўпчиликни ташкил этади.
6.
Умумбашарий ғоя – диний бағрикенглик юртимизда азалий
қадриятлардан
ҳисобланиб,
минтақада
тинчлик
ва
барқарорликни
таъминлашнинг муҳим омилларидандир. Бу йўлда турли миллат вакиллари
мураккаб тарихий жараёнлар, оғир дамларни биргаликда босиб ўтиб, ўзаро
тотувликда ҳаёт кечириш учун бир-бирларининг эътиқодларига ҳам сабр-
тоқатлилик билан ёндашганлар.
7.
Бугунги глобаллашув жараёнида мамлакатда динлараро муроса ва
бағрикенгликни таъминлаш ўз-ўзидан амалга ошадиган ижтимоий ҳодиса эмас.
У давлат томонидан қабул қилинган муайян қонун-қоидалар асосида тартибга
солинади. Ўзбекистонда бу қонун – «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар
тўғрисида»ги қонундир. Бу қонун моҳиятан толерантлик тамойилига
асосланган, яъни давлат диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик ва
тотувликни қўллаб-қувватлайди.
8.
Миссионерлик турли конфессиялар ўртасидаги муносабатларни
қарама-қарши қўйиш, улар орасида адоватни авж олдиришга қаратилган хатти-
22
ҳаракат бўлиб, унинг натижасида жамият тинчлиги ва барқарорлигига катта
хавф туғилади. Республикада бундай хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш учун
ҳуқуқий меъёрлар яратилган.
9.
Ўзбекистонда мусулмонлар ва христианлар ўртасидаги муносабатлар
ўзаро ҳурмат ва бағрикенгликка асосланган. Православлар бошқа христиан
конфессияларига нисбатан давлат қонунларига ҳурмат билан ёндашадилар
ҳамда мусулмонлар билан дўстона алоқададирлар.
10.
Республикада толерантликни мустаҳкамлаш борасида христиан
конфессиялари, айниқса, православлар аҳолида диний бағрикенглик
маданиятини камол топтириш йўлида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил
этиб келмоқдалар. Жамиятда динлараро низо ва мураккабликларни келтириб
чиқариши мумкин бўлган миссионерлик ҳаракатларининг олдини олишда фаол
қатнашмоқдалар. Уларнинг халқаро анжуманлардаги маърузалари дунё
жамоатчилигини мамлакатимизда эътиқод эркинлиги ҳамда миллатлараро ва
динлараро тотувликни таъминлашда амалга оширилаётган ислоҳотлардан
бохабар қилмоқда.
Диссертациядаги таҳлил ва хулосалар қуйидаги
таклиф-тавсияларни
илгари суриш имконини беради:
1)
диншунослик ва жаҳон динлари тарихи билан боғлиқ кўплаб маълумотлар таҳлил
қилинганини эътиборга олиб, диссертация материалларидан мазкур фанларни ўқитишда
фойдаланиш;
2)
Ўзбекистон ва у билан чегарадош минтақаларда диний-мафкуравий ҳолатнинг
шаклланишида исломдан ташқари христианлик, яҳудийлик, буддавийлик каби динларнинг
ўрни, уларнинг жамиятимизда ва Марказий Осиё доирасида ўзаро муносабатлари ҳамда
ташқи алоқалари билан боғлиқ илмий тадқиқотларда диссертация натижаларига мурожаат
этиш;
3)
динлараро бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик каби тамойилларнинг маъно-
моҳиятини бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган маънавий-маърифий, таълим-
тарбия ишларининг марказига қўйиш, уларни янги босқичга кўтариш, ёш авлодни ҳар
томонлама мустақил фикрлайдиган етук дунёқараш эгалари қилиб тарбиялашда тадқиқотдаги
маълумотлардан фойдаланиш;
4)
динлараро ҳамжиҳатликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш бўйича ишларни
жадал давом эттириш;
5)
ўқувчи ва талабалар билан миссионерликнинг мақсади ва салбий оқибатлари
ҳақида ташкил этиладиган тадбирларда тадқиқот материаллари асосида маърузалар
тайёрлаш.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1.
Ибрагимов Э. Ўзбекистонда диний бағрикенгликни мустаҳкамлашда
православ дини фаолияти // ТИУ илмий-таҳлилий ахборот-бюллетени. –
Тошкент, 2003. – № 1 . – Б. 42-45.
