ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ
УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 417.3 (Ҳамза)
Амонов Шермуҳаммад Нормуротович
ҲАМЗА ШЕЪРИЯТИНИНГ МАНБАЛАРИ, МАТНИЙ ТАДҚИҚИ
10.01.11 – Адабий манбашунослик ва матншунослик
Филология фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун
тақдим этилган диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент - 2010
2
Диссертация Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети ўзбек филологияси факультети матншунослик, миллий
уйғониш ва ҳозирги ўзбек адабиѐти кафедрасида бажарилган.
Илмий раҳбар:
филология фанлари доктори
Жабборов Нурбой Абдулҳакимович
Расмий оппонентлар:
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан
арбоби, Беруний номидаги давлат
мукофоти соҳиби, филология фанлари
доктори,
академик
Азиз Пўлатович Қаюмов
филология фанлари номзоди, доцент
Рустам Тожибоев
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат Педагогика
университети
Диссертация ҳимояси 2010 йил _______ ойининг ___ куни соат___да
Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги фан доктори илмий
даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д.067.02.16 рақамли
Ихтисослашган кенгаш мажлисида ўтказилади.
Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ, Ўзбек
филологияси факультети, 409-аудитория.
Диссертация билан Ўзбекистон Миллий университети Илмий
кутубхонасида танишиш мумкин. (100174, Тошкент шаҳри, Талабалар
шаҳарчаси.)
Автореферат 2010 йил _________ ойининг ___ куни тарқатилди.
Бирлашган ихтисослашган кенгаш илмий котиби,
филология фанлари номзоди А.Тилавов
3
ТАДҚИҚОТНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Ватанимиз истиқлолга эришганидан сўнг,
жамиятнинг барча жабҳаларида бўлгани сингари маънавият соҳасида ҳам
кенг ислоҳотлар амалга оширилди. Бунинг натижаси ўлароқ, миллий ва
маънавий меросимизга оид қўлѐзма ва тошбосма асарларни истиқлол
мафкураси асосида тадқиқ қилиш учун кенг имконият юзага келди. Миллий
адабиѐтимизнинг шўролар замонида ижодий мероси бир томонлама тадқиқ
қилинган, вульгар социологик асосда ўрганилган бир қатор намояндалари
ҳаѐти ва адабий мероси янгича дунѐқараш асосида қайта баҳолана бошлади.
Президент И.А.Каримов таъкидлаганидек: “Халқнинг маданий қадриятлари,
маънавий мероси минг йиллар мобайнида Шарқ халқлари учун қудратли
маънавият манбаи бўлиб хизмат қилган. Узоқ вақт давом этган қаттиқ
мафкуравий тазйиққа қарамай, Ўзбекистон халқи авлоддан авлодга ўтиб
келган ўз тарихий ва маданий қадриятларини ҳамда ўзига хос анъаналарини
сақлаб қолишга муваффақ бўлди. Мустақиллигимизнинг дастлабки
кунлариданоқ аждодларимиз томонидан кўп асрлар мобайнида яратиб
келинган ғоят улкан, бебаҳо маънавий ва маданий меросни тиклаш давлат
сиѐсати даражасига кўтарилган ниҳоятда муҳим вазифа бўлиб қолди”
1
.
Ўзидан бой адабий мерос қолдирган, ижодий фаолияти бугунгача
илмий жамоатчилик ўртасида кўплаб баҳсларга сабаб бўлиб келаѐтган
маърифатпарвар шоир Ҳамза Ҳакимзода Ниѐзий шеъриятини илк манбалар
асосида, ўзбек матншунослигида эришилган сўнгги илмий-назарий
ютуқларга таяниб тадқиқ қилиш, шу асосда ижодкор меросига доир айрим
мунозарали масалаларга ойдинлик киритиш, унинг назмий асарларини
матний тадқиқ этиш асосида қайта баҳолаш сингари муаммоларни ҳал
этишга қаратилгани ушбу тадқиқот мавзуининг долзарблигини белгилайди.
Мавзунинг долзарблиги, бундан ташқари, яна қуйидаги масалаларда
кўринади:
биринчидан,
Ҳамзанинг тўрт жилдлик “Мукаммал асарлар
тўплами”, беш жилдлик “Тўла асарлар тўплами” нашр этилган бўлса-да, илк
манбалар билан қиѐслаш натижалари шоир шеърлари матнида жиддий
тафовутлар борлигидан далолат беради. Шоир назмий меросини тўлиқ
тўплаш, уларни дастхат нусхалари ва бирламчи манбалар билан қиѐсий
тадқиқ қилиш, шеърларининг муаллиф варианти ва унга яқин матнларини
тиклаш, шу асосда унинг миллий адабиѐтимиз тарихида тутган ўрнини қайта
баҳолаш каби масалалар ҳам ҳануз илмий ечимини топган эмас. Бу
муаммолар шоир лирикаси манбаларини саралаш, янгиларини излаб топиш,
қиѐсий таҳлил этиш сингари вазифаларни кун тартибига қўяди.
Иккинчидан,
Ҳамза ижодий меросига оид аксар тадқиқотларда уни
“шўролар тузумининг куйчиси”, “ўзбек совет адабиѐтининг асосчиси”
сифатида нохолис баҳолаш, ўша кезлардаги ҳукмрон мафкурага мос келувчи
айрим асарларини қайта-қайта чоп этиш ҳоллари кузатилди. Шоир
1
Каримов И.А. Ўзбекистон ХХI аср бўсағасида: хавфсизликка таҳдид, барқарорлик шартлари, тараққиѐт
кафолатлари. - Т.: Ўзбекистон, 1997. Б.137
4
лирикасига оид тадқиқотлар кўпчилик ҳолларда илмий ҳақиқатни аниқлашга
эмас, сиѐсий манфаатларга бўйсундирилди. Бу эса, ўз навбатида, Ҳамза
шеъриятини илк манбалар асосида холис ўрганиш, илмий ҳақиқатни юзага
чиқариш заруратини келтириб чиқаради. Ана шу масалаларни ҳал этишга
қаратилгани ҳам диссертация мавзуининг долзарблигини тасдиқлайди.
Учинчидан,
XX асрнинг биринчи чорагида Ҳамза жадид адабиѐтининг
вакили сифатида талқин қилинган
1
бўлса, кейинчалик шоир жадидларга
қарши қўйиб ўрганиб келинди. Бинобарин, шеърий асарлари таҳлили асосида
Ҳамза дунѐқарашини, унинг шахс ва шоир сифатидаги эътиқодини белгилаш
муҳим илмий муаммолардандир. Ана шу сингари муаммолар ечими кўзда
тутилгани ҳам тадқиқот мавзуининг долзарблигини кўрсатади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Ҳамзанинг бой назмий
мероси, шоирнинг миллий шеъриятимиз ривожига қўшган ҳиссаси тўғрисида
кўплаб диссертациялар
2
, монографик асарлар
3
, рисола
4
ва биографик
очерклар
5
, мақолалар тўплами
6
ҳамда илмий мақолалар
7
яратилган.
Мазкур тадқиқотлардаги ютуқлар, бизнингча, қуйидагиларда кўринади:
1.
Ҳамзанинг лирик асарлари кўчирилган қўлѐзма ва тошбосма
манбалар ҳамда архив ҳужжатлари тўпланиб, нашр этилди.
2. Айрим қисқартириш ва “таҳрир”лар билан бўлса-да, шоирнинг диний-
маърифий мавзудаги шеърлари “Тўла асарлар тўплами”га киритилди. Бу
мавзудаги шеърлари таҳлил этила бошлади
8
.
3. Ҳамза миллат манфаати ҳамда маърифат тарғиби учун турли адабий
жанрлардан фойдалангани аниқланиб, маълум даражада тадқиқ этилди
9
.
1
Шарафиддинов О. Ижодни англаш бахти. - Т.: Шарқ, 2004. Б.148.
2
Султонов Ю. Хамза Хакимзаде Ниязи как первый
узбекский советский писатель. Диссертация на
соискание ученой степени кандидата филологических наук. Т. 1949; Пулатов Р. Социальные взгляды и
общественно-литературная деятельность выдающегося
представителя узбекской советской литературы
Хамзы
Хакимзаде Ниязи. Диссертация на соискание ученой степени кандидата филологических наук.
Самарканд, 1949; Джалалов Г. Хамза и устное народное творчество. Диссертация на соискание ученой
степени кандидата филологических наук. Т. 1961; Каюмов Л. Общественно-политическая деятельность и
поэтическое творчество Хамзы
Хакимзаде Ниязи. Диссертация на соискание ученой степени доктора
филологических наук. Т. 1963; Муминов Г. Вопросы
традиции и новаторства в поэзии Хамзы
Хакимзаде
Ниязи. Диссертация на соискание ученой степени кандидата филологических наук. Т. 1964; Аминова М.
Эстетические принципы творчества Хамзы
Хакимзаде Ниязи. Диссертация на соискание ученой степени
кандидата филологических наук. Т. 1968; Ахмедов Ш. Особенности лирики Хамзы
(на основе “Дивана
Нихани”). Диссертация на соискание ученой степени кандидата филологических наук. Т.: 1992.
3
Бозоров У.Б. Ҳамза ижодининг ғоявий асослари. Т.: ЎзФА нашриѐти. 1960; Миртурсунов З. Ҳамза
Ҳакимзода Ниѐзийнинг халқ маорифи ва тарбия ҳақидаги фикрлари. Т.: Ўрта ва олий мактаб нашриѐти.
1961; Қаюмов Л. Инқилоб ва ижод. Т.: Бадиий адабиѐт. 1964; Ҳамза. Т.: Ёш гвардия. 1973; Ҳамза. Т.: Ёш
гвардия. 1989.
4
Мамажонов С. Барҳаѐт Ҳамза. Т.: Фан. 1991.
5
Султонов Ю. Ҳамза Ҳакимзода Ниѐзий. Т.: Ўздавнашр. 1955; Халқ санъаткори. Т.: Бадиий адабиѐт. 1959;
Ҳамза. Т.: Фан. 1973; Қаюмов Л. Инқилоб куйчиси. Т.: Бадиий адабиѐт. 1962.
6
Ҳамза ҳақида мақолалар. Т.: Бадиий адабиѐт. 1960.
7
Қаюмов Л. Ҳамза поэзияси. // Филологик тадқиқотлар. ТошДУ. 1970. 39-52 бетлар; Мадаминов А. “Пушти
гул”нинг Қўқон нусхаси. // Адабий мерос. Т.: 1982. 1(13). 47-50 бетлар; Абдувоҳидова М. Ҳамза ижодида
мажозий асарлар ва образларнинг ўрни. // Адабий мерос. Т.: 1982. 4(24). 3-7 бетлар; Султонова М. Ҳамза
Ҳакимзода Ниѐзий ижодида тарихий, мифологик ва адабий образлар. // Адабий мерос. Т.: 1985. 3(34). 3-6
бетлар; Турдиев Ш. Ҳамза ва 1916 йил қўзғолони. // Адабий мерос. Т.: 1987. 3(41). 3-8 бетлар; Ҳошимова М.
