Сотрудничество между Республикой Узбекистан и Китайской Народной Республикой в области экономики, науки и культуры (1991-2001 гг.)

Аннотация

Объект исследования: сотрудничество между Республикой Узбекистан и Китайской Народной Республикой в 1991-2001 гг.
Цель работы: Научное изучение и анализ сотрудничества между Республикой Узбекистан и Китайской Народной Республикой в сфере экономики, науки и культуры.
Методы исследования: историко-ретроспективный, системный, сравнительный и статистический анализ.
Полученные результаты и их новизна: в исследовании впервые комплексно изучен и проведен научный анализ процесса установления и развития сотрудничества между Узбекистаном и Китайской Народной Республикой.
Практическая значимость: материалы диссертации помогут укреплению национальной идеи, освещению жизненности принципов внешней политики открившей путь интеграции со странами мира, повышению международного авторитета Узбекистана.
Степень внедрения и экономическая эффективность: основное содержание и идеи диссертации отражены в 5 научных статьях и 3 тезисах, опубликованных в научных журналах и сборниках конференций.
Область применения: результаты исследования можно использовать в процессе обучения студентов университетов, гуманитарных вузов, колледжей, а также при составлении учебников и учебно-методических пособий для учебных заведений.

Тип источника: Авторефераты
Годы охвата с 1992
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
1-24
24

Скачивания

Данные скачивания пока недоступны.
Поделиться
Гафуров, Н. (2023). Сотрудничество между Республикой Узбекистан и Китайской Народной Республикой в области экономики, науки и культуры (1991-2001 гг.). Каталог авторефератов, 1(1), 1–24. извлечено от https://www.inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/42591
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Объект исследования: сотрудничество между Республикой Узбекистан и Китайской Народной Республикой в 1991-2001 гг.
Цель работы: Научное изучение и анализ сотрудничества между Республикой Узбекистан и Китайской Народной Республикой в сфере экономики, науки и культуры.
Методы исследования: историко-ретроспективный, системный, сравнительный и статистический анализ.
Полученные результаты и их новизна: в исследовании впервые комплексно изучен и проведен научный анализ процесса установления и развития сотрудничества между Узбекистаном и Китайской Народной Республикой.
Практическая значимость: материалы диссертации помогут укреплению национальной идеи, освещению жизненности принципов внешней политики открившей путь интеграции со странами мира, повышению международного авторитета Узбекистана.
Степень внедрения и экономическая эффективность: основное содержание и идеи диссертации отражены в 5 научных статьях и 3 тезисах, опубликованных в научных журналах и сборниках конференций.
Область применения: результаты исследования можно использовать в процессе обучения студентов университетов, гуманитарных вузов, колледжей, а также при составлении учебников и учебно-методических пособий для учебных заведений.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ


Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 9(575.1)






ҒОФУРОВ НИЗОМЖОН ОКТЯБРОВИЧ




Ўзбекистон республикасининг Хитой Халқ Республикаси билан

иқтисодий, илмий ва маданий соҳалардаги ҳамкорлиги

(1991–2001 йиллар)




07.00.01 – Ўзбекистон тарихи


Тарих фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация



АВТОРЕФЕРАТИ






Тошкент – 2011

Диссертация иши Наманган давлат университетининг

“Жаҳон тарихи” кафедрасида бажарилган


background image

2



Илмий раҳбар

тарих фанлари доктори

Нуриддинов Эркин Зуҳриддинович



Расмий оппонентлар:

тарих фанлари доктори, профессор

Фармонов Раҳмон Фармонович

тарих фанлари доктори

Қирғизбоев Абдуғаффор Каримжанович


Етакчи ташкилот

Тошкент давлат шарқшунослик институти




Ҳимоя 2011 йил______ ойининг ____куни соат ___да Мирзо Улуғбек

номидаги Ўзбекистон Миллий университети хузуридаги 07.00.01-
"Ўзбекистон тарихи" ихтисослиги бўйича тарих фанлари номзоди илмий
даражасини олиш учун К.067.02.12 рақамли Ихтисослашган кенгаш
мажлисида бўлади. Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчаси,
ЎзМУ. e-mail. kengash@nuu.uz.

Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети кутубхонасида танишиш мумкин. (100174, Тошкент шаҳри,
Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ).

Автореферат 2011 йил ______________ ойининг ___

куни тарқатилди.


Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби т.ф.н., доц.

А.А. Одилов


background image

3

I. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Ўзбекистон Республикасининг жаҳон ҳамжамиятига

интеграциялашуви, халқаро муносабатлар тизимида муносиб ўрин эгаллаши ўз
манфаатларини сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий, ижтимоий соҳаларда самарали
амалга ошириши билан белгиланади. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов
ҳақли равишда таъкидлаганидек: “Биз истиқболимизни тараққий топган давлатлар
тажрибасидан фойдаланиб, давлат ва жамият бошқарувини эркинлаштириш, инсон ҳуқуқ
ва эркинликларини, фикрлар ранг-баранглигини ўз ҳаётимизга янада кенгроқ жорий
қилишда кўрамиз. Биз бутун маърифатли дунё, халқаро ҳамжамият билан тинч-тотув,
эркин ва фаровон ҳаёт кечириш, ўзаро манфаатли ҳамкорлик қилиш тарафдоримиз”

1

.

Ўзбекистон Республикаси мустақил давлат сифатида дунё мамлакатлари орасида

ўзининг мустаҳкам ўрнини эгаллади ва ташқи сиёсатнинг халқаро ҳуқуқ меъёрларига
асосланган ва жаҳон ҳамжамиятига аста-секин интеграциялашув стратегиясига мос
келадиган ҳуқуқий тизимини ярата бошлади.

Ўзбекистон ўзининг ташқи сиёсатида Осиёнинг тараққий топган мамлакатлари,

хусусан Осиё –Тинч океани минтақасидаги Жануби-Шарқий ва Жанубий Осиё
мамлакатлари билан ҳамкорлик қилишга катта аҳамият бермоқда. Ўзбекистон
Республикаси Президенти И.А.Каримов бу хусусда: “Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиё
мамлакатлари – Япония, Жанубий Корея, Хитой, Вьетнам, Малайзия, Ҳиндистон,
Индонезия ва бошқа мамлакатлар билан алоқаларимиз мустаҳкамланиб бораётганлигини
алоҳида мамнуният билан таъкидлаб ўтмоқчиман”, –деган фикрни билдирган эди

2

.

Ҳозирги даврда Хитой Халқ Республикаси билан кенг миқёсли алоқаларни амалга

ошириш Ўзбекистон ташқи сиёсатидаги устувор йўналишлардан биридир. Шу билан
бирга, Хитой ташқи сиёсий стратегиясида Марказий Осиё давлатлари, хусусан, Ўзбекистон
билан ҳамкорлик энг асосий ва муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади.

Бугунги кунда замонавий тарих фани олдида турган долзарб вазифалардан бири –

мустақил ривожланиш жараёни, мамлакат ички ва ташқи сиёсий фаолиятини чуқур тадқиқ
этиш ва ҳар томонлама холис ёритишдан иборат. Шунинг учун ҳам республика ташқи
сиёсатининг шаклланиши, асосий тамойиллари, жаҳон мамлакатлари билан икки
томонлама ҳамкорлик алоқалари тарихи ва тадрижини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлигини илмий жиҳатдан чуқур ўрганиш замонавий тарих
фанида алоҳида аҳамият касб этгани ҳолда, Ўзбекистоннинг янги тарихини яратишда
республиканинг жаҳон ҳамжамияти билан алоқалари масалаларини ҳар томонлама қамраб
олишга ёрдам беради.

Тадқиқотнинг даврий чегараси.

Тадқиқот учун даврий чегара сифатида 1991–

2001 йиллар олинди. Ушбу давр Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси
ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланишида алоҳида ўрин тутган. Ўз истиқлолига эришган
Ўзбекистонда тез фурсатда мустақил ташқи сиёсат тамойиллари ишлаб чиқилди ва ташқи
сиёсий ҳамда иқтисодий фаолиятнинг ҳуқуқий базаси яратилди. Айнан мана шу даврда
Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлигининг асосий тамойиллари, устувор йўналишлари белгилаб
олинди, давлат раҳбарларининг ўзаро ташрифлари давомида муносабатларни тартибга
солувчи шартнома ва битимлар тизими вужудга келди.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Ўзбекистоннинг мустақил ташқи сиёсати

ва халқаро муносабатлардаги иштироки масаласи мамлакат тарихини ўрганишдаги янги
йўналишлардан бири ҳисобланади.

Мазкур диссертация мавзусига алоқадор бўлган илмий адабиётларни уч гуруҳга

бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқдир. 1) совет даврида яратилган асарлар; 2) мустақиллик
йилларида яратилган илмий ишлар; 3) хорижий муаллифларнинг тадқиқотлари.

1

Каримов И. А. Юксак маънавият – енгилмас куч. –Тошкент: Маънавият, 2008. – Б. 114.

2

Каримов И. А. Жаҳон ҳамжамияти билан ҳамкорлик // Хавфсизлик ва барқарор тараққиёт йўлида. 6-жилд.

– Тошкент: Ўзбекистон, 1998. – Б. 250.


background image

4

Биринчи гуруҳга

совет даврида яратилган ва СССРнинг халқаро муносабатларида

Ўзбекистоннинг тутган ўрнига бағишланган тадқиқотларни киритиш мумкин. Б.Аҳмедов
ва Л.Боровкованинг асарларида Марказий Осиё ва Хитой ўртасидаги қадимги алоқалар
тарихи маҳаллий ва хитой манбалари асосида ўрганилган ва таҳлил этилган

1

.

Ч.А.Абуталипов,

Г.Инамжанова,

К.Каримов,

У.А.Рустамов,

М.Бобохўжаев, С.Зиядуллаев, Ш.М.Абдуллаев, Ҳ.Зияев, И.Тўхтахўжаева, Б.Маннопов ва
бошқаларнинг тадқиқотларида

2

Ўзбекистоннинг ташқи дунё билан алоқалари илмий

асосда ўрганишга ҳаракат қилинган. Лекин, мазкур тадқиқотларда Ўзбекистон ва Хитой
ўртасидаги алоқаларни тўлақонли ёритишга эриша олинмаган, айрим манбаларда эса бу
масала умуман четлаб ўтилган.

Мазкур гуруҳга киритилган адабиётлар ўз даври талабларидан келиб чиққан ҳолда

ҳукмрон мафкура, марксча-ленинча ғоялар, СССРнинг ташқи сиёсат тамойиллари
таъсирида яратилганлигига қарамай, уларда келтирилган материалларни ўрганиш ва
таҳлил қилиш давомида Ўзбекистоннинг ҳалқаро алоқаларининг чекланганлик
характерини кузатиш мумкин. Муаллифлар мавжуд манбалардан фойдаланган ҳолда,
мафкуравий чекловларга қарамай Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти сафига кириб боришга
интилганлигини кўрсатиб бера олганлар. Шунинг учун ҳам мавзуни ёритиш давомида
мазкур гуруҳга мансуб адабиётлар муҳим аҳамият касб этади.

Иккинчи гуруҳга

Ўзбекистон Республикасининг мустақил тараққиёти даврида

яратилган тадқиқотлар киритилган. Шунингдек, Э.Ртвеладзе

3

, Н.Э.Каримова

4

,

А.Асқаров

5

, А.Хўжаев

6

, Ў.М.Мавлонов

7

асарларида ўзбек–хитой алоқаларининг

қадимийлиги илмий жиҳатдан асослаб берилган. Хусусан, А.Хўжаевнинг асарларида икки
мамлакат ўртасидаги алоқалар тарихи қадимий хитой манбалари ва тадқиқотлар асосида
ўрганилиб чуқур таҳлил қилинган ҳамда ҳамкорликнинг бугунги даражаси ва асосий
хусусиятларига холис баҳо берилган.

А.Қосимов ва И.Васькин ҳаммуаллифлигидаги тадқиқотда мустақил Ўзбекистон

ташқи сиёсатининг шаклланиши, унинг муҳим тамойиллари, ташқи сиёсатнинг ҳуқуқий
асослари ва асосий йўналишлари каби масалалар ўз аксини топган

8

.

1

Ахмедов Б. Роль Центральноазиатских источников в изучении торговых, политических и культурных

связей Средней Азии с Китаем в средние века // Новое в изучении Китая. – М.: Наука, 1988. – С. 143-151.;
Боровкова Л.А. Запад Центральной Азии во II в. до н. э. – VIII в. н.э. – М.: Наука, 1989. – 181 с.

