Ўзбекистон шаҳар агломерацияларининг шаклланиш ва ривожланиш хусусиятлари

Annotasiya

Тадқиқот объекти: Узбекистан Республикаси шаҳар аҳоли манзилгохлари ва уларнинг ҳудудий тизимлари.
Ишнинг мақсади: Ўзбекистонда шаҳар агломерацияларининг шаклланиш ва ривожланиш хусусиятларини Тошкент агломерацияси мисолида тадқиқ этиш ва уни такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чикиш.
Тадқиқот методлари: иқтисодий географик ва демографии тахлил, географик такқослаш, статистик, тизим-таркиб ва комплекс ёндошув, тарихий, картографии, социологик суров, типологии ва б.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: диссертацияда шахар агломерациялари шаклланишининг асосий босқичлари ўрганилган ва улар ривожланишининг эволюцион схемаси ишлаб чикилган; Узбекистан Республикасидаги агломерациялашган тизимлар гурухдаштирилган, шахар агломерацияларига ахолининг хаёт фаолияти шаклланган, ишлаб чикариш, инфратузилма ва инновация салоҳияти мужассамланган ўзига хос социал мухит сифатида ёндошилган; Тошкент агломерацияси мисолида пойтахт агломерациясининг шаклланиш ва ривожланиши тадкик этилган, худудий-таркибий муаммолари аникланган ва уни такомиллаштиришга оид илмий-амалий тавсиялар берилган.
Амалий ахамияти: ишлаб чикилган илмий таклиф ва тавсиялар шахар ва агломерацияларнинг Бош режаларини, республика минтақаларининг мақсадли ривожлантириш дастурларини ишлаб чикишда, шунингдек, шахарсозлик назарияси ва амалиётида қўлланилишида аҳамиятлидир.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Тадқиқот ишида келтирилган таклиф ва тавсиялардан “УзшаҳарсозликЛИТИ”, “ТошбошпланЛИТИ” институтларида илмий - тадқиқот ва лойиҳалаш ишларида, ЎзМУ география факультетида “Шаҳарлар географияси” курсини ўқитишда файдаланилмокда.
Қўлланиш соҳаси: Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимиятлари, шаҳарсозлик илмий-текшириш ва лойиҳалаш институтлари, олий ўкув юртлари.

Manba turi: Tezislar
Yildan beri qamrab olingan yillar 1992
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
Bilim sohasi
CC BY f
1-24
27

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Таштаева, С. (2023). Ўзбекистон шаҳар агломерацияларининг шаклланиш ва ривожланиш хусусиятлари. Avtoreferat Katalogi, 1(1), 1–24. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/42573
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Тадқиқот объекти: Узбекистан Республикаси шаҳар аҳоли манзилгохлари ва уларнинг ҳудудий тизимлари.
Ишнинг мақсади: Ўзбекистонда шаҳар агломерацияларининг шаклланиш ва ривожланиш хусусиятларини Тошкент агломерацияси мисолида тадқиқ этиш ва уни такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чикиш.
Тадқиқот методлари: иқтисодий географик ва демографии тахлил, географик такқослаш, статистик, тизим-таркиб ва комплекс ёндошув, тарихий, картографии, социологик суров, типологии ва б.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: диссертацияда шахар агломерациялари шаклланишининг асосий босқичлари ўрганилган ва улар ривожланишининг эволюцион схемаси ишлаб чикилган; Узбекистан Республикасидаги агломерациялашган тизимлар гурухдаштирилган, шахар агломерацияларига ахолининг хаёт фаолияти шаклланган, ишлаб чикариш, инфратузилма ва инновация салоҳияти мужассамланган ўзига хос социал мухит сифатида ёндошилган; Тошкент агломерацияси мисолида пойтахт агломерациясининг шаклланиш ва ривожланиши тадкик этилган, худудий-таркибий муаммолари аникланган ва уни такомиллаштиришга оид илмий-амалий тавсиялар берилган.
Амалий ахамияти: ишлаб чикилган илмий таклиф ва тавсиялар шахар ва агломерацияларнинг Бош режаларини, республика минтақаларининг мақсадли ривожлантириш дастурларини ишлаб чикишда, шунингдек, шахарсозлик назарияси ва амалиётида қўлланилишида аҳамиятлидир.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Тадқиқот ишида келтирилган таклиф ва тавсиялардан “УзшаҳарсозликЛИТИ”, “ТошбошпланЛИТИ” институтларида илмий - тадқиқот ва лойиҳалаш ишларида, ЎзМУ география факультетида “Шаҳарлар географияси” курсини ўқитишда файдаланилмокда.
Қўлланиш соҳаси: Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимиятлари, шаҳарсозлик илмий-текшириш ва лойиҳалаш институтлари, олий ўкув юртлари.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ

ҲУЗУРИДАГИ ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ ХИЗМАТИ МАРКАЗИ

(ЎЗГИДРОМЕТ)

ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИЯ ИЛМИЙ-ТЕКШИРИШ ИНСТИТУТИ

(ГМИТИ)


____________________________________________________________________

Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 911.37:332.156 (575.11)





Таштаева Саида Кахаровна


ЎЗБЕКИСТОН ШАҲАР АГЛОМЕРАЦИЯЛАРИНИНГ ШАКЛЛАНИШ ВА

РИВОЖЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ

(Тошкент агломерацияси мисолида)



11.00.02-Иқтисодий ва ижтимоий география



География фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация



А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И








Тошкент - 2011


background image

2


Диссертация Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг

“Ижтимоий география, минтақавий иқтисодиёт ва демография” кафедрасида

бажарилган.




Илмий раҳбар: география фанлари доктори, профессор

Абдусами Солиевич Солиев


Расмий оппонентлар:

география фанлари доктори, профессор

Абдуҳаким Абдулҳамидович Қаюмов

г

еография

фанлари номзоди, доцент

Шуҳрат Акромович Азимов

Етакчи ташкилот:

Тошкент давлат иқтисодиёт

университети

Ҳимоя Гидрометеорология илмий-текшириш институти ҳузуридаги

К 128.10.01 рақамли Ихтисослашган кенгашнинг 2011 йил «__»__________
соат __ да ўтадиган мажлисида бўлади.


Манзил: 100052, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Қодир

Маҳсумов кўчаси, 72-уй. Тел.: (99871) 233-43-49. Факс: (998 71) 233-11-50.
e-mail: nigmi@ albatros.uz


Диссертация билан Ўзгидромет (ГМИТИ) кутубхонасида танишиш мумкин.


Автореферат 2011 йил «__» _____________да тарқатилди.

Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби,
физика-математика фанлари номзоди З.Н.Назиров


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Бозор иқтисодиёти шароитида ислоҳотларни

изчил амалга ошириш, ишлаб чиқаришни ҳудудий ташкил этиш ва
бошқаришда йирик шаҳар ва шаҳар агломерациялари муҳим ўрин тутади.
Хусусан, ҳозирги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозини олдини олиш ва
бартараф қилиш, миллий ва минтақавий иқтисодиётда таркибий ўзгаришларни
амалга ошириш, республикамизда қабул қилинган “Қишлоқ тараққиёти ва
фаровонлиги йили” ҳамда “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили”
Давлат дастурларини ҳаётга татбиқ этиш турли йирикликдаги шаҳарлар
ривожланишини тақозо қилади.

Мустақиллик йилларида республиканинг қатор шаҳарлари, жумладан,

Тошкент, Самарқанд, Қарши, Наманган, Марғилон каби йирик шаҳарлар
ривожланишига алоҳида эътибор берилди. Республика Президенти И.Каримов
бу ҳақда: “қурилиш ва ободончилик ишларини юртимизнинг барча вилоят,
шаҳар ва туманларида, олис қишлоқларда ҳам амалга ошириш белгилангани,
айниқса, вилоят марказлари ўзига хос миллий ва замонавий қиёфага эга
бўлиши лозим”лигини

1

, шунингдек, «Ҳудудларда аҳолини жойлаштириш,

ҳудудларни режалаштириш схемалари ва бош режалари билан боғлиқ
ҳужжатларни

ишлаб

чиқиш

тизимини

тезлаштириш

керак”лигини

2

таъкидлаган. Шу нуқтаи назардан қараганда, республикада урбанизация
жараёнининг ривожланиши, турли тоифа шаҳарларининг бозор шароитига
мослашуви, шаҳарлар ҳудудий тизимларининг шаклланиши ва уларни
бошқаришда қатор муаммолар мавжуд. Бундай муаммоларни ҳал қилишда
республикада йирик шаҳар ва уларнинг таъсир доирасида вужудга келаётган
аҳоли манзилгоҳларининг интеграциялашган ҳудудий тизимлари, яъни
агломерациялар катта имкониятлар борлиги билан ажралиб туради. Бу борада
юксак даражада ҳудудий урбанистик мужассамлашувга эришган, демографик
ва ишлаб чиқариш салоҳиятига эга бўлган Тошкент агломерацияси ўзининг
тўла қонли шаклланганлиги билан Марказий Осиё геосиёсий минтақасида
етакчи мавқега эга. Унинг ўзига хос инновация, инвестиция ва инфратузилма
макони, ижтимоий (социал) муҳит эканлиги республика ижтимоий -
иқтисодий, сиёсий – маданий ривожланиш стратегияси ва устувор
йўналишларини белгилаб беришда асосий ўрин тутади. Бинобарин, аҳолини
ҳудудий

ташкил

этишнинг

муҳим

шакли

ҳисобланган

шаҳар

агломерацияларидаги юзага келган ижтимоий, иқтисодий, геоэкологик ва
бошқа муаммоларни пойтахт агломерацияси мисолида тадқиқ этиш ва унга
тегишли хулосалар ишлаб чиқиш ушбу мавзунинг долзарблигини асослаб
беради.

1

Каримов И. Мамлакатни модернизация қилиш ва иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш йўлида. -

Т. : “Ўзбекистон”, 2008, 136 – бет.

2

Каримов И. Асосий вазифамиз – ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада

юксалтиришдир. – Т. : “Ўзбекистон”, 2010, 72-бет.


background image

4

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси

. Йирик шаҳар ва шаҳар

агломерациялари шаклланиши ва ривожланишининг назарий ва амалий
масалалари

хорижий

давлатларда

Ч.Гаррис,

П.Геддес,

Ж.Готтман,

К.Доксиадис, Р.Доманьский, М.Руже, В.Рейли, Ж.Форрестер ва бошқа олимлар
томонидан ўрганилган. Яқин хориж давлатларида бундай муаммолар билан
шуғулланиш 1970-80-йилларда авж олган бўлиб, В.Г.Давидович, Г.М.Лаппо,
Ф.М.Листенгурт, П.М.Полян, О.К.Кудрявцев, А.П.Бурьян, А.Г.Вишневский,
В.В.Покшишевский, В.А.Скутин, Б.С.Хорев каби олимлар илмий тадқиқотлар
олиб боришган.

