ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
Қўлёзма ҳуқуқида
УДК 9(575.1
)
БОТИРОВА БАРНО НАБИЕВНА
ЎЗБЕКИСТОНДА ЎТКАЗИЛГАН СОВЕТЛАРНИНГ АҲОЛИНИ
КЎЧИРИШ СИЁСАТИ
(1926-1941 йй.)
07.00.01. – Ўзбекистон тарихи
Тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун
тақдим этилган диссертация
А В Т О Р Е Ф Е Р А Т И
Тошкент - 2010
2
Диссертация иши Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Андижон
давлат университетининг “Ўзбекистон тарихи” кафедрасида бажарилган
Илмий раҳбар
тарих фанлари доктори, профессор
Шамсутдинов Рустамбек Темирович
Расмий оппонентлар:
тарих фанлари доктори, профессор
Бобожонова Дилором Бобожоновна
тарих фанлари доктори, профессор
Турсунов Сайфулло Нарзуллаевич
Етакчи ташкилот
Тошкент давлат аграр университети
Ҳимоя 2010 йил_________ойининг_________куни соат______да Мирзо
Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги 07.00.01-
“Ўзбекистон тарихи” ихтисослиги бўйича тарих фанлари номзоди илмий
даражасини олиш учун К. 067.02.12 рақамли Ихтисослашган кенгаш
мажлисида бўлади. Манзил: 100174, Тошкент шаҳри, Талабалар шаҳарчаси,
ЎзМУ. e- mail: kengash @ nuu.uz.
Диссертация билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети илмий кутубхонасида танишиш мумкин (100174, Тошкент
шаҳри, Талабалар шаҳарчаси, ЎзМУ).
Автореферат 2010 йил______ойининг________куни тарқатилди.
Ихтисослашган кенгаш
илмий котиби т.ф.н., доц. А.А.Одилов
3
I. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ УМУМИЙ ТАВСИФИ
Мавзунинг долзарблиги.
Янги тарихий давр ижтимоий ҳаётида рўй
бераётган ялпи маънавий янгиланиш жараёни тарихшунослик соҳасини ҳам
қамраб олди. Маънавий-руҳий жиҳатдан янгиланишда тарихий хотира
масаласи алоҳида аҳамият касб этади. Ўзбекистон Республикаси Президенти
И.А.Каримов таъкидлаганидек, «…ўз тарихини билмайдиган кечаги кунини
унутган миллатнинг келажаги йўқ”.
1
Республика Президенти И.А.Каримов тарихни ўрганиш орқали
мустамлакачилик таъсирида ўзлигини йўқотган фуқарони уйғонишга, ўзлиги
англашга даъват этади: “...тарихий хотира туйғуси тўлақонли равишда
тикланган, халқ босиб ўтган йўл ўзининг барча муваффақият ва зафарлари,
йўқотиш ва қурбонлари, қувонч ва изтироблари билан холис ва ҳаққоний
ўрганилган тақдирдагина чинакам тарих бўлади”.
2
Мустақиллик даврида тарихни объектив равишда ўрганишга, хусусан,
Россия империяси ва совет мустамлакачилиги йилларида ўзбек халқи босиб
ўтган йўлни қайтадан таҳлил қилиш, шарҳлаш, умумлаштириш, унга холисона
баҳо беришга чуқур эҳтиёж сезилди. Ўзбекистоннинг янги тарихини яратиш
умумдавлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27
июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти
фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори, “Ўзбекистоннинг янги
тарихи” уч китобининг нашр этилиши тарих фани тараққиётида мутлақо янги
даврни бошлаб берди. “Ўзбек халқи давлатчилиги тарихи концепцияси»да
3
мустабид совет тузуми даврини кенг ёритиш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Натижада Ўзбекистонда советларнинг “социализм қуриш” сиёсати ва
унинг ижтимоий оқибатлари, коллективлаштириш ва қулоқлаштириш, сургун
тарихи муаммоаларини мушоҳада қилиш, холисона ёритиш сари дадил
қадамлар ташланмоқда.
Мавзунинг долзарблиги, биринчидан, шунда кўринадики, айнан шу
даврнинг ижтимоий-сиёсий воқелиги бўлган советларнинг аҳолини кўчириш
сиёсати ва унинг оқибатлари масаласи совет ҳамда мустақиллик даври
тадқиқотчиларнинг эътиборидан четда қолди.
Совет даври тарихидаги ўрганилиши, муҳим илмий хулосалар
қилиниши лозим бўлган муаммолардан бири - ХХ асрнинг иккинчи чорагида
Ўзбекистонда амалга оширилган советларнинг аҳолини кўчириш сиёсати ва
унинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий оқибатлари масаласидир. Аҳолини
кўчириш сиёсати янги ерларни ўзлаштиришга, пахта майдонларини
кенгайтиришга, чоризмдан мерос қолган пахта монополиясини янада
кучайтиришга, “пахта мустақиллигига эришишга” қаратилди. Ушбу билан бир
қаторда республикадаги мавжуд демографик муаммони бартараф этиш, якка
1
Каримов И.А. Юксак маънавият –енгилмас куч. – Тошкент: Маънавият, 2008. – Б.4.
2
Ўша жойда. –Б.97.
3
Ўзбек халқи давлатчилиги тарихи концепцияси // Ўзбекистон тарихи, 1999. №1. -Б.31.
4
деҳқон хўжаликларини коллективлаштириш, республикадаги қирғиз, қозоқ,
туркманларнинг кўчманчи қисмини ўтроқлаштириш каби вазифаларнинг ҳал
этилиши мақсадлаштирилган эди.
Шунингдек, мавзунинг долзарблиги шундаки, Ўзбекистон қишлоқ
хўжалиги тарихида иккинчи жаҳон урушидан олдинги йилларда
ўзлаштирилмаган ҳудудларни ўзлаштириш ҳамда аҳолини кўчириш
тадбирларига бағишланган фундаментал тадқиқот яратилмади. Бу давр
мураккабликлар ва зиддиятларга бой бўлиб, уларнинг моҳиятини чуқурроқ
идрок этиш учун ҳам аҳолини кўчириш сиёсати тарихини ўрганиш муҳим
вазифа сифатида қаралмоқда. Мазкур мавзуни илмий тадқиқ қилиш ўша
даврдаги қишлоқ ахолисининг қисмати, тақдири ҳақида фикр ва
тасаввурларни тўлдиради ва бойитади.
Учинчидан, бугунги кунда Ўзбекистон ҳукумати аграр сиёсатни тўғри
ташкил этиш, иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш
йўлида советлар даври тарихидан назарий, илмий ва ҳаётий жиҳатдан муҳим
хулосаларга асосланиб иш тутмоқда. Ўтмишдаги хато ва нуқсонларни
такрорламаслик, хусусан, бошқарувнинг маъмурий-буйруқбозлик усулидан
воз кечиб, демократик тамойилларни, кенг қўллаш, деҳқонларнинг
манфаатлари билан биринчи ўринда ҳисоблашиш, қишлоқ тараққиёти ва
фаровонлиги учун зарур бўлган чора-тадбирлар тизимини такомиллаштириш
йўлида советларнинг аҳолини кўчириш сиёсати ва амалиёти тажрибасидан
сабоқ олиш, уни эътиборга олиш муҳим аҳамиятга эгадир. Шу жиҳатдан ҳам
мазкур мавзу ниҳоятда долзарб ҳисобланади.
Тадқиқотнинг даврий чегараси.
Тадқиқотнинг даврий чегараси
сифатида 1926-1941 йиллар оралиғи белгиланди. Мазкур давр ХХ асрнинг
деярли иккинчи чорагини қамраб олган ҳолда Ўзбекистонда янги ерларни
ўзлаштириш билан боғлик аҳолини кўчириш сиёсатини амалга оширилиши
билан тавсифланади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
Мавзуга доир адабиётларни
хронологик
жиҳатдан
қуйидаги
икки
гуруҳга
ажратиш
мумкин.
1. Совет ҳукмронлиги даврида чоп этилган адабиётлар. 2. Мустақиллик
даврида яратилган адабиётлар.
Биринчи гуруҳга
кирувчи адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики,
Ўзбекистондаги 1920-30 йиллардаги аҳолини кўчириш сиёсати мавзуси
советлар даврида алоҳида тадқиқот объекти бўлмаган бўлсада, янги ерларнинг
ўзлаштирилиши, ирригация қурилиши, пахтачилик, колхозлаштириш тарихи
билан узвий боғлиқлиги туфайли ана шундай жараёнларни ёритиб берувчи
асарларнинг айримларида бу масала эслатиб ўтилган.
Аҳолини кўчириш сиёсати ҳақидаги дастлабки маълумотларни 1925-41-
йиллар оралиғида эълон қилинган қонун ҳужжатларидан, газета ва
журналлардаги чақириқ-ташвиқот характеридаги мақолалардан олиш мумкин.
Энг аввало, Й.Охунбобоев, А.Икромов, Ф.Хўжаев каби партия ва давлат
5
арбобларининг нутқлари, рисолаларида
1
аҳолини кўчириш масаласи у ёки бу
даражада акс этган. Муаллифлар аҳолини кўчириш тадбирларини амалга
оширишда бевосита иштирок этганликлари сабабли, уларнинг берган
маълумотлари тарғибот ҳамда ахборот хусусиятига эга бўлган. Умуман
олганда, ХХ аср 20-30 йилларида янги ерларнинг ўзлаштирилиши, аҳоли зич
жойлашган ҳудудлардан деҳқон хўжаликларнинг аҳоли сийрак жойларга
кўчирилиши, пахтачиликни ривожлантириш ижобий жараён сифатида талқин
қилинган, аҳолини кўчириш сиёсати ва амалиёти коммунистик партия ва совет
давлати қўллаган ижобий тадбирлар қаторига киритилган. Ушбу билан бир
қаторда, мазкур жараённинг салбий жиҳатлари бўлганми, бу ҳақда совет
тарихшунослиги сукут сақлаган.
Бу даврда нашр этилган ҳужжатлар тўпламларида ҳам аҳолини кўчириш
сиёсатига тааллуқли айрим ҳужжатлар учрайди. Масалан, ҳужжатлар
тўпламларининг биридан 1928 йил 15 декабрда СССР Марказий Ижроия
Комитетининг IV-чақириқ 4-сессиясида қабул қилинган “Ер тузиш ва ердан
фойдаланишнинг умумий асослари ҳақида”ги қарори жой олган. Унинг 4-
бандида аҳолини кўчириш сиёсатининг мақсад ва вазифалари, кўчириш
тадбирларининг ташкилий жиҳатлари, кўчирилганларга бериладиган
имтиёзлар, уларга ер ажратиб бериш тартиби ва меъёри кўрсатилган.
2
Бошқа бир ҳужжатлар тўпламидан эса, “Пахтакорлар устидан
тўқимачиларнинг оталиқ ишларига ёрдам кўрсатиш комитетининг баҳорги
экиш кампаниялари даврида оталиқ ишлари олиб бориш усуллари ҳақида” деб
номланган 1930 йил 6 январдаги қарори ўрин олган. Унда кўчириш районлари
йўналиши бўйича 100 та ёрдамчи юборилсин, дейилган, бироқ кўчириш
районлари нимадан иборат эканлиги ҳақида ҳеч нарса айтилмаган.
3
О.Б.Жамолов таҳрири остидаги ҳужжатлар тўпламида 1927 йил 8-10
октябрдаги “Қишлоқлар ва овуллар масаласи ҳақида”ги ВКП(б) Марказий
Комитети Ўрта Осиё бюроси қарорининг хулоса қисмида аграр зичликни
тугаллаш мақсадида олиб борилаётган тадбирлар тизимида янги ерларнинг
ўзлаштирилиши ҳаётий зарурат эканлиги кўрсатиб ўтилган.
4
Аҳолини кўчириш сиёсатига тааллуқли бу каби ҳужжатлар совет
даврида бирон бир тадқиқотчининг эътиборини тортмаган ҳамда келгусидаги
кенгайтирилган тадқиқотларга сабаб бўлмаган.
Ўзбекистондаги аҳолини кўчириш сиёсати масаласи советларнинг
умумиттифоқ аҳолини кўчириш сиёсатини таҳлил этишга бағишланган 1950-
1
Икромов А. Пахта мустақиллиги учун кураш йили. – Тошкент: Ўздавнашр, 1932.-42 б.; Ходжаев Ф. О
важнейших задачах нашего строительства. – Ташкент: Госиздат УзССР, 1934.- С.120; Ўша муаллиф. 10 лет
побед. – Ташкент: Госиздат УзССР, 1935.-20 с; Ахунбабаев Ю. Организационные задачи колхозов
Узбекистана. – Ташкент: Сельхозгиз УзССР, 1940.-43 с.