2

Абдулатипов Ч.А. Ўзбекистоннинг халқаро алоқалари. – Тошкент: Ўздавнашр, 1964. – 175 б.; Инамжанова

Г. Узбекистан на международной арене. – Ташкент: Узбекистан, 1974. – 47 с.; Каримов К. Узбекистан в
социалистическом содружестве. – Ташкент:Узбекистан, 1975. – 196 с.; Рустамов У.А. Советский Узбекистан
на международной арене. – Ташкент: Узбекистан, 1979.- 207 с.; Бабаходжаев М. Участие УзССР в
культурном сотрудничестве СССР со странами Ближнего и Средного Востока //Общественные науки в
Узбекистане. 1981, № 7. – С. 10–13.; Зиядуллаев С. Экономика Узбекской ССР в едином народно-
хозяйственном комплексе страны. – Ташкент: Фан, 1983. – 41 с.; Абдуллаев Ш.М. Узбекистан в
интернациональном содружестве СССР со странами членами СЭВ. – Ташкент: Фан, 1984. – 203 с.;
Тўхтахўжаева И. Совет Ўзбекистонининг халқаро алоқалари. – Тошкент: Ўзбекистон,1985. – 24 б.; Зияев Ҳ.
Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан иқтисодий ва маданий алоқалари (1980–1985 йй.) – Тошкент:
Фан, 1986. – 56 б.; Маннопов Б.С. Қайта қуриш ва Ўзбекистоннинг ташқи алоқалари. – Тошкент, 1991. – 24
б.

3

Ртвеладзе Э. Великий шелковый путь: энциклопедический справочник: Древность и Среднее

средневековье. – Ташкент: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 1999. – 278 с.

4

Каримова Н. А. Взаимоотношения народов Центральной Азии и Китая в XIV – XVII вв. – Ташкент: Изд-во

ТашГИВ, 2005. – 188 с.

5

Асқаров А. Ўзбек халқининг этногенези ва этник тарихи. – Тошкент:Университет, 2007. – 340 б.

6

Ходжаев А. Китайский фактор в Центральной Азии. – Ташкент: Фан, 2007. – 172 с.; Унинг ўзи: Буюк Ипак

йўли: мунособатлар ва тақдирлар. – Тошкент: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий
нашриёти, 2007. – 280 б.

7

Мавлонов У. Марказий Осиёнинг қадимги йўллари: шаклланиши ва ривожланиш босқичлари. – Тошкент:

Академия, 2008. – 432 б.

8

Касымов А., Васькин И. Основные направления внешней политики Республики Узбекистан. – Ташкент:

Узбекистан, 1994. – 112 с.


background image

5

Хитой Халқ Республикасининг Марказий Осиёдаги ташқи сиёсатининг ўзига хос

хусусиятлари, ҳамкорликни самарали ривожлантиришга тўсқинлик қилувчи омиллар,
Марказий Осиё масаласидаги Россия–Хитой ва Хитой–АҚШ муносабатлари муаммолари
Р.Алимов томонидан ўрганилган

1

.

Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятига кириб бориши, ташқи сиёсатнинг ҳуқуқий,

иқтисодий, маънавий асосларнинг вужудга келиши, мустақил ташқи сиёсат
институтларининг

шаклланиши

каби

масалаларни

ўрганишда

Э.З.Нуриддиновнинг тадқиқотлари муҳим аҳамият касб этади

2

. Айниқса, “Ўзбекистон

Республикасининг

Европа

мамлакатлари

билан халқаро ҳамкорлиги” номли

монографиясида республиканинг Европа мамлакатлари билан кўп томонлама
ҳамкорлигини кенг кўламли равишда ёритилиши билан бирга Ўзбекистон ташқи сиёсий
фаолиятининг тарихий илдизлари, совет давридаги халқаро алоқалар, истиқлол даврида
ташқи сиёсат ҳуқуқий асосларининг шаклланиши, мустақил ташқи сиёсатни амалга
оширувчи муассасаларнинг шаклланиши жараёни батафсил ёритиб берилган.

А.К.Қирғизбоевнинг “Ўзбекистон Республикасининг Осиё мамлакатлари билан

халқаро ҳамкорлиги” номли монографиясида Ўзбекистоннинг Буюк Ипак йўлини тиклаш
борасида Осиё мамлакатлари билан ҳамкорлиги, замонавий интеграцион жараёнларнинг
асосий хусусиятлари, бу ҳамкорликнинг ҳуқуқий асослари, Ўзбекистоннинг Марказий
Осиё минтақаси мамлакатлари, Осиёдаги халқаро ташкилотлар ва етакчи давлатлар билан
алоқалари чуқур таҳлил қилиб берилган

3

. Шунингдек, чоп этилган бир қатор мақолаларда

мақолаларда Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ҳамда маданий
соҳалардаги ҳамкорликнинг айрим жиҳатлари ўз аксини топган.

Жумладан, Ў.Мавлонов ва Д.Маҳкамова, С.Савчук-Курбанов,

Н.Каримова

4

мақолаларида икки мамлакат ўртасидаги қадимий алоқалар ўз аксини топган

бўлса,

А.Худойқулов, Н.Нуруллаев, А.Исажонов, Ван Шуйлинь, А.Раззоқов, И.Бекмуротов,
Х.Исоқжонов, А.Туляганов ва О.Лиманов

5

мақолаларида икки мамлакат

ўртасидаги иқтисодий алоқалар, ўзаро тажриба алмашув, ҳамкорликни янада
юксалтиришга қаратилган айрим фикр-мулоҳазалар ўртага ташланган.

Ўзбекистоннинг халқаро алоқалари тарихи, жаҳон ҳамжамиятига кириб бориши,

мустақил ташқи сиёсатининг шаклланиши муаммолари, Хитой тараққиётининг асосий

1

Алимов Р. М. Центральная Азия: общность интересов. – Ташкент: Шарқ, 2005. – 464 с.

2

Нуриддинов Э. З. Становления нового типа экономических отношений Узбекистана с ведущими

государствами Западной Европы//Общественные науки в Узбекистане. –Ташкент, 1998. №1.; Унинг ўзи:
Ўзбекистон ва Германия // Фан ва турмуш. – Тошкент, 1998. №2.; Унинг ўзи: Узбекистан – Чехия:
плодотворное сотрудничество // Экономика и статистика. – Ташкент, 1998. №8. Унинг ўзи: Международное
сотрудничество Республики Узбекистан со странами Европы. – Ташкент: Чулпан, 2002. – 216 с.

3

Қирғизбоев А.К. Ўзбекистон Республикасининг Осиё мамлакатлари билан халқаро ҳамкорлиги. – Тошкент:

Фан, 2004. – 280 б.

4

Мавлонов Ў., Маҳкамова Д. Ўзбекистон ва Хитой қадимий алоқалари // Жамият ва бошқарув. –Тошкент,

2003. №4. – Б. 67–68.; Савчук-Курбанов С. Китай – Узбекистан: многовековые истоки торгово-
экономического и культурно-просветительского партнерства // Материалы научно-практической
конференции «Китай и современный мир». – Ташкент, 2009. – С. 4-13.; Каримова Н. Э. Китайские
источники о взаимоотношении Китая и империи Тимуридов // Материалы научно-практической
конференции «Китай и современный мир». – Ташкент, 2009.

5

Худойқулов А., Нуруллаев Н. Ўзбекистон– Хитой ҳамкорликнинг янги босқичи // Илм сарчашмалари.–

Урганч, 2006. №2. – Б. 20–22.; Исажонов А. Давлат ва ташқи иқтисодий фаолият // Бозор, пул ва кредит.
– Тошкент, 1999. №3. – Б. 49–51.; Ван Шуйлинь. Хитой ислоҳотлар йўлида // Бозор, пул ва кредит.–
Тошкент, 1999.№3. – Б. 45–47.; Раззоқов А. Хитойда трансмиллий корпорациялар тараққиёт
локомотивларидир // Бозор, пул ва кредит. – Тошкент, 1999. №3. – Б. 47–48.; Бекмуротов И. Ўзбекистон
Хитой манфаатлар муштараклиги // Жамият ва бошқарув. – Тошкент, 2004. №4. – Б. 65-66.; Международно
– правовые аспекты сотрудничества Узбекистана и Китая в обеспечении региональной безопасности
//Ижтимоий фикр. Инсон хуқуқлари. – Тошкент, 2007. №3. С. 30-35.; Туляганов А. Ўзбекистон
Республикаси замонавий халқаро муносабатларининг ўзига хос хусусиятлари // Ижтимоий фикр. Инсон
хуқуқлари. – Тошкент, 2007. №2. – Б. 27–35.; Лиманов О. Хитойнинг Марказий Осиёдаги стратегияси
//Ижтимоий фикр. Инсон хуқуқлари. – Тошкент, 1999, № 3–4. – Б. 16 – 21.


background image

6

хусусиятлари ва ҳамкорлик истиқболлари, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти билан
алоқаларининг фалсафий, сиёсий, ҳуқуқий ва географик хусусиятлари каби масалалар
тадқиқотчилар томонидан бир қатор диссертацияларда ёритиб берилган. Жумладан,
О.П.Кобзева, Ў.М.Мавлонов,

Ш.Т.Қўлдошев

1

, тадқиқотларида халқаро ҳамкорликнинг

тарихий жиҳатлари ўрганилган. Шунингдек, Т.И.Дорошенко, У.А.Салиев, А.Г.Холлиев,
Э.З.Нуриддинов, Б.Э.Турсунов, Ш.А.Сабитов, Н.Ш.Зиямов, Д.Д.Курбанов, Ш.Шазаманов,
Д.Мишарев, Г.А.Табак, Д.А.Махкамова, Ў.Якубов, А.Б.Султанов, Р.Б.Асадова,
И.Бекмуротов каби олимларнинг тадқиқотларида мустақиллик йилларида Ўзбекистон
Республикасининг халқаро майдондаги фаолиятининг турли жиҳатлари ёритиб берилган

2

.

Ушбу тадқиқотлар мазкур мавзуни ёритишда услубий жиҳатдан яқиндан ёрдам берди.

Марказий Осиё республикаларининг ҳозирги ҳолати, хусусан, Ўзбекистон

Республикасидаги вазият, унинг халқаро майдондаги ўрни Россия сиёсатшунос, социолог,
тарихчи олимларида ҳам жиддий қизиқиш уйғотмоқда. Бир қатор тадқиқотлар, шунингдек
айрим монографияларда Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги алоқаларнинг тарихи,
замонавий ҳамкорликнинг ривожланиши, Буюк Ипак йўлини тиклаш жараёнлари
ёритилган. Уларда Ўзбекистоннинг мазкур жараёнларда тутган ўрнига, минтақада
интеграциявий ҳудуд яратиш борасидаги ташаббусларига юқори баҳо берилган, унинг
минтақа ва бутун дунёдаги хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги саъй-
ҳаракатлари натижасида тобора обрў-эътибори юксалиб бораётганлиги таъкидланган

3

.

1

Кобзева О. П. Великий шелковый путь: проблемы научной периодизации и истоки изучения европейскими

учёными во второй половине XIX- начале XX вв: дис. ... канд. ист. наук – Ташкент: ИИ АН РУз, 2001.- 190
л.; Мавланов У. М. Коммуникации и торговые пути в Средней Азии: формирования и этапы развития.
Автореф. дисс. ... док-ра ист. наук. –Ташкент: ИИ АН РУз, 2009. – 48 с.; Кулдашев Ш. Т. Политические,
экономические и культурные связи между Кокандским ханством и Восточным Туркестаном (XVIII- сер.
XIX вв.). Автореф. дисс. ... канд.ист. наук. – Ташкент: ИИ АН РУз, 2009. – 32 с.

