Исломда оила муносабатлари маданиятини ривожлантиришининг фалсафий таҳлили

Annotasiya

Тадқиқот объекти: оилавий муносабатлар тизими, исломий ва миллий қадриятларга асосланган оиладаги муносабатлар маданияти, оилада баркамол авлодни тарбиялаш жараёни.
Ишнинг мақсади: ислом илоҳиёти ва амалиётида оилавий муносабатлар маданиятининг генезиси, эволюцияси ҳамда ҳозирги ҳолатини маънавиятни юксалтириш контекстида илмий-фалсафий тахдил этиш оркали оилавий муносабатлар тизимига дунёвий ва диний маданият элементларини сингдириш қонуниятлари ва механизмларини илмий асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг усули: диссертацияда илмий билишнинг объективлик, тизимлилик, ворислик, қиёсий тахлил, анализ ва синтез, умумлаштириш, тарихийлик ва мантиқийлик каби методларига таянилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Оила института, оилавий муносабатлар маданияти дин фалсафаси нуктаи назаридан тахлил килинди, оиланинг жамият ва шахе маънавиятини юксалиштиришдаги роли ислом қадриятлари призмаси оркали илмий тадқиқ этилди. Глобаллашув даврининг оилавий муносабатлар тизимига кўрсатаётган таъсири, диний ақидапарастлик, «оммавий маданият» никоби остида кириб келаётган маънавий тахдидлар, ахлоксизлик рецидивлардан оила маънавиятини муҳофаза қилишнинг усул ва воситалари аниқланди.
Амалий ахамияти: «Баркамол авлод Йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни, хусусан, соглом ва мустахкам оилани карор топтириш жараёнида, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда, исломий ва миллий қадриятларни уйгунлаштириш оркали оила маънавиятини юксалтиришда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Тадқиқот натижаларидан «Маданиятшунослик», «Маънавият асослари», «Оила маънавияти», «Ислом маънавияти» каби фанлар бўйича машғулотлар ўтказиш, ўқув-услубий адабиётлар тайёрлашда фойдаланилди.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: Ўзбекистон Республикаси «Оила» илмий-амалий маркази, «Маҳалла» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят ва шаҳар кенгашлари фаолиятида, таълим ва тарбия муассасаларида қўлланилади.

Manba turi: Tezislar
Yildan beri qamrab olingan yillar 1992
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
Bilim sohasi
CC BY f
1-27
50

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Деҳқонов, М. (2023). Исломда оила муносабатлари маданиятини ривожлантиришининг фалсафий таҳлили. Avtoreferat Katalogi, 1(1), 1–27. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/41382
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Тадқиқот объекти: оилавий муносабатлар тизими, исломий ва миллий қадриятларга асосланган оиладаги муносабатлар маданияти, оилада баркамол авлодни тарбиялаш жараёни.
Ишнинг мақсади: ислом илоҳиёти ва амалиётида оилавий муносабатлар маданиятининг генезиси, эволюцияси ҳамда ҳозирги ҳолатини маънавиятни юксалтириш контекстида илмий-фалсафий тахдил этиш оркали оилавий муносабатлар тизимига дунёвий ва диний маданият элементларини сингдириш қонуниятлари ва механизмларини илмий асослашдан иборат.
Тадқиқотнинг усули: диссертацияда илмий билишнинг объективлик, тизимлилик, ворислик, қиёсий тахлил, анализ ва синтез, умумлаштириш, тарихийлик ва мантиқийлик каби методларига таянилди.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: Оила института, оилавий муносабатлар маданияти дин фалсафаси нуктаи назаридан тахлил килинди, оиланинг жамият ва шахе маънавиятини юксалиштиришдаги роли ислом қадриятлари призмаси оркали илмий тадқиқ этилди. Глобаллашув даврининг оилавий муносабатлар тизимига кўрсатаётган таъсири, диний ақидапарастлик, «оммавий маданият» никоби остида кириб келаётган маънавий тахдидлар, ахлоксизлик рецидивлардан оила маънавиятини муҳофаза қилишнинг усул ва воситалари аниқланди.
Амалий ахамияти: «Баркамол авлод Йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни, хусусан, соглом ва мустахкам оилани карор топтириш жараёнида, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишда, исломий ва миллий қадриятларни уйгунлаштириш оркали оила маънавиятини юксалтиришда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: Тадқиқот натижаларидан «Маданиятшунослик», «Маънавият асослари», «Оила маънавияти», «Ислом маънавияти» каби фанлар бўйича машғулотлар ўтказиш, ўқув-услубий адабиётлар тайёрлашда фойдаланилди.
Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси: Ўзбекистон Республикаси «Оила» илмий-амалий маркази, «Маҳалла» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят ва шаҳар кенгашлари фаолиятида, таълим ва тарбия муассасаларида қўлланилади.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ТОШКЕНТ ИСЛОМ УНИВЕРСИТЕТИ



Қўлёзма ҳуқуқида

УДК: 297.1 (575.1)

291.1(575.1)




ДЕҲҚОНОВ МАМИТАЛИ РОҲАТАЛИЕВИЧ


ИСЛОМДА ОИЛА МУНОСАБАТЛАРИ МАДАНИЯТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШИНИНГ ФАЛСАФИЙ ТАҲЛИЛИ

09.00.06 - Дин фалсафаси




Фалсафа фанлар номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И








Тошкент - 2012


background image

2

Диссертация

Мирзо

Улуғбек

номидаги

Ўзбекистон

Миллий

университети Фалсафа факультети «Маънавият асослари ва диншунослик»
кафедрасида бажарилган.

Илмий раҳбар:

фалсафа фанлари доктори, профессор

Абдусамедов Анвар Эшонхонович.

Расмий оппонентлар:

фалсафа фанлари доктори, профессор

Хўжамуродов Иброхим Рўзиқулович


фалсафа фанлари номзоди, доцент

Хусанов Собир Хусанович


Етакчи ташкилот:

Тошкент давлат иқтисодиёт университети

Ҳимоя 2012 йил _________ ойининг ___ куни соат ___ да Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети
ҳузуридаги Д.005.11.01 рақамли ихтисослашган кенгаш асосида тузилган бир
марталик ихтисослашган кенгаш йиғилишида, В-212-хонада ўтказилади
(Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, А.Қодирий кўчаси, 11).



Диссертация билан Тошкент ислом университетининг Ахборот-ресурс

марказида танишиш мумкин (Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, А.Қодирий
кўчаси, 11).



Автореферат 2012 йил «___» ____________ да тарқатилди.









Д.005.11.01 Ихтисослашган
кенгаш илмий котиби

т.ф.н., доц. Д.А.Рахимджанов


background image

3

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ

Мавзунинг долзарблиги.

Мустақилликка эришиб, ҳуқуқий демократик

давлат, фуқаролик жамияти шаклланиш жараёнида Ўзбекистон халқи олдида
турган энг долзарб муаммолардан бири оила муносабатлари маданиятини
давр талаблари даражасида такомиллаштириш, унга асос бўлган дунёвий,
диний, миллий ва умуминсоний қадриятлардан ижодий фойдаланиш
йўлларини аниқлашдан иборат. Шунинг учун ҳам давлатимиз сиёсатида
оилада маънавий баркамол, жисмоний соғлом ёш авлодни тарбиялашга
алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президент Ислом Каримов оиланинг ижтимоий ҳаётдаги юксак

мавқеини, ўзига хос маънавиятини юксалтиришнинг аҳамиятини таъкидлаб,
«…инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк ҳаётий тушунча ва
тасаввурлари

биринчи

галда

оила

бағрида

шаклланади.

Боланинг

характерини, табиати ва дунёқарашини белгилайдиган маънавий мезон ва
қарашлар – яхшилик ва эзгулик, олижаноблик ва меҳр-оқибат, ор-номус ва
андиша каби муқаддас тушунчаларнинг пойдевори оила шароитида қарор
топиши табиийдир»,

1

дейди.

Дарҳақиқат, ўзбек халқи тарихий тараққиётида миллий қадриятларнинг

уйғунлашувига асосланган оилавий муносабатларда вояга етган инсоннинг
маънавий-ахлоқий камолоти ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган. Соғлом оила
муҳитида шаклланган инсоф ва адолат туйғуси, иймон, ҳалоллик,
хушхулқлилик

ва

бошқа

инсоний

фазилатлар

шахс

маънавий

баркамоллигини намоён қилувчи сифатлардир. Бинобарин, мазкур тадқиқот
мавзуининг долзарблиги қуйидагилар билан белгиланади:

-

биринчидан

, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш, ёшларнинг

маънавий дунёсини бойитувчи тарихий мерос ва қадриятларни фалсафий
таҳлил қилишга эҳтиёж кучаймоқда;

-

иккинчидан

, Ғарб мамлакатларида демократия намунаси деб

баҳоланиб, жаҳонга эскалацияси кучайиб бораётган бир жинсли никоҳнинг
ғайриинсоний моҳиятини фош қилишнинг олдини олиш ғоят муҳим аҳамият
касб этмоқда;

-

учинчидан

, якка никоҳликка асосланган оиланинг жамият олдидаги

бурчи ва масъулияти билан боғлиқ миллий, исломий ва умуминсоний
қадриятларнинг оилани мустаҳкамлашга қаратилган жиҳатларини фалсафий
таҳлил қилиш назарий-методологик аҳамиятга эга;

-

тўртинчидан

, ўзбек халқи турмуш тарзи ва оилавий муносабатларини

мустаҳкамлашда исломий қадриятларнинг тарихий аҳамиятини, ундан
ижодий фойдаланишда ворислик алоқадорлигига риоя қилиш илмий
йўлларини, усулларини тадқиқ қилиш зарурияти кучаймоқда;

-

бешинчидан

, ёшларни турли норасмий диний ҳаракатлар таъсиридан

муҳофаза қилиш, ўзининг мустақил ҳаётий позицияси ғоявий иммунитетини
шакллантиришда оила муносабатлари маданиятини тизимли-функционал

1

Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008. – Б. 52.


background image

4

фалсафий жиҳатдан таҳлил қилиш, (асослаш ҳамда оилани барқарорлигига
салбий таъсирини олдини олиш муҳим аҳамиятга эга).

-

олтинчидан

, Ислом Каримов ўзининг «Юксак маънавият – енгилмас

куч» асарида бизнинг маънавий ҳаётимиз дунёвийлик ва динийлик
асосларига таяниши лозимлигига эътиборни жалб қилиши, оилавий
муносабатларда

ислом

таълимотидан

фойдаланиш

имкониятларини

ўрганишни ижтимоий зарурат тарзида кун тартибига қўймоқда.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Ислом манбаларида оила

муносабатлари маданиятини такомиллаштиришнинг дунёвий ва диний
муаммоларини тадқиқ этиш масаласи барча даврларда файласуфлар ва
илоҳиётчилар диққатини жалб этиб келган.

Ўзбекистон ислом дини кенг тарқалган мамлакатлардан биридир,

ундан никоҳ, фарзанд тарбияси, эр ва хотин бурчи ҳамда вазифалари каби
оилавий

муносабатларни

ўрнатиш

ва

такомиллаштиришда

миллий

қадриятларни ўзида мужассамлаштирган шариат дастурларига, ҳатто сиёсий-
маъмурий таъқиқларга қарамасдан амал қилиб келинган. Хусусан, оила
ҳуқуқий мезонларини асослашда исломнинг ханафия шариат асосларидан
ижодий фойдаланилган.

Оилавий муносабатлар маданиятини такомиллаштиришга оид бўлган

дунёвий ва диний мақомдаги муаммолар: уламолар, қонуншунослар,
ҳакамлар фаолиятида, олиму фузалолар, илм изланувчиларнинг диққатини
ўзига жалб этган. Оила моҳиятининг анъанавийлиги, миллий, диний ва
умуминсоний ахлоқий қадриятлар тизимида тутган ўрни, оила муҳитининг
баркамол авлодни тарбиялашдаги аҳамияти классик ва ҳозирги замон
фалсафий тафаккур тараққиётида муҳим аҳамият касб этиб келмоқда. Мазкур
масаланинг тарихий илдизлари: «Авесто», «Ўрхун Энасой битиклари»да
ҳамда Афлотун, Аристотель, Конфуций қарашларида, Шарқ мутафаккирлари
– Беруний, Форобий, Ибн Сино, Имом Бухорий, Абу Абдураҳмон ан Насоий,
Ҳаким Термизий, Сулаймон Боқирғоний, Аҳмад Яссавий, Муҳаммад
Ҳузурий, Ризоуддин Ибн Фахруддин, Амир Темур

1

каби арбоблар ва

алломаларнинг

бу

масалага

тегишли

кўплаб

асарлари

маънавий

маданиятимиз хазинасидан ўрин олган. Айниқса, ўша даврда яшаб ижод
этган Аҳмад Югнакий, Имом Ғаззолий, Фаридиддин Аттор, Ҳусайн Воиз
Кошифий, Алишер Навоий

2

каби мутафаккирларнинг асарларида оилада

миллий, диний тарбия масалаларига оид ибратли фикрлар баён қилинган.