2
Коллективизация сельского хозяйства. Важнейшие постановления коммунистической партии и советского
правительства. 1927-35 гг. /Сост. Кузьмина Л.Ф., Полетаев В.Е., Томашевич Ю.У. – Москва: АН СССР, 1957.
-С. 100-101.
3
Сплошная коллективизация сельского хозяйства Узбекистана (1930-1932 гг.) Сборник документов. Под ред.
Р.Х.Аминовой. – Ташкент: Узбекистан, 1980. –С. 67.
4
Подготовка условий сплошной коллективизации сельского хозяйства Узбекистана (1927-1929гг.) Под ред.
О.Б. Джамалова. –Ташкент: АН УзССР, 1969. -С.165-183.
6
80 йиллар оралиғида яратилган қатор асарларда ҳам қониқарли ёритилмаган.
Бундай тадқиқотлар жумласига Н.Вишневский, В.Епаншиков, А.И.Волков,
И.В.Павлов, Д.И.Шинджикашвили, А.А.Твердов, Н.И.Платунов асарларини
киритиш мумкин.
1
Коммунистик мафкура руҳида яратилган мазкур
рисолаларда советларнинг аҳолини кўчириш сиёсати умумий тарзда кўриб
чиқилган, айрим республикалардаги, хусусан, Ўзбекистондаги аҳолини
кўчириш жараёни уларда деярли акс этмаган. Шунга қарамай, ушбу асарлар
илмий-назарий аҳамиятга эга бўлиб, Ўзбекистондаги советларнинг аҳолини
кўчириш сиёсатини ўрганишга ёрдам беради.
Н.Вишневский ва В.Епаншиковларнинг ҳаммуаллифликдаги рисоласи
2
қишлоқ
хўжалик
банки
ходимларига,
кўчириладиган
аҳолини
молиялаштириш, кредит билан таъминлаш, уларнинг хўжаликни ташкил этиш
ишларига ёрдам бериш билан шуғулланадиган ходимлар учун мўлжалланган
бўлиб, унда кўчириш тадбирларини молиялаштириш, кредит билан
таъминлаш, тасарруф этиладиган маблағни назорат қилиш шартлари ва
тартиблари зикр этилган.
А.И.Волков, И.В.Павловларнинг асарида
3
аҳолини кўчириш сиёсатининг
мақсад ва вазифалари, асосий тамойиллари, аҳолини кўчириш тадбирларини
режалаштириш,
молиялаштириш
ва
кредитлар
билан
таъминлаш,
кўчирилувчиларни саралаш ва расмийлаштириш, улар учун белгиланган
имтиёзлар, кўчирилувчиларнинг хўжалик юритишлари учун давлат томонидан
кўрсатиладиган ёрдамлар, табиий офат юз берган ҳолларда уларга
компенсация тўлаш шартлари ва тартиблари хусусида сўз боради. Ушбу
асарда 1930 йил 28 майда ЎзССР МИК ва ХКС томонидан қабул қилинган
“Кўчирилувчи хўжаликлар ва кўчириш колхозларини
*
мустаҳкамлаш чора-
тадбирлари ҳамда кўчириш фондларини
*
тўла ўзлаштириш тўғрисида” деб
номланган қарорнинг мазмуни келтирилган. Ўзбекистондаги кўчириш
колхозларининг таркибига бой-қулоқ хўжаликларнинг суқилиб кириш
ҳолатлари, уларни колхозлардан чиқариб ташлаш ва қарзларини ундириб
олиш кераклиги масалалари кун тартибига қўйилган
4
.
А.А.Твердовнинг рисоласида
5
кўчириладиган аҳоли учун белгиланган
имтиёзлар, кўчириш колхозларига тегишли кўчмас мулкларни топшириш
тартиблари, кўчирилганларни бошпана билан таъминлаш каби масалалар
ёритилган.
1
Вишневский Н., Епаншиков В. Финансирование и кредитование мероприятий по переселению- Москва:
Госфиниздат, 1955. – 48 с; Волков А.И., Павлов И.В. Правовое регулирование сельскохозяйственного
переселения в СССР. – Москва: Гос. изд. юрид. лит., 1961. – 148 с; Твердов А.А. Льготы для переселенцев.-
Москва: Гос. изд. юрид. лит., 1961. – 37 с; Шинджикашвили Д.И. Правовое регулирование
сельскохозяйственного переселения в Таджикистане в период строительства социализма. -Душанбе: Ирфон,
1965.- 68 с; Платунов Н.И. Переселенческая политика Советского государства и её осуществление в СССР
(1917-июнь 1941гг.).- Томск: Томский университет, 1976.- 283 с.
2
Вишневский Н., Епаншиков В. Финансирование и кредитование мероприятий по переселению...- 48 с.
3
Волков А.И., Павлов И.В. Правовое регулирование сельскохозяйственного переселения в СССР …-148 с.
*
Кўчириш колхозлари-кўчирилган аҳоли томонидан ташкил этилган колхозлар.
*
Кўчириш фондлари-кўчирилган аҳолини жойлаштириш учун ажратилган ҳудудлар.
4
Волков А.И., Павлов И.В.Правовое регулирование сельскохозяйственного переселения в СССР... – С. 25;
5
Твердов А.А. Льготы для переселенцев.- Москва: Гос. изд. юрид. лит., 1961. – 37 с.
7
Д.И.Шинджикашвилининг асарида
1
аҳолини кўчириш сиёсатининг
ҳуқуқий-меъёрий асослари, октябрь тўнтаришидан сўнг Тожикистондаги
ижтимоий-сиёсий, иқтисодий аҳвол, аграр соҳадаги кўплаб муаммоларнинг
ечими сифатида аҳолини кўчириш сиёсатининг вужудга келиши, Тожикистон
АССРда аҳолини кўчириш тадбирларининг амалга оширилиши билан
боғлиқликда кечган синфий кураш, коллективлаштириш, Тожикистонда
пахтачиликни ривожлантириш борасида эришилган ютуқлар ҳақида сўз
юритилган, лекин бу жараёнларга алоқадор бўлган Ўзбекистондаги аҳолини
кўчириш сиёсати ҳақида умуман тўхтаб ўтилмаган.
Н.И.Платуновнинг тадқиқот ишида
2
иккинчи жаҳон урушигача бўлган
даврдаги советларнинг аҳолини кўчириш сиёсатини комплекс равишда
ёритишга ҳаракат қилинган. СССРда қишлоқ хўжалиги ва саноатни
ривожлантириш мақсадида амалга оширилган аҳолини кўчиришларнинг
мазмун-моҳияти,
синфий
йўналиши,
амалга
оширилиши,
аҳолини
кўчиришларнинг айрим халқлар тақдирига таъсири масаласи ўрганилган.
Жумладан, тадқиқотда қадимдан чорвачилик билан шуғулланиб келган Ўрта
Осиё ва Қозоғистон халқларининг ўтроқ ҳаёт тарзига ўтишлари, Мирзачўлни
ўзлаштиришга қўшган ҳиссаси тўғрисида эътиборли маълумотлар қайд
этилади.
3
1950-80 йилларда, тадқиқотчи олимларнинг ХХ асрнинг иккинчи
чорагида мамлакатда, жумладан, Ўзбекистонда амалга оширилган ер-сув
ислоҳоти,
коллективлаштириш,
пахта
мустақиллиги
учун
кураш
жараёнларини акс эттирувчи кўплаб асарлари бунёдга келди.
4
Ўша давр
расмий тарихшунослиги тамойиллари доирасидан чиқмаган ҳолда
советларнинг қишлоқдаги зафарли юришлари, коллективлаштиришнинг
афзалликлари, пахта мустақиллигига советларнинг қисқа муддатда эришуви
ҳақидаги хулосалар баён этилган бундай асарларда аҳолини кўчириш
сиёсатига оид маълумотлар жуда тор доирада берилган. Масалан,
О.Б.Жамолов асарида
5
Фарғона водийсининг пахтачилик районларидан 1928-
29 йилларда Мирзачўлга ҳамда Сурхондарё, Қашқадарё, Зарафшон
округларига 2600 хўжаликнинг, 1929-30 йилларда 7600 хўжаликнинг
1
Шинджикашвили Д.И. Правовое регулирование сельскохозяйственного переселения в Таджикистане...
- 68 с.
2
Платунов Н.И. Переселенческая политика Советского государства…-283 с.
3
Ўша жойда.- Б. 260.
4
Аминова Р.Х. Аграрные преобразования в Узбекистане в годы перехода советского государства к НЭПу. -
Ташкент: Фан, 1965. -347 с; Мамедов А.М. Развитие ирригации в Узбекистане. -Ташкент: Фан, 1967.-297 с;
Новиков М.Н. Борьба Компартии Туркестана за решение земельного вопроса и восстановление
хлопководства. -Ташкент: Фан, 1966.-144 с; Ризаев Г. Сельское хозяйство Узбекистана за 40 лет. –
Ташкент:Госиздат УзССР, 1957.-266 с; Хасанов К. ВКП(б) в борьбе за построение социализма в Средней
Азии. Ташкент: Фан, 1968.-219 с; Шерстобитов В.П. Народное движение за освоение Голодной степи. –
Фрунзе: Илим, 1967. -31 с; Эгамбердиев Р., Раззақов А. Ўзбекистонда қўриқ ерларни суғориш, ўзлаштириш ва
мелиорациялаш тарихи (Мирзачўл мисолида). Тошкент: Фан, 1984.- 285 б. ва бошқ.
5
Джамалов О.Б. Социально-экономические предпосылки сплошной коллективизации сельского хозяйства в
Узбекистане. – Ташкент: Госиздат, 1950. – С. 97.
8
кўчирилганлиги шунчаки қайд этиб ўтилган. Тадқиқотчи Р. Эгамбердиевнинг
асарида
1
ҳам танланган мавзуга оид айрим маълумотлар келтирилган холос.
Танланган мавзунинг тарихшунослиги шуни кўрсатадики, аҳолининг
кўчирилиши тарихи совет давлати ва жамияти тарихининг ажралмас таркибий
қисми бўлсада, совет даврида яратилган бирон-бир тадқиқот ишида
Ўзбекистонда амалга оширилган советларнинг аҳолини кўчириш сиёсати
тарихи илмий жиҳатдан ўрганилмаган.
Иккинчи гуруҳ
га кирувчи адабиётларни мустақиллик даврида
яратилган илмий нашрлар ташкил этади. Истиқлол йилларида ХХ асрнинг
иккинчи чорагида Ўзбекистонда аграр соҳада юз берган ўзгаришларни
холисона таҳлил қилиб берувчи янги концептуал-методологик тамойилларга
асосланиб ёзилган тадқиқотлар
2
яратилди.
Аммо бундай тадқиқотларда ер-сув ислоҳоти, коллективлаштириш,
қулоқлаштириш, сургун жараёнлари моҳиятини янада чуқурроқ тушуниб
етишга ёрдам берадиган аҳолини кўчириш сиёсати эътибордан четда
қолаверди. Масаланинг айрим жиҳатларигина баъзи асарларда тилга олинган.
Қатағон йилларида ўзбек қишлоғининг аянчли қисматини рўйи-рост
очиб кўрсатишга бағишланган Р.Т.Шамсутдиновнинг асарида 1929-30-
йилларда биргина Андижон округидан 6820 та хўжаликнинг бошқа
ҳудудларга кўчирилганлиги, шундан 1500 та хўжаликнинг Озарбайжон ва
Тожикистон республикаларига кўчирилганлиги, кўчирилганларнинг янги
ерларда оғир аҳволда қолиб яна аввалги яшаш жойларига қочиб
келганликлари ҳамда уларга нисбатан жазо чоралари қўлланилганлиги ҳақида
маълумот берилган.
3
1920 йилларнинг охири 30-йилларнинг бошида деҳқон хўжаликларини
янги ўзлаштириладиган ҳудудларга кўчириш масаласининг кун тартибига
қўйилиши, унинг амалга оширилиши ва оқибатлари М.Ғ.Абдуллаевнинг
номзодлик диссертациясида ҳам эслатиб ўтилган.
4
Муҳаммад хожи Бақоевнинг “Ғиждувоннома” (Ғиждувон тарихидан
лавҳалар) асарида аҳолини кўчириш сиёсатининг моҳияти салбий баҳоланган.
5
Асар оммабоп-публицистик руҳда яратилган бўлиб, уни илмий тадқиқотлар
қаторига киритиб бўлмайди, лекин мавзуга доир фактик материалларни ўзида
акс эттирган асар сифатида эътиборга лойиқдир.
М.Абдуллаев ва Ш.Асқаровларнинг ҳаммуаллифликдаги мақоласида
аҳолини кўчириш сиёсатини алоҳида илмий муаммо сифатида ўрганишга
1
Игамбердиев Р. Осуществление ленинских идей об орошении и освоении Голодной степи. –Ташкент: Фан,
1969.-С.65.
