ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУFБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР АКАДЕМИЯСИ
И.МЎМИНОВ НОМИДАГИ ФАЛСАФА ВА ҲУҚУҚ ИНСТИТУТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК: 10 (09)4
НЕГМАТОВА ШАХЗОДА ШУХРАТОВНА
ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ МУНОСАБАТЛАРНИ БОШҚАРИШНИНГ
АХЛОҚИЙ НОРМАЛАРИ ВА ТАМОЙИЛЛАРИ
09.00.11 – ижтимоий фалсафа
Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун ёзилган
диссертация
АВТОРЕФЕРАТИ
Тошкент – 2012
2
Диссертация
Алишер
Навоий
номидаги
Самарқанд
давлат
университетининг
«Миллий
ғоя,
фалсафа
ва фан
методологияси»
кафедрасида бажарилган.
Илмий раҳбар:
фалсафа фанлари доктори, профессор
Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович
Расмий оппонентлар:
фалсафа фанлари доктори, профессор
Мамашокиров Саидмурод
фалсафа фанлари доктори, профессор
Назаров Қиём Нормирзаевич
Етакчи ташкилот:
Қарши давлат университети
Диссертация ҳимояси 2012 йил _______ ойининг «____» куни
соат___да Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси И.Мўминов номидаги
Фалсафа ва ҳуқуқ институти ҳузуридаги фалсафа фанлари доктори (номзоди)
илмий даражасини олиш учун диссертациялар ҳимояси бўйича Д.067.02.01
рақамли Бирлашган ихтисослашган кенгаш йиғилишида ўтказилади.
Манзил: Тошкент шаҳри, 100095, Талабалар шаҳарчаси, Фаробий
кўчаси, 16, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Маданият саройи мажлислар зали.
Диссертация билан
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университетиинг Асосий кутубхонаси (Ахборот-ресурс маркази)да танишиш
мумкин. Манзил: Тошкент шаҳри, 100095, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ
маъмурий биноси, 2-қават, 4-хона.
Автореферат 2012 йил __________ “___” да тарқатилди.
Авторефератга
ёзилган
тақризларингизни
тамғали
муҳр
билан
тасдиқланган ҳолда Бирлашган ихтисослашган кенгаш илмий котибига
(Тошкент шаҳри, 100095, Талабалар шаҳарчаси, Мирзо Улуғбек номидаги
Ўзбекистон
Миллий
университети,
Фалсафа
факультети
319-хона)
юборишингизни сўраймиз.
Бирлашган ихтисослашган кенгаш илмий котиби
фалсафа фанлари доктори
,
профессор
Д.Т.Норқулов
3
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Инсоният тарихининг уч минг йилликка
қадам қўйиши жамият тараққиётида икки теденцияни намоён қилмоқда:
Биринчиси
– инсон моҳиятини ташкил қиладиган мезонлар тизимида, унинг
интеллектуал салоҳияти, ахборотлар арсенали, техник-технологик имконияти
ғоят
ривожланиб,
янги
маънавий
қадриятлар
шаклланиши
билан
характерланади.
Иккинчиси
– инсон онгида, амалий турмуш тарзида, унинг
моҳиятига ёт ғайриахлоқий ҳатти-ҳаракатлар (ўз турига, жамиятга, табиатга
нисбатан агрессивлик) ва руҳий тушкунлик кайфияти кучайиб, этикологик
инқирозларнинг белгилари кўзга яққол ташланмоқда. Бу тенденцияларнинг
ҳар бирини муқобил изоҳлайдиган фалсафий таълимотлар шаклланиб,
ҳозирги даврнинг интеграциялашиш, глобаллашиш хусусиятларига мос
равишда миллий ва умуминсоний қадриятлар универсаллашуви, ижтимоий-
сиёсий
муносабатларни
бошқарувчи
сиёсий
ҳамда
жамоатчилик
институционал тизимлари олдига янги талабларни қўймоқда. Ўзбекистон
Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлайдики, “Биз барча миллат
ва элатларнинг бирлигини бундан буён ҳам мустаҳкамлаш учун аҳиллик
билан яхши ишлашга имкон берадиган маънавий, сиёсий муҳитни яратишни
ўз бурчимиз деб биламиз”.
1
Бундай талаблар, бир томондан, муайян тарихий даврда инсониятнинг
умумэътироф этилган ахлоқий нормалари ва тамойилларини қадриятлар
даражасига кўтаради. Иккинчи томондан, ҳар қандай халқ, миллат, элат
тараққиётининг стратегик йўналишларини белгилайдиган ва баҳолайдиган
мезонига айланади. Айниқса, сиёсий муносабатларнинг ахлоқийлашуви
жамият
ва
давлат
қурилишининг
демократиялашувини,
яъни
уни
бошқаришнинг инсонпарварлашувини намоён қилади. Бу эса, ўз навбатида,
миллий демократик давлатчилигимизни юксак маънавий
-
ахлоқий нормалар
ва тамойиллар асосида қуришнинг назарий-методологик асосларини
мустаҳкамлашни тақозо этади
.
Зеро,
“маънавияти юксак миллат миллий
бирлик, аҳиллик, тотувлик, миллатларо ҳамжиҳатликни бор вужуди, тани
билан қўллаб-қувватлайди. Маънавият миллий мустақилликка хавф
соладиган маҳаллийчилик, гуруҳбозлик, тарафкашлик каби иллатларга йўл
қўймайди”.
2
Жамият
ижтимоий-сиёсий
муносабатларини
барқарор
ривожлантиришда ахлоқий норма ва тамойиллар функциясининг объектив
шарт-шароитларини ва субъектив омилларини илмий таҳлил қилиш –
инсоният ҳаёти истиқболларини таъминлаш вазифалари доирасини белгилаб
беради. Зеро, ҳозирги даврда инсоният ўз келажагини, умуман маънавият,
хусусан ахлоқий норма ва тамойиллар асосида сақлаб қолиш мумкинлигини
англаб етмоқда. Бу эса, унинг назарий, методологик, праксиологик
масалаларини янада теранроқ тадқиқ қилишни долзарб илмий-фалсафий
1
Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. – Тошкент: “Ўзбекистон”, 2011. – Б.230.
2
Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. Tошкент: “Маънавият”, 2008. – Б.19.
4
муаммо тарзида кун тартибига қўймоқда. Шу нуқтаи назардан, тадқиқ
қилинаётган мавзунинг долзарблигини:
Биринчидан,
истиқлол туфайли янгиланиш ва бунёдкорликни
стратегик йўналиш қилиб белгилаган давлат ўз тараққиёт йўлини жамият
ижтимоий-сиёсий
муносабатларини
бошқаришда
асрлар
давомида
шаклланган миллий-ахлоқий нормалар ва тамойиллар асосида ташкил этиш
имкониятига эга бўлди.
Миллий демократик тамойилларга, ахлоқий
мезонларга асосланган миллий давлатчилик ва ижтимоий бошқарув
тизимининг шаклланиш қонуниятларини илмий асосда ўрганиш фалсафа
фанининг фундаментал назарий муаммосидир.
Иккинчидан,
мамлакатимизда
маънавиятни
юксалтириш
ислоҳотларнинг асосий ва устувор вазифалари сифатида эътироф қилиниши
унинг назарий-методологик асосларини мустаҳкамлашни тақозо қилмоқда.
Бунинг
учун
авваламбор,
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
И.А.Каримов таъкидлаганларидек, «тараққиётимизнинг ҳар бир йўналиши –
жамиятимиздаги сиёсий, ижтимоий, иқтисодий, маънавий муносабатларнинг
ривожи ҳақида махсус адабиётлар яратиш тизимини янада такомиллаштириш
зарур»
1
.
Учинчидан,
Ўзбекистонда демократик давлат, фуқаролик жамияти
қурилиши асосларининг ривожланиб бориши билан, уларни бошқариш ва
назорат қилишда миллий-ахлоқий қадриятларга эҳтиёж ҳам ортиб бормоқда.
Зеро, ижтимоий ҳаётда демократик тамойилларни ва мезонларни қарор
топтиришда миллий-ахлоқий қадриятларнинг роли тобора кучаймоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов: «Бизнинг асосий узоқ
муддатли ва стратегик вазифамиз аввалгича қолади – бу демократик давлат,
фуқаролик жамияти қуриш жараёнлари ва бозор ислоҳотларини янада
чуқурлаштириш, одамлар онгида демократик қадриятларни мустаҳкамлаш
йўлидан оғишмай, изчил ва қатъият билан боришдир»
2
, – деб таъкидлайди.
Бу вазифани самарали бажариш эса, унинг назарий-концептуал асосларига
эҳтиёжни кучайтирмоқда.
Тўртинчидан,
миллий тараққиётнинг «ўзбек модели»га мос тарзда
ижтимоий-сиёсий
муносабатларни
бошқариш:
шахс
эркинликларини
таъминлаш, фуқаролар сиёсий маданияти ва фаоллигини кучайтириш,
демократик жараёнлар барқарор ривожини миллий ва умуминсоний ахлоқий
қадриятлар
асосида
уйғунлаштириш,
жамият
сиёсий
институтлари
фаолиятининг
ахлоқий
мезонларини,
нормаларини
илмий
асослаш,
фуқароларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришнинг маънавий-ахлоқий
асосларини ташкил этишнинг мустаҳкам илмий асосларини яратишни тақозо
қилмоқда.
Бешинчидан,
жамият ижтимоий-сиёсий тизимида структуравий
элементларнинг функционал самарадорлиги: демократик тамойилларга,
фуқаролик
жамияти
қурилиши
қонуниятларига,
маънавий-ахлоқий
1
Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. -Tошкент: “Маънавият”, 2008. – Б.125.
2
Каримов И.А. Бизнинг бош мақсадимиз - жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни
модернизация ва ислоҳ этишдир. -Тошкент: “Ўзбекистон”, 2005. – Б.34.
5
мувозанатни таъминлашга боғлиқдир. Бу борада Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.А.Каримовнинг “Мустақил Ўзбекистон давлатининг сиёсати
инсонийлик ва эзгулик тамойилларига асосланади”
1
деган дастурий ғояси
ўринлидир. Зеро, бир томондан, юксак ахлоқий нормаларга асосланган
бошқариш тизими демократик мазмунга эга бўлиши; иккинчи томондан,
демократик давлатгина гуманистик ахлоқий нормалар ривожланишини
рағбатлантириши, яъни бу соҳада ҳам ислоҳотчилик ролини самарали
бажариши мумкин. Шунинг учун давлат ва жамият бошқарувида миллий ва
умуминсоний ахлоқий нормаларга, тамойилларга таяниш фундаментал
назарий ва амалий аҳамиятга эга.
Муаммонинг
ўрганилганлик
даражаси.