2

Дорошенко Т. И. Международные связи общественных организаций Средней Азии (Опыт истории 20-е

годы): Дисс. ... канд. ист. наук. – Ташкент: ТашГУ,1993.- 170 л.; Салиев У. А. Международные связи
Узбекистана в исторической литературе 50-80-х годов : Дисс. ...канд. ист. наук. – Андижан, АДУ, 1994. –
149 л.; Холлиев А. Г. Экономические, научно-технические и культурные связи независимого Узбекистана с
Великобританией и США. – Дисс…канд. ист. наук. – Ташкент: 1998. – 177 л.; Нуриддинов Э.З.
Международное сотрудничество Узбекистана со странами Европы в условиях независимости: становление,
развитие, проблемы: Дисс. ... д-ра ист. наук. – Ташкент: ИИ АН РУз, 2000. – 305 с.; Турсунов Б. Э. Китай на
пороге XXI века: философская и социально-политическая мысль как фактор общественного развития
(историко-философский анализ). – Дисс…канд. фил. наук. – Ташкент: Институт Философии и правоведении
АН РУз, 2002.- 165 л.; Сабитов Ш. А. Внешняя политика Китая в годы реформ (1978–1998 гг.) и
переспективы сотрудничества с Республикой Узбекистан. – Дис…канд. полит. наук. – Ташкент: УМЭД,
2002.- 167 л.; Зиямов Н. Ш. Роль Узбекистана в развитии межгосударственного экономического и
культурного сотрудничества стран Центральной Азии. (1991–2001 гг.) Дис… канд. ист. наук. – Ташкент:
НУУ, 2002. – 171 л.; Курбанов Д. Д. Привлечение прямых иностранных инвестиций в Китайскую Народную
Республику: Опыт и возможности расширения узбекско-китайского содрудничества. Автореф. дисс. ... канд.
ист. наук. – Ташкент: ИИ АН РУз, 2002. – 30 с.; Шазаманов Ш. Сиёсий барқарорлик ва тараққиёт. (Хитой
тажрибаси). Сиёсий фан. номз. ... дисс. – Ташкент: ТДШИ, 2002. – 139 в.; Мишарев Д. Экономические,
научно-технические и культурные связи независимого Узбекистана с Германией. Дисс... канд. ист. наук.
– Ташкент: НУУ, 2004. – 169 л.; Табак Г. А. Роль культурных и исторических традиций во внешней
политике Республики Узбекистан: Дисс. ... канд. полит. наук. – Ташкент: УМЭД, 2004. – 191 л.; Махкамова
Д. А. Узбекистан в системе международных культурных связей (особенности и закономерности
исторического развития). Дисс. … канд. ист. наук. – Ташкент: УМЭД, 2005.- 147 л.; Якубов Ў. Ўзбекистон
Республикасининг ташқи иқтисодий алоқалари. (географик жиҳатлари).- Геогр. фан. номз... дисс.
– Тошкент: ЎзМУ, 2005. – 141 в.; Султанов А. В. История сотрудничества Узбекистана со странами Европы
в гуманитарной сфере 1991-2001гг.(на примере Австрии, Германии, Швейцарии): Дисс. ... канд.ист.наук.
– Ташкент: НУУ, 2006. – 173 л.; Асадова Р.Б. Ўзбекистон – Ҳиндистон ўртасидаги ўзаро иқтисодий ва
маданий соҳалардаги ҳамкорлик: тарихий асоси ва замонавий ҳолати (1991–2001 йй.). – Тарих фан. номз. ...
дис.– Тошкент: ЎзР ФА Тарих институти, 2007. – 162 в.; Усаров Ф. Ўзбекистон Республикаси ва Жанубий-
Шарқий Осиё мамлакатлари ўртасида иқтисодий ва маданий соҳалардаги ҳамкорлик (Малайзия давлати
мисолида: 1991-2005 йиллар). Тарих фан. номз. ... дисс. автореф. – Тошкент: ЎзМУ, 2010. – 32 б.

3

Панченко М. Ю. Российско – китайские отношения и обеспечение безопасности АТР. – М.: Научная книга,

2005. – 202 с.; Корсун В. А. Внешняя политика Китая на пороге XXI века. – М.: 2002. – 196 с.; Лузянин С.Г
Китай, Россия и Центральная Азия: разграничение интересов //Китай в мировой политике /Под ред. А.Д.


background image

7

Учинчи гуруҳга

хорижлик муаллифларнинг асарлари киритилган. Халқаро

ҳамкорлик

масалаларининг

холисона

ёритилишини

таъминлашда

хорижий

муаллифларнинг нуқтаи назарларини, ёндашувларини ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.

Халқаро муносабатларга таъсир кўрсатувчи асосий омиллар ва глобаллашув

шароитида давлатлараро муносабатларнинг қарор топиши истиқболларини таҳлил қилиш
масалалари Ж.Бертон, П.Рейнольдс, П.Нейлор, С.Хантингтон, З.Бжезинский,
С.Алфорд, Р.Эйрон ва бошқаларнинг тадқиқотларида ўз аксини топган

1

. Мазкур

тадқиқотларда совет тузумининг нуқсонлари, собиқ СССР таркибига кирган
республикаларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволида намоён бўлган салбий ҳолатлар
муаммолари тадқиқ ва таҳлил этилган.

Шунингдек,

бошқа

хорижлик

муаллифлар

асарларида

ҳам

мустақил

Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ўзига хос ўрни ва салоҳиятини ўрганишга эътибор
қаратилган. М.Кейзер, С.Меҳрота, Н.Любин, П.Гобл, Д.Дикер

2

тадқиқотлари шу

жиҳатдан муҳим илмий аҳамият касб этади. Мазкур асарларда Ўзбекистон ташқи
сиёсатининг асосий йўналишлари, унинг жаҳон ҳамжамияти сафига кириб бориши, дунё
давлатлари билан ҳамкорлиги масалалари ёритилган. М.Б.Олкотт

3

, Дж.Бейтс, П.Данэй

4

,

С.Бланк

5

, Н.Суонстром

6

асарларида Марказий Осиё республикаларининг Европа

Иттифоқи билан муносабатлари, минтақадаги интеграцион жараёнларнинг истиқболлари
ҳақида сўз юритилган.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги.

Диссертация мавзуси Наманган давлат университети илмий-тадқиқот ишлари режасидан
ўрин олган.

Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари.

Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ

Республикаси ўртасидаги иқтисодий, илмий ва маданий ҳамкорлик масаласини илмий
жиҳатдан ўрганиш ва таҳлил қилиш тадқиқот ишининг асосий мақсади ҳисобланади.
Мазкур тадқиқот Ўзбекистоннинг халқаро муносабатлардаги иштироки ва жаҳон
ҳамжамиятига тўлақонли аъзо сифатида кириб боришини, унинг жаҳон ҳамжамиятида
тутган ўрни ва нуфузини кўрсатишга кўмаклашади.

Ушбу мақсадга эришиш йўлида қуйидаги

вазифалар

белгилаб олинди:

Воскресенского. – М.: РОССПЭН, 2001. – 528 с.; Мирзаев Р. Геополитика нового Шелкового пути. – М.:
Известия, 2004. – 303 с.

1

Samuel Р Huntington The Clash of Civilization? //Foreign Affairs, Summer 1993 –p 22–49; Бжезинский 3. Вне

контроля. Глобальный беспорядок накануне XXI века. США; //ЭПИ. –1994– №4, С. 121–122; Унинг ўзи.
Великая шахматная доска. Господство Америки и его геостратегическая императивы. – М.: «Междунар.
отношения», 2000; P. Refolds. An Introduction to International Relations, – Z. 1971; P. N'ailor, S.Alford. Future of
Britain's Detterent Forse. – Z. 1980 Aron R. Conflict and war from the new point of historical Sociology. – Z. 1994
и др.

2

Kaser M., Mehrota S. The Central Economies after Independence. Royal Institute of International Affairs. –L.,

1992; Lubin N. Central Asia: Issues and challenges for United States politicy. Tne new geopolitics of Central Asia
and its borderlands Ed. By Ali Banuazizi and Myran Weincr. J. B. Touris and Co. Ltd. –L. –N.Y., 1994; Goble P. A
the 50 million muslim misunderstanding: The West and Central Asia: Players in the new great game. Ed. By A.
Ehtcshami, University of Exeter Press, 1994; Dykcr D.A. InvcslnwHUiirecliou in prospects of Uzbekistan. //Central
Asia Newslife.// Chapter 4, №8, August–September 1996.
3 Olcott M. Carnegie Endowment for International Peace at Commission on Security and Cooperation Conference
in Helsinki, in Maher, Central Asia: US Helsinki Commission concerned about SCO's influence, EURASIA Insight
(10/01/06). http://www.eurasianet.org/departments/insight/articles/pp100106.shtml
4 Bailes A. Dunay P., The Shanghai Cooperation Organization as a regional security institution// The Shanghai
Cooperation Organisation, Stockholm International Peace Research Institute, Policy Paper No. 17, (May 2007)
http://www.sipri.org/contents/publications/Policypaper17.html#download
5 Blank S. The Shanghai Cooperative Organisation: Post-Mortem or Prophecy// CEF Quarterly, The Journal of the
China-Eurasia Forum (Summer 2005), http://www.chinaeurasia.org/iiles/CEF_Quarterly_August_2005.pdf
6 Swanstrom N. The prospects for multilateral conflict prevention and regional cooperation in Central Asia// Central
Asian survey.-Oxford, 2004, Vol. 23, №1, P. 41-53; Swanstrom N. China and Central Asia: A new Great Game ot
traditional vassal relations?// Journal of contemporary China, Abingdon, 2005, Vol. 14, № 45, Р. 569-584.


background image

8

– мавзунинг ўрганилганлик даражаси ва манбавий асосларини ўрганиш, таҳлил

этиш ва уларга холис баҳо бериш;

– ҳамкорлик алоқаларининг тарихий илдизларини, қадим замонлардан шаклланиб

келган алоқаларнинг ўзига хос хусусиятларини кўриб чиқиш;

– икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик мисолида Ўзбекистон Республикасининг

халқаро муносабатлар жараёнидаги иштирокини кўрсатиб бериш;

– Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар ҳуқуқий асосларининг шаклланиш

жараёнини ёритиш;

– иқтисодий муносабатларнинг асосий шакллари ривожланишини таҳлил қилиш;
– маданий ҳамкорликнинг асосий шакллари ва йўналишларини кўриб чиқиш.

Давлатлараро муносабатларни мустаҳкамлашда халқ

дипломатиясининг турли

шаклларидан фойдаланишнинг аҳамиятини англаш;

– фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг асосий йўналишларини кўрсатиб

бериш, мавжуд муаммолар ва истиқболдаги вазифаларни аниқлаб олиш;

– ижтимоий ва маънавий масалаларни ҳал қилишда туризм ва спорт соҳаларидаги

ҳамкорликнинг аҳамиятини кўрсатиб бериш. Мазкур соҳалардаги ҳамкорликнинг
халқларни маънавий жиҳатдан бир-бирига яқинлаштиришдаги аҳамиятини ёритиб бериш;

– Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида кўп томонлама

ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари бўйича фикр мулоҳоза, таклиф ва тавсияларни
баён этиш.

Тадқиқотнинг манбавий асослари.

Тадқиқот жараёнида Ўзбекистон–Хитой

ҳамкорлиги масалаларини ёритиш учун турли манбалардан олинган материаллардан кенг
кўламда фойдаланилган.

Тадқиқотда Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архивининг М–2, М–7

фондларидаги материаллардан кенг фойдаланилган. М–2 фондида Ўзбекистон хорижий
мамлакатлар билан дўстлик жамиятлари Кенгаши фаолиятига оид ҳужжатлар сақланади.

Марказий давлат архивининг М–7 фондида сақланаётган ҳужжатлар ўрганилиб,

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлигининг Ўзбекистон – Хитой
ҳамкорлигида тутган ўрнини ёритиб беришга хизмат қилувчи бир қатор ҳужжатлар таҳлил
этилди ҳамда илмий муомалага киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Халқ таълими вазирлиги ҳамда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг жорий архивларида ҳам Ўзбекистоннинг
хорижий давлатлар, хусусан, Хитой билан халқаро алоқаларига оид муҳим маълумотлар –
йиллик ҳисоботлар ва ахборот-маълумотнома тусидаги материалларда сақланмоқда.

“Ўзбектуризм” Миллий компанияси архивида сақланаётган материаллар ҳар икки

мамлакат ўртасида сайёҳлар алмашиш, туризм соҳасидаги ҳамкорликка оид ишларнинг
ҳолатини ёритиш имконини беради.

Тадқиқотнинг бир қатор масалаларини ёритишда Ўзбекистон Республикаси

Статистика Давлат қўмитасидан олинган материаллар муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Тадқиқотнинг объекти ва предмети.

Тадқиқот объектини Ўзбекистоннинг 1991–

2001 йиллар давомидаги Хитой Халқ Республикаси билан ташқи алоқалари ташкил этади.
Тадқиқот предмети сифатида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг тарихий
илдизлари, иқтисодий, илмий, маданий алоқалар жараёни ўрганилади.

Диссертациянинг назарий ва услубий асослари.

Ўзбекистон Республикаси

тараққиётининг асоси бўлган миллий ғоянинг умуминсоний қадриятларнинг устуворлиги
эълон қилинган тамойиллари, демократиянинг жаҳон миқёсида эътироф этилган
принциплари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 16
декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг янги тарихини яратиш тўғрисида” ва 1997 йил
27 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тарих институтининг
фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорлари

1

тадқиқотнинг назарий – услубий

асоси сифатида хизмат қилди.