2.
Ибрагимов Э. Туркистонда католик ва лютеран черковларининг вужудга
келиши // Жамият ва бошқарув. – Тошкент, 2003. – № 2. – Б. 67-69.
23
3.
Ибрагимов Э. Марказий Осиё ҳудудидаги илк христианлар // ТИУ
илмий-таҳлилий ахборот-бюллетени. – Тошкент, 2004. – № 2. – Б. 52-55.
4.
Ибрагимов Э. Таврот // Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Ж. 8. –
Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2004. – Б. 220.
5.
Ибрагимов Э. Христианлик // Ўзбекистон миллий энциклопедияси. Ж. 9.
– Тошкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2005. – Б. 504-505.
6.
Ибрагимов Э. Ўзбекистон – диний бағрикенглик ўлкаси // ТИУ илмий-
таҳлилий ахборот-бюллетени. – Тошкент, 2006. – № 1. – Б. 54-56.
7.
Ибрагимов Э. Миссионерлик: муаммо ва вазифалар // Имом ал-Бухорий
сабоқлари. – Тошкент, 2007. – № 3. – Б. 224-225.
8.
Ибрагимов Э. Миссионерлик ва прозелитизм: мақсадлар, вазифалар ва
усуллар // «Ватан масъулияти – муқаддас бурч» номли ўқув-семинар
машғулотлари материаллари. – Т.: ИИВ нашр унитар корхонаси, 2007. –Б. 64-69.
24
Тарих фанлари номзоди илмий даражасига талабгор
Ибрагимов Элдар
Фозилджоновичнинг
24.00.01 – Диншунослик ихтисослиги бўйича
«Ўзбекистонда христиан конфессиялари фаолияти ва уларнинг диний
бағрикенглик анъаналари шаклланишида тутган ўрни» мавзуидаги
диссертациясининг
РЕЗЮМЕСИ
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
дин, диний бағрикенглик, конфессия,
христианлик, яҳудийлик, православ, католик, протестант, таълимот,
дунёқараш, черков, оқим, миссионерлик, эътиқод, виждон эркинлиги,
миллатларо ҳамжиҳатлик, жамият хавфсизлиги.
Тадқиқот объектлари:
Ўзбекистонда фаолият юритаётган христиан
конфессияларнинг фаолияти тадқиқот объекти қилиб олинди.
Ишнинг мақсади:
Диссертациянинг мақсади – Ўзбекистонда
шаклланган диний бағрикенглик анъаналари, республикада фаолият
кўрсатаётган христиан диний ташкилотларининг ўзига хос хусусиятлари,
уларнинг толерантликни мустаҳкамлашдаги ўрнини илмий жиҳатдан тадқиқ
этишдан иборат.
Тадқиқот методлари:
тарихий, қиёсий-таҳлилий ва мантиқий таҳлил.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
Диссертацияда христиан
конфессиялари тарихи, уларнинг Марказий Осиё ҳудудларига тарқалиши
ҳамда баъзи конфессиялар таълимотининг назарий манбалари комплекс
тадқиқ қилинган; бугунги кунда Ўзбекистондаги христиан конфессиялари
фаолияти ва уларнинг диний бағрикенглик шаклланишидаги тутган ўрни
кўриб чиқилган; турли миссионерликка мансуб оқимлар фаолияти таҳлил
қилинган; айрим оқимларнинг жамият тинч тараққиётига таҳдиди даражаси
очиб берилган, уларнинг бу борадаги хатти-ҳаракатларининг олдини олиш
йўллари ва услублари кўрсатиб ўтилган.
Амалий аҳамияти:
диссертациянинг илмий-назарий хулосаларидан
диншунослик, жаҳон динлари тарихи, яҳудийлик ва христианлик динлари
манбалари, миссионерликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар
билан боғлиқ фанларни ўқитишда кенг фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқот
натижалари мавзуга оид республика миқёсидаги илмий анжуманларда
ёритилди, илмий журналларда 5та илмий мақола чоп этилди, «Жаҳон
динлари тарихи», «Яҳудийлик ва христианлик динлари манбалари» махсус
курси яратилди.
Қўлланиш
(фойдаланиш)
соҳаси:
диншунослик,
христиан
конфессиялари
тарихи,
Ўзбекистонда
диний
бағрикенгликни
мустаҳкамлашга доир тадқиқотларда ва маънавий-маърифий ишларда.