Ижтимоий-сиёсий
муносабатларни бошқаришда ахлоқий нормалар ва тамойиллар ролини
илмий жиҳатдан ўрганишни, шартли равишда, бир-биридан нисбатан
мустақил, қуйидаги йўналишларга ажратиш мумкин : 1) мамлакатимиз
ҳудудидаги олимларнинг фалсафий қарашлари; 2) хорижий олимларнинг
илмий тадқиқотлари. Ўзбекистондаги бу мавзунинг тадқиқотларини ҳам, ўз
навбатида, а) мустақилликкача бўлган мустабид давр адабиётлари; б)
мустақиллик даврида миллий маънавий-ахлоқий қадриятларимизнинг
ижтимоий-сиёсий муносабатларни бошқариш ҳақидаги қарашларига; в)
диний-ахлоқий қадриятлар моҳиятини ўрганиш йўналишларига ажратиш
мумкин.
Маълумки, миллий давлатчиликни ва жамиятнинг ижтимоий-сиёсий
муносабатларини
бошқаришнинг
этикологик
тамойиллари,
назарий-
методологик асослари қадимги Зардуштийлик динининг муқаддас китоби
«Авесто»да, кейинчалик Шарқ Уйғониш даври мутафаккирларининг,
хусусан, Абу Наср Форобий (870-950), Беруний (973-1048), Ибн Сино (980-
1037), Амир Унсурулмаолий Кайковус (тахм.1021-1022 йилларда туғилган,
вафот этган йили аниқ эмас), Амир Темур (1336-1405), Алишер Навоий
(1441-1501), Муҳаммад Қози Муҳаммад ибн Бурҳониддин (1447-1516),
Заҳириддин Муҳаммад Бобур (1483-1530), Юсуф Хос Ҳожиб (тахминан
1016-18 йилларда туғилган, вафот этган йили аниқ эмас), Низомулмулк
(1018-1092), Хожа Самандар Термизий (тахм.1688-1740) ва яна бир қатор
мутафаккирларнинг асарларида адолатли жамият қуришнинг ахлоқий
асослари, уларни такомиллаштириш масалалари кенг ёритилган
2
ва улар
ҳозирги даврда ҳам муҳим илмий-амалий аҳамият касб этиб келмоқда.
Уларнинг асарларида ижтимоий-сиёсий муносабатларни бошқаришнинг
ахлоқий асослари, нафақат назарий-методологик, балки амалий жиҳатлари
1
Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. – Тошкент: “Ўзбекистон”, 2011. – Б.26.
2
Абу Наср Форобий. Фозил одамлар шаҳри. -Тошкент: А. Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993;
Алишер Навоий. Асарлар 15 жилдлик 1-15. Т. 1961-1968. Маҳбуб ул- қулуб. -Тошкент: Ғ.Ғулом нашриёти,
1983; Амир Темур. Темур тузуклари. Т.:Ғ.Ғулом нашриёти, 1996; Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Бобурнома.
Т.: Юлдузча, 1989; Низомулмулк. Сиёсатнома. (Сияр ул-мулук). Иккинчи тўлдирилган, қайта ишланган
нашри. -Тошкент: Янги аср авлоди, 2008; Термизий Хожа Самандар. Дастур ул-мулук: Подшоҳларга
қўлланма. Таржима, сўз боши, изоҳлар муаллифи Ж.Эсонов. -Тошкент: Ғ.Ғулом нашриёти, 1997; Юсуф Хос
Хожиб. Қутадғу билиг. -Тошкент: Фан, 1972.
6
ҳам ривожлантирилганки, улар маънавий мерос сифатида ҳозир ҳам хизмат
қилмоқда.
Мовароуннаҳрда ислом дини тарқалиши билан, унинг ахлоқий
нормалари, тамойиллари мусулмон дунёси аҳолисининг ҳаёт тарзига
айланиб, илмий-фалсафий тадқиқотларнинг махсус йўналишлари вужудга
келди. Хусусан, Қуръонга, шариатга асосланган ахлоқий нормалар ва
тамойиллар ижтимоий-сиёсий муносабатларни ташкиллаштириш, бошқариш
ва назорат қилишнинг устуворлашган (доминант) маънавий-ахлоқий асосига
айланди. Энг муҳими, Марказий Осиё исломшунослигида ахлоқий
муносабатларни ўрганишнинг мустаҳкам назарий, фалсафий, ҳуқуқий
асослари яратилиб, ислом дунёсида алоҳида мавқега эга бўлди. Айниқса,
Имом ал-Бухорий (810-870), Имом ат-Термизий (824-892), ал-Мотрудий (870-
944), Муҳаммад ал-Ғаззолий (1058-1111), Маҳмуд аз-Замахшарий (1075-
1144), Жалолиддин Румий (1207-1273) каби буюк алломаларнинг
1
жамият,
инсон маънавий ривожланишига оид илмий асарлари жаҳон маданияти
ривожига улкан ҳисса қўшди. Уларнинг ижтимоий борлиқ, инсоннинг
маънавий моҳияти, мавжудлик шакллари ва шартлари, гуманизм ва
инсонпарварлик, адолат ва ҳақиқат, инсоф ва диёнат, сабр ва қаноат,
масъулият ва бурч, виждон ва эътиқод ҳақидаги қарашлари «инсон–жамият–
давлат»
тизимидаги
ижтимоий-сиёсий
муносабатларнинг
асосларини
ривожлантиришда ҳозирги даврда ҳам катта аҳамият касб этади.
Бу таълимотлар жамият тараққиёти ва уни бошқариш муаммоларини
маънавий-ахлоқий усуллар, воситалар билан ҳал қилишнинг ғоявий-
мафкуравий йўналиши сифатида вужудга келган. Шунга кўра, тасаввуф
таълимотининг ижтимоий-сиёсий муносабатларни бошқаришда ахлоқий
нормалар ва тамойиллар ролини ривожлантиришга доир қарашларини
ўрганиш муҳим илмий ва амалий аҳамиятга эга. Хусусан, Юсуф Ҳамадоний
(1048-1141), Аҳмад Яссавий (1166 йилда вафот этган), Нажмиддин Кубро
(1145-1221), Хожа Аҳрор (1404-1490), Баҳоуддин Нақшбанд (1318-1389),
Саййид Амир Кулол (XIII аср охири -1370), Муҳаммад Қози (1447-1516) ва
бошқа тасаввуф таълимоти намоёндаларининг асарлари тадқиқот мавзумиз
доирасидаги муҳим манбалардан ҳисобланади.
2
Мамлакатимизда
яшаётган
халқларнинг
ижтимоий
тафаккури
ривожланиши
тарихида,
маънавий-маданий
меросида
этикологик
муаммоларни тадқиқ қилиш устувор йўналиш бўлганлигини кўрамиз.
Хусусан, Марказий Осиё халқларининг XVIII аср охири ва XX аср
бошларидаги тарихий тараққиётнинг ҳосиласи бўлган маънавий-руҳий
қадриятларнинг янги ривожланиш даври вужудга келган. Бу даврнинг
маънавий-ахлоқий қиёфаси бадиий адабиётда, диний қарашларда ўз
ифодасини топган. Уларни таҳлил қилиш ижтимоий-сиёсий жараёнларни
1
Ал-Бухорий. Ҳадис. -Тошкент: Қомуслар бош таҳририяти, 1994; Ат-Термизий. Ҳадислар // “Шарқ
юлдузи”, 1990, 9-сон; Азизиддин Насафий. Зубдат ул-ҳақойиқ,-ҳақиқатлар қаймоғи. -Тошкент: “Камалак”,
1995; Ғаззолий Кимиёи саодат. -Тошкент: “Камалак”, 1994; Муҳаммад Истеъломий. Илоҳий ишқ куйчиси.
Теҳрон, 2001.
2
Жалолиддин Румий. Ичиндаги ичиндадир. -Тошкент: “Ёзувчи”, 1997; Муҳаммад Қози. “Ҳукмдорга
ўгитлар”, Т.: “Шарқ”,1999; Аҳмад Яссавий. Ҳикматлар. Т.: Адабиёт ва санъат нашриёти.1990.
7
бошқаришда ахлоқий қадриятларнинг ролини, аҳамиятини баҳолаш учун
манба бўлиб хизмат қилади. Масалан, Огаҳий (1809-1874), Аваз Ўтар (1884-
1919), Комил Хоразмий (1825-1899), Бедил (1644-1721), Фузулий (1498-
1556), Аҳмад Дониш (1827-1897), Муқимий (1850-1903), Фурқат (1859-1909),
Нодира (1792-1843), Мулла Олим Махдум Ҳожи ва бошқаларнинг ахлоқий
қарашларини
ўрганиш
асосида
ҳозирги
давр
ижтимоий-сиёсий
муносабатларининг миллий-маънавий асоси бўла олади.
1
Шунингдек, Марказий Осиё халқларини мустамлакачилик сиёсатига
қарши курашга маънавий-ахлоқий жиҳатдан тайёрлашда, уларнинг
ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда: М.Чўқай, Т.Сафаров, Тоҳир
Шокир, А.Авлоний (1878-1934), Беҳбудий (1875-1919), Мунаввар Қори
(1878-1931),
А.Фитрат
(1886-1938)
каби
ватанпарвар-
маърифатпарварларнинг асарлари Марказий Осиё халқлари фалсафий
таълимотлари тарихи давлат ва жамият бошқарувида маънавий–ахлоқий
қадриятлар устуворлигига асосланиб, ўз даврида ижтимоий-сиёсий
муаммоларини ҳал қилишнинг тажрибаси ҳозирги кунда ҳам аҳамиятини
сақлаб қолмоқда.
2
Зеро, «инсоният тарихи маънавият – инсоннинг, халқнинг,
жамият ва давлатнинг буюк бойлиги ва куч-қудрат манбаи эканини, бу
ҳаётда маънавиятсиз ҳеч қачон одамийлик ва меҳр-оқибат, бахт ва саодат
бўлмаслигини яққол тасдиқлайди».
3
Дарҳақиқат, улардан ўрганиш, тажрибаларидан хулосалар чиқариш,
келажак мўлжалларини белгилашда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Зеро,
тарих сабоқлари шуни кўрсатадики, ҳар қандай даврнинг ижтимоий-сиёсий
фожеалари сабаби, энг аввало, жамият ҳаётининг миллий-ахлоқий
қадриятларидан узилиб қолишида намоён бўлади.
4
Зеро, фақат миллий ва
умуминсоний ахлоқий нормаларга асосланган жамиятгина ўз тақдирини
белгилаган ва тараққиётга эришган. Демократик ҳуқуқий давлат, фуқаролик
жамияти шаклланиши жараёнининг истиқболлари ҳам, пировард натижада,
унинг ахлоқий нормалари ва тамойиллари ривожланишига боғлиқлигини
ижтимоий мазмундаги ҳаётий тажрибалар исботлаб бермоқда.