1

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тарих


background image

9

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг асарлари, нутқлари ва

халқаро

анжуманлардаги

чиқишларида

Ўзбекистоннинг

халқаро

ҳамжамиятга

интеграциялашуви, ташқи алоқаларни миллий манфаатлар асосида амалга ошириш сиёсати
назарий-методологик жиҳатдан асосланган, ташқи сиёсатнинг устувор йўналишлари,
Ўзбекистоннинг халқаро миқёсда катта мувафақиятларга эришиш стратегияси белгилаб
берилган.

Шунингдек, тарихшуносликнинг ҳаққонийлик, холислик, тарихийлик, ўзаро

алоқадорлик, ўзаро қиёслаш каби методологик тамойиллари диссертациянинг назарий ва
услубий асослари қаторига киради.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

– биринчидан, Ўзбекистон–Хитой ҳамкорлигининг тарихий илдизлари қадимги

даврларга бориб тақалади. Буюк Ипак йўли ҳар икки мамлакат халқлари ўртасидаги ўзаро
манфаатли сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларни ўрнатишда муҳим аҳамиятга эга
бўлган ва мазкур ҳамкорлик замонавий шароитда самарали давом этмоқда;

– иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, жаҳон

ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзосига айланди ҳамда жаҳон мамлакатлари, жумладан
Хитой Халқ Республикаси билан ўзаро фойдали ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини
мустақил равишда яратиш имкониятига эга бўлди. Бу асос икки мамлакат ўртасида
имзоланган кўплаб шартномаларда ўз ифодасини топган;

– учинчидан, Ўзбекистон ва Хитой тенг ҳуқуқли шерик сифатида ўзаро фойдали

ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиб, ҳар иккала томон ҳам бир-бирининг сиёсий тизимини,
ҳудудий яхлитлигини, миллий қадриятларини ҳурмат қилишини жаҳон миқёсида эътироф
этмоқдалар;

– тўртинчидан, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришга ҳар икки томон

ҳам жуда катта қизиқиш билан қарамоқда, бу борада Хитой томони Ўзбекистоннинг
минтақадаги хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашдаги алоҳида ва муҳим ўрин
тутиши мазкур қизиқишнинг асосий омилларидан бири эканлигини таъкидламоқда;

– бешинчидан, ҳар икки мамлакат иқтисодий соҳадаги алоқаларни ўзаро манфаатли

ҳамкорликнинг энг устувор йўналиши деб ҳисоблайдилар;

– олтинчидан, Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги

маданий, илмий соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларининг ривожланиши ўзбек–хитой
муносабатларининг янада мустаҳкамланишига ёрдам бермоқда.

Ишнинг илмий янгилиги.

Тадқиқотда Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ

Республикасининг ўзаро манфаатли ҳамкорлиги жараёнлари илк бора комплекс равишда
илмий жиҳатдан ўрганилган ва таҳлил этилган.

Шунингдек, қуйидаги асосий омиллар мавзунинг илмий янгилигини белгилаб

беради:

– Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлиги мисолида халқаро ҳамкорлик алоқаларининг

йўлга қўйилиши ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро муносабатларнинг янги
тизимини шакллантиришдаги бевосита иштироки янги далиллар асосида ифодаланган;

– Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикасининг кўп томонлама ҳамкорлигининг

илмий жиҳатдан ўрганилиши мамлакат тарихшунослигидаги халқаро муносабатлар
йўналишини янги тадқиқот билан бойитади;

– икки мамлакатнинг ташқи сиёсатида

,

халқаро миқёсдаги муаммоли масалаларга

қарашларида

умумийликнинг

мавжудлиги,

ҳамкорликни

ўрнатишдан

ва

ривожлантиришдан ҳар икки томон ҳам манфаатдор эканлиги аниқланган;

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги иқтисодий, илмий ва маданий ҳамкорлик

жараёнини ўрганиш ва таҳлил қилиш давомида эришилган ютуқлар билан бирга, бир
қатор камчиликлар мавжудлиги аниқланди ва уларни бартараф этишга доир таклиф ва
мулоҳазалар билдирилди;

институти фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори // Халқ сўзи. 1998 йил 28 июль.


background image

10

– икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини илмий жиҳатдан тўлақонли

тадқиқ ва таҳлил этишда Ўзбекистон Марказий давлат архиви, турли вазирлик ва
муассасаларнинг жорий архивларидаги маълумотлардан кенг фойдаланилди ва улар илк
бор илмий муомалага киритилди.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти

шу билан

белгиланадики, у миллий ғояни мустаҳкамлашга, жаҳондаги мамлакатлар билан
интеграциялашувга йўл очган ташқи сиёсат тамойилларининг ҳаётийлигини очиб беришга,
республиканинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини мустаҳкамлашга кўмаклашади.

Тадқиқот натижаларидан Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестиция ва савдо вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда
Ўзбекистоннинг халқаро алоқалар масалалари билан шуғулланувчи бошқа вазирликлари ва
идораларининг амалий фаолиятида кенг фойдаланиш мумкин.

Бундан ташқари, диссертация материалларидан мустақил Ўзбекистоннинг энг янги

тарихи бўйича умумлаштирувчи тусга эга тадқиқотларни тайёрлашда, республиканинг
халқаро фаолияти тарихига бағишланган монографик ишларни яратишда, олий ва ўрта
махсус ўқув юртлари тизимида маъруза, семинар машғулотларини уюштириш ва
ўтказишда ҳамда махсус курсларни олиб боришда фойдаланиш мумкин.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Мазкур тадқиқот натижалари Наманган

давлат университети тарих факультети 5220200 – тарих бакалавриат, 5А5220201 – Ватан
тарихи магистратура таълим йўналишларида “Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти”,
“Халқаро муносабатлар ва дипломатия тарихи” фанларини ўқитиш жараёнига татбиқ
этилган.

Ишнинг апробацияси.

Диссертациянинг асосий мазмуни ва хулосалари

тадқиқотчи томонидан эълон қилинган илмий-амалий анжуман тезис ва материалларида,
тўплам, илмий журналларда эълон қилинган мақолаларда ўз аксини топган. Тадқиқот
Наманган давлат университети “Жаҳон тарихи” кафедрасида бажарилган. Иш Наманган
давлат университети “Жаҳон тарихи” ва “Ватан тарихи” кафедраларининг қўшма
йиғилишида муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган. Шунингдек, диссертация Мирзо
Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида фаолият кўрсатаётган
К.067.02.12 рақамли Ихтисослашган кенгаш қошидаги илмий семинар мажлисида
муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертация юзасидан жами 8 та иш

эълон қилинган. Жумладан, диссертациянинг асосий мазмуни , хулоса ва натижалари
диссертант томонидан эълон қилинган 5 та илмий мақола ва 3 та тезисда ўз аксини топган
.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация кириш, уч боб, хулоса,

фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхатидан иборат. Диссертациянинг умумий ҳажми
161 бетни ташкил этади.

II. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Ишнинг

кириш

қисмида танлаб олинган мавзунинг долзарблиги, даврий чегараси,

ўрганилганлик даражаси, мақсад ва вазифалари, манбавий асослари, илмий янгилиги,
назарий-услубий асослари, амалий аҳамияти, ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар,
апробацияси, натижаларнинг эълон қилинганлиги, шунингдек таркибий тузилиши ва
ҳажми тавсифланган.

Диссертациянинг биринчи боби

“Ўзбекистон ва Хитой халқлари ўртасидаги

ҳамкорликни ўрганилганлик даражаси, манбавий асослари ва юзага келиш тарихи”

деб номланган. Мазкур бобда мавзуга алоқадор бўлган совет даврида ва мустақиллик
йилларида яратилган асарлар, илмий тадқиқотлар ҳамда хорижий муаллифларнинг
асарлари ўрганилган ва таҳлил этилган. Тадқиқотнинг манбавий асослари ҳам ушбу бобда
акс эттирилган.


background image

11

Шунингдек, мазкур бобда мил. авв. I минг йилликнинг сўнгги юз йиллигидан

бошлаб Ўзбекистон Республикаси миллий истиқлолни қўлга киритгунча бўлган даврда
Марказий Осиё билан Хитой ўртасидаги сиёсий, иқтисодий-маданий алоқалар
ретроспектив равишда ёритиб берилган.

Мазкур бобда аввало, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси жаҳоннинг кўплаб

мамлакатлари билан дўстона алоқалар ўрнатиб самарали ҳамкорлик қилаётганлиги
таъкидланиб, Хитой ўзбек халқининг ана шундай қадимий ҳамкорларидан бири эканлиги
ҳақидаги далиллар келтирилган.

Ўзбекистон–Хитой муносабатлари йиллар синовидан ўтган, кўп минг йиллик ўзаро

манфаатли алоқаларнинг узвий давомидир. Бундай дўстона алоқалар Буюк Ипак йўли
бўйлаб қадимдан ривожланиб келган. Хань сулоласи императори У Ди кўчманчи хунларга
қарши ҳарбий-сиёсий иттифоқ тузиш мақсадида “Ғарбий ўлкалар” билан алоқалар
ўрнатишга алоҳида эътибор қаратган ва Чжан Цзяьнни элчи сифатида жўнатган.

Диссертацияда шунингдек, икки мамлакат халқларининг ўрта асрлардаги ҳамкорлик

алоқаларига ҳам алоҳида эътибор берилган. Илк ўрта асрларда ҳам Марказий Осиё ва
Хитой ўртасидаги алоқалар давом этган. Хитой Эрон ва Византияга ўтувчи асосий савдо
йўлларини ўз назоратига олган қудратли Эфталийлар давлати билан дипломатик
алоқаларни ўрнатишга алоҳида эътибор қаратган. Шимолий Вей сулоласи ҳукмдорлари
Марказий Осиёга 3 та элчилик миссиясини жўнатганлар

1

.

Амир Темур ва темурийлар даври ўзаро дипломатик муносабатлар тараққиётининг

янги босқичини бошлаб берган. 1387–1397 йиллар оралиғида Амир Темур Хитойга олти
маротаба элчилик жўнатган. 1387 йилда мавлоно Ҳофиз бошчилик қилган биринчи
элчилик орқали императорга 800 от совға қилинган

2

. Шоҳрух Мирзо ҳукмронлиги

йилларида 1409 ва 1420 йилларда Ҳиротга Хитой элчилари келган

3

, ўз навбатида бунга

жавоб тариқасида Хитойга бир неча бор темурий ҳукмдорларнинг элчиликлари
жўнатилган

4

.

Буюк географик кашфиётлар натижасида халқаро денгиз йўлларининг очилиши

Буюк Ипак йўли фаолиятига маълум даражада салбий таъсир ўтказган. Лекин, мавжуд
қийинчиликларга қарамасдан, Марказий Осиё ва Хитой алоқалари бутунлай тўхтаб
қолмаган.

Диссертацияда собиқ СССР давридаги Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги алоқаларга

ҳам эътибор қаратилган. Ўзбекистон бошқа иттифоқдош республикалар сингари расман
суверен республика сифатида халқаро алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш ҳуқуқига
эга бўлган. Бироқ, ушбу ҳуқуқ декларатив хусусиятга эга бўлиб, фақат қоғоздагина мавжуд
эди. Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан кейингина кўп асрлар
мобайнида шаклланиб келган ўзбек ва хитой халқлари ўртасидаги дўстлик, ҳамкорлик
алоқаларни қайтадан тиклаш, умуман, кўп томонлама фаол ташқи сиёсат юритиш
имконияти пайдо бўлди.

Диссертациянинг

“Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўзаро

муносабатлари ҳуқуқий асосларининг шаклланиши ва иқтисодий ҳамкорлик”

деб

номланувчи иккинчи бобида Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги муносабатлар ҳуқуқий

1

Савчук-Курбанов С. Китай – Узбекистан: многовековые истоки торгово-экономического и культурно-

просветительского партнерства // Материалы научно-практической конференции «Китай и современный
мир». – Ташкент, 29 сентября 2009 г. – С.11.

2

Каримова Н.А. Взаимоотношения народов Центральной Азии и Китая в XIV – XVII вв. – Ташкент: Изд-во

ТашГИВ, 2005. – С. 106.

3

Абдураззоқ Самарқандий. Матлаъи саъдайн ва мажмаъи баҳрайин. Форс-тожик тилидан таржима, кириш

сўз ва изоҳли луғатлар А. Ўринбоевники. – Тошкент: Фан. 1969. – Б. 124; Фасих Ахмад ал-Хавафи.
Муджмал-и Фасихи / Материалы по истории Средней и Центральной Азии X-XIX вв. – Ташкент: Фан, 1988.
– С. 166.

4

Мавлонов Ў. Марказий Осиёнинг қадимги йўллари: шаклланиши ва ривожланиш босқичлари. – Тошкент:

Академия, 2008. – Б. 184.


background image

12

асосларининг яратилиши ва иқтисодий соҳадаги ҳамкорлик алоқаларининг ҳолати таҳлил
этилган.