1

Авесто. Тарихий-адабий ёдгорлик. Асқар Маҳкам таржимаси. – Т.: Шарқ, 2001; Платон. Соч. в 3-х томах. –

М., 1871. – Т. 3. – Ч.1; Аристотель. Сочинения. В 4-томах. – М.: Мысль, 1983; Беруний, Абу Райҳон.
Қадимги халқлардан қолган ёдгорликлар // Беруний А.Р. Танланган асарлар. 1-жилд. – Т.: 1968; Абу Наср
Фаробий. Фозил одамлар шаҳри. – Т.: А.Қодирий, 1993; Абу Али ибн Сино. Тиб қонунлари. 1-жилд /
Тузувчилар: У.Каримов, Ҳ.Ҳикматуллаев. – Т.: А.Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1992. 3-жилд;
Ал-Бухорий. Ал-Жоми ас-саҳиҳ (ишонарли тўплам). 4 жилдлик. – Т.: Қомуслар бош таҳририяти, 1991-1999;
Ат-Термизий. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1993; Аҳмад Яссавий. Девони
ҳикмат. – Т.: Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти, 1992; Ризоуддин Ибн Фахруддин. – Т.:
Чўлпон, 1993; Амир Темур Кўрагон. Зафар йўли. – Т.: Нур, 1992.

2

Зайниддин Муҳаммад Ғаззолий. Кимёи саодат. – Т.: Камалак, 1995; Кошифий Х.В. Футоватнома Султоний

ёҳуд жавонмардлик тариқати. – Т.: А.Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1994; Алишер Навоий.


background image

5

Ўзбекистон олимларидан С.Акмалова, Б.Валиева, И.Черкашина,

Р.Восиқова, В.Каримова, У.Маҳкамов, О.Мусурмонова, Ф.Саифназарова,
Салохиддин Мухиддин, У.Уватов, М.Ҳолматова, Э.Юсупов, Ў.Юсупов,
Р.Убайдуллаева, Ҳожи Аҳмаджон Бобомуродовлар оила маданияти ва
масъулияти, оиладаги тарбия масалаларига оид назарий ва амалий аҳамиятга
молик фикрларни билдирганлар.

1

Диний манбаларда эса, оиланинг моҳияти, жамият тараққиётидаги

ўрни, ота ва оналар, фарзандларнинг бурчи ва масъулияти, оиладаги ахлоқ,
одоб тарбиясининг теологик назарий-методологик асослари кўрсатилган.
Айниқса, Қуръони карим, Ҳадисларнинг мустақиллик даврида ўзбек тилида
нашр этилиши катта аҳамиятга эга бўлди. Демократия, фикр эркинлиги,
эътиқодий бағрикенгликка катта эътибор берилаётган ҳозирги кунда оила
маданиятига асос бўлган умуминсоний – дунёвий ва диний қадриятларни
фалсафий таҳлили зарурий ҳолга айланмоқда. Зеро, оила маданиятини соф
дунёвий ёки диний ҳодиса сифатида қараш уларни бир-бирига қарама қарши
қўйиш масалага бир томонлама ёндашишдир.

Мустабид тузум даврида оила муносабатлари маданиятига синфий,

сиёсий оврупапарастлик андозалар асосида ёндашилиб, унинг миллий
жиҳатлари, диний хусусиятлари инкор этилди. Бунинг жамият оилавий ҳаёти
ва ёшлар тарбиясига кўрсатган салбий оқибатлари ҳануз сезиларли. Чунки,
диний қадрият ҳамда миллийлик хусусиятларини менсимаслик натижасида
оилада диний қадриятларга асосланган миллий тарбия ўтмишнинг зарарли
сарқити деб қаралди. Бу масалага холис ёндашганлар эса, таъқиб ва тазйиқ
остига олиниб, қатағон қилинди.

XX аср охирларида МДҲ мамлакатдаридаги тадқиқотчилар томонидан

оила муносабатларининг ижтимоий-фалсафий, тарихий-маданий, диний-
ахлоқий, социологик, педагогик ва психологик муаммолари бўйича бир қанча
монографиялар, тўпламлар, рисолалар ва ўқув қўлланмалари нашр этилди.

2

Юқорида келтирилган асарларда оила такомилининг фалсафий,

назарий, диний-ахлоқий жиҳатлари юзасидан муҳим хулосалар, назарий ва

Асарлар. Хамса. Ҳайрат-ул Аброр. – Т.: Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Ғ.Ғулом номидаги
нашриёт-матбаа ижодий уйи, 1965. 6- жилд.

1

Акмалова С. Онагинам. – Т.: Ўзбекистон, 1993; Валиева Б., Черкашина И. Ўзбекистонда хотин-қизлар:

қонун ва жамият муаммолари. – Т.: Шарқ, 1999; Восиқова Р. Ҳар бир аёл учун. – Т.: Адолат, 1994; Каримова
В. Оила ижтимоий ҳимоя омиллари. – Т.: 2007; Маҳкамов У. Ахлоқ ва одоб сабоқлари. – Т.: Фан, 1994;
Мусурмонова О. Оила маънавияти ва миллий ғурур. – Т.: Маънавият, 2000; Маърифат – тинчлик асоси /
Тузувчи Д.Раҳимжонов, масъул муҳаррир З.Исломов. – Т.: Тошкент ислом университети, 2007;
Саифназарова Ф. Ўзбек оиласи: ижтимоий ва маънавий қадриятлар. – Т.: Yurist-media markazi, 2007;
Салоҳиддин Муҳиддин. Оила ва шаръий никоҳ одоблари. – Т.: Мовароуннаҳр, 2004; Шайх Абдусалом ал-
Муборакфурий. Имом ал-Бухорий (ҳаёти ва мероси). Араб тилидан У.Уватов таржимаси. – Т.: «Тошкент
ислом университети» нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2008; Холматова М. Оилавий муносабатлар маданияти
ва соғлом авлод тарбияси. – Т.: Ўзбекистон, 2000; Юсупов Э., Юсупов Ў. Оила – маънавият булоғи. – Т.:
ЎАЖБНТ, 2003; Ҳожи Аҳмаджон Бобомурод. Ислом одоби ва ахлоқи. – Т.: Мовароуннаҳр, 2008;
Р.А.Убайдуллаева. Мустақил Ўзбекистон: Аёл, оила ва жамият. – Т.: Фан, 2006.

2

Қ

аранг:

Керимов Г.М. Шариат – закон жизни мусульман. – М.: Леном, 1999; И. Ал-Мансури.

Мусульманские праздники и обряды. – М.: Леном, 1998; Фром Э. Мужчина и женшина. – М., 1999; Азаров
Ю. Семейная педагогика. – М.: Педагогика, 1993; Антонов А.И. Семья какая она и куда движется. – М.:
Мысль, 1998; Бестужев-Лада Н.В. Окно в будущее. – М., 1991; Харчев А.Г., Минковский М.С. Современная
семья и её проблемы: Социально-демографическое исследование. – М.: Мысль, 1997.


background image

6

амалий тавсиялар берилган. Аммо оила муносабатлари маданиятининг
шаклланишида ислом таълимотидан ижодий фойдаланиш, айниқса, бунда
ворислик алоқадорликларига риоя қилиш масалалари алоҳида тадқиқот
предмети қилиб олинмаган.

Истиқлолга қадар ҳимоя қилинган Р.Бойқобулова, Б.Валиеваларнинг

диссертацияларида XIX асрнинг иккинчи ярми ва ХХ аср бошларида
аёлларга бўлган муносабат, аёллар ҳуқуқи масаласи, оилада эр-хотин ҳақ-
ҳуқуқлари, шариат ҳукмлари ва бошқа қадриятлар ўша даврнинг ҳукмрон
мафкураси нуқтаи назаридан таҳлил қилинган.

1

Ўзбекистон

мустақилликка

эришганидан

сўнг,

ўзбек

оиласи

маданиятини такомиллаштиришнинг дунёвий ва диний асослари тарихини
чуқур ўрганиш, уларни ҳаётга татбиқ этишга катта эътибор қаратилди. Бу
долзарб муаммони тадқиқ этишда Абдулваҳоб Халлоф, Абу Абдуллоҳ
Муҳаммад ибн ал-Бухорий, Бурхониддин Ал-Марғиноний, Ризоуддин Ибн
Фахруддин

асарлари

халқимиз

оила

маданияти

шаклланиши

ва

жараёнларининг муҳим томонларини илмий асослашга хизмат қилмоқда

2

.

Оила муносабатлари маданиятининг турли қирраларига бағишланган

асарлар – Азим Хожа Эшон, Алихонтўра Соғуний, Маҳмуд Замахшарий,
Муҳаммад Шариф ал Бухорий, Насриддин Бурхонуддин Рабғузий,
Ризоуддин Ибн Фахруддин, Фозилқори Ёсин ўғли, Хожи Мирзо Иброҳим
Саидзода Хўжандий, Ҳусайн Воиз Кошифийларнинг

3

асарлари оила

муносабатлари маданияти ривожига ҳисса бўлиб қўшилди.

Истиқлолга эришганимиздан сўнг, оила муаммосининг назарий

жиҳатига, айниқса, ҳаётий муаммоларни ўрганишга катта эътибор қаратилди.
Мустақиллик даврида давлатнинг динга ва диний ташкилотларга нисбатан
сиёсатида оилавий муносабатларга тегишли диний қадриятлар маънавият ва
маърифатнинг таркибий қисми деб қаралди. Натижада истиқлол йилларида
ёзилган илмий ишлар, диссертацияларда ислом динининг ижтимоий,
тарбиявий

аҳамиятига

янгича

ёндашувлар

вужудга

келмоқда.

Ф.А.Примованинг диссертацияси оила қуришда Оила кодексига киритилган
ахлоқий ҳуқуқий мезонларга амал қилишнинг ижтимоий, тарбиявий
аҳамиятини таҳлил этишга асосий эътибор қаратилган; С.Ж.Турсунованинг

1

Қаранг:

Бойқобулова Р. Особенности религиозности среди женщин-узбечек и пути совершенствования

атеистической воспитательной работы среди них (на материалах Узбекистана): автореф. дис. ... канд. филос.
наук. – Т., 1988; Валиева Б.С. Особенность модернизации семейно-правовых норм шариата в современных
условиях: автореф. дис. ... канд. филос. наук. – Т., 1986.

2

Абдулваҳоб Халлоф. Усулул фиқҳ. Ислом қонуншунослиги. – Т.: Адолат, 1997; Абу Абдуллоҳ Муҳаммад

ибн Исмоил ал-Бухорий. Саҳиҳ ал-Бухорий: 2 жилдли. – Т.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 2008;
Бурҳонуддин ал-Марғиноний. Ҳидоя. 1-жилд. – Т.: Адолат, 2000; Ризоуддин Ибн Фахруддин. Насийҳат. –
Т.: Чўлпон, 1993.

3

Қ

аранг:

Азим Хожа Эшон. Ҳикмат. – Т.: Ўзбекистон, 1993; Алихонтўра Соғуний. Тарихий Муҳаммадий. –

Т.: Мовароуннаҳр, 1991; Абулқосим Маҳмуд Ибн Умар ибн Аҳмад аз-Замахшарий. Нозик иборалар. – Т.:
Камалак,1992; Муҳаммад Шариф ал-Бухорий. Фавоиди ҳаққониййа. – Т.: Адолат, 1995; Носируддин
Бурҳонуддин Рабғузий. Қисаси Рабғузий. – Т.: Ёзувчи, 1991; Ризоуддин Ибн Фахруддин. Тарбияли хотун. –
Т.: Меҳнат, 1991; Фозилқори Ёсин ўғли. Қалблар шифоси. – Т.: Мовароуннаҳр, 2000; Хожи Мирзо Иброҳим
Саидзода Хўжандий. Саодат раҳнамоси. – Т.: Хўжанд, 1995; Ҳусайн Воиз Кошифий. Футувватномаи
султоний ёҳуд жавонмардлик тариқати. – Т.: Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси, 2000.


background image

7

диссертациясида

1

шариат қонунларининг оила ва жамият ҳаётида тутган

ўрни ва роли, Марказий Осиё алломалар, фиқҳшуносларнинг қарашлари
тадқиқ этилган.

М.Холматованинг

диссертациясида

оилавий

муносабатларни

мустаҳкамлаш, соғлом авлодни тарбиялаш масалалари тадқиқ этилган.
К.У.Нажмиддинова ва Н.З.Сайдалиеваларнинг диссертацияларида оила
жамиятнинг кичик ҳужайраси, ижтимоий-маданий организми эканлиги оила
тарбиясида миллий ва умуминсоний маданиятни уйғунлаштириш масалалари
таҳлил қилинган

2

.