Ҳамза Ҳакимзода Ниѐзий ижодида дин аҳлларининг фош этилиши. //Адабий мерос. Т.: 1989.1(47)3-6 бетлар.
8
Қаюмов Л. Инқилоб ва ижод. Т.: Бадиий адабиѐт.1964. Б.129.
9
Қаюмов Л. Ўша асар, Б. 133.
5
4. Шоирнинг кенг халқ оммасини, айниқса хотин-қизлар ва ѐшларни
илм олишга ундовчи шеърлари таҳлилга тортилди
1
. Бироқ бу мавзуга оид
тадқиқотларда ўша давр мафкураси таъсири яққол сезилади.
5. Ҳамзанинг халқ оғзаки ижодига бўлган муносабати, халқ
қўшиқларини тўплаш ва тадқиқ этиш борасидаги фаолияти ўрганилди
2
.
Бу ишлар эътиборга молик. Бироқ уларнинг деярли барчасида шоир
ижодига, хусусан шеъриятига, шўро мафкураси нуқтаи назаридан
ѐндашилган. Қолаверса, тадқиқотчилар шоир меросини ўрганишга ўз
мавзулари юзасидангина мурожаат этган. Ҳамза бой табақанинг, дин ва дин
пешволарининг душмани сифатида талқин қилинган. Шу маънода, шоир
шеъриятини илк манбаларга таяниб тадқиқ этиш, соф адабий-эстетик асосда
қайта баҳолаш матншуносликнинг муҳим вазифаларидандир.
Тўғри, мустақиллик даври ҳамзашунослигида янгича қарашлар юзага
келди. Б.Қосимов
3
, Л.Қаюмов
4
, О.Шарафиддинов
5
, Т.Зуфаров
6
, О.Рустамбек
ўғли
7
, Б.Абдулхайров
8
, Р.Тожибоев
9
мақолалари бунинг исботидир. Бу
мақолаларда масалага холис ѐндашилиб, шоир меросини ўрганишнинг
долзарб муаммолари ўртага ташланган. Лекин бу илмий муаммолар ҳануз
тўлиқ ҳал этилмаган. Шунинг ўзиѐқ Ҳамза шеъриятининг асл манбалар
асосидаги тадқиқини амалга ошириш масаласини кун тартибига қўяди.
Бундан ташқари, Ҳамза шеъриятининг адабий манбашунослик ва
матншуносликка оид қуйидаги муаммолари ҳануз ечимини топмаган:
1.
Ҳамза асарларининг қўлѐзмаларини ўрганиш асосида илмий
жамоатчиликка шу пайтгача маълум бўлмаган шеърларини аниқлаш.
2.
Шоирнинг “Тўла асарлар тўплами”га кирмаган назмий асарларини
илмий муомалага олиб кириш, уларни таҳлил ва тадқиқ этиш.
3.
Мафкура талабига кўра қисқартирилиб, “ғоявий таҳрир”дан
ўтказилиб чоп этилган шеърларининг аслиятга мувофиқ матнларини тиклаш.
4.
Шоир шеърий асарларининг қиѐсий-матний тадқиқи.
Ана шу долзарб масалалар ҳал этилаѐтгани ушбу диссертациянинг шу
пайтгача бажарилган тадқиқотлардан фарқланиб туришини кўрсатади.
Диссертация ишининг илмий тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Тадқиқот Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети Ўзбек филологияси факультети Матншунослик, миллий
уйғониш ва ҳозирги ўзбек адабиѐти кафедраси илмий-тадқиқот ишлари
режаси асосида бажарилган.
1
Ҳамза ҳақида мақолалар. Т.: Бадиий адабиѐт. 1960. Б.77.
2
Ўша манба. Б.91.
3
Қосимов Б. Ўзбек адабиѐти ва адабий алоқалари тарихи. Т.:Фан ва технология. 2008. Б.224.
4
Қаюмов Л. Биз билмаган Ҳамза. ЎзАС. 1999 й. 29 январь.
5
Шарафиддинов О. Ижодни англаш бахти. Т.: Шарқ, 2004. Б.131.
6
Зуфаров Т. Адабий манбашунослик. (Қўлѐзмалар институти олимларининг 1985, 1986 йилларда бажарган
илмий ишларининг препринти). Т. 1987. Б.29.
7
О. Рустамбек ўғли. “Девони Ниҳоний”да адабий таъсир масаласининг акс этиши” Адабиѐт кўзгуси. Т. 2009
2009 №11 сон. Б.66.
8
Абдулхайров Б. Ҳамза драматургияси Миѐн Бузрук талқинида. Т.: Ўзбек тили ва адабиѐти журнали. 2008
йил, №4, Б.79.
9
Тожибоев Р. “Исмоилбек Ғаспрали ва Ҳамза Ҳакимзода Ниѐзий”. Т.: Ўзбек тили ва адабиѐти журнали.
2009 йил, №4, Б.46.
6
Тадқиқот
мақсади:
Ҳамза
шеърияти
манбаларини
адабий
манбашунослик ва матншуносликнинг сўнгги ютуқлари асосида ўрганиш,
шоир асарларининг матний тадқиқини амалга ошириш, шоирнинг миллий
уйғониш даври ўзбек адабиѐтида тутган ўрнини қайта баҳолашдан иборат.
Тадқиқот вазифалари:
- “Девони Ниҳоний”нинг нашр нусхалари ва қўлѐзма манбаларининг
қиѐсий-матний тадқиқи;
- шоирнинг ижтимоий-сиѐсий мавзудаги шеърларини ўзида жамлаган
“Миллий ашулалар учун миллий шеърлар” мажмуаси табдилининг аслият
билан қиѐсий таҳлили;
- шоир асарларини матн тарихи нуқтаи назаридан таҳлил этиш, “ғоявий
таҳрир” натижасида тушириб қолдирилган, ўзгартирилган сўз ва жумлалар,
мисра, байт ва бандларни илк манба асосида тиклаш;
- қўлѐзма ва тошбосма манбалардан, архивлардан Ҳамзанинг “Тўла
асарлар тўплами”га кирмаган лирик асарларини аниқлаш, шоир
асарларининг дастхат нусхаларини илмий ўрганиш;
- илк манбалар таҳлили асосида шоир лирик асарларининг муаллиф
варианти ва унга яқин матнларини тиклаш;
- Ҳамзанинг миллий уйғониш даври ўзбек шеъриятида тутган ўрнини
илмий асосда қайта баҳолаш.
Тадқиқотнинг объекти ва предмети.
Ҳамзанинг ЎзР ФА Алишер
Навоий номидаги Давлат Адабиѐт музейида сақланаѐтган архиви, шоир
асарларининг ЎзРФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик
институти фондида ҳамда Ғафур Ғулом номидаги Қўқон Адабиѐт музейида
сақланаѐтган қўлѐзмалари, ХХ аср бошларидаги миллий матбуот нашрларида
эълон қилинган шеърлари, “Девони Ниҳоний” ва “Миллий ашулалар учун
миллий шеърлар” мажмуаси тадқиқотнинг объектини ташкил этади.
Тадқиқот предмети сифатида Ҳамза шеърларида матн тарихи ва
таҳрири масалалари, аслият ва табдил нусхалари қиѐсий ўрганилди.
Тадқиқотнинг методлари.
Ишни ѐзишда тарихий-қиѐсий усулдан
фойдаланилди. Тадқиқотдаги илмий-назарий қарашларни далиллашда
Президент И.А.Каримов асарлари ва нутқларидаги миллий маънавий
меросни ўрганишга доир кўрсатмалар, ўзбек ва жаҳон матншунослигида
эришилган илмий натижалар методологик асос вазифасини бажарди.
Диссертацион ишда Д.С.Лихачев, Ҳ.С.Сулаймонов, П.Шамсиев,
Ғ.Каримов, Л.Қаюмов, О.Шарафиддинов, Б.Қосимов, А.Қаюмов, Ш.Юсупов,
У.Норматов, Н.Каримов, Н.Раҳмонов, С.Содиқов, Б.Дўсқораев, У.Долимов,
Н.Жабборов, Н.Шодмонов, Р.Зоҳидов каби олимлар тадқиқотларидаги илғор
тажрибалар ва ютуқларга таянилди.
Ҳимояга олиб чиқилаѐтган асосий ҳолатлар:
-
Ҳамза шеъриятини ўрганишнинг назарий-методологик муаммолари;
-
“Девони Ниҳоний” ва “Миллий ашулалар учун миллий шеърлар”
мажмуасининг адабий манба сифатидаги ўзига хос хусусиятлари;
-
шоир қаламига мансуб лирик ва ижтимоий-сиѐсий шеърларнинг
қиѐсий-матний тадқиқи;
7
-
Ҳамза шеърларида матн тарихи ва таҳрири масалалари;
-
шоирнинг қўлѐзма фондлар ва архивлардан янги аниқланган
шеърлари таҳлили;
Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
Ҳамза шеъриятининг манбалари ва
матний тадқиқи муаммоси илк бор махсус тадқиқот объекти сифатида
ўрганилгани диссертациянинг илмий янгилиги сифатида баҳоланиши
мумкин. Тадқиқотнинг илмий янгилиги яна қуйидагиларда намоѐн бўлади:
1. Ҳамза ижодий меросига оид тадқиқотлар таҳлили асосида шоир
шеъриятини ўрганишнинг назарий-методологик муаммолари аниқлангани.
2. Шоир шеърий асарларининг дастхатлари, қўлѐзма ва тошбосма
манбалари, унинг лирик меросига оид архив ҳужжатлари манбашунослик
аспектида таҳлил қилингани.
3. “Девони Ниҳоний”даги шеърларнинг матний тадқиқи асосида шоир
лирик асарларининг аслиятга мувофиқ матни тиклангани.
4. “Миллий ашулалар учун миллий шеърлар” мажмуасига кирган
назмий асарлари аслият ва нашр нусхаларининг қиѐсий таҳлили натижасида
улардаги матний тафовутлар аниқланиб, умумлашмалар чиқарилгани.
5. Шоир шеърларининг матн тарихи, матн таҳрири сингари
матншуносликнинг назарий муаммолари кесимида таҳлил этилгани.
6. Шеърларининг матний тадқиқи асосида Ҳамза лирик меросига оид
тадқиқотлардаги вульгар-социологик қарашлар билан баҳсга киришилгани,
унинг миллий уйғониш даври ўзбек адабиѐтидаги ўрни қайта баҳолангани.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Адабий
манбашунослик ва матншуносликнинг назарий асосларига таянилиб, Ҳамза
шеъриятининг матний тадқиқи амалга оширилгани ишнинг илмий
аҳамиятидан далолат беради.
