Мустақиллик йилларида Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари ўртасидаги маданий алоқалар

Annotasiya

Тадқиқот объекти: 1991-2007 йилларда Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасидаги маданий ҳамкорлик.
Ишнинг мақсади: янги манбалар таҳлили асосида Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон билан маданий ҳамкорлиги ривожланишининг муҳим тенденциялари фаолиятида қўлланилган шакл ва усулларни комплекс тахдил қилиш.
Тадқиқот усуллари: тарихий, тизимли, қиёсий, статистик таҳлил ва бошқалар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: диссертацияда илк бор архив хужжатлари асосида Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон билан маданий ҳамкорлиги (1991-2007 йй.) комплекс ўрганилди. Тадқиқотнинг илмий янгилиги шундаки, диссертацияда келтирилган манбаларнинг кўпчилиги илмий муомалага биринчи бор киритилди.
Амалий ахамияти: диссертацияда келтирилган маълумотлар, чиқарилган илмий хулосалар мамлакатимизнинг ташқи сиёсати ва халқаро ҳамкорлиги масалаларида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга хизмат килади.
Татбиқ этилиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотнинг асосий натижалари ва гоялари диссертант томонидан чоп этилган 5 та илмий мақола ва 8 та илмий конференциялар тезисида ўз аксини топган.
Қўлланиш сохаси: илмий тадкикот ишларида, таълим сохаси, хусусан Ўзбекистоннинг энг янги тарихидан дарслик ва ўкув қўлланмалар тайёрлаш жараёнида фойдаланиш мумкин.

Manba turi: Tezislar
Yildan beri qamrab olingan yillar 1992
inLibrary
Google Scholar
Chiqarish:
CC BY f
1-31
47

Кўчирилди

Кўчирилганлиги хақида маълумот йук.
Ulashish
Низомов, Х. (2023). Мустақиллик йилларида Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари ўртасидаги маданий алоқалар . Avtoreferat Katalogi, 1(1), 1–31. Retrieved from https://www.inlibrary.uz/index.php/autoabstract/article/view/37323
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Annotasiya

Тадқиқот объекти: 1991-2007 йилларда Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасидаги маданий ҳамкорлик.
Ишнинг мақсади: янги манбалар таҳлили асосида Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон билан маданий ҳамкорлиги ривожланишининг муҳим тенденциялари фаолиятида қўлланилган шакл ва усулларни комплекс тахдил қилиш.
Тадқиқот усуллари: тарихий, тизимли, қиёсий, статистик таҳлил ва бошқалар.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: диссертацияда илк бор архив хужжатлари асосида Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон билан маданий ҳамкорлиги (1991-2007 йй.) комплекс ўрганилди. Тадқиқотнинг илмий янгилиги шундаки, диссертацияда келтирилган манбаларнинг кўпчилиги илмий муомалага биринчи бор киритилди.
Амалий ахамияти: диссертацияда келтирилган маълумотлар, чиқарилган илмий хулосалар мамлакатимизнинг ташқи сиёсати ва халқаро ҳамкорлиги масалаларида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантиришга хизмат килади.
Татбиқ этилиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: тадқиқотнинг асосий натижалари ва гоялари диссертант томонидан чоп этилган 5 та илмий мақола ва 8 та илмий конференциялар тезисида ўз аксини топган.
Қўлланиш сохаси: илмий тадкикот ишларида, таълим сохаси, хусусан Ўзбекистоннинг энг янги тарихидан дарслик ва ўкув қўлланмалар тайёрлаш жараёнида фойдаланиш мумкин.


background image

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ




Қўлёзма ҳуқуқида

УДК 008(575.1:575.3)

Низомов Хайриддин

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон ва Тожикистон

Республикалари ўртасидаги маданий алоқалар

(1991 – 2007 йиллар)

07.00.01 – Ўзбекистон тарихи



Тарих фанлари номзоди илмий даражасини

олиш учун тақдим этилган диссертация

А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И

Тошкент – 2010


background image

2

Диссертация иши Қарши давлат университетининг “Ўзбекистон тарихи”

кафедрасида бажарилган.



Илмий раҳбар:

тарих фанлари доктори

Чориев Аҳмаджон Ҳуваевич

Расмий оппонентлар:

тарих фанлари доктори

Қирғизбоев Абдуғоффор Каримжанович


тарих фанлари номзоди

Матхолиқов Қаҳрамон Абдуқодирович

Етакчи ташкилот:

Тошкент давлат шарқшунослик институти





Ҳимоя 2010 йил_______ойининг_______куни соат____да Мирзо Улуғбек

номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги 07.00.01 –
“Ўзбекистон тарихи” ихтисослиги бўйича тарих фанлари номзоди илмий
даражасини олиш учун К.067.02.12 рақамли Ихтисослашган кенгаш
мажлисида бўлади. Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчаси,
ЎзМУ. e-mail:

kengash@nuu.uz

.



Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий

университети илмий кутубхонасида танишиш мумкин (100174, Тошкент
шаҳри, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ).



Автореферат 2010 йил____________ойининг________куни тарқатилди.







Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби т.ф.н., доц. А.А. Одилов


background image

3

I.

ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ


Мавзунинг долзарблиги.

Ўзбекистон мустақилликка эришгач,

ижтимоий фанлар, шу жумладан тарих фани олдига мамлакат ва халқнинг
миллий манфаатларига жавоб бера оладиган ташқи алоқалар олиб бориш
билан боғлиқ муҳим назарий муаммолар қўйилди. Ўзбекистоннинг барча
тинчликсевар мамлакатлар, аввало, Марказий Осиё давлатлари, хусусан,
Тожикистон Республикаси билан сиёсий, иқтисодий, ижтимоий соҳалар
сингари маданий алоқа ва ҳамкорликлар ҳам ана шундай муаммолар
доирасига киради.

Халқлар тараққиётида маданият ҳар вақт муҳим аҳамият касб этиб

келган, зеро маданият кишиларда юксак маънавий сифатларни
шакллантириб, ўзида миллий хосликни мужассам этади, халқларни бир-
бирига яқинлаштиради. Қардош халқлар маданий алоқаларининг
ривожланиши мустақилликнинг бардавомлигини таъминлашда, миллий
маданиятларни тараққий эттиришда, минтақа халқлари биродарлигини
мустаҳкамлашда катта ўрин тутади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов таъкидлаганидек:

“Маданиятимиз, умуман, халқларимиз ўртасида асрлар бўйи ўзаро ижодий
мусобақа, бир-бирига устоз, бир-бирига шогирд бўлиш тамойили ҳукм
сурган ва айни шу нарса икки халқ тараққиёти учун муҳим замин яратган,
икки халқ бу омилдан баробар озиқланган”

1

. Дарҳақиқат, минг йиллар

давомида биргаликда кечирган ҳаёт бу иккала халқни, уларнинг урф-
одатлари, тили ва маданиятини шу қадар яқинлаштириб юборганки, бу ҳол
ўзбек билан тожик икки тилда сўзлашадиган бир халқдир дейишга олиб
келади.

Марказий

Осиёда

интеграция

жараёнларини

ривожлантириш

зарурлигини Тожикистон Республикаси Президенти И. Раҳмонов ҳам бир
неча бор таъкидлаган: “Биз, сиёсатчилар, фақат сўзда эмас, балки амалда ҳам
иқтисодий, маданий ва илмий алоқаларни ривожлантиришни, табиий
ресурслардан, сув, газ, электр энергиясидан самарали фойдаланишни,
маҳсулотлар, маблағларнинг ҳеч бир тўсиқсиз эркин ҳаракатланишини,
мамлакатларимиз ўртасида эркин борди-келдиларни таъминлашимиз
лозим”

2

.

Бугунги кунда ҳар икки мамлакат ўз мустақиллигини мустаҳкамлаш

сари интилиб, жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнини белгилаш учун ҳаракат қилар
экан, ҳар икки мамлакатнинг умумий ривожланишига ушбу мамлакатлардан
ҳар бири қўшаётган ҳиссани, қолдирилган бой меросини аниқлаш ғоят
муҳим. Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов
қайд этганидек: “Тарихдан маълумки, Ўрта Осиё ҳудудида аҳоли азалдан
водийларда, катта сув манбалари – дарё ва анҳор бўйида яшаб келади.

1

Каримов И.А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. 8 – жилд. – Тошкент:

Ўзбекистон, 2000. – Б. 516.

2

Центральная Азия в ХХI веке: сотрудничество, партнёрство и диалог // Материалы международной

конференции ( 13-15 мая 2003 г. Ташкент). – Ташкент: Шарқ. – Б. 145.


background image

4

Атрофи чўл ва шаҳарлар билан ўралган, табиати, иқлими ғоят мураккаб
бўлган минтақа шароитининг ўзи ана шу элат ва миллатларнинг минг йиллар
давомида бир-бирига мослашиб, яқин елкадош бўлиб, бир-бирининг оғирини
енгил қилиб яшашини тақозо этиб келади”

1

.

Бинобарин, ҳозирги босқичда Ўзбекистон ва Тожикистон мамлакатлари

халқлари

ўртасидаги

алоқаларни,

хусусан,

маданият

соҳасидаги

ҳамкорликларни илмий тадқиқ этиш давр талаби бўлиб, муаммонинг
долзарблиги қуйидаги жиҳатлар билан изоҳланади:

Биринчидан,

ўзбек ва тожик халқлари алоқалари ва ҳамкорлиги,

қардошлиги ва дўстлиги, ёру биродарлигининг тарихий илдизлари
қадимийдир. Бошқача айтганда, “... умумий маданий, тарихий ва
антропологик илдизларимиз бизни тожик халқи билан туташтиради”

2

.

Дарҳақиқат, ўзбек ва тожик халқларининг яшаш шароити, урф-одатлари,
турмуш тарзи бир-бирига ниҳоятда яқин.

Ўзбек ва тожик халқларининг тарихий ҳамкорлиги ва алоқалари қадим-

қадимдан қолган мерос бўлиб, бугунги қардошлик ва дўстлик
муносабатларининг моҳияти, ривожланиши ва мустаҳкамланишини
англашда ниҳоятда салмоқлидир.

Иккинчидан,

маълумки, дунёдаги ҳеч бир мамлакат, давлат ва унинг

халқи бошқа мамлакат, давлат ва уларнинг халқлари билан алоқа
боғламасдан якка ҳолда ҳаёт кечира олмайди. Мустақилликнинг дастлабки
йиллариданоқ иккала давлат – Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида икки
томонлама ва кўп томонлама, асосан минтақа ва МДҲ доирасида ҳамкорлик
давом эта бошлади. Икки мамлакат мустақилликка эришганидан бери улар
ўртасида 120 дан зиёд шартнома имзоланди

3

. Буларнинг ҳаммаси

мустақиллик даврида Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари ўртасида
алоқа ва ҳамкорликларнинг тамомила янги асосда, баъзи бир қийинчиликлар
билан ҳамда уларни бартараф этиш асосида йўлга қўйила бошлаганидан
далолат беради.

Учинчидан,

Ўзбекистон билан Тожикистон Республикаларининг янги

даврдаги

алоқаларини

янада

мустаҳкамлашга,

кенгайтириш

ва

чуқурлаштиришга, дўстлик ва биродарлик жараёнларига рахна соладиган
ички ва ташқи омиллар ҳам мавжуд. Бироқ, бу икки халқ ўртасидаги катта
хайрхоҳлик алоқалар карвони ўз йўлида бораётгани аниқ. Ва ниҳоят, ўзбек ва
тожик халқлари орасидаги муносабатларда, муайян муаммолар ҳам мавжуд.
Бир-биридан миннатдор бўлган бу халқлар ўртасидаги алоқаларни янги давр
ва янги босқичларда ўрганиш, таҳлил этиш ва керакли фикр ва хулосаларни
бериш бугунги кунда ўта муҳим аҳамият касб этмоқда.

Юқорида таъкидланганларнинг ҳаммаси ҳозирги босқичда Ўзбекистон

ва Тожикистон Республикалари ҳамда халқлари ўртасидаги алоқалар ва

1

Каримов И. А. Юксак маънавият – енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – Б. 9.

2

Каримов И. А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. 8 – жилд. – Тошкент:

Ўзбекистон, 2000. – Б. 516.

3

Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти: халқаро муносабатлар ва ташқи алоқаларни ташкил қилиш. – Тошкент:

Ғафур Ғулом номидаги нашриёт, 2008. – Б. 214.


background image

5

ҳамкорликлар муаммосини илмий тадқиқ этишнинг долзарблигини
исботлайди.

Тадқиқотнинг даврий чегараси.

Ўзбекистоннинг мустақил республика

– миллий давлат мақомига эришишини унинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий,
маданий тараққиётида туб бурилишлар билан бирга ёш давлатнинг жаҳон
ҳамжамиятида ўзига муносиб ўрин олиш ва дунёдаги барча мамлакатлар, энг
аввало, Марказий Осиёдаги қўшни давлатлар, хусусан Тожикистон
Республикаси билан истиқлол асосларида алоқа ва ҳамкорликлар ўрнатишда
янги саҳифалар очди. Мустақиллик даврида Ўзбекистон Республикаси жаҳон
ҳамжамияти, айниқса Марказий Осиё давлатлари сингари Тожикистон
Республикаси билан ҳам кенг ва чуқур алоқа ва ҳамкорликлар олиб бораётган
давлат бўлиб қолди. Шунга кўра мустақиллик даври – 1991-2007 йиллар
тадқиқотнинг даврий чегараси қилиб олинди.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.