Республикамизда З.М. Акрамов (1964), Э.А.Аҳмедов (2002), С.С.Зокиров

(1996), Т.Н.Маллабоев (1982), Т.И.Раимов (1964), З.Х.Райимжонов (1992),
О.Б.Ота-Мирзаев (1985), А.С.Солиев (1984; 2002), Р.Н.Тиллаев (1975), А.А.
Қаюмов (1994), Х.Т.Турсунов (1994) ва бошқалар шаҳарлар ривожланиши ва
аҳоли манзилгоҳлари ҳудудий тизимларининг ривожланиш хусусиятларини
ўрганишга ўз ҳиссаларини қўшганлар. Бевосита шаҳар агломерациялари
иқтисодий географик жиҳатдан фақат Н.Маматқулов томонидан Самарқанд
агломерацияси

мисолида

тадқиқ

этилган

(1978).

Ю.К.Акопжанян,

Ф.Ф.Бакирхонов М.Г.Лифановская, Х.К.Турсуновлар эса ушбу муаммога
шаҳар қурилиши ва архитектураси нуқтаи назаридан ёндошишган. Аммо, янги
ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий шароитлардан келиб чиққан ҳолда республика
миқёсида шаҳар агломерацияларининг шаклланиш ва ривожланиш
хусусиятлари батафсил ўрганилмаган.

Диссертация ишининг илмий

-

тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Мазкур тадқиқот иши Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон

Миллий университети ижтимоий география, минтақавий иқтисодиёт ва
демография кафедрасида амалга оширилаётган ОТ-Ф 6045 “Ўзбекистон
худудлари ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг географик муаммолари”
фундаментал тадқиқотлар гранти доирасида бажарилган.

Тадқиқот

мақсади:

республикада

аҳоли

жойлашуви

ҳудудий

тизимларининг

шаклланиши

ва

ривожланишининг

ҳозирги

замон

хусусиятларини Тошкент агломерацияси мисолида ўрганиш асосида мавжуд
муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этишга қаратилган илмий-амалий
тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Тадқиқот вазифалари.

Қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидаги

вазифалар белгиланган ва амалга оширилган:

шаҳар агломерацияларининг мазмун ва моҳиятига оид назарий

масалаларни тадқиқ қилиш;

шаҳар агломерациялари вужудга келиши ва ривожланишининг

замонавий хусусиятларини асослаб бериш;

Ўзбекистонда шаҳарлар ҳудудий тизимларининг шаклланиш ва

ривожланиш жараёнини ўрганиш;

бозор муносабатлари шароитида шаҳар агломерацияларининг

ривожланиш хусусиятларини Тошкент агломерацияси мисолида кўриб чиқиш;


background image

5

Тошкент агломерацияси функционал-ҳудудий таркибини таҳлил

қилиш;

пойтахт агломерацияси ривожланишининг асосий муаммолари ва

истиқбол йўналишларини аниқлаш ва б.

Тадқиқотнинг объекти ва предмети.

Диссертация ишининг

объекти

сифатида республика шаҳар аҳоли манзилгоҳлари ва уларнинг ҳудудий
тизимлари танланган. Шаҳарларнинг агломерация сифатида шаклланиш ва
ривожланиш хусусиятлари эса тадқиқот ишининг

предметини

ташкил этади.

Диссертация ишининг назарий ва услубий асослари

. Мазкур тадқиқот

иши соҳага тегишли бўлган давлат қарорлари, республика Президенти
И.А.Каримовнинг фармонлари ва асарлари, шунингдек, иқтисодий ва
ижтимоий

география

фанида,

жумладан,

шаҳарлар

географияси

ва

урбанизация жараёнларини ўрганишда яратилган назарий билимлар, мазкур
муаммолар билан шуғулланган олимларнинг илмий тадқиқот ишларига
таянган ҳолда бажарилган. Диссертациянинг услубий асосини тизимли
ёндошув ташкил этиб, бунда географик таққослаш, комплекс таҳлил,
статистик,

картографик,

социологик

сўров

ва

бошқа

усуллардан

фойдаланилган.

Ҳ

имояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

● жаҳон миқёсида ҳозирги замон урбанизация жараёни, хусусан шаҳар

агломерациялари ривожланишининг замонавий хусусиятлари;

● Ўзбекистонда шаҳар агломерацияларининг шаклланиш ва ривожланиш

босқичлари;

● бозор муносабатларига ўтиш даврида Тошкент агломерациясининг

ривожланиш хусусиятлари ва функционал-ҳудудий таркибининг ўзгариши;

● Тошкент агломерацияси ривожланишининг асосий муаммолари, уни

такомиллаштириш ва тартибга солишнинг истиқбол йўналишлари ва б.

Ишнинг илмий янгилиги

шаҳарлар агломерациялари шаклланиши ва

ривожланишига энг аввало ижтимоий-иқтисодий, социал ва экологик муҳит
нуқтаи назардан ёндошувида ўз аксини топади. Шу билан бирга,
диссертацияда:

шаҳарлар ривожланиши ва ҳозирги замон урбанизациясининг

минтақавий хусусиятлари аниқланган;

шаҳар агломерацияларининг ўзига хос иқтисодий, социал, инвестиция,

экологик ва нозогеографик муҳит, ягона меҳнат бозори эканлиги асослаб
берилган;

Ўзбекистонда

шаҳар

агломерацияларининг

вужудга

келиш

босқичларини ўрганиш орқали агломерациялар тараққиётининг эволюцион
схемаси ишлаб чиқилган;

бозор муносабатлари шароитида Тошкент шаҳар агломерацияси

функционал ва ҳудудий таркибининг ўзгариши, агломерация таркибида ўсиш
нуқталари, марказлари ва йўналишлари аниқланган;

пойтахт шаҳар агломерациясининг асосий муаммолари ва истиқболда

такомиллаштириш йўналишлари белгиланган ва ҳ.к.


background image

6

Тадқиқот

натижаларининг

илмий

ва

амалий

аҳамияти

.

Диссертациянинг илмий аҳамияти шундан иборатки, унда илк бор
республикада,

янги

иқтисодий-ижтимоий

шароитда

шаҳар

агломерацияларининг моҳияти, шаклланиш ва ривожланиш хусусиятлари
асослаб берилган. Бажарилган тадқиқотнинг асосий натижалари

ва

хулосаларидан республикада минтақалар иқтисодий-ижтимоий ривожланиш
дастурларини

ишлаб

чиқишда

ҳамда

йирик

шаҳар

ва

шаҳар

агломерацияларини

ривожлантириш

муаммоларини

ҳал

этишда,

шаҳарсозликда, шаҳарлар Бош режаларини тайёрлашда, шунингдек, олий ўқув
юртларида иқтисодий-ижтимоий география, хусусан шаҳарлар географияси
фанларини ўқитишда аҳамиятлидир.

Натижаларнинг жорий қилинганлиги.

Диссертациянинг асосий хулоса

ва таклифларидан “УзшаҳарсозликЛИТИ” илмий текшириш ва лойиҳалаш
институтида “Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида аҳоли манзилгоҳлари
жойлашуви Бош режасини ишлаб чиқишда (маълумотнома № 1-13/454,
04.03.2010 й.), “ТошкентбошпланЛИТИ” институтида илмий тадқиқот ва
лойиҳалаш

ишларида

(маълумотнома

НПО-1039,

29.04.2010

й.)

фойдаланилмоқда.

Шу

билан

бирга,

диссертацияда

келтирилган

маълумотлардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
география факультетида “Шаҳарлар географияси”, “Ўзбекистон иқтисодий ва
ижтимоий географияси” фанларини ўқитишда фойдаланилган (маълумотнома
№07-2127,

28.07.2010 й.).

Ишнинг синовдан ўтганлиги (апробацияси)

. Диссертациянинг асосий

мазмуни “Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида иқтисодий ислоҳотларни
чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари” (Тошкент, 2005), “Ҳозирги замон
географияси: назария ва амалиёт” (Тошкент, 2006), “Географиянинг долзарб
муаммолари”

(Тошкент,

2006),

“Жанубий

Ўзбекистонда

география

мактабининг шаклланиши ва ривожланиши” (Термиз, 2006), “География
фанининг назарий-амалий муаммолари” (Бухоро, 2006), ”Иқтисодиётда
барқарорлик ва атроф-муҳит муҳофазаси” (Тошкент, 2006), “Ўзбекистонда
урбанизация жараёнлари: тарих ва ҳозирги замон” (Тошкент, 2007),
“География ва география таълими ёшлар нигоҳида: кеча, бугун, эртага”
(Тошкент, 2008), “Кўҳна ва навқирон география” (Тошкент, 2009) республика
ва халқаро илмий-амалий анжуманларда, “Тошкент шаҳрининг экологик
муаммолари” илмий-назарий семинарида (Тошкент, 2011), География
жамияти VII (Тошкент, 2006) ва VIII (Нукус, 2009) съездларида ҳамда ГМИТИ
ҳузуридаги К 128.10.01 рақамли Ихтисослашган кенгаш қошидаги илмий
семинарда маъруза қилинган ва маъқулланган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертация мавзусининг асосий

мазмуни ва натижалари бўйича умумий ҳажми 3.8 б.т. дан иборат жами 18 та
илмий иш нашр эттирилган. Улардан 5 таси илмий журналларда, шундан 1
таси хорижий давлатда эълон қилинган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Диссертация таркиби кириш, 3

боб, хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташкил


background image

7

топган. Тадқиқот ишининг умумий ҳажми 160 бет, унинг бевосита матн қисми
149 бет бўлиб, унда 15 та жадвал, 5 та карта ва чизмалар ўрин олган,
адабиётлар рўйхатида 136 манба келтирилган.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Шаҳар агломерациялари ва улар ривожланишининг замонавий

хусусиятлари.