Шунингдек, диссертация материалларини олий таълим муассасалари ўқув
дастурларига ҳам киритиш мумкин.
25
РЕЗЮМЕ
диссертации
Ибрагимова Элдара Фозилджоновича
на тему: «Деятельность
христианских конфессий в Узбекистане и их роль в формировании религиозной
толерантности» на соискание ученой степени кандидата исторических наук по
специальности 24.00.01 – Религиоведение
Ключевые слова:
религия, религиозная толерантность, конфессия, христианство, иудаизм,
православие, католицизм, протестантизм, учение, мировоззрение, церковь, секты, миссионерство,
вера, свобода совести, межнациональное согласие, безопасность общества.
Объекты исследования:
деятельность христианских конфессий в Узбекистане.
Цель работы:
дать общую научную информацию о возникновении христианства и
христианских конфессий, об их истории, учениях, основных источниках. Вооружить специалистов
комплексом знаний о религиозных организациях, которые действуют на сегодняшний день в
нашей республике, с целью использования данных материалов в воспитании у населения
толерантного отношения к другим религиям.
Методы исследования:
исторический, сравнительно-аналитический, метод логического
анализа.
Полученные результаты и их новизна:
В диссертации комплексно исследована история
христианских конфессий и их распространения на территории Центральной Азии, а также
теоретические основы учений отдельных конфессий; рассмотрена деятельность христианских
конфессий в современном Узбекистане и их роли в формировании религиозной толерантности;
анализирована деятельность различных течений миссионерского характера; выявлена степень
угрозы мирному развитию общества, исходящая со стороны отдельных течений, разработаны
методы работы по предотвращению их действий в этом направлении.
Практическая значимость:
материалы и научно-теоретические заключения диссертации
могут быть использованы в преподавании предметов по религиоведению, религиозным
источникам иудаизма и христианства, истории мировых религий, а также в практической
деятельности, связанной с мероприятиями по предотвращению миссионерской деятельности.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
материалы исследования были
доложены в различных республиканских конференциях, использованы при составлении текстов
лекций по дисциплинам «История мировых религий», «Религиозные источники иудаизма и
христианства».
Область применения:
в научных изысканиях по религиоведению, истории христианских
конфессий и их роли в укреплении религиозной толерантности в Узбекистане, в духовно-
просветительской работе. Материалы диссертации рекомендуется ввести в учебные программы
высших учебных заведений.
26
RESUME
Thesis of
Eldar Foziljonovich Ibragimov
on the scientific degree competition of
the Doctor of Philosophy in the History on specialty 24.00.01 – Religious Studies
subject: «Activity cristian confessions in Uzbekistan and their role in the formation
of traditions of religious tolerance»
Key words:
religion, religious tolerance, confessions, Christian, Judaism,
Orthodox, Catholic, Protestant, teachings, world view (ideology), Church, sects,
missionary work, belief, freedom of conscience, intercultural relations, solidarity,
security of society.
Subjects of research:
the subject of the research deals with the christian
confessions functioning in Uzbekistan.
Purpose of work:
the main purpose of the work is to present general
scientific notions on the origin, development, teachings, main scripts and current
state of christian confessions; to train specialists able to work closely with them; to
give these specialists detailed and more comprehensive instructions to demonstrate
their high education and spirituality when working with those religious groups.
Method of research:
historical, comparatively-analytical and logical
analysis methods.
The results obtained and their novelty:
the history of non-Islamic religions
and their emergence in Uzbekistan; scientific conclusions on the role of these
religions in strengthening religious tolerance have been put in scientific
circulation; non-Islamic confessions within our republic and their networks have
extensively been studied; certain non-Islamic religious sects threatening the
progress of society were uncovered and relevant methods of fighting those sects
were worked out; the authority policy have as well been analyzed.
Practical value:
scientifically-theoretic findings of the thesis can be used in
conducting lessons on the subjects dealing with the measures taken against
missionary works, sources of Judaism and Christianity, history of world religions
and religious studies.
Degree of embed and economic effectivity:
over
5 scientific articles and a
methodological manual have been published; speeches have been made in
scientific conferences; the research findings were used in giving lectures on the
History of World Religions.
Field of application:
the research conclusions can be used in studying
religious studies on the relevant specialty, the history of non-Islamic religions, the
role of non-Islamic confessions in strengthening religious tolerance in Uzbekistan
and spiritually-educational works.