Ўзбекистон ва Тожикистон

Республикалари ўртасидаги

маданий алоқа ва ҳамкорликларнинг

долзарблиги

кўплаб

ижтимоий-гуманитар

соҳа

олимлари

ва

тадқиқотчиларининг диққат-эътиборини жалб қилиб келган ва ҳозиргача
жалб қилиб келмоқда. Ушбу муаммо бўйича бир қатор илмий
монографиялар, китоблар, рисолалар, мақолалар ва диссертациялар шаклида
тадқиқотлар олиб борилган бўлиб, уларни мавзуга алоқадорлик даражасига
кўра учта асосий гуруҳга бўлиш мумкин.

Илмий адабиётларнинг

биринчи гуруҳи

ни шу иккала мамлакатнинг бир

қатор ижтимоий соҳа олимларининг Ўзбекистон ва Тожикистон
Республикалари ўртасидаги шўролар давридаги муносабатларининг айрим
қирралари ўз аксини топган тадқиқотлари, монографиялари, китоблари,
рисолалари ва мақолалари ташкил қилган

1

. Бироқ бу даврдаги тадқиқотлар ва

адабиётларнинг умумий руҳи марксистик ва синфийлик ғоялари билан
суғорилгани боис, баъзи маълум факт ва далиллардан ташқари бирор-бир
янги маълумот бермагани боис уларга алоҳида тўхталмадик.

Иккинчи

гуруҳ

ни мустақиллик йилларида Ўзбекистон ва Тожикистон

Республикалари ўртасидаги муносабатларнинг айрим жиҳатлари Марказий
Осиё, хусусан Тожикистоннинг янги шароитдаги тараққиётига бағишланган
илмий адабиётлар, мақолалар, монографиялар, илмий анжуманлар

1

Бақоев М. Улуғ Ватан урушидан кейинги давр (1945-1970) ўзбек ва тожик адабий алоқалари (поэзия

материаллари асосида). Филол. фан. ном. дис. – Тошкент, 1975.; Ташпулатов Н. Экономические и
культурные связи узбекского и таджикского народов в период советской автономии Таджикистана (1924-
1929 гг.). Дис. … канд. ист. наук. – Ташкент, 1975.; Нуриддинов Х. Культурное сотрудничество
Таджикистана с республиками Средней Азии (1972-1982 гг.).: Дис. …канд. ист. наук. – Фрунзе, 1988.;
Зунунова Г.Ш. Экономическое и культурное сотрудничество Узбекистана и Таджикистана (1976 – 1985 гг.).
Дис. … канд. ист. наук. – Ташкент, 1991.; Таджибаев Н. Экономическое и культурное сотрудничество
народов Узбекистана и Таджикистана на современном этапе (1966 – 1975 гг.).: Автореф. дис. … канд. ист.
наук. – Ташкент, 1976.; Ўша муаллиф. На веки вместе. – Ташкент, 1989.; Ўша муаллиф. Братское
содружество тружеников промышленности Узбекистана и Таджикистана на современном этапе. – //
Обшественные науки в Узбекистане, 1976. – №1.; Ўша муаллиф. Ҳамкорлик самараси. – // Фан ва турмуш,
1974. – №5.; Ўша муаллиф. Дружба и сотрудничество. – // Корреспондент, 1974. – №2 ва б.


background image

6

материаллари, шунингдек докторлик ва номзодлик диссертациялари ташкил
этади

1

.

Булар орасида, айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти

ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясининг “Раҳбаршунослик
ва бошқарув фанлари” рукнида нашр этилган “Ўзбекистон ва жаҳон
ҳамжамияти: халқаро муносабатлар ва ташқи алоқаларни ташкил қилиш”
китобини алоҳида қайд этиш лозим

2

. Унда Ўзбекистон Республикасининг

жаҳон ҳамжамиятига интеграллашуви, бу жараёнларнинг сиёсий, ҳуқуқий,
иқтисодий ва ижтимоий масалалари, республиканинг ташқи сиёсати, халқаро
ҳуқуқий ва иқтисодий йўналишларда эришилган ютуқлар таҳлил қилиниши
билан бирга Ўзбекистон ва Марказий Осиё, жумладан Ўзбекистон ва
Тожикистон муносабатлари кўриб ўтилган ва умумлаштирилган. Хусусан,
мазкур китобнинг “Ўзбекистон ва Тожикистон” (213-216-бетлар) бўлимида
шундай қайд этилади: “Ҳар икки давлат ташқи сиёсатда халқаро ҳуқуқнинг
умумэътироф этилган томойилларига асосланади, бир-бирининг ҳудудий

1

Касымов А., Васькин И. Основные направления внешней политики Республики Узбекистан. – Ташкент:

Узбекистан, 1994. – 112 с.; Ата-Мирзаев О., Гентшке В., Муртазаева Р. Межнациональная толерантность в
Узбекистане: история и современность. – Ташкент: Университет, 2004. – 184 с.; Бобожонова Д.
Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар тарихидан. – Тошкент: Университет, 1998. – 103 б.; Азимова Д.
Марказий Осиё: миллий ва умуминсоний маданиятлар равнақи // Фан ва турмуш, 1997. – №4. – Б. 8-9.;
Тўйчиева Ш. Марказий Осиё узра Ўзбекистон // Фан ва турмуш, 1997. – №4. – Б. 26.; Муминов А.Г.
Национальная политика независимого Узбекистана и пути её реализации в духовно-культурной сфере.
Автореф. дис... канд. полит. наук. – Ташкент, 1999.; Курбанов А.Д. Сотрудничество Таджикистана и
Узбекистана в подготовке кадров в 20-30-е годы. Автореф. дис. …канд. ист. наук. – Худжанд, 1997.; Набиев
М.С. Сотрудничество и роль общественно-политических деятелей и интеллигенции Таджикистана в
развитие науки и культуры Узбекистана в предвоенные годы (1917-1941 гг.). Автореф. дис. … канд. ист.
наук. – Худжанд, 2004. – С. 22.; Иброҳимов А. Марказий Осиё ҳамкорлигининг маънавий асослари. –
Тошкент: Маънавият, 2002. – 145 б.; Сафоев С. Марказий Осиёда геосиёсат. – Тошкент, 2005. – Б. 37-38.;
Талипов Ф. Большая стратегия Ўзбекистана в условиях геополитической и идеологической трансформации
Центральной Азии. – Ташкент: Фан, 2005. – С. 59-156.;

Центральная Азия в ХХI век: сотрудничество,

партнёрство и диалог. // Материалы международной конференции. (13 – 15 мая 2003 года, Ташкент) –
Тошкент: Шарқ, 2004.; Кўчаров Ч.Ш. Марказий Осиё минтақавий интеграцион жараёни муаммолари.
Сиёсий фан. док. дис. ... автореф. – Тошкент, 2008. – 46 б.; Ўша муаллиф: Марказий Осиё минтақавий
интеграцияси // Жамият ва бошқарув. – Тошкент, 2008. – №2. – Б. 22-25.; Ўша муаллиф: Марказий Осиё
минтақавий интеграцияси субъектлари ва геоиқтисодий жараёнлар. // “Ўзбекистон ташқи сиёсатининг
устувор йўналишлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция материаллари (20 декабр 2006
йил). – Тошкент, 2007. – Б. 122-125.; Мачин Г. Узбекистан – Таджикистан: равноправное сотрудничество.
Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар: тарих ва ҳозирги замон. (Илмий-амалий анжуман материаллари).
– Тошкент, 2003. – Б. 303-306.; Бердишукуров А.А. Зиёлиларнинг демократик жамият қуриш жараёнида
фуқаролар сиёсий маданиятини ўстиришдаги роли (Тожикистон ва Ўзбекистон Республикалари
материаллари асосида). Фалсафа фан. номз. дис. ... автореф. – Тошкент: ЎзМУ, 1999. – 18 б.; Зиямов Н. Роль
Узбекистана в развитии межгосударственного экономического и культурного сотрудничества стран
Центральной Азии (1991-2001 гг.). Дис. … канд. ист. наук. – Ташкент: НУУ, 2002. – 171 с.; Ўша муаллиф.
Некоторые аспекты культурного сотрудничества стран Центральной Азии // Ўзбекистон тарихи, 2002. – №4.
– Б. 69-71.; Маманазаров Н.А. Тожикистоннинг мустақиллик шароитида қишлоқнинг ижтимоий
янгиланишида қишлоқ зиёлиларининг ўрни ва роли. Фалсафа фан. ном. дис. – Тошкент, 1995. – 133 б.;
Бабаев И.И. Физическая культура и спорт в годы независимости Республики Таджикистан (1991-2004 гг.).
Автореф. дис. ... канд. ист. наук. – Душанбе, 2005. – 25 с.; Болтазода С.С. Марказий Осиё маданиятида урма
чолғулар (ўзбек ва тожик анъаналари мисолида). Санъат. фан. ном. дис. … автореф. – Тошкент, 2005. – 17 б.;
Исломов Б. Марказий Осиё мустақил давлатлари: трансформация ва жаҳон. Тарих. фан. ном. дис. …
автореф. – Тошкент, 2002. – 28 б.; Шарапова С.Ш. Основные проблемы становления и развития внешней
политики Республики Узбекистан. Автореф. дис. … канд. полит. наук. – Ташкент, 1997. – 27 с.; Махкамова
Д.А. Узбекистан в системе международных культурных связей (особенности и закономерности
исторического развития). Автореф. дис. ... канд. ист. наук. – Ташкент, 2005. – 24 с.

2

Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти: халқаро муносабатлар ва ташқи алоқаларни ташкил қилиш. – Тошкент,

2008. – 213 б.


background image

7

яхлитлиги ва суверенитетини ҳурмат қилишини таъкидлайди, тарихан
шаклланган чегараларни тан олади, минтақада тинчлик ва барқарорликни
мустаҳкамлаш борасида ҳамкорлик қилиб келади”

1

. Шундан келиб чиқиб

мазкур китобнинг Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларига бағишланган
тўрт бетлик саҳифаларида, асосан, иккала республиканинг сиёсий-ижтимоий,
иқтисодий-савдо алоқалари ҳамда хўжалик алоқаларига доир икки-
томонлама алоқалар ва ҳамкорликларни ўрнатишга оид материаллар ва
мисоллар келтирилган. Худди шунингдек, унда икки давлат ўртасида таълим
ҳамда теледастурларни намойиш этиш соҳаларида ҳамкорлик бўйича битим
имзоланганлиги бир-икки жумла билан қайд этилган, холос. Бироқ мазкур
китобда мустақиллик даврида Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари
ўртасидаги маданий соҳадаги алоқа ва ҳамкорликлар тўла ва муҳим
қирралари бўйича таҳлил этилмаган.

Тадқиқотчи А. Иброҳимовнинг “Марказий Осиё ҳамкорлигининг

маънавий асослари” китоби Марказий Осиё минтақаси халқлари
ҳамкорликларини Ўзбекистон давлатининг келажакка йўналтирилган
ижтимоий-маданий

соҳалардаги

алоқалари

мисолида

ўрганишга

бағишланган. Бинобарин, ушбу китоб Ўзбекистоннинг Марказий Осиё
давлатлари ва халқлари билан ҳамкорлик муносабатларининг ҳозирги
кундаги моҳияти ва аҳамиятини тушунишда ниҳоятда салмоқлидир. Лекин,
мазкур китобда Марказий Осиё давлатлари ҳамкорлигининг маънавий
асослари умумий тадқиқ қилиниб, улар орасидаги, хусусан, Ўзбекистон ва
Тожикистон ўртасидаги муносабатлар конкрет ўрганилмаган

2

.

Э. Нуриддиновнинг “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий

фаолияти: асослари ва устувор йўналишлари” номли мақоласида
мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг МДҲ, айниқса Марказий Осиё
минтақаси мамлакатлари билан иқтисодий алоқаларининг ривожланиш,
кенгайиш муносабатлари ёритилган. Лекин мақолада Ўзбекистоннинг
Тожикистон билан алоқа ва ҳамкорликлари деярли қамраб олинмаган

3

.

Н. Зиёмовнинг “Некоторые аспекты культурного сотрудничества стран

Центральной

Азии”

мақоласида

Марказий

Осиё

давлатларининг

мустақилликка эришганларидан кейинги даврдаги ҳамкорлиги, бу
ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, шакллари ва моҳияти ўз аксини топган.
Жумладан, минтақа мамлакатларида республикалар кунлари ўтказилиши,
жойларда маданий алоқалар амалга оширилиши кўрсатилган. Мазкур
изланишда Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги Қозоғистон, Қирғизистон,
Туркманистон Республикалари билан маданий алоқаларига кўпроқ эътибор
берилгани ҳолда, Тожикистон билан бундай ҳамкорликларга фақат бир-икки
жумла бағишланиб, айрим жузъий фактлар келтирилган холос

4

.