2
Аминова Р.Х. Возвращаясь к истории коллективизации в Узбекистане. – Ташкент: Фан, 1995.-312 с;
Голованов А.А. Крестьянство Узбекистана: эволюция социального положения. 1917-1937гг. – Ташкент: Фан,
1992.- 160 с; Шамсутдинов Р.Т. Ўзбекистонда советларнинг қулоқлаштириш сиёсати ва унинг фожеали
оқибатлари. –Тошкент: Шарқ, 2001..- 350 б; Ўша муаллиф. Қишлоқ фожеаси: жамоалаштириш,
қулоқлаштириш, сургун. (Ўрта Осиё республикалари мисолида).- Тошкент: Шарқ, 2003.-544 б.
3
Шамсутдинов Р. Ўзбекистонда советларнинг қулоқлаштириш сиёсати... -Б.105-106.
4
Абдулаев М.Ғ. Ўзбекистонда советларнинг “қулоқ” қилиш сиёсати ва унинг фожиали оқибатлари (1929-
1945 йиллар): Тарих фан.номз. ... дис.- Андижон, 2002. -Б.38-39.
5
Бақоев Муҳаммад хожи. Ғиждувоннома (Ғиждувон тарихидан лавҳалар). –Тошкент: Янги аср авлоди, 2002. -
Б.113-117.
9
ҳаракат қилинган.
1
Мақолада деҳқон хўжаликларининг Фарғона водийси
районларидан Сурхондарё, Самарқанд, Бухоро, Тожикистон АССР, Кавказ
ортига кўчирилиши, аҳолини кўчириш сиёсатининг ҳуқуқий-меъёрий
асослари, механизми, оқибатлари масаласи қисқача ёритилган.
Р.Ҳ.Муртазаеванинг Ўзбекистондаги миллатлараро муносабатларга
бағишланган ўқув қўлланмасида 1930 йилдан деҳқонларни ташкилий равишда
кўчириш тадбирларининг амалга оширилганлиги, бу вазифа билан
Бутуниттифоқ кўчириш комитети шуғулланганлиги, комитетнинг кейинчалик
СССР ХКС ҳузуридаги Бош кўчириш бошқармасига айлантирилганлиги
ҳақида маълумот берилган.
2
Тадқиқотчи А.Ҳ. Раҳмонқулованинг мақоласида ХХ асрнинг иккинчи
чорагида Ўзбекистонда амалга оширилган депортациялар ҳақида, хусусан,
Вахш воҳасини ўзлаштиришда Фарғона водийси ахолиси меҳнатидан
фойдаланиш, тоғли ҳудудлардан аҳолининг пасттекисликларга кўчирилиши
масаласи ёритилган.
3
Вахш воҳасини ўзлаштиришда ихтиёрий равишда
кўчирилган ўзбекистонликларнинг, жумладан, водийликларнинг иштироки
масаласи бошқа тадқиқотларда ҳам ўз аксини топган.
4
Танланган мавзуни ўзида маълум даражада акс эттира олган тадқиқотлар
сирасидан Тожикистонлик Ш.И.Қурбонованинг монографияси
5
алоҳида ўрин
эгаллайди. Тадқиқотда ХХ асрнинг иккинчи чорагида амалга оширилган
советларнинг аҳолини кўчириш сиёсатининг ҳам ижобий, ҳам салбий
томонларини Тожикистон мисолида бугунги кун нуқтаи назаридан туриб
таҳлил қилишга ҳаракат қилинган. Муаллиф асосли аҳолини кўчиришлар
орқали совет ҳукумати Вахш воҳасини пахтанинг қимматбаҳо ингичка толали
навини етиштириш базасига айлантиришга ҳаракат қилган деб ҳисоблайди.
Монографияда Тожикистонда амалга оширилган кўчириш сиёсатининг
мустамлакачилик
моҳияти,
кўчиришларнинг
депортация
мақомида
кечганлиги, шунингдек, унинг муваффақиятсизликка учраш сабаблари
атрофлича тадқиқ этилган. Қайд этиш лозимки, мазкур асарда ўзбекистонлик
деҳқонларнинг Вахш воҳасини ўзлаштиришдаги иштироки илмий тадқиқот
объекти сифатида ўрганилмаган.
Ш.Қурбонованинг
ушбу
монографиясидан
Россиядаги
айрим
тадқиқотчилар масалан, Павел Полян ҳам фойдаланган. Унинг тадқиқотида
6
асосий эътибор 1919-1939-йиллардаги зўравонлик билан ўтказилган совет
1
Абдулаев М., Асқаров Ш. Совет ҳукуматининг Ўзбекистондаги аҳолини кўчириш сиёсатининг ҳуқуқий
асослари //
Илмий ва услубий тадқиқотдан амалиётга: Республика илмий-услубий конференция
материаллари.-Андижон, 2007.- Б.25-27.
2
Муртазаева Р.Ҳ. Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар ва бағрикенглик. Олий ўқув юртлари
магистрлари учун ўқув қўлланма. -Тошкент: Университет, 2007.-Б.104.
3
Раҳмонқулова А.Ҳ. Об использовании трудового потенциала депортированных народов в Узбекистане в
конце 1930-х-1940-е годы. //Этнографическое обозрение. –Москва, 2006.- №5. –С.161.
4
Курбонова Ш.И. Переселение: как это было? - Душанбе: Ирфон, 1993. -85 с; Полян П. Не по своей воле...
История и география принудительных миграций в СССР. –Москва: ОГИ.- Мемориал, 2001. – 328 с; Трагедия
среднеазиатского кишлака: коллективизация, раскулачивание, ссылка. 1929-1955 гг. Документы и материалы.
Том.I-III. / Сост: Р.Т.Шамсутдинов., Б.Расулов. Под ред. Д.А.Алимовой. –Ташкент: Шарк, 2006
.
5
Курбонова Ш.И. Переселение: как это было?... -85 с.
6
Полян П. Не по своей воле… –328 с.
10
депортацияларига
қаратилган.
Тадқиқотда
ҳукумат
томонидан
режалаштирилган миграцияларнинг келиб чиқиш сабаблари, РСФСР, БССР,
УССР бўйича аҳолини кўчириш режалари, СССР саноатини чет эл пахтасига
қарамликдан қутқаришга қаратилган аҳолини кўчириш сиёсати ҳақида сўз
юритилган.
П.Полян фикрига кўра, большевиклар табиат ва жамиятдаги барча
“хатоларни” тузатиш мумкинлигига бўлган қатъий ишончидан келиб чиқиб,
режали кўчиришлар орқали СССР каби гигант мамлакатдаги табиий ва
демографик ресурслар орасида тарихан шаклланган номутаносибликни
бартараф этишга ҳаракат қилганлар, лекин бу уриниш натижа бермаган,
аҳолини ихтиёрий режали кўчириш сиёсати муваффақиясизликка учраб
барбод бўлган.
1
Шундай қилиб, мустақиллик даври илмий нашрларида советларнинг
аҳолини кўчириш сиёсати ва унинг оқибатлари масаласи ҳақида унинг барча
жиҳат ва муаммоларини ўзида акс эттирувчи яхлит илмий тадқиқот ҳанузгача
яратилмади. Юқорида қайд этилган фикрлардан қуйидаги хулосаларга келиш
мумкин:
совет давлатининг аҳолини кўчириш сиёсати ва амалиёти масаласи
Ўзбекистон мисолида бугунга қадар махсус тадқиқот объекти бўлмаган;
аҳолини кўчириш сиёсати ва унинг оқибатлари масаласини
коллективлаштириш, пахта яккаҳокимлигини ўрнатиш билан узвий
диалектик боғлиқликдаги жараён сифатида тарихий ўрганиш илмий
назарий ҳамда амалий аҳамият касб этиши натижасида мазкур
муаммони янгича нуқтаи назардан тадқиқ этишга бўлган ижтимоий
эҳтиёж пайдо бўлди;
тадқиқот мустақиллик йилларида ўзбек деҳқонларининг тоталитар
ўтмишдаги тақдири тўғрисидаги тарихий ҳақиқатни тиклаш имконини
беради.
Булар ўз навбатида танланган мавзунинг белгиланган даврий доирада ва
Ўзбекистон мисолида тадқиқ этилмаганлигидан далолат беради ҳамда
Ўзбекистонда ўтказилган советларнинг аҳолини кўчириш сиёсати (1926-1941
йиллар) мавзусини алоҳида илмий тадқиқот объекти сифатида танлашга
имкон яратади.
Диссертация ишининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан
боғлиқлиги.
Диссертация иши Андижон давлат университети илмий-
тадқиқот ишлари режасидан ўрин олган.
Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари.
Муаммонинг илмий-назарий
жиҳатдан долзарблиги, унинг ўрганилганлик даражасидан келиб чиққан ҳолда
ҳозирга қадар илмий истеъмолга киритилмаган архив ҳужжатлари асосида
миллий истиқлол мафкурасига таяниб, ХХ асрнинг иккинчи чорагида
Ўзбекистонда амалга оширилган советларнинг аҳолини кўчириш сиёсати ва
унинг оқибатларини илмий жиҳатдан ўрганиш, таҳлил этишдан иборат
1
Полян П. Не по своей воле… –С.57,60.
11
мақсад белгиланди. Ушбу мақсадни амалга оширишда қуйидаги асосий
вазифалар белгилаб олинди:
Ўзбекистонда советларнинг аҳолини кўчириш сиёсатидан кўзланган
мақсади мустамлакачилик моҳиятини очиб бериш;
аҳолини
кўчириш
тадбирларининг
ҳуқуқий-меъёрий
асослари,
механизми, йўналишлари, босқичлари, кўлами ва ўзига хос хусусиятларини
ўрганиш;
кўчирилганларнинг ижтимоий, миллий, жинсий таркиби ва миқдорини
аниқлаш;
кўчирилганлар ҳаёти ва меҳнат фаолиятини, уларнинг тақдирини
манбалар асосида ёритиш;
кўчирилган этник озчилик, хусусан, яҳудий, уйғур, лўли ва
бошқаларнинг қисматини тадқиқ этиш;
аҳолини
кўчириш
сиёсатининг
ижтимоий-сиёсий,
иқтисодий
оқибатларини илмий таҳлил қилиш;
мавзуга оид манбаларни ўрганиш ва таҳлил этиш натижасида тегишли
илмий хулосалар чиқариш ва тавсиялар бериш.
Тадқиқотнинг манбавий асослари.
Диссертациянинг асосий манбавий
базасини архив ҳужжатлари, эълон қилинган расмий ҳужжатлар ва
материаллар тўпламлари, даврий матбуот материаллари ҳамда хотира ва
эсдаликлар ташкил этади.
Биринчи гуруҳга энг муҳим манбалар кирган бўлиб, уларнинг энг
асосийси Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви (ЎзР МДА)нинг
фондларида сақланаётган ҳужжатлардир. Диссертацияда қўйилган масалалар
мазкур архивнинг қуйидаги фондларидан олинган ҳужжатлар асосида таҳлил
этилди: Р-90-фонд – Ўзбекистон ССР Ер ишлари Халқ Комиссарлиги, Р-86-
фонд–ЎзССР Марказий Ижроия Комитети фонди, Р-837-фонд–ЎзССР Халқ
Комиссарлари Совети. Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Марказий
Давлат архивининг ЎзССР ишчи-деҳқон инспекцияси халқ комиссарлиги (Р-
95 фонд), ЎзССР бўйича Халқ Комиссарлар Совети ҳузуридаги Совет
назорати
комиссияси
вакиллигининг
бошқармаси
(Р-81-фонд),
И.Т.Ремискевичнинг шахсий фонди (2656-фонд) материалларидан асосли
манба сифатида фойдаланилди.
Диссертация мазмунини, унинг манбавий асосини бойитишда
Ўзбекистон Республикаси вилоят давлат архивларининг қуйидаги фондлари
муҳим ўрин тутади: Андижон вилоят давлат архивининг 189-фонди –Андижон
округ ер бўлими, Фарғона вилояти давлат архивининг 170-фонди –Фарғона
округ ер бўлими, 127-фонд –Фарғона област ер бўлими, 121-фонд –Фарғона
област ишчи, деҳқон ва қизил аскар депутатлари советининг ижроия
комитети, Самарқанд вилоят давлат архивининг 123-фонд –Самарқанд округ
ер бўлими, 1073-фонд –Самарқанд област ижроия комитети қошидаги
Самарқанд шаҳар меҳнаткаш депутатлар советининг кўчириш бўлими,
Сурхондарё вилоят давлат архивининг 76-фонди –Сурхондарё округ ер
12
бўлими, 118-фонд –Термиз уезди ер бўлими, Денов тумани давлат архивининг
6-фонди –ер бўлими. Бундан ташқари, «Мерос» халқаро илмий-амалий
экспедиция ҳайрия жамғармаси материаларидан олинган аҳолини кўчириш
сиёсатига оид ҳужжатлардан ҳам кўчирилганларнинг турмуши, меҳнат
фаолиятини ёритишда ўринли фойдаланилди.