Хитой Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигини тан олган дастлабки

давлатлардан бири ҳисобланади. Хитой 1991 йил 27 декабрда Ўзбекистон
Республикасининг мустақиллигини тан олган. 1992 йил 2 январда ХХР ташқи савдо ва
иқтисодий ҳамкорлик вазири Ли Лянциннинг Ўзбекистонга ташрифи давомида икки
мамлакат ўртасида дипломатик муносабатларни ўрнатиш тўғрисида Баённома имзоланган.

1992 йил 12–14 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом

Каримов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Хитой Халқ Республикаси раиси Ян
Шанкуннинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикасига ташриф буюрди

1

. Ташриф

давомида ХХР ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги йигирмага
яқин муҳим ҳужжатлар имзоланган.

Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги ўзаро

муносабатларнинг тамойиллари тўғрисидаги Шартнома, Ўзбекистон Республикаси ва
Хитой Халқ Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик
тўғрисидаги Битим, Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар
вазирликлари ўртасида консультациялар ўтказиш тўғрисидаги Баённомалар ўзаро
ҳамкорликни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлди

2

.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 1994 йил 24–26 октябрь

кунлари Хитойга ташрифи

3

давомида имзоланган Ўзбекистон Республикаси билан Хитой

Халқ Республикаси ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг асосий принциплари, ўзаро
манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва чуқурлаштириш тўғрисидаги Баённома

4

ўзаро

муносабатлар тарихидаги янги саҳифани очиб берди.

Икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларининг ривожланишида Ўзбекистон

Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг 1999 йил 8–10 ноябрь кунлари Хитой Халқ
Республикасига расмий ташрифи давомида имзоланган ХХР ва Ўзбекистон Республикаси
ўртасида экстрадиция тўғрисидаги ва телекоммуникация соҳасидаги ҳамкорлик
тўғрисидаги битимлар, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Жаҳон
иқтисодиёти ва дипломатияси университети ва Хитой дипломатия университети ўртасида,
“Ўзбектуризм” Миллий компанияси ва Хитойнинг туризм бўйича давлат бошқармаси,
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Хитой жамоатчилик хавфсизлиги вазирликлари
ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида ҳужжатлар ҳамда Ўзбекистон ХХР ўртасидаги
дўстона ҳамкорликни янада ривожлантириш тўғрисидаги қўшма баёнот муҳим аҳамиятга
эга бўлди

5

.

Тадқиқотда икки мамлакат савдо-иқтисодий алоқаларининг ривожланишида

Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий
ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг тутган муҳим ўрни ҳақида
далиллар келтирилган, ижобий фикр-мулоҳазалар билдирилган. Мазкур комиссия 1995
йилдан бошлаб доимий равишда ўз йиғилишларини ўтказиб келмокда ва уларда савдо
инвестициявий фаолият, қўшма корхоналар тузиш, саноат корхоналарини илғор хорижий
технологиялар билан таъминлаш соҳаларидаги ҳамкорлик шакллари ва усулларини янада
такомиллаштириш масалалари кенг муҳокама қилинмоқда

6

.

Ўзбекистон билан Хитой ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни самарали амалга

ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар
ва савдо вазирлиги қошида бир қатор йирик Хитой компанияларининг ваколатхоналари

1

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони нашри. Хабарнома. 1993, № 5. – Б. 86 – 88.

2

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони нашри. Хабарнома. 1993, № 5. – Б. 86–92.

3

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг нашри. Хабарнома. 1995, №16. – Б. 91.

4

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг нашри. Хабарнома. 1995, №16. – Б. 92–93.

5

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони нашри. Хабарнома. 1999, № 5. – Б. 76-78.

6

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги жорий архиви

(ЎзР ТИАИСВ ЖА) – Ўзбекистоннинг ХХР билан савдо-иқтисодий алоқалари тўғрисида ахборот. 2- варақ.


background image

13

аккредитация қилинди. Хунан провинциал экспорт-импорт корпорацияси, чой импорти ва
экспорти бўйича Анхой корпорацияси, Шинжон Ташқи иқтисодий ва савдо компанияси,
дон, ёғ ва озиқ-овқат маҳсулотлари импорти ва экспорт қилиш Хитой компанияси,
“Тексуна Интернейшнл Лимитед” компанияси, “Хуавей Технолоджис компани, ЛТД”
компанияси, “Чайнатекс” компанияси, Хитой геоинженерия корпорацияси кабилар шулар
жумласидандир

1

.

Диссертацияда Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикаси билан савдо

алоқаларининг ривожланиш динамикаси таҳлил қилинган. Икки мамлакат ўртасидаги
савдо айланмаси 1993 йилда 71,9 миллион АҚШ долларини ташкил этган. Ўзбекистондан
Хитой Халқ Республикасига умумий қиймати 36,6 млн. АҚШ доллари бўлган маҳсулотлар
экспорт қилинган бўлса, Хитойдан Ўзбекистонга импорт 35,3 млн. АҚШ долларини
ташкил этган. Ўзаро савдо айланмасидаги ижобий сальдо 1,3 млн. АҚШ долларига тенг
бўлган

2

. 1994 йилда икки мамлакат ўртасидаги савдо айланмаси, деярли икки бараварга

ошган ва 165 млн. АҚШ долларини ташкил этган. Жумладан, экспорт 76,9 млн. АҚШ
долларини, импорт эса 88,1 млн. АҚШ долларини ташкил этган. Ўзаро савдо айланмасида
11,2 млн. АҚШ доллари миқдорида салбий сальдо қайд этилган

3

.

Икки мамлакат ўртасидаги савдо алоқалари кейинги йилларда ҳам ривожланиб

борди ва 1995 – 1996 йилларда ўзаро савдо айланмаси 218,6 млн. АҚШ долларини ташкил
этди

4

.

Ўзбекистон ва ХХР ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси 1997 йилда 168,2 млн. АҚШ

долларини ташкил этди. Жумладан, экспорт 86,4 млн., импорт эса 81,8 млн. АҚШ
долларига тенг бўлди. 1998 – 2000 йилларда икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдо
айланмасида маълум даражада пасайиш кузатилди.

Ўзаро савдо айланмаси 1998 йилда 86 млн., 1999 йилда 80,3 млн., 2000 йилда 95,5

млн. АҚШ долларини ташкил этди.

Тадиқот натижалари кўрсатдики, Ўзбекистон Хитойга асосан ипак, минерал

ўғитлар, хизматлар, ноорганик кимё маҳсулотлари, руда, сабзавотлар, пахта толаси, жун,
чорва маҳсулотларини экспорт қилган бўлса, Хитойдан кофе, чой, зираворлар,
тўқимачилик маҳсулотлари, пластмасса, механик ва электр жиҳозлар, чорва маҳсулотлари,
пойафзал, сунъий тола, махсус кийимлар, тамаки каби маҳсулотларни сотиб олган

5

.

Мамлакат иқтисодиётининг бозор инфратузилмаси шаклланиши муҳимлигини

таъкидлаган ҳолда, иқтисодий ислоҳотларнинг бошланғич босқичида Ўзбекистон
Республикаси Президенти И.А. Каримов шундай муҳим фикрни билдирган эди: “Экспорт
таркибида чуқур ўзгартиришларни амалга ошириш лозим. Хом ашёни экспорт қилишдан
кўра, Ўзбекистон учун кўпроқ наф келтирадиган йўналишларга ўтиш зарур. Булар
жумласига енгил саноатнинг, қайта ишлаш соҳаларининг, машинасозликнинг илм-фанга
асосланган тармоқлари тайёр маҳсулотларини чет элларга сотиш, чет эл туризмини
ривожлантириш киради”

6

.

Шу муносабат билан кейинги йилларда республика иқтисодиётига хорижий

технологияларни жалб этиш, энг янги технологияларни қўллаган ҳолда комплекс,
ҳаракатчан замонавий ишлаб чикаришни бунёд этиш борасида ижобий ишлар амалга
оширилди. Бу эса илғор хорижий фирмалар ва компаниялар билан яқин шериклик
алоқаларини ўрнатишни тақозо этар эди.

Шунингдек, тадқиқотда Ўзбекистоннинг Осиё мамлакатлари билан иқтисодий

ҳамкорлигининг муҳим йўналишларидан бири – қўшма корхоналар ҳамда хорижий

1

ЎзР ТИАИСВ ЖА – Ўзбекистоннинг ХХР билан савдо-иқтисодий алоқалари тўғрисида ахборот. 2 -варақ.

2

ЎзР ТИАИСВ ЖА – Ўзбекистоннинг ХХР билан савдо-иқтисодий алоқалари тўғрисида ахборот. 4 -варақ.

3

ЎзР ТИАИСВ ЖА – Ўзбекистоннинг ХХР билан савдо-иқтисодий алоқалари тўғрисида ахборот. 4 –варақ.

4

ЎзР ТИАИСВ ЖА – Ўзбекистоннинг ХХР билан савдо-иқтисодий алоқалари тўғрисида ахборот. 5- варақ.

5

ЎзР ТИАСИВ ЖА. Кредит келишувларининг бажарилиши тўғрисида маълумот. 8 -варақ.

6

Каримов И. А. Ўзбекистон иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишлари. // Биздан озод ва обод Ватан

қолсин. 2- жилд. – Тошкент: Ўзбекистон, 1996. – Б. 10 – 11.


background image

14

сармояларни жалб этиш эвазига корхоналар ташкил этиш соҳасидаги ҳамкорлиги юзасидан
маълумотлар берилган. Ўзбекистонда мустақиллик йиларида Президент Ислом Каримов
таъкидлаганидек: “Иқтисодий ўсишни таьминлаш, янги иш ўринларини ташкил қилиш,
бандлик муаммосини ҳал этиш, аҳолининг даромадлари ва фаровонлигини оширишда
тобора муҳим ўрин тутаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал
ривожлантириш, рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлашга алоҳида эьтибор қаратилди”

1

.

Шунинг учун ҳам хорижий ҳамкорлар билан қўшма корхоналарнинг ташкил этилиши
муҳим аҳамиятга эга бўлди.

Ўзбекистонда 1992–2000 йиллар оралиғида 20 га яқин ўзбек–хитой қўшма

корхоналари барпо этилган бўлса, 2000 йил охирига келиб хитойлик инвесторлар
иштирокидаги 49 корхона ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиси сифатида фаолият
кўрсатди. Бу кўрсаткич 2001 йилда - 67, 2002 йилда – 70, 2003 йилда – 79, 2004 йилда – 96,
2005 йилда – 107 тани ташкил этган

2

.

Қўшма корхоналар асосан чакана ва улгуржи савдо, воситачилик хизмати, енгил

саноат маҳсулотлари, радиоэлектрон техника ва жиҳозлар, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб
чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, маиший хизматлар кўрсатиш,
халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш билан шуғулланадилар. Жумладан, 1995 йилда
устав фонди 510 минг АҚШ доллари бўлган “Сувжиҳозгаз” қўшма корхонаси ташкил
этилди

3

. Газ ҳисоблагичлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган мазкур корхона 2005 йилга

келиб 1.5 миллион дона газ ҳисоблагичлар ишлаб чиқарди ва ўрнатди. Бугунги кунга келиб
қўшма корхонанинг йиллик айланмаси 10 млн. долларга етди

4

.

“Сувжиҳозгаз” қўшма корхонасининг фаолияти натижасида катта миқдордаги

валюта маблағларини тежашга, ҳамда газ ёқилғисидан самарали фойдаланишга эришилди.

Андижон вилоятида 1997 йилда ташкил этилган “Ривож-Тяньжин” қўшма

корхонаси ҳам самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Устав фонди 1 млн. долларни ташкил
этган мазкур корхона республика хўжалиги учун зарур бўлган пайвандлаш ускуналари ва
электродлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган

5

. Корхонанинг шаҳобчаларида тола ўраш

учун конуслар, ўн хил номдаги минерал сувлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Қўшма
корхона аҳолини иш билан таъминлаш масаласига ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди.
Ташкил этилган даврда қўшма корхонада 10 киши ишлаган бўлса, 2005 йилга келиб
уларнинг сони 400 нафардан ошиб кетди

6

.

Ўзбекистон ташқи савдоси инфраструктурасини ривожлантириш, Хитой ва

Жанубий-Шарқий Осиё мамлакатлари бозорларига экспорт ҳажмини ошириш мақсадида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 6 ноябрдаги қарорига
биноан Хитой Халқ Республикасининг Шанхай шаҳрида “Ўзбекистон ярмаркаси” қўшма
корхонаси ташкил этилди

7

.