1

Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти: халқаро муносабатлар ва ташқи алоқаларни ташкил қилиш. – Б. 213.

2

Батафсил қаранг: А. Иброҳимов. Марказий Осиё ҳамкорлигининг маънавий асослари. – Тошкент:

Маънавият, 2002. – Б. 3-143.

3

Қаранг: Нуриддинов Э. Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолияти: асослари ва устувор

йўналишлари // Ўзбекистон тарихи. 2000. – №4. – Б. 27-37.

4

Зиямов Н. Некоторые аспекты культурного сотрудничества стран Центральной Азии // Ўзбекистон тарихи.

2002. – №4. – Б. 69 – 73.


background image

8

А.Қ. Қирғизбоевнинг илмий изланишлари

1

асосан Ўзбекистон

Республикасининг Осиё қитъасидаги мамлакатлар билан алоқалари ва
уларнинг

ривожланишига

бағишланган.

Жумладан,

“Ўзбекистон

Республикасининг Осиё мамлакатлари билан халқаро ҳамкорлиги” номли
монографиясида муаллиф ушбу минтақа халқлари ўртасидаги ўзаро
ҳамкорликнинг тарихий илдизларини, мустақил Ўзбекистоннинг Осиё
мамлакатлари билан иқтисодий ва маданий алоқаларининг ҳозирги ҳолати
ҳамда истиқболларини батафсил илмий таҳлил этган. Ушбу монографияда
фақат Ўзбекистоннинг Осиё қитъасидаги айрим йирик давлатлар билан ўзаро
фойдали ва тенг ҳуқуқли алоқаларининг шаклланиши ва ривожланишигина
ўрганилган

ҳамда

умумлаштирилган.

Аммо,

муаллиф

асарида

Ўзбекистоннинг Жануби-Шарқий Осиёдаги давлатлар, хусусан, Тожикистон
Республикаси билан олиб бораётган икки томонлама ва кўп томонлама
ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор берилмаган.

Ч.Ш. Кўчаровнинг

“Маразий

Осиё

минтақавий

интеграцион

жараёнининг айрим муаммолари” мавзусидаги диссертациясида Марказий
Осиё геосиёсий ҳолатини ўрганиш, минтақа интеграцион жараёни
муаммоларини аниқлаш, шунингдек Ўзбекистон геосиёсий салоҳиятидан
келиб чиққан ҳолда унинг минтақа интеграциялашув жараёнидаги мавқеини
таҳлил қилиш, минтақада эркин иқтисодий ҳудуд ташкил этиш ва уларнинг
ҳамкорлик алоқаларини интенсив тараққиёт йўлига олиб чиқиш масалалари,
минтақавий интеграциялашувнинг асосий йўналиш ва мезонларини аниқлаш,
уни жадал суръатлар билан амалга ошириш омилларини илмий асослаш
асосий мақсад қилиб қўйилган

2

. Лекин муаллиф ушбу изланишда Ўзбекистон

ва Тожикистон, айниқса иккала мамлакатнинг маданий алоқа ва
ҳамкорликларига деярли эътибор қаратмаган.

Тадқиқот мавзуи бўйича кейинги йилларда ҳимоя қилинган С.М.

Атаджанованинг “Научно-техническое и культурное сотрудничество
Республики Узбекистан с Казахстаном и Кыргызстаном (1991-2001 гг.)”

3

ва

Ф.У. Ўсаровнинг “Ўзбекистон Республикаси ва Жануби-Шарқий Осиё
мамлакатлари ўртасида иқтисодий ва маданий соҳалардаги ҳамкорлик
(Малайзия давлати мисолида 1991-2005 йиллар)”

4

номзодлик ишлари умумий

жиҳатдан қизиқиш уйғотса-да, мазкур изланишларда Ўзбекистоннинг
Тожикистон билан маданий алоқалари кўриб чиқилмаган. Ушбу
тадқиқотларда ҳам Ўзбекистон ва Тожикистоннинг мустақиллик давридаги
ижтимоий тараққиёти ҳамда давлатлараро муносабатларига доир фикрлар
илгари сурилиб, маълумотлар келтирилган бўлса-да, иккала республика

1

Қирғизбоев А.К. Ўзбекистон ва жаҳон. – Тошкент, 1997.; Ўша муаллиф: Ўзбекистон – Хитой ҳамкорлик

йўлида // Давлат ва ҳуқуқ. 2002. – №3. – Б. 70-73.; Ўша муаллиф: Ўзбекистон – Япония ўзбек
дипломатиясининг янги босқичи. – Тошкент, 2002. – 46 б.; Ўша муаллиф: Ўзбекистон Республикасининг
Осиё мамлакатлари билан халқаро ҳамкорлиги. – Тошкент: Фан, 2004. – 280 б.

2

Қаранг: Кўчаров Ч.Ш. Маразий Осиё минтақавий интеграцион жараёнининг айрим муаммолари... – Б. 9-10.

3

Атаджанова С.М. Научно-техническое и культурное сотрудничество Республики Узбекистан с

Казахстаном и Кыргызстаном (1991-2001 гг.). Автореф. дис. …канд. ист. наук. – Ташкент: НУУ, 2009. – 30 с.

4

Ўсаров Ф. У. Ўзбекистон Республикаси ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари ўртасида иқтисодий ва

маданий соҳалардаги ҳамкорлик (Малайзия давлати мисолида, 1991-2005 йиллар). Тарих фан. ном. дис.
автореферати. – Тошкент: ЎзМУ, 2010. – 30 б.


background image

9

ўртасида маданий алоқаларни таҳлил этишга бағишланган маълумотлар
деярли учрамайди.

Н.Ш. Зиёмовнинг “Роль Узбекистана в развитии межгосударственного,

экономического и культурного сотрудничества стран Центральной Азии
(1991-2001

гг.)”

1

мавзуидаги диссертация ишида Марказий Осиё

республикалари давлатлараро алоқаларининг шаклланиши ва тараққиёти,
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё республикалари билан ўзаро алоқалари
ҳамда Ўзбекистоннинг минтақа мамлакатлари билан маданият, таълим, фан
ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги фаолияти илмий ўрганилган ва
умумлаштирилган. Мазкур диссертациянинг учинчи бобида мавзуни
ўрганишда Марказий Осиё давлатлари билан бир қаторда Ўзбекистоннинг
Тожикистон Республикаси билан маданий алоқалари, жумладан, халқаро
конференциялар, таълим, фан, соғлиқни сақлаш бўйича баъзи ҳамкорликлари
фактлар ва мисоллар асосида кўрсатиб ўтилган. Шунга қарамасдан мазкур
диссертация ҳам даврий жиҳатдан 1991-2001 йил билан чегараланганлиги
учун мустақиллик даврида Тожикистон ва Ўзбекистон Республикалари
ўртасидаги алоқа ва ҳамкорликларни яхлит ҳолда қамраб ололмаган.
Қолаверса, бу муаммо алоҳида ўрганилмаган ва умумлаштирилмаган.

Учинчи гуруҳ

адабиётлар туркумига хорижий давлатларда чоп этилган

тадқиқотларни киритиш мумкин

2

. Улар, асосан, иккала мамлакатнинг жаҳон

ҳамжамияти давлатлари билан ташқи алоқаларига бағишланган масалалар
кўтарилганлиги билан ҳамда иккала давлатнинг турли соҳалардаги
ҳамкорлигининг умумий таҳлилига бағишланганлиги билан ажралиб туради.

1

Қаранг: Зиёмов Н.Ш. Роль Узбекистана в развитии межгосударственного, экономического и культурного

сотрудничества стран Центральной Азии (1991-2001 гг.). Дис. …канд. ист. наук. – Ташкент, 2002. – С. 133-
149.

2

Султанов Ш. Республика Таджикистан: многовекторная политика // Азия и Африка сегодня, 2006. – №9. –

С. 34-39.; Будкин В. Государства Центральной Азии: дилемма власти // Центральная Азия и Кавказ, 2006. –
№5(47). – С. 115-129.; Курбанов С. Процессы трудовой миграции из Таджикистана и их экономическое
воздействие // Центральная Азия и Кавказ, 2006. – №5(47). – С. 70-80.; Абдулло Р. Таджикистан и
региональная интеграция в Центральной Азии // Центральная Азия и Кавказ, 2007. – №2 (50). – С. 72-78.;
Заурбеков С. Таджикистан: тенденции экономического развития в годы независимости // Центральная Азия
и Кавказ, 2007. – №2 (50). – С. 121-129.; Зиядуллаев Н. Государства Центральной Азии в условиях
глобализации: современные тенденции и перспективы // Центральная Азия и Кавказ, 2006. – №6 (48). – С.
145-154.; Абдрахманов А. Таджикистан: Актуальные тенденции в экономике, внутренней и внешней
политике // Центральная Азия и Кавказ, 2007. – №6(54). – С. 25-41.; Файзуллаев Д. Таджикистан. В
геополитических лабиринтах // Азия и Африка сегодня, 2007. – №8. – С. 26-30.; Примбетов С. Перспективы
интеграции Центральноазиатских государств // Центральная Азия и Кавказ, 2006. – №6(48). – С. 135-145.;
Каххаров Д. Региональное сотрудничество в Центральной Азии: взгляд из Узбекистана // Центральная Азия
и Кавказ, 2007. – №6 (54). – С. 128-135.; Звягельская И. Таджикистан: самый южный и очень важный //
Международные процессы. – Москва, 2006. Т. 4. – №2, май-август. – С. 138-143.; Байкова Е., Мухин В.
Оценка обстановки в Таджикистане // Независимая газета. – Москва, 2006 года, 7 ноября.; Семёнова Е.
Языковая политика в современном Таджикистане // Восток, 2007. – №5. – С. 143-146.; Олимова С.
Таджикистан – Россия: от «развода» к интеграции // Центральная Азия и Кавказ, 2000. – №3 (9).; Neil J.
Malvin. Uzbekistan: transition to authoritorianism on the silk road. – Amsterdam, 2000.; Fuller G. Central Asia: The
New Geopolitics. – Santa Monica. (CA) Rond Corporation, 1992.; Rajam Menon. In the shadow of the Bear.
Sekurity in Post-Soviet Central Asia // International Sekurity. 1995. – №1. – P. 38-42.; Shaumian T. Foreign polisy
Perspektives of the Central Asian States. Post-Soviet Central Asia. – London, 1998.; Winrow G.M. Turkish Polisy
in Central Asia. Post-Soviet Central Asia. US. 1998.; Dudoignon Stephane A. Communal solidarity and social
conflicts in late 20

th

century Central Asia: the case of Tajik civil war. – Tokyo, 1998.;

Irina.

Die zentralasiatischen

GUS-Republiken Kirgistan, Uzbekistan, Turkmenistan, Tadschikistan: Ausgangssituation und Ansatzpunkte fur die
Entwicklungszusammenarbeit: Berichte und Guatachten. Deutschland. – Berlin, 1993.


background image

10

Хуллас, юқорида таҳлил этилган илмий-оммабоп адабиётларда

мустақиллик даврида Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари ўртасидаги
маданий алоқа ва ҳамкорликлар махсус тадқиқ қилинмаган ва у ҳозирги
босқичда алоҳида тадқиқот иши даражасида ўрганилиши ҳамда
умумлаштирилиши лозим бўлган муҳим масалалардан бири эканлиги маълум
бўлади. Зеро, тарих фанлари доктори, проф. Р. Ҳ. Муртазаева қайд этганидек:
“Ҳозирги босқичда маданий алоқалар кенгайиб бораётганлиги сабабли турли
маданиятлар ўзаро ҳамкорлигининг самарадорлиги муаммоси долзарб вазифа
қилиб қўйилмоқда. Ўзаро маданий алоқа ва бу соҳада ҳамжиҳатлик ғоят
мураккаб жараён бўлиб, хилма-хил мантиқий ва маънавий таркибга эгадир,
бу ҳолатни инкор қилиш, кўпинча, мураккаб муаммоларни келтириб
чиқариши мумкин”

1

. Бинобарин, Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистон ва

Тожикистон Республикалари ўртасидаги маданий алоқаларни чуқур ўрганиш
янги жамият қуришда ва уни мустаҳкамлашда, мустақилликни ҳимоя
қилишда, миллий маданиятларни тараққий эттиришда, минтақадаги
халқларнинг дўстлигини ривожлантиришда муҳим рол ўйнайди.

Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан

боғлиқлиги.

Диссертация иши Қарши давлат университети илмий

-

тадқиқот

ишлари режасидан ўрин олган.

Диссертациянинг мақсад ва вазифалари.

Тадқиқ этилаётган

мавзунинг долзарблиги ва муҳимлигидан келиб чиқиб, диссертацияда
мустақиллик даврида Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари ўртасидаги
маданий алоқалар ривожи тарихини илмий асослаб бериш асосий мақсад
қилиб қўйилди.