Мавзуни тадқиқ этиш жараёнида архив материаллари қиёсий таҳлил
этилди, умумлаштирилди ва шу асосда назарий ва амалий хулосалар қилинди.
Марказий ва вилоят архивлари фондларидан олинган маълумотлар –аҳолини
кўчириш бўйича ишлаб чиқилган турли меъёрий- ҳуқуқий ҳужжатлар,
съездлар ва йиғилишларнинг стенографик ҳисоботлари, статистик
материаллар, кўчирилганлар томонидан ёзилган аризалар ва шикоятлар,
текширув натижаларининг баённомалари Ўзбекистондаги аҳолини кўчириш
жараёнини фактик материаллар асосида очиб беришга имкон яратган. Кўплаб
бирламчи манбалар илк марта илмий истеъмолга киритилган.
Илмий таҳлил доирасига тортилган манбалар қаторига кўчириш
сиёсатининг ҳуқуқий-меъёрий асослари ва мақсадларига доир партия ва совет
органларининг қарорлари ўрин олган
1
ҳужжатлар ва материаллар
тўпламларини ҳам киритиш мумкин.
Шунингдек, тадқиқот жараёнида Ўзбекистоннинг ўша йиллардаги
матбуот нашрларидан кенг фойдаланилди. Улар жумласига «Известия
ВЦИК»
(1930-1941),
«Правда»
(1927-1942),
«Правда
Востока»,
«Узбекистанская правда», «Қизил Ўзбекистон» газеталарини, «Большевик»,
«Коммунист Востока», «За хлопковую независимость» каби журналларни
киритиш мумкин.
Тадқиқот мазмунини ёритишда «Мерос» халқаро илмий-амалий
экспедиция хайрия жамғармаси томонидан Ўзбекистон вилоятларига
уюштирилган илмий сафарлар давомида қўлга киритилган материаллардан
ижодий фойдаланилди. Хусусан, аҳолини кўчириш сиёсатининг бевосита
иширокчилари бўлган Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Фарғона қишлоқ
фуқаролари: 102 ёшга кирган Ҳолиқов Абдужалил ота, 88 ёшли Мамажонов
Маҳамматисо ота, 81 ёшли Аҳмедов Абдураҳмон оталар, шунингдек, худди
шу қишлоқлик кўчирилганларнинг фарзандлари К.Хўжаева, К.Хамроқулов,
узоқ йиллар қишлоқ совети раиси бўлиб ишлаган М.Исмоилова,
А.Нарзиевлардан ёзиб олинган хотиралар ҳам Ўзбекистондаги кўчириш
жараёнини очиб беришга хизмат қилди.
Тадқиқот объекти.
Ўзбекистонда советларнинг аҳолини кўчириш
сиёсатининг мазмун-моҳияти, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий оқибатларини ХХ
1
Коллективизация сельского хозяйства. Важнейшие постановления коммунистической партии и советского
правительства 1927-35 гг. /Сост. Кузьмина Л.Ф., Полетаев В.Е., Томашевич Ю.У. – Москва: АН СССР, 1957. -
575 с; Сплошная коллективизация сельского хозяйства Узбекистана (1930-1932 гг.) Сб. документов под ред.
Р.Х.Аминовой. – Ташкент: Узбекистан, 1980.–370 с; Подготовка условий сплошной коллективизации
сельского хозяйства Узбекистана (1927-1929гг.) Под ред. О.Б. Джамалова. –Ташкент:АН СССР, 1969. -475 с;
Трагедия среднеазиатского кишлака: коллективизация, раскулачивание, ссылка. 1929-1955 гг. Документы и
материалы. Том.I-III.( Сост: Р.Т.Шамсутдинов., Б.Расулов под. ред. Д.А.Алимовой. – Ташкент: Шарк, 2006.
13
асрнинг 20-30 йиллари мисолида таҳлил этиш тадқиқот объекти сифатида
белгиланди.
Тадқиқот предмети.
Ўзбекистон тарихида совет даврида аҳолини
кўчириш сиёстининг амалга оширилиши, кўчирилган аҳолининг ҳаёти, меҳнат
фаолияти, тақдири масаласини ўрганиш тадқиқотнинг предмети сифатида
белгилаб олинди.
Диссертациянинг назарий ва услубий асослари
ни илмий билишнинг
диалектик услуби ҳамда миллий истиқлол мафкураси ва миллий ғоянинг таянч
тамойиллари ташкил этади. Диссертация методологияси ва мажмуасини
ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг
асарларида, нутқ ва мақолаларида илгари сурилган ғоя ва фикрлар,
концептуал кўрсатмалар муҳим аҳамиятга эга бўлди. Воқеа-ҳодисаларни
холисона таҳлил қилиш, илмийлик, тарихийлик каби тамойиллар ҳам
тадқиқотнинг методологик асосида етакчи ўрин эгаллади. Уларда тарихий
хотирани тиклаш ва янги тарихни яратиш концепцияси ишлаб чиқилган,
совет режимининг мустамлакачилик характери очиб берилган. Шунингдек,
танланган мавзуни очиб беришда тарихий-қиёсий таҳлил, тизимлилик,
цивилизацион ёндашув усуллари муҳим роль ўйнади.
Ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар:
-
биринчидан, ХХ аср 20-йилларининг иккинчи ярмидан 1941 йилгача
бўлган даврда Ўзбекистонда аҳолини ихтиёрий-мажбурий кўчирилиши тарихи
миллий тарихшуносликда ҳалигача ўрганилмаган. Аҳолини кўчириш сиёсати
ва амалиётининг Ўзбекистон шарт-шароитларида биринчи марта яхлит ҳолда
ўрганилиши, шаклланиши, омиллари ва сабаблари, бу тарихий жараённинг
динамикаси ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлардан биридир. Ушбу
сиёсатдан кўзда тутилган мақсадлар, унинг омиллари, сабаблари, шаклланиши
ва йўналишлари, қишлоқ хўжалигида кечган трансформацион жараёнлар
ҳимояга олиб чиқиладиган асосий ҳолатлардан биридир;
- иккинчидан, советлар даврида Ўзбекистонда амалга оширилган
аҳолини кўчириш сиёсати билан мустамлакачилик амалиёти, “пахта
мустақиллигини ҳал этиш” вазифаси ва ялпи коллективлаштириш жараёнлари
ўртасида ўзаро мустаҳкам боғлиқлик мавжуд;
- учинчидан, Ўзбекистонда аҳолининг бир қисми ўзлаштирилмаган
ҳудудларга кўчирилган. Уларнинг янги ерларни ўзлаштириши, турмуши
қийинчилик-мушкулотлар билан ўтган бўлсада, улар меҳнат жабҳасида
қаҳрамонлик намуналарини кўрсатганлар. Қийинчиликларга дош бера олмай
кўчирилганларнинг ярмидан ортиғи аввалги яшаш жойларига қайтган. Бу
аҳолини кўчириш сиёсатининг натижаларига салбий таъсир кўрсатган.
Диссертациянинг илмий янгилиги
аввало, советларнинг Ўзбекистонда
аҳолини кўчириш сиёсатининг келиб чиқиш сабаблари, мазмун-моҳияти,
амалга оширилиши ва ижтимоий оқибатлари миллий тарихшуносликда илк
бор тадқиқ қилинаётгани билан белгиланади. Ишда совет режимининг
аҳолини ўзлаштирилмаган ҳудудларга ихтиёрий-мажбурий кўчириш
14
сиёсатини тадқиқ этиш орқали советлар даври тарихининг яна бир
ўрганилмаган саҳифаси янги маълумотлар асосида ёритилган.
Диссертациянинг илмий янгилиги яна шундан иборатки, ишда
кўчирилган аҳолининг ижтимоий-иқтисодий, маданий, ҳуқуқий аҳволи,
уларнинг меҳнат фаолияти ва иқтисодиётда эришган ютуқлари ўрганилган.
Шунингдек, тадқиқотда аҳолини кўчириш сиёсатига асос бўлган омиллар,
шарт-шароитлар, деҳқончилик маданиятининг ўзига хос маҳаллий
хусусиятлари, аҳолининг демографик таркиби ва бу жараённинг совет
ҳукуматининг амалдаги стратегик режалари билан таркибий боғлиқликда
кечганлиги илмий асослаб берилган.
Тадқиқот
натижаларининг
илмий
ва
амалий
аҳамияти.
Диссертацияда илгари сурилган назарий ва илмий фикрлар, хулосалар, фактик
материаллар ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасида совет даври бўйича янги
тадқиқотлар олиб бориш учун маълумотлар заҳираси бўлиб хизмат қилиши
мумкин. Илмий тадқиқот натижаларидан энг аввало, олий ўқув юрти
талабалари, магистрантлари, академик лицей, касб-ҳунар коллежлари
ўқувчиларига Ўзбекистон тарихидан дарслик, ўқув қўлланмалари, дастурлар
тайёрлашда ижтимоий-гуманитар соҳаларда маъруза ўқишда ва махсус
курслар олиб боришда;
аҳолини кўчириш сиёсати тажрибасини ўрганиб чиқиш натижасида
чиқарилган илмий хулосалардан Ўзбекистонда ижтимоий жараёнлар
тарихини ўрганишда ва қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг истиқболли
режаларини ишлаб чиқишда;
диссертация материалларидан академик тарихий нашрларнинг тегишли
қисмларини ёзишда, “Қатағон қурбонлари хотираси” музейини, шунингдек,
вилоятлардаги ўлкашунослик музейлари фондларини янги материаллар билан
бойитишда кенг фойдаланиш мумкин.
Натижаларининг жорий қилиниши.
Диссертация натижаларидан
Ўзбекистоннинг совет мустамлакачилиги даври тарихидаги бўшлиқларни
тўлдириш, дарслик ва қўлланмаларга мазкур мавзуни киритиш, олий ўқув
юртларида махсус курсларни ташкил қилишда фойдаланиш мумкин.
Ишнинг апробацияси.
Диссертациянинг асосий мазмуни ва хулосалари
муаллиф томонидан Республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманларнинг
тезис ва материалларида, тўпламлар, илмий журналларда эълон қилинган
мақолаларда ўз аксини топган. Иш Андижон давлат университети Ўзбекистон
тарихи кафедраси йиғилишида муҳокама қилинган ҳамда ҳимояга тавсия
этилган.
Шунингдек, диссертация Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий
университети ҳузуридаги К.067.02.12 рақамли Ихтисослашган кенгаш
қошидаги илмий семинар мажлисида муҳокама этилиб, ҳимояга тавсия
қилинган.
Натижаларнинг эълон қилинганлиги.
Диссертация юзасидан жами 5
та иш эълон қилинган. Жумладан, 2 та илмий мақола ва 3 та илмий-амалий
15
анжуман материалларида диссертациянинг асосий мазмуни ва хулосалари ўз
аксини топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация кириш, уч боб,
хулоса, фойдаланилган манба ва адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан
иборат. Диссертациянинг умумий ҳажми 157 бетни ташкил этади.
II. ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ
Диссертациянинг
кириш
қисмида тадқиқот мавзусининг долзарблиги,
ўрганилганлик даражаси, мақсад ва вазифалари, манбавий асоси, назарий ва
услубий асослари, ҳимояга олиб чиқилаётган асосий ҳолатлар, илмий
янгилиги, натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти, уларнинг жорий
қилиниши, апробацияси ҳамда таркибий тузилиши тавсифланган.
Диссертациянинг
«Советларнинг аҳолини кўчириш сиёсати, унинг
ижтимоий-иқтисодий сабаблари, мақсад ва моҳияти»
деб номланган
биринчи бобида аҳолини кўчириш сиёсати тушунчаси, келиб чиқиш
сабаблари, мақсад ва вазифалари, моҳияти, меъёрий-ҳуқуқий асослари,
механизми, босқичлари тадқиқ қилинган.
Янги ерларни ўзлаштириш, пахта мустақиллигини таъминлаш,
демографик кескинликни юмшатишга қаратилган аҳолини кўчириш сиёсати
ғояси Россия империяси давридаёқ вужудга келган эди, аммо уни рўёбга
чиқариш улкан сарф-ҳаражатлар билан боғлиқлиги туфайли амалга ошмади.