Маълумки, жаҳон урбанизацияси кейинги йилларда жадал

суръатлар билан ривожланмоқда ва ҳозирги кунда дунё аҳолисининг 50
фоиздан ортиқроғи шаҳарларда яшайди. Замонавий урбанизация жараёнининг
асосий хусусиятлари шундаки, глобал тараққиётни “дунёвий шаҳарлар” ва
шаҳар агломерациялари (ША) белгилаб бермоқда. Ривожланган ва айрим
ривожланаётган мамлакатларда ША аҳоли ва ишлаб чиқаришни ҳудудий
ташкил этишнинг асосий шакли сифатида нафақат мамлакат, балки йирик
геосиёсий минтақалар ва ҳатто жаҳон миқёсида ўзига хос “ўсиш қутбларига”
айланмоқда.

Ўтиш даври хос бўлган МДҲ давлатлари, хусусан Ўзбекистонда йирик

шаҳар ва шаҳар агломерациялари бозор ислоҳотларини амалга оширишда
муҳим асос бўлиб хизмат қилади. Республикамиз мустақилликка эришгач
ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий соҳаларда қатор ўзгаришлар юз берди,
шаҳарларга бўлган муносабат ва ёндошувлар ҳам ўзгарди. Жумладан, 90 –
йилларга қадар шаҳар агломерациялари вужудга келишининг негизини саноат
ишлаб чиқариши ташкил этиб, мақсад энг аввало иқтисодий самара олишга
қаратилган бўлса, ҳозирги кунга келиб уларга бўлган муносабатлар ўзгача тус
олди. Турли соҳалардаги эркин рақобат, ер ресурсларидан тўғри ва оқилона
фойдаланиш, кичик шаҳар ва шаҳарчаларнинг рақобатбардошлигини
кучайтириш, ягона меҳнат бозорини ташкил этиш каби муаммоларни изчил
ҳал қилиш шаҳар агломерацияларига янгича қарашни талаб этади. Мамлакат
иқтисодиётининг юксалишида хорижий сармояларнинг асосий ўрин эгаллаши,
кичик ва ўрта бизнеснинг ривожланиши, хусусийлаштириш жараёнининг
бориши, уй-жой нархларининг кескин ортиши, ердан фойдаланишда бозор
муносабатларининг кириб келиши ва бошқа омиллар агломерацияларда ўзига
хос бозор муҳитини шакллантирмоқдаки, уларни янги иқтисодий ва ижтимоий
шароит нуқтаи назаридан ўрганиш долзарб вазифалардан ҳисобланади.

Мазкур диссертация ишида шаҳар агломерацияларига давр талабидан

келиб чиққан ҳолда, аҳолининг моддий ва маънавий эҳтиёжини юксак
даражада қондирувчи социал муҳит сифатида қаралган. Унинг асосида эса
ушбу ҳудуднинг энг қулай географик ўрин, ишлаб чиқариш юқори даражада
мужассамланган иқтисодий макон, юқори инфратузилма, инновация ва
инвестиция муҳити, ягона меҳнат бозори эканлиги ётади. Шу билан бир
қаторда улар муаммолар кескинлашган, бетакрор геоэкологик, нозогеографик
ва геокриминоген вазият шаклланган муҳит эканлиги билан ҳам ажралиб
туради ва қуйидаги хусусиятлар билан асосланади (1-расм):

Социал муҳит.

Агломерация доирасида аҳолининг ҳафталик, ойлик,

эпизодик ҳаёт фаолияти шаклланади, меҳнат қилиш, ўқиш, дам олиш,


background image

8

даволаниш, уй-жой, коммунал хизматларидан умумий ҳолда фойдаланилади.
Мазкур ҳудудда ўзига хос турмуш тарзи, шаҳар маданияти шаклланади ва
ривожланади; инсон шахсининг ҳар томонлама етук ва баркамол бўлиб
етишиши учун кенг имкониятлар юзага келади. Уларнинг бундай нуфузи
четдан аҳолини янада ўзига жалб этади ва у кенгайиб, ривожланиб боради.













1-расм. Шаҳар агломерацияларининг замонавий хусусиятлари

Иқтисодий макон

. Шаҳар агломерациялари, энг аввало, ҳудудий

меҳнат тақсимотининг чуқурлашуви, ишлаб чиқаришнинг урбанистик
мужассамлашуви натижасидир. ША кичик, ихчам бир ҳудудда ишлаб
чиқаришни ижтимоий ва ҳудудий ташкил этишнинг самарали шакллари
сифатида таркиб топади. Турли тармоқларга ихтисослашган ва ўзаро яқин
жойлашган

марказлар

ўртасида

алоқалар

кучаяди,

улардан

унумли

фойдаланиб, қисқа масофаларда вақт ва транспорт харажатларини тежаган
ҳолда, улар бир-бирини тўлдиради ва агломерация самарадорлигини
таъминлайди. Бундай тизимлар ҳозирги ишлаб чиқаришни модернизация ва
диверсификация қилиш шароитига, турли ўзгаришларга тез мослаша олади.
Чунки, агломерацияларда жуда кўп тармоқлар ҳудудий мужассамлашув ва
тизим кўринишида мавжуд, бири инқирозга учраган ҳолатда, иккинчиси
ривожланиши мумкин.

Инвестиция муҳити

. Йирик шаҳар ва агломерациялар ўзининг қулай

географик ўрни, бой табиий ресурслар ва шароитлари, ишчи кучи ва малакали
кадрларининг кўплиги, кенг истеъмол бозорининг мавжудлиги, транспорт ва
илмий-техник салоҳиятнинг юқори даражада мужассамланганлиги билан
ўзига хос инвестиция маконини ҳосил қилади. Бу ерда молия, кредит, савдо
шаҳобчалари тўпланган бўлиб, хорижий сармоядорларни ўзига кўпроқ жалб
этади. Юқори даражада такомиллашган транспорт тизими халқаро иқтисодий
алоқаларда фаол иштирок этишига имкон яратади.

Шаҳар

агломера-

циялари

Иқтисодий

макон

Социал

муҳит

Ягона меҳнат

бозори

Юқори

урбанизация-

лашган муҳит

Инновация

муҳити

Инвестиция

муҳити

Геокриминоген

муҳит

Экологик

муҳит

Нозогеографик

муҳит


background image

9

Ягона меҳнат бозори муҳити.

ША да хилма-хил тармоқ ва соҳалар

мужассамлашади,

ривожланади

ва

уларнинг

дифференциялашуви,

интеграциялашуви рўй беради. Натижада, аҳоли ўз хоҳиш-истаклари,
мутахассисликларига

мос

келувчи

меҳнат

турларини

танлаб

олиш

имкониятига эга бўлади. Бундай имкониятлар айниқса агломерация ядросида
яққол намоён бўлади. Агломерация доирасида умумий меҳнат бозори
шаклланади, ишчи кучига талаб ва таклиф юқори бўлади, ундан умумий ҳолда
фойдаланилади, аҳолини иш билан таъминлаш муаммолари нисбатан тезкор
ҳал этилади.

Юқори урбанизациялашган ҳудуд.

Нисбатан кичик бир ҳудудда кўплаб

шаҳарлар тўпланади, агломерация маркази- йирик шаҳар таъсирида йўлдош
шаҳар ва қишлоқлар ривожланади, қишлоқ-шаҳар миграцияси кучаяди,
шаҳарга хос бўлган ҳаёт тарзи, шаҳар маданияти диффузия тарзида атрофга
ёйилади;

шаҳарларнинг

янада

кенгроқ

худудий

тизимлари

урбанизациялашган зоналар вужудга келади. Йирик шаҳар муаммоларини ҳал
этишда атрофидаги кичик ва ўрта йўлдош шаҳарлар, қишлоқ аҳоли пунктлари
уни тўлдирувчи, ҳимояловчи вазифани бажаради, айрим функцияларни ўз
зиммасига олади.

Инновация муҳити.

Шаҳар агломерациялари маълум маънода фан-

техника ютуқлари натижасидир. Улар ҳам, ўз навбатида, агломерацияларнинг
ривожланиши ва тарқалишига ёрдам беради. Бу ерда фан ва техниканинг энг
илғор тармоқлари: бошқарув, илмий-текшириш институтлари, олий ўқув
юртлари, конструкторлик-лойиҳалаш ташкилотлари, кадрлар тайёрлаш, юқори
малакали кадрларни талаб этувчи муассасалар, илмий-ишлаб чиқариш
бирлашмалари мужассамланади, улар янгиликларни биринчи бўлиб яратади,
қабул қилади ва “марказ-периферия” тизимида атрофга узатади ва шу асосда
ША нинг район ҳосил қилувчи аҳамияти ортади.

Геоэкологик муҳит.

Шаҳар агломерациялари инсон томонидан юқори

даражада ўзлаштирилган, табиатга антропоген ва техноген таъсири
натижасида шаклланган урбоэкологик ҳудуд ҳисобланади. Юқори ҳудудий
мужассамлашув оқибатида атроф-муҳит турли чиқинди ва газлар, оқава
сувлар билан ифлосланади, экологик вазият ўзгаради, бу эса, аҳоли ўртасида
ҳар хил касалликларнинг вужудга келишига сабаб бўлади.

Нозогеографик муҳит.

Шаҳар агломерацияларида экологик вазиятнинг

кескинлашуви, аҳолининг ниҳоятда зич жойлашиши ва улар ўртасидаги
муносабатларнинг интенсивлиги, транспорт воситаларининг ва шовқин-
суроннинг кўплиги ушбу ҳудудда яшовчилар соғлигига салбий таъсир этади,
аҳоли ўртасида асаб ва руҳий хасталиклар, юрак, қон-томир, хавфли ўсма каби
шаҳарларга хос касалликлар кўпаяди, ўлим ҳолатлари ортади.

Геокриминоген муҳит.

Шаҳар агломерацияларида инсонлар ўртасидаги

алоқалар интенсивлашади, аҳолининг ўзгача турмуш тарзи шаклланади, айрим
ҳолларда миллий урф-одатлар, қўшничилик муносабатлари заифлашиб боради.
Инсонларнинг ахлоқ-одоб нормаларидан четга чиқиш ҳоллари кўпаяди,
жиноятчиликнинг турли шакллари намоён бўлади ва улар шаҳарларда қишлоқ


background image

10

жойларга нисбатан кўпроқ содир этилади ва оқибатда, ўзига хос
геокриминоген муҳит шаклланади.

Ўзбекистонда ҳудудий урбанистик тизимларининг шаклланиши ва

ривожланиши.