Тадқиқот натижаларидан олий ва ўрта махсус таълим муассасалари
филология факультетларида “Миллий уйғониш даври ўзбек адабиѐти”,
фанидан дарс машғулотлари ўтишда, “Матншунослик”, “Ўзбек ѐзма
матнининг
тараққиѐт
босқичлари”,
“Адабий
манбашунослик
ва
матншунослик тарихи” каби фанлардан ўқув қўлланмалари, услубий
кўрсатмалар тайѐрлашда фойдаланиш мумкин.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот натижалари
Ўзбекистон Миллий университети Ўзбек филологияси факультети
талабаларига “Миллий уйғониш даври ўзбек адабиѐти” ва “Матншунослик”
фанларини ўқитишда амалиѐтга татбиқ этилган.
Ишнинг синовдан ўтиши:
Диссертация мавзуси Мирзо Улуғбек
номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ўзбек филологияси факультети
илмий кенгашининг 2008 йил 30 январдаги мажлисида, шунингдек,
Ўзбекистон ФА Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиѐт институти
ҳузуридаги мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2008 йил 22 октябридаги
йиғилишида тасдиқланган ҳамда “ОАК бюллетени”нинг 2009 йил 1-сонида
эълон қилинган.
Иш 2010 йил 27 октябрда ЎзМУ Ўзбек филологияси факультети
Матншунослик, миллий уйғониш ва ҳозирги ўзбек адабиѐти ҳамда Жаҳон
8
адабиѐти ва назария кафедраларининг қўшма йиғилишида; 2010 йил 8
ноябрда Д.067.02.16 рақамли Ихтисослашган кенгаш қошидаги Илмий
семинар мажлисида муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги.
Диссертациядаги
илмий-назарий хулосалар ва амалий тавсиялар муаллиф томонидан
“Алтаистика и тюркология”, “Ўзбек тили ва адабиѐти”, “Шарқ юлдузи”,
“Таълим тизимида ижтимоий-гуманитар фанлар”, “Ўзбекистон матбуоти”,
“Илм сарчашмалари” журналларида чоп этилган жами 10 та илмий мақолада
ўз аксини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация кириш, олти
фаслни ўз ичига олган уч асосий боб, хулоса ҳамда фойдаланилган
адабиѐтлар рўйхатидан иборат.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Кириш қисмида мавзунинг долзарблиги, тадқиқотнинг мақсад ва
вазифалари, манбалари, илмий ишнинг методи ва методологияси, илмий
янгилиги, назарий ва амалий аҳамияти асослаб берилган.
Диссертациянинг биринчи боби
“Ҳамза шеъриятини ўрганишнинг
назарий-методологик муаммолари”
деб номланган. Бобнинг биринчи
фасли
“Ҳамза лирикасини тадқиқ қилиш тамойиллари”
тадқиқига
бағишланган.
Илмий-методологик манбаларга таянган ҳолда шоир лирикасини
тадқиқ этишнинг асосий адабий-эстетик тамойилларини қуйидагича
белгилаш мумкин:
1. Ҳамза шеърий асарлари матнининг аслиятга мувофиқлигини
аниқлаш.
2. Шоир шеърларида матн таҳрири масаласини ўрганиш.
3. Ҳамза лирикасининг мумтоз адабий анъаналарга муносабатини
тадқиқ қилиш.
4. Ижодкор асарларининг ўзбек миллий уйғониш адабиѐти руҳига ва
миллий истиқлол ғоясига мувофиқлигини белгилаш.
5. Ҳамза шеъриятида динийлик ва дунѐвийлик мувозанати муаммоси
таҳлили.
6. Шоир асарларининг умуминсоний ва миллий маърифий-ахлоқий
моҳиятини тадқиқ этиш.
Ҳамза сингари мураккаб бир даврда яшаган, асарлари атайин мафкура
талабларига мослаштирилган шоир меросини тадқиқ қилишда
Ҳамза
шеърий асарлари матнининг аслиятга мувофиқлигини аниқлаш
тамойили
асосидаги илмий текширув хулосаларнинг ҳаққонийлигини,
назарий жиҳатдан асосли бўлишини таъминлайди. Шоир шеърларининг нашр
нусхаларини аслият билан қиѐслаш улар кескин “таҳрир”га учраганини
кўрсатади
1
.
Шунингдек, ғазалнинг тўртлик шаклига келтирилиши,
шеърлардан бутун бошли байтлар, бандлар тушириб қолдирилиши, хато
1
Қаранг: Қосимов Б. Янги тафаккур: изланишлар, машаққатлар – Ўзбек адабиѐти ва адабий алоқалари
тарихи. Т.:Фан ва технология. 2008. Б.224.
9
табдил қилиниши ҳоллари мавжудлиги ана шу тамойил асосидаги
изланишлирни тақозо этади.
Ҳамза шеърияти тадқиқида
шоир шеърларида матн таҳрири
масаласини ўрганиш тамойили
алоҳида аҳамиятга эга. Чунки шоир назмий
асарларида матн таҳрирининг кўплаб турларига дуч келиш мумкин. Тадқиқот
натижалари уларда адабиѐтимиз тарихида кўп кузатилган муаллиф таҳрири
ҳам, қўлѐзмаларни кўчирган котиблар таҳрири ҳам ѐки шоир асарларини ўша
давр ҳукмрон мафкурасига мослаштиришга қаратилган ноширлар таҳрири
ҳам учрашини кўрсатади.
Ҳамза лирикасининг мумтоз адабий анъаналарга муносабатини
тадқиқ қилиш тамойили
ҳам шоир шеъриятини ўрганишда муҳим ўрин
тутади. “Девони Ниҳоний” шоир мумтоз адабиѐт анъаналарини муносиб
давом эттирганидан далолат беради. Ундаги жанрлар кўлами ва образлар
олами ҳам, вазн ва қофия тизими ҳам анънавий бўлса-да, тасвир ва ифода
усули шоирнинг новаторликка интилганидан далолат беради.
Тенденциоз талқин адабиѐтшуносликнинг таназзулига боис бўлади.
Жумладан, Ҳамза лирикасини таҳлил этар экан, Р.Камолова бундай ѐзади:
“Ислом дини ҳукмрон бўлган бир даврда, зоҳид художўйликни,
таркидунѐчиликни тарғиб қилаѐтган бир шароитда “Эй Ниҳоний, ринд бўл,
кибру ҳаволарни унут” ѐки:
Қуриб доми тамаъ зоҳид киби хилват саро бўлма,
Топиб ринд аҳлини хизматда бўл токи басар пайдо, –
деб жасорат билан кўтарилиши катта гап эди. Бу билан Ҳамза ҳар қандай
сўфиѐна ақидаларга ва таркидунѐчиликка қарши чиқиб, реал ҳаѐт, ҳаѐтий
муҳаббат ва конкрет гўзаллар ҳақида куйлади”
1
.
Аслида, Ҳамзанинг бу сатрларида мумтоз адабиѐтимиз анъанасига
мувофиқ тасаввуфий мазмун ифодаланган. Уларда “конкрет гўзаллар” ҳақида
куйланаѐтгани ѐки “сўфиѐна ақидаларга” қарши чиқилаѐтгани йўқ, балки
хилватга юз тутиб, тамаъ умидидаги зоҳид каби бўлма, ринд аҳлини, яъни
фоний дунѐ муҳаббатидан охират ҳаѐтини устун қўювчи зотларни топ,
хизматида бўл, қалб кўзинг очилсин, дейиляпти. Матнни аввалдан
тайѐрланган қолипларга солиб талқин этишдек ноўрин анъана нотўғри
хулосаларга олиб келгани ана шу биргина мисолда ҳам яққол кўринади.
Ҳамза лирикасидаги ижтимоий мотивлар ҳаѐтининг сўнгги
йилларидаги айрим шеърларни истисно этганда, миллий уйғониш ғояси
билан суғорилган эди. Бу масала шоир шеъриятини тадқиқ этишнинг
ижодкор асарларининг ўзбек миллий уйғониш адабиѐти руҳига ва
миллий истиқлол ғоясига мувофиқлигини белгилаш
тамойили
дан келиб
чиқиб ўрганилиши мақсадга мувофиқ. Шу пайтгача бунинг зиддини
далиллашга ҳаракат қилингани таассуфлидир.
Шоирнинг 1914 йилда ѐзилган “Ватандошларима хитоб” шеърида
бундай дейилади:
Ғафлат уйқусидин кўзунг оч, боқ замона,
1
Ҳамза ҳақида мақолалар. Т.: Бадиий адабиѐт. 1960. Б. 116.
10
Илм ила маориф тутуни тўлди жаҳона,
Солди ҳама миллат бу маорифга хазона,
Биз миллат этуб ор ила номуси баҳона,
На мактаба илм ўлди, на бозорда тижора,
Хушк ўлдугимиз боисидин бўлди касолат.
1
Ҳамза ҳам бошқа жадидлар сингари миллатни ғафлат ва жаҳолатдан
уйғотишни мақсад-матлаб деб билди, халқни басоратга – дунѐга очиқ кўз
билан қарашга даъват этди, илм ила маорифдан баҳра олишга чақирди.
Профессор О.Шарафиддинов таъкидлаганидек, шоир шеъриятидаги
ижтимоий мазмун шўро давридаги адабиѐтшунослар назарда тутган Октябрь
инқилобини куйлаш эмас, балки ўз халқининг орзу-армонлари ва
муаммоларини акс эттиришдан иборат бўлган
2
.
Ҳамза шеъриятининг бугунги авлодни миллий истиқлол руҳида
тарбиялашдаги аҳамияти алоҳида. Зеро, шоир лирикасидаги Ватан ва
миллатни дунѐдаги мутараққий мамлакатлар ва халқлар қаторида кўриш,
бунда илму ирфоннинг, мактаб-маорифнинг ўрни, озодликнинг тенгсиз
неъмат экани сингари ғоялар ўтган юзйилликда қанчалик долзарб бўлган
бўлса, биз яшаѐтган ХХI асрда ҳам шунчалик муҳимдир. Бу эса, ўз
навбатида, шоир лирикасини ижодкор асарларининг ўзбек миллий уйғониш
адабиѐти руҳига ва миллий истиқлол ғоясига мувофиқлигини белгилаш
тамойили асосида тадқиқ этишнинг илмий ва амалий аҳамияти катта
эканидан далолат беради.
Ҳамза шеъриятида динийлик ва дунѐвийлик мувозанати муаммоси
таҳлили тамойили –
нафақат Ҳамза шеъриятини, Х1Х аср охири – ХХ аср
бошларида яшаб ижод этган барча маърифатпарварлар адабий меросини
тадқиқ этишда алоҳида аҳамиятга молик методологик масала. Маълумки,
миллий уйғониш ҳаракати намояндалари бу икки хусусиятни – динийлик ва
дунѐвийликни узвий алоқадорликда ҳис этган. Улар асарларида инсон
камолоти ва жамият равнақи ана шу икки омилнинг мувозанатига, ўзаро
уйғунлигига боғлиқ экани таъкидланган. Жумладан, Ҳамзанинг фикрича,
маърифатсиз иймон мукаммаллигига эришиб бўлмайди. Илмдан бебаҳралик
мусулмонлик даражасининг ҳам ноқислигини кўрсатади:
Маърифатсиз тонулмаз аҳкоми иймон,
Илмсизга айтулмас комил мусулмон, –
Ҳамза шеъриятида динийлик ва дунѐвийлик мувозанати муаммоси
таҳлили шоирнинг шахс ва ижодкор сифатидаги тутумини, дунѐқарашини
англашда алоҳида аҳамиятга молик.