Юқорида келтирилган илмий тадқиқотлар ва диний ҳамда дунёвий

манбаларнинг таҳлили оила муаммоси кўп қиррали, мураккаб масалалардан
бири эканлигидан далолат беради.

Оилавий муносабатларни мустаҳкамлашда, давлат қонунлари билан

бир қаторда миллий ва исломий қадриятлардан оқилона фойдаланиш ўз
самарасини беради. Бинобарин, ислом манбаларида ифодаланган оила
муносабатлари маданиятини фалсафий идрок қилиш ва тадқиқот предметига
айлантириш

мамлакатимизда

юксак

маънавиятни

қарор

топтириш

масаласини ҳал қилишга ўзига хос ҳисса қўшади.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертация мавзуси Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУ Фалсафа

факультети «Маънавият асослари ва диншунослик» кафедрасининг «Миллий,
диний ва умуминсоний қадриятларнинг фалсафий таҳлили» номли илмий
тадқиқот дастури доирасига киради.

Тадқиқот

мақсади:

ислом

илоҳиёти

ва

амалиётида

оила

муносабатлари

маданиятининг

генезиси

ҳамда

ҳозирги

ҳолатини

маънавиятини юксалтириш контекстида илмий – фалсафий таҳлил орқали,
оила муносабатлари тизимига дунёвий ва диний маданият элементларини
сингдириш қонуниятлари ва механизмларини илмий асослашдан иборат.

Тадқиқот вазифалари:

- ислом таълимотида оила муносабатлари маданиятининг вужудга

келиши генезиси ва такомиллашуви жараёнини фалсафий-назарий таҳлил
этиш;

- оилавий муносабатларни мустаҳкамлашда ислом таълимотидаги

ақидавий, ҳуқуқий ва диний-фалсафий асосларини ўрганиб, улардан ижодий
фойдаланиш имкониятларини аниқлаш;

- глобаллашув жараёнида оилада маънавий баркамол, жисмоний

соғлом авлодни тарбиялашда диний мерос ва миллий қадриятлардан оқилона
фойланиш йўллари ва усулларини илмий асослаш;

1

Қ

аранг:

Примова Ф. Оилавий муносабатларини шакллантиришда миллий ва диний қадриятларининг

тутган ўрни: фалс. фан. номз. ... дис. автореф. – Т., 1999;

Турсунова С.Ж. Гражданские законы и нормы

шариата по семейному праву и их социальная сущность: автореф. дисс. ... канд. филос. наук. – Т., 1997.

2

Қаранг:

Холматова М. Проблемы совершенствования культуры семейных отношений и восптания

здорового поколения: автореф. дисс. ... докт. филос. наук. – Т., 1998; Нажмиддинова К.У. Оила тарбиясида
миллий ва умуминсоний ахлоқий маданиятнинг ўрни: фал. фан. номз. ... дисс. автореф. – Т., 2006;
Сайдалиева Н.З. Оила ва ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашнинг ижтимоий-фалсафий масалалари: фал. фан.
номз. ... дисс. автореф. – Т., 2002.


background image

8

- демографик жараёнларнинг оила ички муносабатларига таъсири

механизмларини дунёвий ва диний омиллардан келиб чиқиб таҳлил этиш;

- оила қураётган ёшларнинг ота-оналик бурчи масъулиятини оширишда

расмий ҳуқуқ ва шариатни уйғунлаштириш зарурлигини асослаш;

- оилада ота-она ва болалар муносабатларига раҳна солувчи норасмий –

диний ҳаракатларга қарши ёшларда ғоявий иммунитетни ҳосил этиш
усулларини тадқиқ этиш;

- тадқиқот натижаларига асосланиб, оила муносабатлари маданиятини

такомиллаштириш юзасидан оилада таълим, тарбия ишларини яхшилашга
доир амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Тадқиқот

объекти

ва

предмети.

Ислом

таълимотида

оила

муносабатлари маданияти ва ундан ижодий фойдаланиш тадқиқот

объектидир.

Ислом таълимотида оила муносабатлари маданияти ва ундан

ворислик алоқадорликларига асосланиб ижодий фойдаланиш муаммосини
тадқиқ этиш, ижодий фойдаланиш муаммоси тадқиқот

предмети

дир.

Тадқиқот усуллари.

Диссертацияда илмий билишнинг объективлик,

тизимлилик, ворислик, қиёсий таҳлил, анализ ва синтез, умумлаштириш,
тарихийлик ва мантиқийлик каби методларга таянилди.

Тадқиқот фарази.

Демократик давлат ва фуқаролик жамиятида оила

муносабатлари маданиятини ривожлантиришда исломий қадриятларининг
роли устувор аҳамият касб этиб қолаверади.

Ҳимояга олиб чиқиладиган асосий ҳолатлар:

- диний қарашларда оила муносабатлари маданияти ривожланишининг

ўзига хос хусусиятларини аниқлаш;

- ислом таълимотида оилани мустаҳкамлашнинг механизмларини,

йўналишларини кўрсатиш;

- оила маданияти тараққиётида Оила кодекси билан диний тартиб-

қоидалар ўртасида умумийлик ва хусусийликни аниқлаш;

- глобаллашув жараёнида минтақа оила муносабатлари маданияти

ривожланишининг тарихий илдизларини фалсафий таҳлил этиш;

-

ҳозирги

шароитда

оила

муносабатлари

маданиятини

ривожлантиришда миллий, исломий ва умуминсоний қадриятлардан
фойдаланиш йўллари, воситалари ва усулларини ишлаб чиқишдан иборат.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

- ислом таълимотида оила муносабатлари маданияти назарий

методологик жиҳатдан тадқиқ этилди;

- ислом таълимотида оилани ташкил этиш, барқарорлигини

таъминлашга йўналтирилган шаръий қоидалар тарихий жиҳатдан таҳлил
этилди;

- ислом таълимотида оила муносабатлари маданиятининг ақидавий

ҳуқуқий ва назарий асослари тадқиқ этилди;

- оила институтининг моҳияти ҳамда жамият тараққиёти, инсон

маънавий камолотидаги ўрни ва аҳамияти назарий таҳлил этилиб, унинг


background image

9

жамият ривожланиши билан ўзгариб, янгиланиб, такомиллашиб туриши
сабаблари аниқланди;

- ислом таълимотида оила маданияти модернистик хусусиятлари

ўрганилди;

-

фуқаролик

жамиятини

шакллантиришда

исломнинг

оила

муносабатлари маданиятидан фойдаланиш усул ва воситалари ишлаб
чиқилди.

Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

«Баркамол

авлод йили» Давлат дастурида белгиланган вазифаларни, хусусан, соғлом ва
мустақил оилани қарор топтириш жараёнида маънавий-маърифий ишлар
самарадорлигини

оширишда,

исломий

ва

миллий

қадриятларни

уйғунлаштириш орқали оила маънавиятини юклаштиришда фойдаланиш
мумкин. Диссертациянинг амалий аҳамияти, унда илгари сурилган назарий
ва

амалий

тавсиялардан:

«Ижтимоий

фалсафа»,

«Диншунослик»,

«Маданиятшунослик», «Маънавият асослари» фанларининг ўқитишда
«Маънавиятнинг шаклланиши», «Оила» мавзуларини ўқитиш бўйича дастур
ва қўлланмалар тайёрлашда, маҳаллаларда ёшларни оилавий турмуш
қуришга ўргатишда фойдаланиш мумкин.

Натижаларининг жорий қилиниши.

Диссертация материалларидан,

илмий хулосаларидан Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУ Фалсафа факультети
бакалавр босқичидаги «Динлар тарихи ва фалсафаси» фанини, филология
факультети «Диншунослик» фанини ва Абу Райҳон Беруний номидаги ТДТУ
бакалавр босқичида «Жаҳон динларида оила маданияти масалалари»
мавзуини ўқитиш жараёнида фойдаланилди. Шунингдек, республика
миқёсида

ўтказилган

илмий-назарий

ва

амалий

конференцияларда

маърузалар қилинди.

Ишнинг синовдан ўтиши.

Диссертация Мирзо Улуғбек номидаги

Ўзбекистон Миллий университети Фалсафа факультетининг «Маънавият
асослари ва диншунослик» кафедраси йиғилишида (2008 йил 13 июн 20-
баённома), Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
ҳузуридаги Д 067.02.01 – Бирлашган Ихтисослашган Кенгаш қошидаги
илмий-назарий семинарда (2010 йил 8 апрел 1-баённома) муҳокамадан ўтган
ва ҳимояга тавсия этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертациянинг асосий

натижалари республика илмий журналларида муаллиф чоп эттирган 6 та,
республика илмий-амалий конференция материаллари тўпламларда 5 та
мақолада ҳамда 3 та рисолада ўз ифодасини топган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми

. Тадқиқот «Кириш», еттита

параграфни қамраб олган «Уч боб», «Хулоса» ва «Фойдаланилган
адабиётлар» рўйхатидан иборат. Диссертациянинг умумий ҳажми 160
саҳифани ташкил этади.


background image

10

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Диссертациянинг «

Кириш

» қисмида танланган мавзунинг долзарблиги,

муаммонинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари,
объекти, предмети, фарази, ҳимояга олиб чиқиладиган асосий ҳолатлар,
илмий янгилиги, тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти ўрин
олган.

Диссертация «

Оила муносабатлари маданиятининг тарихий генезиси

ва ривожланиши босқичлари

» деб номланган биринчи бобининг биринчи

параграфи «

Оила муносабатлари маданияти назариясининг методологик

таҳлили

»га бағишланган.

Диссертацияда

оила

ижтимоий-тарихий

жараёнлар

таъсирида

шаклланган ва ривожланган ижтимоий институт бўлиб, унинг миқдор ва
сифат ўзгаришларига сабаб бўлган табиий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий
омиллар туркумлаштирилган, яъни:

а) оила кишиларнинг табиий-биологик (жинсий муносабатлар, насл

қолдиришга интилиш), ижтимоий-ҳуқуқий (никоҳ), маънавий-ахлоқий (эр-
хотин, ота-она ва болалар ўртасидаги севги, меҳр-муҳаббат туйғуси) омиллар
асосига қурилган бирлик

1

;

б) гарчанд оила шаклланишида табиий-биологик омиллар таъсири кучли

бўлса-да, ижтимоий, маънавий омилларнинг ҳал қилувчи аҳамияти;

в) оила эр-хотин, уларнинг фарзандлари, энг яқин қариндошлари бирга

яшовчи дастлабки жамоани ташкил этиши нуқтаи назаридан кишилик
жамияти шаклланишининг дастлабки пойдевори бўлган.

Тараққиётнинг турли босқичларидаги эҳтиёжлар характери турли оила

шаклларини юзага келтирган. Оиланинг ибтидоий кўринишлари қон-
қариндошликка асосланган, кейинги босқичда эса, пуналуал оила – жамоага
мансуб опа-сингилларнинг бошқа жамоадаги эркакларга хотинликка
берилиши билан боғлиқ анъаналар юзага келган

2

. Оналик уруғи, оталик

уруғи ҳам оилавий муносабатлар тадрижининг босқичларидир. Кейинроқ,
полигам оиладан моногам оилага ўтиш жараёнида юзага келган эндогамик
никоҳ, яъни ибтидоий уруғчилик тузумида қабила ичидаги гуруҳий никоҳдан
– бир қабилага мансуб эркак ва аёл никоҳидан четланиб, ўзга қабила қизи
билан никоҳланишга асосланган экзогам никоҳга ўтиш узоқ давом этган
жараёндир.

3

Диссертацияда «оила» сўзининг луғавий маъноси ҳақида олимларнинг

турли фикрлари келтирилган. Масалан, Ф.Қиличев қадимда халқимизда
эгарни уловга мустаҳкамловчи тасмани «айил» деб аташгани ва эр-хотинлик
муносабатлари пайдо бўла бошлагач, уларнинг жипслигини «айла», яъни
«айл» оила тарзида ифодалаб номлаганлар, деган фикрга келади

4

. Бошқа

олимларнинг фикрича, оила арабча «аёлманд» маъноларини англатувчи

1

Қ

аранг:

Мустақиллик: изоҳли илмий оммабоп луғат. – Т.: Шарқ, 2000.

2

Қ

аранг:

Ўзбек тилининг изоҳли луғати. – М., 1981.

3

Қ

аранг:

Сафаров О., Маҳмудов М. Оила маънавияти. – Т.: Маънавият, 1998. – Б. 11.

4

Қиличев Ф.Ж. Оила муносабатлари. // Ҳаёт ва қонун кутубхонаси. – Тошкент, 1997. – № 1. – Б. 44.


background image

11

«оила» сўзидан келиб чиққан.

1

Умуман «оила» эркак ва аёл қўшилиши

натижасида юзага келган ижтимоий бутунликни англатган.