Кейинчалик, Ўрта аср Ғарб олимларидан Н.Макиавелли (1469-1527),
Д.Локк (1632-1704), Ж.Руссо (1712-1778) К.Г.Баллестрем, И.Кант (1724-
1804),
Ф.Ницше
(1844-1900),
О.Хеффе,
А.Шопенгауэр
(1788-1860),
Ж.П.Сартр (1905-1980), Э.Фромм (1900-1980), К.Поппер (1902-1963),
1
Мирзо Олим Махдум Ҳожи. “Тарихи Туркистон”. Т.: “Янги аср авлоди”, 2008; Бедил М.А. Шавқингни ёд
этиб...Т.:Ғ.Ғулом ном.нашр-матбаа ижод уйи. 2005; Аваз Ўтар ўғли. Девон. Т.: Адабиёт ва санъат
нашриёти.1976; Нодира. Девон. Т.:Ўзфанакаднашр.1963; Огаҳий М.Р. Асарлар. Т.:Ғ.Ғулом номидаги
адабиёт ва санъат нашриёти.1971; Фузулий. Девон. Т.:Ўз.дав.бад.адаб.нашр.1961; Фурқат. Танланган
асарлар. Т.: “Ўқитувчи”, 1973.
2
Авлоний Абдулла. Танланган асарлар 1, 2 жилдлар, Маънавият, 1998; Беҳбудий. Танланган асарлар. Т.:
Маънавият, 1999; Мунаввар Қори. Хотираларим. Т., Шарқ, 2001; Мустафо Чўқай Истиқлол жаллодлари. Т.:
Ғ.Ғулом нашриёти, 1992; Қўқанд мухторияти. Шарқ юлдузи, 2002, 2 сон, 128 б. Туркестан под властью
советов Иш. Яш Туркестан. Париж 1935; Сафаров, Т. Колониальная революция и опыт Туркестана. Гос изд.
1921; Тохир Шокир. Хлопковое хозяйство Туркестана. Берлин, 1934; Фитрат. Танланган асарлар. Т.:
Маънавият, 2000. Комилов. Н. Тасаввуф.Комил инсон ахлоқи. Т.: Ёзувчи, 1996. Б.
3
Каримов И.А. Юксак маънавият - енгилмас куч. Tошкент: “Маънавият”, 2008. – 29-б.
4
Қаранг: Аристотель. Политика. – М.: 1983; Платон. Собрание сочинений. Т. 1 Общ. Ред.А.Ф.Лосева и др.;
Ант.Вступит. Статьи А.Ф.Лосев; Примеч А.А. Тахо-Голи; Пер. с древнегреч. М.:– Мысл,1990.
8
П.Кропоткин (1842-1921), Н.Бердяев (1874-1948) ва бошқалар давлат ва
жамият бошқарувида ахлоқнинг функционал ролини, назарий-методологик
жиҳатларини ёритиб беришга катта ҳисса қўшганлар.
1
Жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида ахлоқий қадриятларнинг ролини
ўрганишда Россиялик файласуф олимлар ҳам салмоқли илмий-тадқиқот
ишлари олиб бормоқдалар. Жумладан, К.Гаджиев, М.Запасник, К.Костюк,
Б.Капустин, В.Пугачев, А.Соловьев ва бошқаларнинг илмий ишларида ушбу
муаммонинг назарий-методологик жиҳатлари кенг ўрганилмоқда.
2
Мустақиллик даврида миллий маънавий-ахлоқий қадриятларимизнинг
ижтимоий-сиёсий муносабатларни бошқариш ҳақидаги қарашлар бир қатор
файласуф
олимларимизнинг
хусусан,
Т.Алимардонов,
А.Бегматов,
М.Қуронов,
А.Болиев,
Ф.Равшанов,
А.Холбеков,
И.Маҳмудов,
М.Бекмуродов, И.Машарипов ва бошқаларнинг асарларида, илмий-тадқиқот
ишларида ўз аксини топди.
3
Ўзбекистон миллий мустақиллиги даврида узоқ
ва яқин тарихимизда жамият ва давлат бошқарувида маънавий-ахлоқий
омилларнинг ролини ижодий ўрганиш асосида янги демократик давлат,
фуқаролик жамияти шаклланишига доир илмий асарлар юзага келди.
Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов асарларида
миллий тараққиётнинг маънавий-ахлоқий негизларини ривожлантирилишига
алоҳида эътибор қаратилиб, назарий-методологик асослари ишлаб чиқилиши
амалий фаолият дастури бўлиб келмоқда.
4
1
. Қаранг: Баллестрем К.Г. Власть и мораль (основ.проб.полит.этики) Философские науки. 1991. №8; Бердж Н.
Судьба России. -М.: Мысль.1990; Вебер М. Избр.произв. М.:1990; Локк Д. Сочинения. В 3 т. -М.: Мысл 1988;
Макиавелли Н. Государь. -М.: Планета, 1990; Руссо Ж. Об общественном договоре. -М.: Гос. соц-пол. изд. 1938;
Кант И. Соч.Т.З.-М.: 1964; Кропоткин. П. Этика. -М.: Политизд. 1991; Нищие Ф. Соч. Т.2. -М 1990; Поппер К.
Открытое общество и его враги. -М.: Меж.фонд Культурная инициатива, 1992; Хеффе О. Политика, право,
справедливость. -М.: 1994; Шопенгауэр А. Свобода воли и основы морали. -М Республика. 1992; Сумерки богов.
-М.: Политическая литература, 1990; Фром. Э. Душа человека. -М Республика, 1992;
2
Гаджиев К. С. Политическая философия. М.: Экономика,1999; Запасник М.: Ложь в политике //Философские
науки. 1991,№ 3; Костюк К.Н. Политическая мораль и политическая этика в России //Вопросы философии. № 2,
2000; Капустин Б.Г. Различия и связь между политической и частной моралью //Вопросы философии. № 2, 2000;
Пугачев В. П, Соловьев А.И. Введение в политологию. М.: Аспект-Преа
3
Т.Алимардонов. Раҳбарнинг ахлоқий қиёфаси. – Тошкент.: “Ўзбекистон файласуфлари миллий жмияти”,2010.;
А.Бегматов. Давлат хизмати одоби. //Жамият ва бошқарув. 2004№3.; М.Қуронов. Раҳбарлик лавозимлари
профессиограммалари ҳақида. Раҳбар ва ходим. – Тошкент.: “Академия”, 1998.; А.Болиев. “Раҳбар маънавияти”.
– Тошкент.: “Маънавият”, 2002.; Ф.Равшанов. “Миллий раҳбаршунослик: тарих ва тажриба”. – Тошкент.:
“Академия”, 2007.; А.Холбеков, И.Маҳмудов, Ф.Равшанов. Замонавий раҳбар: маънавий фазилатлар, психологик
қиёфа ва касбий маҳорат. – Тошкент.: “Академия”, 2008.; М.Бекмуродов. Миллий менталитет ва бошқарув.
//Жамият ва бошқарув. 2000. №3.
4
Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. Т.1. – Тошкент: “Ўзбекистон”, 1996.-
364 б.; Каримов И.А. Биздан озод ва обод ватан қолсин.Т.2. – Тошкент: “Ўзбекистон”,1996. -380 б.; Каримов И.А.
Юксак маънавият - енгилмас куч. – Tошкент.: “Маънавият”, 2008. –176 б.; Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби
муқаддасдир. Т.3. – Тошкент: “Ўзбекистон”,1996. -366 б.; Каримов И.А. Бунёдкорлик йўлидан. Т.4. – Тошкент:
“Ўзбекистон”,1996. -349 б.; Каримов И.А. Янгича фикрлаш ва ишлаш давр талаби. Т.5. – Тошкент:
“Ўзбекистон”,1997. -382 б.; Каримов И.А.Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш,
мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. Тошкент.: “Ўзбекистон”, 2005; Каримов И.А. Ўзбекистон XXI аср
бўсағасида:
хавфсизликка
таҳдид,
барқарорлик
шартлари
ва
тараққиёт
кафолатлари.
Тошкент:
“Ўзбекистон”,1997; Каримов.И.А. Ватанимизнинг босқичма-босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш –
бизнинг олий мақсадимиз. Т.17. –Тошкент: «Ўзбекистон», 2009. –278 б.; Каримов.И.А. Ватанимизнинг босқичма-
босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш – бизнинг олий мақсадимиз.Т.17.–Тошкент: «Ўзбекистон», 2009.
–278 б.; И.А.Каримов. Жаҳон инқирозининг оқибатларини енгиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ва
тараққий топган давлатлар даражасига кўтарилиш сари. Т.18. – Тошкент: «Ўзбекистон», 2010. – 243 б.; Каримов
И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. – Тошкент: «Ўзбекистон», 2011. –440 б. Каримов И.А.
9
Диссертация ишининг илмий – тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация мавзуи Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат
университети, «Миллий ғоя, фалсафа ва фан методологияси» кафедрасининг
«Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ва маънавий тараққиётнинг объектив ва
субъектив омиллари» мавзусидаги илмий тадқиқотлар дастури доирасига
киради.
Тадқиқотнинг мақсади.
Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат
барпо этишда ижтимоий-сиёсий муносабатлар бошқарувининг ахлоқий
норма ва тамойиллар асосида шаклланиши, ривожланиши ва ўзаро
боғлиқлиги масалаларини, шунингдек, давлат ва жамият бошқарувининг
маънавий негизларини илмий-фалсафий тадқиқ этиш.
Тадқиқотнинг вазифалари:
Биринчидан, ижтимоий-сиёсий фанларнинг фундаментал-назарий
муаммоси
ҳисобланган
миллий
демократик
тамойилларга,
ахлоқий
мезонларга асосланган миллий давлатчилик ва ижтимоий бошқарув
тизимининг шаклланиш қонуниятларини ўрганиш;
Иккинчидан, Ўзбекистонда демократик давлат, фуқаролик жамияти
қурилиши асосларининг чуқурлашиб бориши билан уларни бошқариш ва
назорат қилишда миллий-ахлоқий қадриятларга эҳтиёж ҳам ортиб
бораётганлигини, ижтимоий ҳаётда демократик тамойилларни ва мезонларни
қарор топтиришда миллий-ахлоқий қадриятларнинг роли тобора кучайиб
бораётганлигини тадқиқ қилиш;
Учинчидан, узоқ давом этган мустамлакачилик сиёсатининг мафкураси
маънавий маданиятимиз тарихига, миллий ахлоқига, руҳиятига салбий
таъсирини, синфийликка асосланган ахлоқ нормаларини, тамойилларини
бартараф қилишни кун тартибига қўйди. Шу ўринда Ўзбекистон
Республикаси Президенти И.Каримовнинг қуйидаги фикрларини келтириш
жоиз: “Ўз истиқлол ва тараққиёт йўлимиз – бу гул билан қопланган йўл эмас,
бу тоталитаризм меросидан халос бўлиш ва покланиш, мафкуравийлик
иллати етказган зиён-заҳматларни бартараф этишнинг қийин, узоқ давом
этадиган йўлидир”.