Октябрь тўнтаришидан сўнг бир қатор соҳаларда ўзини аввалги тузумнинг
вориси сифатида намоён этган совет ҳукумати ушбу ғояни амалга ошириш
мақсадида аҳолини зичлиги юқори бўлган ҳудудлардан янги ерларга оммавий
равишда кўчиришни, уларнинг меҳнати ҳисобига ўша ерларни ўзлаштиришни
режалаштирди. Унга кўра Самарқанд, Тошкент вилоятларидан, Фарғона
водийсидан 1925 йилдаги ҳисоб-китобга кўра ортиқча ҳисобланган 53,3 фоиз
аҳолини кўчириш керак эди.
1
Аҳоли зичлиги юқори, ер етишмовчилиги
муаммоси ўткир бўлган ҳудудлар орасида Фарғона водийси биринчи ўринда
турган. Шу боис, кўчириш сиёсатига кўпроқ водий аҳолиси тортилганлиги
аниқланган. Фарғона аҳолисининг кўчириш сиёсатида тутган яна бир алоҳида
ва муҳим ўрни бор эдики, бу унинг пахта мустақиллигини таъминлаш учун
ниҳоятда зарур деҳқончилик, жумладан, пахтачиликда катта тажрибага эга
эканлиги билан боғлиқ эди. Фарғона водийси ахолиси кўчириш фондларида
туб аҳолига бу борада устоз бўлишлари кўзда тутилган.
2
“Мерос” халқаро илмий-амалий экспедиция хайрия жамғармаси
томонидан 2004 ва 2008 йилларда Жиззах, Самарқанд, Навоий, Сурхондарё
вилоятлари бўйлаб илмий сафар уюштирилди, водийликлар аҳолини кўчириш
сиёсати давомида барпо қилган бир қатор қишлоқлар аниқланди. Туб аҳоли
“фарғоначилар” деб ном берган водийликлар бу ерга совет ҳукумати
томонидан иккинчи жаҳон урушидан олдинги йилларда “пахта устози”, “пахта
1
ЎзР МДА. Р-90-фонд, 1-рўйхат, 152-иш, 8-варақ.
2
Правда Востока. 1925 год 11 февраля.
16
устаси”, ёки “тажрибакорлар” сифатида кўчириб келтирилганликлари ҳақида
маълумот бердилар.
Аҳолини кўчириш сиёсати натижасида ҳал этиладиган масалалардан яна
бири республикадаги қирғиз, қозоқ, туркманларнинг кўчманчи қисмини
ўтроқлаштириш масаласи бўлган.
1
Шунингдек, аҳолини кўчириш сиёсати
давомида колхозларнинг сонини кўпайтириш орқали коллективлаштириш
сиёсатини амалга оширилишига ҳам кўмаклашиш режалаштирилган эди.
Аҳолини кўчириш сиёсатига 1925 йил 10 апрелдаги «СССР МИК
қошида Бутуниттифоқ Кўчириш Қўмитасини ташкил этиш ҳақида»ги СССР
МИК Президиуми қарори
2
ҳамда 1927 йил 21 февралдаги ЎзССР МИК ва
ХКСнинг «ЎзССРда аҳолини кўчиришни республика бўйлаб режали
ўтказилиши ҳақида»ги қарори
3
асос бўлган. Бу қарорларда Бутуниттифоқ
Кўчириш Комитетининг функциялари ва унинг Ўзбекистондаги аҳолини
кўчириш бўйича вазифалари, мақсадлари ва кўчириладиган хўжаликлар учун
имтиёзлар белгилаб берилади. Ўзбекистонда аҳолини кўчириш ишлари Ер
ишлари халқ комиссарлиги, унинг қошидаги кўчириш бўлими томонидан
амалга оширилади.
4
Кўчириш тадбирларига бевосита раҳбарлик ЎзССР МИК
раиси Йўлдош Охунбобоев зиммасига юклатилади.
5
“Мерос” жамғармаси экспедициясининг Сурхондарёга сафари чоғида
ўша ерда турғун бўлиб яшаб қолган водийликларнинг “бизни Охунбобоев
кўчирган”, деган фикрни айтганликлари ҳам бунинг ифодасидир.
Режалилик, ихтиёрийлик, ташкилийлик, кўчирилганларга имтиёзлар
бериш, аҳолини кўчиришда миллий, хўжалик, турмуш шарт-шароитларини
ҳисобга олиш каби қоида- тамойиллар аҳолини кўчириш сиёсатига асос қилиб
олинади.
6
Тадқиқотда аҳолини кўчириш ишлари уч босқичда амалга
оширилганлиги архив ҳужжатлари ва бошқа ишончли далиллар асосида
кўрсатиб берилган. Биринчи босқич 1926-1928 йилларни ўз ичига олади. Бу
даврда аҳолини кўчиришнинг ҳуқуқий негизи ва механизми яратилади, аҳоли,
асосан, ўзлари яшайдиган округлар ичкарисидаги бўш ерларга кўчирилади.
7
Иккинчи босқич 1929-32 йилларни ташкил этади. 1929 йилдан
республиканинг округлари аро ҳамда республика ташқарисига оммавий
равишда аҳолини кўчиришлар бошланди.
8
Учинчи босқич 1932 йилдан
кейинги йиллар бўлиб, аҳолини кўчириш сиёсати аввалги тартиб ва
йўналишларда давом этади.
1
Самарқанд вилоят давлат архиви. 1073 фонд, 1-рўйхат, 4-иш, 19-варақ.
2
Собрание узаконений и распоряжений правительства УзССР. –Ташкент, 1927.- С.212-214.
3
Собрание узаконений и распоряжений рабочего и дехканского правительства УзССР. –Ташкент, 1928. -
С.111.
4
ЎзР МДА. Р-90- фонд, 2-рўйхат, 112-иш, 164-варақ.
5
ЎзР МДА.Р-2656-фонд (Ремискевичнинг шахсий фонди. Андижон округи ер бўлимидаги иш фаолияти
ҳақида хотиралар), 1-рўйхат,152-иш, 8-варақ.
6
Волков А.И., Павлов И.В. Правовое регулирование сельскохозяйственного переселения в СССР...- С.101.
7
ЎзР МДА. Р-95-фонд, 2-рўйхат, 2606-иш, 14-варақ.
8
ЎзР МДА. Р-95-фонд, 2-рўйхат, 2206-иш, 39-варақ.
17
Хулллас, ХХ асрнинг иккинчи чорагида Ўзбекистонда амалга
оширилган аҳолини кўчириш алоҳида сиёсат бўлган. Унинг иттифоқдош
республикалардаги кўчириш сиёсатидан фарқли томонлари бўлган. Улар бу
сиёсатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан. Аҳолини кўчириш
сиёсатининг дастлабки босқичида унинг ҳуқуқий-меъёрий асослари ва
механизми яратилган. Кўчириш ишлари Ўзбекистон ССР Ер ишлари халқ
комиссарлиги ва округлардаги кўчириш бўлимлари томонидан амалга
оширилган. Кўчириш шартлари ва тартибларига кўра, биринчи навбатда
зичлик юқори бўлган Фарғона водийсидан ташкилий равишда аҳолининг
кўчирилиши бошланган. Аҳолини кўчириш сиёсати давомида унинг
динамикасида ўзгаришлар рўй берди. Биринчи босқичда аҳолини кўчириш
сиёсати кичик ҳажмда амалга оширилган. Иккинчи босқич эса аҳолини
кўчириш сиёсатининг энг шиддатли даври ҳисобланади. Бу даврда аҳолини
кўчириш жараёни ўзининг юқори нуқтасига кўтарилган. Учинчи босқичда ҳам
аҳолини кўчириш тадбирлари кенг кўламда амалга оширилади. Лекин вақт
ўтиши билан секин-аста ўз аҳамиятини йўқотиб боради.
Диссертациянинг
«Кўчириш тадбирларининг амалга оширилиши»
деб номланган иккинчи бобида
кўчириш амалиётининг кўлами,
кўчирилганларнинг ижтимоий ва миллий таркиби манбалар асосида таҳлил
қилинган.
Ўзбекистонда аҳолини кўчириш уч йўналишда: районлар ичкарисида,
районлар ташқарисига ва республика ташқарисига кўринишларида амалга
оширилди.
1
Аҳолини кўчиришнинг биринчи босқичи 1926-1929 йилларда
асосан районлар ичкарисидаги аҳолини кўчиришлар кўринишида амалга
оширилган, бу даврда кўчириш тадбирларининг кўлами кейинги
босқичлардагиларга нисбатан кичик бўлган, бор-йўғи 8047 хўжалик ўзлари
яшайдиган округлар ичкарисидаги ўзлаштирилмаган ҳудудларга кўчирилган.
Районлар ичкарисидаги кўчиришлар кейинги босқичларда ҳам давом
этаверди. Масалан, биргина Андижон округидан 1929-30 йилларда 2400
хўжалик ўзлари яшайдиган округдаги ўзлаштирилмаган ҳудудларга
кўчирилган.
2
Бироқ фақат ички кўчиришлар ҳисобига пахта мустақиллигини
таъминлаш, демографик муаммони бартараф этиш мумкин бўлмаган.
Натижада совет ҳукумати аҳолини кўчириш ишларини янги босқичга
кўтарган: 1929 йилдан республика ичкарисида ва республикалараро кенг
кўламда аҳолини кўчиришлар бошланади. Аҳоли Андижон, Фарғона, Тошкент
округларидан Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Сурхондарё округларидаги
ўзлаштирилмаган ҳудудларга кўчирилади. Аҳолини кўчириш кампаниясининг
иккинчи босқичи ҳисобланган 1929-1932 йиллар давомида йигирма мингга
яқин хўжалик кўчирилади.
3
Тадқиқотда аҳолининг миллий таркиби,
демографик ҳолати кўрсатиб берилган.
1
Андижон вилоят давлат архиви. 189-фонд, 1-рўйхат, 400-иш, 2-варақ.
2
Андижон вилоят давлат архиви. 189-фонд, 1-рўйхат, 400-иш, 4-варақ.
3
ЎзР МДА. Р-95- фонд, 8-рўйхат, 2606-иш, 2-варақ.
18
Аҳолини кўчириш сиёсатида республика ташқарисига кўчиришлар ҳам
алоҳида ўрин тутади. 1930 йили 510 хўжалик (1530 киши) Андижон округидан
Кавказ ортига кўчирилган.
1
Биринчи беш йиллик мобайнида 7312 хўжалик
Фарғона водийси округларидан Тожикистон ССРга кўчирилган.
2
Бу ўринда
ҳам айни Фарғона водийси деҳқонларининг кўчирилиши нафақат демографик
кескинликни юмшатиш, балки уларнинг пахтачилик соҳасидаги тажрибаси ва
уни ёйиш билан боғлиқ эди. Бу хусусда олинган маълумотлар ишда
умумлаштирилди ва таҳлил қилинди.
Аҳолини кўчириш пахта мустақиллигини таъминлашга қаратилгани
билан унга деҳқонларгина эмас, балки зичлик юқори ҳудудлардаги бутун
аҳоли сафарбар этилган, кўчирилувчилар қишлоқ ҳудудларидангина эмас,
шаҳар жойлардан ҳам сараланган.
3
Лекин барибир асосий кўпчиликни
деҳқонлар ташкил қилган. Дастлабки йилларда яккабош хўжаликлар
кўчирилган, аммо кейинчалик деҳқонларнинг табиий равишда ўз оиласи
бағрига интилиши умумий ишга ҳалақит беради, деб эътироф этилиб, оилавий
тарзда кўчиришларга ўтилган.
4
Диссертацияда ана шу жараён очиб берилади.
Кўчириш фондларида асосий ишчи кучи эркаклар ҳисоблансада, лекин
аёллар ҳам уй юмушларидан ташқари далада меҳнат қилганлар. “Мерос”
илмий-амалий экспедицияси таркибида вилоятларга қилинган сафар чоғида
аҳолини кўчириш сиёсати иштирокчиларидан тўқайзорлар, дашт ерларни
ўзлаштиришда аёлларнинг ҳам эркаклар билан баб-баравар далада меҳнат
қилганликлари тўғрисида ёзиб олинган хотиралари диққатга сазовордир.
Кўчирилганларнинг ижтимоий таркиби ҳам турлича бўлган, бироқ
уларнинг асосий қисми ерсиз, камбағал хўжаликлар эди. Бунинг ўз сабаблари
бўлган. Марксча-ленинча синфийлик назариясига кўра ер биринчи навбатда
камбағалларга берилган. Бундан ташқари аҳолини кўчириш сиёсати ер
камлиги муаммосини ҳал этишга қаратилганлиги боис, ерсиз ёки кам ерли
қатламлар кўчирилган. Камдан-кам ҳолларда бой-қулоқ хўжаликлар ҳам
мажбурий тартибда кўчирилган.