Республика ҳудудида турли табиий-иқлимий, социал-

иқтисодий омиллар таъсирида, қулай географик ўринда, аҳоли зич тўпланган
интенсив деҳқончилик районлари, тоғ дарёларининг конуссимон ёйилмалари,
тоғолди ва оралиғи текисликлари, саноат ва транспорт тугунларида аҳоли
жойлашувининг ҳудудий тизимлари вужудга келган. Бу жараён узоқ даврлар
давомида суғорма деҳқончилик асосида қишлоқларнинг шаклланиши, улар
негизида шаҳарларнинг ўсиб чиқиши, йирик шаҳар таъсир доирасида йўлдош
шаҳар манзилгоҳларининг ҳамда ҳудудий урбанистик тизимларнинг вужудга
келиши каби бир неча босқичлардан иборат.

Тарихий босқичлар таҳлиллари шуни кўрсатадики, Ўзбекистон ҳудудида

шаклланган ва шаклланаётган аҳоли жойлашуви ҳудудий тизимлари
ривожланган деҳқончилик районларида, қишлоқлар негизида таркиб топган.
Мазкур тизимлар ўзининг шаклланганлик ва ривожланганлик даражасига кўра
турлича бўлиб, бир қанча типларга ажратилади

:”ривожланган

” - Тошкент

агломерацияси, “

шаклланган

” - Фарғона-Марғилон, Самарқанд, Андижон

агломерациялари, “

шаклланаётган

”лар қаторига Наманган, Нукус, Урганч,

Қўқон, Навоий, Бухоро, Қарши, Ангрен-Олмалиқ агломерациялари киради.
Улардан ташқари, Термиз, Шаҳрисабз, Жиззах каби йўлдош шаҳарлар зонаси
суст ривожланган, истиқболда агломерация сифатида шаклланиши мумкин
бўлган тизимлар ҳамда етакчи шаҳарлари иқтисодий-ижтимоий, маданий-
сиёсий салоҳиятига ва аҳоли сонига кўра талаб даражасида бўлмаган нисбатан
кичик ҳудудий тизимлар (Денов, Гулистон, Каттақўрғон, Бекобод ва б.)
шаклланмоқда.

Ушбу тадқиқотда мазкур тизимлар ичида юқори даражада такомиллашган

тизимлар – шаклланган ва шаклланаётган шаҳар агломерацияларига асосий
эътибор қаратилган. Улар республика худудининг 10 фоизини эгаллагани
ҳолда шаҳар аҳолисининг 70 фоизи тўпланган, саноат ишлаб чиқаришини 74
ва экспортининг 79 фоизини беради.

Республикада агломерациялашув жараёни 1960-йиллардан бошланиб,

ҳозирги

кунгача

Тошкент,

Наманган,

Андижон,

Самарқанд

агломерацияларининг йўлдош шаҳарлари сони 2,5 - 3 марта кўпайди. Шаҳар
аҳолиси сони Андижон, Наманган агломерацияларида 4 марта, Тошкент,
Самарқанд агломерацияларида деярли 2,5 марта ортган. Демографик кўпайиш
айниқса Қарши (11,5 марта), Нукус (8,3 марта) агломерацияларида жуда юқори
бўлиб, марказий шаҳарнинг тез ўсиши ҳисобига рўй берди. Агар 1959 йилда
шаҳар агломерациялари сони мамлакатимизда 5 та ва уларда 26 та йўлдош
шаҳар ва 1.7 млн. шаҳар аҳолиси мавжуд бўлган бўлса, 2010 - йилда бу
кўрсаткич, мос ҳолда, 12 та, 126 та ва 7.5 млн. шаҳар аҳолисини ташкил этди

1

.

1

Изоҳ: 2009 йилда шаҳарча мақомини олган қишлоқлар узоқ ретроспектив давр жараёнини

ўтмаганликлари сабабли улар батафсил таҳлилларга киритилмаган.


background image

11

Мазкур тизимлар 90- йилларга қадар саноат ишлаб чиқариши, транспорт

инфратузилмаси, республикада жадал борган демографик жараён ва шаҳарлар
тўридаги силжишлар билан боғлиқ ҳолда ривожланди, хусусан, Тошкент,
Фарғона-Марғилон,

Самарқанд

агломерациялари

тез

ўсди.

Бозор

муносабатлари шароитига ўтилиши билан мамлакатда рўй берган ўзгаришлар
натижасида, асосан йирик ва оғир саноат ишлаб чиқариши негизида
шаклланаётган агломерациялар инқирозга учради. Сўнгги даврларда уларнинг
айримлари янги омиллар таъсирида ривожлана бошлади, жумладан, Тошкент
агломерацияси ижтимоий соҳалар ва миллий пойтахтлик функцияси - илм-фан,
таълим, кадрлар тайёрлаш, соғлиқни сақлаш, бошқарув, банк-молия, кредит,
халқаро дипломатик муносабатлар, сервис хизмати, тадбиркорлик каби
соҳалар асосида, Самарқанд агломерацияси - таълим, маданий-маиший
(туризм, бозорлар), коммунал-хўжалик тармоқлар орқали ривожланиши
кузатилди. Мустақиллик йилларида эркин иқтисодий муносабатлар
шаклланишида янги зоналар шаклланди. Масалан, тоғ-кон саноати ва
аэропорти

базасида

эркин

иқтисодий

индустриал

зона

Навоий

агломерацияси, шунингдек, ирригация машинасозлиги ва автомобилсозликка
ихтисослашиб бораётган Андижон шаҳарлар тизими ҳам шаклланмоқда. Айни
вақтда

Нукус,

Урганч,

Наманган,

Қўқон,

Қарши

агломерациялари

тараққиётида аграр-индустриал йўналишлар устунлик қилади ва таркибини 50-
60 фозини қишлоқлар ташкил этади.

Гарчи саноат ишлаб чиқариши ҳиссаси кейинги даврда пасайиб борган

бўлсада, у муҳим шаҳар ва уларнинг тизимларини ҳосил қилувчи омил
ҳисобланади. Шаҳар агломерациялари мамлакат миллий саноатининг асосий
марказлари бўлиб, бу ҳудудларда республика саноат ишлаб чиқаришининг 74
фоизи яратилади. Бунда айниқса Тошкент, Навоий, Ангрен-Олмалиқ,
Самарқанд, Фарғона-Марғилон агломерацияларининг улуши юқори.

Саноат тармоқларининг ўзаро уйғунлашуви, бир-бирини тўлдирувчи

хусусиятларини ҳам айнан шу иқтисодий маконда кўриш мумкин. Бироқ,
айрим агломерацияларда, масалан, Наманганда унинг маркази ва йўлдош
шаҳарлари ҳам кўпроқ енгил саноатга ихтисослашган. Бундай ҳолат Бухоро,
Урганч,

Қўқон

агломерацияларида

ҳам

кузатилади.

Шаҳар

агломерацияларининг аксариятида уларнинг марказлари асосий саноат ишлаб
чиқаришини таъминлайди. Уларнинг саноат тармоқлари бўйича тизим ҳосил
қилувчи ролини саноатнинг мужассамлашув коэффициенти, унда банд аҳоли,
саноат корхоналари сони ва ялпи маҳсулотини баҳолаш натижалари
кўрсатишича, саноат салоҳияти Навоий, Олмалиқ шаҳарларида энг юқори,
Чирчиқ, Фарғона шаҳарларида юқори, Самарқанд, Андижон, Бухоро каби
шаҳарларда ўрта, қолган барча шаҳарларда эса паст даражаларга эга. Бу ўз
навбатида тизим ҳосил қилиш кучининг заифлигини билдиради.

Йирик шаҳар ва шаҳар агломерацияларининг функционал ривожланиши

уларнинг иқтисодий географик ўрнига боғлиқ бўлади, ҳудудий тузилиши ва
йўналишини белгилаб беради. Бу ҳақдаги таҳлиллар диссертацияда батафсил
ёритилган.


background image

12

Тошкент агломерациясининг функционал ва ҳудудий таркиби.

Пойтахт агломерацияси республикада ўзининг катта демографик, иқтисодий,
ижтимоий, маданий-сиёсий ва инновация салоҳиятига кўра етакчи ўрин
тутади. Агломерациянинг вужудга келиши ва ривожланиши бевосита пойтахт
шаҳар билан боғлиқ бўлиб, инвестиция муҳитининг шаклланиши, қўшма
корхоналар ва бозор инфратузилмасининг яратилиши, ер ва меҳнат
ресурсларидан фойдаланиш агломерацияда кўп жиҳатдан Тошкент шаҳри
таъсирида амалга оширилмоқда. Шаҳар қулай иқтисодий географик ўрнидан
келиб чиққан ҳолда функционал-ҳудудий ва демографик жиҳатдан тез ўсди, бу
эса ўз атрофи билан боғланишини тақозо этди. “Марказ – атроф” йўналишида
аҳоли ва ишлаб чиқариш алоқалари ривожланди, йўлдош шаҳар ва қишлоқлар
Тошкент шаҳрининг айрим функцияларини давом эттирди ёки унга хизмат
қила бошлади.

Тошкент ўз атрофи билан сув, энергия ва газ тармоғи (90 фоиз),

канализация тизими (қишлоқларда 30, шаҳарларда 60 фоизгача), аҳоли
алоқалари орқали ўзаро боғланган. Айрим йўлдош шаҳарларда (Янгийўл,
Паркент, Ўртасарой, Тўйтепа, Чиноз) олиб борилган тадқиқотлар натижаси
шуни кўрсатадики, сўралган респондентларнинг 35 фоизи турли мақсадларда
қатновларни амалга ошириб, 65,8 фоизи Тошкент шаҳрига йўналтирилган.
Уларнинг 47,4 фоизи меҳнат қилиш, 31,7 фоизи ўқиш, 14,4 фоизи маданий-
маиший қолган қисми даволаниш, қариндош-уруғчилик ва бошқа мақсадларда
юзага келади. Қатновчиларнинг 60 фоизи йил давомида, қолганлари ҳафталик,
ойлик ва мавсумий характерга эга.

Агломерация доирасида тебранма миграция билан бир қаторда сўнгги

вақтларда бошқа вилоятлардан кўчиб келганлар ҳисобига, шунингдек, шаҳар
ичида

уй-жой

нархларининг

ортиб

бориши

билан

боғлиқ

ҳолда

субурбанизация жараёнлари кузатилмоқда. Шаҳар ичи ва ташқарисида
хашаматли бинолар қад кўтариб, ўзига хос “элитар” районларнинг вужудга
келиши каби янги хусусиятлар рўй бермоқда.