1
Шу асосда миллий ва умуминсоний ахлоқий
негизларидан бегоналашган коммунистик идеаллар ва утопистик ғояларни,
стереотипларни кишилар онгидан сиқиб чиқариш, миллат менталитетига ёт
ахлоқий нормалар шаклланишининг олдини олиш, маънавий баркамол
шахсни тарбиялаш муаммоларини тадқиқ қилиш;
Тўртинчидан, ижтимоий – сиёсий муносабатларнинг барча соҳаларида
халқчиллик,
инсонпарварлик,
ватанпарварлик,
адолат
ва
бошқа
ҳодисаларнинг моҳияти, ахлоқ нормалари, мезонлари билан баҳоланади ва
муносабатда бўлинади. Шунинг учун умуман миллий ахлоқ нормаларига,
тамойилларига зид иллатларга (айниқса уларнинг глобаллашиб кетаётган
ҳозирги шароитида) инсонларнинг фаол муносабатини шакллантириш,
Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш – мамлакатимиз
тараққиётининг асосий мезонидир. T.19. – Тошкент: «Ўзбекистон», 2011. –358 б.
1
Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. – Тошкент: «Ўзбекистон», 2011. –Б.28.
10
хусусан, ёшлар онгида ғоявий мафкуравий иммунитетни вужудга
келтиришнинг
демократик-ахлоқий
усуллари
ва
воситаларини
такомиллаштириш;
Бешинчидан, жамият ижтимоий-сиёсий тизимида структуравий
элементларнинг функционал самарадорлиги демократик тамойилларга,
фуқаролик жамияти ривожланиши қонуниятларига, маънавий-ахлоқий
мувозанатни таъминлашга боғлиқдир. Зеро, бир томондан юксак ахлоқий
нормаларга асосланган бошқариш тизими демократик мазмунга эга бўлиши,
иккинчи томондан демократик давлатгина гуманистик ахлоқий нормалар
ривожланишини рағбатлантириши, яъни бу соҳада ҳам ислоҳотчилик ролини
самарали бажариши мумкин. Шунинг учун давлат ва жамият бошқарувида
миллий ва умуминсоний ахлоқий нормаларга, тамойилларга таяниш,
фундаментал, назарий ва амалий аҳамиятга эга бўлиб, фуқаролик жамияти
ривожида
ижтимоий-сиёсий
муносабатларни
ахлоқий
жиҳатларини
ижтимоий-фалсафий тадқиқ этиш, шахс ахлоқий норма ва тамойилларининг
хилма-хиллигини ва жамият тараққиётида ижтимоий-сиёсий муносабатлар
муҳим объектив омил эканлигини илмий асослаш. Ўзбекистон Республикаси
Президенти
И.А.Каримов
таъкидлаганларидек
“Айни
вақтда
шуни
унутмаслигимиз керакки, мазкур ислоҳотларнинг мувафаққияти, аввалом бор
мамлакатимизни янада демократлаштириш ва либераллаштириш йўлидаги
саъй-ҳаракатларимиз
суръатига
фуқароларимизнинг
ижтимоий-сиёсий
фаоллигига,
уларнинг
сиёсий
ва
ҳуқуқий
маданиятининг
юксаклигига....бевосита боғлиқ”.
1
Тадқиқот объекти ва предмети –
Ижтимоий-сиёсий муносабатларни
бошқариш тизими ва ушбу тизимни ҳаракатга келтираётган ижтимоий-
сиёсий омиллар тадқиқот объекти бўлиб, ижтимоий-сиёсий муносабатлар
бошқаруви тизимида ахлоқий норма ва тамойилларга таяниш борасида
қилинаётган ишларни илмий-фалсафий жиҳатдан тадқиқ этиш унинг
предмети ҳисобланади.
Тадқиқот методлари –
Тадқиқот жараёнида диалектик, тарихийлик ва
мантиқийлик, анализ ва синтез, қиёсий таҳлил каби усуллардан
фойдаланилди.
Тадқиқот фарази.
Жамият тараққиётида, хусусан ижтимоий-сиёсий
муносабатларни
бошқаришда
маънавий-ахлоқий
нормалар
ва
тамойилларнинг роли ошиб бориши қонуният мақомига эга бўлиб, инсоният
цивилизацияси келажагини белгилаб беради.
Илмий янгилиги.
–
жамият
ижтимоий-сиёсий
барқарор
тараққиётида
ахлоқий
муносабатларнинг роли, уларнинг устуворлашиш қонуниятлари ва ҳозирги
даврдаги ривожланиш тенденциялари аниқланган;
–
ижтимоий тараққиётда этикологик инқирозларнинг глобаллашиш
сабаблари,
ахлоқий
нигилизмнинг
кўринишлари,
уларнинг
миллий
маънавиятга салбий таъсир йўналишлари очиб берилган;
1
Каримов И.А. Демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини шакллантириш –
мамлакатимиз тараққиётининг асосий мезонидир. T.19. – Тошкент: «Ўзбекистон», 2011. – Б.56.
11
–
ижтимоий-сиёсий муносабатлар ривожланиши билан ахлоқий
нормалар, тамойиллар ўзгариши ўртасидаги детерминистик ва корреляцион
боғланишларнинг хусусиятлари тарихий давр контекстида таҳлил қилинган;
–
жамиятни, давлатни бошқариш сиёсатини инсонпарварлаштиришда
ахлоқнинг аҳамияти ҳақидаги муқобил илмий таълимотларнинг вужудга
келиши, ривожланиш босқичлари тавсифланган;
–
миллий ва умуминсоний ахлоқий нормалар, тамойилларнинг
интеграциялашиш, универсаллашиш, глобаллашиш жараёнлари, уларнинг
ўзаро ворислик жиҳатлари таҳлил қилинган;
–
ижтимоий-сиёсий муносабатларни бошқаришда ахлоқий нормалар ва
тамойилларнинг аҳамияти ҳақидаги муқобил қарашлар қиёсий таҳлил
қилинган ва умумлашган хулосалар чиқарилган;
–
жамият ҳаётида миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлашуви
тамойиллари ва улар ролини оширишнинг усуллари ҳамда воситалари
аниқланган;
–
ижтимоий-сиёсий муносабатлар бошқарувининг ахлоқий мезонлари,
уларнинг
ўзгариш
динамикаси,
ҳаракатлантирувчи
мотивлари,
механизмлари, объектив шарт-шароитлари, субъектив омиллари илмий-
фалсафий жиҳатдан таҳлил қилинган;
Ҳимояга олиб чиқилаётган ҳолатлар:
–
ижтимоий-сиёсий муносабатларни ахлоқий нормалар, тамойиллар
асосида бошқаришга доир Шарқ ва бошқа мамлакатлар мутаффакирларининг
қарашларини, ғоялари қиёсий таҳлил қилиниб, уларнинг ҳозирги давр учун
назарий, методологик ва амалий аҳамияти борлигини исботлаш;
–
демократик давлат ва фуқаролик жамият ривожланишида ахлоқий
нормалар ва тамойилларнинг устуворлашиб бориш қонуниятларини,
тикланаётган,
ривожланаётган
маънавий-ахлоқий
қадриятларимизни
замонавий тараққиёт билан мувофиқлаштириш имкониятларини аниқлаш;
–
ҳозирги замон глобаллашуви шароитида миллий ва умуминсоний
ахлоқий қадриятларнинг ижтимоий-сиёсий муносабатларни бошқариш
доирасида интеграциялашиш тенденцияларини, баҳолаш мезонларининг
ўзгариш хусусиятларини ва талабларини конкретлаштириш;
–
миллий давлатчилигимиз тарихининг шонли ва тушкун
жиҳатларини, халқимизнинг асрий орзу-умидлари ва интилишларини жамият
ижтимоий-сиёсий муносабатларини бошқаришда умуминсоний ахлоқ
мезонлари билан баҳолаш заруриятини фалсафий таҳлили;
–
жамият
ижтимоий-сиёсий
муносабатларини
бошқариш
самарадорлигини оширишда ахлоқнинг функционал моҳияти ўзгариш
динамикасини таҳлил қилишга, назарий-методологик асосларини ишлаб
чиқишга эҳтиёж ошаётганлигини илмий асослаш;
–
жамиятда мавжуд ахлоқий норма ва тамойиллар билан ижтимоий-
сиёсий тараққиёти ўртасидаги корреляцион боғланишлар, уларнинг
детерминлашиш хусусиятларини аниқлаш;
12
–
тадқиқот жараёнида эришилган илмий натижалар: назарий
хулосаларни, амалий таклифларни ва методологик тавсияларнинг ижтимоий
ҳаётга адекватлигини мантиқий тажрибалар орқали исботлашдан иборатдир.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти.
Жамият
тараққиётининг даражаси ижтимоий-сиёсий муносабатлар барқарорлиги
билан белгиланади. Бунда муайян мамлакатда яшовчи халқларнинг миллий
маънавий-ахлоқий қадриятлар меросига амал қилиб яшаш маданияти давлат
ва жамият бошқарувини оқилона ташкил қилиш шарти ҳисобланади. Шу
нуқтаи назардан, ижтимоий-сиёсий муносабатларни бошқаришда ахлоқ
нормалари ва тамойилларининг назарий-методологик асосларини илмий
тадқиқ қилиш ва хулосалар чиқариш келажак мўлжалларини белгилашда
муҳим аҳамиятга эга. Мустаҳкам илмий-назарий асосланган амалиётгина
жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлайди ва уни имкониятларини
намоён қилади.
Тадқиқот натижаларидан жамият ва давлат бошқарувига мутасадди
ташкилотлар демократик ислоҳотларни амалга оширишда фойдаланиш
мумкин. Шунингдек, тадқиқотнинг амалий тавсияларидан фуқароларнинг
Ватан олдидаги ахлоқий бурчини англашга, масъулиятини оширишга
йўналтирилган дастурларни ишлаб чиқишда кенг фойдаланиш мумкин.
Тадқиқотнинг методологик ва назарий асосларини
Ўзбекистон
Республикаси Президенти И.А.Каримов асарларида баён этилган ижтимоий-
сиёсий
муносабатларни
барқарорлаштиришга
доир
илмий-назарий
хулосалар, методологик тавсиялар, амалий таклифлар, жамият ҳаётини
демократлаштириш ва эркинлаштиришда инсон омили ролини ошириш
ҳақидаги концептуал ғоялар ташкил этади.
Натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши.
Диссертацияда илгари
сурилган ғоя ва хулосалар, амалий тавсиялардан маърузалар матнларида
олий ўқув юртлари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари талабаларига
услубий қўлланма сифатида жорий этилган. Шунингдек, турли илмий-
амалий конференциялар, Алишер Навоий номидаги Самарқанд давлат
университетида ўқитилаётган “Ахлоқшунослик”, “Маънавият асослари ва
диншунослик”, “Ахлоқ фалсафаси”, “Сиёсат фалсафаси”, “Комил инсон ва
миллий ғоя” фанлари бўйича тегишли мавзуларга оид маъруза матнлари ва
ўқув дастурлари тайёрлашда фойдаланилган.