Диссертацияда оиланинг ташкил топиши ва ривожланишига асос бўлган

никоҳнинг ижтимоий, маънавий, ахлоқий, ҳуқуқий асослари ҳақидаги
қарашлар, ёндашувлар таҳлил қилинган. Никоҳ – арабча сўз бўлиб,
«қўшилиш» деган маънони англатади

2

. Яъни, никоҳ фақат жисмоний

қўшилиш эмас, балки маънавий муштараклик ҳамдир.

Никоҳ барча даврларда оиланинг такомиллашуви ва ривожланишига

маънавий, ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилган. Никоҳ янги қурилаётган
оиланинг давлат ва жамоатчилик томонидан расмий тан олиниши бўлиб,
барча диний таълимотларда, унинг шакли ва мақсадларига жиддий
муносабатда бўлинган.

Диссертацияда олинган илмий хулосаларга таяниб, оила тушунчасига

қуйидагича таъриф берилди.

Оила жамият тараққиёти жараёнида унинг

давомийлигини таъминлайдиган табиий-биологик эҳтиёжлар бирлигига
таянган индивидларнинг ижтимоий-иқтисодий, маънавий-ахлоқий
эҳтиёжи ва ҳамкорлигига асосланган барқарор ижтимоий бирлик,
жамиятнинг муҳим негизидир.

Шунга кўра, жамият таянчи – оила,

оиланинг таянчи – эр-хотин бирлиги, оила аъзолари аҳиллиги бўлиб, эр-
хотиннинг маънавий даражаси оиланинг маънавий муҳитини белгилашда
катта аҳамиятга молик. Мутахассисларнинг сўров натижалари хулосаларига
кўра, оилада жанжал келтириб чиқарадиган омиллар: моддий қийинчиликлар
– 41,9%, оила аъзолари ўртасида бир-бирини тушуниш ҳиссининг йўқлиги –
36,8%, ота-оналар ва фарзандлар ўртасидаги низолар – 36,4%ни ташкил
этади.

3

Диссертацияда фарзанд тарбиясига салбий таъсир этувчи оилавий

низолар, можаролар таҳлил қилиниб, уларнинг сабаблари кўрсатилган: а)
оиланинг бузилиб кетишига эр ва хотин маънавий маданиятининг мос
келмаслиги; б) оилада эркакнинг спиртли ичимликка ва наркотик моддаларга
(ажралиш аризасининг 18,5 фоизи) ружу қўйиши;

4

в) отанинг оила ҳаётига

бефарқлиги, иқтисодий қийинчиликка бардош беролмаслиги; г) ҳамон учраб
турадиган қайнона-келин муносабатларидаги келишмовчиликлар; д) оилада
психологик бирликнинг йўқлиги боис, ажралишлар 8,4 фоизни ташкил
қилади.

5

Натижада ажралганларнинг миқдори қаерда никоҳни қайд

этилганларнинг умумий сонига нисбатан 2005 йилда 16400, 2006 йилда
16100, 2007 йилда 18200 нафарни ташкил этди.

6

Бу сабабларнинг таҳлилидан диссертацияда қуйидаги хулосаларга

келинди:

биринчидан

, бундай ажралишлар оила ҳақидаги қонунларга риоя

1

Қаранг:

Сафаров О., Маҳмудов М. Оила маънавияти. – Т.: Маънавият, 1998. – Б. 11.

2

Қаранг:

Отахўжаев Ф. Никоҳ ва уни ҳуқуқий тартибга солиниши. – Т.: Адолат, 1995. – Б. 19.

3

Убайдуллаева Р.А. Мустақил Ўзбекистон: аёл, оила ва жамият. – Т.: Фан, 2006. – Б. 380.

4

Қаранг:

Оила ижтимоий ҳимоя омиллари. – Т.:Республика «Оила» илмий-амалий маркази, 2007. – Б. 10.

5

Ўша манба. – Б. 12.

6

Қаранг:

Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумоти. 2009 йил 9 март, 01/3-12-06-15-

15- сон.


background image

12

қилинмаган ҳамда диний, дунёвий мерос ва қадриятларга таянмаган
оилаларда содир бўлади;

иккинчидан

, оила институтининг шаклланиши

жараёни жамият тараққиёти билан боғлиқ бўлиб, ўзида ижтимоий тараққиёт
қонуниятларини акс эттирган. Бу жараёнда ота-онанинг маънавияти, ҳуқуқий
муносабатларининг таъминланиши, айниқса, оила тинчлиги, муросачилик
маданиятига эга бўлиш оила аҳиллигини таъминлашнинг ҳал қилувчи
шартидир;

учинчидан

, оила мустақиллигини эр-хотиндан иборат бирлик

таъминлаши қийин кечади. Бунинг учун фарзандлар, қариндош-уруғ
ҳамкорлиги керак.

Тўртинчидан

, оила маънавиятининг такомиллашувида, эр

ва хотиннинг насл-насаби, ахлоқий, эътиқодий жиҳатдан фарзанд тарбияси
масъулиятини бирга ўз зиммаларига олиши муҳим ижтимоий аҳамиятга эга.

Бобнинг иккинчи параграфида «

Исломда оила муносабатлари

маданиятининг шаклланиши ва ривожланиш босқичлари

» таҳлил

қилинган. Мустақил Ўзбекистонда оилавий муносабатлар маданияти
инсонпарварлик билан суғорилган исломий ва миллий қадриятларнинг чуқур
тарихий илдизларига бориб тақалади. Диссертацияда Қуръон Карим ва
Ҳадисларда таълим-тарбия, оила қуриш ҳақида кўплаб фикрлар илгари
сурилганлигига эътибор қаратилган. Шу билан бирга исломда оила
муносабатларида рухсат этилган ва таъқиқланган хатти-ҳаракатлар, яъни,
фақат ҳалол ишлар билан шуғулланишга, ҳаром ишлардан қочишга даъват
этилади.

Ўзбек оиласида фарзандларни тарбиялашда ҳалоллик билан бирга

мардлик, жасурлик, ақллилик, билимдонлик, хусусан, уларни касб-ҳунарли
бўлишларига эътибор қаратилган. Собиқ шўролар даврида якка никоҳликка
асосланган оилалар қадрланди, кўп болали оилалар рағбатлантирилди. Аммо
руслаштириш сиёсати натижасида оилага доир миллий анъаналар
қадрсизлантирилди. Натижада, тарбия борасидаги миллий меросимиз,
исломий қадриятлар унутилди. Ақиқа маросими, ўғил болани хатна
қилдириш, никоҳ ўқитиш, вафот этганларга жаноза ўқиш, ҳамда Наврўз
байрамлари сингари катта тарбиявий аҳамиятга молик анъаналар таъқиқлаб
қўйилди.

Республикамиз мустақилликка эришгач, миллий ва диний қадриятларни

тиклашга, хусусан, хотин-қизлар ҳуқуқи ва уларнинг жамоат ишларида
тутган мавқеини кўтаришга катта эътибор берилди. Эркаклар билан аёллар
ҳуқуқлари

тенглиги

Ўзбекистон

Республикаси

Конституциясида

кафолатланди. Оилада аёллар болали бўлиши, ўз фарзандига тарбия бериши
учун зарур шароитлар яратилди. Юртбошимиз таъбири билан айтганда:
«Худонинг марҳамати билан оилани оила қиладиган зот бу аёлдир

1

.

Дарҳақиқат, оилани оила қиладиган, фарзандлари ҳар томонлама камол
топишига ўз умрини сарфлайдиган инсон бу онадир. Айни чоғда, ўзбек
оиласи, асосан, патриархат бўлиб келган, яъни оилада, болалар тарбиясида
эркакларнинг роли устуворлиги оила барқарорлигининг шарти ҳисобланган.

1

Қаранг:

Аёлга эҳтиром. // Таҳрир ҳайъати: Р.Шоғулом ва бошқалар. – Т.: Ўзбекистон, 1999. – Б. 10.


background image

13

Диссертацияда ислом таълимотида оила муносабатлари маданиятининг

шаклланиши, оилада вояга етган фарзандларни оила қуришга тайёрлаш,
ҳуқуқий ва хулқий тарбияси хусусидаги диний-фалсафий қарашлар,
ёндашувлар ўрганилиб, атрофлича таҳлил қилинган. Шулардан бири оила
демографиясидир. Республикамиз тарихида аксарият оилалар кўп болалик
бўлишни орзу қилганлар, бу эса аҳоли ўсиш суръатига ижобий таъсир
кўрсатган. ХХ асрнинг 50 - йилларидан бошлаб ер шарининг турли
минтақаларида аҳолини тез суръатлар билан кўпайиши кузатилган. Масалан,
Ўзбекистон аҳолисининг ўсиши 1950 йилда 3,8; 1980 йилда 2,4; 1990 йилда
2,1; 2000 йилда 1,88 фоизни ташкил этган. Стратегик прогнозга кўра 2006-
2010 йилда 2,2 фоизни ташкил этган.

1

Бу статистик маълумотлар асосида диссертацияда муайян хулосалар

чиқарилган: яъни, биринчидан, аҳолининг миқдор жиҳатидан кўпайиши,
нафақат оила муносабатлари маданиятини такомиллаштиришни, балки
ёшларни оила қуришга тайёрлашни тақозо этади; иккинчидан, ҳозирги кунда
вояга етмаган болаларнинг сони 42 фоизни ташкил этишини ҳисобга олсак,
улар тарбияси билан жиддий шуғулланиш зарурияти туғилади; учинчидан,
аҳоли сони ортиши муносабати билан янги оила қурувчи, никоҳдан
ўтувчиларнинг сони кўпайиши кузатилмоқда. Масалан, агар 2005 йилда
республикада жаъми қайд қилинган никоҳлар сони 184000 бўлса, 2007 йилда
254200 нафарни ташкил этган;

2

тўртинчидан, ҳозир республикамизда беш

миллиондан зиёд оила бўлиб, барча аҳолининг 97 фоизини ташкил этади.
Қолгани эса: ёлғиз қолган кексалар, етимлар ва бошқа юртдан келганлардир.

Оила маданияти ва ёшлар тарбияси ҳамма вақт долзарб ижтимоий

масалалардан бири бўлиб келган ва бу хусусда муқобил илмий-назарий,
диний-фалсафий қарашлар тизими вужудга келган. Шулардан бири
фарзандларни тарбиялаш босқичларидир. Диссертацияда ана шу масалага
оид фикрлар таҳлил қилиниб, қуйидаги босқичлар белгиланди: 1-босқич –
фарзанд туғилган кундан бошлаб, боғча ёшигача бўлган давр; 2-босқич –
мактабгача тарбия (болалар боғчаси даври) бўлган давр; 3-босқич – мактаб
даври; 4-босқич – касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар, олий ўқув
юртлари ва меҳнат коллективларидаги таълим – тарбия; 5-босқич – мустақил
ҳаётга қадам қўйгандан кейинги даврни ўз ичига олади.

Мазкур бобда қуйидаги хулосалар шакллантирилди: биринчидан, оила

муносабатлари маданиятининг жамиятда бир хотинликка асосланган
(моногам) оила шакллангунга қадар, унинг ибтидоий кўринишлари – «қон-
қариндош оила», «пунауал оила», «кўп хотинлик» оила шакллари бўлган;
иккинчидан, Ўзбекистондаги мавжуд оилалар, асосан,

катта, патриархал ва

кичик нуклеар

оила тоифасидадирлар. Статистик маълумотларга асосан

катта

оилалар

(эр-хотиннинг

болалари

ва

ўз

ота-оналари

билан

яшайдиганлар) 10 фоизни, кичик тўлиқ оилалар 49 фоизни ташкил этади.
Қолганлари нотўлиқ оилалар (онаси бор, отаси йўқ, аксинча, отаси бор, онаси

1

Қаранг:

Абдусамедов Н.А. Иқтисодий хавфсизлик (ижтимоий-фалсафий таҳлил). – Т., 2008. – Б. 19.

2

Қаранг:

Ўзбекистон Республикаси статистика қўмитаси маълумоти. 2009 йил 9 март. 01/3-12-06-15-сон.


background image

14

йўқ ёки фарзандсиз оилалар)дир. Шунинг учун оила муносабатлари
маданияти такомилида фарзандлар тарбиясига ҳар бир оила турига
дифференциал (табақаланган) ҳолда ёндашиш лозим; учинчидан, оила
муносабатлари маданиятини сақлаш ва такомиллаштиришда давлат
қонунларига риоя қилиш билан бирга умуминсоний, миллий, айниқса,
исломий қадриятларни ёш оила қурувчилар

онгига сингдириш, бу

қадриятлардан оқилона фойдаланиш ўз самарасини бериши мумкин. Бу
қадриятларнинг менсимаслик туфайли республикамизда никоҳсиз туғилган
болалар сонини ортиб бораётгани ташвишли ҳолдир (масалан, бундай
болалар 2005 йилда 63339 нафар, 2006 йилда 67549 нафарга етган);
тўртинчидан, мустақиллик шароитида оила қуриш оила кодекси асосида
амалга оширилиб, мустаҳкам оилани шакллантириш баркамол авлодни
тарбиялаш учун асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Диссертациянинг иккинчи боби: «

Исломда оила муносабатлари

маданиятининг ижтимоий ва ахлоқий назарий асослари

» таҳлилига

бағишланган бўлиб, унинг биринчи параграфи «

Оила муносабатлари

маданиятининг ижтимоий ва ахлоқий мезонлари

»

деб аталган.