5
Баъзан эса аҳолини кўчириш бой-қулоқ
хўжаликлар, сиёсий ҳуқуқдан маҳрум этилганлар, умуман ҳукуматнинг “қора
рўйхатига” тушганлар учун бошпана вазифасини ҳам ўтаган. Аҳоли зичлиги
юқори марказий районларда ҳукумат томонидан таъқиб қилинган, инстинктив
равишда жон сақлашга интилган баъзи “синфий ёт унсурлар” ариза ёзиб
кўчириш фондларига жўнашдан бошқа йўлни кўрмаганлар. Сурхондарё
вилоят Денов тумани Фарғона қишлоғи фуқароси 1920 йилда туғилган
Мамажонов Муҳаммадисо ота томонидан шундай маълумот берилади: “Бу
ерга Риштондан ота-онам, иккита акам, мен, битта укам 30-йилларда кўчиб
келганмиз. Дадам аввал бригадир эди. Ўша кезларда буғдой ўрнига пахта
экасизлар деган гап чиққанида, буғдой ерида пахта бўлмайди дегани учун бир
йилга қамалади. Кўрпача-гиламларимизни обиска қилиб тортиб олишди ва
1
Андижон вилоят давлат архиви. 189-фонд, 1-рўйхат, 424-иш, 44-варақ.
2
ЎзР МДА. Р-90-фонд, 8-рўйхат, 687-иш, 22-варақ.
3
Самарқанд вилоят давлат архиви. 256-фонд, 1-рўйхат, 150-иш, 11-варақ.
4
Андижон вилоят давлат архиви. 189-фонд, 1-рўйхат, 400-иш, 86-варақ.
5
Андижон вилоят давлат архиви. 189-фонд, 1-рўйхат, 505-иш, 56-57 –варақлар.
19
ким ошди савдосига қўйишди, эшик-еримиз ҳам мусодара бўлди. Дадам
қайтгач, ҳамсояларимизникида ётиб юрдик. Бир комсомол деган одам бор
экан: “Қулоққа жой берсанг қулоқ бўласан”,– дейди, уй эгаси мажбур бўлиб
бизни ҳайдайди, молхона, отхоналарни оқлаб тозалаб ўтирдик, чойхона,
мачитларнинг бурчакларида яшадик. Қўним топмадик. Охири рўйхатга олиш
бошланиб, дадам билан акам рўйхатга ёзилди, орқасидан жўна-жўна
бошланди. Нима қиламиз, уйимиз йўқ. Шу тахлитда 11 хўжаликни пахта
устаси бўласизлар деб, қизил вагонга уриб шу ерга олиб келдилар”.
1
Аҳолини кўчириш сиёсати ўзбекларнигина эмас, балки, бошқа миллат
вакилларини ҳам ўз гирдобига тортган. 1929-34 йилларда 6312 нафар бошқа
миллат вакиллари кўчирилган.
2
Қирғиз, қозоқ, туркманларнинг кўчманчи
қисми ҳам ўтроқлаштириш баҳонасида ўзлаштирилмаган ҳудудларга
кўчирилган. Аҳолини кўчириш жараёнида яҳудийларни кўчириш сиёсатига
тортиш масаласи алоҳида масала сифатида ажратиб олинган. Ўша вақтга қадар
тирикчилик манбаи майда ҳунармандчилик, ёки савдо-сотиқ бўлган яҳудийлар
деҳқончилик билан шуғулланишга мажбур қилинган. Аҳолини кўчириш
кампаниясининг иккинчи босқичида 1061 та яҳудий хўжаликлари
кўчирилган.
3
Бундан ташқари, пахтачилик илми билан деярли таниш бўлмаган
руслар, поляклар, немислар ва бошқа халқлар аҳолини кўчириш сиёсатига
тортилган. Бу ҳукуматнинг миллий сиёсатда намоён бўлган зўравонлигининг
ўзгинаси бўлган.
Тадқиқотда Ўзбекистонда озчиликни ташкил этган этнос
вакилларининг аҳолини кўчириш сиёсатига тортилиши ҳамда унинг
моҳиятини очиб беришга алоҳида эътибор қаратилган.
Хулоса қилиб айтганда, кўчирилганларнинг ижтимоий таркиби турлича
бўлган, лекин асосий кўпчиликни барибир камбағаллар ташкил этган.
Миллий таркиби бўйича аҳолини кўчириш сиёсатига тортилганлар
сафларидан ўзбеклардан ташқари миллий озчиликни ташкил этувчи тожиклар,
қирғизлар, қозоқлар, туркманлар, уйғурлар, поляклар, немислар, корейслар ва
бошқа этнос вакиллари ўрин олган. Яҳудийларни ерга жойлаштириш,
деҳқончиликка жалб этиш муаммосига алоҳида масала сифатида қаралган.
Қизил аскарлар, афғон сиёсий мухожирлари, хитойлар, тунгонилар, лўлилар
ҳам аҳолини кўчириш жараёнидан четда қолмаганлар.
Аҳолини кўчириш кампаниясида барча ёш, жинс, миллат, ижтимоий
ҳолатга мансуб кишилар кўчириш сиёсатининг кичик бир мурватчаларига
айланиб, улкан давлат сиёсатини ҳаракатлантириш ва амалга оширишда
иштирок этганлар.
Диссертациянинг
«Кўчирилган аҳолининг меҳнат фаолияти ва
турмуш шароити»
деб номланган учинчи бобида кўчирилганлар, жумладан
бошқа миллат вакилларининг колхозларга уюшиши, ерларни ўзлаштириши,
1
“Мерос” жамғармаси материалларидан. Мамажонов Муҳаммад Исо билан бўлган суҳбатдан. 2008 йили
апрель, Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Фарғона қишлоқ фуқаролар йиғини.
2
ЎзР МДА. Р-90-фонд, 8-рўйхат, 2006-иш, 87 варақ.
3
ЎзР МДА. Р-90-фонд, 8-рўйхат, 1999-иш, 85-варақ.
20
улар учун давлат томонидан белгиланган имтиёзлар ва моддий ёрдам, турар-
жой,
озиқ-овқат,
саноат
ва
маиший
таъминотдаги
муаммолар,
кўчирилганларнинг аввалги яшаш жойларига қайтишлари, аҳолини кўчириш
сиёсатининг якун ва натижалари таҳлил қилинган.
Социалистик жамият қуришда муҳим аҳамиятга эга ҳисобланган
коллективлаштириш жараёни аҳолини кўчириш сиёсатини ҳам четда
қолдирмади. Колхозлаштиришда рақамлар кетидан қувишлар кўчириш
фондларидаги хўжаликларни ҳам ёппасига коллективлаштиришни тақозо
этган. 1927-28 йилларда биргина Самарқанд округидаги кўчириш фондларида
фаолиятдаги 21 та колхоз бўлганлиги маълум.
1
Лекин бундай рақамлар ҳақиқий сифат кўрсаткичи эмас эди. Кўчириш
фондларидаги колхозларнинг кўпчилигида ички ҳолат ёмон бўлганлиги
диссертацияда очиб кўрсатилган.
Кўчирилганларнинг меҳнат фаолияти қийинчиликлар билан кечган.
Кўчириш фондлари учун ажратилган ерларнинг аксарияти деҳқончилик учун
яроқсиз бўлган. Сурхондарё вилояти, Денов тумани, Фарғона қишлоқ
фуқаролар йиғинида яшовчи 102 ёшли Ҳолиқов Абдурахмон отанинг гувоҳлик
беришича, ўша ерлар водийликлар кўчириб келтирилган пайтларда тўқайзор
ва ботқоқликлардан, одам бўйидан баланд қамишзор ва янтоқзорлардан
иборат бўлган. Тўнғизлар, тулкилар, чиябўрилар одамлар яқинида бемалол
юраверган. Бундан ташқари, меҳнат фаолияти учун зарур иш қуроллари, иш
ҳайвони, уруғлик етишмовчилиги масаласи кескин бўлган. Агроном хизмати
яхши йўлга қўйилмаган, техника билан ҳам кўчирилганлар деярли
таъминланмаганлар. Шунга қарамай, кўчирилганлар ерларни ўзлаштириш
уддасидан муайян даражада чиқа олганлар. Албатта, бунга оғир қўл меҳнати
натижасида эришилган.
Кўчирилганлар ажратилган ернинг сифатига қараб бир йилдан 8 йилгача
ягона қишлоқ хўжалиги солиғидан, суғурта солиғидан, гўшт солиғидан,
давлатга дон, картошка, сут, жун топшириш мажбуриятидан дастлабки
йилларда озод этилганлар. Улар темир йўл бўйлаб манзилгача йўл киранинг
фақат 25 фоизини тўлаганлар, 10 ёшгача болалар эса бепул кетган.
2
Кўчирилганларга уй-жой, хўжалик иншоотлари, кўчириш фондларида йўл ва
кўприклар, кечув жойлари, ҳовуз ва қудуқлар, каналлар қурилиши учун ҳамда
иш ҳайвони, ўғит, ем-хашак, уруғлик учун маблағ берилиши лозим бўлган.
3
Аммо буни ҳукумат ўша даврда тўла амалга ошира олмаган. Кўчишга рухсат
берилган оз сонли бой-қулоқ хўжаликлар учун темир йўл бўйлаб имтиёзли
асосда кетишдан бошқа ҳеч қандай имтиёзлар белгиланмаган.
Янги ерларда турар жой танқислиги муаммоси ўткир бўлган.
Кўчирилганларнинг катта қисми узоқ йиллар капалар, чодирлар, қамиш
чайлалар, ертўлаларда яшаганлар.
4
1
Самарқанд вилоят давлат архиви. 123-фонд, 1-рўйхат, 146-иш, 23-варақ.
2
Андижон вилоят давлат архиви. 189-фонд, 1-рўйхат, 419-иш, 181 -варақ.
3
ЎзР МДА. Р-90-фонд, 1-рўйхат, 419-иш, 10-варақ.
4
ЎзР МДА. Р-90-фонд, 8-рўйхат, 2000-иш, 3-варақ.
21
Кўчирилганлар учун бир ойга оила бошлиғига: ёғ-1кг, шакар-800г,
қуруқ чой-75г, совун-1кг, қарамоғидагиларга: ёғ-55г, шакар-200г, чой-75г
белгилансада, амалда озиқ-овқат вақтида етказилмаган.
1
Кўчириш колхозларида мактабларнинг етишмовчилиги билан бир
қаторда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш даражаси ҳам паст бўлган. 1931
йили эски Бухоро районида безгак ҳуруж қилганида унга қарши кураш олиб
борилмаганлиги туфайли 430 хўжаликдан 270 таси қочиб кетган.
2
Умуман, кўчирилганларнинг катта қисми қийинчиликларга дош бера
олмай аввалги яшаш жойларига қайтганлар. Бундай ҳолатга нисбатан
ҳужжатларда “орқага қайтишлар” деган ибора ишлатилади. Орқага
қайтишларнинг сабаблари сифатида кўчирилганлар таркибига синфий ёт-
унсурларнинг аралашиб қолганлиги, ташкилий ишларнинг, озиқ-овқат ва
саноат моллари билан таъминланишнинг яхши йўлга қўйилмаганлиги,
кредитларнинг етарли эмаслиги, кўчириш фондларида тупроқ ҳолати ҳамда
иқтисодий шарт-шароитларнинг ноқулайлиги ва бошқа сабаблар кўрсатилган.
3
Орқага қайтганларга қарши ҳукумат изчил кураш олиб борган. Уларга
нисбатан барча қарзларни ундириб олиш каби иқтисодий ва маъмурий ҳамда
инвентар-колхоз мулкини ўғирлаганлиги учун жиноий жавобгарликка тортиш
каби чоралар қўлланилган. Лекин қандай усуллар билан кураш олиб
борилмасин, барибир орқага қайтишлар сурункали давом этаверган. Биринчи
беш йилликнинг ўзида кўчирилган 19465 хўжаликдан 12176 (65 фоизи) таси
аввалги яшаш жойларига қайтганлиги, бор-йўғи 6485 (35 фоизи) тасигина
ўрнашиб қолганлиги ва бошқа кўчирилган аҳолининг турмуш шароитини
тавсифловчи материаллар тадқиқотда ўз ифодасини топди.
4
Орқага қайтишларнинг кўлами аҳолини кўчириш сиёсатининг барбод
бўлганлигидан далолат берган. Тўғри, биринчи беш йилликда пахта
мустақиллигига эришилди, лекин бунга фақат аҳолини кўчириш сиёсати
орқали эришилмаган. Ўша даврда советларнинг Ўзбекистонда юритган
умумий аграр сиёсатининг устувор йўналиши пахтачиликни тиклаш ва
ривожлантиришга қаратилган, кўчириш фондларидагина эмас, бошқа барча
ҳудудларда етакчи экин пахта, пахта ҳосилининг асосий қисми қадимий
пахтачилик районларида етиштирилар, кўчириш фондлари пахтанинг бир
қисминигина берар эди. Бу жараёнда кўчирилганларнинг ярмидан ортиғининг
орқага қайтгани, демак демографик муаммонинг ҳам ҳал этилмагани, совет
режимининг кўчириш сиёсати аввалдан режалаштирилган мақсад – у қарор
тўғри амалга оширилмаганидан далолатдир.