Ишнинг синовдан ўтиши (апробацияси)
. Диссертация Алишер
Навоий
номидаги
Самарқанд
давлат
университети
Тарих-фалсафа
факультети «Миллий ғоя, фалсафа ва фан методологияси» кафедраси
кенгайтирилган илмий-назарий семинарида (24.03.2011, баённома №6)
муҳокамадан ўтган ва ҳимояга тавсия этилган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Тадқиқотнинг асосий мазмуни
муаллиф томонидан тайёрланган 7 та илмий конференция материаллари
тўпламларида, 2 та журналларда илмий мақолалари чоп этилган ва 1 та
монография нашр этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Тадқиқот иши: «Кириш», 3
боб, 9 параграф, «Хулоса» ва «Фойдаланилган адабиётлар рўйхати» ва
13
«Иловалар»дан иборат. Диссертация матнининг умумий ҳажми 150
бетни
ташкил этади.
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг «Кириш» қисмида танланган мавзунинг долзарблиги,
ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари, назарий ва
методологик асослари, илмий янгилиги, назарий ва амалий аҳамияти,
синовлардан ўтганлиги асослаб берилган.
Диссертациянинг «Ижтимоий-сиёсий муносабатларни бошқаришда
ахлоқий нормалар ва тамойиллар ролини ўрганишнинг назарий-методологик
асослари»деб номланган биринчи бобида бир-бирига мантиқан боғланган
«Жамият ижтимоий-сиёсий муносабатларини ахлоқий нормалар асосида
бошқариш ҳақидаги қарашларнинг тарихий генезиси ва ривожланиш
босқичлари»(1.1.), «Ижтимоий-сиёсий муносабатларнинг маънавий-ахлоқий
детерминлашиш
хусусиятлари»(1.2.)
ва
«Ахлоқий
нормалар
ва
тамойилларнинг ижтимоий-сиёсий муносабатлар тизимини бошқариш
функцияси»(1.3.) мавзулари тадқиқ қилинган.
Жамият ижтимоий-сиёсий муносабатларини бошқариш воситалари
таркибида ахлоқнинг роли ҳақидаги қарашлар илдизи қадимги давр
маънавий-маданий ривожланиш тарихига бориб тақалади ва ҳозирги даврда
ҳам ўзининг долзарблигини йўқотмаган. Бу қарашлардаги муқобилчилик ва
тарихий даврга хос таҳлил хусусиятларини: бир томондан, ижтимоий-сиёсий
муносабатларнинг динамик ривожланиши; иккинчи томондан, ахлоқ
парадигмаларининг доимий ўзгариб туриш хусусиятларидан қидириш керак.
Айниқса, ижтимоий-сиёсий муносабатларнинг янги тарихий босқичида
муҳим илмий ва амалий аҳамиятга эга мавзу бўлиб қолмоқда. Зеро, ахлоқий
нормалар ва тамойилларнинг жамият ҳаётидаги роли тобора ошиб бормоқда
ва бу йўналишда турли илмий қарашлар шаклланган бўлиб, улар муқобил
ёндашувларнинг натижаси сифатида қаралиши керак.
Диссертациянинг бу боби ахлоқий таълимотлар генезиси, ривожланиш
босқичлари ва уларнинг ижтимоий-сиёсий муносабатларни бошқариш
функцияларини илмий-фалсафий таҳлил қилишга бағишланган. Яъни,
жамият ҳаётида ахлоқий нормалар ва тамойилларнинг тарихий шаклланиши,
кўринишлари, вазифалари ҳақидаги илмий-назарий таълимотлар фалсафа
фани нуқтаи назаридан қиёсий таҳлил қилинган ҳамда тавсифланган.
Ахлоқий қадриятларнинг тадрижий ривожланиш қонуниятлари, босқичлари
ва
уларнинг
бошқа
ижтимоий-иқтисодий
муносабатларга
таъсири
ўрганилган. Хусусан, миллий анъанавий ва замонавий ахлоқий нормалар
ҳамда тамойилларнинг жамият ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маънавий
ҳаётини ташкиллаштириш, бошқариш ва назорат қилишдаги роли, аҳамияти
илмий жиҳатдан асосланган.
14
Шунингдек,
ижтимоий-сиёсий
муносабатларнинг
ахлоқийлашиш,
(инсонпарварлашиш) ахлоқий норма ва тамойилларнинг
сиёсийлашиш
хусусиятлари, уларни детерминлаштирувчи омиллар таҳлил қилинган. Бунда:
миллий
ахлоқий
нормалар
ва
тамойилларнинг
ижтимоий-сиёсий
муносабатларга, ижтимоий-сиёсий борлиқнинг эса ахлоқий қадриятлар билан
ўзаро боғлиқлиги, уларнинг мутаносиблигини таъминлаш услубларини,
воситаларини такомиллаштириш имкониятлари; ҳозирги даврда демократик
жараёнларнинг шиддат билан ривожланиб бориши, уларнинг назарий-
методологик асосларига эҳтиёжни кучайтирмоқда. Шу нуқтаи назардан,
ижтимоий-сиёсий муносабатларни бошқаришда ахлоқнинг ролини комплекс-
системали ўрганиш асосида мавзу доирасида тушунча ва категорияларнинг
мазмуни конкретлаштирилган.
Ижтимоий-сиёсий муносабатлар бошқарувининг шарқона ахлоқий
манбаларини замон талаблари асосида объектив, холис ўрганиш, миллий ғоя
ва мафкурага асос ҳисобланган маънавий қадриятларни тизимлаштиришнинг
назарий-методологик масалаларига алоҳида эътибор берилди. Ҳар қандай
тарихий даврда давлат ўз миллий-ахлоқий меросига таянган ҳолда жамиятни
умуминсоний демократик мезонлар асосида ривожлантириши, тараққиётда
янги босқичларга кўтариши мумкинлиги асосланди.
Ушбу бобда ахлоқнинг регулятив функцияси ҳақида қадимдан хилма
хил, муқобил таълимотлар яратилиб, ҳозирги йўналишлари эса, уларнинг
тарихий ва мантиқий давоми эканлиги таъкидланди. Айни пайтда, ахлоқнинг
ижтимоий-сиёсий муносабатларни бошқаришдаги функционал мақсади,
вазифалари, усуллари, воситалари, институционал тизими ва уларнинг
динамикаси батафсил, ижтимоий-фалсафий жиҳатдан манбалар асосида
таҳлил этилиб, қуйидаги хулосаларга келинди:
–
жамият ижтимоий-сиёсий муносабатларини ахлоқий нормалар асосида
бошқариш
ҳақидаги
қарашларнинг
тарихий
генезисига
асосланиб,
ривожланиш босқичлари атрофлича фалсафий таҳлил этилди.
–
ижтимоий-сиёсий
муносабатларнинг
маънавий-ахлоқий
детерминлашиш хусусиятлари илмий фалсафий тадқиқ қилинди.
–
ахлоқий нормалар ва тамойилларнинг ижтимоий-сиёсий муносабатлар
тизимини бошқариш функциясини таҳлил қилиш асносида бу борадаги
муаммолар ечимини топишга асосий эътибор қаратилди.
Диссертациянинг иккинчи боби «Жамиятни бошқаришда миллий ва
умуминсоний ахлоқий қадриятларнинг интеграциялашиш ва глобаллашиш
хусусиятлари» деб аталган. Унда «Миллий ва умуминсоний ахлоқий
нормаларнинг жамиятни бошқариш тизимидаги роли»(2.1.), «Ижтимоий-
сиёсий муносабатларни бошқаришда ахлоқ ва бошқа ижтимоий онг
шаклларининг интегратив характери»(2.2.) ва «Жамият тараққиётини
ахлоқий баҳолаш мезонлари, уларнинг глобаллашиш ва универсаллашиш
жараёни»(2.3.) масалалари ўрганилган.
Унда турли даражаларда ижтимоий-сиёсий жиҳатдан ривожланган
давлатлар ва халқлар ўртасидаги муносабатлар тизими умуминсоний ахлоқий
қадриятлар трансформацияси ҳамда халқаро сиёсий муносабатларни
15
уйғунлаштириш масаласи фалсафий тафаккурнинг доимий таҳлил предмети
бўлиб келганлиги таъкидланган. Ҳозирги даврга келиб халқаро ижтимоий-
сиёсий
муносабатларнинг
интеграциялашуви,
глобаллашуви
ва
универсаллашуви шароитида интеграл сифат ўзгаришларининг вужудга
келиши ҳар бир мамлакат ичидаги давлат ва жамият қурилишини, бошқариш
сиёсатини ўзгартиришни ҳам тақозо қилаяпти. Шу сабабли миллий ва
умуминсоний қадриятларни, нормаларни, халқаро ҳуқуқ тамойилларини,
сиёсий воқеликнинг хусусиятларини глобал тараққиётнинг маънавий
-
ахлоқий муаммолари контекстида комплекс
-
системали тадқиқ этилди.
Бизга маълумки, миллий ва умуминсоний ахлоқий нормаларнинг глобал
сиёсий мақсадларга мос келиши уларнинг интеграциялашув даражасига
боғлиқ бўлади. Бу масала бугунги кунда қабул қилинган халқаро ҳуқуқий
ҳужжатларда ўз ифодасини топган бўлса ҳам амалдаги ижтимоий-сиёсий
муносабатларда миллий манфаатлар устуворлик қилиб келмоқда. Чунки, бу
муносабатларда давлатларнинг икки томонлама манфаатлари мувозанати
нуқтаи назаридан эмас, балки ҳарбий қудрати, сиёсий мавқеи, гегемонлик
майллари асосий белгиловчи омил бўлиб келмоқда. Ҳозиргача аксарият
фалсафий
адабиётларда
бу
ҳодисанинг
сабабларини
миллатлараро,
давлатлараро сиёсий муносабатларнинг ғайри ахлоқийлигидан эмас, балки
манфаатлар номутаносиблигидан қидирилади. Ваҳоланки, манфаатлар
динамик ўзгарувчан бўлса, умуминсоний ахлоқий норма ва тамойиллар эса
нисбатан барқарордир. Зеро, дунёнинг яхлитлиги ва унинг истиқболини ҳам,
миллий тараққиёт келажагини ҳам фақат юксак маънавий-ахлоқий
муносабатлар кафолатлаши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси
Президенти И.А.Каримов: «Маълумки, бугунги кунда фарзандларимизнинг
маънавий оламини юксалтириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар
руҳида тарбиялаш масаласи биз учун энг долзарб вазифа бўлиб қолмоқда»,
деган эди.