ХХI

асрдан

бошлаб,

дунё

маконида

жаҳон

динлари

ва

конфессияларининг мамлакатлараро ижтимоий-иқтисодий муносабатларида,
шахс ва жамият алоқаларининг ривожланишида, шу жумладан, оила
муносабатлари маданиятида жонланиш кузатилмоқда. Хусусан, ислом
динининг оила, шахс ва жамиятда тутган ўрни ва бажарадиган функциялари
барчани қизиқтирмоқда. «Бугунги кунда, - деди Ислом Каримов, - ислом
динига нисбатан бутун дунёда қизиқиш ва интилиш кучайиб бораётгани ҳеч
кимга сир эмас».

1

Ҳақиқатан ҳам, оиланинг ижтимоий гуруҳ сифатида

барқарорлигини таъминлаш, ислом таълимоти ва қадриятлари асосида
қурилган оилалар нисбатан мустаҳкам бўлгани учун ҳам унга қизиқиш
ортмоқда.

XX асрнинг охири, XXI асрнинг бошларида жаҳонда кечаётган

молиявий иқтисодий инқироз оила муносабатларига ҳам ўз таъсирини
кўрсатмоқда. Россия олимлари: В.И.Максименков, А.А.Попов, чет эл
олимлари: Э.Бек, М.Боуэн, Х.Бриджер, Э.Кейн ва бошқалар ҳозирги вақтда
хорижлик ёшлар оила қуришдан кўра оиладан ташқари қадриятларни кўпроқ
қўллаётганларига эътибор қаратмоқдалар

2

. Сўраб чиқилган Ўзбекистон

фуқароларининг мутлақ кўпчилиги (95,0%) турмуш қуришда Фуқаролик
ҳолатларини далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ)да рўйхатдан ўтиш шарт деса,
атиги 4,2% фоиз респондент шарт эмас деб ҳисоблайдилар.

3

Аммо, оила

қуришда расмий никоҳдан кўра оиладан ташқари қадриятларга риоя қилиш
тенденцияси мамлакатимиз ёшлари орасида чет элга нисбатан озчиликни
ташкил этса-да, унга эътибор қаратилмаса, нафақат жамиятдаги демографик

1

Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2006. – Б. 36.

2

http://www.muslima.ru 2005-2008; www. http://plusgarantiy.ru / doc/tpg/12 Krilova.doc

3

Убайдуллаева Р.А. Мустақил Ўзбекистон: аёл, оила ва жамият. – Т.: Фан, 2006. – Б. 353.


background image

15

вазиятга, балки ижтимоий-иқтисодий, маънавий-ахлоқий ҳаётга ҳам салбий
таъсир кўрсатади.

Диссертант фикрича, бир томондан аҳолининг диний онг ва эътиқоди

маънавий-маданий ҳаёт барқарорлигининг муҳим омили бўлса, иккинчи
томондан, ҳозирги жамият ривожида бажариши лозим бўлган функциясидир.
Шу нуқтаи назардан диссертацияда Қуръони карим, ҳадиси шариф, шариат
аҳкомлари ва фиқҳда ёрқин ифодасини топган оила муносабатлари
маданиятининг ақидавий, ҳуқуқий ва назарий асослари ҳақидаги қарашлар
ўрганилиб, атрофлича таҳлил қилинган.

Махсус адабиётларда кенг тарқалган қарашларга кўра, ҳар қандай

оиланинг ташкил қилиниши, ривожланиши ва мустаҳкамланишида никоҳ
асосий мезон ҳисобланади. Ислом таълимотида ҳам оила қуришнинг шаръий
никоҳ орқали амалга оширилиши асосий шартлардан бири бўлиб,
никоҳланувчилар – ота-она розилиги, ўз розилиги, соғломлиги, севги,
масъулият, жавобгарлик, ор-номус ва виждонлилик сифатларига эга
бўлишлари лозим. Масалан, оила қуришнинг ислом асосларига Қуръоннинг
«Нисо», «Талоқ» ва бошқа суралари бағишланган. «Нисо» сурасида оила
қуриш шарти қатъий никоҳ асосида таъкидланиб, шундай дейилади: «Эй
имон келтирганлар! Сизларга хотинларни мажбурий равишда мерос қилиб
олиш ҳалол эмасдир»

1

. Яна никоҳнинг машруъ бўлиши,

2

шаръий никоҳнинг

талаб ва қоидалари

3

бошқа оятларда никоҳ ман этилган аёллар,

4

опа-

сингилларнинг бир никоҳда жамланмаслиги

5

ва бошқа жиҳатлари ўз

ифодасини топган.

Диссертацияда ислом манбаларида ўз ифодасини топган оила

муносабатлари маданиятининг шакллантирилиши ҳақидаги илмий-назарий
қарашлар ўрганилиб, атрофлича таҳлил қилинган. Бу ёндашувларда оила
кичик ижтимоий институт сифатида қаралиб, тарбия (шу жумладан, никоҳ
олди тарбия), ўзаро мулоқот, бир-бирини тушуниш, фарзандларнинг
ижтимоийлашувига эришиш асос қилиб олинади.

Оила маданиятини такомиллаштиришда фарзандлар тарбияси, хусусан,

янги оила қуришга тайёрлашда никоҳ ёшини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга.
Баъзи араб давлатлари қонунларида никоҳ ёши қизлар учун - 15 ёш, йигитлар
учун - 17-18 ёш деб белгиланган.

6

Бундай балоғат ёшга етмаган қизларни

турмушга

бериш

ёхуд

уларнинг

розилигисиз

эрга

бериш

7

оила

барқарорлигига путур етказмоқда.

8

Ҳанафия мазҳабида эса, никоҳ ёши

қизларга - 17, ўғил болаларга – 18 деб белгиланган.

1

Нисо, 19 // Қуръони карим маъноларининг таржима ва тафсири / Таржима ва изоҳлар муаллифи Абдулазиз

Мансур. – Т.: «Тошкент ислом университети» нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2009. – Б. 80

2

Нисо, 32 // Ўша манба. – Б. 83.

3

Нисо, 3, 24 // Ўша манба. – Б. 77, 82.

4

Нисо, 22 // Ўша манба. – Б. 81.

5

Нисо, 23 // Ўша манба. – Б. 81.

6

Қаранг:

Сафаров О., Маҳмудов М., Оила маънавияти. – Т.: Маънавият, 1998. – Б. 77.

7

http://newwoman.ru/letter php?id=787

8

http://wwsedmitra.ru/news/323570.html


background image

16

Шариатга асосланган оила қуришда никоҳ ёшининг асосий шарти ўғил

болаларнинг ихтилом, қизларнинг ҳайз кўриши билан бирга уларнинг
маънавий ва моддий жиҳатдан турмуш қуришга тайёргарлиги асосий мезон
бўлган. Тиббиёт ва руҳшунос олимларнинг фикрича, ёшларнинг балоғат ёши
12-16 ёшгача бўлган даврини ўз ичига олади. Бу ёндашувда ёшларнинг
биологик жиҳатдан жинсий балоғатга етилиши ҳисобга олинган, холос.
Ваҳоланки, оила қуриш учун балоғат ёшидан ташқари, уларнинг жисмоний
соғлом ва руҳан тетик бўлиши, айни вақтда, оила маданиятидан хабардор
бўлишини тақозо этади.

Оила қуришнинг шаръий-ҳуқуқий асосларида, оила субъектларининг

ўзаро розилик билан бирга, никоҳ ёшига тўлиши, руҳий жиҳатдан соғлом
бўлиши, келин учун маҳр ва қалин тўланиши, улар яқин қариндош
бўлмаслиги ва никоҳни гувоҳлар иштирокида қуриш лозим.

1

Аёлларнинг

маҳр асосида ўз мулкига эга бўлишидан ташқари, оила муносабатларидаги
вазифалари: хўжалик юритиш, бола тарбиялаш, илм олиш ҳамда турмуш
ўртоғи билан оилавий масалаларни ечишда иштирок этиш ҳуқуқига эгалиги
билан белгиланган. Диссертацияда оиланинг бу жиҳатлари кенг таҳлил
қилиниб, оила маданияти ривожи ва мустақиллигини таъминлашдаги ўрни
хусусида хулосалар чиқарилган.

Диссертациянинг

«

Оила

муносабатлари

маданиятини

шакллантиришга асос бўлган миллий ва исломий қадриятлар

» деб

номланган иккинчи параграфида Ўзбекистонда истиқлол йиллари оилавий
муносабатлар маданиятини бойитишда миллий ва исломий қадриятлардан
фойдаланиш масалалари ёритилган.

Миллий ва исломий қадрият шакллари ўз мазмун-моҳияти билан

ижтимоий ҳаётнинг талаб ва эҳтиёжлари таъсирида такомиллашади, баъзи
жиҳатлари бойиб боради. Шу маънода, миллий ва диний қадриятларнинг
оила маданиятидаги мавқеида умуминсоний қадриятларга боғланиб кетиши
номоён бўлади.

Зеро, олимлар фикрича, оламда «қадрият», «умуминсоний қадрият»

номи билан аталадиган конкрет объект бўлмайди. Аммо ҳар бир қадриятни
ижтимоий ҳодиса деб қарасак, у конкрет ном билан аталади. Шу маънода
«Умуминсоний қадрият жамият ва одамзод насли учун энг қадрли ва
умумижтимоий аҳамиятга эга бўлган нарсалар, ҳодисалар, сифат, фаолият ва
бошқаларнинг исми ёки номини эмас, балки уларнинг ижтимоий қадрини
(шу жумладан, оила маданиятини. – М.Д.) ифодалаш учун ишлатиладиган
фалсафий-аксиологик тушунчадир»

2

.

Оила қадриятлари чексиз бўлиб, унинг бош мезони юксак маънавиятдир.

Қадрият ўзбекона оиланинг урф-одатлари, имон-эътиқоди, ишончи, одоб-
ахлоқи,

расм-русумлари

мақомига

эга.

И.А.Каримов

маънавий

қадриятларнинг қудратли манбаи оила ва қариндошлик муносабатлари
одобида намоён бўлишига эътибор қаратиб, оила муҳитида пайдо бўладиган

1

Қаранг:

Бурҳонуддин ал-Марғиноний. Ҳидоя. 1-жилд. – Т.: Адолат, 2000. – Б. 648.

2

Қаранг:

Назаров Қ. Аксиология қадриятлар фалсафаси. – Т.: Маънавият, 1998. – Б. 47.


background image

17

ота-онага ҳурмат, уларнинг олдидаги умрбод қарздорлик бурчини чуқур
англаш, ҳар қайси инсонга хос бўлган одамийлик фазилатлари ва оилавий
муносабатларнинг негизини, оиланинг маънавий оламини ташкил этади,

1

деган эди. Афсуски, бу қадриятларга совет империяси даврида жиддий путур
етди. Бундан ташқари хусусий тадбиркорлик таъқиқланиши: «Оилалар ва
уруғларнинг анъанавий, касбий ва иқтисодий «ўрни» йўқолишига сабабчи
бўлди»

2

.

Ўзбек оиласига асос бўлган шарқона миллий қадриятларнинг бошқа

миллатлар ҳаётида амал қиланаётган қадриятларга ўхшаш ва фарқли
томонлари мавжуд. Ўзбек халқи маънавиятида ота-онага ҳурмат, эҳтиром,
қариндошлик, эътиқодига содиқлик, миллатига ғамхўрлик, меҳмондўстлик,
меҳрибонлик каби фазилатлар катта ўрин тутади. Оилада бундай қадриятлар
таъсирида тарбия олган ёшлар миллий минталитетимизга хос анъаналарни,
нафақат, давом эттирадилар, балки уларни янада умуминсоний қадриятлар
асосида бойитадилар.

Илмий

адабиётларда

кенг

тарқалган

қарашларга

кўра,

оила

муносабатлари маданиятининг ривожлантиришда миллий ва исломий
қадриятлар оила бажарадиган функциялар: редуктив, тарбиявий, рекреатик,
иқтисодий, коммуникатив, интегратив, регулятив, компенсоторлик ва
дунёқарашлик вазифаларини бажариш орқали амалга ошади. Социологлар
оила мустаҳкамлиги муаммоси кўп жиҳатдан структурали-функционал
таҳлилни талаб этади, деган фикрни қувватлайдилар. Баъзи социологлар оила
функцияларини уч йўналишда ифодалайдиган: демографик функцияси,
ижтимоий вазифаси ва иқтисодий вазифасидир.