Ҳамза лирикасини тадқиқ қилиш тамойиллари ҳақида сўз кетар экан,
шоир асарларининг умуминсоний ва миллий маърифий-ахлоқий
моҳиятини тадқиқ этиш тамойили
асосида ўрганиш ҳамзашунослик
уфқларини кенгайтириши мумкинлигини таъкидлаш керак.
1
Ҳамза. Ватандошларима хитоб. //Садои Туркистон, 1914 йил 27-сон. (Бу шеър “Ўзбекистон адабиѐти ва
санъати” газетасининг 1994 йил 11 март сонида адабиѐтшунос И. Ғафуров томонидан эълон қилинган).
2
Шарафиддинов О. Истибдод қурбони ѐхуд ўзлигидан маҳрум этилган шоир – Ижодни англаш бахти. Т.:
Шарқ, 2004. Б.131.
11
Биринчи бобнинг иккинчи фасли
“Шоир шеъриятида матн таҳрири
масаласи”
деб номланган бўлиб, бунда Ҳамза шеърияти, унинг нашрларини
амалга оширишда матн таҳририга доир методологик муаммолар ўрганилган
ва тасниф этилган. Ҳамза лирикасида
матн таҳрири масаласи методологик
аҳамиятга молик. Зеро, матн таҳрири матншуносликнинг асосий илмий
муаммоларидан. Матн таҳрири эса, ўз навбатида, матн тарихи билан
чамбарчас боғлиқ. Матн тарихи матн ижодкори режаси ва мўлжалининг
рўѐбга чиқиши жараѐни бўлиб, матншуносликнинг асосий тадқиқот объекти
саналади.
1
Ижодкор режаси ва мўлжали эса асосан таҳрирда ўз аксини
топади.
Ҳамза шеърларининг тадқиқи уларда матн таҳрири уч хил асосда
амалга оширилганини кўрсатади: 1) муаллиф таҳрири; 2) қўлѐзмани кўчирган
котиб таҳрири; 3) ғоявий таҳрир.
1.
Муаллиф таҳрири.
Маълумки, “Девони Ниҳоний”нинг Тошкент
нусхасидаги 70 дан ортиқ шеър девоннинг Қўқон нусхасида ҳам
такрорланади. Бироқ бу шеърларнинг деярли барчаси муаллифнинг жиддий
таҳриридан ўтиб, девоннинг мукаммал варианти – Тошкент нусхасига
киритилган. Ўз навбатида, диссертацияда шеърларнинг бундай таҳрири
қуйидаги тасниф асосида ўрганилди: а) сўз ва жумлалар таҳрири; б) мисралар
таҳрири; в) байтлар таҳрири.
2
.
Қўлѐзмани кўчирган котиб таҳрири.
“Девони Ниҳоний”нинг
Тошкент нусхаси матнини кўчиришда жиддий таҳрирлар кўзга ташланмайди.
Матн бехато, анча мукаммал китобат қилинган. Бу ҳол девоннинг котиби
муаллифнинг ўзи бўлгани ҳақидаги тахминга асос беради. Бироқ девоннинг
Қўқон нусхаси бундан мустасно. Чунки девоннинг мазкур вариантида айрим
матний нуқсонлар, тузатишлар кўзга ташланади. Бу ҳақда
Ҳамзанинг “Тўла
асарлар тўплами” ноширлари қуйидагича фикр билдирган: “Шеърларни
кўчиришда хатолар, сакталиклар учраб туради. “Ушшоқим”, “Фалакни
гардиши шундоғ” каби радифли шеърларда шу ҳолни кузатиш мумкин.
“Тасаддуқ” радифли мухаммаснинг уч ўрнида бир мисрадан тушиб қолган”
2
.
Қўқон нусхада ғазалларнинг мисралари, байтлари кўплаб ўринларда
алмаштирилиб кўчирилган ѐки ташлаб кетилган ҳолларга дуч келиш мумкин.
Масалан,
“Жонона, чиқар дилдин бинг оҳу фиғон ҳар дам”
мисраси билан
бошланувчи ғазал девоннинг иккала нусхасида ҳам мавжуд. Ғазалнинг
мақтаъси қуйидагича:
Раҳм айла Ниҳонийга, Оллоҳ сенга раҳм этсун,
Бахтингни очуб қилсун давлатни равон ҳар дам
.
(Тошкент нусха 28
а
-саҳифа).
Ушбу байт Қўқон нусхадаги матндан тушириб қолдирилган (53-саҳифа
72-ғазал).
1
Бу ҳақда қаранг: Лихачев Д.С. Текстология. М. – Л.: Наука. 1964. С. 34.
2
Ҳамза. Тўла асарлар тўплами. Беш томлик. Биринчи том. Т.: Фан. 1988. Б.282.
12
Умуман, қўлѐзмани кўчирган котиб таҳрири юзасидан олиб борилган
изланишлар шоир назмий асарларининг мукаммал матнларини тиклашда
алоҳида аҳамиятга эга.
3. Ғоявий таҳрир.
Рус матншуноси Д.С.Лихачев фикрича, мустабид
мафкура шароитида яшаган ижодкорлар асарларида, ана шундай мураккаб ва
зиддиятли даврда ижод қилган адиблар меросини тадқиқ қилишда “ғоявий
таҳрир” масаласини ўрганиш муҳим илмий хулосаларга олиб келади.
“Матннинг “ғоявий таҳрир”дан ўтиши асарнинг стилистик жиҳатлари билан
боғлиқ бўлиши ѐки боғлиқ бўлмаслиги мумкин, – деб ѐзади олим. Таҳрир
баъзан бутун матн таркибига, айрим ҳолларда унинг алоҳида қисмига
алоқадор бўлади. Ёзма ѐдгорликка бутунлай тескари маъно юкланиши,
матнда у ѐки бу хил “ғоявий тозалаш” ўтказилган бўлиши мумкин. Ҳатто
асарга унда мутлақо бўлмаган ғоя қўшилиши ѐки матнда мавжуд бўлган ғоя
“қисқартирилиши” ҳоллари ҳам учрайди”
1
.
Матншунос Н.Жабборов Фурқат асарларини тадқиқ қилар экан,
“ғоявий таҳрир” муаммосини ҳар доим эътиборда тутиш зарурлигини
таъкидлайди
2
. Бу масала, бизнингча, Ҳамза шеъриятини ўрганишда ҳам
муҳим илмий хулосаларга олиб келади.
Лирик меросининг тадқиқи, назмий асарларининг аслият ва нашр
нусхаларини қиѐсий таҳлил этиш натижалари Ҳамза шеърлари нашр
қилиниши жараѐнида жиддий “ғоявий таҳрир”дан ўтганини кўрсатади. Шоир
шеъриятига алоқадор “ғоявий таҳрир” диссертацияда қуйидаги илмий тасниф
асосида ўрганилди: 1) бутун матн таркибига оид таҳрир; 2) матннинг алоҳида
қисмига алоқадор таҳрир; 3) матнга унда бўлмаган ғоянинг қўшилиши
ҳоллари; 4) матнда мавжуд ғоянинг қисқартирилиши.
Умуман, “ғоявий таҳрир” муаллиф ифодаламоқчи бўлган ғояни бузиб
талқин этишга, бинобарин, матннинг аслиятга номувофиқ ҳолга келишига
сабаб бўлади. Ана шундай мукаммал бўлмаган матн асосида олиб борилган
тадқиқотлар эса нохолис, баъзан эса бутунлай нотўғри, ноилмий хулосаларга
олиб келиши мумкин.
Диссертациянинг иккинчи боби
“Ҳамза лирикасининг манбалари”
деб номланган. Унинг биринчи фасли
“Ҳамза шеъриятининг қўлѐзма ва
тошбосма манбалари”
тадқиқига бағишланган.
Ҳамза адабий мероси миллий адабиѐтимиз тарихида алоҳида ўрин
тутади. Румий, Ҳофиз, Лутфий, Навоий, Бобур, Бедил, Фузулий, Машраб,
Огаҳий, Фурқат, Муқимий каби Шарқ мумтоз адабиѐти вакиллари ижодини
ўрганиб, таъсирланиб, уларнинг назмий анъаналарини давом эттириш
баробарида ўзи яшаган давр учун тамомила янги адабий тур ва жанрларда
асарлар яратгани шоирнинг салоҳияти нечоғли баланд бўлганини кўрсатади.
Ҳамза Ҳакимзода Ниѐзий лирик мероси жамланган манбаларни
қуйидагича тасниф этиш мумкин: 1) қўлѐзма манбалар 2) архив материаллари
3) тошбосма манбалар.
1
Лихачев Д.С.
Текстология. М. – Л.: Наука. 1964. С.
83–84.
2
Қаранг: Жабборов Н. Фурқатнинг хориждаги ҳаѐти ва ижодий мероси: манбалари, матний тадқиқи,
поэтикаси. Ф.ф.д. илмий даражасини олиш учун ѐзилган диссертация. Т., 2004, Б. 59–64.
13
Қўлѐзма манбалар.
Шоир ижодини тадқиқ этишда, унинг девони
қўлѐзмалари муҳим аҳамиятга эга. “Девони Ниҳоний”нинг Тошкентда
Ўзбекистон ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти
қўлѐзмалар фондида 8989 инвентар рақами остида
1
; шунингдек, Ғафур Ғулом
номидаги Қўқон Адабиѐт музейи қўлѐзмалар бўлимидаги (сақланиш рақами:
Р-89) икки қўлѐзмаларини қиѐсий ўрганиш қимматли илмий хулосаларга
олиб келади.
Тошкент нусхаси қачон китобат қилингани аниқ бўлмаса-да, шоир
архивида сақланаѐтган ҳужжатларга таянган ҳолда унга 1914 йилда тартиб
берилган, дейилади
2
. Қўлѐзманинг ким томонидан кўчирилгани маълум эмас.
Девондан ўрин олган шеърлар рақамланган ва қалам билан чизилган
жадвалга олинган бўлиб, айрим саҳифалар бўш қолдирилган. Бу, қўлѐзмадаги
шеърларни Ҳамзанинг ўзи кўчирган бўлиб, баъзи шеърларини қайта ишлаб
девонга киритиб боришни режалаштирган, деган тахминга асос беради.
Ҳамза “Тўла асарлар тўплами” 1-жилдида девондаги шеърлар ҳақида
қуйидагича маълумот келтирилади: “Девон” 177 та шеърдан иборат бўлиб,
булардан 150 таси ғазал, қолганлари мураббаъ, мухаммас ва мусаддаслардан
иборат. Булардан 165 та шеър ўзбек тилида, 10 та шеър форс-тожик тилида,
икки шеър эса ўзбек ва рус тилларида ширу шакар йўли билан ѐзилган”
3
.