1
Ушбу боб баёнида қуйидаги фикрлар илгари сурилди:
–
миллий ва умуминсоний ахлоқий нормаларни, халқаро ҳуқуқ
тамойилларини, сиёсий воқеликнинг хусусиятларини глобал тараққиётнинг
маънавий-ахлоқий муаммолар контекстида комплекс-системали тадқиқ
қилинди.
–
ижтимоий-сиёсий муносабатларни бошқаришда ахлоқ ва бошқа
ижтимоий онг шакллари интегратив характерга эга эканлиги маълум бўлди.
–
жамият тараққиётини ахлоқий баҳолаш мезонлари, уларнинг
глобаллашиш ва универсаллашиш жараёни илмий-фалсафий жиҳатдан
асосланиб, таҳлил этилди.
Умуман, хулоса қилиб таъкидлаш лозимки, жамият ижтимоий-сиёсий
муносабатларини бошқаришда миллий ва умуминсоний маънавий-ахлоқий
қадриятларнинг интеграциялашуви ва глобаллашуви ҳозирги даврда
объектив ривожланишнинг қонунияти бўлиб, унинг тарихий тенденциясини
ҳамда истиқболини белгиловчи устувор омилга айланмоқда. Бироқ, унинг
1
Каримов.И.А. Жаҳон инқирозининг оқибатларини енгиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ва
тараққий топган давлатлар даражасига кўтарилиш сари. Т.18. – Тошкент: «Ўзбекистон», 2010. – Б.94.
16
объективлиги субъектив омиллар фаоллигини истисно қилмайди, аксинча
умуминсоний ахлоқий норма ва тамойилларнинг жамият ва давлат
бошқарувида ролининг ошиб бориши қонуният мақомига эга бўлмоқда.
Диссертациянинг учинчи боби «Ижтимоий ҳаётни ахлоқий нормалар
ва
тамойиллар
асосида
ташкиллаштиришнинг
ғоявий-мафкуравий
вазифалари» деб номланган. Унда «Ёшларда прогрессив маънавий-ахлоқий
нормаларни
шакллантиришнинг
педагогик-дидактик
масалалари»(3.1.),
«Диний-ахлоқий нормаларнинг жамият ҳаётини бошқаришдаги ролини
ошириш имкониятлари»(3.2.) ва «Ғоявий-мафкуравий муносабатларни
бошқаришнинг ахлоқий асосларини ривожлантириш усуллари ва воситалари
бирлиги»(3.3.) масалалари ижтимоий-фалсафий нуқтаи назардан тадқиқ
қилинди.
Жамият тараққиёти жараёнида ижтимоий-сиёсий муносабатларнинг
хусусиятлари ўзгариб бориши билан, турли ижтимоий онг шакллари
ўртасидаги алоқадорликлар, уларнинг ўзаро тақозоланиши ҳам ўзгариб
боради. Айниқса, ҳозирги даврда сиёсат майдонида ғоявий-мафкуравий
муносабатларнинг устуворлашиб бориши билан ахлоқнинг регулятив
функциясини такомиллаштиришга эҳтиёж кучаймоқда.
Ижтимоий-сиёсий
муносабатларни
бошқаришнинг
демократик
характери ва юксак гуманистик тамойилларга мослиги, умуминсоний
ахлоқий қадриятлар мақоми ёшларнинг маънавий- ахлоқий қиёфасини
шакллантириш самарадорлиги билан аниқланади. Айниқса, давлат кадрлар
сиёсатида ёшларга эътибор, уни халқ томонидан назорат қилиш имконияти
тизимнинг демократик характерини белгиловчи муҳим мезон ҳисобланади.
Шунинг учун кадрлар сиёсати давлатнинг монополияси бўлиши
мумкин эмас, фақат унинг қонуний-ҳуқуқий ва маънавий-ахлоқий кафолати
бўлиши керак. Бунга кадрларни танлаш ва жойлаштириш тизимининг
қонуний-ҳуқуқий асосини яратиш, амалга ошириш механизмларини,
усуллари ва воситаларини такомиллаштириш орқали эришиш мумкин. Яъни,
ҳар қандай давлатнинг кадрлар сиёсати барча бошқарув соҳаларини ҳуқуқий
ва ахлоқий мезонларини, сиёсий устқурма элементлари тизими орқали,
умумий тартибга солишдан иборат. Шунинг учун бошқарувга сайланадиган
ва тайинланадиган “кадрлар сифати”га муайян маънавий-ахлоқий талаблар
асосида дифференциал ёндошиб, ўзига хос мезонлари тизими ишлаб
чиқилиши зарур. Чунки, давлатнинг кадрлар сиёсатини амалга ошира
оладиган институционал тизими тўлиқ шаклланган ва аниқ механизмлари
яратилгандагина раҳбарнинг маънавий-ахлоқий сифатларини аниқлаш
мезонлари тўғрисида фикр юритиш мумкин. Ваҳоланки, ҳозирча биз кадрлар,
хусусан раҳбарларнинг қандай маънавий-ахлоқий сифатларга эга бўлиши
ҳақида умумий тасаввурларга эгамиз, бироқ улар қандай усуллар, воситалар
орқали маънан бой, ахлоқан пок сифатларга эга бўлиши масаласида давр
руҳи ва талабларидан ортда қолмоқдамиз.
Жамият ва давлат бошқарувида раҳбарлик лавозимларига номзодларни
танлашда, уларнинг: объектив воқеликка комплекс системали ёндошиши;
кун тартибидаги муаммолар таркибидан биринчи даражали, долзарбини
17
аниқлай олиши; имкониятларга реал баҳо бериши ва мустақил қарорлар
қабул қилиб, масъулиятини зиммасига олиши; муаммолар ечимида оптимал
усул ва воситани танлаши; конструктив-рационал тафаккур усули;
истиқболни аниқ тасаввур қилишидан иборат раҳбарлик салоҳиятидан
ташқари, улар билан бевосита боғлиқ бўлган маънавий-ахлоқий сифатларига:
танқидга чидам ва ундан хулоса чиқариш; ўзгаларнинг фикрига қулоқ солиш
ва уларни умумлаштириш; халқнинг руҳиятини билиш ва ўз ортидан
эргаштириш; зарур пайтда ирода кучини намойиш қилиш ва қатъиятли
бўлиш; ватанпарварлигини харизматик хислатида ифодалаш; ғайриахлоқий
хатти-ҳаракатларга муросасиз бўлиш; қонунга ҳурмат ва итоатда бошқаларга
намуна бўлиш каби маънавий фазилатларига асосий эътиборни қаратиш
зарур.
Мустабид тизимнинг сиёсий стандартларидан, стереотипларидан воз
кечилиб, бозор иқтисодиёти муносабатларига ўтиш ва миллий ўзликни
англаш жараёни кечаётган ҳозирги шароитда жамиятнинг турли социал
структуравий элементларининг умумий манфаатларидан келиб чиқадиган
кадрлар сиёсатини амалга ошириш мураккаб вазифа бўлиб қолмоқда.
Ўзбекистонда мустақилликдан кейин барқарор тараққиётнинг зарурий
шартларидан
бири,
объектив
ва
субектив
асосларга
эга
бўлган
қийинчиликларга қарамасдан, динамик ўзгараётган ижтимоий-сиёсий
жараёнларга мос кадрлар танлаш сиёсатини изчил амалга ошириши бўлди.
Зеро, ҳозирги даврда миллатнинг тарихий маънавияти заминида мустаҳкам
турувчи, унинг анъаналарига, урф-одатларига ҳурмат билан муносабатда
бўлувчи ва уни замон талабларига кўра ижодий ривожлантириш раҳбарнинг
муҳим сифати ҳисобланади. Шунинг учун раҳбар кадрларни танлаш ва
тарбиялашда, уларни лавозимларга босқичма-босқич сабр-тоқат билан
тайёрлашнинг
давлат
тизимини,
турли
даражалардаги
раҳбарлик
лавозимларига дифференциаллашган номзодлар банкини яратиш ва уларнинг
ижтимоий мавқелари мониторинги тизимини такомиллаштириш зарур. Бобда
ҳозирги давр сиёсат майдонида ғоявий-мафкуравий муносабатларнинг
устуворлашиб
бориши
билан
ахлоқнинг
регулятив
функциясини
такомиллаштиришга эҳтиёж ҳам кучайганлиги, зеро, сиёсат, мафкура ва
ахлоқнинг уйғунлигини таъминлаш, яъни ижтимоий ҳаётни ахлоқий
нормалар ва тамойиллар асосига қуриш ҳар қандай йўналишдаги сиёсатнинг
самарадорлигини, мафкуранинг ҳаётийлигини белгилаши барча тарихий
даврларда фалсафий таълимотлар марказини ташкил этиши илмий асосда
таҳлил қилиб берилган.
Хулоса қисмида мамлакатимизда демократик жараёнлар ривожланиб
бориши билан давлатнинг айрим бошқариш функцияларини босқичма -
босқич фуқаролик жамияти институтларига ўтказиш, сиёсий ҳокимият ва
жамоат ташкилотлари ўртасида янги муносабат структурасини вужудга
келтираётганлиги таъкидланган. Бу эса бошқаришнинг гуманистик мазмуни
ва
демократик
характери:
маънавий-ахлоқий
нормаларга,
ҳуқуқий
негизларга,
сиёсий
механизмларга
таянишида
намоён
бўлишини
таъминлайди.
18
Х У Л О С А
Ўзбекистонда мустақилликдан кейинги қисқа тарихий давр ичида
ижтимоий-сиёсий муносабатларнинг янги типи ва уни бошқаришнинг
миллий институционал тизими шаклланди. Жамият ривожланишини бозор
иқтисодиёти
муносабатларига
асосланган
бошқаршнинг
демократик
характери,
гуманистик
мазмуни
маънавий-ахлоқий
нормаларга,
тамойилларига асосланиши билан умуминсоний моҳиятини намоён
қилмоқда. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов
томонидан ишлаб чиқилган бозор иқтисодиётига ўтишнинг “ўзбек модели”
ва унинг тамойиллари мамлакатимизда демократик давлат, фуқаролик
жамиятини шаклланишида ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий, маданий,
маънавий-ахлоқий асосларини яратиш ва уларнинг уйғунлигини таъминлаш
билан характерланади. Бундай уйғунлик мамлакатимизда яшаётган турли
миллат ва элат вакилларининг иродасини ифодалашга, орзу-умидларини
рўёбга чиқаришга, демократик жараёнларни мустаҳкамлашга, барқарор
ривожланишни умуминсоний эътироф этилган сиёсат стандартлари ва ахлоқ
талаблари негизида ташкиллаштиришга хизмат қилади.