Мазкур мақсадни амалга ошириш қуйидаги вазифаларни ҳал қилишни

талаб этади:

Ўзбекистон

билан

Тожикистоннинг

маданият

соҳасидаги

алоқаларининг тарихий илдизларини таҳлил этиб, уларнинг мустақиллик
даврида икки давлат маданий алоқалари ривожига таъсирини белгилаш;

– икки давлат ўртасидаги маданий алоқаларнинг ҳуқуқий асосларини

кўриб ўтиш;

– илмий-техникавий ва кенг қамровли маданият соҳасидаги

ҳамкорликларнинг моҳияти ва асосий йўналишларини очиб бериш;

– икки қўшни давлат ўртасидаги маданий алоқалар соҳасидаги

ҳамкорликни янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлашга доир тавсиялар
бериш ҳамда уларнинг қўлланиш соҳаларини кўрсатиш.

Тадқиқотнинг манбавий асослари.

Муаллиф диссертация тадқиқотида

ўз олдига қўйган вазифаларни илмий ҳал этишда Ўзбекистон Республикаси
Марказий давлат архивининг фондларида, шунингдек маданият соҳасига
дахлдор вазирлик, қўмита ва идораларнинг жорий архивларида сақланаётган
материаллар асосий манба бўлиб хизмат қилди. Ўзбекистон Республикаси
Байналмилал миллий-маданий маркази, Тожикистон Республикасининг

1

Муртазаева Р. Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар ва бағрикенглик. – Тошкент: Университет, 2007.

– Б. 4.


background image

11

Ўзбекистондаги элчихонасининг жорий архиви маълумотлари ва
материаллари ҳам жалб қилинди.

Шунингдек оммавий ахборот воситалари ва интернет материаллари,

статистик маълумотлар ҳамда шахсий хотира ва таассуротлар, дала ёзувлари
мавзуни ёритишда ёрдамчи материал бўлиб хизмат қилди.

Тадқиқот объекти.

Мустақиллик даврида Ўзбекистон ва Тожикистон

Республикалари маданий алоқалари ва ҳамкорликларининг ривожланиш
тарихи

тадқиқот

объектини ташкил қилади.

Тадқиқот предмети

. Мустақиллик даврида Ўзбекистон ва Тожикистон

Республикаларининг маданий ҳаёти, маданий алоқалар, сиёсий ва иқтисодий
ҳамкорлик, ривожланиш тарихи, ички ва ташқи омиллари, миллий мерос ва
қадриятлар, миллий-маданий марказлар, илм-фан ва таълим тадқиқот

предметини ташкил этади.

Диссертациянинг назарий ва услубий асослари

ни тарихий-қиёсий

ҳамда умумлаштирма таҳлиллар асосида хулосалар бериш, холислик,
илмийлик, тарихий ёндашув, тизимлаштириш, ворисийлик, статистик ва
цивилизацион ёндашув ташкил қилади. Ўзбекистон ва Тожикистон
Республикаларининг давлат мустақилликлари тўғрисидаги ҳужжатлари,
Конституциялари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонун
ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримовнинг
мустақиллик, демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуриш
шароитида давлат ташқи сиёсатининг асосий тамойиллари, бошқа
мамлакатлар билан илмий-техникавий ва маданий ҳамкорликларнинг
устувор йўналишлари белгилаб берилган асарлари ҳамда таниқли
олимларнинг ишларида қўлланилган илмий услублар ташкил қилади.

Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:

– биринчидан, Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари ҳамкорликларининг

тарихий илдизлари узоқ қадимга бориб тақалиши, тили бошқа бўлса-да, икки
қардош халқларнинг муштарак жиҳатлари янги мустақиллик шароитида
сифатан янги босқичларга кўтарилди;

– иккинчидан, Ўзбекистон ва Тожикистон халқларининг маданият

соҳасидаги ҳамкорликларининг мустақиллик давридаги ўзига хос
хусусиятлари, мавжуд баъзи муаммолар ва уларнинг ечимлари таҳлил
этилди;

– учинчидан, икки биродар халқ ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш

омиллари ва асосий тамойиллари кўрсатилди;

– тўртинчидан, Ўзбекистон ва Тожикистон халқларининг маданият

соҳасида жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнини эгаллаш учун саъй-ҳаракатлари
тадқиқ этилди;

– бешинчидан, мустақиллик даврида “Тожик” ва “Байналмилал”,

“Ориёно” миллий-маданий марказларининг ўзбек ва тожик халқлари
ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришдаги роли таҳлил этилди ва
ҳамкорликнинг янги қирралари борасида таклиф ва тавсиялар берилди.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги.

Ишда мустақиллик даврида

Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари маданий алоқаларининг


background image

12

ривожланиш тарихи илк бор алоҳида тадқиқот сифатида ўрганилди. Ушбу
тадқиқотни амалга ошириш жараёнида қуйидаги илмий янгиликлар қўлга
киритилди:

– Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари халқлари ўртасидаги

маданий алоқаларнинг тарихий илдизлари ва замонавий омиллари, асосий
тамойиллари ва устувор йўналишлари ҳамда уларнинг аҳамияти, турли
сабабларга кўра юзага келган баъзи муаммолар манбалар ва ҳужжатлар
асосида ёритиб берилди.

– Мустақиллик даврида Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари

халқлари ўртасида маданий алоқа ва ҳамкорликлар акс этган маълумотлар
илк бор илмий муомалага киритилди.

– Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари халқлари ўртасидаги

мустақиллик даври таълим, илм-фан, ахборот воситалари, маърифий ишлар,
спорт, миллий қадриятлар соҳаларидаги алоқа ва ҳамкорликлар янги архив ва
фактик материаллар асосида ўрганилди.

– Мустақиллик даврида Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари

халқларининг адабиёт ва адабиётшунослик, нашриёт, театр, мусиқа, тасвирий
ва кино санъати соҳаларидаги алоқа ва ҳамкорликлари илмий ёритилди.

– Ўзбекистон ва Тожикистон халқларининг мустақиллик давридаги

қардошлик муносабатларида Республика “Байналмилал”, “Тожик” ва
“Ориёно” миллий-маданий марказлари фаолиятлари таҳлил этилди.

Диссертация натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.

Диссертация натижаларидан Ўзбекистон Республикасининг мустақиллик
давридаги тарихини ҳамда ҳар икки мамлакат ўртасидаги истиқлол
йилларидаги маданий алоқалар ривожланишини ўрганишда Ўзбекистон ва
Марказий Осиё тарихи бўйича олий ва ўрта махсус ўқув юртлари ҳамда
умумтаълим мактаблари учун ўқув қўлланмалари яратишда фойдаланиш
мумкин. Шунингдек, қўлга киритилган маълумотлар иккала республика
халқлари маданий меросини ўрганиш ва тарғиб қилишда, миллий ғоя ва
мафкурани шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. Диссертация
натижалари ва хулосалари Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари
ўртасидаги молиявий-иқтисодий инқирознинг олдини олиш ва бартараф
этиш ҳамда шулар асосида иккала мамлакатнинг иқтисодий ўсишини
таъминлаш, халқларнинг ҳаёт даражаси ва фаровонлигини янада оширишга
доир устувор вазифаларни мувваффақиятли ҳал этиш учун ишончли замин
яратишга муайян ҳисса бўлиб қўшилади.

Натижаларнинг жорий қилиниши.

Диссертация натижалари Қарши

муҳандислик-иқтисодиёт институти “Фалсафа ва маърифатшунослик”
кафедраси, Қарши давлат университети қошидаги академик лицейнинг тарих
кафедраси ҳамда Қарши давлат университети “Ўзбекистон тарихи”
кафедрасида талабаларга дарс бериш жараёнида қўллаб келинмоқда.

Ишнинг апробацияси.

Диссертация иши Қарши давлат университети

“Ўзбекистон тарихи” кафедраси йиғилишида муҳокама қилинган ва ҳимояга
тавсия этилган. Шунингдек, диссертация Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон Миллий университети ҳузурида фаолият кўрсатаётган


background image

13

К.067.02.12 рақамли Ихтисослашган кенгаш қошидаги илмий семинар
мажлисида муҳокама қилиниб, ҳимояга тавсия этилган.

Натижаларнинг эълон қилинганлиги.

Диссертациянинг асосий

мазмуни ва хулосалари тадқиқотчи томонидан эълон қилинган 5 та илмий
мақола, 8 та илмий-амалий конференция материалларида ўз аксини топган.

Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.

Тадқиқот иши кириш, уч боб,

хулоса, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат.
Диссертациянинг умумий ҳажми 164 бетни ташкил қилади.

II. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ

Тадқиқотнинг

кириш

қисмида танлаб олинган мавзунинг долзарблиги,

даврий чегараси, ўрганилганлик даражаси, мақсад ва вазифалари, манбавий
асослари, илмий янгилиги, назарий-услубий асослари, илмий ва амалий
аҳамияти, ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар, апробацияси,
натижаларнинг эълон қилинганлиги, шунингдек, таркибий тузилиши ва
ҳажми тавсифланган.

Диссертациянинг

“Ўзбекистон

ва

Тожикистон

халқлари

ҳамкорлигининг тарихий илдизлари ва янги босқичдаги ҳолати”

деб

номланган биринчи бобида икки мамлакат халқлари ўртасидаги
муносабатларнинг тарихий ретроспективаси, мустақиллик шароитида
мамлакатлараро муносабатларнинг ҳуқуқий асосларининг яратилиши,
Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари ўртасидаги икки томонлама ва
кўп томонлама алоқаларнинг маданий ҳамкорликни ривожлантиришдаги
аҳамияти каби масалалар ёритилган.

Маълумки, ХХI аср бўсағасида Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги

жаҳондаги барча давлатлар, айниқса, МДҲ ва Марказий Осиё
республикалари, хусусан, Тожикистон билан бўлган ҳамкорлик ва дўстлик
алоқаларининг янада ривожланиши ва мустаҳкамланишида янги босқични
бошлаб берди. Дарҳақиқат, сиёсатшунос ва тарихчи олимлар Н. Жўраев, Т.
Файзуллаев қайд этганларидек: “Марказий Осиё давлатлари қардошлик
муносабатларида Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатлари муҳим
аҳамиятга эга”

1

.

Олимларнинг эътироф этишларича, ўзбек ва тожик халқлари ўртасидаги

яқинлик милодий VI асрдан бошланиб, улар бир неча асрлар давомида бир
ўлкада ёнма-ён яшаб, ўзаро жадал иқтисодий ва маданий муносабатлар олиб
боришган.

Ўзбеклар билан тожиклар ўртасида узоқ даврлар мобайнида узлуксиз

давом этиб келаётган алоқалар ўзаро яқинлик, қолаверса қон-қариндошлик,
дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари нафақат тарих саҳифаларида, балки бугунги
ҳаётда ҳам ўрин топишига сабаб бўлаётганлиги ҳар икки давлат раҳбарлари
томонидан эътироф этилмоқда.

1

Ўзбекистоннинг янги тарихи. Учинчи китоб. Мустақил Ўзбекистон тарихи. – Тошкент: Шарқ, 2000. – Б.

546.


background image

14

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов қайд этганидек:

“Ўзбек ва тожик халқларининг тарихи муштарак эканини, унинг ибтидосида
буюк аждодларимиз туришини барчамиз яхши биламиз. Ана шу буюк
зотларнинг ақл-заковати, меҳнати билан яратилган тарихий илдизларимиз бу
икки халқ тақдирининг узвий боғланиб кетишига беқиёс омил бўлиб хизмат
қилиб келган”

1

.

Шунга кўра, мустақиллик нафақат барча собиқ иттифоқ халқлари

сингари Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари халқларининг 70 йилдан
кўпроқ вақт мобайнида ажратиб ташлашларни бартараф этибгина қолмай,
балки иккала мамлакат халқлари истиқболга чиқишлари учун имконият
яратди. Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда тожик миллатига мансуб бир
миллионга яқин аҳоли, Тожикистонда ўзбек миллатига мансуб бир миллион
300 минг аҳоли яшайди

2

.

Ўзбекистонда тожик аҳолисининг ва Тожикистонда ўзбек халқининг

истиқомат қилиб келаётганлиги иккала республика халқлари алоқалари ва
ҳамкорлигида муҳим омил бўлиб хизмат қилади. Ўзбекистон ва Тожикистон
Республикалари ўртасидаги алоқалар ва ҳамкорликларнинг кенгайиши ҳамда
чуқурлашувининг муҳим замонавий омилларидан бири тожик халқининг
бошига фуқаролар уруши туфайли тушган оғир кунларда Ўзбекистон
Республикаси кўрсатган ва ҳозиргача кўрсатиб келаётган беғараз ва оғаларча
ёрдамидир.

Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари алоқалари ҳамда

ҳамкорлигининг ривожланишида иккала давлат раҳбарларининг мазкур
масалага эътибори ва қўшган ҳиссаси ҳам катта аҳамиятга эгадир. Бу борада
Президент Ислом Каримовнинг 1998 йил 30 июндаги сўзлаган нутқидаги
ушбу теран фикрлар эътиборлидир: “...Ўзбек-тожик муносабатларини янги
босқичга кўтариш борасида ҳар икки томонда ҳам қатьий интилиш мавжуд...
Мен бу ўринда халқларимизни янада яқинлаштиришга қаратилган Абадий
дўстлик шартномасининг имзоланганини алоҳида қайд этишни истардим...