Бу маълумотда айрим ноаниқликлар бор. 177 шеърдан аксарияти – 150
таси ғазаллар. Бундан ташқари, девондан 2 та маснавий, 3 та мураббаъ, 17 та
мухаммас ва 5 та мусаддас ўрин олган. Бироқ форс-тожик тилидаги шеърлар
сони 10 та эмас, 12 та. Булар 11 та ғазал ва бир мухаммасдир.
Девоннинг Тошкент нусхаси жами 66 саҳифадан иборат бўлиб,
шукрона мазмунини ифодалаган “ушбу кун” радифли ғазал билан
якунланади:
ق تداعض یً شیوچآ نیتخب ىْک ْبشّا لله ذوح بر ای َضیف نیذلّا کلاه
الله َْ ُ ْل
ىْک ْبشّا
Ҳамза “Девони”нинг Ғафур Ғулом номли Қўқон адабиѐт музейидаги
нусхаси 1979 йилда топилган
4
. Бу қўлѐзма Ҳамзанинг яқин дўстларидан бири
Бўронбой Тожибоев томонидан кўчирилган. Тўплам уч тамғали картон билан
муқоваланган. Муқова ўлчови: 26х17 см. Рус фабрика қоғозига қизил ва қора
қалам билан жадвалга олиниб кўчирилган матн формати: 21х13 см., қоғоз
ўлчови: 25х17 см. Ҳар бир саҳифада ўртача йигирма сатрдан шеър тўқ
бинафша ранг сиѐҳ билан кўчирилган. Қўлѐзманинг 42-бетигача котибнинг
ўзи ҳар бир саҳифани рақамлаган. 16-бетдан 77-бетгача қора сиѐҳда китобат
қилинган. Бундан кейинги саҳифалар охиригача оч бинафша рангда ѐзилган.
Тўпламнинг умумий ҳажми 60 варақ бўлиб, охирги ўн етти варақ бўш қолган.
Қўлѐзма “Басмала”дан сўнг, “Ё илоҳо, сангадур ҳамду сано, Қодиро,
ҳайю тавоно зулаъло”,- матлаъси билан бошланиб, 81-бетда муаллифи
номаълум бўлган ғазал билан ниҳояланган. Тўпламда “Ниҳоний” тахаллуси
1
Бу нодир қўлѐзма 1948 йилда Ғафур Ғулом томонидан топилган бўлиб, Ҳамза шеърий мероси ҳақидаги
қарашларни анча аниқлаштиргани билан аҳамиятлидир.
2
Ҳамза. Тўла асарлар тўплами. Беш томлик. Биринчи том. Т.: Фан. 1988. Б.279.
3
Ўша манба. Б.
279.
4
Ўша манба. Б. 281.
14
билан келган ғазал, маснавий, мураббаъ, мухаммас, мусаддаслардан ташқари,
бошқа тахаллуслар билан ва тахаллуссиз келган бир нечта шеър ҳам бор.
Жумладан, шу тўплам котиби бўлмиш Мулло Бўронбой Миртожибой
ўғлининг “Бўроний” (тўпламнинг 64-бетидаги 88-шеър, 67-бетдаги 92-шеър,
68-бетдаги 93-шеър, 75-76 бетдаги 104-шеър, 78-бетдаги 107-шеър), Мирзои
Хўқандийнинг “Мирзо” (68-бетдаги 94-шеър) тахаллуслари билан
кўчирилган шеърлари учрайди. Тўпламнинг 74-75–бетларида Завқийнинг
“Арзирму” радифли шеъри, 76-бетда муаллифи кўрсатилмаган “Ман, қўлунг,
чун хаста зоринг, ушласам” мисраси билан бошланувчи ғазал берилган.
“Тўла асарлар тўплами” ноширлари тилга олган Фурқат, Зиѐвуддин Маҳзун,
Сирожиддин Махдум Шавкат сингари шоирларнинг шеърлари “Девони
Ниҳоний”нинг Қўқон нусхасида учрамайди.
Архив материаллари.
Ўзбекистон ФА Давлат Адабиѐт музейидаги
“Ҳамза архиви ҳужжатлари” Ҳамза ижодий мероси, айниқса, шеъриятининг
нодир манбаларидандир. Ушбу архивдаги ҳужжатларнинг бир қисми “Ҳамза
Ҳакимзода Ниѐзий архивининг каталоги” сифатида чоп этилган
1
.
Тадқиқотимиз обьекти бўлгани боис, архивдаги шоирнинг лирик ижоди
намуналари сақланаѐтган асл манбалар ўрганилди. Ҳужжатлар билан
танишишда шоир архивининг каталоги алоҳида аҳамиятга эга. Боиси, каталог
анча олдин нашрга тайѐрланган. Ҳозирга келиб, кўплаб ҳужжатлар сифати
пасайган, ѐзуви хиралашган, айримлари ҳатто ўқиб бўлмайдиган ҳолга
келган. Бу ҳолни архивдаги шоир лирикасига оид деярли барча ҳужжатларда
кўриш мумкин. Улар матнини ўқиш қийинлигининг яна бир сабаби, шеърлар
ѐзилиб, сўнг ўчирилиб тузатилган ѐки батамом ўчирилганидир. Масалан,
каталог ноширлари “ҳужжат яхши сақланган” дея эътироф этган 90-рақамли
ҳужжат ҳам ҳозирда анча сифатсиз ҳолга келган. Бу ҳужжатдаги шеър матни
27 мисра бўлиб, у ҳам нуқсонлардан холи эмас. Шеърда Ҳамза етим болалар
учун ўзи очган “Дору-л-айтом”га замондошларидан ѐрдам сўраб:
رلابتکه گٌیچآ يیشاب گًلایض یًرلاویتی يطّ لُا گٌیتیا زْض ّ لْق ىذیرطاخ ذوحه
رایطب یً
– дея мурожаат қилади. Бу шеър шоирнинг “Тўла асарлар тўплами”да
берилган бўлиб, юқоридаги байт қуйидагича табдил қилинган:
Муҳаммад хотиридин қўл сузунг ҳимоятга
Етимларни силанг бошин, очинг мактабларни бисѐр
2
.
Кўринадики, байтнинг биринчи мисраси аслиятга мувофиқ келмайди.
Архивда, бундан ташқари, ўзбек тилидаги шеърлар билан бир қаторда
форс-тожик, татар тилидаги назм намуналари ҳам ўрин олган. Жами саккизта
ҳужжатдаги шеърлар форс-тожик тилидадир. Бу шеърларнинг айримлари
шоир асарлари нашрларида учрамайди. Архивда форс-тожик тилидаги жами
саккиз рубоий ва икки ғазал (№17, 18, 25, 26, 31, 34, 63, 102 ҳужжатлар)
мавжуд. Яна саккиз ҳужжатда (№95, 96, 97, 98, 99, 100, 101, 106) татар
тилидаги шеърлар – 6 рубоий ва 2 фард учрайди.
1
Ҳамза Ҳакимзода Ниѐзий архивининг каталоги. 3 томлик.Биринчи том. Т.: Фан, 1990. Б. 456.
2
Ҳамза. Тўла асарлар тўплами. Беш томлик. Биринчи том. Т.: Фан. 1988. Б.233.
15
Хуллас, шоир архивидаги 120 ҳужжатнинг 16 таси форс-тожик ва татар
тилида, қолган 104 таси ўзбек тилидаги шеърлардир.
Тошбосма манбалар.
Ҳамза шеъриятига доир яна бир манба шоирнинг
ижтимоий-сиѐсий лирикасини жамлаган “Миллий ашулалар учун миллий
шеърлар” мажмуасидир. Мажмуа литографияда чоп этилган. Бу манба
ҳозирда Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтида 7628 л I, 7628 л II ва
4066 ашѐ рақамлари билан сақланади. 7628 л II рақамли манбада мажмуанинг
биринчи бўлимидаги олти шеър уч марта қайта-қайта кўчирилган. 7628 л I
манбада эса мажмуанинг бошқа бўлимидаги шеърлар жамланган. 4066
рақамли тошбосма мазкур шеърлар матни жамланган энг ишончли манбадир.
Шоир ижтимоий-сиѐсий лирикасининг айрим манбалари Ғафур Ғулом
номидаги Қўқон адабиѐт музейида ҳам сақланади: НВФ 1540 “Оқ гул”, НВФ
1155 “Сариқ гул”, НВФ 220 “Пушти гул” шулар жумласидандир.
Ҳамза томонидан қисқа бир муддат (1915-1917 йиллар) ичида етти
ашулалар тўплами (Миллий шеърлар мажмуасидан Биринчи бўлим, Оқ гул,
Қизил гул, Яшил гул, Сариқ гул, Пушти гул, Сафсар гул) ѐзилиб, нашр
этилди. Шоир ижодида ўзбек халқ қўшиқлари оҳангида ѐзилган шеърлар
алоҳида ўрин тутади. Халқ қўшиқлари омма ўртасида эътиборли эканини
билган шоир бу жанрнинг бой имкониятларидан фойдаланиш ниятида халқ
орасида машҳур куйларни тўплаб, улар асосида янги назмий асарлар яратган.
Иккинчи бобнинг
“Шоир лирикаси манбаларидаги тафовутлар
тадқиқи”
фаслида
Ҳамза лирикасининг аслиятга мувофиқлиги ўрганилди.
Шоирнинг “Тўла асарлар тўплами” ноширлари “Девони Ниҳоний”даги
шеърлар сони ҳақида қуйидагича изоҳ беради: “Аслида... шеърлар 198 та
бўлиши керак. Чунки рақамлаш вақтида бир ғазал ҳисобга олинмаган.
Бундан ташқари, котиб:
Нега, нечун манга сиз мунчалик жафо қиласиз,
Ғамингиз ила юрак, бағрими адо қиласиз –
матлаъи билан бошланган нотугал ғазал; матлаъи сақланмаган:
Эй Ниҳоний, ишқ аро ўлмоқдин ўзга йўқ илож,
Сабзазоридур кўкармас оқса минг дарѐчамиз –
мисралари билан тугалланган ғазал билан қўшиб, 61-шеър тарзида
рақамлаган. Бу ўринда кузатишлар “Девон”дан бир саҳифанинг тушиб
қолганлигини кўрсатади. Шунингдек, 11-12 рақамли саҳифалар ўртасида ҳам
бир варақ тушиб қолганлиги англашилади”
1
.
Девоннинг Тошкент нусхасида юқорида зикр этилган матлаъи
сақланмаган ғазалнинг 11 байти йўқ. Шеър девоннинг Қўқон нусхаси асосида
тикланган. Унга кўра шеър ҳажми жами 19 байт бўлиб, мақтаъдан олдинги
қуйидаги бир байт нашрдан тушириб қолдирилган:
یلّّا
سیه َچ الله ذبع یذلْب یضاذگ یً قذصت ریب یبرت گٌیذلیق َچرگ يیذیگیلشای ٍذ
Давлат Адабиѐт музейида сақланаѐтган шоир архивидаги 590, 591,
592, 594, 595 рақамли ҳужжатларда шоирнинг 1905-1914 йиллар оралиғида
ѐзилган шеърлари рўйхати берилган. Рўйхатдаги аксар шеърлар “Девони
1
Ҳамза. Тўла асарлар тўплами. Беш томлик. Биринчи том. Т.: Фан. 1988. Б. 280.