Пойтахт агломерацияси республикада тўлақонли шаклланган шаҳар ва

қишлоқларнинг бир бутун ҳудудий тизими сифатида 10 та шаҳар, 17 та
шаҳарча ва 600 дан ортиқ қишлоқларни ўз таркибига олади. 2009-йилда,
“Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили” Давлат дастури доирасида унинг
таркибидаги 60 га яқин қишлоқларга шаҳарча мақоми берилди. Агломерация
аниқ шаклланган қуйидаги мураккаб ҳудудий таркибга эга: агломерациянинг
тарихий “географик ўқи”- Чирчиқ дарёси, агломерация ядроси - Тошкент
шаҳри; аҳоли зичлиги 1 км кв. га 400 - 450 киши тўғри келувчи, ўқиш, меҳнат
бўйича алоқалар устун турувчи, радиуси 35-40 км гача бўлган, марказга
жамоат транспортида қатнаш вақти 1 соатни ташкил этувчи

1 – зона

(2-расм).

Ушбу зонанинг бевосита Тошкент шаҳрига туташ қисмида аҳоли ниҳоятда зич
(1км.кв. га 600 - 700 киши) жойлашган. Бу ердаги Келес, Эшонгузар, Назарбек,
Кўксарой, Янгибозор, Салор каби аҳоли манзилгоҳлари сув, энергия,
канализация, телефон тармоқлари, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб
бериш ҳамда аҳоли алоқалари орқали Тошкент шаҳри билан чамбарчас боғлиқ


background image

13


background image

14

ҳолда ривожланади. Улар биргаликда “Тошбошбошқарма” илмий текшириш
институти маълумотларига кўра

Тошкент мегаполиси

ёки “Катта Тошкентни”

ташкил этади.

2 - зона

меҳнат ва ўқиш алоқалари сусайиб, маданий - маиший, рекреация

алоқалари устунлик қилувчи, аҳоли зичлиги 1км кв. га 200 - 250 кишини
ташкил этувчи, марказдан 60 - 70 км радиусга эга бўлган ҳудудларни ўз
қамровига олади. Бундай ягона урбанистик муҳитда Тошкент шаҳрининг
“узоқ” йўлдош шаҳарлар ва қишлоқлари жойлашган бўлиб, унинг чегаралари
марказга қатнаш вақти 2 соатгача бўлган изохроналар- қатнаш вақти бир хил
бўлган нуқталарни туташтирувчи чизиқлардан ўтади.

Тадқиқотлар асосида аҳоли ва шаҳарлар жойлашувида ўзига хос

қонуниятлар мавжудлиги аниқланди. “Марказ – атроф” йўналишида
ўтказилган ҳар 10 км ли халқалар ичида йўлдош шаҳарлар жойлашуви шуни
кўрсатадики, Тошкент шаҳрининг тортувчи кучи таъсири остида унинг яқин
атрофида шаҳарлар унча катталашмайди, ундан узоқлашган сари 3-халқада
пойтахтга аҳолининг тортилиши камаяди ва бу ерда меҳнат қилиш ва ўқиш
учун марказга қатнаш алоқалари камайиб, аҳолининг кундалик қатнови учун
талаб даражасидаги катта шаҳарга эҳтиёж сезилади. Сўнгра шаҳарлар
сийраклашиб, уларнинг аҳоли сони ортиб боради. Шунингдек, йирик шаҳар
таъсири остида унга яқин жойлашган шаҳарлар тор ихтисослашган,
узоқлашган сари эса уларнинг функциялари такомиллашиб боради.

Агломерация ихтисослашувида ҳам бир қанча тафовутлар кузатилади:

шимоли-шарқий сектор боғдорчилик, сут-гўшт чорвачилиги, оғир саноат,
рекреация, илм-фан йўналишида, шарқий қисмлари узумчилик, боғдорчилик,
сут-гўшт чорвачилиги ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш,
қисман рекреацияга ихтисослашмоқда. Жанубий ҳудудларда пахтачилик,
сабзавотчилик ва енгил саноат асосий ўрин тутса, Янгийўл йўналиши
ғаллачилик, сабзавотчилик, сут-гўшт чорвачилиги ва озиқ-овқат саноати
асосида ривожланмоқда.

Тошкент агломерацияси ривожланишининг асосий муаммолари.

Пойтахт агломерацияси худудий мужассамлашув ўта юқори бўлган социал-
иқтисодий ва экологик муҳит ҳисобланади. Шу сабабли, бундай нисбатан
кичик ҳудудда бозор муносабатлари шароитида қуйидаги муаммоли вазиятлар
юзага келган:

1.Тошкент шаҳрининг қулай географик ўрни йиллар давомида

функцияларининг

такомиллашиб,

демографик

ва

ҳудудий

жиҳатдан

ривожланиб боришини таъминлаган. Икки миллиондан ортиқ аҳолининг талаб
ва эҳтиёжларини қондириш, қатор умумдавлат вазифаларини бажариши
бундан кейин ҳам унинг ривожланиб боришини тақозо қилади. Аммо, шаҳар
ва уни атрофларининг чекланган сув, ҳудуд, рекреация ресурслари, кескин
экологик-нозогеографик вазияти бунга имкон бермайди ва муаммоларнинг
янада жиддийлашувига олиб келиши мумкин.

2. Мустақиллик йилларида агломерацияда ўзига хос демографик вазият

шаклланди: аҳоли ўсиши сустлашди, миграция жараёнлари фаоллашди. Шунга


background image

15

қарамай, марказий шаҳар 2 миллиондан ортиқ, агломерация салкам 4 млн.
аҳолига эга. Пойтахт шаҳар ва агломерациянинг юқори ижтимоий-иқтисодий,
маданий ва инновация салоҳияти республиканинг бошқа вилоятлари аҳолиси,
шунингдек, шаҳар ўз атрофидаги аҳолини тобора ўзига кўпроқ жалб этади. Бу
эса агломерацияга демографик босимни янада кучайтиради. Натижада, аҳоли
жойлашуви, миграция жараёнларини назорат қилиш ва аҳолини иш, уй-жой
билан таъминлаш, транспорт тизимини яхшилаш каби социал муаммолар
келиб чиқмоқда.

3.Марказий шаҳар аҳолиси кейинги 80 йил ичида саккиз мартага ортди,

ҳудуди эса уч баробар катталашиб, унинг экстенсив ҳолда атрофга кенгайиб
бориши давом этмоқда (жадвал). Айниқса, Қибрай, Зангиота, Ўртачирчиқ
туманларининг

қишлоқ

хўжалик

ерларига

суқилиб

кириб,

экин

майдонларининг қисқаришига олиб келмоқда. Пойтахт худуди ичида бўш
ерлар деярли қолмаган ва уй-жойга, ерга бўлган нарх-наво ортиб, ўзига хос
кўчмас мулк географияси шаклланиб бормоқда. Айни пайтда турли
объектларнинг дуч келган ерларга тартибсиз қурилиши экологик-шаҳарсозлик
муаммоларини ҳам келтириб чиқармоқда.

Жадвал

Тошкент шаҳри майдони ва аҳоли сонининг ўзгариши.

Йиллар

Майдони, км

2

Неча марта

ошган (1922

й.га нисб.)

Аҳолиси,

минг киши

Неча марта
ўсган (1922

й.га нисб.)

1922

100

1,0

260

1,0

1951

117

1,2

626,2

2,4

1961

160

1,6

1037,1

3,9

1970

225

2,3

1384,5

5,3

1977

252

2,5

1688,6

6,4

1985

256

2,6

2035,9

7,8

2010

367

3,3

2220,7

8,1

Жадвал Тошкент энциклопедияси, 1992; Аҳмедов Э.А. Ўзбекистон шаҳарлари

мустақиллик йилларида, 2002; ЎзР Статисика қўмитаси маълумотларига асосланган ҳолда
муаллиф томонидан тузилди.


4.Агломерация ва уни ядросининг демографик, функционал, худудий ва

бошқа муаммолари замон талабига жавоб берувчи район планировкасини
ишлаб чиқишни талаб этади. Бу масалалар билан шуғулланувчи махсус
“УзшаҳарсозликЛИТИ”, “ТошбошпланЛИТИ” институтлари мавжуд, бироқ
уларнинг ишлари ҳам сўнгги йилларда турли сабабларга кўра бирмунча
заифлашган, 1998 йилда ишлаб чиқилган Тошкент шаҳрининг 2015 йилгача
ривожлантириш Бош режаси ҳанузгача тасдиқланмаган. Объектларнинг
қурилишида жойнинг экологик-шаҳарсозлик нормаларидан четга чиқиш
ҳоллари кузатилмоқда, сейсмик, миллий-маданий хусусиятлари эътибордан
четда қолмоқда.

5.Тошкент агломерациясида республикада энг мураккаб экологик-

нозогеографик вазият вужудга келган. 2330 дан ортиқ турли саноат


background image

16

корхоналари,

кўпмиллионли

аҳоли,

маиший

хизмат

муассасалари,

автотранспортдан (80 %) чиқаётган чиқиндилар сув, ҳаво, тупроқ қопламини
ифлослаб, ҳар хил касалликларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.
Пойтахт агломерацияси Ангрен-Олмалиқ, Навоий, Нукус агломерациялари
қатори республикада нозогеографик ҳолати оғир бўлган худудларга киради,
касалланиш ҳар 100 000 кишига 72 минг кишини, ўлим коэффициенти 7-8
промиллени ташкил этади.

6. Агломерацияда худудий мужассамлашув жуда юқори бўлиб, асосий

босим унинг марказига тушади. Бош шаҳар зиммасига жами агломерация
аҳолисининг 60 фоизи, шаҳар аҳолисининг 80 фоизи, республика саноат
ишлаб чиқаришининг 1/5 қисми, агломерациянинг эса 70 фоизи тўғри келади.
Айни вақтда йўлдош шаҳарлар кўпчилигининг саноат салоҳияти паст,
аксарияти қишлоқ туманларини бошқаради, уларда асосан шаҳарга хизмат
қилувчи

тармоқлар

тўпланган,

марказ

билан

функциялари

тўла

уйғунлашмаган, марказий шаҳар билан ишлаб чиқариш алоқалари суст.