“Ўзбекистон ярмаркаси” қўшма корхонаси масъулияти чекланган жамият шаклида

ташкил этилиб, низом фонди 500 минг АҚШ долларидан иборат бўлди, бунда
Ўзбекистоннинг ҳиссаси 51 фоизни, Хитой Халқ Республикаси томонининг ҳиссаси 49
фоизни ташкил этди. Ўзбекистон томондан республика товар-хомашё биржаси, “Ўзбек
ипаги” ассоциацияси, “Ўзавтосаноат” ассоциацияси, “Ўзхимсаноат” ассоциацияси,

1

Каримов И. А. Асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада

юксалтиришдир. – Тошкент: Ўзбекистон, 2010. – Б. 42.

2

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси. Ўзбекистон Республикаси ҳамда Хитой Халқ

Республикаси сармоялари иштирокидаги корхоналар тўғрисида маълумот. 2 -варақ.

3

“Сувжиҳозгаз» ҚК: Табиий ресурсларни асрашда ишончли шерик. // Халқ сўзи, 1996 йил 2 октябр.

4

ЎзР ТИАИСВ ЖА –Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Хитой капитали иштирокидаги корхоналар

фаолияти тўғрисида ахборот. - 5-варақ.

5

Неъматов Ш. Ривож топавер. // Ишонч. – 1999 йил 24 июл.

6

ЎзР ТИАИСВ ЖА –Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Хитой капитали иштирокидаги корхоналар

фаолияти тўғрисида ахборот. 1-варақ.

7

Ўзбекистон Республикаси ТИАИСВ ЖА. Ўзбекистон Хитой алоқалари тўғрисидаги ахборот-

маълумотнома тусидаги материаллар. 18 -варақ.


background image

15

“Алгоритм” ҳиссадорлик жамияти, “Қурилиш материал саноат бутлаш” ҳиссадорлик
жамиятлари, Хитой томондан эса “Шенли групп” компанияси қўшма корхонанинг
таъсисчилари бўлишди

1

. Қўшма корхона Хитойда ва Жанубий-Шарқий Осиё

мамлакатларида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг ярмарка ва
кўргазмаларини ўтказиш, Хитой компаниялари билан шартномалар тузишга кўмаклашиш,
маркетинг тадқиқотларини ўтказиш каби вазифаларни бажаради.

Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар, шу жумладан, Хитой билан иқтисодий

ҳамкорлигида савдо-иқтисодий ва илмий-техник кўргазмаларни ташкил этиш муҳим
аҳамиятга

эга.

Халқаро

иқтисодий

муносабатларнинг

кўп йиллик тажрибасига асосланган ҳолда таъкидлаш мумкинки, савдо-иқтисодий ва
илмий-техник

кўргазмаларни

ташкил

этиш

ва

ўтказиш

ишбилармон

доиралар

вакиллари

ўртасида

алоқаларнинг

ноанъанавий

шакллари ўрнатилиши ва ривожланишига ёрдам беради.

1992 йил апрелда Самарқандда “Интер Азия – 92” Халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди,

унда Афғонистон, Корея, Хитой, Япония, МДҲ республикаларининг 30 га яқин давлат,
қўшма ва хусусий корхона ҳамда фирмалари ўз маҳсулотларини намойиш қилдилар

2

.

Икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришда ХХР

вилоятлари товарларининг кўргазмалари алоҳида ўрин тутади. Жумладан, 1992 йил май ва
июль ойларида Тошкентда Халқ хўжалиги ютуқлари кўргазмасида ўтказилган Хейлунцзян
провинциясининг товарлари ва Хитойнинг халқ истеъмоли товарлари кўргазмаси савдо-
иқтисодий алоқаларнинг мустаҳкамланишига сабаб бўлди. Кўргазмада Хитойнинг 15
вилоятидаги 60 дан ортиқ фирмалар ва компаниялар томонидан тайёрланган ўн мингдан
кўпроқ номдаги товарлар намойиш қилинди

3

.

Ўзбекистонда нафақат Хитой маҳсулотлари, балки юксак технологиялари ҳам

намойиш этилган. 1993 йил майида Тошкент Авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси
ҳудудида “Политехнолоджи” компанияси томонидан Хитой маҳсулотларининг кўргазмаси
ўтказилди. 1994 йил 5–7 июль кунлари “Ўзэкспомарказ”да ХХР Шинжон-Уйғур мухтор
райони маҳсулотларининг кўргазмаси бўлиб ўтди. 1997 йил сентябрида Шинжон-Уйғур
мухтор районини Урумчи шаҳрида ўтказилган 6–Халқаро савдо-иқтисодий ярмаркасида
Ўзбекистон илк бор ўзининг интеллектуал маҳсулотлари – янги технологиялар,
инжиниринг ва ноу-хаулари билан иштирок этди

4

. Ярмаркада 14 мамлакатдан мингдан

ортиқ фирма ва компаниялар ўз кўргазмалари билан иштирок этдилар.

Иқтисодий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожланишида савдо-иқтисодий

кўргазмаларнинг ўтказилиши муҳим роль ўйнади. Шундай тадбирларнинг ўтказилиши
натижасида бир томондан икки мамлакат савдо муносабатларининг жиддий кенгайиши;
иккинчи томондан республика саноатининг устувор соҳаларида қўшма корхоналар ташкил
этиш учун янги имкониятларнинг пайдо бўлиши каби ижобий ҳолатлар кузатилмоқда.

Юқорида келтирилган факт ва далиллар Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги самарали

ривожланаётганлигидан далолат беради. Икки мамлакат товар айланмасининг муттасил
ошиб бораётганлиги, хитойлик тадбиркорлар томонидан республикада кичик ва ўрта
тадбиркорликнинг шаклланиши ва ривожланишига катта ҳисса қўшилаётганлиги бунинг
яққол мисолидир.

Хулоса сифатида шуни қайд этиш мумкинки, Ўзбекистонда Хитой тадбиркорлари

иштирокида ташкил этилган қўшма корхоналар Ўзбекистон олдида турган муҳим
ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишга муайян ҳисса қўшмоқдалар.

Учинчи боб

“Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг

1

Ўзбекистон Республикаси ТИАИСВ ЖА. Ўзбекистон Хитой алоқалари тўғрисидаги ахборот-

маълумотнома тусидаги материаллар. 18-19 - варақлар.

2

Ўзбекистон Республикаси ТИАИСВ ЖА. Ўзбекистон Хитой алоқалари тўғрисида маълумот. 11 - варақ.

3

Тюриков В., Шоғуломов Р. Ўзбекистон Республикаси: “100 саволга 100 жавоб”. 2-китоб. – Тошкент:

Ўқитувчи, 2001. – Б. 145.

4

Ўзбекистон Республикаси ТИАИСВ ЖА. Ўзбекистон Хитой алоқалари тўғрисида маълумот. 11- варақ.


background image

16

илмий ва маданий соҳадаги ҳамкорлиги”

деб номланган ва унда икки мамлакатнинг

илм-фан, таълим, санъат, туризм ва спорт соҳаларидаги ҳамкорлиги масалалари ёритилган.

Тадқиқотда Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикаси билан илм-фан соҳасидаги

ҳамкорлиги масалаларига тўхталган ҳолда, аввало, бу йўналишда ҳуқуқий асосларни
яратилишига алоҳида эътибор берилган. Жумладан,1992 йилнинг 13 мартида Ўзбекистон
Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ҳукуматлари ўртасида тузилган “Илмий-
техник ҳамкорлик тўғрисидаги Битим”

1

икки мамлакат ўртасидаги илмий-техник

ҳамкорликнинг қонуний асоси сифатида хизмат қилмоқда.

Шунингдек, 1996 йил Пекинда ЎзР Фанлар Академияси билан ХХР Фанлар

Академияси ўртасида имзоланган ўзаро ҳамкорлик тўғрисида битим, ХХР Фанлар
Академияси Синцзян филиали билан 1999 йилда имзоланган ҳамкорлик тўғрисидаги
битимлар

2

илмий соҳадаги самарали ҳамкорлик учун мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлди.

ХХРнинг илмий марказлари билан ҳамкорликда турли йўналишларда изланишлар

амалга оширилмоқда. Жумладан, ЎзР ФА Электроника институти электр ёритқичларни
ишлаб чиқариш, ЎзР ФА Кибернетика институти маълумот ва бошқариш соҳасида
ҳамкорлик қилмоқдалар, ЎзР ФА Геология ва геофизика институти олимлари хитойлик
ҳамкасблари билан Жанубий Тян-Шань рудасининг ташкил топиши ва металлга айланиш
жараёнларини ҳамкорликда ўрганмоқдалар

3

.

ЎзР ФА Сейсмология институти ХХР Давлат Сейсмология Бюроси билан алоқалар

ўрнатган. Бу икки муассаса томонидан 1991 йил май ойида ўзаро англашув протоколи
имзоланган.

ХХР ФАнинг

Сейсмология

Бюроси

мутахассислари

томонидан

Ўзбекистондаги учта сейсмик станцияни қайта жиҳозлаш тўғрисида шартнома тузилди.
Ҳамкорликда сейсмологик лаборатория ташкил этишга келишиб олинди. 2001 йил июль
ойида қўшма станция ташкил қилиш тўғрисидаги битим имзоланди. Мазкур битим
доирасида Хитой Сейсмология Бюроси томонидан 400 минг АҚШ доллари ҳажмида зарур
асбоб-ускуналар ажратилди. 2002 йилда эса ЎзР ФА Сейсмология институтига 5 та
комплекс рақамли сейсмик станциялар беғараз ёрдам сифатида тақдим этилди

4

.

Таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасидаги ҳамкорлик давлатлар маданий-маънавий

ҳамкорлигининг муҳим ва узвий қисми ҳисобланади.

1994 йилда 32 нафар ўзбекистонлик талаба Хитойда таълим олди. Мустақиллик

йилларида республика олий ўқув юртларида 200 га яқин хитойлик аспирант, стажёр ва
талабалар таҳсил олдилар

5

.

1999 йил 8 ноябрда “Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим

вазирлиги билан Хитой Халқ Республикаси Таълим вазирлиги ўртасидаги таълим
соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида Битим”

6

имзоланди.

Мазкур битимга асосан, ҳар йили томонлар 20 нафар талаба, ўқитувчи, стажер ва

тадқиқотчиларни ўзаро алмашмоқдалар. Республиканинг қатор нуфузли олий ўқув
юртлари талабалари, профессор – ўқитувчилари, стажер ва тадқиқотчилари ХХРнинг
етакчи олий ўқув юртларига жўнатилмоқда

7

.

Улар Пекин тил ва маданият университети, Цинхуа университети, Харбиндаги

технология университети, Хуажундаги илмий-технология университети, Шанхай
университети, Нанкай университети, Тянцзин университети, Вухан университети ва бошқа
олий ўқув юртларида ўқимоқдалар

8

.

1

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси жорий архиви (ЎзР ФА ЖА.) – ХХР билан илмий-техник

ҳамкорлик тўғрисида маълумот. 1-варақ.

2

ЎзР ФА ЖА. – ХХР билан илмий-техник ҳамкорлик тўғрисида маълумот. 2-варақ.

3

ЎзР ФА ЖА. – ХХР билан илмий-техник ҳамкорлик тўғрисида маълумот. 2 -варақ.

4

ЎзР ФА ЖА. – ХХР билан илмий-техник ҳамкорлик тўғрисида маълумот. 3 -варақ.

5

ЎзР ОЎМТВ ЖА. Таълим соҳасида ХХР билан ҳамкорлик тўғрисида ахборот. 1-варақ.

6

ЎзР ОЎМТВ ЖА. Таълим соҳасида ХХР билан ҳамкорлик тўғрисида ахборот. 1-варақ.

7

ЎзР ОЎМТВ ЖА. Таълим соҳасида ХХР билан ҳамкорлик тўғрисида ахборот. 1-варақ.

8

ЎзР ОЎМТВ ЖА. Таълим соҳасида ХХР билан ҳамкорлик тўғрисида ахборот. 2-варақ.


background image

17

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси Ҳукумати

ўртасида 1992 йил 13 мартда тузилган маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, туризм ва спорт
соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги битим

1

, икки мамлакат ўртасидаги маданий

алоқаларнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади. Мазкур битимда маданий ҳамкорлик шартлари
ва асосий йўналишлари белгилаб берилган.