16
Ниҳоний”га кирган. Ҳамзанинг “Тўла асарлар тўплами” ноширлари архив
маълумотларига таяниб, қуйидаги хулосани беради: “Агар рўйхатда 210
шеърнинг биринчи мисраси қайд қилинса, “Девон”да эса, юқорида
айтилганидек, 197 шеър ҳақидаги маълумотга дуч келамиз (Тўғри,
рўйхатдаги 22 та шеър икки марта такроран ѐзилган). Айтиш керакки,
рўйхатда мавжуд бўлиб, “Девон”га кирмай қолган асарлар учраганидек,
“Девон”да мавжуд қатор шеърлар ҳам рўйхатда қайд этилмаган”
1
.
Архивдаги маълумотга кўра, Ҳамзанинг 1905–1914 йилларда ѐзган
шеърлари сони 218 та. Бироқ уларнинг ҳаммаси ҳам девонга кирган эмас.
Баъзи шеърлар номи рўйхатда такрорланади. Шоир келтирган рўйхатдаги
218 шеърдан 174 таси Ҳамзанинг “Тўла асарлар тўплами” нашрига
киритилган. Рўйхатдаги 30 та шеър нашрда учрамайди. Сарлавҳалардан 14
таси қайта такрорланган.
Таъкидлаш керакки, девоннинг Қўқон нусхасидаги яна уч шеър нашрда
ҳам, Тошкент нусхасида ҳам, бошқа манбаларда ҳам учрамайди. Булар “Боғ
эшигидан чиқдилар париваш фириллаб”, “Эй маҳваши замоним, айтгонингиз
муборак” ва “Қилгай хижолат кабкни ул нозанин хандасидур” мисралари
билан бошланувчи ғазаллардир.
Учинчи боб
“Ҳамза шеърий асарларининг матний тадқиқи”
деб
номланган. Унинг
“Девони Ниҳоний”даги шеърларнинг қиѐсий-
текстологик таҳлили”
деб аталувчи
биринчи фасли шоир девони ва унинг
нашри тадқиқига бағишланган.
Маълумки, девон жорий имлода қайта-қайта чоп этилган. Лекин
нашрдан нашрга ўтган сари шоир асарлари матни мукаммаллашув ўрнига
аслиятдан узоқлаша боргани кузатилади. Бунинг сабабларини, аввало, шоир
шеъриятини ўша давр ҳукмрон мафкурасига мослаштириш, лирик
асарларини аслиятга зид равишда таҳрир этиш сингари илмга зид ҳаракатлар
билан изоҳлаш мумкин.
Ноширлар Ҳамза “Тўла асарлар тўплами”нинг илк манбалар асосида
қайта тайѐрлангани, шеърлар матни билан боғлиқ камчиликлар бартараф
қилингани ҳақида ѐзадилар
2
. Бироқ девоннинг аслият ва табдил вариантлари
қиѐси бунинг аксини кўрсатади. Бу эса, девондаги шеърларнинг қиѐсий-
матний тадқиқини кун тартибига қўяди. Ишда қиѐсий-матний тадқиқ учун
девоннинг Тошкент нусхаси ва унинг сўнгги нашри (Тўла асарлар тўплами 1-
жилди) асос қилиб олинди.
“Девони Ниҳоний”даги шеърлар матний тафовути қуйидаги тасниф
асосида ўрганилди: 1) қисқартиришлар; 2)ўзгартиришлар.
Ишда шоир шеърий асарлари матнига доир қисқартиришлар
қисқартирилган байтлар, бандлар ва ғазалларга бўлиниб ўрганилди.
Қўлѐзманинг 15
а
- саҳифасидаги ғазал матлаъи қуйидагича:
ىایاولّا ىاریح اگ گیلصّ لگ ْب نطلیق رکف
رّذویک
رّذویک ىایاولّا ىاْخلسغ ٍذگٌییْک ًَاْید بْلْب
(Тошкент нусха 15
а
-б)
1
Ҳамза. Тўла асарлар тўплами. Беш томлик. Биринчи том. Т.: Фан. 1988. Б. 280.
2
Қаранг: Ўша манба, Б. 283.
17
Ушбу ғазал асл манбада 11 байт бўлиб, қуйидаги байти шоир асарлари
нашрларида қисқартирилган:
کیل لتاق ْب گٌیًاگژه یریت گٌیذخ
َطتیا کرت یً
رّذویک ىایاولّا ىایاطه يیداضرت ّربگ ّ دِْج (Қўқон нусха 15-б)
Бундан ташқари, 8-байтидаги “санга” сўзи нашрда “шайд”, “қасди”,
“ѐлғуз” сингари сўзлар “қасдинг”, “ѐлғиз” тарзида ўзгартирилган. Бу эса тил
меъѐрлари бузилишига ҳамда вазн сакталигига сабаб бўлган.
Ҳамзанинг Нисорий Намангоний ғазалига мураббаъ тарзида ѐзилган
“Ўйласам, жонона, йўқ оламда монандинг сани” мисраси билан бошланувчи
шеъри “Девони Ниҳоний”нинг 46
б
-бетидан ўрин олган. Мураббаъ жами 14
банддан иборат бўлиб, нашр нусхада қисқартиришга учраган. Жумладан,
мураббаънинг “Холиқим қудрат қўли бирла юзинг нақш айламиш” ва
“Қодиро, бахтинг очуб, давлатни берсун безавол” мисралари билан
бошланувчи олтинчи ҳамда ўн учинчи бандлари шоирнинг “Мукаммал
асарлар тўплами”дан тушириб қолдирилган. Таассуфки, “Тўла асарлар
тўплами”да ҳам бу камчилик тўлиқ бартараф этилмаган, яъни қуйидаги
олтинчи банд бу нашрдан ҳам тушириб қолдирилган:
خ
شولیا شقً گًزْی َلرب یلْق ترذق نقلا
شولهز اگٌض یٌقلابیز یٌضْح تحلاه رُ
شًزرض یًربرب یگلق ٍرچیا ربا ىْک ْیآ
ٍذولاع یذوغْت مدآ یلطً
یٌض گٌیذًٌاه
(Тошкент нусха 46
б
-б)
Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Табиийки, бундай
қисқартиришлар
матннинг
мукаммаллигига,
шеърдаги
ўзига
хос
оҳангдорликка путур етказади, муаллиф даврига хос тил хусусиятлари
бузилишига сабаб бўлади. Шу боис бу ҳолнинг сабабларини таҳлил қилиш,
хулосалар чиқариш матншуносликнинг долзарб вазифаларидандир.
Юқорида таъкидланганидек, девоннинг Қўқон нусхасидаги бир қатор
ғазаллар бошқа манбаларда, ҳатто шоир асарлари нашрларининг бирортасида
ҳам мавжуд эмас. Диссертацияда Тошкент нусхада учрамайдиган ана шундай
ғазаллар матни биринчи марта жорий имлода келтирилган (“Боғ эшигидан
чиқдилар париваш фириллаб”, “Жоно санга етарни борму иложи йўқму”
ҳамда “Қилгай хижолат кабкни ул нозанин хандасидур” мисралари билан
бошланган ғазаллардир).
Девон матнини ўрганиш шундан далолат берадики, қўлѐзмадаги
шеърлар нашр этилиши жараѐнида улардаги айрим сўзлар, мисралар ва
байтлар муайян ўзгартиришларга учраган.
Назмий асарлар матнидаги бундай
ўзгартиришлар ишда қуйидаги гуруҳларга бўлиб ўрганилди: а) товуш ва
сўзларнинг ўзгариши; б) мисра, байт ва бандларнинг ўзгариши.
Учинчи бобнинг
“Шоирнинг ижтимоий-сиѐсий шеърлари матний
тадқиқи”
фаслида Ҳамзанинг “Миллий ашулалар учун миллий шеърлар”
мажмуасига кирган назмий асарлари ўрганилган. Ҳамза “Миллий шеърлар”и
биринчи бўлимидаги дастлабки шеър “Йиғла, Туркистон” нақароти билан
келишининг ўзиѐқ унинг ушбу тўпламларидан кўзланган мақсадни англаш
имконини беради. Зеро, уларда ижтимоий-сиѐсий моҳият бетакрор бадиият
билан ифодаланган. Бироқ бу асарлар нашр нусхаларининг аслият билан
18
қиѐси уларнинг матни хатолардан холи эмаслигини кўрсатади. Жумладан,
шоирнинг “Тўла асарлар тўплами”даги шеърларда учрайдиган матний
тафовутлар бу фикрни тасдиқлайди. Масалан:
Биздек ҳеч миллат борму зиллатга ботган,
Сафоҳатга алданиб иффат йўқотган.
Фироринда тик ѐтур ихват ўргатган,
Жаҳлу бидъат заҳрини шарбат кўрсатган
1
.
Аслиятдаги “мозор сўзи (3-мисра) “фирор” (қочмоқ) деб хато ўқилган.
Мисрада ихват – оға-иничиликни ўргатганлар мозорида тик ѐтар, элда
биродарлик туйғуси йўқолди, миллат фарзандлари бир-бирига душман бўлиб
қолди, бу ҳол жаҳолат, нодонлик заҳарини шарбат деб кўрсатганлар иши,
деган мазмун ифодаланган. Кўриниб турибдики, “таҳрир” қилинган бир сўз
бутун бир бандда илгари сурилган фикрга соя солган.
Бундан ташқари, ушбу шеър мазмунининг асл жавҳари ифодаланган
қуйидаги банди нашр нусхадан тушириб қолдирилган:
یضْگلیک اگسیب یضْغلْب تفلک یراب یضْغلْب رلا یً سیویلاح َطتیک یاذًْش
لا کیشیا
یضْغرای ٍذًآ یًرلاشاب یشات ٌَعط یضْغلاق ٍرگًْض کیل لیاض ٍدر
2
.
“Дармон истариз” шеърида ҳам бир қатор матний тафовутлар борлиги
кузатилади. Нақаротнинг биринчи мисрасидаги “хатми Қуръон” аслиятда
“ҳукми Қуръон”дир. Нашрдаги еттинчи бандда (тошбосмада бешинчи) ҳам
бир қанча матний фарқлар мавжуд:
Бизча миллатлар ичида бемаориф зод йўқ,
Бойларимизнинг макотиб фикрида ижод йўқ.
Нафси Қуръону ҳадис ўргатгувчи устод йўқ,
Бошда оламларда чин миллат суян ифрод йўқ.