7. Тошкент агломерациясининг бошқа бундай урбанизациялашган

ҳудудлардан асосий фарқи унинг кўлами ва пойтахтлигидадир. Шу боис, уни
республиканинг асосий сиёсий, иқтисодий, ижтимоий маркази эканлигини
ҳисобга олиб, ривожлантириш лозим. Бинобарин, Тошкент шаҳри ва
агломерациясини ривожлантириш, бошқариш ва режалаштириш ишлари
янада кенгроқ доирада кўрилиши талаб этилади.

Тошкент агломерацияси ривожланишини такомиллаштириш ва

тартибга солиш масалалари.

Шаҳар агломерациялари муаммоларини

тадқиқ этиш ва уларни илмий асосда ҳал этиш йўлларини аниқлаш аввало
иқтисодий ва ижтимоий географиянинг алоҳида бир тармоғи ҳисобланган
шаҳарлар географияси фани, шаҳарсозлик ва Ўзбекистон Республикаси
минтақавий сиёсати доирасида амалга оширилади. Бозор муносабатлари
шароитида давр талаби, Тошкент шаҳри ва агломерациянинг пойтахтлик
вазифаларидан келиб чиққан ҳолда, келгусида унинг функционал ва ҳудудий
таркибини такомиллаштиришни бир неча миқёсда амалга ошириш мумкин:

I. Шаҳар миқёсида:

1.Тошкентнинг ҳудуд, сув, рекреация ресурслари, экологик-

нозогеграфик ва геокриминоген вазияти таҳлилларидан келиб чиқиб,
истиқболда соф пойтахтлик, ижтимоий, сиёсий, молиявий, маданий
функцияларини ривожлантириш мақсадга мувофиқ.

2.Шаҳар доирасида пойтахтга хос бўлмаган янги саноат корхоналарини

жойлаштирмаслик, мавжудларини тўла қувват билан ишлашини таъминлаш,
эскиларини модернизация қилиш, корхоналар банд этган бўш ётган
худудлардан унумли фойдаланиш, ихтисослашуви мос келмайдиган
ҳудудларга

кераксиз

объектларни

қурмаслик,

шаҳар

транспорти

воситаларини экологик мониторингини амалга оширишни кучайтириш,
корхоналарга тозаловчи экологик инфратузилма қурилмаларини ўрнатиш
соғлом муҳит яратиш имконини беради.

II. Агломерация доирасида:


background image

17

1.Экологик

ножоиз,

катта

худудларни

эгалловчи

корхона

ва

муассасаларни (аэропорт, вино заводи, гўшт комбинатлари ва қушхоналар,
йирик беморхоналар ва ҳ.к.) шаҳар четига қуриш ёки олиб чиқиш шаҳар
муҳитининг ифлосланишини олдини олади.

Агломерация ядросида жойлашган айрим йирик корхона, ташкилот ёки

ўқув юртларининг маълум қисмлари, бўлимлари ёки филиалларини, марказга
зарур бўлган саноат корхоналарини йўлдош шаҳарларга жойлаштириш,
муайян бир соҳа бўйича чуқур ихтисосликни ташкил этиш уларни
фаоллаштиради ва бир бутун хўжалик тизими сифатида ривожланишини
таъминлайди. Ушбу шаҳарлар саноатига кўпроқ инвестиция жалб этиш ўзаро
алоқаларнинг ривожланишига ҳамда ягона иқтисодий макон яратишга имкон
беради.

2.Йўлдош шаҳар ва қишлоқларда шаҳар ташкил қилувчи тармоқ ва

соҳаларни,

саноатнинг

замонавий,

харидорталаб

ва

рақобатбардош

турларини ташкил этиш, янги шаҳарча мақомини олган қишлоқларнинг
имкониятларини ўрганиш ва мақомига мос даражада ривожлантириш лозим.

Шаҳар атрофи 1-зонасида аҳоли қатновига қулайлик яратиш, унинг учун

(3 та халқа) транспорт тизимини яхшилаш, яқин йўлдош шаҳар ва
қишлоқларни

функционал

ривожланиши

ва

ихтисослашувини

чуқурлаштириш, пойтахтнинг функцияларини давом эттириш; 2-зонада
қатнов вақти узоқлиги, аҳоли сарф харажатлари кўплигини ҳисобга олиб, шу
ернинг ўзида иқтисодий-ижтимоий инфратузилма объектларини ҳудудий
ташкил этиш мақсадга мувофиқ.

3.Агломерацияда секторлар бўйича ихтисослашувни кучайтириш, мазкур

секторларда уларнинг марказларини (Чирчиқ, Паркент, Тўйтепа, Янгийўл ва
б.) “контрмагнит марказлар” сифатида ривожлантириш, шунингдек, улар
атрофида кичик ҳудудий тизимларни шакллантириш асосида марказга
интилувчи тебранма миграцияни тартибга солиш, уни тескари йўналишда
ҳам ривожлантириш имкони вужудга келади. Шу билан бирга, саноат
марказлари иқтисодиётини модернизация қилиш, ишлаб чиқариш таркибини
диверсификациялаш ҳам муҳим масалалар сирасига киради.

III. Минтақа миқёсида:

1. Пойтахт агломерациясининг салоҳиятидан самарали фойдаланиш,

атрофга ёйиш, шунингдек, унинг оғир “юки” ва демографик сиғимини
оптималлаштириш мақсадида унга қўшни бўлган ҳудудий урбанистик
тизимлар билан боғланишини кучайтириш талаб этилади. Бунда Бекобод
тизими билан боғлаш мақсадида

Бўка

, Гулистон ва Жиззах тизимлари билан

боғлаш мақсадида

Чиноз,

Ангрен-Олмалиқ

агломерацияси

билан боғлаш

учун

Пскент

шаҳрини “бўғин” шаҳарлар ёки ўзига хос ўсиш нуқталари

сифатида таъсир доирасини кенгайтириш талаб этилади.

2.Тошкент урбанистик минтақасида шаҳарлар иерархик тизимида

Тошкент шаҳридан кейинги иккинчи ўринни эгалловчи, аҳоли сони тез ортиб
бораётган Жиззах агломерациясини пойтахт агломерациясига “муқобил”
тарзида ривожлантириш мақсадга мувофиқ.


background image

18

IV. Республика миқёсида:

1. Республиканинг ўрта қисмларида жойлашган, таркибига Самарқанд,

Навоий, Қарши, Бухоро ва бошқа нисбатан кичик ҳудудий урбанистик
тизимларни ўз ичига олувчи

Зарафшон урбанистик минтақасининг

ривожланиши, шимоли-ғарбда маркази Нукус шаҳрида бўлган

Қуйи

Амударё

ва шарқда маркази Фарғона шаҳри ҳисобланган

Фарғона

урбанистик

минтақасининг

шаклланиши

пойтахт

агломерациясини

ривожланишини тартибга солади.

2.Урбанистик минтақаларнинг марказлари бўлган Нукус, Самарқанд,

Фарғона шаҳарларини замонавий қайта ишловчи саноат, ижтимоий соҳалар,
молия –кредит, олий таълим тизими, ахборот технологиялари каби минтақага
хизмат қилувчи ва Тошкент шаҳрига рақобатдош функцияларни бажарувчи,
республиканинг 2, 3- даражали шаҳарларига айлантириш Тошкент
шаҳрининг муаммоларини енгиллаштиради. Тошкент шаҳрини сиёсий
пойтахт, Навоийни иқтисодий, Самарқанд шаҳрини маданий-маиший, туризм
маркази, Нукус шаҳрини халқаро транспорт тугунига айлантириш уларнинг
ихтисослашувини янада кучайтиради.

3.Республиканинг мустақил давлат сифатида истиқболда жаҳон

давлатлари билан ўзаро алоқалари чуқурлашиб боради; сиёсий маданий,
халқаро дипломатик муносабатлар пойтахт шаҳар орқали амалга оширилади.
Шу боис, унга “пойтахтлик” нуқтаи назаридан қараш, пойтахтга мос
келмайдиган функцияларни йўлдош шаҳарлар ва мамлакатнинг бошқа
шаҳарларида ривожлантириш лозим.

ХУЛОСА

Ушбу тадқиқот ишида амалга оширилган таҳлиллар ва ўрганишлар

асосида қуйидаги

хулоса ва таклифлар

келтирилди:

1. Шаҳар агломерациялари вақт ва маконда динамик, ўзгарувчандир.

Қолаверса, уларнинг таркибидаги элементлар зич жойлашган ва ўзаро
чамбарчас боғланган тизим бўлиб, бирининг ўзгариши бошқа элементнинг
ҳам ўзгаришига олиб келади. Айниқса, бозор муносабатлари шароитида
уларда рўй бераётган янгиликлар ва жараёнлар доимий бошқарув ва
назоратни

талаб

этади.

Шу

боис,

йирик

шаҳар

ва

шаҳар

агломерацияларининг муаммолари билан шуғулланувчи ташкилотлар
фаолиятини яхшилаш ва улар томонидан шаҳар агломерацияларининг
ривожланиш концепцияси ва стратегиясини ишлаб чиқиш лозим.

2. Пойтахт шаҳар ва агломерацияда аҳоли яшаши ва турмуш тарзини

яхшилаш учун уларга қулай, соғлом шароит яратиш мақсадида ўзига хос

социал муҳит

сифатида ривожлантириш талаб этилади. Бунинг учун

агломерация доирасида аҳолининг меҳнат қилиши, ўқиши, даволаниш ва дам
олиши каби эҳтиёжларини замон талаби даражасида тўла қондириш
шароитларини ташкил этиш ижтимоий самарадорликни таъминлайди.


background image

19

3.Тошкент агломерацияси республикада катта иқтисодий, ижтимоий,

демографик, урбанистик, инновацион салоҳият мужассамланган муҳит
сифатида ажралиб туради. Бу эса шаҳар ва унинг агломерациясини бундан
кейин ҳам ривожланиб боришига асос бўлади. Давр хусусиятларидан келиб
чиқиб, бугунги кунда агломерация ҳосил қилувчи куч мақомида саноат
ўрнини янги соҳалар - сервис, тадбиркорлик, кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорлик, қўшма корхоналар каби номоддий тармоқлар эгалламоқда. Шу
сабабли, бозор муносабатлари шароитида агломерацияни иқтисодий ва
инвестиция макони, ягона иқтисодий географик ўрин ва меҳнат бозори,
экологик, нозогеографик, геокриминоген муҳит сифатида ривожланишини
назорат қилиш унинг ишлаб чиқариш ва аҳолини ҳудудий ташкил этишнинг
самарали шакли эканлигини кучайтиради.