Ўзбекистон санъат усталарининг Хитойдаги гастроллар давомидаги чиқишлари

икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият
касб этади. 1994 йили “Шодлик” Давлат ашула ва рақс ансамбли ХХРда гастролда бўлди.
20 кун мобайнида ансамбль ижодий гуруҳи 12 та шаҳарда бўлиб, 16 та концерт берди. 2001
йил декабрь ойида “Тановар” рақс ансамбли Тайванда ўтказилган халқаро фестивалда
иштирок этди

2

. Ҳар бир концерт олдидан карнай, сурнай, ноғора ҳамоҳанглигида ижро

этиладиган “Ўзбекистон самоси” рақси тадбир иштирокчиларида катта таассурот
қолдирди. Созанда Аббос Қосимов учта доира чалиб чиққанида давомли олқишлар
янгради. Ансамбл дастуридан ўрин олган “Темурий маликалар”, “Бибихоним”, “Халил
Султон” рақс спектаклларидан лавҳалар, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳуррият
Исроилова ижросидаги “Муножот”, “Ниҳол” мукофоти совриндори Наргиза Қаршибоева
ижросидаги “Фарғона рубоийси” қўшиқлари, раққоса қизлар ижросидаги “Сумбула”,
“Дилхирож”, “Тановор”, “Тантана”, Эркин Қаҳҳоров ижросидаги “Андижон полкаси”,
“Лаган ўйини” каби рақслар фестиваль иштирокчилари ва мутахассислар томонидан юксак
баҳоланди

3

.

Хитойлик цирк усталари ўз санъат ва маҳоратлари билан жаҳон миқёсида катта

эътирофга сазовор бўлганлар. 1994 йилда Тошкентга хитойлик цирк артистлари 20 кунга
гастролга келдилар. Уларнинг чиқишлари мухлислар ва соҳа мутахассисларида катта
қизиқиш уйғотди

4

.

Хитойлик санъаткорлар Самарқанд шаҳрида ўтказиб келинаётган “Шарқ

тароналари” халқаро мусиқа фестивалида ҳам муваффақиятли қатнашиб келмоқдалар. 1997
йилда бўлиб ўтган фестивалда хитойлик санъаткор Се Лиин 2- ўрин соҳиби бўлди.

Ўзбекистон–Хитой маданий ҳамкорлигини ривожлантиришда Ўзбекистон

Республикаси хорижий мамлакатлар билан маданий-маърифий алоқалар бўйича дўстлик
жамиятлари Кенгашининг аҳамияти жуда катта. Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар
билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 25 мартдаги қарорига мувофиқ Халқаро маданий-
маърифий алоқалар миллий ассоциацияси ташкил этилган. 1997 йил 15 майдан у
Ўзбекистон Республикаси хорижий мамлакатлар билан маданий-маърифий алоқалар
бўйича дўстлик жамиятлари Кенгашига айлантирилган

5

.

Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгандан кейинги узоқ тарихий илдизларга ва

мустақкам анъаналарга эга бўлган дўстлиги, ўзбек ва хитой халқларининг дўстона
алоқалари сифат жиҳатдан янги даражага чиқди ва маънавий-маданий алмашинувнинг кўп
қиррали шаклларини ҳаётга татбиқ этди.

Диссертацияда, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги алоқаларда туризм ва спорт

соҳасидаги ҳамкорлик ҳам муҳим ўрин тутиши масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Тадқиқот натижалари шуни кўрсатадики, истиқлол йилларида Ўзбекистондаги

туристик муассасалар ва Хитой туристик фирмалари ўртасида ҳамкорлик алоқалари
ўрнатилди ва у самарали ривожланиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 1999 йили Хитойга

расмий ташрифи чоғида имзоланган “Ўзбектуризм” МК ва ХХР Миллий туризм
маъмурияти ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим, “Ўзбектуризм”

1

ЎзР МДА. М – 7 фонд, 1- рўйхат; 724- иш, 67 – 69-варақлар.

2

ЎзР МДА. М – 7 фонд, 1- руйхат, 724- иш, 67 – 69-варақлар.

3

ЎзР МДА. М – 7 фонд, 1- руйхат, 724- иш, 67 – 69-варақлар.

4

ЎзР МДА. М – 7 фонд, 1- руйхат, 724- иш, 67 – 69-варақлар.

5

ЎзР МДА. М – 2 фонд, 1- рўйхат, 101- иш, 10-варақ.


background image

18

МК билан “China International Touristic Service” туризм компаниясининг ҳамкорлик
битимлари икки мамлакат ўртасидаги туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг ривожланишида
муҳим аҳамиятга эга бўлди. “China International Touristic Service” компанияси хитойлик
сайёҳларни Ўзбекистонга юбориш бўйича кенг кўламдаги ишларни амалга оширмоқда

1

.

Ўзбекистонлик туристларнинг Хитойга бўлган қизиқишлари ҳам ортиб бормоқда.

“Авиатур”, “Авто Олами”, “Жаннат Ороми”, “Мика Планет”, “Нафосат Тур”, “Планета
Тур”, “Спорт Тур” каби йирик туристик фирмалар ўз фаолиятларини Ўзбекистон
сайёҳларини Хитой билан яқиндан таништиришга йўналтирганлар

2

.

Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг “Чевар Орли” ва Хитойнинг “Komfort”

компаниялари ўртасида Хитой сайёҳларини Ўзбекистонга жўнатиш бўйича алоқалар
ўрнатилган ва у муваффақиятли ривожланиб бормоқда. Хитойнинг “Чжоа Шань” ва “Шанг
– Танг” сайёҳлик компаниялари билан ҳамкорликда ишлаётган “Авиа Тур” ва “ТТЦ –
Бридж” сайёҳлик фирмалари ҳам шу йўналишда муваффақиятли фаолият кўрсатмоқдалар

3

.

Шунингдек диссертацияда икки мамлакатнинг туризм соҳасидаги ҳамкорлигидаги

айрим камчиликлар аниқланган, ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан таклиф-
мулоҳазалар билдирилган.

Диссертацияда Ўзбекистон ва Хитойда ўтказилган мусобақаларда ҳар икки

мамлакат спортчиларининг иштироки, уларнинг ўзаро беллашувларига доир маълумотлар
келтирилган. Хусусан, 1996 йил 4–11 февраль кунлари Хитойнинг Харбин ва Ябули
шаҳарларида III – қишги Осиё ўйинлари бўлиб ўтди, унда фристайл бўйича олимпиада
чемпиони Лина Черязова бошчилигидаги ўн нафар спортчилар иштирок этди. Спортчилар
жамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгалладилар. Фигурали учиш бўйича Татьяна Малинина
ва фристайлчи Сергей Бренер кумуш медаллар билан тақдирландилар

4

. 1998 йил июнь

ойида Хитойнинг Чонгдинг шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича жаҳон кубогида
Муҳаммадқодир Абдуллаев ва Лазизбек Зокиров олтин, Тўлқин Турғунов кумуш, Наримон
Отаев, Дилшод Ёрбеков ва Дилшод Йўлдошев бронза медалларни қўлга киритганлар

5

.

Хитойда 1999 йил сентябрида бўлиб ўтган ёшлар ва ўсмирлар ўртасида оғир

атлетика бўйича Осиё чемпионатида ўзбекистонлик спортчилар юксак маҳорат кўрсатиб 9
та олтин, 16 та кумуш, 6 та бронза медалларига эга бўлишди. Илдар Гумиров, Ботир
Усмонов, Баҳодир Эргашев, Маҳмуд Тоғаев каби спортчилар олтин медалларни қўлга
киритиб Осиё чемпиони бўлсалар, Алишер Мамбеков, Вячеслав Ким, Азамат Нурметов,
Баҳодир Эргашев ва Турғун Давлатовлар кумуш медалларга сазовор бўлдилар

6

.

Ушбу бобдаги материаллар, тадқиқот ва таҳлил натижалари шундан далолат

берадики, икки мамлакат халқларининг илм-фан ва маданият соҳаларидаги кўп қиррали
алоқаларининг йил сайин ривожланиб бориши, икки давлат ўртасидаги муносабатларни
янада мустаҳкамлашда муҳим омил сифатида хизмат қилиб келмоқда.

III. ХУЛОСА

Ўзбекистон ва Хитой давлатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларини тадқиқ

ва таҳлил қилиш натижасида қуйидаги

хулосалар

га

келинди:

1. Ўзбекистон мустақилликни қўлга киритгач, унинг олдида мустақил ташқи

сиёсатни амалга ошириш билан боғлиқ бир қатор мураккаб вазифалар турар эди.
Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси бўлишига эришиши

1

“Ўзбектуризм” МК ЖА. – Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлиги тўғрисида маълумот. 1 - варақ.

2

“Ўзбектуризм” МК ЖА. – Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлиги тўғрисида маълумот. 1 - варақ.

3

“Ўзбектуризм” МК ЖА. – Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлиги тўғрисида маълумот. 1 - варақ.

4

Тюриков В., Шагулямов Р. По пути независимости: Республика Узбекистан. Люди, события, даты. 1991–

2000. – Ташкент: Г. Гулям, 2000. – С. 343.

5

Тюриков В., Шагулямов. По пути независимости: Республика Узбекистан. Люди, события, даты. 1991–

2000. ... – С. 368.

6

ЎзР МСИВ ЖА. Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги спорт соҳасидаги ҳамкорлик ҳақида маълумот. 5 – варақ.


background image

19

мамлакат олдида турган энг асосий стратегик вазифа бўлган. Шуни ҳисобга олган ҳолда,
Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятига тўлақонли аъзо бўлишга, мамлакат миллий
манфаатларини жаҳон миқёсида ҳимоя қилишга йўналтирилган мустақил ташқи сиёсатни
амалга ошира бошлади.

2. Ўзбекистон учун мустақил ташқи сиёсат тамойиллари ва йўналишларини

белгилаб олиш жараёни осон кечгани йўқ. Чунки, ташқи сиёсат ёш мустақил республика
учун давлат фаолиятининг янги йўналиши эди. Мустабид тузум ҳукмронлиги даврида
Ўзбекистон бошқа иттифоқдош республикалар каби хорижий давлатлар билан мустақил
алоқалар ўрнатиш ҳуқуқига эга суверен давлат ҳисоблансада, амалда тўғридан-тўғри
халқаро майдонга чиқиш имкониятига, мустақил равишда халқаро муносабатларни
ўрнатиш ҳуқуқига мутлақо эга бўлмаган

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг маъмурий-буйруқбозлик тизимидан

воз кечиб, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти ва очиқ ташқи сиёсатга асосланган
кучли демократик давлат ва фуқаролик жамияти барпо этишга киришилди. Президент
Ислом Каримов бошчилигида ташқи сиёсат бўйича ўз моделини шакллантириш, ташқи
алоқалар стратегияси ва тамойилларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистоннинг жаҳон
иқтисодий тизимига интеграциялашув йўлини мустақил белгилаш бўйича самарали
фаолият амалга оширилди.

3. Ўзбекистон ўз ташқи сиёсатининг устувор йўналишларини белгилаб олди. Осиё

мамлакатлари билан ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш энг асосий устувор вазифалардан
бири сифатида эътироф этилди. Бу мамлакатнинг Осиё минтақасида жойлашганлиги,
минтақадаги хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, ягона иқтисодий маконни
шакллантириш, транспорт йўлларининг умумийлиги каби масалалардаги қарашларнинг
бир-бирига яқинлиги билан асосланади.

4. Ўзбекистон ташқи сиёсатида Осиё мамлакатлари орасида Хитой билан икки

томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор берилиши
аниқланди. Бу икки мамлакат бир неча минг йиллик ўзаро ҳамкорлик ришталари орқали
боғланган, маданияти, маънавияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Ўзаро манфаатга
асосланган алоқаларнинг тарихий илдизлари замонавий босқичдаги ҳамкорлик
тараққиётига ҳам самарали таъсир кўрсатмоқда. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Хитойда
амалга оширилган кенг миқёсдаги иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ислоҳотлар тажрибаси
мустақилликни қўлга киритган Ўзбекистон Республикаси учун ниҳоятда муҳим аҳамият
касб этиши аниқланди.

5. Ўзбекистон мустақиллигининг илк йиллариданоқ икки мамлакат ўртасида ўзаро

фойдали ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида фаол музокаралар олиб борилди. Давлат
раҳбарларининг бир қатор расмий учрашувларида ҳар томонлама ҳамкорликни амалга
ошириш учун кенг йўл очган, иқтисодий, фан-техника ва маданий соҳалардаги кўп
қиррали халқаро алоқаларни юксалтиришга мустаҳкам ҳуқуқий асос хизмат қилган
шартнома ва битимларга келишилган.

6. Давлатлараро иқтисодий ҳамкорликда савдо алоқалари алоҳида аҳамиятга эга

бўлди. Давлатлараро шартномалар ва ҳукуматлараро битимлар томонларни ўзаро
манфаатли савдо ҳамкорлигини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратди,
мазкур ҳамкорлик ҳар икки мамлакатнинг имкониятлари ва ички бозори эҳтиёжларига
мувофиқ амалга оширилди.