Шу муносабат билан Тожикистон Республикасига Ўзбекистон

телевидениеси ва радиоси дастурларини узатиш, шунингдек, Ўзбекистонда
ўзбек, тожик ва рус тилларида нашр этилаётган босма маҳсулотларни эркин
тарқатишни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқдир. Ва, аксинча, бизнинг
мамлакатимизда ҳам Тожикистон телевидениеси дастурлари, газета ва
журналлари, ахборот материалларининг эркин тарқатилишига эришиш
керак”

3

.

Минтақадаги мустақил давлатлар ўртасидаги ўзаро алоқаларни янада

ривожлантириш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири
ҳисобланади.

1

Каримов И. А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. Асарлар, 8 – жилд. –

Тошкент: Ўзбекистон, 2000. – Б. 510.

2

Жаҳон мамлакатлари. Қисқача маълумотнома. – Тошкент: Шарқ, 2006. – Б. 298.

3

Каримов И. А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. Асарлар, 8 – жилд. –

Тошкент: Ўзбекистон, 2000. – Б. 520-521.


background image

15

Мустақиллик йилларида барча давлатлар билан бўлгани сингари

Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари ўртасида ҳам икки томонлама ва
кўп томонлама алоқалар йўлга қўйилиб, ривожланиб бормоқда.

Иқтисодий соҳада икки мамлакат ўртасида 20 дан зиёд ҳужжат, шу

жумладан, гуманитар ва илмий-техникавий ҳамкорлик соҳасида – 4,
транспорт соҳасида – 5, солиқ қонунчилиги, ҳуқуқий муносабатлар ҳамда
ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигига оид – 15 ҳамда бошқа соҳаларда
талай ҳужжатлар имзоланган

1

.

1995 йил 10-11 октябр кунлари Тошкентда Ўзбекистон билан

Тожикистон

Республикаси

ўртасидаги

муносабатларни

янада

чуқурлаштириш тўғрисида имзоланган меморандум

2

, 1997 йил 10 январдаги

таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим

3

, 1998

йил 4 январда эса Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон
Республикаси Ҳукумати ўртасида маданият ва инсонпарварлик соҳаларида
ҳамкорлик тўғрисида тузилган Битим

4

ҳамда 2000 йил 15 июнда тузилган

абадий дўстлик тўғрисида Битим

5

ҳар икки мамлакат ўртасидаги маданий

алоқаларнинг ҳуқуқий асоси сифатида амал қилмоқда.

Мустақиллик даврида Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари

ўртасида кўп томонлама алоқалар ва ҳамкорликлар ўрнатишда ҳамда
ривожлантиришда Марказий Осиё, МДҲ, бошқа халқаро ташкилотлар,
хорижий давлатлар ўртасидаги шартномалар ва келишувлардаги иштироки
муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Айниқса Марказий Осиё давлатлари
раҳбарларининг кенгашлари ва учрашувларида Ўзбекистон ва Тожикистон
Республикалари ўртасида кўп томонлама алоқалар ҳам йўлга қўйилди

6

.

Ҳозирги вақтда Марказий Осиё давлатлари доирасида Ўзбекистон ва

Тожикистоннинг

ўзаро

манфаатли

алоқалари

ва

ҳамкорлигининг

ривожланиши, такомиллашуви ва мустаҳкамланишининг давом этаётганлиги
муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Чунончи, 2009 йил 18 февралда Душанбе
шаҳрида Савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича Ўзбекистон-
Тожикистон ҳукуматлараро қўшма комиссияси ҳамда Ўзбекистон
Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги давлат чегарасини
делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон-
Тожикистон ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг мажлислари бўлиб ўтди

7

.

2009 йил 24 мартда Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар

вазирлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ва
Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмонов томонидан 2002
йил 5 октябрда Душанбе шаҳрида имзоланган Ўзбекистон – Тожикстон

1

Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти... – Б. 209, 214.

2

Тюриков В., Шогулямов Р. По пути независимости. Республика Узбекистан. Люди, события, даты. 1991–

2000. – Ташкент: Шарк, 2000. – С. 253 - бет

3

Ўзбекистон ва жаҳон ҳамжамияти.., 215 – бет.

4

ЎзР МДА, М-7 – фонд, 1 – рўйхат, 327 – иш, 78 – варақ.

5

ЎзР МДА, М-7 – фонд, 1 – рўйхат, 724 – иш, 142 – варақ.

6

Янги Ўзбекистоннинг 7 зафарли йили. – Тошкент: Шарқ, 1999. – Б. 201- 205.

7

Ўзбекистон –Тожикистон ҳукуматлараро комиссияларининг мажлислари хусусида // Халқ сўзи, 2009 йил

20 феврал.


background image

16

Давлат чегараси тўғрисидаги шартноманинг кучга кириши бўйича
ратификация ёрлиқларини алмашиш маросими бўлди.

2009 йилнинг апрел-май ойларида табиий офатдан зарар кўрган

Тожикистон Республикасига Президент Ислом Каримов ташаббуси билан 23
май куни Сурхондарё вилоятининг Сариосиё темир йўл бекатидан қўшни
мамлакатга қурилиш материаллари, зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ва ўнлаб
палаткалардан иборат 20 вагон инсонпарварлик ёрдами жўнатилди

1

.

Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари ўртасидаги ўзаро манфаатли

муносабатларнинг ривожланиши халқаро ташкилотлар ва хорижий
давлатларнинг ҳамкорлик доирасида ҳам намоён бўлмоқда. Чунончи, 1993
йил 16 мартда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов БМТ Бош котиби
Бутрос Ғолига мурожаатида Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги чегарани
мустаҳкамлаш ва тожик қочоқларини ўз Ватанига қайтариш ишига
кўмаклашишни илтимос қилди

2

.

Ҳозирги даврда Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари ўртасидаги

қардошлик муносабатлари Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти (ШҲТ) доирасида
ҳамда 2000 йилнинг 10 октябрида Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ташкил
этилган Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти (ЕврАзЭС) фаолиятида ўзаро
манфаатли иштироки ҳам муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.

Диссертациянинг “

Таълим ва фан соҳаларида Ўзбекистон ҳамда

Тожикистон ўртасидаги ҳамкорлик”

деб номланган иккинчи боби

мустақиллик даврида таълим соҳасидаги алоқалар ва ҳамкорликларнинг
янгиланиши

ҳамда

такомиллашуви,

Ўзбекистон

ва

Тожикистон

Республикалари

халқларининг

илм-фан

соҳасидаги

алоқалари

ва

ҳамкорликлари тарихини тадқиқ этишга бағишланган.

“Таълим тўғрисида”ги Қонуннинг “Халқаро ҳамкорлик” деб номланган

33-моддасида келтирилганидек: “Таълим муассасалари таълим муаммолари
юзасидан халқаро ҳамкорликда иштирок этадилар, чет давлатларнинг
тегишли ўқув юртлари билан бевосита алоқалар ўрнатиш, қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда улар билан қўшма ўқув юртлари ташкил
этиш ҳуқуқига эга”

3

деган қоидасига асосланиб, мустақилликнинг бошидаёқ

Ўзбекистоннинг барча мамлакатлар, айниқса Мустақил Давлатлар
Ҳамдўстлиги ва Марказий Осиё республикалари билан, хусусан, Тожикистон
билан таълим соҳасида алоқалар ва ҳамкорликни йўлга қўйишга эътибор
қаратилди.

Ўзбекистон Республикасида таълим соҳасида эришилган ютуқлар

халқаро ва давлатлараро алоқаларда барча мамлакатлар сингари
Тожикистондаги таълим жараёнининг кенгайиши ва чуқурлашувига
сезиларли таъсир кўрсатади. “Биз тожик биродарларимизни, – дейди
Президент И.А. Каримов, – (бу соҳадаги – Н.Х.) ўз тажрибаларимиз билан

1

Маматрайимов Х. Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами // Халқ сўзи, 2009 йил 26 май.

2

Иброҳимов А

.

Марказий Осиё ҳамкорлигининг маънавий асослари... – Б. 132.

3

Олий таълим. Меъёрий ҳужжатлар тўплами. – Тошкент: Шарқ. – 2001. – Б. 15.


background image

17

таништиришга, агарда сизларда қизиқиш уйғотса, бундай дастурни
Тожикистонда ҳам амалга оширишга ёрдам беришга тайёрмиз”

1

.

Ўзбекистонда ҳозирда мавжуд 9461 мактабнинг 334 тасида дарслар

тожик тилида олиб борилмоқда

2

. Самарқанд, Бухоро ва Тошкент вилоят

педагогика институтларида тожик тили ва адабиёти факультетлари мавжуд.

“Овози тожик” рўзномасининг 1993 йил 37-сонида М. Тожизода ва

Самарқанд давлат университети профессори Н. Шарофов тожик
мактабларига дарслик етказиб бериш ишида ёрдам ва ҳомийлик қилишни
Ўзбекистон ҳукуматидан сўради. Чунки Тожикистонда биродаркушлик
уруши авж олиб, бу масала назардан четда қолиб кетган эди

3

. Шунга кўра,

тожик ўқувчилари учун бир қатор дарсликлар, шу жумладан биринчи
синфлар учун “Ўзбекистон” нашриётида “Забони модари” ва “Китоби
хониш” дарсликлари нашр этилди

4

.

2009/2010 ўқув йили учун тожик тилидаги дарсликларнинг 45 номдагиси

қайта нашрга, 7 таси янги нашрга ҳозирланди. 2008/2009 ўқув йилида тожик
тилидаги мактаблар 96,8 фоиз дарсликлар ва ўқув қўлланмалари билан
таъминланган.

Мустақилликка эришилган дастлабки йилларда Марказий Осиё

республикалари, жумладан Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида кадрлар
тайёрлашда ўзаро шартнома асосида ҳамкорлик йўлга қўйилди. Бу ўша
вақтда қўшни республикаларда яшаётган қардош миллатлар сони ва
эҳтиёжини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилган эди.

Минтақа давлатлари ҳамдўстлигини мустаҳкамлашнинг энг муҳим

йўналишларидан бири кооператив ва шартнома асосида талабалар йиғиш
ҳамда қўшни давлатларнинг умумтаълим мактабларида она тилини ўқитишда
методик ёрдам кўрсатишдир. Чунончи, 1992 йилда Ўзбекистонда Марказий
Осиё олий ўқув юртларида билим олиш учун танлаб олинган 358 нафар
ёшларнинг 123 нафари Тожикистонга тўғри келди. 1994 – 1995 йилларда
Ўзбекистонда яшаётган 123 нафар тожик ёшларига Тожикистон олий ўқув
юртларида ўқиш учун йўлланма берилди.

Г.В. Мачиннинг маълумотларига кўра, 1994 йил ўрталарига келиб

қўшни республикалар умумтаълим мактабларини тугатиб шартнома асосида
минтақанинг олий ўқув юртлари ва техникумларига қабул қилинган
ўзбекистонлик талабаларнинг умумий сони 1312 кишини ташкил этган бўлса,
шундан 412 нафари Тожикистонга тўғри келади. Бундан ташқари, Марказий
Осиё давлатларининг айрим вилоятлари кооперация асосида талабаларни
ўқитиш бўйича ўзаро шартнома тузишди. Чунончи, ана шундай шартнома
бўйича, Тошкент вилоятининг тожик тилида ўқитиладиган мактабларнинг 10
нафар битирувчиси 1993 йил сентябрида Хўжанд давлат университетида

1

Каримов И. А. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. 8 – жилд. – Тошкент:

Ўзбекистон, 2000. – Б. 519.

2

Эргашева Ю. А. Мустақил Ўзбекистонда миллатлараро бағрикенгликнинг тарихий-маданий асослари.

Ёшлар тарбиясида толерантлик – давр талаби. / Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. –
Тошкент, 2008 йил, 26 – 27 сентябр. – Б. 268.

3

// Овози тожик, 1993 йил 21 сентябр.

4

// Овози тожик, 2000 йил 19 июл.


background image

18

ўқишга киришди. Ўз навбатида, Ленинобод вилояти мактабларини тугатган
ўшанча йигит-қиз Тошкент олий ўқув юртларида ўқишни давом эттириш
имкониятига эга бўлишди

1

.

Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари ўртасида ҳамкорликлар

бугунги касб-ҳунар коллежлари соҳасида ҳам давом этмоқда. Масалан,
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги Арабхона қишлоғидаги касб-
ҳунар коллежида маҳаллий аҳоли вакиллари билан бир қаторда Қашқадарё ва
Бухоро вилоятидан ҳамда Тожикистон Республикасидан ҳам ёшлар касб –
ҳунар ўрганишмоқда

2

.

Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари ўртасида олий таълим,

дарсликлар ва илмий асарлар нашр этиш соҳасида ҳам ҳамкорликлар олиб
борилмоқда.

1997 йили Ҳ. Р. Пўлатовнинг “Сиёсатшунослик асослари” дарслиги

қайта ишланиб, “Ирфон” нашриётида чоп қилинди. 1998 йили эса Ҳ. Р.
Пўлатов ва А. Пўлатовларнинг ҳамкорликда ёзган “Сиёсатшунослик
фанининг долзарб муаммолари” китоби Самарқанд, Жиззах, Гулистон,
Фарғона, Қўқон, Ўш олий ўқув юртларига ҳам юборилди.

Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги, Россия ФА мухбир

аъзоси, таниқли файласуф Эркин Юсуповнинг “Маънавий камолот ва жамият
тараққиёти” асари Хўжанд давлат университети нашриётида 1500 нусхада
чоп этилди. Илм-фан соҳасидаги бундай ҳамкорлик алоқалари, шубҳасиз,
янги демократик жамият қуришда ҳар томонлама фойда беради.

Ўзбекистон давлат консерваторияси билан Тожикистон Республикаси

мусиқа ва санъат ўқув юртлари яқиндан ижодий ҳамкорлик қилиб келган.
Тожикистонлик бир қатор таниқли маданият ва санъат арбоблари ўз вақтида
бу ўқув юртида таҳсил олишган

3

.

Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари ўртасида олий таълим

соҳасида алоқа ва ҳамкорликлар мамлакатлар тараққиётининг ҳозирги
босқичида ҳам самарали давом этмоқда. Шу муносабат билан Ўзбекистон
Республикаси Бош вазири Тожикистон Республикасининг Бош вазири билан
учрашувида икки республика ўртасида таълим соҳасида ҳамкорлик бўйича
1997 йил 10 январида имзоланган ҳукуматлараро келишув

4

ҳар икки

мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланишига ёрдам
бермоқда.

Илм-фан ва илмий тадқиқотлар соҳаси дунёдаги давлатлар ва халқлар,

шу жумладан Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан, Ўзбекистон ва
Тожикистон халқларининг қадимдан то бугунги кунгача давом этиб

1

Мачин Г. В. Содружество государств Центральной Азии в подготовке кадров высшей квалификации //

Мустақил Ўзбекистон: миллатлараро муносабатлардаги бағрикенглик. Илмий-амалий анжуман тезислари
тўплами. 1995 йил 19 – 20 апрел. – Тошкент. – Б. 188-190 .

2

Чориев А., Ражабов Р. Толерантлик – Ўзбекистон араблари этногенетик ва этномаданий хусусиятларини

сақлаш омили. Ёшлар тарбиясида толерантлик давр талаби... – Б. 262.

3

Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари ўртасида маданий ҳамкорлик ҳақида маълумот. / Ўзбекистон

Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг жорий архиви. Халқаро муносабатлар бўлими.
2009 йил. – Б. 2.

4

Тюриков В., Шогулямов Р. По пути независимости… – Б. 193.


background image

19

келаётган алоқа ва ҳамкорликларининг муҳим йўналишларидан бири
ҳисобланади. Шу боисдан Ўзбекистон ва Тожикистон олимлари ҳамда илмий
ижодкорларининг алоқалари ва ҳамкорликлари мустақиллик даврида ҳам
давом этиб, янгиланиб, мустаҳкамланиб бормоқда.

Тадқиқ қилинаётган даврда республика ва халқаро миқёсдаги илмий,

илмий-амалий конференциялар, симпозиумлар нафақат Олий таълим
вазирлиги, балки бошқа вазирликлар, Ўзбекистон Республикаси Фан ва
техника давлат қўмитаси, Ўзбекистон Фанлар академияси йўналиши бўйича
ҳам ташкил қилиниб, улар республикаларда фан, техника, таълим, маданият,
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳаётнинг ривожланишида ижобий рол ўйнади.

1994 йил 23 майда Тошкентда Марказий Осиёнинг беш мамлакати илм –

фан ва технологияларини бошқариш бўйича давлат ташкилотлари
раҳбарлари маслаҳат кенгашининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди. Кенгашда
қабул қилинган меморандумда фан ва техника соҳасидаги ҳамкорликнинг
долзарб муаммолари белгилаб берилди

1

.

Тожикистоннинг Панжикент шаҳрида янги археологик топилма – кўҳна

Саразм шаҳристонига бағишлаб ўша йил 31 август – 5 сентябрда ўтказилган
халқаро симпозиум ишида француз археологлари билан бирга бу ерда қазиш
ишларини олиб борган ўзбекистонлик археолог олимлар ҳам иштирок
этишди

2

. Илмий-амалий анжуманлар доирасида ҳамкорлик давом этишини

кейинги йиллардаги маълумотлардан билиб олиш мумкин. 1998 – 2000
йилларда Ўзбекистонда жами 230 та республика ва халқаро миқёсдаги
конференциялар бўлиб, ушбу илмий форумларда фақат илмий ахборотлар
алмашинибгина қолмасдан, балки ҳамкорлик бўйича шартномалар ҳам қабул
қилинди. Чунончи, “Сейсмик хавфлилик ва инженерлик геологияси
муаммолари”га бағишланган илмий конференцияда Ўзбекистон ва
Тожикистон Республикалари Сейсмология институтлари ўртасида ҳамкорлик
қилиш шартномаси имзоланди

3

.

2006 йил 26 – 27 майда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида

бўлиб ўтган “Аграр соҳада иқтисодий ислоҳотларнинг устувор
йўналишлари”

мавзусидаги

халқаро

илмий-амалий

конференцияда

Ўзбекистон, Россия каби давлатлар билан бир қаторда Тожикистон олимлари
ҳам ўз маърузалари билан иштирок этдилар. Тожикистонлик олимлар
Ўзбекистонда анжуман мавзуси бўйича эришилган ютуқ ва мавжуд
муаммолар билан танишдилар

4

.

2007 йил январида ЮНЕСКО ташкилоти томонидан Душанбе шаҳрида

“Бутунжаҳон маданий ва табиий меросини асраш” конвенцияси ҳамда
“Ҳарбий ҳолатда маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш” конвенциясининг

1

Тюриков В., Шогулямов Р. По пути независимости... – Б. 179.

2

Ўша жойда. – Б. 180.

3

Қаранг: Ўзбекистон Республикаси фан ва техника давлат комитети архиви. Ўзбекистонда 2000 йилда

ўтказилган халқаро ва республика семинарлари, конференциялари, анжуманларининг аҳамияти ҳақида
таҳлилий ҳисобот.

4

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти. / “Аграр соҳада иқтисодий ислоҳотларнинг устувор

йўналишлари” халқаро илмий – амалий конференция. 2006 йил 26 – 27 май. – Тошкент, 2006. – Б. 13-14, 150
- 152, 109-111, 242- 243, 265-266.


background image

20

Марказий Осиёда бажарилиши юзасидан ўтказилган семинар самарали
натижа берди

1

.

Диссертациянинг

“Ўзбекистон ва Тожикистон халқларининг

маданият соҳасидаги алоқалари”

деб номланган учинчи бобида истиқлол

йилларида адабиёт ва адабиётшунослик ҳамда нашриёт, театр, мусиқа,
тасвирий санъат, кино санъати, ахборот воситалари, маърифий ишлар, спорт,
миллий қадриятлар соҳаларидаги Ўзбекистон ва Тожикистон алоқалари ва
ҳамкорликлари ҳамда бу жараёнда Республика Байналмилал, “Тожик” ва
“Ориёно” миллий-маданий марказлари фаолиятлари тадқиқ этилган.

Ўзбекистон Республикаси

Президенти И. Каримов таъкидлаганидек:

“Биз ижодкор зиёлилар вакиллари, халқларимизнинг юксак ақл-заковат
соҳиблари ўзбеклар ва тожикларнинг маънавий қадриятларини янада
бойитиш мақсадида бирга меҳнат қилишлари учун барча зарур шарт-
шароитларни яратиб беришимиз лозим”

2

.

Тожикистоннинг Ўзбекистонда ўтказиладиган маданият кунлари

арафасида нашр этилган икки китоб – “Қуёш остонаси” ва “Обшори меҳр”
ана шу ҳамкорлик мевасидир. Бири тожик шоирларининг ўзбек тилига,
иккинчиси ўзбек шоирларининг тожик тилига таржима этилган шеърларидан
тузилган. “Ўзбек ва тожик халқлари ажралмас дўстлигининг тилдаги,
адабиётдаги асоси зуллисонайнликда кўринади”, – деб ёзган эди Ўзбекистон
халқ ёзувчиси Одил Ёқубов. “... Адабиётдаги ушбу ижодий жараён шунчалик
ривожланганки, натижада шеъриятда махсус бадиий услуб пайдо бўлган.
Ширу шакар йўлида битилган ғазаллар жаҳон адабиётида ноёб ҳодиса
саналади. Ширу шакар битта мусиқа асбобининг иккита торида чалинган
дилрабо куйга ўхшайди. Бунда тожик ва ўзбекнинг ажралмас дўстлиги
намоён бўлади”

3

, дея хулоса қилган буюк ёзувчи.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошида истиқлол арафасида тожик

адабиёти кенгаши тузилган. Ўтган вақт мобайнида уюшма республикада
тожик тилида ёки ўзбек ва тожик тилларида баробар ижод қилиб келаётган
адибларнинг ижодий равнақига эътиборни кучайтирди. Тошкентда кўплаб
олимлар тожик классик адабиёти билан махсус шуғулланишияпти.
Жумладан, шарқшунос олим Шоислом Шомуҳаммедовнинг форс-тожик
классиклари ижодига бағишланган ўнлаб монографиялари, юзлаб
мақолалари мавжуд.

Қироатхоналарда тожик ва ўзбек халқининг севимли адибларидан

Хусрав Деҳлавий, Кайковус, Мирзо Турсунзода, Фирдавсий, Умар
Хайёмнинг асарлари китобхонлар томонидан севиб ўқилмоқда

4

. Бироқ,

Ўзбекистон ва Тожикистон халқларининг адабиёт ва адабиётшунослик
соҳасидаги алоқалари ва ҳамкорликларини янада кенгайтириш ва
такомиллаштириш лозим.

1

Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари ўртасида маданий ҳамкорлик ҳақида маълумот… – Б. 3.

2

Каримов И. Озод ва обод Ватан, эркин ва фаровон ҳаёт – пировард мақсадимиз. 8-жилд, – Тошкент:

Ўзбекистон, 2000. – Б. 510-511.

3

Ёқубов Одил. Ажралмас дўстлик // Ўзбекистон адабиёти ва санъати, 1998 йил 3 июл.

4

Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида имзоланган халқаро шартномалар

бажарилиши тўғрисида маълумот. ЎзР МДА, М – 7 фонд, 1 - рўйхат, 724 – иш, 135 варақ.


background image

21

1998 йилнинг 29 июн – 5 июл кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтган

Тожикистон

маданияти

кунларида

нуфузли

олимлар,

ёзувчилар,

санъаткорлар, сиёсатчилар ва жамоатчилик вакилларидан иборат
Тожикистон делегацияси тўртта маршрут бўйича Самарқанд, Бухоро,
Қашқадарё ва Хоразм вилоятларида бўлишди

1

. Бу кунларда тожик санъат ва

ижод аҳлининг асарлари намойиши барчага манзур бўлди. Жумладан,
Ўзбекистон Бадиий академиясининг кўргазмалар залида тожикистонлик
рассомларнинг асарлари кўргазмаси, “Туркистон” саройида Тожикистон
китоб ва фотосуратлари кўргазмаси, Киночилар уйида бир неча тожик
фильмларининг намойиши томошабинларда катта таассурот қолдирди.

Президент Ислом Каримов ташаббуси билан 1997 йилдан буён ўтказиб

келинаётган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали тили, дини, урф-
одатлари турлича бўлган миллат ва элатларни мусиқа орқали
бирлаштиришга, Шарқ мамлакатлари халқлари миллий мусиқа ва
қўшиқчилик санъатининг ноёб намуналарини кенг тарғиб қилишга,
анъаналарни асраш ва ривожлантиришга, ёш авлод қалбида санъатга меҳр-
муҳаббат туйғуларини камол топтиришга хизмат қилмоқда.

1999 йил 26 - 31 август кунлари Самарқандда ўтган “Шарқ тароналари”

иккинчи - Халқаро мусиқа фестивалида Тожикистондан хонанда Ҳасани
Камол олти кишилик гуруҳ билан қатнашди

2

. 2005 йил 19 - 26 сентябр

кунлари Тожикистонда ўтказилган “Садои дилҳо” (қалблар садоси) халқаро
фестивалида эса Сурхондарё вилояти Шўрчи туманининг “Булбули гўё”
ансамбли фаол қатнашди

3

. Тожикистон Республикаси Кўлоб шаҳрининг 2700

йиллигига бағишлаб мазкур шаҳарда 2006 йил 17 - 20 июл кунлари ўтган II –
“Фалак” халқаро фестивалида иштирок этган Қашқадарё вилояти “Ҳилола”
фольклор-этнографик ансамбли ҳам танлов совриндори бўлди

4

.

Бундан ташқари республика ёш томошабинлар театрининг бадиий

раҳбари, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби О. Салимов 2006 йил
ноябрида Тожикистон Республикаси Маданият вазирининг таклифига
мувофиқ Тожикистондаги В. Маяковский номли рус драма театрида янги
спектаклни саҳналаштиришда иштирок этди

5

.

2007 йил 5 - 12 апрел кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган “Наврўз –

2007” Халқаро театр фестивалида М. Уйғур номидаги Сурхондарё вилоят
мусиқали драма театрининг 20 кишилик жамоаси “Ўлдинг, азиз бўлдинг”
спектаклини фестивал иштирокчилари ҳукмига ҳавола этди

6

.

Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилаётган тожик миллатига

мансуб аҳолининг маънавий-маданий эҳтиёжларини ҳисобга олиб “Овози
тожик” газетаси кўп нусхада нашр этилмоқда. Самарқандда тожик тилида
икки ҳафтада бир чиқадиган “Оина” номли яна бир газета нашр этила
бошланди.

1

ЎзР МДА М – 7 – фонд, 1 - рўйхат, 724 – иш, 90 - варақ.

2

ЎзР МДА М – 7 – фонд, 1 - рўйхат, 724 - иш, 90 - варақ.

3

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида маданий ҳамкорлик ҳақида маълумот… – Б. 3.

4

Ўша жойда.

5

Ўша жойда.

6

Ўша жойда. – Б. 3 ва кейингилари.


background image

22

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари

ўртасида телевидение ва радиоэшиттириш соҳасида ҳам алоқа ва
ҳамкорликлар ривожланмоқда. 1993 йил 18 февралда Тошкентда Марказий
Осиё давлатлари телерадио ташкилотлари бешликларининг ҳамкорлик
масалаларидаги учрашуви бўлиб ўтди

1

.

Ўзбекистон телевидениесининг тўртинчи халқаро телеканали ҳам бошқа

оз сонли миллатлар тилларида ҳар ҳафтада кўрсатувлар бериб боряпти: уйғур
тилидаги “Умид”, тожик тилидаги “Рангинкамон”, қозоқ тилидаги
“Замандас”, татар тилидаги “Бизнен мирас”, корейс тилидаги “Чинсен” ёки
умумий номдаги “Ўзбекистон – бизнинг умумий уйимиз” кўрсатувлари
мазкур хулосага далил бўла олади

2

. “Дўстлик” радиоканалида ҳам тожик

тилидаги ахборот дастурлари ҳафтанинг тўрт куни давомида бериб борилади.
Улар орасида 30 дақиқалик “Ҳамроз” ахборот-мусиқий ва “Сеҳри сухан”,
“Рангинкамон” адабий эшиттиришларини тилга олиш мумкин

3

.

Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари ўртасидаги спорт

соҳасидаги ҳамкорликлар, айниқса, минтақа халқларига бирдек таниш бўлган
“Ўзбек кураши” мисолида яққол ифодаланади. 1992 йил августида
Шаҳрисабзда Амир Темур хотирасига бағишланган ўзбек миллий кураши
(бухороча кураш) бўйича биринчи халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада
Тожикистон кураш усталари ҳам иштирок этишди. Ал-Ҳаким ат-Термизий
хотирасига бағишлаб Термиз шаҳрида ўтказилган ўзбек кураши бўйича
олтинчи халқаро турнирда тожикистонлик Рустам Боқиев ўз вазн тоифаси
бўйича олтин медал ҳамда пул мукофоти олишга сазовор бўлди.

Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари халқлари ўртасида алоқалар

ва ҳамкорликларни ривожлантиришда мазкур мамлакатлар халқларининг кўп
асрлик анъаналари, маданиятлари, ҳар хил байрамлари, бой қадимий мероси
ўзининг алоҳида ўрни ва аҳамиятига эга. Масалан, “Наврўз” байрами иккала
мамлакат халқлари учун, аввало, энг қадимги, асл миллий, энг ардоқли, халқ
байрамидир.

Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари ўртасида умуминсоний

қадриятларнинг “Тинчлик маданияти” соҳасида ҳам алоқа ўрнатишга ҳамда
уни мустаҳкамлашга катта эътибор берилмоқда. Диссертацияда бу борада
Ўзбекистон Республикасининг Тожикистонда тинчликни сақлаш ва
мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари ва саъй-ҳаракатлари таҳлил этилиб,
умумлаштирилган.

Ўзбекистонда

миллатлараро

тотувлик

ва

ҳамжиҳатликнинг

мустаҳкамланишига ҳамда Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари
халқлари, хусусан, ўзбек ва тожик миллати қардошлик муносабатларининг
ривожланиши ва такомиллашувига муносиб ҳисса қўшиб келаётган миллий-

1

Иброҳимов А. Марказий Осиё ҳамкорлигининг маънавий асослари... – Б. 132.

2

Бобоходжаев М.А. Республика Узбекистан. Очерки межнациональных и межконфессиональных

отношений, внешнеэкономических связей. – Тошкент, 1996. – Б. 29.

3

Ўзтелерадиокомпания жорий архиви материаллари: “Дўстлик” канали фаолиятининг 2003 йилги асосий

йўналиши ва иш режалари. – Тошкент: Шарқ, 2003. – Б. 19. Яна қаранг: Сабирова Л.М. Ўзбекистон оммавий
ахборот воситаларининг ривожланиши ва уларнинг миллатлараро муносабатларни мустаҳкамлашдаги ўрни
(1991-2005 йй.). Тарих фан.ном. дис. .. автореферати. – Тошкент: ЎзМУ, 2010. – Б. 23.


background image

23

маданий марказлардан бири Тошкентда 1990 йил 8 июнда ташкил топган
“Ориёно” тожик миллий-маданий марказидир. Марказнинг асосий мақсади
тожик маданияти, тили, урф-одатларини сақлаб қолиш, ривожлантириш
ҳамда бошқа қардош халқлар маданиятини ўрганишдан иборат.

“Ориёно” билан бирга, Жиззах, Самарқанд, Наманган, Фарғона ва

Сурхондарё вилоятларида, Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида ҳам тожик
маданий марказлари мавжуд. Айни пайтда Бухоро вилоятида “Офтоби
Суғдиён” тожик – форс маркази ишлаб турибди

1

, “Бухорои шариф” ҳафталик

газетаси нашр этиляпти.

III.

ХУЛОСА

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари

ўртасидаги маданий алоқаларни архив материаллари ҳамда мавжуд
адабиётларга таянган ҳолда тадқиқ этиш ва умумлаштириш қуйидаги

хулосалар

ни баён қилиш имконини берди:

1. Истиқлол ҳар икки мамлакатнинг ўзга давлатлар билан иқтисодий,

сиёсий ва маданий алоқалар олиб бориши учун кенг имконият яратди. Зеро,
мустабид тузум даврида бирон хорижий мамлакат билан бевосита алоқа
қилиш мумкин эмас эди. Бу ҳол кўп соҳаларда чет мамлакатлар тажрибасини
ўрганиш илмий ва маданий ютуқларидан фойдаланишда монелик қилар эди.

2. Ўзбекистон ҳам, Тожикистон ҳам мустақилликнинг илк йиллариданоқ

чет мамлакатлар билан иқтисодий сиёсий, маданий, илмий алоқалар
ўрнатишнинг ҳуқуқий асосларини яратишга киришдики, бу омил
мамлакатларнинг ҳар томонлама тараққий этишида жуда катта ёрдам
беряпти.

3. Тадқиқ этилаётган даврда анъанавий алоқаларни қайта тиклаш,

мустақиллик шароитида ижтимоий ривожланиш эҳтиёжларини, жаҳон ва
минтақавий жараёнларни назарда тутувчи ҳамкорликнинг янги йўналиш ва
шаклларини излаш бўйича мақсадли изланишлар олиб борилди.

4. Ҳар икки мамлакатда – Ўзбекистонда тожиклар, Тожикистонда –

ўзбеклар ғуж яшайдиган ерларда уларнинг ҳаёт кечириши, ўқиши, ишлаши
учун кенг шароитлар яратишга ҳаракат қилинди, уларнинг ўз она тилида
билим олиши, дарсликлар билан таъминланиши юзасидан амалий чоралар
кўрилди.

5. Минтақа халқлари, хусусан, Ўзбекистон халқларининг маданий

ҳаётида “Марказий Осиё халқлари маданият арбоблари ассамблеяси”
тузилиши муҳим аҳамият касб этди. Ушбу ноҳукумат халқаро ташкилот
Ўзбекистон ва Тожикистон ижодий зиёлиларининг саъй-ҳаракатларини
бирлаштиришда ижобий рол ўйнади.

6. 1992-1997 йилларда Тожикистонда бўлиб ўтган биродаркушлик

уруши ушбу мамлакат ривожигагина кучли салбий таъсир кўрсатиб қолмай,

1

Ўзбекистон умумий уйимиз. – Тошкент: Ўзбекистон, 2004. – Б. 42.


background image

24

балки ҳар икки республика ўртасидаги ҳамкорликнинг кескин сусайишига
олиб келди.

7. Маданий ҳамкорлик соҳасида ҳар икки давлат ўртасида бир қатор

шартномалар тузилган, лекин уларнинг баъзилари объектив-субъектив
сабабларга кўра амалга ошмай қолиб кетмоқда.

8. Маданий ҳамкорлик турларидан санъат соҳасидаги ҳамкорлик анча

фаол кечди. Бироқ, илмий кадрлар тайёрлаш, айниқса ҳамкорликда илмий
тадқиқотлар олиб бориш анча камайиб қолган. Ваҳоланки, ҳар икки
республиканинг табиий шароити, иқлими, аҳолисининг турмуш тарзи бир
хил, бинобарин, уларнинг муаммо ва мушкулотлари ҳам ўхшаш. Шунинг
учун экология, қишлоқ хўжалиги ва илм-фаннинг бошқа бир қатор
соҳаларида ҳамкорликда тадқиқот олиб бориш истиқболли илмий йўналиш
ҳисобланади.

9. Мустақиллик йилларида халқаро, минтақавий ва республика илмий

конференциялари, анжуманлари, семинарлар мунтазам ўтказиб турилдики,
улар Ўзбекистон ва Тожикистонда фан ва техниканинг ривожланишида,
янги-янги илмий йўналишларнинг вужудга келишида самарали омил бўлди.

10. Кадрлар тайёрлаш соҳасида қилинган ишлар таҳлили шуни

кўрсатдики, кадр тайёрлаш соҳасида ўзаро фойдали ҳамкорликни янада
кенгайтириш учун фойдаланилмаган имкониятлар мавжуд. Республикалар
бир-бирига олий ўқув юртларида замонавий муҳим мавзуларда маъруза ўқиш
учун юқори малакали илмий-педагог ходимларни сафарга юборишлари, олий
ўқув юртларининг филиалларини очишлари, турли фан соҳалари бўйича
ихтисослашган кенгаш таркибига бири-бирининг етук олимларини
киритишлари ҳар бир республикада илм-фаннинг янада юксалишига ёрдам
беради.

11. Ўзбекистон ҳам, Тожикистон ҳам кўп миллатли мамлакат. Мазкур

республикаларда яшаётган турли миллатлар тенгҳуқуқлигини таъминлаш
давлат миқёсидаги вазифа. Тадқиқот материаллари бу масаланинг ҳар икки
республикада тўла ҳал этилаётганлигини кўрсатади. Ана шу халқларнинг ҳар
томонлама эмин-эркин ҳаёт кечиришлари, анъанавий маданиятларини
ривожлантиришларида миллий-маданий марказлар фаол олиб бораётган
тадбирлар яқиндан ёрдам бермоқда.

Ўзбекистон билан Тожикистоннинг маданият соҳасидаги ҳамкорлик

натижалари ва мавжуд муаммоларини тадқиқ этиш қуйидаги илмий-амалий

таклиф

ва

тавсиялар

ни баён этиш имконини берадики, улар бундай

ҳамкорликнинг янада такомиллашувига олиб келади:

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида миллий кутубхоналар, музейлар,

ўқув юртлари орасида маданият ва санъат соҳасидаги нашрларни мунтазам
айирбошлашни йўлга қўйиш.

Ҳозирги даврда икки мамлакат ўртасидаги илмий ҳамкорлик талаб

даражасида эмаслигини ҳисобга олиб, ҳар икки мамлакат Фанлар
академияларининг тегишли институтлари ва олий ўқув юртлари
олимларининг муайян соҳаларда ҳамкор илмий тадқиқотлар олиб боришни
режалаштириш.


background image

25

Ушбу мамлакатларнинг тарихий умумийлигини назарда тутган ҳолда

давлатлар ҳудудидаги кўҳна маданий қадриятларни илмий ўрганиш ва
муҳофаза

қилишда

кўмаклашиш,

ёдгорликлар

мажмуаларида

лойиҳалаштириш, консервация ва реставрация ишлари бўйича тажриба
алмашишни ўзаро фойдали тарзда давом эттириш.

Илмий тадқиқотлар ва таълим соҳасидаги лойиҳаларни қўллаб-

қувватловчи хусусий ва жамоат фондлари ташкил этишни, бундай муҳим
ишда тадбиркорларнинг иштирокини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.

Иккала Республика ўртасидаги анъанавий адабиёт ва санъат кунлари

ва ҳафталикларини уюштириш.