4. Агломерацияда аҳолининг ниҳоятда зич тўпланиши, юқори даражада

ишлаб чиқариш, транспорт ва ижтимоий инфратузилма тармоқларининг
мужассамлашуви, экологик ва нозогеографик ҳолатининг оғирлашиб
боришини ҳисобга олган ҳолда, шаҳарда катта ҳудудларни эгалловчи,
экологик хавфли корхоналарни четга олиб чиқиш, саноат корхоналарини
мавжудларини тўла қувват билан ишлашини таъминлаш, янгиларини
қурмаслик,

зарурларини

ёки

бўлинмаларини

йўлдош

шаҳарларга

жойлаштириш асосий вазифалардан ҳисобланади. Бу борада Чирчиқ,
Янгийўл шаҳарлари ишлаб чиқаришини модернизация ва диверсификация
қилиш, Дўстобод, Оққўрғон, Бўзсув ва бошқа йўлдош шаҳарларда шаҳар
ҳосил қилувчи тармоқларни ташкил этиш талаб этилади.

5. Агломерацияда ер-сув, рекреация ресурсларининг чекланганини,

сиёсий, орографик, гидрографик тўсиқларни ҳисобга олган ҳолда уни жануб
ва жануби-ғарб йўналишида ривожлантириш мақсадга мувофиқ. Унинг
шимол, шарқ, шимоли-ғарб йўналишларда, ҳудуднинг чекланганини
инобатга олган тарзда, истиқболда жануб ва жануби-ғарбий қисмларини
ривожлантириш, хусусан Тошкент шаҳри чегараларини периметрал
кўринишда атрофга қисман ва асосан Чирчиқ дарёси бўйлаб жануб томонга
ривожлантириш имконини беради. Шу билан бирга шаҳар атрофида рўй
бераётган субурбанизация жараёнини ҳам тартибга солиш лозим.

6.

Агломерациянинг

ривожланиши

шаҳар

ва

қишлоқларнинг

интеграциялашувини, у эса транспорт тизимини такомиллашувини тақозо
этади.

Бинобарин,

шаҳар

атрофи

транспортини

такомиллаштириш,

йўловчилар оқими катта бўлган йўналишларда, айниқса,

1-зонада

уларни

кенгайтириш, асосий магистраллардан четга йўналган иккинчи даражали
йўлларни таъмирлаш ва транспорт қатновини яхшилаш катта аҳамиятга эга
бўлади. Энг йирик магистрал ва полимагистралларни “ўсиш чизиқлари ва
йўлаклари”га айлантириш агломерациянинг бошқа урбанистик минтақалар
билан боғланишини янада кучайтиради.

7.Урбанистик тизимларнинг истиқболда ривожланишини таъминловчи

марказ ёки тармоқларни аниқлаш муҳим ҳисобланади. Шу боис, пойтахт
агломерациясида йўналишлар ва йўлдош шаҳарларнинг ихтисослашуви


background image

20

таҳлилларига кўра,

Чирчиқ йўналишини

дам олиш, даволаниш, илм-фанга

ихтисослашувини, Чирчиқ шаҳрини марказ сифатида (экологик ҳолати,
урбанизация, саноатлашиш даражаси ва бошқа омилларни ҳисобга олиб)
ривожлантиришга

имкониятлар

бор.

Шарқий

сектор

узумчилик,

боғдорчилик, қисман чорвачилик ва рекреацияга ихтисослашиб, марказини
Паркентда ривожлантириш ва унинг атрофида кичик ҳудудий тизимни
шакллантириш,

жанубий

секторни

сабзавот-мева,

пахтачиликка

ихтисослашувини чуқурлаштириш, унинг маркази сифатида Тўйтепа
шаҳрини,

жануби-ғарбий

секторни озиқ-овқат саноати асосида, унинг

маркази ҳисобланган Янгийўл шаҳрини “ўсиш маркази” тариқасида
ривожлантириш йўлдош шаҳарлар тараққиётини таъминлайди ва марказга
интилувчи миграция оқимини тартибга солади.

8. Тошкент шаҳри атрофида кенглиги 4-5 км га тенг бўлган “яшил

зона”ни барпо этиш шаҳар экологиясини соғломлаштиради, шаҳарнинг
экстенсив ҳолда атрофга кенгайиб кетишини олдини олади ҳамда ҳафта
охирида шаҳарликларнинг дам олишини таъминлайди.

9. Агломерациянинг катта “юкини” енгиллатиш нафақат мазкур доирада,

балки минтақа ва республика миқёсида ҳал этилиши талаб этилади.
Республика йирик шаҳарлари ва агломерациялари аҳоли сони, шунингдек,
урбанистик таркиби прогнозларига биноан Нукус, Наманган, Қарши, Жиззах,
Андижон шаҳарлари аҳолиси тез суръатлар билан ўсади. ”Юз минглик”
шаҳарлар қатори Бекобод, Шаҳрисабз ҳисобига 19 тага етиши кўзда
тутилади. Бу эса янги агломерациялар шаклланишига имконият яратади.
Келгусида шаҳар агломерациялари уларни боғловчи “

бўғин шаҳарлар

” нинг

таъсир доиралари орқали боғланиши натижасида йирик урбанистик
минтақалар вужудга келиши башорат қилинади.

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1.Солиев А., Таштаева С., Мавлонов А. Жаҳон урбанизацияси ва унинг
Ўзбекистондаги хусусиятлари // Ўзбекистон География жамияти ахбороти. –
Тошкент, 2005. – 26-жилд. - Б. 61-63.

2.Таштаева С. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон шаҳарларининг

ривожланиши //Аспирант, магистр ва иқтидорли талабаларнинг илмий
ишлари тўплами. –Тошкент, 2005- Б. 11-13.
3.Таштаева С. Тошкент минтақасида урбанизация жараёнининг
ривожланиши ва унинг атроф-муҳитга таъсири //Бозор иқтисодиётига ўтиш
шароитида

иқтисодий

ислоҳотларни

чуқурлаштиришнинг

устувор

йўналишлари. – Тошкент, 2005.-Б.226-228.

4.Таштаева

С.

Пойтахт

агломерациясининг

шаклланиш

ва

ривожланишида Тошкент шаҳрининг роли // Географиянинг долзарб
муаммолари.- Тошкент, 2006.- Б. 45-47.


background image

21

5.Таштаева С., Эгамбердиева М. Региональные особенности развития

городов Узбекистана //Вестник КазГУ, серия географическая. -Алматы, 2006.
– № 1(22). - С.29-32.

6.Таштаева С. Тошкент агломерациясининг экологик ҳолати ва уни

оптималлаштириш масалалари //Иқтисодиётда барқарорлик ва атроф-муҳит
муҳофазаси.- Тошкент, 2006- Б.249-250.

7.Таштаева С. Тошкент агломерацияси шаҳарларининг функционал

типлари ва ихтисослашуви // Ўзбекистон География жамияти VII съезди
материаллари.- Тошкент, 2006.- Б.187-188.

8.Таштаева

С.

Тошкент

вилояти

шаҳарларининг

демографик

муаммолари //Жанубий Ўзбекистонда география мактабининг шаклланиши
ва ривожланиши. – Термиз, 2006. Б. 97-98.

9. Таштаева С. Ўзбекистонда шаҳар агломерацияларининг шаклланиш

ва ривожланиш хусусиятлари // Ҳозирги замон географияси: назария ва
амалиёт.- Тошкент, 2006.- Б.250-252.

10.Таштаева С., Эгамбердиева М. Оҳангарон водийси шаҳарларининг

экологик муаммолари //География фанининг назарий-амалий муаммолари. -
Бухоро, 2006.- Б.164-167.

11. Таштаева С. Тошкент шаҳар агломерациясининг ҳудудий таркиби ва

унинг ўзгариши //Ўзбекистон География жамияти ахбороти. – Тошкент, 2007.
– 29-жилд.- Б.101-103.

12. Таштаева С. Шаҳар агломерациялари ва улар ривожланишининг

минтақавий хусусиятлари //Ўзбекистонда урбанизация жараёнлари׃ тарих ва
ҳозирги замон. Халқаро илмий-амалий анжуман материаллари. II қисм. –
Тошкент, 2007.- Б.197-199.
13.Таштаева

С.,

Қурбонов

Ш.

Пойтахт

агломерацияси

ривожланишининг айрим масалалари // Ўзбекистон География жамияти
ахбороти. – Тошкент, 2008. – 30-жилд. - Б. 80-83.

14.Таштаева

С.

Ўзбекистонда

шаҳар

агломерациялари

рвожланишининг ҳудудий жиҳатлари //География ва география таълими
ёшлар нигоҳида׃ кеча, бугун, эртага. –Тошкент, 2008.- Б. 167-169.

15. Солиев А., Таштаева С. Тошкент агломерацияси //Тошкент.

Энциклопедия. – Тошкент, 2009.- Б. 530-531.

16. Таштаева С. Тошкент шаҳри мустақиллик йилларида// Кўҳна ва

навқирон география. Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган
илмий-амалий анжуман материаллари. – Тошкент, 2009.- Б.115-116.

17. Таштаева С. Тошкент шаҳрида демографик жараёнларнинг

ўзгариши // Ўзбекистон География жамияти VIII съезди материаллари. -
Нукус, 2009.- Б. 147-148

18.Таштаева

С.

Урбанизациялашган

ҳудудларнинг

геоэкологик

муаммолари // Ўзбекистон География жамияти ахбороти. – Тошкент, 2010. –
35-жилд. - Б.116-119.


background image

22

География фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Таштаева Саида
Кахаровнанинг 11.00.02-“Иқтисодий ва ижтимоий география” ихтисослиги
бўйича “Ўзбекистон шаҳар агломерацияларининг шаклланиш ва ривожланиш
хусусиятлари

(Тошкент

агломерацияси

мисолида)”

мавзусидаги

диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ
Таянч (энг муҳим) сўзлар:

аҳоли жойлашуви ҳудудий тизими,

урбанизация, шаҳарлар, шаҳар агломерацияси, йўлдош шаҳарлар, шаҳар
манзилгоҳлари, шаҳарчалар, функционал-ҳудудий таркиб, интеграция, тебранма
миграция.

Тадқиқот объекти:

Ўзбекистон Республикаси шаҳар аҳоли манзилгоҳлари

ва уларнинг ҳудудий тизимлари.

Ишнинг мақсади:

Ўзбекистонда шаҳар агломерацияларининг шаклланиш

ва ривожланиш хусусиятларини Тошкент агломерацияси мисолида тадқиқ этиш
ва уни такомиллаштириш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.