3

Бу фикрларга эътироз

билдирилмаган ҳолда, диссертацияда миллий ва диний қадриятлар асосида,
оила бажарадиган функциялар бирмунча кенг таҳлил этилган.

Исломда миллий қадриятларнинг оила муносабатлари маданиятини

ривожланишига ҳисса қўшиб келаётган томонлари диссертацияда «маҳр»,
«одат», «қалин», «ақиқа», «ижтимоий ҳимоя», «мерос» каби тушунчаларнинг
мазмуни атрофлича таҳлил қилинган. Жумладан, айрим халқларда оила
қуриш ва унинг мустаҳкамлигини таъминлашда «маҳр» ва «қалин» белгилаш
ҳолатлари мавжуддир. Ислом таълимотида маҳр аёлнинг мулкидир, ундан
фойдаланиш фақат аёлнинг розилиги билан бўлади. Эр-хотин ришталарини
мустаҳкамлаш мақсадида ҳозирги даврнинг баъзи ёшлари оила қуришда
шартномали никоҳ шаклидан ҳам фойдаланмоқдалар. Ўзбек оилаларида оила
қуришда қиз томонга қалин бериш одати бор. Бу одат исломдан олдин ҳам
бўлган. Ҳозиргача сақланиб келинган қалин аслида туркий халқлар орасида
кенг тарқалган одатлардан

4

ҳисобланади. Аммо бу одат баъзи тадқиқотларда:

«сут ҳақи», «куёв совғаси», аксарият ҳолларда эса, келин либослари ва тўй
харажатлари учун сарфланади, деб асосланмоқда.

1

Қаранг:

Каримов И.А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Т.: Маънавият, 2008. – Б. 52-53.

2

Каримов И.А. Ўзбекистон буюк келажак сари. – Т.: Ўзбекистон, 1999. – Б. 532.

3

Қаранг:

Бўриева М.Р. Ўзбекистонда оила демографияси. – Т.: Университет, 1997. – Б. 42.

4

Жабборов И. Ўзбеклар: турмуш тарзи ва маданияти. – Т.: Ўқитувчи, 2003. – Б. 90.


background image

18

Оила муносабатларида муомала маданияти алоҳида ўрин тутади. Шу

нуқтаи назардан, оиладаги таълим-тарбияда ширинсўзликнинг аҳамияти ҳам
каттадир. Бу хусусда Ҳусайн Воиз Кошифий: «Билингки, одамзотнинг
шарафи нутқи билан ва нутқ одобига риоя қилмаган одам бу шарафдан
бебаҳрадир. Сўз ҳамма вақт сабаб учун ишлатилиши тўғри ва ҳаққоний
бўлиши керак. Агар шундай бўлмаса, жим турган маъқул»

1

, деган эди.

Оила муносабати маданияти ва маънавиятини оширишда ота-оналар

гўзал, ширин сўзлар билан ўз маданиятини, ўз қадр-қимматини намоён
қилади. Оилада фарзанд нутқи қанчалик гўзал бўлса, билими қанчалик ортса,
маънавий савияси ҳам шунчалик юксалиб боради.

Мазкур боб бўйича қуйидаги хулосалар чиқарилди:

биринчидан,

оила

муносабатлари

маданиятини

вужудга

келиши

ва

маънавиятининг

ривожланиши, бир никоҳли оиланинг вужудга келиши билан боғлиқ бўлиб,
ижтимоий,

иқтисодий,

сиёсий

ва

маънавий

жараёнлар

таъсирида

ривожланиб, такомиллашиб борган;

иккинчидан,

ўзбек халқи тараққиётида

исломга қадар бўлган даврларда ҳам Марказий Осиё халқларининг ўзига хос
оила маданияти, унинг маънавий мезонлари «Одат» шаклида бўлиб, уларга
амал қилиш оила тадрижининг асосий омилларидан ҳисобланган. Бу ҳудуд
халқлари ҳаётига ислом дини кириб келиши, таълимоти ва қадриятларини
жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ва маънавий ҳаётига чуқур сингиб
бориши, оилани ташкиллаш, тартибга солиш, хусусан, мазмунини
исломлаштиришда ўз ифодасини топган;

учинчидан,

оила, оилавий

муносабатлар шариат қонун-қоидаларига бўйсундирилиб, унинг исломга
қадар мавжуд бўлган одат ва анъаналари янги шароитга мослаша борган;

тўртинчидан,

оила институти ташкил топиши ва ривожланиши тарихи бир

қанча оила типлари, босқичлари бўлганлигини кўрсатади: чекланмаган кўп
хотинлик (жоҳилия даври); тўрттагача хотинга уйланиш имконияти (шариат
кўрсатмаси) ва давлат қонунларига асосланган бир никоҳли оила
цивилизация ривожининг юқори босқичида вужудга келган;

бешинчидан,

оила маънавий маданияти муносабатларини ташкиллаштиришга асос бўлган
муҳим омиллари бу миллий ва диний қадриятларнинг исломий мезон ва
меъёрлар, яъни никоҳ ва оила ҳақидаги тартиб ва қоидаларидир.
Халқимизнинг бундай исломий қадриятлари ва миллий оила функциялари
уйғунлиги ижтимоий ҳаётда, турмуш тарзида муҳим аҳамият касб этган.

Учинчи боб, «

Фуқаролик жамиятини шакллантиришда исломнинг

оила

муносабатлари

маданиятидан

фойдаланиш

усуллари

ва

воситалари

» деб номланиб, биринчи параграфи «

Ислом таълимотида оила

маданиятининг модернистик хусусиятлари

» таҳлилига бағишланган.

Диссертацияда, оила муносабатлари маданияти ҳақидаги исломнинг

ақидавий, шаръий кўрсатмалари ривожланиб, мустаҳкамланиб бориши билан
халқларнинг ижтимоий-маданий тараққиётида унинг муайян модернистик
ўзгаришлари таҳлил қилинган. Масалан, тарихий жараёнда оила қуриш

1

Қаранг:

Ҳусайн Воиз Кошифий. Футувватномаи султоний ёхуд жавонмардлик тариқати. – Т.: Олтин мерос,

1994. – Б. 58.


background image

19

исломда фақат шаръий никоҳ билан чегараланган бўлса, жамият
тараққиётининг кейинги босқичларида давлат қонунлари асосида амалга
оширилди. Ҳаттоки, шаръий никоҳ маън этилган мустабид тузумда диний
никоҳга, нафақат, мусулмонлар, балки коммунистлар ҳам хуфёна амал
қилганлар. Мустақиллик йиллари «Виждон эркинлиги» Қонуни ва «Оила
кодекси» қабул қилиниши билан оила муносабатларида модернистик
тенденция пайдо бўлди. Яъни, оила қуришда қонунлар билан бир қаторда
шаръий никоҳдан ўтиш, исломий қадриятлардан фойдаланиш имконияти
вужудга

келди.

Лекин,

шу

имкониятдан

фойдаланиб,

оилавий

муносабатларга

диний

ақидапарастлик

ғояларини

сингдиришга

уринмоқдалар. Бундай ҳаракат фақат исломда эмас, балки турли христиан
тоифалар, будда, кришна, аҳмонийлар, баҳоилар, кадиёнийлар каби
миссионерлик оқимларининг асосий фаолият йўналишига айланмоқда.

Диссертацияда модернизация асосида вужудга келган янги оила типи

ҳақидаги қарашлар ўрганилиб, атрофлича таҳлил қилинган. Биринчидан,
исломгача бўлган никоҳ шаклларидан: «никоҳ ал-бағаё», «никоҳ ал-
истибдоъ», «никоҳ ал-жамъ», «никоҳ ал-мақт»

1

ман этилиб, шаръий никоҳ

жорий қилинди. Иккинчидан, оилада аёл ҳуқуқи тикланди, жумладан,
Қуръонда мусулмонлар учун илм олиш 755 марта қайд қилинган. Учинчидан,
исломгача оилада мерос тақсимотида аёлларга нисбатан мавжуд бўлган
адолатсизликка барҳам берилди, унинг мерос ҳуқуқи Нисо сурасининг 7-чи
оятида тикланди. Тўртинчидан, ҳозирги замон оила муносабатлари
маданиятида «Оила кодекси» ва шаръий никоҳ билан бир қаторда миллий ва
умуминсоний қадриятлардан кенг фойдаланилмоқда. Натижада оилада ота-
оналар аҳиллиги ва фарзандлар тарбияси ўзига хос янгича мазмун касб этиб,
унда аёлларнинг тутган ўрни, ижтимоий-сиёсий мақоми кучаймоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти берган маълумотларга кўра, собиқ

шўролар тузуми даврида ҳокимият ишларида аёлларнинг иштироки
масаласида дунё бўйича аёлларга нисбатан яхши шароит туғдирилган
мамлакат Беларуссия билан Молдавия ҳисобланиб, улар 21-ўринни
эгаллаганлар, Россия эса - 24, Қозоғистон 26, Қирғизистон билан Ўзбекистон
- 32 ўринни эгаллаганлар

2

.

Ўзбекистонда мустақилликнинг биринчи кунлариданоқ аёлларни

ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий ҳимоялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
1991 йили Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида «Хотин-қизлар қўмита»си ташкил
этилиб, аёллар муаммоси, шу жумладан, оила муносабатлари маданиятини
ривожлантириш устувор вазифага айланди. Зеро, аҳолининг ярмидан
кўпроғини 2002 йилдаги маълумотларга кўра аёллар аҳолининг 50,2 фоизини,
2006 йил маълумотларида ахолининг 52,3 фоизини ташкил этувчи
аёлларнинг ижтимоий-сиёсий, маданий ва оилавий муносабатлари фаолияти

1

Қаранг:

Ҳасанов А. Ислом арафасидаги Макка шаҳри тарихидан бир лавҳа: тижорат ва маънавият //

Диншунослик фанларининг долзарб муаммолари. – Тўплам I. – Тошкент: «Тошкент ислом университети»
нашриёт-матбаа бирлашмаси, 2009. – Б. 18.

2

Қаранг:

Динавикода Каринэ. Роль женщины во властных структурах: реальность и переспективы //

Ижтимоий фикр инсон ҳуқуқлари. – Тошкент, 2006. – № 4. – Б. 129.


background image

20

доимо давлат эътиборидадир. МДҲда Ўзбекистон биринчилардан бўлиб,
«Аёлларга нисбатан барча дискриминация шаклларини тугатиш ҳақида»ги
БМТ Конвенциясини ратификация қилиши, Гендер муаммосига алоҳида
эътибор бериши ўзбек аёллари тарихида оламшумул аҳамиятга эга бўлган
ҳужжат эди.

Мазкур

бобнинг

иккинчи

параграфи

«

Оила

муносабатлари

маданиятида отанинг фарзанд тарбиясидаги бурчи

» деб номланиб, ҳар

қандай жамият истиқболи, тинчлиги, осойишталиги, равнақи оила институти
тузилишига,

унинг

аъзоларининг

ҳуқуқий,

иқтисодий,

маънавий

муносабатлари даражаси оилада эркак ролига кўп жиҳатдан боғлиқлиги
турли маълумотлар билан асосланган. Қуръон ва ҳадисларга асосланган
ислом маданиятининг оилавий тизимида отанинг ўрни ва бурчи юқори
баҳоланган. Унинг зиммасига оилани боқиш, фарзандларни тарбиялаш,
билимли қилиш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш, вояга етган болаларни
оилали қилиш, мустақил ҳаётга йўллаш каби масъулиятли вазифалар
юклатилган. Бу вазифаларнинг бажарилиши дунёвий давлатларда, аввало,
давлатнинг қонун-қоидалари асосида бўлиши талаб этилади, айни вақтда, бу
жараёнда миллий ва диний қадриятларга эътибор бериш назарда тутилади.

Ота обрўсини сақлаш ва унга итоат қилиш (авторитар хусусият) ўзбек

халқи учун ҳам миллий, ҳам диний қадрият сифатида аждодлардан бугунги
кунгача етиб келган. Бундай хусусият фақат ислом дини тарқалган
халқлардагина эмас, балки бошқа диний конфессияларга эътиқод қилувчи
халқларда ҳам ўзига хос тарзда намоён бўлади. Масалан, конфуцийчиликда
ота-она жуда улуғланади: «Ҳоқон (император) – Осмон ўғли, у осмон
остидагиларнинг барчасига ота. Осмон остидаги тартиб-қоида эса
қуйидагича: подшо-подшо, ота-ота, мулозим-мулозим, ўғил-ўғил бўлиши
керак»

1

. Бундан келиб чиқадики, ҳар бир оиланинг равнақи учун биринчи

галда ҳаракат қиладиган киши – ота, ундан кейин онадир.