Хуллас, кўчириш фондларидаги ерли аҳолининг ҳам, камсонли миллат
вакилларининг ҳам меҳнат фаолияти мураккабликларга тўла бўлган.
Кўчирилганлар далаларда мислсиз оғир меҳнат наъмуналарини намойиш
этганлар. Бепоён дашт-чўл кенгликлар, тўқайзорлар асосан ибтидоий қўл
1
ЎзР МДА. Р-90-фонд, 2-рўйхат, 104-иш, 344-варақ.
2
ЎзР МДА. Р-95-фонд, 2-рўйхат, 2606-иш, 8-варақ.
3
ЎзР МДА. Р-95-фонд, 2-рўйхат, 2606-иш, 10-11 варақлар.
4
ЎзР МДА. Р-90-фонд, 8-рўйхат, 687-иш, 22-варақ.
22
меҳнатига асосланиб ўзлаштирилган. Лекин кўчирилганларнинг барчаси ҳам
қийинчиликларга дош бера олмаган. Кўчириш фондларида уй-жой, мактаб
қурилиши, тиббий хизмат, озиқ-овқат ва саноат моллари таъминотининг ҳам
ёмон аҳволда бўлганлиги кўчирилганларнинг катта қисмининг олдинги яшаш
жойларига қайтишларига сабаб бўлган. Бу аҳолини кўчириш сиёсати
натижаларига жиддий таъсир кўрсатган.
Умуман, аҳолини кўчириш сиёсати барбод бўлди, ундан кутилган
натижа сароб бўлиб чиқди. Совет ҳукумати аҳолини кўчириш сиёсатини
амалга ошириш олдидан ўзининг имконларини етарли баҳолай олмаган.
Аҳолини кўчириш сиёсатининг ижобий натижалари сифатида айрим дашт-чўл
ҳудудларнинг ўзлаштирилишида, бир қисм аҳолининг у ерда ўрнашиб
қолишида инсон, унинг меҳнати, тадбиркорлиги, фидокорлиги ҳал қилувчи
омиллардан бири эканлигини кўриш мумкин. Шу маънода аҳолини кўчириш
сиёсати натижасида барпо этилган қишлоқларни инсоннинг матонатли,
фидокорона меҳнати маҳсули деб ҳисоблаш мумкин.
III. ХУЛОСА
Танланган мавзу бўйича тўпланган архив ҳужжатлари ҳамда бошқа
материалларни ўрганиш, таҳлил этиш асосида қуйидаги
хулосалар
га келинди.
1. Собиқ Иттифоқда ҳукм сурган “адолатли” меҳнат тақсимоти ишлаб
чиқарувчи кучларни жойлаштириш сиёсатининг бошиданоқ империяча
муносабатлар шаклида олиб борилди. Оқибатда Ўзбекистон иқтисодиёти
ҳаддан ташқари бир томонлама ривожланди. Табиий бойликлар, меҳнат
ресурсларидан аёвсиз фойдаланилди. Республикада юзага келган ҳолатни
Президент И.А.Каримов илмий таҳлил қилиб, шундай деган эди: “Бир неча ўн
йиллар давомида республикада сценарийси узоқ марказда тўқилган қарорлар
амалга оширилди, “кампания”лар ўтказилди. Ўзбекистоннинг чинакам
манфаатлари, ўзига хос шароити ва имкониятлари писанд қилинмади...”
1
2.
Аҳолини кўчириш сиёсати Ўзбекистонда собиқ иттифоқ
манфаатларидан келиб чиқиб ўзлаштирилмаган ҳудудларни хўжалик
муомаласига киритиш, мамлакатда пахта мустақиллигини таъминлаш,
демографик кескинликни юмшатиш, кўчманчи халқларни ўтроқлаштириш,
қишлоқ хўжалигини коллективлаштириш мақсадларини ўз олдига қўйган эди.
3. Совет даврида қонунга зид тарзда ихтиёрий-мажбурий равишда
амалга оширилган аҳолини кўчиришлар яққол мустамлакачилик моҳиятига эга
эди. Ўзбекистоннинг узоқ йиллар давомида аввал Россия империяси, сўнгра
советлар давлатига мустамлака бўлиши уни иқтисодий, сиёсий ва мафкуравий
жиҳатдан бутунлай Россияга қарам қилиб қўйди. 130 йиллик мустамлакачилик
даврида халқ ишлаб чиқариш воситасига айлантирилди ва давлат
механизмининг арзон, беқадр мурвати бўлиб қолди.
4. Совет ҳукумати умумиттифоқ меҳнат тақсимотида Ўзбекистонга
мамлакатнинг “ягона халқ хўжалиги” мажмуида асосий пахта базаси деб
1
Каримов И.А. Ўзбекистон: миллий истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура. 1-жилд. – Тошкент: Ўзбекистон,
1996. -Б. 61.
23
қаради. Марказ мамлакат “пахта мустақиллигини ҳал этиш” вазифасининг энг
катта улушини Ўзбекистон зиммасига юклади. Республика иқтисодиётининг
устувор йўналиши пахтачилик ҳисобланиб, бутун тизим, жумладан, аҳолини
кўчириш сиёсати ҳам унинг манфаатларига бевосита бўйсундирилди.
Жадал
суръатларда
пахта
экин
майдонлари
кенгайтирилди.
Пахтачиликни ривожлантиришнинг экстенсив йўлидан борилди. Аҳолини
кўчириш сиёсатига тортилган Ўзбекистон халқининг саъй-ҳаракати билан
ўзлаштирилмаган ерлар пахта экинзорларига айлантирилди. 1937 йилга келиб
Ўзбекистонда экин майдонлари уч баробар кенгайди, ҳосилдорлик 1,5 марта,
пахтанинг ялпи ҳосили 3,5 баробар ошди. Демак, Ўзбекистонда минг йиллар
давом этган нисбат бузилди: пахта яккаҳокимлиги қарор топди.
5. Расмий хужжат ва архив материалларининг гувоҳлик беришича,
аҳолини кўчириш сиёсатининг асосий омиллари ва сабаблари сифатида:
а) арзон ишчи кучи ҳисобига янги ерларни ўзлаштириш; б) ўзбек халқининг
пахтачилик тажрибаси, куч-ғайрати ва имкониятларидан усталик билан
иттифоқ манфаатлари йўлида фойдаланиш; в) оз маблағ сарфлаб, янги
ҳудудлар ҳисобига Марказ учун салмоқли иқтисодий фойдани қўлга
киритишга интилиш; г) Ўзбекистон ва бошқа пахта хом ашё етказиб берувчи
республикалар ресурсларини тўқимачилик саноатини ривожлантиришга
бўйсундириш; д) стратегик хом ашё ҳисобланган пахтага мулкдорлик қилиш
йўлида республика ахолисини эксплуатация қилишнинг кучайтирилиши; е)
чекка ҳудудларга кўчириш орқали чегара районларни мустаҳкамлаш
кабиларни кўрсатиш мумкин.
Бинобарин, Ўзбекистонда советларнинг аҳолини кўчириш сиёсати билан
мустамлакачилик амалиёти ва совет ҳукуматининг стратегик режалари
ўртасида ўзаро мустаҳкам боғлиқлик мавжуд эди.
6. Аҳолини кўчириш сиёсати уч йўналишда олиб борилди: аҳоли
округнинг ички ҳудудларига, округлараро ҳамда республика ташқарисига
кўчирилди. Марказ томонидан меҳнат ресурсларини режали равишда аниқ
мақсад йўлида координация қилинмади. Ҳар уч йўналишга зичлик юқори
бўлган районлар ахолисини ўзлаштирилмаган ҳудудларга кўчирилиши хос
эди.
Аҳолини кўчириш сиёсати ўша даврда сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва
миллатлараро характердаги вазифаларни ҳал этишнинг муҳим омилларидан
бирига айлантирилган умумий депортация қилишлар билан параллел равишда
амалга оширилди. 1930 йилларнинг иккинчи ярмидан эътиборан бутун-бутун
халқларни мажбуран кўчириш бошланди. Нафақат “махсус кўчирилганлар”
ҳамда депортация қилинганларнинг, балки “ихтиёрий кўчирилганлар”нинг
ҳам аҳволи ниҳоятда оғир кечди.
7. Янги ташкил топган хўжаликларни ишчи кучи билан таъминлаш
мақсадида чорвачилик, лалмикорлик билан шуғулланувчи дашт ва тоғ олди
кўчманчи ахолиси, қирғиз, қозоқ, туркман ҳамда бошқа элатларни
ўзлаштирилган ерларда ўтроқлаштириб, пахтачилик билан шуғулланишга
мажбур қилинди. Шунингдек, пахтачилик илми билан умуман таниш
24
бўлмаган руслар, корейслар, поляклар, немислар, греклар, серблар ва бошқа
миллий контингент, ҳатто тижорат ортидан кун кечириб келган яҳудийлар ҳам
аҳолини кўчириш сиёсатига тортилди ва пахтачилик билан шуғулланишга
мажбур этилди.
8. Вақт масофасидан туриб назар ташлаганда ҳамда хужжатлар
гувоҳлигига кўра аҳолини кўчириш тадбирлари етарли моддий-молиявий,
техник-ташкилий тайёргарликсиз амалга оширилди. Ҳукуматнинг “катта
ёрдам” ҳақида қуруқ ваъдаларига ишонган аҳоли янги ерларга кўчиб келиши
билан маҳаллий ҳукумат органларининг сустлиги ҳамда бефарқлиги,
ташкилий ва хўжалик ишларининг ўлда-жўлдалиги, таъминот, уй-жой, таълим
ва тиббий хизмат моддий техника базасининг тубдан заифлиги сабабли оғир
аҳволда қолган.
Аҳолини кўчириш сиёсати ва ялпи коллективлаштириш жараёнлари
бир-бирларига мутаносиб равишда деҳқонларнинг давлат томонидан асоратга
солинишига олиб келди, одам заҳираларидан узлуксиз фойдаланишга замин
яратди, реал имкониятларга мос келмайдиган “режа” лар белгиланди, ўзбек
қишлоқлари ва кўчириш фондлари учун ажратилган ҳудудлар қишлоқ
хўжалик маҳсулотлари етказиб бериш мажбуриятидан ташқари ижтимоий
ободончилик, мактаблар, даволаш муассасаларини барпо этиб, уларни
таъминлашлари, уй-жой қурилиши муаммоларини ўзлари ҳал этишлари лозим
бўлди.
9. Меҳнат жараёнини ташкил этиш масаласида ҳам кўчирилган аҳоли
катта қийинчиликларга дуч келди. Биринчи навбатда, бу кўчириш фондлари
учун ажратилган ерларнинг нафақат яшаш, балки деҳқончилик, айниқса,
пахтачилик учун номувофиқлиги билан боғлиқ бўлиб, ушбу ҳудудларнинг
аксарияти дашт, чўл, тўқай ёки ботқоқзорлардан иборат эди. Кўчирилган
аҳоли техника воситалари, иш ҳайвони, уруғликка нисбатан доимий
етишмовчилик остида яшади, асосан фидокорона меҳнати ҳисобига қўриқ ва
бўз ерларни ўзлаштирди.
10. Кундалик ҳаётдаги мушкулот-қийинчиликлар кўчирилганлар катта
қисмининг аввалги яшаш жойларига қайтишларига, мафкура тилида “қочиб
кетишларига” сабаб бўлди. Ҳукумат орқага қайтганларга тазйиқ ўтказди,
қаттиқ маъмурий жазо чораларини қўллаб, мазкур сиёсат ҳукмронлигини
таъминлади.
Қочганларни
кўчириш
фондларига
қайтариш
бўйича
расмиятчиликдан иборат тадбирларга қарамай, орқага қайтишларнинг кети
узилмади. Биринчи беш йилликда умумий кўчирилганларнинг 55 фоизи
орқага қайтди. Ушбу фактда аҳолини кўчириш сиёсатининг совет ҳукумати
томонидан пухта ўйланмасдан, етарли ташкилий-тадбирий тайёргарликларсиз
олиб борилганлиги, пировардида барбод бўлганлиги ўз исботини топмоқда.
11. Аҳолини кўчириш сиёсатига тортилган этник озчилик қисмати
эътиборга лойиқ алоҳида масала бўлиб, кўпчилиги пахтачилик, баъзилари
умуман деҳқончиликдан буткул узоқда бўлган этник озчилик вакиллари
ўзлаштирилмаган ерларда пахтачилик билан шуғулланишга мажбур этилди.