Мустақиллик даврида Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари

халқлари ўртасида маданий алоқа ва ҳамкорликларнинг кенгайиши ва
чуқурлашуви бу борада камчиликлар ва муаммолар йўқлигини англатмайди.
Булар айрим масалаларда давлатлараро, ташкилотлараро ва шахслараро
даражада намоён бўлиш ҳоллари мавжуд. Тожикистон ҳудудидан
экстремистик элементлар ва наркотик моддаларнинг Ўзбекистонга
ўтишининг олдини олиш чоралари ҳамма вақт ҳам кўрилмаяпти.
Ўзбекистондаги тожик мактабларини дарслик ва ўқув қўлланмалар билан
таъминлашда Тожикистон Республикаси томонидан етарли фаоллик
кўрсатилмаяпти. Бугунги кунда Ўзбекистонда, хусусан, Қашқадарё
вилоятида тожик миллий-маданий маркази тузилгани йўқ ва бу эса шу
миллатга мансуб аҳолининг маданий юксалишида халал бериши мумкин.
Худди шунингдек, илм-фан ва маданиятнинг бир қатор соҳаларида ўзаро
алоқалар сустлашаётган жиҳатларини ҳам инкор этиб бўлмайди. Юқорида
қисман баён этилган қийинчиликлар ва муаммоларни ўзбек ва тожик
халқларининг мақсад ва манфаатларини ҳисобга олган ҳолда бартараф этиш
ва ижобий йўналишда ривожлантириш Ўзбекистон ва Тожикстон
Республикалари ўртасидаги ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларидаги каби
маданий алоқалари ва ҳамкорликларининг янада кенгайиши ва
мустаҳкамланишига олиб келишига амин бўлиш мумкин.















background image

26

IV. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ

1.

Низомов Х. Маънавият соҳасида ўзбек ва тожик халқлари

ҳамкорлигининг мустақиллик даврида ривожланиши // Аёллар йилига
бағишланган Республика илмий-амалий анжуман материаллари. –
Самарқанд, 1999. – Б. 286-288.

2.

Низомов Х. Қашқадарё – дўст-иноқ халқлар юрти // Қадимий

Қарши, Ўрта Осиё шаҳарсозлиги ва маданияти тарихи. Халқаро илмий
анжуман материаллари. – Қарши: Насаф, 1999. – Б. 177-178.

3.

Низомов Х. Истиқлол қомуси – халқникидир // Ўзбекистон

Республикаси Конституциясининг 7 йиллигига бағишланган илмий-амалий
анжуман материаллари. – Қарши. 1999. – Б. 24-26.

4.

Тожиев С., Низомов Х.Н. Ўзбегим тожик билан...// Фан ва турмуш. –

Тошкент, 2000. – №4. – Б. 21.

5.

Низомов Х. Миллий менталитет // Фалсафа. Қомусий луғат. –

Тошкент: Шарқ, 2004. – Б. 269.

6.

Низомов Х. Қарши – кўп миллатли шаҳар // Халқаро илмий- назарий

конференция материаллари. II жилд. – Қарши: Насаф, 2005. – Б. 39-41.

7.

Низомов Х. Миллатлараро тотувлик Ўзбекистоннинг мустақиллик

йўлидаги тараққиётининг муҳим омили // Фан, тараққиёт ва ёшлар. Илмий-
амалий анжуман материаллари. IV қисм. – Қарши, 2007. – Б. 108-112.

8.

Низомов Х. Миллатлараро тотувлик Ўзбекистоннинг мустақиллик

йўлидаги тараққиётининг муҳим омили // Насафлик алломаларнинг жаҳон
маданиятида тутган ўрни. Илмий-назарий конференция материаллари. –
Қарши: Насаф, 2008. – Б. 276-279.

9.

Низомов Х. Илм-фан ҳамкорлиги – тараққиёт гарови // Фалсафа ва

ҳуқуқ. – Тошкент, 2009. – № 2. – Б. 52-53.

10.

Низомов Х. Аллома ўзбек ва тожик халқларининг дўстлиги ҳақида //

Академик Иброҳим Мўминов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган
илмий-амалий конференция материаллари. – Тошкент, 2009. – Б. 45-46.

11.

Низомов Х. Таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик // Жамият ва

бошқарув. – Тошкент, 2010. – №1. – Б. 135-136.

12.

Низомов Х. Ҳамкорлик самаралари // Тафаккур. – Тошкент, 2010. –

№1. – Б. 116-117.

13.

Тожиев С., Низомов Х. Омонулла Файзуллаев – Президент Ислом

Каримов асарларининг тадқиқотчиси ва тарғиботчиси // Фалсафа ва фанлар
методологияси муаммолари. II китоб. – Тошкент, 2010. – Б. 9-11.




background image

27

Тарих фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Низомов

Хайриддиннинг 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи ихтисослиги бўйича
“Мустақиллик йилларида Ўзбекистон ва Тожикистон Республикалари
ўртасидаги маданий алоқалар (1991-2007 йиллар.)” мавзусидаги
диссертациясининг

РЕЗЮМЕСИ

Таянч (энг муҳим) сўзлар:

Марказий Осиё, Ўзбекистон, Тожикистон,

мустақиллик, ташқи сиёсат, икки томонлама ҳамкорлик, битимлар,
интеграция, жаҳон ҳамжамияти, тинчлик ва хавфсизлик, маданий алоқа,
илмий конференция, кўргазмалар, фан, спорт.

Тадқиқот объекти:

1991–2007 йилларда Ўзбекистон Республикаси

билан Тожикистон Республикаси ўртасидаги маданий ҳамкорлик.

Ишнинг мақсади:

янги манбалар таҳлили асосида Ўзбекистон

Республикасининг

Тожикистон

билан

маданий

ҳамкорлиги

ривожланишининг муҳим тенденциялари фаолиятида қўлланилган шакл ва
усулларни комплекс таҳлил қилиш.

Тадқиқот усуллари:

тарихий, тизимли, қиёсий, статистик таҳлил ва

бошқалар.

Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:

диссертацияда илк бор

архив ҳужжатлари асосида Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон билан
маданий ҳамкорлиги (1991-2007 йй.) комплекс ўрганилди. Тадқиқотнинг
илмий янгилиги шундаки, диссертацияда келтирилган манбаларнинг
кўпчилиги илмий муомалага биринчи бор киритилди.

Амалий

аҳамияти:

диссертацияда

келтирилган

маълумотлар,

чиқарилган илмий хулосалар

мамлакатимизнинг ташқи сиёсати ва халқаро

ҳамкорлиги масалаларида Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида ўзаро
манфаатли алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилади.

Татбиқ

этилиш

даражаси

ва

иқтисодий

самарадорлиги:

тадқиқотнинг асосий натижалари ва ғоялари диссертант томонидан чоп
этилган 5 та илмий мақола ва 8 та илмий конференциялар тезисида ўз аксини
топган.

Қўлланиш соҳаси:

илмий тадқиқот ишларида, таълим соҳаси, хусусан

Ўзбекистоннинг энг янги тарихидан дарслик ва ўқув қўлланмалар тайёрлаш
жараёнида фойдаланиш мумкин.


background image

28

РЕЗЮМЕ

диссертации Низомова Хайриддина на тему: «Культурные связи между

Республиками Узбекистан и Таджикистан в годы независимости (1991-
2007 гг.)» на соискание ученой степени кандидата исторических наук по
специальности 07.00.01 – История Узбекистана.


Ключевые слова:

Центральная Азия,

Узбекистан, Таджикистан,

независимость, внешняя политика, двустороннее сотрудничество, договора,

интеграция, мировое сообщество, мир и безопасность,

культурная связь,

научные конференции, выставки, наука, спорт.

Объект исследования:

культурное сотрудничество Республики

Узбекистан с Таджикистаном в 1991-2007 гг.

Цель работы:

на основе изучения новых источников провести

комплексный

анализ

ключевых

тенденций

развития

культурного

сотрудничества Республики Узбекистан с Таджикистаном, форм, методов и
основных направлений деятельности.

Методы

исследования:

научность,

исторический

подход,

сопоставительный и статистический анализ.

Полученные результаты и их новизна:

настоящая работа является по

существу

первой

попыткой

специального

изучения

культурного

сотрудничества Республики Узбекистан с Таджикистаном в 1991-2007 гг.
Научная новизна исследования заключается также в том, что значительная
часть использованных в диссертации источников впервые введена в научный
оборот.

Практическая значимость:

материалы диссертации дают возможность

определить развитие и значение внешней и внутренней политики,
международного сотрудничества на примере Узбекистана и Таджикистана.

Степень внедрения и экономическая эффективность:

основные итоги

и идеи исследования диссертанта отражены в опубликованных 5 научных
статьях и в 8 статьях в сборниках научных конференций.

Область

применения:

материалы

диссертации

могут

быть

использованы при написании учебников и учебных пособий по новейшему
периоду истории Узбекистана, при чтении специальных курсов студентам
высших учебных заведений Республики.




background image

29

RESUME

Thesis of Nizamov Xayriddin on the scientific degree competition of the

doctor (philosophy) in history on speciality 07.00.01 – History of Uzbekistan
on the subject: “Cultural cooperation of the Republic of Uzbekistan with
Tajikistan (1991-2007)”


Key words:

the Central Asia, Uzbekistan, Tajikistan, independence, bilateral

cooperation, contracts,

foreign policy, integration, world community, peace and

security, cultural relation, cooperation of embassy, exhibitions, science, sport.

Subjects of the inquiry:

to investigate mutual beneficial cooperation of the

Republic of Uzbekistan with Tajikistan in 1991-2007 years.

Aim of the inquiry:

on the basis of studying new sources to lead the complex

analysis of key tendencies of development of cultural cooperation of Republic
Uzbekistan with Tajikistan, its forms, methods and the basic directions of activity.

Methods of the inquiry:

scientific method, historical approach, cooperative

analysis, impartial assessment of the collected information.

The results achieved and their novelty:

the present work is the first attempt

of special studying of cultural cooperation of the Republic of Uzbekistan with
Tajikistan in 1991-2007. Scientific novelty of the research consists also that the
significant part of the sources used in the dissertation for the first time is entered
into a scientific turn.

Practical value:

it is caused by that the material systematized in it, the made

generalizations will help to fill existing blanks in cultural cooperation of the
Republic of Uzbekistan with Tajikistan and the international cooperation in
sections of newest history.

Degree of embed and economic еffectivity:

the main content of the

dissertation reflected 5 scientific articles and 8 theses of reports at scientific
conferences.

Sphere of usage:

may be used in prepared texts-books and academic text-

books in the subject history of Uzbekistan, also in conducting special courses in
higher educational schools the republic.















background image

30







































Разрешено в печать 20.10.2010.

Формат 60

84/16

. Объем 1,3 п.л. Тираж 100 экз.

Отпечатано в минитипографии Управления делами АН РУз:

1

00047, Ташкент, ул. акад. Я. Гулямова, 70.







background image

31

Bibliografik manbalar

Низомов X. Маънавият соҳасида ўзбек ва тожик халклари ҳамкорлигининг мустақиллик даврида ривожланиши // Аёллар йилига бағишланган Республика илмий-амалий анжуман материаллари. -Самарканд, 1999. - Б. 286-288.

Низомов X. Қашқадарё - дўст-иноқ халқлар юрти // Қадимий Қарши, Ўрта Осиё шаҳарсозлиги ва маданияти тарихи. Халкаро илмий анжуман материаллари. - Қарши: Насаф, 1999. - Б. 177-178.

Низомов X. Истиқлол қомуси - халқникидир // Узбекистан Республикаси Конституциясининг 7 йиллигига бағишланган илмий-амалий анжуман материаллари. - Қарши. 1999. - Б. 24-26.

Тожиев С., Низомов Х.Н. Ўзбегим тожик билан...// Фан ва турмуш. -Тошкент, 2000. - №4. - Б. 21.

Низомов X. Миллий менталитет // Фалсафа. Қомусий луғат. -Тошкент: Шарқ, 2004. - Б. 269.

Низомов X. Қарши - кўп миллатли шаҳар // Халқаро илмий- назарий конференция материаллари. II жилд. - Қарши: Насаф, 2005. - Б. 39-41.

Низомов X. Миллатлараро тотувлик Ўзбекистоннинг мустақиллик йўлидаги тараққиётининг муҳим омили // Фан, таракқиёт ва ёшлар. Илмий-амалий анжуман материаллари. IV кием. - Қарши, 2007. - Б. 108-112.

Низомов X. Миллатлараро тотувлик Ўзбекистоннинг мустақиллик йўлидаги тараққиётининг муҳим омили // Насафлик алломаларнинг жаҳон маданиятида тутган ўрни. Илмий-назарий конференция материаллари. -Қарши: Насаф, 2008. - Б. 276-279.

Низомов X. Илм-фан ҳамкорлиги - тараққиёт гарови // Фалсафа ва хукук. - Тошкент, 2009. - № 2. - Б. 52-53.

Низомов X. Аллома ўзбек ва тожик халқларининг дўстлиги ҳакида // Академик Иброҳим Мўминов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган илмий-амалий конференция материаллари. - Тошкент, 2009. - Б. 45-46.

Низомов X. Таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик // Жамият ва бошқарув. - Тошкент, 2010. - №1. - Б. 135-136.

Низомов X. Ҳамкорлик самаралари // Тафаккур. - Тошкент, 2010. -№1,-Б. 116-117.

Тожиев С., Низомов X. Омонулла Файзуллаев - Президент Нелом Каримов асарларининг тадкиқотчиси ва тартиботчиси // Фалсафа ва фанлар методологияси муаммолари. II китоб. - Тошкент, 2010. - Б. 9-11.