Тадқиқот методлари:

иқтисодий географик ва демографик таҳлил,

географик таққослаш, статистик, тизим-таркиб ва комплекс ёндошув, тарихий,
картографик

,

социологик сўров, типологик ва б.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

диссертацияда шаҳар

агломерациялари шаклланишининг асосий босқичлари ўрганилган ва улар
ривожланишининг

эволюцион

схемаси

ишлаб

чиқилган;

Ўзбекистон

Республикасидаги агломерациялашган тизимлар гуруҳлаштирилган, шаҳар
агломерацияларига аҳолининг ҳаёт фаолияти шаклланган, ишлаб чиқариш,
инфратузилма ва инновация салоҳияти мужассамланган ўзига хос социал муҳит
сифатида

ёндошилган;

Тошкент

агломерацияси

мисолида

пойтахт

агломерациясининг шаклланиш ва ривожланиши тадқиқ этилган, ҳудудий-
таркибий муаммолари аниқланган ва уни такомиллаштиришга оид илмий-
амалий тавсиялар берилган.

Амалий аҳамияти:

ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар шаҳар ва

агломерацияларнинг Бош режаларини, республика минтақаларининг мақсадли
ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда, шунингдек, шаҳарсозлик
назарияси ва амалиётида қўлланилишида аҳамиятлидир.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

Тадқиқот ишида

келтирилган

таклиф

ва

тавсиялардан

“УзшаҳарсозликЛИТИ”,

“ТошбошпланЛИТИ” институтларида илмий - тадқиқот ва лойиҳалаш
ишларида, ЎзМУ география факультетида “Шаҳарлар географияси” курсини
ўқитишда файдаланилмоқда.

Қўлланиш соҳаси:

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимиятлари,

шаҳарсозлик илмий-текшириш ва лойиҳалаш институтлари, олий ўқув юртлари.





background image

23


РЕЗЮМЕ

диссертации Таштаевой Саиды Кахаровны на тему: «Особенности

формирования и развития городских агломераций Узбекистана (на примере
Ташкентской агломерации)» на соискание ученой степени кандидата
географических наук по специальности 11.00.02-«Экономическая и социальная
география».

Ключевые слова:

территориальная система расселения, урбанизация,

города, городская агломерация, города-спутники, городские поселения,
городские

посёлки,

социальная

среда,

функционально-территориальная

структура, интеграция, маятниковая миграция.

Объект исследования:

Городские поселения и их территориальные

системы в Республике Узбекистан.

Цель работы:

Исследование особенностей формирования и развития

городских агломераций Узбекистана на примере Ташкентской агломерации и
разработка научно-практических рекомендаций по её совершенствованию.

Методы исследования:

экономико-географический и демографический

анализ,

системно-структурный

и

комплексный

подход,

сравнительно-

географический, исторический, статистический, картографический, социальный
опрос, типологический и др.

Полученные результаты и их новизна:

В диссертации исследованы

основные этапы формирования городских агломераций и разработана
эволюционная схема их развития; проведена типология агломерированных
систем расселения на территории Республики Узбекистан, рассмотрены
различные качества агломераций как специфическая среда социальной жизни
населения и как высшая форма концентрации производства, инфраструктуры и
инновационного потенциала; выявлены территориально-структурные проблемы
и

даны

научно-практические

рекомендации

по

совершенствованию

Ташкентской агломерации, как основы столичной системы регионального
расселения.

Практическая значимость:

разработанные научные рекомендации и

предложения могут быть использованы при разработке Генеральных схем
развития городов и агломераций, целевых программ социально-экономического
развития регионов республики, а также в теории и практике градостроительства.

Степень внедрения и экономическая эффективность

: основные

рекомендации и предложения, вытекаюшие из проведенного исследования,
использованы в Научно-исследовательском институте «УзшахарсозликЛИТИ» в
разработке «Генеральной схемы расселения на территории Узбекистана», в
научно-исследовательских и проектных работах в институте «Ташгенплан» и в
преподавании курса «География городов» на географическом факультете НУУз.

Область применения:

хокимияты

г. Ташкента и Ташкентской области,

научно - исследовательские и проектные институты градостроительства, вузы.



background image

24

RESUME

Thesis by Tashtayeva Saida Kaharovna on the academic degree competition

of the candidate of geography science on speciality 11.00.02 – “Economic and social
geography” on the subject “Peculiarities of the formation and development of urban
agglomerations of Uzbekistan (on the example of the Tashkent agglomeration)”.

Key words

: territorial system of settlement, urbanization, cities, urban

agglomeration, towns- satellites, urban settlements, urban type settlements, social
environment, functional- territorial structure, integration, pendulum migration.

Subject of the research

: urban settlements and their location in the Republic of

Uzbekistan.

Aim of the research

: to investigate peculiarities of the formation and development

of urban agglomerations in Uzbekistan on the example of the Tashkent agglomeration
and to elaborate scientific- practical recommendations on its improvement.

Methods of research

: economic- geographical and demographical analysis,

comparative- geographical statistical, system- structural, cartographic, social
interrogatory, typological and others.

The results achieved and their novelty

: In the thesis the main stages of urban

agglomerations formation have been investigated and the evolutional scheme of their
development has been elaborated; the typology of agglomerated forms of settlement
on the territory of the Republic of Uzbekistan has been worked out; different aspects
of agglomerations as specific environment of social life population and the highest
form of the concentration of manufacturing, infrastructure and innovation potential
have been considered; on the example of the formation and development of the
metropolitan system of settlement has been investigated and the territorial- structural
problems has been recommendations on the Tashkent agglomeration improvement
have been given.

Practical value

: the scientific recommendations and suggestions elaborated can be

applied during the elaboration of the General Schemes of the development of cities
and agglomerations, the programs of social- economic development of the republican
regions for special purposes, as well as in the theory and practice of town- building,

Degree of imbed and economic effectiveness

: the main recommendations and

suggestions, resulting from the research, have been used at the scientific research
institution “ Uzshaharsozlik LITI” during the working out of the “General Scheme
of the settlement on the territory of Uzbekistan”, in scientific research and project
works at the “Tashgenplan” institution and in the teaching of the course “Geography
of cities” at the geographical faculty of the Uzbekistan National University.

Field of application

: hokimiyats of the Tashkent and the Tashkent district,

research and designing institutes of town-building, higher educational institutions.

ТАДҚИҚОТЧИ

Bibliografik manbalar

Солиев А., Таштаева С., Мавлонов А. Жаҳон урбанизацияси ва унинг Ўзбекистондаги хусусиятлари // Узбекистан География жамияти ахбороти. -Тошкент, 2005. - 26-жилд. - Б. 61-63.

Таштаева С. Мустакиллик йилларида Узбекистан шаҳарларининг ривожланиши //Аспирант, магистр ва иқтидорли талабаларнинг илмий ишлари тўплами. -Тошкент, 2005- Б. 11-13.

Таштаева С. Тошкент минтакасида урбанизация жараёнининг ривожланиши ва унинг атроф-муҳитга таъсири //Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида иқтисодий ислохотларни чукурлаштиришнинг устувор йўналишлари. - Тошкент, 2005.-Б.226-228.

Таштаева С. Пойтахт агломерациясининг шаклланиш ва ривожланишида Тошкент шахрининг роли // Географиянинг долзарб муаммолари,- Тошкент, 2006,- Б. 45-47.

Таштаева С., Эгамбердиева М. Региональные особенности развития городов Узбекистана //Вестник КазГУ, серия географическая. -Алматы, 2006. -№ 1(22). - С.29-32.

Таштаева С. Тошкент агломерациясининг экологик холати ва уни оптималлаштириш масалалари //Иқтисодиётда барқарорлик ва атроф-муҳит муҳофазаси,- Тошкент, 2006- Б.249-250.

Таштаева С. Тошкент агломерацияси шаҳарларининг функционал типлари ва ихтисослашуви И Узбекистан География жамияти VII съезди материаллари.- Тошкент, 2006,- Б. 187-188.

Таштаева С. Тошкент вилояти шаҳарларининг демографик муаммолари //Жанубий Ўзбекистонда география мактабининг шаклланиши ва ривожланиши. -Термиз, 2006. Б. 97-98.

Таштаева С. Ўзбекистонда шаҳар агломерацияларининг шаклланиш ва ривожланиш хусусиятлари // Ҳозирги замон географияси: назария ва амалиёт.- Тошкент, 2006,- Б.250-252.

Таштаева С., Эгамбердиева М. Оҳангарон водийси шахарларининг экологик муаммолари //География фанининг назарий-амалий муаммолари. -Бухоро, 2006.-Б.164-167.

Таштаева С. Тошкент шахар агломерациясининг худудий таркиби ва унинг ўзгариши //Ўзбекистон География жамияти ахбороти. - Тошкент, 2007. - 29-жилд,- Б. 101-103.

Таштаева С. Шахар агломерациялари ва улар ривожланишининг минтақавий хусусиятлари //Ўзбекистонда урбанизация жараёнлари: тарих ва ҳозирги замон. Халкаро илмий-амалий анжуман материаллари. II кием. -Тошкент, 2007,- Б. 197-199.

Таштаева С., Қурбонов Ш. Пойтахт агломерацияси ривожланишининг айрим масалалари И Ўзбекистон География жамияти ахбороти. - Тошкент, 2008. - 30-жилд. - Б. 80-83.

Таштаева С. Узбекистонда шаҳар агломерациялари

рвожланишининг ҳудудий жихатлари //География ва география таълими ёшлар нигохида: кеча, бутун, эртага. -Тошкент, 2008,- Б. 167-169.

Солиев А., Таштаева С. Тошкент агломерацияси //Тошкент. Энциклопедия. - Тошкент, 2009,- Б. 530-531.

Таштаева С. Тошкент шахри мустақиллик йилларида// Кўхна ва навкирон география. Тошкент шахрининг 2200 йиллигига багишланган илмий-амалий анжуман материаллари. - Тошкент, 2009,- Б. 115-116.

Таштаева С. Тошкент шахрида демографик жараёнларнинг ўзгариши И Узбекистан География жамияти VIII съезди материаллари. -Нукус, 2009,-Б. 147-148

Таштаева С. Урбанизациялашган худудларнинг геоэкологик муаммолари // "Узбекистан География жамияти ахбороти. - Тошкент, 2010. — 35-жилд. - Б. 116-119.