Туб аҳоли тортган барча машаққату уқубатларидан кўчирилган этник озчилик
25
ҳам бенасиб қолмади. Улар учун миллий ўзликни сақлаш жараёни тоталитар
режим шароитида оғир кечди.
12. Аҳолини кўчириш сиёсатини амалга оширишнинг туб сабабларидан
бири демографик муаммони ҳал этиш деб таъкидлансада, зичлик юқори
жойлардан ўзлаштирилмаган ҳудудларга аҳолининг оммавий равишда
кўчирилиши билан ўша жойдаги мавжуд демографик муаммо бартараф
этилмади. Мазкур сиёсат бошланган пайтдаги баъзи ўзгаришларга қарамай,
аҳоли зичлиги баланд бўлган районларда меҳнат ресурсларининг ўсиш
даражаси деярли ўзгармади.
13. Таъкидлаш лозимки, аҳолини кўчириш сиёсати қайсидир даражада
объектив-тарихий маънода ижобий аҳамиятга эга бўлди, янги ерлар хўжалик
муомаласига киритилди, аҳолини кўчириш сиёсати орқали мамлакат пахта
мустақиллигига алоҳида ҳисса қўшилди. Кўчирилганларнинг асосий қисми
марказий районлардаги тараққиётда илғорроқ ўтроқ халқлардан бўлгани учун
туб аҳоли уларнинг пахтачилик тажрибасини ўзлаштирди, кўчириш
фондларидаги маҳаллий аҳолининг келгусидаги маънавий-маданий ҳаёти
кўчирилган халқлар таъсирида ривожланди. Лекин аҳолини кўчириш сиёсати
қатор прогрессив вазифаларнинг ҳал этилишга таъсир кўрсатган бўлса-да,
ўзлаштирилмаган ҳудудларнинг ўзлаштирилиши, пахта мустақиллигининг
таъминланиши борасида ютуқлар, биринчи навбатда ўзлаштирилмаган
ҳудудларни фидокорона меҳнати билан пахта майдонлари, боғ-роғларга
айлантирган, фавқулодда оғир табиий шароитларда табиат кучларига қарши
курашган ҳамда совет ҳукуматининг истибдоди чўққига кўтарилган оғир
йилларида қаҳрамонона меҳнати билан улкан тарихий жасоратни амалга
оширган Ўзбекистон халқига тегишлидир.
Юқоридаги хулосалардан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги амалий
таклиф
ва
тавсиялар
илгари сурилади:
1. Ўзбекистонда аҳолини кўчириш сиёсатига доир манбалар, далилий
маълумотлар афсуски ҳалигача кенг илмий истеъмолга киритилмаган. Ушбу
йўналишдаги тадқиқот ишларини келгусида яна давом эттириш лозим.
2. Тадқиқот ишида кўчириш фондлари деб белгиланган ҳам
республикадаги, ҳам ундан ташқаридаги ҳудудларга илмий-амалий
экспедициялар уюштириш, бугунги кунда саноқли қолган кўчириш
тадбирларининг бевосита қатнашчилари, қолаверса, уларнинг зурриётларидан
қимматли маълумотлар олиб, ушбу материаллар натижаларини нашр этиш
мақсадга мувофиқдир. Бу ишнинг амалга оширилиши тарихни холисона
ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.
3. Халқнинг тарихий хотирасини тўла тиклаш учун бугунги кунда
амалга оширилаётган ишлар қаторига аҳолини кўчириш сиёсати ҳақида
ҳужжатли ва бадиий фильмлар яратиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.
4. Аҳолини кўчириш сиёсатини оммавий қатағонларга алоқадор деб
ҳисоблашга асос бўладиган ҳуқуқий-меъёрий негиз бўлмасада, ундаги
мажбурийлик элементлари, ушбу сиёсат давомида халқ тортган азоб-
уқубатлар мазкур сиёсатнинг совет давридаги оммавий қатағон йилларида
26
амалга оширилиши ҳамда қатағонлар билан қайсидир даражада боғлиқлиги
сабабли “Қатағон қурбонлари хотираси” музейини, шунингдек, вилоятлардаги
ўлкашунослик музейларини аҳолини кўчириш сиёсатини тадқиқ этиш
давомида қўлга киритилган ҳужжатлар билан бойитиш тавсия қилинади.
5. Кўчирилганларнинг фидокорона меҳнати натижасида барпо этилган
қишлоқлар ўзбек халқининг бунёдкорлигини яна бир карра исботлади. Сабр-
бардошли, меҳнатсевар, келажакка умид ва ишонч билан қараган, янги
ерларни ўзлаштириш, “пахта мустақиллигини таъминлаш” йўлида меҳнат
жабҳасида заҳмат чеккан ана шу кўчирилганларнинг порлоқ хотираси халқлар
қалбида ҳамиша сақланажак.
IV. ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН ИШЛАР РЎЙХАТИ
1.
Ботирова Б.Н. Фарғона водийси ахолисининг жанубий вилоятларга
кўчирилиши тарихидан // “Истиқлол ва миллий тарих”. Республика
илмий-амалий конференция материаллари. – Андижон : Andijon
nashriyot-matbaa, 2007. – Б. 129-134.
2.
Ботирова Б.Н. ХХ асрнинг 20-30 йилларида майда миллатларнинг
кўчирилиши тарихидан // Илмий хабарнома. – Андижон, 2007. –№1-2. –
Б. 128-134.
3.
Ботирова Б.Н. ХХ асрнинг 20-30 йилларида кўчириш сиёсати // Жамият
ва бошқарув. – Тошкент, 2008. - №3. –Б. 113-115.
4.
Ботирова Б.Н. Сурхондарёга кўчирилган водийликлар тақдири //
Миллий ғоя – илмий тадқиқотларнинг назарий-методологик асоси.
Илмий тўплам. Андижон, 2009. –Б. 156-161.
5.
Ботирова Б.Н. Ўзбекистонда советларнинг аҳолини кўчириш сиёсати
//Жамият ва бошқарув. – Тошкент, 2009.- №2. –Б. 107-108.
27
Тарих фанлари номзоди илмий даражасига талабгор Ботирова
Барно Набиевнанинг 07.00.01- Ўзбекистон тарихи ихтисослиги бўйича
«Ўзбекистонда ўтказилган советларнинг аҳолини кўчириш сиёсати
(1926-41йй.)» мавзусидаги диссертациясининг
Р Е З Ю М Е С И
Таянч (энг муҳим) сўзлар:
аҳолини кўчириш сиёсати, кўчириш
тадбирлари, кўчириш фондлари, кўчирилганлар, пахта мустақиллиги,
экстенсив ривожланиш, демографик муаммо, пахта устаси, тажрибакорлар,
чиқиш районлари, ички кўчиришлар, кўчириш колхозлари, майда миллатлар.
Тадқиқот объекти:
Ўзбекистонда советларнинг аҳолини кўчириш
сиёсатининг мазмун-моҳияти, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий оқибатларини
ХХ асрнинг 20-30 йиллари мисолида таҳлил этиш тадқиқот объекти
сифатида белгиланди.
Ишнинг мақсади:
тадқиқ этилаётган мавзунинг долзарблиги,
ўрганилиш даражасидан келиб чиқиб, ҳозирга қадар илмий муомалага
киритилмаган архив хужжатлари, манбалар, фактик материалларни топиш.
Ўзбекистонда советларнинг аҳолини кўчириш сиёсати ва унинг
оқибатларини илмий жиҳатдан таҳлил қилиш ва шу асосда назарий
хулосалар беришдан иборат мақсад белгиланди.
Тадқиқот усуллари:
тадқиқот тарихийлик, холислик, тизимлилик
қиёсий таҳлил, цивилизацион ёндашув усуллари асосига қурилган.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги:
бугунги кунга қадар
илмий тадқиқот объекти бўлмаган Ўзбекистонда советларнинг аҳолини
кўчириш сиёсати миллий истиқлол мафкураси нуқтаи назаридан илк марта
яхлит ҳолда ёритилди.
Амалий аҳамияти:
аграр сиёсатда бошқарувнинг тезкор қабул қилган
қарорлари, доимо, салбий оқибатларга олиб боради. Бу борада тадқиқот иши
тарихий сабоқ сифатида хизмат қилиши мумкин. Шунингдек, диссертацияда
умумлаштирилган масалалар, таҳлил қилиб чиқарилган хулосалар
Ўзбекистонда советларнинг аграр сиёсатига оид бўлган «оқ доғлар»ни
бартараф этишда ёрдам беради.
Татбиқ
этиш
даражаси
ва
иқтисодий
самарадорлиги:
Диссертациянинг асосий мазмуни диссертант томонидан чоп этилган 5 та
илмий мақолада ўз аксини топган.
Қўлланиш
(фойдаланиш)
соҳаси:
Тадқиқот
натижаларидан
Ўзбекистонда совет даври тарихи бўйича монографиялар тайёрлашда,
дарсликлар, ўқув қўлланмаларни яратишда, университетларнинг тарих
факультетлари талабаларига махсус курсларни ташкил қилишда фойдаланиш
мумкин.
28
РЕЗЮМЕ
диссертации Ботировой Барно Набиевны на тему: «Переселенческая
политика советов в Узбекистане (1926-41гг.)» на соискание ученой
степени кандидата исторических наук по специальности 07.00.01-
История Узбекистана.
Ключевые слова:
переселенческая политика, переселенческие
мероприятия,
переселенческие
фонды,
переселенцы,
хлопковая
независимость, экстенсивное развитие, демографическая проблема, мастера
хлопка, опытники, районы выхода, внутренние переселения, переселенческие
колхозы, национальные меньшинства.
Объект исследования:
в качестве объекта выбраны 20-30 годы ХХ
века, в указанный период рассматривается сущность переселенческой
политики советов в Узбекистане и прослеживается её социально-
политические, экономические последствия.
Цель исследования:
выявление новых архивных документов и
источников, а далее - введение их в научный оборот согласно актуальности
изучаемой темы. Также поставлена задача научного анализа переселенческой
политики советов в Узбекистане и её последствий, с тем чтобы выдать
некоторые теоретические заключения.
Методы исследования:
историзм, объективность, системность,
сравнительный анализ, цивилизационный подход.
Полученные результаты и их новизна:
переселенческая политика
советов в Узбекистане впервые получила комплексное и целостное
освещение в русле основополагающих направлений идеи национальной
независимости.
Практическая значимость:
поспешные решения руководства в
аграрной политике всегда чреваты негативными последствиями. В этом
плане настоящее исследование может служить примером сказанного.
Работа также поможет в деле ликвидации «белых пятен» в истории
аграрной политики советов.
Степень внедрения и экономическая эффективность:
основное
содержание и идеи диссертации отражены в 5 научных статьях
опубликованных диссертантом.
Область применения:
результатами исследования могут пользоваться
при написании монографий, учебников, учебных пособий, при чтении
отдельных спецкурсов по истории советского периода в Узбекистане.
29
RESUME
Thesis of Botirova Barno Nabiyevna on the scientific degree competition of
the doctor of sciences (philosophy) in history on specialty 07.00.01-History
of Uzbekistan on the subject: "Migration policy of the soviets in Uzbekistan
(1926-1941yy.)"
Key words:
migration policy, migration measures, migration funds, migrants,
cotton independence, extensive development, demographic problem, master of cotton,
skilled workers, regions of output, internal migration, migration farms, national
minority.
Subjects of the inquiry:
analyzing the essence and socio-political, economic
results of the Soviet migration policy in Uzbekistan in 20-30 years of XX century is
determined as the object of the inquiry.
Aim of the inquiry:
to discover new archive materials and sources, and
hereinafter-introduction them in scientific everyday life according to urgency of the
subject under study. Analyzing the Soviet migration policy in Uzbekistan and its results
scientifically and giving some theoretical summaries according to it are also determined
as the aim of the inquiry.
Methods of inquiry:
historicity, objectiveness, comparative analysis, civilian
approach.
The results achieved and their novelty:
the Soviet migration policy in
Uzbekistan which has never been an independent research object has got a complete
explanation for the first time according to the national independence ideology.
Practical value:
hasty, unweighed decisions of the management in agrarian
politics always lead to negative consequences. In this sphere the present inquiry can
serve as an historic experience. As well as summarized matters, analyzed conclusions in
the inquiry help to liquidate "white spots" which concerns with the Soviet agrarian
policy in Uzbekistan.
Degree of embed and economic effectivity:
the basic contents and ideas of
inquiry are reflected in 5 scientific clauses published by the author.
Sphere of usage:
the results of the inquiry can be used in preparing
monographs, text-books, scholastic manuals, special lecture-courses on the topic
"History of the Soviet period in Uzbekistan"