Ўзбек оиласи мустаҳкам, барқарор, аҳил бўлиши оталар маънавияти,

маданиятига боғлиқдир. Эл-юртдаги тинчлик, хотиржамлик, меҳнатсеварлик,
диёнатлилик, яхшиликлар ва эзгуликлар негизида оталар берган тарбиянинг
илдизлари бор. Диссертацияда кўп ҳолларда ота тарбиясини олмаган фарзанд
ахлоқида нуқсонлар бўлиши статистик маълумотларга таяниб, кенг таҳлил
қилинган.

Миллий ва исломий қадриятларда отани ҳурматлаш ва бўйсуниш,

ёшларнинг иродавий, ҳуқуқий, ижтимоий фаолиятини бўғиш эмас, балки
уларда тўлиқ эркинликни сақлаган ҳолда йўлга солишдир. Ўзбекистон «Оила
кодекси»да бу масала хусусида: «Ота-она ўз болаларининг тарбияси ва
камолоти учун жавобгардир. Улар ўз болаларининг соғлиғи, жисмоний,
руҳий, маънавий ва ахлоқий камолоти ҳақида ғамхўрлик қилишлари шарт.

1

Қаранг:

Конфуция панд-ўғитлар. С.Аҳмад таржимаси. // Соғлом авлод учун. – Тошкент, 1997. – № 5-6. – Б.

10.


background image

21

Ота-она ўз болаларини тарбиялашда бошқа барча шахсларга нисбатан

устун ҳуқуққа эга»,

1

- дейилган.

Исломнинг оила муносабатлари маданияти ҳақидаги қарашларида ота

меҳри оддий бурч ёки эътиқодгина эмас, балки инсоннинг қон томирларига
сингиб кетган қудратли манбаи ҳисобланади.

Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, диссертацияда қуйидаги хулосалар

илгари сурилган:

биринчидан,

Шарқ халқларида оилада отага итоат қилиш

қадимдан, яъни уруғ-қабилачилик давридан давом этиб келаётган одат бўлиб,
жамият ривожининг юқори босқичларида янги мазмун билан бойиган;

иккинчидан,

ислом динида отанинг оиладаги ўрни ва роли ғоятда юқори

даражага кўтарилган бўлиб, фарзандлар тарбиясида муҳим аҳамиятга эга
бўлган;

учинчидан,

ҳозирги даврда баъзи оилаларда отага итоат этмайдиган

ёки отасиз ўсган ёшларда ўзбошимчалик, тўғри йўлдан адашиш,
қонунбузарлик, ҳаттоки норасмий диний ҳаракатларга қўшилиб кетиш
ҳолатлари кузатилмоқда;

тўртинчидан,

оилада тинчлик, осойишталик,

фарзандлар тарбиясининг замон талабида бўлиши, нафақат, муайян оила,
балки фуқаролик жамияти қуриш истиқболи учун ҳам аҳамиятлидир.

Ушбу бобнинг учинчи параграфи «

Ўзбекистонда фуқаролик жамияти

қуриш жараёнида фарзандлар масъулиятининг ортишида аёлнинг роли

»

мавзуси

таҳлилига бағишланган.

Диссертацияда оилада фарзандлар масъулияти миллий ва исломий

қадриятлар асосида тадқиқ этилган. Оилада ота-она фарзандлари вояга етиши
учун бор-йўғини аямаслиги, ҳар қандай қийинчиликларга бардош бериши
ислом манбалари асосида таҳлил қилинган.

Ҳаёли аёл оиланинг номуси, эрининг ҳузур-ҳаловати, фарзандларининг

меҳрибони, одамларнинг дуру гавҳаридир. Ҳаёли аёл хонадон равнақидир.
Зеро, у оила аъзоларини тушунади, осойишталик билан иш олиб боради.
Оиланинг аччиқ-чучугига чидаб, меҳр ва ишонч билан яшайди. Бундай
аёлларни халқимиз ҳаёли ва вафоли деб билади.

Аёлнинг оила мустаҳкамлиги учун курашаётган бир вақтда ажралиб

кетаётган оилалардан ҳам кўз юмолмаймиз. Бунинг сабаблари бизнингча:

биринчидан,

баъзи ёшларнинг оила қуриш ишига жиддий ёндашмай,

оқибатини ўйламай, енгилтаклик билан қарашлари;

иккинчидан,

ота-

оналарининг ёш оила қурганлар ҳаётига ноўрин ёндашиши, айниқса,
қайнона-келин муносабатлари;

учинчидан,

оила қурган ёшлар ота-

оналарининг иқтисодий имконияти тенг эмаслиги натижасида низоларнинг
келиб чиқиши;

тўртинчидан,

фарзанд кўрмаслик оқибати ва бошқалардан

иборат. Бундай ҳолат, нафақат, оила, балки давлатни ҳам ташвишлантиради.
Ислом манбаларида ҳам аёллар ибратли сўзлар билан улуғланади. Масалан,
Расулуллоҳ: «Мусулмоннинг уйи жаннат боғидан бир парчадир», деганлар.
Яхши, оқила она оилани жаннат боғчаси этиб, фарзандларини гул каби
парваришлайди. Аёл кўриниши билан эмас, балки гўзал феъли, яхши ахлоқи
учун жамиятда, оилада аёл эъзозланади.

1

Ўзбекистон Республикасининг Оила кодекси. 73-модда. – Т.: Адолат, 2007. – Б. 75.


background image

22

Ушбу бобдаги фикрлардан қуйидаги хулосаларни чиқариш мумкин:

биринчидан,

ўзбек халқида қадимдан оилада аёлнинг ўрни ва вазифаси

шарқона ахлоқ-одоб меъёрлари билан ўлчанган. Агар бу меъёрларнинг бирор
жиҳати бузилса, оила мустаҳкамлигига путур етган;

иккинчидан,

ислом

маданиятининг халқимиз ҳаётига кириб келиши билан оилани ташкил этиш
ва муносабатларни ўрнатиш шаръий қонунлар асосида амалга оширилиб,
унда эркак ва аёлларнинг ҳуқуқи ва бурчи ҳам ўз ифодасини топган;

учинчидан,

мустабид

тузум

давридаги

аёлларга

берилган

«тенг

ҳуқуқлилик», уларга ёрдам беришдан кўра камситишга олиб келган;

тўртинчидан,

она – оиланинг бекаси, унинг маънавияти, ахлоқ-одоби,

савияси қанча юқори бўлса, фарзандларига ҳам шунчалик етук тарбия бера
олади. Бундай фарзандлардан тузилган янги оилалар жамият келажаги учун
катта аҳамиятга эгадир;

бешинчидан,

мустақиллик шароитида оила

муносабатлари

маданиятини

шакллантириш

миллий

сиёсатининг

йўналишларидан бири ҳисобланади, айниқса, аёллар ҳуқуқининг илмий
асосда ҳимоя қилиниши оила мустаҳкамлигининг гарови бўлиб хизмат
қилмоқда.

ХУЛОСА

Тадқиқот натижалари бўйича қуйидаги хулосалар чиқарилган:
1. Ислом таълимотида оила ва никоҳ масалалари, оила муносабатлари

маданиятини шакллантиришнинг асосий мезонлари – тенглик, эр ва хотин
розилиги, инсоф ва диёнат, ҳаромдан ҳазар, поклик каби эзгу ҳикматлар ўз
аксини топган;

2.

Оила

муносабатлари

маданиятининг

шаклланиши,

уни

такомиллаштириш, яъни ахлоқ-одобли фарзандларни тарбиялашда дунёвий
ва диний мерос ҳамда қадриятларга, миллий тарбия анъаналаридан оқилона
фойдаланишга кўп жиҳатдан боғлиқ бўлади.

3. Исломда оила муносабатларининг маданияти тарихий генезисининг

фалсафий таҳлилидан маълум бўлишича, ижтимоий ҳаётнинг ривожланиш
босқичларида бир хотинликка асосланган оила шакллангунга қадар оиланинг
ибтидоий кўринишлари «қон-қариндош оила», «пуналуал оила», «кўп
хотинлик» оилалар ҳам бўлган.

4. Оила муносбатлари маданиятининг ақидавий, ҳуқуқий асослари

Қуръони карим, ҳадиси шариф ва шариат аҳкомларида ишлаб чиқилган
бўлиб, улардаги диний бағрикенглик, ҳамжиҳатликка даъват этувчи ғоялар
эса, динлараро муросасозлик, дўстлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат
қилган.

5. Оила институти фалсафий таҳлилидан маълум бўлишича, тарихий

жараёнда бир қанча оила типлари, босқичлари бўлганлигини кўрсатади:
чекланмаган кўп хотинлилик (жоҳилия даври), муайян шартлар асосида
тўрттагача хотинга уйланиш имконияти (ислом таълимоти, шариат
кўрсатмаси) ва давлат қонунларига асосланган жуфт оила цивилизация
ривожининг юқори босқичида вужудга келган.


background image

23

6. Оиланинг ички ва ташқи муносабатлари маданияти жамиятнинг

ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-маънавий ривожланишини ўзида акс эттиради.
Илм-фан, санъат, адабиёт, техник прогресс, шу жумладан, дин соҳасидаги
ўзгаришлар бу жараёнга ўз таъсирини ўтказиб, оила маданиятида жамият
тараққиёти босқичларида ўзига хос модернистик хусусиятларни юзага
келтиради.

7. Марказий Осиё, шу жумладан, ўзбек халқи ҳаётида ислом дини

киритилгандан бошлаб, оила муносабатлари мусулмон ҳуқуқ-тартиботи
асосида бошқарила бошлаган. Дастлаб никоҳ – оила муносабатлари Қуръон
кўрсатмалари асосида тартибга солинган бўлса, кейинчалик Қуръон ва
суннага асосланиб, суннийликда (ҳанафийлик, шофъеилик, моликийлик,
ҳанбалийлик)

ва

шиаликда

(жаъфарийлик)

қонунчилик

мазҳаблари

мусулмонларнинг моддий ва маънавий, ижтимоий, никоҳ ва оила ҳаётини
тартибга солиб турувчи диний ҳуқуқ системаси шариат орқали бошқарилди.

8. Мусулмонларнинг ҳуқуқ тизимида давлат ҳуқуқи, мулк ва жиноят

ҳуқуқи, қозилик ва кафиллик масалалари, умуман бу динга эътиқод
қилувчиларнинг моддий ва маънавий, ижтимоий ва шахсий ҳаётини тартибга
солиб турувчи ҳуқуқлари, айниқса, никоҳ ва оила ҳуқуқларига кенг ўрин
берилган. Никоҳ-оила муносабатлари маданиятининг ақидавий ва ҳуқуқий
қоидаларининг мазмун-моҳияти асосий мезонлари Қуръони Карим, ҳадиси
шариф, «Ҳидоя»да ўз ифодасини топган ва мусулмон аҳли унга асрлар
давомида унга амал қилган.

9. Ўзбекистон Республикасида миллий давлатчилик сиёсатини амалга

ошириш ҳамда ҳуқуқий демократик давлат, фуқаролик жамият тизимини
барпо этиш жараёнида оила ва оила маданияти такомиллаштиришда дунёвий
ва диний асослардан ижодий фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Тадқиқотда қуйидаги амалий тавсиялар берилади:
- оила муносабатлари маданиятини такомиллаштириш мақсадида «Оила

илмий-амалий маркази», «Бахт уйлари»да етук шифокор, ҳуқуқшунос,
психолог олимлар билан бирга маҳалла вакилларининг ёш оилаларга
маслаҳатлар бериб туришлари фойдали бўлади;

- оила қуриш севги асосида бўлиши, айни вақтда, никоҳланишга

монелик қилувчи (қон-қариндошлик, ёш жиҳатдан катта фарқ қилиши ва б.)
томонларини ҳисобга олиш зарурлиги. Бу хусусда оммавий ахборот
воситаларида «Оила» рукнида махсус суҳбатлар ўтказиш мақсадга
мувофиқдир;

- оила қурувчи ёшларни салбий қарашлар таъсиридан ҳимоялаш ҳамда

исломий қадриятлардан ўз ғаразли ниятлари йўлида фойдаланишга ҳаракат
қилаётган, диний ҳаракатлар ва миссионерларнинг туб моҳиятини
маҳаллаларда, ўқув масканларида тушунтириб бориш мақсадга мувофиқ;

- ёш оилаларни ажралиб кетишига сабаб бўлаётган омиллар (қайнона-

келин муносабатлари, муомала маданияти, оила маънавияти ва б. юзасидан
маҳаллалардаги хотин-қизлар йиғилишида тажрибали мутахассислар, отахон
ва онахонлар иштирокида суҳбатлар ўтказиш яхши самара бериши мумкин.


background image

24

ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИЛМИЙ ИШЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Деҳқонов

М.Р.

Мустақил

Ўзбекистонда

оила

маънавиятини

такомиллаштиришнинг дунёвий ва диний муаммолари. – Т.: Фан, 2006. – 122
б.

2.

Деҳқонов М.Р. Оилада гўзал хулқ таълим-тарбия инсон ҳусни ва

одобининг зийнати. – Т.: Фан, 2006. – 46 б.

3.