Мамлакатимизда
демократик
жараёнларни
жадаллаштириш,
ижтимоий-сиёсий муносабатларни модернизация ва қайта ташкил қилиш
инсон манфаатларига бўйсундирилган. Зеро, ислоҳотларнинг мақсади ҳам,
усул-воситалари ҳам, пировард натижалари ҳам унинг субъекти бўлган инсон
омилининг маънавий-ахлоқий ривожланиш даражасига боғлиқ бўлиб
қолмоқда. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.Каримов: «Халқимизнинг айнан ана шундай ўсиб бораётган ижтимоий
фаоллиги, унинг сиёсий ва ҳуқуқий тафаккурида юз бераётган чуқур
ўзгаришлар юксалиб бориши билан мамлакатни ислоҳ қилиш бўйича биз
танлаган моделнинг мантиқий давоми юртимизни демократик янгилаш учун
янги вазифаларни, фуқароларимизнинг давлат бошқарувидаги ролини
оширишни тақозо этмоқда»
1
деб кўрсатган эди.
Дарҳақиқат, жамиятда демократик қадриятлар мустаҳкамланиши,
нафақат уларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий базис муносабатлари
характерига, балки маънавий-ахлоқий ривожланиш даражасига боғлиқдир.
Шу
жиҳатдан
давлат
қурилишини
демократлаштириш,
мамлакатни
модернизациялаштириш,
ижтимоий-сиёсий
муносабатларни
маънавий-
ахлоқий норма ва тамойилларга кўра бошқариш мамлакатда амалга
оширилаётган ислоҳотларнинг натижаларини белгилаб бермоқда. Зеро,
И.Каримов таъкидлаганидек, “Ишни биринчи галда ҳаётимизнинг барча
соҳаларида қатъий тартиб ва интизом ўрнатишдан, раҳбар кадрларни жой-
жойига тўғри қўйишдан, уларга нисбатан талабчанликни оширишдан
бошлаш лозим”.
2
1
Каримов.И.А. Ватанимизнинг босқичма-босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш – бизнинг олий
мақсадимиз.Т.17.–Тошкент: «Ўзбекистон», 2009. – Б.31.
2
Каримов И.А. Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида. – Тошкент: «Ўзбекистон», 2011. –Б.51.
19
Биз тадқиқ қилган мавзунинг умумий хулосалари қуйидагилардан
иборат, яъни:
1. Мамлакатимизда демократик жараёнлар ривожланиб бориши билан
давлатнинг айрим бошқариш функцияларини босқичма-босқич фуқаролик
жамияти институтларига ўтказиш, сиёсий ҳокимият ва жамоат ташкилотлари
ўртасида янги муносабат структурасини вужудга келтирмоқда. Жамиятни
демократиялаштиришга қаратилган бундай жараёнларнинг характерини,
аввало
уларнинг
маънавий-ахлоқий
мазмуни
белгилаб
беради.
Бошқаришнинг гуманистик мазмуни ва
демократик характери: маънавий-
ахлоқий нормаларга, ҳуқуқий негизларга, сиёсий механизмларга таянишида
намоён бўлади.
2. Ҳар қандай тарихий даврда шаклланган ижтимоий-сиёсий
муносабатларнинг маънавий-ахлоқий макони
,
бир томондан,
фуқароларнинг
иқтисодий фаоллиги, сиёсий масъулияти, руҳий барқарорлиги, ҳуқуқий онги
ва маданияти, интеллектуал-маърифий салоҳиятлари даражасини белгилаб
беради.
Иккинчи
томондан,
маънавий-ахлоқий
муносабатларнинг
демократик характери, гуманистик мазмуни, умуминсоний тамойиллари
уйғунлиги жамият ижтимоий-сиёсий тараққиётининг барқарорлигини
таъминлайди.
3. Давлатларнинг тарихий ривожланиш тажрибаларидан маълумки,
ижтимоий-сиёсий муносабатларни бошқаришда сиёсатнинг маънавий-
ахлоқий норма ва тамойиллар устидан доминантлиги, ҳуқуққа нисбатан
беписандлиги, жаҳолатни маърифатдан устун қўйилиши, уларни инқирозга,
кейинчалик эса ҳалокатга олиб келган.
4.
Жамият
ижтимоий-сиёсий
муносабатларини
бошқариш
институтларининг демократик характери, гуманистик мазмуни мавжуд
сиёсий тизим моҳияти сифатида намоён булади. Бунда, жамият сиёсий
устқурма структуравий элементларини шакллантириш ва ривожлантиришга
қаратилган механизмларни маънавий-ахлоқий норма ва тамойиллардан
ташқарида тасаввур қилиш мумкин эмас. Чунки ҳозирги даврда ижтимоий-
сиёсий муносабатларнинг ҳар қандай йўналишини баҳолаш мезонлари
таркибида маънавий-ахлоқий нормалар умуминсоний универсал кўрсаткич
сифатида эътироф қилинмоқда.
5. Ҳар қандай жамиятнинг ривожланиш даражаси демократик
жараёнларни ташкиллаштириш, бошқариш ва назорат қилишнинг ҳуқуқий
асослари, сиёсий воситалари, ахлоқий нормалари, миллий ва умуминсоний
қадриятларга асосланишига боғлиқ бўлади. Шунинг учун демократик давлат,
фуқаролик жамиятининг ижтимоий-сиёсий муносабатларни бошқаришга
мутасадди
институционал
тизимни,
уларнинг
нисбатан
мустақил
структуравий элементлари функциясини ахлоқий норма ва тамойиллар
асосида индивидуал ривожлантириш барқарор тараққиёт кафолати, шарти
ҳисобланади. Зеро, ижтимоий онг шаклларининг ахлоқлашиш тенденцияси,
уларнинг функционал самарадорлигини таъминлайди.
6. Жамиятни ташкил қилган ижтимоий структура элементларига хос
манфаатларнинг муқобиллиги, уларни бошқарадиган маънавий-ахлоқий
20
норма
ва
тамойиллар
универсаллигини,
умуминсоний
гуманистик
характерини истисно қилмайди. Аксинча, ижтимоий-сиёсий муносабатлар
интеграциялашиб,
глобаллашиб
кетаётган
ҳозирги
тарихий
даврда
индивидуаллик шартли ва нисбий характер касб этмоқда.
7. Ижтимоий-сиёсий муносабатларни бошқаришда институционал
тизим функционал самарадорлиги шу жараёнда фуқароларнинг иштирок
қилиш фаоллигига боғлиқдир. Бунда, фақат иштирок этишнинг кўлами ёки
мақсади эмас, балки унинг ташкилий жиҳати ва натижаси муҳим аҳамиятга
эга. Зеро, ижтимоий-сиёсий муносабатларнинг сиёсий маданият ва ахлоқ
тамойиллари, бутун жараён хусусиятларини (яъни, демократик характерини
ва гуманистик мазмунини) ҳамда уларнинг натижаларини белгилаб туради.
8. Жамият ва давлат бошқарувида кенг халқ оммасининг иродасини
суистеъмол
қиладиган
тоталитаризм,
волюнтаризм,
субъективизм
ҳодисаларининг сиёсий тизимни, иқтисодий муносабатларни, маънавий
ҳаётни инқирозга олиб келганлигини тарихий тажрибалар қайта-қайта
исботлаб берган. Жамиятда демократик қадриятлар тантанасига интилиш
инсоният маънавиятининг буюк намунасидир. Лекин, ижтимоий-сиёсий
муносабатларни бошқаришнинг демократик тизими автоматик тарзда
вужудга келмайди.
9.
Ижтимоий-сиёсий
муносабатларни
бошқариш
жараёнини
демократиялаштиришда сиёсат, ҳуқуқ ва ахлоқ уйғунлигини таъминлашнинг
ташкилий асослари халқ оммаси маънавий-маданий таълими ва тарбияси
билан боғлиқдир. Зеро, аҳолининг сиёсий онги ва тафаккури, ҳуқуқий
маданияти, ахлоқий баркамоллиги, ижтимоий ҳодисаларнинг муайян
йўналишлари сифатида: вужудга келиш генезисига кўра объектив ҳодиса
бўлиб, жамият тараққиётига таъсири нуқтаи назаридан муҳим субъектив
омил ҳисобланади. Шунинг учун ижтимоий-сиёсий муносабатларни
бошқариш сиёсатининг ахлоқ тамойилларига, нормаларига таяниши жамият
мавжудлигининг объектив ҳамда субъектив омиллари бирлиги, маънавий-
ахлоқий ривожланишнинг натижаси сифатида қаралиши керак.
10. Ижтимоий-сиёсий муносабат субъектларининг структуравий
элементларига мос манфаатлар муқобиллиги маънавий-ахлоқий норма ва
тамойилларнинг,
уларга
хос
индивидуал
«персонификациялашиш»
хусусиятларини намоён қилади. Бироқ, умуминсоний универсал ахлоқий
норма ва тамойиллар индивидуал манфаатлар интеграциялашувини тақозо
қилса, демократик ва гуманистик сиёсат ушбу манфаатларни рўёбга
чиқаришга
хизмат
қилади.
Бундай
уйғунлик
сиёсатни
ахлоққа
мувофиқлаштириш билан фуқаро фаолиятининг таркибий қисми даражасига
тушириш имкониятлари ва шароитини яратади. Шунинг учун мамлакат
сиёсий ҳаётида фуқароларнинг фаол иштироки, уларнинг маънавий-ахлоқий
ривожланиш даражасининг мезони бўлиб ҳисобланади.
Тадқиқотнинг
умумий
хулосаларидан
келиб
чиқиб,
қуйидаги
тавсияларни бериш мумкин:
1. Бошқарув тизими фаолияти нафақат раҳбарни, балки, барча
фуқароларни ҳам ахлоқий нормалар ва тамойиллар асосида бирлаштириш,
21
ягона мақсад сари сафарбар этишга қаратилишини инобатга оладиган бўлсак,
раҳбар ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш марказлари ўқув режасига
“Бошқарувнинг ахлоқий нормалари ва тамойиллари” ўқув курсини киритиш;
2. Ижтимоий-сиёсий муносабатларни бошқариш фаолиятини амалга
оширишда ахлоқий норма ва тамойилларга риоя этилишини тарғиб этиш ва
назоратга олишни жорий этиш;
3. Республика “Маънавият ва маърифат” жамоатчилик маркази қошида
“Ахлоқий тартиб назорати” ёки “Ахлоқий масалалар бўйича вакиллик” каби
бўлимларни ташкил этиш;
4.
Ижтимоий-сиёсий
муносабатларни
бошқариш
фаолиятининг
ахлоқий мезонлари ишлаб чиқилиши лозим;
5. “Этика” ва “Сиёсатшунослик” фанлари ўқув дастури режаларига
ушбу масала доирасидаги мавзуларни киритиш ёшларни келажакдаги
бошқарув соҳасида олиб борадиган фаолиятида ижобий кўрсаткичларни олиб
келади.
6. Ижтимоий-сиёсий муносабатларни бошқариш фаолияти – бу, раҳбар
фаолияти эканлигини ҳисобга олган ҳолда ОАВлари орқали маънавий-
ахлоқий мазмундаги “Маънавият – раҳбар кўзгуси”, “Бошқарув ва
маънавият” мавзусидаги кўрсатув ва эшиттиришларни тайёрлаш лозим.