3
Тўртинчи мисрадаги “Бошда оламларда” бирикмаси аслиятга кўра
“Биллоҳ олимларда” (Тошбосма 5-б) бўлиши керак. Кўриниб турибдики,
“Оллоҳга қасамки, олимларда миллатни чинакамига суядиган бирорта ҳам
мард йўқ”, деган мазмун ноўрин таҳрир натижасида саѐзлашган, матндан
англашиладиган фикр ўзгача тус олган.
“Дардига
дармон истамас” шеъри нашрида ҳам шу каби
номувофиқликлар бор. Учлик (мусаллас) шаклида ѐзилган бу шеър матнида
ҳам бир қанча фарқлар учради. Нашрда:
“Жамшид”у, “Зарқум”, “Баѐз” аҳли салоҳин илгида,
Ё ақоид, ѐ ҳадис, тасвири қуръон истамас.
Ухлама кўп, ўзбек эли, асри тараққий вақтида
4
.
Тошбосмада эса:
ٍذیگلیا يیحلاص لُا ضایب مْقرز ذیشوج
ثیذح ای ذیاقع ای
صوتطیا ىآرق ریطفت
َولخّا
پْک
بزّا
ی
ک
ا
یل
ی
ع
ص
ر
ّقرط
ی
تقّ
ی
ٍذ
(Тошбосма 6-б)
1
Ҳамза. Тўла асарлар тўплами. Беш томлик. Иккинчи том. -Т.: Фан. 1988. Б. 8.
2
7628 Л II инв. рақамли тошбосма. 2- бет.
3
Ҳамза. Тўла асарлар тўплами. Беш томлик. Иккинчи том. - Т.: Фан. 1988. Б. 14.
4
Ўша манба. Б. 29.
19
Бу ерда “тасвири қуръон” бирикмаси тошбосмада “тафсири
Қуръон”дир. Табиийки, бу икки сўз бир-биридан моҳиятан жиддий фарқ
қилади. Бундан ташқари, “Сариқ гул” (Тошбосма 3-б) тўпламидан ўрин олган
қуйидаги бутун бошли бир банд шоир асарлари нашридан тушиб қолган:
؟ْویذولّا ر اگً زْک ىْچ یهدرای ىاً َچرپ ؟ْویذولّا راْخ شْهاً یًاولطه گٌیه َچیً
ٌیچآ زْک ؟ْویذولّا راید رُد رذبرد رلا َچیً
؟ْویذولّا راذه ٍذًْک ارق اگسیب گ
Шоир шеърлари матний тадқиқи уларнинг аслиятга мувофиқ мукаммал
нашрларини тайѐрлаш заруратини кун тартибига қўяди.
Х У Л О С А
1. ХХ аср бошидаги маърифатчилик моҳияти ҳақидаги Президент
И.А.Каримов қарашлари, соҳа олимларининг илмий-назарий тадқиқотларида
эришилган натижалар Ҳамза шеърияти, у орқали умуман жадид адабиѐтини
ўрганишда методологик асос вазифасини ўтайди. Бу борадаги илмий
тадқиқотлар ана шу методологик асосга таянилган ҳолда олиб борилиши
хулосаларнинг ҳаққонийлигини, миллий истиқлол мафкурасига ва адабий-
эстетик тафаккур моҳиятига мутаносибликни таъминлайди.
2. Ана шу методологик асосга таянган ҳолда Ҳамза шеъриятини
ўрганишнинг қуйидаги тамойилларини тавсия этиш мумкин: 1) Ҳамза
шеърий асарлари матнининг аслиятга мувофиқлигини аниқлаш; 2) шоир
шеърларида матн таҳрири масаласини ўрганиш; 3) Ҳамза лирикасининг
мумтоз адабий анъаналарга муносабатини тадқиқ қилиш; 4) ижодкор
асарларининг ўзбек миллий уйғониш адабиѐти руҳига ва миллий истиқлол
ғоясига мувофиқлигини белгилаш; 5) Ҳамза шеъриятида динийлик ва
дунѐвийлик мувозанати муаммоси таҳлили; 6) шоир асарларининг
умуминсоний ва миллий маърифий-ахлоқий моҳиятини тадқиқ этиш.
3. Матн таҳрири масаласини ўрганиш матншуносликнинг назарий-
методологик аҳамиятга эга илмий муаммоларидандир. Бинобарин, матн
таҳрири муаммосини тадқиқ этиш муаллиф ижодий лабораториясига кириш,
матннинг такомил босқичларини, унинг аслият билан мувофиқлик
даражасини аниқлаш имконини беради.
4. Ҳамза шеърларининг тадқиқи уларда матн таҳрири уч хил асосда
амалга оширилганини кўрсатади: 1) муаллиф таҳрири; 2) қўлѐзмани кўчирган
котиб таҳрири; 3) ғоявий таҳрир. Матн таҳрирининг ҳар учала тури асарнинг
тўлақонли, талаб даражасидаги матнини тиклашга, бу орқали эса, унинг
тўғри талқин этилишини, асар устида олиб бориладиган тадқиқотларнинг
илмий жиҳатдан асослилигини таъминлашга хизмат қилади.
5. “Девони Ниҳоний”нинг Тошкентда Ўзбекистон ФА Абу Райҳон
Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлѐзмалар фондида 8989
инвентар рақами остида сақланаѐтган нусхаси, биринчидан, муаллиф
дастхати дейишга асослар етарли эканлиги, иккинчидан, шоир шеърий
меросининг катта қисмини жамлагани эътиборига кўра таянч нусха
ҳисобланади. Қўлѐзмани девоннинг нашр нусхалари билан таққослаш Ҳамза
назмий асарларини нашрга тайѐрлашда кўплаб матний хатоларга йўл
қўйилганини кўрсатади. Шоирнинг форс-тожик тилидаги шеърлари
ноширлар қайд этиб келганидек 10 та эмас, 12 тани ташкил этади.
20
Шунингдек, Ҳамзанинг 29 та шеъри “Девони Ниҳоний”нинг Қўқон нусхаси
асосида нашрга тайѐрлангани шоир меросини ўрганишда ҳар иккала
манбанинг ўзига хос қимматга эга эканидан далолат беради.
6. Ўзбекистон ФА Алишер Навоий номидаги давлат Адабиѐт
музейидаги “Ҳамза архиви ҳужжатлари” ҳам шоир асарларини ўрганишда
ўзига хос манба саналади. Бу архив ҳужжатлари каталог сифатида нашр
этилган. Архив ҳужжатларини ўрганиш натижалари шуни кўрсатадики,
улардаги аксарият шеърлар матни, биринчидан, ўқилиши қийин ҳолга келган
бўлса, иккинчидан, нашрга тайѐрлашда кўплаб матний хатоликларга йўл
қўйилган.
7. “Миллий ашулалар учун миллий шеърлар” мажмуасининг
Ўзбекистон ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида
7628 л I, 7628 л II ва 4066 инвентар рақамлари остида сақланаѐтган
тошбосма нусхалари Ҳамза ижтимоий-сиѐсий лирикасининг асосий
манбаларидир. Улардаги шеърлар, биринчидан, халқ куйларига мослаб
ѐзилгани, иккинчидан, миллий уйғониш ғоясини ифодалагани билан шоир
ижодида алоҳида мавқега эга. Бироқ бу мавзудаги шеърларни тадқиқ қилиш
уларнинг нашр нусхаларида матний тафовутлар кўп эканини кўрсатади. Бу
йўналишдаги назм намуналари Ҳамзанинг дунѐқарашини аниқлашда, унинг
ўша даврдаги ижтимоий воқеликка муносабатини белгилашда алоҳида
аҳамиятга эга.
8. “Девони Ниҳоний” манбаларини ўзаро қиѐслаш шундан далолат
берадики, Тошкент нусхаси нисбатан мукаммал бўлса-да, Қўқон нусхадаги
айрим шеърлар бу манбада учрамайди. Бундай назм намуналари сони жами
29 тани ташкил этади.
9. Ҳамза архиви каталогида келтирилган шоир лирикасига доир
маълумотлар шеърларнинг аслиятига муайян даражада номувофиқдир.
Жумладан, ғазалларнинг биринчи мисраси нотўғри табдил қилиниши,
эътиборсизлик натижасида уларнинг тушириб қолдирилиши, алоҳида-
алоҳида сарлавҳаларнинг шеър сифатида қайд этилиши ҳоллари бунинг
исботидир. Бу каби тафовутли жиҳатларнинг тузатилиши шоир ижодий
мероси ҳақидаги мавжуд тасаввурларни ойдинлаштиради, шеърий
асарларнинг ишончли матнини тиклаш имконини беради.
10. Ўзбекистон ФА Алишер Навоий номидаги давлат Адабиѐт музейи
Ҳамза архивидаги 590, 591, 592, 594, 595 рақамли ҳужжатларда шоирнинг
1905-1914 йиллар оралиғида ѐзилган шеърлари рўйхати берилган. Рўйхатдаги
218 шеърдан 174 таси Ҳамзанинг “Тўла асарлар тўплами” нашрига
киритилган. Рўйхатдаги 31 та шеър нашрда учрамайди. Сарлавҳалардан 14
таси қайта такрорланган. Бу шеърлар матнини ўрганиш ҳамзашуносликда
шоир меросининг кўлами ҳақида билдирилган мулоҳазалар қайта кўриб
чиқилишини тақозо этади.
11. “Девони Ниҳоний”даги шеърларнинг аслият ва нашр вариантлари
орасидаги тафовутларни қуйидагича таснифлаш мумкин: 1) қисқартиришлар:
2) ўзгартиришлар. Матндаги қисқартиришлар, ўз навбатида, учга бўлиб
ўрганилди:
қисқартирилган
байтлар,
қисқартирилган
бандлар,
21
қисқартирилган ғазаллар. Шоир асарларини ўрганиш асосида бундай
қисқартиришлар шеър матнидаги мазмун яхлитлиги ва изчиллигига путур
етказиши, шоирнинг муайян лирик асардан кўзда тутган мақсади,
дунѐқараши, поэтик хулосаси ҳақида нотўғри тасаввур уйғотиши аниқланди.
12. Матний тафовутларнинг кейинги тури – ўзгартиришлар ҳам шоир
шеърлари матнида кўп учрайди. Матндаги ўзгартиришларнинг икки тури
кузатилди: 1) товушлар ва сўзларнинг ўзгариши; 2) мисра, байт ва
бандларнинг ўзгариши. Таъкидлаш жоизки, матндаги бундай ўзгартиришлар,
катта-кичиклигидан қатъи назар, баъзан асардаги тарихийликка путур
етказса, айрим ҳолларда бадиий шаклнинг бузилишига сабаб бўлади.
Қолаверса, бундай ўзгартиришлар, шеър ритмига, унинг ўзига хос оҳангига
зарар келтириши мумкин. Бинобарин, матн аслиятига киритилган ҳар қандай
ўзгартириш мақсадга мувофиқ эмас.