Деҳқонов М.Р. Оилада ахлоқий тарбия инсон камолотининг асоси. –

Т.: Истиқлол, 2007. – 48 б.

4.

Деҳқонов М.Р. Оила – жамият таянчи // Ҳаёт ва қонун. – Тошкент,

1999. – № 7. – Б. 56-59.

5.

Деҳқонов М.Р. Ота-она ҳам фикр бўлса. // Ҳаёт ва қонун. – Тошкент,

1999. – № 10. – Б. 60-62.

6.

Деҳқонов М.Р.Жамоатчилик фикри унинг оила маънавияти ва

фарзандлар тарбиясига таъсири // Қонун ҳимоясида. – Тошкент, 2002. – № 5.
– Б. 13-16.

7.

Деҳқонов М.Р. Ҳадислар – таълим-тарбия манбаи // Имом Ал-Бухорий

сабоқлари. 2003. -2-сон. –Б. 159-160.

8.

Деҳқонов М.Р. Оила ҳуқуқий онгининг шакланиши // Ҳаёт ва қонун.

2004. – № 6. – Б. 73.

9.

Деҳқонов М.Р. Фарзандлар хулқи – обод кўрки // Имом Ал-Бухорий

сабоқлари. – Тошкент, 2006. – № 4. – Б. 313-314.

10.

Деҳқонов М.Р. Қуръон ва ҳадисларда одоб-ахлоқ умуминсоний ва

диний қадриятлар муаммоси // Илмий мақолалар тўплами. ТошДПИ, 1996. –
Б. 82-86.

11.

Деҳқонов

М.Р.

Миллий

истиқлол

ғоясини

ёшлар

қалбига

синдиришнинг асосий йўналишлари ва босқичлари // Республика маънавият
ва маърифат кенгаши миллий мафкура илмий тарғибот маркази. Республика
илмий-амалий конференцияси материаллари. – Тошкент, 2002. – Б. 73-74.

12.

Деҳқонов

М.Р.

Миллий

ва

диний

қадриятлар,

оилавий

муносабатларнинг маънавий омили // ЎзМУ файласуфлар миллий жамияти.
Миллий ғоя ва маънавий қадриятлар: назария, методология, амалиёт. –
Тошкент, 2004. – Б. 121-124.

13.

Деҳқонов М.Р. Жамоатчилик фикри, унинг оила маънавияти ва

фарзандлар тарбиясига таъсири. Ёш олимлар илмий мақолалар тўплами. –
ТДЮИ, 2004. – Б. 256-258.

14.

Деҳқонов М.Р. Ислом динида оила маданиятини шакллантириш

масалалари // ЎзМУ. Ижтимоий-фалсафий фанлар: назария ва амалиёт.
Илмий-услубий мақолалар тўплами. – Тошкент, 2008. – Б. 81.


background image

25

Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Деҳқонов
Мамитали Роҳаталиевичнинг 09.00.06 - Дин фалсафаси ихтисослиги
бўйича

«

Ислом

таълимотида

оила

муносабатлари

маданияти

ривожлантиришининг фалсафий таҳлили

»

мавзуидаги диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

оилавий муносабатлар, оила демографияси,

нуклеар оила, оила маънавияти, никоҳ, ислом илоҳиёти, шариат, исломда
оилавий муносабатлар, якканикоҳлик, ота-она ҳамда фарзандларнинг ҳуқуқ
ва бурчлари, оилада диний ва дунёвий, миллий ва умуминсоний қадриятлар.

Тадқиқот объекти:

оилавий муносабатлар тизими, исломий ва миллий

қадриятларга асосланган оиладаги муносабатлар маданияти, оилада баркамол
авлодни тарбиялаш жараёни.

Ишнинг

мақсади:

ислом

илоҳиёти

ва

амалиётида

оилавий

муносабатлар маданиятининг генезиси, эволюцияси ҳамда ҳозирги ҳолатини
маънавиятни юксалтириш контекстида илмий-фалсафий таҳлил этиш орқали
оилавий муносабатлар тизимига дунёвий ва диний маданият элементларини
сингдириш қонуниятлари ва механизмларини илмий асослашдан иборат.

Тадқиқотнинг усули:

диссертацияда илмий билишнинг объективлик,

тизимлилик, ворислик, қиёсий таҳлил, анализ ва синтез, умумлаштириш,
тарихийлик ва мантиқийлик каби методларига таянилди.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

Оила институти, оилавий

муносабатлар маданияти дин фалсафаси нуқтаи назаридан таҳлил қилинди,
оиланинг жамият ва шахс маънавиятини юксалиштиришдаги роли ислом
қадриятлари призмаси орқали илмий тадқиқ этилди. Глобаллашув даврининг
оилавий

муносабатлар

тизимига

кўрсатаётган

таъсири,

диний

ақидапарастлик, «оммавий маданият» ниқоби остида кириб келаётган
маънавий таҳдидлар, ахлоқсизлик рецидивлардан оила маънавиятини
муҳофаза қилишнинг усул ва воситалари аниқланди.

Амалий аҳамияти:

«Баркамол авлод йили» Давлат дастурида

белгиланган вазифаларни, хусусан, соғлом ва мустаҳкам оилани қарор
топтириш

жараёнида,

маънавий-маърифий

ишлар

самарадорлигини

оширишда, исломий ва миллий қадриятларни уйғунлаштириш орқали оила
маънавиятини юксалтиришда фойдаланиш мумкин.

Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:

Тадқиқот

натижаларидан «Маданиятшунослик», «Маънавият асослари», «Оила
маънавияти», «Ислом маънавияти» каби фанлар бўйича машғулотлар
ўтказиш, ўқув-услубий адабиётлар тайёрлашда фойдаланилди.

Қўлланиш (фойдаланиш) соҳаси:

Ўзбекистон Республикаси «Оила»

илмий-амалий маркази, «Маҳалла» жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитаси,
«Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят ва шаҳар кенгашлари
фаолиятида, таълим ва тарбия муассасаларида қўлланилади.


background image

26

РЕЗЮМЕ

диссертации

Дехканова

Мамитали

Рохаталиевича

на

тему:

«Философский анализ развития культуры семейных отношении в
исламском

учении»

на

соискание

ученой

степени

кандидата

философских наук по специальности 09.00.06 - Философия религии.


Ключевые слова:

семейные отношения, демография семьи, нуклеарная

семья, духовность семьи, брак, теология ислама, шариат, семейные
отношения в исламе, моногамия, права и обязанности родителей и детей,
религиозные, светские и общечеловеческие ценности в семье.

Объекты исследования:

система семейных отношений, культура

семейных отношений, основанных на исламских и национальных ценностях,
процесс воспитания гармонично развитой личности в семье.

Цель работы:

по средствам научно-философского анализа генезиса,

эволюции и современного состояния культуры семейных отношений в
теологии и практике ислама в контексте повышения духовности, научное
обоснование закономерностей и механизмов внедрения элементов светской и
религиозной культуры в систему семейных отношений.

Методы исследования:

анализ и синтез, индукция и дедукция,

историческое и логическое, а также научные методы диалектики,
синергетики, герменевтики.

Полученные результаты и их новизна:

исследованы институт семьи,

культура семейных отношений с точки зрения философии религии, выявлена
роль семьи в возвышении духовности общества и личности через призму
исламских ценностей. Изучены влияние процессов глобализации на систему
семейных отношений, определены методы и средства защиты культуры
семейных отношений от религиозного фундаментализма, рецидивов
безнравственности, которые проникают под личиной «массовой культуры».

Практическая значимость:

результаты исследования способствуют

решению задач Государственной программы «Года гармонично развитого
поколения», в т. ч. укреплению основ здоровой и прочной семьи, повышению
эффективности духовно-просветительской работы, повышению духовности
семьи через гармонизацию исламских и национальных ценностей.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

результаты ис-

следования применены в процессе проведения занятий по предметам
«Культтурология», «Основы духовности», «Духовность семьи», «Духовность
в

исламе»,

подготовке

учебно-методической

литературы

по

теме

исследования.

Область

применения:

материалы

исследования

могут

быть

использованы при организации деятельности областных и городских
предприятии,

подразделений

Республиканского

Научно-практического

центра «Семья»,

фонда «Махалля», Комитета женщин, общественного

движения «Камолот», в учреждения образования и воспитания.


background image

27

RESUME

Thesis of Dekhkanov Mamitali Rokhatalievich on the scientific competition of
the Doctor of Philosophy on specialty 09.00.06 - Religious philosophy subject:
"Culture of family relations in Islamic studying".

Key words:

family relations, demography of family, nuclear family, morality

in family, nikoh, theology of Islam, Shariat, family relations in Islam,
monogamies, laws and duties of parents and children, religious and secular values
in family.

Subject of research:

system of family relations, culture of family relations

based on Islamic and National values, process of spiritual grousing of person in
family.

Purpose of work:

scientific-philosophical analyses of genesis, evolution and

nowadays Culture of family relations in Islamic studying on the aspect of spiritual
grousing, giving methodological recommendations and practice offers to grow
spiritual level of society and person in Culture of family.

Methods of research:

scientific methods such as analysis and synthesis,

induction and deduction, historical and logical are used, the methods of dialectics,
synergetic, hermeneutics.

The results obtained and their novelty:

family institution, culture of family

relations have been studied threw Religious Philosophy, role and importance of
family on process of spiritual grousing of person and society on Islamic context
have been studied, new methodological recommendations have been achieved.

Practical value:

research results have practical importance on growing up the

effect of spiritual-educational work with using Islamic moral value integrated in
paint art, on ideological work against fundamentalism, religious extremism,
immoral recidivism.

Degree of embed and economic effectivity:

research results make

opportunity using the integration processes between religious and (paint) art on the
spiritual grousing of person more while, can be used on propaganda of religious
and national values, were used on preparing of new study courses and program.

Field of application:

research materials can be used in the process of

educational system in preparing lectures, training-aids and programs on the
subjects of "Philosophy of Religious", "Spiritual studies" "Religion", "National
Idea" and other courses.

Bibliografik manbalar

Деҳқонов М.Р. Мустақил Ўзбекистонда оила маънавиятини такомиллаштиришнинг дунёвий ва диний муаммолари. - Т.: Фан, 2006. - 122 б.

Деҳқонов М.Р. Оилада гўзал хулқ таълим-тарбия инсон ҳусни ва одобининг зийнати. - Т.: Фан, 2006. - 46 б.

Деҳконов М.Р. Оилада ахлоқий тарбия инсон камолотининг асоси. -Т.: Истиқлол, 2007. - 48 б.

Деҳқонов М.Р. Оила - жамият таянчи // Ҳаёт ва конун. - Тошкент, 1999.-№ 7.-Б. 56-59.

Деҳқонов М.Р. Ота-она ҳам фикр бўлса. // Ҳаёт ва қонун. - Тошкент, 1999.-№ 10. - Б. 60-62.

Деҳқонов М.Р.Жамоатчилик фикри унинг оила маънавияти ва фарзандлар тарбиясига таъсири // Қонун ҳимоясида. - Тошкент, 2002. - № 5. -Б. 13-16.

Деҳконов М.Р. Ҳадислар - таълим-тарбия манбаи // Имом Ал-Бухорий сабоклари. 2003. -2-сон.-Б. 159-160.

Деҳконов М.Р. Оила ҳуқуқий онгининг шакланиши // Ҳаёт ва қонун. 2004. - № 6. - Б. 73.

Деҳқонов М.Р. Фарзандлар хулқи - обод кўрки // Имом Ал-Бухорий сабоклари. - Тошкент, 2006. - № 4. - Б. 313-314.

Деҳқонов М.Р. Қуръон ва ҳадисларда одоб-ахлоқ умуминсоний ва диний қадриятлар муаммоси // Илмий маколалар тўплами. ТошДПИ, 1996. -Б. 82-86.

И.Деҳқонов М.Р. Миллий истиқлол ғоясини ёшлар қалбига синдиришнинг асосий йўналишлари ва босқичлари // Республика маънавият ва маърифат кенгаши миллий мафкура илмий тарғибот маркази. Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. - Тошкент, 2002. - Б. 73-74.

Деҳқонов М.Р. Миллий ва диний кадриятлар, оилавий муносабатларнинг маънавий омили // ЎзМУ файласуфлар миллий жамияти. Миллий ғоя ва маънавий кадриятлар: назария, методология, амалиёт. -Тошкент, 2004.-Б. 121-124.

Деҳқонов М.Р. Жамоатчилик фикри, унинг оила маънавияти ва фарзандлар тарбиясига таъсири. Ёш олимлар илмий маколалар тўплами. -ТДЮИ, 2004. - Б. 256-258.

Деҳқонов М.Р. Ислом динида оила маданиятини шакллантириш масалалари // ЎзМУ. Ижтимоий-фалсафий фанлар: назария ва амалиёт. Илмий-услубий мақолалар тўплами. - Тошкент, 2008. - Б. 81.