Умуман олганда, ижтимоий-сиёсий муносабатларни бошқаришни
умуминсоний
демократик
тамойиллар,
ахлоқ
нормалари
талаблари
даражасига олиб чиқиш, бир томондан, миллатнинг маънавий-ахлоқий
салоҳияти ва сиёсий масъулияти ривожланишига, иккинчи томондан эса,
бевосита сиёсий тизимнинг демократик ташкилий қурилиши ва фаолиятига
боғлиқ. Чунки, фуқароларнинг сиёсий онги ва маданиятининг намоён
бўлиши – масъулияти мавжуд сиёсий воқеликнинг инъикоси ҳисобланади
ҳамда «ахлоқ-сиёсат-ҳуқуқ» тизими мувозанатини таъминлайдиган реал
мезонлар ва идеал ғояларнинг уйғунлигини тақозо қилади.
ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Негматова Ш.Ш. Меҳр-мурувват фалсафаси // Иқтидорли талабаларнинг
изланишлари
мавзусида
талабаларининг
XII
илмий
анжумани
материаллари. –Самарқанд, 2005. – Б.91-93.
2.
Негматова Ш.Ш. Қишлоқ тадбиркорлари ижтимоий-сиёсий фаоллигини
оширишнинг объектив ва субъектив омиллари // Магистрантларнинг VII
илмий анжумани материаллари. –Самарқанд, 2008. – Б.110-111.
3.
Негматова
Ш.Ш.
Ахлоқнинг
ижтимоий-сиёсий
муносабатларни
бошқариш функцияси // Академик Иброҳим Мўминовнинг илмий-
фалсафий мероси ва унинг ижтимоий-фалсафий фанлар тараққиётида
тутган ўрни мавзуидаги Республика илмий-назарий конференцияси
материаллари. -Самарқанд, 2008. 23 май. –Б.151-153.
4.
Негматова Ш.Ш. Жамият тараққиётини ахлоқий баҳолаш мезонлари //
Шахс ва жамият фанини ўқитишнинг долзарб масалалари мавзуидаги
22
Республика илмий-амалий конференцияси материаллари. –Тошкент, 2008.
–Б.84-86.
5.
Негматова Ш.Ш. Демократиянинг ахлоқий нормалари ва тамойиллари //
Демократик жамият қуришда кучли ижтимоий сиёсат ва адолат мавзусида
илмий-амалий анжуман материаллари. –Тошкент, 2008, 28-29 октябрь. –
Б.250-253.
6.
Негматова Ш.Ш. Жамият ва давлатни бошқаришнинг маънавий-ахлоқий
асослари // Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси
нашриёти. –Тошкент, 2009.
7.
Негматова Ш.Ш. Миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлашувининг
айрим тамойиллари // Фалсафа ва ҳуқуқ. –Тошкент: 2009. 2-сон. –Б. 60-61.
8.
Негматова
Ш.Ш.
Миллий
ва
умуминсоний
ахлоқий
нормалар
интеграциялашувининг хусусиятлари // Фалсафа ва ҳуқуқ. –Тошкент:
2010. 3-сон. –Б.19-21.
9.
Негматова Ш.Ш. Жамият тараққиётини ахлоқий баҳолаш мезонлари //
Модернизация,
инновацион
тараққиёт
ва
толерантлик
ривожи
истиқболлари
мавзуидаги
Республика
илмий
конференцияси
материаллари тўплами. –Тошкент, 2010. –Б.149-151.
10.
Негматова Ш.Ш. Ёшларнинг маънавий тарбияси масалалари // Республика
илмий конференцияси материаллари.
–
Тошкент, 2011. – Б.181-183.
23
Фалсафа фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Негматова Шахзода
Шухратовнанинг
09.00.11-ижтимоий
фалсафа
ихтисослиги
бўйича
«Ижтимоий-сиёсий муносабатларни бошқаришнинг ахлоқий нормалари ва
тамойиллари» мавзуидаги диссертациясининг
Р Е З Ю М Е С И
Таянч сўзлар:
ахлоқ,
норма, ахлоқий нормалар, тамойил, ахлоқий
тамойиллар, ижтимоий-сиёсий муносабатлар, маънавий-ахлоқий жараёнлар,
субординация, этикологик инқироз, ахлоқий нигилизм, глобаллашув, сиёсий
муносабатларнинг ахлоқийлашуви, миллий давлатчилик, ахлоқий баҳолаш,
гуманизм, детерминлаштирувчи омил, объектив ва субъектив омиллар,
сиёсат ва ахлоқ уйғунлиги.
Тадқиқот объектлари:
Ижтимоий-сиёсий муносабатларни бошқариш
тизими ва ушбу тизимни ҳаракатга келтираётган ижтимоий-сиёсий омиллар.
Ишнинг мақсади:
Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат барпо
этишда ижтимоий-сиёсий муносабатлар бошқарувининг ахлоқий норма ва
тамойиллар асосида шаклланиши, ривожланиши ва ўзаро боғлиқлиги
масалаларини, шунингдек, давлат ва жамият бошқарувининг маънавий
негизларини илмий-фалсафий тадқиқ этиш.
Тадқиқот методлари:
диалектик, тарихийлик ва мантиқийлик, анализ ва
синтез, қиёсий таҳлил.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
жамиятнинг ижтимоий-
сиёсий барқарор тараққиётидаги ахлоқий муносабатлари роли, уларнинг
шаклланиш
ва
устуворлашиш
қонуниятлари
ва
ҳозирги
даврдаги
ривожланиш
тенденциялари,
ижтимоий-сиёсий
муносабатлар
бошқарувининг
ахлоқий
мезонлари,
уларни
ўзгариш
динамикаси,
ҳаракатлантирувчи мотивлари, механизмлари, объектив шарт-шароитлари,
субъектив омиллари аниқланган, ижтимоий тараққиётдаги этикологик
инқирозларнинг
глобаллашиш
сабаблари,
ахлоқий
нигилизмнинг
кўринишлари, уларнинг миллий маънавиятга таъсири йўналишлари ва
жамият ҳаётида маънавий-ахлоқий қадриятлар ролини оширишнинг усул ва
воситалари, ривожлантириш имкониятлари ҳамда омиллари асосланган.
Амалий аҳамияти:
диссертацияда ишлаб чиқилган илмий хулоса ва
тавсиялардан таълим тизими бўғинлари, сиёсий партиялар, ҳокимият ва ўз-
ўзини бошқариш органлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлар, ижтимоий-
фалсафий
ва
маънавий-маърифий
институтлар
амалий
фаолиятида
фойдаланишлари мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги:
тадқиқот
натижаларидан “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати аъзолари, ўқитувчилар,
оммавий ахборот воситалари ходимлари иш фаолиятида, олий таълимда
ўқитиладиган ижтимоий гуманитар фанлардаги маъруза матнлари, ўқув
дастурлари таёрлашда фойдаланилган.
Қўлланиш соҳаси:
Диссертация натижаларидан ўқитувчилар, касб-ҳунар
коллежлари, академик лицей ва олий ўқув юртларида маънавият дарслари,
фалсафа, маданиятшунослик фанлари бўйича ўқув-услубий қўлланма
тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
24
РЕЗЮМЕ
диссертации Негматовой Шахзоды Шухратовны на тему:
«Этические
нормы
и
принципы
управления
социально-политическими
отношениями» на соискание ученой степени кандидата философских
наук по специальности 09.00.11 – социальная философия
Ключевые слова:
этика, норма, этические нормы, принцип, этические
принципы,
социально-политические
отношения,
морально-этические
процессы, субординация, этикологический кризис, этический нигилизм,
глобализация,
этичество
политических
отношений,
национальное
государство, гуманизм, детерменистический аспект, объективные и
субъективные аспекты, гормоничность политики и этики.
Объект
исследования:
социально-философские
анализировать
социально-политические и морально-этические процессы в государственном
и социальном регулировании в Узбекистане.
Цель работы:
анализ этических норм и принципов в построении
правового демократического общества, а также внедрение духовных основ в
управлении государством и обществом.
Методы исследования:
анализ и синтез, историчность, логичность,
объективность,
диалектическое
мышление,
изучение
статистических
источников.
Полученные результаты и их новизна:
роль
этических отношений в
процессе социально-политического развития общества, закономерности их
формирования, их тенденции в современной развитии социально-
политических отношений, этические аспекты регулирования общества,
динамика их изменения, мотивации и механизмы этики, этикологические
кризисы в процессе развития общества, отношения с глобализацей, виды
этического нигилизма и их воздействие на национальную культуру,
повышение роли этических моральных ценностей в жизни общества и их
методы.
Практическая значимость диссертации:
результаты исследования
могут быть использованы в системе образования, в деятельности
политических партий, не государственных организаций, в изучении
гуманитарных наук.
Степень внедрения:
результаты исследования используются среди
членов молодёжноего движения «Камолот», среди учителей и массовых
информационных средств, в высших образовательных учереждениях, в
разработке научных программ.
Область применения:
преподаватели коллеж, лицейов и ВУЗов могут
применять в изготовлении уроков культуры и идеологии, а также могут
использовать как научно методологический учебник.
25
RESUME
Thesis of Negmatova Shahzoda Shuxratovna on the scientific degree competition
of the candidate of sciences in philosophy on specialty 09.00.11- social
philosophy, subject: theme «Ethic norms and principles in ruling the social-
political relations»
Key words:
ethics, norm, ethic norms, principle, ethic principles, social-
political relations, moral-ethic process, subordination, ethicological crisis, ethic
nihilism, globalization, ethics of political relations, national state, humanizm,
deterministic aspect, objective and subjective aspects, harmony of politics and
ethics.
Subjects of research:
Social-philosophical analyses of social-political and
moral-ethic processes in state and social ruling in Uzbekistan.
Purpose of work:
to study and analyse the role of ethics in the system of
social-political ruling in the prosses of regulative function of ethics, its positive
and negative activity in the procees of society’s development.
Methods of research:
functional-systematic analysis, analysis and
synthesis, historism, logicality, objectivity, dialectic thinking, observation,
scientific knowledge, study of statitistic sources.
The results obtained and their novelty:
the role of ethic relations in the
process of social-political development of the society, conformity in forming their
tendency in modern development
of social-political relations, ethic aspects of
ruling the society,
motivation and mechanism of ethics, ethicologic crises in the
process of development of the society, increating the role of the ethic moral values
in the life of the society and its methods.
Practical value:
the results of the investigation may be used in the system of
education, in political parties, nonstate organization, in studying humanities.
Degree of embed and economic effectivity:
the results of the investigation
may be used in upbringing the youth of «Kamolot», among teachers and mass
medie, in institutions and scientific programmes.
Field of application:
teachers of colleges, lyceums and higher educalional
institutions may use in preparing the lessone of culture and ideology and also may
be used as scientific-methodologic textbook.
26
27