7. Иқтисодий ислоҳотлар натижасида Хитой иқтисодиёти жадаллик билан

ривожланиб бормоқда, бозор муносабатларига асосланган иқтисодиётни шакллантираётган
Ўзбекистон учун Хитой тажрибасидан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. Мамлакатни
жаҳон хўжалик тизимига интеграциялашувида қўшма корхоналарнинг аҳамияти катта
эканлигини яхши англаган ҳолда Ўзбекистон Хитой тадбиркорларини халқ хўжалигининг
турли соҳаларида қўшма корхоналарни ташкил этишга фаоллик билан жалб этмоқда.
Хитойлик тадбиркорлар ва ишбилармонлар томонидан ташкил этилган қўшма корхоналар
кенг истеъмол маҳсулотларини ишлаб чиқариб, ички бозор эҳтиёжларини қоплаш, импорт


background image

20

ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан бир қаторда, долзарб масалалардан
бири – аҳолини иш билан таъминлаш муаммосини ижобий ҳал қилишга ёрдам бермоқда.

Бироқ, икки мамлакат ўртасида алоқаларнинг изчил ривожланишига қарамай, айрим

муаммолар ҳам йўқ эмас. Мавжуд муаммолар бартараф этилса икки томонлама ҳамкорлик
имкониятларининг тўлиқ амалга ошишига имконият яратилган бўлар эди. Икки
мамлакатнинг ўзаро муносабатларини янада самарали ривожлантириш мақсадида қуйидаги

таклиф

ва

тавсиялар

берилди.

1.

Ўзбекистоннинг халқаро хўжалик ҳуқуқининг, халқаро иқтисодий

муносабатларнинг мустақил субъекти сифатидаги ўрнини мустаҳкамлаш зарурияти
республика иқтисодиёти янгиланишининг мураккаб жараёнини белгилаб беради.

Қўшма корхоналарни ташкил этишда уларнинг ҳудудлар бўйича мутаносиб

равишда ташкил этилишига жиддий эътибор қаратиш, вилоятларда хорижлик ҳамкорлар
билан шартнома тузаётган ишбилармон ва тадбиркорларни қўлаб-қувватлашнинг янада
самарали чораларини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Ҳозирда Хитойда ўзбек капитали иштирокидаги қўшма корхоналар сони ҳамкорлик

алоқаларининг бугунги даражаси талабларига жавоб бермайди. Мазкур масалага янада
жиддийроқ эътибор қаратилиши ўзаро ҳамкорликни янада самарали ривожлантиришга
хизмат қилган бўлар эди.

Хитойда бир нечта савдо уйларини очиш икки мамлакат ўртасида савдо

алоқаларини янада самарали ривожлантиришга хизмат қилган бўлар эди.

2. Икки мамлакат халқлари ўртасидаги маданий алоқалар ҳам қадимий илдизларга

эга ва унинг замонавий имкониятлари ҳам катта. Шуни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон ва
Хитой ўртасидаги маданий, маънавий ҳамкорликнинг янада самарали усулларини ишлаб
чиқиш мақсадга мувофиқ.

3. Ўзбекистоннинг Хитой билан маданий-маънавий ҳамкорлигида туризмнинг

алоҳида аҳамиятга эга эканлигини ҳисобга олиб қуйидагиларга эътибор қаратиш мақсадга
мувофиқ:

– хитойлик ва хорижий туристлар учун Буюк Ипак йўли йўналишлари бўйлаб

ҳамкорликдаги сайёҳлик хизматларини жорий этиш;

– Хитой туристларини Ўзбекистонга кўпроқ жалб этишни рағбатлантириш чора-

тадбирларини ишлаб чиқиш;

4. Спорт халқлар ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашнинг

самарали воситаси эканлигини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Маданият
ва спорт ишлари вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси Ўзбекистон ва Хитой
спортчилари иштирокидаги мусобақалар, турнирларни ўтказиш тадбирларини ишлаб
чиқиши мақсадга мувофиқ бўлар эди.

IV. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1. Ғофуров Н.О. Ўзбекистоннинг ХХР билан савдо алоқалари //

Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти. Республика илмий-амалий конференцияси
материаллари. – Тошкент, 2004. – Б. 163 – 165.

2. Ғофуров Н.О. Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик //

Тарих тилга кирганда. Илмий тўплам. – Наманган, 2007. – № 1. – Б. 19–25.

3. Ғофуров Н.О. Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги маданий ҳамкорлик //

Шарқшунослик. – Тошкент, 2008. – №1-2. – Б.130–133.

4. Ғофуров Н.О. Манфаатли ҳамкорлик // Жамият ва бошқарув. – Тошкент,

2008. – №3. – Б. 39 – 41.

5. Ғофуров Н.О. Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги туризм соҳасидаги ҳамкорлик //

Тарих тилга кирганда. Илмий тўплам. – Наманган, 2009. – № 3.
– Б. 67–69.


background image

21

6. Ғофуров Н.О. Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигининг айрим ҳуқуқий асослари //

Фалсафа ва ҳуқуқ. – Тошкент, 2009. – № 4. – Б. 53–54.

7. Ғофуров Н.О. Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги илмий-техник ҳамкорлик //

Халқаро муносабатларнинг янги тизими ва Ўзбекистон Республикаси. Илмий-назарий
конференция материаллари. – Тошкент, 2009. – Б. 27–30.

8. Ғофуров Н.О. Ўзбекистон ва Хитой давлатининг спорт соҳасидаги ҳамкорлиги //

Халқаро

муносабатлар

янги

тизимининг

шакланиши

ва

унда

Ўзбекистон

Республикасининг иштироки. Республика илмий-назарий конференцияси материаллари. –
Тошкент, 2010. – Б. 46-51.


background image

22

Тарих фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Ғофуров Низомжон
Октябровичнинг 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ихтисослиги бўйича “Ўзбекистон
Республикасининг Хитой Халқ Республикаси билан иқтисодий, илмий ва маданий
соҳалардаги ҳамкорлиги (1991–2001 йиллар)” мавзусидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

Ўзбекистон, Хитой Халқ Республикаси, Буюк Ипак

йўли, ташқи сиёсат, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, шартномалар, халқ дипломатияси,
иқтисодиёт, инвестициялар, қўшма корхоналар, илмий ҳамкорлик, маданий алоқалар,
“Ўзбекистон-Хитой” дўстлик жамияти, туризм, спорт,

Тадқиқот объекти:

1991–2001 йилларда Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ

Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари.

Ишнинг мақсади:

Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси

ўртасидаги иқтисодий, илмий ва маданий ҳамкорликни илмий жиҳатдан ўрганиш ва таҳлил
қилиш тадқиқот ишининг асосий мақсадидир.

Тадқиқот усуллари:

тарихий-ретроспектив, тизимли, қиёсий, статистик таҳлил.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

тадқиқотда Ўзбекистон

Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги ҳамкорликнинг ўрнатилиши ва
тараққиёти жараёнлари илк бора комплекс ўрганилган ва таҳлил этилган.

Амалий аҳамияти:

тадқиқот натижалари ва илмий хулосалари миллий ғояни

мустаҳкамлашга, жаҳондаги мамлакатлар билан интеграциялашувга йўл очган ташқи
сиёсат тамойилларининг ҳаётийлигини очиб беришга, республикамизнинг халқаро
майдондаги обрў-эътиборини мустаҳкамлашга кўмаклашади.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

диссертациянинг асосий

мазмуни ва хулосалари муаллиф томонидан илмий журналларда, илмий-амалий
конференцияларда эълон қилинган 5 та мақола ва 3 та тезисда ўз аксини топган.

Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:

тадқиқот натижаларидан университет,

гуманитар олий ўқув юртлари, ўрта таълим муассасалари талабаларини ўқитишда, таълим
муассасалари учун дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар тайёрлашда фойдаланиш
мумкин.


background image

23

РЕЗЮМЕ

диссертации Гафурова Низомжона Октябровича на тему: «Сотрудничество между
Республикой Узбекистан и Китайской Народной Республикой в области экономики,
науки и культуры (1991-2001 гг.)» на соискание ученой степени кандидата
исторических наук по специальности 07.00.01 – История Узбекистана.


Ключевые слова:

Узбекистан, Китайская Народная Республика, Великий

Шелковый путь, внешняя политика, Шанхайская Организация Сотрудничества, договора,
народная дипломатия, экономика, инвестиции, совместные предприятия, научное
сотрудничество, культурные связи, общество дружбы «Узбекистан-Китай», туризм, спорт.

Объект исследования:

сотрудничество между Республикой Узбекистан и

Китайской Народной Республикой в 1991-2001 гг.

Цель работы:

Научное изучение и анализ сотрудничества между Республикой

Узбекистан и Китайской Народной Республикой в сфере экономики, науки и культуры.

Методы исследования:

историко-ретроспективный, системный, сравнительный и

статистический анализ.

Полученные результаты и их новизна:

в исследовании впервые комплексно

изучен и проведен научный анализ процесса установления и развития сотрудничества
между Узбекистаном и Китайской Народной Республикой.

Практическая значимость:

материалы диссертации помогут укреплению

национальной идеи, освещению жизненности принципов внешней политики открившей
путь интеграции со странами мира, повышению международного авторитета Узбекистана.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

основное содержание и

идеи диссертации отражены в 5 научных статьях и 3 тезисах, опубликованных в научных
журналах и сборниках конференций.

Область применения:

результаты исследования можно использовать в процессе

обучения студентов университетов, гуманитарных вузов, колледжей, а также при
составлении учебников и учебно-методических пособий для учебных заведений.


background image

24

RESUME

Thesis of Gafurov Nizomjon Oktyabrovich on the scientific degree competition of the
doсtor of philosophy in history on speciality 07.00.01 – History of Uzbekistan on the
subject: «Cooperations between the Republic of Uzbekistan and Peoples Republic of China
on the spheres of economy, science and culture (1991-2005)».

Key words:

Uzbekistan,

People’s Republic of China, The Great Silk Road, foreign

policy, Shanghai Organization of Cooperation, contracts, public diplomacy, economy, joint
ventures, scientific cooperation, cultural relations, The Friendship organization of “Uzbekistan-
China”, tourism, sport.

Subject of research:

the

cooperation of the Republic of Uzbekistan with People

Republic of China in 1991-2001.

Purpose of work:

an investigation and analysis of history of interrelations between the

Republic of Uzbekistan and People’s Republic of China in the fields of economy, science and
culture.

Methods of research:

historical-retrospective, systematical, comparative and statistical

methods.

The results achieved and their novelty:

in the investigation it is carried out in first time

scientific analysis of the process of establishment and development of cooperations between
Uzbekistan and

People’s Republic of China.

Practical value:

materials of the dissertation can be used for strengthening of the

national idea of Uzbekistan, enlightening of the vitality of principles of state inner policy,
directed for opening ways of integration with world community, increasing of international
status of Uzbekistan

.

Degree of embed and economic effectivity:

substantive provisions and research

conclusions are approved by the author of dissertation in perfomances at scientific articles and
theses of conferences and seminars.

Field of application:

the investigation results might be used for teaching students of

humanitarian higher educational establishments and secondary educational institutions, making
textbooks for educational establishments.

Библиографические ссылки

Ғофуров Н.О. Ўзбекистоннинг ХХР билан савдо алокалари //

Ўзбекистон ва жаҳон хамжамияти. Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. - Тошкент, 2004. - Б. 163 - 165.

Ғофуров Н.О. Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги хамкорлик // Тарих тилга кирганда. Илмий тўплам. - Наманган, 2007. -№ 1. - Б. 19-25.

Ғофуров Н.О. Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги маданий хамкорлик // Шаркшунослик. - Тошкент, 2008. - №1-2. - Б. 130-133.

Ғофуров Н.О. Манфаатли хамкорлик // Жамият ва бошқарув. - Тошкент, 2008. -№3.-Б. 39-41.

Ғофуров Н.О. Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги туризм сохасидаги хамкорлик // Тарих тилга кирганда. Илмий тўплам. - Наманган, 2009. - № 3.- Б. 67-69.

Ғофуров Н.О. Ўзбекистон ва Хитой хамкорлигининг айрим хуқуқий асослари // Фалсафа ва хукук. - Тошкент, 2009. - № 4. - Б. 53-54.

Ғофуров Н.О. Узбекистан ва Хитой ўртасидаги илмий-техник хамкорлик // Халқаро муносабатларнинг янги тизимн ва Ўзбекистон Республикаси. Илмий-назарий конференция материаллари. - Тошкент, 2009. - Б. 27-30.

Ғофуров Н.О. Ўзбекистон ва Хитой давлатининг спорт сохасидаги ҳамкорлиги // Халқаро муносабатлар янги тизимининг шакланиши ва унда Ўзбекистон Республикасининг иштироки. Республика илмий-назарий конференцияси материаллари. -Тошкент, 2010. - Б. 46-51.