13. Ҳамзанинг “Миллий шеърлар мажмуасидан Биринчи бўлим”, “Оқ
гул”, “Қизил гул”, “Яшил гул”, “Сариқ гул”, “Пушти гул”, “Сафсар гул”
сингари етти қисмдан иборат “Миллий ашулалар учун миллий шеърлар”
тўпламининг бизгача икки тошбосма нусхаси етиб келган. Уларнинг
манбашунослик нуқтаи назаридан тадқиқини амалга ошириш шоир
ижтимоий-сиѐсий лирикасини илмий баҳолашда асосий мезон вазифасини
ўташи мумкин.
14. “Миллий ашулалар учун миллий шеърлар” тўпламига кирган
шеърларнинг тошбосма манбадаги ва нашр нусхадаги матнларини ўзаро
қиѐсий ўрганиш натижалари нашр нусхада кўплаб матний хатолар,
қисқартиришлар мавжудлигини кўрсатади. Бу эса, Ҳамза ижтимоий-сиѐсий
лирикасининг ишончли манбалар асосидаги тўлиқ ва мукаммал матнларини
қайта тайѐрлаш масаласини кун тартибига қўяди.
22
Тадқиқотнинг
асосий
мазмуни
диссертантнинг
қуйидаги
мақолаларида ўз ифодасини топган:
1. Амонов Ш. Ҳамза шеърияти нашрларига доир айрим мулоҳазалар. //
Таълим тизимида ижтимоий-гуманитар фанлар – Тошкент, 2008 - №3.- Б.
143-146.
2. Амонов Ш. Ҳамза ижоди: қайта баҳолаш зарурати. // Илм сарчашмалари. –
Ал-Хоразмий номидаги Урганч Давлат университети, 2008 - №4.- Б. 59-60.
3. Амонов Ш. Нашр орзуси. // Илм сарчашмалари. –Ал-Хоразмий номидаги
Урганч Давлат университети, 2009 - №1.- Б. 28-30.
4. Амонов Ш. Ҳамза шеъриятининг манбалари хусусида. // Айюб Ғуломов ва
ўзбек тилшунослиги масалалари (Илмий мақолалар тўплами). – Тошкент,
2009.- Б. 135-140.
5. Амонов Ш. Ҳамза ва унинг девони. // Ўзбек филологиясига оид
тадқиқотлар (талабалар, магистрантлар, аспирант ва докторантларнинг
илмий-амалий анжуман материаллари). – Тошкент, 2009.- Б. 109-110.
6. Амонов Ш. Маърифат – миллат кўзгуси. // Ўзбекистон матбуоти. –
Тошкент, 2009 - №3-4.- Б. 80-81.
7. Амонов Ш. Ҳамза лирикасини тадқиқ қилиш тамойиллари. // Ўзбек
филологиясининг долзарб муаммолари (ЎзМУ Ўзбек филологияси
факультети профессор-ўқитувчилари ва аспирант, тадқиқотчи ҳамда
талабаларнинг Илмий анжумани материаллари). – Тошкент.: Мумтоз сўз,
2010.- Б. 111-118.
8. Амонов Ш. “Девони Ниҳоний”даги баъзи шеърларнинг матний тадқиқи.
// Ўзбек тили ва адабиѐти. – Тошкент, 2010.-№1. - Б. 74 - 76.
9. Амонов Ш. Ҳамза шеъриятида матн таҳрири масаласи. // Шарқ юлдузи. –
Тошкент, 2010.- №4. - Б. 151- 156.
10. Амонов Ш. Диван Хамзы. // Алтаистика и тюркология . – Казахстан,
2010.-№1-2. - Б. 125 - 129.
23
Филология фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Амонов
Шермуҳаммад Нормуротовичнинг 10.01.11-Адабий манбашунослик ва
матншунослик ихтисослиги
бўйича “Ҳамза шеъриятининг манбалари, матний тадқиқи” мавзуидаги
диссертациясининг
Р Е З Ю М Е С И
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
Ҳамза, шеърият, Девони Ниҳоний, Миллий
ашулалар учун миллий шеърлар, тамойил, манба, манбашунослик, матн, матн
таҳрири, матн тарихи, матншунослик, матний тадқиқ, қўлѐзма, дастхат.
Тадқиқот объектлари:
Ҳамзанинг ЎзР ФА Алишер Навоий номидаги
Давлат Адабиѐт музейида сақланаѐтган архиви, шоир асарларининг ЎзРФА
Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фондида ҳамда
Ғафур Ғулом номидаги Қўқон Адабиѐт музейида сақланаѐтган қўлѐзмалари.
Ишнинг мақсади:
“Девони Ниҳоний” қўлѐзмаси ва “Миллий
ашулалар учун миллий шеърлар” тўплами қиѐсий-матний тадқиқини амалга
ошириш ҳамда Ҳамза шеъриятини ўрганишнинг назарий-методологик
муаммоларини ҳал қилиш.
Тадқиқот методи:
Тарихий-қиѐсий метод.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
-
Ҳамза шеъриятининг манбалари ва матний тадқиқи муаммоси илк бор
алоҳида тадқиқот объекти сифатида ўрганилди;
- Шоир ижодий меросига оид тадқиқотлар таҳлили асосида Ҳамза
шеъриятини ўрганишнинг назарий-методологик тамойиллари аниқланди;
- “Девони Ниҳоний”даги шеърларнинг матний тадқиқи асосида шоир
лирик асарларининг аслиятга мувофиқ матни тикланди;
- “Миллий ашулалар учун миллий шеърлар” мажмуасига кирган
ижтимоий-сиѐсий мавзудаги шеърлар аслият ва нашр нусхаларининг қиѐсий
таҳлили натижасида улардаги матний тафовутлар аниқланиб, назарий
умумлашмалар чиқарилди.
Амалий аҳамияти:
Тадқиқот натижаларидан олий ва ўрта махсус
таълим муассасалари, хусусан, филология факультетларида “Миллий
уйғониш даври ўзбек адабиѐти”, “Ўзбек адабиѐти” фанларидан дарс
машғулотлари ўтишда, “Матншунослик”, “Адабий манбашунослик ва
матншунослик тарихи”, “Ўзбек ѐзма матнининг тараққиѐт босқичлари”
сингари фанлар бўйича бакалавриат ва магистратура босқичлари учун ўқув
қўлланмалари, услубий кўрсатмалар тайѐрлашда фойдаланиш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
Тадқиқот
натижалари бўйича илмий маърузалар қилинган ва 10 та илмий мақола чоп
этилган.
Қўлланиш(фойдаланиш)
соҳаси:
Адабиѐтшунослик,
адабий
манбашунослик ва матншунослик.
24
РЕЗЮМЕ
диссертации Амонова Шермухаммада Нормуротовича по теме
«Источники, текстовое исследование поэзии Хамзы» на соискание
ученой степени кандидата филологических наук по специальности
10.01.11. – Литературное источниковедение и текстология
Ключевые слова:
Хамза, поэзия, Девони Нихоний, национальные
стихи для национальных песен, тенденция, источник, источниковедение,
текст, правка текста, история текста, текстология, текстовое исследование,
рукопись, автограф.
Объекты исследования:
Архив Хамзы, храняющийся в
государственном Литературном музее имени Алишера Навои АН Руз,
рукописи произведений поэта, хранящиеся в фондах Института
Востоковедения имени Абу Рейхана Беруни и Литературного музея имени
Гафура Гуляма в Коканде.
Цель исследования:
сравнительно-текстологический анализ рукописи
сборников «Девони Нихоний» и «Национальные стихи для национальных
песен»,теоретико-методологических проблем изучения поэзии Хамзы.
Методы исследования
: историко-сравнительный анализ.
Полученные результаты и их научная новизна
:
- впервые в качестве отдельного объекта исследования изучена
проблема источников и текстологическое изыскания поэзии Хамзы;
- на основе анализа исследований по поэтическому наследию Хамзы
определены теоретико-методологические принципы изучения его поэзии;
-на основе текстологического анализа стихов в сборнике «Девони
Нихоний» восстановлены тексты лирических произведений в соответствии с
их оригиналами;
- на основе сравнительного анализа оригиналов стихов социально-
политической направленности, вошедших в сборник «Национальные стихи
для национальных песен», с их изданными версиями, выявлены текстовые
различия в них, а также сделаны соответствующие теоретические
обобщения;
Практическая значимость:
результаты исследования могут быть
использованы
в структуре высшего и средне-специального образования, в
ходе проведения лекционных и практических занятий по курсам «Узбекская
литература периода национального Возрождения», «Узбекская литература»,
«Текстология», «История литературного источниковедения и текстологии»,
«Этапы развития узбекского письменного текста», читаемым в бакалаврияте
и магистратуры на факультетах узбекской филологии, а также при
подготовке соответствующих учебных пособий, методических указаний.
Степень внедренности и экономическая эффективность
: результаты
исследования опубликованы в 10 научных статьях, научных докладах
соискателя на научно-практических и научно-теоретических конференциях.
Сфера
использования:
литературоведение,
литературное
источниковедение и текстология.
25
R E S U M E
of the thesis of Amonov Shermukhammad Normurotovich on theme “Sources
of Khamza’s poetry, its textual analysis” for Candidate’s degree of
philological science according to specialization 10.01.11 – Literary source
study and textual study
Key words:
Khamza, poetry, Devony Nikhoniy, ethnic poems for ethnic
songs, principle, source, source study, text, text editing, text history, textual study,
textual analysis, manuscript, toshbosma (publication by stone)
Reasearch objects:
Khamza’s archive in the State Literature museum
named after Alisher Navoiy on Academy of Science of the Republic of Uzbekistan,
the poet’s manuscripts in fund of the institute of Oriental studies named after Abu
Raykhan Beruniy on Academy of Science of the Republic of Uzbekistan and in
Kakand Literature museum named after Gafur Gulom.
Purpose of work:
Implementation of textual-comparative analysis of the
manuscript “Devony Nikhoniy” and collection “Ethnic poems for ethnic songs”,
and solving theoretical-methodological problems of study of Khamza’s poetry
Method of research:
historical-comparative
Research results and their novelty:
-
The problem of sources of Khamza’s poetry and its textual analysis
is investigated as an object of investigation for the first time;
-
Theoretical-methodological principles of study of Khamza’s poetry
are defined on basis of the analysis of investigations on poet’s
oeuvre;
-
On basis of textual analysis of poems in “Devony Nikhoniy” texts
of lyric works of poet were restored in accordance with the original;
-
As a result of comparative analysis of the original and edited
versions of poems on social-political theme from “Ethnic poems for
ethnic songs” collection there were defined textual differences, and
made theoretical generalizations.
Practical meaning:
the materials of research can be used in higher
educational institutions, especially, in practical lessons on subjects like “Uzbek
literature in the period of National revive”, “Uzbek literature” at philological
faculties, in creation of manuals and tutorials for bachelors and masters on subjects
like “Textual study”, “History of literary source study and textual study”, “Stages
of development of Uzbek written text”.
Results of use:
According to results of
research there were given scientific
lectures and 10 scientific articles were published.
Field of use:
literary criticism, literary source study and textual study.
